# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 362 of 510
- Section: —
- Duration: 12 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/362
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/vJiFi4jhK1E.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=vJiFi4jhK1E
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/361.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/363.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Мана садақани савоби йетишига далил, Имом Бухорий ва Муслимдан келтирилган ҳадис. Шундай бир тоифа уламолар бор, ўликни амали фақат ўзи билан еди. У ўлгандан кейин амали тўхта еди. Қолган тирикларни уни орқасидан қилган ишидан савоб йўқ деганлар ҳам бор. Йўқ. Тирикларни қилган амалларидан ўлганларга ҳам савоб бўлади деган тоифалар ҳам бор. Мана аҳли суннавал жамоат еътиқодида сиз билан бизда бор. Ўликлар тирикларни қилган ишларидан фойдаланади. Мана енди садақа қилса, мени йерга савоб беришига далил, Имом Бухориё Муслимдан, Ойша онамиздан. Бир киши айтдики, ё Расулуллоҳ, тозаладан онам вафот етди. Ўйлайманки, агар гапира олганида, уни номидан садақа қилишимни сўрар еди. Агар онамни номидан садаққа қилсам, онамга ажр савоби бўладими? Деб сўраган еди пайғамбаримиз, ҳа деб жавоб бердилар. Мана Бухорий ва Муслимдан ҳадис: "Садақа қиламан, онамга савоб борадими?" Боради деяпти.

[1:04] Анна Имрон тан мин жуҳайната жад ила Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва фаолат инна умми натарот ан таҳутжа. Мана бу Жуҳайнадан бўлган, Жуҳайнадан олган бир аёл келиб: "Ё Расулуллоҳ, онам вафот етиб кетди, ҳаж қилишни назр қилган еди." Онамни номидан ҳаж қилсам бўладими?" Қоли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳужжи анҳа." Уни номидан ҳаж қилинг дедилар. Аро айтилавкан: "Аъла уммики дайнун а кун тийқодиятан." Агар онангизни қарзи бўлса, узаммидингиз деди. Аёл ҳа деди. Расулуллоҳ айтдилар: "Ўқидуллоҳа, соллаллоҳу аҳау бил вафот." Расулуллоҳ айтдилар: Аллоҳни қарзини ҳам адо қилинглар. Аллоҳ ваҳва қилишга ҳақлидир. Назир қилдими, демак қарз бўлди. Яхши бўлиб қолсам битта қўй сўяман. Яхши боқиб қолсам бирор рўза усти бераман. Назир қилдингизми, атадингизми, бу йелкангиздаги қарз. Аллоҳ насиб қилса шу ёзга тушса бир қудуқ калит бераман маҳаллага, деди отангиз. Ўтиб кетди. Назир қилди. Бола уни адо қилишлиги керак бўлади. Мабодо ким бунга қодир бўладиган бўлса.

[2:12] Қуръон ўқиб ишлашлик. Мана қарз масаласида агар ўзини фарзанди, ўзини фаразанди емас, бегона одам бўлади, қарзини узаман деса, бу ҳам мумкин бўлади. Абу Қатода розияллоҳу анҳун ҳадиси бир киши ўлади, икки идинор қарзини Абу Қатодан розияллоҳи анҳун бўйнига олади. Расулуллоҳ жанозасини ўқиганларидан кейин, ертаси куни қараб, пайғамбаримиз абу қатодани кўриб, ей абу қатод а? Кечаги қарзни узиб қўйдингизми? Деди. Е, Расулуллоҳ кечилди ю, деганда Расулуллоҳни ранглари ўзгариб кетди, норози бўлган еди. Югуриб бориб узиб келди. Икки дин орада. Шунда Пайғамбаримиз айтдилар, ал ана баридати алих и жилдату ҳуни. Мана енди тери, тери бадани совуди уни деди қабрида. Демак мумкин бўлар екан.

[3:01] Қуръонни ўқиб бағишлашлик. Буни ҳам кимдир савоби йетади дейди, кимдир йетмайди дейди, мана биз, биз нима деб еътиқод қиламиз? Биродарлар, ўтганларга қорин оқиб дуо қилиб бағишлаш, албатта уларга савоби йетади. Неча йил, неча замондан бери бизни юртимизда яшаб келган мусулмонлар шуни қилган, ҳеч ким инкор қилмаган. Бадриддин айний, раҳматуллоҳ алайҳи ўзининг саҳиҳ бухорийга ёзган шарҳида, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита қабрдан олдин ўтиб кетаётиб, бир дарахтларни олдида синдириб иккига бўлиб, санчиб қўйганини биласизлар. Шунда айтилади расулуллоҳ, шоят шу сабаб булардан азоб йенгиллатилса. Яъни юсаб би хулиллаҳи мафиз самавати ва мафилот. Осмонлар йердаги ҳамма нарса тасбеҳ айтади. Валакин ла тавқахуна тасбеҳаҳун. Сизлар тушунмайсизлар тасбеҳини. Шу иккита навда қуригунча нам бўлар екан, демак тасбеҳ айтади, шуни тасбеҳидан мана қабрда ётганлар фойдаланса деяпти. Шу ҳадисига қаттоби айтади, бу ҳадисда қабр устида китоби азизни қуръонни ўқиш мустаҳаб еканига далил бор. Чунки доғ дарахтнинг тасбеҳ туфайли маййитга азоб йенгиллатиш умид қилинар екан, қуръони каримни тиловатида умидворлик барака янам каттароқ бўлади.

[4:20] Демак мумкин, биродарлар. Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматулло али ва Имом Аҳмадлар айтишган, Қуръон қароватининг савоби маййитга йетади. Шу фикрни қўллаган улар. Қуръонни ҳислатиринглар, албатта ашула иншааллоҳ йетади. Бунга далил Абу Бакр Наджорнинг Сунан китобида Али розияллоҳ ҳам худан қилган ушбу ривоят. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ким қабрлар ўртасида ўтиб қолиб, Қул ҳуваллоҳу аҳадни ўн бир марта ўқиб, сўнг унинг ажрини ўлганларга бағишласа, унга ўлганларнинг ададича савоб берилади дедилар. Дори ҳукмний ривоят қилган.

[5:02] Яна ўз Сунанида Анаси розияллоҳу анҳудан марфу шаклда ривоят қилинади. Ким қабристонга кириб, ёзсин сўрасин ўқиса, ўша куни улардан азоб йенгиллатади. Демак, биродарлар, савоби йетади. Савоби йетади. Мақол Ибн Ясордан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, иқро ва ала мотакум Ясин. Абу Довуд ибн Можид.

[5:32] Расулуллоҳ айтганлар, ўликларингизга ёсинни ўқинглар. Мана тўғридан тўғри ҳадисларда Пайғамбаримиз сиз билан бизни бунга буюряптилар. Умуман олганда, бизни мазҳабимиз, Ҳанафий мазҳабидан барча мўтабар манбаларида садақа, рўза, тиловат, бошқа амалларни ана шу савоб йетишда алоҳида тўхтаб ўтилган. Мана жумладан ал ҳидоя, баҳру ройиқ, бадойи китобларда бу нарсаларни савоб бориши ҳақида ҳам сўз кетган. Яна Раддул Мухторда шундай бир нарсани ўқиймиз, Мурод Али. Ибна Ҳажар Маккидан айтилинади. Биров қабристон аҳлига Фотиҳа сурасини ўқиса, савоб уларнинг ўртасида тақсимланадими ёки ҳар биттасига ўша ваъда қилинган савоб борадими деганда, ҳар биттасига алоҳида савоб боради деб айтилган.

[6:25] Биз ўтгандан кейин мусулмон киши, Қуръонни ўқиб орқасидан савоб бағишлашликни тўғри деймиз ва бу тўғри нарса бўлди. Садақаи жорийин. Саъдун Мубодо розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига келиб, ё Расулуллоҳ, мен йўқлигимда онам вафот етиб кетди. Онамни номидан садақа қилсам, онамга ажр борадими деб сўради. Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, на. Фа инни юшҳидука, анинна ҳайтил миқров, садақатун анҳар. Садриддин бобур розияллоҳу анҳу пайғамбаримиздан ҳа деган жавобни олганидан кейин айтдиларки, гувоҳ қиламан сизни, фалон жойдаги ҳосилдор боғим аллоҳни йўлида садақа деди. Демак, мен айтга савоб бўлади.

[7:11] Бу ҳадисни жуда кўп марта такрорлаганмиз. Ўрнига келганда буни ҳам ўқиб қўямиз. Идамата ибн адам инқата амаллуҳу ила мин тҳалат. Бир мусулмон банди ўладиган бўлса, ҳамма амаллари узилади, тўхтайди, фақат учта амалдан унга савоб бориб туради. Садақа тун жараяту. Мусулмонларга фойдаси тегиб турган садақаси бўлса, асфалт солиб қўйдими, кўприк солиб қўядими, қудуқ кавлаб бердими, трансформатор қўйиб бердими аллоҳни йўлида, мусулмонларга фойдаси тегаётган садақа жорий қилган бўлса, ўтиб кетган одамга савоб бориб суради. Ва илмун юнтафар у биҳи. Илм қолдириб кетган бўлса, илм ўргатиб кетган бўлсин, шу илмдан ўзига савоб боради. Ваварадун солиҳун ядру лаҳҳун. Агар солиҳ фарзанди бўлиб, агар уни ҳақига дуо қилиб турса, бундан ҳам савоб боради.

[8:01] Маййитдан, отадан ёки онадан мерос қолган бўлса. Пул қолган бўлсин. Тақсим қилинмай туради, токи қарзлари бўлса узилиб олмагунича. Тушунарли екан? Ота онани ўзини пулидан қарзини узиб юришлик тўғрироқ бўлади. Бола чақага бўлиб юбориб туриб, кейин қарзи бор екан деб келинмагани тўғри бўлади. Аввал узиб қўйишлик керак. Ҳужжат далилидан келгандан кейин, кейин қолган нарса тақсим қилинади.

[8:27] Садақа жориянинг енг афзалларидан бири бу сув чиқариб беришлик. Одамларга сув чиқарилиб беришлик. Иставай деб едилар? Ва наъда ашабун наря ашабил жаннати ан афиду алайна минал маъа ав мин маъруф роҳзаҳкумуллоҳ. Аллоҳ Таоло Қуръонда дўзақингларнинг ҳолидан хабар бериш шундай дейди. Дўзақинглар жаннатингларга хитоб қилади. Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар деб нидо қиладилар. Сув беринглар бизга ҳам ўзинглардаги боғ.

[9:00] Бухорий ва Муслимдан келтирган ҳадисда Абу Ҳурра розияллоҳу анҳудан қори Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам а байна марожунуни ямши витториқ, ида иштадда алайҳил аташ. Бир киши кўчада кетиб борар екан, йўлда кетиб борар е кан, чанқаб кетди. Фа важада би ерон, фаназала фиха, фашарийба. Қудуққа тушди, сув олиб ишди, қайтиб чиқди.

[9:24] Фаида калбун ялхат. Я акулу саро минал аташ. Чиқса бир ит. Чанқоқдан, ҳоли қурганидан тупроғини ялаётган еди. Фақол рожулу лақот балоға ҳадал калбу минал аташи митлан ладий балоға минни. Бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди деди. Фаназал ал бийрон, фамилия ал хуфофу. Тушиб, каушига ёки калашими нима деймиз? Оёқ кийимига сув қуйиб олиб чиқди. Симма амсака беҳихий хатда соқол калби. Олиб чиқиб, итни тумшуғига тутди, итни суғориб қўйди. Итни суғораб қўйди. Фашакараллоҳу алаҳу фағофар алаҳулаҳ. Аллоҳ таоло унга ундан рози бўлди да, бу бандасини гуноҳини кечирди. Шунда саҳобалар айтишди, ё Расулуллоҳ, бу ҳайвонларга қилган яхшилигимиздан ҳам бизга ажр борми деганида Пайғамбаримиз айтдилар, ҳа, ҳар бир жигарда савоб бор. Енди жонли нарсага раҳм шафқат қилиндими, унга албатта ажр бўлади деб айтди. Демак, қодир бўлсангиз, биродар, отангизни номидан, онангизни номидан бир қудуқ кавлатиб, одамларга бир еҳсон қаторида тақлид қилиб қўядиган бўлсангиз. Нодонмики шу сувдан одамлар ичар екан, ҳайвонлар, парранда ю дарандалар ичар екан, албатта ота онага бу нарсадан ажр бўларди. Ҳа, бир марта дастурхон солиб, одамлардан чақириб қўйса ҳам, бу ҳам еҳсон.

[10:43] Лекин бу разовий еҳсонда бу. Ҳа, асбоб олиб қўйсин, одамлар фойдаланади. Трансформатор қўйиб берсин, янги участкаларда одамлар пул йўқ, свет йетиша олмаяпти. Канализатсия ковлатиб берсин. Савобли бўлган ишни қилиб бериб қўйингки, давомий бўлсин. Разовий еҳсон и многоразовий еҳсон, бизни тилда мана. Демак, сув чиқариб беришдаги айтилинган улуғ савобли амаллардан екан.

[11:09] Мана. Битта итни суғориб қўйганлиги учун Аллоҳ Таоло гуноҳни мағфират қиляпти. Енди намозхон ибодатдай бўлган мусулмонларни сув билан суғориш қанчалар ажр бўлади, биродарлар? Енди пулимизни, пулдор акалар, қаёққа сарфлашликни ҳам ўрганайлик. Қайерда бир иморатни зеби зийнатига, ҳар қаричини мирамар қилишлик ку, фалон жойдан олиб келдим мочи ҳосилида, моқтанишликка ю, отангизга савоб борсин, отангиздан ҳам қолгандир у шу пул. Қудуқ кавлаб бериб қўйинг.

[11:39] Қилиб бериб қўйинглар, маҳаллада ўша қишга кўмир йўқ одамлар бор, тирикчилигини ўтказа олмай екан, отамга борсин савоби, онамга борсин совоби деб қилсанглар албатта ажр боради, биродарлар.
