Мана аввалги суҳбатимизда бир касал ҳақида суҳбат қилдик. Бу касални ати гуноҳ маъсият деган касал екан. Бу шундай бир касал еканки, агар инсон шу касалини тузатмайдиган бўлса, шу касалдан еҳтиёт бўлмайдиган бўлсак, дунё охиратини вайрон қилар екан. Мана шу гуноҳ ҳасанлардан бугун иншааллоҳ баҳс қиламиз. Гуноҳни инсонни ҳаётига қандай бир таъсири бор? Гуноҳ инсонни қалбига, жасадига, дунё ва охиратига енг хатарли бўлган катта бир зарар. Уни ҳамма зарарларини, гуноҳни, ҳамма зарарларни Оллоҳдан бошлаш ким билмайди. Лекин сиз билан бизга билдирилган баъзилари борки, шуларни иншааллоҳ суҳбат қиламиз. Биринчидан, гуноҳлар, банда гуноҳ қилар екан, у илмдан маҳрум бўлади. Чунки илм Аллоҳ Таоло бандаларининг қалбига берган бир нурки, бу нурни гуноҳнинг зулмати, маъсиятнинг зулмати ўчириб ташлайди. Имому Шофий, Имому Моликни ҳузурида бир нарсани ўқиб берди. Имому Молик, Имому Шофени зеҳнини ўткирлиги, хотирасини қуввати, комил фаҳмини кўриб, ҳайрон бўлиб айтдики, Аллоҳ сизни қалбингизга нур берганини кўриб турибман.
Сиз мана шу нурни маъсият зулмати билан ўчира олманг деди. Бу ёшлар, сиз билан бизга тегишли ки, бир илм талабида юрган ёшлар. Аллоҳ берган нур бу илм. Гуноҳни зулмати билан мана шу илмни, мана шу нурнни ўчира олмайлик. Кейингиси. Киши қилган гуноҳи билан ўзига келаётган равон ризқни йўқ қилиб қўяди. Айтадиганимиз иккинчиси, гуноҳ инсонни бошига келаётган ризқни баракатини кетказиб қўяди? Кейингиси, гуноҳ инсони қалбини аллоҳдан узоқ қилиб қўяди. Инсон қанчалик гуноҳ қилар екан, қалбига доғ тушар екан, тавба қилмас екан, қалп қораяди. Қалб қорайганидан кейин, унга амр маъруф ҳам, наҳанг мункор ҳам кирмайди. Мана баъзи бир одамга, ей рўзада турибмиз, қўй бунақа гапингни гапирма. Уятмайсанми рамазонда туриб деса, унга фарқи йўқ, рўзами, шаъбонми, шаъволми, фарқи йўқ. Бу инсонни қалби қорайиб кетганигидан, Аллоҳда узоқ бўлиб кетганигидан, амру маъруф ҳам кирмайди буни қалбига, наҳя мункар ҳам кирмайди.
Бу инсонни қалби ўлик мисол. Ўлик жасадга ҳар қанча жароҳат йетказманг, у аламланмайди, чунки унда руҳ йўқ. У жасад ўлиб бўлган. Худди шунга ўхшагандек гуноҳни кўп қилишлик билан қалби ўлган инсонга яхши гап ҳам, ёмон гап ҳам таъсир қилмайди. Гуноҳ инсонни одамлардан узоқ қилади. Айниқса солиҳ инсонларни олдида бунга одамлар тура олмайди. Аҳли илм бўлган, салоҳиятли бўлган кишиларни суҳбатлар ўтира олмайди. Уларни илмидан фойдалана олмайди, уларнинг ахлоқидан таълимни ўргана олмайди. Чунки гуноҳ бундай одамларни олдига кетишидан бу кишини тўсади. Енди бундай бир солиҳ инсонларда мажлислар бўлмагандан кейин, албатта, шайтонлар мажлисида ўзига жой топади.
Қаранг, мана ҳозир масжидда ўтириб, масжидда остонасини мана оқлаб ўтириб, обод қилиб ўтирибмиз қадамларимиз билан. Яна кимлардир қанақа жойларда обод қилишяпти? Яна қайтариб айтаман, Аллоҳни уйини обод қилган ҳам одамлар керак. Бошқа жойларни обод қилгани ҳам одамлар керакс. Сиз билан биз Аллоҳга ҳамд етайликки, бизни, бизни ўзини уйини обод қиладиган бандалар қаторига қўшибди. Алҳамдулиллаҳ. Иши қилган гуноҳи билан, аёл, фарзандлари, қариндошлари билан ўртасидаги яқинлик узилади. Чунки Аллоҳда қўрққан одам силай раҳм қилади. Аллоҳдан қўшмаган одам силай раҳмнини қилмайди.
Борди келди йиғиштириб қўяди. Қарабсизки, қариндошчилик ҳам ўз ўзидан йўқ бўлиб кетади. Демак, қилинган гуноҳлар инсонни қариндошчилигини оиласидан ҳам узоқ қилади. Ҳамма дуо қилади. Ишларимиз йенгил кўрсин, ишларимиз ўнгидан келсин, ишларимиз осон бўлсин. Инсонни қилган кўп гуноҳлари уни ишларини мушкул бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, агар Аллоҳда қўрққанида ишларини осон кечиради Аллоҳ Таоло. Айтдик ку мана тақвони фойдалари, бошқа деган дарсларимизда инсон ишларини ҳаётда йенгил кўчишини хоҳласа, тижоратини равон кетишлигини, одамлар билан муомаласи зўр бўлишлигини, хотин ва фарзандлари билан муносабатлари зўр кетишини хоҳлайдиган бўлса, инсон тақводор бўлишлик керак. Аллоҳ айтади, вама яттақиллоҳ ҳаяж аллоҳу мин амри юз роқ. Ким Аллоҳда қўрқса, Аллоҳ бу кишининг ишларини йенгил қилади. Ишни ким йенгил қилар екан? Нима сабабдан йенгил бўлар екан? Гуноҳдан еҳтиёт бўлса, гуноҳ қилмаса.
Бандани қилган гуноҳларини ҳаётига қанақа таъсири бор? Ҳаётимизга бу гуноҳлар қандай таъсир кўрсатади? Мана шуни гаплашяпмиз. Гуноҳлар инсонни қалбини ҳам жасадини ҳам қувватсиз қилади. Қалбини ҳам, жасадини ҳам гуноҳлар қувватсиз қувватсиз. Мана кўринг, ароқ. Ароққа берилган одамни хори нима бўлишингини ҳамма яхши билади. Аллоҳ таоло берган, чизган ҳаддан ўтиб кетди, хор бўлади. Зинога берилган одам хор бўлишига аниқ, рибога берилган одами, моли дунёси, умуман ҳаёти вайрон бўлишига ани. Ҳаромхўрлик билан шуғулланган одам, биродарлар, одамларга зулм қилиб, ҳаромни ўзига касб қилиб олган одамларни ҳаётини бир қаранглар да. Фақат бу минган чиройли машинаси ю, чиройли кийим ю иморатига қараб юбормасдан, бошқа томонига ҳам қараб кўринглар да. Аллоҳ қаёқдан чиқариб қўяпти.
Яъни айтдик ку, инсон гуноҳ қилавераркан, тавба қилмас екан, қалби қорайиб кетади. Унга ҳалол нима ё ҳаром нима фарқи йўқ, қарғиш нима фарқи йўт. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни саҳобалари, рум ва форс деган катта мамлакатларни йенгди. Нимаси билан йенгди улар? Адади ҳам оз еди, қуроли ҳам унчалик кучли емас еди. Улар ўзини тақвоси билан, гуноҳдан еҳтиёт бўлганлиги билан ғолиб бўлишди.
Умариддин хаттом розияллоҳу анҳу ана шу форс юртларида фатҳларни кетидан фатҳларни қилиб бораётган абу убайдаги ҳамма китоб ёзади. Ёзадики, ей абу байда, сен ва қўшнинг аллоҳдан тақво қилинглар. Чунки биз душманларимизни қурол ёки адабимиз билан йенгмаймиз. Улар гуноҳкорлиги сабабли мағлуб бўлади. Биз тақво қилганлигимиз учун ғолиб бўламиз деди. Озгина, лекин тақвода турибди, гуноҳдан еҳтиёт бўлган қувватлик, наригилар кўп гуноҳ маъсиятни қилади, улар заиф қувватсиз. Гуноҳлар инсонни. Жасадидаги аъзоларини ҳам ўзига қулоқ солмай қўйишига сабаб бўлади. Мен ўзим кўзим билан кўриб турибман. Сизлар ҳам кўргансизлар. Бомжлар бор у мана. Қишки куни ўтирибди. Нонни ушлаб олган. Оғзига олиб келолмаяпти.
Совуқ, мана шу қалтираган, ичган, ўша Аллоҳ Таолони ҳудудини бузганлиги учун хор бўлиб турибди ўзи. Бутун жамиятдан, инсонликдан чиқиб кетган. Енди ўзини жасадида бўлган қўли қулоқ солмаяпти, чунки ўзи Аллоҳга исён қилиб, Аллоҳни ҳукмига кўммоқда, Аллоҳ Таоло қўлларини ҳам осий қилиб қўйди унга. Овқатни олиб келолмаяпти. Биласизлар, ичиб олгандан кейин, юриш йўли қанақа бўлади уни?
Туради, йиқилади. Туради, йиқиллади. Қанийди, қанийди бу одамни шу бирор бир тасвир қилиб, суратга олиб, ҳалиги соғлом пайтида қўйиб берса. Оллоҳга осий бўлди, жасадлар ҳам унга қулоқ солмай қўйди. Маъсият қилган гуноҳлар инсонни, инсонни ризқини, умрини қисқартиради деб айтдик. Яъни. Олтмиш йил яшайди, йетмиш йил ёшайди, қирқ йил яшаяди, ҳеч нарса юлгимайди ҳаётда. Дунёдан чиқиб кетаркан орқасига қараса, бу гуноҳни доир қилган одам ҳеч нарса ю юлгимаган. Ибодатга юлгимаган, ота онасини рози қилишига юлгимаган ва жамиятга фойда келтиришига юлгумаган. Чунки гуноҳлар бу ишларни қилишидан тўсиб қолган инсонларга.
Гуноҳлар кейинги зарари. Ал жазаву мин жин сил амал. Шунда бир қоида бор. Бир қилинган гуноҳ ўзига ўхшаган гуноҳни тортиб келади. Бугун битта чекади, ертага иккита чекади. Индинга учта чекади. Нимага давом етиб келяпти? Чунки кечаги қилган гуноҳини бу мукофоти. Савоб ҳам ўзига охшаган савобни тортиб келади. Қоида бу. Бугун талабага келдингиз. Мукофот ертага ҳам келасиз, Аллоҳ Таоло қувват беради, белингизга ҳам, оёғингизга ҳам, сабрингизга ҳам. Бугун ўн сўм еҳсон қилдингиз қўшнингизга, қариндошингизга? Аллоҳ Таоло қабул қилганлигини битта аломати ертаси куни ўн бир сўмга қодир қилиб қўяди. Демак, гуноҳ ўзига ўхшаган гуноҳни ҳам тортиб келади. Бугун тўхтасангиз гуноҳда, ерта гуноҳ қилмаслигингиз яна осонроқ бўлади. Демак, бир кун, икки кун сабр қиласиз, ўрганади одам. Мана Рамазон биродарлари. Шу тамаки тотув деган ака укаларимиз бўлса, биз сизларни яхши кўрамиз. Биз сизларни ҳижолат қилишни хоҳламаймиз. Яхши кўр. Мисол менга нима чексангиз? Мени пулимга чекамидингиз? Ўзингизни ўпкангизга тортяпсиз. Мен сизни яхши кўрарман. Чунки сиз Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ деган мусулмонсиз.
Мен билан бир хил сажда қилиб турибсиз. Мен билан талабида туриб, мен яхши кўрайман сизни. Ўзимга яхши кўринган нарсани раво кўраман. Нимага чекасиз шу нарсани? Ертага ана шу ўпкаси ишдан чиқиб, исён қилиб, нафаси бўғилиб ёки ўлиб қолишига сабаб бўлса, ўзини ўзи ҳалок қилган қаторда бўлиб қолмаймизми? Келинглар ташлайлик. Мана ўн беш кун бор яна. Бўлди, енди ертаман ҳам чекмайман, кеч пайт ҳам чекмайман деб, ҳозир ният қилайлик да. Ҳозир нафсимизни синдириладиган пайт. Шайтон йўқ айниқса. Гуноҳнинг инсонни ҳаётига кўрсатадиган таъсирлардан, бундай инсон тавба қилишликдан узоқ бўлиб қолади. Товба қилдим дейди, лекин бу тилини учида туради. Ака укаларга йиғилиб туриб, ота оналар билан маломат қилиб, ҳижолат қилса, бўлди қайтиб иш мейман деб бизга ваъда бер деса, бўлдим ваъда бердим, товба қилдим, иш мейман дейди ю ўзи. Қалби нима қилиб туради? Қалбини гуноҳни тортиб туради. Ваъдани бераверади, қилмайман деб, қасамни ичиб юборади, ето свирше қилиб билган ишини қилаверади. Чунки аввалги қилган гуноҳлардан, сидқидилдан тавба қилмоқда, у қилган гуноҳлар яна тортяпти кейингисини.
Маъсиятлар, қилинган гуноҳлар бандадан ҳаёни кўтариб ташлайди. Уялмай қолади. Аввалига уят қилиб қилган бўлса, шу гуноҳни давомий қилиб юборгандан уялма ҳам қўяди. Енди уялма ҳам қолади. Унга одамлар қараб турганлиги ҳам барибир, одамларни гап сўзи ҳам барибир. Чунки қалб ўлиб бўлган инсон гуноҳ қилишидан тўхташлиги керак бўлади. Яна камига йетмагандек, аллоҳ уни кечқурун қилган гуноҳини бекитиб ҳеч кимга билдирмаган бўлса, ертаман чиқиб олиб ўзим мақтанади. Во кеча дейди, ёнгъин анақа қилдик дейди, бориб бундай қурдик, бундай бўлиб кетди. Аллоҳ бекитиб қўйди. Тавба қил, банда, деди. Ўзи ошкор қилади. Пайғамбаримизнинг ҳадисини еслаймиз. Мени умматимдан ҳаммасини гуноҳи мансурат қилинади, деди Пайғамбаримиз. Фақат мужоҳирларники кечирилмайди, деди. Мужоҳир ким еди? Жаҳли, яъни ошкора гуноҳ қиладиганлар. Уялмайди. Ана нима дейсан, нима бўлибди дейди. Йесан дейди. Рамазонда турибмиз, қўй бу нарсани, қил, бунақа қилма, нима бўпти дейди, нима дейсан дейди. Билингки, бу одамга гапиришингни ҳожати йўқ. Қалбида озгина салоҳияти бор одам уялади. Ака, рўза деса, шабби бекитиб олади ҳалиги йеётган нарсасини. Ёки чекканини бундай қилиб олади.
Шу одамдан яхшилаб умид қилса бўлади. Осибанда албатта хор бўлади. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам. Инсон мана шу гуноҳни қилишлик билан, ҳаром қилинган тижоратни қилишлик билам, ўзини азиз деб биламан деётган бўлса, билингки, Аллоҳ айтади ва ман юҳини ин ла ҳуфа маъалаҳуми мукрим, инналлоҳ ей афъалуми яша.
Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас уни ҳеч ким азиз қилгувчи бўлмас. Аллоҳ хор қилмасин. Бандаларни хор қилган ҳеч нарса емас. Бандаси ҳар қанча хор қиламан десин, ҳар қанча куч қувватини, мансабини ишлатсин. Аллоҳ хор қилмаган бўлса, азиз бўлаверади бу банда. Енди Аллоҳ хор қилиб қўйган бўлса чи?
Одамни ҳаётига кўрсатган таъсиридан қилган гуноҳи кичкина бўлиб қолади. Қанақа гуноҳи емасдан кичкина бўсак, ҳеч нарса емасмиз деб қўяверади. Ҳамма қили ҳам тузатиб қўяди. А мусулмон одам чи? Мусулмон одам Пайғамбаримиз султон ҳам айтгандек, қилиб қўйган гуноҳини худди бир катта бир тоғдек кўради. Ҳозир бошимга босиб қолармикин буни касофати. Шу қилган гуноҳим устимга тушиб кетармикин деб қўрқиб туради. Енди ҳожирбанда еса, гуноҳни ҳар қанча қилиб туриб, бурнига қўйган пашадек парвой ҳам қилмайди.
Мусулмон одам бировни бир тўртта сўмга ўтиб кетса, ноҳақ. Қўрқиб туради. Тешик чиқмаса йерда бир йердан. Шу чатар бўлди да, домла нима қилсамикин? Ўша одамни топа олмай қолдим. Нима қилай деб туриб, қаранг, арзимаган уч тўрт чақадан қўрқиб, тешик чиқишидан қўрқади. Билади да. Роббиси уни яхши кўради. Бу ҳаром пулни унга сингдирмайди. Бир йердан текшириб чиқариб юборади. Енди бояги айтганимиздек, йегани ҳаром, кийгани ҳаром, ичгани ҳаром, ҳаром билан ўралиб қолган. Бунақа одам дуо қилади, роб роб дейди, қайердан ижобат бўлсин буни дуоси?
Гуноҳлар инсонга хорлик келтиради. Чунки азиз бўламан деган инсон, азиз бўламандаги инсон Аллоҳ-дан қўрқишлиги керак еди. Чунки ман каъна юридула иззата фалиллаҳи ла иззату жамият. Ким? Азизликни истайдиган бўлса, азизлик фақат Аллоҳ Таолони, Пайғамбариники ва мўминларники дейди бошқа оятлар, лекин мунофиқлар бу нарсани билишмайди. Дарсимизнинг ниҳоясида бир оятни ўқиймиз. Мана шу оят юқорида айтган маъноларни ҳаммасини ўз ичига жамлаган.
Ўтган дарсда айтдик, бир касал бор, инсонни дунё охиратини вайрон қилади. Агар бу касалдан инсон тийилмайдиган бўлса. Астайрулла. Зоҳир ал фасадо фил барриуал баҳрибиман касабат ай диннас ли юғи қоҳим бағдол ла ди амину ла аллаҳум яржиун. Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли, одамларни қилган қимишлари сабаблай, қуруқликда ҳам, денгизда ҳам, турли офат балолар юз берди. Қайерда сув босаётган бўлса, инсонни қўли билан қилинган гуноҳ сабаб. Қайерда йер қимирлаётган бўлсак, қайерда бир қаҳатчилик келган бўлса қайерда очарчилик, қайерда қон тўкилаётган бўласа, инсонларни қўллари қилган иш сабабли. Инсонларни хилган ишини касофатига бўляпти. Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ маъсулиятлардан қайтишлари учун уларга қилган айрим гуноҳларнинг жазосини топтириб қўйиш учундир. Шоят қайтарсизлар деяпти. Роббимиз айтяптики, ўзинглар қилган ишни касофатидан келди бу.
Баъзи қилган гуноҳингларни жазосини дунёда бериб қўяман, шоят қийлармикин сизлар дейди. Демак, инсонни ҳаётини, қалбини, танасини, дунё охиратини вайрон қиладиган дард бу гуноҳлар. Аллоҳ таоло гуноҳлардан ўзи тақво қиладиган дарди.