Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмана роҳийм. Алҳамдулиллаҳир робилан илмийм. Вассалоту вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқул ваъдил амин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Масхаббош имомларимизни ҳаётини ўқишдаги навбатдаги дарсимиз, бугун имом шофий раҳматулло али ҳақида дарс бошлаган бўламиз.
Биз мана шу силсила дарсларимизда имоми абу ҳанифа раҳматулло али ва имоми молик ибн анас раҳматулло алилар ҳақида дарс қилган бўлдик. Бу улуғ аждодларимиз, бу улуғ уламоларимиз ҳақида сўз юритар еканмиз, оладиган нарсамиз шуки, бу дарслар сиз билан бизни илмга бўлган рағбатимизни зиёда қилади. Бу буюк имомларда ҳаётини ўқиб ўрганар еканмиз, кўз ўнгимизда биз учун ибрат, намуна намоён бўлади. Кумирлар пайдо бўлади. Ибрат, намона пайдо бўлгандан кейин, нафслар ўз ўзидан мана шуларга ўхшашга, шуларга тақлид қилишга ҳаракат қилади.
Енди қачонки сиз билан биз учун тўғри ибрат намуна кишилар ҳосил бўлганда кўз ўнгимизда, бизни кумирларимиз тузилган пайтда, енди сиз билан бизни фикрларимиз тузилади. Мана шу кумирлар ибрат бўладиган одамларни алмаштириб олганимиздан кейин калламизда фикрларимиз ўзгаради. Фикрларимиз ўтказгандан кейин биродарлар ҳаётимиз ҳам ўзгаради да. Масжидда маъруза ешитайлик, отамиз тарбия берсин, яхши гапиради, гапирилсин у атрофимизда, аммо калламиздаги фикрларимиз ўзгармайдиган бўлса, ҳаётимиз харгиз ўзгармайди. Чиройли бўлиб маъда, жуман ўқиб кетади, чиқиб туриб билган аҳмоқчилигини қилади. Қоракаллар чақириб хатмиқронларни қилдиради, ертаси куни аравани қўйиб, вечерди қилаверади. Яъни бундай одамларда ҳали тушунчалари тузалмаганлигига далолат қилади. Демак, биродарлар, бу дарсларимиз орқали айтмоқчи бўлган нарсамиз, биз учун ким ибрат, ким намуна бўлади, шуни билиб олайлик. Биз учун ким кумир, шуларни билиб олайлик, шунда биз тузаламиз. Шунда биз ҳақ йўлга астойдил қадам ташлаймиз.
Имом Шофий раҳматуллоҳи алайҳи. Бу буюк имом бир тарафдан Абу Ҳанифага, иккинчи томондан Имом Моликка ўхшаган тарафлари бор. Имом Шофий раҳматуллоҳ алайҳ ислом тарихининг енсиклопедияси бўлган. Яъни шундай инсонлар сиз билан бизни умматимизда ўтганлиги билан бир фахрланишга арзийди.
Бу ғарбга шарққа борсанглар ўзлари учун ибрат бўладиган одамларни йўқлигидан қаёқдаги гангстерларини, қаёқдаги ўғриларни тарихини ўргатиб, бизни тарихимизда шундай бўлган, шундай одамлар бўлган деб туриб фахрланади. Мусулмон умматида бор бўлгандек ибрат бўладиган одамлар йўқ. Сиз билан биз умматимизни тарихини қарамаймизми? Ҳеч қайси умматни тарихида бизни умматда бўлгандақа мана шундай бир ибрат одамлар кўп емас бошқаларда.
Муҳаммад ибн идрис аш шофий. Бу киши еллик тўрт йил умр кўрган бор йўғи. Лекин мана шу еллик тўрт йил умрида жуда катта илм чўққиларига еришган. Илм чўққиларига йетиш учун, улуғ амалларга мувофиқ бўлиш учун бу умрни узунлиги, қисқалиги ҳеч нарса емас. Муҳими, имом шофий мана шу нарсани ҳаётида кўрсатиб берди. Мана шундай нарсаларга йетишлиги нимага боғлиқ? Жидду жаҳтга, сабрга, меҳнатга, тажрибага, ихлосга. Имом Шофий мана араб тилининг луғат деб қўямиз, шу араб тилини тушунасизлар. Улуғ олимлардан бўлган Асмоийнинг устози еди. Имом Шофийнинг ҳаётини ўқир еканмиз. Бу киши умматни ичидаги фарид кишилардан бири еканлигини кўрамиз. Шахсият улуғ инсон еди. У кишини тарихини, ҳаётини ўрганиб туриб, бу кишини ҳурмат қилмасдан, у кишини улуғламасдан бошқа иложимиз қолмайди. Еллик тўрт йил умр кўрган. Еллик тўртйил.
У киши ўзини шахсиятида илмни, ахлоқни жамлади. Ва бу билан Имом Шофий фақат ўзини замонасидаги мусулмонларгагина емас, балки қиёматгача келадиган мусулмонларга ибрат намуна бўлди. У кишининг тўлиқ исми. Абу Абдуллоҳ, Муҳаммад ибн Идрис, ибн Аббос, ибн ул Усмон, ибн Шофия, ибн Саъиб, ибн Убайт, ибн Абдиязид, ибн Ҳошим, ибн Мутолиб, ибн Абдумаров. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга насаби туташади. Мана шу тўла ла мақсад бошиларини ичидаги насл насаб жиҳатидан енг улуғи имомни шофий бўлади. Чунки Расулуллоҳ билан у киши қариндош бўляпти бир одамдир. Мана биз қорайишлик олими ҳақида, демак, сўз бошлаяпмиз. Имомуш Шофиий Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абдумановда насаби учрашади. Биласизлар, Абдумановни тўртта ўғли бўлган. Ҳошим, бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бобоси, уни укаси Мутолиб, бу Имомуш Шофийнинг бобоси, Навфал ва Абдуш Шамс. Демак, Абдуманновга борганда Имомуш Шофия. Бобоси, яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан насаби туташади. Шуни ўзи шараф учун йетарли емасми?
Ҳошимни ўғли Шайба. Биз тарихдан Абдулмуттўлип деб биламиз, Пайғамбаримнинг бобоси, отасини отаси. Ўзи асли исми Шайба бўлган. Аммо ҳошим бошқа қабиладаги бир аёлга уйланди да, договор бўйича бу аёл ўзини қабиласини орасида яшайди, келмайди маккага. Шундай бир шарафли хонадондан бўлганлиги учун Ҳошим Пайғамбаримизни бобоси, кўнди бобосини отаси. Бориб ўша йерда ички ўғил бўлди, яъни бориб келарди. Ҳошим ўлганидан кейин ундан битта ўғил қолди, Шайба. Биз айтаётган Абдулмуттўлиб. Енди Муттўлиб, Ҳошимни укаси, Имомушофийни бобоси, бориб, Шайбани ўзини ота уруғига олиб кетишини хоҳлайди. Туясига ўтказиб, учқаштириб, акага олиб кирган пайтда, одамлар у пайтда бозорларга бориб қул сотиб олиб ўзи билан олиб келарди. Жияни Шайбани олиб келаётганлигини билмайдиган одамлар Мутолиб қул олиб келиб чекилик, бу енди Мутолибнинг қули деб Абдулмутолиб дейишни бошлашди. Ваҳоланки ўзини исми Шайба еди. Мана шу Мутолиб Имом Шофийни бобоси бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нима екан? Уруғ екан.
Имом Шофийнинг оталаридан мана Шофий ва Саъиб. Бу иккаласи ҳам Пайғамбаримизга саҳоба бўлишган. Буёғи ҳам шараф. Бадр кунида ана шу Саъиб, Шофийнинг отаси, мушриклар томонида келиб, мусулмонлар билан урушди, асир тушди. Ўзини фидея бериб, озод қилиб кетди, кейин қайтиб келиб мусулмон бўлди. Нимага ўша Мадинада асраб турган ҳолингда мусулмон бўлавермадинг деганида, мусулмонларни улар мендан умид қилаётган молдан маҳрум қилишни хоҳламадим. Яъни мусулмонларга пул керак еди, пулни бердим, кейин мусулмон бўлдим дейди. Енди Саъибни ўғли Шофий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида туғилди. Ёшлигидан Расулуллоҳга иймон келтириб, у ҳам саҳоба бўлди. Шунинг учун Имом Шофий ўзини мана шунча боболарни ичидан Шофияга нисбат қилинишлигини яхши кўрар еди. Чунки мана шу Шофий, бобоси Шофий ширкда бир кун ҳам яшамаган еди. Туғилди, мусулмонат одам саҳобадан дунёга келди. Расулуллоҳга иймон келтирди, ўзи ҳам саҳоба бўлди, шунинг учун имомо аш шофияи дейилади. Тушунарлими? Демак насл насабда имомо шофий тўрталаб маслаҳат бошидан олий бўлади мартабаси.
Имом шофий муҳаммад ибн идрис юз еллик ҳижрий йилда дунёга келди. Имом абу ҳанифани вафот етган йилисида. Яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси бор. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар асрни бошида уни динини янгилайдиган бир кишини юборади. Мужаддидуддин дейилади. Абу ҳанифа вафот етган кунларда дейилади ҳаттоки, абу ҳанифа вафар етган кунларда имом шофий туғилди. Юз еллик ҳижрий йилда. Демак у киши арабларнинг орасидаги енг ҳурматли бўлган қабила, қураш қабиласини вакилларидан еди. Имом Шофий Маккада яшамас еди, гарчи асли Қурашлик бўлса ҳам. Фаластинда Ғазода туғилди. Уни отаси мана шу тиришчилик талабида шу ҳижрат қилиб Ғазога борган бўлади ва мана шу жойда Имом Шофий туғилгандан кейин бир неча кун ўтиб, отаси вафот етади. Демак ёшлигидан Имом Шофий йетим қолади. Мана енди кичкина Муҳаммаднинг иши онасини қўлида қолди. Имом Шофийнинг онаси оқила аёл еди.
Ўзини уруғларидан, аҳлларидан узоқ қолиб кетса ўғли, илм марказларидан узоқ бўладиган бўлса, мана шу илм деган неъматдан маҳрум бўлмасин деди да, Ғазодан Маккага қайтишликни қарор қилди. Аммо шошилмади қайтишликка, сабаби ҳали боласи кичкина, йўлда машаққатлари бор, бир касал тегиб қолиши мумкин ёки ўлиб қолиши мумкин, шунинг учун икки ёшга киргунга қадар келмади. Аммо иккига киргандан кейин кейин Маккага келишди. Имом Шофийнинг онаси ўта закий, зеҳнли, ҳушёр аёл еди. Еҳтимол Имом Шофийдаги шу қобилият ҳам онасидан ўтгандир.
Бир маротаба ана шу Имом Шофийнинг онасини қози чақиртирди гувоҳликка ўтиш учун. Бир қандайдир фиқҳий масала бор, бир суд иши бор. Гувоҳликка ўқиш керак. Битта еркак киши, иккита аёл киши келди гувоҳликка ўдгани. Еркак кишидан сўралди, гувоҳликка ўсди. Енди аёллардан гувоҳлик сўраш навбати келганида, қози айтди, икковини ажратиб туринглар, сўранглар гувоҳлигини. Яъни икковини ажратинг деб. Ҳа, Имом Шофиъйни онаси кўнмади бунга. Бундай қилишингиз нотўғри деди. Ҳозир қандай қилиб тўғри бўлмайди? Мен сизларни шаҳодатингларни, гувоҳлигиларни алоҳида алоҳида ешитаман. Токи бирингларни гапингларни иккинчилар қайтариб, тақлид қилиб қўймасин деди.
Имом Шофиъйинг онаси нима деди? Ахир Аллоҳ Қуръонда ан товила иҳидаҳума, фатузакки роҳ иҳидаҳуман у ҳроҳ, деган у. Яъни гувоҳликка келган пайтда иккита аёл. Унутиб адашса, яна бири унга еслатади деган деди. Аёл кишини биттаси есдан чиқиб қолса, иккинчиси еслатиб қўяди.
Ҳозир бу аёлни сўзини тўғрилигини тан олди, ўзини адашганини ҳам тан олди. Демак, Аллоҳни китобидан хабардор бўлган бу оқил аёл ўзини ўғлини илм йўлига беришлигини қасд қилди. Шундай қилиб, Имом Ушофий онаси билан Маккага қайтиб келдим. Йетим бола, фақирликда ўсди. Онаси муаллимларга берди, таълим беришлиги учун. Енди муаллимлар ҳам шу кўпроқ пул берган одамни боласига кўпроқ еътибор қаратади. Енди табиий бу, ҳамма йерда ҳам шунақа.
Шунинг учун Имом Шофийга еътибор гоҳам қаттиқ бўлавермади. Камбағални боласида. Қаранг, Афғонистон камбағалди боласи. Зйекҳни ҳам хира. Лекин ким бўлди? Қози Юлқузод бўлди. Муҳими айтяпмиз ку, муҳими ҳаракат. Муҳими ихлос, муҳими ният. Жидду жахт, меҳнат. Аммо Имомни Шофийга Аллоҳ азза ва жалла бунақа бир бой бадавлат ҳаёти бермагани билан бир бошқа қобилиятни берган еди. Аллоҳ таоло Имомни Шофийга бир қобилиятини берган еди. Бир марта ешитган, ўқиган нарсасини ёдлаб қолар еди. Бир мартта.
Биз кимлар ҳақида гапираётганимизни тушунайлик. Аллоҳ ўзи танлаб олган одамлар бўлган булар. Кунларда бирида муаллим дарсхонага кеч қолди. Мана шу дарсхонада Имом Шофи ҳам ўтиради, ёш бола. Кеч қолиб келиб кирса, Имом Шофи шарт туриб, ёш бола ўзини тенгқурларига дарс айтяпти. Шунда муаллим тушунди бу бола оддий бола емаслигини. Шу кундан бошлаб еътиборини қаттароқ қаратди, мана шу шогирдига. Имом Шофий биродарлар йетти ёшга йетмасдан Қуръонни тўлиқ ёд олган еди.
Ўн ёшга йетмас дан имому моликнинг муатток китобини ёдлаган еди. Улар ҳам илмли бўлган, биз ҳам илмлимиз. Хумрижал ва наҳмурижал. Улар ҳам еркак киши, биз ҳам еркак киши деётган пайтда, шу саволни ўзимизга берайлик. Сен Қуръони ёдладингми? Агар ёдлаган бўлсанг, йетти яшаринггача ёдладингми. Йўқ. Имом Молийнинг муаттосини кўрганмисан? Йўқ. Енди ёдлаяпсанми, тўғрими, қилиб юборайлик.
Ва буларни ҳақида фақат яхши гапни гапирайлик. Шу нарсани айтмоқчимиз. Таассур, бизни замонимизда мана шу илмдан узоқ бўлиб кетганлигимиз, ҳар хил оқимлар, гуруҳларни фикрлари ва каллаларимизни егаллаб олаётганлиги учун, нимада еканимизни билмаяпмиз. Имом Шофи ўзи ҳақида айтади мен йетти ёшимда Қуръони ёдлаганман. Имом Умоликнинг муаттосини еса ўн ёшимда ёдлаганман. Шу даражада фахр едимки, ёзгани қаламим билан варағим бўлмас еди. Шунда девонга борардим. Яъни ўша ҳукм чиқариладиган жойга, девонга. Бориб сўрар едим, шу девонда ишлайдиганлар менга қалам билан қоғозда еҳсон қилишар еди. Йиғлагиз келадими? Енди ўша еҳсон қилаётганлар, кимга еҳсон қилаётсанлигини бир тасаввур қилганда бормиди ўша пайтда? Келажакда бу одам қанақа бўлишигини. Шунинг учун биз билмаймизда бу ўқувчиларни, талабаларни қайсинисидан қанақа боғ олиб чиқишлигини.
Қаранг, ёзгани қоғоз, ёзгани калами йўқ. Ўқув нима қиласан болам, бор бозорга чиқиб ҳунарни қилтиришинглар қилайлик демаган екан инасиз. Чунки уларни мени таги тушунчаси бошқача бўлганда. Аллоҳни зўр қули бўл. Илм ўрган, илм берилганларда аллоҳ кўтаради деган оятга улар ишонган. Худди чўнтагида турган пулга ишонган, еҳтимол ундан қаттиқроқ ишонган. Имом Шофий ўзини ёшлиги ҳақида айтади яна. Ёшлик давримда камондан ўқ отишни яхши кўрардим.
Мени рағбатим икки нарсага қаттиқ еди. Ромий ва талаби илм. Ромий камондан ўқ отиш. Табиб менга айтар еди. Яъни офтобда узоқ туриб камон отишимдан қўрқиб, сенга бир сил касал йетиб қолмасайди деб хавотир оларди. Ҳаммамиз замзам ичганмиз. Дуо ижобат бўладиган ўринлардан биттаси дейилган китобларимизда шу замзам сувни ичаётган пайтда дуо қилсангиз ижобат бўлади дейилади. У киши айтади. Ёшлигини еслаб, Имом Шофий айтадики, замзамни уч бўлиб ичдим. Яъни ҳар қублай еканимда, биттадан ният қилдим. Биринчиси, роми учун ичдим. Камон отишди ният қилиб ичдим. Отган ўнта ўқимдан ё ўн таси ё тўққизтаси нишонга тегарди. Замзамни илм учун ичдим, мана сизлар кўриб турибсизлар шу мартабага айтдим. Замзамни жаннатда ниятида ичдим деди. Демак мана шу учта ният қилиб ишган екан, шундан иккитасини Аллоҳ Таоло у кишига ато қилди. Иншааллоҳ учун сизни ҳам ато қилади. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Ассалому алайкум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассаламу алайҳи саъйиддинам муҳаммад ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Амобад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракали.
Масхаб бош имомларимизни ҳаётини ўқишдаги навбатдаги дарсимиз. Имом Шофиъйни отаси, мана айтдик, у киши туғилганида вафот етган еди. Уни тарбияси онасини қўлида қолди. Онаси оқил аёл еди. Онаси уни илмга бўлган рағбатини, ўғлини илмга бўган рағбатини кўриб, унга илмларнинг калитини беришни қасд қилди. Яъни биринчи навбатда араб тилини, луғатни ўрганишлигини хоҳлади.
Нутқдаги фасоҳат, балоғат сабаблари. Муҳаммад Мустафао саллаллоҳу алайҳи васаллам фасоҳат, балоқат егаси бўлган зот едилар. Саллаллоҳу алейҳи васаллам. Мана шу фасоҳат, балоғатни арабларнинг одатига кўра саҳродаги қабилаларга болаларни бериб юборишлик натижасида ўргатишар еди. Биласизлар, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бадияда, саҳрода, Бану Саъд қабиласида юриб, ёшлигида мана шу фасоҳатни таълим олган едилар. Имом Шофи ҳам Қурайишдан, Пайғамбарингиз саллаллоҳу алейҳи васалламга ўхшаб, фақат бу киши араб тилидаги фасоҳатни, балоғатини асл арабий қабилалардан бўлган Ҳузайл қабиласидан ўрганган бўлди. Ҳузайл қабуласи фасоҳатда, балоғатда араб қабилаларини орасида машҳур еди. Хусусан шеърда ва баёнда.
Фасоҳат ва шеърда араб қабилаларининг ичидаги енг пешқадам еди. Имом Шофий мана шу араб тилини ўрганишликка ўн йетти йил умрини сарф қилди. Бир борганда ўн йетти нол йил ўрганган йўқ. Улар билан бориб туриб бир неча йил турди, ўрганди, яна зарурат бўлганда ҳатто мана кейинги даврида Қуръондан ёки бирор бир ҳадисдан бирон сўзни тушунмай қолса, саҳрога чиқиб кетарди. Битта сўзни маъносини билиб келишлик учун. Улар битта сўзда тушуниш учун, оят ёки ҳадисни тафсир қилишликда, хато қилмаслик учун, Ҳузайл қабиласига бориб, беш кун, ўн кун туриб, шу сўзни тагини билиб, и қайтиб келар еди. Кўрингларда булар қанчалар илм йўлида кўп вақт сарфлашган, куч сарфлашган.
Ўн йетти йил мобайнида мана шу тилни ўрганишликда Имом Шофий давомий бўлди. Енди ана шу тил егаларидан бориб тилда ўрганди холос емас. Улар билан бирга нима қилди? Яшади ҳам. Мана шунча илмни ўрганди, шеърни ёдлади, ҳузайликларнинг девонларини ёдлади, жуда кўп шеърни юдлади. Маккага қайтиб келди. Қуръонда ёдлаган, имом у моликни муаттосини ёдлаган, жуда кўп шеърни билади, араб тили бўйича жуда бир катта бир олим бўлди, лекин ҳали фахиҳлардан емас у киши. Бу киши ҳали уламолардан емас. Адиблардан, шоирлардан. Маккага қайтилиб келиб, шеър айтишни бошлади. Енди, ҳозир кино кўрамиз ку биз. Телевизорда олдида йиғиламиз у, у даврда одамлари шеър айтган одамни олдида тўпланишар еди. Шеър арабларни тўпларида бирлаштирар еди. Бу шеър бировни масхара қилиш бўладими, бировни ҳақорат қилиш бўладими, шеърни араблар яхши кўришар еди. Шеъд айтишликда моҳир, жуда кўп шеър ёдлаган. Араб тилида жуда ҳам фасоҳат, балоғат егаси ўтириб шеър айтаркан, одамлар секин секин атрофида тўпланишни бошлашди. Ана шу шеър айтаётган кунларнинг бирида Имом Шофиъйни қариндошларидан бўлган битта киши келди.
Мана шу қиссани Имом Шофиъйн ўзи айтиб беради. Ҳаётини ҳақиқатан ҳаётида катта бир ўзгаришга сабаб бўлди мана шу кичкинагина қисса. Бу қуйидагича еди. Имом Шофиъйн айтади Маккага келганимдан кейин шеър айта бошладим. Уларда одобларни, арабларнинг кунлари, хабарларни айтар едим. Менинг олдимдан Зубайрийлардан бир киши ўтиб қолди. Яъни Зубайриядан авомни зўриёти да. Амаким уруғлардан биттаси ўтиб қолд. Мени мана шу ишимни кўриб, ей Абу Абдуллоҳ, мана шу луғат, мана шу фасоҳат ва заковат билан бирга фиқҳни йўқлиги менга оғир келди. Шунча нарсани ўрганибсиз, фиқҳни ўрганмабсиз. Фиқҳ ўрганмасангиз бўлмайди. Агар шуни қилсангиз, замонангизда енг улуғ кишилардан бўласиз деди. Луғат деётганда араб тилини тушунасизлар. Имом Шофи айтади, шундан кейин ҳушёр тортдим. Мана шу нарсани қасд қилдим. Кимни олдига борай? Кимни тавсия қиласиз? Араб тилини асл араб тили егалари, ҳузайликлардан ўрганганимдек, фиқҳни менга ўргатадиган асл илм манбайини кўрсатинг деди. У киши менга молигимни анас, мусулмонларнинг саиди, олими. Шу кишини олдига боринг деди.
Имом Шофи айтади, мени қалбимга шу нарса ўрнашиб қолди. Макка волисини олдига бориб, Имом Моликка мени йўллашлигини илтимос қилдим. Енди буни давомини мана Имом Молини қиссасида ешитдик. Маккани волиси ёш Имом Шофийига иккита мактуб ёзиб берди қўлига. Биттаси Мадинани волисига, биттаси Имом Моликка. Бундан хабаримиз бор. Мадинага келиб Маккадан хатни Мадинани волисига топширди. Мадинани волиси ўзига керакли бўлган хатни ўқиди ва Макка волисини илтимосини тушунди. Енди мактубни олиб Имомни Молини олдига борди. Берди. Рухсатини айтиб бердик. Имом Молик мактубни ўқиганидан кейин жаҳли чиқди да, айтдики, ҳа, енди Расулуллоҳни илми ҳам воситачиларни ёрдамида олинадиган бўлиб қолдими деди.
Қаттирлатиб юборди. Имомни жаҳли чиққанлигини кўриб, мана шу мадинани волиси ҳам бир нарса дамасдан индамай туриб, ҳамма сукут сақлаб турди. Имом Моликни ҳайбатидан, сиридан. Шунда Имом Шофийе Муҳаммад ибн Идрис ўзи олдига чиқди да, имомга ўзи гапирди. Чиройли сўзларни айтди, илм ўргатишини илтимос қилди. Имом Шофийе сўзларини ешитди Имом Молик. Енди айтдик ку, араб тилидаги фасоҳати, балоғати жуда ҳам зўр еди.
Имомимолик имомушофийни мана шу сўздаги фасоҳати,балоғатини кўрди. Бу кишига тикилиб турди ва юзида хайриятни кўрди. Кейин ёш имомушофияга имомимолик тақвони васият қилди, маъсиятлардан узоқ бўлишни васият қилд. Шундай қилиб, имомушофийе имомимолийни қўлида шогирд бўлди. Имомушофийейнинг биринчи устози имомимолийе бўлади.
Мана шу вақтда Имом Шофийнинг ёши ўн тўққиз да еди. Илм ўрганишликка жуда ҳам муносиб бўлган вақт. Имом Шофий яна Суҳаймонимни уйнидан ҳам таълим олган еди. Хатиб ал-Бағдодий айтади, Имом Шофийнинг йигирма олти га яқин устози шайхлар бор еди деб айтади. Имом Шофай ўзини, Имом Шофайни ўзини замонида тенгдошларидан илмдан жуда тез ўтиб кетди. Сабаби иккита еди. Биринчиси, ғайриоддий хотираси ғайриодли. Иккинчиси, луғатдаги фасоҳат, балоғат.
Келинглар, Имом Шофийнинг, яъни фақиҳ, олим Шофий ҳақида гапиришдан аввал, адиб, шоир Шофий ҳақда гаплашамиз. Имом Шофий асл арабий қабиладан шеърларни енг афзалларини ўрганди. Ҳузайл қабиласини девонларини ёдлади. Фуқаҳолар, фақиҳлар шеърни яхши кўришар еди, лекин унга берилиб кетишлик кўп ҳам суюшмас еди. Аммо имомушофийе мана шу фиқҳ илмини ўрганишликдан аввал шеърни ўрганиб бўлган еди.
Абдуллоҳ ибн зубайрнинг набираларидан бўлган мусъаб айтади, мени отам билан имомушофия ўтириб бир бирига шеър айтишди. Отам айтади, Хузайиннинг биронта ҳам шеърини қолдирмасдан ёдлаганини кўриб, ҳайрон бўлдим Имом Шофиъийга. Имом Шофиъий мана шу киши билан шеър айтишиб туриб, кейин айтдики, бу ҳақида аҳли ҳадисларга индамаган. Чунки улар бу нарсани яхши кўришмайди, ёқтирмайди деди. Айтдик, мана фиқҳни ўрганишдан бурун Имом Молик шеърни, фасохатни ўрганиб бўлган еди. Ҳа, албатта бу шеърни билишлик Имом Шофиъийга фиқҳдан илмдан тўсиб қўймади. Аксинча, ана шу одобни, ахлоқни одамларга йетказишлик учун шеърни ишлатар еди.
Мана шу луғатда моҳир бўлишлик, араб тилида бир фасоҳат, балоғат егаси бўлишлик, биродарлар Қуръонни ва Суннатни тушунишликка жуда катта ёрдам беради. Мана талаба илм қилиб юрган укаларимиз яхши билади. А араб тилини ўргангандан кейин, бироз тиш ўтиб қолгандан кейин, шундай ўқиб таржима қилиб кетади да, битта сўз келади. Шу сўзни топишлик учун словар қараш керак. У сўзда сиз айтган маъно йўқ. Хомусул муҳитга, Лисонул арабга мурожаат қилишлик керак, жуда кўп. Қийин. Аммо Имомушофи мана шу нарсаларни ҳаммасида енсиклопедия бўлган. Енсиклопедийе бўлган.
Араб тилининг енг улуғ устозларидан луғат ва шеърнинг ишончли ровизи Осмой айтади, шеърни Имоми Шофийнинг қўлида ўрганганман. Жоҳис, бу Мўтазилалардан бўлган бу киши, ақидалашган тоифалардан, лекин араб тилидаги енг ҳеч қадам илмли кишилардан еди. Араб тили бўйича мутахассислар еди. Айтадики, илмдаги улуғларнинг китобларини кўрдим. Уларнинг таълифлари Матлабий йигитнинг таълифи каби емас еди. Матлабий дегани Мутоллибий демоқчи, Имом Шофийда айтяпти. Гўёки унинг тилидан дурлар ёғилаётган еди. Мана араб тилини билимдонини бераётган гувоҳлиги. Яна бир олимни сўзига қулоқ тутамиз. Бу киши Абдулмалик ибн Ҳашам. Сийрат Ибн Ҳашамнинг соҳиби. Сийрат илмидан ёзилган биринчи улуғ китобларни биттаси. Ибн Ҳашам сийрати. У айтади Имомуш Шофии билан ўтиришимиз кўп бўлган. Ундан бирор марта ҳам лаҳин сўз ешитмаганман. Яъни бузуқ сўз ёки бир тушуниш қийин бўлган гапни ешитган емасман. Ундан кўра чиройлироқ сўзлайдиган бошқа бирор кишини кўрмадим.
Басра луғат мактабининг устозларидан бўлган Абул Аббос айтади, у Имомуш Шофии. Одамларнинг шеърдаги билимдони одоблироқъи ва қаноатларнинг билимлироқъи еди. Мана Имом Шофий араб тилида луғатда шу даражага йетишдики, у кишига замондош бўлганлар ҳам, у кишидан кейин яшаганлар ҳам Имом Шофийни сўзларини араб тилига ҳужжат қилиб қабул қилар еди. Яъни маъно сўзида Имом Шофий мана бундай дедими, демак араб тилида шунақа бўлар екан. Тушуняпсизларми? Араб тилини шаблони бўлиб қолди бизни тилимизда айтганда. Бу жуда ҳам кам, бунақа биладиган одамлар, еҳтимол йўқдир. Енди ўн йетти йил тил ўрганишигача умрини сарфлаган екан.
Имом Шофий нафақат луғатда, фасоҳат балоғатда билимли еди, балки насаблар илмида ҳам у киши билимли еди. Насаблар илми устида Имом Шофий маржа бориб сўраб келинадиган одам еди. Мана шу биз ҳозир айтган сийрат ибн ҳишомнинг соҳиби, Абдулмалик ибн ҳишом, бу киши ҳам насаблар илмида билимли еди. Фалончини боласи фалончи, покинчини боласи фалонши, фалончи билан фалончи қудуқ ўрган. Хуллас шу нарса насл дейилади. Мана Пайғамбаримизни наслини биласизлар. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутолиб ибн Ҳошим ибн Абду. Шунақа. Аднонгача Исмоил алайҳиссалом шу насл насл насаб илми дейилади. Енди Абдулмалик имна Ҳишом сийрат олими бўлди мана. Сийрат ҳақидаги биринчи китобни ёзди. Насаблар ҳақида кўп нарсани биламан деб ўйлар еди. Имом Молик билан, Имом Шофий билан бир ўтириб гаплашсак ҳам бўларди дейишганида, йўқ мен боргиз келмади. Аммо одамлар шу фил ҳақ бўлиб боравер деб, боргин деб туриб бир талаб қилишни ўргандан кейин борди. Енди Абдулмалик имнихашон билан Сиратул на Ҳишомни соҳиби. Имомий Шофи ўтириб, насаблар ҳақида бир бирига гапиришди. Иккаласи ҳам гапирди, иккаласи ҳам билар екан.
Кейин Имомий Шофи камтарлик билан айтдики, келинг, бу мавзуни қўяйлик. Икковимиз ҳам биламиз екан бу нарсани. Келинг енди, аёлларни насаблари ҳақида гаплашамиз деди. Имом Шофий аёлларнинг насаблари ҳақуида сўз бошлади. Одамлар ешитаётган нарсасидан ҳайрон бўлиб, жим бўлиб қолди. Ҳамма Имом Шофийга тикилиб қолди.
Ҳатто Ибн Ҳишом ҳам, Абдулмалик Ибн Ҳишом дахшатга тушди. Ўзини насаблар илмида билим номида билиб турувди, қараса бу киши нафақат еркакларни, балки аёлларни ҳам насабини билар екан. Ибн Ҳишом насаблар илмидан Имом Шофийнинг енг билимли киши еканлигига гувоҳат бериб айтадики, Аллоҳ бунақа кишини яратганда ўйламагандим дейди. Ким айтяпти буни? Бу кишини илмига ким гувоҳлик беряпти? Абдулмалигимни ҳишом. Сийратимни ҳишомни соҳиди.
У киши ишни аввалида фақат луғат илмида пешқадам бўлган еди. Луғат олимлари бунга гувоҳлик беришган. Маъзийни айтади, Имом Шофийнинг замондоши. Шофий биз учун наҳв илмида ҳужжат еди. Грамматикаси. Араб тилини грамматикаси. Имом Шофий шундай дедими, демак қоида шунақа екан. Ақулу қовли, ҳа даво астағфируллоҳу алайҳи валакум, ассалому алайкум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ, я раббил аъламин. Вассалому алайҳи вассаламу ала Саййидина Муҳаммад ва ала алики ва ас бадаги ажмаъин. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Маслаҳат бошлиғи ва аламимиз ҳаётини ўғри бўлганяпти едик. Бугун Имом Шофий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақидаги дарсимизни, муддатдагиси. Ўтган дарсимизда Имом Шофийъни ҳали фақиҳ олим сифатида емас, яъни шоир ва тилшунос сифатлар ҳақида гаплашаётган едик.
Араб тилининг билимдонларидан бўлган абул мансур ал асхарий айтади, мен турли йердаги олимлар ёзган китобларни мутолаа қилдим. Шоҳийни, уларни орасида илми кенгроғи, тили фасоҳатлироқъи, хотин учун кенгроқ еканини кўрдим. Робия Юнус Сулаймонова. Имом Шофийънинг шогирди, соҳиби ва ходими. У киши Имом Шофий мана шу араб тилида қанчалардир чўққига йетганлиги, қанчалардир мана шу илмга пешқадам еканлиги ҳам уни қуйидаги сўзни далолат қилади. Агар Имом Шофийънинг чиройли баёнини ешитганингда таажжубга тушган бўлардинглар. Имом Шофий китоб ёзган. Енди мана шу ёзган китобидаги услуби билан одамларга гапираётгандек услубини фарқини айтади. Агар мана шу ёзган китобларини биз билан мунозара қилгандек, соф араб тилида, соф арабиятида ёзганида, унинг фасофати ва сўзларининг ғаройиблиги сабабли одамлар тушунмаган бўлади. Лекин имом ушоҳид ей раҳматуллоҳу алайҳи, бу китобларни оммага тушунарли бўлишига ҳаракат қилади. Яъни бу киши айтяптики, шогирди аҳли илмлари билан, фахрлар билан, уламолар билан ўтирган пайтда ишлатадиган сўзларини шу услубида китобни ҳам ёзганида, омма тушунмасида, бу сўзларни гўзаллигидан, ғариблигидан.
Лекин одамларни қабул қилиш осон бўлишлик қилиб, шундай бир йенгил гап тўғрисида ёзади. Шунинг учун уламолар ўзаро гаплашадиганлар бир тилдан бўляпти. Оммага гапираётганлар билан шуларга мос қилиб гапиришлик керак бўлади. Хусусан мана даъват қилаётган одамларга тегишли. Расулуллоҳ айтганлар, хотибун нарса хотира ўқули хийин. Одамларда ақлига қараб гапиринглар.
Имом Шофий, биродарлар исломий илмларда енсиклопедияси бўлган. Енсиклопедия одамларида. Имом Шофининг шогирди Муҳаммадиддин Ҳасан азза айтиб юрганлар, араб тилининг уламолари, араб тилининг олимлари бизни мажлисимизга келиб ўтиришарди. Имом Шодийев араб тилидан дарс айтмас еди. Луғатдан дарс айтмасди, фиқҳдан дарс айтарди. Енди араб тили бўйича мутахассис бўлган одамлар бизни фиқҳдан бўлган мажлисимизга кела ўтирарди. Шунда ана шу кишилардан бирига дедим. Ана шу тил, луғат илмини олимларидан бирига айтдим. Сизлар аҳли фиқҳ емассизлар. Нима учун бизни мажлисимизга келиб ўтирасизлар? Енди тилшунос одамни гапини қаранг. Биз имомни шофийнинг луғатини ешитгани келамиз. Нимадан дарс бераётганлиги муҳим емас. Муҳими бу кишини араб тилида фасоҳат билан гапираётганлигини ешитгани керак. Кимлар? Тилшунослар. Шунинг учун диний билимларни ўрганмоқчи бўлган укалар биринчи навбатда араб тилини мукаммал суратда ўрганишлиги керак бўлади. Чунки мана кечаги дарсимизда айтдик, Имом Шофийнинг онаси боласига мана шу илмларни калитини берди аввал. Нимани берди? Араб тилини мукаммал суръатда ўрганиш имкониятини берди. Ҳузайл қабиласи билан мана ўн йетти йил мулоқотда бўлди, соф арабий тилини ўрганишлиги учун.
Ваҳоланки ўзи араб. Хурашдан, Аҳмадулла ҳам бор. Мана сиз билан биз ўқиётган имомлар билан тўртинчи синф. Ҳамбалик масхабали имом. Бу киши Имом Шофийнинг шогирди бўлади. Қаранг. Имом Шофийнинг Имом Молийни шогирди. Имом маҳмадиддин ҳамбал, имом шофийнни шогирди. Имом кетидан Имом, Имом кетидан Имом. Имом Шофиъийнинг Имом Аҳмадни сифатлаб айтади, тўрт нарсада Имом Шофиъий чўққига йетди. Луғатда, ихтилофларда, тафсирда, фиқҳда. Мана шу тўртта илмда ҳаммадан пешқадам бўлди ўзининг замонасида. Бизни замонамизда мана шу илмларда биронта асрлар. Тўртдан бирига йетган емасмиз.
Еҳтимол саккиздан бирига йетмагандирмиз. Аммо буларга биз ҳукм чиқараверамиз шуларни. Биз бу олимларни, бу устозларни, бу фақиҳларни, бу олимларни айблаб ёки бўлмасам муҳокама қилиб юборамиз. Абу Ҳалифа дейди, Бухорийдан аввал яшаган. Шунинг учун Бухорийда ҳамма ҳадисларни ешитмаган бўлиши мумкинми дейди. Ооо. Сиз ешитсиз да. Сиз ўзингиз ўқидингизми? Хотиржам бўлинглар, укалар. Агар Абу Ҳанифа Имом Бухорийдан аввал яшаган бўлса, Абу Ҳанифани мазҳабини давом еттирган шогирдлари, Бухорий тўплаган ҳадисларга қараб туриб, мазҳабга тегишли бўлган. Абу Ҳанифани маслаҳатини мана шу ҳадисларга мослаб тўғирлаб бўлган. Яъни сизлар ёки биз Абу Ҳанифани Бухорийда ешитмаган деб туриб, айбини топиб, камчилигига тузашга ҳаракат қилмайлик. Тушунарлими?
Тилда, ақидада, тафсирда, фиқҳда имони шоҳид чўққига йетди деяпти. Ким? Бу умматни енг ҳақиқий тўртта одамидан биттаси ҳисобланган Аҳмадулла Ҳамдам. Тафсирда. Ҳадисда, фиқҳда, ақидада, Имом Шофий нима бўлди? Шоқига йетди. Юнус Абдул Аъло бу ҳақида айтади. Шофий ай араб тилида, араб тили ҳақида гапирса, мана шу одам араб тилида ҳаммадан пешқадам дер едим. Агар шеърдан сўз олса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадан дер едим. Агар фиқҳдан сўз олса, бу ушбу илмни ҳаммадан пешқадам беради дедилар. Ҳозирги Аҳмадулла Ҳамдалдур сўзини тасдиқа. Волидуллоҳ Абилжавод айтади, китоб ёзган кимни кўрган бўлсам, унинг ёзгани унинг нутқидан кўра яхшироқ бўлган еди. Ким китоб ёзган бўлса, гаплашиб кўрдим. Уни китобдаги нутқи оғзаки нутқидан кўрак яхшироқ еди. Чунки китобни ёзганингизда қайтиб тузатишингиз мумкин, сўзни алмаштиришингиз мумкин деб пардозлашингиз мумкин. Аммо гапираётган пайтда ёзганидан кўра пастроқ бўлади ҳаммада.
Шуни айтяпти. Китоб ёзган кимни кўрган бўлсам, унинг ёзгани унинг нутқидан кўра яхшироқ бўлган еди. Фақат имомушҳофийнинг нутқ сўзлари ёзган китобдан кўра яхшироқ еди. Мана шагет айтди ю, агар аҳли илмларни ўртасида ишлатадиган сўзларини, аҳли илмлар билан мунозара қилган пайтда гапирадиган сўзларни китобга ёзганида, авом халқ тушунмас еди буни дейди. Фақатгина Имом Шофийнинг оғзаки нутқи, китоб ёзган нутқидан кўра афзал деб айтяпти.
Имом Шофий раҳматуллоҳу алайҳи илмда, луғатда ҳам, фиқҳда ҳам, шеърда ҳам нодир бўлган. Имом пешқоқ одамлардан бўлган. Имом Шофий ўзини шеърларини иймонга, саховатга, ахлоққа хизмат қилишини хоҳлар еди. Шунинг учун у кишини шеърлари бу ёқдаги оддий шоирларни шеъридан фарқланади. Шоирлар одатда бўрттиради ёмонларни. Ҳа, рангларни хилма хилини беради. Шунинг учун шеърни енг яхши, қайси деса, кўпроқ ёлғон ёзилгани дейилади.
Имомушофи ўзининг шеърларида мана шундай муболағани, унақа ёлғонларни ишлатмаган. Имомушофий айтар еди ким Қуръонни таълим олса, унинг қиймати юксалади. Қори укаларимиз. Ким Қуръонни таълим олса, унинг қиймати юксалади. Чунки Аллоҳни каломида бу, биродарлар. Аҳли Қуръон, аҳли воҳ ва хос сотув. Қуръон аҳллари Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандалари. Ким фиқҳдан гапирса, унинг қадри улуғ бўлади. Кундалик муаммоларимизни ҳал қилишликда кимга мурожаат қиламиз? Фақиҳларга. Фиқҳ нимадан хабардор бўлган одамларга. Ким ҳадисни ёзса, ҳужжати кучаяди. Гапираётган гапига ҳужжат келтиришинг ҳадис билан бўлади, оят билан бўларди. Ким луғатга қараса, араб тилини ўрганса, табиати нозиклашади. Имом Шофийни шунчалик бир уруғ илм егаси бўлишига сабаблардан биттаси, тилни мукаммал билгани бўлди. Китоб ўқиш керак, китоб ўқишкерак, китоб оқишкерак. Кўп айтаман, акалар кўра, мана ўзимизни кирил ҳарфидаги китобларни бўлса ҳам ўқийлик, агар арабий совға топимиз бўлмаса. Умуман китоб ўқингларда. Китоб ўқинглардан. Бешта фойдасини айтяпти бир психолог.
Ўша китоб роман бўлса, шу воқеаларни ҳаммасини каллангизда ушлаб турасиз. Катта обёмни контрол қилиб турасиз. Калла тушяпти шу билан. Анализ қиласиз. Ўша қаҳрамонни сифатлаётган пайтда ёзувчи, кўз олдингиздан тасаввур қиласиз, фантазиянгиз кучаяди. Бешта нарсани айтяпти, хотира кучаяди, фикрлаш, аналитика кучаяди деяпти. Сизларни қўлинглаган телефонда, сизлар ўйнаётган ўйинни тушунилса борми?
Ким ҳисобга қараса, рост гап, фикр ўткир бўлади. Математика билан шуғулланса, фикрлаши тез бўлади. Ким ўзининг нафсини сақламаса, унинг бу илмлари унга фойда бермайди. Гуноҳ мақсадиятдан, бадхулқликдан, ахлоқсизликдан ўзини еҳтиёт қилмаса, бу илмлар унга фойда қилмайди. Чунки ҳадисни билсин. Қуръони аҳли бўлсин, фиқҳдан хабари бўлсин, араб тилини билсин, математикани билсин, ахлоқи бузуқ бўлса бу одамни илми фойда қилади. Хулқига қараб турлар одамларчиликни суриб қўяди.
Имом Шофий араб тилида шундай бир моҳир киши еди. Араб тилини билимдони еди. Мана Имомни молигини олдига шогирд бўлиб келганлиги ҳиссасини ўтган дарсимизда айтдик. Макка Навоий сиздан мактубини берди, Имом олгани аччиғи келиб бир қилиб олди. Нима енди, Расулуллоҳни илмини олгани ҳам ортга бошлаш керакми? Ҳеч ким ҳеч нарса ёнида туриб қолди, Имомни ҳайбати босиб, аччиғи кеганидан. Шунда Имомни шоҳига олдига чиқди, чиройли сўзларни гапирди. Имом Молик қабул қилди. Шунда айтдики, ертага екан, сенга китобни ўқиб берадиган одам ҳам бирга келади. Яъни китобни ўқув беради, Имомни тушунтириб беради, шу билан дарс бўлади талабаларга. Имом шоҳид айтади, мен ўзим ўқиб бераман дедим. Ертаси, Имомни мажлисига ертароқ келдим. Китоб қўлимда туриб, уни ёддан ўқидим. Мен айтдик, ўнга кирмасдан Имом Моликни мувоаддосини ёдлаб олган еди.
Устозимга малол келадиган даражада чўзилиб кетмасин деб, тўхтатмоқчи бўлсам, мени ўқишимдаги моҳирлигимни, нақдга, яъни қоидаларга риоя қилаётганлигимни, талаффузимни чиройлилигидан устозим, ей йигит, давом еттир дерди. Шундай қилиб, бир неча қисқагина кунларда муўтақони устозимга ўтказиб бўлдим дейди. Яъни ўқишдаги ва еълонларнинг, моҳир, еълонларнинг талаффуз қилишда, еълонларда моҳирлигидан. Имом Шоҳид Фузхода шунақа гапирди, Имом Молик тўхтатма, гапиравер деди.
Шунинг учун акалар, диний билимни ўрганаман деган одам, биринчи навбатда араб тилини мақомига тезиб, маъромига тезиб ўрганишлик керак бўлади. Ақули қобил, ҳа, ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ибн баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллоҳир роббилен илмий. Вассалату вассалама ала саидина Муҳаммадин ва ала алихий ва ашабиҳий ажмаъин. Аммавард, ассалому алайҳум ва раҳматуллоҳ ибн баракату.
Имом Шофий раҳматуллоҳ алиҳ иккита мадрасадан таълим олди. Абу Ҳанифанинг аҳли рўй мадрасасидан ҳамда Имому Моликнинг асар ва ҳадис мадрасасидан. Муҳаммад Абузоҳироқ Имом Шофий ҳақида айтадики, Имом Шофий аҳли рўй фиқҳини ва аҳли ҳадис фиқҳини ҳам тенг миқдорда ўзида жамлаган еди. Яъни Имому Молик фақатгина шу асарлар, ҳадислардан келиб чиқиб туриб ҳукуматган бўлса, Имом Баҳодиров раҳматуллоҳу алайҳи асъар ва ҳадисдан ҳам фойдаланади, яъни ўзини райини, фикрини ҳамайтар еди.
Имом Шофий мана шу иккита машҳур мадрасани ўртасида еди. Яъни, яна бунга луғатда, шеърдаги фасохатини, одобини қўша оладиган бўлсак, ҳақиқатда ислом тарихидаги енг кўзга кўринган кишилардан биттаси сиз билан бизга сиймоси гавдаланади. Абу Ҳанифадан ва Имом Олийдан кейин яшаган. Имому Моликни шогирди бўлган Имом Шофий ҳақида суҳбатимизни давом етказамиз. Имом Шофийни исми одамлар орасида машҳур бўлди, ҳурмати зиёда бўлди, шогирдлари кўпайди. Мана шу тўрала мазҳабни биттаси, тўртинчиси, Ҳамбали мазҳабини устози бўлган Имоми Аҳмадинда Ҳамбал Имом Шофийнинг шогирди еди. У киши айтар еди, ситтатун адулаҳум саҳарон, аш шофийе ва аҳадуҳум. Ҳар саҳарда, ҳар тонгда олти кишини ҳаққига дуо қиламан. Имом Шофийе ана шулардан биттаси дер еди. Имом Шофия ҳаққига кўп дуо қилганини кўриб, Аҳмадимда Ҳанбални ўғли сўради. Шофийе ким ўзи? Енди аҳмадимда ҳанбарни шофийега берган баҳосини кўринг. Шофийейе, раҳматуллоҳ, дунё учун қуёш каби. Одам учун офият, соғлиқ каби. Қарагин, мана шу икки нарса учун ўринбосар еваз борми?
Дунё учун қанчалар зарур қуёш. Дунё учун қуёш қанчалар зарур. Инсон учун соғлиқ қанчалар зарур бўлса, одамларга имом уш опа шунчалик керак беради. Бу тўғри келган одамни гувоҳлиги емас. Аҳмадимда ҳамбал раҳматулло алайҳни билган гувоҳлиги еди. Ибн хуллукан айтади. Аҳли ҳадис, аҳли фиқҳ, аҳли луғат, аҳли наҳу ва бошқа илм егаларидан иборат бир жамоа уламолар гувоҳлик беришди. Нимага гувоҳлик бериши? Имом Шофийнинг ишончли, омонатдор, адолатли, зоҳид, тақводор, нафсий иффатли, сийрати гўзал, қадри баланд ва саховатли еканига. Битта емас, мана шу илмларни егалари бўлган, шайхлари бўлган, устозлари бўлганкишлардан бир жамоа имом шофий мана шундай деб мақтаб айтиб турибди.
Ибн Ҳанбал айтади, Имом Шофий билан учрашмагунимча, носий ҳадис билан мансуҳ ҳадисни билмасдим. Мана шу иккала ҳадисни билмадим. Бир ҳадис бор, Исломда аввал айтилган. Кейинроқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир айтган бошқа ҳадисни, аввалги ҳадисни мансуб қилган, яъни уни ҳукмини бекор қилган. Мана шу илмни дейди, Имом Аҳмадимда ҳам бал, Имом Шофийда ўргандим дейди.
Имом Шофийнинг шогирди Робия ибн Сулаймон айтади. Имом Шофаи халқада ўтирар екан дарс бериб, уни ёнига аҳли Қуръон келар еди. Улар саволларни сўраб, ўрганадиганини ўрганиб бўлгандан кейин туриб кетишар еди. Кун чиққандан кейин. Яъни бомдоддан кейин дарс бошланади. Кун кўтарилгандан кейин биринчи жамоа кетди. Улардан кейин аҳли ҳадис келишар еди. Улар имомим шофийдан ҳадисларни маънолари ва тафсилари ҳақида сўрашар еди. У ҳам туриб кетар еди. Ундан кейин мунозара ва фикр мажлиси бўлар еди. Ҳалким ўзини фикрини атиш, тортишиш, ҳужжат далил келтириш, зуғор вақти чиққанидан кейин еса, булар кетгандан кейин араб тили, наҳл илми ва шеър егалари келишар еди. Кунни ярмигача мана шундай давом етарди имом шоҳийни мажлиси. Яъни исломий илмларни енсиклопедияси бўляпти, қаранглар. Бунақа илм абдуллоҳ ибн аббосда бўлган еди розияллоҳу анҳун. Бир кун пешингача тафсирдан дарс берса, ертаси куни ҳадисдан ҳафтани йетти куни бўлса, йетти кун, йетти хил илмдан дарс берар еди. Биз кимлар ҳақида гапираётганлигимизни бир ешитиб қўяйлик. Бир билиб қўялайлик. Муҳаммадиддин Абдулҳаким айтади, Имом Шофийдек кишини кўрганмасман. Ҳадис егалари уни ёнига келиб, ундан ҳадис илмини нозик жойлардан сўрашар еди.
Имом Шофий уларни улар билмаган, ҳадиснинг нозик илмларидан, сирлардан хабардор қилар еди. Улар туриб кетаркан, ҳаммалари ҳайрон қолардаги муаммоликни илм даражасига. Ҳаттоки, фихда Имом Шофийга мухолиф бўлган кишилар ҳам мана шу фиқҳ илмидан мажлисидан тураётиб, Имом молигини фиқҳдаги билимига тан бермай иложи бўлмасин.
Одоб егалари, шеър егалари келишарди да, айрим шеърларни ўқиб беришар еди. Тушунмаган жойлари бўлса, Имом Шофий шеърни тушунтириб берар еди, маъноларни уларга тафсир қилиб берар еди. Имом Шофий Хузайл қабиласини ўн минг байт шеърини еъроблари, маъноларини ёдлаган еди. Ўн минг пайт.
Имом Шофий тарих илмида ҳам одамларнинг енг билимдони бўлган еди. Буларни барини сири нима дейди? Аллоҳга бўлган ихлоси дейди. Ҳумайдий айтади биз ас хобир ройга раддия билдирмоқчи бўлар едик, яъни булар асар ва ҳадис мактабини вакиллари, имом абу ҳанифани мактаби айтдик мана рўй, фикр, рўй мактаби. Рўй мактаб кишиларига раддия билдирмоқчи бўлар едик, лекин уддасини ўта олмас едик. То шофий бизга келиб қўшилмагунича. Айтдик, мана иккита фиқҳ мактаби. Ас хобир рўй, ас хобул асар ва ҳадис. Лекин ас хобир рўм ҳам имом шофийда биздан деб билишар еди. Ашабул ҳадис ҳам имом Шофий биздан деб билишарди. Айтдики, иккала мактабда тенг ўзида жамлаган еди деб. Бу жуда ҳам бир нодир кўриниш еди.
Енди имом Шофийда мана шундай фасоҳати, балоғати, илмига яна жуда ҳам чиройли бўлган овозини қўшиб қўйинг. Имом Шофий Қуръон ўқиганда одамлар ўтириб йиғлашар еди. Имомуш Шофийни замондошларидан бири айтади, қачон йиғлагимиз келса, бир биримизга айтарди, юринглар, Оно Муттоалли би йигитни олдига, бизга Қуръон ўқиб беради. Одамлар келиб, сўралар еди, у Қуръони ўқир еди. Унинг ёнига келар едик, у Қуръони очиб ўқир екан, одамлар унинг ёнида йиғларни қаттиқлигидан йиқилиб қолишар еди. Имомуш Шофийингнинг овозини гўзаллигидан кишиларнинг йиғи овозлари кўпайиб кетар еди, буни кўриб қиротини тўхтатар еди.
Имом Шофийнинг тақвосига далолат қиладиган гувоҳликка қулоқ тутамиз. Макка шайхларида айтишадики, Имом Шофий ёшлик пайтида мана Маккада ўтириб таълим олган еди. Улар айтишади. Имом Шофий, ёшлик вақтида сағийра гуноҳларни қилганда ҳам еслолмаймиз дейишади. У гуноҳ, сағийра ҳаммада бор. Бу йерда беайб паравотга бор, одам боласи борки хато қилади. Аммо мана шу шайхлар Имом Шофийнинг кичкиналик пайтида ҳам майда гуноҳни қилганини ҳам ҳеч ҳам еслолмаймиз дейди. Шунинг учун устозим вакияга хотираси хиралашиб қолганда шикоят қилса, устозим вакий менга гуноҳларни қилмасликка мени далолат қилди ва айтдики, илм Аллоҳнин нури орси қалбга кирмайди деди. У ҳалиги битта ўқиб ёдлайдиган одам икки марта ўқиб ётлаганда хотиним айниб қолди деган екан. Бизга укалар илм юқмаётгани, калламизда турмаётганлигини сабаби мана шу гуноҳлар. Бу киши мана ёшлигидан мана шу гуноҳлардан тақово қилган инсон бўлган еди. Бозор айтади отамдан ешитганман. Отам Аҳмадимни Ҳамбал билан бирга ҳаж қилди. Отам айтади, бир манзилга тўхтадик. Аҳмадимни Ҳамбал чиқиб кетди. Яъни бир жойга тўхташди, саҳар чиқиб кетди, орқасидан мен чиқдим.
Бомдод намозини ўқиб бўлгандан кейин масжидни айландим. Аҳмадимни Ҳамбалини истаб. Суфёнимни Уяъинани ҳалқасига келиб қолдим. Бу Суфёнимни Уяъна Абу Ҳанифа имомун молияларни даражасидаги олим бўлган, фақиҳ бўлган. Ўшани мажлисда ўтирибдимикин десам, уни мажлисда йўқ екан. Масжидни қидириб қидириб, бир аъробий ёш йигитни мажлисда ўқирганлигини кўрдим. Аҳмадимни ҳамбалидан. У йигитни устида аъробийларнинг кийими, сочлари ўсган. Мажлисга кирдим, аҳмадимни ҳаммални ёнига бориб ўтирдим. Кейин секин ўзига, ё Абдуллоҳ, зуҳрийдан, амрубни динордан, зиёддан, бошқа тобенлардан ҳадис ривоят қиладиган уяъинани тарк қилиб, мана шу аъробий йигитни олдида ўтирибсизми дедим. Шунда аҳмадимни ҳаммали менга жим бўлди. Агар мана шу йигитни иши сендан ўтиб кетса, шу йигитнинг илмидан бехабар қолиб қолсанг, қиёматгача ўша нарсани тополмайсан деб қўрқаман. Аллоҳнинг китобида мана шу қорайишли йигитдан кўра билимлироқ бошқа кишилик кўрмадим. Кимни гувоҳлиги бу? Аҳмадимни ҳам банди. Тўртинчи мақсадни имомини. Мен бу ким деб сўраганимда, у муҳаммад ибн идрис аш шоҳий деди.
Абу Саъур айтади. Бу киши тўлиқ исм иброҳим имдухорид ал калби бағдодли урф фақиҳлардан бўлган, имом муҳаммаднинг асхобларидан, кейин имоми шофий билан танишгандан кейин, аввал ҳанафий мазҳабида бўлган, кейин имоми шофийнинг фиқҳини ўргандан кейин шофий мазҳабига ўтган еди. Абу Саъур айтади, ўзининг илмида, фасоҳатида, маърифатида, саботида, қобилиятида Муҳаммад ибн Идрисга тенг келадиган бирор кишини кўрган емасман. Ким муҳаммадимни идрисга тенг кишини кўрганман замонида деса, тақиқ ёлғон гапирибди. Муҳаммадимни изрис ўз замонасидаги тенгсиз инсон еди. У вафот етгандан кейин ҳам унга ўхшашини топа олмади одамлар деди.
Бир куни сўрашди мана шу Абу Саъурдан. Имоми Шофий фақиҳроқми? Кейинги устозингиз. Ёки муҳаммадимни ҳасанми? Аввалги устозингиз. Енди устозига бўлган муҳаббатидан, устозига бўлган ғайрлигидан нима деди? Жавобни куттирмади. Тезда жавоб бериб айтдики, имом шофий муҳаммад ибн ҳасандан ҳам, абу юсуфдан ҳам, абу ҳанифадан ҳам, ҳаммоддан ҳам, иброҳимдан ҳам, алқамадан ҳам, ҳаммасидан фақиҳроқ деди. Албатта енди ўзини устозига бўғган муҳаббатидан айтди буни, муболаға бор, лекин бу сўзлари асоссизмас еди. Имом Шофий раҳматуллоҳи ҳақида.
Имом Шофий мана шунча илм егаси бўлиб туриб яна жуда бир тез фикр қиладиган, фикри тиниқ, баҳс мунозар қилишликда ҳам моҳир еди. Мана ана шу илми, ана шу тез фикрлаши жуда катта бир мушкуладан чиқиб кетишлигига сабаб бўлди. Ҳаттоки тирик қолишига сабаб бўлган. У қисса қуйидагича.
Аббосинглардан Имом Шофийга ҳам азият йетди. Имомушофий яманга борганида, ямандаги аббосингларнинг волиси билан ўртада бир низо пайдо бўлиб қолди. Бу воли, Яманни волиси, одамларга зулм қилар еди. Имомушофий бориб туриб бетига айтар еди. Шунинг учун ўртада озгина совуқчилик бор еди. Енди, Алавийларни Аббосинглар халифалигига, Аббосингларни давлатига қарши ишлари зоҳир бўлганидан кейин, Имомушофийни ана шу фитна қўзаётганлар, ана шу қарши чиққанлар билан қамаб қўйди. Имомушофийний муттўғли уруғидан, енди Али ибн Абит олим ҳам мана шу барибир муттўғликдан, шуларни уруғидан бўлгандан кейин шуларни биттаси деган гумон билан қамаб қуйди. Тўққизта одам ушланган еди мана шу гумон билан. Енди ўнинчиси қилиб Имомушофи ушланди. Халифа Ҳорун Рашидни олдига Бағдодга мана шу ўнта киши юборилди. Ҳорун Рашид ана шу уни давлатига қаршилик қилаётган ўнта одамни енди ўзи ўтириб, сўроққа тутди. Енди мана шу мажлисда муҳаммад умид ҳасан аш шайбоний ҳам бор еди. Имомуш ғофийни бир пайтлар ўқитган устози. Муҳаммад Умидҳасан Ҳорун Рашидни қозиси.
Ушланганлар битта битта сўроқ қилинди, битта битта калласи олинди. Енди бунақа ҳолатга тушиб қолган одам тили калимага келмай қолади. Фикр қилишликка калласи ишламай қолади. Хавотир, ўзи билан келган одамни шундай сўраб сўраб да, шап калласини оляпти ўша йерда тургиси билан. Имом Шофий билан яна битта одам қолди. Гумон қилинган одамлардан битта қолди. Ҳалиги Имом Шофийдан аввал қолган одам ёш йигит еди. Ҳорун ар рошийд, халифа унга қараб туриб, мени халифаликка ярамайди деб, бизга қарши чиққан сенмисан деди. Ҳалиги алави йигит айтди, бундай деб даъво қилмайман, бундай гапни айтмайман ҳам деди. Ҳорун ар-Роший буни далилини, йўқлигини кўриб туриб, бўйнига қилиб тушуринглар деди. Ҳалиги йигит ўлдирилишим аниқ бўлса, озгина муҳлат беринглар, сабр қилинглар. Мадинада қолган қари онамга бир мактуб ёзиб юборинг. Чунки мени бу ишимдан бехабар еди деди. Ҳорун ар-Рошийни ишора қилди, калласи йелкасидан тушди. Битта имомий Шофий қолди. Енди фараз қилинг, у билан келган тўққизта одам ҳаммаси чопилди, ҳатто хат ёзишники муҳлат бермасдан калласини оляпти. Мана имомий Шофии қандай йўл тутди шу йерда?
Халифани қозиси Муҳаммад Умид Ҳасан, имомий Шофини устози, мана шу йерда бўлаётган нарсани кузатиб турарди. Ҳорна Рашид имомий Шофига қараб туриб, танимаяпти. Мени халифаликка ярамайди деб, бизга қарши чиққансенмисан деди. Ҳа, йўқ дейишга шарт, чалласини олиб ташлаяпти. Мана шундай бир қўрқинчли вазиятда ҳам ўзини йўқотмасдан айтдики, ей Амирул Муъмин ин, шошилманг туринг. Албатта сиз чақиргувчисиз, мен чақирилган одамман. Яъни сиз чақирдингиз, мен келдим. Сиз мени устимда қилмоқчи бўлган ишингизга қодирсиз, аммо мен ўзим хоҳлаган ишга қодирмасман.
Ўз инингиз бўлган киши ҳақида нима дейсиз деди. Ўзингизга уруғ бўлган одам ҳақида нима дейсиз? Нима деганингиз бу, деди халифа? Шофий айтди: Амирул мўминин, сиз Аббоснинг зўриётларидансиз. Биз еса Бану Муттўлибмиз. Сизларнинг инингизмиз. Яъни битта уруғданмиз. Ей Амирул мўминин, мен Бану Муттўлибданман. Абдуманноф ибн Ҳусайнни келиб уруғиданман. Яна ўхшув билан бирга менда илм ва фиқҳ бор. Ҳозир буни билади деб. Ким билади? Муҳаммад Умид Ҳасан. Мен Муҳаммад Умид Идрис, Ибн Аббос, Ибн Усмон, Ибн Шофи, Ибн Саъиб, Ибн Убайт, Ибн Абдуязид, Ибн Ҳошим, Ибн Муттўлиф, Ибн Абдуманнопман, деди. Яъни сизни уруғингиз нима, мен деди? Халифа, сен Муҳаммад Умид изломисан, деди. Атини ешитган, лекин кўрмаган еди. Сен Муҳаммад Ибн Идрисмисан, деди. Имом Шофий ҳа, деди. Халифа ҳозир бу ҳақида менга гапиргани йўқ у деб туриб, ҳозирга қаради. Ей Муҳаммад, бу киши нима деяпти, деди. Тўғри айтяпти, деди. Бу кишида мана шундай бир улкан илм бор, деди. Ва унга нисбат қилинаётган нарсадан бу киши пок, деди. Туҳмат бу деди.
Шунда халифани ғазаби бироз пасайди. Шофийни танигандан кейин, олим еканлигини тушунгандан кейин, икром кўрсатди. Кейин имомни, имом Шофийни илмини синамоқчи бўлди. Халифа сўради: ей Ибн Идрис, Қуръондан илмингиз қандай? Биз нимани тушунамиз, қанча ёдлагансиз деганини тушунамиз да. Жавобни қаранг.
Қуръонни қайси илмидан сўраяпсиз? Ёд олганим ҳақидами? Тақиқ уни ёдлаганман, англаб йетганман. У Қуръон худди мени ёнимда тургандай турибди ҳозир менда деди. Унинг фиқҳини, бошланишини, носихини, мансухини, тунгусини, кундузгисини, ваҳшисини, инсисини, унда хитоб қилинган омини, хосини, ом хитобда қасд қилинган хосини биламан деди.
Шу илмлардан хабаримиз борми бизни? Бу йерда халифа ешитмаган илми ҳақида гапириб берди. Ҳорун деди, ей Ибн Идрис, тақиқ, улкан илмни билибсиз деди. Кейин яна сўради. Енди билмаса керак деб сўради. Юлдузлар илмида нимани биласиз деди. Имом Шофи айтди, мен уни баҳрисини, баррисини, сахли ва жабалисини, файлаҳини, мусбиҳини ва унда нимани билиш керак бўлса, ҳаммасини биламан деди. Ҳорунни ҳайрати яна ошди. Яъни бунча нарсани бир инсонда тўпланишига ҳақиқатдан инсонни ҳайратга соладиган ҳолат еди. Халифа сўради насаблар ҳақида нима биласиз? Яъни арабларни насаблари ҳақида.
Ей Амирул Мўмин, мен оддий лаъим кишиларни ҳам насабини биламан, шариф, киром кишиларни ҳаммасини биламан. Ўзимни ҳам насабимни биламан, сизни ҳам насабингизни биламан деди. Ҳарун Рашид, тақиқ, улкан илмни гапиряпсиз деди. Кейин, деди, халифага қиладиган бирор бир мавизангиз борми? Имом шофий товус ал ёманийни мавизаларини ёд билар еди. Мана шулардан бир қанчасини айтиб берди. Халифа у мавизани ешитиб йиғлади.
Ўзини ёнида турган бу киши оддий инсон емаслиги, ҳатто оддий олим емаслигини тушунди. Икром кўрсатди, ҳурмат қилди, еллик минг дирҳам пул беришни амр қилди. Еллик минг дирҳҳамда берди. Ўзи билан келган тўққиз киши калласи олинди. Имом шу офийга навбат келди. Тилига калима келмасдан, калласига бир фикр келмасдан, қаттиқ қолмасдан, мана шундай бир хатарли ҳолатда ҳам имом шу офия ўзини йўқотмади. Шундай қилиб, Имом Шофи ўзини илми билан, фасоҳати балоғати билан мана шундай бир хатарли ўриндан чиқиб кетишликка муваффақ бўлди. Халифани берган еллик мингдир ҳамини ешикка чиқди да, мана шу саройда хизматчиларни ҳаммасига тарқатиб, ўзини маскания қараб кетди.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ, ҳероб билан аъламин, вассалату вассалам ала широфил мурсалин ва ала алихи вошабиҳи ажмаъин. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Масхабош имомларимизни ҳаётини ўқиб ўрганаётган едик. Имомушшофи ҳаётини ўқиапмиз. Мана кеча Халифа Ҳорун ар Рашидни ҳузуридан Имомушшофи ўзининг илми билан, фасоғати, балоғати билан қутилиб чиқиб кетганлигини кўрган бўлдик. Қутилиб чиқиб кетар екан, Халифонга ўн минг дирҳам пулни беришликни буюрди. Имом Шофи олди, чиқиб кетаётган иш етади, ҳаммасини тарқатиб кетди. Яъни бу билан ўзини иффатини, иззат нафсини баланд тутган бўлди. Имом Шофи айтади, Халифанинг ҳузуридан чиққанидан кейин, манзилимга йетиб келдим ва Муҳаммадимни Ҳасан аш Шайбонийни котибига юз динор пул жўнатдим. Яъни Муҳаммадиддин Ҳасан Имом Абахоний фани катта шогирдларидан ҳисобланади ва Абахоний фан кўп китобларни таълиф қилган. Шу одамни китобларини кўчириб, нусха қиладиган котибига юз денгор пул чиқардим. Кечаси билан менга Муҳаммадиддин Ҳассанни китобларидан нусха кўчириб беришини сўралди. Нусха кўчериб беришди ва Ҳанафий мазҳабига тегишли бўлган мана китобларни фиқҳда ўқиб, ўрганди.
Мана муҳаммадиддин ҳасан аш шайбоний имом шофийнинг устозларидан бўлганди деб айтдик. Имом Шофий ҳам Молияга мазҳабини мактабидан дарс олган еди, ҳам Ҳанафий мазҳабидан дарс олган енди. Имом Шофия раҳматулло алик. У киши илм хазинаси еди. Қайерга бориб турмасин, қайерда дарс айтмасин, мажлисига одамлар сиғмай кетар еди. Маккада Мажлисул Ҳаромда халқада ўтириб дарс берар екан, мана шу вақтни ўзида у кишини устозларидан бўлган Суфиёновни уянани ҳам шу масжидни бир чеккасида дарс ҳалқаси бўлар еди. Имомушофийни ҳалқасига келиб ўтираётганлар шунақа кўпайиб кетганлигидан, Суфиёновни уяйнани ҳалқасигача йетиб борарди ўтирганларни сафи. Ваҳоланки иккала шайхни орасидаги масофа кичкина масала. Хатиб боғдодий айтади, имомушофийе бағдодга келган пайтда бағдоддаги жоме масжидида елликта халққа боради. Яъни елликта шайх дарс артарди, елликта халқуққа боради . Имом Шофиъий ана шу халқаларни, шайхларини бирма бир зиёрат қилди. Улар билан ўтириб баҳс қилди. Агар улар ўзларини райини бирор бир олимни гапи билан қувватлаган бўлса, Имом Шофиъий ўзини райини ҳадис билан қувватлар еди ва улар енди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сўзига бирор нарсани қарши қўя олмас еди, таслим бўлишарди.
Бағдодий айтади, шундай қилиб, Бағдод жомеясида Имом Шофиъйни ҳалқасидан бошқа ҳалқа қолмади. Мана шу елликта шайхни ҳалқасида ўтирган кишиларни ҳаммаси Имом Шофиъйни ҳалқасида отириб дарсини ишлайдиган бўлди. У кишини Қуръони ва суннатдаги билими сабабли. Ҳадисни Имом Шофиъий Суфиёндан, Имом Моликдан ўрганган еди. Ҳадисда бу киши мислсиз, тенгсиз бир олим еди. Шунинг учун Бағдод уламолари уни Носирул ҳадис деб лақаблашган еди.
Имом Шофиъий айтган еди, агар мени олдимда саҳиҳ ҳадис турган бўлиб, уни олмаган бўлсам, гувоҳ бўлинглар, мени ақлим кетиб қолибди. Яъни саҳиҳ ҳадис турган пайтда мен олмаслигим мумкин емас. Саҳиҳ ҳадисни кўриб олмаган бўлсам, демак мени есим кетиб қолибди, гувоҳ бўлинглар деди. Икки бор уламолар имом шофи билан баҳс қилар еди ва у кишини улкан илмини кўрганидан кейин ўзини мазҳабини алмаштириб, шофи мазҳабига ўтар еди. Мана Абу Саъур раҳматуллоҳ алайҳ Ҳанафий мазҳабида бўлган. Имомушофийни қўлида таълим олиб, дарс олганидан кейин шофий мазҳабига ўтган еди. Мана шу абу саъур имомушофийингни синамоқчи бўлиб, бир масалада қўполроқ савол берди. Яъни дағарроқ муомала қилди. Имомушофий мана шу кишига илм беришдан аввал одоб берди. Айтдики, ё Абу Абдулла, ал инас қобла ибсас. Бу нима дегани деди? Яъни Абу Саъур фақиҳлардан, олимлардан, мана шундай бир илмли одам Имом Шофиъийнинг икки қатор гапини тушуна олмади. Нима учун? Имом Шофий тилга жуда ҳам бой одам еди. Араб тилидаги фасохат балоғат егаси бўлган кишида еди.
Ал инас қобла ибисас. Абу Саъур тушунмади. Шунда Имом Шофий ўзи жавоб берди. Ал инас бу туяни соғишликдан олдин йерини силаб силаб тайёрлашлик деди. Ал ибн сас туяни соғиш деди. Нима дегани бу? Туяни соғишдан аввал ўша соғишга тайёрлаб, силаб, сал юпатиб, ювошиб туриб соғишлик деди. Бу дегани савол сўраётган пайтингда ана шу сен сўраётган одамга бир мулойим гапир, чиройли муқаддимани тақдир қил, қадрини баён қил, миннатдорчилик билдир, кейин сўра. Ей домла, муаммо бўлади емас.
Имом Шофий ўзини шогирдларига одобдан таълим берар еди, илм ўрганишликдан аввал. Хусусан айтар еди, одамлар билан муомаласида кўпроқ у кишини насиҳатлари шеър кўринишида бўларди. Байтлар ўқиб берар еди. Ана шу байтлардан биттасини бир маъноларни ўқиб бераман. Имом Шофи айтар еди. Агар бир киши сенга такаллуф юзасидан муомала қилаётган бўлса, яъни яхши кўрганидан, сенга нисбатан қалби соф бўлганлигидан емас, такаллуф учун, сендан бир фойда кўришлик учун, сенддан бир таъмин қилганлик учун, уни тарк қилгин ва таассуф чекма. Чунки одамлар орасида бундай кишиларни ўринбосарлари албатта бор бўлади. Бундалардан узоқ бўлишлик сен учун роҳат бўлади. Ҳабиб бўлган кишига нисбатан, биз яхши кўрган кишига нусбатан, гарчи у бизга қўполлик қилса ҳам, бизни қалбимизда сабр бор.
Сен яхши кўиган ҳамма инсон ҳам сени яхши кўлмаслиги мумкин. Унга нисбатан қалбинг соф бўлса ҳам, уни қалби сенга нисбатан соф бўлмаслиги ҳам мумкин. Яъни мана шундай нарсага тайёр тур деяпти Имом Шофий. Сен яхши кўрганки одам сени яхши кўра олмаслиги мумкин. Сени қалбинг соф унга нисбатан, лекин уники соф бўлмаслиги мумкин. Ўшанинг учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисини шу йерда айтиб ўтамиз. Бир одамни йенгилроқ яхши кўригин, еҳтимол бир кун ёмон кўриб қолишинг бор. Бир одамни янгилроқ ёмон кўригин, бир кун нима бўлиб қолиши бор, яхши кўриб қолишигинг бор.
Имом Шофий улкан илм, ҳикмат, ақл егаси еканлигига уламолар гувоҳли беришган еди. У зотни қўллаб қувватлайдиган кишилар ҳам, у зотга мухолиф бўлган кишилар ҳам. Ҳусайн ибн Муҳаммад азза афароний. Бу киши айтади, мотазилиларни олимларидан бўлган бешрул милисини мажлисларида ҳозир бўлар едик, у билан баҳс қилар едик. Уни йенга олмасдик. Яъни илмли одам еди, нотазилалар бу аҳли суннавал жамоада, жамоа ақидасидан чиққан, адашган фирқалардан. Илми бор бунда. У билан баҳс қилиб, мунозара қилишликка қодир бўлмас едик. Уларнинг мужодалага ва баҳсга моҳирлигидан улар билан ҳатто кибор олимлар ҳам баҳс қилиша олмас еди. Аҳмадимда ҳамма ҳузурига кирдик дейди. Ҳусайниддин Муҳаммад. Унга устозида енди Аҳмадимда Ҳанбалдан сўраяпти, Абу Ҳанифани жаву меъус сағир китобидан ёдлашимизга рухсат беринг. Нима учун? Имом Абу Ҳанифани манҳажи ҳадисдан кўра кўпроқ ақл ва мантиққа суянган еди. Шунинг учун Абу Ҳанифани мантиғини ўқиб ўрганайлик да, онамни мўтазиллари билан баҳс қилайлик.
Аҳмадимда Ҳанбол уларга сабр қилиб туринглар. Яқинда сизларни олдингларга Мут толибий йигит келади. Мен уни Маккада кўрдим. Яъни Маккада кўрдим, келишидан хабарим бор. Мут толибий йигити Имомушофий. Ҳусайниддин Муҳаммад айтади, Имомушофий келди. Уни олдига бордик, китоблардан сўрадик. У ўзини ал ямин ма аш шаҳид китобини берди. Китобини олдим, ички кечада ўқиб ўргандим.
Иккигача ўқиб ўргандим, кейин вишрюл мирийсийни мажлисига бордим. Уни олдида одамлар ўтирган еди. Одамларда сафини ёриб ўтиб, олдига бордим. У мени кўриб туриб, ей соҳиба ҳадис, нима екан дейсиз деди. Бир масхара қилгандек. Мен бундай сўзларни қўй. Битта гувоҳ билан қасамни бекор қилишни далили нима дедим? У жавоб беришни бошлади. Нима деб жавоб берса, мен Имом Шоҳийни китобидан ўқиган нарсам билан жавоб қайтаравердим. Мунозара қилдим, савол беравердим, йенгиб қўйдим. Биронта ҳам ҳужжат келтира олмай қолди. Шунда бояги мўтазили олим айтдики, бишр ал мириси, бу деди, сизларни қопинглардаги нарса емас бу. Яъни сизлар аҳли ҳадислардаги бор илм емас бу деди. Биляпти қайердан келаётганини шабадани. Бу сизларни қопилардаги нарса емас. Булар мен Маккада кўрган йигитни сўзларидан деди. Унда ўша йигитда дунёдаги одамларни ярмини ақличалик ақл бор деди.
Ким гувоҳлик беряпти у кишини аҳлига? Имомушофийга мухолиф бўлган мўтазиланинг олими. Уни ақли дунёдаги ярим одамларни ақличалиги келади. Имом Шофий Мисрни зиёрат қилишини хоҳлади. Ундаги Фустот шаҳри илм шаҳри еди. Ана шу шаҳардаги улуғ имомлардан, улуғ фахиҳлардан Лайс ибн Садр раҳматуллоҳу алайҳи вақтида бу вақтда у киши вафот етган еди. Мисрда биласизлар мана Имом Молиқнинг мазҳаби ёйилган еди. Мана шу Мисрга бормоқчи бўлганлигини Имом Шофий байт қилиб ёзган, мазмуни қўйлигича. Нафсим Мисрга боришни хоҳлади. Билмадим, ютуқ ва бойликни деб нафсим у йерда хоҳлаяптими ёки қабрни дебми? Кўнглим Мисрга боришини хоҳлаяпти, тушунмадим, билмадим нимага. Бир бойлик борми, ё бир муваффақият борми, ёки қабр борми? Субҳаналлоҳ, Имом Шофий Мисрга борди, шуҳрат қозонди. Ютуққа ҳам еришди. Бойликка ҳам ега олди, қабрни ҳам топди. Мана шу жойда вафот етди. Юз тўқсон тўққизинчи йил ҳижрий йилда борди, беш йил шу йерда Имом Шофий турган бўлди. Ишни бошида мисрликлар Имом Шофийни танишмади.
Қадрини билишмади. Енди айрим кишилар келиб, ўзингизни танитмайсизми, шеърларингизни айтмайсизми, фасоҳатингизни, балоғатингизни кўрсатиб, бир танилмайсизми деди. Машҳурликни таклиф қилишди. Ўзингизни таниқмайсизми деса, Имом Шофий жуда қаттиқ жавоб берди. Шер байт қилиб жавоб берди. Ана шу байтини маъноси, машҳурликни қувган одам ақл йўқ одам деб жавоб берди . Кейин уларга байтлар билан жавоб берди маъноси. Ду руҳ гавҳарларни қўй қўзилар орасига сочайми? Терилган чиройли сўзларимни фарқига бормайдиган, қадрламайдиган саводсизларга айтайми? Умримга қасам, агар енг ёмон йерларда зойи бўлиб кетса ҳам майли, аммо уларнинг орасида улуғ сўзларимни зойи қилмайман. Агар Аллоҳнинг фазли билан илм ва фазилат егаси бўлган кишиларни топсам, уларга билганимни ўргатаман ва уларнинг суҳбатидан баҳраманд бўламан. Билганимни ўтказаман, билмаганим улардан ўрганаман. Агар ундай бўлмаса, илмимни ўзимда ушлаб тураман. Ким жоҳилларга илмни берса, илмни зойи қипти. Ким илмни ҳақли кишиларга бермаса, илмга зулм қипти.
Е кейин машҳур бўлиб кетаверди. Кейин машҳур бўткетаверди, аммо бу нарсага интилгани йўқ. Демак, Мисрга келган пайтда аввалида одамлар танимади, у кишини қадрини билишмади, аммо танишганидан кейин қаттиқ яхши кўриб қолишди. Имом Шофе ҳам уларни яхши кўрди. Имом Шофий раҳматуллоҳу алайҳи беш йил фаросат илмини ўтириб ўқиб ўрганган еди. Фаросат илми. Одамни юриш туришига қараб баҳо бериш, юзидаги аломатларга қараб туриб баҳо беришлик бу кишида ниҳоятда ривожланган бўлган. Биласизлар, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни тарихида аҳли фаросалар Маккага келар еди ва одамлар ёш болаларни олиб бориб ўтказиб, ҳалигиларни юзидаги нарсани ўқитишга ҳаракат қиларди. Бу бола енди фалонқа бўлиши мумкин, фалонқа бўши мумкин, олим бўлиши мумки, полвон бўлиши мумкинки, бой бўлиши мумкун.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш бола еканлар. Амакиси Абу Толиб, ана шу аҳли фаросани олдига ўтказиб туриб, мени боламни ҳам бир кўрчи дейди. Ҳалиги аҳли фаросат Пайғамбаримнинг юзига шундай қарайди да, қатиб қолади. Мана шундай кўзини ололмай қолади. Абу Толиб қўрқиб кетади. Шунда ҳалиги фаросат аҳли гапини гапиришдан аввал унақа чалғиб кетади. Бу ёққа қарагунча шартта олиб кетиб қолади Пайғамбаримизни. Ҳалиги қараса йўқ, қани мадаги бола дейди. Ей, бу умуман бир бошқача одам бўлади дейди, лекин Пайғамбар бизни кўрсатмайди. Имомушофийни мана шу фаросати илми бўлган.
Музания айтади, имомушофийе билан жоме масжидида бирга ўтирар едик. Бирдан бир одам кирди да, ётиб ухлаётган одамларда айланиб бирма бир тикилишни бошлади. Музанийе айтади, имом менга айтди. Ўн ўн одамга бориб туриб, кўзи ғилай, қора қулинг қочиб кетдими? Деб сўра деди. Музанийе борди да, ей биродар, битта кўзи ғулай, қора қулларингиз қочиб кетдми? Деди. Ҳа, деди.
Деди, юринг деди. Имом шофийни олдига бошлаб келди. Имом шофийевни олдига келиб туриб, қани мени қулим деди. Деди, ҳибсда, қамоқда деди. Кетди. Шунда Музанийе ҳайрон бўлди. Биз ҳайрон қолдирдингиз у. У кимни истаётганини қайердан билдингиз? Қайердалигини ҳам қайердан билдиз? Тушунтириб беринг деганди, Шофий айтди. Оламга кирган одам, фаросатда бу.
Ухлаётганларни орасидан қараб юрибди, демак, кимнидир қидиряпти, кимдир қочган. Қора одамларни қараяпти, демак, қўл қочган. Кўзига тикиляпти, демак битта кўзида бир аломати бор деди. Музани айтди. Бўпти, қулни қидираётганлигини билибсиз, қамоқда еканлигини қайердан билдингиз? Деди. Айтдики, одатда шундай бўлади. Агар улар қуллари қочса, йегани ҳеч нарсаси йўқ, оч қолади. Оч қолса ўғирлик қилади. Ўғирли қилиб қонни тўйғизгандан кейин фасодга юради, яъни зинога юради.
Енди шу пайтгача егаси топибдими, демак ҳали ушалгани йўқ. Ўшанинг учун истаб юрибди. Агар мен айтган ишларни қилган бўлса, албатта қамоқда бўлади деди. Қамоқдан ҳибсдан қўлини топиб келди. Биз биродарлар мана шундай одамлар ҳақида гаплашяпмиз. Булар нафақатгина диний билимларни ўрганган, дунё илмларини ҳам ўрганган. Фаросат илмини ўргаган, одамни юзига қараб туриб, юзидаги бор яхшиликларни ўқий олган. Имом Шофий раҳматуллоҳу алайҳни Имом Умони кўрганда нима деди? Сени буюк кишан кутиб турибди деган еди. Сен катта одам бўласан деётган еди. Ақули ҳовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллоҳи роббилан илмий. Вассолату вассалому ала саидина Муҳаммад ва ала алихий ва ашабиҳий ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳий баракатуҳ. Мазҳаббоши, имомларимизни ҳаётини ўқишликдаги, навбатдаги дарсимиз. Демак, Мисрга келган дастлабки вақтида Имоми Шофий раҳматуллоҳ алайҳ ўзига аҳил бўлган кишиларни топмади. Аммо одамлар Имоми Шофийни кейин танишганидан кейин яхши кўриб қолишди. Имоми Шофий ҳам уларни яхши кўрди. Мисрда Имоми Шофийнинг шуҳрати кенг ёйилди.
Ҳорун нисаъд ал айлай айтади Имоми Шофийга ўхшаган кишини кўрган емасман. Уни ёнига келдик, намоз ўқиётган еди. Уни юзидан кўра чиройлироқ юзни, уни намозидан кўра чиролироқ бир намозни кўрмаган едим. Гапиргани деса, уни сўзларидан ҳамма лол бўларди. Унинг сўзлари ҳаммани сўзидан гўзал бўлар еди, унга маҳлиё бўлиб қолдик. Бутун Мисрга Имомий Шофийнинг шуҳрати ёйилди. Робия ибн Сулаймон айтади, валлоҳий одамлар орасида унинг шуҳрати худди Али розияллоҳу анҳуънинг шуҳрати йўйилгандек ёйилди. Одамлар Имом Шофийни атрофига келиб, илм ўргана бошлашди. Имом Шофийний Маккайи Мукаррамада ҳам илм ҳалқаси бўлган, Бағдодда ҳам илм ҳалқа бор еди. Мана енди Мисрга келди, Фустот шаҳрида Амру нул Ос розияллоҳу анҳун номидаги масжид бор еди. Мана шу жойда дарс ажратишни бошлади. Мана шу ҳалқага келадиган одамларнинг сони жуда ҳам катта бўлди. Енди у киши фақатгина, фақат араб тилидан, ё Қуръондан, ё тавсиядан дарс бермас еди. Ҳаммасидан дарс берар еди. Бу кишилар исломий илмларни ўзида жамлаган еди. Булар енсиклопедия еди. Имом Шофийни мана шу Мисрда берган дарс халқаларни йўналиши турлиг еди.
Қуръон аҳиллари, ҳадис аҳиллари, мунозара, музокара аҳиллари, араб тили, шеър, наҳу аҳиллари келиб, Имом Шофийни мана шу мўл, кўл илмидан баҳраманд бўлишар еди. Имом Шофий мана шу Мисрда турганида ўзининг машҳур Ар Рисаля китобини қайтадан кўриб чиқди. Бу китобини Ироқда ва Ҳижозда бўлганда ёзган еди, лекин Мисрга келганда қайтадан кўтиб чиқди. Шунинг учун у кишини фиқҳига бўлинади. Мисрга келмасдан туриб айтган фатволари бўларди. Мисрга келгандан кейин бир фатволарни бошқадан кўриб чиқди. Шунинг учун ески фиқҳ, янги фиқҳ дейилади, Имом Шофиъининг фиқҳи.
Имом Шофиъйи мана шу китобини ёзиб тугатганидан кейин аррисаларни саксон марта ўқиб чиққан екан. Камчиликларни тузатиб. Камчиликларни тузатиб, камчиликларни турзатиб, тузатиб, охиратган еканки, валлоҳи, Аллоҳ Таоло ўзини китобидан бошқа ҳеч қайси китобни комил бўлишини хоҳламаган екан деган екан.
Яна Имомушофийни мана шу Мисрда туриб ёзган китобларини енг катталаридан Китобул Умр. Имомушофийе ўзида илмни, хулқни, фасоҳатни ва балоғатни жамлади. Шу билан бирга у киши яна зоҳид, саховатли инсон еди. Айтар едики, Имом Шофиъйи бирор бир киши мендан ҳожатини сўраб келса, ўша ҳожати менда бўлмай қолиб, узр сўраш мен учун катта мусибат дер еди. Яъни қўлида пул бўлсанглар, инқилоб қилиб юборар еди. Ўшанинг учун фахр яшар еди.
Имом Шофийнинг шогирди, доим ёнида юрган ҳамроҳи Робия ибн Сулаймон уйланди. Шогирдидан сўради. Аёлингга қанча инфо қилдинг? Яъни маҳлия қанча пул белгиладинглар деди. Ўттиз динорга келишдик деди. Устозни сўради. Аёлингга қан ча инфо қилдинг?
Робия айтди, ундан олти динорни бердим. Қолгани кейинга қолди. Имом Шофий ўзида йўқ еди, бировдан йигирма тўрт динорни олдида шогирдига бериб, тезроқ узиб олгин деди. Имом Шофийни бир қўшниси бор еди. Имом Шофийга кириб қолди. Имомни бир кийими бор екан, шуни кичрайтириш керак еканми, шу хуллас бир қараш керак екан. Олиб чиққан еди, бояги чевал қўшниси тикиб берди, тузатиб берди. Имом бир динор тилла танга берди. Бу қиммат пул. Бу қиммат. Ҳалиги қўшни тикувчи пулни олиб кулди. Кулувди, имом шофи қараб туриб, агар бундан кўпроқ бўлганда яна берардим деди. Тикувчи айтдики, Аллоҳ сизни ислоҳ қилсин, сизни ёнингизга саломлашгани керувдик холос, ишлагани емас деди. Имом айтди, ундай бўлса сиз мени меҳмоним екансиз. Енди меҳмонни ишлатишлик мурувватга тўғри келмайди, олаверинг деб берди. Демак, саховатли инсон еди, дунёга ҳирс қўймаган еди, шунинг учун фақир яшар еди.
Робия мусулмон айтади, садақа қилмаган куни бўлмас еди. Хоссатан рамазон кечаларида. Абу Саъур айтади, камдан кам ҳолатда Имом Шофий қўлида пул ушлаб турар еди. Имом Шофий иффат ва шараф егаси еди. Ори номусли одам еди. Рашқи бор ғайюр одам еди. Аёлларга нисбатан еркакларни ғайюр бўлишлиги кераклигини айтар еди. Тарғиб қилар еди. Имом Шофий айтарди, иффатли бўлинглар. Аёлларингизни ҳам иффатли қилган бўласизлар. Мусулмон еркакка ярашмайдиган нарсадан еҳтиёт бўлинглар, зинодан. Албатта зино қарз кабидир. Агар ундан қарз олган бўлсанг, билки унинг вафоси аҳли байтингдан бўлади.
Имом Шофий ва ҳазил мутойиба. У киши мана шундай улкан илм егаси, шундай бир ҳайбат, салобат егаси бўлиши билан бирга, яна ҳазил мутойиба ҳам қутурар еди. Бизчи, бир масжидни имоми ҳақида, бир маҳаллани домласи ҳақида гапирмаяпмиз. Оддий одам ҳақида гапираётганимиз йўқ. Имом Шофий мана шунча бир илм, улуғлик егаси бўлиб туриб, яна кечиримли еди, содда еди, ҳазил мутойибани ҳам йўқотмаган еди. Мен озгина бунда ҳазиллашиб ҳам турар едим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳазиллашган, биласизлар. Фақат Расулуллоҳнинг ҳазили чин еди.
Имом Шофий Абул Алия Рияхийдан бир ҳадисни ривоятини ешитди. Кулган кишини таҳорати кетишлиги ҳақидаги ҳадис еди. Мана шу ҳадис саҳиҳми деб сўрашганида, Имом Абул Алия Рия хийнинг ҳадиси ҳам Риякҳ деб қўйди. Яъни йел дегани Риякҳ дегани ёки шабада дегани. Ўзи шабада екан деб йел екан ати. Уни ҳадиси ҳам нима деди? Йел деди. Ҳаромни Усмони исмли кишидан бир ҳадис айтишган еди. Бу мавзу ҳадис еди, саҳиҳ емас. Бу ҳадис ҳақида нима дейсиз зода? Ҳаромнинг ҳадиси ўзини исми каби деб қўйди. Яъни, ати ҳаром екан, бу ҳадиси ҳам ҳаром деди.
Имом Шофий бетоб бўлиб турганида, бояги шогирдни Робия сўради. Аҳволингиз қалай? Деди. Ҳолим заиф ей Робия, деди. Шогирдни, Аллоҳ заифлигингизни кучайтирсин, деди. Имом кулиб, агар заифлигимни кучайтирса, мени ўлдириб қўяр екан да бўлмасам. Яъни заифлигингизга куч берсин, қувват берсин деб туриб, лекин нот бошқа сўзни айтган еди. Имом Шофия айтади, яманга сафар қилиб кетаётганимизда йўлда бир дам олгани тўхтадик, йерга дастурхонни солдик, овқат тайёр бўлгандан кейин шом вақти бўлиб қолди. Аввал намоз ўқиб олайлик, кейин овқат йемиз дедик. Дастурхонда иккита пишган товуқ турувди. Намозда турганимизда битта тулки келиб, тоғни биттасини кўтариб кетди. Намозни ўқиб олиб, афсус чекдик. Битта товуқ кетиб қолди. Енди ўтириб иккинчисини бир йеймиз деб турсак, нандароғдан тулки кўринди да, шомдан кейинги пайт ғиррашираб, оғзида бизни товуқимиз турган еди. Қўйди, кетди. Югуриб бордик, олиб қарасак, бу дарахтни пўстлоғини юмалоқ қилиб кўтариб келган екан дейди. Кулиб турсак, келди да, иккинчи тоғни ҳам уриб кетди дейди. Яъни битта тулки икки бор уламоларни нима қилди? Алдаб кетди.
Имом Шофиъйни фаросати. Фаросат деган илм бўлган, биродарлар. Буни аввалам айтганмиз, аҳли фароса, шу илмни егаларини аҳли фароса дейди. Одамни юзига қараб туриб, юзидаги аломатларга қараб туриб бу кишига баҳо бера олишлик. Мана бу инжир екан, бу бахил екан, қайсар екан, мунсик екан, жаҳли тез екан, хуллас. Бу киши мана шу илмни ўтириб бир неча йил яманда турган пайтида ўрганди.
Айтади, яманда ўрганган нарсалардан бири фаросат илми еди. Ироққа қайтишимизда бир аробига дуч келдик. Уни юзига қараб туриб, Имом Шофиъий, бу одам жуда ҳам хасис одамга ўхшаяпти, деди. Бояги илмни ўрганганда, бояги илмни олганда, шу илмига асосланиб туриб, шу илмидан келиб чиқиб туриб, хасис одам екан деб қўйди. Ҳалиги одам чодирга таклиф қилди. Узур айтдик. Ҳамма ҳар қанча узур айтмайлик, кирмаслик иложи бўлмади. Уни чодирига кириб ўтирдик. У дерди капалак бўлиб хизматга турди. Бир жонлиқни сўйди, сут соғиб олиб келди, овқатни пиширди. Зўр зиёфат қилиб берди. Имом Шофий нима девди буни?
Тонг отгандан кейин яна битта жонлиқни сўди. Яна сут олиб келди. Яна қолишимизни талаб қилди. Биз узр айтдик, кетишимиз керак дедик, у қабул қилди. Бизни кузатиб чиқди. Менга бу ҳолат жуда ҳам оғир келди. Чунки шунча йил фаросат илмини ўрганибман у, бу илм менга юқмабди шекилли. Бу одам ҳақидаги тасаввурим тўғри чиқмади. Шунча меҳнатим, вақтим бекорга кетибди дедим. Илм менга ювмабди дедим. Кейин чодирдан чиқиб анча юришгандан кейин аъробий сўради. Бирортанглар мени аввало танирмидинглар? Йўқ. Бирортанглар мени дўстиммидинглар? Ҳа йўқ дедик. У яна сўради. Бирортанглар, мени отамни танирмиди? Биз йўқ дедик, ва айтдики, бирортангларда отанглар мени отамни таниймиди? Йўқ дедик? Ундай бўлса йеганингларда тунагинлар тўланглар пулини деди.
Имом ушов айтади, Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Фаросатинг мени ўрганганим бекорга кетмабди. Ақл қовли ҳа да, Астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи иборатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ. Ҳероб билан аламин. Вассалоту вассаламу ала саидина муҳаммад ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабард. Ассалому алаикум ва раҳматуллоҳ иборатуҳ. Бирҳам. Бисмиллаҳир раҳманир роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилгандилар, олий ва қурайшин я мула ул арда илман. Яъни келажакда бўладиган бир ишдан бир башоратки, Расулуллоҳ дедилар, Қурайшлик олим йерни илмга тўлдиради деган едилар. Ана шу Қурайшлик олим Имом Шофи раҳматуллоҳ алайҳ деб айтади уламолар. Чунки мана айтдик, йер юзида кўзга кўринган мана шу фиқҳий илм, умуман илмларда устозлар айтиладиган бўлса, тўрттаси шулардан учинчиси Имом Шофий раҳматулло алайҳ бўлди. Имом Аҳмад айтганидек, Имом Шофий дунё учун қуёш, инсонлар учун офият каби. Демак, аҳли суннавал жамоа ақидасидаги одамларни тўртта имомини учинчиси Имоми Шофий бўлади. Имом Шофий роҳматулло алайҳи фиқҳий масалаларни йечиб, уларга жавоб беришлик асносида қайси қоидага асосланиб, йечганлигини ҳам баён қилган.
Мана шунинг натижаси ўлароқ усул у фиқҳ деган илмга асос солинди. Имом Шофийгача бу илм бўлмаган еди. Имом Шофия мана шу илмнинг муассиси ҳисобланади. Имом Шофийни илмга бўлган интилишини таърифлаб беришини сўрашди. Сўралди. Илмга бўлган рағбатингиз қандай? Имом жавоб берди. Аввал ешитмаган битта ҳарфни ешитсам, билмаган аввал, аввал билмаган битта нарсамни ешитсам, билсам, бутун жасадимни қулоққа айланишини хоҳлар едим. Қулоғим ешитиб ҳузуллангандек, жасадим ҳам ешитиб ҳузуланса. Илмга бўлган харидлигингиз қандай деб сўрашганида, бахил, молга ўч кишини, бойликни тўплашликка харидлиги қандай бўлса, мени илмга харидлигим шундай деб жавоб берган еди. Илмга бўлган талабингиз, илмни қидиришингиз қандай деганида, ягона боласини йўқотиб қўйган аёл, боласини қандай қидиради? Мен илмни мана шундай қидираман дерди. Аллоҳнинг раҳмати бўлсин у кишига. Имом Шофий раҳматуллоҳу алайҳ дин устида талашиб тортишлик ҳақида айтган бир сўзи бор екан. Айтадики, ал миро офид дин юқсил қолб ва юрид фут доғайн. Динда талашиб тортишдик маза бемаза. Катта кичик масалалар, нафл амаллар.
Динда талашиб тортишлик бефойда. Қалбни қотиради, одамларни ўртасида нафратни пайдо қилади. Ўзи бу уламолар ўртасидаги бўлган фиқҳ ихтилофлар бор ва бу ихтилофларда бўлиши Аллоҳ Таолони ҳурматга берган раҳмати. Аммо бу ихтилофлар жузъий масалаларда бўлган, майда масалаларда. Қўлни кўрака қўйиб туриш керакми, киндикни қўйиб суриш керакми, оминни ошкора айтиш керакми, махфий, бу майда масалалар. Асосий усулларда, асосий саволларда, ақидага тегишли бўлган масалаларда уламолар ҳаммасидан иттифоққа келган. Ўзи асли диндаги ихтилофни, диндаги тортишувларни уламолар қилса тўғри бўлар еди. Чунки иккала олим тортишиб, ўзини ҳужжат далилини келтириб, кейин ажрашиб кетаётганда, бир бирига муносабати яхши ҳолатда кетворарди. Аммо мана шу ишни илмдан хабар ололмаган, саводсиз, ово халқ қилди, ўртадан мўлда бўлинишлар, фирқаларга, тоифаларга ажрашишга келиб чиқди. Юнус ас садофи айтади имому шофийдан кўра ақллироқ одамни кўрмадим. Бир масалада мунозара қилиб қолдик. Бу киши ҳам фақиҳлардан еди. Иккаламиз ихтилоф қилдик, келиша олмадик. Кейин ажрашиб кета еканимизда, келди да мени қўлимдан ушлаб туриб, ей Абу Мусо, битта масалада келишиб келишолмай қолган бўлсак ҳам, биродар бўлиб қолсак бўлаверадими деди.
Мана, олимларни ихтилоф қанақа? Сиз ўзингизни ҳужжатингиз ўзингизга кучли бўляпти, меники ўзимга. Келишолмадик. Енди бир биримизни ёмон кўрмай қўяверайлик. Биродар бўлиб қолаверайлик. Юнус айтади, астогдафе, албатта бу имомушофийни улкан ақлига далолат қиладиган нарса еди. Суфёновни уяъийни бир ҳадис ўқиган еди, Имом Шофия ешитиб ўтириб, ҳушидан кетиб қолди. Шунда, Суфиёнга айтишди, е Абу Муҳаммад, Имом Шофий вафот етди, деган еди. Суфиён айтди, бу киши ҳақиқлардан деб айтдик. Суфиён а итди, агар шундай бўлган бўлса, ўзини замонасини енг афзал одам ўлибди, деди. Мана шу кишилар Имом Шофия деган баҳоси шундай еди. Имом Шофияйни ихлосига далолат қиладиган сўзи. Роббийевни Сулаймон Имом Шофийнинг енг пешқадам шогирдларидан айтади. Имом Шофия айтган еди. Одамлар мендан ўрганган илмни, мендан ўргангани илмини менга нисбат қилмаслигини хоҳлар еди. Тушунарлими? Илмни денгизи бўлиб туриб, шунча илмни ўргатиб қўйиб туриб, Шофийдан ўрганганман демаса ҳам майли дерди. Кичкинагина арзимаган бир нарса қилган боламиз, бир ҳафта мақтаниб юрамиз. Озгина бир иккита одамга таълим бериб қўйган бўлсак, кейин нима деймиз?
Мени шогирдим деймиз. Биродар, айрим аҳли илм бўлган кишилар оғзини тўлдириб мени шогирдимиз дейишни яхши кўради, сўрамаса ҳам. Индамай қилавер. Агар ўша одамдан сизни устозингиз ким деб сўраса, айтади. Айтади. Аммо ихлосингизга путур йетказма. Дунёвий илмларда бир қандайдир муваффақиятга йетишган, бир илмий ишлаб, илмий иш қилган, бир кашфиёт қилган одам, уни қилган кашфиётини биров ўзимникида деса, у авторский правани поймол қилиш дегани. Дунё ишларида шунақа. Аммо диний билимларда унақа емас. Тушунарлими? Фалончи домлада айтишган маърузи яна, худди ўзингникини гапиргандай гапиравер. Айтмай қўявер, майли у домла хафа бўлмайди. Муҳими нима қил? Йетказ. Муҳими одамларга динни ўрган. Имомушафий мана шундай бир мухлис киши еди. Мендан ўрганган илмини менга нисбат қилмаслигини хоҳлар едим. У кишининг шогирдларидан музний айтади, мени қалбимда тавҳид масаласида бир, бир нарса пайдо бўлди. Бир шайтон бир гумон олиб келди. Шайтонга итоат қилмадим, лекин қалбимга гумон келди. Мен айтдим ўзимга фақат имом шофий мана шу мушкулани ҳалол қилиб беради менга. Шофийнинг олдига бордимда, масжидда ўтираркан, шу йерга тушиб, олдида ўтир дедим. Қалбимда тауфит масаласида бир мушкула пайдо бўлди.
Бир гумон. Бир шайтон бир фикрни олиб келди. Шу ҳақида нима дейсиз деди. Енди айтяпмиз, Имом Музний, Имом Шофийни енг пешқадам шогирдларидан бўлган. Мисрда. Ғазабланди Имом Шофи айтдики, қайерда турганингни биласанми? Мисрда туришибди. Ҳа деди. Аллоҳ Таоло мана шу Миср йерида Фиръавнни тушунтирганини биласанми? Биламан. Айни қайерда тушунтиришлиги ҳақида сўраш керак деб юрганми Аллоҳ деди. Йўқ деди. Пайғамбаримиз қайерда чўккан деб сўрайлар деганми? Йўқ деди. Соҳа боради бирортаси бу ҳақида гапирганми деди. Йўқ дедим. Имом Шофий давом етди. Осмонда нечта юлдуз бор биласанми деди. Йўқ. А фалон юлдуз деди. Вазни қанча, ҳажми қанча, ичида нима бор, тафсилотлар биласанми деди. Но деди. Имом Шофий айтдики, махлуқотлардан бўлган, кўзинг кўриб турган нарса ҳақида кўп нарсани билмаслигинг мумкин. Кўзинг кўриб турган нарсани нималигини билмайсан у, мана шу кўзинг кўрган нарсаларнинг холиғини сўрайсанми? Яъни кўзинг кўриб турган нарсага ақлинг йетмаганда, кўрмайдиган, сени кўзингга кўринмайдиган Роббингга, Роббингни зоти ҳақида фикр қиласанми?
Кейин Имом Шофий таҳоратдан мендан бир нозик масала сўради. Хатога йўл қўйдим. Кейин айтди, бир кунда беш маҳал муҳтож бўласан шу таҳоратга. Шу билишинг керак бўлган нарсани илмини қўйиб, Холиқни зоти ҳақида сўрайсанми деди. Биродарлар, биз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, Аллоҳ Таолонинг зоти қандай еканлигини идрок қила олмаймиз. Аллоҳ Таолоси билан бизга юзлаган оятларда ақлимизни ишлатишга, фикримизни юритишга, мулоҳаза қилишга келиб юрган, маҳлуқотлари ҳақида.
Аллоҳни зотида ҳақида фикр қилган одам ҳеч қачон буни тагига йета олмайди. Демак, киши ақли йетмайдиган нарсага емас, балки ақли йетадиган нарсага ўзини вақтини сарфлашлиги керак бўлади. Имом Шофий ўзини тунги ҳаётини ушга бўлган еди. Бир қисмида ёзар еди, бир қисмида намоз ўқир еди, учинчисида ухлар еди.
Имом Шофи айтади, раҳматуллоҳу алайҳи, ўн олти йил қорнимни тўйдириб овқат йемадим. Ўн олтинчи йил тўйдириб юбормадим. Бир марта шундай бўлганди, қўлимни тиқиб қайт қилиб чиқариб юбордим. Имом Шофийда яна бир ажиб сўзига қулоқ соламиз. Имом Шофи айтган едилар, ким ғазаблантирилса ҳам, ғазабланмаса, бас у ешик екан.
Яъни бир иш бўлди, ҳақиқатдан ғазабингизни қўзиб тортадиган иш у. Шунда ҳам спокойно турса, демак ешик екан бу дейди. Аллоҳни хатлари бузилди. Зулм бўлди, ноҳақлик бўлди. Шунда ҳам индамай тураётган бўлсангиз, аччиғиз келмаётган бўлса, ешик деган екан. Аммо ғазабини тия олмаган одам икки марта ешик деган еканда. Бир ғазабланди, сўнди. Биласизлар, ғазабда тўрт хил ҳолат бўлади. Тез келиб, тез кетадиган. Секин келиб секин кетадиган ва кейинги иккитаси. Енг яхшиси ғазаби секин келиб, тез кетадиган одам. Ғазаби секин келади, тез кетади ғазаби. Енг ёмони, ғазаби тез келиб туриб, секин кетадиган.
Имом Шофининг сўзларидан, ким одамлар уни рози қилишга уринсалар ҳам рози бўлмаса, бас у шайтон екан. Сизни хафа қилиб қўйди, кўнглингиз оғрибди, ножўя иш бўлиб кетди. Кейин кечирим сўради. Сизни рози қилмоқчи бўлди. Қабул қилмасангиз, шайтонсиз деб айтяпти. Ким? Имом Шофий раҳматуллоҳу алайҳи.
Имом Шофий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳақида гапириш ҳақида шундай дейди. Имом Шофия айтарди яна, Расулуллоҳни саҳобалари ҳақингизда ёмон сўзни гапирма, чунки қиёмат кунида сенга хусуматчи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг юзи бўлади. Чунки ростини айтганлар ла таъсу боси ҳаби. Мени саҳобаларимни сўхманглар деганлар. Чунки дунёдаги бор олтинни, бор бойликни сарф қилсанглар ҳам, мени саҳобаларими йетган мақомига ҳеч қачон йета олмайсизлар дейди. Шунинг учун Аллоҳ азиз ва жиҳали сиз билан бизни ана шу саҳобалар ўртасида кечган фитналик кунлардан омонда сақлади қиличларимизни, енди тилимизни еътибор қилайлик. Саҳобаларни, уламоларни муҳокама қилганини еътибор қилиб олайлик. Чунки армияга бугун борган бола ўттиз йиллар генераллик қилган, генераллар тактикани ҳал қилаётганда бу ёш бола келиб туриб ақл ўргатса ёки фикр билдирса, чақча келади дейди. Ёки бўлмасам ўн йил оператсия қилиб юрган хирург, иккитаси нима қилай деб келишяпман, мен тортишиб турган пайтда, қайтисини олиб бериб турадиган ҳамшира қиз, бундай қилинглар деса, ақлга сиғмайди. Шунинг учун биродарлар, саҳобалар ҳақида яхши гапирамиз. Ким бор, уламолар ҳақида фақатгина яхши сўзни гапирамиз. Ақулу қовли ҳа да астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Ассалату ва ассалому алайҳи ашрафил мурсалин ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин.
Аммабат, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Масхаб бош имомларнинг ҳаётини ўқишликдаги навбатдаги дарсимиз, Имом Шофий раҳматуллоҳу алайҳнинг ёзган китоблари кўп еди. Имом Шофий бир шаҳардан иккинчисига кўчиб ўтар екан, китоб ёзарди. Ана шу шаҳардаги аҳли илмлар билан бўлган баҳс мунозараларни ҳам қоғозга тушириб қўяр еди. У зот фиқҳ, ақида, луғат, тарих, сийрат, ҳикмат, тиб, ҳатто камон отиш дейдаги илм ҳақида ҳам бир нарсалар ёзган еди. Аммо уларда бизга кўпчилиги йетиб келмаган. Ёқутур Румий айтади, Имом Шофийни юз қирқ йетти га яқин китоби бор еди деб айтади. Енди албатта бу кичкина китобчалар, озгина варақлар, ҳаммасини қўшгани мана шу юз қирқ тўрт га борар еди. Мўғуллар Боғдодни егаллаган пайтида жуда катта кутубхонани йўқ қилишган. Имом Шофиъйни китоблари ҳам мана шу йерда бўлган. Ана шуларда мана бу умуман маҳрум бўлди ана шу даврларда. Ибн Ҳажар айтади, Имом Шофи' раҳматуллоҳ алайҳнинг мана шу кўзга кўринган, сақланиб қолинган, нотабар бўлган китобларидан Рисола ал Жадида, Рисола ал Қодима, Ихтилоф фил Ҳадис, Аҳкамул Қуръон, Сифату Амри ва Наҳи, Ихтилоф Малик ва Шафиъи, Ихтилоф Илоқийин, Ихтилоф Маъл Ҳасан, Сунан, Мабусур, Мансурот ал Ҳужжат ва бундан бошқа китоблар.
Имом Шофи' раҳматулло аликни олдига ҳадис илми егалари келиб, Ҳанафийларни китоблари ҳақида бир раи ни айтишини сўрашди. Шунда Имом Шофи' Муҳаммадиддин Ҳасан аш Шайбонийни китобларидан нусха олишликни хоҳлади, нуста қилишни берди ва айтади, бир йил ичида Имоми Абу Ҳанифани мазҳабини китобларини ўқидим ва уларни ҳаммасини ёд олдим.
Қаранг, Ҳанафий мазҳабига тегишли йўл шу пайтда қанақа китоб бўлса, бир йил ўқиб, ҳаммасини ёдлаб олдим дейди. Имом Шофиъйни яна бир китоби, ас Сияр, тарих китоби. Яна бир китоби мана шу Ҳанафий маззабини китобларини ўқиб бўлиб, ёдлаб бўлгандан кейин, ўзини райини билдириб, бир китоб ёзди, у китобни Ати ал Бағдодийга бўлди. Ал Бағдодий. У кишини фиқҳ асосан бир суянадиган китоб, бу Китобул Ум. Ум дегани она дегани. Она китоб дегани. Енди шундай дейилишига сабаб, Имом Шофийни бошқа китобларини олдида бу китоб она ўрнида еди. Аввалги ҳамма китобларни ичида бор нарса мана шу Китобул Уммни ичида жамланган еди. Ар Рисалалар китоби, мана айтганмиз дарсларимизда, Усулул Фиқҳ илмида ёзилган биринчи китоб. Имом Шофий раҳматуллоҳ алайҳигача Усулул Фиқҳ илми бўлганмас. У киши мана шу Рисола китобидан кейин мана шу илм мусулмонлар орасида пайдо бўлди.
Ихтилофу Малик. Бу Имом Шофий ўзини устози Имом Молик билан ўртасида фиқҳий ихтилофларни мана шу китобига ёзган еди. Имом Шофийнинг шогирдлари. У киши аксар ҳаётини Ҳижозда яшаб ўтди. Макка билан Мадинада. Енди мана шу яманга борганини, Мисрда беш йил турганини, Ироқда уч йил яшаган ҳисобга олмаса, асосан ҳаёти Ҳижозда ўтди. Макка, Мадинада. Мана у кишини шогирдлари жуда кўп бўлган. Ҳижоздаги шогирдлардан бир катталарни айтамиз. Биринчи шогирди Муҳаммад ибн Идрис. Қаранг, бу Имом Шофийнинг ўзини ати, Муҳаммад ибн Идрис. Бу шогирдини ҳам ати худди шундай бўлган. Устозига отдош бўлган. Кейинги шогирди Абу Исъҳоқ. Бу Имом Шофийнинг амакиваччаси бўлади. Иброҳим имни Муҳаммад ибн Аббос, ибн Умар ибн Шофий. Амакиваччас. Ҳижоздаги учинчи шогирди, катта шогирдларидан мусо ибн абилжарут, тўртинчиси абу бакр ал ҳумайдий. Исми Абдуллоҳ ибн Зубайр бўлган. Бу Ҳижоздаги шогирдлари, енди Ироқдаги шогирдларни. Аҳмадимни Ҳамбал. Бу киши Ҳамбали мазҳабининг имоми. Имом Шофийе Имом Молийда қўлида ўқиди.
Имом маҳмадимни ҳамбали имом шофийда қўлда ўқиди. Яъни учта домла бир бирига шагйи тўляпти, учаласини ўзини мустақил мазҳаби бор. Кейинги шогирдни ироқдаги абу саур ал калби. Бу киши ҳадис илмида жуда ҳам билимдон киши еди. Бир аёл келиб, муҳаддис олимлардан сўради. Ҳайз ҳолатдаги аёл, маййитни ювса бўладими йўқми? Шунда ҳалиги муҳаддис олимлар бир бирига қараб жавоб топиша олмай турди. Шунда Абу Саъур келиб қолди, Имом Шофийнинг шогирди. Шу саволни беришганида бўлаверади деди. Далилингиз нима деганида, ўша онамиз розияллоҳу анҳу ҳо ҳайз ҳолатида Расулуллоҳнинг сочини тарамоқчи бўлиб, мен ҳоизаман деганида, сизни ҳайзингиз қўлингизда емас деганлар. Нодомики ҳайз, тирик одамни сочини тараши мумкин еканми? Демак маййитни ювишлиги ҳам мумкин деб.
Ироқдаги шогирдларидан яна Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Сабоҳ азза фароний, Аҳмад ибн Муҳаммад ал ашъарий, Абу Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Язий ал каробий си. Бу Ироқдагишогирдлар. Бу кишини шогирдлари жуда кўп бўлган, фақат биз айтаётган тарихда номи қолган енг улуғ шогирдларини айтяпмиз. Мисрдаги шогирдлари. Абу Яъло, Абу Ёқуб ал бувайтий. Бу киши, а, Имом Ушофийнинг енг улуғ шогирдларидан бўлган. Вафотидан кейин Мисрдаги Шофий мазҳаби шу кишининг идорасида қолди. У киши Қуръон фитнасида имтиҳонга учради. Мана, мана шу имтиҳондан чиройли ўтди. Бағдодда, қамоқда қатл қилинди. Кейинги шогирдим, мана бу киши ҳақида жуда кўп сўзларда айтдик. Роби ибн сулаймон, ал муродий. Бу киши Мисрлик, Фустот шаҳридаги масжиддаги муаззиз. Худди шу исмни яна битта шогирди ҳам бор еди. У киши бошқа шогирд еди.
Роби ибн сураймон айтади мен, дуайтий ва ал музний, имомушофийни мисрдаги енг катта шогирдлар. Учаламиз ўтирган едик. Шунда имом Шофий бизга қараб деди. Пайғамбаримиз айтганлар, иттақу фаросат ал мўмин. Фа иннаҳуй яндур би нуриллаҳ. Мўминни фаросатидан ҳушёр бўлинглар, зеро у Аллоҳнин нури билан қарайди. Уччала шогирдини юзига қараб туриб, шуларга айрим башоратларни берди. Ва уччала башорати ҳам рўёбга чиқди.
Имом Шофий ўзини ана шу биринчи исми айтилди, мана Абулёқубу айтий, шогирди бу айтига қараб турув, буни кўряпсизларми? Бу устида темирлари билан туриб вафот етади, деди. Ҳақиқатдан бу киши ана шу Бағдодда, қамоқда устида занжирлари билан турган ҳолда вафот етди. Шунга Музнийга қараб, буни, буни кўряпсизларми? Буни устига шундай кунлар келадики, нимани таъсир қилса, тўғри таъсир қилади, деди. Ҳаққиқатдан бу қиши Ал Музний тафсил илмида ҳаммадан бири пешқадам, муқаддам олимлардан бўлди. Сўнгра дейди Робия ибн Сулаймон менга қараб айтдики, буни кўряпсизларми? Одамларни орасида бундан кўра менга кўпроқ фойдалиги бўлмайди.
Имом шофийни мана шу машҳур рисола китобини мана шу имом ал музний ривоят қилган еди. Ҳақиқатан учала шогирдига берган башорати аниқ аниқ ривоятга чиқди. Бу Имом Шофиъийнинг фаросат егаси, аҳли фаросатлардан еканлигига далил бўлади. Имом ал музний абу иброҳим исмоил ибн яҳё. Ал музний. Олим, муштаҳид, зоҳид инсон еди. Баҳсга, мунозарага шундай бўлса едики, Имом Шофиъий айтади шу шакида ҳақида, агар у шайтон билан мунозара қилса ҳам йенгиб қўяди дерди.
Яъни ҳужжатни кучлилигига, мунозарага, баҳсга, моҳирлигидан. Имом ал музни. Абу Юсуф, Абу Ҳанифа учун қандай мақомда бўлса, енг катта шогирди. Алмузний имомушофи учун шундай мақомда еди. Имом Алмузний икки юз олтмиш тўртинчи йилни рамазонида дунёдан ўтди. Имомушофи айтган еди, Алмузний менинг мазҳабимнинг носири, яъни мени мазҳабимни ёрдамчиси деган еди. Имомушофийнинг шогирдлар мана шу кишилари. Булардан албатта кўп, лекин машҳурлари шулар.
Ҳамма замонда бўлганини сингари имом Шофий замонида ҳам ҳасадгўйлар бор бўлган. Имом Шофийга ҳам ҳасадгўр бўлган аҳли илмлар бор еди. Яъни бу кишини илмини олдида улар ҳеч ким бўлмай қолар еди. Шунинг учун бундай одамда бўлишлиги уларга ёқмас еди. Ана шу фитначи, ҳасадгўр аҳли илмлар имом Шофий бўлган ҳасадидан амирларни олдида имом Шофийига фитналар уюштирмоқчи бўлишар еди.
Улар имом Шофийни чақиртиришди халифа Ҳорун ар-Рашидни мажлисига. Ҳамда уларга тайёрлаб, имом Шофига тайёрлаб қўйган қийин саволларни беришни бошлади. Биринчи савол. Бир киши уйда қўй сўйди, кўчага чиқиб кетиб қайтиб кирди да, оиласига айтди, бу гўшт менга ҳаром бўлди, сизлар йеворинглар. Уйдагилар айтишди, аҳли бизга ҳам хорон бўлди дейишди. Буни қандай тушунамиз деди. Тушунар екан? Қўй сўйди, кўчага чиқиб келди, менга хорон бўлади бу деди. Уйдагилар айтди, унда бизга ҳам хорон бу деди. Имом шофий бироз ўйланди да, айтдики, бу киши мушуг еди. Қўйни сўйганида, битта олий ҳасаннинг атини айтиб сўювди. Кўчага чи қилиб кетиб, қайтиб кирганида, Аллоҳ Таоло уни исломга ҳидоят қилиб, мусулмон бўлди. Қайтиб киргандан кейинги бутга атаб сўйилган қўй мусулмонга хорон бўлди. Менга хорон бўлласизлар, йеворинглар деб айтувди оила аҳли, унда биз ҳам мусулмон бўлдик деди да, гўшт уларга ҳам хорон бўлмади деди.
Кейинги савол. Иккита оқил одам, иккита оқол мусулмон ароқ ишда. Биттасига жазо қўлланди, иккинчисига жазо қўнланилмади. Нима учун деди? Имом Шофий ўйланиб туриб айтдики, улардан биттаси балоғатга йетган еди, иккинчиси ёш бола еди деди. Тўппа тўғри, балоғатга етганга хат бор аралашганига, балоғат йетмаганлиги учун жазо йўқ деди.
Учинчиси. Сўрашди. Бешта еркак битта аёл билан зино қилди. Биринчиси боши узилди. Иккинчиси тошбўрон қилинди. Учинчисига хат дарра урилди. Тўртинчисига шу даррани ярми урилди. Охиргисига ҳеч нарса қилинмади. Нима учун? Битта йердан бешта зино қилди, биттаси боши узилди бунинг учун, биттаси тошбўрон бўлди, биттаси дарра еди, биттаси ярим дарра еди, биртасини қўйиб юборишди. Имом Шофиъий озгина ўйланиб туриб айтдики, биринчиси, зинони ўзига ҳалол қилиб олди, муртад бўлди, бўш узилди. Иккинчиси, оила кўрган еркагида тошбўрон қилинди. Учинчиси, уйланмаган одамида, унга дарра бўлди. Тўртинчиси, қўлида. Унга ана шу жазони ярми берилди. Бешинчиси, мажнунин еди. Шунинг учун унга ҳеч қандай жазо йўқ деди.
Тўртинчи савол. Бир киши намоз ўқиди. Ўнг томонига салом берувди, хотини талаб олди. Чап томонга салом берувди. Намози ботилувди. Осмонга қарувди, миндир ҳам бериши вожиб бўлди. Буни қанақа қилиб тушунамиз деди. Ўнг томонга қараб хотини талаб бўлди. Шоп томонга салом бериб, намози ботир бўлди. Осмонга қараб минг дирҳам бериши вожиб бўлди.
Имом Шофий бироз ўйландида, ўнг томонга салом бирди, хотини талаб қилди. Бу еркак ери дон дарайсиз йўқ бўлиб кетган аёлга уйланиб олган еди. Ўнг томонгга салом берганида, ана шу аёлни биринчи ерини, ҳақиқий ерини кўрди. Шунда хотини талаб олди. Чап томонга салом берганида кийимидаги нажосатни кўрди. Намози ботир бўлди. Осмонга қаровди, янги ой чиққанини кўрди. Мана шу ой кирганда мингдир ҳам қарзни тўлаш керак еди деди.
Бешинчи савол. Бир киши бир қадаҳда сувини ичди, ярмини ичиб бўлганидан кейин қадаҳдаги қолган сув ҳаром бўлди. Қандай бўлиши мумкин? Бир қадаҳ сув ичаётувди, ярми йетганда қолгани қорон бўлди. Имом Шофи ўйланиб туриб, бояги киши сувни ичаётганда, ярмини ичганидан кейин тиши қонаб кетди да, қон сувга оқди деди. Шунинг учун қорон бўл деди. Ичаётганида сувни ярмини ичиб бўлди, ярми қолганда тишидан қон оқиб сувга оқти қониққа. Шунинг учунга бу сув қорон бўлиб деди.
Олтинчи савол. Бир киши ўзини хотинига бир халтача берди. Айтдики, буни ичидагидан фойдалан. Биринчи шарт. Очмайсан, йиртмайсан, куйдирмайсан, ёрмайсан. Ичига қарамайди. Шу шартлардан биттасини бажарсанг талахсан деди. Хотин қанақа қилиб муаммодан чиқиб кетди. Тушунарли екан а? Бир холта, қўлига берди, шуни ишлади ичидагини. Йиртма, куйдирма, ёрма. Ичига қарама деди. Имом Шофи бироз ўйланиб туриб, бу деди, халтачани ичида ё туз бор еди, ё шакар бор еди деди. Сувга соса, ериб ташқарига чиқар еди, шу билан фойдаланиб юборар деди. Чиқади да, тўғрими, уйсан?
Бу савол жавобни ешитиб турган Ҳорун Рашид Имом Шофийнинг заковати, илми, фаросатидан ўзини таажжубини яшай олмасдан, ҳақиқ, чиройли баён қилдингиз, тушунарли қилиб айтиб бердингиз деди. Чиқиб кетди мушкулада. Имом Шофий Аллоҳ Амирул мўмининни умрини баракотли қилсин. Мен шунинг учун саволга жавоб бердим. Енди мен битта савол бераман буларга. Жавоб беришса, Алҳамдулиллаҳ, агар жавоб бериша олмаса, мени шуларни ёмонлигидан ўзингиз ҳимоянгизга олинг деди.
Сўранг деди халифа. Имом Шофия сўради. Бир киши вафот етди. Ундан олти юз дирҳам пул қолди. Ундан қолган мана шу мерос пул тақсим қилинганида, уни бир дона синглисига бир дирҳам пул тегди. Қолган пулни тақсими қайси йўл билан бўлди? Деди. Битта одам ўлди, олти юздирҳам пул қолдирган, бир дона синглисга бир дирҳам тегди бу пулдан. Қайси йўли билан тақсим қилинди бу мерос? Бояги ҳасадгўй аҳли илмлар бир бирига қараб туришаверди. Туришаверди. Сукут қилиб туришаверди. Скути чўзилиб кетганидан кейин халифа имом шофийни ўзидан бу жавобни беришлигини талаб қилди.
Имом шофий айтди. У киши вафот етганида иккита қизиқ олди орқада. Битта хотини бор еди. Онаси бор еди. Ўн иккита ака укаси бор еди. Битта синглиси бор еди. Иккита қизи, битта хотини, онаси, ўн иккита ака укаси, битта синглиси. Енди бўлинишни қаранг. Қизи иккита қизи, меросни учдан икки қисмини олди. Яъни тўрт юз дирҳамда.
Онаси олтидан бирини олди. Юз дирҳамда? Хотини меросни саккиздан бирини олди. Йетмиш беш дирҳамда. Ўн иккита иниси йигирма тўрт дирҳамни олди. Битта синглиси бир дирҳамни олди деди. Ҳорун арашиб жавобни ешитиб туриб, Аллоҳ мени аҳлимда сизга ўхшаган одамларни кўпайтирсин деди. Имом Шофий халифани ҳузуридан чиқиб кетаркан, халифа катта бир маблағни орқасидан олиб бориб беришинг деб юрди. Имом қабул қилди да, ташқарига чиқиб туриб, шу қаср хизматкорларига ҳаммасига шу пул тарқатиб юборди.
Алмузний айтади, Имом Шофий ўлим тўшагида ётар екан, уни ёнига кирдим. Еллик тўрт га кирганда ел ўлган бу киши. Бор йўғи еллик тўрт йил умр кўрган. Имом Шофий, ўлим тўшакида ётаркан, унинг ёнига кирдик. Унга, ей Аб Абдуллоҳ, қандай тонг оттирдингиз? Дедим. Имом бошини кўтариб, дунёдан кетадиган, биродарларни тарк қиладиган, ёмон аввалимга дучор бўладиган, Аллоҳга йўлиқадиган бўлиб тонг оттирдим. Билмайман. Руҳим жаннатга кетадими, уни табриклайми, ёки жаҳаннамга кетадими, унга таъзия билдирайми?
Имом Шофий икки юз тўртинчи йил ҳижрий йил ражаб ойининг охирги куни жумада хуфтон намозидан кейин вафот етди. Еллик тўрт йиллик умр. Илмга сал қилинган умр. Ярфаила ҳулладина а ман уминкум ва ладина утул илма даража. Аллоҳ сизлардан иймон берилган ва илм ато етилганларни мартабасини кўтаради деган. Қуллар подшоҳлар даражасига чиқади.
Оддий авом бўлган халқ қавмини саидлиги айланади. Нима билан? Илм билан. Сиз билан биз биродарлар дунё қувгандек илм қувишга киришганимиздан кейин Аллоҳ Таоло сиз билан бизни ҳам кўтаради. Имом Шофийнинг қабрига ёзиб қўйилган еди. Бу муҳаммад ибн идрис ас шофийнинг қибри. Ва у Аллоҳда ўзига илоҳ йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом унинг бандаси ва расули деб гувоҳлик беради. Яна албатта у жаннатни ҳақ, дўзахни ҳақ, қиёмат соатини аниқ келади деб ва албатта Аллоҳ қабрдагиларни тирилтиради деб гувоҳлик беради. Албатта унинг намози ҳам, нусука ҳам ягона бўлган Аллоҳ учундир. Бас, шу нарсага буюрилди у ва у мусулмонларнинг аввалгисидир исломда яшади ва унда вафот етди. Иншааллоҳ ана шу ислом устида тирилади.
Ақулу қавли ҳа да ва ставҳируллоҳ алайҳи ва лакум.