# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 382 of 510
- Section: —
- Duration: 27 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/382
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/mZ2RKl2gY6U.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=mZ2RKl2gY6U
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/381.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/383.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ. Роббилен аъламин. Вала ақибату лил муттақин. Ассолату вассаламу ала Саидина Муҳаммад ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммамат. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳаммамиз ҳар куни ешитамиз шунга ўхшаган гапларни. Ҳар куни. Ешитдингларми? Фалончи мана бўлибди. Ҳа, шунақа бўлибдими? Ешитамизда. Фалончи айтди.

[0:31] Борми шу нарса? Бор. Агар бу нарса бўлмаса, мажлисларимиз соҳа бўлиб қолади. Агар бу нарсалар бўлмаса. Мажлисларимизда. Нимани гаплашамиз? Билиб билмасдан, текшириб текширмасдан, одамлардан ешитган гапларни кўтариб юришлик, кишини ёлғончи еканлигига йетарли далил бўлади. Бугунги суҳбатимизни мавзуси, ҳаммангларга маълум бўлгандек, одамларни айбларини, авратларини қидириб фош қилишлик.

[1:07] Бу шу даражада кўп бўлиб кетганки, ҳаётимизда бу нарсани баббой, сассиқ нарса еканлиги сиз билан биз, сиз билан бизни бурунларимиз фарқига бормай қолган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мана шу ғийбатни ҳиди келганида, бадбўй ҳиди, фалон жойда мулозифалар ёки яҳудийлар бизни ғийбат қилишяпти деб ҳидини сассиқлигини саҳобаларига айтган. Енди бизни зонхонимизга келиб туриб, тоза ҳаво олмай қўйганлигимиздан, мажлисларимиздан, уни бадбўй ҳидига ҳам есимиздан чиқиб кетган.

[1:37] Хўп, мусулмон киши ўзи, ўзининг мўмин биродарини айбини ешитиб, уни фош қилиши, ор номусига тегишли бўлган сўзларни тарқатиши, шаръий заруратсиз исмларни айтиб, одамларни орасида кўтариб юришлик, қандай иш? Мусулмонни, мусулмон орқасидан жосуслик қилиб юришлиги шаръан ҳаром бўлган иш. Пойлаб юришлик.

[2:05] Аллоҳ таоло шундай дейди. Я айюҳалладина а манужита не бу катҳийрон минабвом иннабҳававон и исм. Ей мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар. Чунки айрим гумонлар гуноҳдир. Вала тажассус у, вала яғта бағ бу кун бағу. Жосуслик қилиб юрманглар. Ва айримларингиз, айримларни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирон киши. Ўзининг ўлган биродарини гўштини йейишни яхши кўрурман. Ана, ёмон кўрдингизми? Яъни ғийбат қилишликни гуноҳи ўлган биродовни гўштини йегишдан кўра оғирроқ бўлган гуноҳ. Аллоҳдан қўрқингиз, албатта Аллоҳ тавбааларини қабул қилгувчи бўлган меҳрибонлар. Ей иймон келтирганлар, гумонлардан тийилинглар, чунки гумонларнинг баъзилари гуноҳ.

[2:55] Мана қуйида нима сабабдан одамлар бир бирларини айбини қидиради. Нима сабабдан бир бирларини камчиликларини ташлаб юради? Мана шу ҳақида суҳбат қилган бўламиз иншааллоҳ. Ибн Ҳажар Ҳайдамов айтади, одамларда яширин бўлган ишларини қидириб юришлик, яъни одамлардан кўрсатишликни хоҳламаётган, яшираётган ишларни қидириб юришинглик, мана шу оят билан ман қилинди, ҳаром қилинди. Имом Термизийнинг саҳиҳларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар. Минбарга чиқиб ростдан шундай дедилар. Ей, ҳали иймон қалбларига кирмасдан, фақат тили билан иймон келтирганлар, мусулмонларга азият берманглар. Уларни авратларини кузатиб, авратларини, айбларини очиб, уялтирманглар. Ким бир мусулмоннинг авратини фош қилиб, уни уялтирса, Аллоҳ Таоло унинг авратини очиб, шарманда қилади. Мусулмонни орқасидан қасддан айбини истаб тош қилишлик ниятида юрганларни Аллоҳ Таоло ўзи айбини тош қилади ҳамда шарманда қилади.

[4:00] Мусулмонни мусулмонга бўлган ҳурмати қандай? Ҳурмат дегани нима дегани ўзи? Араб тилида ҳаром деган сўздан олинади. Бир мусулмонни обрўйига тегишлик, иккинчи мусулмонга ҳаром дегани. Бир мусулмоннинг молини ноҳақдан иккинчи мусулмон йейишлиги ҳаром дегани. Ибн Умар розияллоҳ ҳали хоҳ кунларни бирида Каъбатуллоҳга қараб айтадиларки, нақадар улуғсан. Каъбага қараб айтяпти, нақадари улуғсан. Ҳурматинг нақадар улук, лекин бир мусулмонни Аллоҳни наздидаги ҳурмати, Аллоҳ Таолонинг ҳузуридаги бир мусулмонни ҳурмати сени ҳурматингдан баландроқ.

[4:45] Хулоса, бир мусулмонда айбини фош қилиб, уни шарманда қилиб, айбини фошқилиб қидириб юрган одамни қилган гуноҳи Каъбани бузгандан кўра оғирроқ бўлади. Еътибор берамизми шу нарсага? Ғийбатчини нимага савдоси доим юради? Чунки харидори нақд. Рўпарасига келган биринчи одам унга харидор. Ешитдингизми дейди. Ҳозир ўша сизга айтадиган гап, дунё ёки охиратингизга фойдаси бўлса, ешитинг. Сизга дахли бўлса ешитинг, агар дахли бўлолмаса, ешитилган ҳар битта сўзга, гапирилган ҳар биттасўзга қиёматда савол бор.

[5:27] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадо да, умматим билан охирги марта мана шундай бир катта бир адабдаги уммат билан учрашиб турган деб пайғамбаримиз айтадилар. Иннадимакум во ануалакум ва аъробакум алайкум ҳаромун кафурмати явмикум ҳада фии шаҳрикум ҳада фии баладикум ҳада. Расулуллоҳ ҳажжатул вадоҳда шундай дедилар. Бу кунингиз, яъни ана шу арафатда турган кунингиз, шу ойингизда, шу йерингизда ҳаром бўлганидек, сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз ўрталарингизда бир бирингизга ҳаромдир. Мусулмон мусулмонни молини ноҳақдан олса, холам йеган бўлади, қиёматда жавоб беради. Мусулмон мусуллмонни қонини тўккан бўлсин ноҳақдан, қиёматдажавоб беради.мусулмон мусулмоннинг номусига тегадиган ишни қилган бўлса, шарафига путур йетказадиган ишни қурган бўлса. Қиёматда жават беради. Одамлар ташлаб юрган гал бир одам ҳақида бўлади, нариги одамга озор йетди. Агар шу айб, биз айтаётган айб одамда бўлса, бир масала, енди биз айтаёткан айб у одамда йўқ бўладиган бўлса, биз унга туҳмат қилдик, зулм қилдик.

[6:45] Зулм кўрган одам қўлини кўтариб, парвардигор, менга туҳмат қилаётган, менга бўхтон қилаётганларни ўзингга қўйдим деса, унга туҳмат қилган, бўхтон қилган одамларнинг ҳоли ҳаром бўлади. Хўп, биз айтган айб бўлса чи? Агар ўша айб бўлмаса ҳам биз гапираётган айб. У одамларни суриштиришликка, у одамларнини кузатишликка, биз қози ҳаммиз, қози ҳаммасмиз, тафтишчи емасмиз. Енди айтганчи, биродарлар, аллоҳ таоло сиз билан биздан, сен мандан нимага фалон гапни гапирмадинг деб сўрамайди.

[7:20] Қайтараман. Фалон гапни нимага гапирмагансан демайди? Аксинча, нимага фалон гапни гапиргансан дейди. Биз гапирмаган гапимизга емас, гапирган гапимизга жавобгар бўламиз. Яна бу савол қайерда берилади денг? Қайерда берилад? Ҳеч қандай инсонга ёрдам берадиган нарса йўқ. Онадан туғилгандек, ялангъоч, хатна қилинмаган ҳолда турган жойда, бутун ҳалол қолдида, роббилар аламиннинг ҳузурида берилади. Аллоҳ карим биродар. Ўзини ҳақларини ўзи хоҳлаган бандалар учун кечиб юборади. Намоз ўқимаган бўлса, зино қилган бўлса, ўғирлик қилган бўлсада, Аллоҳни ҳаққи еди бу гуноҳни қилмаслигимиз. Аллоҳ карим, хоҳласа кечиради, лекин бандалар ҳаққи кечмайди.

[8:10] Аллоҳ таоло ўзини ҳаққини кечиши мумкин, лекин бандаларни ҳаққини биридан иккинчисига албатта олиб берадиган кунда сўралади. Мана енди бир одам иккинчи одамни айбини қидириб юрибди, ёки айбини фош қиляпти, келиб роса гапиряпти ўша одам ҳақида. Нима сабаб? Биринчиси, адолати бор бўлса.

[8:33] Қабиласи бошқа, мазҳаби бошқа, дунёқараши бошқа, фикрлаши бошқа ва бошқа бир ҳар хил бир. Хуллас, шахсий адовати бор одам иккинчи одам ҳақида гап ташлаб юради. Иккинчи одам айтади, биз дейди, ислоҳ қилиш ниятида гапиряпмиз дейди. Ўзи аслида ғийбатда лекин бўлади. Ислоҳ қилишинг бир одамлар. Аввалам айтганмиз. Бир биродарингизни айбини кўрсангиз, ислоҳ қилиш ниятингиз бўлса, уйига борасиз, ешикни тақиллатасиз. Чиққанда биродар, сизни зиёратингизга келдим дединг, ининг, насиҳат қиласиз. Енди у йўқ бўлиб турган пайтда, у ҳақида гапириб туриб, мен уни ислоҳ қиляпман десак, биз каззов бўламиз.

[9:13] Масхаралашлик учун қилинади. Яъни одамни шаънини, шавкатини йерга уришлик учун қҳилинади. Биз гапираётган одам ҳақиқатдан биз айтаётган ёмон сифатга ега. Хўш, шунга бўлишлиги, шу одамни айбини кўтарайлик шу йерга бизни ундайдими, мажбур қиладими? Биз ёмон деётган одам ҳақиқатдан ёмон, қайтариб айтяпман. Енди шу одамни ёмонлигини гапиришлик шартми? Ё ёпиб қўйса бўлаверадими? Уламоларни фикри икки хил. Бир одам бор, махфий қилади гуноҳини. Яъни уят қилиб қолади, бекитиб қилиб юради, бир ой кўрсатиб, иккинчи одам ҳам ошкора қилади.

[9:54] Биз айбдор, гуноҳкор деётган одам, биттаси бекитиб қилади, у йер бу йерда хижолат олиб, бир ой кўриб қолмасин деб. Иккинчиси ошкор қилади. Махфий суратда ёки бекитиб уялиб қилаётган одамни айби акалар, бориб ўзига айтилинади. Ташқарига олиб чиқиш фош қилинмайди. Иккинчиси, гуноҳда ошкор қилаётган одам. Яна шу гуноҳига одамни чақираётган одам ҳақида ошкора гапиришлик керак.

[10:24] Бир укамиз келиб сўровди, домла, шу биров фалончи билан тижорат шерик қилмоқчи екан. Келиб мендан сўраяпти, шу одам қанақа деб. Бу одам яхши одам емас. Мен шу одам ҳақида нариги сўраб келганга айтсам, ғийбат қилиб қўйган бўлмайманми деяпти. Мана ҳозирги айтилган гапдан, нимани хулоса олдик? Одамларни бир мусибатга, зарарга келиб қолмаслиги учун, хос одамларга, яъни шу ҳақида билмоқчи бўлган одамни ўзига, бу одамни ҳолини айтиб қўйишлик ғийбат сирасига кирмайди. Умматни, халқни зарардан тийинишлик учун шу одамни сифатини айтиб қолишлик керак бўлади.

[11:05] Ҳасан Басри айтади. А тарғабон ан зикр ил фажр, узқу робби мафийҳи яҳд. Қайерда? Яҳудлар руҳоннанс. Фожилар ҳақида гапиринглар келмайдими дейди. Ҳасан зафар. Йўқ, гапиринглар. Гапиринглар. Зикр қилинглар бу мажлисларда. Токи одамлар еҳтиёт бўлишсин улардан. Ибн Таймия бу икки киши тоифа ҳақида. Яъни қуйидаги икки тоифа ҳақида шундай дейди. Қуйидаги икки тоифани ғийбат қилиш мумкинлиги ҳақида уламолар ихтилоф қилишмаган. Ва икки хил одам бор, шуларда ғийбат қилиб ишлашлик мумкинлигига уламолар ҳеч қайсиси қарши бўлмаган. Биринчиси, у шундай бир одамки, зулм билан, фахш билан, суннатга хилоф иш қилишлик билан, насият билан машҳур бўлган киши. Буни ғийбат қилса бўладими? Одамлар еҳтиёт бўлишлиги учун. Иккинчиси, бир одам келди да, сиздан маслаҳат сўради. Фалончи одам қанақа деб.

[12:03] Шу одам билан бир муомала қилмоқчиман. Шу киши қанақа деб сўраганида, шу одам зарар кўрмаслиги учун, нариги одам ҳақида шу сўраб келган одамга айтилинади. Шунга ўхшаган миш миш, бировни айби ёки текширилмаган гапларни кўтариб келинганда, мусулмон нима қилиши керак? Мана қуйида оят ҳадисларда сиз билан бизга керак бўлмаган еҳтимол бизни қулоғимизга ғийбат бўлиб кетадиган гаплар айтилинганда қандай муомала қилишимиз керак баён қилинади.

[12:39] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжай мутахараларидан бўлган Оиша бинти Сиддиқ розияллоҳу анҳоҳ ҳаммамизга машҳур қилса, мана Пайғамбаримиз Барно русталик ғазоддан қайтиб келаётганларида, қўшин тўхтайди, Ой шаъолимиз ва бир тўрт жамоат аёллар Пайғамбарларимиз билан чиққан бўлади шу ғазодга. Қўшин тўтайди, аёлларни бўлинмаси чеккароққа тўхтайди. Туяни ерталаб ҳам еркаклар туяларда чўктириб қўйиб, мана бунақа қилиб тушиб туради. Аёллар тушиб, узоқроққа бориб, тозалай ҳожат қилиб, қайтиб келиб туяга чиқишади, карвон билан билла кетишади.

[13:18] Ўша розияллоҳу анҳу аёллар билан бориб, қайтиб келин, хавдачига, туяни устига, хавдачигача қилмоқчи бўлганда, бир бўйнидаги марварат ёки маржонни тушиб қолганлигини билади да, орқага қайтиб кетади. Аёллар ҳаммалари чиқиб чиқиб хавдачига ўтирди, пардаларини тортди. Кетолган вақт бўлганда, туяни ерталаб деган еркаклар келиб, туялади, тугиси ерталаб кетишди. Ўша онамизни қолганлигидан бехабар.

[13:43] Ўша онамсиз розияллоҳу анҳоборим қайтиб келса, карвон кетиб қолган. Мени йўғлимни, йиғимни билишиб, орқада қолганлигимни билишиб келишади да, ўтириб ухлаб қолди. Пайғамбаримиз бир сафарга чиқса, қўшинни орқасида, бир узоқроқ масофада бир одамни қолдириб қўяр еди. Яъни карвонни орқасидан келсин, тушиб қолган нарсаларни олиб келади ёки орқани кузатиб келади. Сафроновни муаттар розияллоҳу анҳу мана шу ишни бажарадиган бўлади, мана шу ғазол. Сафроновни нуаттар туя билан келса, ойша онамизни ухлаяпти.

[14:17] Йўқ, ойша дейди, аллоҳ раҳмат қилсин. Нима қиляпсиз дейди да. Туяни чўчириб, мана бунақа қилиб бориб туради. Ош онамиз битта гап гапирмайди, туяга чиқади. Сафону ну мотта шошганича Мадинага йеталаб боради. Йеталаб борганда, Ош онамиз йўқлиги маълум бўлиб, енди бир ҳаракат бўлиб турганда Сафону ну мотъта йеталаб келади. Яъни шаръий хилват. Номаҳрам еркак билан аёл ёлғиз келяпти.

[14:42] Шунда мунофиқларни каттаси Абдуллоҳи улуғбек ҳа деди. Ҳа, завжату соҳиби ку деди. Сизларни соҳибилари аёлими деди. Оллоҳга қасам. У ундан, яъни Сафвон Ойшадан, Ойша Сафвондан омон қолмади деди. Сўзни қаранг. Бир биридан омон қолмада деди. Мунофиқни тутган мавқефини кўринг. Шунинг учун кейин жазоланган пайтда унга жазо бериш имконияти бўлмади. Бу гапни мусулмонлар гапириб қўйишди ўзлари.

[15:14] Бу гап тарқаб тарқаб кетди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қаттиқ азият бўлди бу. Чунки пайғамбаримимизни шараф ҳақида гап кетяпти. Абу Бакр сирдарёда оиласига оғир гап бўлди. Жуда қийин ҳолат бўлди. Мусулмонларни ўртасида мана шу гап секин секин тарқалиб тарқалиб бориб бориб туриб, охирида зино қилди деган гап мусулмонларники тилидан чиқди. Буни мустаҳидин абин мустиҳ розияллоҳу анҳун. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни шоири ҳассонинни соҳиб ва пайғамбаримизни аёлининг синглиси ҳамна динти жахшилар учта мусулмон одам зино қилди деган гапни ошкора айтишди.

[15:52] Ваҳий тўхтаб қолди, мусулмонларга таъзи таълим бўлишлиги учун. Сўнгра ваҳий нозил бўлди. Аллоҳ Таоло оши онамизни поклиги ҳақида оятларни нозил қилди. Шунда жазоланганлар бояги учта мусулман бўлди. Мунофиқлар бу гапни бошлаб қўйишди, бир чеккада туришди. Мусулмонлар ўзлари ривожлантириб олишди. Демак, мусулмон одам бир хабарда ешитган пайтда буни аниқламасдан туриб, текширмасдан туриб, шарт қора қилиб қўймаслик керак. Бир марта еълон қилинди. Фалончи мана бунақа екан деса, бўлди, ҳамма ишини олади ўшанга.

[16:27] Аллоҳ Таоло айтади: лаула ил сами' ут умуҳу, зомна ал муъминуна ва ал муъминату би афус ҳукм қойроқ. Ей мўминлар, сизлар бу вухдонни ешитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб, бу очиқ вухдон ку десалар бўлмасмиди? Мана шу мавқевда Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолоҳ Пайғамбаримиз Алайҳиссаламнинг саҳобаларидан Абу Айюб Ансорийнинг, мана шу урф саҳобанинг мавқевини мақтади. Абу айюб мансорийнинг аёли кирди да, ерига қараб ей абу айюб, бу киши пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мадинага тушиб келиб, шу кишининг уйида ўзига уй бўйича турган еди қўшним. Абойибни аёли айтади, ешитдингизми, одамлар сатҳвон ибну отдол билан фоиз онамиз ҳақида нима деяпти деди. Абойиб айтдики, розияллоҳу анҳу, бу гапни гапирманг деди аёлига. Шу ишни деди: "Одамлар айтаётган зинони, сиз қилармидингиз?" деди аёлига. Аёли: "Йўқ" деди. Мен қилармидим деди. Йўқ деди. Ойиша сиздан яхши, Сафлом мендан яхши деди. Бу ишни қилмайди деди.

[17:32] Аллоҳ айтяпти, ахир мўминлар бу бўхтонни ешитган пайтида, бир бирларига қараб яхшилаб ўйлаб туриб, ҳа бу бўхтон ку деса бўлмасмиди? Биродарлар миш миш гапни кўтариб юрган одам қанақа гуноҳкор бўлса, теширғасдан ешитган, буни ҳақиқатга қабул қилган одам ҳам шунақа гуноҳкор болалар. Текширмасдан бир ишни қилиб қўйишликни оқибати нима? Аллоҳ Таоло айтади. Я айюҳа алладина, а ману инжа, қумуфаси қумина ба инфатаба яна. Ан тўсиқ бу қонман бижа, ҳала тепа тус би хон алама фа алтун на демаймен. Ей мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса, бир фосиқ кимса, бирор хабарни келтирса, сизлар уни ҳақиқатини билмаган ҳолингизда, бирор бир қавмга мусибат йетказиб қўйиб, қилган ишингизга афсус, надомат чекиб қолмаслигинглар учун, келган хабарни аниқлайлар.

[18:29] Аллоҳ Таолонинг буйруғи келган хабарни текширишлигимиз. Ешитган гапни енди тарқатиб юришники келсак. Хўп, тўғридир, нотўғридир ешитдик. Енди нима қилиш керак бу гапни? Аллоҳ Таоло айтади ла ула ир саъминут умуҳу қултум ла якунулана анна такаллами беҳадир. Уни ешитган пайтингизда, бу миш мишни сўзлаш биз учун жоиз емасдир десангизлар бўлмасмиди? Биз гапирмаймиз унақа гапни. Десанглар бўлмасми?

[19:00] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Саҳиҳ Муслимда келтирилган ҳадис қола Набий усулуллоҳу алайҳи васаллам кафар бил маръий кадибан анг юҳадби ҳидикул нима самиян. Ешитган ҳар битта нарсасини гапириб юришлик кишининг ёлғонига, яъни ёлғончи еканлигига кифоя далил бўлади. Ешитган ҳар бир гапини кўтариб юришлик бир инсонни ёлғончий еканлигига к ифоя далил бўлсин.

[19:27] Хўп, ешитдик бир хабарни. Нима қиламиз? Индамай ўтираверамизми? Аллоҳ тўғри айтади. Во иззат жаҳун амрун минал амни авил хавфи азау бихий, валавуд дуви ила расули ва ила ули ил амри минҳум, ла алима ҳулладаъна ястан бетунаҳу минҳум, валавла фатҳуллоҳи алайкум ва раҳматуҳу латта бахтумуш шайтона илла қолинглар. Мана шу оят ўзи бизга кифоя қилар еди, бугунги маърузамиз учун.

[19:55] Қачонки уларга тинчлик ёки хавфу хатар хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Ешитади да, қандай ешитган бўлса, шундай қўшиб туриб яна озгина тарқатади. Аллоҳ айтяпти, агар улар ўзларига келган хабарни ёйиб тарқатмасдан, Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина йетказганларида еди. Яъни мана шу хабарни тўғри нотўғрилигини билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билиб оларди. Бир хабар келди, ноними, нотўғрими? Мумкинми, мумкин емасми? Пайғамбардан сўраш керак деяпти. Енди Пайғамбар йўқми замонимизда? Динини тушунган устозларига, диндорларга бориб туриб сўраганида, шу ишни ҳақиқатини билиб олишган бўлар еди. Агар сизларга Аллоҳ Таолонинг фазли марҳамати бўлмаганида еди, айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга ергашиб кетган бўлар едингиз.

[20:52] Оятдан шуни тушунамизки, демак, бу одамларни озгинасигина ешитган гапини олиб бориб текшириб туриб, кейин ишонади. Енди кўпроқ қисми ешитиб шундай кетиб юборади да, шайтонга ергаштириб кетади. Ўзи ҳаётда пайдо бўлаётган одамларни ўртасида бўлади ю, муомалалардаги муаммоларни суриштирса саксон тўқсон фоизи шу гап ташликдан келиб чиқади. Агар бошида шу насиҳат қилиб қўйса, бўлди йиғиштириб бунақа гапни, ака мен бизни олдимизга деб туриб, насиҳат қилиб оғзи ёпиб қўйилса чи, тўқсон фоиз муаммо бўлмас екан.

[21:28] Айб кимда екан? Тилимиз билан қулоғимизда екан. Насиятга ергашган, шунга ўхшаган гаплашиш екан ёки бир хатога кирган инсон билан қандай муомала қилинади. Есдан чиқмасин, ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Ҳаммамизда ҳам айб бор. Пайғамбаримиз султон саломнинг олдига мойиз розияллоҳу анҳу келди да, ей расулуллоҳ, мен зино қилиб қўйдим деди. Мен зино қилиб қуйдим, мени поклаб қўйинг деди. Пайғамбардан шундай юзини буриб олди.

[21:58] Яъни ешитмагандек қилиб, айбини очма дегандай қилиб тескари қараб олади. Ўзи гуноҳини еътироф қилиб келса пайғамбаримиз тўғри қил, унақа айтма, ошкор қилма деяпти. Биз бунақа бир гўзал ахлоқдан қанча узоқ бўлиб кетганмиз. У бизга келиб айтмайди мен манақа гуноҳ қилдим деб. Биз ешитиб туриб нисбат қилиб қўяверамиз гуноҳни.

[22:22] Мансеатга кирган киши билан қилинадиган ишлар. Биринчиси ёмон кўрамиз. Шу маъсият қилган одамни, шу қилган ишини ёмон кўрамиз, ўзини емас. Чунки ёмон қилган хатоси иккита бўлса, фазилати ўнта. Битта қилган хатоши, бизга нисбатан қилган битта камчилиги, аввалги фазилатини юбормаслик керак. Қайтариб айтаман, биз биродаримизни қилган хатосини ёмон кўраммиз, ўзининг емас.

[22:47] Иккинчидан, айбини беркитишликка ҳаракат қиламиз. Пайғамбаримиз саллаллоҳ айтадилар, саҳиҳайнида ибнул марозияллоҳим будан мен сатара муслиман сатара ҳу воҳи ёмал қияма. Ким бир мусулмон биродарини айбини бекитса, аллоҳ уни айбини қиёмат кунида бекитади. Биродарлар, қиёматни аллоҳ қўшиб қўймасин. Чунки бирон бир ҳам айбларимиз бор, уни аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.

[23:14] Аллоҳ таоло қиёмат кунда бир балларни ҳисобга олиб келади мўминда, устини шундай ўраб қўяди. Қўлига китобини бериб қўяди . Амма ман ўти я ки таъбаҳо бия меники. Аммо кимнинг китоби қўнгъироқ қўлидан берилса. Бу бояги Аллоҳ Таоло ўраб қолган сатрда ишида турар екан, китобини ўқийди. Гуноҳи йетарли, ҳалок бўлиши аниқ. Ўқиб бўлиб ҳалок бўлишни дим деб турганинглар Аллоҳ Таоло, дунёда сени айбларингни яширганманми дейди.

[23:41] Дунёда шарманда қилганмасманми? Енди бугун ҳам сени шарманда қилмайман, яна бир марта китобингни ўқи дейди. Китобини иккинчи марта очиб қараса, бирорта хато қилмаган бўлади. Аллоҳ Таоло бояги пардани кўтариб ташлайди. Ҳа, уни қуролини кетай, бу ёқ. Одамларни кўзида бу одамни китобида битта ҳам гуноҳ йўқ бўлиб кўринади. Ей, кўринглар мени китобимни, мана дейди. Инни донант анни мулоқин ҳисабия. Чунки бир кун мен ҳисоб китобга бўлишимни, ҳисоб китобга рўбарў бўлишимни билардим. Фаҳвофий, аишатни родия. Енди у рози бўладиган ҳаётда. Савол берайлик да ўзимизга. Мен ҳам бир икки марта ё уч марта бировда айбини бекитганманми ешитганимда?

[24:22] Исташ керак унақа нарсани. У хотира датани очибди, исташ керак уни. Очганманми деб сўрамаймиз. Мен биродар айбини очганманми деб сўтамаймиз. Бу саволни ҳожати йўқ. Мен бекитганманми биродар айбимни деган саволни берайлик ўзимизга. Агар сиз билан биз инсонларни ҳақиқий шарманда қиладиган қиёмат кунидан Аллоҳ Таоло айбимизни очиб, шарманда қилишини хоҳламасак, дунёда одамларни айбини, биродарларимизни айбини ёпайлик. Хатога адашликка тушган мусулмонга қиладиган муаммоларимиздан яна бир тури мулойимлик ва юмшоқлик. Бу гапни гапирсак одамлар ҳайрон бўлади. Қанақа қилиб мулойим муомала қиласиз? У хато кетган, гуноҳга кирган гап. Умариддин Хаттоброзий, илоҳим бу олдига шонлик бир киши келарди, улфатчилиги бўлади. Бирдан йўқ бўлиб қолди.

[25:14] Умариддин ҳатто фалон кишига нима бўлди, келмай қўйди. Деб сўраган еди, асхоблар. Яъмирол мўмининг, ароққа берилиб кетибди у одам деди. Умарим Хаттоб, ароқ ичган кишига қанақа муомала қилди? Котибини чақирди. Ёз деди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ, ассалому алайҳи васаллам, Расулуллоҳ, амма абад. Умарим хаттиобдан фалончига. Сенга салом бўлсин. Албатта, қудратли ва билгувчи гуноҳни мағфират қилувчи, тавба тазаруни қабул қилувчи, азоби қаттиқ ва инъом еҳсон егаси бўлмиш Аллоҳдур. Ундан ўзига илоҳ йўқдир, магар унинг ўзигина бордир, фақат унинг ўзигагина қайтарилур. Шу хатни ёзди. Қайтарамиз. У қудратли ва билгувчи, гуноҳни мағфират қилгувчи, тавба тазаруни қабул қилгувчи азоби қаттиқ, инъом еҳсон егаси бўлмиш Аллоҳдур. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар унинг ўзигина бордир, фақат унинг ўзига қайтарилади. Бояги кишига мактуб йетганда, мактубни ўқиди, қайта қайта ўқиди, йиғлади.

[26:20] Қайтарар еди, гуноҳни мағфират қилувчи, тавба тазаруни қабул қилувчи азоби қаттиқ. Бу оятларни қайта қайта ўқир екан, сидқидилдан тавба қилди. Умаримни ҳатто мактубни ёзаётиб айтган еди, саҳобаларига, дуо қилинглар биродарингларни ҳаққига. Қалби билан Аллоҳга қайтсин деди. Чунки Пайғамбаримиз сизларга айтган едилар ла такоу на ална шайтони ала аҳийкум.

[26:46] Биродарингизга қарши шайтоннинг ёрдамчиси бўлиб қолманглар деганлар, Имом Бухорийдан. Демак, бир биродаримизни айби келса, бир биродаги камчилиги айтилинса, уни ёмонлаб, уни яна ҳам йерга тиқиб, шайтонга ёрдамчи бўлиши давомига, юқорида айтилган оят ҳадисларига амал қилиб, текширайлик, билмасдан бир гапни гапирмайлик ва билмасдан бир гап ни тарқатиб, гуноҳкор бўлмайлик. Ақл у қовли ҳақида. Ва аср тафкируллоҳи алайкум ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
