Maviza
—Қоралама41 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
40:33
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббина аламин. Вала ақибату лел муттақийин. Вассолату вассалому ала саййидина муҳаммад ас содиқил ва адил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Ва маблағат, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло шу саййидалар ва укамизни барчамизга баракотли қилган бўлсин. Гуноҳларимизни муҳокама қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин. Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизни мана бугун йигирманчи числа, шу дарсларни ешитиб, ўқиб, ўрганиб, қадби қилиб, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўладиган умматни тарбия қилишликни муваффақиятини аллоҳ таоло ҳаммамизга берган бўлсин.

Бугун иншааллоҳ, нафсий тарбия, психологик тарбияга келдик. Шу кунгача сиз билан биз фарзандлар тарбиясида иймоний, ахлоқий, жисмоний ва ақлий тарбия ҳақида сўз юритган бўлдик. Бугун нафсий тарбия. Тарбия йўлидаги енг хатарли, муҳим нуқталардан.

Психологик тарбия. Ақлли, ҳушёр ота ўзини фарзандини жамиятда илғор, пешқадам, журъатли инсон бўлишига ёрдам беради. Енди жоҳил ота она еса, ўзини қилган хатолари сабабли, ўзини тутган нотўғри тутмиши сабабли, фарзандини ноқис, бўйни қисилган, ўзига бир ишончи бўлмаган, ноқобил инсон бўлишига олиб келади. Натижада бунақа инсонни жамият қабул қилмайди. Шунинг учун такрор такрор айтамиз, биродарлар, оталик, оналик бу масъулият.

Агар таъбир жоиз бўлса, бола, фарзанд лой. Ота она кулол. Фарзанд лой, ота она кулол! Бу лойга шакл берса, унга бир қандайдир бир ишлов берса, бир яхши нарса ясаш мумкин бу лойдан. Агар тепалаб теплаб қўйса, у ҳам бир нарса бўлиши мумкин. Шунинг учун ота оналарни қиладиган енг муҳим иши бу фарзандларни тарбияси. Ўзи мусулмон сифатида, бир еркак киши сифатида бизни қиладиган енг катта ишимиз ҳам мана шу фарзанд тарбияси. Чунки такрор айтяпмиз, қорнини боқяпман болаларимни, устини қиляпман болаларимн деманг, чунки бу уни ризқи. Сиз қилмасангиз, Аллоҳ бошқа йўлдан бераверади. Такрор айтамиз, агар қорнини боқиришлиги фақат сизга боғлиқ бўлганида, сиз ўлиб қолсангиз, болангиз очлигидан ўлиб кетишлиги керак еди. Аммо бундай бўлмайди. Бизнинг енг муҳим ишимиз бу фарзанд тарбияси.

Баъзида ота она шошқалоқлик қилиб, жаҳли тезлик қилиб, ўйламасдан бир гапни гапиради ёки бир иш қилиб қўяди фарзандини устида, натижада боласини кўнглини синдириб қўяди. Журъатсиз, ўзига ишонмаган, ноқис бўлиб катта бўлиб қолади да. Гоҳида аксинча бўлади. Бир оғиз сўз билан, бир қилган иши билан боласини кўнглини кўтаради. Уни шижоатли инсон бўлишига кўмак кўрсатади. Демак, масала ҳикматда, масала илмда. Ҳикмат билан муомала қилинадиган бўлса, ҳар битта фарзанд улуғ инсон бўлиш имконияти бор. Ва ҳар битта фарзанд аблаҳ, ночор, нотавон инсон бўлишнинг имконияти ҳам бор. Бу тарбия бераётган мураббийни ёки унга тарбия бераётса ота онани қўлидаги нарса.

Астайду биллаҳ, юътал ҳикмата ман яша, ва ман юътал ҳукмата фақат уътига ҳайрон кафироқ, ва ман яд заккару илла улул ал бар. Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади. У ўзи истаган кишиларга ҳикмат, фойдали илм беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Ва еслатмаларни фақат аҳли донишларгина оладилар. Болалари билан қилаётган муомаласида ҳикмат бўлган одам фарзандларини улуғ инсон бўлишига кўмак беради. Масалан, ҳар қандай бола хато йўл қўяди. Пиёлани синдириб қўяди, бировни бир нарсасини уйингизга кўтариб келиб олган бўлади. Хуллас, бир нотўғри ишни ҳамма бола ҳам қилади. Шунда кимдир дарров сўкади.

Уради. Сен одам бўлмайсан, сен итти боласисан, сен анақасан ва ҳоказо. Шу билан болани кўнглини синдириб қўяди. Агар шу болага худди катта одамга муомала қилингандек, қилган ишини нотўғрилик еканлигини тушунтириб туриб, чиройли гапириб, бирор бир оятданми, ҳадисданми бир далилни айтиб, бирор бир саҳобаними ёки пайғамбарними ҳаётидан, ассалому алайҳи васаллам, ҳикояни келтириб берса, ишоноверинг.

Бола олади. Қайтиб шу нарсани қилмайди. Аммо буни ўрнига дарровнома қилиб берамиз, уришиб берамиз. Сўкиб берамиз. Акасини, укасини олдида сўкамиз, кўнглини синдириб қўйдик. Ўртоқларини олдида сўкиб берадимиз, кўнглисини синдириб қўдик. Есимизга ҳам келмайди. Болани қилган хатоси бизни жаҳлимизни чиқарган пайтда, жаҳлимизни ютиб, унга тарбия беришни ўрнига ичимиздаги заҳарда сочиб олиб мазза қиламиз. Тўғрими? Айниқса ҳозирги замонда.

Шунинг учун оталар, оналар фарзандларини нафсий тарбиясига, психологик тарбиясига масъул бўлади. Мен бир қоидани айтаман. Оталар фарзандинглар, шу психологик ҳолати қанақа бўлса, бу сизларни қилган ишингларни меваси. Журъатли бўлса, сизни қилган ишингизни шароити, қўрқоқ журъатсиз бўлса, ёлғончи бўлса, инжиқ бўлса, у сизни қилган меҳнатингизни самараси. Қоида. Тарбиядаги қоида шуки, фарзандларнинг сулувиятидаги хатоларининг аксариятининг сабаби мураббийларнинг хатоларига бориб тақалади. Фарзандингизни юриш туришидаги, тутмишидаги қанақа хатони кўрсангиз, билингки, сизни хатойингиз шу.

И масалан, она қизларини олдида бахрий туриб туриб отага ёлғон гапиряпти. Буни кўрган қиз амалий суратдаги дарсни олди. Юзта масала қилинг бу қизга, фойдаси йўқ. Чунки онаси нима қилди? Ўзи амалий суратда ёлғонни гапириб қўйди. Демак, бўлаверар екан дейди да. Хўш.

Хўш, нафсий тарбия деганда, психологик тарбия деганда нимани назарда тутамиз? Бу тарбия орқали биз нимани хоҳлаймиз? Биродалар, фарзандларимизни фазилатларга, ростгўйликка, омонатдорликка, журъатга, сахийликка, очиқ юзли бўлишликка, ҳаётда муаммоларни ҳал қилишликка, сабрли, қувватли бўлишликни ўргатишни хоҳлаймиз бу тарбия орқали.

Бу ўринда ота оналарни йўлга йўл қўядиган бир хатоси бор. Фарзандига бўлган раҳми шафқати ва фарзандига бўган қаттиқ қўллигини. Бир хилга ота она шу бойларни боламни кўнгли чўкиб қолмасин деб туриб доим яхши гапиради. Нима деса муҳайё қилаверади. Ошиқча раҳм шафқат қилиб юборганлигидан бу раҳм шафқати зиёнига ишлаб қолади. Ёки қаттиқ ушлаш керак болаларни деб туриб оз ча қаттиқ ушайди, болани боягидек айтди сотунчоқ.

Журъатсиз қўрқув қилиб қўяди. Демак, масала нимада? Масала, ана шу юмшоқликни ҳам, қаттиқликни ҳам ўртачасини ушлашликда. Шуни қилсак, шунда фойда бўлади. Доим юмшоқ гапириб, попалаб етят қилаверсангиз ҳам, айнийди бу бола. Доим қаттиқ гапираверсангиз ҳам, нима бўлади? Айнийди бу болада. Демак, муаммо, мушкула ҳикматда.

Демак, ота оналар бу масалаларда меъёрни билишлик керак. Ўрни келганда раҳм шафқат ҳам қиламиз, ўрни келганида қаттиқроқ гапирамиз. Қўрқув, ҳасад, ғазаб, булар ёмон тарбиянинг меваси. Фарзандингизда шу сифатлар борми? Демак, сизни қилган тарбиянгизни, ёмон қилган тарбиҳангизни меваси.

Бу нафсий тарбияда бир қанча фарзандларда кўринадиган кўринишларни, ахлоқий кўринишларди кўриб чиқамиз. Бу, е, ҳижолат чекишлик, тортинчоқлик, қўрқоқлик, ўзини бир ноқисқис қилишлик, ҳасад, жаҳли чиқарадиган бўлишлик. Бу сифатлар болалардаги касаллик. Бу улардаги салбий сифатлар. Мана шу айтилинган кўринишлардан бугун, агар вақтимиз йетса, тортинчоқлик. Уятчанликни кўриб чиқамиз.

Хижолат чекишлик. Бу масалада оталар бир жуда кўп хатоларга йўл қўяди. Мана енди хижолатчан, уятчан бола, тортинчоқ бола, ошиқча тортинчоқ бола. Ўзи танимаган бирор одамга бориб дадил гапира олмайди. Доим хижолат чеккади. Тортинчоқ. Бу касаллик бирор одам. Ўз ўзидан маълум. Ҳаё билан тортинчоқ бўлишликни фарқи бор. Ҳаё, биродарлар, иймондан. Ҳаё бу зўр фазилат. Аммо уятчан бўлинг, тортинчоқ бўшлик, бўлини қисиб қолишлиги бу болалардаги нуқсон ҳисобланади.

Боласини бегона одам уйга олиб борса, бегона ўзи танимаган одамларни орасида бола гапира олмайди. Бирор бир саволга ҳам жавоб бера олмайди, саломлаша олмайди, журъати йетмайди. Бу отани қилган хатоси. Бу уятчанлик вақтида даволанмаса, шу бола билан бирга улғаяди. Шу ҳолатда, шу уятчанлиги билан улғаядиган бўлса, катта бўлганда ҳам журъатсиз инсон бўлади. Уятчан бўлади. Тўғри келган одам бошқариб кетаверади. Ўзини мустақил фикри бўлмайди. Ўрни келганда йўқ дейишга қуввати йетмайди. Чунки мана бу юрак кучук бўлган, ўзига бўлган ишончи йўқ.

Чунки ота шунақа қилиб қўйган, сўкаверган, сўкаоверган, ураверган, бир иш қилса, хато қилса, сўкавермаган, ҳали бола хато қилмасдан жим туришликда, саломатликда билади да. Оч қорним. Е, одам, мол, одам бўлмайди, гапиринг, гапини қара мана бунақа қилиб. Туппа тузук болани қара. Билмай хато қилди, тузатиб қўй шу нарсани, отам. Агар сен болангни руҳий тарбиясига еътибор бермасанг, ким еътибор беради? Сени боланг енди ю бу. Мактабга борса, яхши ўқимагани учун туриб келса ўқитувчисидан.

Ўртоқларнинг иккита юзидан курса, уйга келганда сен сўйсанг, онаси сўйса, нима қилсин бу бола? Енди ўзини дунёсига шундай кириб беркиниб юборадида, ҳеч ким билан иши йўқ. Тортинчоқ, шундай бир журъатсиз бола бўлиб қолади. Демак, ёши катта бўлганда ҳам бир инсонни уятчан бўлиши, тортинчоқ бўлиши, хижолат чекор оладиган бўлишлиги, ёшлигидаги уятчанлигига, ёшлигидагига касалга бориб тақалади.

Инсонга фазилат ҳисобланган ҳаё билан камчилик ҳисобланадиган уятчанлик, тортинчоқликни ўртасида албатта катта фарқ бор. Ҳаё иймондан. Гуноҳ қилгани Аллоҳдан уялишлик бу ҳаёт. Ўзиники бўлмаган нарсани олиб ўзиники қилиб олишликдан уялишлик, бу ҳаёт. Ҳаёт бу иймон. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, муттаҳаффо налик бўлган ҳадис. Ал ҳайя аввал иману қорна жамий ан. Фида руфия аҳадуҳина, руфия ал аҳ.

Албатта ҳаёт ва иймон барчаси бир бирига яқиндир. Биттаси кўтарилса агар, иккинчиси ҳам кўтарилиб кетади. Инсонда ҳаё бўлмаса, унда иймон бўлмайди. Ҳаё, иймон. Иймон, ҳаё. Биз уятчанлик, бўйни қисиқлик, хотинчоқлик билан ҳаёни аралаштириб қўймайлик.

Идаллам тасдаҳаъин фав ал маъши итадади расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имом бухорга келтирган христи. Агар уялмасанг, хоҳлаганингни қил. Бу ҳадисни икки хил маъноси бор. Ҳисоб китобдан, жазодан уялмасанг, одамлардан уялмасанг, ҳохлаганингни қил. Яъни одамлар, масалан, еси паст одам бир айб иш қилса, унга парво қилишмайди. Бу еси йўқда деб қўяди. Чунки шариатда еси йўқ жинни, мажнун одамга таклифот қўйилмайди йелкасига. Бу жинни бу. Бўлди, ов қилинаверади.

Енди одамлардан ҳам ҳаё қилмаяптими бир айб ишидан? Демак, бунга бўлаверади дегани. Мен қила, менга бўлаверадими, мен қилавераман мен. Кейин нима дейди? Тўппа тўғри. Қилов. Чунки сени чизиғи буёғига тузиб қўйди одам. Иккинчи маъноси, агар қилаётган ишингда Аллоҳъдан уялмасанг, ҳеч кимдан қўрқмай қолаверади. Чунки сизни ҳеч ким кўрмаётган пайтда гуноҳ қилишдан нима тўсади?

Ҳаёт ўсади. Кимдан бўлган ҳаёт? Одамларни олдида улардан бўлган ҳаёзингизни тўсса, ҳеч ким йўқ бўлган жойда гуноҳ қилиши билан роббингиздан бўлганҳаёт ўсади. Демак биродар, ҳаё билан тортинчоқлик иккита бошқа бошқа нарса. Буни уятча бу дейди, хаёлий бола дейди. Йўқ, уятча бу хаёлий бола емас, бу журъатсиз бола бу, тортинчоқ бўйни қисилган бола. Хаё бошқача нарса бўлади.

Астағфируллоҳ. Валладина идан асобаху мулбағий ҳум янтасиру. Ва жазау саййъатун саййъату мифлуҳа, фа мана афра ва аслаҳа фа ажруҳа аллоҳ, иннаҳулар юҳукбу доимий. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримдан шўро сўрашувни марҳамат қилади. Улар ўзларига зулм йетганда, унга қарши курашиб, ғолиб бўладиган зотлардир.

Ҳар қандай ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир. Яъни ҳар бир ёмонликни ўзига яраша жазоси бор. Енди ким? Имтиҳон олишга қодир бўлган ҳолда, авф қилиб, ўртани тузатса, биз унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта у зулм қилгувчиларни севмас. Жуда ҳам бир муҳим, нозик нуқта.

Зулм қилган кишини кечириб қўйишлик ҳақидаги. Сўз. Агар сизга зулм қилган ки киши, сизни ҳаққингиз йеган киши, агар уни ау қилиб қўйсангиз, кечириб қоийсангиз, сизни қилган шу ишингиз, уни аллоҳга яқин бўлишига сабаб бўлса, шу гуноҳидан тийинишига сабаб бўлсак, авф қилиб қўйганингиз яхши. Қайтариб айтаман, сизга зулм қилган киши, ҳаққингиз йеган кишини, агар авф қилиб қолсангиз, шу қилган ишингиз уни Аллоҳга яқин қилса, динга яқин қилса, бу одамни авф қилиб қолишлик яхши бўлади.

Аммо агар уни кечириб қўйсангиз, авф қилсангиз, шу маъсиятида давом етаверса, яна ҳалойиққа тажовуз қилаётганлиги ишида, тажовуз қилиб ишида давом етадиган бўлса, бу одамни алифбо бўлмайди. Мана шу айни ҳикматдан бўлади. Ёшлигидан хижолат билан бўйни қисилиб ўсган одам улғайганда ҳам ҳаққини талаб қилолмайдиган одам бўлади. Ҳақ бўлиб туриб ҳам ўзини ҳаққини талаб қила олмайдиган бўлиб қолади. Хато қилган одамга сен хато қилдинг деб туриб бетига айта олмайди. Қўй. Қўй! Хафа бўлиб қолмасин енди. Нотўғри иш қилди, шу йерда айтишлик керак шунга. Шуни ҳам айта олмаяптими, ноҳақ бўлган одамда сен ноҳақсан деб. Бу ҳаё емас бу. Бу ожизлик бу. Бу уятчанлик, бу тортинчоқлик, бу нуқсон.

Енг каттада енди, қанақа қилиб айтамиз? Қўй. Катталаб турибди ўшалар раиси. Журъатсизлик. Мана енди, сиз билан бизга ибрат бўлган инсонлар. Саҳоба икромлар, ҳобинглар, уларни ҳаётидан мана шу журъатга бир қанча мисолларни келтирган бўламиз, иншааллоҳ.

Ешитдим, ўтириб, ўзингни ёшлигингизга келади да. Келяптими калйерага? Менга қанақа муомала қилишарди кичкиналигимда? Кимни яхши кўрардингизми, кимни ёмон кўрардингиз, мана шу масалада? Фалончи тоғам яхши еди, фалончи амаким расво еди. Фалончи амакими тушунтирарди да, бир яхши гаплар амаким ўша чапак одам еди.

Фарзандларимиз, агар бемеҳр катта ўйлайдиган бўлса, бир иккинчисига. Ўғлимиз, қизимиз катта бўлганда ҳам ота онасига бемеҳр бўлаётган бўлса, билингларки, ота оналар, ўзинглар еҳтинглар шу дарахтни. Одамлар бор, ота онасини бошига қўяди. Одамлар бор. Ота онасини оёғини тагига қўядилар.

Албатта, бу нарсани сабаби бор. Шу нарсани кимдир унга ўргатган, шу нарсани унга сингдирган. Саҳоба икромлар ҳаётидан мана журатга мисол келтирамиз. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ибн Умар рўзияллоҳу анҳу ёш бола еди. Умаримни хаттобнинг ўғли. Расулуллоҳ ўзининг саҳобалари билан ўтираркан деб, уларни орасида умаримни хатти олиб боради ва ўғли абдуллоҳ ҳам боради. Пайғамбаримиз ўзи билан ўтирган саҳобаларига шундай дедилар. Инна минна шажари шажаратан ла ясқуту варақуҳа ва инна ҳам мисла муъминни. Фаҳадатҳуни маҳия.

Расулуллоҳ айтдилар, савол берди. Дарахтларни орасида бир дарахт бор, баргини ташламайди. У мусулмонга ўхшайди. Қайси дарахт? Ўша дарахт еди. Шунда ҳар битта билган одам фалон дарахт еди, тўкин дарахт еди да, умарини ҳатто розия аллоҳу анҳу олдида ўғли ўтирибди. Абдуллоҳ айтади, хурмо дарахти бўлса керак. Ўша ҳаммаси ўзини қишлоғидек шаҳар дарахти айтган екан ҳадис шарфида. Ҳар битта шу йерда ўтирган одам ўзини маҳалласида, ўзини қашлоғида бўлган.

Хурмо бўлса керай дедим. Лекин гапиргани уялдим дейди. Яна бир ривоятда Абу Бакр, Умар ҳам жим ўтирганлиги учун мен ҳам гапиргани уялтим дейди. Сўнгра Пайғамбаримиздан ўзингиз от бериб юборинг я Расулуллоҳ дейишганида, у хурмо дарахти деди Расулуллоҳ. Мажлис тугади, саҳобалар тарқалишди. Абдуллоҳ отаси Умарга дада деди, мен деди, хурмо дарафтимикин деб кўнглимга келувди деди. Лекин айтгани уялдим деди. Шунда, ей ўғлим деди, Умар уни қаттиқ. Агар айтганингда деди, журъат билан айтганингда мана шу нарса мен учун қизил туяладан ҳам яхшироқ бўларди. Яъни журъатли бўлишлигини хоҳлади. Расулуллоҳ таоло айтганида, умрини ҳатто олиб келиб шараф бўларди. Ҳеч қайси саҳоба билмаган нарсани ўғли билган бўлади. Журъатли бўшини хоҳлаяпти боласи.

Баъзида гувоҳ бўлиб қоласизлар, ёш бола бўлади, кичкина. Ишонч билан гапиради. Одоб билан гапиради, уялмай гапиради. Мана шу журъат. Одоб билан, уялмай, ишонч билан гапиради. Мана шу журъат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалар билан ўтиришганларида бир ичимлик отгани берилди.

Расулуллоҳи соллаллоҳу алалайҳи васаллам улти ябин шаробин, ҳашариба минҳу. Ваъни яминики ғуламун, ваъни ясорики ашяҳун мусиннун. Фақолали ғулам, ат анули ан ул тияҳа ула. Расулуллоҳни ўтирган мажлисида бир ичимлик олиб келиб, Расулуллоҳга беришди. Расулуллоҳ ҳалиги ичимликдан ичдиларда ўнг томонида турган кичкина болага қараб туриб, чап томонда катталар ўтирибди. Ўнг томонада кичкина бола ўтирибди да. Она уларга буни беришимга рухсат берасизми деди.

Бу суннат. Бир мажлисга бир том олиб келинса, ёши катта, ҳозир инсонга биринчи берилади да, сўнгра уни ўнг томонидан бериб борилади. Бу суннат. Енди бояги кичкина бола Ибн Аббос дейилади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу. Расулуллоҳ сўраяпти. Бу қанақа тарбия денг? Рухсат берасизлар, мана шу ичадиган нарсани оқсоқолларга бераверингми деяпти. Бу бола нима деди? Енди мен сиз нима десангиз ўшада, Расулуллоҳ. Дерди да, йўқ. Йўқ, Расулуллоҳ деди, журъат қилинг. Сиздан кейин ичишлик насибамни, бу шарафни ҳеч кимга бермайман, бермайманг деди.

Расулуллоҳни олдида журъат билан, лекин одоб билан, лекин ишини қаранг. Катталарни олдида индамай туришлик одоб, биродарлар. Аммо гапириш керак бўлган ўринда яна индамай тураверслик, бу соқов шайтонлик бу. Қаранг, кичкина болани кимга гапиряпти? Расулуллоҳга. Журъат ўзи нима?

Журъат. Уятчанлик билан сурбетликни орасидаги нарса. Ўзи ҳамма фазилат шунақа. Иккита салбий сифатни ўртасидаги нарса, буёғига ўтиб келсангиз сурбетлик боради, буёғига олиб келсангиз уятчанлик боради, ўртасида турсангиз журъат бўлади. Наглий деган сўз бор ку бизда, наглий деган ўзимизни сўзимиз бор. Йўқ мен наглий еканман а болам дейди.

Шунинг учун тортинчоқ бўйни қисадиган бола билан ҳаёти адаштирмайлик. Яна журъат билан наглий болани ҳам алмаштирмайлик. Бизда ё у ёғи ё бу ёғи да. Ўртаси кам. Ё наглий болаларимиз, ё. Журъат нима? Хижолатчанлик, тортинчоқлик ва сурбетликни орасидаги нарса.

Имом баҳолайдан келтирилади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан. Умариддин хаттоб розияллоҳ анҳул халифа бўлиб турганларида, ўзини маслаҳат мажлисига бадрда қатнашган кибор улуғ шайх саҳобаларни чақирар еди. Маслаҳатида ўтирарди шулар. Енди улар билан бирга ҳали балоғат ёши йетмаган Абдуллоҳ ибн Аббосни ҳам олиб келиб ўтказиб қўярди. Енди бояги кибор саҳобаларга бу нарса ёқмас еди. Бизни боламиз билан тенг бўлса бу. Биз билан ўтирадими? Деб умариддин хаттоп деган норозилигини айтишганида, нимага бу биз билан ўтира деса, сизлар биласизлар нимага ўтиришини. Сўнгра кунларни бирида дейди, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу халифа мени чақирди. Мен билдим, дейди. Мени уларга кўрсатишни хоҳлаган екан. Мен келиб ўтирганимда, халифа мажлисдаги кишиларга қараб, Аллоҳ Таолонинг, астағфируллоҳ, ида жа анасуруллоҳи ва ал фатҳ ояти ҳақида нималар биласизлар? Нима дейсизлар шу оят ҳақида? Улар айтишди, агар Аллоҳнинг нусрати ва фатҳи келса, унга ҳамд айтишимизга, истиғфор айтишимизга буюрган.

Умариддин хаттоп ибн аббосга қараб, ей ибн аббос, сиз нима дейсиз деди, бунақа емас деди. Чунки улар айтаётган унақа емас еди бу оятни мазмуни. Улар адашган еди. Бу кишидан сўраганида, шунча одам шунақа деяпти, бўпти индамай қовуринг демаяпти. Чунки журъатли да. Унда емас, деди. Нима дейсиз деганида, бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ажали яқинлигини аломати еди, деди.

Умариддин хаттопой айтди, мен ҳам сен айтгандан ошган нарсани билмайман деди. Яъни шу кичкина балоғат йетмаган бола, оқсоқоллони райига қарши фикрда айта оляпти, одоб билан, журъат билан. Мана журъат. Мана журъат! Чунки бу кишини ҳаққига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилгандилар. Аллоҳум маъаллин ҳу ттаъвил ва фақиҳ ҳуфий дин. Парвардигор, бунга тавини ўргатгин ва динни тушуна оладиган қилгин. Шу дуони шарофати билан Ибн Аббос ёш бола бўлса ҳам олим еди. Мана журъат биродар. Мана журъат.

Муаммо менда ўзини ёшлигини Аллоҳниннг тоатида ғанимат билишлиги керак бўлади. Айрим бандалар бўлади, Аллоҳниннг фазл кўрсатган. Ёшлигидан покиза ҳаёт кечиради. Гуноҳ масъулиятдан узоқ, ибодатда қойил, дарс илм мажлисларида доим бўлади, аъзолари гуноҳ масъулияътдан узоқ бўлади. Ёши улғайган сари Аллоҳга бўлган иштиёқи кучаяди. Дунё одам кўнгли совушига зиёда бўлиб боради. Бунақа одам, ёшлигини зўр яшаб ўтган одам, орқасига ўгирилади да, ҳаётини қараса, босаётган ҳаёт йўлини, фақат тоат, фақат ибодат, ҳоказалик, даъват, илм ўзини бахтли ҳис қилади.

Биродарлар, олдин қолмайлик. Бу ҳаёт жуда тез ўтиб кетади. Оқсоқолларимиз айтишсин. Кечада булар ҳам ўн олти га кирган еди. Кўп айтамиз. Юз йил буни йўқ еди бу йерда ўтирган одам биттаси. Юз йилдан кейин биттаси ҳам қолмайди. Биз дунёга имтиҳондан ўтиб ёки ўта олмасдан чиқиб кетишлик учун келганмиз. Субҳаналлоҳ, биродарлар, инсон ёшлик чоғида ҳеч қачон касалликни ўйламайди. Ҳеч қачон банд, машҳур бўлиб қолишингни ўйламанглар. Буни ҳали юрак қисиши, давления, ошқозон ичи касаллиги, ухлай олмаслик, бу касаллар уни ҳаёлига ҳам келмайди, ёшлик даврида. Лекин бу нарса вақтинча. Вақтинча. Албатта вақтинча.

Бир инсон фақат шу дунёни ўзида бақир яшасам бўлди деб охират билан иши бўлмаса, бу одамни ҳаёти кулгили бўлади, ҳолати. Аллоҳдан узоқ бўлган инсонни моддий саодати вақтинча. Қаранг. Бир одам тасаввур қилинг. Охиратдан умиди йўқ. Шу дунёда зўр яшасам бўлди деган ғам билан юрибди. Бу одамни ҳаёти кулгили бўлади.

Шу дунёни ўзида зўр яшашлик учун инсонга учта нарса керак. Соғлиқ, пул, вақт. Бўлди. Соғлиқ ҳолатини ичида, пулни ичида. Тинчлик ҳам соғлиғи ишида. Тинчлик ташхафингизни бир сўраймиз у. Демак, шу дунёда ўзида зўр яшайман деган одамга учта нарса керак. Соғлиқ керак, вақт керак, пул керак. Енди иккинчи, ҳеч қачон уччаласи бир бўлмас екан. Албатта биттаси йўқ бўлар екан. Ёшлигингизда. Соғлигингиз зўр, вақтингиз кўп.

Пулингиз йўқ. Ўн беш ўттиз ёшгарча емас. Ёшликда соғлиқ бор, вақт бор, пули йўқ. Кетдик. Иккинчи босқич. Бу босқичда нима нима бўлади? Соғлиқ бўлади, пул бўлади, вақт бўлмайди. Ўттиз билан бир еллик ёшни оласиз.

Дўкон очдингиз, иш юргиздингиз, ишингиз юришиб кетди, товарапга соат ҳисоб китоб қол, қолган товар, остатка товар, умумий екан пул, хуллас, вақт йўқ. Қон пулга бир жойга уйни солиб қўйган, бир дарёда бояги ё бир қандайдир бир тоғда ёнбағрига бориб дам олгани вақти йўқ. Отасини онасини зиёратига вақти йўқ. Соғлиги бор, пул бор, вақти йўқ.

Енди олтмиш дан кейин вақт бор, пул бор, соғлиқ йўқ. Болалар катта бўлди, ишни болаларга топширдингиз, болалар юргизяпти, пул бор, вақт бор, лекин соғлиқ йўқ. Ўшанинг учун айтдик. Фақат шу дунёни ўзида саодатли яшайман деган одамни ҳолати кулгили бўлади. У дунёни ўзи саодатли бўлиш учун учта нарса керак еди. Соғлик, вақт, пул еди. Лекин буларни учаласи ҳеч қачон бир бўлмас екан. Иккитаси бир бўлар екан, учинчиси доим йўқ бўлар екан. Аммо, аммо, Аллоҳни таниса инсон, бир. Уни розилигини ҳамма нарсадан устун қўйса, икки. Шуни йўлида умрини сарф қилса, инсон ёшлигида ҳам, ўрта ёшлигида ҳам қараганда ҳам ўзини саодатли ҳис қилади.

Ўлим деган нарса келганда ҳам, саодат йўлидаги битта бир нуқта бўлади холос. Шундай оқлайди, охиратдаги абадий саодатга кетади. Бунақа мақсадда яшаётган одамни, бўйдоқлик даври ҳам зўр бўлади. Ўрта ёши ҳам зўр бўлди. Қарагандаги ҳолати ҳам зўр бўлди. Умрига шундай қарайди йетмиш йилда ҳаётига. Зўр яшадим ҳаётимни дейди. Аллоҳни қулчилиги билан сарфладим, умримни ўтказдим. Ва дунёдан чиқиб кетаётганда, ҳеч қанақа армон ичини ўкиниш ўта ёндирмайди. Биродарлар, ўлчовига боғлиқ екан яна айланиб келди.

Уни ҳаёти абадий саодатга қараб юради, ҳатто ўлим ҳам бу саодат йўлидаги бир нуқта бўлиб қолади холос. Аллоҳнинг тоатида улғайган йигитлар ҳақида мисоллар. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳоҳу машҳур қизсан. Кунларда бирида халифа бўлиб турган даврда кўчада кетаётса, кўчада ўйнаётган бир туриб ёш болалар умариддин хаттиобни кўриб тирқираб қочиб кетишди. Умариддин ҳатто ҳайбатли инсон бўлган, ҳатто катта одамлар ҳам травмасида олдида, сир бор еди. Ҳамма ёш болалар қочиб кетди, бир бола турибди жойида. Халифа қизиқиб бориб, ей бола деди, нимага ҳамма қочиб кетганда сен қочиб кетмадинг деди. Бу бола айтдики, ей амир деди, ей амирул умининг, сизни зулмингиздан қўрқиш учун золим емасман. Жазойингиздан қўрқишлик учун гуноҳ иш қилганим йўқ. Йўл кенг. Сиз ҳам, мен ҳам сиғаверамиз деб. Журъатни қаранг. Бир хато иш қилгани йўқ, бир зулм қилганим ё сиздан бир калтак ёки жазоланишликка. Менда ҳеч қанақа бир айб йўқ, ўтаверасиз деяпти. Кимни боласи сан деса, Зубайриддин нур аввалнима дейди. Абдуллоҳ Мирзубей розияллоҳу анҳузур. Қаранг, журъатни. Умариддин нур Абдулазиз раҳматуллоҳу алайҳи.

Бу хулоф айирбошимларнинг бешинчиси дейилади. Ҳайит кунида бир болага кўзи тушиб қолди. Халиф болани устида ямоғи бор, кийим бор еди. Уч тўртта ямоғи бўларди кийимида. Ҳайит кунида. Демак, камбағал, қўлида бир дунёси бўлмаган одам, ҳайит куни янги кийиш керак, иложи бўлса. Ҳалиги болани кўриб туриб, халифани кўзига ёш келди. Бола халифага қараб, ей амиралик, умидинг? Нима йиғлаяпсизлар? Халифа айтди: болам, агар устингдаги ямоқ кийимингни дўстларинг кўрса, сени кўнглинг синишидан қўрқаман, деди.

Ҳамма янги кийиб турганда сен ямоқ билан бориб, ҳалигиларни олдида бўйнинг қисилиб, кўнглинг сиништан, деди. Қўрқама, деди. Бола нима деди? И ам ёур елму умининг. Халқ аллоҳ ундан рози бўлмаслиги ёки ота онасига оқ бўлиши билан синади. Бу нарсага қалб синмайди деяпти.

Албатта сизни мендан рози бўлишингиз сабабли, Аллоҳ ҳам рози бўлишингни хоҳлайман деяпти. Фақир кишини кўрасан, ҳеч нарсаси йўқ, аммо қалбда хотиржамлик бор. Уни бу хотиржамлигини ёзсанг, бутун шаҳардаги одамларга айтади. Яна бир одамни кўрасан, миллионлаган пули бўлади, лекин фақир. Зарар қилдинг бу оилада дейди. Зарар қилдик. Қанча зарар қилдингиз? Ўтган ойда юз йигирма минг фойда қилгандик. Бу ойда дейди юз ой юз минг бўлиб қолди дейди. Ана фақир. Сен биродар фақирғидан қўрққанлиги учун фақирсан.

Бир йигит улуғ бир ишни қилди. Уни қилган иши шунақа бир одамларга таъсир қилди, бир одамни ғаши келиб, ёш бола еканлигига ишора қилмоқчи бўлиб, ёшини кичкина еканлигини билан айтиб, уни кўнгли чўктирмоқчи бўлди да. Ей йигитча деди. Ёшингиз нечида деди. Йигит, мен Абу Бакр ва Умарларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Усомани амир қилгандаги ёшдаман деб жавоб берди.

Ҳа, ўн йетти ёшда. Ўн йетти йўлда мен демаяпти. Усомани Пайғамбаримиз Абу Бакрур Умарларга амр қилгандан кейин айтишди да. Ўша ёшдаман деяпти. Журъатни қаранг. Умариддин Абдулазиз халифа бўлиб сайланди. Уни табриклашлик учун атрофидан елчилар келишни бошлади. Ҳижозликлардан бўлган жамоани бошлаб бир кичкина бола кирди. Ҳали ўнга йетиб йетмаган бола еди. Бошмур бўлиб кирди, ўн яшар бола. Бола туриб халифани халифа бўлганлиги билан муборак матбуот қилмоқчи бўлиб, гапирмоқчи бўлганида, тўхта деди. Сендан ёши каттароқ одам гапирсин деди.

Чи, йиғлаб чиқиб кетиб қолдими, хафа бўлди? Нима деди? Аллоҳ амирни ислоҳ қилсин. Кишининг қадри иккита кичкина нарсаси билан. Тили ва қалби билан бўлади қадри. Агар Аллоҳ Таоло унга лафз қилувчи, сўзловчи тилни берган бўлса, сақловчи қалбни берган бўлса, гапиришга ҳақли бўлади. Халифага кутибди бу гапни. Агар иш сиз айтгандай бўладиган бўлса, уммат орасида сиздан кўра бу халифаликка лойиқроқ, ёши каттароқ одамлар бор еди деди.

Бу давлатни биринчи кишисига бориб гапиряпти бу ёш бола. Бу қўшни амакига гапирмаяпти. Халифага гапиряпти. Одамни қадри ёши билан емас. Қалби билан тилига боғлиқ. Агар Аллоҳ шу нарсани берган бўлса, гапиришга ҳаққи бор. Агар фақат ёш билан иш бўлганда сиздан кўра қаррироқ одамлар ўтирибди халифаликка деяпти. Бу журъат бир одам.

Халифа Абдулмалик ибн Марвон, яна бошқарув оятларида Хишомуддин Абдулмалик ҳам дейилади. Ҳузурга бир жамоа одамлар келишди. Уларни орасида бир ёш бола ҳам бор еди. Ҳалиги ёш болани кўриб, халифани жаҳли чиқди. Ешикни тагида турадиган кишига қараб туриб, ей фалончи деди. Мени олдимга хоҳлаган ёш бола келиб келаверадими деди.

Шунда ҳалиги бола ўрнидан туриб айтди. Ей амир, деди. Мен сизни ҳузурингизга киришим билан сизни қадрингиз тушиб қолмайди. Мен учун бу нарса шараф. Бизни юртимизга машаққатли кунлар келди. Озуқа йўқ бўлди. Сизларда еса ортиқча моллар бор. Агар улар биз учун бўлса, нима сабабдан уларни бизга бермайсизлар? Агар улар Аллоҳникиси бўлса, бас уларни бандаларга беринглар. Агар улар сизларники бўлса? Бас уни бизларга садақа қилинглар, деди.

Тўхтатилмаган кичкина болани гапи. Халифа ҳайрон қолди. Валлоҳи бу бола деди, талабини бажармасликка биз учун биронта ҳам узрни қолдирмади деди. Таом учун юз динор, бу болани ўзи учун юз дунё берди. Бола ўзимни ҳаққимни ҳам таомга бераман деди. Чунки ҳожатга йетмай қолиши мумкин деди.

Булар ҳам одамни боласи. Буларда ҳам битта еркак, битта аёлдан Аллоҳ дунёга келтирган. Лекин буларни мана шундай журъатли қилганлар шу еркак билан аёллар бўлган. Бизни ҳам қўлимиздан келадими? Биз ҳаммамиз хоҳлаймиз, фарзандларимиз журъатли, шижоатли, юракли, ўзига ишонган, иродаси мустаҳкам фарзанд бўлишлигини. Ҳаммамиз хоҳламаймиз бунақа фарзандга ега бўлишни. Аммо биз шунақа фарзандки, ота ёки она бўлишлигига лойиқ меҳнат қилдикми?

Болани руҳиятини уйдагилар ё кўтаради, ё туширади. Ба ба, нима бор? Бошим ортми? Е, е, менга бор. Отангга бор. Акангга бор. Ей, оталар, сизларчи мана бу деразага ўхшайсизлар? Шундай келиб дунёни кўрмоқчи оляпти. Сиз шуни очиб берсангиз, ўзингизни қалбингизни очиб берсангиз дунёда сиз орқали танийди. Сиз тўғри деган нарсани тўғри деб улғаяди. Сиз нотўғри деганасини нотўғрида сизни ўлчовингиз билан улғаяди да. Агар ёпиб қўйсангиз, бошқа деразалар очиқ.

Бошқаларни кўз амаги билан дунёни кўриб олади. Шунинг учун болаларимизни кўнглини чўктирмаслик учун, журъатли қилиб тарбиялашлик учун биринчи нима иш қилишимиз керак? Ҳаммамизни қўлимиздан келади. Бу жуда осон иш бу. Сўзига қулоқ солиш керак. Есланг, қачон сиз ўша уч яшар, тўрт яшар болангизга ўтириб, худди катта одам билан гаплашгани қилиб, беш минут гаплашгансиз. Масхара қилмасдан, тепада турмасдан, худди ўзингиз билан тенгдек, қачон муомала қилгансиз болангиз билан?

Бугунги олиб кетадиган нарсанглар, фарзандни журъатли қилиб тарбия қилишликдаги енг осон биринчи иш, нима бу? Катта одам билан гаплашгандақа ўтириб гаплашинглар. Унда телевизорда ким кўради? Мени телевизорга айлантириб қўй деган маърузамиз бўлган еди. Мен ҳам парвардигор сендан битта тилайди тилайман. Кўп нарса сўрамаётгандирман, ўн яшар бўлмаган бола. Лекин юракдан сўраяпман, мени телевизорга айлантириб кўй. Телевизоримизни уйда ўзини алоҳида жойи бўлгандек, мени ҳам жойим бўлишини хоҳлайман. Оила аъзоларимиз телевизорни олдида ўтиргандек, мен олдимда ўтиришини хоҳлайман, телевизорда бирорта гапни ўтказиб юбормасдан муҳим еканлиги ишониб қулоқ солишгандек, мен ҳам сизимга диққат қилиб ешитишларини хоҳлайман мени телевизорга айлантириб қўй деб ёзган иншосини айтиб берган едим.

Исломда фарзанд тарбияси деган дарсимизни муҳим нуқталаридан, нафсий, руҳий, психологик тарбиясига келдик. Бу дарслардан сиз билан биз битта касалликни кўриб чиқдик. Уятчанлик, тортинчоқлик. А уни зидди бўлган журъат ҳақида гаплашдик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни ўзи рози бўладиган йўлдиришимизга тавқия берган бўлсин. Ақл у қобилий, ҳа давос таъфири аллоҳим.

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси