# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 327 of 510
- Section: —
- Duration: 3 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/327
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/d_0YQlN8hQk.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=d_0YQlN8hQk
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/326.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/328.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Шу пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётини ўқиб ўрганяпмизки, у зотни яхшироқ танийлик. Нима қилишлик учун? У зотни я хш кўришлик учун. Демак, бу дарслар сиз билан бизни пайғамбарим соллаллоҳу алалайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилади. Модомики расулуллоҳни яхши кўрар еканмиз, у зотга муҳаббат қўйиб, суннатига ергашар еканмиз, аллоҳ таолонинг сиз билан бизга муҳаббати ҳақ бўлади. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Тўртинчи бор, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги шубҳа ва гумонлар.

[0:36] Кўзларга зулмат тўлиб қолгани сабабли нурни, қуёшни кўрмаётган одамлар ҳам йўқ емас. Ҳақиқатни ёлғонга айлантира оладиган, мақтовли сифатларни қабиҳ сифатга алмаштирадиганлар ҳам оз емас. Улар ўзларини бу ҳаракатлари билан ислом суратини ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни хулқи феъли атворини бузиб кўрсатишликни, расулуллоҳга таъна азвия йетказишликни хоҳлайди.

[1:04] Шоир айтгандек, қотунки рул айну дуаш шамси мин ромадин ва юнкирул фаҳму таъамин маъамин сахомин. Тўлиб қолган қум сабаб қуёш нурин кўз кўрмас. Йетган касаллик сабаб сув таъми оғиз бўлмас. Буларни қалблари мараз, қалблари гидрокудоратга тўлган, ҳақиқатни нурини кўра олмайди. Шунинг учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга таъна, туҳматлар йетказишликни сўхташмайди. У ёқдан бу ёқдан ешитиб қоламиз расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламнинг шахсияти ҳақида гапирилган номаъқул сўзларни. Ҳали карикатураларда чизаётганлигини бир хабарини ешитиб қоламмиз. Уларнинг мақсади расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан одамларни қочиришлик. У зотнинг динига ва даъватига одамларни қулоқ солдирмаслик.

[1:57] Ўттиз уч дарсдан бери биродарлар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар бир одамга, ким бўлишидан қатъий назар, мусулмонми, кофирми, каттами, кичикми, ҳар бир нарсага бўлган ажиб раҳматини кўрдик. Бу раҳматни таърифлашликка биродарлар тилла қаламлари ожиз бўлади. Лекин динимизни душманлари ўзларини одатига кўра, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳмат қилишликда яна ишларини давом етиб кетишади. Мақсадлари пайғамбаримиз ҳақида шубҳани тарқатиш, у зотнинг шаънига таъни йетказишлик. Улар бу мақсади йўлида ёлғон ишлашдан ҳам, ҳақиқатни бузиб кўрсатишдан ҳам, туҳмат қилишингдан ҳам тўхташмайди. Баъзида Пайғамбаримизни сиратига туҳмат қилишади, гоҳида ҳақорат қилишади. Турли хил ҳийла найрангларни ишга солади.

[2:53] Уларни бундай қилишига сабаб авваламбор ислом ва мусулмонларга бўлган адоватим. Душманчиликни сабаби шу.
