Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен иламин. Вала ақибату лил муттақин. Вассалату вассалому ала саидина муҳаммади ва ала алихи ва ашабихи ажмаъин. Ум мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Ҳали яставиян. Бу иккиси баробар бўлурми деб номланадиган дарсимизнинг бугунги мавзуси илм ва илмсизлик. Илм ва жоҳиллик. Илм ва саводсизлик. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло китобларни туширди, набираларини юборди. Шундан кейин одамлар иккига бўлинди. Илмли олим кишилар ва илмсиз, жоҳил, саводсиз кишилар. Бу иккиси ҳаргиз тенг бўлмайди. Аллоҳ таолони таниган, динини таълим олган, унга ибодатни билиб туриб қилган киши билан Аллоҳни танимаган. Киши баробар бўлмайди. Агар таниган бўлса ҳам, илмдан бехабар. Қилаётган ибодатини, фиқҳидан бехабар, жоҳиллик билан қилаётган, ибодат қилаётган одам ҳаргиз баробар бўлсин.
Аллоҳ таоло илм берилган кишиларни, аҳли илмларни қадрини юксайлигини Қуръони Каримда сиз билан бизга баён қилган. Астайдибиллаҳ. Қул ҳалй аставиллаллаҳ динай яъламун, аваллаҳ диналай яъламун, иннама ята даккара улул ал бар. Айтинг, биладиган зотлар билан билмайдиган зотлар баробар бўлурми? Дарҳақиқат, фақат ақл егаларигина панд насиҳат олаверлар. Илмли киши, илмсиз киши. Илмли коши, саводсиз киши. Қаранг, масалан, олим деган сўзни ўзи мана шу аҳли илм одам учун шараф, мукофот. Бу одам олим деса, мукофотда бу гапни ўзи. Ёки бу одам саводсиз деса. Бу ҳам мукофотми? Бу жоҳил деса. Булар ҳеч нарсадан хабари йўқ, саводсиз деса. Олим билан, жоҳил, олим билан саводсиз одамни номлаётган пайтда номи ўзи айтиб турибди. Аллоҳ таоло айтади, астайду биллаҳ, ярфайл лахулладина аъману минкум ва ла дина ўтул илма даражат. Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато етилган зотларни баланд даража мартабаларга кўтарур. Илм берилган зотларни Аллоҳ таоло даражаси баланд бўлишлигини сиз билан бизга таълим беряпти.
Биродарлар, одамни енг катта душмани нима? Одам боласини енг катта душманики ким? Касалликми? Фақирликми? Нима? Жоҳиллик, илмсизлик. Илмсиз киши ўзини илмсизлиги туфайли, жоҳиллиги туфайли, душмани ҳам унга қила олмайдиган зарардан ўзига ўзи қилиб қўйиши мумкин.
Жоҳиллик кишининг енг катта душмани ҳисобланади. Илм биродарлар улуғ мартаба, мақом. Йер юзидаги яшаётган махлуқотларнинг ичидаги енг кучлиги ким? Филми? Йўлбарсми? Ким? Одам боласи. Жисмоний қувват томонидан инсон бу ҳайвонларга бас келолмайди. Лекин нимаси билан улардан кучли? Аллоҳ таоло берган ақли билан, Аллоҳ таоло берган илми билан. Демак, илмли киши енг кучли одам дейилади. Илм. Қўлларни шоҳлар мартабасига кўтаради.
Маккали бир аёлни қули. Қора ҳабаший бир йигитча. Кўриниши ҳам жуда ҳам бир чиройли емас. Қора қул. Бу қул бола, кичкина қора қул илм ўрганишликка харис бўлди. Уни кўрган саидаси Аллоҳнинг юзи учун озод қилди бу йигитни. Ва мана шу қора қул йигит, хунук йигит катта бўлиб, олимлардан бирига айланди. Маккада, Масжидул Ҳарамда фатво егасига айланди. Атой ибн Набирабоҳ. Тавбияларнинг енг улуғлардан ҳисобланган киши. Илм ўргатмасдан ким еди ю, илм ўргангандан кейин ким бўлди? Қора қулиди, бировни исмини ҳам есламас еди. Замонаси яшаб ўтиб кетар еди, бировни ёдинг ҳам олмас еди. Аммо нима билан тарихда қолди? Нима билан мусулмонларни тилида қолди у киши? Ўқиган илми билан, ўрганган таълими билан. Ана шу Атойимнинг Абирабоғ яшаган даврдаги Сулаймон ибн Абдулмалик, мусулмонларнинг халифаси, ҳаж қилгани келди. Ёнида иккита гулни ўғли бор. Орқасидан еришиб келишди, саволлар пайдо бўлди ҳажга тааллуқли. Атойи ибн Набиравоҳини истаб келди. Халифа, устида еҳроми, ҳамма қатор ялангъоч.
Қани соҳибинглар? Деб сўраганида фалон жойда дейишди. Халифа бориб қарағди, бояги исми айтилинган, бояги одам намоз ўқиётган еди. Халифа индамасдан чокка тушиб кутиб ўтириб турди. Намозини тугатиб бўлиб ўгирилди, саволларни сўради. Оддий одамга жавоб бергандай жавоб берди. Халифа миннатдорчилик билиб, ўрнидан туриб кетди. Шунда халифанинг иккита ўғли атойиб набирабоҳни қилган муомаласидан норози бўлиб, отасига бу нарсани айтишди. Қаранг, Сулаймон ибн Абдулмалик чунки ўтирибди, чунки Атойи ибн Абирабоҳдаги илм халифага керак, аммо Атойи ибн Абиробоҳга халифадан ҳеч нарса керак емас. Шунинг учун биродарлар, аҳли илмлар, илм ўрганаётган укаларимиз, илм ўрганишда аввалида буни орқасидан дунёни қасд қилиб бўлмайди.
Шаръий илмларни ўрганишда мақсад уч тўрт чақа топиш, ҳурмат, еътибор топиш, тўғрида ўтириш бўлмайди! Агар шу ниятда илм ўрганган бўлса, нияти ё янгиланиб олинг, ё илм ўқишни йиғиштириб қўяверинг. Ана халифа келиб турса, саволга жавоб беряпти, бор яна бошқа ишини қиляпти. Таъмагир бўлмаслиги керак. Ўғиллари бу қора кишини халифага беҳурматли қилганига, халифага лойиқ муносабатда бўлмаганига норози бўлиб оталарига ғудирашди. Ким бу қора қул халифага бундай бир муомала қилади? Мана енди Сулаймон ибн Абдулмаликни берган жавобини ешитинг. Ей ўғилларим, деди. Биз уни ҳузурида ўзимизни ҳокисор тутган, сиз кўрган бу киши Ато ибн Абирабоҳ бўлади. У мажжудул ҳаромнинг фатвосини егаси, Абдуллоҳ ибн Аббосни вориси деди. Сўнгра деди. Ўғилларим деди. Илм ўрганинглар. Илм туфайли кишилар шарафли бўлади. Нотаниш кишилар машҳур бўлади. Қуллар шоҳлар мартабасига кўтарилади.
Сулаймон ибн Абдулмалик Бану Умайяни енг кучли халифаларидан бўлган. У кишини халифалик даврида мусулмонодаги чегараси бир томони Мовароуннаҳръга келса, бир томони Андалускача борган биродарлар. Ислом тарихидаги енг катта майдонни егаллаб турган мамлакатни, Ислом мамлакатини халифаси бўлган. Уни болаларига ҳеч нарса керак емас дунё матосидан. Бану Умайяни йигитларидан, халифани ўғилларидан, дунё ўшанча. Халифа нимани васият қиляпти болаларига? Бўлди болалар. Мен топиб қўйганим сизларга бемалол йетади. Кайф қилиб яшаворинглар деяптими? Нимани тавсия қиляпти? Илм ўрганинглар деяпти. Илм. Имом Муслим келтирган, ушбу саҳиҳ ҳадисга қулоқ тутамиз. Роҳқоқ ҳола расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам а ман салака торайқон ялтамиз фиҳиҳ аъилман саҳаваллоҳу лаҳуҳу биҳи торайқон ила жаннат. Ким?
Илм талаб қилиб қадам босса, йўл юрса, Аллоҳ Таоло уни жаннатга бўлган йўлини осон қилиб қўяди шу қадамни туфайли. Жаннатга боришликда енг зўр йўли бу илм ўрганишлик. Аллоҳ Таоло бизга олим бўл демади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олим бўлинглар демадилар. Чунки олим бўлолмайди ҳамма. Лекин илм ўрганинглар дейилди. Тўла було илмий, фаридату ала кунли муслимин ва муслиматий. А енди қирқ га кириб нима бўларди деган китоб ўқиб. Ҳа еллик га кириб нима билардингиз енди? Ҳожи ака, китоб ўқи. Нима кераги бор? Биз илм ўқишимиз шарт.
Шариатимизда қилган натижангизга қараб туриб мукофот берилмайди, қилган ҳаракатингизга қараб. Дунё ишлари бунақа емас. Иморатни солдингиз, охирига йетказа олмасангиз, ҳеч қандай мукофот йўқ сизга. Дунё ишида натижага қараб туриб хизмат ҳаққи берилади. Аммо исломда биродарлар ҳаракатга. Олим билан жоҳил ҳалигиси тенг бўлмайди. Саводсиз киши. Ўқиётган намозда нуқсон камчилиги ўшанча. Қуръон ўқишни билмайди, енг катта бахтдан маҳрум. Ўқиса ҳам тажриба билмайди. Ҳарфларни маҳрашини билмайди, хато камчилиги билан ўқийди. Намоз ўқийди, нуқсони ўшанча. Аммо биродарлар бу нарсани фиқҳини ўрганган илмли одам билан мана шу жоҳил киши, савод киши баробар бўладими?
Бир куни шом йерларида халифалардан бири ўзини аёнлари билан турар еди. Атрофида одамлар жамланган. Халифа келибди деб ҳамма тўпланиб турувди. Бирданига шу тўпланиб турган одамлар бошқа томонга қараб шов ўтиб кетиб қолишди. Шунақа тезлик билан кетишдики, чанг кўтарилиб кетди. Халифа ёлғиз қолди. Ҳайрон бўлиб, е бу одамлар қаёққа кетди? Фалончи одамни олдига кетди. Ким у? Абдуллоҳ ибн Муборак еди. Тобеинлардан еди, аҳли илм еди, олим еди. Халифани қўйиб, абдуллоҳ и брунёб муборакни олдига ўтиб кетди. Халифа ибн Мубораини мажлисига қараб туриб айтдики, мана шу деди. Ҳақиқий мулк, ҳақиқий салтанат деди. Қаранг, бу қайси халифалиги айтилмаяпти ҳам айтди.
Абдуллоҳимни муборакда исми айтилиняпти. Қанча қанча подшоҳлар ўтди. Қанча қанча бой бадавлат одамлар ўтди. Уларни ҳеч ким исмини зикр қилмайди, биродарлар. Кимларни исми қолди? Ана шу уламоларни, Аллоҳ илм бериб даражасини кўтарган кишиларни. Герфаилаҳулладина, аъмануминкум ва ладина ўтилил илма даражат. Мана далил биродарлар. Сизлардан иймон келтирган ва илм ато етилган зотларни Аллоҳ даражасини баланд қилади. Илм берилган, шарий илм берилган кишини даражаси баландлигини Аллоҳ азза ва жалла айтяпти.
Олим билан саводсиз, ҳаргиз баробар бўлмайди. Астайду биллаҳ, қул ҳали нуна биюкун билаҳсарийна амали алладина болла санга юкун фил ҳаяти дуня. Ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Айтинг. Сизларга қилган иш амалларидан енг кўп зиён кўргувчи кимсаларни хабарини берайми? Ким у? У шундай саводсиз, илмсиз одамки, қилган саъя ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган кишилар. Аллоҳ учун бир иш қилиши мумкин, илмсиз одам. Лекин ана шу шариатда кўрсатилгандек қилмаганлиги учун дунёда ҳам бу ишига ажр йўқ, охиратда ҳам ажр йўқ.
Дунёдаги жоҳилликни олиб борадиган охирги астановкаси қайси? Қилаётган амаллардан биронтасидан фойдаланолмай қолишлиги. Абу Довуд Термизга келтирган ҳадис Абу Дардор розияллоҳу анҳудан, Пайғамбаримиз айтадилар ва иннал малайка талатадау ажини хатаҳа ли толиб ила илми ридом би майясна.
Толиб илмни қилаётган ишидан рози бўлиб, фаришталар қонотларини шу толиб илмни оёғини тагига солиб туради. Қанийди кўзимиз кўрганида. Кўрмаймизда буни. Лекин аниқ ишонамиз, аниқ ишонамимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари учун. Шунинг учун ҳозирги кунда китоб ўқиётган, илм талабидурган укалар, хотиржам бўлинглар. Дунёда битта тўғри иш бўлса сизлар учун шу ёшингларда, у ҳам бўлса илм ўқишлик. Мана, оқсоқолидан сўранглар. Агар ёшлигини қайтариб берса, илмга сартмаган бўлади булар. Аниқ. Чунки каллалар кетиб, зеҳнлар ўлиб бўлгандан кейин ҳаракат қиласиз, Қуръуд дуосини бир йилда ҳам ёдлаб юборасиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида саҳобаларни Пайғамбаримиз ғазодлардан бирига жўнатар еканлар. Ана шу совуқ тунларда бирида бир киши жунуб бўлиб қолди. Жунуб бўлиб олди. Мана шу жанг бўлган кунда бошига бир жароҳатлар жароҳатларни боши ёрилган еди. Ертаман қарасам жунуб бўлиб кўпди.
Ҳамроҳларидан тайёммом қилишга менга йўл топасизларми деди. Енди илмдан бехабар бўлган саводсиз, саводсиз одамлар нима дейишди? Сув турибди. Тайямонда сув йўқ бўлганда қиласан. Ғусл қиласан сув билан дейишди. Ҳалиги одам ғусл қилди, ўлиб қолди, совуқдан. Бошига сув тагида жароҳатига хуллас бўлганича бўлиб ўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига келиб бўлган ишни айтиб беришганларида, расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам ғазаблари келиб, аллоҳ ўлдиргурлар уни ўлдириб қўйишибди ку. Дедилар.
Ахир билишмаса сўрашмайдими? Ахир илмсизликнинг давоси савол ку деди. Демак, илмли киши билан саводсиз, илмсиз киши ҳеч қачон тенг бўлмайди. Ўзи асли фатвога тили шошилиб кетяптими бир одамни? Демак илмда саёз бу. Кишини илми кўпайган сари фатводан қўрқади, фатво айтишдан ўзини олиб қочади. Енди қанчалик саёз бўлса, ҳалол, хоразм, мумкин, мумкин емас. Фатвога осон кетяптими тилингиз? Демак илмингизни саёзлигидан бу. Аксинча илми кўпайган сари, илми чуқурлашган сари киши фатвочликдан ўзини отиб қочади. Қиёматга яқин биродарлар, одамларни орасида илм озайиб боради. Илмни Аллоҳ Таоло бирданига олиб қўймайди. Аллоҳ Таоло олимларни битта битта олиб қўяди, шу билан илм кўтарилиб кетади. Шунда одамларни ўртасида жоҳиллари одамларга пешво бўлади.
Ўзлари билмайди, билмаган нарсаси ҳақида фатво айтади, ўзи ҳам адашади, бошқалар ҳам адашади. Илмга тарғиб қиламиз укалар. Илмга. Чунки Аллоҳ Таоло мақтаб қўйди. Ҳал яста вилладина яъламун, билган илмли одамлар билан билмаган саводсиз одамлар баробар бўлмайди. Ярфаилаҳулладина амалуминкум. Ичингларда иймон келтирган ва илм берилганларни Аллоҳ кўтаради деб турибди. Биз илмга тарғиб қиламиз биродарлар, илмга. Иннама яхши аллоҳа мин аибадиҳил улама. Аллоҳдан бандаларни орасида кўпроқ ким қўрқади? Олимлар. Аллоҳни кўпроқ таниганлар Аллоҳ азза ва жаллодан кўпроқ қўрқишади.
Абу муавият ал дори. Икки кўзи кўр бўлган олим кишилардан еди. Кунларни бирида халифа ҳорун ар рашиднинг зиёфатига борган еди. Овқатланиб ўтиришибди. Халифанинг мажлиси, одамлар кўп. Бу иккала кўзи кўр киши ҳам ўтирибди. Халифани ўзини ҳурмати бор, олимларни ўзини ҳурмат бор. Овқатни йеб бўлгандан кейин, меҳмонларни қўлига сув қуйилди. Овқатнийеб бўлганда кейин қўлини ушлаб бошлади. Абу Муавият ака ҳам қўлига сув қуйилди, қўлини ювяпти, иккала кўзи кўр. Ҳорун Рашид сўради.
Ҳозир қўлингизга ким сув қуяётганини биласизми? Деди. Ҳалиги олим, йўқ, амирул мўминин, мени кўзим кўр, ҳеч нарсани кўрмайман, деди. Одатда енди сувни ким қуяди? Хизматкорлар қуяди. Халифа айтди, мен қуяпман сувни қўлингизига, деди. Олим айтди, қалбингиздаги илмга бўлган ҳурмат сабабли қуйяпсиз да, тўғрими деди.
Яъни мендаги илмни ҳурмат қилганингиз учун қуйяпсиз деди. Бу оддий нарса. Шунинг учун аҳли илмларни ҳурмат қилиш керак биродарлар, тош отишни ўрнига. Ўша ўзимиз тош отиб ёмонлаб, ғийбат қилиб туриб, хотинини талоқ қўйиб қўйса, йўл устида домлани олдига келамиз. Ёмонлаб, ёмонлаб туриб, яна ўша ёмонлаган домласини олдига келади. Биродарлар, аҳли илмларни ҳурмат қилишлик керак, уларда ҳаққига дуо қилиш керак. Бу домлалар сиз билан бизни жамиятимизни иккита кўзи.
Қанча қанча тижоратимизда аралашиб қолган хором шубҳа нарсаларни шу устозлардан ўрганиб туриб тарк қилдик. Луқмамизни ҳалолладик, луқмамиздаги шубҳа нарсаларини кетказдик. Ким сабабли? Халифага бераётган жавобни қаранг. Қалбингиздаги илмга бўлган ҳурмат сабабли қўяпсиз деди. Ҳа, енди домлалар масаласида, мана бу лампочка. Япалақ екан, бундай екан. Бунақа шиншали лампочка бор. Накаловний лампа. Ҳаммаси ҳам ёруғ беради. Ёруғидан фойдаланаверинг.
А? У ёғи билан ишингиз бўлмасин. Чунки у ҳам сизга ўхшаган одам, уни ҳам жаҳли чиқади, у ҳам бақириши мумкин, у ҳам бир асаби таринг бўлганда бир ножойиб гапни гапириб қўйиши мумкин. Ўшанисини қидирманг, ёруғидан. Ёруғ беряптими? Деяпти а? Ёруғ одам подараб мазза қилаверайлик. Агар битта мусулмонни гўшти хорон бўлса, ғийбат қилиб уни гўштини йейиш. Мусулмонни олимини ғийбат қилишлик ҳам хорам, ҳам заҳарли гўшт бўлади. Келишдикми?
Имомушофи. Ўн олти ёшда одамларга фатво айтар еди. Нимага одамлар ўн олтинчи ёшлар ёш билан олдига келяпти? У кишидаги илм учун. Имом Молиқни мажлисида ўтириш учун одамлар Мадина Мунаввара ака узоқ йиллардан сафар қилиб келишарди. Абу Ҳанифани нима учун ҳурмат қиляпмиз раҳматуллоҳу алайҳи? Илми учун. Аҳмадимни ҳамаллачи? Илми учунг. Қаранг, шу улуғ уламоларни даврида қанча қанча подшоҳлар яшади, уларда қайси бирини исмини зикр қиляпмиз? Аммо бу кишиларни исми қолди. Иншааллоҳ қиёматгача. Бу ҳурматул муҳаммад турар екан, исми зикр қилинганда. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин деб дуо қиламан сақланига.
Уларни қадрини нима кўтарди? Илм. Йўқ, полний. Айримлари умуман камбағал бўлган, тирикчилигини зўрға зўр ўтказган. Қаранг, биз Қуръонсиз билан бизга таълим берар екан, биз дуо қиламизда, маънони кўпайтириб бер, маънони, маънони деб сўраймиз. Аллоҳ азза ва жаллоҳ фақатгина илмни кўпайтириб берсин деб сўради буюрган. Астайдубиллаҳ, во қур роббий зидний илма. Айтинг, Парвардигор, мени илмимни зиёда қилгин. Пулимни емас, умримни емас, соғлигимни емас, бола чақамни емас, нимани кўпайтириб беринг? Парвардигор кўпайтириб бер деб сўрашимиз керак бўлган нарса, илм еканлигини Аллоҳ Таоло айтяпти. Илмли киши билан, саводсиз киши баробар бўлар еканми? Муавия розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: мен юридил лаҳудҳи ҳайрон, юфақий ҳуфид дин, муттаффақун алик бўлган ҳадис.
Аллоҳга ёққан жойи борки, мана йегани олдида йемагани кетади. Аллоҳ ёққан жойи борки, ризқини Аллоҳ кенг қилиб қўйибди. Аллоҳ яхши кўрган жойи борки. Ички камчилиги йўқ дунёда. Ё биродарлар, дунёни, пулни, бойлигини Аллоҳ Таоло яхши кўрдиган бандаларга ҳам бериб юборади, ёмон кўрган бандаларга ҳам берилиб юборади. Аммо илмни фақат Аллоҳ ўзи яхши кўртган бандасига беради. Пайғамбаримиз айтяптилар, Аллоҳ қайси бир бандага яхшиликни раво кўрса, бой қилиб қўяди деяптими?
А? Ё юзга киролган қилиб қўярдими? Нима деяпти? Аллоҳ қайси бандага яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ қилиб қўйди. Динни тушуна олган қилиб қўшади. Дарсимизнинг ниҳояси, Абу Муомала розияллоҳу анҳудан келтирилган ҳадис. Расулуллоҳ айтадилар: фадлул ал алима алал абидика фадли ала аднакум. Олим билан обидни ўртасидаги афзаллик нимага ўхшайди? Мен билан деяпти Расулуллоҳ, саҳобаларига, сизларни ичинглардаги енг кичкина елат ўртамизда қанча фазил бор афзаллик? Мен ана шу енг кичкина саҳобадан қанчалар афзал бўлсам, обиддан олим шунчалик афзал деяптилар. Аллоҳни илмини таниган, илм ўрганган олим киши билан, илмдан бехабар бўлган жоҳил савод киши ҳаргиси тенг бўлмайди. Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло ўзи яхши кўрган олим бандаларидан қилишлигини сўраб қоламиз. Ақули қовли ҳа да. Астағфируллоҳу алайҳи валакум.