# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 360 of 510
- Section: —
- Duration: 21 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/360
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/I4FN5DDDaCc.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=I4FN5DDDaCc
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/359.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/361.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:04] А а а а а а а саодатнинг сабаблари деган мавзуда дарс қилаётгандик. Бугун бешинчи сабаб. Бугунги мавзуйимиз ноҳақ танқидга қандай муносабатда бўласан?

[0:27] Ҳаётда ҳаммамиз танқидга учраймиз. Танқид қилишади. Сўзимизни, феълимизни, ҳаракатларимизни, юриш туришимизни. Гоҳида бу танқидлар ўринли бўлади. Қулоқ солсангиз, ҳақиқатни айтяпти, тузатса бўлади. Диққат қилиб, мулоҳаза қилсангиз, ҳақиқиқатдан бу нарсани бундан яхшироқ қилишлик мумкин еди. Лекин баъзида мана шундай бир ноўрин танқидларга ҳам дучор бўласан. Тана маломатларга, ҳатто туҳмат бўхтонларга. Мана шундай ҳолатда инсон тушкунликка тушади. Қилаётган ишини қилгиси келмай қолади. Қўлини тушириб олади. Хавсала аслида пир бўлиб кетади. Хўп, мўмин одам мана шундай бир ноўрин танқидларга, ноҳақ танқидларга қандай муносабатда бўлишлиги керак?

[1:15] Одамларни аҳмоқлари, тентаклари Холиқ Субҳанаҳу ва Таолони розиқ бўлган Ҳақ Таолони сўкишди. Якка ягона бўлган Аллоҳ Таолони ҳақорат қилишди. Аллоҳ Таобарака ва Таоло ҳадис қуддусида айтади: шатаманаи ибна адам. Одам боласи мени сўкиб ҳақорат қилди. Болам якун ямбағийлаҳу ан яшдумани. Унга бундай қилишлик, мени сўкишлиги тўғри бўлмас еди, лозим бўлмас един. Юдини ибна адам, ёсубу дараъро. Одам боласи менга азият беради, замонни сўкади. Ва ана даҳру бия дейил, бия дейил амр. Мен замонман. Замон менман. Ҳамма иш мени қўлимда. Уқалли буллайла ва наҳар. Кун билан тунни ўзим алмаштириб тураман. Аммо шатмуҳу ия я қовлуҳу иннали валадан. Енди мени ҳақорат қилишига келсак, одам боласи Аллоҳниннг боласи бор деди. Мен еса туғмаганман, туғилмаганман ва менга бирор кимса тенг емас.

[2:20] Аллоҳни ҳақорат қиляпти одамлар. Енди мана шундай табиатли инсонлардан сен билан мен биродар нимани кутишимиз керак? Агар сен ҳаётда бир ютуққа еришсанг, муваффақиятларни қўлга киритсанг, кўпчиликда бўлмаган яхшиликлардан қўлга киритилсанг, албатта, аччиқ, ноўрин танқидларга, маломатларга, ҳатто тухумат бўхтонларга ҳам дуч келасан. Ҳа. Ҳаётда нимагадир еришган бўлсанг, албатта сени мана шундай бир ноҳақ танқид қилишади, маломат қилишади, тухумат бўтон қилишади. Мана шундай ишлар билан машғул бўлган одамларга албатта дуч келасан . Бунақа одамлар аввал ҳам боради, ҳозир ҳам бор, бундан кейин ҳам бўлади. Сени енди танқид қилишни бошлашди. Демак, енди билдинг бунақа одамларни борлигини. Чунки нимагадир еришганингдан кейин танқид қилиши бошлашди да. Енди озгина бир муваффақиятга еришдинг, тижоратинг юришди, ҳурматинг ошди, қўлингга бир нарса келди, мана енди кўравер. Мана енди шунақа одамлардек ҳам борлигини кўравер.

[3:29] Бунааcа одамлар, биродарлар тинчимайди. То тешик топиб кириб кетмагунча. Ё кўтарилиб кетишлик учун осмонга, бир шоти тўппагунча, нарвон тўппагунч а, бунақалар ҳаргиз, ҳаргиз тинмайди. Нодоники сен билан мен мана шунга ўхшаган одамларни орасида яшарканмиз, тайёр туришимиз керак. Нималарга?

[3:52] Кўзимизни ёшлатадиган ишларга, бизни хафа қиладиган сўзларга. Булар тинч қўймайди. Чунки. Неймат егаси борки, унга ҳасад қилинади. Ҳа, ўзича. Янги машина минг олибдими? Янги машина минга олсанг ҳам гапиради. Енди машинадан айрилиб пиёда юрсанг, ҳа? Пиёда қолибди ю.

[4:17] Бор а? Ўтирган одам қоқилмайди. Ўли йетти одамлар тепишмайди. Биродарлар, ҳа, камчилик бўлиши мумкин ҳаммамизда. Юрибсизми? Юрган, тикка туриб юрган одам қоқилиши мумкин. Хато бўлади ҳаммамизда. Енди шу танқидни тўғри қилаётган одамлар бор ва ноўрин танқид қилаётганодамлар бор. Шундай одамлар бор. Агар сен улардан ўзиб кетсанг, илмда, одобда, молиядор давлат тўплаш дейди. Сен уларни кўзида гуноҳкорсан. Сени айбинг ўтиб кетганинг бўлди. Енди сен учун ҳеч қандай тавба йўл йўқ.

[4:57] То еришган ютуқларингдан ва Аллоҳ сенга ато қилиб қўйган неъматлардан ажралмагунингча, сени ҳеч қачон бунақалар тинч қўйишмайди. Мақтовга лойиқ ҳар қанақа сифатингдан, улуғликни ҳар қанақа кўринишидан ажралмагунингча сени ўз ҳолингга ташлаб қўйиш майди. То сен ҳам уларга ўхшаб ялқов, бахтсиз, аҳмоқ, тентак, бефаҳм, бефаросат, тугаб битганлар қаторига кириб қолмагунингча, сени ҳаргиз тарк қилишмайди. Улар айни шу нарсани хоҳлайди. Чунки сен ўтиб кетдинг улардан.

[5:34] Уларни ана шу ноўрин танқидларига, ҳасадларига сабр қилсанг, сенга улуғ ажрим мукофотлар бор, биродар. Ундан ташқари, сени ноўрин танқид қилишлари сени қадрингни оширади. Чунки қадрсиз одамга нима қилинмайди? Ҳасад қилинмайди. Учрагансизларда, тўғрими? Бор ҳам менга нима деворгиси келади? Пул олмаётгандингиз, Аллоҳ учун деб қилаётгандингиз. Келишсангиз, униси у деб кетади, буниси бу деб кетади, бор йўғи ўлиб кетдингиз сиз. Агар шундай қилган бўлсангиз, охират учун, савоб учун, дин учун, ел учун, мамлакат учун бир хайрли ишни қилаётган пайтингизда, озгина шунақа бир сассиқ суруқ гапларга қулоқ солиб, ташлаб кетар екансиз, улар хоҳлаган нарсани бериб қўйдингиз.

[6:24] Демак, сен уларни сўзига, ноўрин танқидларига, ҳақоратлари ю бўҳтонларига собир бўлишинг керак. Собит туришинг керак. Худди у худди оғидек. Ҳарсанг тош. Кўргансизлар, катта бўлади. Ўзини борлигини ва қудратини исботлашлик учун собит туради. Мана шу ҳарсейни тошдек тургин биродар. Кессени, мана шу ҳарсейсини тошга отса, кессак келиб тегадида тошга, парча парча бўлиб кетгандек, агар сен собит турсанг, бунақаларни гаплари келади да, парча парча бориб йўқ бўлиб кетаверади.

[6:58] Буларни сўзларига парво қилма. Агар уларни сўзига парво қиладиган бўлсанг, таъсирлансанг, сиқилсанг, асабийлашсанг, улар хоҳлаётган нарсани берган бўласан. Беъетибор бўл, қовурилади улар. Гапирсанг ҳам қилаверяпти, гапирмасанг ҳам қилавераяпти. Моқтаса ҳам индамай ишини қиляптими, қовурилиб тугайди. Демак, унақа одамларга бериладиган жавоб нима екан? Индамасдан ишингни қилаверишинг. Улар. Бунақа одамлар нимани хоҳлашяпти? Айни шу нарсани. Улар сени ҳаётингни, умрингни кир бўлишини, сени бахтсиз бўлишингни истайди. Ҳали Пайғамбаримизни ҳаётидан, Пайғамбарларни ҳаётидан мисоллар айтиб бераман. Субҳаналлоҳ, бу дарсларимиз мана дарсимизни бошида айтдик, силсилани. Агар қалбингизни очиб қабул қилсангиз, қалбингизга мана шу йерда айтилинадиган ўлчов тушунчаларни маҳкам жойлаб олсангиз ва шу билан яшасангиз, сиз саодатли инсон бўласиз. Муҳими ўлчов ва тушунча. Агар ўлчов, тушунчангиз тўғри бўлса, дунёдаги саодатли, бахтли одамсиз бўласиз.

[8:08] Чунки бундайларнинг ҳаёти айни мана шундай. Ўзларини қўлидан ҳеч нарса келмайди. Бировга фойдаси тегмайди. Ҳаётда бирор бир нарсага еришмаган. Иши ўтириб бошқаларни муҳокама қилиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётига мурожаат қиламиз. Расулуллоҳ табутга қўшин тайёрлаганларида, мана у зот ҳаётида қатнашган охирги ғазол. Ўттиз минг кишилик қўшин йиғилди. Расулуллоҳ мана шу қўшинни жиҳозлагани мусулмонларга инқилоб еҳсон қилинглар, дедилар. Шунда кимдир катта пул олиб келди. Кимдир озроқ нарса олиб келди, бор борини олиб келди . Мунофиқлар, мунофиқлар. Ўзи мунофиқ. Бир чеккада ўтириб олиб, озгина нарса олиб келган одамни кўриб туриб, икки кило хурмо олиб келди? Ўттиз минглик кишига икки кило хурма олиб келди да. Топгани шу. Олиб келса, ҳе, шу ҳам еҳсонбек, шуни ҳам олиб келадими? У йетмайдими? Ўзи мунофуқ. Ўзи ҳеч нарса қилмайди. Енди бир саҳоба катта маблағлар келса, қараб туриб, риё дейишди.

[9:15] Риё. Бу хўжакўрсинга қиляпти. Ўзи мунофиқ, ўзи ҳеч нарса қилмайди. Еътибор беринглар да. Шунақа ҳаммани тана маълумот қиладиган, ҳаммани муҳокама қиладиган, ғийбат қиладиган одамлар ўзи ҳеч наса қилмайди. Тўғрими? Бизни айбимиз нимада? Бизни айбимиз шунақа одамларга еътибор бериб, уларни қадрини кўтаришимиз.

[9:41] Бунақа одамларни агар бир дарахтга ўхшатиш керак бўлса, улар шунақа дарахтки, на сояси бор, на салқини бор, на балки бор, на меваси бор. Уларни мазза бемаза сўзларга еътиборсанг, биродар, уларни нархини оширган бўласан. Шунинг учун уларга парво қилма. Улар уларни унини ўчирмоқчи бўлсанг, уларга жавоб бермоқчи бўлсак, нима қилиш керак? Яна ҳам ўзингни ишингда пешқадам бор. Яна ҳам каттароқ муваффақиятларга ериш, яна ҳам катта чўққиларни егалла. Шунда уларга сен жавоб берган боласан, шунда уларни оғзига муҳр урилади. Маъқулми?

[10:25] Уларга ўчакишиб ишингни ташлаб қўядиган бўлсанг, уларни хоҳлаган нарсани берасан, чунки фитга ўчашиб, кийим куйдирилмайди. Аллоҳ таоло нима деяпти? Вала таҳзана алайҳим, вала такуфий лойқин минмаям курун. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, уларни устида маҳзун бўлманг ва уларни қилаётган макр ҳийлаларидан сиқилманг.

[10:51] Шундан огоҳ бўл биродар. Уларни қилаётган макир ҳийлаларидан қалбинг сиқилмасин. Уларга еътибор берма. Чунки ит ҳурар, ўтади карвон. Қаранг да, карвон боши карвонни бошлаб кетяпти. Халқ учун, юрт учун керак бўлган устида маҳсулотлар бор. Агар у карвон беталаб кетаётганда, унга ҳураётган итларга тўхтаб, ҳар биттасига йердан олиб кетса ётаверса, нима бўлади? Биласизми? Карвон тўхтайди. Юклар манзилига йетмайди. Омонатлар зойе бўлади.

[11:29] Итларни кўплигидан кессага тортиб, кессага тугаб, ҳар битта кессада икки сўмларни олиб отишга тўғри келади. Сен шукур қил, биродар. Сен шукур хил. Чунки сен инсонларга фойдали бўлган, юкларни кўтарган карвонсан. Сен шукур қул, шунақа итлардан қилиб қўймабди сени. Уларга парво қилма. Уларни қилаётган ноўрин танқидлари фақат сени қадрингни кўтаради холос. Сени жамиятдаги ҳурматинг, мавқеингга қараб туриб танқидлар келади. Фақат қўлингни тушириб олмагин. Чунки сенга ҳам бўлган бунақа одамлар, сендан кейин ҳам биродар мевали дарахтга тош отилади. Меваси дарахтга, теракка биродар тош отмайди. Бундай одамлар бунақа ноўрин танқид қиладиган, туҳмат маломат қиладиган одамлар Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам камчилик топишган. Хойру холқиллоҳ бўлган Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламни ишидан ҳам камчилик топшган. Расулуллоҳ ана шу ғиналарни тақсим қилаётганларида бир киши келиб айтдики, бу ишда адолат бўлмади. Ей Муҳаммад, Аллоҳдан қўрқ деди.

[12:46] Пайғамбаримиз айтдилар, сенга вой бўлсин. Агар мен адолат қилмасам, ким адолат қилади? Менга само аҳли ишонади ю, малокалар ишонади ю. Сен ишонмайсанми деди. Муҳаммад бу иш билан Аллоҳнин юзини кўзламади деди. Ибн Масъуд айтади, мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига бориб, уни сўзини йетказдим. Норозилигидан Расулуллоҳнинг юзи ўзгарди. Кейин Аллоҳнин Мусони раҳм қилсин. Тақиқ бундан ҳам кўпроқ озорлаганида сабр қилган еди.

[13:20] Мусо алайҳиссаломга нима зиёд берган еди қавми? Ноўрин танқидларга қанақа муносабатда бўласан? Мен мисолларда айтяпман, одамлар Аллоҳнин, Аллоҳдан шунча неъматни олиб туриб, Аллоҳнин боласи бор, хотини бор деб Аллоҳнин сўкиб турган бўлса, шунақа табиатли одамлардан сен билан мен нимани кутишимиз керак?

[13:42] Мўсо алайҳиссалом ҳақида Аллоҳнин таоло айтади. Мана Пайғамбаримиз айтяптилар, Мўсони Аллоҳнин раҳм қилсин. Бундан ҳам қаттиқ азиятларга дуч келганда сабр қилган. Нима деган еди? Мўсо алайҳисса саломга қавми. Астайдубиллаҳ. Я айюҳа ла дина аману ла такуну калла дина аза муса. Фабар роҳуллоҳу мин мақолу вакана индаллоҳи важиҳа. Ей мўминлар, Мўсога озор берган кимсалар каби бўлманглар. Бас Аллоҳ маусони улар айтган айблардан поклади. У Аллоҳ наздида обрўли киши еди.

[14:18] Мутафаа алайҳи бўлган ҳадисда мана шу Бану Исроилни Мўсал алайҳиссаломга берган азиятлардан биттаси Пайғамбаримизни тилидан ривоят қилинади. Бану Исроил дейди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ялангъоч бўлиб чўмилишар еди. Бир бирларини авратларига қарарди. Мўсо алайҳиссалом еса, хаёлий зот бўлганлиги учун ёлғиз ювинарди. Шунда мана Усроил ва Аллоҳий, Мўсони биз билан бирга ювинишдан, унинг баданидаги ишиғи борлиги тўсади дейишди. Грижа дейилади. Ёки бир қувуғида ишиғи борда деган айбни нисбат қилишар еди.

[14:56] Кимни айблашяпти? Қулчиликдан олиб чиқиб кетган Мисрни ўзида тўққизта мўжизани кўрсатган, денгизни ёриб ўғилиб ўтиб кетиб, Фиръавнни чўктирган, Мосу алайҳиссаломни, ўзларидан бўлган пайғамбарни, шунча мусибатлардан олиб чиқиб кетган пайғамбарни айблашяпти. Кимлар? Бану Исроил ўзини қавмидан бўлганлар. Пайғамбаримиз айтадилар, Мўсо алайҳиссалом кунларини бирида ювуниш учун борди. Кийимларини йечиб бир тошни устига қўйди. Қўйиши билан тош уни кийимларини олиб қочиб кетди. Тош юриб кетди Аллоҳнин Мўжизаси бўлди. Мўсо алайҳи ассалом тошни изидан қувиб югуриб кетар екан, қичқирарди. Кийимим, тош, кийимим, тошти. Ялангъоч ҳолда кийимини қувватлаб кетар екан, яҳудлар Мўсо алайҳиссаломни кўришди шу ҳолатда. Ва айтишдики, ҳа, валлоҳи Мусони биронта айби йўқ екан, дейишди. Кейин кийимини олиб, тошни уриб қолди қўлдаги асоси билан. Абу ҳурайра розияллоҳим айтади, албатта ана шу тошда Мусо урган олтита ёки йеттита из бор дедилар.

[16:04] Шунақа табиатли одамларни ичида юриб, сен улардан, мен улардан нимани кутишимиз керак? Мусо алайҳиссаломга кейин шунақа муомала қилишди. Енди нима деймиз? Мўлис алайҳиссалом аллоҳ таолога олиб юборди. Парвардигор, одамлар мени тиллари ёмонлашдан тегишсин, деб дуо қилди. Парвардигор шундай қилгинки, мени қайтиб ёмонлашмасин.

[16:26] Мумкин иш а? Аллоҳга мумкин иш а, Аллоҳ қодир а бу ишга? Шундай қилгин ки, мени ёмонламасин қайтиб бўлар. Аллоҳ Таоло деди. Ей Мусо, сен сўраётган нарсани ўзим учун ҳам қойим қилмаганман. Улар мени сўкишса ҳам, ҳақорат қилишса ҳам, мен уларни йўқ қилиб ташламайман, балки ризқларини ато қилавераман.

[16:53] Сен биродар уларни оғзидан ёпиб қўя олмайсан. Тилларини боғлаб қўя олмайсан. Аммо уларни танқид маломатларини бепарволик билан, уларга еътибор қилмаслик билан тўхтатиб қўя оласан, уларни кўмиб қўяоласан. Қўл мўту беғойди кун. Мана шу адоватинглар билан, гининглар билан ўлиб кетинглар деб айтинг. Агар ҳаммани рози қиламан деётган бўлсанг, ҳаммани назарда маҳбу бўламан деётган бўсанг, бутун оламни кўзида айблардан пок бўламан дейтган бўлсанг. Сен шуърани хом санабсан. Сен амри маҳол ишга интилибсан. Сен қилиб бўлмайдиган ишга киришибсан. Чунки ҳикматда айтилганидек, ирдоун насий ғоятун ла тутрок. Одамларни рози қилиш йетиб бўлмайдиган орзу.

[17:46] Ғарб адибларидан бири айтади, сен тўғри ишни бажаргинда, кейин ҳар қанақа пасткаш, ноўрин танқиддан юз ўгир. Сени ранжитадиган сўзга жавоб берма. Мақола ва шеърга жавоб барма. Чунки одамларни ярми сен ҳақингдаги танқидни ўқишган бўлса, унутиб боришди. Енди қолган ярми бўлса, у танқидни ешитмаган ҳам, ўқимаган ҳам. Куюнма. Сен сенга ёзилган танқидни, сенга қилинган ноўрин танқидни қайтараман деб раддия ёзмоқчи бўлсанг, сени раддияни кўпчилик одам тушунмайди. Чунки нимага раддия бераётганлигини билмайди да. Шунинг учун бунақа танқидларга раддия бериб, мавзуни чигаллаштирма. Те қўй. Те қўйинг. Ўзи ўчади, қолади. Одатда чи, яна битта нарсада.

[18:38] Мана жа ҳозир кўпайиб кетди ю, фалончига ответ қилди. Тўкинчига ответ қилинди. Фалончини ўрнига қўйиб қўйди, фалончини ўша йерга ўчириб қўйди. Ўзи у домла йетти йил бурун қилган у масаласини. Йетти йил бўлган қилган маърузасидан қирқиб туриб, фалончи домла фалончига ответ қилди. У домла у артист билан иши ҳам йўқ. Унақа артистни борлигини билмайди ҳам. Фалончи домла палончига жавобни қилди.

[19:03] Одатда, ҳар қанақа мавзуни долзарблиги, укалар, уч кун бўлади. Уч кундан кейин одамлар есдан чиқаради. Агар тег қўйсангиз, уч кунда йўқ бўлади. Агар раддия берсангиз, совий екан қозонни яна қайнатасиз. Маъқулми? Жавоб берманг. Тег қўйинг. Натижада ким ютади? Агар раддия берсангиз, ўша бояги ҳасадгўйлар ютади.

[19:29] Ҳакамлардан бири айтадики, одамларнинг бир бурда нон топиш билан оворилиги шу даражадаки, сен билан бизни борлигимизни ҳам унутишиб қўйган. Улар ўзларини тирикчилигини тўғирлаш билан шу даражада машғулки, сен билан мен ўлиб келса ҳам сезишмайди ҳам. Озгина сабр қил, буниси ҳам ўтиб кетади. Ахир қора булутни тарқаганини, қаттиқ шамолни тўхтаганини, жазирама иссиқ у қаҳратон қишни совуғи ҳам тамом бўлганини кўрмаганмисан? Сабр қил, бу нарса ҳам ўтиб кетди. Чунки ёмғир абадий ёғмайди.

[20:05] Лан ядур рукм илла ада дейди Аллоҳ Таоло. Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар йетказа олмайди. Фақат юрагингни сиқади. Асабини ўлдиради. Лекин ҳеч нарса қила олмайди. Вала тутаъил кафиъина ва мунофиқина ваъда адаҳун ва таваккал алаллоҳ ва кафабиллаҳи вакина.

[20:27] Сиз кофирлар ва мунофоларга бўюнсинманг. Ва уларнинг озор азиятларига парво қилманг, ҳамда Аллоҳга таваккал қилинг. Аллоҳнинг ўзи йетарли вакил ва ҳомийдир. Бунақа одамлар авваламбор еди, ҳозир ҳам бор, бундан кейин ҳам бўлади. Мана, биродар, пасткаш, тубан, бемаъни одамларни ноўрин танқидларга қандай муомалада бўлишлиги кераклигини билиб олдинг. Уларни ўзини ҳолига қўй. Бундай тоифалар аллоҳга кейин шунақа муносабатда бўлишар екан, ўзларининг пайғамбарларга кейин шунаха муомалада бўлишар е кан, енди сен билан мен улардан нимани кутишимиз керак? Уларга парво қилма.
