# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 374 of 510
- Section: —
- Duration: 23 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/374
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/F-ZJzGYjljw.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=F-ZJzGYjljw
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/373.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/375.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббила аламин вала ақибату лил муттақий. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Амобад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи биракатуҳ. Бу иккиси тенг бўлурми деб номланадиган дарсимизни бугун учинчиси. Биринчи дарсимиз таваккал ва таваккал ҳақида бўлди. Иккинчи дарсимиз сабр билан жазава ҳақида. Бугунги дарсимиз беррулвалидайин ва ўқувқулвалидайин. Ота онани дуосини олиш, уларни рози қилишлик ёки уларга оқ бўлишлик. Фазлиддин яҳё исмли бир киши. У ўзини отасига яхшилик қилишлик билан машҳур бўлган солиҳ инсонлардан еди. Аллоҳнинг тақдири, кунларни бирида у киши билан отасини қамоққа олишди.

[0:52] Совуқ тунлари. Отаси ерталаб таҳоратни совуқ сув билан олишингни хоҳламас еди, хонасини ёришлиги учун берилган чироғни оларди да, идишдаги сувни унга тутиб, отаси уйғонгунга қадар сувни илитиб турар еди. Отаси илиқ сувда таҳорат олиш учун. Қўриқчи буни билиб қолди да, чироғини олиб қўйди. Енди ота, совуқ сувда таҳоат олишлик керак. Аммо отасига бир яхшилик ҳуқуқи бўлган бу фарзанд йўлини топди. Енди нима қилади? Ана шу сув қуйилган ишни қучоқлаб ухлади. Тонг отгунгача мана шу совуқни ўзини баданига ўтказиб, сувини совуб қолишлигидан еҳтиёт қилди. Тонг отганда отасига илиқ сувни яна таҳоратига тутди. Албатта бу берулвҳолидайин. Албатта бу ота онага бўладиган гўзал муомалага яққол мисол. Енди буни рўпарасида ота онасига оқ бўлганлар бор. Бу иккаласи тенг бўладими? Ана шу оқ подалардан бири қариб қолган онасини қариялигига олиб бориб қўйди. Бир ой, икки ойда зўрға хабар олар еди. Тирикчилик билан овора, бу аёлни шу буёғи она фарзандидан бошқа ҳеч кимниси йўқ. Бу аёл қариб қолган, ажалини сезгандек бўлиб, табибга мени ўғлимни чақириб берсанглар, сизни қаёқдан топамиз ўғлингизни, мана рақами?

[2:11] Рақамни олиб табиб ўғлига қўнгъироқ чолади. Ким бу? Сиз фалончи фалончимисиз? Ҳа, фалончиман. Фалончи фалончи сизни онангизми? Ҳа. Фалон фалон қариялар уйидами? Ҳа. Нима гап? Ҳа, бир келиб кетаркансиз. Бугун ерта онангиз омонатни топширадиганга ўхшайди. Сизни кўргиси келяпти. Сизни кўриб, бағрига бир босса, бир пешонангиздан ўпкиси келяпти да. Вақтим бўлса борарман деб қўйиб қўйди телефон.

[2:42] Субҳаналлоҳ, бу сени онанг. Тирикчилигинг, дунёйинг, оиланг, онанг норози бўлиб ўтиб кетадиган бўлса, сенга қанча бир хайрияти қанча фойдаси бор. Бир кун ўтди, икки кун ўтди, фарзанд келмади, она вафот етди. Биродарлар, ғизор роб фирдаввалидай. Аллоҳни розилиги ота онанинг розилигидан. Аллоҳнинг ғазаби ота онанинг ғазабидан.

[3:08] Ота онасига доим яхшилик қиладиган йигит билан, ота онасига оқ бўлган йигит ҳеч қачон баробар бўлмайди. Иброҳим алайҳиссалом. Улуғ пайғамбарлардан еди. Отаси мушрик еди. Отасини ҳаққа чақираркан, отаси қаршилик қилар еди. Отаси жерка берар еди, уруши берар еди. Шундай бўлса ҳам иброҳим ҳалилуллоҳ, я абадий, я абадий. Ей отажон, ей отажон деган сўздан бошқа сўзни айтмас еди. Иброҳим алайҳиссаломни охири отаси уйдан ҳайдаб чиқарди. Я иброҳим, ла иллам тантаҳи ла аржуманнек ваҳжудни малия. Ей иброҳим, қасамки агар сен тўхтамасанг даъватингдан, албатта сени тошбўрон қилавераман ёки бутунлай мени тарк ет. Уйдан ҳайдаб чиқарди. Уйдан ҳайдай чиқарди. Нима учун? Ҳаққа чақиргани учун. Тавҳикка чақиргани ўчун. Чиқиб кетяпти, нима деди отасига? Қола саламу алайк. Саа стағфируллака робби иннаҳуканнабиҳафия. Иброҳим деди. Отасига омон бўлинг. Енди Парвардигоримдан сизни мағфират қилишини сўрайман. Шак шубҳасиз У менга меҳрибон бўлган Зотдир. Мушри бўлган, у кишини даъватига қарши олган, уйдан ҳайдаб чиқарган отасига мана шундай гўзал муомала қиляпти.

[4:30] Албатта бу биродарлар берулвҳолидай. Албатта бу анбиоларнинг хулқи. Оталар билан аразлашиб, оталардан ўпкалаб, ўзини улардан олиб қочиб юрган фарзандлар, яхшилаб ешитиб қўйсин. Модомики ота она тирик екан, уларни розилигини олиб қолмабдими? Наби саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, амин, амин, амин. Шу учта аминидан биттаси ота онаси иккаласи тирик бўлиб туриб, ёки биттаси тирик бўҳиб туриб, уларни розилигини олиб, уларни хизматини қилиб, жаннатий бўвоммаган фарзанд вой бўлсин ҳоли. Бурни йерга чиқолсин. Амин денге Муҳаммад алайҳиссалом деди Жибрил алайҳиссалом. Расулуллоҳ амин дедилар.

[5:13] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзлари. Туғилмасидан аввал отаси вафот етди. Олти ёшга кирганда онаси вафот етди. Мушрика бўлган ҳолида. Мушрика бўлган ҳолида. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейин у Мадинага ҳижрат қилгандан кейинги пайтларда роббисидан сўради. Онасини қабрини зиёрат қилишликни. Аллоҳ таоло изн берди. Қабрини зиёрат қилиб, қаттиқ йиғладилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сабабини билмаган саҳобалар ё Расулуллоҳ, бу нима қабру, бу нима йиғади деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, роббимдан онамнинг қабрини зиёрат қилишига рухсат сўрадим. Аллоҳ изн берди. Енди ҳаққига истиғфор айтсам, мушиликни ҳаққига истиқфор айтма деб Аллоҳ қайтарди. Фарзандни онага бўлган меҳри мени йиғлатди. Гарчи кофир бўлиб кетган бўлса ҳам, онасини еслаб йиғиляпти биродарлар. Албатта бу берулволикда енди.

[6:12] Шунинг учун мусулмон бўлиб турган ота оналаримизга чекчайиб қараш, гап қайтариш, овозимизни кўтариш, гапига тескари иш қилишликдан тақво қилишлигимиз керак. Чунки намозингиз бўлади, рўзингиз бўлада, ҳажзингиз бўладо. Зўр амалларда қиласиз. Аммо онани ёки отани норози қилиб қўядиган бўлсангиз, бу амалларингиз хабада бўлиб кетади.

[6:36] Муназил. Отаси оқ бўлган Муназил. Бу Муназилнинг қиссаси арабларнинг орасида машҳур еди. Отасига яхши муомала қилмас еди бу фарзанд. Ота кунларда бир ота ўғлига насиҳат қилди. Болам, Аллоҳъдан қўрққин. Бу нотўғри ишларни ташлагин. Ота насиҳат қилди, шунда бу оқ подар нима қилди? Қўлини кўтарди да, отасини бир шапалоқ урди. Ота йерга йиқилди. Ота йерга йиқилди. Шу урган қўлни тарбия қилган, йедириб ичириб катта қилиб қўйган ким еди? Шу отамиди?

[7:13] Ей укалар, кўзингларни катта очинглар. Мен кўп айтаман буни. Сизлар кўраётган, ғарбдан келаётган киноларда отасини масхара қилса, отасига гап қайтарсиз. Бу зўр бўлади бу бола. Кинода охирида шу бола муродига мақсадига йетади. Севганига йетишади, бир миллион доллар топади. Хуллас охирида ким? Марра кимники бўлади? Улуғдош олиб кетади оқпадар. Отасига, онасига ҳақоратомуз муомала қилишлик оддий нарса деб кўрсатилиняпти. Ва нима бўлаётганлигини кўряпсизлар буларни ўзларини.

[7:44] Ота ғазабга тўлди, шаҳарни ташлаб чиқиб кетди. Макка мукаррамага сафар қилди. Товор Маккага борди. Йетиб, Каъбатуллоҳнинг кесвасига осилиб дуо қилди. Парвардигор, ўғлим муназилдан мени ҳаққимни олиб бер. Енди отани ҳаққи нима? Фарзанд оқ бўлди. Енди жазосини олишлик керак шу дунёда, биродарлар. Кўп гуноҳлари бор, банда қилади, жазоси албатта охиратда олинади. Аммо айрим гуноҳлар бор, охиратда ҳам олади, дунёни ўзида ҳам олади. Шундан биттаси, бир ойга қилинган зулм, иккинчиси, оқ падар бўлишлик. Ота онасига оқ бўлган одамни дунёда хор бўлишлигида шубҳа йўқ. Худди икки йил иккина, тўртлигида шубҳа бўлмаганидек. Каъбани олдида боласини қарғаб дуо қилди. Фарвардигор, муназилдан мени ҳаққимни олиб бер.

[8:42] Ота она норози бўлиб дуо қилар екан фарзандини устида. Дуоси албатта ижобат бўлади. Ҳеч қанча вақт ўтмади, муназил йиқилиб тушди. Ярими шол бўлиб қолди. Уйингиздан чиқиб кетаётганингизда, болам Аллоҳга омонатсин. Аллоҳни паноҳида бўлинг. Аллоҳ ишингни ўзи онасин, деб ота онани уйдан чиқариш қаёқдаю. Аллоҳга қўйдим сени. Аллоҳ сени жазоингни берсин деб уйдан чиқарзиш қилади. Албатта Аллоҳни таниган, роббисидан қўрққан, тақводор ёш ҳеч қачон ота онасига бундай қилмайди.

[9:18] Иброҳим алайҳиссалом, мушрик бўлган отасига қандай гўзал муомала қилди? Енди ўғли Исмоил отасига қандайси муомала қилд? Иброҳим алайҳи ассалом мушрик бўлган отасига қанақа муомала қилдди? Уйидан ҳайдаб чиқарса ҳам, динига қарши бўлса ҳам, сиз саломат бўлинг деб чиқиб кетди. Роббимдан исторфор сўрайман сизга деб чиқиб кетдим. Енди ўғлидан қандай жавоб қайтди? Қаранглар, ей, ёшлар.

[9:45] Иброҳим алайҳиссалом тушида ўғлини сўякканлигини, қурбонлик қилаётганлигини кўрди. Ва ўнга кирган, еҳтимол ўн икки га кирган ўғилчасига деди. Я абунайя, инний аро фил манами анний аз бахука фанзур маъдат аро. Ей ғулчам, мен тушимда сизни сўяётганлигимни кўрдим. Енди сиз нима райфикр қилишингизни бир ўйлаб кўринг деди. Сизни сўяман деяпти. Ўн ўн иккига кирган болага.

[10:17] Мен нима қилдим? Е, басриқ овқопсиз сиз. А бу прямой ваҳий емас екан у бу. Жаброр алайҳиссалом айтмабди ю. Туш кўриб қопсиз. Илиқ сир ҳам қолгандирсиз, сўраб юбораверасиз мени. Демаяпти. Чунки ким ўғли? Иброҳим ҳалилуллоҳни. Исмоил алайҳиссалом нима деб жавоб берди? Қола я абадий алмат умар сатажидуни иншааллоҳу минас собирин. Ей отажон, сизга буюрилган ишни қилинг. Иншааллоҳ собир еканлигимни кўрасиз деди.

[10:51] Ўзини қурбон қилишга тайёр туряпти. Отасига оқ бўлмаслиги учун. Роббисига осий бўлмаслигиси учун. Бир ўйлаб кўрайлик да, ўғил болалар, бир кунда неча марта гап қайтарамиз? Неча марта мана буни қилиб қўй деса, қилмаймиз. Неча марта уларга қарши бир фикр билдирамиз. Ота онасини рози қилган, уларни дуосини олган инсон билан уларга оқ бўлган одам ҳеч қачон тенг бўлмайди. На аллоҳни шариатида, на инсоннинг фитратида.

[11:23] Хориса ну нўмон, розия аллоҳу анҳу. Нима ешитгансизлар бу киши ҳақида? Абу бакр сирдарёда биламиз тарихини. Умарун би хатто, абу холидин нубориддин зубир маро. Бу киши ҳақидами биласизлар? Бу киши ота онасига яхши муомала қиладиган инсон еди. Шуниси билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларига тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар. Нимту фаро айтуни фил жанна. Ухладим, тушимда ўзимни жаннатда еканлигимни кўрдим. Фасамиқту совта хоринг яқроқ. Бир қорини ўқиётганлигини ешитдим овозини. Қулти ман ҳа да. Ким бу деб сўрадим. Фақол у хорий сатубна нўмон. Бу хориса ибну нўмон деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу тушни айтиб туриб айтдилар. Кадаликум ул бир, кадаликум ул бир. Ота онага яхшилик қилишликни мукофоти мана шундай бўлади. Беррул волидани мукофоти шундай бўладида. Бу киши онасига қилган яхши муомаласи туфайли жаннатга кирганлигини Пайғамбаримиз ҳадисларда айтяптилар, қиёматгача ўқилади бу ҳадис иншааллоҳ. Бу кишини бошқа ишлари билан зикр қилинмаяпти, қаранглар. Биринчи марта ешитяпмиз еҳтимол айримларимиз. Лекин қайси иши билан тарихда қоляпти? Қайси иш билан жаннатга киряпти?

[12:41] Ота онанинг розилиги улуғ нарса, биродарлар. Ҳозир айтиб ўтганимиздек, киши тинмасдан ибодат қилиши мумкин. Кечалари ухламай намоз ўқийди, Қуръон ёдлаган, нафру рўзалар тутади, ҳаж қилган, умра қилган. Аммо ота онасини норози қилган бўлса, муаммолари хабарда бўлиб кетади. Ибн сирин, тав биянларнинг улуғидан.

[13:04] Бир куни одамлар у кишини уйига киришганида, Ибн Сирин худди бир касал одамга ўхшаб егилиб, ўзини ҳокисор тутиб юрган еди. Худди бир касалликка ўхшаб. Одамлар кўриб, бу нима бунақа юрибди? Кўчада бунача юрмайди ю, яхшилар юради ю. Нимага ўзини ҳокисор тутяпти? Айтишди, бу киши онасини хизматида турар екан, ўзини шундай ҳокисор тутади. Онасини олдида худди қулдек, хизматкордек тутар еди.

[13:33] Ота она ёш пайтида фарзандни ғоясига кўп ҳам муҳтож бўлмайди. Чунки куч қувват ўзини жойида, чўнтагида пули бор, боласига муҳтож жойи йўқ. Аммо қариб қолганда чи? Имма яблоғон на индакал кибар аҳадуҳума, ав келаҳума. Сени ҳузурингда деяпти Аллоҳ Таоло. Иккаласи ёки биттаси қариган ҳолда турган бўлса, фалатақуллоҳума уффин. Уларга уфдаман. Ва қуллаҳи мақолани карима. Уларга енг мулойим сўзларни сўзла. Қаранг, одам қариди, фарзандини ғоясига муҳтож бўлди. Ота онани пули бўлиши мумкин. Бирорта бир қаровчи, хизматкорни ёллаши мумкин. Бирорта бири ҳамширани ёллашлиги мумкин. Доим ёнида ерта кеч хизматини қиладиган, аммо бу хизматини қоладиган ҳамшира ёки хизматкор ҳеч қачон боласини ўрнини егаллай олмайди. Тўғрими?

[14:29] Ғарб шифохоналарининг бирида бир аёл бемор бўлиб ётар еди, муслима аёл. Уни қарагани, бир ери хотин турарди, ёш ери хотин. Ертага кет шу йерда. Тинмай хизматда туришади. Ҳали дори олиб келган, ҳали овқат йегизаётган, ҳали кулдираётган, ҳала гаплашаётган. Бу аёлга, бемор аёлга қарайдиган ҳамшира аёл ғарблик, ҳайрон бўлиб сўради. Бу кампир ким бўлади сизларга? Йигит айтди, мени онам бўлади. Ҳалиги хотин айтди, мени қайнонам бўлади деди. Ҳалиги ҳамширани таажжуби яна ортди. А бўпти, бу йигит у онасига қараяпти екан. А бу келин нимага бундай қилиб яхши муомала қилади?

[15:09] Келиндан сўради, нимага бунақа муомала қиласиз? Аҳёндек кампирга қараб йиғлаб ҳам қўясиз. Ҳозирда аёллар ҳеч кимга бунақа хизмат қилмай қўйган. Бояги аёл айтди, бу аёл мени куёвимни онаси. Куёвимни розилиги онасининг розилигида. Куёвимнинг розилиги онасини розилигида. Онасини рози қилсам, куёвим мендан рози бўлади.

[15:38] Уйланадиганлар, шу онам сендан рози бўлсин, мен сендан рози бўман деб қўйинг да бошида. А? Жизн шикоят қилмайди онангиздан хотин. Мана шу ака укаларим. Шуларда хафа қилмасанг мен сен розиман да енди, жизни шикоят қилмайди улардан. Ўзи сиз хотинга шикоят қилдингиз да онангиздан. Ака укаларингиздан.

[16:03] Ўзингиз очиб қўяй сизда, катта қилиб дарчани, ена шамол келиб чиқиб кетаверади. Ҳамшира аёл, бу ғарбнинг ҳамшира аёли ўргата олди. Мени ҳам битта ўғлим, битта қизим бор. Бир йилда бир телефон қилса қилади, бўлмаса йўқ. Ора чурада бир муносабат сабаби йиғилиб қолсак, шунда бир биримизни ҳоли аҳволимизни сўраймиз. Агар ертага мен ҳам қариб касал бўлиб, шифохонага ётиб қоладиган бўлсам, мени шифохонага отганимни биров билмайди ҳам деди. Сўнгра бояги аёлга айтди. Нима мажбур қилади сизни бунақа бир муомала қилишники, қайнонангизга? Бу муслима аёл жавоб берди. Динимиз шунга буюради, деди, оят ҳадисларни ўқиб берди. Бизни динимиз нима? Она ким динимизда? Ота ким? Таҳдид нима? Оқ бўлиш нима? Берулволидай нима? Ҳамма нарсани тушунтириб берди. Ҳамшира айтади, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Уни сўзларини ешитиб, Исломни қабул қилдим. Кейин бир мусулмон кишига турмушга чиқдим. Ундан фарзанд кўрдим. Кейин мусулмонлар юртига кўчиб кетиб яшадик, Исломдан аввалги ҳаётими, ҳаёт ҳисобламайман деди. Бу аёлни иймонга келишига нима сабаб бўлди? Бошқа бир мусулмонни ўзини онасига қилган муомиласи.

[17:20] Берулволидайди. Диққат қилиб туринглар, китоб ўқийдиган, дарс ўқийдигон укалар. Ҳасан васлидан сўрашди. Ей Абу Саид, мен Қуръон ҳалқасида ўтираман. Одамларга Қуръондан дарс бераман. Шу вақтда онам кечки овқатни йемасдан мени кутиб уйда ўтиради. Шундай қилиш мен учун ҳалол бўладими? Онам овқат йемасдан мени кутиб ўтириши ҳалол бўладирми?

[17:49] Ҳасан ибасидин жавоб берди. У билан кечки овқатни йейишинг ва мана шундан онангни кўзи қувонишлиги мен учун татаввур қиладиган ҳажларингдан кўра афзалроқ деди. Бу Қуръон тиловати емас. Иккинчи марта, учинчи марта борган ҳаж ибодатингдан кўра, онангни олдида ўтириб, у билан овқатланиб, уни кўзини қувонтиришни йенг деди.

[18:12] Ошим бор соморда кетамиз а? Биродарлар ўша улфатлар ҳам топилади. Ўша ош ҳам, димлар ҳам, гўшт ҳам топилади. Аммо ота она топилмайди. Буни йўқотганлар билади. Тўғрими? Буни йўқотсанглар билади. Усмон розияллоҳу анҳудурда нарх наволар кўтарилди. Битта хурмо дарахтини нархи минг дирҳамга йетди. Битта хурмодарахти минг дирҳамга етди. Усома исмли саҳоба. Уни онаси жуммор йейишни хоҳлади. Жуммор бу ана шу хурмо дарафтини қалби дейилар екан, кесиб олинар екан. Битта дарахт минг дирҳам, минг дирҳам туради. Ўғлим, жуммор йегим келди да деди. Бу. Саҳобий йигитни уйида бир дона хурмо дарахти бор еди. Ҳеч иккиланмади бориб туриб шаткасида, ўртасидан жумборни чиқариб онасини қўлига берди. Асхоблари, е нимага бундай қилдинг, ей? Ҳозир хурмони қанчалигини биласанми нархи? Усома нима деди? Нима қилай енди? Тўйғизди да, жумборни йейман деб.

[19:18] Усома нима деди. Онам йейишни хоҳлаган екан. Агар жонимни сўраганида иккиланмасдан жонимни ҳам берардим, деди. Биродарлар, онасини, отасини дуосини олиб қолганлар ҳеч қачон ҳаётда кам бўлмаган ва кам бўлмайди. Ва ота онасини норози қилиб қолиб кетганлар ҳеч қача бир икки бўлмайди, хотиржам бўлинглар. Бугун зўрдир, бугун ишлари яхши бўлаётгандир, бугун танисодир, бугун ҳурмати жойидадир, аммо оқ бўлдими? Қараб туринг.

[19:44] Чунки айтдик, гуноҳлар бор, охиратга қолади фақат жазоси. Гуноҳлар бор, дунёда ҳам ўзида олади. Шундан биттаси ота онаси ёқиб бўлишлик. Ота енаси ўтиб кетганлар, ота енасини суратини кўриб йиғлайдиганлар, ота онасини соғинганлар, хизматини зўр қилишга улгурмаган биродарлар, агар қайтиб келганда нималарни муҳайё қилиб берардинглар?

[20:09] Агар қайтилиб келишганда нималарнини муҳайё қилибберардинглар? Ота онаси тириклар, ана шу пушаймонни йемаслиги учун бошимизга қўнган қуш улар. Тирратиб учиб кетиши мумкин. Хизматини қилиб қолайлик, дуосини олиб қолайлик. Ғанимат билайлик. Онаси билан яшайдиганлар, кунора аёлингизга, ўғлингиз ёки қизингизга бир нарсани кўтариб кирасиз. Албатта онангиз буни кўриб туриб хурсанд бўлади, оиласига олиб келяпти деб. Лекин сиздан бир озгина еътиборни хоҳлайди. Фалон пули нарса бўлиши шарт емас. Битта пайпоқ ким отасини ўлдиради деб қўяди. Сизга айтмайди. Укангизга айтади, акангизга айтади. Тушунарлими? Хитойга борасизлар, Туркияга борасизлар, ҳажга борасизлар. Германияга борасизилар, Кореяга борасизалар. Борганда списка билан подарка олишни бошлайсиз. Онангиз билан отангиздан бошланг. Чунки беш йил қолдими, ўн йил қолдими Аллоҳ билади.

[21:06] Хотинга, ўғилга, қизга бир нарса кўтаришдан аввал ота онага мочонтакка солиб қўйинг бир нарсани. Чунки ғанимат. Чунки ғсанимат. Бир айланиб келайлик деб, енани қолдириб қўйиб, ота она қолдириб қойиб чиқиб кетаверади ўғил бола. Хотинини болаларини олиб. Хурсанд бўлади ота она, бола чақаси яхши қараяпти деб, лекин озгина еътиборда хоҳлайди. Борадими, йўқдими, сўраб қўяверайлик. Дада? Ҳа. Ойи, ҳа. Борасизми? Мен кетяпман, юринг. Чиқиб кетаётганда емас.

[21:38] Дарвозани ёпиб қолаётганда емасс, келиб бормоқчи бўлган пайтингизда, режалаштираётганингизда, менга бормоқчимиз, вақтингиз борми? Тоқатингиз борми? Хоҳлайсизми боришди? Зайнул обидин али ибн ҳусайн онаси билан бир товоқдан овқат йемас екан ҳеч ким. Бир товоқдан овоқат йемас е кан. Нима учун бундай қиласиз деса, битта товоқдан овқат йесам, еҳтимол онам олмоқчи бўлиб турган луқмангни ертароқ олиб қўйишим мумкин.

[22:08] Дилини оғритиб қўйиб қўйиши хоҳламайман. Шунинг учун алоҳида йейман дер екан. Берул волидайн ва ота онага оқ бўлишлик. Бу иккаласи ҳеч қачон тенг бўлмайди. Бири дуолари ижоба қилинган, ҳурмат кўрсатилган банди бўлади. Иккинчиси еса маълум бўлади. Ва қодоро бу калла таъбуду илла и яҳова бирвали райний ҳисани. Парвардигорингиз ёлғиз унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота оналарга яхшилик қилишларингизи амр етди. Ота онага яхшилик қилиб ишлайлик, Аллоҳ азза ва жалланинг буйруғи. Кўзимизни катта очайлик. Ҳар қанча тақводор бўлайлик, ҳар қанча ибодатхон бўлайлик. Агар ота онамиз рози қила олмасак, қилаётган амалларимиз хабарда бўлиб кетишлиги хавфи бор. Ақули қовли ҳа даво астағфируллоҳу ли ва лакум.
