Maviza
—Қоралама51 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
51:28
Ўзгаришлар тарихи

Ишни Аллоҳга топшириш, Уни ўзига суяниш, Уни ваъдасига ишониш, Аллоҳни ишига рози бўлиш, У ҳақида яхши гумонда бўлиш, йенгилликни фақат Аллоҳда кутиш, иймоннинг енг улуғ меваси. Аллоҳга таваккал қилиш, мўминнинг енг улуғ сифатларидан. Таваккал қилич дегани нима дегани еди?

Если одамлар ертароқ келиб мана деворга суянган, бели чарчамаяпти, бели толмаяпти. Енди суянчиғи бўлмаган одамлар бели толиб кетади. Мана сизларга деҳқончи мисол. Аллоҳга ишларини топширган, Аллоҳга ишини таваккур қилган банда ҳаётда бели толмай яшайди. Лиллаҳи ила ма таоло ала. Банда ишларини оқибати ҳақида яхши гумонда бўлса, ҳар бир ишида Аллоҳга суянса, нимага еришади? Аллоҳнинг ҳимоясига, ҳомийлигига, риоясига, қўллашига ва мададига. Ва ман ята ваккал алаллоҳи фаҳво ҳасбуҳу. Ким Аллоҳга суянса, бу одамнинг ҳаммиши Аллоҳни қўлида. Иброҳим алайҳиссалом жуда ҳам катта ўтинни тўплаб, гулхан ёқишди. Иброҳим алайси саломни оёқ қўлини боғлаб, ўтга улоқтиришди. Ҳавода учиб кетяпти. Шунда Жибрил алайҳиссалом келди да, алака ҳажа я иброҳим. Иброҳим, менга бир ҳожатингиз борми? Ҳа, ўша ўша олиб қолинг, демади. У секундларда бўляпти бу иш. Ҳавода гаплашяпти буни. Учиб кетяпти, ҳозир ярим секундда тушади ўтга. Сизгами деди? Сизга ҳожатим йўқ. Роббимга ҳожатим бор, аммо роббимга айтишни ҳожати йўқ деди.

Ҳасбуналлоҳу аниям ал вакил деди Иброҳим алайҳиссалом. Аллоҳ Таоло маъдада қулна я нару куни бардан вас ала мана ала Иброҳим. Ей ўт, Иброҳимга совуқ ва саломат бўлинг деди. Нима учун? Ҳасбуналлоҳу ва ниям ал вакил дегани учун. Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаларини қўрқитиб одам юборишди. Катта қўшин устиларга тўпланиб келяпти. Бу худх азотидан кейинлар, уч кун ўтиб. Расулуллоҳни қўрқитгани, саҳобаларни қўрқуитган одам юборганда, Расулуллоҳ айтдилар, асбуни аллоҳу неъмат вакил. Бизга Аллоҳнı ўзи кифоя, у вакилликка ўта лойиқдир.

Натижа қанақа бўлди? Шу оятни давомини қаранг. Фанқул абу биний аммат иминаллоҳи ва фадл. Паст, ана шу юришдан бирон нохушни йетмай, Аллоҳнин неъмати ва фазли билан қайтдилар. Биродар, ҳасбуналлоҳу ваниямил вакил дейишни ўргандим. Юрагингдан чиқсин. Ишониб туриб айт. Одам боласи дунёда яшаркан, албатта хавотирга, машаққатга, ваҳимага, қўрқувга дуч келади. Буларни ҳаммасини олдида собиқ туришликка инсонни тоқати йетмайди. Чунки инсон ожиз, инсон заиф қилиб яратилган. Ва хулқал инсанова баифа. Инсон ожиз қилиб яратилганди. Демак инсон ожиз. Аммо у роббизга таваккал қилса, Аллоҳ мени қўллайди деб иймони комил бўлса, ишини Аллоҳга топширса, ҳоли тамоми яхши томонга ўзгаради.

Келаётган қўрқувлар, ҳодисалар, воқеалар, ҳалокатлар бандани езиб қўяди. Шунда унга битта йўл қолади. Ҳасби аллоҳи унинг бир вакили дейди. Мени ҳисобим аллоҳни қўлида, у нақадар зўр вакилдир. Ўзи шунақа бир мусибат тагида қолган одамни бошқа нима чораси ҳам бор. Нима чораси ҳам бўлади. Агар биродар ҳақиқий мўмин бўладиган бўлсанг, ёлғиз ўзини ўзига суяди. Аллоҳ таоло айтяпти ва алаллоҳи фатаваккалу инконтум умининг. Е, агар сизлар мўмин бўлсанглар, аллоҳни ўзигагилар суянинглар. Акангизга емас, танишингизга емас, пулингизга емас, қандайдир кучлироқ алоқаларингизга емас, аллоҳга суянинг. Агар муаммо бўлсангиз, шарт қўйяпти, енг контон муъмининг, агар муаммо боссанглар.

Мана, тарихни қарасангиз, аллоҳга таваккал қилишликни мисоллари тўлиб ётибди. Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганларда Аллоҳ қандай қўллаганини қаранг. Ҳожар она емизилик Исмоил ўғли билан Баккада қолди. Иброҳим алайҳиссалом қўйиб кетди, Аллоҳга таваккал деб қолди. Ҳасбон Аллоҳу вани ялол вакил деди Ҳожарони. Ожиза аёл. Қўлида емизили боласи. Ҳали Макка шаҳри йўқ. Саҳро. Шундай қўйиб кетаверди. Қолаверди. Идан ла юдла яъна. Аллоҳ бизни зойи қилмайди деди. Нима берди Аллоҳ Таоло, ҳожарон ака? Замзамни берди.

Мўзо алайҳиссалом онаси. У ҳам ожиза заиф аёл. Фиръавн ҳукм қилган. Бану Исроилдан туғилган ҳар битта ўғил болани, ўғил чақалоғни сўйилсин. Истаб юриб уйма уй сўйишган. Қанақа бир шароити бор? Қанақа бир чораси бор бу ожиза аёлни? Дарёга бориб, сейватга солиб оқизди. Қасбун Аллоҳ ан йемал вакил деди. Нима бўлди?

Фиръавннинг қасрга бориб, Фиръавннинг боласидек катта бўлди. Мана шу Мўсуа алайҳиссаломни қатл қилишлик учун чархланган қиличлар, пичоқлар, ханжар, найзалар Мўсуа алайҳи саломни ҳимоясида хизматида турди. Онасини уйига олиб бориб келадиган бўлди, Фиръавнни хонадонини боласи бўлганлиги учун. Чунки Аллоҳ таологи биродарлар қийин нарсани ўзи йўқ.

Шунинг учун биродар, агар қийналган бўлсанг ҳаётда, машаққатлар езиб ташлаган бўлса, дод деб юборгин келаётган бўлса, шу муаммодан чиқишни хоҳлайсанми? Албатта хоҳлайсан. Ундай бўладиган бўлса, ҳамма нарсани иши, ҳукми ўзини қўлида бўлган Аллоҳга топширишингни. Уни ўзига таваккал қил. Сени шиоринг ҳасмон Аллоҳу ан емал вакил бўлсин. Аллоҳни ўзи кифоя бизга, у вакилликка ўта лойиқдир. Пулинг озайиб кетди, давратинг камайиб кетди, қарзга ботиб қолдинг. Ҳасбуналлоҳу анна неъмат вакил деган. Ишинг юришмаяпти, қаёққа борсанг ешиклар ёпиқ. Ҳасбуналлаҳу анна неъмати вакил деган. Душманларда хавотир кўпайиб кетди, тақдир, туҳматлар кўпайиб кетдинг. Ҳасбуналлуҳу анна неъмату вакил деган. Роббимни ўзи бизга кифоя ва у нақадар яхши вакилдир. Шайтоний ҳийлалар, шайтоний ҳужумлар, устинга бостириб келиб қолса, ҳасбуни аллоҳни ембал вакил деган. Chunki shaytonning hiylasi Allohgа tavakkal qilgan bandalarga o'tmaydi.

Qaytarib aytaman, Allohgа haqiqiy tavakkal qiladigan odamga shaytonni makr hiylalari o'tmaydi. Астайду биллаҳ. Инна ибади илай салака алайҳим султонун вакафа би роббика вакила. Менинг иймон еътиқодли бандаларим устига еса, сен учун ҳеч қандай салтанат ҳукмронлик бўлмас, парвардигорингнинг ўзи йетарли қўриқловчидир.

Иблис одам алайҳиссаломга сажда қилишидан бош тортди. Жаннатдан қувилди, лаънатни олди ва Аллоҳ Таолодан қиёматгача ўлмасликка изн сўради. Аллоҳ изн берди. Иблис нима деди? Енди мана шу одамни деб туриб лаънати бўлди, мана шу одам деб туриб жаннатдан қувилдимми? Енди мен буни зурриётини ҳаммасини тўғри йўлдан адаштираман деди. Олдидан орқасидан келаман, ўнгидан сўридан келаман, устидан остидан келиб, жуда кўпчилигини адаштираман, жуда кўчилиги сени тўғрийўлингда бўлмаганлигини кўрасан деди. Аллоҳ Таоло амма деди, мени еътиқодли, иймонли бандаларим устида сенга ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ деди. Шунинг учун ҳасби аллоҳу ан йемал вакил деган нарса, қалбингдан чиқсин. Ростакамига Аллоҳга таваккур қил, шайтона маккир ҳийла ҳам сенга зарар қилмайди.

Ва ман я таваккал алаллоҳи фаҳво ҳасбуҳу. Ким Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳни ўзи йетарлидир. Қаранг да. Бир муаммойингиз бор. У ёққа юрдингиз, бу ёққа юрингиз, еплолмаяпсиз. Шунда бир сиз ишонган, сизга яхшиликни раво кўрадиган, гапига жавоб берадиган, серёзний одам, бўлди мен қилиб бераман, кетаверинг деди.

Бўлди кетаверинг, мен тўлаб қўяман ишингизни деди. Биз айтаётгандек ишончли одам, омонатдор одам, гапига жавоби беради. У ҳалиги ҳар хил қалам қасам емас ва сизга яхшиликни раво кўради. Бўлди, кетаверинг, тўлаб қўмайман, хотиржам, ухлаверинг деса, битта одам сизга ишингизни ҳал қилиб бераман деса, уже нима бўлиб қоласиз? Хотиржам бўлиб қоласан. Ҳа, ўлиб қолиши мумкин, феъли айниб қолиши мумкин. У мансабидан кетиб қолиши мумкан. Битта шунақа ожиз банда, ишингни мен тўғирлаб бераман деса, хотиржам бўлласиз у, ҳамма иш ўзини қўлида бўлган аллоҳ. Ишингни менга топшириб, ўзим битказиб бераман деса, ишонолмайсизми?

Бизни муаммойимиз шунда да. Мана Убайб Никаб розияллоҳим у ҳадисини ўқидик, зикр ҳақидаги дарсимизда. Ё Расулуллоҳ деди. Бир кунда қиладиган дуоларимни қанчаси сизга саловатга айлантириб қўяй? Қанча кўп бўлса ўзингга яхши дедилар, Расулуллоҳ. Дуоларимни учдан бирини сизга саловатига айлантириб кўяйми? Қанча кўм бўлса ўшанга шунча яхши. Ярмини сизга саловатка айлантириб қуйингми дуоларимни? Қанча кўп бўлса ўзингга яхши. Имомни Термизийдан баҳолайсиз. Ундай бўладиган бўлса, ҳамма дуоларим сизга саловатга айланади деди. Фақат сизга саловат айтаман деди. Расулуллоҳ айтдилар, ундай бўлса, гуноҳларинг мағфират қилиниб, ғамларинг ҳал бўларканда дедилар.

Ўша дарсда ўтганимиздан бери саловатни тинмасдан айтаётганлар, қўл кўтариб қўямиз. Бу дарсда қатнашганлар да енди. Бир ўн тадан кўпроқ одам ўтиради дарсда. Ана шулар ишламаяпти да қолганлар. Қандайдир солиқ отасизлар, проблема бўлиб кетадими? Мана масалан ҳозир иш юришмаяпти. Ундан кўра битта битта иш бергани яхши емасми? Масалан қарзим бор. Тўғриси солиқни айтиб ўтирсам, енди сеники ижобат бўлмайди.

Мана камдагина тўрт юзта, беш юзта одам масала ешитяпти да кунда келиб. Қаранг бир елликта одам йўқ да, ўн тадан битта одам қўл кўтара олмаяпти. Енди айб кимда екан? Ҳаётда осуда, хотиржам, саккина билан яшай олмаётганингизга сабаб нима екан? Ишонмаяпсиз, биродар. Қандай, проста саловат олса ҳал бўладими? Билмадим, билмадим.

Унда гуноҳларинг мағфират бўлиб, ғамларинг ҳал бўлар еканда деяптилар, ассалому алайкум. Тилингиз бекор қолди, саловат айтинг да. Айтинг да. Ишона олмайсиз да. Шунинг учун айтяпмиз, ҳақиқий таваккал қилганга берилади бу нарса. Ҳаммага емас. Модомики, ҳаётни берадиган ҳам, оладиган ҳам Аллоҳни ўзи екан. Ризқни бериб, ман қиладиган ҳам ўзи екан. Енди нима учун бошқалардан қўрқиб, бошқалардан умид қиласан, биродар? Нимага қўрқасан, биродар?

Устингга келаётган кўп ғам у ташвишлар, биродар, андуқлар, нима сабабдан келяпти, биласанми? Сен ҳеч ҳам ўйламагансан бу нарсани. Гуноҳлар дейсизлар, тақвойимиз йўқлиги дейсизлар, намозга бепарволигимиз дейсизлар, лекин бу нарсани билмайсизлар. Нимага шу муаммолар келяпти, биласизми? Ўзингга ўхшаган одамдан умид қилишлигинг, ўзингга ўша бандага суянишлигинг, унга лаганбардорлик, унга тилёнмалик қилишлигинг шу сабабдан устинга мусибатлар келади.

Одамга суянганлиги учун проблема келади устингга. Бунақа қанақа биродар? Чунки у сен умид қилиб, ундан яхшилигини умид қилиб, бундан фойда келишини умид қилиб. Унга сен лаганбардорлик қилаётган одам ҳам сенга ўхшаган одам. У ҳам ожиз банда. Шунинг учун Аллоҳни ўзидан умид қил, фақат Аллоҳни ўзигага суян. Шунда кўп муаммолардан қутуласан.

Психологик муаммолардан, камадан, лаганбардорликдан, подхалимликдан ва нимадан? Пулдор одамга сал икки бўкилиб туради. Писанд қилмайди сендақани. Сен Оллоҳдан кутгин да. Сенга мансабдорми, пулдорми, бир хил бўлади. Теккис муомала қиласан. Де, қиммат машинада, қиммат кийим билан кириб келса, қиммат телефон билан. У савдо қилса қилмаса қуллуқ қиласиз, ака келинг дейсиз. Проста кўриб чиқиб кетади. Енди бундай қўли калтароқ, юпуроқ одам келиб туриб сизга палон пулингиз савдо қилса ҳам бундай турасиз сизни олдида.

Яна бир муҳим нарса, инсон бир нарсага еришлиги учун сабабларни қилиш керак. Сен мақсадингга йетишлиги учунга иккита сабаб керак сенга. Биттаси аслий сабаб, биттаси тайин қилинган сабаб. Аслий сабаб тайин қилинган шабаб. Аслий сабаб бу Аллоҳнин хоҳиши. Тайин қилинган сабаб, сен қилишинг керак бўлган ишлар. Шу иккаласи бўлса, сени мақсадинг рўёбга чиқади.

Қоғозни куйишига олов сабаб. Кўкатни ўсишига сув сабаб. Қон оқишига пичақ сабаб. Кунни исишига офтоб сабаб. Булар бор йўғи сабаб. Қаранглар. Олов, сув, пичақ, офтоб сабаб. Булар биз хоҳлаётган ишни қилиб бера олмайди. Балки у нарсани Аллоҳни хоҳиши беради. Далил.

Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юборишлик учун мушриклар катта гуруҳдан ёқишди. Сабаб бор. Оёқ қўлини боғлаб отишди. Сабаб бо бор. Ўтга тушди. Куйдими? Демак, ўт куйдирмас екан. Оллоҳнинг хоҳиши куйдирар екан. От бор йўғи нима екан? Сабаб екан. Иброҳим алайҳиссалом, ўзини ўғли Исмоил алайҳиссаломни қурбонликка ётқизди. Оёқ қўлини байлади, юзини йерга тегизди, томоғига пичоқ қўйди, тортди.

Исмоил алайҳисса салом сўйиниши учун ҳамма иш қилинди. Пичоқ кесдими? Демак, пичоқ кесмайди екан. Оллоҳнинг хоҳиши кесар екан. Пичоқ бор йўғи нима екан? Сабаб екан. Юнус алайҳиссалом қавм у кишини ҳалок қилишлиги учун денгизга юрғитишди, кемада. Балиқ ютиб олиб тушиб кетди денгиз тагига. Денгизнинг таги, балиқнинг қорни, ҳаво йўқ. Ўлишлик учун ҳамма сабаб қилинди. Юнус алайҳиссалом ўлдими?

Демак, ҳавонинг йўқлиги ўлдирмас екан. Ҳавонинг йўқлиги фақат сабаб екан. Ким ўлдирар екан? Аллоҳнинг хоҳиши ўлдирар екан. Мусо алайҳиссалом. Мисрдан ана шу олти юз минг яҳудий билан чиқди қочиб. Денгизнинг олдига келди. Орқадан Фиръавн қўшилиб, қўшилиб билан йетиб келди. Қириб юборишлик учун. Агар йетиб келса, ҳақиқатан қириб ташлайди. Лекин ким хоҳласа қириб ташайди улар? Кимни хоҳиши билан бу ишга қодир бўлади? Лекин Аллоҳ хоҳламади буни. Аксинча шу золимларни ўзини ҳалок қилишини хоҳлади.

Биронта одам йердан битта тош олиб, Фиръавнни қўшинига отгани йўқ Бану Исроилда ичидан. Улар ҳеч нарса қилмади. Енди Аллоҳни хоҳиши бўлганди, денгиз ўзи чўктириб қўйди. Тушунарли миродалар? Пичоқ кесмайди. Ўт куйдирмайди. Сув чўктирмайди. Аллоҳ қилади буларни. Сиз билан биз қилаётган ишимиз бор йўғи сабаб.

Шерални ҳалок бўлишига алоҳида еътибор беринг биродар. Бу қиссада бандалар қилиш керак бўлган битта сабаб йўқ. Аллоҳ хоҳлайди, тамом бўлаверди. Иброҳим алайҳиссаломда одамлар ўтга ташлашди, сабабни қилди. Исмоил алайҳиссаломни томоғига пичоқ тортилди, инсон сабабни қилд. Юнус алайҳиссаломини ташлашди. Буларни ҳаммасида сабаб бўлиб туриб бўлмади. Сабабни қилишса ҳам бўлмади натижа. Аммо Фиръавн ишида сабаб бўлмаса ҳам бўлди. Ким айтгани бўлар екан? Ким айтгани борар екан? Сўранглар катталардан. Е болам, безирламанглар, Худодан айтгани бўмади дейди. Шунинг учун биродар, хотиржам бўл. Биров қўрқитса, қўрқиб кетма. Биров яхши нарсани ваъда қилса, ишиб кетма. Улар ҳеч нарса қила олмайди. Агар агар Аллоҳ агар Аллоҳ бир ишни хоҳласа, сабабни ҳам керак йўқ еканми? Истадибиллаҳ. Иннама амруҳ и да арода шайъан ан яқул ила ҳукм фаякум. Аллоҳ бир ишда хоҳласа бўлишини. Шу ишга бўл дейди бўлади. Сабаб ҳам керак емас. Ўшанинг учун Аллоҳда қолинг биродар. Аллоҳга таваккал қилинг. Қоида. Бандани саодатга йетаклайдиган енг катта нарса, енг катта сабаб Аллоҳга таваккал қилиш.

Суяниш, Уни ҳимояси билан чегараланиш. Мино бўлин, биродар. Аллоҳга суянишинг, Аллоҳга таваккал қилишинг қанчалар кучли қувватли бўлса, сени саодатинг ҳам шунга яраша бўлади. Агар Аллоҳга суянишни билмасанг, Аллоҳ билан ҳимояланишни билмасанг, шунга яраша бахтсиз яшайверасан.

Чунки Аллоҳ Таоло айтади, истайду биллаҳ, ала иннавлия аллоҳи ла хавфуни алайҳим ва ла ҳум яхзанун. Холиқ Субҳанаҳу ва Таоло айтяпти. Сиз билан биз яратган зот айтяпти. Бизни нима бахтсиз қилиш, нима бахтсиз қилмаслигини биладиган зот айтяптики, огоҳ бўлинглар. Огоҳ бўлинглар. Албатта Аллоҳнинг дўстларига бирон хавфи хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар.

Инсон Аллоҳни дўсти бўлса, таваккур қилиб туриб, унга ғам қайғу бўлмайди дунёда. Қўрқма биродар. Ўт куйдирмайди, пичоқ кесмайди, сув чўктирмайди. Агар буни Аллоҳ хоҳламаган бўлса. Шунинг учун бирод қўрқитса, ишингни олиб қўяман деса, дўкани ёпиб ташлайман деса, ла ла ла ла ла деса, қўлингдан келган сабабларни қилгин у, ҳасбуни Аллоҳ ан йемал вакилида. Хотиржам бўл. Буёғи нима бўлади? Аллоҳни айтгани бўлади. Биров сенга фойда келтира олмайди, агар Аллоҳ хоҳламаса. Биров сенга зарар йетказа олмайди, агар Аллоҳ хоҳламаса, шунинг учун сени юрагингни сиқадиган бир хавотирли хабар келса, сени қўрқитадиган бир сўз келган бўлса, ҳасбуналлоҳу ан йемай вакил деган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббосни ўзининг уловларига учраштириб олиб, ёш бола екан, бир қанча нарсаларни ўргатдилар. Я ғулом, инни у алимука калимат. Ей бола, мен сенга бир қанча сўзларни ўргатаман. Аллоҳни ҳақларини сақлагин, Аллоҳ сени сақлайди. Аллоҳ айтгандақа бўл, Аллоҳ сақлайди. Аллоҳни ҳақларин сақлагин, уни доим қаршингда топасан. Қачон муаммойинг бўлса, Аллоҳ ҳал қилиб беради. Агар сўрасанг, Аллоҳъдан сўра. Кўмак тиласанг, Аллоҳъдан тила. Ва билгингки, бутун уммат сенга бирон бир фойда йетказиш учун жамланса, улар сенга фақатгина Аллоҳ ёзган фойдани келтира олади. Бутун уммат, агар бутун уммат сенгага зарар йетказишлик мақсадида тўпланса, улар Аллоҳ ёзганидан ошича зарарни йетказа олмайди. Чунки сени устинга келадиган яхши ёмон кун деб ёзган қалам кўтарилди, саҳифалар қурди. Иш битди.

Абу Ака Сиддиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳижрат қилиб, Савр ғорида ўтиришар еди. Ривоятларга қарасак ўргимчак тўрт солиб қўйди. Бир каптар келиб ётиб олди шу йерга. Мушурийлар ўшигача чиқишди. Қаранг, биронта сабабни фойда қилмади. Расулуллоҳ ҳижрати учун ўнга яқин сабабни қилдилар. Шимолга қарамаб юрмасдан жанубга қараб юрдилар. Кечаси чиқдилар, қўйларни излари билан туянисини ёпишди. Ғорга кириб уч кун ўтиришди. Ҳамма сабабни қилдилар, аммо бу сабаблардан биттаси фойда қилмади. Кураш барибир топиб чиқди шу йерга.

Чиқишди, Абу Бакр Сиддиқ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни оёғини кўриб туришибди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ йиғилади. Нимага йиғлаяпсиз ей Абу Бакр? Ё Расулуллоҳ, агар ҳозир оёғини тагига қараса кўриб қоларди деди. Роббисини ваъдасига тамомий иймони комил бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳақиқий таваккалчиларнинг устози бўлган Муҳаммад алайҳи вассалом, я Абубакр, ма вон мукавий иснаин аллоҳу салату ҳима деди. Учинчи шериги Аллоҳ бўлган иккита одам ҳақида қанақа гумондасиз деди.

Ўргимча еди, тўрт тўстими? Дунёдаги енг нафис парда шуми? Енг нафис тўсиқ шуми? Аллоҳ хоҳласа, шу ўргимчак тўғриси хабар бўлди. Аммо Пайғамбаримизнинг қилган ҳеч қайси сабаби фойда қилмади. Шунинг учун биродар, сенинг сабабинг, мақсадинг йетказмайди. Аллоҳнинг хоҳиши йетказади. Аллоҳнинг хоҳиши. Қачон бўлади сенга фойдаси?

Ҳасбуналлоҳу анин емал вакилин аласинг. Қаранг-да, шу йерда битта сабаб қолган еди. Расулуллоҳга ва Абу Бакр Сиддиққа. Битта сабаб қолди. Қайси сабабини қилиш керак еди улар? Охирги сабабида нима еди? Аллоҳни ваъдасига ишониб жим ўтириш еди. Охирги сабабни ҳам қилди, Аллоҳ Таоло сақлади. Ғордан олдин қайтиб кетишди. Шунинг учун биродар, ҳамма ҳисоб китобни қиласан. Свет ўчиб қолса движок, мана микрофон ишламай қолса, мана бу, она қори келмай қолса, мана буни, ҳамма сабабларни қилдинг, барибир бўлмадими? Енди нима дейишинг керак?

Нима дейиш керак шунда? Аллоҳ шуни тақдир қилган екан, бўлди. Биз сабабини нима қилдик? Хотиржаммисиз? Ҳақиқий таваккалчи қанақа бўлади? Мана енди шу саволни сўрайлик ўзимиздан. Мен ҳар сафар ҳас бияллоҳ ва неъмат вакил, ҳас буни аллоҳ ва неъмат бакил деяпман, аллоҳга таваккал деяпман. Мен ҳақиқий таваккулчиманми?

Ҳақиқий, таваккалчи инсон қанақа бўллади? Сабабни пухта қилади. Худди таваккал қилишни билмайдиган одамдақа фақат сабабни қилади. Кейин сабабларни зўр қилиб қўйгандан кейин, сабаб қилмаган одамдақа аллоҳ ўзингга топширдим дейди. Ҳақиқий таваккалчи қанақа бўлади? Сабабни зўр қилди. Кейин сабабни қилмагандақа аллоҳга таваккал деди. Енди ундан кейин қанақа иш бўлса ҳам, енди у рози. Шу одам ҳақиқий таваккулчи.

Ҳамма сабабини қилдими у домла? Таваккални ҳам қилдими у домлалар? Барибир бўлмади ю. Сен таваккалчи емассан. Чунки ҳақиқий таваккалчи қанақа натижа бўлса ҳам ундан рози бўлади. Енди сўрангчи ўзингиздан. Сиз ҳақиқий таваккулчи екансизми? Ўшанинг учун уламолар айтишади, таваккал уч хил бўлади.

Биринчиси, шикоят қилмаслик. Иккинчиси, розилик. Учинчиси, муҳаббат. Биринчиси, шикоят қилмаслик. Бу сабр даражаси дейилади. Зоҳид инсонлар сабр қилади, шикоятни қилмайди. Иккинчиси, розилик. Бу Аллоҳни тақсимига, Аллоҳни берган кунига розилик. Бу содиқларнинг таваккули. Учинчиси, муҳаббати. Аллоҳни қилган ишини яхши кўриш, гарчи сизга ёқмайдиган иш бўлса ҳам, бу анбиоларнинг таваккули.

Таваккални биринчиси шикоят қилмаслик, иккинчиси рози бўлиш, учинчиси яхши кўриш. Енди таваккални самаралари. Мана енди нима бор бизга таваккал қилсак, биродарлар? Биринчидан, Аллоҳни муҳаббати бор. Инналлоҳу юҳиб, бўл мутаваккилинг. Аллоҳ таваккалчиларни яхши кўрар. Агар Аллоҳ сени яхши кўрган бўлса, ютди икки дунёни. Кейинги фойдаси, ризқинг кенг бўлади. Ҳозир тўқсон тўққиз фоиз одамни ғами шу пул топишда, тўғрими? А? Пул топишда. Расулуллоҳ айтадилар, агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, Аллоҳ сизларни ризқингизни худди қушни ризқини бергандек берар еди. Қуш ерталаб учиб чиқиб кетади қорни оч, кечки пайт албатта қорни тўқ келади. Оч қолмас екан қуш, биродарлар. Уни ҳунари йўқ, дўкони йўқ, сабаби йўқ, учиб чиқиб кетишинглар бор. Қуш албатта қорни тўйиб келар екан. Агар сизлар чинакамига ҳақиқий таваккул қила олсангиз, қушни қорнини тўйғизгандай тўйғизади Аллоҳ деяпти.

Таваккулни яна битта самараси, шайтонни васвасасидан омонда бўласан. Ҳамма қўрқиб бўлаётган ишлардан ваҳимага тушганда хотиржам турасан. Инна ҳулайс ала ҳус султону ала ла дина аману ва ала роббиҳим я таваккалун. Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Аллоҳга таваккал қиладиган зотлар устида шайтон учун ҳеч қандай салтанат йўқ. Васвасадан омонда бўласан. Жаннатга беҳисоб кирасан. Пайғамбаримиз айтадилар, мени умматимдан бўлган йетмиш минг киши бор, улар Жаннатга ҳисоб китобсиз кириб кетади. Саҳобалар, улар кимлар ё Расулуллоҳ дейишди. Узоқ жавоб бердилар. Ўзларини куйдирмаган, куйдириб даволамаган, руҳия қилдирмаган ва Аллоҳга таваккал қилганлар деди. Ҳақиқий таваккал қиладиган одам Жаннатга ҳисоб китобга киради деяпти Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Таваккулни яна фойдаларидан инсонни азизликка бошлайди. Чунки мени ишим Аллоҳни қўлида. Аллоҳни сиқими йетказади. Аллоҳ фойдани ҳам, зарарни ҳам ўзи беради деган одам хўжайин уни хор қилса, кўтармайди. Биров қўрқитса, қўрқмайди. Аллоҳ ризқни битта ешигини ёпса, иккинчисини очади, битта шарт иззат нарсаси билан чиқиб кетаверади. Ким Аллоҳга суянса, бас албатта Аллоҳ ғолиб ва ҳикматлидир.

Таваккалнинг яна самараларидан. Ҳақиқий таваккал қилаётган бўлсанг, бу сени қалбингда иймонни чин рост еканлигини далили бўлади. Ва алаллоҳи фатаваккалу инкунту муъминий. Агар сизлар ҳақиқий муаммо бўладиган бўлсанглар, Аллоҳга таваккал қилинглар. Таваккалнинг самараларидан ишингни тузатади, аҳволингни ўнглайди, фитналардан, мусибатлардан тўсади. Ҳақиқий тавакмал қилишлик, биродар, дуоларнинг ижобати бўлишлигининг сабаби. Ҳақиқий таваккал қилишлик мақсадингга олиб боради. Ҳақиқий тавакал қилишлик сени икки дунёда саодатли қилади.

Ана шу таваккалга имом бу охирида келтирган бир ҳадисни ҳикоясини айтиб бераман. Расулуллоҳ айтадилар, Бану Исроилдан бўлган бир киши, бошқа бир Бану Исроил кишидан минг динар қарз олди. Қарзни олай еканда, қарзни берай екан, гувоҳ келтир деди. Ҳали қарздор екан, Аллоҳни ўзи гувоҳ деди. Тўғри айтинг деди. Менга кафил келтир деди.

Аллоҳни ўзига кафил деди. Тўғри айтинг деди. Маълум вақтни беришликка минг динорда қасд қилиб берди. Ҳалиги одам молни олди, денгизга ўтириб кетди. Тижорати билан. Пул бериш керак бўлган вақт келган пайтда, минг динорда олдида, денгизни войига келди. Бояги одам томонга кетадиган кема бўлса, бериб юбораман деб. Лекин кема бўлмади. Шунда нима қилди? Бир катта ёғочни олди, ичини ўйди, диюн олади, солди, ямади. Денгизга улоқтирди. Нима деди? Парвардигор, ўзинг биласан, фалончидан минг динода қарз олганман. Кафил келтирди деганида, сени кафил деганман. Сени кафиллигингга рози бўлди. Гувоҳ келтирди деди. Аллоҳни гувоҳлиги йетади дедим, унга ҳам рози бўлдим. Мен пулни жўнатгани кема қидирдим, аммо топмадим. Мана енди мана бу ёғочни ичидаги пул сенга омонат, дерди, денгизга ташлаб, қайтиб кетди. Оллоҳга ўзига таваккал қилди, минг динор деворчига солиб денгизга ташаверди.

Ваъдалашилган вақт келди, ҳалиги пулни берган ҳақдор денгиз деворга чиқиб турибди, келишини кутиб. Кема йўқ, бир пайт ғўла соҳилга чиқиб қолди. Ҳалигини кўрди да, ҳа ўтин бола яққолмади олиб бориб туриб ёруғни ичидан тилласи чиқди. Ҳалиги одамга ёзган мактуби ҳам чиқди. Енди нариги одам, кейинроқ яна бошқа минг динароб олиб туриб, қарзни тўлагани келди да, учиради ҳалиги одамга. Мен сизга вақтида ҳаққингизни бераман деб, келмасдан чиққандим, бўлмади. Мана енди кўтариб келдим деганда, сени юборган омонатингни аллоҳ йетказди менга деди. Ҳалиги минг дирмаънни олиб, қўлидаги билан қайтиб кетаверди. Ёғочни ичида омонати келди. Нима учун келди? Нима қилувди?

Бандани саодатга йеталайдиган енг катта нарса, енг катта сабаб Аллоҳга таваккал қилиш. Унга суяниш, Уни ҳимояси билан чегараланиш. Бинолардан Аллоҳга суяниши ва таваккал қилиши қанчалар қувватли бўлса, банданинг саодати ҳам шунга яраша бўлади. Ала иннавлия Аллоҳ ила ҳавфун алайҳи валаҳум яссанун. Огоҳ бўлингиз ким? Албатта Аллоҳнинг дўстларига бирон хафа хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Дунёда ғамгин бўмайсан, биродар. Дунёда маҳзун бўлиб яшамайсан, ўкинмайсан, ғамгин бўллайсан, агар Аллоҳга ҳаққи та вакул қилсанг. Қўрқма, биродар. Ўт куйдирмайди, пичоқ кесмайди, сув чўктирмайди. Агар буни Аллоҳ хоҳламаса.

Бироқ қўрқитса, ишингни олиб қўяман деса, дўконингни ёпиб ташлайман деса, деса деса деса, буларга парво қилма. Қўлингдан келган сабабни қилгин да, ҳасбуни Аллоҳ анаям алвакил дегин. Буёғи нима бўлади? Аллоҳни айтгани бўлади. Биров сенга фойда келтира олмайди, агар Аллоҳ хоҳламаса. Биров сенга зарар келтира олмайди агар Аллоҳ хоҳламаса. Шунинг учун сенинг устингга қўрқув хавотир келса, ҳасбуни Аллоҳни анаям алвакилл дегин. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Инна алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анаста инуҳу анаста офируҳ ва наъудҳу биллаҳи мин сурур янфусина. Омин сайиъати амалина, май яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ муъғиллала ва ман юғилил ҳу фалаҳ ҳадияла. Мана шуҳратуллоҳ илоҳиллаллоҳ ва ҳадаҳуллоҳ шаръийкалла ва нашҳрат анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма бахт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.

Ислом қарзни ўз вақтида адо етишни фарз даражасидаги масъулият деб билади. Қодир бўлиб туриб инсон қарзини беришликка, бермасдан чўзиб юришлиги зулм дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар мутул ул ғоний зулмун. Бойнинг чўзиб юруиши зулмдир. Яъни шу қарзини узиб қўйишликка яраша пули бор, бериб қўйса бўлади, лекин бермай юрибди. Мана шу одам зулм қилаётган бўлади. Бойнинг қарзини тўламасдан чўзиб юришлиги зулмдир.

Абу хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда расулуллоҳ айтадилар хойрун на си ахсануҳим қодо анг одамларнинг енг яхшиси қарзини чиройли адо қиладиганидир. Хўп, инсончилик, зарурат учун қарз бўлди, хуллас қарз бўлд. Имкон бўлдими? Дарров узишлик керак. Қўлида туриб бермаётган одам, зулм қилаётган бўлади.

Анча юқори нарса шуки, бир одамни иккинчи одамдан қарзи бўлади. Ҳалиги ҳақдор одам, бадавлат одам бўлади. Шу қарзидан қутулиб олсин деб туриб, закот чиқарадиган пайт келган бўлса, ҳалиги қарздорни чақиради да, қўлига закотини беради. Мана енди дўпписини осмонга йиғитиб, Аллоҳга ҳамдлар айтиб, узиб олишни ўрнига, ҳалиги қарздор, ҳақдордан закотини олиб туриб, нима дейди?

Сиздан ҳам зарур жой борибди, ҳожи ака, дейди. Ўзи дўппини осмонга ирғитиб, Аллоҳга ҳамд айтиб, шап олиб туриб, мана олдим закотингиз менга ўтди. Сиздан фалонча қарзим бор деб мана олинг, қутулдим дейишди ўрнига, сиздан ҳам зарурроқ жой бор еди да, дейди. Демак, бу одамни ўзи асли қарзини узишга нияти йўқ. Ўзи шу пайтгача нимага қарзини узолмай юрибди екан? Демак, нияти йўғ еди еканда. Шунинг учун Аллоҳ унга нима қилмаяпти? Қарзини узишига ёрдам бермаяпти.

Қарзни дунёда ҳам салбий оқибатлари бор, охиратда ҳам. Мана дунёдаги бир салбий оқибатлари. Биринчидан, руҳий, психологик босим остида бўлади. Чунки қарздор инсонни хотиржамлиги бўлмайди, қалбида хавотири бўлади, ғам ташвиши босиб туради. Умаримни ҳатто айтганларидек, ияк у ваддайин, қарздан еҳтиёт бўлинглар. Фа инначу ҳам мумбин лайл ва мадаллат ум бин наҳар. Қарздан еҳтиёт бўлинглар. Чунки у тунда ғам, кундуз еса хорлик.

А домла қарзни ёмон нарсалигини ҳаммамиз биламиз у. Нима кераги бор бунча гапиришди? Деган фикр келса кимнидир калласига, савол келган бўлса, айтамизки, биз бу дарсларимизда ёшларни назарда тутяпмиз. Бошидан иссиқ совуқ ўтган ёш катталарни емас, ёш болаларни, ёшларимизни қарзга бўлган муносабати аввалгиларнинг муносабатидан фарқли бўлиб қолди. Қўрқмаяпти қарз олгани.

Али ибн Абит олиб айтади, қарз сабабли кечаси хотиржам ухлаб бўлмайди, кундуз еса тинчланиб бўлмайди. Софиёнис саурия айтади, аъзамун наси ҳамман ал мадюну. Енг катта ғами бор одам ким? Қарздор одам. Демак, биродарлар, киши дунёда қарздор бўлар екан, у еркин ҳисобланмайди. Доим қайғу билан яшайди. Ўша катта қарзга кириб қолган одамлар шу қарзга кириб қувгунга қадар бўлган ҳаёти зўр еканлигини шунда билади. Қачон? Қарзга кириб кўрганида.

Ижтимоий муаммолари бор. Қарзни ўзи вақтида тўлай олмасангиз, атрофингиздаги одамлар билан муносабатларингиз ҳам бузилади. Динга таъсири. Юқорида мана бир қанча ҳадисларни ўқидик. Қарздор одам, қарздор бўлиб қолганда ёлғон гапиришига тўғри келади. Ваъда бериб бажара олмайди, нифо аломат пайдо бўлади. Қарзидан қутуламан деб турли гуноҳларга қўл уришига тўғри келади.

Расулуллоҳ қарзидан жуда кўп паноҳ сўрардилар. Саҳобалардан бири ё расулуллоҳ, қарздан нимча бунақа кўп сўраверасиз, паноҳ. Пайғамбаримиз айтдилар, инна рожўлаъида ғойима ҳаддатаъфа кадаба ва ваъдаъфа ахлаъфа. Чунки инсон қарздор бўлиб қолса, ёлғон гапиради, ваъда бериб хилоф қилади деганлар.

Қарздор одам охират учун яшамайди. Ўша қарзини узиш учун дунё очиб юради. Кўчага чиқса ҳам ғам, уйга кирса ҳам ғам. Намозда турса ҳам хаёли ҳали еди. Шунинг учун қарз бир кунлик емас, бир умрлик хасталик ҳисобланади. Бу дунёвий зарарлари еди. Йўқ, ёшлар, ешитяпсизларми? Сизларга тегишли бу дарс. Ипҳоне ўн йетти олдингларми, олмадингларми?

А? Олинглар қарз бўлиб. Орқада қолиб кетамизми ахир? Ўн олтини ололмадик бўпти. Сразу ўн йеттисига йиғайлик ўн бешидан. Ўша сизга ўша нарсани насияга, қарзга олишликни тавсия қилаётган улфатиздан узоқроқ юринг. Бир гап бўлади, олавер дейди. Қайердан бўлади бир гап? Уйингда молинг борми, қўйинг борми сотиб берадиган? Нима бор? Айлигинг ўзида чекланган бўлса, сенга нима кераги бор унақа бир ҳашамми? А палончилар, у палончилар олган бўлса, улар ўттиз йил, қирқ йиллик бизнесменлар, уларга бўлаверади. Кўрпангга қараб енди мана шу қарзни охиратдаги салбий оқибатлари, ҳатто шаҳид бўлган инсон ҳам ўзини мақом мартабасига йетишдан мана шу қарзи сабабли тўхтатиб турилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шафодига ҳам монелик қилиши бор бу нарсани. Баъзи уламолар шаҳид одам ўзини мақомига йетишидан қарзи сабабли тўхтатиб турган бўлса, енди бу ёқдаги одамлар пайғамбаримизнинг шафодига ҳам мана шу қарзи сабаблар йетолмай туриши мумкинлигини айтишади. Қарзи бор одамга пайғамбарим алайҳиссалом жаноза ўқишдан бош тортганлар. Соллаллоҳу алайҳи васоҳи биҳгум. Ўзинглар ўқиб кўринглар биродарингларга деб қўяр еди.

Охиратдаги зарарларидан инсон дунёда қарзини узмасдан охиратга кетган бўлса, вафот етган бўлса у кунда олди берди муомалалар пул билан ҳал бўлмайди. Савоблар билан, гуноҳлар билан ҳал қилинади. Пайғамбаримиз айтадилар мен ма таво алайҳи динорун авдирҳамун қудия мин ҳасанатиҳи ла иса тҳамма динорун валадирҳамун. Ким бир динор ёки бир дирҳам қарзи бўлган ҳолда вафот етса, уни қарзи у ёқда охиратда, динор ва дирҳам бўлмагани учун ҳасанотлари билан тўланади.

Заруратсиз қарздорликдан огоҳлантиряпмиз. Қўлимизда пул бўлади, бўлмайди, ҳар хил ҳолатда бўламиз. Феъл ҳам қарз олишликка зарурат туғилиб қолади. У бошқа масала. Биз қайтараётган қарз ҳашам учун, зеби зийнати учун, ҳой ҳавас учун олинаётган қарзни айтяпмиз. Заруратсиз қарздорлик. Ғарб оламини қарасанглар, уларнинг жамияти кредит деган нарсани устига қурилган. Кредит на история дейди.

Одамлар ана шу кредит маданияти тарқаган юртларда кераксиз, керак емассиз майда чуйда нарсаларни ҳам кредитга олишга одатланиб қолган. Бу тизим, бу система кредит тарихига асосланади. Яъни одам қанча кўп қарз олса ва уни яхши тўласа, мавқеи, жамиятдаги мавқеи шунчалик яхши бўлиб кўринаверади. Лекин барибир ўша кредитга пул олганлар, кредитни картаси бўлганлар доим қарзда бўлади.

Хўп, ана шу қарзга бир нарса олайиш, қарзга бир нарса олиб йейиш, қарзга бир нарса қилиб кийиш, қарзга тўй қилиш, кредит, нима бу? Бу инсон ўзининг ертанги кунини бугун сотиб қўйиши. Кредит ёки қарзга олинган мана шу буюмлар ҳали топмаган пулини сарфлаб қўйиши, яъни инсон ертанги кунини, ертанги кучини, ертанги меҳнатини бугунги кун учун сотиб қоидаши.

А сиз ҳали ертага кун яшайсизми, йўқми, уни сотиб қўйдингиз. Амир ал мўмин ин умарун хаттоб розияллоҳу анҳудан ўғли бир куни пул сўради. Халифани қўлида пули йўқ. Хазиначидан сўраб турмайликми, кейинги ойлигингизни ҳисобидан. Бўпти бор, сўра деди. Бориб туриб, хазиначига айтди. Отам, кейинги ой лигини ҳисобидан, кейинги маошини ҳисобидан менга пул бериб турасиз екан деди.

Хазиначи халифа буюрди деб шарт қилдими? Йўқ. Отангиз кейинги ойлигимдан бериб турсин дебди ю, лекин кейинги ойда яшашингга бир кафолат хати ёзиб бермабди да дейди. Бермайди. Қайтиб келиб туриб отасига, амирлар мўмининга умаров хаттобга бермади деса, берса адавини берардим, жазолардим дейди.

Мана қанақа яшаш керак? Бори билан яшашга одатлана едик. Бори билан яшашга одатламайлик. Орзу ҳавасга берилавермайлик. Борма, олинг, йўқми кутиб туринг. Қарзга олиб йеманг у нарсани, қарзга олиб келманг. Зарурат бўлса майли. Қиш келди, кўмир, зарурат, пулингиз йўқ, қарзга олб туринг. Уйга тезроқ кўчиб киришингиз керак, ешик ромга пул бўлмаяпти. Қарзга олб боринг, зарурат. Лекин бизни олаётган қарзларимизни ҳаммаси ҳам шунақами? Аксарияти орзу ҳавасми?

Бу қарзни, мана шу кредитни зарарларидан протсент, фоизлар, кредитларни аксарияти рибо билан, фоизи билан берилади. Бу еса рибо, гуноҳ кабиралардан. Исрофгарчилик ҳашамат, яна битта зарари. Кредит олиш осон бўлганлиги учун инсонлар қарз олиши осон бўлганлиги учун имкониятидан ташқари сарфлашликка, ҳашаматга, зарур бўлмаган нарсаларга сотиб олишликка харист бўлади.

Агар шу қарз олиш қийин бўлса, қарзга биров пул бермаса ёки буюм бермаса, сабр қил, мажбур яшайди. Шу йерда бир мулоҳаза бор. Мана кўчада машинада кетяпсиз, айрим ишхоналарни, айрим мактабларни олдида ҳалиги насия савдо қиладиган одамлар икки портер, уч портер битовой техникани тушириб қўяди. Кейин шу корхонада ёки мактабда ишлаётган ишчилар чиқади да, насия екан, ойига минг сўмдан бери узиб юбораман екан деб туриб олишади, кўрасизлар. Насия савдо ҳалол, бўлаверади. Лекин ўша йерда бир ажойиб нарса, насияга олаётган одам худди бекорга олаётгандақа олиб юборади, олиб юборад, олиб юбори. Кейин сўрасангиз, шу нарса керакми сенга десангиз, тўла олмай қолганда айтади, керакмас еди екан дейди.

Ўтган сафар дарсимизни реклама билан одам алайҳиссалом жаннатдан чиқиб кетганини айтдим а? Рекламани иши, сиз учун умуман керак бўлмаган нарсани, сизга керак еканлигига ишонтириш. У сиз ҳаётингиз ҳаётмас еканлигига ишончириш, рекламани иши. Отамиз одам алайҳиссаломга жаннатда ҳеч нарса керак емас еди. Шайтон келиб айтди, роббилар биласизларми бу дарахтдан нимага ман қилди? Сизларни иккаловийларни фаришта бўлиб қолишингларни хоҳламади. Сизларни абадий ҳаёт кечиришингларни хоҳламади. Сизларга битмас туганмас мулк кўрс берадиган дарахтни кўрсатайми деди.

Жаннатда Адам алайҳиссаломга фаришта бўлишни нима кераги бор? Умуман керак емас. Йемайди, ичмайди, еркак аёли йўқ. Иккинчиси, абадий ҳаёт. Шундоқ ҳам жаннатда еди. Шунда ҳам абадий ҳаёти бор еди. Учинчиси нима еди? Битмасин туганмас бойлик. Қаранг да, умуман керак бўлмаган нарсаларга ишонтирди шайтон. Рекламани иши мана шу. Сизга керак бўлмаган нарсани керак еканлигига ишонтиради. Ҳа, рекламада фойдали нарсалар ҳам бор. Лекин аксарият, енди қарангларда, тинимсиз, мунча протсент, мунча протсент кредит картасини олинг деб туриб, банкларда тинмасдан кредит картасини реклама қилаверади.

Аввал айтганимиздек, ўша насияга, кредитга олаётган буюми. Одам савол бериши керак ўзига. Шу нарса менга ҳозир зарурми? Ҳақиқатдан ҳам керакми? Йўқ. Унақа саволни бермайди. Қарзни, кредитни зарарларидан даромадни катта қисми қарзини тўлашга сарф бўлиб туради, ўзини молиявий еркинлигини йўқотади. Шунинг учун ғарбда одам ишсиз қолса, ҳамма нарсасини йўқотиб қўйиш хавфи бор. Чунки банк машинасини ҳам, уйини ҳам, бошқа нарсасини ҳам шундай тортиб қўяди. Ўшанинг учун ишдан ҳайдалдими, кўчада қолди дегани. Туппа тузук одам ишдан чиқса, даромад манбайдан ажратса, бўлди, кўчада олади.

Биродарлар, нақд пулга яшаш билан қарзга, насига яшашни фарқи бор. Шаръий ҳолати, нақд пулига яшасангиз, шубҳангиз йўқ, рибодан узоқсиз, баракангиз бор. Насияга қарзга яшасангиз, рибоҳатари бор, барака йўқ. Молиявий ҳолат. Нақд бўлса, борингизни сарфлайсиз. Молиявий барқарорлик бор. Насияга яшасангиз топмаган пулингизни сарфлайсангиз.

Руҳий ҳолати. Нақд хотиржамлик, осойишталик, стрессни йўқлиги, тинч уйқу. Насияга қарши, доим ташвиш, стресс, хотиржамлик йўқолиши. Сарф харажат. Нақд пулни сарфласангиз, тежаб ишлатасиз. Имконга қараб ишлатасангиз. Насияга, қарзга, кредитга сарфласангиз чи, исрофга мойиллик бўлади. Имкониятдан ташқари сарфлашлар бўлади. Насияга олса, худди бекорга олаётгандек олаверади қўрқмасдан.

Еркинлик. Нақд. Шахсий ва молиявий еркинлик дегани, насия дегани, шахсий ва молиёвий боғлиқлик дегани. Биродарлар, нақд пулга кун кечириш инсонни қаноатли қилади. Тежамкор қилади. Аллоҳга таваккал қилувчилардан бўлишни ўргатади. Аллоҳга тафаккур қилиб яшашни ўргатади. Бу еса айни динимиз тарғиб қилган турмуш тарзи. Шариатимиз биздан талаб қилган ҳаёт тарзи айни мана шу. Рози бўлиб, борингга қаноат қилиб яшал дегани.

Қарздан қутилиш дуоси бор. Абу Довуддан келтирилади бу ҳадис. Бир куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Абу Умомо Бохир розияллоҳу анҳу ғамгин бўлиб бошини қуйи қилиб ўтирибди. Пайғамбаримиз, ей Абу Умомо, сизга нима бўлди? Мана шу ҳолатда кўп кўряпман сизни масжидда. Намоздан ташқари вақтда. Ё Расулуллоҳ, ғамларим кўп, қарзларим кўп деди. Пайғамбаримиз айтдилар, мен сизга бир дуо ўргатайми? Агар уни айтсангиз, Аллоҳ ғамларингизни кетказади, қарзларингизни тўлайди.

Пайғамбаримиз айтдилар, ерталаб кечқурун шундай денг. Аллоҳимма инний аъузу бика минали ҳаммий ва ал ҳасан ва аъузу бика минали ажзий ва ал касал. Ва аузу бика минал жубний вал бухил ва аузу бика мин ғолабати дайни ва қоҳир режа. Парвардигор, мен сендан ғам ва қайғудан паноҳ тилайман. Ожизлик ва дангасаликдан паноҳ тилайман, бахиллик ва қўрқоқликдан паноҳ тилаймен, қарзнинг ғолиб келишидан ва одамларнинг зулмидан паноҳ тилаймен.

Абу Умома розияллоҳ ҳам айтадики, мен шундай қилдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни тўлади. Биз ҳам шу дуода ёзиб оламиз да қоғозга, ёдлаб оламиз, уч кун, тўрт кун, беш кун ўқиймиз, кейин тўхтатиб қўямиз. Уч марта, тўрт марта қилган, у ёқ бу ёқни қараса йўқ, ей, сиз икки марта ўқиб қўйсангиз да, проблема ҳали бўлиб қолмайди. Сиз ана шу Пайғамбаримизни сўзига иймонингиз комил бўлиб, мана шу ишни давомий қиласиз. Аллоҳ илтифот қилса, хоҳласа, инъий ижобат қилиб қарзларингизни узади.

Имом бухорий ва муслимда оиша розияллоҳу анҳу қубароват қилинган ҳадисда айтилинади. Пайғамбарларимиз айтар еканлар, Парвардигор, мен сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Масиҳуддаджон фитнасидан паноҳ тилаймен. Ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ тилайман. Ей Аллоҳ, мен сендан гуноҳдан ва қарздан паноҳ тилайман!

Қарзга беъетибор бўлган биродарим, қарз олишни режалаштириб турган биродарим. Зарурасиз қарз олмоқчи бўлиб турган биродарим. Кунига рози бўлмасдан каттароқ йейман, каттароқ ичаман, рисковат қилмасам бўлиб кетмайман екан деб қарзга кирмоқчи бўлиб турган биродарим, билиб қўй. Авваламбор бу ишингдан Аллоҳ рози бўлмайди. Шуни ўзи сени қарздан қайтариши керак.

Қарз сени хотиржамлигингни, вақтингни, соғлигингни, асабингни, тинчлигингни, ҳаловатингни олиб қўяди. Қарз сени бошингни егиб қўяди. Бошқаларга муҳтож қўйиб қўяди. Қарз сени хорликка, зулмга дучор қилади. Шунинг учун заруратсиз қарз олишдан узоқ бўл.

Ҳақиқий еҳтиёжларингни аниқлаб ол. Ўзингни имкониятинг доирасида сарф қилишга одатлан. Ҳалол ризқ топишликка, исрофдан сақланишга ҳаракат қил. Қарзга шошилма. Орзу ҳавасларда тийиб, сабр қанот билан яшашга интил. Қарздан сақлан. Имконинг йўқми, қарзга ботиб ресторанда катта тўй қилма. Чунки тўйни ертаси ҳам бор.

Есингдан чиқмасин. Қарз ўғил болани ишини орқага тортади. Ўғил бола шижоатини, ғайратини сўндиради. Аллоҳ азза ва жалла кунига рози бўлиб яшашликка ҳаммамизга тавфиқ берсин. Тақдир қилган ризқига кўниб, рози бўлиб ишлаётган бандалардан бўлишимизга, яшашимизга Аллоҳ Таоло ўзи тавфиқ берган бўлсин.

Парвардигор, бизни ҳалолинг билан, ҳаромдан беҳожат қил. Фазли караминг билан ўзингдан бошқаларга муҳтож қилмагин. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳли ва алайкум. Инналлоҳи ва малакати ҳуйсалуни аланнаби. Я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)