Maviza
—Қоралама25 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
25:24
Ўзгаришлар тарихи

Мен ҳамма нарсани тўғри қиляпман, нимага ҳали ҳам бўлмаяпти дейди. Биз айтамизки, тақводор укам, сен ҳалолга келмаяпсан, намозингни сақлаяпсан, ҳалол ишлаяпсан. Динингда собит турсанг ҳам, тақволда юришсанг ҳам, ишинг юришиб, қўлингда пул тўплаймаётган бўлса, юраверасанми, фалончини қара, фалончи ошнангни қара, манчага еришди, сен юраверасанми, битта чакам қилмадинг деб туриб, ўзи тўғри юрибди ҳали йигит. Биз айтаётгандек ибодатда. Ҳалол, бировни ҳаққини йемаяпти. Шариат айтгандақа юрибди, лекин бўлмаяпти да ҳозир. Ота она ўзи нима қилади, бензин сепиб туради да.

Абдуллоҳ домладан ҳалол ишлаб иши юришмаётганлар учун жуда муҳим маъруза. Ҳалол меҳнат қиляпсиз у, лекин ишингизда барака йўқми? Нега ёмонларнинг иши юришиб, ҳалол ишлаб қийналаётганларники тўхтаб қолади деган савол сизни ҳам қийнаяптими? Бугунги видеода Абдуллоҳ домланинг енг таъсирли ва юракка йетиб борадиган маърузаларидан бирини ҳавола етамиз. Бу маърузада ҳалол ризқ, барака ва муваффақиятнинг ҳақиқий сирлари очиб берилган. Ушбу видеода қуйидаги саволларга жавоб топасиз. Нега ҳалол меҳнат қилса ҳам иш нолга тушиб қолади? Ишдан барака кўтарилишининг асосий сабаблари нимада? Қарзга ботган ва ишига чиқаётганлар учун ягона ва тўғри йечим. Ҳалол ризқ ва барака калити. Таъсирли ва фойдали маърузани охиригача ешитинг ва яқинларингизга ҳам улашинг. Шоядки, бу видео сабаб кимнингдир ҳаёти ва иши ўзгарса. Видеога лайк босишни ва каналимизга обуна бўлишни унутманг. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннаҳл ҳамдали илаҳи наҳматуҳу онистаъийнуҳу онистаъуфуру. Ва наъруф биллаҳи мен шуъруриям ҳусина ва мен саййъати амалина, мен яҳдиҳиллаҳи фаламудуллалаҳ, ва мен юдҳилилгу фалаҳа деяла.

Мана шадвала илаҳиллаллоҳу ва ҳидаҳулар шарикала. Онашади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Сен кеч қолганинг йўқ. Ризқнинг роббиси бор, тақдир бор, ҳамма нарсани ўзини вақти бор.

Бугун бир йигит ҳақида гаплашамиз. Намозхон. Ҳалол касб билади. Рибога яқинлашмайди. Қиморга яқинлаш майди. Қўлидан келган садақасини қилиб туради. Ота онасини хизматида, жамиятга фойдали инсон бўлишга ҳаракат қилади. Лекин бу йигитни қалбида бир муаммо бор. Нимага ҳали ҳам қўлимда ҳеч нарса йўқ? Нима учун ҳали ҳам бўлмаяпти? Бу йигитни муаммоси уни беномозлиги, ибодатсизлигида емас, ҳаромда емас. Уни тўғри йўлда еканлигини кўриб турибмиз. Уни муаммоси битта. Нима у? Ана шу натижага еришишликка ўзи учун муддат қўйиб олган. Аллоҳни ато қилишлигига муддатни ўзи белгилаб олган.

Ука, тушунгин, сени ҳалол юрганинг сенга натижани ўзинг белгиланган куни олиш ҳуқуқини бермайди. Қайтарамиз. Сени ҳалол ибодатда тақвода юрганлигинг сенга натижани ўзинг хоҳлаган кун олиш ҳуқуқини бермайди. Яъни мен ҳалолманми? Демак, мен айтган вақтда натижа бўлади дейишга ҳаққинг йўқ. Чунки сени ҳалоллигинг, ибодатинг, тақвойинг ҳаммаси сабаб холос. Натижа кимни қўлида? Аллоҳни қўлида.

Ризқини егаси бор. Ризқни егаси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзи. Астай деб билар? Во фис сама и ризқукум ва ма тувадум. Аллоҳ Таоло айтяпти, ей бандалар, сизларни ризқинглар ҳам, сизларга ваъда қилинаётган нарсалар ҳам ҳаммаси осмонда. Мени ҳузуримда деяпти. Сен ишлайсан, аммо ишхонанг сени роббинг емас.

Сен савдо қиласан, аммо клиент роббинг емас. Сен режа тузасан, план қиласан, аммо графикинг сенга ризқ бермайди. Буларни бари сабаб дейилади. Ризқ берувчи ким? Ризқ берувчи Аллоҳ. Истедимийлар? Ва мамин даб батинг фил ардуилла алаллоҳи ризқу ҳа.

Йер юзидаги ҳар бир жонзотнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. Йер юзида ўмалаганки жонивор бор, уни ризқи Аллоҳни зиммасидан. Мана ҳозирги кунда телевидения бор. Шу бир технология ривожланган денгиз остидаги жониворларни ризқини топаётганини кўряпмиз. Ҳашаротлар, қушлар, қўйингки йиртқичлар. Шуларни ақли йўқ. Шуларни ҳунари йўқ. Ҳеч нарсаси йўқ, фақат ҳаракат қилиб чиқади, Аллоҳ Таоло ризқини йетказади. Ана шу сув остидаги кичкина бир қуртни ризқини берган Аллоҳ, ақли онги йўқ бўлган қуртни, балиғини ризқини беркан Аллоҳ, сени ризқингни бермай қўядими?

Йер юзидаги ҳар бир жонзотнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидан. Ризқ масаласида сен биродар ёлғизмассан. Сен меҳнат қиласан, сабаб қиласан, лекин ризқ Аллоҳни изидан ташқарида келмайди. Ишхонам бор, юряпти, клиентлар кўп, график бўйича ишим кетяпти, демак беш йилда бойиб кетаман. Ким айтди?

Ким айтди? Мен дейди, нимага борма? Учта дўкон юряпти дейди. Клиентлар сероб дейди, товар ўтяпти, нимага бойимаяпман дейди. Бояги гап да, сени ҳамма ишни зўр қилганлигинг, тақводорлигинг, сабабни зўр қилдиганлигинг, сен белгилаган куни бой бўламан дейишингга ҳақ бермайди. Ризқни калити, миқдори, вақти йердаги хўжайинларни қўлида емас, одамларни қўллида емас, балки осмонларни егаси бўлган Аллоҳ Таолонинг қўлида. Шунинг учун қоида.

Ризқни йердан ҳаракат қилиб, излаб топсак ҳам, умид ва қалбни фақат Роббилар аламинга боғлашимиз керак. Мана шу мавзудаги енг кучли ҳадислардан биттаси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар айюҳаннас, иттақуллоҳ ва ажмилуҳ фиддолаб. Ей одамлар, Аллоҳда тақво қилинглар ва ризқ талаб қилишликда чиройли йўл тутинглар. Фа инна нафсанг ланд таъму тахтта тастафия ризқаҳа ва ин абутаа анҳа. Ҳеч бир жон, гарчи ризқи унга кечикса ҳам, ўз ризқини тўлиқ олмагунича ўлмайди. Ҳалолини олинглар, ҳаромини тарк қилинглар.

Ўзимизда ески гап бор у, ёзилган бўлса, қаёққа қочай. Ёзилмаган бўлса, нимадан қўрқай. Ёзилган бир ризқ, ёзилган куни, хоҳламасанг ҳам келади. Енди ёзилмаган у куни, бошингни тошга урсанг ҳам келмайди. Шуни тушунгин. Насиб қилса келар шому ироқдан, насиб етмаса кетавер қошу қовоғдан. Ҳасан Басри айтадики, мени ризқимни мендан бошқа ҳеч ким ололмаслигини билдим, қалбим хотиржам бўлди.

Ҳасан Басри айтяпти, мени ризқумни мендан бошга ҳеч ким ололмалигини англадим, тушундим, кейин қалбим хотйижон бўлди дейди. Сен ҳам хотйижон бўлл, ука. Анча бугунги дарсларимизда айтганмиз. Адашмасам икки минг олтинчи йилда қаттиқ қор ёққан еди ўшда. Ўша ҳоллар еслайлар да. Бир метрга яқин қор ёққон еди. Шунда нима? Қушлар очиғидан ўлиб кетувдими ўшда? Бир метр қордан қанақа қилиб донини топмайди йердан қуш, йерга йета олмайди. Қирилиб кетдими? Ҳа, демак ўша қушни яшашга тақдир қилинган. Аллоҳ Таоло бир метр қор ёғдирган бўлса, бошқа жойга уни донини йемини нима қилган, тўкиб қўйган.

Еслайлар ески дарсларимизни айтганмиз, йетиб келди шу замонлар. Ей, икки сўм қимматлаганига хафа бўляпсизларми бензинда? Еллик икки сўм бўлганди ўшанда бензин. Юз сўм бўлса ҳам қуясизлар дегандим. Неча пул бўлди? Қуяпсизларми? Нима деган едим? Ўша пайтда ўша юз сўм бўлган пайтда юз сўмга яраша Аллоҳ Таоло пул беради. Ўша машинани минишинг тақдир қилинган бўлса, ўша юз ўн сўмлик бензинга яраша пулни беради, юрасан деганман. Бўлдими? Тушунинглар биродарлар, бензин икки юз сўм бўлса ҳам, ҳа қимматчилик яхши нарса емас. Бу қимматчилик фақат бизнинг юртимизда бўлмайди, бутун дунёда қимматчилик оляпти. У бошқа мамлакатларда ҳам ўша гсм кўтарилиб кетди. Лекин ғам қилманг, тушунинг. Сизни машина минишингиз ёзганми, минасиз, йигирма долларга қуйиб бўлса ҳам бензинда. Бу гапларда барини ёшларга айтяпмиз, ей, унақа чеклар еллик минг бўлиб кетди. Пешонангга ёзилган оласан ўша чекни, хотиржам бўл. Нима қилма? Ваҳима қилма.

Ҳадисда во ин абитау анҳа дейилди. Гарчи ризқи кечикаётган бўлса ҳам бир инсонни, шу кечикаётган ризқи келмагунча, йемагунча ўлмайди деяпти. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тақводор бўлсанг уч ойда бой бўлиб кетасан демаяпти бу йерда. Тақвони ушлашдан бир йилда миллениал бўлиб кетсасан демаяпти. Сени ибодатда турган укам, муаммоинг ризқингни йўқлигида емас. Сени муаммоинг рузқинг келадиган муддатда ўзинг белгилаб олганингда. Муаммоинг шошилаётганингда. Енди бу йерда ўтган сафар ҳам айтдим, ота оналарни роли катта.

Қайсидир ота она, болам шошма, тўғри кетяпсан, ҳамма ёғинг ўрнида, бўлади вақт сотади деб туриб, Аллоҳни таниган ота она, боласини кўнглини кўтаради. Лекин бир хилга гумроҳ ота оналар юраверасанми дейди. Юраверасанми, фалончини қара, фалончи ошнангни қара, манчага еришди, сен юраверасанми, битта чакам қилмадинг деб туриб, ўзи тўғри юрибди ҳали йигит. Биз айтаётгандек ибодатда. Ҳалол, бировни ҳаққини йемаяпти. Шариат айтгандақа юрибди, лекин бўлмаяпти да ҳозир. Ота она ўзи нима қилади, бензин сепиб туради да.

Енди, ризқим ёзилган екан, унда нима қиламан ишлаб? Дейиш ҳам тўғри емас. Бу таваккалга зид ҳолат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ал мўминул қовий хойрун у аҳаб ила аллоҳи минал мўмин и доиф. Аллоҳ таолога заиф мўминдан кўра кучли мўмин афзал. Кучли мўмун аллоҳга заиф мўминдандан ҳам яхшироқ, ҳам маҳбуброқ. Иҳрис ала майян фаук. Сенга фойдали бўлган нарсага харис бўл деяпти. Яъни пайғамбаримиз нима деяптилар? Ҳаракат қил деяптилар. Ўшанинг учун мусулмон йигитни ҳаётдаги формуласи нима? Иймон, тақво, меҳнат, ҳаракат, сабр, дуо, тақдирга таслим бўлиш ва охирида кунига рози бўлиш.

Менга тегишли ишни тўлиқ қиламан дейди, менга тегишли бўлмаганини егасига топшираман дейди. Мана шу сабабни қилиб, натижа ҳақида ғам қилмасликка Ҳожар онани қиссаси сиз билан бизга мисол бўлади. Иброҳим алайҳиссалом аёли Ҳожар онани емизиклик Исмоил билан Бакка водийсига ташлаб кетди. Ҳеч нарса йўқ. Тап тақир саҳро, Каъба ҳам ҳали қурилмаган. Шундай қўйиб кетяпти. Шунда Ҳожар она, бизни ташлаб кетасизми, ей Иброҳим? Индамади, орқасини қилиб кетяпти. Бизни ташлабкетасизми? Саҳрога емизиклик боласи билан ташлаб кетяпти. Учинчи марта сўради, индамади ери. Ерини пайғамбар еканлигини биларди бу аёл. А аллоҳу ла дея, амор ака беҳада. Ё Аллоҳ буюрдими шундай қилишингизни, бизни ташаб кетишингизни? Иброҳим алайҳиссалом ҳа деди. Шунда мана шу аёл нима деди? Идан лан юдайя ана. Ундай бўлса, Аллоҳ бизни зоя қилмайди. Биз қолдик, аллоҳни буйруғи бўлса,аллоҳ бизни ташлаб қўймайди деди. Ана иймон, ана таваккур. Ақл бор қилмайдиган ҳолат а?

Аммо мана шундай улуғ таваккални қилган Ҳожарона ётиб олмади да, ўтириб олмади да. Нима қилди? Қўлидан нима келади? Қўлида чақалоғи бор, бир кун турди, икки кун турди, суви тугади, бола йиғлашни бошлади, суви йўқ. Нима қила олади? Қаёққа боради саҳро ўртасида? Битта аёл а? Сафога кўтарилди. Одам ўтиб қоламикин, суви бир карвон парвон йўқ. Марвога қараб югурди. Уйига. Ўртада катта масофа бор. Йетти марта бориб келди. Ўтириб олмади.

Сабабни қилди, сафо билан марвани ўртасида югурди, натижани кимга ташлади? Аллоҳга ташлади. Кунига рози бўлди. Аллоҳ таоло зам зам сувини чиқариб берди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таваккал қилиш билан меҳнат қилиб ҳаракат қилишликни бир бирига зидмас еканлигини баён қилдилар. Қайтараман, таваккал қиличлик билан сабабни қилишлик битта нарса.

Лав аннакум та таваккалуни алаллоҳи ҳаққи таваккулуҳи. Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганингизда, у сизларни, қушларни ризқлантирганидек ризқлантираверади. Улар, қушлар тонгда, қорни очиқ ҳолда чиқиб кетади, кечқурун қорни тўқ ҳолда қайтадилар. Қуш қаёққа боришини билмайди. Уни дўкони йўқ, уни ҳунари йўқ, уни қоноти бор. Учиб чиқиб кетиш уни иши. Қонотини қоқиб чиқади, албатта қорни тўқ қайтади. Хотиржам бўлинг. Шу қушни ризқини берган Аллоҳ сизни ҳам ризқингизни беради.

Қаранг, қуш ризқим ёзилгандек уйда ўтириб олаётгани учиб чиқяпти. Демак, таваккал ҳаракатни, сабабни бекор қилмайди. Ҳақиқий таваккал қўлни ишдан тўхтатмайди. Ҳақиқий таваккал қалбни ваҳимадан тўхтатади. Бу кетишда қачон уйқуларкинмиз? Бу кетишда қанчалик қарздан қутиларкинмиз? У нарх наволарни ўсишига қараганда қачон бизни бир ваҳима келадими? Мана шу иймонни заифлигидан. Сени вазифанг. Сени вазифанг ўзингни сафойинг билан марвени ўртасида югуриш. Сени замзамингни қайердан чиқариш Аллоҳнин иши? Сени замзамингни қачон чиқариш Аллоҳнинг иши? Маъқулми?

Менга тегишли ишни тўлиқ қиламан, менга тегишлик бўлмаганини Аллоҳга топшираман. Ҳақиқий таваккал қўлни ишдан тўхтатмайди, ҳақиқий таваккул қалбни ваҳимадан тўхтатади. Бояги ибодатда турган ёш йигит, мен ҳамма нарсани тўғри қиляпман, нимага ҳали ҳам бўлмаяпти дейди. Биз айтамизки, тақводор укам, сен ҳалолга кирмаяпсан, намозингни сақлаяпсан, ҳалол ишлаяпсан. Мана шуни ўзи катта ютуқ. Мана шу нарсани ўзи енг катта ютуқи, катта натижа. Лекин натижа кечикса, тушкунликка кириб қолма. Ҳамма нарсани вақти бор. Ас аду биллаҳ, вали кунли умматинг ажал. Ҳар бир умматнинг ўз ажали белгиланган муддати бор. Фа идҳа жа ажалуҳун ла яста қирун саъатан ва ла яста димун. Енди ана шу белгиланган ажали муддати қачон келса, улар орқага ҳам, олдига ҳам сўра олмайди уни. Қаранг, ризқ билан ажал бир ёзилганда, ризқингиз тугаган куни ажалингиз келади. Ажалингиз келмадими, демак ризқингиз бор. Аллоҳ таоло ажанни ўзи белгилаб қўйган сонияда қандай келтирса, ўша кунги ризқингни ҳам шундай келтириб қўяди.

Шунинг учун, динингда собиқ турсанг ҳам, тақво туз турсанг ҳам, ишинг юришиб қўлингда пул тўплаймаётган бўлса, тушкунликка кирма. Пайғамбаримиз айтадилар, иннна ризқъалъа ётлув бўлъан, абдакамаҳ ётлув бу ажалуғун. Албатта, банданинг ажали, ажали, ўлими. Уни қандай қидириб топадиган бўлса, уни ризқи ҳам уни шундай қидириб топади.

Ажал қандай белгиланган бўлса, ризқ ҳам шундай белгиланган. Бир иккинчисидан узиб кетмайди. Ҳа, тўғри, бир одам тақвода бўлиши мумкин, тўғри ишлаётган бўлиши мумкин, аммо уни бу ҳолати юқорида айтиб ўтганимиздек, мен айтган пайтда бўлиши керак деган ҳақни унга бермайди. Тасаввуфнинг улуғ намоёндаларидан Ибн Ато Аллоҳ Сикандарийни бир ҳикматини келтираман.

У киши айтадики, ла якун тааҳҳуру амадил ато маъал илҳаҳ фиддуо мужибан лияси екан. Дуода дейди у киши. Қайтиб қайтиб сўраётган бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг бериши кечикаётгани сени ноумид қилмасин. Дуода қиляпсан, лекин келавермаяпти, кечикяпти. Ноумид бўлма. Чунки у Аллоҳ сенга дуойингни қабул қилишни ваъда қилган. Аммо сен ўзинг учун танлаган нарсанг емас, у сен учун танланган нарсани беради ва сен хоҳлаган вақтда емас, ўзи хоҳлаган вақотда беради.

Дуо қиляпсан, кечикяпти, тушкунликка тушма. У сенга дуони ижобат қиламан деган, тўғри. Лекин сен сўраган нарсани ўзини бераман демаган. Ўзим хоҳлаган нарсани бераман деган ва сен сўраган пайтда бераман демаган. Ҳозир хоҳлаган пайтда бераман деган. Агар ҳамма сўраган нарсамизни вақтида бераверса нима бўларди деб ўйлайсизлар?

Яъни нимани сўрасангиз ўшани берди ва сиз сўраган вақтда берди. Нима бўлади ҳаётда? Каш бўлиб кетар едик. Ишониб олинг, бир ёмғир ёғсин дейди. Бундай чарчиб қўйган. Биттаси ёмғир ёқмасин, том ёпиш керак. Унда нима бўлади? Ёмғир ёпса ҳалима куйди, ёғма ёғмаса салима куйди да. Бу ёмғир бер, фаровордигор, бундай чарчиб кўйганман деяпти. Бу айтяпти, ёғмай турсин, томимни ёпиб қолай деяпти. Енди тушуняпсизларми? Сиз билан биз айтган нарсани Аллоҳ Таоло айтган вақтимизда берса, тугаб кетади ҳамма ёқ.

Буни ким идора қилади? Кимга нимани қачон бериш Аллоҳ Таолонинг хоҳиши? Қайтиб, қайтиб дуо қилсанг ҳам, ижобат кечай екан бўлса, тушкунликка тушма. Ҳа, роббинг, дуо қилинглар, ижобат қиламан деган. Ижобат қилади, лекин Аллоҳ сен сўраган нарсани бераман демаган, ўзим хоҳлаган нарсани бераман ва сен сўраган пайтда бераман емас, ўзимни хоҳлаган пайтда бераман деди. Албатта буни орқасида нима бор? Ҳикмат бор. Ҳикмат бор.

Ва фил вақтинла ди юрийди у, ла фил вақтинла ли турийди у. У хоҳлаган вақтда, сен хоҳлаган вақтин емас. Пайғамбаримиз айтадилар, юста жаб уля ҳадику маълами я жал. Я қулу даъавту фалам юста жабли. Сизлардан битта келади дуоси ижобат бўлади. Шошилмасанглар. Шошилиб кетмасанглар дуоси ижобат бўлади. Нима дейди шошилган одам? Аллоҳга дуо қилдим, дуо қилдим, ижобат қилмади дейди. Мана шу одам шошилиб кетган бўлади, енди дуоси ижобат олмайди. Шунинг учун дуо қилишдан нима қилма, тўхтаб қолма биродар.

Ибодатда, тақвода, ҳалол, намозини ўқиган ёш йигит ҳақида гаплашяпмиз, у шошиб кетяпти. Ҳамма ёғим тўғри бўлса ҳам, ибодатда бўлсам ҳам, ҳалол бўлсам ҳам нимага бўлмаяпти деган йигит ҳақида гаплашяпиз. Ҳа, иймонингда, тақвойингда, солиҳ амалингда, тиловатингда, зикрингда қойил бўлиб турган бўлсанг ҳам, ризқ масаласи сени ғамга солаётган бўлса, демак сени муаммоинг ризқ ҳақидаги илмингни саёзлигидан.

Имондасан, тақводасан, солиҳ ҳаммаларни қолдирмайсан, ота онангни дуосига ҳаракат қиласан, жамиятга фойдали инсон бўлишга, ҳамма ёғинг яхши. Шунақа ибодатда тақвода туриб ҳам ризқ ҳақида сиқилаётган бўлсанг, демак сени муаммоеинг ризқда нималигини тушунмабсан ҳали. Яна бир ҳикмат. Савоби қул ҳивам ла тўҳриқу асворал ақдар. Кучли ирода ва қаттиқ, катта ғайрат ҳам тақдир деворларини бузиб ўта олмайди.

Ҳар қанча ҳаракат қил, ҳар қанча урин, ҳар қанча тириш Аллоҳ белгилагандан ўтиб кета олмайсан. Бу дегани ишламай қўявер, ҳиммат қилма деган гап емас. Ҳиммат керак, меҳнат керак, сабр керак, вақт керак. Ҳиммат баланд бўлади, ҳаракат кучли бўлади. Лекин инсон ҳозир айтганимиздек, бунча хатти ҳаракатлари билан Аллоҳнı чизиб қўйган чизиғидан ўтиб кета олмайди. Ўттиз беш га кирганда қўлингда пул тўпланади деб ёзилдими, ўттиз тўрт га кирганда ҳам бўлмайди.

Ғайратинг ҳар қанча кучли бўлсин, тақдирни ўзгартириб юбора олмайди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу алҳум Мадинага ҳижрат қилиб келганида, мана ансорлардан Саъдиддинни робия жуда катта бойликни таклиф қилади. Шундай бериб қўйди. Лекин бу улуғ соҳиби нима деди? Баракаллоҳу фий аҳлига ва малика. Дунлуни алас суҳ. Аҳлинга ҳам, бойлигинга ҳам, молинга ҳам Аллоҳнı барака берсин, менга бозорни кўрсатиб қўйилар деди. Менга тайёр бойликни бер дедими? Таклиф қилинди. Йўқ. Мен сабабини қилиб топай деди. Сабабини кўрсат деди.

Сабабни қил, лекин сабабга сиғиняпман. Меҳнатни қил, дўкони оч, ҳунарни қил, лекин буларни будга айлантиряпман. Дўконда иккита қилдим. Икки оғайним юряпти. Қарзга яна тўртта машина олдим, ижарага бериб қўйдим. Енди бойиб кетаман. Бу ишлар сени бой бўлишлигини сабаби холос, сабаб холос. Биродарлар, сабаб бу сабаб холос!

Ёмғир майсани ўстирмайди. Майсани Аллоҳнин хоҳиши ўстиради. Ёмғир сабаб холос. Агар Аллоҳ хоҳласа, шу ёмғир бу майсани нима қилади? Ўлдиради. Олов ўтинни куйдирмайди. Ўтинни Аллоҳни хоҳишига куйдиради. Иброҳим алайҳиссаломни куйдирмади ю.

Сув чўктирмайди одамни. Аллоҳни хоҳиша чўктиради. Юнус алайҳиссаломни чўктирмади ю. Пичоқ кесмайди, Аллоҳни хоҳиши кесади. Исмоил алайҳиссалом кесмади ю. Бизни қилаётган ишларимиз биродарлар, нима холос? Сабаб холос. Сабабни қилинг, лекин сабабга суянвоманг.

Мана шу сабабларни қил, лекин уларни бутга айлантиряпман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мана Абдуллоҳ ибн Аббосга айтган сўзлари. Ида саъл тафас алиллаҳ ва идастаъан тафас тайин биллаҳ. Катта ҳадис. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Яъни ўн ўн икки яшар Абдуллоҳ ибн Аббосни Пайғамбаримиз амакиваччасини ўзини уловга учқочириб олиб тушунтиряптилар. Сўрасанг Аллоҳни сўра. Паноҳ тиласанг Аллоҳдан тила. Ва билгин ки, бутун уммат сенга яхшилик йетказамиз деб йиғилиб турган бўлса, Аллоҳ ёзганидан ошишича яхшилик қилиша олмайди. Агар бутун бир уммат сенга ёмонлик йетказамизлаб туришган бўлса уларга Аллоҳ ёзганадан ошишича ёмонлик йетказа олмайди. Чунки қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган.

Демак, бошлиқ, завод, клиент, бозор, таниш билиш, булар сабаб. Булар фойда ёки ризқни Аллоҳъдан мустақил равишда сиз билан бизга бера олмайди. Шунинг учун қоида, сабабини қил, аммо қалбингни мана шу сабабларни яратган Аллоҳга боғла. Ақлу қавли ҳада. Ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Инна Аллоҳ ва малакатуҳу салунунун наби. Я юхиллабина анъанаву соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)