# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 34 of 510
- Section: —
- Duration: 21 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/34
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/BT0b2B6t7Ug.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=BT0b2B6t7Ug
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/33.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/35.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳматир роҳийм. Алҳамдулиллаҳ, роббилар аъламин, ала оқибатулил муттақин. Вассалатуҳ вассаламу ала саидина, муҳаммадинг ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Аммабав. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ушбу саидул айём куни барчамизга муборак қилган бўлсин. Қирқ тўққизинчи дарсимиз ижтимоий тарбия касални зиёрат қилиш. Бемол кишини зиёрат қилислик ва таъзия, одоби.

[0:44] Бир мусулмон касал бўлганда, уни мусулмонларни бориб зиёрат қилишликлари мана шу касал мусулмоннинг қолган мусулмонларни устидаги ҳаққи. Сиз касал кўргани боришлигингиз вожиб. Касал кўрганда борган одамга қандай хайриятлар, башоратлар берилган? Қандай ваъдалар берилган? Имому Аҳмад, Имому Термизий, Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ида аъда рожулу аҳоҳул муслим. Машафий хира фатҳел жанна ҳатта яжниса.

[1:24] Агар бир киши бемор ётган бир мусулмон биродарини кўргани бўлса, то ўтиргунича жаннат боғида юради. Имом ут Термизийдан, Аҳмаддан, Ибн Можадан. Фа идҳа ажаласа ғоморатҳур раҳмат. Агар зиёрат қилиб борса, уни раҳмат ўраб олади.

[1:47] Фа инкана удватан солла алайҳи сабруна алфа малак ҳатта юнсия. Агар ерталаб касал кўргани борган бўлса, кечгача йетмиш мингта фаришта унга саловат айтади. Агар кечки пайт борган бўлмаса, тонг отгунча йетмиш мингта фаришта унга саловат айтади. Бормаймизми шундан кейин? Касал кўрган борган одамга йетиб боргунча жаннат боғида юради. Ўтирса, уни раҳмат қоплайди. Кечки пайт борган бўлса ерталабгача, ерталаб борган бўлмаса кечки пайтгача йетмиш минг та фаришта унга соловат айтади деб. Бемор бўлган мусулмонни кўргани борар еканмиз, уни қалбига албатта хурсандчилик олиб кирамиз.

[2:34] Чунки бу зиёратимиз уни дардига малҳам бўлади. Малҳам бўлади. Бепарволик қилмаслигимиз керак. Борамиз, бизни кўриб, озгина бир датини есдан чиқаради. Биз борамиз, биз кўриб, ўзини қадр қиймати борлигини билади. Вақтим йўқ демайлик, биродарлар. Вақтим йўда демайлик. Чунки уни бизни устимиздаги ҳаққи еди. Ва мана шу амалимиз бизни Аллоҳнин ҳузурида манзиратимизни кўтарилишига сабаб бўлади.

[3:06] Муттафахоналик бўлган ҳадис Барой ибн Ози би розияллоҳу анҳудан. Амар она расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам би айядатил марид, ваттибайл жанозати ва ташмитил атис ва иброрил қасам ва нусратил мазлум ва ижобати дай ва ифшайиссалом. Расулуллоҳ бизни мана шу ишларга буюрган. Қайсиларга? Касални зиёрат қилишга. Жанозага ергашишликка, акса урганга жавоб беришликка, қасални оқлашликка, мазлумга ёрдам беришликка, чақириққа жавоб беришлигка, саломни фош қилишликка. Расулуллоҳ буюрадими? Енди қиламизми, қилмаймизми деган бизда ихтиёр қолмайди.

[3:56] Сизни мўминлигингизни белгиси, мўминлигингизин исботи, шариатда аниқ буюрилган нарса турган пайтда, шариатда аниқи қайтарилган нарса турилган пайтда, сизда ихтиёр бўлмаслиги керак. Ва макал ҳалиги мўмининг вала мўминатинг, ито қод оллоҳу расулуҳу амрон. Ай якуун ала ҳумул хиярату мин амриҳи. Аллоҳ ва унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган, буюрган вақтида, Аллоҳ ва пайғамбари буюруди. Ёки бир нарсадан қайтади, қилмади. Бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз емасдир. Агар мўмин бўлганинг, мўмина бўлганинг рост бўлса, буйруқ турибдими? Ўйланмайсан. Қилайми, қилмайми деб. Қайтариб турибдими? Нима қилсам, нима қилсаммикин демайсан? Қиласан. Чунки иймонни мўминлайди, шарт шу.

[4:54] Енди қанақа овқат йейсиз, қанақа кийинасиз, дам олгани қайерга борасиз, бу ихтиёрингиз. Аммо Аллоҳу рози бўлган ҳукми турган пайтда, ихтиёр қилишликка йўл йўқ мусулмон одам учун. Агар сиз фарз бўлган ишни ҳаром бўлган ишни, қилиш қилмаслик, баҳс майдонига олиб келяпсизми? Демак биродар, иймонингизни бир қатор қараб олинг.

[5:19] Бу йил рўза иссиқда келяпти. Тушсанми, тутмасанми, ҳа, дада? Ей болалар, нима қилсак екан у бу йилги рўзани? Дейилмайди. Бугун қор ёғяпти. Нима қилайлик, жумага борайликми, борми. Агар сизда шунақа ичингизда баҳс бўлаётган бўлса, иймонингиз бир қатор текшириб қўйинг. Чунки мусулмон одамда ихтиёр қолмайди бу ўринда. Ана Аллоҳ Таоло вала яхта баъдукум баъдо деди. Бир йиллар бир йилларда ғийбат қилманглар деди. Гап тамом.

[5:49] Мен яхши ниятда ғийбат қиляпман деб бўлмайди. Масалан, бир одам: "Мен яхши нийятда зино қиляпман" деса, қанақа бўлади? Қайтариғми? Ният туят кетмайди бу йерда. Буйруқъми? Ҳолат қаралмайди. Мўмин одам бўйнини синади. Енди Пайғамбаримиз нимага буюрган екан бизни? Касални зиёрат қилишликка.

[6:12] Очиқ буйруқ, очиқ қайтарих турган жойда иштиходга йўл йўқ. Бошқа ҳадисларда Пайғамбаримиз ҳам мана шу нарсаларни сиз билан бизга таъкидлаганлар. Ҳақ қул муслимий алал муслимий ҳомисун. Мусулмонни мусулмонни устига ҳаққи бешта. Родду салам. Саломга алик олиш, айяда тул маърис касални зиёрат қилиш, итти баю жаноис жанозага ергашлик, ижавабату даъва чақириққа ижобат қилишлик бориш, ташмик тул аъатҳис. Аксир ўрганган жавоб беришлик. Биродарлар, мусулмонлар бир тан бир жон бўлади. Масалан, масжидларда мана ҳадис, тафсир, фиқҳ дарслари бўлади. Масжидларда беш вақт намоз бўлади. Мана шу маҳалла, мана шу қавм, намозга чиқар екан, ҳар куни бир маҳал кўришади, енг камида. Ёки беш маҳал. Ҳар куни бир бирини кўриб туради. Бир кун йўқ бўлиб қолса, иши чиқиб қолгандир дейилади. Иккинчи кун кўринмаса, яна хавотир олади жамоатдагилар. Тинчликмики йўқ бўп қолди я? Учинчи кун ҳам йўқ бўлса, уйига борилади.

[7:27] Енди умуман жамоатга аралашмаган, масжидга келмаган, намозга чиқмаган одамни бир йил йўқ бўлиб келса ҳам, ҳеч ким нима қилмайди? Билмайди. Касал бўлиб қолса ҳеч ким зиёрат қилгани? Бормайди. Сен чиқди жамиятда битта тўлақонли аъзоси бўлади, аралашиб юради, инесенинг борлигинг, йўқлигинг билинарди. Сен ўлиб қолсанг ҳам чи ҳеч кимга билинмайди. Чунки сен йўқ единг. Шунинг учун ожиз киши ўзини феълини торлиги, асабини, таранглигини баҳона қилиб, одамларга аралашмасдан олиб қочиб юради ўзини. Мусулмон одам бундай бўлмайди. Муродалар, инсон ижтимоий махлуқ. Ёлғиз яшолмайди, одамлар билан аралашиб яшашлиги шарт. Енди айрим ўринларда шу жамоатга чиқиб аралашадисиз, ўзингизни фойдангизни ажраб қолишингиз мумкин. Сизни фойдангиз билан жамоатни фойдаси тўқнаш келиб қолди. Нима қилинади? Одатда ўзини фойдасидан воз кечмайди да, жамоатни фойдасидан воз кечиб қўяверади. Масалан, фалончи узилиб қолибди деса, зудлик билан борсангиз, ишиб юришлари мумкин.

[8:45] Иккита учта одам қабристонга ёрдамга чиқиши керак екан дейди, ҳозир борсам дейди да, шошмай боради. Борса, жамоатни фойдаси учун ўзини ҳузуридан кечиш керак. Ана шу бояги йигитни, мусулмон йигитни, жамоати учун, жамият учун қилаётган меҳнати, қилаётган сарф харажати, ўзини ҳузуридан кечаётганлиги учун Аллоҳ бу бандани яхши кўради.

[9:13] Жамиятни ўртасида яшаш керак болалар. Жамиятга фойдали бўлиши керак. Худбин бўлиб олмаслиги керак. Бир куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар. Мен асбаҳо минг кун мулиёму соиман. Бугун киминглар рўза тутдинглар? Деди. Абу Бакр сирдиб, мен деб жавоб берди. Пайғамбарим сўрадилар. Мана адин минг кун мулияму маъридон. Киминглар бугун касални зиёрат қилдинглар? Деди. Абубакир мен деди. Мен шаҳида минг куним жаноат ҳам. Киминглар бугунги битта жанозага ергашдинглар? Абубакир яна мен деди. Ман ат амал я вминку мискинан. Ким бугун мискинни бир тамомлантирди ишинглардан деди. Абу Бакр, мен деди.

[9:56] Бир кундузида шунча ишга улгуряпти. Рўза тутяпти, касал кўряпти, жанозага елчи япти, сарф харажат қиляпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, мактабат ҳадихил ҳисолуф и рожулин, илла даҳал ал жаннат. Бу хислатлар қайси бир кишида жамланар екан, у жаннатга киради деди. Қаранг, жамиятни тўлақонли аъзоси. Касални кўргани боряпти, жамиятга аралашяпти. Жаноза ергашяпти, жамийятга аралашйяпти. Мискинни тўйдиряпти, жамииятга фойдаси бўляпти.

[10:36] Мана шу ишларни қиларканмиз, сиз билан биз мусулмонлар бир бўламиз, бирлигимиз аломати мана шу нарса кўринади. Имом Термизий Абдуллоҳни Аббосдан келтирган ҳадис, ядуллоҳи маъл жамаъати. Аллоҳ Таолонинг қўли жамоат билан биргадир. Жамоат бўлиб, иш тутаётган, ишларни маслаҳат билан қилаётган одамларни ишини қарасанглар, баракот бор, натижа бор.

[11:05] Касални зиёрат қилишлик одоблари. Мана касал зиёрат қиликнинг фазилати ҳақида бир қатор ўқиган бўлдик. Касал кўргани бор екансиз, жаннат боғларида юргандай бўласиз. Бориб ўтир екансиз, Аллоҳнин раҳмат қоблар екан. Ерталаб борсангиз, кечгача, кечки пайт борган бўлсангиз, ерталабгача йетмиш мингта фаришта сизга саловат айтар екан.

[11:30] Касални зиёратқилишлик одобилари. Биринчиси, уни зиёратига шошилиш керак. Бир биродаримиз касал бўлибди, шошилишлик керак. Пайғамбаримиз айтганлар ваъида маридо фаъудуҳу. Имом Муслимдан, Абу Ҳурайрадан. Агар у биродаринг касал бўлган бўлса, бас уни зудлик билан зиёрат қил. Фа ҳарфи тезда бажар деган маънода билдиради. Фа ҳарфи атфаси. Тезда зиёрат қил!

[11:59] Қанақа қилиб зиёрат қиламиз? Ешитишимиз билан дарров зиёрат қиламизми? Ёки озгина вақт ўтказамизми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, инди можадан бу ҳадис, ана исмни моликдан. Кан алайҳи сарият ва салам ла яъуду маридун илла баъда фалак. Расулуллоҳ бир кишини касал бўлса, уч кундан кейин зиёрат қиларди.

[12:23] Биринчи ўқиган ҳадисимизда дарров зиёрат қул деди. Иккинчи ўқиган ҳадисимизда уч кундан кейинги деди. Енди бу иккала ҳадисни қанақа қилиб бир бирига боғлаймиз? Касални ҳолига қараймиз. Агар касал йенгил касал бўлган бўлса, йенгил бетоб бўлган бўлса, ешитишимиз билан борамиз. Касал бўлгандан кейин бугун касал олиб туриб, бугун зиёрат қиламиз. Аммо агар оператсия бўлган бўлмаса, ҳали нархоздан турмаган бўлмаса, ҳала ес хушни жойига келмаган бўлмаса. Ҳали оғриқ баданида турган бўлмаса, уни икки ёки уч кунга суриб туришлиги суннат бўлар екан. Токи ўзига келиб олсин, ес ҳушини йиғиб олсин, сизни келганингизда кўрсин ва хурсанд бўлишликка имкон бўлсин. Нархоз деётган одамни чиқиб кўргани бор. Реалний масалада ётибди екан деса, кўргани чиқишади. Агар касали йенгил бўлса, ешитиб олиб борамиз.

[13:18] Агар касали оғир бўлса, ўзига келгунча кутиб турамиз. Ғарб оламидан ижтимоий ҳаётнинг айрим кўринишлари. Ана шу ғарб мамлакатларида жуда кўп такрорланадиган нарса. Еҳтимол ешитгансизлар. Ана шу гҳаридинларда, ғарб ўлкаларидан биттасини шаҳарида сут тарқатиб юрадиган одам бўлади. Ертаман да ешикни тагига битта банкада сут қўйиб қўяди, уй егаси олиб ичиб. Хуллас ҳалиги сервис. Ешигини тагига олиб бориб қўяди. Заказ қилгани қўрқиб қўқилиб кетади, улар пулини тўлайди. Шундай қилиб олиб ичади. Енди, агар бир ёққа кетмоқчи бўлса, ертага ердин бўлмайдиган бўлса, боягига айтадики, ичиб олиб келма, мен бўлмайман уйда дейди. Ертаман деб сут қўйиб қўядида, олиб ичади.

[14:11] Ана шу ғарб ўлкасида яшайдиган бир мусулмон киши айтади. Қўшним бор еди, ғайрия динларидан. Бир кун бориб, ешигини қоқдим. Ҳеч ким жавоб бермади. Ешик тагида битта сут турган екан. Ҳа демак олмабди да дедим. Ертаси куни бордим, ешикни яна қоқдим. Яна ҳеч ким жавоб бермади. Ешик тагидаги сут иккита бўлиб қолган. Демак бугун ҳам олмабди да. Учинчи куни бориб ешикни қоқдим, яна жавоб йўқ. Сут учта бўлибди.

[14:42] Хавотир олиб, политсияга қўнгъироқ қилдим. Келиб ешикни бузиб келишувди, уйда ёғлар сотиб, ўлиб қолган екан. Қўшнини ўлиб қолганини ешик тагидаги сут бўлмаса, биров билмайди. Ана биродарлар, бизга яшашни ўргатаётган, пешқадамлик тараққиётли белгиси деб туриб бачавозликда олиб кириб келаётган, бизни ҳам ўзларига ўхшатишга ҳаракат қилаётган халқларни аҳволи.

[15:10] Ешитганмисизлар бирор марта бу мусулмон юртларида биров ўлиб уйда учун қолиб кетиб деган гапни? Ешитмайсизлар ҳам. Чунки мусулмонларни юрти бу. Бизга машинаси, асфали, супермаркети чиройли кўрингани билан ичидан йемирилиб тугаяпти бўлади. Агар қўшнисини ешигини олдида бояги сутни саноғи учта бўлмаса, қаёқдан биларди екан а ўлганини?

[15:37] Шайх Муҳаммад Роҳатиб Набусий айтади. Ана шу ғарбни совуқ ўлкалардан бирида бир мусулмон киши табиб бўлиб ишлаб, қайтиб келди бу ёққа дейди. Келиб мени зиёратимга кирди, дейди Шайх Набулзайев. Мени зиёратумга кирди да, савол сўроқ қилиб гаплашиб ўтирар еканмиз. У юртларда оладиган ойлиги бизни юртимиздан олаётган ойликдан ўн баробар кўп еди екан. Лекин шундай ойликни маошини ташлаб келибди. Сабабини сўрасам, сабабини қуйидагича баён қилди. У шундай деди. Мен яшайдиган уйни тўғрисида олти қаватли иморат бор еди. Олтинчи қавати бир одам яшарди ёлғиз. Енди у юртлар, у шаҳарлар совуқ. Ана шу олтинчи қаватда яшайдиган одам ўлиб қолади. Бу табибнинг ҳикояси. Ўлкалар совуқ. Яна буни устига ешиклар, ромлар маҳкам жипс ёпилади. Пластли ромлар. Анча мунча шовқин, анча мунча ҳид хуш чиқмайди. Ўлади, қоп кетади. Олти ой.

[16:48] Бояги айтаётганимиздек ешиклар маҳкам ёпилган, деразалар маҳкам ёпилга, яна совуқ, яна олтинчи етаждан. Аммо ҳид хуш ортиқча бўлиб кетгандан кейин ташқарига чиқади барибир. Шунда политсия келиб ешикни бузиб кирганда, ўлиб, олти ойдан бери чириб саси ётганлигини кўради. Мана шу нарсани кўриб туриб, бу табиб қайтиб келди. Мана шу саси бўлган одамни шу шаҳарни ўзида олтита боласи бор екан.

[17:16] Олти ойгача биронтаси телефон ҳам қилиб қўймаган. Қўнгъироқ солиб отасини ҳолидан хабар олиб қўймаганлар. Енди бу мусулмон одам қолиб кетса, буни ҳам болалари ўшанақа қўйиб кетади. Бизда биров ўлса, қанақа тарқайди буни хабари? Кўпроқ одам ешитиб қолсин, кўпроқ одамсан жаноза қатнашиб қолсин деб туриб, безовта бўлиб кетади одамлар. Ешитдингми, фалончи узилибди. Тезда бориш керак. Бормаётганига ўзини ўзи маломат қилади, агар иймони бор бўлса. Чунки сени устингдаги ҳаққи еди, шу мусулмонни жанозасига нима қилиш?

[17:50] Енди у юртларда биродарлар, мана айрим кўринишлари шуларми бизга қандай яшашни ўргатадиганлар? Биродарлар, бизни мусулмонларда Қуръонимиз бор, суннатимиз бор, шариатимиз бор. Бизга керак емас ташқаридан ҳеч нарса. Бир, улар бир биридан юз ўгираётган, алоқалар узаётган, ёлғиз қолиб кетаётган, ўлиб сасиб қолиб кетайкан уйда. Бир қирқ га, еллик га, олтмиш га кирдими одам? У йерда керак емас буюмдай чеккага сурилиб қолади.

[18:24] Ана шу франсияни ўзида. Мана уйда мусулмон, мана уйда ўша ғайридин яшайди. Мусулмонни уйдаги хулқни, ахлоқни кўриб, қари кампир енасини қизлари қанақа ҳурмат иззат қилаётганини кўриб, мана бу франсузский кампир ўзини ўн йетти ўн саккиз га кирган қизини ерталаб масжидга олиб боради. Мана бу қизимни ҳам мусулмон қилиб беринглар.

[18:47] Нимага? Ўзингизча, менга керак емас, мана шу қизим мусулмон бўлса бўлди. Нимага? О рўпарамдаги мусулмон қўшнимни қизлари онасига қилаётган муомаласини кўриб, мусулмонлар онасини шунақа ҳурмат қилар еканда. Ўшанинг учун мени қизим ҳам мусулмон қилиб берсанглар, менга шунақа муомала қилсин. А сиз енангизга қанақа муомала қурдингиз ўзингиз? Тушунарли екан? Шундай хонадонларда ешитамиз, бешта, олтита қизи бор, онаси касал бўлиб ётганда, ўчир билан дежурствалик қилади кампирни олдида. Бири кетади, иккинчиси келади. Қаранг қанақа зўр аслолмамиз.

[19:24] Мусулмонларда бир одам касал бўладиган бўлса, уни зиёрат қилиш екан мусулмонлар ошиқишади, чунки уларга катта катта ажрлар бор. Иккинчи одоби, зиёратни йенгил қилиш керак. Чўзиб юбормаслик керак. Пайғамбаримиз айтганлар, ала ая адату, фула қундан овқатинг. Зиёрат, туя соққанчалик вақт бўлади. Бир ўн минут йетар екан. Бизда қаёққа келганимиз есимиздан чиқиб қолади. Касални укол оладиган вақт бўлди, касални ухлайдиган пайт бўлди ўтираверамиз, хахалашиб. Сиёсатда гапирамиз, нарх навода гапирамиз. Қаёққа кирганимиз есимиздан тиқиб қолади? Битта овқат ичиб кетинглар, ўтиради кўнгил учун. Кет, кет. Суннатга хилоф иш қиляпсан, агар овқат ичиб ўтирсанг.

[20:14] Бўлмайди да енди кўнгил бўлиб туриб, вой муборак қилинглар дейди. Ўзингиз касал бўлганингизни есланг. Нимани хоҳлагансиз зиёратингизга келганда? Келдик, ҳол аҳвол сўрадик. Аллоҳ томонидан бир бўладиган мукофотга, савобга умидвор қилдик. Сабрга чақирдик, тақдирга рози бўлинг дедик, туриб кетдик. Биринчи одоби, тезда зиёрат қиламиз, агар касал йенгил бўлса. Иккинчи одоби, зиёратда қисқа, йенгил қиламиз. Учинчиси, касални олдига кирган пайтда, уни ҳаққига дуо қиламиз.

[20:50] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир касални кўргани келса, ўнг қўли билан уни бошини ушлаб туриб, ал ҳибил ба асаробби нас, ишфи анташафи ла шифа ила шифаук, шифа ла юқодиру сақомон. Мана шу дуони қуради. Демак, учта одамни гапирдик. Зиёратига шошилишлик, кўп ўтириб олмаслик беморни олдида ва уни ҳаққига дуо қилишлик. Ақул у қовли ҳа да ва астағфируллоҳ
