# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 420 of 510
- Section: —
- Duration: 19 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/420
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/qpHI6HwON8g.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=qpHI6HwON8g
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/419.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/421.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббил аъламин вала оқибату лил мутақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммади ю ала алиҳи вашабиҳи ажмаъин. Имоват, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Бугунги суҳбатимиз масжидлар ва бозорлар. Бу иккиси тенг бўладими?

[0:24] Ҳатто маконларни жойларни ҳам бирини биридан афзаллиги фарқи бор. Бир жой бошқа жойдан фарқланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. Аҳаббул билади ила аллоҳи масажиду ҳа ва абғадул билади ила аллоҳни асwаҳи ҳа. Аллоҳ таоло учун енг маҳбуб йер бу масжидлар. Аллоҳ учун енг маъбувуз жойлар бозорлар. Қайерда одам кўп? Бозорда. Кимдир ҳайрон бўлади. Нимага енди бозорлар Аллоҳ Таоло учун ёмон кўрилган жой? Ахир савдо сотиқ, ризқ, одамларда тирикчилик сабаби йўқ. Мана шу дарсни ўқиймиз, озгинадан кейин нима учун бундай дейилганлигини иншааллоҳ тушуниб оламиз. Қалбини масжидга боғлаган кишини Аллоҳ Таоло қиёмат кунида ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда ўзининг Аршини соясига олади. Пайғамбаримиз айтганлар сабъатҳун юзъил луҳи муллоҳи филъзи лиҳи илҳом мала рилла илла тиллуҳ. Ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда Аллоҳ Таоло йетти тоифани ўзининг соясига, ўзининг Аршини соясига олади. Шундан биттаси қалбини масжидга боғлаган киши.

[1:33] Демак қийин иш бу. Модомики соясида турар еканми, демак осон емас бу нарса. Бир фараз қилайлик, катта шаҳарни мега полис дейди а, мана ҳозирги тилда, катта бир катта шаҳарлардан бирини тасаввур қилайлик, ҳупта намозини одамлар ўқиб бўлишди. Бир соат ўтди. Масжидда ҳеч ким қолмайди. Лекин ошхоналар, кафелар, клублар, бўладиган жойлар одамлар билан лиқ бўлади. Тўғрими?

[2:04] Одамларга нима бўлган ўзи, биродалар? Намозни ўқийди ю, шошганича нима қилади? Тасбиқка ҳам ўтирмасдан чиқиб кетиб қолади. А бозорда ўтираверади, бир соат, уч соат, беш соат, ҳа деса, бир айланиб чиқай. Қаёққа кетяпти? Бозорга. Ё аллоҳ. Шайтон уларга мана шу масжидларни ёмон қилиб кўрсатиб, бозорларни чиройли қилиб қўйганлиги учун, бозорда ўрната, масжидда ўтира олмайди. Кимни қалби масжидга боғланган бўлса, қиёмат кунида унга ажр катта қилиб берилади. Астайдубиллаҳ. Фий буютин адиналлоҳу антурфа ва юдуғу фий ҳаъсмуҳу юсаб би ҳулаҳум фий ҳал бил ҳудуви ва ашол. У чироқ бир уйларда, яъни масжидларда ёқилурки, Аллоҳ уларни баланд кўтариб бино қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр қилинишига изн берган, амр қилган еди.

[2:54] Бозор қурилишини айтяптими? Баланд қаср қурилишини айтингми? Йўқ. Масжид айтиланяпти. Енди агар ўша масжид кичкина бўлса ҳам, ески бўлса ҳам лойдан бўлса ҳам томи шу шахтчалар билан ёпилган бўлса ҳам масжидми? Аллоҳни зикри, намоз бўладиган масжидми? Ҳар қандай бинодан азиз бўлади Аллоҳ Таолонинг нарсасида. Унда кимлар бўлади? Режалун ла тулҳиҳим тижаротун ва ла байъун дикриълла. У масжидларда шундай бир еркаклар, кишилар турадики, еркаклар борки, уларни на тижорат мана олди сотди, Аллоҳни зикридан тўсиб қўя олмайди. Номоз вақти бўлганда шарт дўкони ёпиб чиқиб кетади, йўғил болалар кўпайиб қолибди, Алҳамдулиллаҳ.

[3:40] Озор айтилаверади, ешитмай тураверади. Бозорни ҳолати ўзгармайди. Ана шу катта катта савдо марказларига, торговий сентрларга кирсанг, бу иморатни ичида масжид қайерда десангиз, ўша йерда савдо қиладиган савдогар еҳтимол билмайди. Нимага билмайди? Чунки бозорда ғафлат бор. Амри буни қайси? Уларни даврида озғин айтганда дўконлар беркитилган, ҳамма масжидга қараб югурган. Амри буни қуайси? Бозорга кирдида, одамларни ҳолини кўриб туриб йиғлади. Олди сотди, бақир чақир, рост ёлғон қасам, мол ўтказишлик учун ёлғон гаплар. Нимага йиғлаяпсиз деб сўрашувди. Жавоб бериб айтдики, уларга ваъда қилинган нарсадан одамлар нақадар ғафлатда я. Яъни сизларга жаннат ёки жаҳаннам ваъда қилинди амалларингларга яраша. Лекин одамлар бу нарсадан ғафлатда. Бозорга борганингизда биродар, бир чеккага ўтиб туриб, кузатиб туринг да одамларни.

[4:38] Томошани кераги йўқ. Артистизмни кераги йўқ, ҳийлагарликни кераги йўқу. Проста томоша қилиб туринг да, олаётганини ҳам, сотаётганини ҳам. Ҳаммаси рол ўйнайди. Ўйнаганда ҳам зўр ўйнайди. Ака, бошқа пул йўқда, дейди. У нариги савдогар, қариб паст, у ҳам билиб турибди ёлғон гапираётганини.

[5:01] У ҳам айтади, ука, шунақа келганда, дейди. Тушуняпсизми? Ўн сўм, охирги пулим, ака, дейди, нариги йигирма сўмга бераман дейди, ўн беш га келишишади. Демак, шуни устаки, артистларда кераги йўқ да. Кузатиб кўринг да. Ана шу бозордаги одамларни жуда кўпчилиги ғафлатда бўлади. Шунинг учун, ана шу бозорда туриб, ғафлат маконида туриб, Аллоҳни зикр қилган одамни мартабаси улуғ олади.

[5:29] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан мана маъсул дуолар бор. Ким бозорга кириб туриб, ла илаҳа иллаллоҳу ваҳидаҳул аш шари икал а ла ҳул мулку ала ҳул ҳамду юҳий ва юмид ва ҳува ала куллҳу шайин қодир деса, фалон фалон фалон ажрлар ваъда қилинган. Қийинми? Осон, фақат есимиздан чиқиб қолади да. Тўғри, бозорда мана шу ғафлат уйида ҳам Аллоҳни зикр қиладиганлар бор. Савдогарларда ҳаммасини ёмон демаймиз. Лекин бунақалар жуда ҳам оз. Бозорда беш соат бекор туриш ҳеч нарса емас. Ошнасини дўконига бориб ўтиради, лақиллаб ўтиради, беш соат. Лекин намоздан кейин, ҳамма салом бериб туриб чиқиб кетгандан кейин, ярим соат ўтиришдек мусибат. Биласизлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини, мусулмон киши масжидда ўзини сувдаги балиқдек ҳис қилади. Мунофиқ одам масжидда ўсини қафасдаги қушдек ҳис қилади.

[6:24] Қалби масжидга боғлаган киши. Қалби бозорга боғлаган киши. Бу иккиси ҳалигиси тенг бўлмайди. Садибни Мусайяб. Мана шу киши еллик йил мобайнида такбири таҳримага, такбирул уруғга кеч қолмаган екан. Еллик йил, беш маҳалла намозни мана шига қатнаган, Имом Аллоҳ акбар деб қулоққа оққандаги биринчи такбири таҳримагага кеч қолмага екан. Бу қанақа одамлар бўлган екан, қаранг. Пайғамбар алайҳиссаломни саҳобаларини кўринг.

[6:54] Расулуллоҳни саҳобаларидан бир жамоаси фарз намозини ўқиб бўлиб, масжидда ўтиришди. Расулуллоҳ чиқиб кетдилар. Кейинги намозга кирганларида ҳам ҳалиги кишилар ўтиришган еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўриб туриб, аввалги намоздан бери кутиб кутиб ўтирибсизларми? Улар ҳа дейишди. Сизларни бу йерда нима ушлаб қолди? Улар айтишди, кейинги фарз намозини кутяпмиз. Расулуллоҳ ҳақиқатдан шу нарса учун масжидда қолдингларми? Улар валлоҳи фақат шу нарса учу қолдик дейишди. Расулуллоҳ яна сўрадилар. Ҳақиқатдан ўша нарса учу қолингларми? Улар валлоҳга фақат шу нарса учун қолдик деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта Аллоҳ Таоло сизларни фаришталарга мақтайди.

[7:43] Кишини манзилати, мартабасини кўтарадиган ишлардан биттаси таҳорат қилишлик, қийин бўлиб турган пайтда мукаммал таҳорат қилинишлик ва бир фарз намоз тугагандан кейин иккинчи намозни кутиб туришлик. Озон айтишдан бурун киришлик назарда тутиляпти биродарлар. Қалбини масжидга боғлашлик. Расулуллоҳ айтдилар, Аллоҳга енг маҳбуб юртлар масжидлар, Аллоҳга енг мағзуб юртлар бозорлар. Фарқни билиб олишлик осон. Бозорда нима бўлади? Олди сотди, ёлғон яшиқ, ёлғон қасам, бир-бирини алдаш, макир, ёлғон қасам. Масжидда нима бўлади?

[8:22] Масжидда Аллоҳни зикри бўлади. Масжидда Аллоҳни зикри бўладими? Енди бозорда юрган одам ўрганиб кетган бўлади. Нимага? Еркак аёлни аралашиб юришига, аёлларни авратлари очиқ бўлишига. Енди биз фақат бизда емас, бутун дунёдаги бозорларни аҳволи мана шу. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бозорига кирсалар, одамларга таълим берардилар. Ким савдосида бир ёлғонни қўшган бўлса, унга насиҳат қилардилар. Чунки Пайғамбаримиз айтганлар, ман ғошшани фалай симинла. Ким алдаса, бу биздан емас. Умарим ул хаттоб, абдуллоҳ ибн умар, абу ҳурайра, суфиён роҳимаҳумуллоҳ. Бу инсонлар бозорга тушаркан одамларга насиҳат қиларди, уларни тўғри йўлга бошлашар еди. Ҳасан Басрийнинг кунларида бозорга кирса, одамлар гавжум, одамлар шундай савдоси билан овора, е қавм. Ҳа сизлар бу йерда ўтирибсизлар, масжидда Муҳаммаднинг мероси тақсим қилиняпти.

[9:19] Одамлар ешитиб, гувиллаб масжидга боришди. Киришувди, кирса бир жойда одам, тўртта одам намоз ўқияпти. Тўртта одамс илм мажлисда, тўрттаси зикрда ўтирибди. Ҳеч нарса йўқ. Ҳасан Басрийни топиб, е Ҳасан, нима қилганингиз бу? Ҳа нима қипман? Ҳа Муҳаммаднинг мерос бўлиняпти дегандингиз, борсак ҳеч нарса ё йўқ у. Нима бор екан у йерда? Номоз, зикр, илм мажлиси. Муҳаммаднинг мероси мана шу еди, деди Ҳасан Басрий, раҳматуллоҳу алайҳи. Масжидда биродарлар Пайғамбарларнинг мероси тақсим қилинади. Ўшанинг учун ҳам одам озроқда, чунки унга харидор озроқ. Мана шу жойда биродарлар фарқи бор. Дунё мероси тақсим бўладиган жой бозор, охиратни мероси, амбиёларнинг мероси тақсим хиладиган жой масжид.

[10:07] Бозорга биринчи бўлиб кирмаслик ва ундан охирги бўлиб чиқмаслик. Мана шу суннатдан бўлади. Одобдан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: Ла такуна на иниста то ето аввалуман йедихулус суқа ва ла ахираман яхружи минҳа. Фа иннаҳа маъракату шайтон ва биҳайян субҳуру атаҳум. Агар қодир бўлсанг, дедилар Расулуллоҳ, бозорга биринчи бўлиб кирадиган киши ҳам бўлма, ундан охирги бўлиб чиқадиган киши ҳам билмагин. Албатта у бозор шайтоннинг маракасидир. У унга ўзининг байроғини тикади.

[10:45] Келишдик а? Бозорга шошмаслик керак екан. Мазжид буни акси. Унга биринчи бўлиб кирганга ажр кўп, охирги бўлиб чиқиб кетганга ҳам ажр кўп. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Имом Аҳмад Абу Довуддан келтирилган ҳадис. Иғда русалат ал жумаъати ва дину минал иман. Жума намозига келинглар ва имомга яқинроқ бўлинглар. Фаинна рожу лала язал у ята ахҳору хатта ю ахҳору фил жаннати ва инда халаҳа. Енди қаранг, албатта бир киши кеч қолиб келишида давом етаверади, доим кеч қолиб келиверади жумага. Ҳатто жаннатга киради, кирганда ҳам Аллоҳни кешиктирно киргизади.

[11:25] Демак, масжидга келганда имкон борича олдинги сапкентилишлик керак бўлади. Бу масжидга киришдаги одоб, аммо бозорга киришликда одоб биринчи бўлиб кириш керак емас бозорга ва охирги бўлиб чиқишлик керак емас. Масжид қурилишлиги ҳақида жуда кўп фазилатли, башоратли ҳадислар айтилинган. Аммо бозор қурган одамга бирорта бир башорат айтилганми? Лекин таассуф нима қуради пул кўпайганлар кўпроқ? Бозор қуради. Бозор қурада.

[11:58] Ҳозирда биродарлар бозорлар яқинлашиб кетган биринчисига. Масалан, замонавий бозорларни олсак, савдо марказлари, торговий сентрлар. Мана катта иморатда битта торговий сентр бор. Уни ёнбошига яна битта иморат тушади, унда ҳам шундай савдо маркази бор. Аввалги бозорлар қанақа бўлар еди? Битта бозор иккинчи бозордан узоқроқ қилинардики, харидори кўпроқ бўлсин, иш юришиб кетсин. Ҳозир катта шаҳарга борсангиз, мана бу бозордан чиқасиз да, ўн метр юрса, иккинчи бозорга кирасиз. Мана шу биродарлар қиёматни яқинлашганлигини белгиси. Бозорларни бир бири яқинлашлиги.

[12:33] Енди масжид қурилишида ҳақида пайғамбаримиздан айтилган башоратлар. Холи набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ман банан масжидан лиъллайҳи екан, мафҳасил, қотатинг, овози қора, баналлоҳу алаҳум байтам фил жаннатий. Диққат. Енди ҳаммамиз ҳам масжид қуришликка имкониятимиз йўқ. Лекин ешитиб туринглар. Ким аллоҳ учун масжид қурса, каклийди иничалик ёки ундан ҳам кичкинароқ, аллоҳ у кишига жаннатда бир уй бино қилади. Каклийди иничиаллик ёки ундан кичикроқ. Аммо кўпчилик йиғиб қилинган қурилган масжид, кўпчилик пул қўшган. Енди ўша масжидни қурилишига пул қўшаганларда ҳаққини бўлиб чиқсангиз, ўша каҳлилик иличалик жойга йетган пули. Лекин мана шу кишига ҳам Аллоҳ Таоло жаннатда бино қуришига ваъда қилиняпти.

[13:24] Масжид билан бозорда фарқини кўряпсизларми, биродарлар? Биз бозорда хонамда еканимиз йўқ, биродарлар. Одамларда тирикчилик, ризқ манбаи, ҳалол савдо қилган одам сиддиқлар, шаҳидлар билан бирга бўлади. Биз ким ҳақида гапиряпмиз? Қалбини бозорга бериб қўйган, масжидга умуман бормайдиган, ерталабдан кечгача иши бўлса бўлмаса бозорда кун ўтказадиган одамларни айтяпмиз. Тушунарлими? Унақа одамлар ҳатто жума намозига ҳам боришмайди.

[13:51] Масжидга алоқадор бўлишлик. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бир аёл Расулуллоҳнинг масжидини шупуриб тозаларди, вафот етди. Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломни безовта қилмасдан, овора қилишмасдан, жанозасини ўқиб кўмиб қўйишди. Ҳалиги аёл бир кун, ярим кун кўринмай қолганда, Расулуллоҳ сўрадилар. Қани ҳалиги аёл? Ҳа, Расулуллоҳ вафот қилиб, олиб бор кун олиб қўйдик. Расулуллоҳ уларни қилган ишидан норози бўлиб, мени олиб боринглар қабрини устига, дедилар. Қаранг, масжидни шупуриб тозалаётган одамга Пайғамбаримиз қанчалик ҳурмат кўрсатяптилар? Енди масжидга пул сарфлаётганларчи, масжидни қурилишида турганларчи, массивда обод бўлишига хизмат қилаётганларчий? Бу аёлда оти ҳам номаълумчи. Шу аёл туфайли қабрни устига бориб жаноза ўқишлик шариатимизга кириб қолди.

[14:39] Шунинг учун масжидни хизматини қилиш, масжидни ободончилиги билан шуғулланишлик шараф мусулмон одам учун. Обод қилишлик биринчи ўринда қадамлар билан босиб келиб, сафда туриб намоз ўқишлик билан бўлади. Орқасидан шупуриб тозалашлик билан бўлад, хусусий бойларни сепишлик билан бўллади, иморатини қуришлик билан бўдади. Масжид қуриш деганда фақатгина пул билан қуришни ўйламайлик. Ҳа, албатта енг зўри шу, лекин ҳаммада имконият йўқ бу нарсага. Масжидга кўпроқ қатнайлик. Масжидга корроқ қатнай лик. Ўтирасан ана шу йерда еканингни ҳам савдо бўлмайди шу пешин пайтида, ишоновер, е. Обед кетасан, бир соатга чиқиб кетасан, ўн беш минутлик пешинга чиқмайсан.

[15:16] Енди масжидни ким обод қилади, биласизларми? Бозорларни ким обод қиларди? Астайду биллаҳ, иннама яъмуру маъсажид аллоҳи ман амана биллаҳи ва лиём ил аҳир. Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишиларгина обод қилади. Иймони бор одамлар, Аллоҳдаан қўрққан одамлар обод қилади масжидни. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссалом, иккаласи. Иккита пайғамбар, ота бола. Аллоҳ таоло бу икки пайғамбарга нимани буюрди? Астайду биллаҳ.

[15:49] Во аҳидна ила иброҳима ва исмаъилан, тоҳиро байтия лит тойифина ва ла акифина ва рукаи сужут. Масжидни қуришди, масжид битди, иброҳим билан исмоилга менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша йерда ибодат қилувчилар, рук учун пок тутинг деб буюрдик. Масжидни хизматини қилинглар. Масжидни пок тутинглар деб Аллоҳ таоло иккита улуғ пайғамбарга буюрди. Енди ҳозирги кунда буни муқобилида тижорат марказларига сарфланаётган пулни кўринг. Сайилгоҳлар, дорожкалари, йўлаклари, деворлари, дарахтлари, шунақа пул ҳисобланадики, уйдан чиқади да бир нарса. Енди айрим маҳалла масжидлари бор, уни ҳам бир аҳволини кўринг. Таҳорат онасига шупурга тегмайдиганлари бор. Ана шу маҳалла масжидларни ободончилигини шу маҳаллада яшаётган аҳли давлат акалари қараб қўйса бўлмайдими?

[16:50] Нима демадингиз? Арзимаган пулингизга ўша таҳорат онаси зўр бўлиб қолади. Арзимаган пулизга иссиқ бўлиб қоладими масжид? Арзимаган пулдингизга масжид салқин бўлиб қоларди. Сизга давлатни нимага берган еди? Кириб туриб, а бу маҳаллада бир уч тўрт чақаси бор одам йўқми деворгин келади. Бор унақалар ҳам, лекин қилмайди. Домла масжидга сарфлаш ҳақида фазилатни гапиради, зўр, яхшиликка уйга боради, ертаман яхши бўлиб қолди яна.

[17:17] Е баъзи масжидларда светига пул топа олмайди, ёритгани, иситгани. Е светига. Ўша улфахшиликка сарфлаган пулингизни биттасини бериб қўйинг да, икки ой светини пули олади ўша. Қилмаймиз а? Енди масжидни ким обод қилар екан? Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган тақволий бандалар обод қилар е кан. Мана енди нима учун масжидлар Аллоҳ учун мағлуб жой, нима учун бозорлар Аллоҳ учуни мағруз жой? Енди билиб олдикми? Бу иккиси баробар бўладими биродарлар? Енди савол.

[17:49] Ўзингизга беринг бу саволни. Сизни қалбингиз бозорга боғланганми? Ёки масжидга боғланганма? Аллоҳнинг уйлари. Унда Аллоҳни тавҳидини исботлайдиган кишилар бор. Унда Аллоҳнинг каримаси зикр қилинади. Унда озон жаранглар еди. Унда фақатгина қалби иймон билан туғилган кишиларгина обод қилади. Уни қуради, хизматда туради, мусулмонларга шароитни муҳайё қилади, иситади, совитади, Қуръонни ўқийди, зикр билан Аллоҳни уйини фақатгина Аллоҳ ва қиёмат кунига иймон келтирган кишиларгини обод қилади масжидлар ва бозорлар. Бу иккаласи ҳалигиси тенг бўлмайди. Ақули қовли ҳаъда ва ставфируллоҳ алайҳи ва лакум. Ассалому алайкум.
