Maviza
—Қоралама5 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
5:13
Ўзгаришлар тарихи

Жосуслик. Одамларни пойлаб юришлик. Одамлар билдиришни хоҳламаган нарсаларни қидириб юришлик. Ва буни тарқатиб юришлик! Жосуслик шундай бир одамларни табиатига сингиб кетганки, ёмон хабарларни қидириб туришлик уни иши бўлиб қолган. Ва мана шу хабарларни билишиги билан фахрланади. Ешитдингларми дейди. Шоҳона акаларда ешитдингларми? Дейди. Диққат қилиб турасиз, чунки янгилик бор. Бўлганда ҳам ексклюзивний янгилик бор. Бу шунақа янгиликки, телевизорда гапирилмайди. Бу шунақанги янгиликки, радиода гапирилмайдими? Фақат шунақа одамлардан ешитасиз уни. Жосуслик. Фалончи дейди, хотинини талоқ қилибди дейди. Мана қилган екан, мана бўлибди. У ўша оилани иши еди. Бу олиб чиқди кўчага. Фалончини хотини туғмаяпти екан дейди. Айб кимда екан дейди. Сенга нима? Сенга нима? Мусибат нимада? Бу одамни хабар олиб келишида емас, муҳими, яъни ёмони шу хабарни харидори борлигида.

Шу хабарнни харидори бор лигида. Ўшани ешитганлигимиз учун яна янгисини нима қилаверади? Олиб келаверади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ана исм нима ўликдан? Тавба алиман шағалаҳ у оюбуҳу ан оюбиннас. Ўзининг айблари одамларнинг айбларидан тўсиб турган кишига тавбо бўлсин. Яъни киши ўзини айби билан овора бўляпти, бошқаларда айбига қарагани вақти йўқ. Ўзини айви билан овора бўмиб, бошқалар билан иши бўмаётган одамга тавбо бўлсин, яъни жаннат бўлсин деяпти пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ўзи қидирсак, ўзимиздан бошқа тарбияланадиган одамни кераги йўқ бизга. Ўзимиз ўзимиз тарбия қилиб олсак катта гап. Ўзимизда бошқа муаммо йўқмики, бировларни кавлаб, бировларнини орқасидан нима қиламиз? Қидириб юрамиз.

Пайғамбаримиз айтганлар, мин ҳусни исламил маръий таркуҳу малайи аниҳи. Жуда ҳам бир гўзал ҳадис. Ажиб ҳадис. Тўғри ҳикмат бўлган ҳадис. Киши ўзи учун муҳим бўлмаган ишлардан узоқ бўла еканлиги исломини чиройли еканлигидандир. Киши ўзи учун муҳим бўлмаган нарсалардан узоқ бўлиши, нима сабабдан шунақа у деса, уни исломи чиройли. Демак, ўз ўзидан иккинчи хулоса чиқади. Киши ўзига дахли бўлмаган масалалар билан овора бўлаётганлиги, бировни айби, бировни кийими, бировни машинаси, бировни топиш тутиши, демак, бу одамни исломи чиройлим емас екан.

Аллоҳ азза ва жалла ишларни олийсини, юксагини яхши кўради. Разилларини, пастларини ёмон кўради. Инналлоҳа юҳиб бу маълиял умр ва ёки роҳув саф васифаҳа ва данияҳа. Мана ҳозирги айтган мавзумиздаги ҳадис, ростини айтдилар, албатта Аллоҳ Таоло ишларнинг олийсини яхши кўради, пастларини, разилларини ёмон кўрар. Бировни айбини пойлаб юришлик, бировни орқасидан жосуслик қилишлик, бу разил ишми ёки олий ишми? Албатта разил иш бу. Ҳар қандай жамиятда, ҳар қандай замонда, ҳар қандай маконда жосуслик қилиб юрадиган одамни биров яхши кўрмайди.

Унақа одамлар учрашиб қолса, дарров ўша сўроққа тутади. Қанча топасиз? Қайерда ишлаяпсиз? Неча пул беряпти? Айтяптими? Сенга керакми шу нарсани билиш? Бу нимага ўхшайди? Бу телефонинглардаги флешкани бекорчи маълумот билан тўлдиришга ўхшай еди. Биласизларми? Телефонинглар оғир ишлайдиган бўлиб қолади. Қатиб қатиб қолади. Қизиб кетаверадиган бўлиб қолди. Нимага?

Ена очиб туриб ўчиришни бошлайсиз. Ҳаммасини олгансиз, ўша шарақлатиб олавергансиз, селфие қилавергансиз, тўлиб кетгандан кейин ена ўчирасиз. Ўзи керак емас еди ўша селфиечи. Сиз билан бизга керак бўлмаган одамларни хабарлари, одамларни ишлари ҳам бизни нима қилар екан қалбимизни қатириб қўяр екан. Мана шу нарса жосуслик. Муроду бўрон орқасидан кавлаб юришлиги. Оилаларни бузилишига олиб келади. Ери хотинни ўртасидаги муносабатни бузилишига олб келади. Сизга нима ҳадя қилди, мана ҳайитга ерингиз дейди. Хотинлар. Манақа қилмай, шу дейди. Мени ерим манақа, манақа қилди дейди. Қарабсизки, бу укалар нима дейди? Сенга керакмиди уни нима подарка қилганлигини билиш? Шу зўр савол. Шу саволни акалар, укалар ўзимизга берайлик. Ўша нарсани ешитиш менга керакми деб сўранг да. Тўхтаб тур ошна, тўхтаб тур. Шуни ешитиш менга кереми?

Шу гапни айтиш сенга керакми? Йўқ, керак емас. Мана шу жосуслик ўртага фитна солади. Мусулмонларни бўлади. Пайғамбаримиз айтганлар, валай саминна ман фарроқа. Яъни одамларни орасини бўлган одам биздан емас. Бўлган биздан емас.

Мен ҳусни исламил мар и таркуҳу маъла яъниҳи. Киши ўзи учун муҳим бўлмаган нарсалардан узоқ бўлаётганлиги исломини гўзал еканлигидандир.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)