Учинчи нидо, йезуда. Бизни замонимизни ва бутун замонларда яшайдиган ҳамма инсониятга қаратилган. Ей одамлар, ислом динини, шариатни саҳиҳ манбалардан ўрганинглар. Чунки. Биз ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам зулмга роввара бўлдик мусулмонлар. Сиз билан бизни бу гўзал тарихимизни бизга душманлиги билан қалби тўлиб тошган, гина кудурат қалбада тўлиб тошкан одамларни қўли билан ёзилди тарихимиз. Ва инсониятга исломни ана шу кишиларни ёзган тарихи деб кўрсатилиняпти. Шунинг учун одамларга айтадиган гапимиз шуки, исломни саҳиҳ тўғри ва мусулмон кишилар ёзган, мухлис бандалар ёзган тарихдан ўрганинглар. Ислом тарихи қасд ният билан ўзгартирилди, сохталаштирилди. Кўп шарқшунослар буни орқасидан даромадларга ега бўлди.
Режа билан, план билан, тартиб билан, интизом билан бизни тарихимиз бузиб ёзилди. Аммо енди ислом ҳақида хабари бўлмаган одамлар шунга ўхшаган манбалардан исломни ўрганаётганлиги, бу адолатдан емас. Йер юзида бир ҳақиқатни қойим бўлишини хоҳлаган, йер юзини ислоҳ бўлишини хоҳлаган инсонлар исломни саҳиҳ манбалардан ўргансин. Агар исломни ўша ўрганилмаса биродарлар тарихи, йер юзидаги жуда катта бир хайрият йўқ бўлиб кетади. Чунки бир минг тўрт юз йиллик тарихимиз бор мусулмонларда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа қилиб айтганлар. Иннама бойи фил ютам бема ман каримаҳ ла илаҳа. Албатта мен гўзал хулқларни камолига йетказиш учун юборилдим. Ҳар бир замон ва маконда яшаётган одамларга Муҳаммад алайҳиссалом ибрат намуна бўлади. Агар исломни холис ўрганишса, йер юзидаги одамлар, ундаги фазилатни, ҳикматни, буюклигини ўлчашга ожиз еканлигини тушуниб йетишади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танимаслик улар учун зулм. Ундан ташқари, биз биродарлар одамларни мусулмон қилишликка мажбур, масъул емасмиз. Бу бизни тоқатимизда емас. Ҳаммани мусулмон бўлиши бизни зиммамиздаги иш емас. Бизни ишимиз нима? Бизни ишимиз ислоҳни соф ҳолатда, саҳиҳ ҳолатда одамларга тақдим қилиш.
Айтинг, хоҳланглар иймон келтиринглар, хоҳланглар имон келтирманглар. Бир кун келади, аниқ ишонамиз, бир кун келади, шунда биз билан одамларни ўртасидаги бўлган нарсани Аллоҳ Таоло ҳукмини чиқаради. Иннна роббака яқидий байнаҳум явмал қиямати фий ма кан у фий ҳи яхталифун. Албатта парвардигорингиз қиёмат кунида талашиб тортишган нарсалари ҳақида уларнинг ўрталасида ўзи ҳакамлик қилур.