Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин, вала ақиба тўлин муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммадинг ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Нима бахт? Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Бугунги дарсимиз адолат ва зулм. Аллоҳ таоло осмон йерни ўлчов билан яратди, мезон билан. Бу ўлчов адолат.
Адолат билан осмони йер ва бутун коинот қойим бўлади. Астайдубилла, вас сама а рофарҳа ва вадо ал мезан, алла татағофил мезан, воқеин мулвознабел қистий ва ла тўхсирул мезан. У зот осмонни баланд қилиб қўйди ва сизлар тош тарозида тўғёнга тушмасликларингиз, яъни ўзгаларга зулм қилмасликларингиз учун мезон тарозини ўрнатди. Ей инсонлар, тўғри адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар. Одамлар иккига бўлинади. Адолатлийлар, золимлар. Адолат, ҳар бир ҳақ егасини ҳаққини беришлик. Зулм, ҳақ егасини, ҳаққини адо қилмаслик. Муомаласидан. Оиласида, ишчилари билан, биродарлари билан, атрофдаги одамлар билан қилаётган муомаласида киши ё адолатли бўлади, ё адолатсиз золим бўлади. Ҳадис ҳудудида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала марҳамат қилиб шундай дейди. Я ибади инни ҳаром тузулма ала нафси, фажи алтиғу байнаку муҳарраман фалат аъзолам. Ей бандаларим, дейди Аллоҳ Таоло, мен ўзимга зулмни ҳаром қилдим. Ва сизларни ўртангизда ҳам зулмни ҳаром қилдим, бир бирингларга зулм қилманглар.
Зулм қилган киши ҳаром амал қилган бўлади. Аллоҳ Таоло бандаларни адолатли бўлишига келиб юрди. Войда ҳаканун тун байна нас антаҳкумобил адил. Агар одамларни ўрнатса ҳукм чиқарадиган бўлсанглар, адолат билан ҳукм чиқаринглар. Адолат. Мусулмон киши ўзини яқин одами билан ҳам адолатли муомала қилади, ўзига узоқ бўлган одам билан ҳам. Ўзи яхши кўрган одамни устида ҳам адолатли ҳукм чиқаради, ўзи ёмон кўрган кишини устида ҳам. Албатта, адолатли иш тутган киши билан адолатсиз иш тутган кши ҳалигиси тенг бўлмайди.
Одамларни орасида қилинадиган енг катта гуноҳ биродарлар бу зулм, гарчи кофирга бўладиган бўлса ҳам. Мазлум киши агар зулм кўрса, уни дуоси ижобат бўлади. Гарчи у кофир бўлса ҳам. Мазлумнинг дуосини ижобат бўлишидан тўсадиган ҳеч нарса бўлмайди. Яна қайтариб айтамиз, бу хитой бу. Бу мушри бу. Буларда шундай молидан кечиб қолса, унақа гап йўқ. Мазлум киши гарчи Аллоҳга ишонмаган кофир бўлсаям, агар дуо қилса, ей Аллоҳ, агар сен бор бўлсанг, шу одамни жазосини бер деса, уни дуоси ижобат олади. Ижобат аниқ бўлади. Фақат озгина вақт ўтиши мумкин. Мазлум зулм кўрди. Золим зулм қилди. Мана шу иш қайси бири учун оғирроқ?
Енди бир қарашда мазлумга қийин бўлди, у зулм кўрдингиз деса, йўқ. Аслида золимга қийин бўллади. Чунки зулмни ҳукмронлиги бир кун, бир йил, жуда ҳам бўлса бир умр. Аммо адолатни ҳукми чи, адолатни салтанати чи? Абадий бўлади биродарлар. Мазлум аламланади. Золим мазза қилади. Бир кун, икки кун. Бир йил, боринг еллик йил. Лекин буни мукофоти жазоси чи? Шунинг учун мусулмон одам сўзида, феълида, лекин ҳар битта ишида адолатли бўлишлик керак. Чунки Аллоҳ Таоло қиёматда буни ҳисоб китобини албатта қилади. Адолат билан иш юрган кишилар қиёмат кунида нурдан бўлган минбарда туради. Амбиёрлар уларни турган мақомини ҳавас қилади. Раҳмоннинг ўнг тарафида туради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, йетти тоифа инсон ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда, қиёмат кунида Аллоҳнинг аршини соясида туради. Шулардан биринчиси имомун адилун деган Расулуллоҳ. Одил бошлиқ. Адолат билан иш юритадиган бошлиқ. Чунки бу бундай бошлиқ, бу давлат раҳбари бўлсин, бирор корхонани раҳбари бўлмасин, оиладаги ота бўлсин, қўл остидагилар билан адолатли иш қилишлик биродарлар Аллоҳнинг аршини соясида туришликка олиб боради. Осон иш емас бу. Ўшанинг учун биринчи айтилиняпти да. Аллоҳнинг аршининг соясида туради. Адолатли ишлашлик.
Бано маҳзун муруғидан бўлган бир аёл, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ўғирлик қилди. Шариат бўйича қўли кесилишлиги керак. Енди ҳурматли хонадон, бой бадавлат хонадон, Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни олдига усоматимни зайитни киргизишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламни яхши кўради, жуда ҳам яхши кўрадиган усоматимнизайтни, зайтимни холисани ўғли. Кирди да, ё Расулуллоҳ, шу аёлни қўлини кесишни ўрнига уни аҳиллари юзта туяни беришмоқчи, шу жазони қилинмаслиги учун деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ранглари ўзгариб келиб айтдиларки, ей Усома, Аллоҳни ҳаддини амалга ошираман десам ўртага тушасанми? Яъни агар юзта туясини олиб туриб, уни қўлини кесмаса, адолатли иш бўлмайди.
Аллоҳга қасам, агар қизим Фотима ўғрилик қилса, қўлини ўзим кесаман дедилар. Яъни адолатли ишни устида ҳеч кимга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам йўл бермаяптилар. Ей бой бадавлат пул бериб чиқиб кетадиган бўлса, камбағал емас, қўлини кесиладими? Унда адолат қайерда қолади? Қани адолат? Биродарлар, бу коинот адолат билан қойим бўлиб турибди.
Динимиз биродарлар адолат дини. Золимлар зулм қилиб, жазосини олмаётганга ўхшайди. Назаримизда. Аллоҳ Таоло уларни ўзини ҳолига ташлаб қўяётганга ўхшайди. Назаримизда. Вала тақсабанналлоҳ ғофилан амма яъмалуд золимун. Аллоҳ таоло айтяпти, ҳаргиз Аллоҳ золимларнинг қилаётган амалларидан ғофил деб ўйламанглар. Аллоҳни кўрмаяпти да, билмаяпти да ўйламангллар. Иннама ю охир ҳум лия мин ташха суфи ҳил абзор. Кўзлари даҳшатдан қотиб қоладиган қиёмат кунига қолдириб қўяпти холос.
Бадр кунида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қўшинини бир саф қилиб чизиб, кўздан кечираётгандилар. Бир саҳоба сафдан сал олдинроққа чиқиб олган, яна қорни ҳам бор еди каттароқ. Ҳалиги киши сабабли сафга иш қилиб турибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васаллам қўлидаги таёқ билан қонига йенгилгина урдилар да, истоф деди, яъни сафга кир деди. Ҳалиги кишини исми саводи мноғози еди. Анжийев сўзини айтди. Ё Расулуллоҳ, жоним оғрибдингиз. Қасос оламан деди.
Қасдан урган йўқ, шундай йенгилни уриб қўйди. Саҳобалар, ей нима деяпсан? Ахир бу зот Расулуллоҳкий. Ҳа нима бўлибди деди. Жоним оғрибди, қасос оламан дедим. Расулуллоҳ рози бўлдилар, таёқни қўлига бердилар. Ҳалиги саводимни ҳозир таёқда олиб, ё Расулуллоҳ, сиз мени қорним юрганингизда қорним очиқ турувди деди. Қорнингизни очиб беринг деди. Бизни ақлимизга сиғмайдими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётини ҳар бир лаҳзасида адолатли бўлганлари. Ҳар битта ҳолатида бизга ибрат бўлганлар. Қорни очиб бердилар. Саводимни оғзига калтакни йерга ташлади да, Расулуллоҳ нолай келиб қорнимга бет юзларини тегизиб, қучоқлаб ўпиб, бағрига босди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалом марҳамалак ала ҳаъдам. Нимага бундай қилдингизлар? Йўқ, Расулуллоҳ деди. Сабабини айтиб. Йўқ, Расулулла. Ҳозир уруш бўлади. Ё тирик қоламан, ё ўламан. Агар ўламан деган бўлсам, дунёда баданимга теккан охирги нарса сизни муборак жасадингиз бўлишини хоҳладим, деди. Ана шу адолат, Расулуллоҳнинг адолати, саҳобалар у зотни шундай яхши кўришига сабаб бўлган.
Адолатли раҳбарда ҳамма яхши кўради. Қаттиққўл бўлса ҳам. Шунақа? Адолатли, қаттиққўллик, лекин адолатли. Золимни биродарлар қаранг, мана шундай бир одил раҳбарни, одил бошлиғини умри узоқ бўлсин деб дуо қилади одамлар. Енди золимни еса ҳар куни дуо қилишади, бўйни узилсин, ўлсин. Доим қарғаб туришади.
Умрини хаттоб розияллоҳу анҳу даврида мана форсний хўмондонларидан бўлган хурмузон мадинага олиб келинди. Мусулмонларни раҳбарини кўрсатган, раҳбарини кўриш керак. Келди, қараса бир киши хурмо дарахтини олдида кўчада қўриқчиси сочсиз ухлаяпти. Енди бу форсдек катта мамлакатни қўмондонларидан, генералларидан. У буларни форс мамлакатини яксон қилиб ташлайдиган мамлакатни раҳбари ҳам ҳам бир нарса бўлиши керак уни назаридан. Аммо бояги дарахт адёт ухлаётган одамни кўрди да, мана шу мамлакат деди. Мана шу дейишди. Машҳур сўзини айтди шундай бояги хурмазон. Ҳакамта, адилта, аминта ва нимта. Ҳукм юргиздинг, адолатли бўпсан, хотиржам бўпсан, кўчада ухлабсан деди.
Сулаймон ибн Абдулмалик, Бану Майянинг улуғ халифаларидан. Кунларни бирида масжидда намозхонларни орасида туриб борар екан, намозхонлорни орасида турар екан. Бир киши турди да, ей Сулаймон деди. Ей Сулаймон, азон, жарчи кунидан тақво қилгин деди. Халифа, азон куни, жарчи куни нима кун? Ҳалиги одам жавоб берди. Фаҳаддана муаддинун байнаҳум аллоҳ таоло и ала фдаолимин. Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи, золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай деб жар солур. Қиёмат кунидан қўрқ деди. Халифа. Мана шу Халифа шу умматни ичидаги ҳамма одам ҳақида Қиёмат кунида жавобгар бўлади. Халифа буни ўйлаб, буни еслаб, йиғлади. Золимлар адолат қилмайди, биродарлар. Золимлар одамларни ҳақларини бермайди. Ноҳақдан йўлини қилиб йеб юборади.
Ҳар биттамиз золим бўлиб қолишимиз мумкин. Уста ишлатдингиз уйингизда, арзимаган бир баҳоларни қилиб туриб, пулини бермасдан чиқариб юбордингиз. Енди албатта, беайб Парвардигор устани бир қатида бир камчилиги бўлади ишида. Шуни пеш қилиб туриб ҳайдаб юборадиганлар бор. Борми пулига отилган усталар орамизда? У ертага бераман, инга, индинга бераман деб мутул чўзмаяпти, бермайман, бор йўқол деган. Қўлингдан келган ишни, йўқ. Нима қила олайин у бечора?
Ва сай аламулладина воламу айямун қолибий ян қолибун. Бунақа золимлар бизни тилда чучварани хом санаяпти. Золимлар еса яқинда оқибати нима бўлишлигини, ўзларини оқибатини билиб олишади. Қиёмат кунида. Бандага берилган фазилатлар кўп. Ростгўйлик, омонатдорлик, аҳдига вафо қилиш. Мана шу фазилатларни ичидаги енг гўзали одил бўлишлиги. Фарзандларни ўртасида адолат қилган ота. Ёки адолатсизлик қилган ота, хотини иккита учта бўлса, уларни ўртосида адолат қилинган еркак, ёки зулм қилган еркак. Булар ҳеч қачон тенг бўлмайди. Одамларни ишлатиб пулини бермаётган одамлар, яхшилаб ешитиб қўйишсин. Ўша уйда ўтириши бор. Ўша уйида барака топиши бор. Ўш уйда бола чақасини униб ўсиши бор. Мана шу нарсани ўйлайдими улар? Ана шу хизматни қилган уста норози бўлиб қарғаб чиқиб кетдими? Икки дунё барака топмайсан. То шу устани рози қилмагунингча. Шунинг учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, устани ишлатиб, пешонасидаги тери қуримасдан туриб, пулини беринглар, ҳаққини беринглар. Тўғрими? Машина усталар ҳам айтиб қўяйлик сизларни ҳам, кечада роса маломат қилдик, краскачиларни, бошқачиларни.
Ишлатиб қўйиб, бир юриб керак деб чиқади, бўлди, йўқ шу билан. Запчастни ҳам ўзи ким қўйган? Уста олиб қўйган. Зулмдан қўрқайлик биродарлар. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу даврида Мисрга амрун нулос розияллоҳуҳу анҳу воли бўлган. Миср мусулмонларни қўлида қибитиилар бор, мусулмон бўлмаган у йерда. Амру нулоз, воли, уни ўғли бир қибити билан мусобақа ўйнашади. Отни чопадими ё ўзи югурадими? Қибити йенгиб қўяди уни. Шунда ҳалиги волийни ўғли қамчи билан бур уради ҳалиги қибитингни. Нимага мени уряпсан деса, биз дейди, ҳурматлиларни болаларимиз, ибн акромийин деди. Ҳурматли одам оласизми, нима дейсан деди. Енди кўринг, умариддин хаттобни одилнилигига ишонган ана шу мисрлик борди мадинаи мунавварага. Амр бин ул Остни ўғлини ишидан шикоят қилди. Отаси билан бординглар бир ривоятда. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳ ешитиб туриб, чақиртирди волисини. Ота бола келди. Чақирди. Урдингми буни? Ҳа урдим. Зулм қилибсан. Ҳа зулм қилдим. Нимага урдинг? Узуринг борми? Узр йўқ.
Сен ҳурматли одамни боласи бўлгани учун урдингми? Таёқни берди. Ур деди. Ур ҳурматли да боласини деди. Мисрда яшайдиган, мусулмон бўлмаган қибити мусулмонларни одил еканлигини, Умариддин Хатторовни одил еканлигига ишончи қатталигидан шу жойдан шу жойга келяпти. Биродар динимиз ислом дини. Аллоҳ Таоло сиз билан бизга буюради. Я айёҳалладина, а ману куну қавомийналиллар, шу ҳада абил қизти ва ла яжри маннакум шаънаъани қомин ала алла таъдилу. И адилу қува ақробул ит тақво. Ей мўминлар. Қаранг, Аллоҳ намоз ўқиди да. Буйруқми бу? Буйруқ бажариш керак, фарс қилмасиз, гуноҳга оласиз. Рўза тутди да. Тутяпмиз а? Худди шунга ўхшагандек Аллоҳ Таоло адолатли бўлди ман буйруқда. Агар адолатли бўлсак, икки дунёда саодат топамиз. Ей мўминлар, Аллоҳнинг ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат, гувоҳлик бергувчи бўлингиз. Бирор қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин. Адолат қилингиз, тақвога мана шу нарса яқинроқ. Бир одамни ёмон кўрсангиз, уни зарарига гувоҳи беришингизга сабаб бўлмасин. Бир одамни яхши кўрмаётганлигингиз, адолат билан ҳукм чиқармасликка сабаб бўлиб қолмасин.
Мана ўзимизга деб туриб бошқача ҳукм чиқарасиз, мана бу биздан емас деб бошқача ҳоким чиқарасиз. Адолатсизликда, адолатсизлик биродари инсонда табиат кўтармайди. Мусулмони ҳам, кофири ҳам. Мусулмон ҳам, кофир ҳам нимани яхши кўради? Адолатни. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, қоғоз уч хил бўлади. Шундан иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. Иккитаси адолат билан ҳукм қилмайди. Улар дўзахда биттаси адолат билани ҳукм қилади. Шунинг учун салафи солиҳийлар илмли бўлган, тақволий бўлган, шу мансабга лойиқ бўлган, қози бўл деса қочиб юришган. Қиёматда биродарлар иккита одамни ўртасида ҳакамлик қилмаганингизга хурсанд бўласиз. Иккита одамнинг ўртасида ҳакамлик қилганингизга пушаймон йейсиз.
Давуд алайҳиссаломни ҳиссасини Аллоҳ Таоло сиз билан бизга Қуръонда келтириб, бизга таълим беради. Икки киши кирди. Давуд алайҳиссалом ҳам Набий, ҳам подшоҳ, ҳам қози. Хулосаси, бир киши иккинчи кишидан шикоят қиляпти амруҳидан. Буни тўқсон тўққизта соли қўйи бор. Мени битта соли қўйим бор. Биттани ҳайдаб мен ҳам чиқардим, тўқсон тўтққизтани ҳайдаб у ҳам чиқар еди. Биттага олиб бориб олиб юрасанми, мени қўйларимга қўшиб қўй деди. Қўшиб қўйдим. Кейин қўйимни бер десам, қўйимни қайтариб бериб бермай қўйди, деди. Шунда Давуд алайҳиссалом сени ҳамроҳинг сенга қўйини тортиб олиб зулм қилибди, деди. Шунда иккинчи киши айтди ей Давуд, тўхтанг, мендан ҳам ешидинг деди. Яъни Довуд алайҳиссалом ҳам хатога йўл қўйди, иккинчи томонда сўзини ешитмади. Битта одамни битта кўзини ўйилиб келиб, мени фалончи кўзимни ўйиб олди деса, ҳукм чиқармай туринг, у ҳам келсин. Еҳтимол уни иккала кўзи ўйилгандир деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Довуд алайҳи салам хатосини тушунди. Ва донна давуду аннама фатаннаҳу фасдаҳуфара раббаҳуҳ ва ҳоррора рокин ва анаб.
Довуд биз уни имтиҳон қилганимизни билди да, Парвардигоридан мағфират қилишни сўради ва саждага ега ҳолатда йиқилиб, тавба тазарруҳ қилди. Довуд алайҳиссалом билмасдан беқас хато ҳукм чиқариб қўйиб, истифоқ айтиб сажда қиляпти. Билмасдан беқаш хато қилиб қўйиб товба қилиб сажда қиляпди. Енди билиб туриб, документларни теккизлаб туриб, бир одамни ҳаққини зулмат қилиб юбораётганларда аҳволи нима бўлади? Мана шунақа иш қилаётган одамларда қарайлади, оқибати нима ўляпти? Агар ҳозир бўйни узилиб кетмаган бўлса, қараб туринг.
Боласидан тортиб қоладими? Соғлигидан тортиб қолладими? Ёки бир бошқа жойдан тортиб, албатта мазлумни дуоси ижобат олади. Ал явмаҳ тузза куллу нафсин бима касабат ла зулм ал явм инналлоҳ ҳасалли алаҳиса. У кунда, қиёмат кунида. Ҳар бир жон ўзи қилган иши амали билан жазоланур. Бу кунда ҳеч кимга зулм қиламан. Чунки у Аллоҳ Таолонинг илоҳий маҳкамаси. У йерда ҳеч ким ёлғон гапирмайди. Ҳеч ким ҳеч кимга ёлғон гувоҳликка ўтмайди. Ҳар битта одам қилган ишига аниқ, аниқ равшан жазосини ёки мукофотини олади.
Аллоҳ Таоло айтади во инкана мифқолар ҳаббати мин хардалин атайинабиҳ ва кафабина ҳасибин. Қиёмат кунини қаранг. Агар битта игнангизни бироқ зулмат тортиб олган бўлса, албатта қиёмат майдонида ҳисоб китоб қилинади. Бир сўмингизни зулматни тортиб олган бўлса, қиёматда албатта ҳисоб китоб қилинади. Агар ҳардал ўсимлигининг уруғидек амал бўлса, яхшидир, ёмондир, ўшанада келтиравермиз. Биз ўзимиз йетарли ҳисоб китоб қилгувчидирмиз. Битта тугмасини, битта игнасини олиб олган бўлса, қиёматда албатта ҳисоб китоб қила олинади. Енди миллионлаган, миллионлаган пулни шундай ютиб юбораётганлардан аҳволи нима бўларкан, биродарлар?
Ажиб. Зулм билан пул топаётган, одамларни тажовуз қилиб, молига, номусига, жонига тажовуз қилиб, зулмат пул топаётганлар катта пул топиб туриб, шу ишни қилмасам мен пуллик бўлмас едим, дейди да бечора. Вой сен шу ишни қимасдан бошқа иш қилганингда ҳам шу пул бугун қўлингга келарди. Сен фақат ҳаром жойдан олдинг. Чунки худди шу зулмни қилиб, бойми еканлар ҳам бор да, тўғрими? У ризқига ёзгани учун шунақа бойликка ега бўлди. Афсус, афсус, ўлчовлари, тушунчалари адашиб қолган хато бўлган одамлар.
Имом Заҳобий Кабойил китобида бир қиссани келтиради. Бир мискин аёл, ўзини бир капасида яшар еди, кичкина яна кулбасида. Ёлғиз ўзи яшайди, ҳеч кимниси йўқ. Ертаман чиқиб кетади, тиришлигини ўтказгани зўрға бир нон топади, келади, ётади. Ертаман чи қиб кетади, тириклигини зўрғо ўтказа олган битта кампир. Шу кампирни кулбасини ёнига бир катта бой, бадавлат, мансабдор одам катта қаср қурди. Қасри битта. Қасиғига кириб, бир айланаётиб туриб, деразасидан қаровди, ҳалиги кампирни кулбасига кўзи тушди. Бояги золим бой еди.
Нима бу деди? Айтишди, бир кампир бор, ёлғиз яшайди, шу кулбада тиришигини ўтказади. Ертаман, чиқиб кетади, кеч пайт келади. Бу кулбаси мени қасримни кўринишини бузяпти. Бузиб ташланглар. Қандай бузиб ташлаймиз бировни? Бузиб ташланглар. Бузиб ташлашди. Ҳалиги кампир тирикчилиги билан чиқиб кетган. Кечки пайт қайтиб келди. Қараса кулбаси йўқ. Суриштирса, бояги мансабдор бой бузиб ташади. Оллоҳга йиғлаб дуо қилиб нима деди? Парвардигор, ҳа мен у йўқ едим. Сен қайерда единг?
Мен у йўқ удим. Сен қайердайдинг? Қараб турма у дейми? Дуо ибодат қилди. Ҳеч қанча вақт ўтмади, йер ютди, уйни ҳам, ўзини ҳам қўшди. Мазлумни дуосидан қўрқиш керак, биродарлар. Мазлумми дуосини ижобат бўлишидан тўсадиган парда йўқ. Биродарлар, мана замонимизда бўлган ишлардан битта қиссани айтиб берамиз.
Уламолардан бири айтади мени руҳий ўқиб дам соладиган қори биродарим бор еди. Уни олдига бир киши қўлидаги аламдан, оғриғидан шикоят қилиб келди, бир неча кун дам солди. Лекин фойда бўлмади. Табибларга ҳам бориб ҳамма чорани қилиб бўлган еди. Ҳалиги қори бола кейин айтади, еҳтимол бировга бир зулм қилгандирсиз, еҳтимол бирор қарғагандир, Қуръон ҳам фойда қилмаса, доктор ҳам фойда қимаётган бўлса, бир ўйланиб кўрмайсизми деганди, ҳалиги одам чиқиб кетди. Бой одам еди. Катта катта савдо марказлари бор еди. Катта катта тижорат дўконлари бор еди . Орадан икки ҳафта ўтгандан кейин қори бор анави олдига қайтиб келди. Аллоҳ шифо берган еди, қури тузалиб қолган еди.
Сизни ўша куни менга айтган икки оғиз сўзингиз ҳамма доридан руҳиядан кўра фойдалироқ бўлди. Нима бўлган еди? Янги дўконни солаётганимда, катта иморат солаётганимдан ёнбошида бир тўрт хотинни йери бор еди. Дўконимни кенгайтиришлик учун ҳалигини уйини менга сотишлигини, йерини сотишлигини сўрадим, лекин рози бўлмади. Ҳар қанақа йўлини қилсак ҳам кўнмади. Охири йўлини қилдим, ҳужжатларда сохталаштирдим, ўзини номига ўтказиб олдим. Зулмми? Зулма? Кампир ҳеч нарса қўлидан келмади, тортиб олиб қўйди.
Таниш билишлари йўқ. Қурувчилар келиб уйини бузиб, чуқур каллаб фундамент қўйиб, девор оляпти, ҳар куни келиб ҳалиги кампир қарға еди мени дейди. Ҳалиги қурувчилар, а бу еси паст кампир шекилли деб тушунмайди ҳеч нарсани, тураверади. Уйни деворлар битмасдан туриб қўлимга оғриқ кирди, уйқумни йўқотдим дейди. Сизни гапингизни ешитганимдан кейин шу кампир есимга келди да, бордим, узр сўрадим, кечирим сўрадим, уни ҳаққидан кўра кўпроқ бўлган катта маблағни бердим, рози бўлди, ўш куни қўлимда ёғриқ кетди дейди.
Дардига шифо тополмайкан биродарлар. Бу Аллоҳни синови бўлиши мумкин. Ёки Аллоҳни берган жазоси бўлиши мумки. Биздан ҳам кимдир норози бўлиб, ўлигинга буюрсин деб қўймадимикан? Аллоҳга қўйдим сени демадимикан? Қўрқайлик биродарлар. Ҳозир айтяпмиз, мазлумни дуосини ижобат бўлишидан тўсадиган ҳеч нарса йўқ. Мазлуммага Аллоҳ Таоло айтади, ижобат қиламан, озгина вақтдан кейин бўлса ҳам дейди.
Топишишимизда барака бўлмаса, бошимиз қарздан чиқмаётган бўлса, ҳаётимиз биз ўзимиз хоҳлаётгандек ўтмаётган бўлсак, бир қараб қўяйлик. Хоссатан, белгида қуввати борлар, мансаби борлар, чўнтагида пули борлар, одамларга зулм қилиб қўйишлик хавфи бўлган одамлар бир ўйланиб кўринглар да. Нимага уйингиздан ёки болангиздан тортиб қоляпсиз агар тортаётган бўлсангиз?
Ислом дини биродарлар, йер юзида адолатни қойим қилади. Динимизни ғояси, мақсади ҳам шу. Бутун борлиқ адолатни устида туради. Зулм борлиқни фасодга учратади. Бу икки саргиз тенг бўлмайди. Дунёда золимлардан кўра мазлумлар кўп бўлади. Дунёда золимлардан кўра мағлублар кўп бўлади. Лекин ибрат натижа охирига қараб белгиланади. Бир кун келади биродарлар. Албатта келади у кун. У кунда зулм бўлмайди. Ўша кунда золим ҳам, мазлум ҳам Парвардигорнинг олдида ёнма ён туради. Бу шундай кунки, ҳар битта одам қилган ишини мукофотини аниқ олади. Бу кунда зулм бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таолонинг адолатли тароси ўртага қўйилади. Ҳақ егасини ҳаққа албатта олиб берилади. Ана шу кундаги адолат мазлумларга муборак бўлсин. Ана шу кундаги одамлар золимларга вой бўлсин. Ақули ҳовли ҳа да ва астағфируллоҳу алайҳи ва баракум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.