Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилен амин ва ала ақл батулил муттақин. Вассалату вассаламу ала саййидина Муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Ва ала алиҳи ва ас савийҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Тобеинларни дарсини хушликдаги, навбатдаги суҳбатимиз бугун. Халифаи рошид Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳ алайҳ ҳақида дарс қилган бўламиз. Умар ибн абдуул азиз, муоррихлар у кишини боамал олим, халифаи рошиддин деб аташади. Биз хулофойи рошидин деганда, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги тўртта халифани, Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Ал Хаттоб, Усмон ибн Авфон, ва Али ибн Абит олиб, каррамаллоҳу wажҳааҳоламиз, тушунамиз. Мана шуларнинг қаторида халифаи рошидларнинг бешинчиси деб Умар ибн Абдулазиз зикр қилинади.
Бир кишида ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни жамланишига нақадар гўзал нарса. Ҳар иккала илмни ўзида жамлаган кишини мана шу илмига амал қилишдаги нақадар гўсал нарса. Умар ибн Абдулазиз айтади, тоқат нафсий лил имаро. Нафсим амирликка интилди. Унга еришганимдан кейин нафсим халифаликка интилди. Бунга еришганимдан кейинги нафсим жаннатга интилди. Ўзи булар қочоқ деган одамлар еди ю амалда, нимага интилади деган фикр келган бўлсанглар керак. Чунки бу кишини халифабликка ундан бурунги Сулаймон ибн Абдулмалик тайинлаб қўйган еди. Агар мени тайинлаган бўлса, бундан қутулай, бундан узр сўрай деган еди. Лекин бу йерда интилдим деб айтяпти. Нима деб тушунамиз буни? Мусулмон киши бирор мансабга интилиши, ана шу мансабга йетса, кўпроқ савоб қилишликка йўл очилади. Шунинг учун интилади. Мусулмон одам бойликка интилиши уни орқасидан бой бўлсам кўпроқ савоб қилишликка имкониятим очилади. Мана шунинг учун мусулмон одам мансабга мана шу нарса учун мол у дунёни кўпайтиришликка ҳаракат қилишлиги керак.
Чунки амирликка йетса, амирликни амаллари билан жаннатга йетишлиги мумкин. Кўпроқ имконият очилади. Агар халифа бўладиган бўлса, олдида хайрият ешиклари яна ҳам кўпроқ очилади. Демак, мўмин одам учун мансаб билан моли дунёни ўзи мақсад емас. Булар асбоб. Булар сабаб. Аллоҳнинг жаннатига олиб борадиган савобли амалларни кўпроқ қилишлик учун асбоб, восита, лекин мақсад емасс. Кимгадир Аллоҳ мансаб берган бўлса, кимгадир давлат берган бўлмаса, шу давлат мансаби билан охиратни сотиб олишликка ҳаракат қилмаётган бўлса, демак бу одам асбобни ўзини ушлаб, шуни мақсад қиляпти. Бу халифайи рошид аминликка интилдим, халифаликка интилдим деди. Чунки каттароқ савоб қилишлик имконияти бор бўлганлиги учун.
Албатта кишини катта мансабга улуғ мартабага йетишлиги, уни олдидаги совға ешикларини кўпайишига сабаб бўлади. Яна шунга яраша масъулият ҳам бўлади. Масалан, тоғга чиқсангиз, беш олти километр масофа олдида кўринади. Кўришингиз кенгаяди. Самолётга чиқсангиз, еҳтимол юзлаган километргача қарашингиз мумкин. Енди космосга чиқсангиз чи, йерда тўлалигича кўрасиз. Киши қанчалик мансабида юксалар екан, савобли амалларни кўпроқ қилишликка олдида имкониятлар очилади.
Масалан, бой киши, бой киши ўзини пулини арзимаган бир қисми билан бир маҳаллага сув олиб келиб қўйиши мумкин. Масалан, янги участкалар. Трансформатор йўқ, шағали йўқ, суви йўқ. Савоб ешиги очиқ турибди бой одам учун. Ўзлари еплаб қилиша олмаяпти пул тўплаб. Бу барибир янги чекларни проблемасида, тўғрими? Янги чекларди муаммоси бу. У одам пулини икки фоиз ҳам кетмайди агар бундай қараб турса. Боринг беш фоизни кетсин. Ўша икки юзта хонадонга сув олиб келиб қўйсин да. Шу хонадонлар неча йил ичади шу сувдан? Мана шу одамга садақа жорий бўладими? Демак биз мусулмон сифатида бойликка интилишимиздан мақсад, олдимизда кўпроқ савоблари, ешиклари очилсин. Ёки бир мансабдор одам, бир мансабдор отам қўлини учи билан, ручкаси билан битта қўл қўядида, жуда кўп савоб ишларга йўл очиб қўйиши мумкин. Ёки битта ўша қўйган имзоси билан катта катта гуноҳ, маъсият бўлган ишларни ёпиб тўхтатиб қўйишим мумкин. Албатта, агар енди бу мансабдор одам Аллоҳдан қўрқса, охират кунига ишонса, ҳисоб китобга ишонса, жаннатдан умиди бўлса.
Аслида айтиб беринглар, я айю ҳалладина а ману атиуллоҳ ҳавати расул ва улил амри минг кун. Ей мўминлар, Аллоҳга итоат қилинглар. Пайғамбарга итоат қилинглар. Ҳамда ўзларингиздан бўлган ҳокимларга, иш егаларига бўйн сунинглар. Ўзинглардан бўлган, мусулмонлардан бўлган ишбошиларга бўйн сунингларни. Иш егалари. Кимлар улар? Булар амирлар, бошлиқлар ва олимлар. Иш шуларни қўлида бўлади. Олимлар. Оқ қорани ажратади, тўғри йечимни чиқариб беради, амирлар мана шу ҳукмларни тадбиқ қилишликни зиммасига олади. Агар мана шу иккала нарса жамланса, шу юрт вакиллари учун жуда катта хайриятлар келади.
Модомики, ана шу амирлар гуноҳ маъсиятга буюрмасак ҳам, уларга итоат қилишлик вожиб бўлади. Яна қайтариб айтаман, модомики гуноҳ, маъсиятга буюрмаяптими, уларни итоатида бўлишига вожиб бўлади. Аллоҳ Таоло ўзингиздан бўлган ишбошиларга бўйсунинглар деб айтяпти. Тартиб бўлади мамлакатда, биродарлар. Тартиб бўладими, интизом бўладими? Дин ишларида бир натижага еришилса, бу катта нарса. Масалан, Қуръон ёдлади. Бу мана шу нарсани ўзи натижа.
Илмлар ўрганди, натижа. Аммо дунё ишларида бир натижага еришсангиз, бу ҳали мақсад емас еди. Дунё ишларига еришган натижангиз уни орқасидан келадиган катта ишлар учун асбоб еди. Шунинг учун пул топиб қўйган бўлсанглар, катта иш қилиб қўйганинглар йўқ, савдогарлар. А бу пулни орқасидан ҳали савоб ишлар қилиш керак. Мансабга ега бўлган бўлсангиз биродар, сиз катта иш қилиб қўйганингиз йўқ. Сизни қўлингизга асбоб келди, инструмент келди, сабаб келди. Енди савоб иш қилинг. Шунинг учун халифани амирликка интилдим, халифаликка интилдим деган гапини мана шундай тушунамиз.
Илм егаси бўлган одам минглаган залолатга кетган кишиларни ҳаққа чақириши мумкин. Ега бўлинган бойлик билан жуда кўп муҳтожларни, еҳтиёжларни қондириш мумкин. Куч қувват билан, мансаб билан мазлумларни ҳақлаб ундириб беришлик мумкин. Демак, буларни бари биз учун Аллоҳни розилигига олиб борадиган асбоб, сабаб холос.
Халифаи рошид, зоҳид, олим, обид, Умар ибн Абдулазиз ҳақидаги сўз мушка амбарни ҳидидан кўра хушбўйроқ. Боғига кириб енг чиройли гулларни узишликдан кўра у киши ҳақида сал сўз юритишлик мароқли биродарлар. Мана тобенани ҳаётидан бир қанчасини ўқидик. Бу кишини ҳаётига алоҳида еътибор беришимиз керак. Ҳар битта тобени ўзича бир гўзал ҳаёти. Лекин бу кишиники ўзгача. Чунки халифа юрашларнинг бешинчиси дейиляптими? Демак бежиз бундай дейилмаган.
Келинг, мана шу бир улуғ тобеинни ҳаётидан бир қанча лавҳаларни кўриб чиқамиз. Абу ҳазм, салама ибн динонинг ҳикояси. Бу киши ҳақида ҳам дарс қилдик а? Абу ҳазмни сулаймон ибн абдулмалик билан бўлган савол жавоблари. Ҳеч кимни тилига ҳикмат абу ҳазмнинг оғзига яқин бўлгачалик яқин бўламади деган еди, муоррихлар.
Мадинанинг олими, оқсоқоли, қозиси саламатуниддинор, абу ҳазм. У айтади, халифа умариддин абдулазизни ҳузурига келдим. Ёшим улғайиб қолган еди. Кўришмаганимизга анча бўлган еди Халифа билан. Уни бордим, уйидан топдим. Аммо танимадим, дейди. Воли бўлиб турган пайтдаги аҳволидан анча ўзгариб, юдаб кетган еди. Қараб танимадим. Мени кўриб айтди. Бери келинг ей Оби Ҳозир, бери келинг. Яқинроқ бориб туриб, сиз Амирул Муъминий Умар ибн Абдулазизмисиз? Ҳа деди. Сизга нима бўлди? Ҳаётингиз зўр еди. Чиройли одам едингиз. Нима бўлдингиз сизга?
Нимага бу кишимни юдаб кетиб, ўзгариб кетди? Сизга нима бўлди? Ахир ҳаётингиз яхши, юзингиз чиройли, териларингиз теккис еди. Тиришмас еди. Айтди, ҳа мен Умаримни Абдулазизиман деди. Ҳа мен халифаман деди. Бир куни Умаримни Абдулазиз уйда йиғлаб ўтирганида, жанг намозини устидан хотини кўриб қолиб, нима йиғлаяпсиз деди. Индамади. Халифа бўлгандан кейин. Яна сўради, индамади хуллас. Сўраб туриб олганидан кейин жавоб берди. Хотинига қараб, ей фалончи, деди аёлига. Аллоҳ бу умматнинг ишини мени йелкамга юклаб қўйди.
Уларни оч фақири, адашган йўловчиси, қаҳр кўргани, қарилари, боласи кўп бўлиб туриб пул топа олмаётганларга қарадимда, Аллоҳни олдида нима деб жавоб бераман улар ҳақида, деган ғам йиғлатди мени дейди. Бу мансабга ўтирганлар, биродарлар. Бу мансабчи. Бу мусибат бу.
Фалончи фалон мансабда ишлайди деса, ҳа деймиз, ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Е бу фалон мансабда ўтирган одамни масъулияти ҳам фалончи бўлади. Ҳа қиёматга борганда битта одам иккита одамни устида қози бўлганига пушаймон йейди. Енди раҳбар бўлган, давлатни бошлиғи бўлган одам, биласизми, бутун уммат ҳақида жавоб беради. Шунинг учун Умариддин Абдулазиз айтяптики, йетим йесири бор, мусофир адашганлари бор, бола чақаси кўп, пули йўқ одамлар бор. Булар ҳақида ўйлаб, Аллоҳ мендан сўрашини фикр қилиб, Пайғамбар мендан сўраши фикр қилиб, шу нарса мени йиғлатяпти деди. Албатта биродарлар, бу улуғ ташвиш, улуғ хавотир, улуғ қайғу. Ўнматни ғами. Қиёматда Аллоҳни олдида туриб жавоб беришлик ҳамма. Ким ўйлаяпти ҳозир шу нарсани?
Биродарлар, фалончини фалон мансабда ишлайди деган пайтимизда мақтовга ўхшайди бу гап. Лекин аслида бу масъулият емасми? Воқифуҳум иннаҳум масъулун. Аллоҳ Таоло қиёматда тўхтатиб туринглар уларни дейди. Тўхтатиб туринглар. Ҳа улар ҳали сўроқ савол қилинади улар. Ана шу кунда мусулмон одам мансаб егаси бўлмаганига қувонади. Ана шу кунда қўлида дунёси катта бўлмаганигига хурсанд бўлади. Ана шу куни мансабдор одам пушаймон йейди мансабдор бўлганига. Ана шу кундан бой бадавлат одам, агар хайр саховат қилмаган бўлса моли билан, бой бўлганига пушаймон йейди.
Саломатимни динор айтди. Сиз халифа бўлиб, оқ у сариққа ега бўлганингиздан кейин, яъни олтин кумуш сизни қўлингизда бўлгандан кейин, ҳолатингизни нима ўзгартириб юборди деди. Халифа айтди, ей Абу Ҳазм, нима ўзгарибди беинида? Нимани ўзгарибд? Оғзи тўзиб кетибсиз, юзларингиз тириш бўлибди, юзингиз сарғайибди, кўзингизни нури сўнибди. Ўзгариб кетибсиз. Халифа йиғилади. Саламатимни динорни сўзини ешитиб, Абу Ҳазимни сўзини ешитиб йиғлади. Кейин айтди. Ей Абу Ҳазим, агар мени қабрга қўйишганидан кейин уч кун ўтиб, шу ҳолатимни кўрсангиз қандай бўлар еди? Икки кўзим юзимга оқиб тушган, қорним ишиб, ёрилиб кетган, танамда қурт қумурсқалар яйраб йеб юрса, ей Абу Ҳазим. Мана шу ҳолатда мени кўрсангиз, бу йилгидан кўра кўпроқ ҳайрон бўлган бўлардингиз.
Бу тупроқ не не султон, не не жаҳонгирларни йейди. Суягини йейди дан, гўштини ёғидан, терисини, сочидан ажратиб, парча парча қилиб тупроқ айлантириб ташлади. Бу тупрохтойда кимлар ётибди дейсизлар, биродарлар. Кунини зўр ўтказган, бир кун йеб, бир кун йемай қийланган, оч қолган камбағаллар ҳам ўтди. Зулм кўрган, мазлум бўлган, ночор, нотўғон одамлар ҳам ўтди. Одамларда ҳақларни йиғиб, золимлик қилган амалдорлар ҳам ўтди, ҳамма ўтди. Бу киши шуни ўйлаб туриб, йиғлаяпти.
Бир кун бизни ҳам қабрга киришимиз бор. Оллоҳни таниган, уни тоатида турган, оқил, ҳушёр, дунёни нима еканлигини тушуниб йетган, шубҳасиз бир кун бошига келадиган кунга тайёргарлик кўрган одам. Мана шу одамни ҳавас қилса бўлади. Ғафлатда қолганда емас.
Асарларда келтирилади, кишини қабрга қўйилган биринчи кечасида Аллоҳ Таоло айтади: ей бандам, сени тупроққа қўйиб, кўмиб, ўзингни ёлғиз ташлаб кетишди. Агар сен билан бирга қолишганида ҳам, сенга уларни фойдаси тегмас еди. Енди сен учун фақатгина Мен борман. Мен еса тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Ўш кунга тайёргарлик кўрайлик. Ўш кунго тайёргарлик кўрейлик. Қалбаримиз ана шу ўлимдан ғофил бўлиб қолганлиги учун гина кудурат билан тўлиб тошади. Ўша ўлимни есдан чиқариб қолганлигим учун ҳасад билан, куй кучли билан тўлиб тошади.
Халифа Абу Ҳазмга қараб: ей Абу Ҳазм, менга Мадинада айтиб берган ҳадисингизни еслайсизми? Деди. Абу Ҳазм, мен сизга кўп ҳадисларни айтганман. Қайси бирини айтяпсиз? Халифа айтди, Абу Зарғуф Форийдан келтирилган ҳадис деди. Абу Салим ҳа есладим деди. Шуни айтиб беринг. Яна бир марта ешигим келяпти сиздан деди.
Саломатимда Динор айтди. Абу Зардан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, я абадар, инна амамака ақобатан каудин ла яқта уҳа илла кулли муҳийф. Ей абозар, албатта олдингизда ҳалок қилгувчи бир тўсиқ бор. Фақатгина қўрққан бандалар у тўсиқдан ўта олади.
Саломатиниддинор айтади, ҳадисни айтиб берганимдан кейин, Умар ибн Абдулазиз қаттиқ йиғилади. Ўти ёрилиб кетмасин деб қўрқдим. Сўнгра ёшларни артиб, менга қараб, ей Абу Ҳазм, шу тўсиқдан отиш учун ўзимни қийнасам, ўзимни юда қилсам, ўзимизни тергасам, мени маломат қиласизми? Мен ўша тўсиқдан ўта олмасам керак деб ўйлайман.
Бу биринчи қисми еди. Шунча ишни қилиб қўйган киши, Аллоҳни олдида, ҳисоб китобдан қўрқиб, шу тўсиқдан уита олмайман деб ўйлаб, ғам қилиб йиғлаяпти. Иккинчи қисмимиз. Имомутабарий туфайли Ибн Мирдосларни ривоят қилади. Амирул мўмин ин Умар, Умар Абдулазиз халифа бўлганидан кейин соғди. Волиси Сулаймон ибн Сиррийга мактуб ёзиб шундай деди: юртингда мусулмонлар учун меҳмонхоналарни бино қил. Агар бирон мусулмон ана шу йердан ўпса, бир кеча кундуз меҳмон қил. Ишини ўнглаб, уловларни тайёрлаб беринглар. Агар қийналиб қолганидан шикоят қилса, ёрдам беринглар. Улови ёғилса, улов олиб беринглар. Пули ёғилса, уйга йетиб боргани, пул беринглар.
Бу улуғ халифа даврида биродарлар камбағаллик кўтарилиб кетган еди. Камбағал одам қолмаган еди. Юртбоши, халифа, одил, Аллоҳъдан қўрқадиган, тақволий банда бўлганда, Аллоҳ уларни устига баракат ёғдирди. Камбағали қолмаган. Умар ибн Абдулазизни даври, ертак даври дейди айрим оғриқлар. Инсониятни олтин даври дейди, чунки камбағал қолмаган биродарлар.
Шунинг учун закотлар тўпланган, закот берадиган жой йўқ. Шунинг учунча бу закот пулларини биродарлар қарзларини узишга, мусулмонларни хизмати учун бино қуришга, мусофирлар қийналган бўлса, шуларни хизматига сарфланган. Агарчи. Уйланмаган одам бўлса, жарчи бозорда еълон қилиб юрарди. Ей, уйланолмаётганлар бўлса, келсин, Байтулмолдан уйлаб қўямиз деб.
Баракат ёғилганда шунақа бўлади. Аллоҳнинг баракати келганда шунақо бўлади. Шунинг учун бу пулларни халқни хизматига сарфланган, мусулмонларни қулайлигига. Воли халифани буйруғини бажарди. Меҳмонхоналар қурди. Мусофирларни қўлида олган пуллар берилди, улови йўқ олса уловлар олиб берилди. Халифани бу қилган иши йерни мағрур машлиғига тарқалди хабари. Одамлар халифани адолати, тақвосини мақтаб гапиришди.
Бу пайтларда Самарқанд Хутойбатумни Муслим томонидан фатҳ қилинган, мусулмонларни қўли остидан, мусулмонлорни йерига қўшилган. Самарқанд аҳлидан бўлган бир жамоа ана шу Сўғнинг волиси Сулаймонни олдига кириб айтишдики, бе истанглар тарихда бўлганмикин шунга ўхшаган нарса ва ақлинглар олармикин бунга ўхшиган нарсани?
Айтишдики албатта сизнинг салафингиз сиздан бунга амир бўлган Қутайбатумни Муслим бизни юртимизга бизларни огоҳлантирмасдан ҳужум қилди. Биз билан бўлган урушда мусулмонлар ишини қилмади. Оғай! Мусулмон бўлмаганлар сизларни амирликлар мусулмонлар ишинини қилмади деяпти. Биз билдик, сизлар бир қавмни устига келсанглар, аввал ислом даъват қиласизлар, қабул қилмаса жизияни таклиф қиласизлар. Бўлмаса кейин урушасизлар. Аммо Қутайбатумни муслим бундай қилмади. Бизга индамасдан шарт бостириб егаллаб олди.
Пайғамбарилар кўрсатган шариат бўйича иш қилмабди деди. Самарқандни аҳли билишди мусулмонларни жиҳода қандай бўлишлигини. Шаръий факт қандай бўлишингини билишди. Биз Халифангизга бориб, шу ишимизни арз қилайлик, рухсат беринг. Агар бизни ишимизни тўғри деб топса, бизни ҳақ деб билса, ҳаққимизни берсин, бўлмаса қуруқ қайтиб келаверамиз деди.
Улар айтишди, сизларни Халифангизни адолати ва тақвосини кўрдик. Мана шу нарса шикоят қилишликка бизни ундади. Қўмондонингизни ишидан унга шикоят қилиб қилишимиз учун бизга рухсат беринг. Биздан бир жамоа Дамашққа халифанинг ҳузурига борсин. Қутайбанинг иши унга арз қилсин. Набийингиз қолдирган йўли билан иш тутмай, бизга тўсатдан ҳужум қилганини хабарини айтайлик. Агар биз ҳақ бўлсак, ҳақимизни берсин. Агар биз ноҳақ бўлсак. Қандай бўлган бўлса, шундай қайтиб келаверамиз деди.
Воли Сулаймон уларга Дамашққа боришликка рухсат берди. Елчилар халифа Умар ибн Абдулазизни ҳузурига кириб, арзиларини айтишди. Халифа уларни арзиларини ешитганидан кейин Самарқанд волийсига. Мана шу сўх дуолиси Сулаймон ибн Авис Сирийга халифа мактуб ёзиб шундай деди. А Мамад, менинг бу мактубим сенга йетиб келиши билан қозига буюр, уларни шикоятини кўриб чиқсин. Агар уларни фойдасига қози ҳукм қилса, буюр, мусулмон қўшини чиқиб келсин, шаҳарда ташлаб. Қолган шу йерда турган мусулмонлар ҳам чиқиб келссин. Қутайба уларни йерига келгунга қадар, Самарқандга келгунга қадар, қандай ғорда бўлса, шундай қолдириб чиқиб кетинглар.
Елчилар халифани мактубини олиб келиб, Сулаймонга беришди. Буйруқ берди. Буйруққа биноан қози ўтириб, ишни кўриб чиқди. Хабарларни сўраб суриштирди. Ана шу Самарқандни егаллашликда қатнашган қўмондон аскарларни чақириб, уларни саволга тутди. Натижада Самарқандликларни даъвоси тўғри еканлиги маълум бўлди. Уларга ислом арз қилинмабди. Ёки жизя тўлаш таклиф қилинмабди. Бирданига ҳужум қилиб егаллашяпти. Шариатга хилоф бўлибди. Қози ҳукм қилди. Мусулмон қўшини Самарқанд ташлаб чиқиб кетсин.
Мусулмонлар шундай адолатли бўлган. Шунинг учун мусулмонлар йер юзини факт қилишган. Одамларни қалблари, уларни феъл атворлари, хулқлари қилаётган ишларни кўриб, Исломга мойил бўлган. Қоғозини ҳукмига мувофиқ, волеён ҳукм чиқарди. Мусулмонлар, ешакда ўша муқим бўлиб турган мусулмонлар, қўшин чиқиб кетишлиги керак.
Ташқарига чиқишсин, яна бир марта қўшин билан шаҳарга келишсин. Уларга Ислом дарс қилишсин, қабул қилишмаса жизияни таклиф қилишсин, бўлмаса кейин урушсин деди. Янгитдан бошланяпти жанг. Самарқанд аҳли қоғозини чиқарган ҳукми. Волийда берган буйруғи ва мусулмонларда ҳақиқатдан чиқиб кетаётганини кўриб, ақллари бовар қилмади. Кўриб турган, ешитиб турган нарсаларга ишонгиси келмади. Сўнгра бир бирларига қараб туриб, ей, сизларга вой бўлсин. Е бу қавм билан бир муддат аралашиб яшадинглар. Уларни розгўйлигини, адолатини, хулқини кўрдинглар. Уларни ўзинглар билан олиб қолаверинглар. Улар билан бирга яшаб, роҳатланинглар, уларни суҳбатида бўлиб, кўзларингларни қувонтиринглар деди. Шундай қилиб мусулмонлар Самарқандда қолишди. Ақл бовар қиладими биродарлар?
Иншааллоҳ, Халифаи рошид Умар ибн Абдулазиз ҳаёти ҳақидаги дарсни навбатдагисини ертага ўқиган бўламиз, иншааллоҳ. Ақул қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳимир роҳимдуллилаҳи роббилен амин. Вала ақибату лел муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқил ваън адил амин ва ала алихий ва ас суҳабиҳи ажмаъин. Аммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Тавбиялар ҳаётини ўқишликдаги навбатдаги дарсимиз. Ўтган дарсимизда халифайи рошид олим, обид, зоҳид, Умар ибн Абдулазиз ҳаёти ҳақида дарс бошлаган едик. Бугун иншааллоҳ ниҳоясига йетказамиз.
Учинчи қисса, Ибн Абдулҳакам ўзининг Умар ибн Абдулазизнинг сийрати деб номни оладиган китобида шундай қиссани келтиради. У айтади, Умар ибн Абдулазизга ўлим соатлари яқинлашгач, уни олдига Маслама ибн Абдулмалик кириб, кириб, ей амирул мўминий, сиз бу мол дунёни бойлигини ўзингизни болаларингизга ман қилдингиз. Улар қўлида дунё йўқ қоляпти. Шунинг учун уларни менга ёки қариндошларингиздан ўзингиз рози бўладиган бир кишига васият қилиб қолдириб кетинг деди.
У сўзини тугатгандан кейин халифа мени ўтказиб қўйинглар, ўтказиб кўришди. Халифа унга қараб, е маслама, сени сўзингни ешитдим. Сени, ей амирал мўмининг, бу молни фарзандларингиздан ман қилдингиз, деган сўзингга келсак, валлоҳи мен уларни ҳаққини улардан ман қилмадим. Ва уларники бўлмаган нарсани ҳам уларга бермайман. Уларни менга ёки бирорта бир қариндошингизга топшириб кетинг деган сўзинга келсак, албатта менинг васийим ҳақ билан китобни нозил қилган Аллоҳ азза ва жалладир. Бас, унинг ўзи солиҳ бандаларни ишини ўйлайди. Билгинки, масалан, менинг болаларим икки кишининг бири.
Аллоҳ таоло ўзининг фазли марҳамати билан бой қилиб қўядиган, ишларидан йенгилликни берадиган тақволи солиҳ банда, ёки маъсиятларга ботиб қолган фожир банда. Агар мени фарзандларим фожир бўладиган бўлса, уларга маъсият қилишлигига қўлига дунёни бериб ёрдам бермайман деди. Ё солиҳ банда, ё фожиалар банда. Солиҳ бўлса Аллоҳ ишини ўнглайди бунақаларда. Агар фожиали бўладиган бўлса, уларни қўлига пул бериб нима қиламан?
Сўнгра фарзандларимни чақиринглар деди. Улар ўн дан ортиқ еди. Улар отасини олдига кириб келишди. Уларни кўриб, халифани кўзига ёш тўлди. Маслама ичида ўйланди. Халифа бу болаларга ҳеч нарса қолдирмай кетяпти да. Ҳеч нарсасиз қоляпти да булар. Халифа жим туриб йиғлади. Сўнгра болаларига қараб, ей болаларим, мен сизларга жуда кўп хайриятни қолдирдим. Мусулмонми, аҳли зиммами, мендан кейин қайси бир одамни олдидан ўтманглар, улар сизларни кўриб туриб, ўзларини устида сизларни ҳаққингиз борлигини билишади деди. Яъни бу яхши хотира қолдиряпман деяпти. Мендан кейин ким сизларни кўрса, бу солиҳ банда, Умар ибн Абдулазизнинг боласи, отанг солиҳ одам бўлган еди деб сизларга яхши сўзни гапиради. Халифа айтди, ей болаларим, олдингизда иккита йўл турибди. Биттаси бой бадавлат бўласизлар, аммо отангиз Жаҳаннамга қулайди. Иккинчиси, фақир бўлишга рози оласизлар, отангиз Жаннатга киради. Отангизни Жаҳаннамдан қутқаришни моли давлатдан афзалда биласизлар деб ўйлайман, деди.
Уларни мана шундай бир олий тарбия билан тарбия қилган еди Халифа. Сўнгра болаларига бир меҳр билан қараб, Аллоҳ сизларни сақласин, туринглар. Аллоҳ сизларни ризқлантирсин, туринглар, деди. Маслама, Имноддулмалик, ей Амир ал-Умнинг, деди. Менда бундан яхшироқ нарса бор, айтайми, деди. Нима у? Менда уч юз минг диъно бор, деди. Сизга бераман, хоҳлайман, болаларингизга тақсим қилиб беринг, хоҳлайм еҳсон қилиб юборинг. Халифа, уни қараб туриб, ундан яхширок йўл бор, шуни қилмаймизми деди.
Масалан, қанақа йўл у, деди. Уларни егаларига қайтариб бермайсизми шу пулларни? Албатта улар ҳақиқатда сизга емас деди. Қайтариб бермайсизми егаларига? Масламани кўзлари жиққа ёшга тўлди да, ей амирул мўминий, тирик ҳолатингизда ҳам, маййид ҳолатингизда ҳам Аллоҳ сизни раҳмат қилсин. Қатиб кетган қалбларимизни юмшатдингиз, ғафлатда қолган қалбларимни уйғотдингиз.
Солиҳ инсонларни тилида биз учун яхши зикрни қолдирдингиз деди. Халифа айтди, ўн дан ортиқроқ фарзанди қолди. Кейин одамлар халифани ҳаётига бир қарашди, болаларни ҳаётига. Одамлар пул ташламасдан кетган. Фарзандларни ҳаётига қарашди. Лекин ҳеч қайсини на фахр бўлганини, на бир нарсага муҳтож бўлганини кўришмади. Чунки халифа айтган еди, солиҳ бўлган бандани орқасидан қоладиган фарзандлари кўчада қолмайди. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, фарзандларини келажаги ҳақида ғам қилган ота, Аллоҳда тақво қилиб яшасин, шуни ўзи кифоя қилади деган. Оталар, тақво қилиб ишланглар да. Дунёсини жуда ҳам зўр қолдириб кетмаётган бўлсанглар, ҳам зўр ҳаёт кўради.
Асарларда келтирилади, қиёмат кунида Аллоҳ Таоло бир бандасига айтар екан. Кўп мол у давлат берган бандасига. Ей банда, мен сенга мол берганман. Нима қилгансан? Менда айтади, Парвардигор, болаларим мендан кейин қийналиб қолишмасин, камбағал бўлиб қолмасин деб, инфо еҳсон қилмасдан қолдириб келганман уларга. Аллоҳ Таоло айтади, сен қўрққан нарсани фарзандларингни бошига солдим мен. Яна бир манда айтади, сенга моли давлат берганман. Нима қилгансан? Парвардигор, қайерда сени розилигинг бўлган бўлса, инфо қилганман.
Болаларимга деб ташлаб келмаган. Ҳа, болаларни ҳаққи мерос олади, лекин болаларимга қолсин деб туриб умуман ўзини охиратига сарф қилмай екан одам, куяётган одам бўлади. Гуноҳлардан олиб келади охиратга, лекин фойдасини болалари кўради. Жавоб беради ўзи, лекин охиратига ўтказмаган бўлади. Ей банда, деди Аллоҳ Таоло иккинчисига.
Сендан кейин болаларингни сақловчи ўзимман, деди. Вол яхшалла дин ала утара комин хол фиҳим зурий етан зиёфан хофу алайҳим фадятақуллоҳ. Ким ўзидан кейин деяпти Аллоҳ. Майда заиф болаларни ташлаб кетаётган бўлса ва улар ҳақида хавотир олаётган бўлсин, битта иш қилсин. Қўрқиб яшасин. Дунёдан чиқиб кетяпти, болам, сенга мен ризқимда йўқ екан. Унақа катта дунёни қолдира олмадим. Лекин.
Оллоҳдан қўрқиб яшадим. Кам бўлмайсан. Ёки мен ўтиб кетганимдан кейин мени деб хижолат бўлмайсанку кўчада. Демак, болаларни келажаги кишининг истиқоматига боғлиқ. Еҳтимол миллионлаган пул қолдирар биров. Аммо Аллоҳ олиб қўйишни хоҳласа, бир кунда олиб қўярди. Қиморга берадими, протсентга берадими, лопатади, йўқ еди, кетди. Аммо тақво қилиб яшаган бўлса, Аллоҳ кафиллигига оляпти фарзандларни. Қўрқманглар, нима бўларкин, келажаги болаларимиз деб. Оллоҳдан қўрқиб яшайлик.
Бу тобеинлар авлодини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаганлар. Уларни ҳаётидан биродарлар ибрат олишлигимиз лозим бўлади. Пайғамбар биз айтганлар кҳойру наси қорний. Сун малла дина ялунаҳум, сун малла дина яълунаҳум. Одамларнинг яхшироғи менинг асримдаги кишилар. Сўнгра ундан кейинги келадиган асрдаги кишилар, сўнгра унда кейинги асрда келадиган кишилар. Сунма яжиул ақвамун тасбиқу шаҳадату аҳадиҳим бияминаҳу ва яминуҳу шаҳадатаҳу. Улардан кейин шундай қавмлар келади, шаҳодати уларни қасамидан ўзиб кетади, қасами еса шаҳодатидан ўзиб келадиган қавмлар келишади. Улардан кейинги одамлар енди бошқа одамлар. Бу тобеинлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаган авлод вакиллари.
Иккинчи дарсимиз. Бир киши вафот етди. Жанозасида туриб у одам ҳақида яхши гап гапирилади. Нимаси гапирилади шу жанозани устида? Нечта ҳовлиси борлиги гапириладими? Йўқ. Нечта машина минганичи? Қанча пул топганичи? Қарангларда, нимаси зикр қилинади, жанозасини устида?
Қилган солиҳ амаллари, елига, юртига, умматга келтирган фойдаси, ўша йерда айтар екан у одамлар бизни қадримизни. Ҳа мен одам ўлди, нимасини айтасан? Нимасини айтади? Ҳеч нарсаси йўқ еди. Индамай кўмиб қўяди. Аммо фазилат егаси бўлса, албатта айтилинади. Соғлик фарзандлари тарбия қилган еди, ҳалол яшаган еди, беш вақт намозда еди, халқ хизматида еди, қўлидан келган ёрдамини берарди қўни қўшнисига. Лекин қаранг, ҳеч қачон дунёси гапирилмайди. Бу одамни манча пули бор еди, дейилмайди. Шунинг учун кўзимизни очайлик. Умариддин Абдулазиз ўлганига беш ўн аср олиб кетибди. Лекин. Қарангларда, соатлаб гапиряпмиз. Бу одамларда ҳаётини том том китоб қилиб ёзяпти. Ҳар битта қилган ишини шарҳлашяпти. Солиҳ ишларини еслаяпти. Биз ўлгандан кейин, бизни нимамизни яшашар екан одамлар?
Шоир Дукайнумни санъат ҳикоя қилади. Умар ибн Абдулазиз Мадинада волий бўлиб турганида, у билан алоқам бор еди. Мен шеър ўқиб, бир куни уни мақтадим. У менга жудаям сифатли, қиммат, ўн бешта туя беришни дейди, буюрди, ҳадя қилди. Шоирлар мадҳ қилиб ўқиб мақтаган амирларни, улар менга мурувват кўрсатган.
Ўмар ибн Абдулазизни мақтаб шеър ўқувдим, ўн бешта туя берди. Туяларди мени қўлимга ўтди. Жудаям чиройли, яхши туялар еди. Улардан олиб ёлғиз ўзим Нажд йилларига кетганим қўрқдим. Сотиб юборгани кўнглим бўлмади. Сўнгра озгина фурсат ўтгандан кейин Нажд йерларига кетадиган бир карвонни хабари келиб қолди. Бориб улар билан маслаҳатлашдим, улар мени бирга олиб кетадиган бўлишди. Бугун кечқурун йўлда чиқамиз дейишди. Мен вали, Умар ибн Абдулазиз билан бу пайтда вали бўлган. Хайрлашгани бордим. Кирсам, олдида мен танимаган иккита одам ўтирибди. Улар билан гаплашганда ўтириб қайтмоқчи бўлсам, мени кўрди да, ей дуканг бу ёққа кел деди.
Келганда айтдики, ей дуканг деди. Мен ҳаракатчан, интилувчан одамман. Агар ҳозирги ҳолатимдан каттароқ нарсага еришганлигимни, ҳозирги мансабимдан каттаро қ мансабга еришганимни айтсанг, мени олдимга кел. Сен учун мен ҳузуримда яхшилик бор деди. Шу гапингизга бир гувоҳ қилиб қўймайликми деди. Аллоҳ гувоҳ гапимга деди. Одамлардан чи деди. Мана бу иккита одам деди. Шунда дукани айтади. Ана шу ўтирган одамлардан биттасига бориб, ота онам сизга фидо бўлсин. Сиз кимсиз деди. Деди. У солим имна абдуллоҳ имна умар имна хаттоб деди. Умар имна хаттиобнинг ўғли, абдуллоҳнинг ўғили солим еди.
Волига қараб, жуда зўр одам билан гувоҳ қилибсиз деди. Сўнгра иккинчи одамга бориб туриб, сиз исмингиз нима, жоним фидо бўлсин сизга деганди, мен амирнинг мавлоси абу яҳёман деди. Ҳа, бу киши ўзини оиласи, ўзини хонадониман екан деди, гувоҳликни олиб кетди. Қарангларда, бу мусулмон одам тарки дунёчи, ҳеч нарсани хоҳламайдиган, ҳеч нарса билан иши бўлмайдиган бўлмайди.
Дунё аҳллари фақат шу дунёда зўр яшашни орзусида бўлса, мусулмон одам икки дунёда зўри яшаш орзусида бўладими? Шунинг учун мусулмон одам қариб қолган бўлса ҳам, фирдавсул авлони орзусида, Аллоҳни дийдони кўриш орзусида, ҳур аёлларга йетишлик орзусида биродарлар ибодатда шижоат кўрсатади. Қарилар ёшлардан кўра кўпроқ шижоатли бўлади ибодатга. Мусулмоннинг иштаҳоси баланд бўлади биродарлар. Агар дунё аҳиллари фақат уй қилса, машина қилса, пул қилса бўлди бўлса, мусулмон уни уёғини ҳам орзу қилади.
Шунинг учун волий айтяпти, агар каттароқ мансабга йетсам, мени олдимга кел деяпти. Мен ҳаракатчан одамман, ўрнимда турмайман. Дукайн хайрлашиб, туяларни ҳайдаб, ўзини юртига кетди. Дукайн айтади, Аллоҳ мана шу туяларга барака берди. Уларни ортидан кўп туяларга ва қулларга ега бўлдим. Сўнгра кунлар етидан кунлар ўтди. Наждаги ямоама саҳроларида туяларимни ҳайдаб юрсам, хабар келиб қолди. Халифа Сулаймон ибн Абдулмалик вафот етди.
Мен ана шу хабар олиб келган одамдан кейинги халифа ким бўлибди у йерда дедим. Умар ибн Абдулазиз дедим. Бунга нима бор? Унга мукофот бор. Шошилганича Дамашққа қараб йўлга тушди. Дамашққа келиб, жарирга учрадим. Ундан, ей Абу Ҳамза, қайердан келяпсиз десам, халифани ҳузуридан келяпман. Халифа фақирларга, ҳадялар улашяпти. Шоирларга ҳеч нарса бермаяпти. Ортингга қайтиб кетавер деди.
Дукани айтди, мени деди ишим бошқачароқ, мени хос ишим бор. У билан ўртамизда аҳд бор, иккита гувоҳ бор деди. Нима ваъда қилган? Кўп хайрия. Ўзинг биласан деди Абу Ҳамза. Халифани ҳовузига йетиб келдим дейди дуканг. У ҳовлимни ўртасида йетим, мискин, бевалар ва мазлама егалари орасида турган екан. Одамни кўпригидан олдига боришни иложи олмади. Шунда узоқдан туриб овозимни баланд кўтариб, ҳалиги аҳдини еслатиб шеър ўқидим.
Халифани мавлоси Абу Яҳён, ана шу иккита гувоҳни биттаси, менга тикилиб қараб турди да, таниди. Кейин халифага ўгирилиб туриб, ей амирим Омий, ўн ў бадавийни фойдасига мен гувоҳликка ўтганман. Есингиздами деди. Халифа биламан деди. Сўнггина менга қараб, ей дукан, бу ёққа кел деди. Яқин келди. Келганимда Мадинада валий бўлиб турган пайтимда, сенга айтган сўзим, есингдами? Нафсим нимага еришмасин, доим ундан каттароқ нарсага интилади. Агар бундан каттароқ мансабга ўтирсам, кел мени олдимга сенга бир мурожаат қиламан деганман, есингдами? Ўшанинг учун келди да.
Ҳа, яъни амир ал мўминнинг есимда деди. Халифа айтди. Мана мен дунёдаги енг катта нарса, мулкка еришдим. Ҳозир еса нафсим ундан каттароқ нарсага интиляпти. Жаннатга интиляпти. Қаранг, Ҳунар ибн Абдулазиз айтган еди, нафсим амирликка интилди, йетди. Кейин халифа халифаликка интилди, унга ҳам йетди. Кейин нафсим жаннатга интилди. Ва айтган еди. Агар подшоҳлар мулкни дунё азизлигига йетиш учун асбоб қилишса, мен бу мулкни охират азизлигига йетишликка сабаб қиламан деди. Мақсадмас еди халифа бўлиш ҳам. Балки асбоб еди. Охират азли йетишлиги учун асбоб еди?
Енди бунга мурувват қилиш керак. Ей дукайн, менга шу иш юклатилгандан бери мусулмонларнинг молидан бир дирҳам ҳам, бир динор ҳам олмаганман. Ҳеч нарса йўқ менда. Ҳозир ўзимники бўлган минг дирҳам турибди. Ярмини ол, ярмини ўзимга қолдир деди. Ўзи халифа бўлмай туриб ундан кўпроқ пули бор еди бу одамни. Уни ярмини олдим. Оллоҳга қасамки, ундан кўра кўпроқ баракали молни кўрмадим.
Кейинги қисми. Мусулнинг қозиси яҳё ибн яҳё ал ғассонинг ҳикоя қилади. У шундай дейди. Бир куни умариддин абдулазиз химс бозорида нарх наволарни кузатиб юрар еди. Халифа бозорда нарх навони текшириб юрибди. Бир киши уни рўпарасига келиб, ей Амирул мўминий, мен сизни бир сўзингизни ешитганман, айтгансиз. Кимнинг мазламаси, ҳаққи бор бўлса бировда, мени олдимга келсин. Ҳа, шундай деганман деди. Мана мен келдим, деди. Мана мен келтим. Узоқ юртдан келган мазлум киши сизни олдингизда турибди, деди. Қайердан келдингиз? Адандан келдим. Халифа айтди, сизнинг юртингиз умарни йеридан узоқ екан у, деди да, уловидан тушиб уни олдига турди. Нима мазламангиз бор, деди. Мазлама, бировни, бировни ҳаққини тортиб олган бўлса, мазлама бўлади. Кимдан зулм кўрдингиз? У киши айтди: сизни номингизни ишга солиб, бир киши мени боғимни тортиб олди. Халифа дарҳол Аданинг волиси Урвой ибн Муҳаммадга мактуб ёзиб, шундай деди. Аммо баъд, сенга мактубим йетиб келса, уни олиб келган кишининг ишига, сўзига қулоқ сол.
Агар ҳақ бўлса, ҳаққини олиб бер, деди да, мактубни муҳрлаб, бу одамга топширди. Мактубни олди ю, шошиб қолувди, тўхтанг деди. Тўхтанг. Узоқ йердан келибсиз, кийимларингиз ҳам сафарда анча юдаб кетибди. Уловга ҳам пулингиз кетгандир, деди да, шу жойда туриб ҳисоб китоб қилиб, ҳамма йўл харажатларини ўн бир динорга тўғри келганлигини ҳисоблади ва чиқариб берди. Нимага берди булар? Қаранг. Сўнгра айтдики, мана шу мен сизга пул берганимни ёйинг одамлар орасига. Айтингки, мен Халифа Умариддин Абдулазизни олдига борувдим, йўл кирамни, чиқимларимни тўлаб берди, деб айтинг. Токи мазлум кишилар бўлса, йўл харажати йўқлигидан мени олдимга келолмасдан қолиб кетмасин ўзини юртида.
Мазлум одам бўлса, ёл кирасини йўқлиги учун келиб айта олмай қолиб кетмассин. Келсин, қарздор бўлса ҳам бир одам. Мен бераман ёл кирасини деяпти. Инсониятни ертак даври, инсониятни олтин даври деб бекорга айтилмас еди. Кейинги қиссамиз зиёдовний майсара ал маҳзумий ҳикояси. Зиёд айтади. Мавлоим Абдуллоҳ ибн Айёш мени ўзининг бир ҳожати билан Мадинадан Дамашққа Халифани ҳузурига юборди. Бу Зиёдовнийе Майсара бу Мавло.
Умар ибн Абдулазиз билан у Мадинада ҳали волий бўлиб турганида алоқаси бор еди. Дамашққа келди, ҳузурига кирди. Кирса, котиби бу нарсани ёзиб ўқиб беряпти. Остонага келиб туриб, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ деди. Халифа уни кўрди да, ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ деди . Сўнгра Халифани олдига хижолат бўлиб келдим. Сабаби халифа бўлганда уни табриклагани келмаган еди. Хижолат бўлиб яна бир марта, ассалому алаикум ва раҳматуллоҳ и ва баракатуҳ деди, халифа қарадида, ей зиёд, биринчи саломингга алик олдим у. Нимага иккинчи марта салом беряпсан деди. Яъни такаллуфни нимага кераги бор деяпти. Биродарлар, агарчи бандани қалби аллоҳ билан бўлса, аллоҳ билан олиб борилса, бандаларни мақташлигини кераги йўқ унга. Унга такаллуфни, мақтовни, лаганбардоликни кераги йўқ.
Киши мақтовни, такаллуфни яхши кўраётганлиги, уни қалбини заифлигини билдиради. Заифлигини белгиси. Уни котиби басрадан келган шикоятларни ўқиб бераётган еди, зиёдга қараб, ўтир. Бўшагунимча кутиб тур деди. Ешикка суяниб ўтирдим. Котиб қўлидагиларни ўқий бўлиб, ўзини ишларидан туриб чиқиб кетди. Халифа туриб, зиёдни олдига ўзи келди. Ешик олдида у ҳам ўтирди.
Қўлларини тиззасига қўйиб, хуш келибсан елзиёт деди. Бизни йелкамизга тушган юкдан омондалигинг муборак бўлсин деди. Кўрдингми умар нимага кириб қолди деди. Яъни йелкасидаги ишни, юк, мусибат, машаққат деб беряпти. Умар ҳам хато пайтда айтарди. Мени сизлардан ҳеч қанақа афзаллигим йўқ. Фақат йелкамдаги юким оғир. Ироқни йўлида битта туя қоқилиб кетса, йўлни теккизмаслик учун. Қўрқаман. Қиёматда аллоҳ мендан сўрайди. Ей Умар, нимага туя учун йўлни текис қилиб қўймаган единг?
Улар раҳбарликни масъулият деб, юк деб билишган екан. У ўлжа ғанимат деб қабул қилмаган екан булар. Шунинг учун айтяпмиз, фалон мансабда ишлайди мени фалончи қариндошим деганда, у мақтов емас у. Е у масъулият у, биродарлар. Сўнгра мендан Мадинанинг соли кишиларини ҳолини сўраб, бирма бир уларни сўради. Сўнгра Мадинада волий бўлиб турган пайтда буюрган ишларини ҳам сўради. Қилдингларми, қилмадингларми? Ҳамма нарсасига жавоб берди. Сўнгра хўрсиниб, ей Зиёд, Умар нималарга тушиб қолгани кўрдингми? Деди.
Хафа бўлганлигини кўриб Зиёд айтди, иншааллоҳ ей Амирул мўмин, бу нарсалар сизга яхшилик бўлади деб умид қиламан. Халифа йиғилади, ҳайҳот, ундай емас деди. Раҳмим келди унга. Ей Амирул мўмин, ўзингизга раҳмингиз келсин. Албатта бу ишлар сиз учун яхши бўлади. Шундай деб умид қилман деди. У айтди. Ей Зиёд, қанийди шундай бўлса? Ҳозир шундай мартабага йетдимки, кимни бўлса сўкишим мумкин. Лекин мени ҳеч ким сўка олмайди. Кимни бўлса уришим мумкин. Ҳеч ким мени ура олмайди. Хоҳлаган одамимга азият йетказиши мумкин. Менга ҳеч ким азият йетқиза олмайди, деди. Яна йиғилади. Ишим битгунича уни ҳузурида уч кун турдим. Кетмоқчи бўлганимда саидимга бериш учун битта мактубни қўлимга тутди. У мактубда мени сотиб олмоқчи еканлигини ёзган екан. Кейин билдим. Сўнгра тўшагини остидан йигирма денор чиқариб, молни олиб, дунёйингга ишлатарсан деб менга узатди. Агар мусулмонларнинг файида, ўлжалардан ҳаққинг бўлганда уни ҳам берардим, деди. У молни олмади. Халифа айтди, бу мусулмонларни молидан емас, ўзимни шахсий нафақамдан, деди. Олмасимга қўймади.
Мактубни Мадинага келганимда саидимга бердим. Уни очди. Саидим мактубни ўқиб, сени унга сотишимни сўрабди. Сени озод қилмоқчи екан сотиб олиб. Мен ўзим озод қилиб юборсам бўлмайдими сени? Деди да, аллоҳимни розилиги учун озодсан деди. Биродарлар, агар одатда қилаётган оддий ишларимиз, ҳалол ишларимиз, шариат ман қилмаган ишларимиз. Шариат доирасида бажарилса, одатдаги ишларимиз ибодатга ўтади, ният билан.
Бу қилаётган ишингиз тижоратми, саноатми, устачиликми, ҳунарми? Шариат буюрган иш бўлсин. Шариат буюргандек қилиб қилинг. Шариатдан ман қилинмаган бўлсин, шу иш ибодат бўлади. Шу иш билан жаннатга йетиши мумкин. Аллоҳ таолони розилигига олиб борадиган йўллар кўп. Ва ман жаа ҳадафиина ла наҳдияннаҳум субулана. Ким биз йўлимизда жидду жаҳт қилса, биз рози қиладиган йўлларга уни ҳидоят қилиб қўямиз.
Бу ул халифа ўзининг мансабини жаннатга олиб борувчи амалга сабабга айлантира олади. Мана биродарлар, Халифа Умар ибн Абдурразизнинг ҳаётидан бир неча лавҳаларни ўқиган бўлдик. Қандай хулоса оламиз? Мусулмон одам олий мартабаларга албатта интилади. Бу олий мартаба билан уни мақсади шу дунёни ўзигина емас, ундан олийроқ бўлган, афзалроқ бўлкан мақсад, охират диёрини истайди. Уни еришган бу ютуқлари, мансаби, моли давлати унинг асосий мақсади емас. Улар фақат сабаб, асбоб. Орифлардан бири айтган еди. Бечора дунё аҳллари. Улар дунёга келиб кетишди, аммо ундаги енг гўзал нарсадан бехабар кетишди. Аллоҳга бўлган иймон, унга бўлган муҳаббат, уни розилигига бўлган интилиш. Дунёдаги енг гўзал нарса биродарлар шу. Иймон, муҳаббат, уни розилигига бўлган шавқ, интилиш.
Мана амила солиҳ ҳам мин вакарин ав унса, воҳива мўминун фаланнуҳи яна ҳу ҳаятан тойиба. Еркакми ё аёлми? Покиза ҳаёт ҳаммамиз хоҳлаймиз а? Покиза ҳаёт қанақа бўлади? Албатта дунё ҳам бўлиши керак. Улар лекин асосийси емас. Покиза ҳаётни Аллоҳ кимга беради, қараб туринглар. Еркакми ё аёлми? Кимда ким, мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, еркакми, аёлми? Мўмин бўлган ҳолда битта яхши амал қурса, фалонуҳи яна ҳу ҳаятон тойиба. Биз унга покиза ҳаёт ато айтавермиз.
Киши Аллоҳни таниши билан ўзини ҳаётини маъноли қилади. Шунинг учун бу инсонларни ҳаёти маъноли бўлди. Аллоҳни танигани учун, унга интилгани учун. Агар биродарлар киши ҳаётида бирон нарса қолдириб кетишини истаса, ўзидан кейин яхши зикрни қолдириб кетишингизни истаса, Аллоҳ унга албатта ёрдам беради. Фақат иймон келтирсин, ҳаракат қилсин, дуо қилсин. Ақули қовли ҳа да. Ва астағфируллоҳу алайҳи ва алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.