# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 424 of 510
- Section: —
- Duration: 27 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/424
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/LFR6NgY2RUw.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=LFR6NgY2RUw
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/423.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/425.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:05] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен амин. Вассолату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқил ваъдин амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маълам тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳумма ал имна маъён фауна ва маънавий маълам тана вазидна илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натибаба ва аренал баътийла баътийлан ва ризқу наждинааба. Важаъаллам мин маъясидамиё ун ал қовла фаяд табиуна ҳусана. Водихилна би раҳматика фия ибадика солиҳийин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракали. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ушбу саидул айём ҳажжул масаакин куни барчамизга баракотли қилган бўлсин. Мана биродарлар, муборак рамазон ойида ўтирибмиз. Муборак жума кунида ўтириббиз. Барака устига барака.

[0:55] Иншааллоҳ Аллоҳни фазли марҳамати билан биродарлар бугундан бошлаб ақида дарсларидан бир силсилани бошламоқчимиз. Сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Ўшининг Бадул Амалий асарини иншааллоҳ шарҳлаймиз. Олтмиш тадан кўпроқ бўлган байт Мотуридий ақидасига кўра битилган ақида асари Аллоҳ Таоло фойдали қилган бўлсин. Енди бу айни шу асарни танлашлигимизни сабаби, ҳозир кўриб турибсизлар мана ақида масаласида кўп талаш тортишлар, ҳар хил фикрлар, ҳар хил саволлар, мусулмонларни ўртасига кираётган ҳар хил бир ихтилофлар, буларни бари мана шу ақида илмида сиз билан бизни саёзлигимиз, ақида илминда йетарли билимга ега бўлмаслигимиз сабаб бўляпти. Сиз билан биз ўзимизнинг ақидамизни яхши ўқиб ўрганар еканмиз, сиз билан бизга у ташқаридан келаётган фикрлар хатарли бўлмайди. Агар билмайдиган бўлсак, ўзимизда бўлмагандан кейин бошқа бировникини олишликка тўғри келади. Лекин алҳамдулиллаҳ, ўзимизники бор биродарлар. Бу саккиз юз йилдан ортиқ муддат мусулмонларни қўлида яхши кўриб ўқилинаётган ва ёдланаётган ва жуда кўп шарҳлар унга ёзилган китоб Бадул Амалийда иншааллоҳ ўқиган бўламиз.

[2:16] Ва хусусан сиз билан бизга, яъни ёқадиган ва биз фахрланишликка арзийдиган жойи шуки, бу китобни, бу китобни Сирожиддин Ўши, сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз ёзган. Бисмиллаҳир роҳманир роҳинг. Дунёда бахтли ҳаёт кечириш, охиратда еса жаннатга йетиш, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг жамолини, дийдорини кўришдик, ҳар битта мусулмоннинг асосий мақсади ҳисобланади. Енди бу мақсадга йетишлик учун биз ана шу роббимиз Субҳанаҳу ва Таолўғни танишимиз керак. У Зотни буйруқларини ўрганиб амал қилишлигимиз керак. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда марҳамат қилади: Астайидбилиллаҳ, воман холақутул жинна вал иннса иллали абудун. Мен жинларни ҳам, инсонларни ҳам фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим дейди.

[3:07] Абдуллоҳ ибн Аббос мана шу оятни тафсирида айтади, яъни ибодат учун яратди дегани фақат мени танишлари учунгина яратди маъносини англатади. Бу Абдуллоҳ ибн Аббосни берган тафсири. Ибодатда биродарлар тўғри бўлишлиги учун динимизни ўрганишлигимиз керак бўлади. Аллоҳ Таолўга ибодат қилишнинг асл моҳияти ҳам, у Зотни танишни асоси ҳам ақоид илмида баён қилинишганлиги боис, мана шу ақоид илми, ақида илми илмларнинг енг шарафлиси ва енг асосийси ҳисобланади. Ақида илми диннинг асли бўлади. Қисқача қилиб айтганда ақида, мусулмон одам нималарга ишонишлиги керак? Нимага еътиқод қилишлик керак? Шуни таълимини берадиган илм бўлади. Мана енди ақоид илмининг, енди ақоид деганда ақидани тушунаверасизлар. Ақоид илмнинг луғавий ва истилоий маънолари.

[4:07] Ақоид сўзи луғатда ишониб боғланган нарсалар маъносини англатади. Бундан шундай хулоса келиб чиқади. Ақл расо, балоғат йетган ҳар битта банда қалбини унга мустаҳкам боғлаши лозим бўлган шарий, еътиқодий ҳукмлар кўзда тутилган. Яъни ақли жойида, балоғатга йетган мусулмон қалбини нималарга боғлашлиги керак? Қалби билан нималарга ишонишлиги керак? Нимага еътиқод қилишлик керак? Шу нарсани ўргатадиган илм ақойд илми дейилади. Ақийд илми дейилар. Демак, шарий ҳукмлар, улар иккига бўлинади. Бу еътиқодли ҳукмлар амалий ҳукмлар. Еътиқодий ҳукмлар деганда нимани тушунамиз? Фақат ишонишимизга тааллуқли бўлган шарий ҳукмлар. Оллоҳни борлигига ишонишимиз керак, ишонамиз. Жаннат, дўзах, қиёмат, тарози, ҳисоб китоб. Биз бунга ишонишлигимиз шарт. Бу шарий ҳукмл. Шуни қабул қилсак, демак, еътиқодли ҳукмда тўғри бўлдик. Енди амалий ҳукм нима деса, шу ишонган нарсаларингиздан келиб чиққан ҳолатда, шариат сизга қилишингиз керак бўлган, сизга буюрилган амаллар. Намоз, рўза, закот, ҳаж.

[5:23] Демак, еътиқодий ҳукмлар ҳамда амалий ҳукмлар. Истилоқда еса ақойд илмига шундай таъриф берилган. Деросатул аҳкамул етиқодия фишшариатил исламия. Нима у? Ислом шариатидаги еътиқодий ҳукмларни ўрганиш ақойиб дейилади.

[5:45] Биродарлар, бу ақийли илми Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам даврида бўлмаган. Демак бидъат. Демак бидъа. Масхаб ҳам бўлмаган Пайғамбарларимиз даврида. Демак бидъад. Тўппа тўғри. Бидъат дегани кейин пайдо бўлган янгилик. Пайғамбаримиз даврида бўлмаган кенаси бидъат, тўғри. Фақат бидъатни яхшиси бор, ёмони бор. Шариат рамкасидан чиқмаган янгиликка мусулмонларга фойдаси бор. Бу яхши бидъат дейилади. Мазҳаб ана шу яхши бидъатлардан. Мазҳаб китоби суннатга асосланган, китоби суннат берган рамкадан чиқмаган, балки мана шу китоби суннатни тушунишимиз, ўрганишимиз учун тузилган мактаб.

[6:32] Шунинг учун масхаб керак емас деган укаларимиз уже масхаб керакмас демак қўйдинглар. У зўр. Еллик фоиз тузалдинглар уже. Енди ақидага осиляпсизлар. Мана енди ақидани нималигини ҳам ўрганайлик. Биродарлар, биласизларми, бу ақидавий муаммо қачон келиб чиқди? Усмоновдан фонна қатлидан бошланди. Али ибн абит олибни қатлида давом етди, шу шу давом етиб келади.

[7:04] Ин ил ҳукуми илла лилла. Али ибн абит олипнинг ёнида юрган қорилар, жанг майдонидаги кучли жангчилар, ёшлар, илмсиз ёшлар, шижоати қаттиқ, тунларни намоз ўқийди, кундузлари қуръонда, жанг майдонида енг пешқадам жангчилар, муовият умна бу софиён розияллоҳу анҳбилан ўртасида, али ибн абит олим ўртасида бўлган мана шу фитнада халифалик муовий розияллоҳ анҳбилан ўтиб кетди. Шунда Али ибн Абит Талибни ёнида турганлар, сен халифаликни ишини, халифа сайлаш ишини иккита одамга топширдинг. Таҳкин воқеасини биламиз, биродарлар. Муовия Умна Абу Софиён томонидан Амриндул оз келди вакил бўлиб. Али ибн Абу Талоб томонидан ким келди?

[7:52] Абу Мусо, Ашъарий. Шу йерда иккаласи ҳал қилишди, хуллас, ўша йерда бўлган ишлар, дарсларимизда бор. Халифалик Муовия Розияллаҳу Анҳуга ўтиб кетди. Шунда Али ибн Абу Талобни ёнида юрган ёшлар, сен халифа сайлаш ишини одамларга топширдинг, халифани сайлаш Аллоҳни иши еди деб туриб, сен кофир бўлдинг дейишди. Қоралар, ёшлар, шижоатли, еътибор бердилар, ёшлар ва илмсиз ёшлар. Али ибн абитурипни кофир дейишди. Ин ил ҳукми илла алиллаҳ дейишди.

[8:28] Али ибн Абиттолип айтади: Калиматуни ҳақ урида би ҳалбатул. Ҳақ калима ҳукм Аллоҳники бўлиши керак деган. Лекин уни орқасидан ботин нарсани мақсад қилишяпти, деди. Али ибн Абит олотдан ажраб чиқиб кетишди. Ҳаво оришлар мана шундан келиб чиқди. Шу шу бу умматни устида бу ҳаво оришларини хатари турибди. Қуръон оятларини ўқиб, уни орқасидан ўзларининг сиёсий мақсадларини, бошқа бир шахсий манфаатларни мақсадлариини амалга оширадиган бўлди. Шу шу биродарлар, бу умматни усти шу муаммо бор. Оятларни, ҳадисларни айтиб, зоҳирга қараб маъно чиқариб, мусулмонларни кофир деганлар шу ҳавол ишлар. Оятни таржимасини ешитяптилар, фалончи копир, фалончи фосиқ, Аллоҳ осмонда андай қилди, мандай қилди. Биродарлар, бу Қуръон суннатни сиз билан биз салафи солиҳинларнинг биринчи уч асрда яшаган мусулмонларнинг фаҳми билан тушунишимиз керак. Қуръонни, ҳадисни, китоби, суннатни Пайғамбаримиз мақтаган уч асрда яшаган одамларнинг фаҳми билан фаҳмлашлигимиз керак. Мен ҳам янги китоб ўқиб, араб тилини сал ўрганиб, араб тилига тишим ўтиб қолган пайтда Қуръон оятларини ўқисам, тушуняпман да маъноларини. Ўқияпман. Иброҳим алайҳиссалом қиссасини.

[9:44] Юлдузни кўриб туриб, бу мени роббим деди. Йўқ бўлиб кетгандан кейин, унақа йўқ бўиб кетадиганга сиғмайман деди. Кейин ойни кўрди, мазмуни. Ойни каттароқлигини кўриб туриб, мана шу мени роббим деди, у ҳам йўқ бўлиб кетди. Кейин қуёшни кўрди. Фалон марож шамса баъзи йиғон қоли ҳаъда роббий, ҳаъда акбар. Қуёшни каттароқ еканлигини кўриб буриб, мана шу каттароқ екин, мана шу мен роббим деди. У ҳам йўқбўлиб кетгандан кейин, агар Аллоҳ мени ҳидоят қилмаса, мен адашувчилардан бўлиб қоламан екан, деди. Ўқидим. Нима хулоса келди сизларга ҳам? Ҳа, демак Иброҳим алайҳиссалом мушри бўлган екан аввал. На узиб илла. У ёқ юлдузга сиғинибди, қуёшга сиғинаман дебди. Кўряпсизми хатарни?

[10:34] Шунинг учун оятни, манақа оят бор, булар амал қилмайди деётганда, жон укалар, хулоса қила олманглар. Оятни зоҳири билан ҳукм қилиш. Уни ана шу биринчи уч асрда яшаган олимлар тушунгандақа тушунмасдан, ўзимизча хулоса қилиб олиш, мусулмонларни орасида парокандалик, фитна ва қонга олиб боради. Тушунинглар. Гугурт кўтариб юрган ёш болага ўхшайсизлар, агар оятни зоҳири билан кетсанглар. Тасаввур қилинг, ишга кетяпсиз, иккита болангиз қолди деб. Лекин жумега кетяпсиз. Қарасангиз, гугуртни олиб чўнтагига солди. Саккиз яшар, йетти яшар, иккита ўғлингиз. Чиқиб кетаверасизми? Кўрдингиз гугурт чўнтагига солганини. Чиқиб кетаверасизми?

[11:15] Нима қиласиз? Ҳа, мана шу оятни зоҳири билан ҳукм қилишлик гугурт кўтарилган ёш болага ўхшайди. Пайғамбаримиз айтганлар: ла тандур ала ман қолар, фандур ала ма қолар. Ким гапираётганига қарама. Нима деётганига қара. Сиз учун фалончи домла ақидаси бузуқ, ёмон йўлдан кетган адашган деб қўйди. Енди у тўғри гапни гапирса ҳам олмайсиз да.

[11:43] Масалан, биз беш карра беш, йигирма беш десак ҳам бояги укаларимиз олмаяпти. Ўша олмаётган укаларга айтамиз, жон укалар, биз сизларни ёмон кўрмаймиз. Биз сизларни яхши кўрамиз. Сизларга ачинамиз. Сизлар югурт кўтариб юрган ёш болага ўхшайсизлар. Уйига ўт қўйиб юборса ёш бола. Қолиб куйиб йўқ бўлиб кетади, ё ўт қўйвориб қочиб чиқиб кетади. Жуда ҳам хатарли мавзу. Оятни, ҳадисни зоҳирга қараб хулоса чиқаришлик.

[12:12] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтдилар. Албатта Бану Исроил йетмиш бир фирқага бўлиниб кетди. Насронийлар йетмиш икки фирқага бўлинсиб кетди. Мени умматим йетмиш уч фирқага бўланади. Шулардан биттаси нажотда, биттаси ҳақда. Қолган ҳаммаси залолатда. Ким у фирқатун ножия, ё расулуллоҳ дейишди. Нажот топувчи ўша битта фирқа ким деганида, расулуллоҳ айтдилар, мен ва менинг саҳобаларимнинг йўлини ушлаганлар дедилар. Ана шу нажот топадиган фирқа, тоифа бу аҳли сунна ва жамоа дейилади. Сиз билан биз аҳли сунна ва жамоанинг вакилларимиз.

[12:59] Аҳли сунна ва ал жамоа дегани, суннатни ушлаган мусулмонларнинг катта қисми дегани. Мусулмонларнинг каттаси ки, суннат йўлини ушлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар хойрул қуруний қорний. Сун маълладина ялунахун. Сун маълладини ялунахун асрларнинг енг яхшиси менинг асрим дедилар расулуллоҳ. Менинг ва саҳобаларимнинг асри. Сўнгра улардан кейингиларнинг асри. Иккинчи юз йиллик. Сумма ладина ялунахун. Сўнгра уларнинг кейингиларнинг асри. Уч асрни Расулуллоҳ мақтадилар. Демакки, мана шу уч асрда яшаган олимлар ҳақ еканлиги шу ҳадис далил бўлади.

[13:47] Имоми Мотуридий деса чи, укалар, икки юз йилми, уч юз йил бўлиб яшаган одам деб тушунаркан ичингларда айрим одамлар. Е минг йилни у ёғида яшаган у одам. Ҳеч нарсани билмайди. Битта биладиган нарсаси Мотуридийлар Аллоҳнı ҳамма йерда дейишади. Мотуридий ёмон. Мотуридий адашган. Шу. Уни у ёғига ўта олмайди. Ва ўша билмайдиган нарсасини келиб туриб, Мотуридий ҳақидаги домладан сўрашликка журат ҳам қилмайди, хоҳламайди ҳам. Чунки ёмонлаб қўйилганда, Аҳли Сунна ва Жамоа, демак, мусулмонларнинг катта қисми ки, суннатни маҳкам ушлаган.

[14:27] Аҳли сунна ва ал жамоада ким айтилади? Ақида йўналишида Имому Мотуридий, Имому Ашъарий йўлини ушлаганлар. Фиқҳий йўналишда тўрала мазҳабни ушлаганлар. Сизнинг Аҳли Сунна ва Жамоадан еканлигингизни далили, ақидада мана бу иккала мактабдан биттасида бўласиз, фидҳия йўналишда мана тўра масхабдан биттасини ушлайсиз. Шу Аҳли Сунна дейилади.

[14:53] Биродарлар, Имому Ашъарий, Имому Мотирудий. Аҳли Суннанинг ақидасини ҳимоя қилган имомлар учта бўлган. Имоми Таҳовий, Мисрда фаолият олиб борган бу киши. Имоми Ашъарий Ироқда фаолият олиб борган, Имоми Мотуридий Самарқандда. Аҳли сунна ва жамоанинг ақидасига ҳар хил фирқалар, оқимлар, фалсафалар ҳужум қилган пайтда, мана шу уччала имом аҳли суннанинг еътиқодини ҳимоя қилишликка бел боғлади. Уччала имон тахминан бир вақт яшаган. Имомо тахалли сал бурунроқ яшаган. Имоми Ашъарий ва Имоми Мотуридийе уч юз ўттиз учинчи йилда ўтган. Булар бир бирини кўрмаган. Бир бири билан алоқа қилмаган. Бир бирини борлигини ҳам билмаган. Лекин олиб борган илмий изланишларнинг натижаси тўқсон беш тўқсон йетти фоиз бир хил чиққан.

[15:45] Демак, мана шу учарак имомнинг тутган йўли, ақидаси аҳли суннани ақидаси еканлигини далили. Тушуняпсизми? Ўша бу йерга беш уч фоизи у лафзи ихтилофлар холос. Енди мана шу учалик имомни яшаган даврига бир еътибор беришимиз керак бўлади. Имому Мотуридий ва Имому Ашъарий уч юз ўттиз учинчи ҳижрий йилда вафот етган. Демак, булар учинчи ва тўртинчи асрнинг вакиллари. Пайғамбаримиз мақтаган учинчи асрга яшаяпти. Бизлар Имомимиз Имому Мотуридийни юз йил яшаган деган ривоятлари бор. Ўшанда олтмиш йетти йил учинчи асрда яшаган бўляпти, ўттиз уч йил тўртинчи асрда. Демак биз Имому Мотуридий йўлини ушлаган пайтимизда ақидада, Пайғамбаримиз муҳтаган учинчи асрдаги одамга ергашаяпмиз.

[16:39] Салафи солиҳинлар дейилади биринчи уч аср. Демак, аввалги ҳақиқий Салафи солиҳҳинларга ергашаётганлар, бу Имому Мотуридия ақидасини, Имому Ашъарий ақидасини ушлаганлар. Тушунинглар, оят ҳадисни фарқига бормаслигингиз мумкин, майли. Лекин рақамни фарқига борасизларми? Ўн тўрт гача санашни билсанглар йетади.

[17:02] Ўн бешинчи асрдамизми ҳозир биз? Бир минг тўрт юз қирқ икки йил ўн бешинч асрга ўтдик. Ўн тўрттагача санашни билсанглар йетади. Биринчи уч асрда Пайғамбаримизни мақтадилар, учинчи, тўртинчи асрда яшаган. Иккала ақида имомлари. Енди яна нимадей? Сизлар Ибн Таймияни еътиқодини ушаяпсизлар ку укалар, йеттинчи, олтинчи асрда яшаган. Яна салафларига ергашамиз деяпсизлар. Ибн Таймия, Аллоҳ раҳмат қилсин у кишини, салаф солиғингларга кирмайди.

[17:32] Ўн тўрт гача санашни биласизларми? Демак, сиз билан бизнинг ақидамиз, биродарлар, бир минг бир юз йилдан бери бизни юртимиздаги мусулмонларни еътиқодини тарбиялаб келаётган ақида мактаби. Бизни ақидамизга бир минг юз йил бўлди. Ақида мактабимиз шаклланганига. Келишдикми?

[17:56] Уммат шу кунгача шу иккита ақида мактобини, тўртта фиқҳий мазҳабни ушлаб, аҳли сунна бўлиб келди. Ана шу Имом Мотуридий ақидаси га кўра битилган енг мўтабар асарлардан тўрттасини санасак, улар қуйидагилар бўлади. Имомумотуридаги ақидасидаги мўтабар тўртта асар. Енг биринчиси бу Фиқҳул Акбар. Бу мазҳаббошимиз Имом Аъзам Нўмонунни Собит раҳмаҳуллоҳнинг қаламига мансуб бўлиб, ақида илмига бағишлаб ёзилган биринчи китоб ҳисобланади. Сизлар нимага абу ҳанифа мазҳабида турасизлар, лекин мотуридий ақидасида турасизлар? Нимага? Абу ҳанифани ақидасида турмайсизларми дейди. Биродар, нима деяпсан? Нима деяпсиз? Тушунаяпсизми ўзингиз нима деётганингизни? Ана шу Имому Мотуридий, Имом Абу Ҳанифани атадасида.

[18:58] Тушунинглар. У ким айтди Абу Ҳанифани ақидаси бошқа, Мотуридаги бошқа деб. Айнан Абу Ҳанифанинг ақидаси. Биринчи ақида китоб Фиқҳ ул Акбар. Маъқулми? Ақидату Таҳовйе, иккинчи мўтабар манбамиз, Мотуриду ақидасида, бу Ҳанафий мазҳабада бўлган машҳур аллома Абу Жаъфар Аҳмадимни Муҳаммад ибн Салама ибн Абдулмалик Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг қаламига мансуб. Имоми Таҳовийнинг Ақидату Таҳовий китоби Мотуридий ақидасидайлар ҳам ҳурмат қилиб ўқийди. Ашъарий ақидасидайлари ҳам ҳурмат қилиб бўлиб ўқийди . Учинчи асар Ақоидун Насафия. Бу имоми насафийнинг қаламига мансуб ватандошимиз биродарлар умар насафийнинг қарамига мансуб бўлиб, мотуридий а қидасининг енг мўтабар матнларидан ҳисобланади. Бадул Амоли асари сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Ўшининг қаламига мансуб.

[20:01] Мана қараб туринглар. Мана шу тўрала ақида матнларини муаллифлари қайси даврда яшаган? Олоҳиддин домламиз раҳматлини бир зиёратига тушганимизда, мадрасада енди бир дарс берамиз талабаларга, бир гапни айтган еди. Саккиз юз йил, минг йилни у ёғида ёзилган китобларни ўқитиш керак.

[20:23] Ёшларга шунда ихтилоф бўлмайди деган еди. Қайтариб айтаман, саккиз юз йил, йетти юз йил, минг йилни у ёғида ёзилган китобларда ўқилса, шу ихтилофлар бўлмайди деб айтган еди. Аллоҳ раҳмат қилсин устозимизни. Ўша ихтилоф қилаётган, муаммони кўтараётганларни қарасанглар, ўша йетти юз йилл, саккиз йилни буёғидагилар.

[20:47] Фиқҳ Акбар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ саксон ҳижрийилда туғилиб, юз еллик гача ҳижрийилда вафот етган. Бу киши биринчи ва иккинчи асрни вакили. Абу Ҳанифа тобеин олтита ёки йеттита саҳобани кўрган дейилади. Абу Ҳанифа тавбеин. Шунинг учун Абу Ҳанифага ергашаётганимизда, Пайғамбаримиз мақтаган иккинчи асрга биз ергашаяпмиз.

[21:13] Масхаб керак емас, демай қўйишди. Раҳмат. Чунки фиқҳий масала чиқса, барибир мазҳабга мурожаат қилиш керак екан. Шунинг учун сизларда ақидинглар бузуқ, мазҳаб керак емас деган укаларимиз мазҳаб керакмас демай қўйди. Уже еллик фоиз тузалди. Енди ақидага тош отиш қолди. Озгина сабр қилиб турайлик. Илм ёйилган сари бу нарса ҳам ўрнига тушиб қолади. Биз хотиржамиз ўзимизни йўлимизни тўғрилигида, ҳақлигида, шубҳамиз йўқ. Яна қайтариб айтаман, ёмон кўрмаймиз биз ўша укаларимизни. Биз ачинамиз, олдиниб қолди укаларимиз. Айби ишонувчанлиги.

[21:48] Айби қалбини тозалиги. Айби оят ҳадисда айтсанглар ҳақни гапиряпти деб, ишонганлиги соддалиги. Ёмон одамлар емас улар. Қарангларда, беш йил, олти йил буни унақа емас еди бу болалар. Хулқи ҳам жойида еди, каттани катта киши еди, киши дер еди. Енди шунақа бўлиб қолди да. Демак абохонифат саксон юз еллик йилларда яшаганлар, у киши тобейим бўлган. Имом Таҳоий икки юз ўттиз тўққиз йилда туғилиб, уч юз йигирма биринчи йилда вафот етган. Бу киши учинчи ва тўртинчи асрларда яшаган. Учинчи, тўртинчи асрларда яшаган.

[22:26] Имом Насафий беш юз ўттизинчи ҳижрий йилда вафот етган. Демак, олтинчи асрда яшаган. Бадул амолийнинг муаллифи бизни ҳамшаҳримиз Сирожиддин Ўший беш юзинчи ҳижрий йилларда дейилади, аниқ емас. Лекин вафот етган йили беш юз йетмиш бешинчи йил дейилади. Бу киши ҳам бешинчи олтинчи асрда яшаган бўляпти. Тушуняпсизларми? Бизни ақида матнларимиз қачон ёзилган? Саккиз юз йилда у ёғида ёзилган китоблар.

[22:55] Шунинг учун ҳам таъкидлаб айтамиз, биринчи мақталган уч асрга ергашаётганлар бизмиз. Бадул амолийнинг муаллифи Сирожиддин Ўшийнинг таржимаи ҳоли. Сирожиддин Оши Мотуридия мазҳабидаги машҳур уламолардан ҳисобланади. Биз бу билан фахрланишимиз керак, очликлар. Биз ўша аҳли фахрланишимимиз керак. Мана шундай инсон чиққан. Мотуридий ақидасини тўртта енг мўтабар манбаси матни дейилганда, бизни шаҳримиздан тилга олиняпти. Сирожиддин Оши.

[23:36] Манбаларда Сирожиддин Фарғоний, Ҳанафий, Мотуридий деб еътироф қилинган. Енди ўзини исми Сирожиддин Али ибн Усмон Оши бўлиб, ўша вақтларда Фарғона вилоятига, Фарғона ўлкасига қарашли бўлган Ош шаҳрида ҳижри беш юз йиллар атрофида туғилган. Бу зотнинг шайх, имом, қози каби унвонлари айтилган. Енди илм даражасини қанақа бўлганлиги ёзган асарлардан ҳам билиниб турибди. Бу кишининг мана ёзган айрим асарларига мурожаат қиламиз. Жуда кўп китоб ёзган, шулардан айримини айтамиз. Фатавой Сорожия. Бу кўплаб фиқҳий, мушкул масалаларни йечимига боғланган Ҳанафий мазҳабига оид муҳим китоб ҳисобланади. Фатавой Сорожия.

[24:28] Яна бири Ғурарул ахбор ва Дурарул ашъар. Нисо бул ахбор литазкирати ахёри фи аҳадий синаби ил мухтор. Савоҳ биқул ахбор. Мухталафур ривоя ва бунга ўхшаган китоблари жуда ҳам кўп. Ана шу китобларни орасида биродарлар Бадул амоли асари. Бадул амоли асори бир ўзгача асар. Чунки ўшлик одам араб тилида назм услубида, яъни шеър қилиб, Аҳл-и суннаннинг ақидасини олтмиш тадан ошиқроқ қаторга сиғдириб қўйган. Тушуняпсизларми? Бу талант. Биринчидан араб тилини мукаммал билади. Ақидасини мукаммал билади. Шоир, иқтидор. Яна қайтариб айтаман. Мотуридий ақидасига кўра, мусулмонлар билиши керак бўлган илмни араб тилида шеърий услубда битиб қўйган ва ҳамма байтни охири ломгаларни тугайди, лом ҳарфи билан. Шунинг учун бу китобни яна қасидату ломия ҳам дейилади. Биламизми шу кишини шу асарини?

[25:34] Бадул амоли асари ҳижри беш юз олтмиш тўққизинчи йилда ёзиб битилган. Бадул амолини мана шу мотуридий ақидасида юрган мусулмонлар орасида ниҳоятда бир маҳбу машҳур китоблардан бўлганлиги далили, бу китобга жуда ҳам кўп шарҳлар ёзилган. Айтяпмиз ку, олтмиш тадан ошчироқ қатор шеър енди буни шарҳлаган олимларни китоблари ҳам жуда кўп. Ҳалил ибн ало нажжорий яманий, бу киши мана шу бадул амолийнинг шарҳи ёзган. Иззиддин муҳаммадин абубакир жамоа, бу киши ёзган. Булар ҳаммалари ана шу биз айтаётган йетти юз йил, саккиз йилда бу ёқда яшаган уламолар.

[26:22] Мулла Алиқори бунга Зовул Маъолий асарини ёзган, Бадул Амолийининг шарҳи. Ҳусайн ибн Иброҳим, ибн Ҳамза ибн Ҳилол, бу киши ҳам шарҳ ёзган. Билингки, битта матнга шарҳлар кўп ёзилдими, демак мана шу китобни мўтабар еканлиги шу нарса далил бўлади. Биз ўқиётган Бадул Амоли ёзилган шарҳ Туфотул Аъолий китобида, китобидаги матн асос қилиб олинган. Мана енди биродарлар, китобни ўзига бевосита келишамиз.

[26:53] Ақул у қовли ҳаята ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи.
