# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 42 of 510
- Section: —
- Duration: 31 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/42
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/IXI48P7mNME.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=IXI48P7mNME
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/41.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/43.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳмани роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббина иламин ва ла ақибату лел мутақин. Ассалому алайкум ассалому алайкум ала саидина муҳаммад ас содиқ ал ва адил амин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Ва алайкум ассалом ва алайкум ва раҳматуллоҳига ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ушбу саидур ал ан куни барчамизга баракотли қилган бўлсин, дуоларимизни ижобат қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин. Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизни бугун йигирма уч ўтган дарсимизда сиз билан биз фарзандларни нафсий тарбияси ҳақида суҳбат қилдик. Психологик тарбия.

[0:56] Мана шу вақтда биз журъатсизлик ва қўрқоқлик деб аталадиган кўринишларни кўрдик, сабаблари, муолажаси ва буларни фарзандларга кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида суҳват қилган бўлдик. Мана шу бўптаги кейинги мавзу. Киши ўзини нуқсонли ҳис қилишлиги.

[1:23] Ўзига бўлган ишончини йўқлиги. Кичкиналигидан унга сен қорасан, қорасан, қорасан деса, шу қоралигидан бўйни қисиқ яшайди. Шу комплекс. Бир одамни қулоғи катта бўлса, сени қулоғинг катта катта деб юборса, мана шу қулоғини катталигидан хижолат бўлиб яшайди. Хуллас, бўйими, бурними, шаклими ёки бир бошқа бир ўзига тегишли бир нарсадан хижолат бўлиб яшашлик.

[1:51] Бугун иншааллоҳ мана шу бола ўзини ўзи нуқсонли ҳис қилиши, бошқалардан кам деб, бошқаладан ўзини паст қилиш ҳақида суҳбат қиламиз. Асарларда келтирилади. Инсон боласи Аллоҳнин биносидир. Мана шу бинони вайрон қилган инсон маълум, лаънатидир.

[2:17] Бола ўзига ўзи ишончи йўқ бўлишлиги, бўйни қисилиб қолишлиги, буни асосий сабаби отаси бўлади ёки унга тарбия бераётган мураббийси бўлади. Мана шу комплексни бўлиб қолишлиги болада. Фарзандни хато иш қилган пайтда бошқаларни олдида уриб сўкиш, бошқаларнни олдида танқид қилиш, маломат қилишлик, бошқаларнинг олдида хижолат қилишлик. Шу нарса болани қалбида мана шу касалликни келтириб чиқаради. Бу касалликни номи ўзини нуқсонли ҳис қилиш дейилади. Ва мана шу кичкиналигида унга кириб қолган, қалбига жойлашиб қолган бу шу умрини охиригача у билан бирга бўлади. Бошқаларни олдида таҳқирлаш, камситиш, сўкиш, ҳақорат қилиш, болани асаби учун, руҳонияти учун, психикаси учун жуда бир салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун боласи хато иш қилганда, ҳаммани олдида сўкаётган, хатога йўл қўйганда, ҳаммани олдига ураётган ота, болани қалбини синдиряпти, кўнглини чўктиряпти.

[3:30] Ўзини ноқисқич қилишлигининг сабаблари. Биринчидан, ёшлигида кўрган тарбия сабабли бола мана шундай бўлиб қолади. Муаллимлар бор, жуда ҳам қаттиқ қўл бўлади, тили қаттиқ бўлади, енг юмшоқ гапи ешак бўлади. Икки гамбирда ешак, сен одам бўлмайсан, сен анақа бўлмайсансан, бир иккита чўктириб туради қалбини. Бу тинимсиз мана шундай бир қўполликка, тақиллашга, ҳаммани олдида бир сўкиш ешитиб, маломатланишликка дуч келаётган бола ўзига ўзи ишонмай қўяди. Ўзини бошқалардек бир комил инсон деб ҳис қилмай қўядилар. Ўзини қийматини, қадрини билмайди.

[4:10] Биз бола хато қилмайди дейканимиз йўқ. Уни жазолаш ёки танбеҳ бермаслик керак, унга деётганимиз йўқ. Бола бор, хато қилади. Аш шарафи меъаваман дейилади. Шараф мана шу масалада кўмакчи бўлади. Яъни, бир боладан хато содир бўлса, уни дарров жазолаб сўкиб, ҳаммани олдида йерга уришдан аввал тушунтириб, агар муаллим бўлса, мураббий бўлса, болам, бу сенга ярашмайди. Сен фалончини боласисан. Сен отанг ундай одам еди. Сизларда хонадонингларда бунақа иш чиқишлиги ярашмайди деб туриб, бу болага шарафли хонадон боласи еканлигини еслатилса, бола шу ишдан тўхтайди. Қилаётган хатосини такрорламайди.

[5:04] Уста муаллим, моҳир мураббий мана шу шуъурни болани қалбига жойлай олади. Мана шу шуур гўзал ахлоқли бўлишликка болани йетайлик. Биз ота боболаримиз фалондақа одамлар бўлганда фахрланади ю, оталари билан, боболари билан одамлар. Насл насаби бир олий инсонлар бўлганлиги еслатиладиган бўлса, шуларга лойиқ зиддият бўлишлик учун инсон яхши томонга юришлиги осон бўлади.

[5:32] Моҳир мураббий ҳикматли ота боласини қалбига мана шу нарсани жойлай олади. Ҳурмат кўрсатади, болани ўзига бўлган ишончини орттиради. Бизда қанақа? Бир марта ёғини гапириб қўйса, бўлди. Ким у? Ёлғончи. Бир марта укасини уриб қўйсан, жаббор. Синглисини қўлидан бирор нарсани тортиб олса, зўравон. Бирор нарсани сўрамай олиб қўйган бўлса ёш болалик қилиб, ким у? Ўғри.

[6:02] Қоқилиб қолади мана шу нарса. Пешонасига. Жоҳил оталар мана шу нуқсонни, бола ўзини нуқсонли ҳис қилишлигини оталар фарзандларини қалбига ўзи жойлаб қўяди, жоҳил оталар. Ва мана шу шўр қалбига киргандан кейин, бу фарзанд комил инсон бўлишдан тўсилиб қолади. Олтмиш га киради, йетмиш га киради. Лекин ёшлигида мана шу қалбига жойланиб қолган шўр у билан бирга кетади. Умрини охиригача рангидан хижолат бўлиб яшайди. Умрини охиригача қулоғидан ёки кўзидан бир қандайдир ташқи кўринишдаги, ўзини назаридан нуқсон деб қаралган нарсадан бўйнини қисиб яшайди. Мен айтдим ку, инсон Аллоҳни қуриб қўйган биноси. Бир бинода Аллоҳ Таоло узунроқ қилиб қурибди.

[6:50] Бир бинода кенгроқ қилибди. Бир бинода нима деймиз, сариқ қилибди, қора қилибди. Бу Аллоҳни иши, биродарлар. Шунинг учун фарзандларимизни туғилган пайтда, ес ҳуши таниб қолган пайтда, уни оқлиги қоралиги, узун қисқалиги, бурни қулоғини гапириб туриб масхара қилишлик, аслида уни устидан кулишлик емас. Уни шундай қилиб яратган Холиқни устидан кулишлик бўлиб қолмайдими наузибилет?

[7:16] Еркалатиб айтамиз, қоравой, қоравой деб мисол. Маллавой деб қўямиз. Шу нарса болани кўнглини чўктиради. Бошқаларни олдида мана шу нарсадан хижолат бўлиб туради. Буни бировга айта олмайди. Жойланди, умрини охиригача кетади. Биласизларми? Подшоҳни боласига Ҳазрати Олиялари деб муомала қилинади. Шунинг учун ҳазрати олияларидек туради у. Асир тушиб қолиб, қатлга ҳукм қилинса ҳам, бўйнини егмайди у. Қандай кетади у? Ҳазрат олияларидек кетади, мана шундай кетади. Чунки ёшлигидан мана шу шу ҳурмат, иззат, еътибор сингдирилган. Мен Қодиршоҳни боласиман деб мана шундай катта бўлган. Демак, оталар ўзлари синдириб қўяди болаларини.

[8:05] Биринчи хато, мана шу бўлди. Иккинчиси. Болани ўзига ўзи ишонмай қўйишлиги, ўзини нуқсонли ҳис қилишлигини иккинчи сабаби, бола хатога йўл қўйганда, бегона одамларни олдида, бошқа одамларни олида уни жазолаш ёки сўроққа тутишлик. Ўртоқларни олдида сўкиб берамиз, болаларимизни. Ўртоқларни олдида ҳурматини йўқ қилдик. Ака укасини олдида йерга уриб берамиз. Ака укасини олида бўйни қисиладиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳикматли ота, ҳикмат егаси бўлган ота боласидан хато содир бўлганда дарров сўкмайди. Дарров сўкмайдини боласини ёки набирасини.

[8:47] Ёлғиз қолишини кутади. Енди унга нима керак? Сабр қилади. Ҳеч кимни йўқ жойга олиб бориб туриб, пачағини чиқариб юборса ҳам чи уриб, бола хафа бўлмайди отадан. Отам зўр дейди. Урди бўлмасам. Зўр дейди, зато нима қилмади? Бировларни олдида хижолат қилмади дейди. Есимиздан чиқмасин, ёш боладан хато содир бўлади. Хато иш қилади, фақат биз уни ўрнида жазолашликка шошилмаймиз.

[9:20] Фаросатли ота ўзини боласини кароматини сақлайди. Катта кишини олдида беҳурмат қилмайди. Енди, сўкиш, доим калтаклаш, шунда ҳам ўзи салбий таъсир қилади болага. Енди бошқаларни олдида уриб берсангиз чи, бошқалар олдида сўкиб берсангиз чи. Қариндошлар йиғилиб қолганда ўзингиз масхара қилиб бериб турсангиз чи болангизни. Қариндошларни олдига келгани хоҳлайдими шу бола?

[9:49] Демак, ким айбдор екан бу ўринда? Оталар ёки мураббийлар. Фарзандларни ўзини отасини устига бўлган ҳаққи. Биринчи ҳаққи, биродарлар, Умрон Хаттобни сўзи, фарзандингиз учун ҳокиза аёлни она бўлишига танлашлигингиз. Кунларда бирида Умрон Хаттоб розияллоҳу анҳуни олдига бир киши ўзини фарзандидан шикоят қилиб келди. Менга ёмонлик қиляпти болам, менга оқ бўляпти бола. Халифа болани чақиртирди. Ота ҳам, бола ҳам турибди. Болани маломат қилиб кетди Халифа. Аллоҳдан қўрқмайсанми, отангга оқ бўлгани? Отинга ёмонлик қилгани, Аллоҳдан бир тақво қилмайсанми? Деганида йигит айтдики, ё амира, нима умидинг деди. Оталарни, фарзандларни уста ҳаққи борлигини биламиз. Фарзандларниям оталарни уста ҳақи бўладими? Ҳа бўлади деди Халифа. Қайси у ҳақлар?

[10:52] Халифа жавоб берди. Покиза аёлни она бўлишига танлаши, фарзандига чиройли исм қўйиши, ва Қуръон таълим бериш еди. Ҳали йигит халифани сўзини ешитганидан кейин, я амир ал мўминий, мени отам булардан биронтасини қилган емасди. Мени онам зинжий, яъни мажурсий бўлган.

[11:17] Исмини еса жол деб қўйган. Қўнгъизни ати, ҳашаротни ати. Аллоҳни китобидан бирор нарсани ўргатмаган деди. Китобдан биронта ҳарфни ўргатмаганди. Умаримни ҳақида ҳатто отага қараб туриб, болангни сенга оқ бўлаётганини шикоят қилиб келибсан у, ўзи аввал оқ бўлиб бўлган екансан болангга.

[11:41] Болангни сенга ёмонлик қилаётганлигидан шикоят қиб келибсан у, болангга сен ўзинг ёмонлик қилиб қўйган екансан у деб. Яъни биродар, сизни устингизда фарзандингизни ҳаққи шуки, ҳали болангиз дунё юзини кўрмасдан туриб, унга она бўлишликка покиза аёлни танлашлигингиз керак. Муслима, покиза, иффатли, ҳаёли, аллоҳдан қўрқадиган покиза аёлни толашлик керак. Бу биринчи ҳаққи.

[12:08] Иккинчи ҳаққи уни исмини чиройли қўйишлик. Шундай исмлар бор, айтиб чақирсангиз бола хижолат бўлади. Мана шу ат яхши ат емас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандларига чиройли исм қўйишимизни буюрганлар. Чунки қиёматда ана шу исми билан айтиб чақирилади. Расулуллоҳнинг олдига бирорта одам келса, а, исмини сўради пайғамбарим, исминг нима? Исмим фалон доқа. Йўқ, сен исминг яхши емас екан. Бугундан бошлаб исминг фалон доқа, дарров пайғамбар биз алмаштириб қўярди. Бир киши келди, исминг нима деганди. Пайғамбаримиз, у йигит, у киши зайдул хойил деди.

[12:49] Ле, зайдул хойл. Йўқ, сен зайдул хойирсан деб пайғамбаримиз алмаштирди акани. Умарун хаттоб айтди. У сенга оқ бўлишдан аввал сен унга оқиб бўлиб бўпсан. У сенга ёмонлик қилишдан олдин сен унга ёмонлик қилиб бўпсан. Бир киши ўзини ўғлига сен чўрини боласиз бўлиб туриб менга гап қатара сангми деди. Бу бола шу отани чўридан бўлган фарзанди еди. Чўридан бўмаган фарзанд ҳам отани фарзанди. Шунда бола отасига айтди, ей ота деди, валлоҳи онам чўри бўлса ҳам сиздан яхшироқ екан барибир деди.

[13:34] Отани аччиғи келиб, қандай қилиб мендан яхши бўлади? Ахир мен озод одам бўлсам, онанг қул бўлса, чўри бўлса, қандай қилади мендан яхши билади? Бола айтди, чунки мени онам ихтиёрни чиройли қилган екан. Мени хур инсондан туққан екан. Сиз еса ёмон ихтиёрчисиз. Мени чўридан дунёга келишимни хоҳлабсиз деб. Ота танлашда онам тўғри иш қилган екан, лекин она танлашда сиз менга яхши иш қилмаган екансиз. Онам чўри бўлса ҳам сиздан афзал екан деган екан.

[14:05] Демак, фарзандни ўзини отасидаги ҳақлари бу ҳокиза аёлни она бўлгишига танлашлиги, чиройли исм қўйиши ва динни ўргатиши. Динни ўргартиши. Мана шу учала ҳаққини бажарсангиз, фарзанд фарзанд сифатида отани ҳаққини чиройли адо қилади. Қайтариб айтаман.

[14:28] Ҳокиза аёл деб танладингиз. Бир. Чиройли исм қўйдингиз. Икки. Агар учинчиси бўлмаса, ҳаққингизни бажармайди. Учинчи ҳаққини бермасангиз, Аллоҳни танитмасангиз, сизни ҳаққингизни бермайди. Чунки сизни кимлигингизни ҳам танимайди да унда. Роббисини танимаганидан кейин. Болани топиб, ўзини ҳолига ташлаб қўйган оталар бор. Тарбия бермайди, шуғулланмайди, меҳнат қилмайди, лекин фарзандини комил инсон бўлишлигини хоҳлайди. Қоида. Қоида. Болага ҳеч нарсани таълим бермасдан туриб, хато қилиб қўйса, жазолашлик нотўғри. Қайтарамиз. Болага ҳеч нарсани ўргатмасдан туриб, бола билмасдан бир хатога йўл қўйса, жазолашлигингиз нотўғри.

[15:24] Енди ҳеч нарсани йўргатмадингиз, хато содир бўлгандан кейин гумурати уриб қолдингиз. Бу сиз томондан яхши иш бўлмади. Ўргатиш керак. Болам ундай қил, болам бундай қилма. Масалан, ўргатганингиздан кейин яна бир хато йўл қўядиган бўлса, бир марта, икки марта огоҳлантирасиз, кейин жазо бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ёш йигит овқатланиб ўтирганида, овқат ешнийда хато йўл кўяётувди, расулуллоҳ айтдилар, я ғулом, самиллаҳа ва кул бияминик ва кул минмаялик. Ей болам, бисмиллаҳ де.

[16:05] Ўнг қўлинг билан йе, ўзингни олдингдан йе. Таълимми шу? Таълим. Шундан кейин ҳам, агар хатога йўл қўядиган бўлса, чора кўриш мумкин. Бир одам чоп қўли билан йеди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўнг қўлинг билан йе деди. Я расулуллоҳ йея олмайман деди. Ўнг қўлингиз билан йейин, деди. Йея олмайман, деди; йея олмагин, деди Пайғамбаримиз. Шу одам умрининг охиригача ўнг қўли билан овқат йея олмасдан ўтиб кетган. Дарров Пайғамбаримиз ўзини йея олмагин демаяпти. Айтяпти: ўнг қўлинг билан йегин. Шу суннат, шу тўғри бўлади, шу Аллоҳга маҳкум бўлади деса, йея олмайман деяпти. Унда йея олмагин дейди.

[16:48] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, жони юз саҳийдан, аллиму валату аннифу, фа иннал муаллима хойрун минал муаннифи. Муаллим, ўргатувчи. Одам қаттиққўл, қўпол, шафқатсизлик қиладиган одамдан яхшироқ.

[17:10] Хато қилди, уриб тарбиялаши мумкин. Хато қилдим, тушунтириб тарбиялаши ҳам мумкин. Уриб тарбия қилишни йиғини ўзини ишлатадиган одам яхши одам бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига бир йигит келиб, ё расулуллоҳ, менга зино қилишга рухсат беринг деди. Мана хато содир бўлди. Кимга айтяпти бу гапни? Муҳаммад расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳабибул ҳақ раҳматан лили аламин бўлган, аллоҳнинг инсониятга раҳмати бўлган зотга келиб, рухсат буринг, мен зино қилаверай деяпти.

[17:57] Юзига бир шапалоқла нима деяпсан? Менга шунақа дейсанми? Тўрт минг дан мен кимман, биласанми деб туриб пайғамбаримиз жеркиб бердими? Ҳа ёнбошдаги саҳобалар чи, жиркишиб юборди. Е нима деяпсиз дейишди. Аммо пайғамбарларимиз нима иш тутди? Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётини яхши ўрганишимиз керак. Зинога рухсат беринг деб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни саҳобалари ҳаммасини жаҳли чиқди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳиссалом нима деди?

[18:27] Бу ҳадис имом аҳмаддан, абу муъома боҳир розияллоҳнинг ҳуқуқидан ривоят қилинган. Фата мин қураш ин атаннабия соллаллоҳу алайҳи васаллам ва фақол я расулуллоҳ и изанли физ зина. Қурашлик бир йигит келиб Пайғамбаримизга, ё Расулуллоҳ, менга зино қилишга рухсат беринг деди. Аҳмоқлик деса бўладими? Бўлади. Калта фаҳмий деса бўладими? Бўлади. Кимга айтяпти бу сўзини? Муҳаммад алайҳиссаломга.

[18:59] Одамлар жиркиб беришди. Пайғамбаримиз яқинроқ келди. Келди. Қола. Атоҳинг бил умика. Онангга раво кўрасанми зинони? Деди пайғамбар. Қолалав аллоҳинг, жаъла нияллоҳу фида ака. Ота онам сизга фидо бўлсин, жоним фидо бўлсин сизга, ей расулуллоҳ, хоҳламайман деди. Вала нас уйи ҳайб бунау ли умма ҳа тихин. Одамлар ҳам худди шунга ўхшагандек, оналарига зинони раво кўрмайди. Шунга айтдилар, а фатҳаҳ ҳайб бухили ибн латика? Қизинг учун раво кўрасанми шу зинони? Йигит, йўқ деди. Одамлар ҳам қизларга раво кўрмайсиз деди. А фатҳаҳ ҳайиб бухили ухтика? Опа синглингга раво кўрасанми зинони деди. Йигит йўқ, Аллоҳга қасам деди. Одамлар ҳам опа сингилларга раво кўрмайди бу нарсани деди. Ато ҳай бухли амматика. Амменга раво кўрасаннми шу зинони? Йигит йўғ деди. Расулуллоҳ, одамлар ҳам аммаларга раво кўлмайди деди. Ато, ҳай буғли ҳолатка. Ҳолингга раво кўурасанми зинони?

[20:09] Йўқ, деди. Одамлар ҳам холалар учун раво кўрмайди, деди. Таълимни кўряпсизми? Битта биттадан айтяпти. Мўмин ким еди? Ўзига яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрган киши еди. Раво кўрасанми ўзингга? Йўқ, раво кўрмангман. Демак, бошқалар ҳам раво кўлмайди бу нарсани. Таълимни қаранг. Таълимни қаранг. Қола, фавводун яъдаҳун алайҳи ва қола, аллоҳун нофири замбар. Ва тоҳир қолба ва ҳассин фаржа. Сўнгра пайғамбаримиз ўзини муборак қўлларини шу йигитни кўксига қўйиб туриб дуо қилди. Парвадгор, уни гуноҳини кечиргин. Қалбини поклагин ва фаржини сақлагин. Қола, фалам якун баъда дҳа алика ал фата, ялта фито ила шаъин. Мана шу дуодан кейин йигит ҳеч нарсага қарамайдиган бўлиб қолди. Зинодан бўлган бирор нарсага еътибор бермайдиган бўлибқолди. Ана биродарлар, услуб. Ана биродарлар, таълим.

[21:08] Пайғамбаримизни олдидан туриб чиқиб кетаётганда, бу йигит учун зиноадан кўра ёмонроқ нарса йўқ еди. Тарбия шунақа бўлади. Тарбия шуқа бўларди. Тортамиз, шарт. Ҳар сафар йетказиб туриб, ақли йетмаган ёш бола отасидан сўради. Осмонни ким яратган? Аллоҳ яратган. Йерда ким яратган, ота? Аллоҳ яратган. Аллоҳни ким яратган деди.

[21:38] Тарсаки билан қўйди да, ҳей, ахмоқ, кофир бўлдинг, деди. Тўғрими шу? Тўғримишу? Бу тақводор отада бу. Биродарлар, Аллоҳ Таоло Холиқ, Яратувчи. Бу кичкина бола аҳли йетмасдан сўраб қўйгани билан, Аллоҳ Таолодан Холиқ деган сифат тушиб қолмайди. Чиройли йўли билан боласига тушунтиришлик керак. Бола нимага сўраяпти? Шу нарсани билмас екансиз, билмоқчида.

[22:06] Ҳа, сўраганда тассаки юборса нима қилади охири? Ҳой дейди. Ҳой дейди, нима қиламан? Ва дадам сўкиб беради дейди. Уришиб беради, ундан кўра индамай юраверай дейди. Дунёни сиз орқали танимоқчи бўляпти. Сиз бир дераза едингиз бола учун. Дунёни кўрай деб сизни очай деб бўлса, шай ёпяпсиз. Сиз ўзингизни болангизга таълим бергандан тоқатингиз йетмаяпти. Қаёқдан у боғча опасига таълим берсин? Ўттизта болага. Демак, бола боғчаларда айбламоқчи емасман. Фақат еътибор беринглар, бир дона болангизга, бир дона ўғлингизга, қизингизга сизни тоқатингиз йетмапти. Ўзингизни болаингиз, тушди камарингиз. Енди қанақа қилиб ўттизта болаига сиз хоҳлагандақа таълим берсин.

[22:48] Бола ўзи айтаётган сўзини, маъносини билмаслиги мумкин. Шунинг учун уни жазоламаслик керак, сўзини маъносини билдиришлик керак. Бу ҳам битта қоида. Бу ҳам битта қуора. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида туясини йўқотиб қўйган кишининг қиссаси келади. Кўпчилигимиз хабаримиз бор. Бир киши саҳрога чиқди. Туясини устига ҳамма оғзи овқатини ортиб олган.

[23:14] Туя қолидан чиқиб кетди. Суви ҳам, овқати ҳам, кийим кечаги ҳамма ёғи туюнасида. Қувиб олади, йетолмади. Қочиб кетди. Саҳрода ўртасида на овқати бор, на суви бор, қолди. Ўлиши аниқ. Тақдирга тан бериб, ётди. Ухлаб қолди. Бир вақтдан кейин уйғониб, кўзини очиб қараса, туя турибди устида.

[23:40] Шарт турди да, туяни ипидан маҳкам тутиб, хурсанд бўлганидан, я робби, ана роббука ва анта абидинг. Ей роббим деди шошилиб, хурсанд бўш. Мен сени роббингман, сен менинг бандамсан деб юборди. Куфркалигини айтди. Лекин қасддан айтдими? Пайғамбаримиз бу одам кофир бўлди дедими шу ҳадисни айтиб туриб? Йўқ. Нима деди? Анави бадавий туяси сабабли хурсанд бўлганидан кўра, Аллоҳ Таоло бандасининг тавбасидан кўпроқ хурсанд бўладида деди. Демак, шу гапни гапириб қўйиб туриб, кофир бўлмабди у.

[24:19] Чунки билмасдан, шошилиб кетиб, шошилиб, адашиб айтиб юборди. Шунинг учун болаларимиздан бирор бир адашиб сўз чиқиб келса, дарров жазоламайлик. Тушунтирайлик. Тушунранг. Қоралардан бири чиройли қилиб Қуръонни ўқиб берди. Жуда ҳам чиройли Қуръонни қилиб, бир солиҳ одам, бир одам уни қиротини яхши кўриб, ҳалигини бир солиҳ одам санаб, олдига келиб нима деди? Мен деди, қорига қараб, солиҳ кишиларни яхши кўраман. Мен солиҳ кишилаларни яхши кораман, аммо уларданмассиз деворди.

[24:54] Ҳалиги қори сўкиб ёнидан ҳайдаб юборди. Бу унақа демоқчи емас еди. Мен солиҳ инсонларни яхши кўраман, аммо улардан емасман демоқчи еди. Ўзини айтмоқчи еди. Улардан емасман, демоқчи еди ю, лекин улардан емас сиз деворди. Ҳайдаб солди. Шунинг учун истиқбиён қилишлик керак, тушунтириб беришлик керак.

[25:19] Савол сўради. Аллоҳни ким яратган. Ўзи савол сўраётгани сиздан бўлайсиз. Яхшиликни белгиси биродар. Савол сўраётгани яхшиликни белгизи. Сабаби сиз билан болани ўртасида девор йўқ ҳали. У дадил келиб сиздан сўра оляпти. Сизга қалбини очяпти. Ёзинг мени қалбимга деяпти. Нима тўғри, нима нотўғрилигини. Агар сиз ёзмасангиз, кўчадан ёзиб олади. Савол сўраётгани яхши. Аммо, саволга қўпол жавоб бериб, дағал жавоб беришга уяладиган бўлсангиз, илмдан тўсиб қўясиз.

[25:55] Бир марта савол берди. Номаъқул, мантиқсиз, бемаъни солдингиз. Етига. Яна бир марта адашувди, тепдингиз. Қўй дейди. Сўрамай қолаверади. Шу билан қалбини сиз учун ёпиб қўяди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётига яна мурожаат қиламиз.

[26:20] Бир араб айтади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир еканман. Бир киши намоздан акс ўрди. Тушкириб юборди. Бу ҳадис Жомеъус Сағийдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуд. Ҳалигинга қараб, ярҳаму кааллоҳ деб қўйди. Саҳобалар ҳаммаси шунга ўқув ешитди. Улар ҳам намозда.

[26:44] Нима менга қарашасан деди? Қуриб кетгурлар, мен билан ишларинг нима деди? Аъробий. Саҳобалар оёқларини бўлиб қолишди. Бу саҳро айтади, улар мени жимитмоқчи бўл еканлигини тушундим да, жим бўлдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозини тугатгандан кейин мени чақирди. Ота онам узодга фидо бўлсин. Узоддан аввал ҳам, узоддан кейин ҳам, меҳрибонроқ, гўзалроқ муаллимни кўрмаганман.

[27:16] Аллоҳга қасам сўҳмади ҳам мени. Уришмади ҳам. Жеркиямади ҳам. Нима деди? Қоли, иннаҳадҳи ҳис сола ла яслуҳ фи ҳа шаюн мин каламин нас. Бу намоз. Унда одамларни сўзидан биронтасини гапириб бўлмайди. Иннама ҳия тасбеҳ ва такбир ва қироатул қуран. Албатта намоз у тасбеҳ, такбир ва Қуръон тиловати деди. Ана таълим родадур. Ана таълим. Ундан ҳам машҳур қилса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидига кириб, бир аробий деворга сийди, бавул қилди. Масжидга кириб, деворига сийди. Биз нима қилардик?

[28:05] Агар бизни масжидимизга келиб бирор шундай ҳаммага кўрсатиб туриб, деворга қараб сийиб қолса. Худди шу ишни саҳобалар ҳам қилишди. Ёқасини олиб қолишди ҳаммасини. Саҳобалар ўзларидан талаб қиладиган одобни талаб қилишди. Ваҳоланки саҳрои у учун бу нарса оддий нарса. Тарбия кўрмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам теққўйлар, сийвосин деди.

[28:29] Чунки буни айб деб билмаяпти да у. Бизни ёш болаларимиз ҳам билмайди да буни айблигини. Сий бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир икки пақир сув билан ювиб юборинглар деди. Ҳалиги аробе шундай. Ей Аллоҳ, мени жаннатга киргиз, Муҳаммадни жаннатга киргин, бошқа ҳеч кимни киргирмадим демоқчи. Ҳар битта ишимизда сиз билан бизга ибрат бўлган Расулуллоҳни қилган муаммосини қаранг. Чунки билмайди бу. Билмайди бу. Демак, авф қилинади. Мажидга сиғаётган бўлса ҳам авф қилинадими? Енди ўзингизни болангизни авф қилишники қувватингиз йетмайдими?

[29:12] Аллима валату аннифу, фа иннал муаллима хойрун минал муанниф. Муаллам, таълим берадиган одам, қаттиққўллик, шафқатсизлик қиладиган одамдан афзал. Сўкиб ургандан кўра болани мана шу хато қилганда, тушунтириб қўйган одам афзалроқ бўлади. Таълимда қаттиққўлликдан кўра раҳм шафқат кўрсатиб қўйишлик тўғрироқ бўлади. Қирқ га кирган одам айтяпти. Ўн беш яшар пайтимда бир иш қилганман.

[29:44] Отам мана шу ишимдан кейин менга шундай бир муомала қилди, ўлгунимча унутмайман деди. Ўн бешинчи га кирган бола дадасини машинасини миниб, олиб чиқиб кетиб, авария қилиб юборади. Уч кунгача уйга келолмай юради. Кейин қаёққа боради? Охири келади. Қўрқиб, хавотир билан, айби бўйнида, хатосини тушуниб, бўйнини қисиб уйга келувди, отаси сўҳмади ҳам.

[30:15] Уришмади ҳам. Ўғлига айтдики, болам, ғам қилма, сотиб юбордим машинани, хижолат олмадим. Биласизми? Қалбига қанақа таъсир қилади? Нимани кутган еди? Бақириш керак еди, сўкиш керак еди. Уриш керак еди уйдан ҳайдаб чиқариб юбориш керак еди да. Лекин ота буни аксини қилди. Юмшоқлик қилди. Мана шу қилган иши бу йигитни йигирма беш йилдан кейин ҳам, қирқ яшар пайтида ҳам ҳар бири мана шу йерда турибди. Ва мана шу отасини қилган иши туфайли бола отасига шунақа меҳрибон фарзанд бўлди, ўлгуричи отасини хизматида турибди. Шунинг учун биродарлар, уриб жазолашлик ҳаммани қўлидан келади. Жаҳлингиз келган пайтда сочиб олишлик. Аммо авф қилиб, тушунтириб кечириб қўйишлик ҳаммани қўлидан келмайди. Бугун сизлар билан суҳбат қилган мавзуйимиз, бола ўзини ўзи нуқсонли деб билишлиги, бўйни қисиқ бўлишлиги, бошқаларни олдида ўзини ожиз, ноқисиб ҳис қилишлиги. Мана шу ҳақида суҳбат қилдик. Ва бу нарсанинг асосий сабаби, оталар ва мураббийлар бўлади. Ақол у қовли ҳа да, у отаси
