# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 32 of 510
- Section: —
- Duration: 23 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/32
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/Dk2zvp6BN4c.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=Dk2zvp6BN4c
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/31.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/33.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмана роҳийм, алҳамдулиллаҳи роббилен амин. Ва ла ақибату лил муттақин. Вассолату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқил ваъдил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ.

[0:26] Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу саидул айём кунини барчамизга баракотли қилган бўлсин. Ким ўзини уйини дин асосларини устига қура олган бўлса, бу одамни уйида ҳаловат бўлади, хотиржамлик бўлади, сакинат бўлади. Ким ўзининг оиласини, уйини дин асосларни устига қура оладиган бўлса, ким пул кўп топган бўлса, шуни ҳаёти зўр бўлади дейилмаяпти динимизда қаранглар. Чунки пул топишни кўп оз бўлишлиги аллоҳ таоло пешонангизга ёзиб қўйган ризққа боғлиқ. Аллоҳ ёзган бўлса топасиз. Бўлмаса ҳар қанча югуринг, ҳар қанча йелинг топмайсиз. Шунинг учун оилавий саодатимиз динни маҳкам ушлашимизга боғлиқ. Оилавий шақоватимиз диндан узоқ бўлишимизга боғлиқ. Чунки пули йўқ бўлиб туриб зўр яшаётган одамлар бор. Пули кўп бўлиб туриб хор бўлиб яшаётганлар бор. Пули каттароқ бўлиб туриш зўр яшайдиганлар ҳам бор, динни ушлаганлиги учун ва пули йўқ бу туриб, диндан узоқ бўлганлиги учун ҳаётида ҳаловат бўлмаётганлар бор. Хулоса, фарзандларимиз салоҳиятли инсон бўлишини хоҳласак, оиламизда хотиржамлик бўлишини хоҳлашсак, динни маҳкам ушлашимиз керак бирон.

[1:44] Ким ўзини мункардан тегмаса, мана шу мункирларни ҳаётига бўлаётган салбий таъсирини албатта кўради. Қайтариб айтамиз, гуноҳлардан тўхтамаётган одам ўзини қилаётган гуноҳларини таъсирини, салбий таъсирларини албатта ўзини оиласида кўради. Оилангизда саодатли бўлишингиз Аллоҳни қўлида. Оилангизда шақоват, бахтсиз бўлишингиз Аллоҳни қўлида.

[2:14] Яна қайтариб айтамиз, ким Аллоҳни ҳукми билан оиласини ишини юргизса, Аллоҳ Таоло бу кишига саодатни беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имомаҳматдан келтирилган ҳадисдан марҳамат қиладилар. Изманул ситдан мин амфусикум, азманул акумул жанна.

[2:37] Олтита нарсани кафиллигини беринглар менга, мен сизларга жаннатни кафиллигини бераман. Уздиқу идҳа ҳадас тум. Гапирсанглар, рост гапиринглар. Ва авфу идҳа ва ад тум. Ваъда берсанглар, бажаринглар. Ва адду туминтум. Сизларга бир омонат қўйилса, омонатни адо қилинглар. Ва ҳфо ду фуружакум. Фаржларингизни зинодан сақланглар ва ғоддоби соракум. Кўзингларда номаҳрамлардан тийилар ва куффу айдиякум. Қўлларингизни гуноҳдан тийинглар. Мана шу олтита нарсани менга бажарамиз деб кафиллик берсанглар, мен сизларга жаннатни кафиллигини бераман.

[3:22] Яна бир ҳадисда айтадилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кутиба алайҳ ибн адама насиба ҳумина зина. Ҳар бир одам боласига зинодан бир насиба, улуш ёзилган. Мудри кун ла маҳалата. Иложи йўқ, албатта шу зинони қилади. Вала айнане зинаҳуман назар. Икки кўзни зиноси бу қарашлик. Вала узунане зинаҳуман истеъмак. Икки қулоқни ҳам зиноси бор. У номаҳрамларни сўзига қулоқ тутишлик. Валисан у зина ҳу калам. Тилнинг зиноси, ҳаром сўзларни гапиришлик. Валияту зина аҳал ботиш. Қўлни зиноси, ушлашлик. Ҳаром бўлган нарсани ушлашлик.

[4:11] Ва рижлу зина аҳал хуто. Оёғини ҳам зиноси бор. Ана шу ҳаром томонга қараб юришлик. Валқол бу яҳую айтаманна. Халб ана шу нарсаларни ўйлайди, ана шу нарсаларни хоҳлайди. Вой ю содиқ қудали кал фаржу, вой ю каддий буху. Енди юқоридаги зиналарда ҳаммасини бор қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам нима бўлди?

[4:34] Фарч бўлди. Хаёл кетади, кўз қарайди, қулоғи ешитади, тил гапириб қўяди, аммо фарч феъл шу зинони бориб қилмасангиз, буларни ҳаммасини бекорга чиқариб юборади. Енди мана шу қўлни, тилни, қалбни, оёғни зинолари бор екан. Киши мана шу зинони қилар екан. Унга албатта охиратда агар тавба қилиб ўтиб кетса, охиратда жазо берилади. Лекин дунёда ҳам мана шу қилган гуноҳларини асоратини кўради. Кўзини нури кетади. Қалбидан хотиржамлик кетади. Хаёл парижон бўладиган бўлиб қолади. Оилада хотиржамлик, сакинат бўлмайди. Биродалар айтдик ку, ким аллоҳ ман қилган гуноҳлардан тийилмаса, мана шу қилаётган гуноҳларини оиласида таъсирини кўради. Фарзандларидан қайтиб қолади биродарлар.

[5:30] Тўсатдан тушиб қолади баъзида енди назар. Пайғамбаримиздан сўрашганларида расулуллоҳ айтдилар, исриф босар екан. Кўзингни олиб қоч деди. Бир марта тушиб қолди, кўзни олиб қочди, унга гуноҳкор бўлмаймиз. Аммо иккинчи марта такрор қарайдиган бўлсак, бунга енди гуноҳ ёзилади. Кўзни тийиш биродарлар, аёллар ўзини авратларини ҳижоб билан ёпиб юришлиги жамиятни покиза бўлишига, қалбларни тоза бўлишига, ҳаётни еса гўзал бўлишига олиб келади. Авратларни ёпиқ бўлишлиги.

[6:03] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам уч кишини кўзига жаҳаннам ўти тегмаслигини башоратини берганлар. Бу ҳадис имомутабаронийдан. Қолун набийин соллаллоҳу алайҳи васаллам, салафатун ла таро а юнуҳунун нар. Уч кишини кўзи жаҳаннамни кўрмайди.

[6:25] Айнун ҳарасат фиса беринглар. Аллоҳни йўлида қўриқчилик қилган, ухламасдан соқчилик қилкан кишини кўзига. Ва айнун бакат минхош йетеринглар. Аллоҳдан қўрқиб, кўз ёш тўкиб йиғлаган кўзга, ва айнун каффат ан маҳаримиллаҳ. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ўзини тийган кишини кўзига жаҳаннам ўти тегмайди.

[6:53] Енди, мана қараш одобини гапираётган, бошлаганидай ўтган жуммада давом етказамиз. Еркак кишини еркак кишига қарашдаги одоби. Енди йигит киши иффатли бўлса нақадар чиройли бўлади. Нақадар гўзал бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имомидайламийдан алайҳи розияллоҳу анҳудан келтирилган. Ала адлу ҳасанун. Валакин фил имами аҳсан. Адолат чиройли нарса. Енди бошлиғида бўлса шу адолат, яна ҳам чиройлироқ бўлади. Бошлиқ адолатли бўлса.

[7:28] Вассахов ҳасанун, валакин фил ағнийе аихсан. Саховат, қўл очиқлик, чиройли нарса. Енди бойларда бўлса шу саховат, яна ҳам гўзал бўлади. Валварау ҳасанун, валакинна фил уламай аихсан. Художўйлик, тақводорлик, чиройли роса. Енди уламоларда бўлса, яна ҳам гўсал бўлади? Вассобру ҳасанун, валакинна фил фуқаро яхсан. Сабр чиройли нарса. Енди бу сабр фақирларда бўлса, яна ҳам гўзал бўлади.

[8:05] От тавба то ҳасанун. Валакинна фил шабаби яхсан. Тавба қилиш яхши нарса, чиройли нарса, енди ёш йигитларда бўладиган бўлса бу тавба, яна ҳам гозал бўларди. Вал ҳайя у ҳасанун. Валакинна фил ниса яхсан. Ҳаё чиройли нарса. Енди аёлларда бўлса баҳаё, яна ҳам гўзал бўлади.

[8:28] Кўзни тийиш ҳақида айтилинган ҳадислар асосан еркак кишини номаҳрам бўлган аёлга қарашига ҳақида айтилган. Тўғрими? Номаҳрам аёлга номаҳрам еркак қараши ҳақида айтилаверган кўпроқ ҳадислар. Аммо еркак кишини, еркак кишига қарашидаги одоби ҳам борми шариатимиз айтилинганми? Шариатимизни бу ҳақида нима дейилган?

[8:53] Еркак киши бошқа бир еркак кишини тиззаси ва киндиги орасига назар солиши мумкин емас. Ҳаром. Бу иккала еркак қариндошми, бегонами, мусулмонми, кофирми фарқи йўқ. Тизза билан киндикни орасига назар солишлик мумкин емас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имом муслимдан келтирилган ҳадисда ла яндуру рожулу ила авроти рожул валал маръату ила авратил маръа.

[9:25] Еркак, еркакнинг авратига назар солмайди, аёл аёлнинг авратига назорат солмайди. Имому таборанийдан келтирилган ҳадисда айтадилар, вама байна суррати ва рукубати авратун. Тизза билан. Киндик орасидаги нарса аврат. Тизза билан киндикни ораси аврат.

[9:50] Имом термизийдан келтирилган ҳадисда айтадилар, ваҳотий фаҳийда ака, фаиннал фаҳза авратун. Расулуллоҳ айтдилар, сонийни тўс. Албатта у авратдир. Сон ёпилишлиги керак. На спорт машғулотида, на сузишда ва на ҳаммомда очиб бўлмайди.

[10:14] Аёл кишини, аёл кишига қарашига келсак, у ҳам худди шу қоида. Аёл киши бошқа бир аёл кишини тиззаси билан киндигини орасига назар солиши мумкин емас. Яна қайтариб айтамиз, бу маҳрамми, бу аёл ўзини бир яқин қариндошими, бу аёл танишми, бегонами, муслимами, йўқ. Фарқи йўқ. Аёл аёлни тиззаси биланкиндигини ўртасига назар солмайди.

[10:41] Бу нарсага беъетибор бўлмаслик керак, биродарлар. Еркак еркакни аёл аёлни авратига қарашлиги мумкин емас. Чунки бу нарса бузуқликка олиб келади. Бузуқликка келади. Енди мана шу бузуқликни ёйилаётганлиги, кўп бўлиб кетаётганлиги қиёматни кичик аломатларидан дейилган биродарлар. Қиёматни кишик аломатларидан.

[11:07] Мусулмонатлар ўзини фарзандини назорат қилади, биродарлар. Аҳлоқда бирон бир ўзгариш сезадиган бўлса, тузатишга киришади. Ёшлигидан қарайди, биродарлар, ориентатсияни айнишлиги айрим белгилари ёшлигидан кўринар екан. Психологларнинг гапи. Шунақаларга қанақа ориентатсияни бузилиши. Ўғил бола бўлиб туриб, қурчоқ ўйнайдиган бўлиб қолади. Ўғили бола бўлиб турган ўғил болалардан ўзини олиб қочади. Шунга ўхшаган психикасдаги аниқлиги ёшлигидан бошланар екан. Қараб туриш керак, ей.

[11:39] Енди муслима аёл бемор бўлганда, аёл табибга олиб бориб кўрсатилинади. Агар бўлмаса, шундагина иложи бўлмаган ҳолда, ночор ҳолатда еркак киши аёл кишини кўришлиги мумкин. Унда ҳам фақатгина оғрий екан аъзосига. Яна қайтариб айтамиз. Аёл киши, муслима аёл, бемор бўлиб қоладиган бўлса, аввал муслима табиб қидирилади. Агар бўлмаса, ноилож бўлса, мажбур бўлинса, еркак табиб кўриши мумкин, шунда ҳам фақат оғриётган аъзосига. Яна, муҳокама қилишлик мақсадида қарашлик ҳам мумкин бўлади. Яъни бир қандайдир, е, суд иши бўладими, қозихонадаги муҳокама бўладими, муҳокамақилишлик учун қарашликка ҳам уламолар рухсат беришган.

[12:29] Оталарни фарзандларининг тарбиясида еътибор бериш керак бўлган яна битта нарса, бу фарзандларнинг жинсий тарбияси. Ота оналар бу масалада фарзандларини ҳали балоғатга йетмай туриб, ҳали уларда ақли қабул қилмайдиган ҳолатда жинсий аризаларини қўзғотадиган сурат кўринишлардан уларни еҳтиёт қилишлиги керак бўлади.

[12:55] Ҳали ёш йетмасдан туриб билиши керак бўлмаган кўринишлардан, ҳолатлардан, маълумотлардан узоқ қилинишлиги керак. Керагидан аввал, яъни билиши керак бўлланидан аввалроқ, ертароқ билиб қолса, бу нарса фарзандни табиатини айнишига олиб келади. Уйларда кўрсатилинаётган телевизордаги нарсалар, биродарлар. Телефонларда кўтариб юрган нарсалари. Болалар нимани кўришяпти, биродарлар? Албатта назорат қилиш керак. Биродар, тарбия қилгани вақтингиз бўлмаяптими? Жон биродар, майли, лекин бузилишига йўл бермай туринг. Тарбия қилган вақтингиз йўқ, тоқатингиз йўқ, майли, лекин бузилишини тўсиб туринг. Қўлидан ҳалиги қиммат телефонда олиб қўйинг. Интернетни узиб қўйинг, телевизорда бир чеклаб қўйинг. Тарбия қила олмаяпмиз, лекин бузилиши йўл очиб беряпмиз. Бу интернет, телевизор, телефон ўткир пичоққа ўхшаган нарса. Яхшиликка ишласа ҳам бўлади, ёмонликка ҳам ишласа бўлади. Шунинг учун бепарволик қилмайлик, бепарволик қилмайлик.

[13:56] Фарзандларимизни хулқини, табиатини бузилишига асосий сабаблардан биттаси бу шу кўраётган филмлар, кинолар. Бундан ташқари интернет ҳам бор. Маълумотни кўплиги, унга йетишишни йўллари осон бўлиб кетганлигидан болларимиз керагидан аввал айрим нарсалардан хабардор бўлиб қоляпти. Ана шу биродарлар ғарбдан, шарқдан келаётган шоулар, бошқа кўрсатувлар сабабидан тушунчалар айнияпти.

[14:25] Мана шу ўзимизни юртимизни бир каналида дебат бўляпти, дискуссия бўляпти. Бир аёл ғарб тушунчаларини тарғиботини яхши деяпти. Бир еркак киши тортишяпти. Ҳали йигит айтяпти, мана сизлар деяпти. Бизни мактабларимизда, диққат қилинглар, бизни мактабимизда ўқитиш учун киргизган китобларинглардан биттасида айтяпсизлар, деб туриб китобни очиб, ўша йерда ситатани келтиряпти. Мана, сизлар ёзган китобда. Ҳозирги йигитлар уйланаётганда, келинни қиз болалигига еътибор беришмай қўйган. Ситата тугади. Қайердан олдингиз бу гапни деяпти. Шу шу фикрда муҳими шу мавзу ўртага чиқди. Ҳамма ёмон дейди, лекин муҳими чиқди шу нарса. Ўнта одамдан биттаси, ҳа, демак шунақа еканда деб қолдими улар ютди? Ҳозирги уйланаётган еркаклар, келинда қиз болалик бўлишлиги шартмас деб кўпчилик шунақа бўлиб қолган деган нарсани телевизорда гапиряпти. Сизлар бизни болаларимизга бешинчи, йеттинчи синфда болаларига чиқариб қўйган китобингларда шунақа деяпсизлар деяпти. Турибди индамай турибди. Сен ўзинг шунақа келинни оласанми десанг унамайди.

[15:36] Болалар қанақа мактабда қанақа китобларда, қанақа янги китобларда ўқиётганини ҳам бир қараб қўйинглар. Мусулмон ота оиласини, фарзандларини, кўчадаги ҳолатини ҳам, уйдаги ҳолатини ҳам назорат қилишлиги керак бўлади. Оталар, қиёматда жавоб берасизлар. Муттафахн алик бўлган ҳадис абу саид ал ҳудудий розияллоҳу анҳудан худди ҳозирги кунимизга айтилинган ҳадисда қоли набий соллаллоҳу алайҳи васаллам латата би онна сунанамман қоблакум шиброн би шибрин ва зироан би зироин.

[16:12] Албатта, ўзларингиздан олдингиларнинг суннатларига қаричма қарич, аршимма аршини ергашасизлар. Хатта алав салаку жуъҳ родоббин ла салак ту муҳу. Ҳатто улар зоднинг, ҳашоратнинг ёки илоннинг уйига кирсалар, уларга ергашиб сизлар ҳам кирасизлар. Шунда саҳобалар айтишки, я расулуллоҳ, ал яҳуда ва насоро, яҳуд билан насораларга ергашамизми? Холафаман. Мен кимни айтяпман бўлмасам деди.

[16:46] Сизлардан аввалги яҳуд ва насороларни қилган ишларига, феълларига қаричма қарич ергашасизлар. Агар ҳашоратни тешигига кирса, шунга ҳам кирасизлар деди. Киряпмизми йўқми? Тўйларимиз, урф одатларимиз, кийим кечагимиз, юриш туришимиз, гапиришимиз, орзу умидларимиз.

[17:13] Ергашмаяпмизми? Ким беряпти бу модани? Ергашяпмизми қаришма қариш, аршинма аршин? Бешинчи синфда ўқиётган тўртта ўғил болани олиб чиқиб туриб, футболистлар атини сўранг, билади. Ўнта соҳа болани атини сўранг. Билмайди. Ергашяпмимизми? Ергашяпми? Ергашяпсиз. Биронта яҳудини, насронийни, мусулмонларни одатига тақлид қилгани кўрганмисизлар? Биронта яҳудий, насроний, мусулмонни кийимини кийиб, мусулмонни урф одатларига амал қилаётганини кўрганмисилар? Нимага улар ергашмайди, нимага биз ергашамиз? Пайғамбаримиз қиёмат аломатларида деб айтяпти. Қаричма қарич, аршинма аршин ергашасизлар. Аммо мусулмонларники орасида пешқадамликни даъво қилаётган одамлар бор, булар маданият, тараққиёт даъвоси билан мусулмончиликка тўғри келмайдиган нарсаларни ҳаётга олиб кириб келаётганини кўрамиз.

[18:18] Тараққиёт давоси билан мусулмон кишига ҳам, мусулмон аёлга ҳам тўғри келадиган кийимники еканини ҳаммамиз кўриб турибдик, биродарлар. Биродарлар, ерчи урмайлик, кўзимизни очайлик. Қиёматда жавоб берамиз. Баччавозликни ифлос нарса еканлигини билган охирги авлод биз бўлиб қолмайлик. Баччавозликни ифлос нарса еканлигини билган охирги авлод биз бўлиб қолмайлик.

[18:45] Фарзандларимизга шу нарсани тушунтирайлик, айтайлик, бўлмасам улар ўшалар ергашиб кетиб қолади. Аллоҳ сақласин. Айни бу одамлар айтиб қолади, дуоларимиз ижобат олмаяпти. Юриш туришимизда бир барака бўлмаяпти. Енди биродарлар, юриш туришимни қанақалигини ғарб белгилаб бергандан кейин, қаричма қарич, аршима аршин шум мушрийларга, кофирларга ергашганимиздан кейин дуойимизни жавоб ўтсинми? Биродарлар гуноҳларимиз кўпайиб кетяптики, йер қимирлаяпти. Бекарга емас. Ма асоба мин мусибатинг фабима касабат айтийку вой афвон катир. Ей, нима мусибат йетса деяпти аллоҳ. Нима мусибат йетса, ўзинглар қўлинглар билан қилган иш туфайли йетади. Яна кўпини кечириб ташлайман деяпти Аллоҳни.

[19:34] Во ида саълака ибади анни фаинни қорийев ужи бу даъвата дай идадан. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, мени бандаларим, сиздан мен ҳақимда сўраса айтинг, мен яқинман уларга. Дуо қилишса дуоларни ижобат қиламан. Бас ҳақ йўлга юришлари учун улар ҳам мени даъватимга жавоб қилсинлар, менга иймон келтирсинлар.

[19:57] Агар ўлди, ўшди, бўлиб кетишни хоҳламасак болаларни тарбия қилайлик. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади, я айю ҳалладина аману қув онфусакун ваҳликун наъро. Е, иймон келтирганлар, ўзингларни ва оила аъзоларингларни, аҳлларингларни жаҳаннам ўтидан сақланглар. Ўзимизни сақлашимиз керак ва болаларимизни сақлаши керак. Аллоҳ буюряпти. Уларни жаҳаннам ўтидан сақлашлигимиз, уларни тарбияси билан шуғулланишимиз орқали бўлади. Уларга тарбия беришимиз орқали бўлади. Бепарво бўлмайди, биродарлар. Қонини сизлар боғламайсизлар. Уйни сизлар қилиб бермайсизлар, кийимни сизлар қилиб бермаяпсизлар. Ризқида ёзилган бу нарса. Сиз ўлиб қолсангиз ҳам бўлаверади. Сизни қиладиган битта ишингиз еркак сифатида, мусулмон еркак сифатидан, уни тарбияси. Агар шуни қилмайдиган бўлсангиз, қиёматда жавобгар бўласиз.

[20:56] Ушбу дарсларни мусулмон ота оналар ўзларини ҳаётларига амалий суратда таржима қилишларини ва умматни келажаги бўлган фарзандларимизни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши юргандек қилиб тарбия қилишларига аллоҳ таолодан тавфиқ сўраймиз. Чунки ота ёки она ўзини фарзандини аллоҳдан ҳуқуқий еканини кўрса, ҳалол юрганини кўрса расулуллоҳни суннатини яхши кўриб, тадбиқ қилаётганлигини кўрса, албатта ўзини саодатли ҳис қилади. Дунёдан чиқиб кетаркан, чироғим ўчиб қолмади деган хотиржам қалб билан кетади биродарлар.

[21:33] Дарсимизнинг ниҳоясини нима деб тугатишимиз мумкин? Қуръондан битта оятда ўқиймиз. Астайду билла, валладина яқулуна роббана, ҳаблана мин азвважина. Ва зурриятингна қуръата аюнин вожа анналин муттаққина имама. Парвардигороо, ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод у хуррамлик ҳадя етгин. Ва бизларни тақводорларга пешво қилгин, дейдиган кимсалар аллоҳ таолини яхши юрганман дали биродар. Парвардигороо сиз билан бизни ҳам фарзандларимиз кўзимизни қувончи бўлишлигини насиб етсин. Ўтиб кетганимиздан кейин орқамиздан бир дуойи хайр қилиб турадиган солиҳ фарзандлар бўлишингни аллоҳ таоло тавфиқ берган бўлсин.

[22:20] Ва сиз билан бизга ҳам мана шу қийин бўлган, узоқ бўлган фарзанд тарбияси деган йўлда аллоҳ таоло ўзи бир қувват берган бўлсун, мадад берган бўлссин. Ақулу ҳовли ҳа да, ва астағфируллоҳ али ва лақул.
