Maviza
—Қоралама54 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
54:07
Ўзгаришлар тарихи

Ҳали келмаган келажакни қўйиб тур. Инсонни бугунги кунини иккита нарса фасодга учратади. Ўтмишга бўлган пушаймон ва келажакдан бўлган хавотир қайғу. Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримдан марҳамат қилади: Астайду биллаҳ. Ата амруллоҳи фалат аста ажилуҳ. Аллоҳнинг фармони келиб қолди. Бас, сизлар уни шошстирмай қўя қолинглар.

Ҳодисаларни шошилтирма, улардан ўзиб кетишга уринма. Ахир сен онасини бачадонидаги ҳомилани йетилмасдан аввал туғилишини хоҳлайсанми? Ҳали нон пишиб улгурмасдан туриб, уни тандирдан узиб олишни истайсанми? Ертанги кун йўқ. Ҳали у яратилгани йўқ. Уни ранги ҳам йўқ, шакли ҳам йўқ, таъми ҳам йўқ ва вужуди ҳам йўқ. Йўқ у. Енди нима учун уни бугун ғамини қилиб, ташвишини қилиб, бугунги кунимизни банд қилишлигимиз керак? Ҳали уни яратилмаган мусибатлари, гумон қилинаётган ҳодисаларни бошимизга кийиб олиб, нима учун бугунги кунимизда ғамга киришимиз керак? Улар ҳали борми, йўқми? Аллоҳ у мусибатларни, биз гумон қилаётган мусибатларни яратадими, йўқми, буни ҳеч ким билмайди. Еҳтимол, одамлар ертага бўлади деб қўрқаётган, ваҳима қилаётган нарсалар улар ўйлагандан кўра йенгилроқ бўлар. Ёки ундан кўра яхшироқ бўлар. Муҳими, у ертанги кун, ғайб оламида, у ҳали йўқ. Шунинг учун йўқ нарсани ғамини қилиб, бугунги боркунингни фасадга учратма, биродар. Кўприкка йетмасдан туриб, ундан ўтишликка уринма.

Аввал йетиб борайликчи? Еҳтимол биз йетиб боргунча кўприк синиб йўқ бўлиб кетар. Еҳтимол ўйлаганимиздан кўра йенгилроқ ўтиб кетармиз. Ахир ўсмаган теракка лайлагин қурмайди ю, биродарлар. Шунинг учун келажак ҳақида фикр юритиш учун ақлга ерк бериш, ғайб китобини очишга киришиб кетиб, кейин келиши кутилаётган мусибатларни ўйлаб ваҳимага кириб қолиш, шаръан қораланган иш. Ертанги кун ҳали йўқ. Келажакдан қўрқма. Сен ўйлаган ваҳима борми, йўқми? А сен бўласанми у куни? Йўқми, уни Аллоҳ билади. Шунинг учун, биродарлар, бундай йўл тутишлик ақлга тўғри келмайди. Ақлли одамни иши емас. Одатда сувни кўргандан кейин одам ўтини йечади оёғини ювиш учун. Сувни кўлмасдан туриб ўта йечилмайди. Албатта бу ўринда биродарлар, илмга асосланган, ҳужжат далили бор, аниқ ҳисоб китоблари бўлган, ҳисоб китоблар аниқ бўлган, илмий хулосалар билан айтилган нарсаларга тайёргарлик кўриш, бу бошқа масала. Масалан, об ҳавони совуқ келишига айтилиняпти. Бу илмий асосланган, илмий далиллари бор гап.

Мана бу сиклон келяпти, мана бундай мана бундай бўлади, бу йил совуқ бўлади. Кўмирни ертароқ ҳаракатини қилинглар. Уйларда иситишликни пайдо бўлинглар деб туриб, ҳужжат далилланган, илмга асосланган исбот далили бор хабар бўлса, бу келажак ҳақида бир ўйланиб, уни тадбирини чорасини кўришлик бошқа масала. Аммо одатда одамлар асоссиз уй гумонларга таяниб, ваҳималарга берилади да, ўзларини хорликка рўбарў қилишади. Бу дунёда яшаётган жуда кўп одамлар келажакдан қўрқади. Оч қолиб кетишидан, касалга учрашидан, фахрликдан, мусибатларни келишидан қўрқув билан яшайди. Бинобарин, бугунги кунни бой беради.

Ўзи тавротда ёзилган екан. Китобларда келтирилади, Тавротда шундай дейилган. Актар у маъюҳов ла якун. Одатда одамлар қўрқаётган, содир бўлишидан қўрқалаётган, ваҳима қилаётган кўп нарсалар бўлмайди. Одатда одамлар ваҳима қилайдиган нарсаларнинг кўпи бўлмайди! Шу карантин арафасида биродарлар қаранглар да, одам кулгин келади да, қилаётган ишимизни кўриб туриб. Унлар ажра ташлаб кетди а? Кейин нима бўлди? Жойига тушди.

Ваҳима қиламиз еканда. Аллоҳга бўлган иймонимизни заифлигидан, қазойи қадрга бўлган имонни заифлигидан инсон ертага нима бўлади деган ваҳима билан, қўрқув билан яшар екан. Ертага нима болади? Аниқ биласизлар нима бўлишини. Нима бўларди ертага? Аллоҳни айтгани бўлади. Биласизларми шуни? Деб қўясиз, ҳеч қандай чорангиз қолмаганда, лекин бу гапингиз ўзингизга таскин бермайди. Демак, иймон заиф. Қазойда қадарга бўлган иймон сус.

Ана шу одамларни кўпчилиги ана шу қўрқув билан яшайдида, нақд бугунги кунни фасодга учратади. Бундай ўй ташвишлар шайтоний мадрасанинг берган таълими. Қайтараман. Бу ўй ташвиишлар шайтони мадрасани берган таълима. Натижаси. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда марҳамат қилади. Астайду биллаҳ. Аш шайтону яъидукумул фақр ва я амурукумул билфахша ва аллоҳу яъидукун мағфиратан минҳу вафодла.

Шайтон сизларни камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фахш ишларга буюради. Инфоқ еҳсон қилишдан ким тўсади? Шайтон тўсади. Ўзингчи дейди. Еҳтиёт қилиб олиб қўй, ўзингга керак бўлади. Томга олиб чиқиб қўй. Куласизлар а? Томга чиқинг да, жуда кўп нарса бор, керак емас. Кимдир муҳтож шунга. Янги қурилган оилалар бор, гази йўқ, холодилник, сизда турибди, духобкаси йўқ, печкаси йўқ. Турибди. Подвалга тушинг да, жуда кўм керак емас нарса турибди. Керак бўлиб қолади. Керак бўлиб қолади. Тўғри айтяпманми? Е, есингиздан ҳам чиқиб кетган ўша нарса. Чиқиб қаранг да томни, мана бу ертага бориб туриб. Шайтон камбағал бўлиб қолишидан қўрқиб, сизларни фахшга ва мункарга, гуноҳга буюради. Енди Аллоҳ нимани ваъда қилади? Ва аллоҳу яъиду кун мағфиратан минуҳ вафотла. Аллоҳ сизларга ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам бойлик ваъда қилад. Келажакдан хавотирга соладиган нарса шайтонни васвасаси. Аммо Аллоҳ азза ва жалла ўзи томонидан фазлни ваъда қиляпти, мағфиратни ва бойлигини ваъда қиляпди. Аллоҳ таоло айтяпти, бирни берсанг ўнни оласан. Бирни берсанг йетти юз қилиб ёзаман савоб деяпти.

Лекин иблисчи бу нарсани қилмасликка чақиради. Бундай одамларни кўп йиғлаб яшайди. Нима учун йиғлаб яшайди? Чунки ертага оч қолиши мумкин, касал бўлиб қолиши мумкин. Юз йилдан кейин олам ундай бўлиши мумкин, ундай бўлишим мумкин. Мўмин одамни бу масаладаги еътиқоди қандай бўлади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар во алам ан нама ахто ака лам якунли юсиб ака. Билгин ки, нима сени четлаб ўтган бўлса, сени қўлингга келмаган бўлса, ўтиб кетган бўлса. Билгингки, тақдирда шу нарсани сени қўлингга келиши йўқ еди. Келмадими? Демак пешонангда йўқ еди екан. Воман асоб ака, лам якунли ухти ака. Енди сени устингга нима келган бўлса? Тақдирда, шуни келиши ёзилган еди. Ёзилган еди, доддасанг ҳам, фарёддасанг ҳам келди. Мана мўминни еътиқоди шундай. Аллоҳ ёзган бўлса одамлар қўрқиб ваҳима қилаётган нарсани, устимизга келишини, биз ҳар қандай ҳийла чора қилмайлик, барибир келади. Енди агар ёзмаган бўлса, келмайди.

Шунинг учун мусулмон одам ертага ундай бўларкан, индинга бундай бўларкан деган ваҳималарга еътибор қилмайди. Биродарлар, тақдир, тақдир. Осмонлар йер. Яралмай туриб, бандаларнинг тақдирлари еллик минг йил аввал ёзиб қўйилинган. Тақдир қалами ёзиб битганидан кейин, еллик минг йиллик ўтиб, осмон билан йер яралган. Тушуняпсизларми? Ҳали осмон йўқ еди, ҳали йер йўқ еди. Ҳамма нарса битилган.

Унда ёзилгандан ошиғи ҳам бўлмайди, ками ҳам бўлмайдими? Тақдир биродарлар васф билан ёзилган, ҳукм билан ёзилган. Васф билан ёҳилган дегани, инсон ана шу тақдирдаги васф билан ёзилган нарсага таъсири бор. Ҳукм биланёзилди деган қисмига таъсири йўқ. Катта баҳу белвос ла белҳукм дейди, имом азам фиқул акбарда. Бир инсоннинг иймонли ёки иймонсиз бўлишлиги васф бўлиб ёзилган. Яъни иймон ёки куфрни танлаш инсонни ихтиёрида еди. Бу томонига инсон таъсир ўтказа олади. Уни олдида ихтиёр бор. Аммо ҳукм бўлиб ёзиладиган тақдир қанақа тақдир? Еркак, аёллигингиз, қайси замонда, қайси маконда туғилишингиз, кўзингизни ранги, бўйингиз, сочингизни қалинлиги, серайлиги, бу ҳукм бўлиб ёзилган тақдир.

Демак, тақдир ҳукм бўлиб ёзилгани бор, васф бўлиб ёзилгани бор. Васф бўлиб ҳам ёзилганига, биз қўлимиздан келганча сабабини қиламиз, дуо қиламиз, уёғи аллоҳдан, ҳукм бўилиб ёзилганига биз ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаймиз, биродарлар. Маъқулми? Ҳаёти ўзини қўлида бўлмаган одам. Ўзини ҳаёти ўзини кўлида емас. Бировни қўлида. Масалан, қулни олинг. Қулни ихтиёри унинг хожасини қўлидан. Уни тасарруфи ҳам хожасини қолидан. Енди бу қул ўзини ишини устида ғам қилиб сиқилишлигини фойдаси йўқ. Чунки нима деб ўйламасин, барибир хожасини айтгани бўлади. Ундоқ қиламан, бундоқ қиламан деб режа тузиб юборади, қўлини хўжайин хўжаси сотиб юборади бўлди.

Кўринг да. Бу қўл нима деб ғам ташвиш қилмасин, нималарни ўйлаб фикр қилиб юрмасин, фарқи йўқ. Чунки ертага хўжайин сотиб юборса, тамом, бу режалари ҳеч нарса бўлмай қолади. Бундан ташқари, биродар, ертани ғамини қиляпсан, келажагинг ҳақида хавотир қиляпсан. Ўзинг бормисан, йўқмисан? Шуни ўйлаб кўр. Келажак ҳақида ғамқи бўлар еканми?

Бўлади. Бўлади. Сиз таъсир ўтказадиган ишларга, ажойиб гаплар бор, биродарлар. Бугунги кунини ҳаққини тўлалигича адо қилган инсонгина ўзининг келажагидан яхшилигини умид қилиши мумкин. Диққат қилинглар, қайтараман. Бугунги кунининг ҳаққини тўлалигича адо қилган инсонгина ўзининг келажагидан яхшилигини умид қилиши мумкин. Ҳеч нарса қилмасдан яхши бўлиб кетади бу ёқ, худо хоҳласа, деса бўлмайди. Сен ўзингга боғлиқ бўлган илмни ол, ёш йигит бўлсанг. Ҳунарни ол, меҳнат қил. Ҳунар ўргатган устозингни рози қил. Илм ўргаткан устозингни роли қил. Уларни муҳаббатини қозон. Сендан сидқидилдан рози бўлгандан кейин, сен келажакдан яхшиликда умид қилишга ҳаққинг бор.

Астайду билла, қул иннал амру куллаҳулиллаҳ. Айтинг, ҳамма иш Аллоҳга оид. Ҳамма иш Кимни қўлида? Аллоҳни қўлида. Ўзини қачон ўлишини билмайдиган одам, ерта индинни ғами билан овора бўлмасин. Ўзини қачондир вафот етишини билмайдиган отам, йўқ нарса билан ўзини машғул қилиши мумкин емас. Биродар, келажакдан хавотирга тушма. Қазога рози бўл. Чунки Аллоҳни айтгандан бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Бу мусулмоннинг ақидаси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотида ана шу елликта камончи тушиб кетганлиги сабабли мағлубиятга учрадилар. Мусулмонлар мағлуб бўлишди. Уч кун ўтиб Аллоҳ томонидан буйруқ бўлди, мушрикларни қувиб орқасидан чиқинглар. Ҳамроҳ ул асад деган жойга Расулуллоҳ қўшини билан чиқиб бориб турдилар. Мушриклар йенгдик деб хурсанд бўлиб кетишди, лекин ярмини ютганда қараса, ҳеч нарса қилишмабди. Расулуллоҳни қатл қилишмаган. Ҳеч қандай ғанимани олишмаган, Мадинага бостириб киришмаган. Енди орқага қайтамиз деб турган пайтда Аллоҳ томонидан буйруқ бўлди, мусулмонлар Ҳамроҳ ул асадга чиқиб боришди.

Аксарияти жароҳатланган. Шунда Аллоҳ томонидан бюров келди, мусулмонлар Ҳамроҳ ул ассадга бориб турди. Қорайиш мушриклари мусулмонлар уч кунда ўзини тўғрилаб, қўшим билан чиққанлигини кўриб, қўрқишди. Мусулмонлар қайтиб кетса, булар ҳам кетиб юборишса, шу мақсадда бир одамни юборишди. У юборган одамни келиб, Пайғамбаримиз қуришнинг аҳволи қанақа деганида, у Расулуллоҳни қўрқитиш учун, мусулмонларни қўрқуитиш учун одамлар кўпайиб, катта қўшин жамлаб, яна устингларга келяпти, қўрқинглар, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳасбуни Аллоҳи ва ни амал вакил, дедилар. Алладина қолалаҳумун насу иннаннас ақод жамавла кун фаҳшавҳум фазадаҳум иманам ва қолу ҳасбуналлоҳу ани амал вакил. Ундай зотларга айрим кимсалар, қуриш одамлари сизларга қарши саноқсиз лашкар тўплаган, қўрқингиз деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва бизга ёлғиз Аллоҳнин ўзи кифоя. У зот енг яхши ишончли вакилдир. Биродарлар, бизни шиоримиз шу. Келажакдан бизга ёқмайдиган хавотирли, ваҳимали хабарлар, шарпалар ешитилса, ҳасбуналлоҳ ва неъмат вакил деймиз.

Бизни ҳисобимиз Аллоҳнин қўлида, унинг ўзи нақадар зўр вакил. Яна қайтарамиз. Тавротда айтилган актарума юхоф ла якун. Одамлар содир бўлишдан қўрқаётган нарсаларнинг кўп қисми бўлмайди. Хўп, ваҳимали, хавотирли хабарлар келди. Нима қилиш керак? Ундоқ бўлармиш, бундоқ бўлармиш. Авваламбор бирорта шошилма. Хотиржам бўл. Сиқилма. Чунки ҳозир айтганимиздек, бунақа ваҳималарда кўпи бўлмайди. Олимлардан бири айтган еди, ёзилган бўлса, қаёққа қочай. Ёзилмаган бўлса нимадан қўрқай? Агар тақдирдаги ёзувни кимдир ўзгартиришга қодир бўлганида одамлар исташарди шу одамни. Минглаган йиллар одамлар қидириб қидириб бир кун топишар еди. Хўп, енди тақдирда ўзгартирадиган бирорта одам йўқми? Нима дейиш керак унда? Истадибиллаҳ, ва уфовий домир ила аллоҳ, инналлоҳа басирун бил айбат.

Мен ўз ишимни аллоҳга топшираверман, зеро аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Ёдлаб олинглар шуни укалар. Ва уфовви до амри ила аллоҳ. Мен ўзимни ишимни Аллоҳга топшираман, албатта Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Шу гапни гапирган киши Ширавун хонадонидан бўлган одам еди, иймонини яшириб юрган еди.

Шу кишининг сўзи бу. Мен ишимни Аллоҳга топшираман, албатта Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Оятни давомини қаранг. Фавақоҳуллоҳу саййиъатима макаруҳ. Аллоҳ уни, бояги иймонини яширган мўминни, уларнинг ёмон макр ҳийлаларидан сақлади. Фиръавннинг яқинларидан бўлиб туриб, иймонини яшириб, Аллоҳга ишимни топширдим деғуди, Фиръавннинг ёмонлигидан Аллоҳ сақлади уни.

Келажак ҳақида бўладиган ҳар хил қалбингга ёқмайдиган гапни ешитганингда, биродар, сен айтдингки, мен ўз ишимни Аллоҳга топшираверман, зеро Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Шунинг учун ертанги кунда келгунча ўзини ҳолига ташлаб тур, биродар. Уни хабарларини сўраб суриштирма. У билан овора бўлмай тур. Чунки сен бугунинг билан овора сан. Ҳали келмаган кунни, йўқ кунни ғамини ўзинг учун бошингга кийиб олма. Ҳали қуёши кўтарилмаган кунни ғами билан бугунги кунни банд қилган кишини иши қизиқмасми?

Иккита нарса инсонни бугунги ҳаётини фасодга учратади. Ўтмишига пушаймон йейиши, келажакдан хавотир қилиши. Ҳали келмаган кунни ғ, қилишдан еҳтиёт бўл. Бу мавзу инсоният яралгандан бери инсон зотини қизиқтириб келади. Тақдирда нима бўлишлиги. Ертага уни нима кутаётганлигини билишни хоҳлаш. Аллоҳ азза ва жалла ўзини ҳузурида қолдириб қўйди бешта илми. Инналлоҳа индаҳа илмуста ва юназизил ул ғойиб ва ярҳам яълим мамофил арҳам ва ма тадри нафсун маъда такси бўғада ва ма тадри нафсун бия ийи ардин тамуд. Мана шу бешта илмни Аллоҳ Таоло ўзини ҳузудига қолдирди. На бир муқаррар фариштага ҳам, на бир улуғ амбиёга ҳам бу нарсани билдирмади. Қазойи қадар.

Агар ўша пайтда манақа қилганимда, ҳозир манақа бўлмас еди. Ўша пайтдами бундай қилганимда ундоқ бўлмас едим. Қазова қадар. Астайди дедилар. Мен асоба мин мусибатинг фил арди вала фил амфусикум. Илла фий китобин мин қобли ан набруаҳа иннадалика алаллоҳи ясир. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда марҳамат қилади. На йерга ва на ўзларингизга бирон мусибат йетмас. Магар йетса, биз уни пайдо қилишимиздан илгари китобда бўлур. Бу Аллоҳга осондир. Устингизга нима мусибат келган бўлса, йерга қанақа мусибат келган бўлса, шу мусибат келмасдан аввал тақдирга ёзиб қўйилган. Сизлар буни ҳеч нарса қила олмайсизлар. Ҳукм айтилди, тақдир битилди, қалам кўтарилди, саҳифа қурди, тамом, иш битди.

Бизни устимизга биродарлар, Аллоҳ тақдирга ёздиганларни ошчаси ҳам келмайди, ками ҳам келмайди. Мана шу иймонингиз комил бўладиган бўлса, мана шу еътиқод қалбингизда мустаҳкам ўрнашган бўлса, доллар неча пул бўлишини сизни қизиқтирмайди. Енди нима бўларкан? Курсга қара. Ҳа нима бўларди, Аллоҳ айтгани бўлади, йетмиш сўмдан бензин қўйиб юрибмиз, йетмиш сўндан бензин қўййиб юрибмз, биродарлар. Яна бензин қимматлаган сари катта обёмли машиналарни миняпсизлар. Жипларни қаранглар кўпайганини.

Аллоҳ сени шу машинани минишингни пешонангга ёзганми, ўша бензинга яраша пулни ҳам беради. Маъқулмисан? Қазо ва қадар. Қадар дегани белгилаш дегани, тақсимлаш дегани. Қаво дегани, ана шу белгиланган нарсани амалга ошириш дегани. Аллоҳ таоло айтади, истадибиллаҳ, инна кунла шаин холақуна ҳу би қадар. Албатта биз ҳар битта нарсани тақдир билан, ўлчов билан аниқ ёзиб қўйганмиз. Қанча нафас оласан, қанча овқат йейсан, қанча сув ичасан, ҳамма нарса ҳал қилинган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана ана шу тақдири азал битилишлиги ҳақида айтган ҳадисида шундай дедилар. Аллоҳ аввал қаламни яратди ва унга ёз деди. Қалам нимани ёзаман деди? Аллоҳ таоло қаламга деди, то қиёмат қоюн бўлгунича бўладиган ҳамма нарсаларни миқдорларини ёзгин. Фажар ал қаламуфи тилкасаъа. Ана шу соатда қалам ёзишни бошлади. Қалам ёзиб бўлиб, ишини битирганидан кейин еллик минг йил ўтиб, осмонлар ва йер ярамди. Тақдир битилган пайтда ҳали осмон ҳам йўқ еди, йер ҳам йўқ еди, биз ҳам йўқ едик.

Сени биродар бошингга тушган нарса адаши бошқа ёққа кетмайди. Сени қўлингга келган нарса адаши яна бошқа йўққа кетмайди. Яъни сен учун ёзилиб қўйилган нарса албатта сенга келади, сенга ёзилмаган нарса албатта санга келмайди. Агар мана шундай ишонч еътиқод, қалбингда мустаҳкам ўрнашса, туб тубингга мана шу тушунча ўрнашадиган бўлса, ҳаётинг зўр бўлиб қолади. Мусибатлар сен учун Аллоҳнин ҳадияси бўлиб қолади. Чунки гуноҳларинг кафолат бўлади да у мусибат билан. Меҳнатлар роҳатга айланиб қолади. Ҳодисалар еса мукофотга айланади. Инсон дунёда яшар екан, устига яхши кун келади, ёмон кун келади. Бу Аллоҳнинг тақдири. Астай деб била? Вола наблуваннакун, бишай имминал хавфи вал жўай ва нақсим минал аммуали ва анфу севатҳ самарот ва башири собири. Албатта сизларни синаймиз деяпти Аллоҳ Таоло. Хавфи хатар билан, қўрқув билан, очлик билан, молияларга, жонингларга бир талофат йетказишлик билан, мева чеваларни камайтиришлик билан имтиҳон қиламиз.

Имтиҳон учун келади шу нарса ёзилган. Шунда алладина идҳа асобат ҳу мусибатун қолу инна ли лаҳи ва инна илайҳи рожиун. Бирор мусибат келганда, ёзилган мусибат келди пешонасига, ёзилган мусилибат тушди устига. Шунда, албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Аллоҳни ҳузурига қайтамиз дейдиган собирларга хушхабар беринг. Мана мусибат сизга фойда фойда бўлиб қолади. Сизга келган мусибат фойдангизга айланади. Чунки мусибат келганда Аллоҳни тақдири, Аллоҳга қайтиб борамиз, Алҳамдулиллаҳ деган бандага шу мусибатни орқасидан савоб бор. Ўшанинг учун айтилди, мусибатлар сенга ҳадя бўлиб қолади деб.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, мўминнинг иши ажойибдир. Ҳамма иши унинг фойдасига. Яхшилик тақдир қилинган бўлса, устига яхшилик келса, шукур келтиради. Савоб олади. Мусибат келса, рози бўлиб сабр қилади, яна савоб олади. Мўминни иши ажабланади. Устига келган яхшилик ҳам уни фойдаси, устига келган мусибат ҳам уни фойдаси.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана Абдуллоҳ ибн Аббосни ёш бола екан, улоғига учраштириб олиб туриб, қилаётган насиҳатини кўринг. Ўн, ўн икки яшар болага Расулуллоҳни бераётган таълимини кўринг. Яъни мана шу ёшда инсон дунёқараши шаклланади да. Сиз уйингизда қайси тушунча, қайси тасаввур билан яшаётган бўлсангиз, болангизда ҳам шу тасаввур бўлади.

Расулуллоҳ айтяптиларки, я ғулом, иннин у аллимука калимат. Ей бола, дедилар Расулуллоҳ, мен сенга бир неча калималарни ўргатаман. Аллоҳнинг ҳақларини сақланг, у зот сени сақлайди. Аллоҳнинг буйруқларини бажар, Аллоҳнинг ҳукмини сақла, Аллоҳ сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла, уни қаршингда топасан. Яъни бир муаммога келсанг, Аллоҳ рўбарангда бўлади, ёрдам беради. Агар сўрасанг, Аллоҳнинг сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳнинг тила. Билгин ки, бутун уммат йиғилиб, сенга бирор зарар йетказмоқчи бўлса, Аллоҳ ёзганидан ортиқча зарар йетказиша олмайди. Бутун уммат йиғилиб сенга фойда келтирамиз дейишса, Аллоҳ ёзганидан ортиқча фойда келтириша олмайди. Чунки руфиятил ақлам ва жаффатил соҳиб. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган.

Аллоҳ ёзганича қилади зарарни ҳам, Аллоҳ ёзганича қилади фойдани ҳам. Ўшанинг учун мўмин одамда биров бир нарса ваъда қилиб ишонтирса хурсанд бўлиб кетмайди. Бирор нарсани айтиб қўрқиса, ваҳимага тушиб кетмайди. Ким айтгани бўлади? Аллоҳни айтгани бўмади дейди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган. Яна бир ривоятда айтадилар Расулуллоҳ, во алам, аннама ахто ака лам якун люси бика. Билгин ки, сени нима четлаб ўтган бўлса, сенга тегиши йўқ еди тақдирдан. Ва сенга нима келган бўлса қўлингга, шу нарсани келмаслиги йўқ еди тақдирда. Пешонангга ёзилганми? Албатта келади. Пешонанггаёзилмаганми? Келмайди.

Сенга ёзилган нарса хато кетмас, хато кетдими, демак у сенга емас. Қайтариб берингми? Сенга ёзилган роса хато кетмас, қўлингга келади. Енди, хато кетдими, демак сеники емас да у. Маъқулми? Расулуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга айтдиларки, ей Абу Ҳурайра, қалам, сен йўлиқадиган нарсаларни ёзиб, кўриб ҳам бўлди. Тамом. Тамом.

Яна айтадилар Расулуллоҳ, и хриз ала майян фавқ. Сенга фойдали бўлган нарсаларга интилгин. Аллоҳдан ёрдам сўрагин, ожиз қолмагин. Ундоқ қилганимда ундай бўларди, бундоқ қилганимдан бундай бўларди демагин. Балки, бўлиб бўлгандан кейин шу иш. Бу Аллоҳни тақдири, Аллоҳ ўзини хоҳлагани қилди деб қўйгин. Бўлди, қалбинг хотиржам. Бўлди қалбимга хотиржам.

Зўр да бучи. Ютқиздингиз, беш ё тўртга ютқизиб қўйдингиз. Ўн секунд қолганда гол қўйиб юбордингиз. Бўлмасам жонингизни жабборга олиб югурдиз, йелдиз, ҳимояга ўтдингиз, ҳужумга ўтдингиз, ҳамма сабабни қилдингиз, ютказиб қўйдингиз. Битта гол йетмай қолди. Енди чиқиб олиб туриб бир биримиз билан нима қилмаслигимиз керак? Енди ўша қазо қадарга иймон келтирган одам билан футбол олмасанг ҳам мазза қиласан. Демак нима бўлмаган екан?

Ракеткам қўлимдан тушиб кетди да, оёғим тийилиб келиб, ўша оёғингни сийғалантириб юборган ким охирги ударни қилаётганингда? Аллоҳ. Қўлингдан нимага тушиб кетди? Бугун ютқизишинг керак еди. Бўлди, рози бўл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Аллоҳ бандасига тақдир қилган нарса, банда учун яхшиликдир. У тақдир, сизни назарингизда яхши га ўхшаяптими, ёмонга ўхшаяпдими, фарқи йўқ. Сизга шу нарса тақдир қилиндими, шу нарса сизга яхши. Мисол. Мусо ва Ҳизр алайҳиссалом, уларнинг қиссасига мурожаат қилсак, ўн икки ўн беш га кирган ёш бола ўйнаётувди, Ҳизр алайҳи ассалом шундай борди да, шундай сўйиб ўлдириб қўйди.

Ота онаси мусибат деб билди. Мусибат. Ёмон бўлди деб ўйлаяпти. Йўқ. Бу қиз тани ниҳоясида Хизр алайҳиссалом нимага ўлдирганлигини айтди. Бу Аллоҳнинг буйруғи еди. Нима учун қатл қилинди? Бу бола катта бўлганида, ширкка, куфрга, маъсиятга кириб кетиб, ота онасини ҳам кофир бўлишига сабаб бўлиб қолар еди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло олиб қўйди, ўрнига соғлиқ фарзандини берди.

Тушуняпсизми? Сизни устингизда қанақа тақдир бўлган бўлса, бу яхшилик сиз учун. Ўшанинг учун Алҳамдулиллаҳ, илоҳи роббилар, аламин денг. Демасангиз ҳам шу ҳолат. Десангиз ҳам шу ҳолда. Аллоҳ сенга тақдир қилган нарса биродар, албатта яхшилик бўлади. Шундай бўлдими, демак шунда битта яхшилик бор. Йиллар ўтгандан кейин кўрасан. Ўшанга уйланмаганинг тўғри бўлган екан. Йўқ, шу ҳам ўша реский улгурмаганим. Самолёт қўнмабди дейсиз.

Унгача сиқилиб, пробкада бўғилиб, қизилга юриб, шу хуллас бақир чақир қилиб келувдингиз, улгурма дейсиз. Учиб кетди самолёт. Мунча пулдан қолдим девдингиз, кейин билсангиз самолёт қўллмабди. Тақиқ аллоҳ азза ва жалл бир мўмин бандага мусибатни тақдир қилади, мўмин хафа бўлади. Лекин мана шу мусибатни орқасида қанча бир яхшиликлар борлигини ва қанча ёмонликлардан тўсилишлигини билмайди да. Хизр алайҳиссалом кемани тешиб қўйди.

Қайтамиз шу қиссагани. Кемани тешиб қочди. Кемани егаси соҳил, нариги соҳилга боргунча бир бало қилиб чўкиб кетгандек бўлиб йетиб борди. Кема тешилганида, кемачи нима деди? Ёмон бўлди. Кемам талофат кўрди. Енди чиқим бўлди. Мана шу сафарги топган пулимни нима қиламан? Кемага сарфлайман деб ёмон бўлдида деб турувди, асли яхши бўлиб чиқди. Нариги томондаги, денгизни нариги соҳилидаги подшоҳ келган ҳамма бутун кемаларни шарт тортиб қўяётувди.

Демак, мўминсан. Сенга Аллоҳ нимани тақдир қилган бўлса, билгин ки, бу сен учун яхши. Кўнглингга ёқадиган иш бўлса ҳам, кўнглингга ёғмайдиган иш бўлсай ҳам. Аллоҳнинг сенга қилган тақдири сен учун яхи. Муҳаммад Али. Ким у? Йигирманчи асрнинг енг улуғ спортчиси дейилади. Шахсияти бир кучли бўлган одам. Ўзини даврида куч қувватига тўлган пайтида, ўзини карйерасини чўққисига йетган пайтда нима деган? Мен енг буюгиман деган.

Мен енг буюгиман деди. Кейин Аллоҳ Таоло бир дард берди унга. Биласизлар. Шу одам, шу одам ҳаракатланиши қийин бўлиб қолди. Қалтираб қолди қўллари. Кейинчалик ўн бир ни охирига борганда гапириши ҳам қийин бўлиб қолди. Ўша вақтга келиб туриб айтадики, қаранг, йигирманчи асрда енг зўр спортчиси, жуда ҳам ақлли, хушли, онгли одам бўлган. Интервюларни қаранглар да. Ажойиб бир ақл егаси бўлган. Исломда қабул қилиб мусулмон бўлган.исмини ўзгартирган, ўзи касюс клей бўлган ўзи исми. Лекин исломда қилиб қилгандан кейин Муҳаммад Али деб ўзгартирилган исмини. Шу Муҳаммад Али айтади. Мени ҳаётимда содир бўлган ҳодисаларнинг енг яхшиси мана шу касаллик. У чемпион бўлганим, енг зўр спортчи бўлганим емас. Шу касал бўлгани мен учун енг катта яхшилик бўлди. Агар у касаллик бўлмаганида, мен ўзимни мен енг буюкман деб ўтиб кетар едим. Бу еса ширк еди екан.

Бу еса ширк екан. Аллоҳ мени ўтказиб қўйди. Мен буюк емас еканман. Демак биродар, ўша касал бўлган пайтда шу мусулмон бандаси учун фойдасига бўптими оқибати? Шунинг учун сиз устингизга келган қазо қадарнинг макруҳи, қалбингизга ёқмайдиган нарса иш бўлган пайти, шундай ҳолат келган пайтда рози бўлиб қўйинг. Енди қаёққа ҳам борасиз рози бўлмай?

Рози бўлсангиз ажра оласиз, савоб оласиз. Ўша кун. Норози бўлсангз гуноҳкор бўласиз, яна ўша кун. Во аса антакроқ хушайъан ва воҳайрун лакум дейди Аллоҳ Таоло. Зотан сизлар ўзинглар учун яхши бўлган нарсани ёмон кўраётган бўлишинглар мумкин. Ўзингларга ёмон бўлган нарса яхши кўраётган бўлишинглар мумкин. Сизлар билмайсизлар, Аллоҳ билади деяпти.

Тушуняпсизларми мавзуни биродарлар? Нима ҳақида гап кетяпти? Қазойи қадарга рози бўлиши керак. Расулуллоҳ айтадилар, ман юридил ла ҳубеҳи хайрон юсуф минҳу. Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни мусибатларга дучор қилиб қўяди. Чунки ана шу мусибатлар уни агар рози бўлиб, сабр қилиб шукур келтирса, гуноҳларини ўчиради, ёки бўлмасам даражаси кўтарилади. Банкрот бўлдинг, уйингга ўт тушди, молингни тортиб кетишди, шунга ўхшаган ёқмайдиган иш келдими? Демак, ёзиб қўйилган еди екан. Ўзи пулни унга бермасам бўларди екан. Ўзи надёжний емас еди. Йўқ, наригинга берганда ҳам кетар еди. Ўзи ўша куни сўм қилиб қўявермаган еканман.

Юз йетти га чиқдими? Айрим одамлар ухламади. Таппада яна йетмиш тўққиз сўм еллик тинга тушди а, енди пастга тушгани. Вой биродар, хотиржам бўл, хотиржамбўл. Шу ёзилган еканда енди, нима қиласан енди? Демак Аллоҳнин ихтиёри шундай бўлди, рози бўлсин. Ажр бор, гуноҳларга каффорат бўлади. Шунинг учун берувчи ва олувчи бўлган Аллоҳ Таолони ўзи, ана шу Аллоҳ Таолодан рози бўлган, тақдиридан рози бўлаган мусибат егаларига қилган аж сабрлари учун Аллоҳнин раҳмати бўлсин. Қоида. Қадарга рози бўлган одам ҳаргиз хароб бўлмайди.

Шуни ҳам ёзиб олинглар. Қалбингизни бир чеккасига. Аллоҳнинг тақдирига, қазосига рози бўлган одам ҳеч қачон хароб бўлмайди. Чунки шу пул йўқ еди. Ўша пулингизнинг ярми кетди. Ўн йил бурун, йигирма йил бурун йўқ еди шу пул. Ярмини олди Аллоҳ, ярмини қўйиб қўйди ю. Аллоҳ берувди, Аллоҳ олди дейди да. Енди ўшанақа катта пулни йўқотганларга ҳақиқатдан Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Агар сабр қилса, рози қилса. Чунки пешонангга ёзганда шуни бўлади. Нима қиласан енди? Қаёққа борасан енди?

Чунки Аллоҳ қилган иш ҳақида ҳеч кимга ҳисобот бермайди, балки бандалари ҳисобот беради. Билиб ол биродар. Аниқ билгин ки, биродар, қазойи қадарга иймон келтирмас екансан, ҳеч қачон қалбинг хотиржам бўлмайди. Қазойи қадарга иймон келтирмас екансан, ҳеч қачон қалбинг хотиржам бўлмайди. Нафсинг ором олмайди, асабларинг тинчимайди, шайтоний васвасалар тугамайди.

Ким айтгани бўлади? Ким айтгани болди? Аллоҳни айтгани бўмди. Чунки қалам кўтарилди, саҳифалар қуради. Шунинг учун йиқилиб кетиши аниқ бўлиб турган деволда ушлаб қоламан деб ўйлама. Сен сувни оқишидан, шамолни есишидан, шишани синишдан сақлаб қолиш имкониятим бор еди деб ўзингни ғамга тиқма. Чунки синдими, демак синиш керак еди. Бурнинг йерга ишғалансин, дод десанг ҳам шундай бўлиши керак еди, бўлди. Қазо, албатта, амалга ошади. Фоман ша афал ёмин, фоман ша афал яққифур. Ким хоҳласа иймон келтирсин деяпти Аллоҳ, ким хоҳласа бунга кофир бўлсин.

Аллоҳни йери кенг. Аммо қазойи қадар келиб қолса, осмонлар ҳам торлик қилиб қолади. Аллоҳни йер и кенг. Бу йерда мусибат бўлаётган бўлса, бошқа жойга борсангиз қутилишингиз мумкин. Бу сабаб холос. Лекин мусибатни келиши, тақдирингизга ёзган бўлса. Осмонлар ҳам торли қилиб қолади, Худо хоҳласа. Кимда ким Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳнинг қадарига рози бўлса, тақиқ иймонини қойим қилибди ва иккала қўли билан иккала оёғини яхши амалларга бўшатиб қўйибди.

Ғазаб, оҳ воҳлар, шикоятлар, тўлқинига дучор бўлмасингдан аввал, тақдирга рози бўл, биродар. Аллоҳ ёзгандан ошчаси бўлмайди деб ишонгин. Афсус надоматга ботиб қолмасдан аввал, қазони тан ол. Савол. Ким хотиржам яшайди бу дунёда? Қазойи қадарга таслим бўлган ва ундан рози бўлган одамлар. Бу ҳам қоида. Ким хотиржами яшар екан? Тақдирга рози бўлкан, қазойи қадорга таслим бўган одам. Сен устингга сенга ёқмайдиган иш келмаслиги учун нима сабабларни қилиш керак бўлса, қилдинг. Ҳамма ҳийла чораларни амалга оширдинг. Лекин шундай ҳам келдими, демак тақдир еканда.

Ҳикмат қачоники Аллоҳ ўзининг амрини, қадарини юзига чиқаришни истаса, ўша вақтда, ўша лаҳзада ақл егаларининг ақлини олиб қўяди. Нима дегани бу? Ўттиз йилдан бери машина пуришлик қилади биров. Шу ишни пири бўлиб кетган. Енди бизни тилда йеб қоладиган куни келди.

Зарарга келадиган куни келди. Қараб туриб, куппа тузиб, бахрайиб, кўзи пувонга машина олиб турибди да. Бўлмасам қанча одамларда шунақа бир, е, куйиб қолмаслигига сабаб бўлган, кўрсатган, бир қараб ажратадиган одам, лекин ўзига келганда куйди да. Енди нима дейиш керак? Демак, Аллоҳ Таоло бугун куйишимизни ёзган екан.

Тушуняпсизми? Бир кун келади да, ўзи шунақа пачон машинага тўғри келиб қолади. Демак, Аллоҳ ўзининг қадрини амалга оширишликни хоҳлаган пайт келганда, ақлли одамларда ақлларини ўчириб қўяди ақлини. Яна, қадр келиб қолганда, қазо келиб қолгандай, ҳикмат кўзини тўсиб қўяд. Ҳозирги гапда айтади шогирдига. Дўконда дўкондор шогирд олди, айтади. Йигирма йиллик дўкон ишлаш тажрибаси бор. Шогирдга айтадики, кўчадан бирор бир нарса кўтариб келса, олма дейди.

Чунки ўғирланган бўлишим мумкин дейди. Бирор бир тузоқ қўйган бўлишим мумкан дейди. Дейди да, бир кун келади да, ўзи шунақага тушиб қолади. Чунки Аллоҳ Таоло бугун шу ишни амалга оширишлигини, шу ишни рўёбга чиқишлигини хоҳлаган екан, тамом. Кўриб туриб, баҳрайиб туриб, қоқилиб тураверасиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ва ин асобики шаюн фалатақуллав анний фаол ту каъна, каъда ва каъда. Агар сенга бирор нарса йетса, яъни бир мусибатга ўхшаган нарса йетса. Агар мен ундоқ қилганимда, ундоқ бўлар еди, бундоқ қилганимдо, ундоқ бўларди демагин. Буни ўрнига бу бўлган иш Аллоҳни қадари, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишни қилди, дегин. Албатта, агар сўзи шайтони амалини очиб юборади. Шунинг учун бўп олдими? Тамом, ёп бу папкани. Хулосасини ол, тажрибасини ол, бундан кейин сенга дарс бўлсин шу иш, лекин андоқ бундоқ, агар агар деган гапни гапирма.

Енди қора калларингга қулоқ солсанг, ўтириб юбориш керакми, пешона ёзган бўлади деб дейишади. Биродар, сен бизни тушунмабсан. Қадарга бўлган иймон сени тақдирда кутиб ухла демайди. Қазойи қадарга бўган иймон сени ҳеч нарса қилмасдан ўтириб ол демайди. Балки ўрнингдан тургинда тақдиринг қанақа еканлигини кашф қил дейди.

Нима дегани? Сен хоҳлаётган натижага сабаб бўладиган ишни қил дегани. Модомики нима келишини билмайсанми? Зўр бўлишигача ўша келадиган нарсани. Ҳамма сабабни қиласан, шундан кейин нима дейсан, нима бўлса ҳам таслим бўласан. Демак Аллоҳ шуни хоҳлаган екан. Яна бир ажиб нарса, футбол ўйнаб ютиб олдингиз. Бу ёққа чиқиб олиб туриб, кейин ўзингизни заслугаларингизни айтишни бошлайсиз. Ўша йерда вақтида паст бердим да, ўшанинг учун гол урдинг. Кўрдингми финти? Битта замак билан иккитасини ухлатиб, сенга бердим, пустой бир тага гол урдинг. Инсон ютуққа еришганда, мен ундоқ қилувдим, мундоқ қилувдим дейди. Аммо мағлубиятга учраб қолганда еса, тақдир екан деб сукут қилиб туради.

Роса тушдими? Яхшилик бўлса, мен қилдим дейди. Агар ёмонлик бўлиб қолса, тақдирга тўнгайди. Шунинг учун биродар, инсоф қил. Яхшилик бўшаганда ҳам нима деб қўявер, тақдир деб қўяовер. Ҳали енди бу дарслар сиз билан бизни чемо иккита нарсамизни тузатади. Нимани тузатади? Ўлчов тушунчани, тасаввурни, бизни тилда понятияларни ўзгартиради. Бизга ғарбдан, шарқдан ҳар хил понятиялар келиб, ундай қилсанг зўр бўлади, бундай қилсанг зўм бўлади деб ҳамма ўзини нимасини ўргатяпти бизга, таълимотини. Бизга динимиз таълим берсин. Агар шу тасаввур билан яшасак, вой ишонуврилар, псих бўлмаймиз. Нервенний бўлмаймиз, сахр бўлмаймимиз, давления бўлмаймуз. Шуни ўтказиб юборамиз да, бўлди кетди, нима қиламиз енди, бўлди тугади. Ол, ол кетмон, ҳайдай енди яна бир марта.

Одамлар психологларга боришади. Нима учун? Маслаҳат олиш учун. Ҳаётга қандай қараш керак, устингизга мусибат келса, қандай унутиш керак, уларни таъсиридан қутилиш учун нима қилиш керак? Ўтмишдаги муаммоларни тушиш учун, келажадан қўрқмаслик учун, нима қилиш керак? Енди у психологлар маслаҳат беради. Мусулмонлар нима қилади?

Бир мусулмон табибни олдига бир одам келиб шунга ўхшаган нарсани сўради. Бояги табиб мусулмон еди да. Айтдики, ҳаётда содир бўладиган ҳамма ҳамма нарсанинг тақдири ҳали уларни Аллоҳ яратмай туриб, еллик минг йил аввал ёзиб қўйилган. Тамом. Мана психолог. Ҳа, биродар. Тақдиринг ҳали осмони йер яра олмай туриб, еллик миллион йил аввал битиб қўйган, тамом.

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди. Одамлар билан тўлдир автобус йўлда кетяпти. Шаҳардан чиққан. Автобус ҳайдовчиси у ёққа бу ёққа қаради да, йўлда ҳеч ким йўқ. Озгина юриб туриб тўхтади. Ҳеч ким кўринмаяпти. Одамлар нимага тўхтадингиз деганди. Она оқсоқолда олиб олайлик деди. Қарашувди, ҳеч ким йўқ. Қайси оқсоқолди? Ҳеч ким йўқу деса, ҳозир қўлини кўтариб тўхтанглар, мени олиб кетинглар деди ю, ана келяпти деди. Одамлар кўрмадимикин деб туриб шундай қарувди, ҳеч кими йўқ. Ҳайдовчига қарашса, омонатни топшириб қўйибди.

Демак, шу ҳайдовчини ажали йетиб келган, аммо автобусдагиларда ажали йетгани йўқ ҳали. Аллоҳ таолони ҳикматини кўрингки, чиройли қилиб тўхтатиб, автобусни ручнойини торттириб, хотиржам қилиб қўйиб туриб, жонини олди. Ҳайдовчини ражали йетган еди, аммо пасажирларники емас. Чеккага тўхтади. Аллоҳ Таоло айтади: ликулли умматинг ажал. Ҳар бир миллат авлод учун белгиланган ажал бор. Қачон ажаллари йетса, уни бирор соат кетга ҳам сўра олмайдилар, илгари ҳам қила олмайдилар. Хотиржам бўл, биродар. Ризқинг борми? Яшайсан. Фақатгина тақдирдаги нарса бўлади. Кўпи ҳам емас, ози ҳам емас.

Хулоса. Сени бошингга тушган нарса тушиб бўлдими, тамом. Демак, тушиши керак еди екан. Сени қўлингга бир нарса келмасдан чиқиб кетди. Чиқиб кетдими, тамом. Демак, қўлингга келиши йўқ еди екан. Агар мана шундай ақида ишонч, еътиқод сени қалбингда мустаҳкам ўрнашса, сени туб тубингда мана шу тасаввур, мана шундай тушунча маҳкам ўрин олган бўлса, ҳаётда бўлар екан ҳамма мусибатлар сен учун ҳадя бўлиб қолади. Меҳнатлар роҳатга айланади, ҳодисалар еса мукофот бўлиб қоларди. Агар сиз билан биз жиддий фикр қиладиган бўлсак, ростмана ўйланиб кўрадиган бўлсак. Калладаги майда чуйда ғам ташвишларни, ўй фикрларни чеккага суриб туриб, ростмана фикр қилиб кўрадиган бўсак, шукур қилишликдан бошқа чорамиз йўқлигини кўрамиз екан.

Фикр қил, сўнгра шукур қил. Фикр қилсанг, шукур қилинг шу ёқ очилади. Агар шукур қилсанг, сенга берилган неъматлар зиёда бўлади. Бугун иккинчи дарсимиз. Саодатнинг иккинчи сабаби, ўтган нарса ўтди, кетди. Ўтган нарса, ўтди, кетди. Инсонни бугунги кунини иккита нарса жаҳимга айлантиради. Қайтараман. Бугунги кунингизни иккита нарса фасодга учратади. Биринчиси, ўтмишни еслаб, ўтмишга пушаймон йейиш, иккинчиси, келажак ҳақида қўрқиб, келажак ҳа ҳақида хавотир қилишлик. Инсон ўтмишини еслаб сиқилиши, уни ёдга солиб ғам қилиши, бу ғирт аҳмоқлик ва тентеликдир. Бундай қилиш, иродани ўлдириш дегани, нақд бугунги кунни зойи қилиш дегани. Ақлли инсонлар ўтмиш папкасини ёпади, қайта очмайди. Уни унутишлик зиндонига беркитиб ташлайди. Ўтмиш ишларни унутишади. Уни арқонлар билан маҳкам боғлаб, бепарволик зиндонига улоқтиришади. Уни устига тупроқ тортилади, унга ҳеч қачон нур, ёруғлик йетмайди.

У у йердан ҳеч қачон чиқмайди, чунки ўтган нарса ўтди кетди. Ўтган ишлар учун хафа бўлиш, ўша ишларни орқага қайтариб бермайди, биродарлар. Сиқилишлик у ишлар учунга, уни тузатиб қўймайди. Ғам қилиш уни ислоҳ қилиб бермайди. Еслаб қайғуриш бўлса, уларни тирилтириб бермайди. Чунки енди у йўқ. Чунки ўтган нарса ўтди, кетди. Ўша пайтда гугурт олиб қўйганимда дейди. Қара дейди. Ўша пайти пайтда дейди, манча зайимим бор еди дейди.

Ўш пайтда гугулт олиб қўйганимда, мана мунчага кўпаярди екан пулим. Енди ўтди, кетдиди, тамом. Мусулмон одам уни устига, унга ёқмайдиган бирор бир ҳодиса, кор ҳол келса, мусибат устига тушса, бўлиб бўлди енди, иш битта. Нима дейди? Қодир аллоҳ маъдаша, тум ма фаъли. Аллоҳ ўзи хоҳлаган нарсани тақдир қилди ва шуни амалга оширди. Демак, шундай бўлиши керак екан, шундай бўмди. Енди қабул қиламиз, рози бўламиз, ажраламиз. Чунки ўтган йил ўтди, кетди. Биродар, сен устингда ўтаётган, сен кечираётган ҳар бир кунинг аллоҳни сенга берган ҳадияси инъоми. Бу нақд кунингни ўтмиш ҳақидаги пушаймон ва келажак ҳақидаги хавотирлар билан зойе қилмагин.

Ўтмишни ёмон хотиралар остида яшашлик бу ақлдан емас. Йўқлик соябонида тагида қолишлик ақлдан емаск. Ўтмиш шарпаларидан ўзимизни қутқаришимиз керак. Ўтди, кетди. Нима? Сен биродар дарёни орқасига қараб оқишини хоҳлайсанми? Ёки қуёшни мана шунақа қайтиб ботишлигини хоҳлайсан? Ёки ёмғир томчисини осмонга қайтиб чиқиб кетишини хоҳлайсинми? Ёки кўз ёшини қайтиб кўзга киришини ю, сутни ана шу сигирни йелникига қайтишни хоҳлайсанми.

Сен ўтмишни еслаб ўзингни ғамга, қайғуга солаётганлигинг ўта ачинарли ва қўрқинчли ҳолат. Чунки ўтмиш билан овора бўлсанг, бугунги нақд кунингни зойи қилиб қўясан. Ўтмиш дафтарини очиб, ўтириб олиб ўқиш, бугунги кунни зойи қилиш. Куч қувватни йўқ қилиш у омонатга берилган соатларни беҳуда ўтказишлик.

Аллоҳ азза ва жалла ўтган умматлар ҳақида нима деди? Астайдибиллаҳ, тилка умматун қоди ҳолат. Ла ҳа ма касабат, валакум мактасабтум, вала тус алуна амма кану яъмалун. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда аввал ўтган умматларни зикр қилиб айтдики, улар ўтиб кетган кишилардир, ўтиб кетган умматлардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун. Сизларни амалинглар ўзинглар учун. Ва сизлар улар қилган ишлардан масъул бўлмайсизлар. Биродарлар, ўтган кун ўтди, кетди.

Тарихни ғилдирагини орқага қайтаришликни, орқага айлантиришликни кераги йўқ, иложи ҳам йўқ. Замоннинг ўлиб бўлган жуссасини қабрини очиб, тирилтиришга уринма. Ўтмишини еслаб, уни такрор ғам қилаётган киши худди унни яна қайтадан тегирмонга солаётган одамга ўхшайди. Ўтмишни еслаб, уни ғам қиладиган одам худди топонни тўпонни яна араламоқчи бўлаётган одамга ўхшайди.

Ешакка айтилар екан. Нимага кавшанмайсан? Ёлғонни ёмон кўраман дер екан. Яъни чайналиб, ютиб бўладиган нарсани қайтадан олиб келиб яна чайнашни нима кераги бор? Мусибатимиз нимада, биродарлар? Бугунги кунимизни ислоҳ қилишликни уддалай олмаганлигимиз учун ўтмишимиз билан овора бўлиб, ўтмишни гапириб ўтирамиз. Ўн соат гапиринг. Йигирма соат гапиринг, ўтмишда гапирганлигингиз сизга ҳеч қандай фойда бермайди. Ҳа, биродарлар, ўтмишини ундан ибрат олишлик учун, ундан ўзимизга ваъз, насиҳат олишлик учунга еслаб қўйишлигимиз жоиз. Аммо ўтмиш билан яшаб бўлмайди да.

Бугунги кунимиздаги камчиликларни чиройли суратда бир чеккага суриб қўйиб туриб, ўтмишимизнинг вайроналари билан олиб юборамиз. Ўтмиш кимнинг овозини бўғиб турган бўлса, бас, бу инсон келажакка хитоб қила олмайди. Чиройли гап еканми? Ўтмиш кимни овозини бўмғиб тургани бўлса, бу инсон келамга хитоб қила ололмайди. Фақат ўтмишини ғами билан, ўтмишини еслаб сиқилиб ўтирган одам келажакка бир қадам қўя олмайди дегани. Маъқулми? Шунақа одамлар бор албатта орамизда.

Шикоят қилаверади, шикоят қилолаверади, менга анақа қилиб бермагансизлар ўшанда, менга манақа қилиб бермаган сизлар ўша пайтда. Ҳа бўлди енди ўтиб кетди гапираверасан бу нарсани. Яна ўтмиш ҳақида яна бир ажиб гап. Ким ўтмишга қайтаверади? Ким ўтмишни еслайверади? Бугунги кунида қувончни топмаган инсон ўтмишига такрор такрор қайтаверади.

Бугунги кунида яхшиликни топа олмаяптими? Бугунги яшаётган кунда хайриятни кўра олмаяптими? Хайрияти йўқми? Шу одам ўтмишни еслайверади. Маъқулми? Ҳа, оворлари яхши еди. Шакар йетмиш саккиз тийин еди. Гугурт бир тийин еди да. Ҳеч ким бекар емас еди. Ҳаммани ойлиги бор еди. Ҳозирчи? Ҳозир нима, ҳамма бекарчими? Биродар, бугунги кунингни қарада. Сен мана шу совет даврини еслай екан бўлсанг, у пайтда масжидлар бунақа емас еди. Ҳажга умраганда, хоҳлаган пайтда боргандақа бора олмас еди. Никоҳ ўқигани, жазо ўқигани Қуръон ўқиб, пато ўқигани одам топилмас еди. Бугунги кунингдаги яхшиликларни қарагинда, аввалги даврдаги яхшиликдан кўра кўпроқ нарса бор. Демак, бугунги кунида хурсандчиликни, қувончни топа олмаган инсон ўтмишига қайтаверар екан.

Сиз ўзингиздан сўра енди. Сиз қайси тоифадансиз? Инсофжин. Аввалги охири ҳаммаси йиғилиб жамланса ҳам ўтмишни ортга қайтара олмайди. Бу амри маҳолиш. Бу айни ҳақиқат. Чунки одамлар, биродарлар орқага юрмайди, олдига юради. Шамол олдига ясади. Сув орқага қараб оқмайди. Карвон олдинга қараб юради. Бу Аллоҳ Таолонинг бу борлиққа қўйган суннати. Ҳаётни суннатига биродар тескари юрма, олдинга қараб ур.

Машинада кетаётганда ҳам одам лаввойга қараб кетади а? Ё орқани иккига қараб юрадими? Ҳа деб орқага ўгирилган одам юриб кетаркан, қоқилиб йиқилиб кетишига хавфи бор. Агар ўтмишинг сени ҳали ҳам қўйиб юбормаётган бўлса, демак у ҳали сен учун ўтиб тугамабди. Агар ўтиш сени ҳали ҳам қовиб юбормаяётган бўлсак, демак ўтмиш сен учун тугамабди.

Ўтмишни доим еслаб ўзинг билан бирга олиб юришлик сен учун оғир юк ҳисобланади. Яна иккала қўлинг ҳам ўша билан банд. Енди бугунги кун учун ўтмишни ташласанг, юкинг йенгил бўлади ва иккала қўллинг келажак учун, бугунги кун учин бўшайди. Ҳа, биродарлар, бир йўли унутиб олишлик, есдан чиқариб олишлик дегани емас бу. Чунки ўтмишини унутганлар яна ўша ўтмишга такрор кириб қолишлари еҳтимоли бор. Ҳаётида қилиб ўтган хатоларни бир еслаб турса, келажакда шу хатоларни қилмасликка имкон бўлади. Аммо умуман есламай қўйса, ўша такрорлаб қолиши мумкин хатоларини, ески хатоларини. Фақат ўтган ишлардан ибрат олинади, хулосалар олинади, тажриба ортилади, тамом. Ўтмиш билан яшалмайди. Чунки ўтмиш ўтди, кетди. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)