# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 378 of 510
- Section: —
- Duration: 54 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/378
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/zSs3gY8VbP8.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=zSs3gY8VbP8
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/377.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/379.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари силсиласидан биродарлар, Роббимизнинг Ассалом исмини дарс қилиб бошлаган едик, давом еттирамиз. Бугун иккинчи дарс. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло Ассалом бўлган зон. Ассалом дегани саломатлик дегани. Омонлик дегани, хотиржамлик дегани, осойишталик дегани.

[0:26] Аллоҳ азза ва жала Қуръонда шундай марҳамат қилади. Астайидубиллаҳ инналладина қолуу роббуналлоҳу фин мас тақомуу татанас зало алиҳимул малаа икан. Албатта, Парвардигоримиз Аллоҳдур деб, сўнгра тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига ўлим пайтида фаришталар тушиб айтишади. Қўрқманглар. Ғамгин бўлманглар, сизларга ваъда қилинган Жаннат хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаётда дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингизмиз. Яъни бу Роббим Аллоҳдурда мустақил бўлган бандаларни Аллоҳ таоло саломат қилади, икки дунёда.

[1:12] Аллоҳ билан муомалангда саломат бўласан. Бундан ортиқ қанақа марта бўлиб бўлиши мумкин? Бундан ортиқ қандай бир мақом бор? Ҳис қиласан, Роббин сени яхши кўради. Ҳимоя қилади, ёрдам беради, сақлайди сени дўстинг. Мана шуларни бари сени устингда ҳақ бўлади. Агар Аллоҳнинг динини ман ҳажин маҳкам ушлайдиган бўлсанг, уйингда саломатсан, оила аъзоларинг билан бўлган муомалада саломатсан, ишингда саломатсан. Сафарингда, ҳазарингда, юриш туришингда саломатсан. Азият йетказмайсан, ато қиласан. Шунинг учун одамлар сени яхши кўради. Саломатсан, хотиржам ухлайсан, хотиржанд уйғонасан. Хотиржанд кўчада юрасан. Хавотиринг йўқ. Буларни барига сабаб нима еди? Оллоҳдан тақво қилиш. Оллоҳни манҳижида туриш. Чунки ўтган дарсимизда айтдик, инсон Оллоҳнинг манҳижида тураркан, албатта саломат бўлади. Чунки Оллоҳни манҳижида туриш инсоннинг табиатида бор нарса. Агар ўзининг табиатига тескари юрадиган бўлса, табиатига зид бўлган йўлга қадам қўядиган бўлиса, яъни Оллоҳни манҳаждандан чиқиб келса, бу одам албатта шақоват егаси бўлади.

[2:39] Ким Оллоҳни манҳажи билан яшаса, нафси билан оромда, Роббиси билан бўлган муомалада омонда, атрофидагилар билан бўлаган муомалада ҳам омонда бўлади. Нимага омонда бу мўмин? Чунки у билади. Нимани билади? Нима ўзиники ва нима ўзиникимас? Нима ўзиники, нима бировники? Шунинг учун ўзиникини олиб, ўзиники емасда тарк қиладими? Одамларнинг ҳақларини риоя қиладими? Шунинг учун уни ҳамма билан бўлган муомаласи муваффақиятли. Жамиятда ҳурмат еътиборли.

[3:20] Мусулмон одам мана шу учала тараф билан саломатда бўлади. Роббиси билан бўлганда муомалада, нафси билан бўлга муомалада ва одамлар билан бўлганга муомала. Мана шу учта доира. Мана шу учтата тараф билан муомала қиламиз. Нафсимиз билан, Роббимиз билан ва одамлар билани. Роббимиз Субҳаналлоҳу ато Аллоҳ бизга тавсияли дастурни берди. Шариатни берди. Шариат исломия сиз билан бизни ҳаётимизда учраши мумкин бўлган ҳар қанақа саволни жавобини беради. Пайдо бўлиши мумкин бўлганда ҳар қандай муаммони йечимини беради. Бу йечим шунақа йечимки, уни қабул қилганингиздан кейин бу муаммо қайтиб пайдо бўлмайди.

[4:07] Одамлар ўзлари ҳам ҳаётда чиқаётган муаммоларга йечимни қўйишяпти, ақллардан келиб чиқиб. Ҳалиги муаммо да, бу одамлар қўйган йечим, йечганга ўхшаб кўриняпти бир муддат, озгина вақт ўтгандан кейин муаммо яна турибди. Аммо шариат берган йечим еса, агар унга амал қилинса, шу муаммони таклиф билан йўқ қилади.

[4:30] Шунинг учун айтамиз, шариат исломиядан биз оладиган енг улуғ фойда саломатлик. Шу сўзимизга еътибор бериб қўйинглар. Дарсимизни асосий нуқталардан биттаси. Шариат исломийидан биз оладиган енг катта улуғ фойдо саломатлик. Қалбимиз ҳам саломат, нафсимиз ҳам саломат, жасадимиз ҳам саломат, жиноятимиз ҳам саломат.

[5:02] Мана қаранг да. Биз ҳам шу хотиржамликни, саломатликни деб юрибмиз кўчада. Саломат бўлишимиз, хотиржам бўлишимиз учун пул керак деб тирикчилик, бола чақа деб юрибмимиз. Мана шу кўчада ҳаракат қилиб юришимиздан кўзлаган айни мақсадимиз ҳам хотиржамлик ва саломатлик. Шундайми? Ҳа, шундай. Енди ана шу нарсага йетиш учун фақатгина пул топиш керак деб ўйлаяпмиз.

[5:33] Бой бўлсам, катта даромадим бўлса, хотиржам бўламан, саломат бўламан деб ўйлаяпсиз. Мана шу фикр жуда кўпчилик мусулмонларни калласига кириб қолган. Фақат пулинг кўп бўлса, ҳозир хотиржам, саломат яшайсан деган тушунча, бу динсизларни тушунчаси. Аллоҳни танимаганларни тушунчаси. Хўп, мана шу тасаввур билан яшаётган одам, албатта дунёда саломат бўлмайди. Хотиржам бўлмайди, чунки саломатлиги билан хотиржамлик Аллоҳни динини ушлашликда, тақвода еди.

[6:10] Хўп, фақат пул топсам зўр бўлади ҳаётим, саломат бўламан, омон, хотиржам бўман деган ғарб одами. Қаранг да. Ўша пулни топгани ҳам бахтсиз, топмагани ҳам бахтсиз. Аммо биз айтаётган шариатни маҳкам ушлаб, шариат манҳажи билан яшаётган тақводор мўминларни қаранг да. Агар биз айтаётганга шартлар унда топилса, тақво, манҳажда туриш, бойи ҳам, камбағали ҳам саодатлик, саломат ва хотиржам.

[6:42] Пул бўлса, чангалда шўрва. Мусулмонларни тасаввур еканми бу? Мусулмонларни фалсафаси еканми? Муаммо мана шу иккита нарсадан. Ўлчов ва тушунчадан. Шундай муаммолар бор, дунёни ҳамма пулини сарфлашни сиз ҳам ҳал қила олмайсиз.

[7:05] Пул ҳал қила олмаган муаммони катта пул ҳал қилади. Бор а? Ўшанинг учун ҳаётдаги битта мақсади катта пул топиш. Топа олмайди. Топа олмайди. Ўша катта пул топганга қаранг да, яна ҳам каттароқ пул топай дейди. Ана Стеве Жобсда юз марта қайтардик. Йетти ярим миллиард долларни топиб қўйиб, йетти ярим миллиард долларни топиб қуриб, ошқозон ости, безини, саратони, раки билан ўлиб кетаверди.

[7:38] Анча мунча давлатни сотиб олишга пули йетадиган, бутун йер юзидаги табобатни сотиб олингга қодир бўлган одам, кетаверди индамасдан. Хулоса, дунёда хотиржам, саломат бўлишни хоҳласангиз, омон бўлишни хоҳлайсангиз, саодат топишни хоҳлайсангз, Аллоҳни манҳачидан чиқдинг, тақвони маҳкам тутинг.

[8:04] Мана енди биродарлар тушуняпсизларми муаммо нимада? Муаммо иқтисодимизни орқада қолиб кетаётгани, муаммо кўчаларимизни чанглиги, муаммо ишни йўқлиги, муаммони маошларни озлигида емас, муаммо ўлчов тушунчадан. Муаммо шариатдан узоқлигимиздан.

[8:28] Ман ҳажга қайтамиз. Тақвони ушлаймиз, бу муаммолар иншааллоҳ ҳал бўлади. Ким Аллоҳда тақво қилса, Аллоҳ уни у учун тайёрлаб қўйган жаннатга киритади. Аллоҳ сиз билан бизни субулусаламга саломатлик йўлига чақиради, сиз билан бизни доруссалом, саломатлик, омонлик ҳовлисига, жаннатга даъват қилади.

[8:58] Уйланаётган пайтда инсон жуфт танлашда Аллоҳда тақво қилса, тақво билан танласа, шу аёли билан бўлган муомаласида саломат бўлади. Инсон касб танлашда, ҳунар танлашда, Аллоҳда тақво қилиб, Аллоҳни манҳажи билан танлайдиган бўлса, мана шу қилаётган касб икорида саломатда бўлади.

[9:24] Инон қилаётган тижоратида Аллоҳни манҳаж билан бўладиган бўлса. Тижоратида барака топади. Банкрот бўлмайди. Ва ниҳоят Аллоҳ Таоло сиз билан бизни. Доруссаломга, жаннатга даъват қилади. Сиз билан бизни олдимизда учта доира бор, учта майдон бор. Кўриладиган нарсалар майдони, доираси, ешитиладиган нарсаларнинг доираси майдони ва ақл билан идрок қилинадиган нарсалар доираси майдоний бор.

[9:58] Қаранг, кўриладиган насаларнинг доирасидан кўра, ешитиладиган нарсаларнинг доираси кенгроқ. Нима дегани? Сиз ўнта шаҳарни кўргансиз ҳаётингизда, кўзингиз билан. Лекин юзта шаҳар ҳақида ешитгансиз. Демак, кўрган нарсангизни доирасидан кўра, ешитган нарсангизнинг доираси нима екан? Кенгроқ екан.

[10:22] Биз учун Аллоҳ Таоло тайёрлаб қўйган жаннат абадул абад, мангу. Олтмиш йил, саксон йил, ҳа ана боринг юз йил деб, мана шу дунёдаги ҳаётни ҳаловатини деб, абадий ҳаётдан воз кечган одамни иши, албатта ақлли одамни иши емас. Ҳа майли, боринг бир инсон юз йил яшасин.

[10:45] Шу юз йили ҳузур ҳаловатда бўлади дегани емас да бу. Пули йўқ бўлиши мумкин. Соғлиги йўқ бўлиши мумкин, муаммолар бўлиши мумкин. Юз йил яшаганда ҳам ҳаёти ҳаммаси комфортний бўлмайди. Албатта муаммо чиқади. Ҳа, боринг ўша комфортний ҳам бўлсин. Пули ҳам бор, тинчлиги ҳам, ҳам ёғи бор. Ёшингиз ҳайзондан ўтгандан кейин, уни жасади, организми ескирадими? Кўзи хиралашадими? Тишни тўкиладими? Пул ўшанча лекин барибир муаммо бўляптими?

[11:23] Енди Аллоҳ Таоло сиз билан бизни фикр қилишга чақиряпти. Йетмиш йил, саксон йил боринг, минг йил яшанг, барибир бу кунни урасиз. Аллоҳ бизни нимага даъват қиляпти? Дару салам, саломатлик ҳовлисига, жаннатга. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, роббисидан ҳадис ҳудудини ривоят қилиб, а адад тури ибадия солиҳина ма ла айнун род, вала удунун самият, вала хотара ала қол бебашар. Олдимизда турган нарса, кўриладиган нарса, ешитиладиган нарса ва фикр қилинадиган нарса дейилди. Енди жаннатни Аллоҳ ҳам айтяпти. Солиҳ бандаларимга шундай бир жаннатни тайинлаб қўйдим. Солиҳ бандаларамга шундай нарсаларни тайинлаб қўдимки, уни кўз кўрган емас, қулоқ ешитган емас ва инсонни ақли бовар қилмайди.

[12:21] Ҳа домла ешитяпмиз ку, анҳор, мевалар, хурлар, кўрмаса ҳам ешитяпмиз ку. Биродар, у жаннатдаги нарсани Аллоҳ Таоло ақл бовар қилмайдими деяпти. Сенга бу сўзлар билан жаннатни хабарини берди, сен тасаввур қиладиган сўзлар бил ан. Ешитиш деганда қулоқни тасаввур қиляпсан. Мева деса бир дунёдаги нарсага ўхшатяпсан. Лекин ҳақиқати қанақа еканлигини борганда кўрамиз.

[12:52] Буни мисолимни авваламбор айтганман. Икки яшар болангиз ўмалаб кетяпти. Қайноқ чайнакка қараб. Нима дейсиз? Куясан, жонинг қийнланади болам, қўй унақа қилма дейсизми? Демайсиз. Нима дейсиз? Папа дейсиз. Чунки у бола шу папа деганинглар идрок қилади да. Енди ўттиз га кирган одамга папа да енди, кулади.

[13:18] Лиллаҳи ила салул аъла жаннатдаги нарсани Аллоҳ Таоло бизга тушунтириш учун, биз идрок қила оладиган сўзлар билан айтяпти, лекин ҳақиқатни қанақалигини борганда кўрамиз. Иншааллоҳ кўрамиз бир алашиб бир одамни, умидимиз бор. Шунинг учун кўз кўрмаган, қулоқ ешитмаган инсонни ақли, бовар қилмайдиган нарсалар бор. Бўлди, ишонамиз. Демак, ақлимиз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бовар қилмас екан. Биродарлар, ўша ёққа ҳаракат қилишлик ақлли одамни иши емасми?

[13:52] Кейинги мавзуйимиз. Ассалом бўлган роббимиз субҳанаҳу ва таолонинг ҳамма ишларида фақат яхшилик бор. Аллоҳнинг ишларини биронтасида ёмонлик йўқ. Ҳатто одамларни кўзига ёмон бўлиб кўринаётган ишлар бор. Аллоҳ таолонинг ишлари. Одамларга ёмон бўлиб, кўринаётганда шу ишларда ҳам фақат яхшилик бор. Инсонларни ақли ожизлик учун, уни ҳикматини тушунмаганлиги учун ёмонлик деб ўйлайди.

[14:24] Ассалом исми биродар бизни саломат бўлишликка чорлайди. Ассалом исми бизни сув улус салом саломатлик йўлига чорлайди. Ассалом исми сиз билан бизни дорус саломга, жаннатга чорлайди. Йер юзини қарасангиз, зулм кўпайганлигини кўрасиз.

[14:47] Қатл, қаҳр, фақирлик, касаллик, қўрқув, хорликда яшаяпти инсон зоти. Ана шу мусибатлардан қутилишликни енг ишончли йўли ассалом бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг динига қайтиш билан бўлади. Бу балолардан саломат бўлиш, ассалом бўлкан Аллоҳнинг манҳажига қайтишлик билан бўларди. Мана айтдик, Аллоҳ Таоло ассалом, саломатлик Аллоҳдан бўлади. Омонлик Аллоҳдан бўллади. Осойишталик, хотиржамлик Аллоҳ томонидан бўлади.

[15:24] Ва айтдик, Аллоҳ Таолонинг биронта ишида ёмонлик йўқ. Албатта, сизни кўзингиз ёнбоп бўлиб кўрилган ишни ҳам орқасида яхшилик туради. Мутлоқ ёмонлик, нисбий ёмонлик. Ёмонлик икки хил бўлади. Мутлоқ йўқ ёмонлик, нисбий ёмонлик.

[15:49] Мутлоқ ёмони нима? У шунақа ёмонликки, ҳеч қанақа яхши томони йўқ. Нисбий ёмонлик, бир томони ёмонлик бўлса, қолган бешта томони яхшилик бўлади. Мутлоқ ёмонлик бўлиши мумкин емас. Чунки мутлоқ ёмонлигининг бор бўлиши Аллоҳ Таолонинг борлигига зид.

[16:13] Ёмонлик мутлоқ бўлмайди, у нисбий бўлади. Енди мана шу нисбий бўлган ёмонлик мутлоқ яхшиликни хизматида туради. Мана айтдик, мутлоқ ёмонлик бўлмайди. Мумкин емас бунақа бўлиши. Ҳар қанақа ёмонликни орқасида яхши томони бор. Бир бирига тескари акс нарсалар бор ва бир бирига қарама қарши, зид нарсалар бор.

[16:43] Бир бирига тезкор нарсалар бор, ва бир бирига зид нарсалар бор. Масалан, бир бирига тескари акс нарсалар. Оқ билан қора. Бир вақтни ўзида оқ ҳам, қора ҳам бор бўлиши мумкин. Масалан, деворни ярми оқ, ярми қора. Ярми қора. Демак, бир бирига тескариси нарсалар бир вақтни узида бир жойда бўлиши мумкун.

[17:09] Бири иккинчисини йўқ бўлишини тақозо қилмайди, талаб қилмайди. Тушундингиз а? Доскани ярми оқ ва ярми қора. Бир вақтни ўзида иккаласи бор, бир жойда. Бири иккинчисини йўқ бўлишини тақозо қилмайди. Бу бир бирига тескари нарсалар. Енди бир бирига зид, қарама қарши нарсалар бор. Улар бир вақтда бирга бўла олмайди. Бир жойда бирла бўла олмайди! Масалан, ёруғлик билан зулмат.

[17:40] Тириклик билан ўлим. Бир одам ҳам тирик, ҳам ўлик бўла олмайди да. Или или бўлади. Булар бир бирига зид нарсалар. Бир бири билан бир вақтда жамлана олмайди. Уларни биттасини борлиги, иккинчисини йўқлигини тақозо қилади. Ана шу бир бирига зид бўлган нарсалардан биттаси Аллоҳ Таолонинг борлиги билан мутлоқ ёмонлигини бор бўлиши.

[18:11] Демак, Аллоҳни борлиги билан мутлоқ ёмонлик жам бўлиши мумкин емас. Аллоҳ борми? Демак, мутлоқ ёмонлиги бўлмайди. Далил? Астайдубиллаҳ. Қулиълла ҳумма маликал мулкий туътил мулка ман ташаъу ва танзил мулка мин ман ташаъа ва тўйиз зуман ташаъу а тузилуман ташаъа у биядикал хоин.

[18:39] Олимрон сураси йигирма олтинчи оят. Айтинг, ей мулки давлат егаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилаверсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олаверсан. Истаган кишингни азиз қилаверсан ва истоган кишингни хор қилаверсан, биядикал хойр. Бор яхшилик, ёлғиз сени қўлингда.

[19:07] Қаранг, мулкни берасан, оласан. Азиз қиласан, хор қиласан. Енди шу сиёҳда кетса, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам сени қўлингда дейилиши керак еди. Яхшилик сени қўлингида дейиляпти. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳамми дейилмаяпти. Биродарлар, мулкни берилиши, бой бўлишингиз албатта яхшилик. Аммо гоҳида олиб қўйгани яхши бўлади.

[19:37] Қанақа қилиб? Олиб қўйганни қандай қилиб яхшилик бўлиши мумкин? Оллоҳга сени яқин қиляпти нима? Беришими, олиб қўя ишими? Агар бериши сени Оллоҳга яқин қилаётган бўлса, бериши яхши. Олиб қўйи иши сени қўлингдан, сени Оллоҳга яхши қилаётган қилса, олиб қўшиши яхши. Мана мисол. Бориб урдингиз, олиб қўйди. Нима яхшилик бор бунда дейсиз? Аллоҳ дейишни бошлайсиз.

[20:06] Аллоҳни унутиб қўйдингиз, олиб қўйди. Олиб қўйди, Аллоҳ дейишди, бошладингиз. Демак мана яхши томони. Азизлик ҳам яхши, аммо гоҳида хор қилиб қўйгани ҳам яхши. Шу иккала ҳолат, азизлик, хорлик. Қайсиниси сени Аллоҳга яқин қиляпти? Ўшаниси яхши сўров, яхши бўлаверади. Азиз қилганда Аллоҳга яқин бўляпсанми? Азизлик яхши. Енди хор қилиб қўйганда Аллоҳга қайтяпсанми? Демак, хор қилиб қолгани ҳам яхши.

[20:37] Камбағаллик ёмон, хорлик ёмон, аммо буни орқасида сизни Аллоҳга қайтишингиз турибди. Демак, бу ҳам қанақа ёмонлик екан? Нисбий ёмонлик екан. Шунинг учун бизни устимизга қанақа кун келмасин, албатта бу яхшилик. Айниқса мўмин бандани устига келган иш.

[21:00] Маъқулми? Ҳадис ҳудудси бор. Ажойиб. Агар бандаларим дейди Аллоҳ Таоло, мен айтгандай бўлишганида, уларга кечқурун ёмғирни ёғдирар едим, кундузни қуёшини чиқариб қўяр едим ва уларни қалбларини момоғи гулдирейни овози билан қўрқитмас едим.

[21:24] Аллоҳ шу даражада бизни яхши кўради, агар сенлар, бандалар, мен айтгандай бўлишганингда, ёмғир билан безовта қилмасдан, ухлаётганингда ёмғир ёғдириб қўяр едим. Ёмғир ёққандан кейин ҳаво тоза бўлади, табиат бир гуллаб яшнайди. Ерталаб турганда қуёшни чиқариб қўярдим. Ёмғирни хавотирини ҳам солмас едим, момогулдирни ҳам хавотирини солмас едим.

[21:50] Аллоҳ шундай муомала қилишни хоҳлайди биз билан. Биз гуноҳ маъсиятга ботиб кетганмиз, шунинг учун устимизга мусибатлар келади. Ва мен асобаку мин мусиб ояти. Шўро сўрасин. Устингларга нима мусибат келмасин, ўзинглар қилган иш туфайли келади деяпти Аллоҳ. Енди шу мусибатни бердими? Бу ҳам яхши биз учун. Нима учун?

[22:14] Аллоҳга қайтамиз. Товба қиламиз, гуноҳларимизга каффорат бўлади. Демак, мутлоқ ёмонлик бўлмайди. Бу ёмонлик нисбий бўлади. Мутлоқ ёмонлиги бор бўлиши билан Аллоҳнин борлиги бир бирига зид нарса. Модомига Аллоҳ борми? Демак, мутлоқ ёмонлик бўлиши мумкин емас.

[22:39] Асарларда келтирилади. Имом Дайламий ривоят қилган Ибн Умардан Аллоҳ Таоло айтади. Албатта бу дунё теккислик емас, егрилик дунёси. Дунё билган кимса учун қайғу ҳовлиси, хурсандчилик ҳовлиси емас. Ким буни англаган бўлса, кенгчилик учун хурсанд бўлмайди, шиддати учун маҳзун бўлмайди. Огоҳ бўлинглар. Албатта Аллоҳ дунёни имтиҳон ҳовлиси қилиб яратган. Охиратни еса мукофот ҳовлиси қилиб яратган. Дунё балоларини охиратнинг атоларига сабаб қилди. Охират атоларини дунё балоларига еваз қилди.

[23:25] Бас, ато қилиш учун аввал олиб қўяди, мукофотлаш учун аввал балолаб қўяди. Агар сиз билан биз жиддий фикр қиладиган бўлсак, ростмана ўйланиб кўрадиган бўлсак.

[44:20] Калладаги майда чуйда ғам ташвишларни, ўй фикрларни чеккага суриб туриб, ростмана фикр қилиб кўрадиган бўлсак, шукур қилишликдан бошқа чорамиз йўқлигини кўрамиз екан. Фикр қил, сўнгра шукур қил. Фикр қилсанг, шукур қилинг шу ёқ очилади. Агар шукур қилсанг, сенга берилган неъматлар зиёда бўлади. Бугун иккинчи дарсимиз. Саодатнинг иккинчи сабаби, ўтган нарса ўтди, кетди.

[44:48] Ўтган нарса, ўтди, кетди. Инсонни бугунги кунини иккита нарса жаҳимга айлантиради. Қайтараман. Бугунги кунингизни иккита нарса фасодга учратади. Биринчиси, ўтмишни еслаб, ўтмишга пушаймон йейиш, иккинчиси, келажак ҳақида қўрқиб, келажак ҳа ҳақида хавотир қилишлик. Инсон ўтмишини еслаб сиқилиши, уни ёдга солиб ғам қилиши, бу ғирт аҳмоқлик ва тентеликдир. Бундай қилиш, иродани ўлдириш дегани, нақд бугунги кунни зойи қилиш дегани. Ақлли инсонлар ўтмиш папкасини ёпади, қайта очмайди. Уни унутишлик зиндонига беркитиб ташлайди. Ўтмиш ишларни унутишади. Уни арқонлар билан маҳкам боғлаб, бепарволик зиндонига улоқтиришади. Уни устига тупроқ тортилади, унга ҳеч қачон нур, ёруғлик йетмайди. У у йердан ҳеч қачон чиқмайди, чунки ўтган нарса ўтди кетди.

[45:54] Ўтган ишлар учун хафа бўлиш, ўша ишларни орқага қайтариб бермайди, биродарлар. Сиқилишлик у ишлар учунга, уни тузатиб қўймайди. Ғам қилиш уни ислоҳ қилиб бермайди. Еслаб қайғуриш бўлса, уларни тирилтириб бермайди. Чунки енди у йўқ. Чунки ўтган нарса ўтди, кетди. Ўша пайтда гугурт олиб қўйганимда дейди. Қара дейди. Ўша пайти пайтда дейди, манча зайимим бор еди дейди.

[46:23] Ўш пайтда гугулт олиб қўйганимда, мана бунчага кўпаярди екан пулим. Енди ўтди, кетди, тамом. Мусулмон одам уни устига, унга ёқмайдиган бирор бир ҳодиса, кор ҳол келса, мусибат устига тушса, бўлиб бўлди енди, иш битта. Нима дейди? Қодир аллоҳу маъдаша, тум ма фаъли. Аллоҳ ўзи хоҳлаган нарсани тақдир қилди ва шуни амалга оширди. Демак, шундай бўлиши керак екан, шундай бўмди. Енди қабул қиламиз, рози бўламиз, ажра оламиз. Чунки ўтган йил ўтди, кетди. Биродар, сен устингда ўтаётган, сен кечираётган ҳар бир кунинг аллоҳни сенга берган ҳадияси инъоми. Бу нақд кунингни ўтмиш ҳақидаги пушаймон ва келажак ҳақидаги хавотирлар билан зойе қилмагин.

[47:18] Ўтмишни ёмон хотиралар остида яшашлик бу ақлдан емас. Йўқлик соябонида тагида қолишлик ақлдан емаск. Ўтмиш шарпаларидан ўзимизни қутқаришимиз керак. Ўтди, кетди. Нима? Сен биродар дарёни орқасига қараб оқишини хоҳлайсанми? Ёки қуёшни мана шунақа қайтиб ботишлигини хоҳлайсан? Ёки ёмғир томчисини осмонга қайтиб чиқиб кетишини хоҳлайсинми? Ёки кўз ёшини қайтиб кўзга киришини ю, сутни ана шу сигирни йелникига қайтишни хоҳлайсанми.

[47:52] Сен ўтмишни еслаб ўзингни ғамга, қайғуга солаётганлигинг ўта ачинарли ва қўрқинчли ҳолат. Чунки ўтмиш билан овора бўлсанг, бугунги нақд кунингни зойи қилиб қўясан. Ўтмиш дафтарини очиб, ўтириб олиб ўқиш, бугунги кунни зойи қилиш. Куч қувватни йўқ қилиш у омонатга берилган соатларни беҳуда ўтказишлик.

[48:16] Аллоҳ азза ва жалла ўтган умматлар ҳақида нима деди? Астайдибиллаҳ, тилка умматун қоди ҳолат. Ла ҳа ма касабат, валакум мактасабтум, вала тус алуна амма кану яъмалун. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда аввал ўтган умматларни зикр қилиб айтдики, улар ўтиб кетган кишилардир, ўтиб кетган умматлардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун. Сизларни амалинглар ўзинглар учун. Ва сизлар улар қилган ишлардан масъул бўлмайсизлар. Биродарлар, ўтган кун ўтди, кетди.

[48:52] Тарихни ғилдирагини орқага қайтаришликни, орқага айлантиришликни кераги йўқ, иложи ҳам йўқ. Замоннинг ўлиб бўлган жуссасини қабрини очиб, тирилтиришга уринма. Ўтмишини еслаб, уни такрор ғам қилаётган киши худди унни яна қайтадан тегирмонга солаётган одамга ўхшайди. Ўтмишни еслаб, уни ғам қиладиган одам худди топонни тўпонни яна араламоқчи бўлаётган одамга ўхшайди.

[49:21] Ешакка айтилар екан. Нимага кавшанмайсан? Ёлғонни ёмон кўраман дер екан. Яъни чайналиб, ютиб бўладиган нарсани қайтадан олиб келиб яна чайнашни нима кераги бор? Мусибатимиз нимада, биродарлар? Бугунги кунимизни ислоҳ қилишликни уддалай олмаганлигимиз учун ўтмишимиз билан овора бўлиб, ўтмишни гапириб ўтирамиз. Ўн соат гапиринг. Йигирма соат гапиринг, ўтмишда гапирганлигингиз сизга ҳеч қандай фойда бермайди. Ҳа, биродарлар, ўтмишини ундан ибрат олишлик учун, ундан ўзимизга ваъз, насиҳат олишлик учунга еслаб қўйишлигимиз жоиз. Аммо ўтмиш билан яшаб бўлмайди да.

[50:07] Бугунги кунимиздаги камчиликларни чиройли суратда бир чеккага суриб қўйиб туриб, ўтмишимизнинг вайроналари билан олиб юборамиз. Ўтмиш кимнинг овозини бўғиб турган бўлса, бас, бу инсон келажакка хитоб қила олмайди. Чиройли гап еканми? Ўтмиш кимни овозини бўмғиб тургани бўлса, бу инсон келамга хитоб қила олмайди. Фақат ўтмишини ғами билан, ўтмишини еслаб сиқилиб ўтирган одам келажакка бир қадам қўя олмайди дегани. Маъқулми? Шунақа одамлар бор албатта орамизда.

[50:41] Шикоят қилаверади, шикоят қилолаверади, менга анақа қилиб бермагансизлар ўшанда, менга манақа қилиб бермаган сизлар ўша пайтда. Ҳа бўлди енди ўтиб кетди гапираверасан бу нарсани. Яна ўтмиш ҳақида яна бир ажиб гап. Ким ўтмишга қайтаверади? Ким ўтмишни еслайверади? Бугунги кунида қувончни топмаган инсон ўтмишига такрор такрор қайтаверади.

[51:08] Бугунги кунида яхшиликни топа олмаяптими? Бугунги яшаётган кунда хайриятни кўра олмаяптими? Хайрияти йўқми? Шу одам ўтмишни еслайверади. Маъқулми? Ҳа, оворлари яхши еди. Шакар йетмиш саккиз тийин еди. Гугурт бир тийин еди да. Ҳеч ким бекар емас еди. Ҳаммани ойлиги бор еди. Ҳозирчи? Ҳозир нима, ҳамма бекарчими? Биродар, бугунги кунингни қара да. Сен мана шу совет даврини еслай екан бўлсанг, у пайтда масжидлар бунақа емас еди. Ҳажга умраганда, хоҳлаган пайтда боргандақа бора олмас еди. Никоҳ ўқигани, жазо ўқигани Қуръон ўқиб, пато ўқигани одам топилмас еди. Бугунги кунингдаги яхшиликларни қарагинда, аввалги даврдаги яхшиликдан кўра кўпроқ нарса бор. Демак, бугунги кунида хурсандчиликни, қувончни топа олмаган инсон ўтмишига қайтаверар екан.

[52:06] Сиз ўзингиздан сўра енди. Сиз қайси тоифадансиз? Инсофжин. Аввалги охири ҳаммаси йиғилиб жамланса ҳам ўтмишни ортга қайтара олмайди. Бу амри маҳолиш. Бу айни ҳақиқат. Чунки одамлар, биродарлар орқага юрмайди, олдига юради. Шамол олдига ясади. Сув орқага қараб оқмайди. Карвон олдинга қараб юради. Бу Аллоҳ Таолонинг бу борлиққа қўйган суннати. Ҳаётни суннатига биродар тескари юрма, олдинга қараб ур.

[52:43] Машинада кетаётганда ҳам одам лаввойга қараб кетади а? Ё орқангни иккига қараб юрадими? Ҳа деб орқага ўгирилган одам юриб кетаркан, қоқилиб йиқилиб кетишга хавфи бор. Агар ўтмишинг сени ҳали ҳам қўйиб юбормаётган бўлса, демак у ҳали сен учун ўтиб тугамабди. Агар ўтиш сени ҳали ҳам қовиб юбормаяётган бўлсак, демак ўтмиш сен учун тугамабди.

[53:13] Ўтмишни доим еслаб ўзинг билан бирга олиб юришлик сен учун оғир юк ҳисобланади. Яна иккала қўлинг ҳам ўша билан банд. Енди бугунги кун учун ўтмишни ташласанг, юкинг йенгил бўлади ва иккала қўллинг келажак учун, бугунги кун учин бўшайди. Ҳа, биродарлар, бир йўли унутиб юборишлик, есдан чиқариб юборишилик дегани емас бу. Чунки ўтмишини унутганлар яна ўша ўтмишга такрор кириб қолишлари еҳтимоли бор. Ҳаётида қилиб ўтган хатоларни бир еслаб турса, келажакда шу хатоларни қилмасликка имкон бўлади. Аммо умуман есламай қўйса, ўша такрорлаб қолиши мумкин хатоларини, ески хатоларини. Фақат ўтган ишлардан ибрат олинади, хулосалар олинади, тажриба ортилади, тамом. Ўтмиш билан яшалмайди. Чунки ўтмиш ўтди, кетди. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.
