# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 388 of 510
- Section: —
- Duration: 57 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/388
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/6fB9jCKvNZY.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=6fB9jCKvNZY
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/387.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/389.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бугунги мавзумиз бекорчиликдан қутулиш. Бугунги мавзумиз бекорчиликдан қутулиш. Вроде аъло, шу йерда айтилинайетки, ҳар битта мавзу сизни саодат деган нарсага йетишликка қўйилаётган битта қадам. Шу дарсларни ешитиб, ертаси куни татбиқ қилишликни бошлаб, агар ҳаётингизга киргизиб олсангиз, ўзи учтасини қойим қилиб қўйсангиз шу сабабларни. Уже ҳаётингиз зўр бўлиб қолганини сезасиз. Сиқилишлар, қўрқувлар, хавотирлар, асаблар нима бўлади? Ўрнига тушади. Қайерда успокателничай олмайсиз? Қайерда психологга бора олмайсиз?

[0:42] Мана биродарлар, ҳаммамизга маълум, одамларни орасида ҳар хил миш мишлар тарқайди. Мазза бемаза гаплар, асоси бўлмаган олди қошди сўзлар. Қаёқдан келади улар? Бир ўйлаб кўрганмисизлар? Ким тарқатади уларни? Кимлар шунга ўхшаган ишлар билан банд бўлади? Ўйлаб кўрганмисизлар? Одатда бунақа миш мишларни, асоссиз бемаза ваҳималарни тарқатаётганлар бекорчилар бўлади. Бекорчиларнинг ҳунари ғийбат. Шунақа мақол бор екан. Бекорчининг меҳнати ғийбат. Яъни қиладиган иши ғийбат. Суриштириб кўрсангиз, сиз бу миш мишни фалончидан ешитдингиз. У фалончидан ешитти. У фалончдан ешитди. Сўраб сўраб тақалаб борсангиз, шу гапни биринчи бўлиб гапирган одам ўша сиз билан биз айтаётган бекорчи одам бўлади.

[1:35] Шунинг учун мақолда айтилади, бекорчининг ҳунари ғийбат. Мақолда айланади, бекорчидан ел безор, сўзидан кўнгил озар. Астадибиллаҳ, роду би ан якуну ма ал ховалиф. Улар орқада қолганлар. Ана шу орқада қолаганлар билан рози бўлганлар. Аллоҳ уларни дилларини муҳрлаб қўйди, бас енди улар англамайди.

[2:00] Зеҳн учун, ақл учун енг хатарли бўлган нарса, кишини ишсиз қолиши. Кишини бекорчи бўлиб қолиши. Бу одамни ҳолати, катта тезликда кетаётган машинани шофир ухлаб қолган. Шунга ўхшайди. Машина нима бўлади? Шоппер ухлаб қолган, машина унга мойил бўляпти, чопга мойил бўлаяпти, лекин бориб бир жойга кириб кетиши аниқ. Бекарчи одам ухлаб қолинг шопперга ўхшайди. Шунинг учун биродар бекорчи бўлиб қолишлардан еҳтиёт бўлгин.

[2:32] Пулингни ололмасанг ҳам ишлавер. Ҳаққингни бермаётган бўлсанг бекор қилма, ишлавер. Чунки бермаётган бўмаса қиёматга ўтди. Бермаётган бўсанг енг камида ўзингни бекорчиликдан сақладинг. Ана шу қадимги файласофлардан бузилган меҳри айтадики, агар бирон иш билан бандлик шижоат макони бўлса, у ҳолда бекорчилик фасадлар маконидир. Бир нарса билан банд бўлиб машғул бўлишлик шижоат пайдо қиладиган ўрин бўлса, енди бекорчилик фасодни пайдо қиладигани ўрин бўладими? Ҳакамлар айтишади, бекорчиликдан сақланинг. Зеро бекорчилик ақлни бузади, заиф инсонни йиқитади. Ундан ташқари, бекорчилик биродарлар ҳамма ёмонликларни сабаби. Қайерда бекорчилик бўлмаса, шу йерда ёмонлик ҳам бўлмайди. Қайтариб айтаман. Қайерда бекоршчик бўлмаса шу йерда ёмони ҳам бўлмайдиган. Масалан, бир одамни фарзанди айниб қолди. Феъл атвори, юриш туриши.

[3:38] Нима сабабдан шунақа бўлди, биласизми? Фарзандингиз қачон тўғри, нотўғри йўлларга кириб қолади? Бекорчи бўлганида. Шунинг учун еси бор ота, фарзандларини бекор қўймайди. Ё бир мактабда ўқиётган бўлади, ё университетда, ё мадрасада ўқиётгандек бўлади, ёки бир ҳунарга бериб қўяди. Яна шуни билишимиз керакки, биродарлар, бекорчилик шайтоннинг екинзори ҳисобланади. Бекорчилик шойтоннинг екинзор. Шайтон у екинзорда шайтон янги янги гуноҳларни йетиштиради. Енди бор гуноҳларни еса ривожлантиради. Шунинг учун биродар, бекорчи бўлиб қолдингми? Тамом. Сен ғам қайғуга, хавотирга, қўрқувга, ваҳимага тайёр туруввер.

[4:23] Чунки бекорчилик сени ғам ташвишга қўрқинчли келажак сари бошлайди. Бекорчи ақллар иблиснинг устахонаси. Бекорчи ақллар иблиснинг устахонаси. Шу сўзни бир маъносини чақириб кўрингларда. Барибир мазза бемаза ишлар бекорчилардан чиқади. Чунки бекор қоладиган бўлсанг, бу бекорчилигинг сенга ўтмишни ва ҳозирни ва келажакни дафтарини очиб қўядида, сени беҳаловат қилади. Ўша пайтда ундай қилсам бундай бўларди, бундай қилсам бунда бўларди, сени гапингга кирмаслигим керак еди, енди нима бўлади ва ҳоказо. Шунинг учун бекорчиликдан қутулиб олади. Ўзингга фойдали бўлган иш билан, иш билан банд қил ўзингни. Қалбинг, жасадинг, борлиғингни бўш қўйма. Агар ўзингни банд қилмасанг шундай иш билан, биз юқорида айтиб ўтган касалларга албатта дуч бўласан. Чунки коинот бўшлиғини қабул қилмайди. Коинот вакуумни кўтара олмайди. Бир жойдан бир нарса кетса, ўрнига бошқа нарса албатта келади. Агар бир жойда хайрият, салоҳият тўхтаб тугаб қолса, бўш қолса, уни фасод егаллайди.

[5:43] Яна мақолда айтиларкан, бахт ялқовга бегона. Бахт ялқовига бегона. Ялқов одам бахтли бўла олмайди. Аҳмоқни кулгиси кўп, дангасани уйқуси кўп. Ана шу ғарблик табиблардан биттаси, машҳур табиблардан биттиси, инсон нима учун яшайди деб номлаган китобида шундай дейди. Табиб айтяпти, тажрибаси катта бўлган табиб. Шифокорлик тажрибамга таяниб айтаманки, иккиланиш, шубҳаланиш ва хавотир сабабли қалтироқ касалга дучор бўлган кишилар бирон иш билан банд бўлишсин. Чунки иш вақтида пайдо бўлган ғайрат, шижоат инсонга ўзига бўлган ишончни келтириб чиқаради. Қўрқувдан, ваҳимадан, хавотирдан қалтироқ бўлиб қолар екан, инсонда шунақа касал бўлар екан. Енди бу касалдан қутилишни йўли нима екан?

[6:44] Фаида қудияти солату фанташиру фил арди ва бидъа минг фадлиллаҳ. Енди қачонки намоз адо қилинса, жума намоси, йерда тарқалиб, аллоҳнинг фазли марҳаматидан ризқ рўз истовурилар. Яъни жума намозини ўқигандан кейин ҳаракат қилинглар деяпти алоҳида. Фанташиру, тарқанглар деб айтяпти. Биродарлар, бекорчилик бу инсон ўзини ўзи қатл қилишлиги. Бекорчилик бу суитсид, махфий ўлим. Ухлатувчи дори билан ўзини жонига қасд қилиш. Бекорчилик нархоз, биродарлар.

[7:20] Мана биласизлар, Лев Толстой деган бир ёзувчи бўлган. Шу одам бир ажиб сўзи бор екан. Инсонларда ҳар хил тушунчалар бор. Бири тўғри, бири нотўғри. Бу мутафаккир айтадики, нотўғру тушунчаларнинг енг ҳайратланарлийси қайси? Инсоннинг бахти ҳеч нарса қилмасликда деган тушунча.

[7:45] Бир одамни қўлида катта дунёси бор, ҳеч нарса қимайди. Фақат йейди, ичади, ухлайди, мазза қилади. Шу одамни бахтли дейиш, бу енг катта хато. Бу нотўғри тушунча деб айтяпти. Чунки биродарлар, ҳеч нарса қилмаётган одам, гарчи у бой бўлса ҳам, тўртала томони қибла бўлса ҳам уни бахтлида бўлмайди. Уни бахтли деб ўйлаш нотўғри. Бундай ҳаёт инсонни зериктиради.

[8:15] Мана Елон Муск деган бор а биласизлар, уч юз миллиарддан ошиқ пули бор. Ўша одам оёғини осмондан қилиб ётса бўлаверади. Лекин ишлаяпти у. Марсга чиқиб, Марсда ўша фатҳ қилишлик ҳаракатида, учираётган ракеталарни чиқиб, қайтиб йерга тушликда ҳаракатида нима биландир шуғулланяпти, машғул. Биродар, бекорчиликдан ўзингни сақлагин.

[8:37] Ана шу Скандинавия ўлкалари. Йевропани ўзида ҳам енг бой мамлакатлар ҳисобланади. Ишламайдиган одамларга катта миқдорда пенсия пуллари берилади. Турмуш тарзи жуда ҳам баланд, аммо айни ана шу Скандинавийе ўлкаларида суитсидни миқдори жуда ҳам катта. Ўзини ўзи қатл қилганларнинг енг кўпи ана шу Скандинавий ўлкаларидан. Нима учун? Зериккан булар. Демак биродарлар, бахт бекарчиликда емас. Гарчи у бекарчи одам, бой бўлса ҳам. Инсон тирик бўлиши керак, инсон ҳаракатда бўлишлиги керак.

[9:16] Бекарчилик шундай бир азобки, бу азобни Хитой маҳбусларга берадиган жазога ўхшатсак бўлади. Маҳбус боғлаб қўйилади, ўтказибди, тикка қилибди. Бошини ҳам боғлаб қўллайди, қимирлолмай туради. Ҳатто бошини қимирлата олмайди. Шунда бошидан сув томизиб қўяди. Чиқ, битта томчи тушди. Орадан бир муддат ўтди, чиқ, иккинчиси тушди. Бир минутда иккита, бир минутда учта, тушади, тушади. Битта тушди, иккита тушди, ўттизта тушди, юзта тушди. Ҳар томчи тушган сари бошни ёриб юборгидек азоб машаққа бера бошлайди. Кейинги томчини тушишини кутиб, шу асносида бояги маҳбус жинни бўлиб қолади.

[10:04] Жинни лекин бўлиб тароқ бўлади. Тушуняпсизларми биродарлар? Бекачиликдан ўзингларни сақланглар. Билади бекачи? Ҳа. Мен ўша беш юз сўмдан кунига ишлайманми дейди. Ишлаб тур, ей бекар ўтиргин. Бекар ўтирибди. Бекар ундан кўра бекар ўтиради да. Я мен ишламайман унга. Яна иштаҳоси баланд, ўзига самоотсенкаси баланд. Ҳа мен шу ишни қиламан еканман. Ўзингизга айтинг ўша ишни қилсин дейди. Тураверади. Ўзи асли шунақа фарзанд, ота енани меваси.

[10:35] Ҳамма ёқда ота ена ўзи қилиб ўргатиб қўйган болади. Бола танбал бўлиб қолган болада. Тўғрими? Ғарб мутафаккирларидан бири айтади, агар бахтим чопганида, ёки омадим юришиб кетганида, деб ўтириб олиб, вақтни бекор ўтказишлик, бахтсизликнинг нақ ўзидир.

[10:57] Ишларим юришиб кетса, омадим чопиб кетса, деб бекор ўтирибдими? Шу одам нақ бахтсиз одам бўлади. Ҳаёлга берилиб ўтирмасдан ҳаракатга тушиш. Шунда биродар қонинг айланиб, қонинг яхши айланиб, миянгга бир яхши фикрлар келади. Янги ҳаёт ақлингдан иккиланишни тезда кетказади. Ишла, давомий бўл. Бор бўлган дориларнинг енг арзони ва енг афзали шу.

[11:26] Тушунарлими? Бор бўлган ва самарали бўлган, енг арзон ва енг афзал дори меҳнат қилиш. Истори билла. Ва қули амал у фасайёр аллоҳу амалакум барасулуҳу вал муъминуҳ. Аллоҳ тўғри айтади. Айтинг, амал қилинглар, ишланглар, яъни туриб олманглар. Бас Аллоҳ унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар. Биродар, баъзида, баъзида ишни кўплигидан чарчаб мололаниб кетасан. Бир ёруғ кун ҳам бормикан, иш, иш, ишлаш, ҳеч ҳам бўшамайсан. Биродар, ишингни кўплиги бахт.

[12:12] Ишни кўплиги муаммо емас. Ишни йўқлиги муаммо. Бекорчилик муаммо. Тўғрими? Юртинг тинч, танинсоқ. Меҳнатингга пулни бериб туришдими, ишла мазза қилмайсанми? Ей ўғил бола, пешонангни терлаб, йенгини шимараб, бир кетмон чоп дейсанми чиқиб туриб? Йўқ, бекор ўтириб юборади. Биродарлар, Ибн Сино.

[12:37] Бу улуғ табиб нима деган? Бекорчилик нафақат жаҳолатни келтириб чиқаради. Айни пайтда у касалликларни пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бекорчи одамни касал бўлиши ҳам кўп бўлади. Роҳат ҳузур ҳаловат бекорчилик, ғафлатдир. Бекорчилик моҳир ўғридир. Ақлинг еса ўша ваҳимали урушни ўртасида қолган ўлжа нишондир.

[13:03] Агар биродар бекор қолган бўлсанг, шарт ўрнингдан турда намоз ўқи. Тасбеҳ айт, истиғфор айт, такбир айт, зикр билан машҳур бўл, китоб ўқи. Ёз, уйингни, хонангни тартибга келтир, кимгадир фойданг тегсин, бекорчиликни ўлдир. Қараганда, уйингда сен қилишинг керак бўлган иш тўлиб ётибди. Иккита мардикор олиб келсам, минг сўмдан берсам, агароти чопиб, текис агат олиб беради.

[13:31] Значит таниш манзарами? Ўзи минг йўқ ўзи. Ўзи ҳемири йўқ. Қараганда, уйингда сен қилишинг керак бўлган иш тўли ётибди. Вот томни ичига чиққанда. Тартибга келтириш керак. Подвалингга тушганда. Уйинг ҳам шу тартиб керак бўлади. Қайси асбоб қайерда турибди билмайсан. Кўчангдаги ариқ, ешигинг тагидаги ариқ тозами? Дарахтларинг сен ўзинг хоҳлагандай чиройли суратдами?

[13:59] Биродалар, мусулмон одам бекорчи бўлиши мумкин емас. Ўтирмайсизми дада, сизга нима дейсиз? Йўқ, у меҳнат қилиб ўрганган. Меҳнат билан ўзини тирик ҳис қилади. Меҳнат билган ўзини бахтли ҳис қилади. Ўшанинг учун кетвонда олиб олиб секин дарахтларни тагини чопар екан, агоротни тўрла екан, дарахтларда пути екан. Тўғрими? Улар меҳнат қилиб, ўзини саодатли ҳис қилади, пенсияга чиққандан кейин ўтириб кўрди. Бир йил ярим йил ўтирувди, бўлмади. Ўшанинг учун меҳнат қилади қарилар. Тушундингларми енди укалар?

[14:33] Комил, мукаммал инсонни ҳаёти ўлида учта душман кутиб туради. Бекорчилик, бойлик, машҳурлик. Бекорчилик. Бойлик, машҳурлиг. Комил инсонни йўлида шу нарса туради. Улар қароқчига ўхшаб, унга ҳужум қилиб, унда ҳаётидаги енг яхши нарсани олиб қўйишни хоҳлайди. Нимани деса, меҳнатсеварлигини.

[14:57] Ертадан турасиз а? Дўконга бориб, ишинг бор, дўконинг бор, оладиган ойлигинг бор. Е мазза қилмай туради. Очайми, очмайми? Ҳавога қарайди. Мана шу йелкасига шайтон ўтириб олган одам. Биродар, сен ерталаб уйингдан чиққанингда бисмиллаҳ деб, ибодат билан машғул бўляпсан ҳозир. Чунки шу меҳнатни қилишинг, шу тирикчиликни қилишинг, суҳ пулни топишлик учун ишлашлигинг ибодат бўлади.

[15:30] Ҳаёт арзимаганлиги сабабли жуда ҳам қисқа. Шунинг учун мана шу қисқагина ҳаётингни биродар бекорчилик билан ўтказиб юборма. Ей ёшлар, ё илм олинглар, ё ҳунар олинглар. Ёшликни бекарли билан ўтказманглар. Ёшлик ҳам қисқа. Ёшликни бекачилик билан ўтказаверманглар. Агар ёшликни ҳузур ҳаловат билан, бекарчилик билан, ўн кунлик билан роҳат билан ўтказинглар, қариганингларда меҳнат машаққатга қоласизлар.

[15:59] Истайду биллаҳ кам лаби фил фил арди адада синийин. Қолулабит на явман абадаяун фас алил адин. Аллоҳ Таоло қиёматга юрганлар сўрайди кофирлардан. Йерда неча йил турдинглар? Кофирлар бир кун ё ярим кун. Санаб турган фаришталарингдан сўра. Аллоҳ Таоло айтади. Қола илла биттум илла қолинглан лав аннакум кун тун таъламун. Аллоҳ деди, агар сизлар биладиган бўлсангизлар, дунёда жуда оз турдингиз. Яъни сизлар узоқ деган ҳаёт жуда ҳам қисқа еди. Биродар, биз сизларга бир ишончли насиҳатгўймиз.

[16:42] Юнон ҳакимлари қўрқув ва хавотирга ўхшаш, психологик касалликларга дучор бўлган кишини даволаш учун далага ҳайдашиб юборар еди. Боғларга ҳайдашиб юбақарди. Мажбур ишлатишарди. Ва мана шу ишлашлик жараёнида тез орада шу касал яна хотиржам ва тинч бўлиб қолар еди. Стресс бўляпсизми? Асабингиз таранг бўлиб кетдими? Кетмонни кўтариб чиқинг, толага. Чиқинг ўша боғбонни олдига бориб, хизмат бўлса айтинг мен ишлайман деб. Шу зўр лечения.

[17:13] Хуллас, асаби таранг бўлган, нервний бўлиб қолган биродарлар борми? Енди сизлар ўзинглардан сўранглар да, шунга ўхшаган меҳнатим борми? Шарт чиқиб машинангизни ўзингиз ювинг. Шарт агаротингизни ўзинглар чопинг. Дарахтларингизни ўзингларни қирқинг. Тугадими уйда иш? Чиқинг толага. Обедгача ишлаб қайтиб келинг да. Уйқу ҳам зўр бўлади чи, толада ишлаганингиздан кейин. Биласизми? Толада ишлаганлар билади буни. Ўша қаттиқ нон билан совуқ сув шунақа ширин ўтади ва обедда шундай тутга шартта тагига бориб туриб бошни қўясиз.

[17:49] Аналичения. Тушунарлими? Асаби таранг бўлган одамлар шу толага чиқиб ишлаши керак. Бу мени гапим емас бу. Ундан ташқари, ўқишни, ўрганишни яхши кўрадиган инсонлар ҳеч қачон бекорчи бўлишмайди. Китоб ўқийди. Илм ўрганади, чиқиб ҳунар ўрганади. Қаранг да. Демак, ялқовлар бекорчи бўлишинг еканда.

[18:18] Ялқовлар бекорчи бўлишар екан. Иш ҳаракат пичоғи билан бекорчилигини биродарлар сўйиб ташла. Мана шу нарсани ўзи билан сен еллик фоизга бахтли бўласан. Табиблар кафолат беришади шу нарсага. Далил, деҳқонни қаранг да. Боғбонда қаранг да. Қурувчини қаранг да. Новвойни қаранг да, қўшиқ хиргойи қилиб, кайфияти чоқ, ўйланишга, сиқилишга вақт йўқ юришади. Жисмоний меҳнат билан машғул бўлган одамлар бахтиёр, саодатли, хотиржам бўлади. Қаранг да, ҳаракатлари, шижоатлари сабабли, танасида қувват бор, руҳида хотиржамлик бор. Чунки уларда бекорчи вақт йўқ. Чунки улар нималар биландир овора, фойдали нарса билан банд, режаси бор, иши бор. Сен бўлсанг биродар, илон чайқиб олган одамдек тўшагинда кўз ёшингни артиб, мингъиллаб ўтирибсан. Бекорчиликни меҳнат деган пичоқ билан сўра.

[19:16] Тўққизинчиси, иммо, тақлидчи бўлма. Иммо дегани, кўр кўрона бошқаларга тақлид қиладиган, ўзини бошқаларга ўхшатишни ҳаракатида бўлган одам. Иммо, тақлидчи бўлма. Тақлидчи билма биродар. Чунки. Бировни кўйлагини ўзингга мослашлигинг ақлдан емас. Ўзлигингни йўқотма. Чунки бировга тақлид қилиб яшашлик, бу доимий азоб ҳисобланади. Бошқаларга кўр кўрона тақлид қилишликка интилма. Чунки лайлангни юришини ўхшатаман деб, олахонат ўзини юришини йўқотиб қўйган.

[19:54] Кўп одамлар ўзларини бошқаларга ўхшатман деб, ўзлигини унутиб қўйишади. Ўзини нафсини унутади. Ўзини овозини ўзгартиради. Тилини бураб гапиради. Ҳаракатларни кимгадир ўхшатишга ҳаракат қилади. Қобилиятларини, урф одатларни. Қўйингки, ўзини унутиб, бировни копияси бўлишликка ҳаракат қилади? Бу нарса инсонга фақатгина машаққатни, қийналишликни ва роҳатизликни олиб келади. Шунинг учун биродар, Аллоҳ қандай иқтидор берган бўлса, шу билан яша. Ўзингни борингча қабул қилгин. Чунки одам алайҳиссаломдан бери келаётган инсон зоти борки, бири иккинсига ўхшаш бўлмаган ва бундан кейин ҳам бири иккинсига охшаш бўлсин. Модомики иккита одамни сурати, шакли, ранги бир хил емас еканми? Е нимага енди уларни иқтидорлари, қобилиятлари, талантлари бир хил бўлиши керак? Сен биродар, ягонасан. Йер юзида сурати, ранги, овози ва иқтидори сенга ўхшаган биронта одам йўқ ва бўлмайди ҳам.

[20:59] Сен аҳмаддан албатта фарқ қиласан. Содиқга ҳам ўхшамайсан. Ва улар ҳам сенга ҳеч қачон ўхшамайди. Шунинг учун биродар ўзингни тақлид қийноғига, бировга ўхшаш машаққатига шу мусибатлар зиндонига ташламагин. Аллоҳ таоло айтади, астадибилла, қода алима кўлли унасин машрабахун. Ҳамма одамлар ўз сувларини билдилар. Ўзи сув ичадиган жойини билди, ўзлигини таниди.

[21:28] Бошқа оятда, волейкуллин вижиҳатун ҳува муаллиҳа, фаста биқул хойрот. Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор, бас яхши ишларга шошилингиз. Биродар, ўзингни қийнама. Югуришингда бирога ўхшама. Қадам босишингда бирорга ўхшама, тилингни бирор гапирма, қандай яратилган бўлсанг шундай бўл. Овозинг қандай бўлса шундай гапир. Ўзгартирма. Юришинг ҳам ўзингники бўлсин, борингча бўл.

[21:58] Пластига оператсия қилиб, ўзини фалончи қўшиқчига ёки фалончи актёрга ўхша текканлар бор. Бу ўзини ўзи қийнашдан бошқа нарса емас. Чунки сени биродар, ўзингни суратинг фақат сенга ато қилинган. Ексклюзив, бизни тилда айтганда. Бу сурат сенда бор. Биз тақдирингга рози бўл демоқчимиз.

[22:22] Биз тақдирдингга рози бўлди еканда, нимани назарда тутяпмиз? Тақдирни ёзуви биродалар икки хил бўлади. Буни аввалги дарсларда ҳам айтдик, яна ўрни келганда такрорлаймиз. Васф бўлиб ёзилган тақдир бор, васф бўлиб ёзилган тақдир бор. Ҳукм бўлиб ёзиладиган тақдир бор. Ҳуқуқ бўлиб ёзилгандан тақдир нима? У шундай нарсаларки, сен унга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайсан, уни ўзгартира олмайсан. Бунга рози бўлишинг керак. Масалан, еркак ёки аёл бўлишинг. Ҳуқуқ бўлиб ёзилган. Қайси замонда яшашинг? Ҳуқуқ бўлиб ёзилган. Қайси замонда яшашинг, бу ҳукм бўлиб ёзилган. Бу нарсаларга рози бўлишинг керак, тамом. Шакл шавойининг ҳам мана шунга киради.

[23:14] Борингизга рози бўлинг. Аллоҳ шу суръатни сизга бердими, рози бўлинг, рози бўлсангиз Аллоҳ Таоло баракот беради. Енди васф бўлиб ёзиладиган тақдир нима деса, сен биродар уни ўзгартира оласан. Унга таъсир ўтказа оласан. Масалан, мўмин ёки кофир бўлишинг, ўзингни ихтиёрингда. А? Қорнингни катта бўлиб кетиши ёки текис туриши. Ўзингни ихтиёрингда. Саводли ёки саводсиз бўлишинг. Бу ҳам ихтиёрингда! Хуллас, васф бўлиб ёзилган тақдир, у сиз унга таъсир ўтказа оласиз.

[23:51] Ихтиёрингиз билан мўмин бўласиз ёки ихтиёрингизни билан кофир бўласиз. Ихтиёризни билан илм ўқиб, илм аҳлидан бўласиз, ихтиёрингизн билан саводсизлардан бўласиз. Шунинг учун биз бировга ўхшама, бировни қалампага тушма деётганимизда, нимани назарда тутяпмиз? Масалан, ўзингни феълинг сабабли, нотўғри йейиш, ичишинг сабабли, қандай ҳолатга келиб қолган бўлсанг, шундай туравер демоқчи емасмиз. Масалан, биз айтаётгандек, ҳаддан ташқари семириб кетдинг. Ўтириб тургани қийналяпсан, таҳорат қилгани қийналаняпсан. Ҳа енди бу, бу Аллоҳ шуни ёзган екан, енди шунга рози бўлишим керак екан, деган тушунча тўғри емас. Йейишингни тўғрилаб, жисмоний ҳаракат билан шуғуллан, қорнинг ўрнига келади. Мана шунисига рози бўлма, аммо биринчи тақдирни ҳукм бўлиб ёзилганига рози бўлди.

[24:46] Мана шу физкултура билан шуғулла олмай қолганлигим учун белинг егилиб, кўрага юмушчайиб қолади. Енди Аллоҳ шунақа қилиб қўйган екан дема, буни ўзинг қилиб олдинг. Агар сен шуғулланиб туриб, бу нарсани йўқ бўлишига сабаб, меҳнатни қилганингда, қоматинг теккиз бўлади, қиличдек бўлиб. Тушунарли екан. Нимага рози бўлиш керак? Нимага норози бўлиш керакс? Фарқига бориб олайлик.

[25:09] Енди Худо берган фигура еканда, шунга рози, йўқ, бу нотўғри бу тушунча. Чунки сен ўзинг семириб олдинг. Енди ишимизда шунақа арвоҳ одамлар ҳам бор, йеса ҳам семирмайди. У кийим ярашмайди унга. Ҳа, енди бу Аллоҳнинг ҳукми бу. Ҳаракат қиляпти, тўғри овқатланяпти, шуғулланяпти ва ҳоказолар. Лекин бўлмаяптими? Буниси енди ҳукм бўлиб ёз деган екан.

[25:32] Феъл атворинг, ахлоқингни ўзгартиришинг мумкин, аммо хилқатингни емас. Сариқмисан? Сариқсан, қабул қил. Қорамисан? Қорасан, қабул қил. Бундан уялма. Сени қора деб, сариқ деб устингдан кулаётганлар. Расмни устидан кулишяптими, рассомни устидан кулишаяптими? Сени сени шу ранг билан ранглаб қўйган, шу рангни сенга берган Парвардигорини санъатини устидан кулишмаяптими? Шунинг учун бўйнингни қисма, шалпонқулоқ бўлсанг, сочинг қўнгъироқ бўлса, сочинг ерта тўкилиб кесса. Бу Аллоҳни берган хилқата, рози бўлавер.

[26:06] Узунсан, узунсан, паканасан, паканасан. Буни ўзини ҳолига қўй. Чунки бу ҳукм билан ёзилган. Борингча ўзингни қабул қил. Енди хулқинг феъли атворингни яхши томонга ўзгартир деб айтдик. Савол туғилади. Яхши томон деганда нимани тушунасан? Бизга ғарбни шарқдан келаётган ўлчов тушунчаларни тушунасанми? Агар ҳа, яхши тараф деганда мана шу ғарбни, шарқни тасаввурлари деётган бўлсанг, бу катта муаммо. Агар сен чин мусулмон бўладиган бўлсанг, яхши тараф деганида Китоби Суннатни тушунасан. Аллоҳ ва Пайғамбарнинг сўзини тушунасан. Саҳобаларни, тоғ бийинларини ва Салаф уламоларни ўзингга андоза деб биласан.

[26:52] Сен биродар ташқи кўринишингни бировга ўхшатиш билан емас, ўзингни ахлоқингни, феъл атворингни тузатиш билан овора бўл. Феълинг, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаларни феълига ўхшашига ҳаракат қил. Мана шуларга тақлид қил. Албатта нафсингни ваҳий билан тарбия қил биродар. Енди сен ўзгартира олмайдиган нарсалар, бу Аллоҳни хоҳиши деган нарсалар.

[27:18] Аллоҳ сени шундай яратди, сени шундай деб биламиз. Мана шу ўринда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадиси жуда ҳам ўрнида бўлади айтсак. Расулуллоҳ айтганлар ла якун аҳадукум имма атан. Сизлар иммо бўлманглар. Яъни тақлидчи, кўр кўрона тақлид қиладиган бўлманглар. Яъни одамлар нима қилса, шуни қилаверадиган одам иммо дейилади. Ўзига ярашадими, йўқми, фарқи йўқ. Қилаверади да. Сенга ярашмайди уни қилиғи. Айтдик ку, лайлангни юриши ўзига яришади.

[27:54] Шумчиғини қаранг да. Сакраб сакраб юриши ўзи ярашади. Енди. Кўр кўрона тақлид. Қайердан келиб чиқади? Нима сабабдан одамлар тақлид қилади бировларга? Биринчидан, инсон диндан узоқ бўлса, кўр кўронани тақлидга берилади. Иккинчидан, бекарчи одам тақлидчи бўлади. Учинчидан, бўш вақти кўп бўлган одам ҳам тақлидчи бўлади. Машҳурларга бўлган, машҳур одамларга бўлаган муҳаббат ҳам инсонни тақлид чиқиб қўяди. Ўша причоскасини палончи актёрга, юришини палончи футболчисига ўхшатади.

[28:33] Ибрат бўладиган одамларни топмаганлар тақлидчи бўлади. Яъни ҳақиқий ибрат бўлаётган одамларни танимайди, шунинг учун тўғри келган одамга тақлид қилади. Яна бетарбий одамлар тақлидчиси бўлади. Динни тушунмаган одамлар тақлидчи бўлади. Биродарлар, иммо инсон қанақа бўлади? Бу ўзини фикри йўқ бўлган одам. Кимга бўлса ергашиб кетаверадиган одам. Ким билан бўлса, ким бўлишидан қатъий назар мен сизлар билан биргаман дейдиган одам. Тақлидчи ким бўлади? Ўзини ўлчов тушунчаси йўқ, очиқ позитсияси йўқ одам. Унга биров жинни яхшилик қилиб қўйса, у билан ҳам кетаверади. Биров унга зид бўлган одам яхшилик қилса, у билан ҳам кетаверади. Ош қилиб бериб қўйса кетаверади да.

[29:20] Унга қилинган бирор яхшилик ёки унга қилинган бирор ёмонлик, ҳар томонга буриб юбораверади. Лекин мусулмон одам бунақа заиф, шахсиятли инсон бўлмайди. Беқарор бўлмайди, ўзгарувчан бўлмайди да. Бемалол бўлмайди бўлади. Тақлидчи одам қанақа одам бўлади? Тақлидчи олим диндорларни ичига кирганда қора кабоблар гаплашиб ўтираверади сиз билан. Енди гуноҳ маъсулияти қиладиганларни мажлисига ўтириб қолса, шуларни биттаси бўлиб кетаверади. Сўкиниб гапиради, сўкиниб гапираверади. Жаргон жаргон. Ғийбат ғийбат, шикоят шикоят. Яъни кимни ҳолатига, қайси мажлисга тушса, шуларни қалбига тушиб қолаверади. Мусулмон унақа одам бўлмайди. Уни ўзини услуби бор, қадриятлари бор, ўзини рамкаси бор. Мусулмон киши мувозанатли бўлади. Фалончиларга тақлид қилмайди. Одамларни рози қиламан деб тўғри кейин ишга киришиб кета олмайди. Ўзини шаблони бор, ўзини андозаси бор. Ҳамма сўкиниб гапираётган бўлса ҳам бу мажлисда индамай ўтиради. Ёки туриб чиқиб кетади.

[30:18] Бирор нарсани қилса, ёки бирор нарсани тарк қиладиган бўлса, мақсади Аллоҳни розилиги бўлади. Одамлар нима қилаётган бўлсин, қилаверсин. Моли давлати кўп одам тўйини шу тўкин сочинлик билан, еҳтимол исроф билан қилса, уни пули бор. Енди камбағалга бало борми унга тақлид қилиб да? Тўғрими? Ўзи пули йўқ. Нари вери тўйни қиляпти. Лекин одамлар қиляпти да, биз ҳам қилишимиз керак деб туриб, изтиробга пул сарфлайди. Бунга ким қўйди? Демак шу одам тақлидчи. Чўр кўрона тақлид қиляпти. Одамлар қанақа қиляпти ўзи?

[30:56] Ҳадисда айтилинган тақлид биродари ла якуну аҳадукум имма. Сизлар тақлидчи иммо бўлманглар. Бу йерда кўр кўрона тақлид айтилиняпти. Бу йердаги тақлид фақатгина ибодат, ақидат масаласида емас. Биродарлар, ахлоқ масаласида ҳам тақлид бор. Юриш туришда, кийинишимизда, бир биримиз билан қилаётган муомалада нима бор? Тақлид бор!

[31:21] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар ла татабаунна сунанаман қоблакум шиброн би шибрин ва зерон би зироин. Сизлар ўзларингиздан аввал ўтган умматларнинг йўлларига қаричма қарич, зирома зиром ергаштириб кетасизлар. Қатталав салаку жуъҳра доббин ла салакдуму. Агар ана шу нариги тоифалар бир калтакесакда тешигига кириб кетса, сизлар ҳам орқасидан кириб борасизлар. Ҳозир шунақа бўлмаяптими, биродарлар?

[31:54] Қанақа ишлар бор мусулмонга тўғри келмайдиган, мана шу ғайридинлардан бизга ўтиб қолди. Айтайларчи? Футбол командаси ютказиб қўйиб, ютса, футбол командаси айтса, байроқларни кўтариб, кўчаларда шовқин сурон қилиб, кўчаларни тўлдириб, машинада сигнал чолиб юриш. Борми? Бор. Кийинишда. Рукн қилсак, сажда қилсак, белимиз охиригача очилиб қоляпти.

[32:21] Тўғрими? Тўғри. Сажда қилса йетилиб кетяпти шимларимиз торлигидан, чунки улар кияпти да тор. Шунинг учун биз, биродарлар, биз мусулмонмиз. Биз ибодатимизга, намозимизга халақит қилмайдиган кийим киямиз. Кийса кийиб ўлмайдими ҳаммаси? Бугунчи мана шу дарс тугагандан кейин, ҳа, демак, мен тақлидга берилсам, кимларгадир ўхшашга ҳаракат қилиб яшасам, ўзимни доимий машаққатга тиқиб қўяман екан. Ўзимни ҳаётимни кир қилиб оламан екан. Ўсимни ҳаётимда фасодга учратаман екан деган тасаввур билан чиқиб кетинглар, бугун ярим соат ешитган маърузанглар фойда қилган бўлади. Кунда биттадан тасаввурни ўзгартирайлик, биттадан.

[33:05] Кўр кўрона тақлиднинг зарарлари. Тақлид, кўр кўрона тақлид, Аллоҳни йўлидан чиқариб юборади. Кўр кўрона тақлид, ақли ва динида инсоннинг заиф инсон еканлиги, шахсияти заиф еканлиги маълум бўлиб қолади. Хор бўлиб яшайди. Тақлидчини Аллоҳга ҳам қадри бўлмайди, одамларга ҳам қадри бор.

[33:29] Тақлидчи хор бўлиб ишлайди. Аллоҳга ҳам қаддир йўқ, одамларга ам қаддир йўғи. Кўр кўронани тақлид қилишлик, ҳақиқатларни идрок қилишдан тўсиб қўяди. Кўр кўдрона тақлидек, жамиятда тубан одамларни кўпайишига сабаб бўлади. Нархи паст одамлар кўпайиб кетади. Тақлидчи залолат қудуғига тушиб кетади. Таъқлидчи кўр кўрона тақлид қилган одам ўзи бир жамиятда яшаб туриб, бошқа жамиятни қули бўлиб яшайди. Ўзи мусулмонларни орасида яшайди, а мана шу кофирларнинг ишларига, урфларига тақлид қилдими, мусулмонларний ишида яшаб туриб ана шу кофир юртдаги одамларни қули бўлиб ишлайди.

[34:10] Кўр кўрона тақлид қиладиган одам фикрий таназзулга дучор бўлади. Бундай одам чиққан ҳар битта янги нарсани орқасида қувиб югуриб юради. Ҳар қанақа бир ғариб нарсага ўчиб олади. Ҳамда бошқаларни райига ўйламасдан йетмасдан ергашиб кетаверади. Натижа қандай бўлади? Натижада ўзлигини исломий хавиясини йўқотади, шахсияти заиф бўлади, йетолатма бўлади, таозусиз инсонга айланади. Динимиз бу нарсалардан қайтарган.

[34:41] Ақлли, кучли мусулмон киши қилмоқчи бўлган ишини моҳиятини, оқибатини фикрлаб иш қилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд, мана улуғ саҳобалардан. У саҳоба айтади ё олим бўлинглар, ё мутааллим бўлинглар. Иммо бўлманглар. Ё олим бўл, динийни биладиган, ё шу олимдан диний ўрганадиган мутааллим, талаба бўл. Биласан да шундай кимга ергашиб, кимга ергашмаслик кераклигини. Имо бўлманглар деди. Сўрашди. Имо ким?

[35:14] Ибн Масъуд жавоб берди. У шунақа одамки, мен одамлар билан биргаман дейди. Агар улар тўғри бўлса, тўғриман, агар адашса, адашаман дейди. Мен қавмим билан биламан дейди. Қавми исроф қилаётган бўлса ҳам, гуноҳ қилаётган қилса ҳам қавми билади. Демак ўзини фикри йўқ. Яна бу улуғ саҳоба айтди, иммо шамол қаёққа йетса, ўшақа кетаверадиган киши. Ва сизлар, агар одамларнинг ҳаммаси кофир бўлиб кетса ҳам, иймонда туринглар, иммо бўлманглар. Шунинг учун биродарлар, тушунинглар шу нарсани. Одамлар ўзларининг табиатларида, шаклларида, худди дарахтларга ўхшайди. Дарахтхарамайсизми? Бири узун, бири пастроқ. Бирини сояси кенг, бирини сояси тор. Битта дарахтни меваси бор, биттасиники йўқ. Биттасини меваси ширин, биттасинаки нордон, биттасинеки тахир. Биродар, агар сен олма бўлсанг, беҳи бўлишга уринма. Сени қадринг олмалигингда. Сени олма деб яхши кўрамиз.

[36:23] Агар ёнгъоқ бўлсанг, ўзим бўлишга ҳаракат қилма. Чунки сени нарқинг, қадринг сени ёнгъоқлигингда. Биродарлар, рангларимиз, тилларимиз, иқтидорларимиз, турли бўлиши ҳам ўзи Аллоҳ Таолонинг мўжизаси. Сени биродар ҳеч кимга ўхшамаслигингни ўзи мўжиза емасми? Сен ўзи мўжозассан, Аллоҳнинг мўжозасисан. Бу мўжизани инкор қилма, тақлидчи бўлма.

[36:47] Ҳар битта инсон дунёга келар екан, шакл шамойили турли бўлганидек, иқтидор қобилияти ҳам турли бўлади. Қарамайсизми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини. Булар ҳам шакллари ҳар хил бўлган, иқтидорлари ҳар хил бўган. Улар бири иккинсига ўхшашга ҳаракат қилмаган, ўзини борича қабул қилган ва мана шу бор иқтидори билан динига хизмат қилган. Набий соллаллоҳу алалайҳи васаллам бу саҳобаларини тоқатига қараб, талантига, қобилиятига қараб туриб, иш тайинлаганлар. Али ибн Абит олибни қозиликка тайинладилар. Муози ибн Жабал розияллоҳу анҳуни илм йўлига буюрдилар. Убайбни кап розияллоҳуҳу анҳуни қуролмага буюрдилар. Зайдумни собитни фаройиз илмига буюрдилар. Холидум нивалидни жанг майдонига юбордилар. Ҳассонунни собит розияллоҳи анҳуни шеър илмига юбордилар, қайси уни собит еса, нотиқлик илмини ўрганишликка буюрилди.

[37:46] Шунинг учун ўзингиз нимага ярашингизни, нима қобилиятингизни борлигини билинг да, шу билан динингизга хизмат қилаверинг. Ҳамма олим бўла олмайди. Ҳамма қори бўлавермайди. Ҳамма войиз бўлавермайди. Енди нима қобилиянг бор сенда? Шу қобилиятингга рози бўлди, динингга хизмат қилиб қол. Бошқаларни феъл атворига, хулқига кўр кўрона тақлид қилиш, ўзгаларни яхши ёмон сифатларини ўзингни чиқиб олиш, бу ўзингни йўқотиб қўйиш бўлади.

[38:17] Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу жисмонан нимжонроқ бўлган. Табиати жуда ҳам мулойим бўлган, кўнгилчак бўлган. Аммо шунақа бўлса ҳам, уммат учун қанақа хизмат қилиб қўйди? Ўзини борича қабул қилиб туриб. Енди, умримни хато топди қаранг. Улкан гавдалик, жуссалик йўқ, жуссаси йўғон бўлган одам. Табиати ҳам қаттиқ бўлган. Бу киши ҳам мана шу феъли атвори билан, шу шакли шамойили билан динини катта катта ғалабаларга хизмат қилиб қўйдими?

[38:48] Бу улуғ инсонларни ҳаётига қарайдиган бўлсангиз, улар ўзларини бошқаларга ўхшатишга ҳаракат қилишмади. Бошқаларга бўшатишга ҳаракат қимади, ўзини иқтидоридан келиб чиқиб туриб, динига хизмат қилди. Шунинг учун биродар, Аллоҳ сенга ато қилган неъматларга рози бўлиб, шукур қил. Агар билсанг, мана шу сени суратинг фақат сенда бор. Шукур қил, рози бўл, шу неъматлар сени устинда зиёда бўлади. Ла юкаллифуллоҳу нафсан илла мусъаҳа. Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқати кўтара олмайдиган нарсани таклиф қилмас.

[39:25] Бошқаларни табиий ҳислатларига кўр кўрона тақлид қилаверсанг, ўзингни шахсий ҳислатинг ва қобилиятинг йўқ бўлиб кетади. Иродинг синади, фаҳм фаросатинг кетади, ақл заковатинг йўқолади. Хулоса, тақлидчи бўлма биродар. Бировни кўйлагини ўзингга мослама. Ўзлигингни йўқотма. Чунки бу нарса доимий азоб ва машаққатдир. Саодатнинг сабаблари деган дарсимизда тўққизинчи мавзу, иммо, кўр кўрона тақ. Ҳали келмаган келажакни қўйиб тур. Инсонни бугунги кунини иккита нарса фасодга учратади. Ўтмишга бўлган пушаймон ва келажакдан бўлган хавотир қайғу.

[40:15] Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримдан марҳамат қилади: Астайду биллаҳ. Ата амруллоҳи фалатас таажжилуҳ. Аллоҳнинг фармони келиб қолди, бас сизлар уни шоштирмай қўя қолинглар. Ҳодисаларни шошилтирма, улардан ўзиб кетишга уринма. Ахир сен онасини бачадонидаги ҳомилани йетилмасдан аввал туғилишини хоҳлайсанми? Ҳали нон пишиб улгурмасдан туриб, уни тандирдан узиб олишни истайсанми? Ертанги кун йўқ. Ҳали у яратилгани йўқ. Уни ранги ҳам йўқ, шакли ҳам йўқ, таъми ҳам йўқ. Вужуди ҳам йўқ. Йўғу. Енди нима учун уни бугун ғамини қилиб, ташвишини қилиб, бугунги кунимизни банд қилишлигимиз керак? Ҳали уни яратилмаган мусибатлари, гумон қилинаётган ҳодисаларни бошимизга кийиб олиб, нима учун бугунги кунимизда ғамга киришимиз керак? Улар ҳали борми, йўқми, Аллоҳ у мусибатларни, биз гумон қилаётган мусибатларни яратадими, йўқми? Буни ҳеч ким билмайди. Еҳтимол, одамлар ертага бўлади деб қўрқаётган, ваҳима қилаётган нарсалар улар ўйлагандан кўра йенгилроқ бўлар.

[41:31] Ёки ундан кўра яхшироқ бўлар. Муҳими, у ертанги кун, ғайб оламида. У ҳали йўқ. Шунинг учун йўқ нарсани ғамини қилиб, бугунги боркунингни фасадга учратма, биродар. Кўприкка йетмасдан туриб, ундан ўтишликка уринма. Аввал йетиб борайликчи? Еҳтимол биз йетиб боргунча кўприк синиб йўқ бўлиб кетар. Еҳтимол ўйлаганимиздан кўра йенгилроқ ўтиб кетармиз. Ахир ўсмаган теракка лайлагин қурмайди ю биродарлар. Шунинг учун келажак ҳақида фикр юритиш учун ақлга ерк бериш, ғайб китобини очишга киришиб кетиб, кейин келиши кутилаётган мусибатларни ўйлаб ваҳимага кириб қолиш, шаръан қораланган иш. Ертанги кун ҳали йўқ. Келажакдан қўрқма. Сен ўйлаган ваҳима борми, йўқми? А сен бўласанми у куни? Йўқми, уни Худо билади. Шунинг учун, биродарлар, бундай йўл тутишлик ақлга тўғри келмайди. Ақлли одамни иши емас. Одатда сувни кўргандан кейин одам ўтигини йечади оёғини ювиш учун. Сувни кўринмасдан туриб ўта йечилмайди. Албатта, бу ўринда биродарлар илмга асосланган, ҳужжат далили бор, аниқ ҳисоб китоблари бўлган.

[42:51] Ҳисоб китоблари аниқ бўлган, илмий хулосалар билан айтилган нарсаларга тайёргарлик кўриш, бу бошқа масала. Масалан, об ҳавони совуқ келишига айтилиняпти. Бу илмий асосланган, илмий далиллари бор гап. Мана бу сиклон келяпти, мана бундай мана бундай бўлади, бу йил совуқ бўлади. Кўмирни ертароқ ҳаракатини қилинглар. Уйларни исишликда пайдо бўлинглар деб туриб, ҳужжат далилланган, илмга асосланган, исбот далили бор, хабар бўлса, бу келажак ҳақида бир ўйланиб, уни тадбирини, чорасини кўришлик бошқа масала. Аммо одатда одамлар асоссиз гумонларга таяниб, ваҳималарга берилади да, ўзларини хорликка рўбарў қилишади. Бу дунёда яшаётган жуда кўп одамлар келажакдан қўрқади. Оч қолиб кетишидан, касалга учрашидан, фахрликдан, мусибатларни келишидан қўрқув билан яшайди. Бино оборим бугунги кунни бой беради.

[43:50] Ўзи Тавротда ёзилган екан. Китобларда келтирилади, Тавротда шундай дейилган. Актар у маъюҳов ла якун. Одатда одамлар қўрқаётган, содир бўлишидан қўл қаётган, ваҳима қилаётган кўп нарсалар бўлмайди. Одатда одамлар ваҳима қилаётган нарсаларнинг кўпи бўлмайди. Шу карантин арафасида биродарлар қаранглар да, одам кулгин келади да, қилаётган ишимизни кўриб туриб. Унлар ажратаж бўлиб кетди а?

[44:22] Кейин нима бўлди? Жойига тушди. Ваҳима қиламиз еканда. Аллоҳга бўлган иймонимизни заифлигидан, қазойи қадрга бўлган имонни заифлигидан инсон ертага нима бўлади деган ваҳима билан, қўрқув билан яшар екан. Ертага нима бўлади? Аниқ биласизлар нима бўлишини. Нима бўларди ертага? Аллоҳни айтгани бўлади. Биласизларми шуни? Деб қўясиз, ҳеч қандай чорангиз қолмаганда, лекин бу гапингиз ўзига таскин бермайди. Демак, иймон заиф. Қазойда қадарга бўлган иймон сус.

[44:57] Ана шу одамларнинг кўпчилиги ана шу қўрқув билан яшайди, нақд бугунги кунни фасодга учратади. Бундай ўй ташвишлар шайтоний мадрасанинг берган таълими. Қайтараман. Бу ўй ташвишлар шайтоний мадрасанинг берган таълими натижаси. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда марҳамат қилади: Астайду билла. Аш шайтону яъидукумул фақр ва я амуру кун бил фаҳша ва аллоҳу яъидукун мағфиратан минҳу вафодла.

[45:29] Шайтон сизларни камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фахш ишларга буюради. Инфоқ еҳсон қилишдан ким тўсади? Шайтон тўсади. Ўзингчи дейди. Еҳтиёт қилиб олиб қўй, ўзингга керак бўлади. Томга олиб чиқиб қўй. Куласизлар а? Томга чиқинг да, жуда кўп нарса бор, керак емас. Кимдир муҳтож шунга. Янги қурилган оилалар бор, гази йўқ, холодения йўқ, сизда турибди, духобкаси йўқ, печкаси йўқ. Турибди. Подвалга тушинг да, жуда кўм керак емас нарса турибди. Керак бўлиб қолади. Керак бўиб қолади. Тўғри айтяпманми? Е есингиздан ҳам чиқиб кетган ўша нарса, чиқиб қаранг да томни мана бу ертага бориб туриб. Шайтон камбағал бўлиб қолишидан қўрқиб, сизларни фахшга ва мункарга гуноҳга буюради. Енди Аллоҳ нимани ваъда қилади? Ва аллоҳу яъиду кун мағфиратан минуҳ вафотла. Аллоҳ сизларга ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам бойлик ваъда қилад. Келажакдан хавотирга соладиган нарса шайтонни васвасаси. Аммо Аллоҳ азза ва жалла ўзи томонидан фазлни ваъда қиляпти, мағфиратни ва бойлигини ваъда қиляпди. Аллоҳ таоло айтяпти, бирни берсанг ўнни оласан. Бирни берсанг йетти юз қилиб ёзаман савоб деяпти.

[46:48] Лекин иблисчи бу нарсани қилмасликка чақиради. Бундай одамларни кўп йиғлаб яшайди. Нима учун йиғлаб яшайди? Чунки ертага оч қолиши мумкин, касал бўлиб қолиши мумкин. Юз йилдан кейин олам ундай бўлиши мумкин, ундай бўлишим мумкин. Мўмин одамни бу масаладаги еътиқоди қандай бўлади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: во алам аннаман хитойка лам якунли юсибака. Билгин ки, нима сени четлаб ўтган бўлса, сени қўлингга келмаган бўлса, ўтиб кетган бўлса. Билгингки, тақдирда шу нарсани сени қўлинга келиши йўқ еди. Келмадими? Демак пешонангда йўқ еди екан. Воман асоб ака, лам якунли ухти ака. Енди сени устингга нима келган бўлса? Тақдирда, шуни келиши ёзилган еди. Ёзилган еди, додда сен ҳам, фарёдда сен ҳам келди. Мана мўминни еътиқоди шундай. Аллоҳ ёзган бўлса одамлар қўрқиб ваҳима қилаётган нарсани, устимизга келишини, биз ҳар қандай ҳийла чора қилмайлик, барибир келади. Енди агар ёзмаган бўлса, келмайди.

[48:01] Шунинг учун мусулмон одам ертага ундай бўлар екан, индинга бундай бўлар е кан деган ваҳималарга еътибор қилмайди. Биродарлар, тақдир, тақдир. Осмонлар йер. Яралмай туриб, бандаларнинг тақдирлари еллик минг йил аввал ёзиб қўйилинган. Тақдир қалами ёзиб битганидан кейин, еллик минг йиллик ўтиб, осмон билан йер яралган. Тушуняпсизларми? Ҳали осмон йўқ еди, ҳали йер йўқ еди. Ҳамма нарса битилган.

[48:34] Унда ёзилгандан ошиғи ҳам бўлмайди, ками ҳам бўлмайдими? Тақдир биродарлар васф билан ёзилган, ҳукм билан ёзилган. Васф билан ёҳилган дегани, инсон ана шу тақдирдаги васф билан ёзилган нарсага таъсири бор. Ҳукм биланёзилди деган қисмига таъсири йўқ. Катабаху белвос ла бил ҳукм дейди Имом Азам Фиқул Акбарда. Бир инсоннинг иймонли ёки иймонсиз бўлишлиги васф бўлиб ёзилган. Яъни иймон ёки куфрни танлаш инсонни ихтиёрида еди. Бу томонига инсон таъсир ўтказа олади. Уни олдида ихтиёр бор. Аммо ҳукм бўлиб ёзиладиган тақдир қанақа тақдир? Еркак, аёллигингиз, қайси замонда, қайси маконда туғилишингиз, кўзингизни ранги, бўйингиз, сочингизни қалинлиги, серайлиги, бу ҳукм бўлиб ёзилган тақдир.

[49:32] Демак, тақдир ҳукм бўлиб ёзилгани бор, васф бўлиб ёзилгани бор. Васф бўлиб ҳам ёзилганига биз қўлимиздан келганча сабабини қиламиз, дуо қиламиз, уёғи Аллоҳдан, ҳукм бўилиб ёзилганига биз ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаймиз, биродарлар. Маъқулми? Ҳаёти ўзини қўлида бўлмаган одам. Ўзини ҳаёти ўзини кўлида емас. Бировни қўлида. Масалан, қулни олинг. Қулни ихтиёри унинг хожасини қўлидан. Уни тасарруфи ҳам хожасини қолидан. Енди бу қул ўзини ишини устида ғам қилиб сиқилишлигини фойдаси йўқ. Чунки нима деб ўйламасин, барибир хожасини айтгани бўлади. Ундоқ қиламан, бундоқ қиламан деб режа тузиб юборади, қулини хўжайин хўжаси сотиб юборади бўлди.

[50:21] Кўринг да. Бу қул нима деб ғам ташвиш қилмасин, нималарни ўйлаб фикр қилиб юрмасин, фарқи йўқ. Чунки ертага хўжайин сотиб юборса, тамом, бу режалари ҳеч нарса бўлмай қолади. Бундан ташқари, биродар, ертани ғамини қиляпсан, келажагинг ҳақида хавотир қиляпсан. Ўзинг бормисан, йўқмисан? Шуни ўйлаб кўр. Келажак ҳақида ғамқи бўлар еканми?

[50:44] Бўлади. Бўлади. Сиз таъсир ўтказадиган ишларга, ажойиб гаплар бор, биродарлар. Бугунги кунини ҳаққини тўлалигича адо қилган инсонгина ўзининг келажагидан яхшилигини умид қилиши мумкин. Диққат қилинглар, қайтараман. Бугунги кунининг ҳаққини тўлалигича адо қилган инсонгина ўзининг келажагидан яхшилигини умид қилиши мумкин. Ҳеч нарса қилмасдан яхши бўлиб кетади бу ёқ, Худо хоҳласа, деса бўлмайди. Сен ўзингга боғлиқ бўлган илмни ол. Ёш йигит бўлсанг. Ҳунарни ол, меҳнат қил. Ҳунар ўргатган устозингни рози қил. Илм ўргаткан устозингни роли қил. Уларни муҳаббатини қозон. Сендан сидқидилдан рози бўлгандан кейин, сен келажакдан яхшиликда умид қилишга ҳаққинг бор.

[51:38] Астайду биллаҳ, қул иннал амру куллоҳу лиллаҳ. Айтинг, ҳамма иш аллоҳига оид. Ҳамма иш кимни қўлида? Аллоҳни қўлида. Ўзини қачон ўлишини билмайдиган одам, ерта индинни ғами билан овора бўлмасин. Ўзини қачондан вафот етишини билмайдиган отам, йўқ нарса билан ўзини машғул қилиши мумкин емас. Биродар, келажакдан хавотирга тушма. Қазога рози бўл. Чунки Аллоҳни айтгандан бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Бу мусулмоннинг ақидаси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотида ана шу елликта камончи тушиб кетганлиги сабабли мағлубиятга учрадилар. Мусулмонлар мағлуб бўлишди. Уч кун ўтиб Аллоҳ томонидан буйруқ бўлди, мушрийларни қувиб орқасидан чиқинглар. Ҳамроҳ ул асад деган жойга Расулуллоҳ қўшини билан чиқиб бориб турдилар. Мушрийлар йенгдик деб хурсанд бўлиб кетишди, лекин ярмини ютганда қараса, ҳеч нарса қилишмабди. Расулуллоҳни қатл қилишмаган. Ҳеч қандай ғанимани олишмаган. Мадинага бостириб киришмаган. Енди орқага қайтамиз деб турган пайтда Аллоҳ томонидан буйруқ бўлди, мусулмонлар Ҳамроҳ у асадга чиқиб боришди.

[52:55] Аксарияти жароҳатланган. Шунда Аллоҳ томонидан буйруқ келди, мусулмонлар ҳамроҳ у Ассадга бориб турди. Қорайиш мушриклари мусулмонлар уч кунда ўзини тўғрилаб, қўшин билан чиққанлигини кўриб, қўрқишди. Мусулмонлар қайтиб кетса, булар ҳам кетиб юборишса. Шу мақсадда бир одамни юборишди. У юборган одамни келиб, Пайғамбаримиз Қуришнинг аҳволи қанақа деганида, у Расулуллоҳни қўрқитиш учун, мусулмонларни қўрқуитиш учун одамлар кўпайиб, катта қўшин жамлаб, яна устингларга келяпти, қўрқинглар, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳасбуни аллоҳу анъанам ваъл вакил дедилар. Алладина қол алаҳумун нас у иннаннас ақод жамавла кун фаҳшавҳум фазадаҳум иманам ва қолу ҳасбуналлоҳу ани амал вакил. Ундай зотларга айрим кимсалар, Қуриш одамлари сизларга қарши саноқсиз лашкар тўплаган, қўрқингиз деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот енг яхши ишончли вакилдир. Биродарлар, бизни шиоримиз шу. Келажакдан бизга ёқмайдиган хавотирли, ваҳимали хабарлар, шарпалар ешитилса, ҳасбуналлоҳ ва неъмат вакил деймиз.

[54:17] Бизни ҳисобимиз Аллоҳни қўлида, унинг ўзи нақадар зўр вакил. Яна қайтарамиз. Тавротда айтилган, актсарумаю хов ла якун. Одамлар содир бўлишдан қўрқаётган нарсаларнинг кўп қисми бўлмайди. Хўп, ваҳимали, хавотирли хабарлар келди. Нима қилиш керак? Ундоқ бўлармиш, бундоқ бўлармиш. Авваламбор бирор бир шошилма. Хотиржам бўл. Сиқилма. Чунки ҳозир айтганимиздек, бунақа ваҳималарда кўпи бўлмайди. Олимлардан бири айтган еди, ёзилган бўлса қаёққа қочай, ёзилмаган бўлса нимадан қўрқай. Агар тақдирдаги ёзувни кимдир ўзгартиришга қодир бўлганида одамлар исташарди шу одамни. Минглаган йиллар одамлар қидириб қидириб бир кун топишар еди. Хўп, енди тақдирда ўзгартирадиган бирорта одам йўқми? Нима дейиш керак унда? Истадвиллар. Ва уфовий до амри ила аллоҳ, инналлоҳа босирун бил ибод.

[55:23] Мен ўз ишимни аллоҳга топшираверман, зеро аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Ёдлаб олинглар шуни уялиб. Ва уфоввий до амри илаллоҳ. Мен ўзимни ишимни аллоҳгага топшираман, албатта аллоҳ бандаларини кориб турувчидир. Шу гапни гапирган киши шира авун хонадонидан бўлган одам еди, иймонини яшириб юрган еди.

[55:50] Шу кишининг сўзи бу. Мен ишимни аллоҳга топшираман, албатта аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Оятни давомини қаранг. Фавақоҳуллоҳу саййиъатима макару аллоҳ уни бояги иймонини яшилган мўминни, уларнинг ёмон макр ҳийлаларидан сақлади. Фиръавннинг яқинларидан бўлиб туриб, иймонини яшириб, Аллоҳга ишимни топширдим деғди, Фиръавнни ёмонлигидан Аллоҳ сақлади уни.

[56:18] Келажак ҳақида бўладиган ҳар хил қалбингга ёқмайдиган гапни ешитганингда, биродар, сен айтгинки, мен ўз ишимни Аллоҳга топшираверман, зеро Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Шунинг учун ертанги кунда келгунча ўзини ҳолига ташлаб тур, биродар. Уни хабарларини сўраб суриштирма. У билан овора бўлмай тур. Чунки сен бугунинг билан оворасан. Ҳали келмаган кунни, йўқ кунни ғамини ўзинг учун бошингга кийиб олма. Ҳали қуёши кўтарилмаган кунни ғами билан бугунги кунни банд қилган кишини иши қизиқ емасми?

[56:53] Иккита нарса инсонни бугунги ҳаётини фасодга учратади. Ўтмишига пушаймон йейиши, келажакдан хавотир қилиши. Ҳали келмага кунни ғам қилишдан еҳтиёт бўл. Саодатнинг шартларидан тўртинчиси, ҳали келмаган келажакни ўз ҳолига қўйиб тур. Ассалому алайкум.
