Maviza
—Қоралама32 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
31:32
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Ассалому алайҳи вас саламу ала саййидина муҳаммади ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бугунги мавзуйимиз вақт ҳақида. Вақт нима? Вақт бу ҳаёт. Вақт нма? Бу умр. Вақт нема? Бу омонат. Вақт нама? Сиз билан биздан сўрамасдан келиб кетадиган нарса. Вақт нима? Кун билан тунда алмашишлик. Вақт нима? Аллоҳ таолони сиз билан бизга қўйган енг катта омонати ва қиёмат кунидан сўраладиган улуғ бир имтиҳонлардан. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло вақт ҳақида, кун билан тунда алмаштириш ҳақида нима деган? Аллоҳ таоло Қуръонда жуда кўп нарсаларга қасам ичган. Мана шу қасам ичган нарсалари буюклигига, Аллоҳ таоло шуни устига қасам ичдими, демак шу нарсани буюклигига далил бўлади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади. Астайду биллаҳ. Ва лайли ида йиғуша, ва наҳари ида тажаллар. Борлиқни ўз зулмати билан ўраб келаётган кечага қасам. Ёриши кўринган кундузга қасам.

Яъни кунга ва тунга, вақтга Аллоҳ Таоло қасам ичади. Ваҳуала ди жа ала лайла ва наҳара хилфатан лиман арода ан яздакка рау арода шақуру. У еслатма, ибрат олмоқчи бўлган ёки шукур қилмоқчи бўган кишилар учун кеча ва кундузни бир бирини ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир. Вал аср инн ал инсана лафий ҳуср иллалладина аману ва амилус солиҳати ва тава собил ҳаққи ва тава собил собир. Аллоҳ Таоло шундай дейди асри вақтига қасамки, барча инсон зиён бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган, яхши амал қилган ва бир бирларини ҳаққа васият қилган кишиларгина ҳамда сабр қилганларгина бу зиёндан омонда.

Вақт Аллоҳ Таолонинг жуда бир улуғ неъматлариданки, буни неъматлигини есдан чиқариб қўямиз. Бугун иншааллоҳ мана шу вақтнинг қадри ҳақида, вақтнинг омонатлиги ҳақида суҳбат қиламиз. Ақлли одам, ҳушёр одам замонини, вақтини, умрини қадрини билади. Нимага келганлигини билади, қаёққа кетаётганлигини билади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай марҳамат қиладилар. Ла тазул у қодама абдини я умал қиямати хатта юз алони арба. Қиёмат куни инсон боласи ҳисоб китобга турар екан, тўртта нарса ҳақида сўралади. Умри ҳақида. Нимага сарф қилди? Жисми ҳақида. Нима билан бал олади? Ёшлигини нимага сарф қилади? Ҳамда пулни қайердан топди? Қайерга сарф қилди. Биринчи сўраладиган нарса умри. Умр омонат. Умр омонат. Аллоҳ Таолони мулки сиз билан бизга ихтиёримиздан ташқари берилди, ихтиёримиздан ташқари қайтариб олинади. Қиёмат кунида биринчи сўраладиган нарса, бу умр бўлди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадики, мен енг қаттиқ ҳушаймон қиладиган нарса шундай бир кунки, у кун тонг отиб куни ботди, шу кунимда амалим зиёда бўлмади.

Енг қаттиқ афсус чекадиган куним, амалларим зиёда бўмасдан ўтиб кетган куним. Агар сиз билан биз ҳам ўзимизни кунимизни бир муҳокама қилиб, кечки пайтда бир ўзимизга қарайдиган бўлсак, мана Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу намозини ўқиб ётар екан, ўзини ҳисоб китоб қилар екан. Фалон ишни қилдим, фалон ишни қилдин, фалон иш қилмадим, ўзимни муҳокама қилар екан. Агар сиз билан биз муҳокама қилсак, ҳафтадаги йетти кунимизни неча куни бу фойдаларга ўтди ю, неча кунига бефойда ўтди?

Ўйлаб кўришлигимиз керак мана шундай нарсани. Қиёмат кунида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло кофирлардан дунёда қанча турдинглар деб сўрайди. Мана ўзимиздан сўрайлик. Алҳамдулиллаҳ мўминмиз, алҳамдулиллаҳ дунёдамиз, ҳали ибодат имконияти бор. Мана шу йерда ўтирганимизда каттамиз, сай санга тўқсанга кирди деб, ёшимиз бир ўнга кирди деб туриб қарасак, сай санга кирган одамдан қанча умр кўрдингиз оқсоқолдасиз?

Ҳа, бир кун, икки кунга ўхшайди дейди. Ва ҳақ бу. Бу еллик га кирган ҳам шунақа дейди, ўттиз га кирган ҳам шуққа дейди. Аллоҳ Таоло қиёмат кунида кофирлардан дунёда қанча турдинглар дейди. Қанча турдик? Айтайларчи? Ҳеч қанча яшамаганга ўхшаб туравераман. Баҳонаки кимдир еллик йил, кимдир йетмиш йил яшаб қўйди.

Кофирлар бир кун ёки икки кун дейди. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади бу ҳақида. Астайдувилла қола илла бифтум илла қолинглар лав аннакум кун тум таъаламун. Афаҳасибутум аннама холакум абаддан ва аннакум илайнала туржаун. Фатаъалаллоҳу ал маликул ҳақ ла илаҳа илла ҳу ва роббулаҳ шуъил карим.

Улар айтдилар, бир кун ё ярим кун. Санаб тургучи фаришталардан сўраган. Аллоҳ деди. Агар сизлар биладиган бўлсангизлар, дунёда жуда оз турдинглар. Яъни сизлар абадий деб ўйлаган, тугамайди деб ўйлаган ҳаётинглар ўзи аслида жуда қисқа еди. Ҳақиқатдан умр шунақа. Одамларни жаҳаннамга кўпроғи ертага қиламан. Индинга қиламан. Кейинги ойда қиламан. Йилни охирида қиламан. Қирқ га кирганда қоламан деб туриб, ертага, ертага деб жаҳаннамга тушиб кетади.

Рамазон бошланганда хатмани бошлайман, шунига бир порадан хатимни қиламан, мана шу ўттиз кунда хатимни қоламан дейди. Биринчи кун бир пора ўқийди. Иккинчи кун икки пора ўқиб, учинчи кун нима бўлади, ифтор чиқиб қолади. Ертага қўшиб қўяман дейди. Қарабсизки, ўттиз кун чиқиб кетади, айтади, рамазондан кейин бир ўқиб қўяман денг, шу билан нима бўларди? Ҳаёт нима? Ҳаёт ҳозирги вақт. Кечаги кун кетди йўқ. Ертанги кун ҳали келгани йўқ, у ҳам йўқ. Ҳаёт мана шу кунимиз. Мана шу кунда қилган ишимиз бизники. Мана шунда қилган савобимиз, гуноҳимизни олиб кетамиз. Ертанги кун Аллоҳ билади, борми йўқми ҳали.

Ёки сизларнинг гумонингизча деди Аллоҳ, биз сизларни беҳуда, яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб китоб қилмайдиган ҳолда яратдик у, сизлар бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми? Шунақа деб ўйладингларми сизлар? Нимага келганларни билмадингларми? Суҳбатни бошида айтдик, енг қадрли нарса ҳам вақт, енг қадрсиз нарса ҳам вақтим. Ҳа деса, юр деб айланиб келамиз дейди.

Мақсад йўқ, бир юриб келади. Гаплашиб ўтирамиз, кел дейди. Ҳасанов асрий шундай дейди. Ҳар кунни тонг отар екан, шу кун ўзининг ҳоли билан инсон боласига айтади ю одам боласи. Мен янги махлуқман. Сени амалингга гувоҳман. Мени ғанимат билгин. Чунки мен қиёмат кунигача қайтиб келмайман. Ҳаётимизда ҳар бир кун ўтар екан, бизни ҳаётимизни бир куни бизни қиёматга яқинлаштиряпти, дунёдан узоқлаштиряпти.

Инсон мана шундай бир қадрли бўлган вақтидан фойдалана олмаслигига нима сабаблар бор? Бошқача қила олсак, қайси сабаблар инсон ўзини вақтидан, фойдаланишликдан тўсиб туради? Биринчиси, ҳавоий нафсга ергашишлик. Санаб турамиз. Биринчиси, ҳавои нафсга ергашлик. Бояги айтаётгандек Қуръон тиловат қилишга келганда, ҳавосича дам олиб олдик. Ертага дейди. Хўп, ертага дейди, индинга дейди.

Талаба илмни нима тўсади илмдан? Ўзи ҳозир келдингми дейди, ўқишдан дейди. Озгина нима қилиб ол? Дам олиб олдик дейди. Кечки пайт бўлганда чарчадинг, калланг кйланиб қолди. Айтаман, намоздан кейин қиласан дейди. Қима демайди да, мониси чатоқ. Агар қима деганда ҳавоси, йўқ мен қиламан деди, у қиласан дейди. Ишонтиради. Аллоҳ Таоло Қуръонда қайерда ҳавоий нафсни зикр қилган бўлса, уни ёмонлигини айтган.

Ҳавоий нафс инсонга душман бўлади. Астаю биллаҳ, афаройи таъманидта ҳодай ила ҳаҳваҳу ва аввал ла ҳувиллоҳу ала илм. Ей Муҳаммад алайҳиссалом. Ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолатда йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тотиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Аллоҳ Таоло айтяптики, инсон ҳавойи нафсини Худо қилиб олади ўзига деяпти. Инсон, инсон. Ҳур бўлмайди, озод бўлмайди. Албатта қул бўлади. Албатта қул бўлади. Агар Роббисига тезроқ қул бўлмаса, ҳавойи нафсига қул бўларди. Аллоҳ Таоло ўзини улуғ пайғамбарларидан Довуд алайҳиссаломга шундай айтади. Я давуд, инна жаъаннака холифатан фил ор, фаҳкум байнан насибил ҳақ, вала таттабел ҳава, фаюзиллака ан сабийлин ла. Инна ла дину ядилуни ан сабийлин ла ҳилаҳум адабун шадидун би маъносу ёмон ҳисоб. Аллоҳни пайғамбари Довуд алайҳиссалом Аллоҳ танлов олган бандар. У ҳавосига ергашиб кетадиган одам емас. Аллоҳни ваҳиси билан юрган киши. Шу кишига Аллоҳ айтади: ей Давуд, дарҳақиқат Биз сени йерда халифа қилдик.

Ва сен нафс хоҳишига ергашиб кетмагин. Акс ҳолда у сени Аллоҳни йўлидан оздирур. Аллоҳ йўлидан озод деган кимсалар учун ҳисоб китоб куни унутиб қўйганларга сабабли азоб бордур. Инсон ҳавойи нафсига ергаса, демак, йўлдан адашади. Вақтимиздан унумли, фойдаланишингиздан тўсиқ қўядиган тўсиқларни гапиряпмиз. Биринчи тўсиқ нима бўлди? Ҳавойи нафс.

Вала тоти амман ағфанла қолбаҳ ва ан зикрина ваттаба ҳаваҳ у акана амруҳу фурутаҳ. Аллоҳ Таоло айтади: сиз, ей Муҳаммад алайҳиссалом, ўзингизни ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофур қилиб қўйган, ҳаво инавсига ергашган ва қилар иши, қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсага еътибор етманг. Биз қалбини ғофур қилиб қўйганлигимиз учун ҳаво инавсга ергашган кишилар ергашмайди. Инсон қачон ҳаво инавсага ергашар екан демак? Аллоҳ қалбини муҳрлаб қўйганди.

Одамлар бор, кунда бир марта Аллоҳ демайди. Кунда овқат еканда Бисмиллаҳ демайди. Аллоҳ деган сўзни есдан чиқариб қўйган. Аллоҳ Таоло қалбини муҳрлаб қўйганмиз, шунинг учун ҳавойи нафс йерга шаб бўлади дейди. Набий Султон Алайҳиссалом кейинги ҳадисда шундай марҳамат қиладилар. Учта ҳалокатга олиб борувчи, учта нажотга олиб борувчий нарса бор. Ҳалокатга олилиб борувчи нарсалар, бу инсонни ҳавоси, бахиллиги, ва ўзи билан ўзи ғурурланишликка. Ўзига ўзи баҳо бериб қолиш.

Нажотга олиб чиқадиган нарса ҳам учта. Сувруқ еълонда махфий ошкари ишларда Аллоҳъдан қўрқиш, фақирлик ва бойликда иқтисодда бўлиш, ҳамда ғазаб ва хурсандчиликда адолатли бўлишлик. Енди хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, мана шу нарса. Нажотга олиб борадиган шу учта, ҳалокатга олиб борадиган шу учта нарса.

Биродарлар, вақт бу ҳаёт. Вақт бу умр. Бу ҳаётимизни, умримизни бекорчиликдан ўтказишликдан еҳтиёт бўлайлик. Инсонни вақтидан фойдаланишликдан тўсқинликни биринчи сабаби нима бўлди? Ҳаво инапсиз. Иккинчи сабаб, иккинчи тўсиқ. Бу орзу ҳаваслари. Орзу ҳаваслар. Инсон мен ундоқ қиламан, бундай қиламан деб туриб ҳалиги режаларни бир ўн йил, ўн йилга бурундан тузиб қўяди. Албатта бир инсон, бир Аллоҳ берса, ҳалолдан пул топиб, уйимни тўғри қиламан. Фарзандларимни тарбиялайман, масжид қураман, бир яхши ишларни қиламан деб орзу ҳавас қилишига яхши нарса. Лекин бу яхши нарса, агар сизни ибодатдан, бугунги ибодатдан тўсиқ қўяётган бўлса, бу яхши нарсамас.

Сиз бугунги ибодати қилиб қўйиб тур орзу ҳавасни қилган. Чунки жуда кўп одамлар айтяпмиз, ўттиз га кирганда ўқийман, қирқ га кирганда оқийман деб туриб кетиб қоляпти. Ҳеч ким кафиллик бера олмайди, бир инсонни ўттиз ёки қирқ га киришлигини. Инсон орзу ҳавасларни раса тузар екан режаларни тўсатдан ўлим келиб қолади да, ўзини ўликлар орасида кўриб қолгандан кейин дунёга қайтишликни хоҳлаб қолади. Ҳар битта кофир ўлар екан, жон таслим қилгандан кейин, қолару бержоун ла алли амал у солиҳан фий ма тароқт. Парвардигор мени қайтаринглар орқага! Тирилигимда қилмаган ишлардан биронтасини қилиб қоларман. Деб аллоҳга хитоб қилади. Ҳозир қанийди ёшлигим қайтиб қолса, бир ўқир едим. А? Қаниям бир қайтиб, ўн йилга қайтиб қўйганимда зеҳним ҳам бошқача бўлар еди. Вақтим ҳам бемалол бўлар еди, ҳамма айтади бу нарсани. Шуниси зўр да, вақт орқага қайтмасликка. Агар орқага қайта оладиган бўлса, ҳамма билади нима қилишди енди.

Лекин мусибат нимада? Мусибат шу вақтда қайтмаслиги есимиздан чиқиб қолади. Калла иннаҳа калиматун ҳува қо илаҳа. Шояд мен қолган умримда яхши амал қилсам деб қолавер. Йўқ. У асло ҳаётга қайтарилмас. Дарҳақиқат бу ҳар бир жон бераётган кофир айтадиган сўздир.

Ибн Умар розияллоҳ анҳуқига Пайғамбаримиз айтадиларки, кун фид дунё ка аннака ғориб, ава беру сабий. Дунёда бир ғариб бўлиб яшанг. Ёки йўловчидек бўлиб яшай. Йўловчи, мусофир одам, сафарида кетяпти, чарчайди, бир давлатдаги тўхтайди. Тўхташдан мақсад нима? Яна давом етказиш сафарини. Тўхтайди, дам олади, йейди, озгина ухлайди, қувватга тўлгандан кейин яна давом етади. Тўхташдан мақсад кетиш. Бизни дунёга киришдан мақсад яшаб қолишмас бу йерда, акалар.

Киришликдан мақсад сафаримизга керак бўладиган озуқани тўплаб кетишлик. Али розияллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бор. Дунёда худди ўлмайдигандака амал қил. Лекин ертага ўлиб қоладигандақа ибодат қил. Мана шу шиор бўлган уларда. Мана шу шиёр билан яшаганман. Одамларда шундайлари борки, шу орзу ҳавас билан шундай овора бўлиб қолган, ибодатдан узоқ гапирсанг, хўп деб қўяди, қилмайди. Ешитиб қўяди у, тушунмайди. Ёки умуман парво қилмайди. Улгийман дейди. Қиламан дейди. Аллоҳ таоло нима дейди бунақалар ҳақида?

Масжид қўшниси бўлади. Ажабланадиган жойи масжид қўшни сўради. Озонда ешитади беш маҳал, лекин кирмайди. Айтганмиз а, сиз билан биздан битта савобли иш содир бўлган бўлса, Аллоҳнинг тавфиқи билан бўлади. Аллоҳ сизни йеталаб масжидга олиб чиқади, шунга лойиқ едингиз, намоз ўқидингиз. Енди масжидни рўпарасида туриб, масжидни қўшниси бўлиб туриб, озонда ешитиб, машга чиқа олмаяпсизми? Номазо қўймаяпсизми? Демак лойиқ емассиз сал унга. Сиз чиқмаётганингиз йўқ. Аллоҳ сизни ҳидоят қилмаяпти. Сиз йетакламаяпти бу ёққа, чунки сиз лойиқ емассисиз бу нарсага. Енди агар қилаётган бўлсак, Аллоҳ Таоло одам таъфов. Аллоҳга ҳамда айтамиз. Ҳеч қачон керилиб, кеккаймайсиз.

Лакҳум қулу бул ла яфқахунабиҳаҳ, валакҳум аюнун ла юбусирунабиҳаҳ, ва лаҳум аданун ла ясунарунабиҳаҳ. Улар ака калани ан, балхум адаллу, улар ака хум ғофилун. Уларнинг диллари бор у, англай олмайдилар. Кўзлари бор у, кўра олмайдилар. Қулоқлари бор у, ешитмайдилар. Улар чорвалар кабидир. Йўқ, улар беақл, бефаҳмликда чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардан. Қаранг. Мана шу ишни қилиб, битта қўшниси хор бўлганлигини кўрди.

Нариги шариат қайтарган ишни қилиб яна битта қўшни вайрон бўлганлигинини кўрди, кўриб туриб, кўрмагандек, ешитиб туриб, ешитмагандек, билиб туриб, билмагандек ўша ишни қилаверади да. Аллоҳ нима деяпти? Булар ҳайвонга ўхшайди, балки ҳайвондан ҳам баттарроқ дейди. Одам ҳайрон қоласан да, кўрди бўлмасам, фалончи қилувди, шу ишда вайрон бўлди.

Қилаверади яна. Бу нимани белгиси? Аллоҳ қалбини муҳрлаб қўйганлигини белгиси. Нечта бўлди? Вақтимиздан унумли фойдаланишликда тўсадиган тўсиқлар, биринчиси, ҳаво инанс, иккинчиси, орзу ҳавас. Учинчиси бекорчилик. Бўш вақтни кўплиги. Ҳозир қараб турибсангиз ўзи айтадиган бир иш ҳам йўқ соатлик, ҳамма шошилаётган. Қарасангиз улгурмаётган, кеч қолаётган ёки бошқа бошқа бўлаётган.

Ўзи бўш вақ. Фориғлик. Бу ҳам неъмат ўзи. Баъзида бўлади ю. Беш олти беш бир вақтга бўлиб қолади, тиқилиб кетади вақтингиз. Шу еплай олмай қоласиз, қаснингизга боришни билмай қоласиз, улгурмай қоласиз. Пайғамбаримиз саломат едилар. Неъматани мағлубуна фиҳима кафиру минан нас, ас сехавал фаро. Иккита неъмат бор, одамларда жуда кўпи бу неъматдан бепарво. Ғофил. Билмайди бу неъматни борлигини. Йўқотганда билади. Бу соғлик билан бўш вақт. Бўш вақти. Ибн Ҳажар шу ҳадис ҳақида шундай айтади ким ўзини бўш вақтини ҳамда соғлигини Аллоҳнин таотига сарф қилган бўлса, бу ҳақиқий бахтли инсон. Ким ўзини ўзини бўш вақтини ҳам да соғлигини Аллоҳни таотига сарф қурган бўлса бу ҳақиқий вақтли инсон. Бекор қолди, тасвирни олиб, тасвир айтиб ўтиради. Бекор қолда, бир китоб ўқийди. Бўш вақтинни Аллоҳни ибодатига сарфлайди. Енди ҳақиқий бахтсиз инсон ким? Бўш вақтини ҳамда соғлигини масъулиятга сарфлайдиган инсон.

Ўзи бу иккита неъмат ҳақиқатдан кўзга кўринмайди да. Соғлик билан бўш вақти. Енди бўшлик, фориғлик яна учга бўлинади. Вақтимиздан унумли фойдаланишингдан тўсадиган биринчи нарса, ҳаво. Нафс иккинчиси. Орзу ҳавас, учинчиси бекорчилик, бўшлик, фориғлик. Енди фориғликка қайтамиз. Бу фориғлик қалбда бўлади, нафсда бўлади, ақлда бўлади.

Инсонни қалбини фориғ бўлишлиги нима бу? Инсонни қалби да иймон бўлмаса, бу қалб бўш, фориғ қалб дейилади. Есимиздан чиқмасин. Қалб ё иймонни идиши бўлади, тўлдир, ёки фитналар тўпланадиган бир холта бўлади. Қалб ё иймонни идиши ёки фитналарга тўпланадиган бу идиш бўлади. Иккаласидан биттаси ё иймон бўлади, ё фитна бўлади. Учинчиси бўлмайди.

Пайғамбаримиз вассалом айтадилар, машҳур ҳадис. Алава иннафил жасадий мудға, идҳа салоҳат салоҳат жасади куллуҳу. Инсонни жасади бир парча гўшт бор, агар у тузалса, бутун жасад тузалади. Агар у бузилса, бутун жасади бузилади. Бу нима? Халқ. Халқ инсонни жасадини бир мамлакат, давлатга ўхшатсак, халқ подшоҳ. Халқ тузалса, оёқ қўл тузалади. Бир одам гуноҳ маъсулиятини тинглай олмаяптими оёқ қўллари? Билингки, қалби тузалган йўл бу одамни.

Ибн Таъмия шундай дейди. Бечора дунёни қуллари, бечора дунё аҳллари, дунёга киришди ю, чиқиб кетишди, дунёдаги енг ширин нарсани топмасдан чиқиб кетишдир. Дунёдаги енг йирик нарса нима еди? Шайх деб сўраса, улар жавоб беряптики, у киши жавоб берётдики, бу Аллоҳ Таолонинг зикри ва ёлғиз қолиб Аллоҳга илтижо қилиб муножот қилишлик. Инсон дунёга келиб Аллоҳнинг зикрида бўлмабдими? Аллоҳга илтижо қилиб муножот қилмабдими? Дунёдаги енг ширин, енг лаззатли нарсадан маҳрум бўлибди. Аллоҳ таолонинг зикри ва ёлғиз қолиб Аллоҳга илтижо қилиб муножотни қилишлик.

Қалб, қалб. Мана айтдик, иймонни идиши бўлади дедик. Енди иймон кўпайиб туради ҳаммамиз биламиз, озайиб туради. Тоат ибодатда доим бўлиши билан иймон кучайиб зиёда бўлади. Гуноҳ мақсадни кўп қилишлик билан иймон сусайиб озаяди. Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳун шундай дейди ўзингни қалбингни учта жойдан қидир. Қуръон тиловатидан, илм, зикр мажлисидан ҳамда Аллоҳ ва ўзинг ўртасидаги муножот вақтида сидан. Бошқачароқ қилиб айтсак, сени қалбинг ё Аллоҳни зикрида, илмда, ёки Қуръон тиловатида, ёки Аллоҳга дуо илтижо қиладиган муножотда емас еканми, сени қалбинг ўлай дейди.

Тушунарли бўлдими? Инсонни қалбини тириклиги мана шу учта нарса билан бўлади. Қуръон тилавоти, зикр, илм мажлиси ҳамда Аллоҳга дуо қилиб, илтижо мурожаат қилишлик. Мана шу нарсаси бўлмаган одамни қалби ўлик деб айтилиняпти. Енди одамлар мана шу нарсани қилмасдан, тирик юрибдими? А буларда оёқ қўли ишлаб, тирикларни ичида юриб, йеб ичиб гапиргани билан булар ўлик дейилади. Пайғамбаримиз саломат еканлар. Роббисини зикр қиладиган киши билан, роббисини зикир қилмайдиган кишини мисоли тирик билан ўликка ўхшайди. Қалб, қалб касал бўлади. Лекин егаси билмайди буни. Қалб ўлади, лекин егаси билмайдими уни. Албатта бу жисмоний касалликлар қалбга йўлиқса, у билади, юраги сал чиқиб қолади, юраги нима деймиз, ўйнаб беради. Хуллас, бунақани сезади, жисмоний касал. Югуриб боради да, табибга бориб, шифо сўрайди, дорини беради, яхши бўлиб қолади. Лекин қалбда бу касалларни чи, сезадими, сезмайдими?

Қалбимизни тузатиш учун нима қилишимиз керак? Софиёни салридан бир одам келиб, мени қалбим касал бўлиб қолди, менга бир дори тайин қилиб берсангиз, деган еди, қуйидаги сўзни айтади. Диққат қилинглар, икки марта қайтариб ўқиб бераман. Софиёни салри бу қалбим касалдириб келган одамга шундай деди. Ихлос томирини олинг, устига сабр бакларидан ташланг, унга тавозе шарбатини қуйинг, буларда ҳаммасини тақво идишига жойлаб, қилинган гуноҳлардан бўлган маҳзулик ўтини йиғинг. Уни розгўйлик қўли билан олиб, истиғфор идишига қуйинг да, художўйлик билан истеъмол қилинг.

Қайтариш керак еканми бир марта? Ихлос томирини олинг. Устига сабр баклардан ташланг. Товоз у шарбатидан қуйинг. Буларда ҳаммасини тақво идишига жойлаб, қилинган гуноҳлардан бўлган маҳзулик ўтини ёқинг. Сўнгра уни ростгўйлик қўли билан олиб, истиғфор ишига қўйиб, Худо жойлиги билан истеъмол қилинг. Аптекада борми булар?

Аттоларда борми бу дорилар? Қайерда бор бу дорилар? Бу ҳалиги шу айтилган нарсалар борми? Қайерда бор у нарсалар? Қайерда бор? Илм мажлисида бор. Масжидда бор, мадрасада бор. Аллоҳни зикри бўладиган мажлисда бор.

Бу инсон қалбини касал бўлганлигини билиб келиб гапиряпти. Ҳа, бунақа касал емас, қалби ўлган қанча одамлар бор юрибди. Отасини сўкишни ҳам таъсир қилмайди, одамларни лаънат айтишлиги ҳам шунақа хижолат қилмайди, холамда қўрқмай юради қалб ўлиб бўлган. Пайғамбаримиз айтиб турибди. Роббисини еслайдиган, есламайдиган одам мисоли тирик билан, у ўлик, билмайди ўликлигини фақат.

Яна сизга қара, раҳми келади ҳалигини бечоралар дейди. Ўзларини қийнаб рўза тутяпти дейди. Ўизларини қийнайди дейди, намозга боряпти дейди. У ўлик булар. Гарчи тирик юрган бўлса ҳам. Сиз билан бизни ишимизда бўлган бўшлиқ, бўш вақтдан бу нафсни бўшлиги. Нафсни фориғлиги. Нафс шундай нарсаки, биродарлар, агар биз уни жиловлаб, тезда бўйи синдириб олмасак, албатта бизни устимизга чиқиб, бизни бўйи синдирворади. Иннна нафс ала маъротун би су ила ма роҳимаҳ роббий. Нафс агар парвардигоримнинг ўзини раҳм қилмаса, албатта барча ёмонликларга буюргушидир. Дарҳақиқат парвардигорим мағфиратли ва меҳрибондир. Нафс фақат ёмонликка буюриб туради. Нафс фақа гуноҳга буюради. Бу нафснинг табиати.

Ёшлар қачон айнийди? Ёшлар бекор қолса айнийди. Агар илм билан овора бўлса, бир йўл. Агар илм ўқимаётган бўлса, меҳнат билан овора бўса. Бекор қолгандан чиқади айнишлик. Ўғирлик, гиёҳвандлик, бошқа майда шундай гуноҳларни ҳаммаси нимадан? Бекорчиликдан келиб чиқади. Бекорликдан келиб чиқадиган гуноҳлар. Инсон ё илм билан, ибодат билан, ё бир меҳнат билан овораб ўтиришлиги керак.

Ва нафсий ваман савваҳа, фа алҳамаҳа фужураҳа ва тақуаҳа, қод афла ҳамман заккаҳа ва қод хобаман дастаҳа. Аллоҳ таоло бизни нафсимизни нималигини биз ўргатяпти, диққат қилайлик. Жонга ва уни расво қилиб яратган, унга физ қилиб фужурни ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб ўргатиб қўйган зотга қасамки, дарҳақиқат уни нафсини поклаган киши нажот топди. Ва уни жонини фисқ фужури билан кўмиб ташлаган кимса номурод бўлди, бахтсиз бўлди. Нафс шунақа нарсаки, савоб қилиш ҳам қўлидан келади, Аллоҳ илҳом берган. Гуноҳ қилиш ҳам қолидан келади, илҳом берганлар. Енди нафсни қайси томонга буришлик? Сиз билан бизни ихтиёримизда. Нафсни уламолар емизи илиборага ўхшатади. Икки йил енасини емган болани сутдан чиқарганда икки кун, уч кун йиғлайди. Иситма келади ва ҳоказо.

Боламни жони қийнаяпти деб онаси емиз да, мактабга боргача йемади. Енди шу икки кун, уч кун қийналганига сабр қилинса, ҳали бола кўникиб кетади. Сигаретни ташлай олмай екан акалар, сизларни қўпол қилиб айтганда ҳалиги заифлигинглар хуллас. Ҳалиги руҳийларни заифлиги, юмшоқроқ қилиб айтсам. Ўзингларни янги ишлайди хоҳламаётганлигинглар, слабийлигинглар деб айтишаётганман. Онангларда туғилиблар, ема тустидан ажраб ўлмадинглар у. Унга нимага сабр қилдинглар, айтайми? Чунки сизларни ихтиёринглар йўқ еди у йерда. Ажратиб қўйишди, сизни қўлингиздан ҳеч нарса келмас еди. Йиғлашлар келар еди. Енди бу сафар ихтиёрни бериб қўйса, қани нафсингни тарбиялай оласанми деса, унга нимамиз йетмаяпти?

Қувватимиз йетмаяпти. Сигаретни ҳаромлигига уламолар ижмо қилиб бўлган биродарлар. Сигарет ҳаром нарса. Тоғорат синдирадими, синдирмайди деб сўраманглар. Сигарет ҳарам нарса. Ароқдан битта фарқи, ароқ Қуръонда келган, ҳаром деб. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларда келган, ҳаромдир. Шу сигарет бу кейинги даврда чиққанлиги учун йўқ. Агар бўлганда уни ҳам ҳаром дейилса керагидир. Фам мамам тоға ва асрор ал ҳайята дунё фа имнал жаҳимаҳ и ал маъавва. Бас, ана ўшанда ким ҳаётда дунёда куфр ислом билан туғёнга тушган ва ҳаётда дунёни охиратдан устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина унинг учун жой бўлади. Яъни, туғёнга кетса, ҳаётда дунёдан охиратдан устунся.

Енди, давомида. Ва амма ман хофа мақоми роббиҳи ва наҳаннафсан илҳава, фа иннал жаннати ҳиял маъавва. Енди ким ҳаётда дунёдалик пайтида, қиёмат куни мақшаргоҳда, парвардигорнинг ҳузурида туриши, ҳисоб китобдан қўрққан бўлса, ўзини нафсини ҳаводан қайтарган бўлса, албатта жаннат унинг жойи бўлади.

Инсонда ақли бўшлиги, ақлини йўқлиги ўзини вақтидан унумли ифодаланишидан тўсади. Во қолувла кунна насма ва авна ақли ма кунна фи ас ҳабис саъир. Улар кофирлар яна айтишдики, агар бизлар огоҳлантирувчи пайғамбарни сўзларини тинглаб, ақл юргизгувчи бўлганимизда, дўзах егалари қаторида бўлмас едик. Ақли бўлмаган екан. Агар биз ақлимизни ишлатганимизда жаҳаннам аҳлларидан бўлмасдик, ақлимизни ушлаб туриб пайғамбарни гапига кирганимизда мана шу ҳасрат надоматдан қолмасдик деяпти. Инсонлар шунчалик аҳмоқ бўладими дейсиз. Аллоҳ таоло жавобини айтиб турибди бу йерда.

Одамлар ўзини вақтини тўғри сарфлаб, вақтидан унумли фойдаланишлиги учун тўсиқ деган ишлардан биттаси ақлни камлиги. Енди болангизни ақли камлик қилиб, ўша ўзига фойдали бўлган ишни қилмаяптими? Индамай екан отани ақли калтак. Урмайдими, сўкмайдими, ялинмайдими, ҳадя олиб бермайдими, хуллас, боласига фойдали нарсага сал қолдирмайдими вақтини?

Бугун сизлар билан вақтдан унумли фойдаланишлик деган мавзуда дарс қилган бўлдик. Агар шу йерда ўтирган одамлардан шу ўтган умрингдан нимадан пушаймондасан деса, йемаганимга пушаймондаман, кий олмаганимга аламдаман демайди. Чунки ақли келиб қолди, шахс чиқмади йеганларни ҳам чи бошидан. Йемаганлар бир етикам йеб қолмади.

Ўтиб кетган умрида ибодат қилолмаганига пушаймон йеяпти. Ўтиб кеткан умрида илм ўқиб олмаганлигига, Қуръон ёдламаганига пушаймон япти. Лекин дунё матосига ҳеч ким пушаймон йеётгани йўқ. Ҳали тирик турибмиз. Кейинги ҳафтага ким боради ичимизда, ким бормайди. Бугунги кунимиздан фойдаланайлик. Аллоҳ субҳанаҳ, воҳ, таоло, ҳидоат ва адашиш нимасин. Ўзи тавфиқ берсин. Вақтидан унумли фойдаланадиган ишлардан қилган бўлсин. Ақли қобилий ҳақида. Ва астағфируллоҳу алайҳи ва аламу алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)