# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 361 of 510
- Section: —
- Duration: 49 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/361
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/NpZHj8QpedY.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=NpZHj8QpedY
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/360.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/362.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Қанақа айб бўлмасин, Аллоҳ ундан пок. Соғлом қалб, соғлом қолб, Аллоҳ хоҳламаган ишларни, Аллоҳ рози бўлмайдиган шахватларни хоҳламайди. Соғлом қулб Аллоҳнинг ваҳисига тескари бўлган хабарларга ишонмайди, уларни тасдиқламайди.

[0:23] Инсон ўзини зотида поклигини яхши кўради. Масалан кийимимиз пок бўлишини хоҳлаймиз. Уйимиз, машинамиз, хуллас ҳамма ёғимизни. Чунки одамларнинг кўзи тушадиган жойда у. Одамларнинг кўси тушадиган жой мана шу кийимимиз, машинамимиз, уй жойимиз. Лекин Аллоҳ Таолонинг назари тушадиган жой бу қалб.

[0:57] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдили илаҳи наҳмадуҳу анастаъинуҳу анастаъфируҳ. Ва навбубиллаҳи мин аш ғуруриян ҳусина. Ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мувиллала ва ман юрди илаҳи фалаҳа деяла. Ва нашшаду алла илаҳи иллаллоҳу ваҳидаҳул шарикала. Мана шуҳрат анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, амма абад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими ва баракатуҳ. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг гўзал исмлари бор. Роббимиз марҳамат қилади. Валил ла ҳил асма ул ҳусна фадўуҳу биҳа. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари бо, бас уни улар ила чорланглар. Яъни Аллоҳга мана шу гўзал исмларни ўртага қўйиб дуо қилинглар. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан Ал Қуддус. Ал Қуддус исмини Қуръон ва Суннатда ворид бўлиши. Қуръонда ворид бўлиш. Астаби ла ҳу валлоҳу ла дейла илаҳа илла ҳувал маликул қуддусус саламул мўминул муҳайминул азизул жаббарул мутакамбер. У Аллоҳ шундай зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ.

[2:15] Фақат унинг ўзи бордир. У ёлғиз подшоҳдир, барча айб у нуқсондан покдир, саломатдир. Омон қилдиргувчидир, кузатиб кўриб тургувчидир, қудрат соҳибидир, бўйин синдиргувчидир. Танҳо кибр егасидир. Ал қуддус. Бошқа оятда, астайдубиллаҳ, юсаббиху лиъллаҳи мафис самавати ва мафийл орқ ал маликул қуддусул азизил ҳаким. Осмонлардаги ва йердаги бор нарса ёлғиз подшоҳ. Ҳар қандай айб у нуқсондан пок, қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлмиш Аллоҳга тасбиҳат тур.

[2:58] Оши онамиздан ушбу ҳадис келтирилади. Яқулу фироқ ойҳи ва сужудиҳи субуҳун қуддусун роббул мала икати ва руҳ. Оиша онамиз айтадилар, албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг рукувлари ва саждаларида Суббуҳум қуддусун роббул малай и кативор руҳ дер едилар. Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ айтадилар, Субҳанал маликул қуддус, маликул қудд ус бўлган Аллоҳ ҳар қандай абу нуқсондан покдир.

[3:33] Жаннат. Жаннат биродарлар қуддус, муқаддаслик, поклик чегараси билан ёпилган. Чунки Жаннат дунёдаги ҳамма айблардан, нуқсонлардан пок. Дунёдаги енг зўр ҳаётни тасаввур қилинг. Юзта хизматчиси бор, ҳашаматли қаср, йегани олдида йемагани кетида, сиз ақлингиз тасаввур қиладиган даражада бир ҳузур ҳаловатли, комфортний ҳаётни тасвир қилинг. Жаннатдаги ҳаётни олдига ҳам келмайди. Ат тақдиз. Нима у? Ат тақдиз бу поклашлик. Жаннат поклиги билан чеҳраланган. Жаннатни ҳамма ёғи пок. Поклиги билан ўралган. Жаннатда бизни дунёйимизни биронта камчилиги нуқсони йўқ. Унда қарилик йўқ, соч соқолни оқариши йўқ, тишни тўкилиши йўқ. Кўзни хиралаши йўқ, кам харжлиги йўқ, муҳтожлиги йўқ. Оқ бўлган фарзанд йўқ, итоатсиз хотин йўқ, фақирлик йўқ, касаллик йўқ.

[4:44] Жаннат поклик қўрғони билан ўралган. Поклик, покланиш билан чегараланган. Яна қайтарамиз, чунки у йерда дунёйимизни камчиликлари йўқ. Ал қуддус, мана Қуръонда Аллоҳ Таоло Жаброил алайҳиссаломни ҳам қуддус деб номлаган. Астаби ла қул на залаҳу руҳул қуддусий. Уни Қуръонни руҳул қуддус нозил қилганини айтинг. Яъни Жаброилни ҳам Аллоҳ Таоло Қуддусни деган сифат билан сифатлади.

[5:17] Яъни Руҳул Қуддис пок. Нимадан пок? Ўзини ишини бажаришликда ҳар қандай нуқсондан айбдан пок. Жабруллоҳу алайҳиссаломни иши нима еди? Миссияси. Ваҳини пайғамбарларда йетказишмиди? Мана шу ишида пок. Яъни, унутиб қўймайди, ўзгартириб қўймайд, алмаштириб қўймайди, кўпайтириб ҳам қўймайд, озайтириб ҳам қўмайди. Йетказиш деган ишда пок, Ал Қуддус.

[5:48] Аллоҳга боғланган мўмин адолатли бўлади. Пухта инсон бўлади, ўзини қўлга олган бўлади. Пайғамбаримиз айтадилар, мана амала наса фалам ядли имҳум. Ким одамлар билан муомала қилар екан, уларга зулм қилмаса. Ва ҳадатҳаҳум фалам ягди бҳум. Гапириб алдамаса. Ваъда қилиб, хилоф қилмаса. Бас у киши муруати комил. Адолати зоҳир кимсалардандир. У билан биродар бўлиш вожибдир, унинг ғийбат қилишлик ҳаромдир.

[6:27] Қаранг, муомала қилиб зулқимайди, ёлғон гапирмайди, ваъдасига вафо қилади. Мана шу одамни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам адолати зоҳир инсон деяптилар. Енди, буни тескариси бўлса чи? Зулм қилса, ёлғон гапирса, ваъда бериб бажармаса, бундай инсоннинг адолати, тўғрилиги йўқ бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари шунга далолат қилади.

[6:59] Сизни адолатингизга путур йетказа оладиган ишлар бор. Нима у? Олиш ниятингиз йўқ у, ей қулпон чиқибдими деб туриб битта нима тортиб қўйиб кўришингиз. Кап тўғрисийинглар куляпсизлар а? Яна денг ҳалиги енг каттасини олиб йейди қулуп кеткур.

[7:23] Ажаб бўлсин. Чунки сен кап тўғрисига именно каттасини олдига қўйгансан, орқаси майда еди. Ана сени адолатинг йўқ, шунинг учун уни ҳам адолати йўқ. Шундай тўкиб қўйганингда майли еди. Ё сен ҳам олдайсан да. Сотиб олиш нияти йўқ, лекин тотиб келаётган битта қулупнойи. Адолатини йўқ қилади. Ё тотиб кўриб қиммат екан деб кетиб қолдинг. Олиш ниятинг йўқ аслида.

[7:48] Одамларни ўтиб турадиган йўлини устига бавл қилишлик, инсонни адолатини йўқ қилади. Кўчада овқат йеб юришлик, одамни адолатинийўқ қилади, уйда туриб, кўчадагилар ешитадиган даражада бақир чақир қилиб гапиришлик ҳам адолатни йўқ қиладида. Ўтган кетган аёлларни томоша қилиб кўчада ўтириб олишига ҳам еркак кишини адолатини йўқ қилади.

[8:13] Разил, пасткаш одамлар билан улфат бўлиш ҳам адолатни йўқ қилад. Қўлига ўша бир ҳашарот деди, сичқонмиди, ё бир қандайдир ҳашаротмиди, калта кесакмиди ушлаб олиб, болаларни қўрқитиш ҳам адолатнийўқ қилади, отни байламасдан кўчага қўйиб юборишлик адолатниёқ қилади. Машинани минганда, йўл ҳаракатига риоя қилмасдан, хоҳлаган жойга тўхтатиб қўйиш, тезликни ошириш, светофорда қизил рангга ўтиб кетишлик ҳам адолатни йўқ қилади.

[8:47] Аёллар ҳақида кўп ўтириб гаплашиш ҳам еркак кишини адолатини йўқ қиладида. Мажлисларда еркаклар ўтириб олиб, аёлларни униси оқ екан, буниси қора екан. Униси семиз екан, оғриқ екан, униси узун екан, буниси калт екан дейиш ҳам, шу мавзуларга ботиб қолиш ҳам еркак кишини адолатини йўқ қилади. Шариатни пухталигини кўряпсизми? Нозиклигини кўряпсингми? Сиз одил инсон дейилишлигингиз учун шу иш сифатлар, ёмон сифатлар сиздайўғи бўлишлиги керак. Енди муаммо инсон адолат билан сифатланади. Асаблари жиловланган бўлади, ақл ҳуши жойида бўлади, ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди. Пухта, виждонли инсон бўлади. Астайду билла, я айюҳа алладина аману инжаъа кун фаси кун бинабайин фатабайянун. Антусий бу қомман би жаҳалатинг, фатҳус биҳу алама фаълтум надимин. Ей мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар ҳақиқий аҳволни билмаган холингларда бирон қавмга мусибат йетказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус надомат чекиб қолмасликларингиз учун, ана шу фосиқ олиб келган хабарни нима қилинглар?

[10:06] Текшириб кўринглар, аниқлаб билинглар. Мўмин киши адолатли бўлади, инсофли бўлади ва виждонли бўлади. Агар Ал Қуддус бўлган Роббимиз Субҳанаҳу ва Таолога иқбол қилишни хоҳлайдиган бўлсак, ўзимизни айблардан поклашликка доим ҳаракат қилиб туришимиз керак. Ўзи асли беайб Парвардигор.

[10:33] Беайб Парвардиган. Фақат Аллоҳнинг айби йўқ. Енди, биз ўзимизни бу айблардан тамомий юз фоиз тозала олмаймиз. Бу табиатимизда бор бу нарса. Биз нуқсонлимиз, ожизмиз, бандамиз. Лекин мана шу нуқсонларимизни битта битта йўқ қилишликка ҳаракат қилар еканмиз, ана шу нуқсонаримиз камайишига қараб, Аллоҳга яқин бўлиб бораверамиз.

[10:58] Биродар, Аллоҳга яхин бўлишни хоҳлайсанми? Аллоҳни валийлари, дўстлари қаторида бўлишни хҳолайсанми? Унда ўзингни айблардан поклашга кириш. Инсон авваламбор ўзини ширкдан поклаши керак. Одам боласида бўлиши мумкин бўлган айбларнинг енг каттаси бу ширк. Инсон ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммад расулуллоҳ деб калимани айтиб мусулмон бўлишлиги билан енг катта айбдан ўзини поклади. Тавҳидни исботлади. Мўмин бўлди. Фаришталар ҳам биродарлар аллоҳ таолони тинимсиз суратда мақтаб поклаб туришади. Астадбил ла онах ну нусадбиху беҳамдика ва нуқаддис сўлак. Ҳолбуки биз, дейди фаришталар, ҳамду сано айтиш билан сени улуғлаймиз ва сенинг номингни мудом пок тутамиз. Фаришталар ҳам аллоҳ таолони поклайди.

[11:57] Нафсларимизни ҳар қанақа айбдан поклаймиз. Мақсад нима? Мақсад сенга яқин бўлиш. Яна қайтарамиз. Аллоҳга яқин бўлишингни хоҳласанг, аллоҳнинг валиилари қаторига киришни хоҳласанг, қўлингдан келганича, имконинг йетганича, ўзингни айблардан покла. Аллоҳга яқин бандалар ўзларини нафсларини поклаган бандалар бўлади.

[12:21] Мана енди бир нозик нуқта бор шу йерда. Дунёда подшоҳлар бор, вазирлар бор, мансабдорлар бор, қисқа қувват егалари бор. Ким келиб уларга мулойим гапириб, ўзини содиқлигини еълон қилса, уларни хизматда еканлигини айтса, бу мансабдорлар, бу улуғлар уларни қабул қилади. Енди бояги хизматдамиз деётганлар, бояги улуғларни суратини кўтариб олади. Ана шу улуғлар, мансабдорлар подшоҳлар шу уларга мулозамат қилаётганларни қабул қилиб юборади.

[12:57] Зоҳирида уларга бўлган ҳурматни кўрсатсанглар бўлди, мени ҳурмат қиларканда қабул қилаверади. Одамларни рози қилишлик, мансабдорларни қувват егаларини рози қилишлиги йўли осон. Тамаллуқ қилсангиз, талёғламалик қилсангиз, хизматда еканлигингизни шундай кўрсатсангиз, изҳор қилсангиз, бўлди. Аммо Аллоҳга яқин бўлишни йўли бошқача.

[13:22] Одамларга ёқиш, одамларни қалбини касб қилиш, одамлардир рози қилишни йўли зоҳирий ишлар. Шуни кўрсатиб қўйсангиз бўлди. Аммо Аллоҳга яқин бўлишлик бунақа бўлмайди. Агар сен Манда мустақил бўлмасанг, доим пок бўлмасанг ҳар жойда, раҳмли бўлмасанг. Инсофли бўлмасенг. Камтар бўлмасанг Ал Қуддус бўлган Роббимиз сени қабул қилмайди.

[13:52] Инсонларга содиқ бўлишлик бир нарса, Аллоҳ Таолога содиқ бўлишлик бошқа нарса. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. Инналлоҳа тойибун ла яқбалу илла тойиба. Албатта Аллоҳ Таоло пок зот ва фақат пок нарсани қабул қилади. Пок сўзни, пок амални, пок садақани.

[14:19] Одамлар билан қилинадиган муомала йенгил, Аллоҳ билан қилинайдиган муомала биродарлар осон емас. Айтаётган сўзингиз билан қилаётган ишингиз бир бирига қарама қарши бўлса, сиз содиқмассиз. Агар кибрдан, ёлғондан, хиёнатдан, риёдан пок бўлмасак, Аллоҳ бизни қабул қилмайди. Қалбингга назар солмайди Аллоҳ. Сакинатни бермайди. Ўзини муҳаббатини инъом қилмайди. Сени яхши кўришини сездирмайди.

[14:50] Муаммо менда. Ал Қуддус бўлган роббисига яқин бўлишлиги учун ўзини ёмон сифатлардан поклайди деб айтдик. Одамларни орасида кенг ёйилиб кетган бир ёмон сифат бор. Хусусан мусулмонларни ичида ҳам бор бу сифат. Нима у? Ирқчилик, миллатчилик, қабилачилик, уруғчилик. Мен фалон миллатданман, мен фалон ирқдан, фалон уруғданман.

[15:16] Мана шу миллатчилик ҳам сиз билан бизни Аллоҳъдан тўсадиган ёмон сифатлардан бўлади. Мулоҳаза бор шу йерда. Ҳар битта миллат вакили, ҳар битта миллатвакили ўзини, миллатини бошқа миллатлардан афзал деб билади. Нима учун?

[15:38] Миллатчилик қилаётган одам ўзини, отасини, миллатини ҳаммадан афзал деб билади. Тўғрими? Тўғри. Ҳаммамизни отамиз ким? Одам алайҳиссалом. Шундайми? Шундай. Одам алайҳисса саломат миллати қанақа бўлган? Модомики отасини миллати уни миллати бўлса ва ўша отасини миллатини ҳаммадан афзал деб биладиган бўлса, ҳаммамизни отамиз бўлган Одам алайҳиссалом миллати нима еди?

[16:06] Мусулмон миллати бор, кофир миллати бор, бўлди. Бизни исломимизни таълимотида икки хил миллат бор. Мусулмон миллати, кофир миллати. Бизга бу нарсани қизиғи борми, йўқми? Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, миллатчиликка, уруғчиликка даъват қилган биздан емас. Миллатчилик деб урушган биздан емас ва миллатчилик деб ўлган одам биздан емас.

[16:33] Арабнинг ажамдан, арабмасдан афзаллиги йўқ. Бир хил ҳаммаси. Мағир тақво билан. Ҳамма одам алайҳиссаломдан, одам еса тупроқдан. Нима учун бир миллат егаси бошқа миллат егаларидан ўзини баландроқ деб билади? Нимага ўзини миллатини бошқалардан афзалроқ деб билади? Айтадики, бизни миллатдан фалон фалон одамлар чиққан дейди. Бизни миллат тарихида фалон фалон ишлар бўлган дейди. Миллати қадимийлиги учун айтади ва ҳоказо. Аслида чи, бу нарсалар учун ўзини миллатини бошқалардан афзал деб билмаяпти. Бу миллатни афзал деб биляпти, чунки ўзи шу миллатни вакилида.

[17:16] Ўзи шумиллатни вакили бўлгани учун мақтаяпти. У тарихи учун емас. Мени миллатим ҳаммадан яхши бўлгани учун ҳурматга лойиқ емас. Мени миллатим ҳаммадандан баланд, ҳаммадандан ҳурматга лойиқи, мен шу миллатни вакили бўлганлигим учун. Демак, мен шу миллатанманми, шунинг учун яхши. Мен шу миллатданманми, демак, ўшанинг учун яхший дедимми? Мен бу кибр акалар.

[17:43] Иблис нима деган еди? Ана, мен ана хойру минҳу, мен ундан яхшиман деган еди. Шунинг учун лайин бўлган еди. Агар отасини миллати у учун қадрли бўладиган бўлса, ҳаммани отаси бўлган одам алайҳиссаломни миллати учун қадри бўлиши керак еди. Мусулмонми? Мени биродарим.

[18:06] Миллатини номи қанақалиги? Муҳим емас. Расул айтяптилар. Миллатчилик қилган одам бизданмас. Миллатчиликка даъват қилган бизданмас. Миллачилик деб уруши бўлган одам биздан емас деяптилар. Шунинг учун, биродарлар, мана шу касалга ҳушёр бўлишингиз керак. Ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммад расулуллоҳ дедими? Тамом, бизни биродаримиз у. Ранги қанақа, қайси минтақада яшайди, бой мамлакатми, камбағал мамлакатми, фарқи йўқ. Миллатчилик қилган у одам. Аллоҳдан узоқ, пайғамбардан узоқ, одамлардан узоқ. Инналлоҳа тойибун ла яқбала илла тойиба. Албатта аллоҳ, покизод фақатгина покиза нарсани қабул қилади. Ал қода асату, поклик. Аллоҳ таоло учун покланишга доимий суратда ҳаракатда бўламиз. Тоқатимиз кўтарганича, кучимиз йетганича ва аллоҳ таолодан тавфиқ сўраймиз. Биз бу айблардан ўзимиз поклана олмаймиз, агар аллоҳ тавфиқ бермаса.

[19:12] Парвардигор, мана шу ўзимдаги бор айблардан қутилишигимга ўзинг ёрдам бер, тавфиқ бергин деб дуо қилиб сўрайлик. Биз ўзимизга ташлаб қўйса, ҳеч нарса қила олмаймиз биз. Тақдис, поклаш. Тақдис бу тавҳид дегани, биродарлар. Тавҳид Аллоҳни яккалаш, ибодатда, исм ва сифатларида.

[19:35] Бандалар тавҳиддан кўра яхшироқ нарсани ўрганишмаган. Тавҳид нима? Ёлғиз Аллоҳни ўзига қулчилик қилишлик. Қўл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳал тадрияма ҳаққуллоҳи алали ибн наби соллаллоҳу алалайҳи васаллам маозимни жабал розияллоҳу анҳуни ўзларининг уловларига учраштириб олиб сўрадилар. Емас, Аллоҳнинг бандалари устида қандай ҳаққи борлигини биласанми?

[20:05] Бу саҳоба Аллоҳ ва расулуҳу аълам. Аллоҳ ва унинг расули бир учироқ деди. Пайғамбаримиз айтдилар, ан я абодуҳо вала юшни кубихи шайъан. Албатта Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи, унга бирон нарсани ширк келтирмасдан унга ибодат қилишлари. Аллоҳнинг бандаларини устидаги ҳаққа, бандалар Аллоҳга ширк келтирмасдан ибодат қилишлари. Аллоҳни ҳаққи. Аллоҳнинг ҳаққи, бандалар Аллоҳга ширк келтирмаслиги. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна сўрадилар. Агар улар шундай қилишса, бандалар, Аллоҳга ширк келтирмай ибодат қилиши са, бандаларни Аллоҳни устида қанақа ҳаққи борлигини биласанми? Бандани Аллоҳни устидаги ҳаққи бор екан.

[20:55] Биласанми бандаларда нима ҳаққи бор Аллоҳни устида? Агар ширк келтиришмаса, Аллоҳ ва Расул бўлувчироқ деб жавоб берди бу саҳоба. Пайғамбаримиз айтдилар, бандаларнинг Аллоҳни устидаги ҳақлари, Аллоҳ уларни азобламаслиги. Роббилар аламин, борлиқни яратувчиси бўлган Роббимиз Ал Қуддус субҳанаҳу ва таоло ўзини устига бизни ҳаққимизни қўйибди. Бизни ҳақидор қилиб қўйибд ўзини устида. Ўзини қарздор қилиб қўибди. Нима екан? Аллоҳга ширк келтирмасдан ибодат қилиб, тавҳид билан олдига борсанг, сени азобламаслиги, сени Аллоҳни устингларга ҳаққинг бўляпти.

[21:34] Шунинг учун биродар, ўзингни айблардан покла, Аллоҳдаан тавфиқ сўра, Аллоҳга яқин бўл. Яҳудлар даъво қилишди. Астайду биллаҳ, наҳми абнауллоҳи ваҳиб ба уҳу. Биз дейишди яҳудийлар. Аллоҳнинг суюкли болаларимиз, Аллоҳни суйганларимиз, Аллоҳнинг ўғилларимиз ва уни яхши кўрганларимиз. Аллоҳ таоло уларни бу даъволарни рад қилиб шундай деди. Қул фалайман ю адҳибукун би зунубукун бал антҳун башарун минман холиқ.

[22:12] Айтинг, у ҳолда нега сизларни гуноҳларингиз сабабли азоблайди? Агар сизлар Аллоҳни суйганлари бўлсанглар, Аллоҳни ўғиллари бўлсанглар ўзинглар даъво қилгандақа, нимага азоблаяпти? Йўқ. Сизлар ҳам у яратган барча одамлар каби одамсизлар. Имом Шофий мана шу оятдан истеъмол қилиб айтадики, агар уларнинг бу даъволарини Аллоҳни яхши кўрган бандаларимиз, Аллоҳнинг ўғилларимиз деган даъволарини Оллоҳ қабул қилганида, уларни азобламаган бўларди. Азобладими? Демак уларни даъволари ботин.

[22:50] Агар биз ҳам даъво қилсак, нимани? Биз Аллоҳ Таоло Қуръонда мақтаган умматмиз деб. Астарбеклар, кун тум хойра умматинг ухрийжатли нас. Ей умматул Муҳаммад, деди Аллоҳ Таоло. Одамлар учун чиқарилган миллатларни енг яхшиси сизлар бўлдинглар, деди. Деса биз мана шу калимани тақозоси билан биз ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деганмиз деб туриб, ана шу Аллоҳ мақтаган яхши уммат биз деса ку, лекин ҳаётимиз бунга тўғри келмаётган бўлса, ишларимиз, феълларимиз, ахлоқларимиз, бизни ҳам бу гапимиз яҳудийларни давослиққа қуруқ даъво бўлиб қолиш хавфи бор.

[23:34] Матишга кирганда тақволи мусулмон, яхши одамлар ичига кирганда яхши одам, лекин ташқарига чиқиб бошқа тоифаларга қўшилганда, шуларни биттаси бўлиб кетаётган бўлсангиз, биз умматларнинг яхшисимиз деган сўзингиз қуруқ даъво бўлиб қолади. Қўл фалима ю авдий бу кун, бир дуню бу кун. Агар сизлар Аллоҳни ўғиллари, суйган бандаларимиз деган даъвойлар рост бўлса, нима учун азоблаяпти сизларни? Азоблаяптими? Демак сизлар ҳали Аллоҳни авлия ололмайсизлар.

[24:07] Ақули қовли ҳа да ва астағфируллоҳ или ва илоҳ инна Аллоҳ ва малака таҳуш сонли она ала наби я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инна алҳамдулиллаҳи инна ҳамдуҳу анастайинуҳу анастағфируҳ.

[24:32] Ва на удубиллаҳи мин ашурури ампусина. Ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудир лала ва ман юдилил ҳу фалаҳ ҳадияла. Ва нашадо алла илоҳ илаллоҳу ваҳда ҳула шарикала. Ва нашаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракату. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан ал қуддус исмини суҳбат қилаётган едик. Давом етамиз.

[25:05] Агар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари мусулмонларнинг ҳаётида тадбиқ бўладиган бўлса, у мусулмонлар аллоҳнинг азобидан омон бўлишади. Ана шу азобдан қутилишнинг битта йўли набий соллаллоҳу алалайҳи васалламнинг суҳбатларига амал қилиш. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади, астайду биллаҳ. Вома ака ан аллоҳу ли ва алтҳи баҳум ва антаҳ фиҳин. Ей муҳаммад алайҳиссалом, модомики сиз уларнинг орасида тураркансиз, аллоҳ уларни азобламайди. Яъни, расулуллоҳ тирик замонларида, саҳобаларни орасида расулуллоҳ бор еканлар, аллоҳнинг балоси келмайди. Хўп, у ўша замони саодати учун шунақа еди. Енди мана ҳозир Расулуллоҳ йўқлар. Вафот етганлар. Енди нима бўлади? Қайтараман. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тирик пайтларида, Расулуллоҳнинг замони саодатида Аллоҳни азоби келмас еди екан умматга. Енди ўтиб кетгандан кейинчи? Умматни аҳволи қандай бўлади? Аллоҳ Таоло айтадигани бу йерда, ва ма каъна Аллоҳ лия дҳибаҳум. Аллоҳ уларни азобламайди. Агар нима бўлса?

[26:16] Ей Муҳаммад али ассалом, агар умматингизни ҳаётида, ишида, сафарида, муомаласида, олди сотқисида, юриш туришида, сизнинг суннатингизни тадбиқ қилишса, уларга азоб келмайди. Яъни, бизни ишимизда Расулуллоҳни туришлиги, у жисмоний туриши емас, физический туриши емас. У зотнинг суннати турган бўлса, демак, Расулуллоҳ биз билан турган бўладилар.

[26:41] Ким суннатга амал қилса, демак, Расулуллоҳ уни ёнида, у билан бирга, демак, унга азоб келмайдилар. Ғоятни давомида айтяпти. Вома ака ан аллоҳу маъодҳибаҳум ва ҳум ясағфирун. Сиз тирик пайтингизда азоб келмас еди, сиз улар билан бирга едингиз. Енди, сизни суннатингизга амал қилиб туришса, кейинги даврда яшаган мусулмонлар азоб келмайди. Ва улар истиғфор айтиб, мағфирот сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобламайди.

[27:11] Расулуллоҳ йўқлар, бизга иккита нарса қоляпти. Ўз зотнинг суннатига амал қилиш, орқасидан истиғфор айтиш. Истиғфор аитиб турар еканмиз, Парвардигоримиздан қилган гуноҳларимизга кечирим сўраб, тавба қилиб турар еканмиз, иншааллоҳ бизни ҳам устимизда ана шу бало деган хавф бўлмайди. Суннатни маҳкам ушлашлик ва истиғфор аитйишлик.

[27:36] Агар суннатни ушамасак, Аллоҳ азза ва жалага истиғфор алтмайдиган бўлсак, устимизга азоб келиб қолиши хавфи бор. Ал Қуддус, Ат Тақдиз. Ат Тақдиз дегани биродарлар бу тавҳид. Тавҳид Аллоҳни яккалаш. Зотида, сифатларида, феълларида.

[28:00] Лай сака метлиҳи шайъун. Аллоҳга ўхшаш бирон нарса йўқ. Бирон нарса у Зотга ўхшаб емасдир. Шунинг учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг зоти ҳақида сўз кетганида, бизни еътиқодимиз, Мотуридий ақидасини еътиқоди, тафвиз. Нима дегани? Ўзи билади дейиш. Аллоҳни ўзига нима қилиш? Ҳавола қилиш, Аллоҳни ўзи топширишлик. Аллоҳ қайерда? Аллоҳ аршга истеъфо қилди, қандай бўлади? Қуръонда Аллоҳни юзи, қўли, жони дебди. Ҳадисларда Аллоҳ кулади дебди. Ҳадисларда Аллоҳ Таолонинг иккита қўли бор дебди. Иккала қўли ҳам ўнг қўл екан. Аллоҳ Таолонинг китта бармоғи дебди. Жаҳаннамни оёғи билан езади дебди. Мана шу Аллоҳ Таолонинг зотига тегишли сўзлари айтилганда, бизнинг еътиқодимиз тафвиз. Аллоҳ ўзи билади. Ўша нарсаларда бор дедими Аллоҳ? Тамом, бор. Қўли бор дедими? Қўли бор. Оёғи билан езади дедими, езади. Инкор қилмаймиз, чунки оятда ҳадислар турибди. Енди тафсилотини қанақалигини кавламаймиз, сўраб суриштирмаймиз. Келишдик а? Бизни ақидамизда Аллоҳ ўзи билади.

[29:19] Оят, ҳадисларни ўқиб, устидан тушунган, зоҳирий маъносини ушлаб олиб, одамларни орасида муаммо қилмаймиз. Демак, Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ. Ат тахтис, поклаш, нафий қилиш, исбот қилиш. Мана биз ла илаҳа иллаллоҳ деймиз. Бу ҳам нафий қилиши, инкор қилиши, ҳам исботлаш, тасдиқлаш. Ла илаҳа дедик. Илоҳ йўқ дедик. Бу нафий қилишингиз. Орқасидан исботладик, фақат Аллоҳ бор. Демак, ла илаҳа иллаллоҳ деганимизда, биз Аллоҳни поклаяпмиз.

[30:02] Аллоҳ таолога лойиқ бўлмаган ҳар қандай нарсадан Аллоҳни поклаймиз. Масалан биз Аллоҳ пок деймиз. Ижмонли суратда. Мужмал суратда. Нима дегани? Масалан бир одамни фалончи яхши одам десангиз, бу мужмал мақташ бўлади. Яхши одам. Енди. Таърифлаб кетдингиз, ёлғон гапирмайди, саховатли, аҳдида туради десангиз, бу тафсилий мақташ бўлади. Аҳмад яхши одам, бўлди, бу мужмал мақташ.

[30:36] Енди сифатларини айтишлик, бу тафсили моқташ. Аллоҳ таолони мақтаётганимизда, биз мужмал мақтаймиз. Аллоҳ пок. Аллоҳни поклаганда айтамиз, Аллоҳ пок. У анақа емас, манақа емас, бунақа емас дейилмайди. Аллоҳ пок, ижмонли суратдан. Ана шу тафсилотлари айтилмайди. Ҳар қандай айбини ҳусондан пок, тамом.

[31:01] Аммо Аллоҳ таолони яхши сифатларини айтаётган пайтимизда, тафсилотини айтамиз. Аллоҳ меҳрибон, Аллоҳ раҳмли, Аллоҳ кечирувчи Кабирул Мутаъан. Поклаганимизда мужмал поклаймиз, Аллоҳ пок деймиз. Аммо мақтовли сифатларини айтганимизда, тафсилий.

[31:25] Шунинг учун биз Аллоҳ Таолони Ал Қуддус деганимизда маъноси ҳар қандай айбини ҳусондан Аллоҳ Таоло пок деганимиз бўлади. Қанақа айб бўлмасин, Аллоҳ ундан пок. Соғлом қалб соғлом қалб Аллоҳ хоҳламаган ишларни, Аллоҳ рози бўлмайдиган шахватларни хоҳламайди. Соғлом қалп Аллоҳнинг ваҳисига тескари бўлган хабарларга ишонмайди, уларни тасдиқламайди.

[31:56] Инсон ўзини зотида поклигини яхши кўради. Масалан, кийимимиз пок бўлишини хоҳлаймиз. Уйимиз, машинамиз, хуллас ҳамёвимиз. Чунки одамларни кўзи тушадиган жойда у. Одамларнинг кўзи тушайдиган жой мана шу кийимимиз, машинамиз, уй жойимиз. Лекин Аллоҳ Таолонинг назари тушадиган жой бу қалб.

[32:20] Аллоҳ Таоло ҳадис қуддусида айтади. Я абдий, таҳқорта ман зарал халқи синин. Ей бандам, одамларни халойиқми назари тушадигани ўринларини тозаладинг. Афалат таҳоратда ман вари санъатам. Енди мени назарим тушадиган жойини бир соат бўлса ҳам тозаладингми?

[32:42] Келинглар меҳмонлар келиб, тозалаб юборинглар бир пастдан буёғда. Нима бўлмасин? Хунук кўринмасин. Комиссия келар екан. Келинглар, айнангларда нима қилиб юборайлик? Отворар. Бизни уй жойимизни, кийим бошимизни, машинамизни одамлар кўради. Ўшанинг учун тоза тушишга ҳаракат қиламиз. Енди Аллоҳ азза ва жалларнинг назари тушадиган жойи қайер екан? Қалб екан. Қалбимизни ҳам Аллоҳ учун поклаяпмизми, йўқми?

[33:10] Инналлоҳ ала яндур ила суъваликум ва аммаликум. Аллоҳ сизларни суратинглару пулингларга, бойлигингларга қарамайди. Ва лекин яндур ила қулубикум ва аммаликум Аллоҳ сизларнинг қалбларингизга ва амалларингизга қарайди. Ташқи кўриниши зўр бўлиши мумкин. Соқол қўйган, суннатга мувофиқ кийинган, атирларни сепган, ташқи кўринуши зўр бўлиши мумкин. Лекин ундан муҳимроқ жойи инсоннинг қалби.

[33:40] Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, астайдубиллаҳ, яъу малаям фауми маълум вала банун илла ман аталлоҳа биқолбин салим. Ҳаммамиз ўша қиёмат кунига борамиз. Албатта борамиз. Унга ишонамизми, инкор қиламизми, фарқсиз. Чунки мўмин ҳам, кофир ҳам барибир ўлади да. Уни ўлишлиги Аллоҳ Таолонинг қўлида, қабридан тирутилиши ҳам Аллоҳ Таолонинг ихтиёрида. Бу ёққа бу ёққа ҳеч нарса қила олмаймиз.

[34:09] Аллоҳ айтади, у кунда, қиёмат кунида, на мол у давлат ва на болачақа фойда бермайди. Агар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина мана шу нарсаси фойда беради. Соғлом қалб. Еҳ, менчи, бунақа юрганим билан матим тоза. Қалбим тоза.

[34:33] Мен намоз ўқимаганим билан, ариқ ичганим билан зато матим тоза мени дейди. Бу даъво бу қуруқ. Соғломқалб. Тоза қалб қанақа бўлади? Аллоҳ рози бўлмаган шаҳватларни хоҳламайди. Аллоҳни ваҳисига тескари бўлган сўзларни тасдиқламайди. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайди. Ҳаётини шариатни устига қуради. Мана шу одамни қалби покиза одам дейилади.

[35:02] Одамлар бориб, янги иш бошлайди, тижорат қилади, муомалаларга киришади. Шариатга мурожаат қилмайди, ўзи хоҳлагандек бошлаб битириб, енди шариатга қарамасдан, ўзи хоҳлагандай иш қилгандан кейин, албатта муаммога киради. Иккита шерик бўлсин, ё бир одам пул олиб ишлатаётган бўлсин, бошида шариат бўйича бошлаганида муаммо чиқмас еди. Йўқ, ўзи ошимчалик билан қилиб олди, ўзини ақлига, тоза қалбига ишониб, кейин муаммога кирса, шариатга келади ҳал қилиб беринг деб. Ўзи сени муаммойинг шариатга келмаганлигингда еди. Шариатга келмадингми, муаммо чиқиши аниқ еди. Енди йечиб беринг деб шариатга келади.

[35:44] Енди шариат билан йечилса, уни фойдасига, бўлишига аҳли йетса келади у ҳам яна. Агар уни зарарига бўлиб қоладиган бўлса, келманглар қўяди. Бунақа одам қалбимни покиза демасин. Яқинда бир шунақа бир савол билан келди укалар, отасига раҳмат. Хуллас ўртада яхшигина катта пул. Иккита одам шерик бўлган, можаро бўляпти. Икков ҳам айтяпти, домла деяпти. Кимга ўтиб кетиши пул муҳиммас деяпти. Муҳими Аллоҳ айтганиқа бўлсин деяпти.

[36:18] Шунақа бир поколения тарбия топибди бизни ишимизда. Муҳиммас кимга ҳал бўлади деяпти. Мухими Аллоҳни айтгани бўлсин дейди. Чунки иккаласи ҳам билади, Аллоҳ айтганига амал қилса, зарар кўрса ҳам, рози бўлса, Аллоҳ бошқа томондан беради. Ғарбда яшаётган бир мусулмон оилани тасаввур қилинг. Беш йил, ўн йил яшади. Ғарбда яшади, мусулмон. Ажрашиш керак.

[36:42] Аёл нима қилади? Агар шаръий қозига бориб ажрашаман деса, ерини мулкидан ҳеч нарса берилмайди унга. Аммо ана шу Ғарбни дунёвий қонунига бориб мурожаат қилса, ерини ярим мулкини унга ҳукм қилиб беради. Ана, ана покиза қалб егаси Аллоҳ айтган томонга юради. Унга фойда бўладими, зарар бўладими, муҳим емас унга. Муҳими Аллоҳ айтгани бўлсин.

[37:14] Покиза қалб, егаси Аллоҳни норози қиладиган ишларга бормайди. Ваҳийга тескари юрмайди. Ҳаётини шариат ҳукмларини устига қуради. Аллоҳ Таоло айтяпти, у кунда на мол у давлат ва на бола чақа фойда бермайди. Ва агар Аллоҳни ҳузурига тоза дил билан кирган кишиларгагина мана шу нарсани фойда қилади.

[37:39] Инсоний комил сифатлар бор. Инсонлардаги комил сифатли, ростгўйлик, омонатдорлик, адолат, меҳр шафқат. Бу яхши сифатлар. Лекин Аллоҳ Таоло инсоний комил шифатлардан ҳам қок. Биз айтаётган сифатлар инсонларга хос, инсонлар ҳам адолатли, раҳм шафқатли кечирувчи бўлади, лекин Аллоҳ Таоло мана шунга ўхшаган инсоний сифатдан олий.

[38:08] Нима дегани бу? Нима Аллоҳ адолатли емасми? Аллоҳ раҳм шафқати емасми? Ҳа, раҳм шаф қатли. Одамлар ҳақида айтамиз. Бу адолатли қози деймиз. Меҳрибонлик ҳақида гап кетганда, онадек меҳрибон дейди. Ғамхўрлик ҳақида гапирса, отадек меҳрибон, ғамхўрдек дейди. Демак, ҳозир адолатли ҳозир, меҳрибон она, ғамхўр ота. Бу инсонларда бор бўлган яхши комил сифатлар. Аммо Аллоҳ бундай инсоний сифатлардан пок.

[38:46] Биз Аллоҳни адолатли деганимизда, адолатли қозидек адолатли демаймиз. Аллоҳ таолони ғамхўр деганимизда, отадек ғамхўрт демаймиз. Аллоҳ таолони меҳрибон деганда, онадек меҳрибон демаймиз. Чунки бу қози, ота ва она инсон. Буларнинг сифатлари ҳам инсоний ва бу нуқсонли.

[39:12] Ўша адолатли деган қозингиз мингта ҳукм чиқадиган бўлса, шундан ўн таси адолатсиз бўлиб қолган. Лекин катта қисмида адолат қилганлиги учун адолатли дейдиворамиз. Онани меҳрибон деганда, баъзида меҳри камиб ҳам қолади, кўнгли совуб қолади боласидан. Ота ҳам шунақа. Шунинг учун инсоний, комил бўлган сифатлардан ҳам Аллоҳ пок. Чунки Аллоҳ мукаммал адолат егаси, мукаммал раҳм шафқат ва ғамхўрлик егаси.

[39:42] Аллоҳ таолонинг интиқом олувчи еканлиги маълум. Аллоҳ минтақим, интиқом олади. Интиқом олиш деганда биз бир маънони тушунамиз. Биров сизга зулм қилди, сиз ўша зулм қилганга бориб туриб, жавобини шунга ярашиб берсангиз, сиз интиқом олган бўласиз. Қасос олган бўлас сиз. Ал минтақим, имтиқом олувчи, Аллоҳ Таолонинг исмларидан. Енди, Аллоҳ Таолони мунтаҳим имтиҳон олувчи дейилганида, жабборларни, золимларни ўзинига ўз ўрнига қўйиб қўйишлик тушунилади. Ҳаддига келтириб қўйилишлик тушунилади. Ва мана шу золимлардан имтиҳон олишлиги билан инсонлар роҳатланади. Яна шу золим, жаббор, тоғий бўлган одамни Аллоҳ Таоло имтиҳон олиб жазоласа, одамлар нима қилади? Роҳатланади.

[40:36] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнидан бир жанозани олиб ўтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар мустариҳун ва мустароҳун минҳу. Саҳобалар сўрашди. Мустариҳун нима? Мустароҳун нима? Пайғамбаримиз айтдилар, мўмин менда вафот етиб, дунёнинг қийинчилиги ва азиятларидан қутулиб роҳат олувчидир. Мустариҳун. Мўмин ўлса, дунёни машаққатларидан қутулади, роҳатланади. Енди мустароҳин нима? Фожил банда вафот етса, бандалар қутулади ундан. Юртлар қутулади унда. Дарахтлар, ҳайвонлар, ҳашаротлар унинг азиятидан роҳатланади.

[41:26] Битта одам ўлиб туриб роҳатланяпти, дунёдан чиқиб кетиб, қутулиб азиятларидан. Иккинчи одам ўлса, дунё ундан қутуляпти. Интиқом олиш. Масалан, Аҳмадга биров зулм қилди, тажовуз қилди. Уни интиқом олишга ҳаққи бор. Яна авф қилиб қўйиш имконияти ҳам бор. Қасос олиш ва авф қилиш. Қайси йўлни тутишлиги аҳамияти учун комилроқ бўлади? Интиқом олишими, авф қилишими?

[41:59] Иккала варианти турганида авф қилиб қўйиши устунроқ бўларди. Қасос олмасдан авф қилиш раҳматга яқин бўлади. Қаранг, ўзини ҳаққини шариат бўйича олган бўлса ҳам, барибир одамлар авф қилиб қолгани яхши еди дейди. Тўғрими? Аммо Аллоҳ Таолонинг интиқоми ҳақида гапирилса, Аллоҳ Таолонинг имтиҳон олиши айни раҳмат бўлади. Кимга? Мазлумларга. Бояги золимдан Аллоҳ имтиҳон олдими, Жаббор жазосини бердими, бир мусибатга, балога учратдими? Мана шу учратганлиги раҳмат.

[42:39] Кимга? Мазлумларга қолган халойиққа. Тоғийларда Жабборлардан интиқом олиб, халойиқни улардан қутқаради, роҳатлантиради. Инсоннинг Аллоҳ азза ва Жалла ҳақидаги илми комил емас, мутлоқ емас. Чунки инсон Аллоҳ Таолонинг қандай еканлигини, зотини билиши мумкин емас. Аллоҳ ҳақида ҳар қанча кўп билманг, бу илмингиз нуқсонли бўлаверади. Чунки Аллоҳ Таолони танишлик, Аллоҳ Таолонинг ўзи билан бўлади. Ҳатто мана шу махлуқотлар ҳақидаги илмни енг билимдони бўлган Муҳаммад Мустафа соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам Аллоҳ ҳақидаги илми мутлоқ емас, нисбий, нуқсонли.

[43:27] Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқбол қиларканмиз, у зотни ҳаётини ўқиб ўрганиб, суннатларига киришарканмиз, у зот ҳақида янги бир нарсани кашф қилиб бораверамиз ва аввалги ҳолатимиздан ҳаё қиламиз. Нима дегани? Мен Пайғамбаримизни танимас еканман шу пайтгача. Худди шунга ўхшагандек, Аллоҳ Таоло ҳақида қанча билимингиз кўпайган сари, мен Аллоҳни танимас еканман дейишингиз ҳам кўпайиб боради.

[43:58] Билимингиз кўтарган сари, билимсизлигингиз маълум бўлаверади. Бир бой одамни тасаввур қилинг, бир миллиард пули бор деб ўйлардингиз, сизни қалбингизда унга нисбатан бир ҳайбат, ҳурмат бор еди. Кейин билсангиз, юз миллиард пули бор екан. Енди бу ҳурматингиз нима бўлади? Яна ҳам зиёдалашадими? Сиз Аллоҳ Таоло ҳақида озгина илмингиз бор еди, шу илм билан Аллоҳни улуғлаб, Аллоҳда қўрқиб, Аллоҳни яхши кўрар едингиз. Енди бу илмингиз кўпайган сари, Аллоҳда қўрқишингиз, Аллоҳда умид қилишингиз, Аллоҳга суянишингиз яна зиёда бўлиб боради. Шунинг учун иннама яхшиаллоҳи мина ибади ҳил улама. Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай дейди. Албатта, бандалар орасида Аллоҳда олий бандалар кўпроқ қўрқади. Чунки қанча яхши танисангиз, шунча қўрқишлигингиз зиёда бўлади. Шунинг учун Аллоҳни яхши таниган банда ризқ фақат Аллоҳда еканлигини билади. Ҳамма иш Аллоҳни қўлида еканлигини билади. Шу билан у саодатли бўлади, бошқалар емас.

[45:13] Аллоҳни танигани сари, қалбида хотиржамлик, саодат шуъри пайдо бўлади. Аллоҳ таолонинг маърифати диннинг асли. Аллоҳ енг буюк зот. Аллоҳу акбар. Бу кундай равшан. Агар чуқурроқ ўйланиб кўрсангиз, нимани топасиз?

[45:39] Аллоҳ сен ўйлагандан кўра улуғроқлигини. Аллоҳ сен у ҳақида билган нарсадан кўра улуғдироқ. Оллоҳни маърифати инсонда кўпайган сари, уни ақли лол қолади. Лол қолиб, аллоҳу акбар дейишдан бошқа сўзи қолмайди. Субҳаналлоҳ дейишдан бошиқа. Аллоҳ инсон зотида бор бўладиган комил сифатлардан ҳам пок еканми?

[46:07] Инсонда бор бўлган нуқсонли сифатлардан ерта қачон пок. Айтдик мана, меҳрибон она, ғамхўр ота. Адолатли қози. Меҳрибонлик деганда она тасаввур қилинади. Ғамхўрлик деганда ота тасаввур қолинади. Енди аллоҳ таолони отадек ғамхўир, онадек меҳрибон деб бўлмайди. Чунки онани меҳрибонлиги ҳам нуқсонли бўлади. Отани ғамхўрилиги ҳам нуқсонли болади. Шунинг учун айтяпмиз. Аллоҳ таоло инсонларда бор комил сифатлардан ҳам покаками? Енди ерта қачон инсондаги нуқсонли сифатлардан пок бўлади. Волейллаҳи ила аслима ул ҳусна фадоийҳу беҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бордир, бас уни улар ила чорланглар. Демак, Аллоҳнинг маърифати, Аллоҳни таниш бу диннинг асли. Агар сиз Аллоҳни танисангиз, буюрувчи бўлган Аллоҳни танисангиз, уни буйруғини бажаришда, тоатта ихлосли бўласиз, муҳаббатли бўласиз. Аммо Аллоҳни ўзини танимасангиз у, фақат буйруқларини ешитган, таниган бўлсангиз, Аллоҳнинг буйруқларини бажаришдан қочишда, ҳийла қилишда, устаси фарен бўлиб кетасиз.

[47:26] Шунинг учун сиз шариатда айтилинган буйруқларни ўрганишдан аввал Аллоҳни кимлигини танишга ҳаракат қилинг. Бу буйруқларнини ким буйруғганлигини билсангиз, буйруқчи уни танисангиз, буйруғига интилиб муҳаббат билан ёндашасиз. Агар Аллоҳни танимасдан ибодатга кириша оладиган бўлсангиз, амалга киришсангиз, сиз амалларда қочишликда уста бўлиб кетиб қоласиз.

[47:51] Шунинг учун, биродарлар, Аллоҳда бандалар орасида кўпроқ ким бор екан? Олим бандалари. Мана ўтириб, ҳозир Аллоҳ Таолони Ал Қуддус исмини ўрганяпмиз. Аллоҳ ҳақидаги илмимиз озгина зиёда бўлди. Билдик, Аллоҳ Таолони онадек меҳрибон, отадек ғамхўр деб бўлмас екан. Билдик, шу илм шу. Онангдан ҳам меҳрибон, отингдан ҳам ғамхўрдир. Аллоҳ сенга шундай меҳрибонки, сен тасаввур ҳам қила олмайсан. Аллоҳ сен ҳақингда шундай ғамхўрки, тасаввур ҳам қила олмайсан. Сени ишинг Субҳаналлоҳ дейишлик.

[48:29] Ақул қовли ҳа да. Ва астағфируллоҳи ли ва лакум. Инналлоҳу ва малакати қуйи соллуни ала наби. Я юҳалладина амалуҳу соллу алайҳи ва саллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълви ва баракати.
