Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу анаста аъинуҳу анаста офируҳ ва наъудҳуллаҳи мин шуърурян фусинга ва мин саййъати амалина ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳмудилалар ва ман юдҳилилгу фалаҳ ҳадиялар ва нашхаду алла илоҳи иллаллоҳу ва ҳидаҳулар шарикалар ва нашхада анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракату.
Ихтикор ва унинг зарарлари. Инсон шариат исломия бўйича яшайдиган бўлса, шу дунёни ўзида саодат топади, хотиржамлик билан яшайди ва оқибатда роббиси субҳаналлоҳу ва таолонинг жаннатига ега бўлади. Шариатга амал қилган одам хотиржам яшайди, ҳаёти осуда бўлади дедик.
Шариатга амал қилса одам бой бўлади демадик. Одамларни калласидаги асосий ғам мана шу дунё матоҳи бойлик бўлиб қолганлиги учун, ҳаётда олдига қўйган мақсадлари нотўғри бўлганлиги учунга инсон ҳеч қачон бу дунёда саодат топа олмайди. Мақсад бой бўлишмас, тушунинглар.
Аллоҳ таоло бандаларни ризқини ўзи тақдир қилган. Кимни ризқини кенг ёзган, кимникини танг қилган, кимни бой бўлишини хоҳлаган, кимни фақир яшашини хоҳлаган. Тушунарлими? Бойлик мақсадмас. Шуни тўғри тушунайлик. Ҳа, пулни биров ёмон демаяпти. Пул бўлгани яхши, камбағал бўлгандан бой бўлгани яхши, лекин мақсад емас у.
Ана шу топилаётган бойликдан мақсад нима? Бой бўлишдан мақсад нимада? Хотиржам, бекам у кўст, осойишта, қалби осуда яшашми? Ҳа. Енди савол. Ўша пулни топмаганлари қалби осуда бўлмаётган бўлиши мумкин. Лекин ўша пулни топганларда ҳаммаси ҳам қалби осуда, осойишда яшаяптими?
Инсонни ҳаётдаги саодат билан кун кечириши, осойишда, бехавотир, хотиржам, ками кўсиз яшашлиги, иймонга боғлиқ, тақвога боғлиқ, солиҳ амалга боғлиқ. Пул бўлса, чангалда шўрва. Ўша чангалда шўра, бу дегани невозможний возможний дегани да. Сувни ушлаб бўлмайди. Пулинг бўлса сувни ҳам ушлаб, бекорларни айтибсан. Тупуригингни юта олмай қоласан. Бир хоплаган чойинг ўлдиради сени. Биродарлар, пул ҳал қилмаган нарсани, пул ҳал қила олмаган нарсани, катта пул. Бу ҳам бекорчи гап.
Ўзи бой бўлишдан мақсад нима еди? Биз айтаётгандек, ҳаётда саодат топиш осон ишда яшаш. Енди бу нарса, агар фақат пул билан бўлганида, Аллоҳ Таоло ризқини танг қилиб ёзган бандаларга зулм қилиб қўйган бўлар еди. Ҳа шалиллаҳ, Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди. Кимидир тақдирини бой бўлишинг деб ёзган бўлса, уни мажбур бахтли қилиб қўйғон бўлар еди, ҳа енди кимнидир камбағал деб ёзган бўлса ризқини, уни мажбур бахтсиз қилиб қўйган бўлар еди. Шунинг учун авваламбор шу болаларга енди бир оқ қорани ажратиб қўйган пайтда мана бу ўлчов тушунчасини тузатиб қўйишимиз керак. Болам, ҳаётда саодатли ҳаёт кечиришни хоҳлаймиз. Бекамикуз, бировга муҳтож бўлмай. Лекин бу нарса фақат пул билан бўлмайди.
Ҳа, пулни биров ёмон демаяпти. Пул бўлгани яхши, камбағал бўлгандан бой бўлгани яхши, лекин мақсадмас у. Инсон фақир бўлиб туриб ҳам саодатий ҳаёт кечириши мумкин. Ихтиёр нима? Ихтиёр ҳаром. Нима у ихтиёр? Одамларни кундалик еҳтиёж молларини йиғиб олиб, қимматлаганда сотаман деб ушлаб туришлик, монополия қилишлик ихтиёр дейилади. Бу ҳаром.
Ёғ, гўшт, ун, мана ҳозирги кунда кўмир, одамларни мана шу кўмирга бўлган еҳтиёжи бўлиб турганда, ўтинга ёки ёқилғига, одамларники шу еҳтиёжидан фойдаланиб туриб, икки кун сотмасдан, уч кун сотмасдан туриб шарт ўн фоиз қўйиб қўйишлик ҳаром. Хусусан мана бизда ҳозир гўшт билан кўмирни нархи сунъий равишда кўтарилиб кетаётганлигига гувоҳ бўлиняпти.
Ихтиёр, демак, халққа керак бўлган озиқ овқатни ёки бошқа бир зарурат бўлган молни тўплаб, яшириб, беркитиб, нархи кўтарилганда сотаман дейиш ихтиёр дейилади. Бу ҳаром амал. Бу йерда чи, ипҳоне ихтиёрига кирмайди, чунки ҳаммага керак емас ипҳоне. Лехус томон йигирма бешинчи йилгисини тўплаяпти. У ихтиёр емас, у сиз ҳам одамлар куни ўтаверади. Ихтиёр деб туриб, инсонлар учун биринчи даражада зарур бўлган моллар.
Хўп, демак, мухтакир одам, ихтиёр қилаётган одам атайлаб ушлаб туради нарх навони кўтаришлик учун, молини сотмасдан. Бу ҳаром. Чунки камбағал ва муҳтож одамларга зулм қилиняпти. Ва бу мухтакир одам, еҳтикор қилаётган одам қалби қорайиб кетади. Жамиятда раҳм шафқат деган нарса йўқолади. Қимматчилик бўлади, бузғунчилик бўлади. Тушунарлими? Ўша унни ўн сўм сотаётган одам, монополия қилиб олди, тўплаб сотмаяпти да, ўн икки сўмдан сотишни бошлади. Шу икки сўм устига қўйиб, фойда қиляпман деб ўйлаяптими? Ўзи аслида Пайғамбаримиз айтганлар. Олиб келадиган одам ризқланган, мухтакир, ихтикор қиладиган одам лаънатланган деган. Ўша озроқ рози бўлиб халқ берган, озроқ фойдада барака бўлади, ҳайрият бўлади.
Ихтикор Қуръонда қораланган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида қораланган. Астадибиллаҳ. Вала табиҳа сунна са ашиа аҳум. Ва ла таофил арде муфсидинг. Худ сўрасин. Одамларни нарсаларини уриб қолманглар. Ва йерда бузғунчилик билан санқиб юрманглар.
Вой лул имутофифин. Алладина идак таълу ала насия ставҳум ва идак калуҳум аввозануҳум юхсирун. Ҳа бу оят тарозидан урувчилар ҳақида айтилган бўлса ҳам, лекин мана шу нарх наво, тарози, нарх орқали одамга зулм қиладиган ҳаммага он бўлиб, жорий бўлаверади.
Ихтиёр. Ихтиёр тушунарлими? Монополия. Яъни шаҳарга келадиган унда ҳаммасини битта одам қўлига олиб олган, нархни битта ўзи белгилайди. Бу мумкин емас. Агар бозорда очиқ рақобат бўладиган бўлса, ел фақат ютади. Бири беш сўм арзонроқ сотса, иккинчиси йетти сўм арзон қилиб қўяди. Мени молим кетсин дейди. Қараб сизга ел ютади.
Конкуренсия бўлиши керак. Агар битта одамни қўлига жамланиб қоладиган бўлса бўлмайди бу. Пайғамбаримиз айтадилар, Имом Муслимни саҳиҳаларида келган ҳадис ла яхтакиру ила хотиюн. Ихтикорни фақат гуноҳкор одам қилади. Хатокор одам қилади! Яна бир ҳадисларида ман ихта карато амин арбаъина лайлатан фақат бария миналлоҳи таъала ва бария аллоҳу таъали минҳу. Ким қирқ кун давомида озиқ овқатни ушлаб турса, яъни қимматлаганда сотаман деб ушлаб турган бўлса, у одам мухтакир. Аллоҳдан узилади, Аллоҳ ҳам ундан узилади. Имом Аҳмад ривоят.
Ким қирқ кун давомида таомни ушлаб турса сотмасдан. Енди ҳалиги скелетга босиб қўйган, бир йил сотилиши мумкин, бошқа нарса. Бу йерда сотилиши керак, ел муҳтож бўлиб турибди, ушлаб турибсиз атай. Озгина қимматлаганда сотаман деб. Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз айтадилар, ал жалибу марзуқун вал муҳтакиру малавнун. Молни жалб қилувчи, яъни янги молни бозорга олиб келадиган одам ризқлангандир. Олиб келади, сотади, яна олиб келади, сатади, елни таъминлайди. Ел муҳтож бўлган мол билан, овқат билан, бошқа нарса билан. Ўша олиб келаётган, жалб қилувчига ризқланган. Ихтиёр қилувчи еса лаънатланган. Лаънат одам бўлади бу одам. Пули кўп бўлса ҳам лаънатланган бўлади. Пули миллиард бўлса ҳам маънатланган бўлади. Бинобарин ҳаёти дунёни ўзида расво бўлади.
Демак, бу ҳадислардан сиз билан биз ихтиёр қанчалар оғир гуноҳ еканлигини билиб қўяйлик. Нима учун исломда ихтиёр ҳаром қилинди? Чунки ихтиёр қиладиган одам халқни муҳтожлигидан фойдаланади. Нарх ошгандан хурсанд бўлади. Нарх олишлиги ҳеч қачон камбағал одамга ёқадиган нарса емас.
Ундан ташқари, ўзини манфаатини бунақа одам елда манфаатидан устун қўяётган бўлади. Яна буни иши раҳмдиллик, инсоф деган нарсага тўғри келмайди. Муҳтакир одам нарх навони кўтарилганда сотаман деб товарни сотмай турган одам Аллоҳ Таолони раҳматидан ташқарида бўлади. Пайғамбаримиз айтадилар: Мен ла ярҳамин наса ла ярҳамуҳуллоҳ. Одамларга раҳм қилмайдиган инсонга Аллоҳ раҳм қилмайди.
Яъни йер юзидаги одамларга раҳмат қилмасак, Аллоҳ Таоло сиз билан бизга раҳм қилмади. Иначи, ўша товарни тўплаб қўйиб, кутишлик даражасидаги одам, демак анча бой одам бўлади. Тўғрими? У камбағал бир қоп унда олиб келиб, йеб олгунча иккинчисини ололмайди. Енди у вагон вагон унни, шакарни ёғини тушириб қўйдими, демак бой одам. Бу уялиши керак бу одам ўзи аслида.
Исломда биродарлар савдогарлик, агар нияти тўғри бўлса савдогарни, қилаётган амали суннатга, шариатга мувофиқ бўлса, шу савдо ибодат бўлади. Қайтариб айтамиз. Савдогарни қилаётган савдоси да, нияти тўқри бўлса, қилаётганни иши суннатга, шариятга мувофи бўлса, бу савдогарни иши ибодат дейилади. Чунки одамларга нон олиб келяпти, ёғ олиб келяптими, одамларни еҳтиёжини қондиряпти.
Аттажиру садуқ ал амин маъна бийина ва сиддиқина ва шуҳада. Пайғамбаримиз айтдилар, савдогарлар ешитиб қўйинглар. Ростгўй ва омонатдор савдогар Пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади у дунёда. Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар. Инсон зотини енг олий биринчи учтаси. Пайғамбар, сиддиқ ва шаҳид.
Демак осонмас еканда бу ишчи. Нодонликка енг улуғ инсонлар билан бирга қиёматда турадиган бўлса, демак шу ишга олиб борадиган, бу амал осонмас еканда. Шунинг учун Аллоҳ Таоло сиз билан бизга ва таъавано алал берри ва тақувади буйриган. Яхшилик ва хайрият йўлида бир бирингларга ҳамкор бўлинглар. Ва ла таъавано алали ифми ва ул удван, гуноҳ, адоват, душманчилик ишларида бир биринглар ёрдам берманглар дейди.
Агар биз мана шундай бир ихтиёр қилиб, халқни сунъий равишда нархларни кўтариб қийнайдиган бўлсак, биз халққа зулм қилган бўламиз. Мусулмонларга зулм қилган биламиз. Ана шу зулмга учраб турган мусулмонни биттаси қўлини кўтариб, Парвардигор, мана шу ишга сабаб бўлганларга ўзинг жазони бергин деса, Пайғамбаримиз айтганлар, иттақийда авот ал мазлум. Мазлум одамнинг дуосидан тақво қилинглар, қўрқинглар. Фа инна ҳаляса байнаҳ ва байна аллоҳи ҳижабун. Чунки уни дуоси билан Аллоҳнин ўртасида парда бўлмайди. Бошқа адашларида, агар зулм кўрган одам, мазлум одам, кофир бўлса ҳам, шу одамни дуосидан қўрқин. Кофир бўлсай ҳам, зулм кўриб дуо қиляптими, уни дуосини ижобат қилади дейди. Шунинг учун монополия қилиб олган, ел учун зарурат бўлган озиқ овқат моддаларини, зарурат молларини сунъий равишда нархини кўтараётганлар назарида ютяпти.
Монча кўмир сотардим тонна деяпти, минг тонна. Беш сўмдан қўшиб қўйсам, монча фойда қиламан екан. Беш сўм қўшяпти. Ўша беш сўмдан мононча минг тонна, мононча фойда топдим дейди, ўзи аслида фойда топгани йўқ. Демак, биродарлар, есдан чиқармайлик. Адолатли бўлиш бараканинг сабаби. Зулм қилиш ҳалокатнинг сабаби.
Ихтиёр адолатни йўқ бўлишига зулмни пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ихтиёр баракани йўқ қилади, ҳалокатни олиб келади егасига. Аллоҳ азза ва жалла сиз билан бизга мана шу ихтикордан узоқ бўлишига тавфиқ берсин. Хусусан озиқ овқат маҳсулотлари билан савдо қилаётган биродарлар, Аллоҳда қўрқишимиз керак. Гўшт сотаётган қассобларимиз, ёки кўмир сотаётган шу бир кўмир пуришлар, Аллоҳда қуввсин. Назарида катта фойда қилмаган бўлса ҳам, назарида озроқ фойда қилган бўлса ҳам ўзи аслида ихтикорсиз қилинган мана шу озгина фойдада барака бўлади. Барака кўп дегани емас. Оз бўлиб туриб ҳам уни устида илоҳий хайриятни нима бўлиши, давомий бўлиши. Ақул у қовли ҳаъда ва астағфируллоҳи алайҳи валакум, инналлоҳу ва малакатуҳу юсаллуна аланнабий, я юҳа алладина аману, соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.