# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 379 of 510
- Section: —
- Duration: 10 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/379
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/bFbAdoaXaCg.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=bFbAdoaXaCg
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/378.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/380.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннаҳл ҳамдалииллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ ва наъуғуллоҳи мин сурурий анфусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мувиллала ва ман юғдилилгу фалаҳ ҳадияла. Ва нашхад валлоҳ илоҳиллаллоҳу ваҳда ҳула шарикала ва нашхад анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Аллоҳ азиз ва жалла ушбу саидул айём ҳаж юлмаса, кейинги кунни барчамизга баракотли қилсин. Дуоларимизни ижобат қилиб, гуноҳларимизни манфаат қилган бўлсин. Муфтиётни бугунги берган мавзуси ватанга бўлган муҳаббат, ватанни севишлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи марта жабрали алайҳи васаллом билан учрашиб, хиро ғорида алақ сурасининг аввалги бешта оятини қабул қилиб бўлганидан кейин, қўрқувга кирдилар, хавотирга кирдилар, яъни титраб ўзига келганидан кейин мана уйида ҳадайча онамизга бўлган воқеани айтиб бердилар. Ва ҳадайча онамимиз пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни амакиваччаси, амакисининг ўғли варақа ибн навфални олдига олиб борди. Варақа ибн наффал қари чол еди, иккала кўзи кўрмай қўйган еди ва насроний динида еди.

[1:25] Пайғамбаримиздан ана шу хиро ғорида бўлган ҳолатни, воқеани ешитиб бўлиб, айтдики, бу номусул акбар фариштаси сизни олдингизга келибди. Сиз Аллоҳни пайғамбари бўпсиз деди. Сўнгра айтдики, қанийди ёш йигит бўлганимда, қавмингиз сизни ёлғонга чиқаришганида, сизга азият беришганида ва сизни юртингиздан ҳайдаб чиқаришганида қанийди ёш йигит бўлсам, ёнингизда туриб сизга ёрдам берар едим, деди. Пайғамбаримиз ҳайрон бўлиб, ава мухрижи яҳум, ийе, улар мени ҳали ҳайдаб чиқишадими? Дедилар. Азият беради, ёлғончига чиқаради деганда Расулуллоҳ парво қилмадилар. Ийе, ёлғончи қилишадими? Азият беришадими деб бунга ҳайрон бўлмадилар. Аммо юртингиздан ҳайдаб чиқаришади деган сўзни ешитганида Расулуллоҳ ҳайрон бўлиб, нимага ҳайдаб чиқишади? Бундан маълум бўладики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу ёлғонга чиқаришлик ёки азият беришликдан кўра ватанидан чиқариб юборишигина ешитганда безовта бўлдилар. Бу нима дегани? Пайғамбариз ўзи яшаб, туғилиб, яшаб ўсган жойи Маккани яхши кўрар еди.

[2:45] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мана қуриш мушликлари Маккадан қувиб чиқарганларида чиқиб кетяпти, шундай хитоб қилганлар. Ей Макка, нақадар хушбўйсан, нақадар яхши шаҳарсан, қандай ҳам менга суюклисан. Агар сени қавминг мени сендан ҳайдаб чиқармаганида, сендан бошқа шаҳарда яшамас едим, деганлар.

[3:11] Яъни у кишига азият бериб турган Макка, қутулиб чиқиб кетиши керак бўлган Маккадан Расулуллоҳ чиқиб кетяпти, чиқиб кетганлигидан аламланяптилар, азият чекяптилар. Инсоний фитрати, соғлом табиати, айнимаган одам ўзи туғилиб, ўсган, яшаётган ватанини яхши кўради.

[3:35] Ўзи яшаётган юртни тинмасдан ғийбатини қилиб, камчилигини гапириб, ўзини юртини қадр қийматини бошқаларни олдида тўкаётган одамлар, бизни танлаётганда ненормалний одамлар. Ўзинг туғилиб ўсган ва яшаётган ватанингни яхши кўрмаётганлигинг сени инсоний табиатинг, фитратинг бузилганлигини белгиси.

[4:01] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ Таоло шундай деди. Астайду биллаҳ инналладий фарадо алайкал қуръана ла роддука ила маъад. Ей Муҳаммад алайҳиссалом. Албатта сизга мана шу Қуръони фарз қилган зот, яъни сизга Қуръони берган зот, Аллоҳ, шак шубҳасиз сизни қайтиш жойига қайтарур. Яъни Маккага қайтарур. Қуръонда нозир бўлиши Маккада бошландими? Пайғамбаримиз пайғамбар бўлишига Маккада бошладими? Шу йерга қайтиб келасиз, яна деди. Ҳижрат қилиб кетдилар. Саккиз йилдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамани фатҳ қилдилар. Такрорлаймиз. Инсоний табиати бузилмаган, ақл хуш, шу жойда если одам ўзи туғилиб ўсган жойни яхши кўриши керак.

[4:55] Яхши кўрмаяптими? Ей, ватангадо кимсага беминнат макон қайда дейди шоир. Ўша фалон юртни сен зўр деяпсанми, бориб яшаб кўр, кўрасан қанақалигини. Ўттиз йилда ҳам қарли бўласан, ўшли бўласан. Ўттизйилда ҳам у мигрант дейди. Тушунарлими? Ей, укалар, кўзингларни катта очинглар. Ватанни яхши кўришлик, ватанга бўлган муҳаббат, ватанпарварлик бу ҳалиги шоирларни фақат шеърини мазмуни ю, ҳофизларда ашула мавзуси емас. Соғлом инсон, айниқса мусулмон инсон ўзи туғилиб ўсган ватанни яхшироқ кўриш керак. Маъқулми? Узоқни бу дагидан сени йеттига кирган, саккизга кирган ўғлинг, қизинг чиқиб бемалол остановкада турибди. Ҳеч нарсадан қўрқмасдан. Мактабга кетяпти.

[5:47] Хотиржам турибди ва хотиржам сен қайтиб келишидан ҳам. Бошқа оятда Аллоҳ Таоло киши ўлимни қанчалар ёмон кўрса, ўзини юртидан қувилишлигини, ўзини юртдан чиқиб кетишлигини ҳам шунақа ёмон кўришлигини баён қиляпти. Айтдик ку, мияси нормалний одам ватанини яхши кўради. Аллоҳ Таоло айтади. Астаби биллаҳ, ва ла анна катабина алайҳим аниқутул ан ҳусакум, авих ружу мин дияри кун ма фаъалуҳу илла қолиҳу минҳум. Агар биз дейди, бир қавмни, агар биз уларга ўзингларни ўлдиринглар, ёки юртинглардан чиқиб кетинглар десак, шундай деб юрсак, уларнинг оз қисмидан бошқаси қилмаган бўлар еди. Ўзини ўлдириш қанақа оғир инсонга? Шундан кейин келтирилаётган ёмонлик ватанидан чиқиб кетишлик дейиляпти. Демак, енг катта жазо қатл қилиш бўлса, ундан кейинги жазо юртидан қувғин қилиш бўляпти.

[6:49] Демак. Аллоҳ таоло айтяпти, соғлом табиатли инсонлар юртидан чиқиб кетишлигини, юртидан қувғин бўлишлигини ўлимга баробар кўришлигини айтяпти. Маъқулми? Агар кимидир шу фикрида шунга ўхшаган гангишлик бўлаётган бўлса, яхшилаб билиб олсин. Ватанани яхши кўришлик бу соф табиатли мўминни феъли.

[7:14] Иброҳим алайҳиссалом мана макка аҳлига, макка шаҳрига дуо қилган. Ўзи тинчлик омонли шаҳар еди макка. Лекин яна қўшимча дуо қилдики, ва иф диқола иброҳиму роббиж ал ҳадал балада амина. Парвардигор, мана шу шаҳарни, мана шу ўлкани, Маккани омонлик шаҳари қилгин. Ўзи шундай ҳам омонлик шаҳри. Лекин яна нима қиляпти устида? Дуо қиляпти. Шунинг учун дуоларимизни орқасида ҳар доим юртимизни, елимизни, ватанимизни тинч қилгин. Унда яшаётган халқларни бир бирига улфат, иттифоқ қилгин, баракот бергин, ёмонликдан сақлагин деб дуо қилишимиз керак. Машина бер, пул бер, қарзимиз, уй совуғлик қизимиз чиқаверинглар фақат моддий нарсанглар сўраб юбормасдан.

[7:59] Ватанингиз бўлмаса, ватанингизда тинчлигингиз бўлмас а, миллиардингиз ҳам татимайди. Нима демадингиз? Имом Ғаззоли айтади, инсон ўз йерини, ундаги нарсалари билан, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам севади. Қаранг, ватани ичидаги ҳамма ёғини, плюси, минуси, яхши, ёмони, ҳаммаси билан қўшиб яхши кўради, чунки мени ватаним бу дейди. У тап тақир саҳро бўлмаса ҳам, имом давом етади. Ватанни севмоқлик қалбдаги асл туғма табиатдир.

[8:43] Туғма табиат инсонни ватанида яшаб турганда хотиржам, ундан узоқ бўлганда соғинадиган, унга ҳужум қилинганида, уни ҳимоя қиладиган, унга ҳурматсизлик қилинганида ғазабланадиган қилиб қўяди. Мана шу нафс илмини, руҳоният илмини, психология илмини бизни тилда, енг билимдони бўлган Имом Ғаззоли айтяпти, нормалний одам ўзини ватанини ўша чуқур чуқур асбали билан, чанг кўчаси билан, яхши ёмон иқтисоди билан, ҳар қандай бор бурди билан яхши кўришники уни табиати деб айтяпти. Енди яхши кўринмайдими? Демак бу одам ненормалний одам, бунга гапириш ҳожати йўқ.

[9:27] Демак, инсон ўзи туғилиб ўсган ватанни яхши кўришлиги, унинг соғлом табиатига далолат қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани ташлаб чиқиб кетаётганларида қалблари озғин йетиш екан. Саҳобалар ҳам мана шундай бир азиятни ҳис қилганлар ва енди Маккага қараб келаётганларида шавқлари ниҳоятда зиёда бўлган. Тушунарлими? Укалар?

[9:50] Маъқулми? Демак, нима қиламиз еканмиз, биродарлар, ватанимизни? Севамиз екан, бу бизни динимизни буйруғи екан. Тем более бизни юртимиз алҳамдулиллаҳ, роббил аламин, масжидларимиз обод. Мусулмон сифатида қиладиган ибодатларимизга биронта тўсқинлик йўқ. Оллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бизда ҳеч қанақа бир машаққат, қийинчилик, тўсқинлик ю ва бу нарсани қадрига йетишлигимиз керак бўлади.
