# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 335 of 510
- Section: —
- Duration: 39 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/335
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/_0UNaTB1WMo.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=_0UNaTB1WMo
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/334.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/336.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади. Ва ман ятақиллар ҳайяж аллоҳу маҳрожа, вой яразуқу мин ҳайътулла яхтасиб, ва ман ятаваккал алаллоҳи фаҳва ҳасбуҳу инналлоҳа бали ва амриҳи қодижа алаллоҳу ликулли шаин қодиро. Ким Аллоҳдан қўрқса, у Зот унинг учун барча ғам кулфатлардан чиқар йўлни пайдо қилур.

[0:30] Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккур қилса, бас Аллоҳнинг ўзи унга йетарлидир. Албатта Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишига йетгувчидир. Унинг хоҳишига қарши турувчи кимса йўқдир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор ўлчов қилиб қўйгандир. Яъни ҳаётда содир бўладиган қанақа яхши ёмон иш бўлса, Аллоҳ Таолони тақдир азалида битилган. Аллоҳ ўлчаб қўйгандан ошиқча ҳам камам бўлмайди.

[0:59] Таваккур. Таваккур таърифи бу банда бирон бир ишда ўзидан бошқага суяниши, ўзидан бошиқага ишониши. Истилоқда дунё иши бўладими, охират иши бўладми, фойда келтириши бўладими, зарарни дав қилишлик бўладими, фақат Аллоҳ Таолога суянишлик, Аллоҳ Таолодан умид қилишлик. Таваккурнинг маъноси шу. Ўзингиздан бошқага суянишлик, бу таваккур дейилади. Таваккур бу Аллоҳ ҳузуридаги нарсага ишонишлик. Бандаларни қўлидан умид қилмаслик.

[1:36] Яъни шундай бир таърифлар келадики, ўзини қўлидаги нарсага бўлган ишончидан кўра, банда Аллоҳни ҳузуридаги нарсақа қаттиқроқ ишонишлиги таваккур дейилади. Чўнтагингизда нақд пулингиз бор, унга ишонмайсиз, балки Парвардигор деб берган ваъдасига кўпроқ ишонасиз. Бу ишонч, мана шундай суянишлик, таваккур қилишлик, бу ишончнинг, Аллоҳга бўлган ишончнинг самараси нима? Бу ишонч самараси Аллоҳ Таолонинг юз сурати. Шайтондан паноҳ. Бу ишонч самарраси нажот ва ризқ. Бу ишончсамараси содиқ иймон. Бу ишонч санъат кифоят, ҳимоят, Аллоҳ томонидан риоят. Бу ишонч самараси. Аллоҳ Таолонинг муҳаббатига сазовор бўлишлик ва оқибатда жаннатга йетишлик. Одамларда жуда кўпчилиги мана шу ишончдан ғофил. Ҳозирги кунда нақадар муҳтож бўляпти шу ишончга. Аллоҳни ўзига суянишлигидаги, еътиқодимиздаги камчилигимиз борлиги учун ниҳоятда муҳтож бўлиб турибмиз бунга. Ҳаётни. Асли табиий мувозанатига қайтаришлик учун мана шу ишонч қанчалик зарур бизга?

[2:50] Аммо биз мана шу ишончни нима еканлигини биламизми? Бирор марта мазасини тотиб юрганмизми ёки биз ҳасбуни Аллоҳ деб қўйишлигимиз фақат тил учидаю, қалбимиз бошқа нарсалар билан овора бўляптими? Агар бандалар чин қалбидан, чин қалбидан Аллоҳ Таолога ишонган ҳолатида, ҳасбуналлоҳ деса, Аллоҳ томонидан қандай ёрдам келади? Аллоҳни қандай марҳамати бўлади? Биз ўйлаб кўрганмизми шу нарсани? Қачон бандалар бир юракдан фақат Аллоҳни ўзи ишониб туриб, ҳасбуналлоҳни деганда, қандай марҳаматлар, кароматлар, мўжизалар содир бўлганини Аллоҳ Қуръонда баён қилади. Биз Аллоҳга суянишликни, Аллоҳга ишонишликни қандай самара беришлигини Иброҳим алайҳиссалом ҳаётида кўрамиз. Иброҳим алайҳи ассалом, ўн йетти яшар йигит, ўзини қавмини ҳаққа даъват қилди. Қавм ўжарли қилди. Якка ёлғиз бўлган Иброҳим бутун қавмига қарши ҳақида тура олади. Қавм уни ўтга улоқтириш ёки иттифоқ қилишди. Оёқ қўлини бойлашди, ана шу палахмонни чўмичига ўтказишди, ҳозир ўтни ёқишди, ўтга отишади.

[4:01] Иброҳим ҳалилуллоҳни ёнини оладиган, тарафини оладиган бирорта одам йўқ. Еътибор қилинг, қавмни ичида битта ўзи ана шу палахмонда чўмичида ўтирар екан, ҳасбуналлоҳ деди. Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот енг яхши, ишончли вакилдир деди. Қаранг, битта одам бўлса айтади, қўйилар е ёш екан, билмай қилиб қўйибди, бўпти дейдиган бирорта одам йўқ. Иброҳим алайҳиссаломга керак ҳам емас. Ҳолати танг, аҳволи оғир. Ҳозир ўтга ўтиришига аниқ. Ҳеч ким ёнини олмайди. Лекин мана шу ҳолатда нима деди? Аллоҳни ўзи бизга кифоя деди. Уни отишди. Иброҳим ҳалилуллоҳ ўтга учиб борар екан, ҳавода кетар екан, гибрид келди. Инсон келмади, аллоҳ таолонинг уруғ фариштаси гибрид келди. Алака ҳажия иброҳим ҳавода бўляпти бу баҳс. Тушиб кетяпти, ҳалокат аниқ турибди. Менга бирор ҳожатингиз бормиди? Иброҳим алайҳуллоҳ сизгами деди. Сизга ҳожатим йўқ. Аммо роббимга еҳтиёжим, ҳожатим бор. Лекин роббимга айтишликка ҳожат йўқ. Менга нима кераклигини Парвардигор ўзи билиб турибди. Яъни кўринг, ўтга тушиб кетяпти, мусибат аниқ.

[5:20] Мени сақлаб қолсин, мени ушлаб қол демаяпти. Менга нима яхшилигини Аллоҳ билади деяпти. Бўлади ю. Мендек бўлганда яхши бўларди. Андай бўлганда, яхши бўлар еди. Ҳозир мендек бўлмаса яхши бўларда. Қаёқдан биласизлар, ей бандалар деяпти Аллоҳ Таоло. Сизларга нима яхшиликни мен биламан деяпти. Иброҳим ҳалиги тушиб кетаётганлиги аниқ ўтган, лекин шу ҳолатда ҳам унга нима яхши еканлигини Аллоҳга қўйяпти. Фарҳодга сен биласан менга нима яхшилигини.

[5:49] Мукофот қандай бўлди? Қулна я нару куни бардам вас ала мана алай иброҳим. Ей олов, сен Иброҳим учун салқин ва омон бўл. Иброҳим алайҳиссалом мушкуласини шундай халқ бўлади деб ўйлаганмиди? Ё ўт ўчиб қолса, инсонни ўлчов айтамиз ку, агар мандай бўлса, мандай бўлмаса. Лекин Аллоҳ Таолога ишонувди, Аллоҳ Таолонинг мукофоти қандай бўлди? Ўт Иброҳим алайҳиссаломга совун бўлди, салқин бўлди ҳамда омон бўлди. Нимага бу мукофот берилди? Чунки мана шундай хатарли ҳолатида ҳам Аллоҳ деяпти. Ҳеч ким йўқ менга ёрдам берадиган, ёлғиз қолдим, ҳеч ким бизни ҳолимиздан хабар олмаяпти демаяпти да. Нима деяпти? Аллоҳни ўзи менга кифоя деяпти. Ана шундай ишонганлиги учун Аллоҳ Таолонинг мукофоти бор.

[6:41] Банда агар ҳақиқий таваккал қилса, дардини фақат Роббисига айтиб, дуо қилиб, йенгиллик кутиб, сабр қилса, банда ҳеч қачон ўйламаган томондан, ҳеч қачон кутмаган томондан чиройли суратда Аллоҳнинг ёрдамини сурати келади. Фақат банда Аллоҳда қўрқсин, тақво қилсин, сабр қилсин, дуо қилсин, кутсин. Пичоқ кесмайди. Ўт куйдирмайди, денгиз чўктирмайди, саҳро чанқоқни ўлдирмайди, агар Аллоҳ хоҳламаса. Чунки мана дарсимизни бошида айтдик, Аллоҳда ҳар битта нарсани тақдир ўлчов билан ёзиб қўйган. Аллоҳ ёздими? Бўлади. Ёзмадими? Ўт куйдирмайдими? Бу ишончни, Аллоҳга бўлган таваккурни биз Иброҳим алайҳиссаломнинг аёли Ҳожиарда кўрамиз. Ҳожа она Иброҳим алайҳи ассаломга биринчи фарзандини Иброҳим алайҳиссалом саксон беш ёшга кирганда туғиб берди. Иброҳим Ҳалилуллоҳ саксон беш га кирганда битта ўғилли бўлди. Исмоил алайҳиссалом туғилди. Аллоҳ Иброҳим алайҳиссалонни имтиҳон қилди. Ана шу саксон беш га келганда кўрган бир дона боласини ҳеч қандай ўсимлик ўсмайдиган саҳродаги Бакка водийсига, ҳозирги кундаги Макка шаҳри ташлаб келишини буюрди. Иброҳим ҳали Аллоҳни имтиҳонига лаббай деди.

[7:59] Буйруқни бажарди, Баккага олиб бориб қўйиб, қайтиб кетаётганда аёли айтди: ей Иброҳим, бизни ташлаб кетасизми? Бизни кимга ташлаб кетасангиз? Ўсимлик йўқ, кўкат йўқ, одам йўқ, қийб бизни саҳро ўртаси. Йиртқич ҳайвонлар, заҳарли ҳашаротлар, қароқчилар, ҳар қандай хатар бор. Бу саволни нимага берди? Иброҳимни пайғамбарлигини биларди ҳожи онамиз. Фақат Иброҳим алайҳиссаломдан қалбига таскин бўладиган сўзни ешитиш дейди холос. Ё Аллоҳ буюрадими бу ишга сизни деганида, Иброҳим алайҳи ассалом ҳа деди. Шунда Ҳожар она, ундай бўлса, Аллоҳ бизни зойи қилмайдиларда, рози бўлди қолди. Аллоҳга ишонди. Аллоҳ буюрадимми шу ишни? Мен шу ишни қилай. Аллоҳ албатта, албатта менга ёрдам беради деди. Аллоҳнинг ваъдасига ишонди. Мукофот қандай бўлди?

[8:55] Мукофот қандай бўлди? Ҳожарга берилган мукофот қиёматгача яшайдиган одамларга зам зам суратида берилди. Агар ҳожирона аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлмай, жазавага тушиб, норози бўлиб, бизга ўхшаб, бизни аёлларимизга ўхшаш, жириллаб жазавага ташганидан еҳтимол зам зам сувидан биз ҳали ичмаган бўлар едик. Бўпти бу Пайғамбар екан, Аллоҳга зўр суюнвор десангиз, Пайғамбар бўлмаган битта заиф аёл, қўлида чақалоғи билан қолиб ҳам ишона оляпти Аллоҳга.

[9:25] Биз Аллоҳга бўлган бу ишончни Мусо алайҳиссаломни ҳаётида кўрамиз. Мусо алайҳиссааломни қиссасида кўрамиз . Бу қиссани аввали Аллоҳ Таоло Мусонинг онасига қилган илҳоми, ваҳиси билан бошланди. Мана тарихда, Пайғамбалар тарихини ешитганмиз. Фиръавн алихиллани ўзининг замонасининг енг катта подшоҳи, енг қудратли қўшин егаси туш кўрди. Тушида Байтул Мақдис томондан бир олов келиб, Мисрни куйдириб ташлади. Фиръавн бу тушини ўзини коҳинларига, муложимларига айтганида улар айтишдики, бану исроилдан бир бола туғилар екан, шу бола сабабли сени мулкинг йўқ бўлади.

[10:11] Фиръави ўша замоннинг енг қудратли подшоҳси ана шу туғилмаган кичкина болага уруш еълон қилди. Шу бола туғилмаслиги учун бану устроилдан туғилган ҳар битта гўдак ўғил бола чақалоқ сўйилсин деди. Пичоқлар чархланди. Аскарлар тайинланди. Яҳудлар бану устроил яшайдиган кўчаларга юрилди. Чақалоқлар парарди. Агар ўғилбола бўлган бўлса сўйилди, қизбола бўлгансан тек қўйилди. Мингта сўйди еҳтимол. Икки мингта сўйди еҳрамол, бир йил сўйди, икки йил сўйди. Жуда кўпчиликни қириб ташлади.

[10:45] Туғилмаган болага шундай уруш еълон қилинди. Бану Исроил Мисрда Фиръавн учун қўл айтиб боради. Улар мени ҳаммаси қўлларим деган еди. Ҳеч ким биладиган нома аслида. Улар ҳеч ким ешитмасди сўзини. Ҳар йили гўнги ўғил болаларни сўриб ташлайверганлигидан, Мисрликлар айтишди Ферални, сен бу бизни хизматимизни қиладиган бу қулларимизни еркакларни сўяверсанг, ҳа бу ертага бизни ким хизматимизни қуради, дейишганида Ферални айтдики, унда бир йил сўйиб, янги туғилган ўғил болларни, бир йил сўйманглар дейишди.

[11:25] Шундай қилишди. Мусо алайҳиссалом туғилган йил, сўйиладиган йилга тўғри келди. Айтдик дарсимизни бошида Аллоҳ Таоло ҳар битта нарсани ўлчов билан битиб қўйган тақдирга. Аллоҳни изидан ташқари ҳеч нарса бўлмайди. Мусо пайғамбар яшашлиги керак, Аллоҳ хоҳлаган. Лекин шу Мусони яшатмаслиги учун Фиръавн қанча чақалоқни қорнини оқизди. Лекин ким айтгани бўлди охирида?

[11:52] Аллоҳ таоло айтади, биз Мусонинг онасига, Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришлардан қўрқиб турган пайтида ваҳий қилдикки, уни емизавергин. Басқачон Фиръавн одаммлари ўғил кўрганингни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишлардан қўриқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, биз уни сенга яъни тирик ҳолатда қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилувчимиз. Аллоҳ битта аёлга шундай бир илҳом белом ваҳий беряптики, сен қўрқмасдан емизовур. Агар болангдан қўрқсанг, сувга солиб оқиз. Мен қайтариб бераман тирик ҳолидан ҳамда пайғамбарлордан қиламан.

[12:36] Енди ўйлаб кўринг, аёл киши емизиб турган боласини сувга солиб оқизиб юборишлиги осон ишми? Демак Аллоҳни ваъдасига ишонишлик, Аллоҳга таваккал қилиб, Аллоҳга суянишлик қийин иш екан. Лекин шунга қилган бандаларни мукофоти қандай бўлди? Сувга солди, оқизди. Аллоҳ таоло тақдирия залда битиб қўйган, Мусо пайғамбарда яшашлиги, пайғамбар бўлишлиги, лекин бандалар нима қила олади бунга қарши? Сув оқизиб борар екан, чўкиб кетмади сувдан. Бошқа томон ёқиб кетмади. Балиқ йеб юбормади. Нимага? Аллоҳ ёзмаганда буни. Қайерга борди? Шу Фиръавн, шу болани сўйишлиги учун қанча болани қонун оқизган Фиръавнни саройига бориб тўхтади.

[13:27] Бу идишдаги болани сувида ким бошқариб кетяпти? Аллоҳ. Аллоҳ Таолонинг машъияти ҳар қандай машъиятдан, Аллоҳнин хоҳиши ҳар қандай хоҳишдан устун туради. Айни Фиръавнни саройига олиб келиб қўйди. Дарёда бўйида. Фиръавннинг аёли Осиё бинти Музахимов фарзанд кўрмаган еди. Олдида яҳудликка аниқ бўлиб қолди болани.

[13:52] Еди фиръавнига айтдики, шуни боқиб олайлик, бола қилиб олайлик, кўзимизни қувончи бўлсин бизга деди. Фиръавн ўзига душман бўлиб, ертага ўзини ҳалокатига сабр бўладиган болани, сени кўзингни қувончи болаверсин. Менга керак емас деди. Шундай қилиб, ўзи шу болани деб туриб қон тўкаётган еди фиръавн. Лекин Аллоҳ Таоло айтяпти, ей Фиръавн, хулосаси, сен ўлдираман дедингми буни. Керак бўлса сен ўзинг боқиб катта қиласан буни. Ким айтгани бўлди? Болани енди бу Фиръавнни боқилган ўгай боласи бўлди. Саройдаги емиз олган еналарига тутувди, ҳеч қайсини еммади. Дод деб йиғлади, бозорга олиб чиқишди. Бозорга олуб чиқишди. Онаси сувга солиб мўйсунни оқизиб юбораётганида, мўйсунни опасига айтганида, сувни бўйлаб қараб кетгин. Саройга кириб кетгунча қаради, енди саройда шундай бориб турганида болани олиб чиқишди. Бозорга обиришди ва ҳаромдан лекин мароқ дейди Аллоҳ Таоло. Емизадиган еналарда ҳаммасини унга ҳаром қилдик дейди. Ендирма дейди Аллоҳ Таоли. Ҳеч кимни емаяпти, Фиръавнога еболасиз.

[14:57] Шундай опаси келди да, мен сизларга мана шу болани емизиб берадиган аёлни кўрсатайми деди. Ҳа дейишувди, онасини ерталаб келди. Аллоҳ Таолонинг ваъдаси, биринчи ваъдаси шу кундузда рўёбга чиқдими? Қайтариб бераман деганида. Сен қийин, оқизишлик қийин. Аллоҳнинг ваъдасига ишонишлик оғир, бажаришинг қийин. Лекин сен ишониб оқиз, мен қайтариб бераман деганди, қийин бўлса ҳам бажарди. Сабр қилиш қийин биродар. Тақвода туриш қийин. Йенгил кун бор, оғир кун бор, хотиржамлик кун бор, хавотир бор. Мана шундай кунда Аллоҳ аккинда қилиб туриб берсак, албатта Аллоҳ ўзини нусратини беради.

[15:37] Емизди, боласи қайтди қўлига. Енди бу Фиръавнни боласи, ўгай. Осиё айтди, саройда яшайсан мен билан деди. Мосодонаси айтди, мен ерим бор, бола чақам бор, мен бораман у ҳам. Саройда яшайсанми деса, хоҳламаяпти. Нима учун бунақа мукофот берилди? Саройда яшайсанми деса, хоҳламаяпти, йўқ мен уйимда яшайман деяпти. Деса, осиё айтяпти, унда бу болани сени олдингга емизгани, кунда икки марта ёки уч марта олиб келиб кетишади, емизасан деди. Рози бўлди. Енди қаранглар роддаро, Аллоҳ Таолонинг тақдири, Аллоҳ Таолони хоҳиши бўладиганки, Мусони сўйишлиги учун чархланган қиличлар, енди Мусо пайғамбар соқчиси бўлиб, онасини уйига олиб бориб, саройга қайтариб кетадиган бўлди.

[16:24] Пичоқ кесмайди, ўт куйдирмайди, сув чўктирмайди, саҳро чанқоғидан ўлдирмайди, агар Аллоҳ хоҳламаган бўлса. Қани бу ишонч бизда? Биз шу ишончга суянолаганмизми? Мана шундай таваккал қила олаганмизми? Бу тарих нимага гапирилади? Ибратланинглар деди Аллоҳ Таоло. Биз бу ишончни Фиръавн хонадонидан бўлган иймонини яширган кишида кўрамиз. Мусо пайғамбар уни ҳаққа даъват қилганда Фиръавн қавмини. Иймон келтиргани бор еди ичида битта. Иймонини яшириб юрар еди. У ўзини қавмини Бану Срорга зулм қилмасликка даъват қилди. Мусога иймон келтиришига даъват қилд. Сўнгра айтди ва уфаввийдо амри ила аллоҳ, инналлоҳу басиру била ибор, фавақоҳуллоҳи саййиъати маъмакарук. У айтди. Мен ўз ишимни Аллоҳга топширавераман, зеро Аллоҳ бандаларини кўриб тургучидир. Енди мукофот қандай бўлди? Аллоҳга ўзингни ишингни топширганда қандай бўлади? Бас Аллоҳ у иймон келтирган кишини уларнинг ёмон макил ҳийлаларидан сақлади. Ёмонлигидан ҳам, макилдан ҳам, ҳийласидан ҳам, зулмадан ҳам сақлади. Нима учун? Ишини Аллоҳга топширди.

[17:42] Аллоҳга иш ҳам, Аллоҳга суян олади. Бизда борми шу иш ҳам? Биз нималардан хавотирга кириб, нималардан қўрқиб юрибмиз? Қалбимизни нималар билан овора қилиб юрибмиз. Бу йерда Аллоҳга бўлган таваккал, Аллоҳни рози қилишига ғамда турганда. Нималар билан қалбимизни ўнгъизиб олдик? Биз бу Аллоҳга бўган ишончни Мусо алайҳиссаломда кўрамиз. Улуғ еди, Мисрда. Беқасд бир қибитийни ўлдириб қўйди. Сўнгра Мисрни ташлаб чиқиб кетишликка мажбур бўлди. Юртидан қунгъун бўлди.

[18:15] Аллоҳдан айтади, бас, у қўрқувга тушиб, ортидан йетиб келишларига кўз тутган ҳолда у йердан чиқиб, деди, Парвардигорим, ўзинг менга бу золим қонидан нажот бергин, деди. Кимга суянди? Аллоҳга, ҳеч кимдан кутмади. Кимдан кутди? Аллоҳдан кутди. Бандаларни мусибати, бандаларни балоси шунда. Аллоҳдан кутиш тўнига бандасидан кутиб қўяди.

[18:42] Ва қачонки Мадиян шаҳри томонга юзлангач деди, шояд Парвардигорим мени тўғри йўлга ҳидоят қилсин. Мадиянга йетиб келди. Юртидан қувилган, оч, оёқлари шимилиб кетган, хавотирда, даҳшатга тушган ҳолдаги қочқин Мадиянга келди. Мадиян аҳлини ҳайвонларини суғорадиган бир қудуғи бор еди. Шу қудуқда одамлар келиб сув олиб, ҳайвонларини, туяларини, молларини суғоришар еди. Ҳалиги жангга келиб қараса, иккита аёл бир чеккада қўйларини бошқаларни қўйга қўшилиб кетишдан тўсиб туришибди. Бошқалар суғоряпти, улар қўш қўйларини қўшмаяпти сувга. Келиб туриб, нима бўлди сизларга? Нимага қўлингизда суғурмаяпсизлар деса, биз аёл киши бўлганлигимиз учун одамларга аралашликни хоҳламаймиз. Одамлар суғориб бўлганларидан кейин, кейин суғорамиз. Отамиз қари чол бўлганлиги учун ўзи келолмайди деди. Шунда Мусо алайҳиссалом оч, қийналган, қўрққан мусофир ҳолатида савоб иш қилди. Ана шу иккала аёлни қўйини олиб, олиб бориб, суғориб, қайтариб олиб бориб берди.

[19:55] Аллоҳ айтади, ким тақво қилиб сабр қилса, бунақа бандаларни Аллоҳ Таоло мукофотини зойи қилмайди. Тақво билан сабр керак бундай ҳолатда. Мукофот қандай бўлди? Суғориб берди шу қўйни. Дарахт тагига бориб ўтириб туриб, енди қаранг, бировни ютди да, қочган, ҳеч нарсаси йўқ кишига нима керак? Уй керак, йемоққа овқат керак. Оила керак.

[20:18] Ўтириб, робби иннил лима анзал да илайя мин хойриюн фақир. Парвардигорим, мен, ўзинг мен учун нима яхшилик, яъни ризқ туширсанг, ўшанга муҳтожман деди. Ана шу жойда ўзига нима кераклигини ҳам кимга ишоняпти? Иброҳим алайҳиссалом айтди ю, Аллоҳ бизга ўзи йетарли деди. Бу Пайғамбаримиз, биз биламиз биз, биз биламиз, бизга аниқ биламиз нима кераклигини. Масалан сизга нима керак деса, сиз ҳам биласиз, спискангиз бор. Мана маъно нарса керак менга. Сизгачи, менга маъно маъно нарса, уйланмаганга хотин керак, қарзи борига пул керак, машинаси йўқов машина керак. Мана шундай қийин ҳолатда, Мувис алайҳиссалом, Парвардигор менга нима яхши бўлса, ўзинг биласан, шуни менга тушур деди. Мукофот қандай бўлди?

[21:06] Ҳалиги қизлардан биттаси келди. Отам сизни қилган ишингизни мукофотини бериш учун чақиряпти деди. Борди, у қизларни отаси шу айб алайҳиссаломни. Шу айб алайсиссалом айтди, ўзини қизчасини айтиб берганида, золим қавмдан нажотга чиқибсиз деди. Сўнгра қизлардан биттасини никоҳлаб берди. Никоҳлаб бераман, евазига ўн йил маҳрага ишлаб берасан деди. Ана биродарим мукофот қандай бўлди? Мусофир одамга хотин, мусофир одамга пайғамбар қайнота, мусофир одаммга ўн йиллик пул.

[21:42] Нимага бундай мукофот берилди? Чиқаётганда ҳам аллоҳга ишонган. Ўша қўйни суғориб, савоб иш қилаётганда ҳам оллоҳдан кутган. Дарахт айбога ўтириб сўраётганда ҳам аллоҳни сен биласан менга нима яхшилигинг деди. Биз ҳам шунақа дей оляпмизми? Парвардигор бизга нима яхши бўлса, сен биласан. Бизга фақат яхшилик бер деймизми? Ёки нималарни кутяпмиз кимлардан? Қани шу ишонч? Қани шу ишончни? Бу ишончни Мусо алайҳиссалом ҳаётида кўрамиз. Ўн йил ўтди.

[22:12] Қарангларда, бу айтилинаётган нарсаларни ҳамманглар ешитгансизлар. Фадаккур фаинна зикр отам файлул мумининг, дейди Аллоҳ. Зикр, еслатма беринг. Зеро, еслатма беришлик, мўминларга фойда қилади. Мадияндан Мисрга қайтишинглар Пайғамбар бўлди. Кели Фиръавннинг даъват қилди. Улар ўзгарлик қилишди ҳамда Бану Исроилни Мисрдан олти юз минг Бану Исроилнини олиб чиқди. Фиръавн тонг отганда Бану Исроилнинг йўқлигини кўриб туриб, енди бизни хизматимизни ким қилади? Уларни ортида ўша даврдаги енг қудратли қўшин билан қўниб чиқди.

[22:54] Мўсо Пайғамбар билан бирга чиққан яҳудлар денгизга бориб турган еди шунда. Мўсо алайҳиссаломни жамоатини аввало денгизни олдида турибди. Бу жамоатни орқа томонида едилар, филиал қўшинини келаётганлигини кўрди. Бас, Фиръавн тонг отган пайтида уларни қувиб йетди. Енди қачонки икки жамоат бир бирини кўришгач, Мусонинг ҳамроҳлари, бизлар аниқ тутилдик. Бизлар аниқ тутулдик. Чунки олдимизда йўл йўқ, фақат денгиз турибди дедилар. Мусо айтди, йўқ, аниқки, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, у мени нажот йўлига бошлади. Душман турибди орқада. Бостириб келяпти қириб ташлагани. Шунда вама устроли ноумид бўлиб қолдим. Бўлди енди тугади енди, нима қиламиз енди деганида ҳам, ана шу охирги лаҳзасида ҳам, Мўсо алайҳиссалом йўқ. Калла инна робби майи. Роббим мен билан. Мени тўғри йўлга бошлайди деди. Мукофот қандай бўлди?

[23:51] Агар бандачи, Аллоҳга ростакам суян олиб олса, кутмаган жойидан, кутмаган кўринишдан нажот келади. Ким ўйлади дейсиз денгизни ёрилиб бўлади қутилиб кетишини? Аллоҳ таоло айтди, бас биз мўйсога асойинг билан денгизни ургин деб ваҳий қилдик. Бас денгиз бўлиниб, ҳар бир бўлак сув, яъни баланд тоғ каби бўлди. Енди кўринг, асосан денгизга урди, иккига бўлинди. Бу нажотда ҳеч ким ақли бовар қилмайдиган нажот. Инсон тасаввур қила олмас еди бу нажотни. Лекин Аллоҳ томонидан келди, очилди. Мусо пайғамбар ўтди. Енди қўшин билан келаётган Фиръавн ҳам чи, аҳмоқ емас еди. Ақли ишлар еди. Буни мўжизалигини кўрди. Кирса ҳалок бўлишини тушунди. Отини тўхтатди.

[24:44] Отини тўктатди. Лекин бугун Аллоҳ Мунсонга Бану Исроил билан қутулишлигини хоҳлаган, бугун Фиръавнинг Аллоҳ ҳалок бўлишини хоҳлаган, отини Аллоҳ Таоло шундай юргизиб қўйди. Аллоҳ отига, бу йерда отни шундай тортиб олиб кириб кетди денгизга қараб. Енди подшоҳ кирганидан кейин, аскар, қўшин нима қилади? Улар ҳам кирди, денгиз шундай ёпилди. Ким айтгани бўлди? Пичоқ кесмайди. Ўт куйдирмайди, денгиз чўктирмайди, саҳро чанқоғидан ўлдирмайди агар Аллоҳ хоҳламаса. Ҳа бу Фиръавн, мана шу Фиръавнинг Мусодур туғилмасдан туриб ўлдираман деган. Оқибати нима олдин? Аллоҳ Таоло битта нарсани тақдир билан ёзган, ўлчов билан, миқдор билан ёзган. Аллоҳни айтганидан ошчи нарса бўлмайди. Биз Аллоҳга бўлган бу ишончни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларида кўрамиз. Ҳасмуллоҳу ва неъмал вакил, неъмал маъула ва неъмал насир. Пайғамбаримизни саҳобалари худди шу калимани айтишган еди. Қачон айтишувди? У худди мусулмонлар мағлуб бўлишди. Қаранг, аввалига ғолиб бўлишди. Пайғамбармиз елликта камончини қўшни орқасини ёпиб туришигача рўмолга қўйиб қўйди. Биз ютқизсак ҳам, ютсак ҳам, қирилиб кетсак ҳам, ўлжа олсак ҳам, бошқа бўлса ҳам, қимирламай туринглар.

[26:05] Мендан аниқ буйруқ келмагунча туринглар деди. Саҳобалар, ана шу елликта камончи турди. Аллоҳ ва Расул айтгандек туриш берди, ғалаба жуда тез келди. Саккиз тўққиз марта вароғи йиқилди мушулийларни. Ғалаба жудаям тез келди, кенгчилик келди. Нимага? Бу саҳобалар Аллоҳни айтгандай туриш берди. Енди, мушулийлар йенгилиб, мусулмон қўшини қувиб кетди буларни. Ўзи йиғишни бошлади, тепадаги, рўмотдаги камончилар, е. Ўлжалардан қолиб қолмайлик. Биз ҳам ўлжа олайлик деганида, ичидаги баъзи кишилар айтдиларки, ей, Расулуллоҳга олсак бўлманглар. Расулуллоҳ нима деган? Мендан буйруқ келмагунча тушманглар деган. Деб ҳаққа чақиришди.

[26:51] Енди уларнинг орасидагилар айтдилорки, йўқ, Расулуллоҳ, уруш бўлакана тушманглар деди. Енди уруш. Тугади деб тушиб кетишди. Осий бўлувди, нақд турган ғалабани Аллоҳ Таоло мағлубиятга айлантириб қўйдими? Демак, инсонни бошига келадиган, хусусан мўмин бандани бошига келадаган мусибатлар ўзини қилган ишлари, гуноҳи ва аммаси ёдлари сабаб бўлар екан. У саҳобаларини Аллоҳ яхши кўрган авлод. Чунки битта хато ўтувди, ўрнида жазо берди.

[27:22] Мусулмонлар нақд ғалабасини мағлубияттга алмаштиришуволди. Йетмишта саҳоба шаҳид бўлди. Мушриклар йенгишди. Сўнгра Маккага қайтишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни саҳобалари ҳам руҳан, ҳам жисмонан жароҳатланган ҳолда, руҳ чўккан ҳолда турганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам саҳобаларига уч кун ўтмасдан туриб, мушрикларнинг орқасидан қувиб чиқамиз деб юради. Қийин ҳолат.

[27:48] Аксарияти жароҳатланган, ҳатто баъзиларини туяни устига бир ёғоч тузга ўтказиб туриб чиқариб қўйишган екан. Қийин ҳолат бўлса ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буйруғи итоат қилишди. Енди итоат қилиб ишлаганида, тақво қилишганида, мағлубиятни Аллоҳ Таоло ғалабага айлантириб берди. Мушриклар Муҳаммад алайҳиссалом уч кундан кейин уларни орқасидан қўшин йиғиб чиқиб келар еканини ешитиб туриб, қайтиб урушликдан қўрқишди да.

[28:14] Мусулмонларни чўчишлик учун, мусулмонларни қўрқитиш учун одам жўнатишди. Нима деди улар? Уларга одамлар, қуриш одамлари сизларга қарши саноқсиз лашкар тўплаган, қўрқингиз деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва бизга ёлғиз Аллоҳни юзи кифоя, у зот енг яхши, ишончли вакилдир дедилар. Ҳасруллоҳ дейишди. Иймонига иймон қўшилди. Аллоҳ Таоло бандаларидан қандай мукофот берди? Улар урушгани кетишяпти мушриклар билан. Лекин Аллоҳни ваъдасига, ростумни ваъдаси ишланганлиги учун Аллоҳ айтади, бас, у юришдан бирон нохушлик йетмай, Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ еса улуғ фазли марҳамат, уруш бўлмади.

[29:04] Уруш бўлмади. Мушрикларни Аллоҳ Таоло қалбига қўрқув солди, йенгган ҳолдаги кураш қўшини мағлуб бўлган ҳолда қўрқиб қочиб кетди. Нимага Аллоҳ Таоло бундай мукофот берди? Аллоҳга бўлган ишонч. Ҳаёт неъмати, қалб хотиржамлиги, кўзлар қувончи саодатмандлар куя. Ей хотиржамлик ва фаровон ҳаётни истаган банда, Аллоҳга бўлган ишончинг қани? Ей покиза жуфтни истаган йигит, Аллоҳга бўлган ишончинг қани? Ей саодатли кунни истаган банда, Аллоҳга бўлган ишончинг қани? Ей қарздор банда, аллоҳгабўтган ишончинг қуани? Мусибатларни бошидан кўтарилишига бандалар, Аллоҳга бўлган ишончимиз қани? Гуноҳкор бандалар, гуноҳларни кечиришига бўлган Аллоҳга бўлган ишончимиз қани? Бизга мана шу ишонч нақадар керак шу кунларда. Сув билан ҳаводан кўра зарурроқ бўлган ишонч. Бизда шу ишонч борми? Ахир Аллоҳ, менга дуо қилинглар, ижобат қиламан деган, ишонмаймизми? Аллоҳдан кўра, ростгўйроқ ким бор? Ахир Парвардигоримиз, Аллоҳ танглик, камбағалликдан кейин йенгиллик, бойликни ҳам пайдо қилур деган сўзга ишонч қани? Танглик, машаққатдан кейин кенгликни ҳам, бойликни ҳам бераман деяпти Аллоҳ. Ишонмаймиз ми? Ишонайлик биродарлар.

[30:22] Тушкунликка тушмайлик. Ҳар хил гапларга қулоқ солавермайлик. Пешонамизга Аллоҳ ёзгандан ошиқ нарса бўлмайди. Чунки ҳакимлардан бири айтгандек, ёзилган бўлса, қаёққа қочай? Ёзилмаган бўлса, нимадан қўрқай? Ёзибдими, қаёққаборсам йетиб боради ўша нарса. Ёзилмабдими? Ўтга ташласа ўт куйдирмаяпти. Пичоқ торса пичоқ кесмаяпти. Сувга ташласа очизмаяпти. Сағроқда ўлмаяпти. Чунки нима қилмаган?

[30:50] Ёзмаган. Қани шунга ишонч? Парвардигорлар қалбларимизда ўзингга бўлган муҳаббатни собит қилгин. Ўзингга бўтган ишончимизни, таваккалимизни мустаҳкам ва қувватли қилгин. Ўсингни зикринг, шукрингларни ҳидоят қилгин. Ўзингга рўбарў бўладиган кунимизда, оғзимиздан чиққан охирги сўзимиз Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ калимаси бўлиши насиб етгин. Агар шуни ҳам Аллоҳ хоҳламаган бўлса, айта олмаймиз, биродарлар.

[31:19] Аллоҳ Таоло сиз билан бизни маҳзун бўлмасликка буюради. Аллоҳ таоло бизни ўзига таваккал қилишликка буюради . Ғам, қайғу, ҳузул инсонга нимани олиб келади? Аллоҳ Таоло сиз билан бизни ман қилган иш. Маҳзун бўлма. Ҳеч қачон маҳзун бўлдма. Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йўқотасан. Ҳеч қачондан маҳзун бўлсин. Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг синиб, юзинг нури кетади. Орзу умидларинг йўқ бўлади. Ей мўминбанда, маҳзун бўлинг. Чунки қайғу душманингни хурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли ҳақиқатларни кўра олмай қоласан. Маҳзун бўлма. Чунки қайғ, қазойи қаторга норозилик, неъматга еса нонкўрдек бўлади. Маҳзун болма. Чун ки қайғу, ғам, йўқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадрни қайтармайда. Фойда келтирмайди. Маҳзун бўлма. Чунки қайғу шайтондан. Қайғу фақирчилик ва нақ умидсизликдир. Маҳзун бўл ма. Агар сен фақир бўлсанг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор.

[32:35] Агар мингани уловинг йўқ бўлса, оёғи шол бўлиб қолган одамлар бор. Маҳзун бол ма. Агар бир фарзандингдан ажраган бўлсанг, шундай инсонлар борки, битта бахтсиз ҳодиса туфайли бутун оиласидан маҳрум бўлганлар бор. Маҳзун бўлма. Агар гуноҳкор бўлсанг тавба қил. Ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт. Хато қилган бўлса ислоҳ қил. Аллоҳни раҳмати кенг. Тавба ешиклари очиқдир. Маҳзун бўлма. Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашиб, вужудингни қийнаб туннани бедор қиласан. Маҳзун болма. Чунки қазойи қадар қалами ишини битирган, вароқлар қуриган, китоб ёпилган, ундан ошиши ҳам камом бўлмайди. Маҳзун бўллама.

[33:17] Маҳзун бўлма. Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Биттаси кетган бўлса, ҳали қўлингда жуда кўп Аллоҳ Таолонинг неъматлари бор. Ахир Аллоҳ айтмайдими? Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига йета олмайсизлар. Битта кўзинг ўйилган бўлса иккинчиси турибди. Иккала кўзинг кетган бўлсан, қулоғинг, оёғинг турибди. Битта неъматдан маҳрум бўлган бўлсанг, ҳали жуда кўп неъмат бор. Маҳзун бўлман.

[33:42] Ҳасадгўй. Ботил аҳлларнинг танқидларга парво қиман. Чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор. Сени танқид қилишлари сени қадрингни белгилайди. Ахир одамлар ўлик итга сўз отмайлар ку. Доим истихфорда бўл. Чунки парвардигорим тавзуларни қабул қилгувчидир. Аллоҳ айтади истиқфол айтган бандаларга. Парвардигорингиз аллоҳдан мағфират сўранглар. Албатта у ўта мағфириятли бўлган зотдир. Шунда устларингизга осмондан ёмғир ёғдирур. Сизларни моли дунё, бола чақа билан мадад берур, ҳамда сизларга боғи бўстонларни берур. Истиғфор айтган бандани устидан ёмғир йўқади. Боғироғи, бола чақаси, моли дунёси кўп бўлади. Фақат ишонишлик керак бунга.

[34:28] Маҳзун бўлма. Касаллик албатта кетади. Мусибатлар албатта кўтарилади. Гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод бўлади. Ғойиблар кетганлар албатта қайтиб келади. Осийлар тавба қилади. Албатта ёмонлар жазосини олади. Маҳзун бўлман. Маҳзун болман. Нодомики одамларга яхшилик қилар екансан, албатта, мушкулаларинг ҳал бўлади. Чунки одамларга я хшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулаларини ҳал бўлишига сабаб бўлади.

[34:58] Маҳзун бўлма. Чунки сен қилган битта ҳасанот учун ўндан тортиб йетти юз гача ажр берилади. Балки ундан ҳам кўпроқ. Лекин қилган гуноҳинггачи, биттагина жазо берилади. Маҳзун бўлма. Сенда енг катта неъмат бор, чунки сен халқ итганлигини айтганлардансан. Аҳли хулласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган кишилардансан. Сен маҳзун бўлман.

[35:23] Маҳзун бўлама, чунки сен ҳаётнинг йенгили оғир, иссиқ, совуқ, фақир, бой ҳолатида ҳам фойда устасан. Ростини айтган у, мўминни иши ажабланарли. Қанақа кун келмасин уни фойдасига? Яхши кун йетса, Аллоҳга шукур қилади, савоб олади. Машаққатли кун келса, сабр қилади, яна савоб олади. Бу фақат кимга берилган? Маҳзун бўлиб бўлмайди мусулмон одам.

[35:48] Маҳзун бўлма. Ахир сенда Қуръон бор, зикр, дуо бор. Ахир сенда намоз, амру маъруф, садақа, бошқа савобли амаллар бор. Бошқаларда йўқ бу нарса. Ким хоҳларди дунёда, иймонингни берасан, дунёдаги ҳамма хоҳлаган нарсангни бераман деса, қайси маълумот хоҳларди шу нарсани? Одамларга зулм қилаётган, ҳақларини йеётган, туҳмат қилаётган бўхтон қилаётганлар ҳам ўлади.

[36:16] Зулм кўрган, сабр қилган, савоб умид қилган кишилар ҳам ўлади, лекин Аллоҳ Таолонинг ҳузурига борганда ким ютуқда бўлади? Дунё ҳаёт ва вақтинча. Ад дунё са фажал хато деган Расулуллоҳ. Дунё бир соатлик умр бор йўғи. Ана шу бир соатлик ибодатни айлантиринглар деган Расулуллоҳни. Ким ўлмайди? Ким ўлмайдими? Маҳзун бўлма. Ахир қора булутларни тарқаганини, қоронгъи тунни ёришганини, шамолларни тўхтаганни кўрмаганмисан? Иншааллоҳ, машаққатларинг роҳатга, ҳаётинг ёруғликка, келажагинг неъматга тўлиб боради. Иншааллоҳ. Маҳзун бўлма. Агар олдингда чора қолмаса, йўллар беркелиб, умидсизлик бостириб келса, ё Аллоҳ дегин. Маҳзун бўл ма. Агар мусибат, бахтсизлик хавотир келса, ё Аллоҳни дегин. Маҳзум бўл ма. Иф кенг дунё тор бўлиб кетган бўлса, ишлар оғирлашса, ё Аллоҳном нидо қилгин. Маҳзунбўл ма. Агер олдингдаги ишлар ёпилса, ё Аллоҳномнидо қилгин.

[37:24] Одам бошига қийин кун тушса, ташвиш бостириб келса, ўзини ўта ишга уриб кўради. Бу тез ишга уриб келади. Ундан ёрдам сўраб кўради, бундан пул сўраб кўрада, унга дардини айтиб кўради, бунга шикоят кутиб кўради да, охирида нима дейди? Аллоҳ енди ўзинг борсан енди. Қачон? Охирида.

[37:48] Сиз Аллоҳ денг, мушкулингизни Аллоҳ кимни қўли билан, қанақа қилиб ҳал қилиб беради, уни ким биладе? Чунки унга саҳарларда ҳожатларни сўраб, қўллар чўзилади. Қалблар унинг марҳаматидан умид қилади. Унинг исмини айтиб, кўнгиллар таскин топади, руҳлар ором олади, асаблар тинчланади. Унинг исмини қалбингдан айтгин. Ишониб, унга дуо илтижо қилгин. Унинг раҳматидан умид қил. У дуоларини ешитиб турганига ва албатта ижобат қилишига ишонгин. Шунда, агар шундай сўрасак, нима бўлади? Омонлик, хотиржамлик, фаровонлик, тўкин сочинлик, қувват, иззат, ёрдам, лутф, иноят, еҳсон келади Аллоҳ томонидан. Фақат шунга лойиқ бўлишлик керак. Ё Аллоҳ, бедор кўзларга хотиржамлик уйқусини, омонликни бергин. Изтиробга тушган қалбларга таскин ва ҳаловат бергин. Уларга йенгиллик ва яқин фатҳини бергин. Ё Аллоҳ, кўзларни ўз нуринга ҳидоят қилгин. Адашганларни тўғри йўлинга бошлагин. Парвардигору, бизлардан ғам қайғуларни кеткизгин. Ё Аллоҳ. Агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобни йигирма тўрт айланаман. Парвардигорро, бизларнинг зиммамизга, бизлардан илгари ўтганларнинг бўйинларга қўйган юкингни юклама.

[39:10] Бизлардан ташвиш исрофларни кетказгин. Хавф у хатардан, ёлғиз ўзингдан паноҳ сўраймиз. Парвардигор, сендан бошқаларга суяниб қолишдан, бошқалардан умид қилиб қолишликдан паноҳ сўрамиз. Сен бизнинг хожамизсан. Йенгил кунимизда, оғир кунимизда, ташвишнинг хотиржам кунимизда Аллоҳни ўзига ишонайлик.
