Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин вала ақибату лил муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳали яставиян. Бу иккиси баробар бўлаверма деб номланадиган дарсимизни бугун йигирма тўртинчи си, бугунги мавзуйимиз яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
Хато қилиш, хатога йўл қўйиш, гуноҳ қилишлик, инсонни табиатида бор нарса. Хоҳлайдими инсон, хоҳламайдими, қасдданми, беқасдми, ундан гуноҳ албатта содир бўлади. Мана шу гуноҳ ундан содир бўлган пайтда, атрофдаги одамлар уч қисмга бўлинади. Биринчиси, уни яхшилик келиб юриб, ёмонликдан қайтаради. Иккинчи тоифа, ёмонлик келиб юради. Яхшиликни йўлини тўсади. Учинчи тоифа бор. Улар биринчисига ҳам, иккинчиси ҳам қўшилмайди. Яхшиликка буюриб юрмайди ҳам, ёмонликка ҳам буюриб юриб. Ҳеч нарса билан иши йўқ. Бепарво одамлар.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар жамиятини бир кемага ўхшатдилар. Нўмунун мубашшир розияллоҳу анҳудан келтирилган ҳадисда узоқ айтадилар, масалул қой меъалаҳ ҳудудийллаҳи ва л воқий фиҳаҳ кам масалиҳ қомин истаҳамму ала сафийнатинг. Аллоҳнинг ман қилган нарсаларидан сақланувчи ва уни тортинмай қилувчиларнинг мисоли худди бир жамоага ўхшайди. Улар кемани минишда қуръа ташлашди. Баъзиларининг ҳиссаси тепага тушди, яъни баъзиларининг ҳисси тепада ўтириш бўлди. Баъзиларига паст қисми тушади.
Пешона, кимга қайер тегди? Паст қисмдагилар сув олишлиги учун тевага чиқиб, яна сув олиб пастга тушишади. Улар бир бирига айтишдики, ҳа да, пастдан тевага чиқавериб, тевадаги биродаларимизни ҳам безовта қилмасдан, шу кемани тайёрланиб тешила олмаймизми? Ёнимизда сув турибди. Шунда оғиригарчилик озроқ бўлади дейишди. Пайғамбаримиз айтадилар, агар тепадагилар пастдагиларни қилган ишини ўз ҳолига ташлаб, хоҳлаган нарсасини шундайча ташлаб қўйишадиган бўлса, барчалари ҳалок бўлишади. Агар уларни бу фикрлардан тўхтатса, ўзлари ҳам, қолганлари ҳам нажот топишади. Яъни амру маъруф наҳимункарга бундан гўзал, бундан чиройлироқ мисол топа олмаймиз. Ҳаммамиз битта кемаданмиз. Агар бу мана шу сиз билан бизни жамиятимиз фасадга юз тушса, одамлар мункарга бериладиган бўлса, фисқ фужур ёйиладиган бўлсак, солиҳ инсонлар фақатгина масжидга кириб олиб, фақат ўзлари билан ўзлари бўлиб, уларни қайтармайдиган бўлса. Бу жамиятга бало келади, ёппасига ҳўни ғуруҳдан кетаверади.
Ва ал мўминуна ва ал мўминату баъдуҳим авлия обав, я муруни бил маъруфий ва ял ҳамна анил мункар. Мўмин ва мўминалар бир бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар. Сиз билан бизни мўминлигимизни аломати, мункарни кўрганда тўхтатишлигимиз. Маъруф ишга одамларни буюришлигимиз. Агар шу сифат бизда бўлмаса, бизни иймонимиз нуқсонли бўлади. Менга нима дейсиз? Ўлиб кетмайдими дейсиз. Бир марта тилингиз билан ҳам айтиб қўймайсиз. Сизни мўминлигингизни нуқсони борлигидан. Вал мунофиқона вал мунофиқот у бағдуҳун минбал. Я моруна бил мункарий ва ёнҳавно ан ил маъруҳ. Енди, мунофиқ еркаклар ва мунофиқ аёллар бир бирларидандир, яъни бир бирига шулар дўст. Улар ёмонликка юришади, яхшиликдан тўхташишади. Биз биродарлар мусулмон жамият ҳақида гапиряпмиз. У кофирларни жамиятини қўйинг. Мусулмонларни ичидаги ҳолатни айтяпмиз. Мунофиқлар ҳам мусулмонларни учида юради. Намоз ўқийди, рўза тутади, масжидларда, сапларда биринчи қотиллаб туриши мумкин. Аммо ана шу намозхон бояги биз айтаётган мунофиқда екан одам. Кўчада бирорта бир маъруф ишни кўрса, шуни тўхтатишга уринади.
Мункар фахш иш бўлса, билдирмасдан шуни ривожланишига ҳисса қўшади. Кимдир қўлидаги телефон билан фахшни тарқатади. Кимдир газетада, кимдир телефонда, кимдир радиода. Воёқбедуни айдияҳум, насуллоҳ хафанасияҳум, иннал мунофиқийнаҳумул фасиҳун. Ана шу мунофиқлар Аллоҳ йўлида инфо еҳсон қилишдан қўлларини тиядилар. Еҳсон қилмасликка келиб юради одамларни. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта мунофиқлар ҳақиқий фосиқ кишилардир. Агар биродарлар жамиятда яхшиликка буюрадиган, ёмонликдан қайтарадиган одамлар кўп еса, солиҳ, яхши инсонлар йенгади. Ва бу жамият тараққиётга сустади. Гарчи ичида муноҳалалар бўлса ҳам. Аммо аксинча, агар фосиқлар, фожирлар, мункарга буюрадиганлар, ғолиб келадиган бўлса, гарчи бу жамиятда солиҳ инсонлар бор бўлса ҳам, бу жамиятни устига фасод ёйилади. Аллоҳ таолонинг синовлари, балолари келади.
Саҳиҳ баҳоларда келтирилади. Зайнаб бинт Аж яхши онамиздан розияллоҳу анҳо. Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб онамизни ҳузурига кирдилар да, қўрққан ҳолларида хавотирга кириб, ла илаҳа иллаллоҳ, ла илаҳа иллаллаоҳ. Яқинлашиб қолган ёмонликдан арабларнинг ҳолига вой бўлсин. Бугун яъжуж ва маъжуж тўғонидан шунчаси очилди деб бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқини бирлаштирдилар. Мана шунча очилди дедилар.
Шунда Зайнаб онамиз айтдилар, ё Расулуллоҳ, ичимизда солиҳ одамлар бўлиб турса ҳам ҳалок бўлаверамизми? Яхши одамлар ичимизда бўлса ҳам мусибат келаверадими? Ҳа дедилар Расулуллоҳ. Агар нопоклик кўпайса, гуноҳ мансия кўпайса. Яхшилар ҳам ҳамма қатори кетаверади, қиёматда ниятига яраша тирилишади.
Йер ютади бир шаҳарларни. Йер титраб, томлар босиб қолади бутун бутун кварталларда. Сув босади. Шамол қиронини келтириб юборади бир халқлардан. Шунда уларни ичида ҳам солиҳ одамлар бор еди ю. Улар нима бўлади деса, улар ҳам ҳамма қатори кетаверади. Лекин қиёматда ниятига яраша тирилаверади. Билингки, шу солиҳ одамлар, одамларда аввал маъруф қилишни сусткашлик қилганки, физ фужири ёйилиб кетган. Тўғрими?
Енди шуларни ичида яшагандан кейин уларга келган нарса буларга ҳам албатта бошига тушади. Бир киши айтади, Софёниз Саврий, роҳимаҳуллоҳ. Софёниз Саври билан бозорга чиқдим. Бозордан кириб чиқиб кетгунимизча тили тўхтамади. Одамларни амру маъруф наҳи мункир қиларди. Яхшиликка келиб юриб ёмонликдан қайтарар еди. Бозорга тушди, иши шу еди уларни.
Софёниз Савия бир куни ҳажга борди, минода турар екан, ана шу даврдаги халифа ҳам ҳажга келганлигидан хабар топди. Яна хабар топдики, бу халифа ўзи билан жуда катта миқдорда пулни олиб келиб, исроф қиляпти екан. Унга насиҳат қилишликни, амру маъруф нақд мункар қилишликни хоҳлади, топиб борди, киришликка шодирга изн сўради. Рухсат беришди. Софиёни айтди ей амирул мўминнинг, пулни исроф қилаётганингизни ешитдим. Неча пул билан келдингиз деди.
Халифа, нимага сўраяпсиз деди. Софиёна айтди, амирул мўминун умаримни хаттоб розияллоҳу анҳу ҳаж қилгани келиб, ўн олти дин ўрни сарфлаб бўлиб туриб, байтулмолдан исроф қилиб қўйдик да деганида. Умаримни хаттиоб ўн олтин дин ўрни сарпиб туриб, байтуллмолдан исрофлаб қилиб қўйдинг деган. Деганида халифани ёнида турганлар ғазабланиб, ей, халифага ҳам шунақа дейдими? Қанақа одамсиз деб ақл ўргатмоқчи бўлганида, соф ёнига қараб валлоҳи деди. Фиръавнни хомон ҳалок қилган еди деди.
Фиръави, фиръави бўлишига сенга ўхшаган ёнидаги вазирлари, маслаҳатчилар сабаб бўлган. Биронтаси насиҳат қилмаган, охири мен ана роббукумул аъла, мен сизларда худойиларман деб юборган. Сенга ўхшаганларни ўлдирган Фиръавнни ҳам деди. У давлатда, мамлакатда бўлаётган ҳамма ишлардан подшоҳни хабари бўлиши маҳолиш. Кўп нарсадан хабари бўлмайди. Ёнидагилар ёпиб қўяди. Демак, бетонатун солиҳа. Кишини ёнидаги кишилари солиҳа инсонлар бўлишлиги керак. Яхши емас бу ишингизда бир шекилли тергаб турса, мункардан тийилади. Валлоҳи Фиръавнни хомон зойи қилган еди деди. Яъни сен ва сенга ўхшаганлар халифани адашли йўл очиб берасизлар деди. Халифа бояги кишига жим бўлди деди. У киши сўзини тугатиб олсин деди. Софиёни саволинг насиҳатини қилди, чиқиб кетди. Халифа ёнидагиларга қараб туриб, шунга ўхшаган одамлардан уялинади деди.
Яъни шунга ў хшаган одамлардан уялаш керак деди. Яъни шунча одам биттаси насиҳат қила олмаган халифага. Қўрққаниданми ёки мансабидан айлаб қолишдан қўрқаниданми? Е бу одам манақа қилди бориб айтиб келса, қой. Мен ёмон кўриб қолмасин, қой, ундан кўра. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мунканни кўрсалар, ўрнида тузатардилар. Бир йигит узук тақиб олган еди. Тилладан. Пайғамбарингиз соллаллоҳу алалайҳи васаллам нима бу деди? Ҳа, узук тилладан. Йеч буни деди. Йечди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда ўтирганларида бир киши келиб намоз ўқиди. Наривер ўқиди намозни. Расулуллоҳни мажлисига келиб ўтирганида, тур, бориб бошқадан ўқи, сен намоз ўқимадинг. Бир неча марта такрорлади. Расулуллоҳи мункарни кўрганида, ўрнида ислоҳ қилардилар.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳу васаллам айтганлар, мен рўминку мункарон, фал юғайирҳу биядиҳий. Кийиминглар бир мункар ишни кўрсанглар, қўлинглар билан тегиб қўйинглар. Агар қўли билан тийишга қодир бўлмаса, тили билан тийиб қўйсин, насиҳат қилиб қўйсин. Агар унга ҳам қодир бўлсин, қалби билан тийсин. Лекин бу иймонни енг заифи. Айтишликка ҳам ярамаслик.
Аллоҳ Таоло бу умматни мақтаган. Миллати фалончи бўлганлиги учун мақтамаган. Кўзи қоши манақа бўлгани учун маҳтамаган. Битта сифати учун мақтаган. Астайтибилла, кун тум хойра умматинг у хурижатли нас. Инсонларга чиқарилган умматларни енг яхшиси сизлар бўлдинглар. Нима учун? Яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар ва Аллоҳга иймон келтирасизлар. Мана шу сифат бўлса, биз мақталган уммат бўламиз. Мақталган ўша уммат биз бўламиз. Агар бизда амру маъруф наҳи мункар бўлса.
Енди мана усройни қаранг, буни муқобилида. Улар амру маъруҳ, наҳи мункар қилганми? Нимага ўзларининг пайғамбарлари ўзларини қавмини лаънатлаган? Астайидбилиллаҳ, лўийнал ла динаҳ кафар у мин бани исроил ала алисан и давуда ва иса ибн марям дҳа лики би маъсо вакан у яъртадун. Бану исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо ибн Марям тилидан лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. Кан ула айтанаҳунам мункарин фаулу, ла би исаман кан у я фаулун. Улар бир бирларини қилган нолойиқ ишлардан қайтармас едилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш. Кичкина болангиздан бир нотўғри феъл содир бўлса, қайтарасиз. Бир марта, икки марта қайтарасиз, бола тушунади, демак шу нарса яхши емас екан дейди. Агар индамасангиз нима олади?
Албатта, муслиҳ, ислоҳ қилувчи кишилардан, муфсиб, фосит кишилардан ўртасида катта фарқ бор. Ким яхшиликка келиб юради, ким ёмонликка келиб юряпти, Аллоҳ албатта билиб туради. Аллоҳ кўриб турибди. Амру маъруф, наҳимункар қилиш осон иш емас да. Уламолар айтади, амру маъруҳ, наҳимункар исломни олтинчи устуни дейди айрим уламолар. Иймон, намоз, рўза, закот, ҳажми бешни устуни, олтинчи устуна амру маъруъҳ, наҳимункер дейишади. Луғмон ҳаким насиҳат қилади ўғлига. Астайдувилла, я бунайя, ақимиз солата, во амур бил маъруф, ван ҳа анил мункар, вос бир алама асобак, иннидалика мин азмин умр. Ей ўғилжон, намозни хоҳим қилинг, яхшиликка буюринг ёмонликдан қайтаринг ва сабр қилинг.
Яхшиликка юриб ёмонликкадан қайтаришлик қийин иш. Бу нарсани одам гапирганда албатта одамлардан озор азиятлар келади. Орқасидан албатта сабр қилишигини еслатяптики, бу иш меҳнат машаққатсиз бўлмайди. Қийин. Сенга нима дейди? Тўғри ўлиб кетмайсан, менга нима дейсиз? Йўқ. Бу пайғамбарларга айтилган гаплар. Сенинг ишинг нима биз билан барибир ҳалигингни торт деган. Лекин пайғамбарлар у азиятларни кўтарган, яна насиҳат қилишни ўрган. Аксинча, юзига тупурса ҳам, бўйнига ич яшар оға ташлаб қўйса ҳам сажжа қилиб турганда, пайғамбаримиз қавмини дуоибад қилмаганлар. Фароватгоҳ қавмимни кечир. Зеро улар нима қилаётганлигини билишмаяпти.
Айззинни абдулассалом. Улуғ солиҳ кишилардан. Айд куни. Айд байрами куни. Султон саройда қасрида мункир ишлар бўлаётганлигини хабар ешитдим. Қаранг уламолар қанақа бўлган у даврда. Иззин Абдулсалом. Султонни қасрга борди. Тўғри кириб борди. Агар султон бу дунёда подшоҳси, дунёда раиси бўлса, Иззин Абдул Салом дин, уламоларни подшоҳси. Дин раҳбарларидан, дин пешволаридан. Одамлар кўриб ҳайбатланишди. Тўғру султонни олдига кирди, айтдики, ей султон, сени юртингда мусиқа, мункар, ароқ ва рақсни борлигини қандай қабул қиласан? Қандай қилиб бу ишларни ўзингни юртингда бор бўлишига рухсат берасан? Деди. Султон жавоб берди. Мен қилганим йўқ булардан. Мендан бурунгиларни иши бу деди. Мен келганимда ҳаммаси ўзи шунақа еди екан деди. Нима дейсиз? Тўғрида. Тўғри айтди. Унда нима айтди? Азимнодир салом нима деди? Ахир Аллоҳ Таоло Қуръонда иннна важадна аб ана ала умма ва иннна ала атариҳи муқтадун. Сен шунақа дейдиганларданмисан? Нима деган еди бу? Кафилар айтишган еди, албатта бизлар ота боболаримизни бир миллат, дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгачидирмиз, дейдиганларданмисон?
Ота бобомиз ичиб келган, биз ҳам ичаверамиз. Ота бобомиз шунақа тўй қилиб келган, биз ҳам қилаверамиз. Ота бобомиз шу тоққа қўй сўйиб келган, сўйиб юборамиз. Биз биз ҳам ўшаларданмизми? Ҳа оталаримиз қилган бўлса, билмай қилгандир. Динни тушунмаганлигидан қилгандир, енди уларни қилган ишини қилиб кетаверамиз дейишлигимиз ақлдан бўладими? Сен шунақаларданмисан деди.
Султонни атрофидагилардан биттаси турдида, издимни Абдусаломда тинчитиб қўймоқчи бўлди. Султон айтди, жим бўлди. Жим бўлдида. Сўзини тугатиб олсин деди. Насиҳатини қилди. Қасрдан чиқиб кетди. У солиқлар, инсонлар мана шундай еди. Аммо биз шундай бир замонда яшаяпмизки, ёнимиздаги шеригимизга, ёнимиздаки биродаримизга, жўрамизга насиҳат қилгани журъатимиз йўқ бўлиб қолди. Тўғрими?
Пайғамбаримиз айтганлар, ида ро айта умматий, та ҳа бу антақулали золимий, я золим, фақатта ўтди мен ҳу. Агар мени умматимни кўрсангиз, золимга, ей, золим деёлмай екан бўлса, хайрлашаверинг бу уммат билан деган екан. Ўша маҳалламизда батаринлик қилаётган у султонмас у, у қўмондонмас у, сиз билан бизга ўхшаган оддий фуқаро. Шунга ҳам бориб, ей, ўчир унингни. Ичибсанми, уйингга кириб кет демасдан, қўрқиб қочиб юрибдими ҳамма? Ё бир қандайдир билагида қувват олса уриб қўймасин деб қочиб юрибдими, золимлик қилаётган бўлса ҳам. Бу умматни билан ассалому алайкум деб. Хайрлашиб қўйвер бу умматни билани. Катталарда ҳам айб бор. Катталарда индамайсизлар. Катталардан индамай кириб кетиб қолади уйга, қайтиб.
Агар мени умматим золимни юзига, ей золим, дейишга ҳам ярамай қолган бўлса, ассалому алайким. Фалавла ака наминал қуруний мин қобли кун улуғ бақиятинг яна ҳамна анил фасади фил арт. Қаранг. Аллоҳ таолони балоси келиб қирилиб кетди бир қавмлар, халқлар. Аллоҳ таоло айтади. Бас, сизлардан аввалги асрларда ўтганлар орасида ҳам йерда бузғунчиликдан қайтарадиган боқий дин егалари бўлганларида еди. Агар уларни ҳам қайтарадиган одамлар бўлганида қирилиб йўқолиб кетмас еди. Ўша қайтарадиганлар йўқлиги учун кетди.
Шунинг учун Аллоҳ Таоло айтади, вама ака ана роббука ли юхлик ал қуроби зулмин ва аҳлу ҳа муслеҳун. Парвардигорингиз у шаҳарларнинг ўзларини тузатиб, ҳақ йўлга юрган аҳолисини зулм билан ҳалок қилган емасдир. Аллоҳдан бало келдими, қирилиб кетдими? Аллоҳ зулм қилмади. Улар ўзларини ислоҳ қилишни беқўювди. Улар тавба қилишмай қўювди. Амри марв нархи мункарни ўрни тушган еди. Яна шунақа ишчилар ҳам бор. Намоз ўқийди, рўза тутади, масжидларга келади. Лекин айтиб ўтдик, мункарларни мусулмонларни орасида пайдо бўлишига йўл очиб беришади.
Войда қийла лаҳум ла тубсид у фил арде қол у иннама наҳна муслиҳум. Унақа одамларга фасад тарқатманглар йерда десангиз, биз ислоҳ қилувчиларимиз дейди. Огоҳ бўлингкин, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари бу нарсани сезмайдилар. Вал такум минг кун умматун яравна илал хойр. Ораларингизда яхшиликка даъват қиладиган, ибодат итоатга буюрадиган, исён гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ҳаммамиз ўшанақа бўлишимиз керак. Мункарни кўрдингми, тузатишлигимиз керак.
Аммо мункарни кўтариб индамасдан кетадиган одамлар, бунақа одамлар кўпайган сари жамият инқирозга юз тутади бир одамлар. Мени ишим нима? Ўлиб кетмайдими, ўтиб кетяптими? Маҳаллада пайдо бўлган мункар қўшнини томида ёнига келиб ўтга ўхшайди. Тег қўйинг, уни томи куй бўлгандан кейин сизни томингизга ўтади. Албатта ўтади, хотиржам бўлинг. Ўша қўшнини томида ўчириб қолсангиз, ўчириб колдингиз. Фалончини боласи мана бир номақбул иш билан машғул бўлиб қолибди деб ешитдингиз, шуни тиймадингиз, сизни болангиз ҳам унгайлашиб қолишидан омонда емас.
Инналладина ё ҳаббуни анташи ал фаҳиш етафилладина аману ла ҳума адабун алимун фид дуня ва ала ахиру ва аллоҳу яъламу ан тум ла таъламу. Албатта, иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз. Одамлар бор. Одамларни яхшилиги келиб юради, ёмонликдан қайтаради. Яна одамлар бор, одамларни, яхшиликдан қайтаради, ёмонлик келиб юради. Албатта, бу иккисини мисоли ҳаргиз тенг бўлмайди. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло амри маъруф қиладиган солиҳ бандалардан қилишини сўраймиз. Ақоли қовли ҳали ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Ассалому алайкум.