# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 435 of 510
- Section: —
- Duration: 1 h 44 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/435
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/9r5LwSy7aqQ.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=9r5LwSy7aqQ
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/434.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/436.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Буни бир мисол билан тушунтирамиз. Мусулмон банда ҳақиқий алмалик, подшоҳ Аллоҳга юзланиши керак. Мисол. Ўн етажлик баланд қурилган чиройли иморатни тасаввур қилинг. Битта катта компанияни офиси. Ўн ет ажда ишлаётган икки юз тами, уч юз тами одам битта компанияни офисида ишчилади. Уни ичида қоровули бор. Ошпази бор, фарроши бор. Бу ишхонада демак ўша юзлаган одамлар бор. Бухгалтер бор, началниги бор, шопери бор. Ҳаммаси билан муомала қилишингиз мумкин. Ва ҳаммаси у билан чиройли муомала қилишизни хоҳлайди, сизга ўхшаб. Ва ҳаммасини кўнглини овлашингиз керак. Бу қийин а? Қийин. Одамларда табиати ҳар хил бўлгандан кейин, улар билан муомала қилишлик шунга ярашади. Лекин шу ишхонада битта одам бор, шу иморатда ўтирган битта одам бор. Агар у билан муносабатинг зўр бўлса, қолганлар билан бу лекин муносабатингни аҳамияти йўқ.

[1:10] У битта одам ким? Директор. Агар директор билан муомаланг зўр бўлсанг, қолганлари билан ишинг бўлмайди. Чунки бир оғиз гапи билан сени ишингни ҳал қилиб қўя олади. Ойлигини кўтариб қўяди ё тушириб қўя олади. Мансабни кўтариб қойди ёки тушириб қойди. Ёки бўлмасам умуман ҳайдаб юбора олади сени. Ёки сени жонингга теккан, сени тўйғизган одамни ҳам ишдан ҳайдаб юборолади. Ҳамма муаммони мана шу иморатни ичида ҳал қиладиган, директори билан муомаланг зўр бўлгандан кейин, хўжайин билан муомаленг зўр бўгандан кейин, қолганларига еътибор бермайсан. Худди шунга ўхшагандек, лиллаҳ ила маъқул ал ала ҳамма иш ўзини қўлида бўлган алмалик аллоҳ таоло билан зўр бўлсангиз, ассалому алайкум, каналимиз азиз обуначилари. Манфаатли видеоларимизни кенгроқ тарқалиши учун ўз ҳиссангизни қўшиб, бир дона лайкингизни унутманг. Аллоҳ сиз у биздан рози бўлсин. Каналимизда мутлақо реклама йўқ. Фирдавс канали.

[2:16] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мана имомни термизига йетилган ҳадис. Ана шу катта дуони бир қисмики, расулуллоҳ дуо қилиб айтадилар аллоҳумма антал малику ла илаҳа илла анта, анта роббий ва ана абдук. Парвардигоро, албатта сен маликсансан, подшоҳсан. Сендан ўзига илоҳ йўқ. Сен менинг Роббимсан, мен сенинг бандангман. Мана оятда ал малик исм зикр қилинди ва пайғамбаримизнинг ҳадисларида ҳам шу исм зикр келинди.

[2:54] Имом Муслим ўзининг Саҳиҳларида келтирган ҳадисда Расулуллоҳ айтадилар: янзилуллоҳ таъалайла самай дуня кулла лайлатийн ҳийна ямди сура сулайли аввал. Ҳар кеча туннинг уч қисмини биринчиси бўлганида, Аллоҳ Таоло дунё осмонига тушади ва айтади. Ан ал малику. Ан ал малику ман зал ладее яд унии фаз тажииб у лаҳ. Мен ал маликман, подшоҳман. Мен подшоҳман, дуо қилувчи борми? Уни дуосини ижобат қилинг.

[3:32] Аллоҳ Таоло дунё осмонига тушади деганда, Аллоҳ Таолонинг ўзини азамати улуғлигига лойиқ тушади. Биз қандай бўлади, қанақа қилиб келади деган тафсилотларга киришмаймиз. Аллоҳ Таоло тушади деяптими Пайғамбаримиз? Тушади, у ёғига ўтмаймиз. Ал малик исмининг лавозимларидан ўзини мулкида ҳукмини ўтиши.

[3:55] Бу борлиқ Аллоҳ Таолонинг мулки. Бу борлиқнинг, коинотнинг подшоҳи Аллоҳ. Уни ҳукми доим жорий бўлади. Доим ҳукм ўтади. Масалан, инсон ҳам подшоҳ бўлади. Лекин инсонни подшоҳлиги билан Аллоҳнинг подшоҳлигини таққослаб бўлмайди. Бир мамлакатда подшоҳи бор, ҳукми ўтади, лекин ҳар доим ўтавермайди.

[4:22] Буйруқ чиқаради, кимдир қабул қилади, кимдир қобил қилмайди. Кимдир итоат қилади, кимдир қилмайди. Ва подшоҳни изнисиз, подшоҳни рухсатсиз ҳам кўп ишлар содир бўлаверади. Бу инсоннинг подшоҳлиги шунақада. Аммо Аллоҳ Таолонинг подшоҳлиги, бу борлиқда Аллоҳни изнисиз, рухсатсиз бирон нарса содир бўлмайди.

[4:44] Аллоҳ бу нарсани хоҳладими, бу нарса ҳаммани устида жорий бўлади. Хоҳлайдими бандалар ёки йўқми? Демак, ал малик исмининг лавозимларидан Аллоҳ ўзини мулкида ҳукми мутлоқ ўтади. Ҳадис худди сизда шундай дейилади. Ана маликул мулк ва маликул мулк қулубул мулуки бияди.

[5:10] Мен дейди Аллоҳ Таоло. Подшоҳларнинг егаси ва подшоҳларнинг подшоҳиман. Подшоҳларининг қалблари мени қўлимда. Албатта бандалар менга итоат қилишса, уларнинг подшоҳларини, қалбларини уларга нисбатан юмшоқ ва раҳматли қилиб қўяман.

[5:33] Подшоҳни сўкиб бўлмайди. Чунки подшоҳ Аллоҳ Таолонинг йердаги сояси деган гап бор. Албатта бу мажоз. Подшоҳ Аллоҳ Таолонинг йердаги сояси дегани. Мана ешитдинглар ҳадис қудусини. Подшоҳларнинг қалблари мени қўлимда. Агар бандалар менга яқин бўлса, менга тоатта бўлса, ана шу подшоҳларнинг калбларини юмшоқ ва меҳрибон қилиб қўяман уларга нисбатан. Давом етамиз. Ва иннал ибадаида асавний, ҳаввал туқулуб ва мулукиҳима алайҳим. Биз соати ва ниқмати. Ва албатта бандалар агар менга осий бўлишса, подшоҳларнинг қалбларини уларга нисбатан қаҳрли ва нафрат ғазабли қилиб қўяман. Шунинг учун подшоҳларни қарғашлик билан ўзингизни овора қилманг. Уларга салоҳиятни тилаб дуо қилинг, бас уларнинг салоҳияти сизларнинг салоҳиятингиз биландир.

[6:38] Тушунарлими? Подшоҳларни сўкиб, подшоҳларниқ қарғашликдан фойда йўқ. Чунки бандалар Аллоҳ билан бўлаётган муомаласи тақвосига қараб туриб, устуларда турган подшолар уларга муомала қилади. Камак кун тун юваллан алайкум деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ўзинглар қанақа бўлсанглар, шунақа одамлар сизларни бошида бўлади дердилар.

[7:04] Ҳақиқий подшоҳ ал малик Аллоҳ Таолонинг ўзидир. Ҳамма нарса Уни қўлида. Ҳар кимса ва ҳар нарсанинг тасарруфи ҳам, оқибати ҳам Уни қўлида. Инсон подшоҳ бўлиши мумкин, мана ҳозир айтдик. Вакана вароҳим маликун, яҳуду кунласафинатин ғосба. Мана Аллоҳ Таоло инсонни подшоҳ деган ояти. Кафсурасида айтади Аллоҳ. Уларнинг ортида барча кемаларни талон тарож қилиб тортиб олаётган бир подшоҳ боради. Демак, аллоҳ ҳам ал малик подшоҳ, инсон ҳам подшоҳ бўлиши мумкин.

[7:42] Лекин подшоҳ инсоннинг ҳукми доим ўтмайди. Ва ҳамма ишнинг оқибати, тасарруфи инсон деган подшоҳни қўлида емас. Аммо Ал-Малик бўлган, ҳақиқий подшоҳ бўлган Аллоҳ Таолонинг қўлида. Ҳамма нарса. Кўзингиз ҳам, қулоғингиз ҳам, нафас олишингиз ҳам, соғлигингиз ҳам, қўшнингиз ҳам, шепингиз ҳам, пачимёнингиз ҳам, ҳаммаси кимни қўлида?

[8:13] Кимни қўида? Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони қўлида. Шуни тушуниш керак. Агар ҳамма нарса Аллоҳ Таолони қўлларида еканлигига иймонингиз комил бўлса, ҳеч кимдан таъма ҳам қилмайсиз, ҳеч кимдан қўрқмайсиз ҳам, ҳеч кимдан нима қилмайсиз? Хавотир ҳам олмайсиз. Шунинг учун биродарлар, инсон Ла илаҳа иллаллоҳ деган калимани айтиб туриб, бунга мустаҳкам еътиқодда бўладиган бўлса, ҳамма иш Аллоҳ Таолони ихтиёридан ташқарига чиқа олмаслигини билса, фақатгина Аллоҳ Таолони ўзи билан овора бўлиб қолади.

[8:51] Буни бир мисол билан тушунтирамиз. Мусулмон банда ҳақиқий Алмалик подшоҳ Аллоҳга юзланиши керак. Мисол. Ўн етажлик баланд қурилган чиройли иморатни тасаввур қилинг. Битта катта компанияни офиси. Ўн ет ажда ишлаётган икки юз тами, уч юз тами одам битта компанияни офисида ишчилади. Уни ичида қоровули бор, ошпази бор, фарроши бор. Бу ишхонада демак ўша юзлаган одамлар бор. Бўғалтири бор, начанниги бор, шопири бор, ҳаммаси билан муомала қилишингиз мумкин. Ва ҳаммаси у билан чиройли муомала қилишизни хоҳлайди, сизга ўхшаб. Ва ҳаммасини кўнглини овлашингиз керак. Бу қийин а? Қийин. Одамларда табиати ҳар хил бўлгандан кейин, улар билан муомала хилишлик шунга яраша. Лекин шу ишхонада битта одам бор, шу иморатда ўтирган битта одам бор. Агар у билан муносабатинг зўр бўлса, қолганлар билан буларга муносабатингни аҳамияти йўқ.

[10:00] У битта одам ким? Директор. Агар директор билан муомаланг зўр бўлсанг, қолганлари билан ишинг бўлмайди. Чунки бир оғиз гапи билан сени ишингни ҳал қилиб қўя олади. Ойлигини кўтариб қўяди ё тушириб қўя олайди. Мансабни кўтариб қойди ёки тушириб қойди. Ёки бўлмасам умуман ҳайдаб юбора олади сени. Ёки сени жонингга теккан, сени тўйғизган одамни ҳам ишдан ҳайдаб юбора олади. Ҳамма муаммони мана шу иморатни ичида ҳал қиладиган директор билан муомаланг зўр бўлгандан кейин, хўжайин билан муомаленг зўр бўгандан кейин, қолганларига еътибор бермайсан. Худди шунга ўхшагандек, лиллаҳи илматуллоҳу ала ҳамма иш ўзини қўлида бўлган ал малик аллоҳ таоло билан зўр бўлсангиз, ҳаётдаги бошқа муаммоларни унутиб қўйсангиз бўлаверади. Чунки ҳамма иш нима қолади? Аллоҳни ҳолати. Шунинг учун биродарлар, аллоҳ билан зўр бўлаверайлик. Об ҳаводи ҳам, нақнаводи ҳам, курсни ҳам, бу сиёсатни ҳам аҳамияти йўқ. Аллоҳ билан зўт бўлаверай лик.

[11:04] Оятни қаранг гўзаллигини. Осмонлар ва йер аллоҳникидир. Осмонлар ва йер аллоҳникидир ва ҳамма ишлар аллоҳни ўзига қайтарилади. Ҳамма иш аллоҳни қўлида. Соғлигинг ҳам, пулинг ҳам, тинчлигинг ҳам, уйинг ҳам. Ҳаммаси аллоҳни қўллида. Шунинг учун ва абу дуҳ ва таваккал алик. Аллоҳга ибодат қил ва унга суян. Еътибор берсангиз, ибодат қил, ва таваккал қил деган сўзни, буйруғини ҳамма иш мени қўлимда дегандан кейин айтяпти.

[11:40] Яъни сени қалбингни хотиржам қилиб қўйяпти, банда, ҳаммаси мени қўлимда. Сен ибодат қилиб таваккал қил. Аллоҳ айтгандай яша, шариат рамкасида юр. Аллоҳга суян, буёғи менга ташлаб қўй деяпти. Маъқулми? Шунинг учун инсон ҳамма ғамларини битта ғамга алмаштириб олса, қолган ғамлари ҳал бўлади.

[12:06] Инсон юзларни рози қилиш учун юради кўчада. Яъни одамларни юзларини рози қилиб, уларни хурсанд қилиш учунга, рози қилишиш учун й уради. Бунақа юздан мингта. Битта юзни розилиги учун ишла, қолган юзларни ўзи рози қилиб қўяди. Тушунарлими? Ўшанинг учун ҳар сафар айтамиз, мана бу иккита нарса тузалсин. Нима еди бу? Ўлчов, тушунча, ҳаёт ҳақидаги тасаввур тузалсин.

[12:38] Ўйламанглар, бирча мана бу дўлиб топиб олсам ҳаётим зўр бўлиб кетади деб. Биринчидан топмайсизлар. Иккинчидан топсанглар ҳам зўр бўлмайди. Ҳаётни зўр бўлиши, ҳаётни саодатий бўлиши мана иккита нарсага боғлиқ. Ўлчов тушунчангиз Аллоҳ ва Пайғамбар айтгандақа бўлади, пулингиз борми, йўқми, ҳаётингиз саодатли бўлаверади. Чунки саодат бу розилик.

[13:05] Ҳаётидан рози бўлган одам бахтли бўлаверарди. Енди ким рози бўлади ҳаётидан? Ўлчов тушунчаси шаръий бўлган одат. Маъқулми? Еътибор берадиган нарса, Аллоҳ сиз билан бизни ибодат қилишликка қачон буйруқда? Қалбимизни хотиржам қилиб қўйиб туриб, ҳамма нарса мени қўлимда, ризқи ҳам мени қўлимда, тинчлик ҳам, соғлиги ҳам мени қолибди. Ибодатни қил, менга суянди деди. Шуни тушунишлик керак. Чунки азиз қиладиган ҳам, хор қиладиган ҳам ўзи. Бой қиладиган ҳам камбағал қиладиган ҳам ҳозир. Кўтарадиган ҳам, туширадиган ҳам ўз. Шунинг учун сен банда Ла илаҳа иллаллоҳни англаб, тушуниб, иймон келтирар екансан, Аллоҳга юзланишликдан бошқа чоринг қолмайди.

[13:56] Мусулмонларда ҳозирги кундаги енг катта муаммоси ҳам шу. Аллоҳга юз ланишликлари заиф. Уларни тавҳидлари заифлашганидан кейин мана шу ҳолатга тушиб қолишди. Тавҳид мана шу. Ла илаҳ иллаллоҳ, ла маъбуре иллаллоҳ. Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ. Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ. Аллоҳни бошқа ҳеч ким ризқ бера олмайди. Аллоҳни боши ҳеч ким шифо бера олмайди.аллоҳни бошқасини ҳеч ким муаммони ҳал қила олмайди. Мана шу еътиқодимиз заифлашиб кетгандан кейин, биродарлар, ҳозирги ҳолатга тушиб қолдик.

[14:37] Биров бу нарса ваъда қилса, хурсанд бўлиб кетамиз. Биров озгина қўрқса, қўрқиб кетамиз. Мутлоқ ал малик подшоҳ Аллоҳ Таолонинг ёлғиз ўзи. Ҳамма нарсани тасарруфи Уни қўлида, ҳамма нарса Уни қўлидан ва ҳамма нарсанинг оқибати ҳам Уни қўлинда. Бу нима дегани? Одам боласи ҳам бир нарсага ега бўлиши мумкин, лекин фойдалана олмаслиги мумкин. Қандай қилиб? Ўзиники бўлса фойдалана олмайдими? Фойдалана олмайди. Масалан, музлатиб қўйилган банкдаги пулингиз.

[15:13] Сизни мулкингиз, лекин фойдалана олмаяпсиз. Бўлар еканми? Ёки фойдаланяпсиз, фойдаланяпс сиз, аммо сизни мулкингиз емас. Нима у? Нима у? Ижарасини тўламасдан турган квартирангиз. Бировни уйи бекорга тураверди, сизга берди, қанча яшаса яшаверди да. Фойдаланаяпсиз, аммо нима емас?

[15:40] Сизни мулкингиз емас. Ёки оқибати сизни қўлингизда бўлмаслиги мумкин. Боя айтаётгандек, пул бор, фойдаланаяпсиз, банкда емас, чўнтагингизда. Ҳам егасиз, ҳам фойдаланяпс сиз, лекин оқибати чи? Охири нима бўлади бу пулни? Масалан, уйингиз бор. Ичида яшаяпсиз. Ҳам егасиз ҳам фойдаланаяпсиз. Ҳам егасис ҳам фойда олаяпсиз. Енди ҳукумат битта буйруқ чиқаради да, сизни уйингизни устидан катта йўл тушиши керак екан. Битта буйруқчи қаради, патшунос.

[16:16] Егаси бўлиб туриб, фойдаланолмаслиги мумкин. Фойдаланиб туриб, егаси бўлмаслиги мумкин, ҳам егаси бўлиб суриб, ҳам фойдаланиб турип, ишининг оқибати қўлида бўлмаслигим мумкин инсонни. Аммо Аллоҳ Таоло еса, ҳам ега, ҳам тасарруфни қўлида, ҳам оқибати ўзини қўлида. Ал малик, аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотлардан беҳожатлиги. Аллоҳ Таоло ассомат бўлган зот. Беҳожат. Ҳеч кимга муҳтож емас. Ҳеч нарсага муҳтож емас, мутлақо.

[16:54] Замон билан маконга муҳтож емас! Инсон ўзини бор бўлиб туришида, албатта Аллоҳ Таолони қўллашига муҳтож бўлади. Аллоҳ қўлламай қўйди, инсон ўлди. Аллоҳ қўлловини олди, банди ўлди. Ўлим нима еди? Ўлим Аллоҳнинг қўллашини тўхтатиб қўйилиши. Аллоҳ қолламай қўйдим, банди ўлади. Илоҳий мададни узилиши ўлим бўлади. Бир инсон бор еди, ўлди, хабарга айланиб қолди. Фалон фалон обрў егаси еди, ўлди, қисса бўлиб қолди. Шўпир одам юкни солиб, машинани миниб кетувди. Узоқ юртларга. Аллоҳ таолонинг мадади тўхтади, ўша машинасида ўз юки бўлиб келди.

[17:45] Одамларни ҳаммаси Аллоҳ таолонинг қабзасида. Одамлар. Аллоҳ таолонинг ҳукмига мажбуран, қаҳрон бўйин судралган. Миясига битта томир узилиб кетди. Ўлди. Тез ҳайдаб кетаётган машинасида, шофёр кўзи икки секундга ухлаб қолди. Жарликка қулаб ўлди. Нафаси қисилиб қолди, докторикагача ўлиб қолди. Давленияси кўтарилиб кетди, тушириша олмасдан ўлиб қолдим. Давленияси тушиб кетди, кўтариша олмадим, ўлиб қолдик. Инсонни ўлими Аллоҳ уни қўлламай қўйгани.

[18:26] Одамларни ҳаммалари қаҳр бандалари, яъни мажбуран бўйин синдирилган инсонлар. Мана шу биз айтаётган мусибатларга биз ҳар қачон дуч келишимиз мумкин. Одамларники ҳаммаси қаҳр бандалари. Мажбур бўйин синган. Лекин мусулмонлар, биродарлар, ана шу қаҳрам бўйин синишлиги билан бирга, яна ўзини хоҳиши билан ҳам бўйин синишган. Масалан, нафас олмайман дея олмайди ҳеч ким. Мажбур бўйин синишга ўлиб қолади. Мен султайда яшайман да кириб кета олмайди. Чунки мажбур йерда устида яшашликка. Бу мажбурий бўйин синишлик. Енди ундан ташқари биродарлар, ихтиёрий бўйин синиши билан бор, бу мўминларнинг бўйин синиши бўлади. Аллоҳ таолога бўлган муҳаббати билан бўйн синишади. Шунинг учун улар шукур бандалари дейилади. Қолганлар қаҳр бандалари.

[19:21] Бандалар икки хил. Абдулқаҳр, абдуш шукур. Шукур бандаларни, мўминлар, қаҳр бандалари, бу мўминлардан бошқалар. Хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бўйн синади. Шукур бандаси бор, қаҳр бандаси бор. Қаҳр бандаси Аллоҳ Таолонинг ҳукмига қаҳр ан мажбуран бўйин синганлар. Енди шукур бандалари Аллоҳ Таолонинг ҳужумларига ўзларининг ихтиёри билан, хоҳиши ва муҳаббати билан бўйин синганилар. Қаҳр бандалари қанақа бўлади? Аллоҳ Таоло уларга нафас оласан деб қаҳр қилди, нафас олади.

[20:01] Қорнинг очади, овқат йейсан деб ҳукм қилди, қаҳр ан бўйин синган. У сув тагига кириб кетиб яшайман дея олмайди, ўлиб қолади. Мажбурий томондан бўйин синган бандалар қаҳр бандалари. Яъни ҳамма қаҳр бандаси. Мусулмон ҳам, коҳир ҳам. Аммо мўмин, у шукур бандаси. Ўзини ихтиёри билан Аллоҳга ибодат қилади, ўзини ихтиёри билан Аллоҳни таолога бўйин синади.

[20:24] Аллоҳ Таоло ўзини бандаларини айбат деб чақиради Қуръонда. Қаҳр билан бўйин синган бандаларни обид деб чақиради. Астайдил биллаҳ. Ва ибадур раҳман илла дина ямшу на лала орди ҳавна. Раҳмоннинг суюкли бандалари, ибад, йерда тавозу билан юради. Мўмин бандаларини Аллоҳ ибад деган. Аммо умуман бандаларга хитоб қилганда обид деган, қуллар деган. Аллоҳ таоло мана шу ўзининг ибад, суюкли бандалар билан бирга ваҳво маккум айнама кум тум. Сизлар қайерда бўлсанглар ҳам, у сизлар билан биргадир. Бу умумий биргалик, Аллоҳ таоло ўзини илми билан бирга.

[21:11] Ал Малик исмининг маъноларидан. Ал Малик. Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан беҳожат. Ҳеч ким ва ҳеч нарсага муҳтож емас. Аммо ҳамма ҳар нарсада Аллоҳ таолога муҳтож. Истайди билла, қулиллаҳ ҳума маликал мулки тутил мулкаман таша ва танзил мулкам минман таша ва тоиззуман таша ва тутил луман таша биядикал хойр. Айтинг, ей мулки давлат егаси бўлган Аллоҳим, сен хоҳлаган бандангдан мулкни ато қиласан, хоҳлаган бандангтан мулкни тортиб оласан, истаган кишингни азиз қиласан, истаган кушингни хор қиласан, ҳамма яхшилик, бор яхшилик сени қўлингда. Албатта сен ҳар нарсага қодирсан. Азиз қиладиган Аллоҳ. Хор қиладиган Аллоҳни. Бой қиладиган ҳам Ўзи, камбағал қиладиган ҳам Ўзи. Мана шу оятда биродарлар хоин. Яхшилик сени қўлингда дейилди. Ёмонлик сени қўлингида дейилмади. Чунки биродарлар, Аллоҳ Таоло бандага тақдир қилган ишда ёмонлик бўлмайди.

[22:27] Аллоҳ Таоло бандага ёмонликни тақдир қилмайди. Банда ўзини феъли атвори билан юриш туриши билан ёмонликни сўраб олади. Мана мутлоқ ёмонлик деган сўз бор. Бир ёмонликки, ҳамма томони ёмонлик. Биронта яхшилиги йўқ. Мутлоқ ёмонлиг бўлмайди борлиқда. Ёмонлик нисбий бўлади. Ва мана шу нисбий ёмонлик мутлоқ яхшиликни хизматида бўлади. Аллоҳ таолони қўлида яхшилик. Аллоҳ таоло яхшиликни ато қилади. Бойликни ато қилиш яхшилик.

[23:06] Енди бойлигини олиб қўйди Аллоҳ таоло. Шу ҳам банда учун яхшилик. Қайтарамиз. Аллоҳ таоло бир бандага дунёни бойлигини берса, бу яхшилик. Е енди олиб қўйса чи? Ўзини хоҳиши билан. Бу ҳам яхшилик. Инсонни азиз бўлиши яхшилик. Гоҳида хор бўлишига ҳам яхшилик бўлади. Қанақа қилиб яхшилик бўлди? Мана Аллоҳ бир бандани хор қилди а? Мансабини олиб қўйди, бойлигини олиб қўйди, соғлигини олиб қочди. Ёмонлик.

[23:38] Бу ёмонлик мутлоқми? Йўқ, нисбий. Бу сиз айтаётган ёмонликни бир томонни ёмонлиги бўлса, бошқа бир қанча томон яхшилиги бўлади. Масалан, ана шу йигирманчи асрнинг енг зўр спортчисида тан олинган одам, Муҳаммад Али. Боксчи. Умрини охирига борганда ҳалиги қалтироқ касалликка учраган. Кўргансизлар. Шу одам айтади ҳаётда менга йўлиққан енг яхши нарса мана шу касаллик, мана шу дард бўлди дейди.

[24:11] Жаҳон чемпиони бўлган, машҳур бўлган, пул келган, обрўшуҳрат келган, бу нарсаларни яхшилик демаяпти. Менга ҳаётда дуч келган енг катта яхшилик мана шу касаллик бўлди дейди. Нима учун? Роса кучга кирган пайтида, чўққига чиққан пайтда, мен ҳаммадан улуғман деган еди. Агар шу касаллик бормаса, мен ҳаммадан буюкман, улуғман деб ўтиб кетар еканман. Енг буюк бу Аллоҳ Таоло екан. Мана шу касаллик менга хатойимни тушунтирди. Шунинг учун мен топган енг катта яхшилиги мана шу касалли дейди. Тушунарлими? Қўлингиздан дунё кетиб қолди. Сизнинг ихтиёрингиздан ташқари, сиз бир айб иш қилганингиз йўқ, нотўғри бир ишга киришганингиз йўқ, йўқ бўлиб қолди хуллас. Келаётган юкингиз чўкиб кетди денгизга. Келаётган молингизга ўт кетиб йўқ бўп кетди. Сизни ихтиёрингиздан ташқари, сизни аралашувингизсиз йўқ бўлиб кетди. Аллоҳ томонидан тақдир қилинди шу нарса. Шу нарса сизга яхшилик. Шуни тушунинг. Ишингиз юришмаяпти. Ёмонлик бу. Ҳаракатни қиляпсиз, сабабни қиляпсизми, еҳсонни қиляпсизми, намозни ўқияпсиз, дуода оляпсиз, иш юришмаяптида. Ёмонликми бу? Бир қараганда ёмонлик, лекин бир томони ёмонликда.

[25:28] Бир қанча яхшиликлар бўлиши мумкин буни орқасида, биродарлар. Шунинг учун биядикал хойр. Яхшилик фақат сени қўлингда. Биядикашар, ёмонлик сени қўлингида дейилмайди. Шунинг учун Аллоҳ Таолони сифатларидан, исмларидан дор зарар берувчи. Зарар берувчи, лекин Аллоҳ Таолони зарар берувчида бўлмайди, ёлғиз ўзини айтиб бўлмайди бу исмни. Ёнбошига дорун нафий дейилади. Аллоҳ Таоло зарар берувчи ва фойда берувчи. Бирга айтиш керак. Аллоҳ Таолони исмларидан Ал-Мудил, хор қилувчи.

[26:06] Шу исмни ўзини ёлғиз айтиб бўлмайди. Балки нима дейилади? Аллоҳу мудилун ноизун дейилиши керак. Қўшиб айтилиши керак. Аллоҳ хор қилувчиси ва азиз қилувчи. Зарар берувчи, фойда берувчиси, хор қилуувчи, азиз қилувчиси. Яхшилик кимни қўлида екан? Аллоҳ таолони қўлида екан. Асарларда келтирилади. Иннаҳадаҳи дуня дарул илтива ла дарул истева.

[26:35] Албатта бу дунё текислик емас, егрилик дунёси. Яъни бу дунё ҳеч кимга доим теккис бўлавермайди. Бир текис бўлади, бир қийшаяди. Бир чуқур бўлади, бири текис бўларди. Аллоҳ таоло шундай бўлишини хоҳлади. Албатта бунда ҳикмат бор. Ва дару тароҳин ва ла дару фараҳин. Дунё билган кимса учун қайғу ҳовлиси. Хурсандчилик ҳовлиси емас. Чунки дунёга нимага келганлигини инсон билса, қиёматда ҳисоб китоб борлигини билса, дунёда қайғу билан яшайди. Имтиҳондан ўта олармикинман, қилаётган амалларим тўғри бўлармикин? Чунки ўлим биродарлар ҳамма нарсани келиб кезади. Бойликни кетказади, мансабни кетказади. Чиройли кетказади. Ким буни англаган бўлса, кенгчилиги учун хурсанд бўлмайди, шиддати учун маҳзун бўлмайди. Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ дунёни имтиҳон холис қилиб яратган. Охиратни еса мукофот холис қилди. Дунё балоларини охиратнинг атоларига сабаб қилди. Охират атоларини дунё балоларига еваз қилди. Бас, ато қилиш учун аввал олиб қўяди, мукофотлаш учун аввал балолайди.

[27:55] Дунёда чеккан машаққат меҳнатларнинг мукофоти бор. Дунёда бераётган хайрия еҳсонингиз, қилаётган ибодатингизнинг мукофоти бор, чунки бу дунё, биродарлар, синов имтиҳон учун унга келганмисиз биланмиз. Гоҳида ато қилгани аслида ман қилиб қўйгани бўлади.

[28:18] Берди ўзи аслида олиб қўйган бўлади бу. Баъзида бермагани, ман қилгани, бергани бўлиб қолади. Қанақа қилиб? Масалан, Мусо алайҳиссаломни қиссасини қаранг. Мусо алайҳиссаъломни қиссасиниқаранг. Кемани тешиб қўйди. Ҳалиги бир ёш болани ўлдириб қўйди. Кемачи, кемаси тешилди, маҳрум бўлди, унга ёмонлик йетди. Бир қараганда. Бояги ўлган болани ота енаси, боласидан маҳрум бўлади, ёмонликга ўлди. Олиб қўйди. Лекин ҳикматини кейин айтди Қизил алайҳиссалом, Мусо алайҳиссаломга. Нимага бундай қилди? Бу кема, о нариги соҳилга йетиб борганида, шу соҳилнинг подшоҳи кемаларни ҳаммасини нима қилиб қўяётган еди, тортиб, ҳибс қилиб қўяотган еди. Енди бу кема тешик кема бўлиб борувди, у Мусодара қиладиганларни келтириб, тешик кийим екан деб қолдириб қўйди. Ана, тешилди, ёмон бўлди, зарар бўлди деғди. Ман қилди Аллоҳ деғди. Охири нима бўлди? Фойда бўлдими? Ҳалиги болани нимага ўлдирган еди? Кейин Мусо алайҳиссаломга айтди Қизало алайҳиссалом. Бу бола катта бўлганда куфр маъсусиятга кириб кетар еди. Ота онасини ҳам кофир бўлиб кетишига сабаб бўларди. Ўшанинг учун ўлгани ота она учун яхшилик бўлди.

[29:35] Аллоҳ ундан кўра солироқ фарзанд ботинига берди. Шунинг учун биродар, баъзида бергани, олиб қўйгани, баъзида олиб қўйгани, бергани бўлиб қолар екан. Шираван дунёнинг енг катта подшоҳларидан бўлган. Унга берилган мулк ҳақиқий ато бўлдими? Унга бергани, олуб қўйган бўлмадими? Дунё қўлига келганди, кофир бўлди. Демак, у дунёни олишлиги ўзи асли ютишмас, нима бўлди? Ютказиш бўлди.

[30:09] Агар банда роббисини таниса, динидан, шариатдан хабардор бўладиган бўлса, мўмин бўладиган бўса, уни устига келаётган мусибатлар ёмонлик емас, аслида фойда еканлигини тушуниб йетади. Сўрадингиз, сўрадингиз,сўрадингиз бермади. Қиёматга борганда нима учун бермаганлигини, ҳикматини Аллоҳ билдирганида сизга, е яхши ҳам бермаган екан, манақа бўлиб кетардим екан деган нарсани тушунганингизда қалбиз шукурдан ериб кетади.

[30:46] Демак, баъзида бергани ман қилгани бўлиб қолар екан. Ман қилгани аслида нима бўларкан? Ато қилгани бўларкан. Мана кўринг да. Мўмин одамни устига келаётган мусибатлар, уни гуноҳлардан тозалайди. Агар хатолари кўпайиб кетган бўлса. Агар унақа хатолари кўтиб бўлмасдан, тўғри тақвоб юрган бўлса ҳам мусибат келган бўлса чи, унда Аллоҳ уни даражасини кўтаряпти екан. Иккала ҳолатда ҳам мусулмон ютяптими?

[31:18] Иккала ҳолатда ҳам мусулмон ўтяптими? Гуноҳингиз кўпайиб кетган бўлса, бу келган мусибат, гуноҳингизни ювяпти. Агар ҳамма ёғингиз яхши бўлиб туриб ҳам мусибат келган бўлса даражангизни кўтаряпти. Бу кимга берилган фақат? Аввалги дарсларимизда айтганмиз, тухумдек келадиган кўмир неча пул бўлади? Юз грамм бўлсин, беш сўм бўлади. Тухумдек келадиган кўмир бессон бўлади. Енди тухумдек келадиган бриллиантчи?

[31:51] Ўша турибди, тўпқопга борсанглар турибди. Тухумдек келадиган алмаз бриллиант юз еллик миллион доллар олади. Лекин иккаласи ҳам кўмир асли. Бояги биз айтаётган тухумдек кўмир, йерни о бир юзлаган метр пастида туриб, узоқ йиллар босим, сиқув, машаққат остида турар еканда, кўмир бриллиантга айланиб кетади.

[32:16] Демак, мўминни устига келаётган синовлар, машаққотлар уни кўмирликдан бриллиантликка олиб чиқади. Агар мўмин бўлса, рози бўлса, шукур келтирса. Аллоҳ таоло мўмин бандасига тақдирига ёзган ёмонлик ўзи асли яхшилик бўлади. Агар буни тушуниб йетса. Инсон маъсиятга ботиб турган бўлса ҳам, ишлари зўр бўлаётган бўлса, устига биронта бир ёқмайдиган иш келмаётган бўлмаса, бу хатарли ҳолат. Бу ёмонликни аломати. Аллоҳ сени ўзингни ҳолингга ташлаб қўйиб ташлаверади. Чунки Аллоҳ мўмин бандасини яхши кўради. Ундан хатолар кўпайиб кетса, гуноҳлар бир кўпайиб кетса, тавба қилмаса, ҳаққа қайтмаса, битта мусибатни беради да, шу билан ўзига қайтариб қўяди. Гуноҳларни ювиб ташлайди. Аммо қилган хатоларинг учун синовлар, қийинчиликлар келаётган бўлса, бу Аллоҳ сени есдан чиқариб қўймаганлигининг белгисидир. Йетишмовчилигинг бор, қарзинг бор, касалинг бор. Демак, Аллоҳ дейишликка сабаб ҳам борда.

[33:18] Тўғрими? Инсон қачон Аллоҳ дейди? Ўша бир муаммога кирса да. Енди муаммога кирмаса чи? Саъдун Набийқуд розияллоҳу анҳудан. У киши айтади, ё Расулуллоҳ, айю наси ашаддул балан. Ё Расулуллоҳ. Қайси одамлар шиддатли синовларга дуч бўладилар? Қанақа одамларга қаттиқ синов келади? Қоли расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ал амбияу, сунмал амсалуф ал амсалу. Одамларнинг енг шиддатли синовига дучор бўладиганлари пайғамбарлар, амбиёлар. Сўнгра шунга ўхшаб кетаверади. Киши диндорлиги ҳажмига қараб синалади. Агар динида салобатли бўлса, унга синов ҳам зиёда бўлади. Агар унинг динида йенгиллик бўлса, салобати бўлмаса, диндорлиги ҳажмига қараб синалади. Устида биронта ҳам хато қолмайдиган ҳолатга йетгунича, банданинг бошига балолар келаверади, дедилар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Шунинг учун устимизга келаётган синовларга қараб туриб, ўзимизни қанақа одам еканлигимизни, тақвода, иймонида қайси даражада еканлигимизни билсак бўлади.

[34:35] Мўмин банданинг алмалик исми билан алоқаси. Бандар учун ҳақиқий подшоҳлик, егалик, шахват ўрнида ўзини тута олиши, ўзига ега бўла олиши, ўсини тия олиши. Инсон қачон ўзига подшоҳ бўлади? Мана шундай бир ҳолатларда ўзини жиловлай олган одам. Аллоҳ азиз ва жалала Юсуф алайҳиссаломга мулк ато қилди. Бу қанақа мулк еди? Бу қанақа подшоҳлик еди? Мулк деганда, бизда одамлар шу подшоҳлиги, мансабдорлигини тушунади, егалигини. Масалан, давлат президенти. Бу мулк подшоҳлиги егалик. Министр. Бунақалар кўп бўлган тарихда. Унақа мансабдорлар, бунақа мулк егалари, фожир ҳам бўлган, фоси ҳам бўлган , кофир ҳам бўлкан, золим ҳам бўлган. Мусулмон ҳам бўлган!

[35:26] Ана шу кофирни қўлидаги, ана шу золимни қўлида мулк мансаб. Аллоҳ таолонинг уларга берган атоси дейиладими? Йўқ. Ҳақиқий мулк, ҳақиқий ато, биродарлар, инсон ўзини нафсини тия олишлиги. Ўзингни нафсингни жиловлай оласанми? Мана шу нарса ҳақиқий маликлик, подшоҳлик егалигини белгиси. Ғуломалар айтади, ҳақиқий аъто ўзингни гуноҳдан тия олишлигинг дейишади. Масалан, насл насабли, бадавлат, гўзал аёл. Зинога ўзи таклиф қилиб турса. Сиздан фақат розиликлар бўлиб турибди. Ҳамма шарт, шароит муҳайё. Ўзингизни тей оладиган бўлсангиз, мана шу ҳақиқий мулк егалиги дейилади. Демак, ўзингга молик бўлишинг, ўзингга ега бўлишинг. Юсуф алайҳиссаломга шу мулкни берган еди. Вазирни аёли ичкаридек хонасига олиб келиб, йетти қават ешикни ёпиб, иккаласи ёлғиз қолган ҳолатда ҳайталак деди. Зинога таклиф қилди. Юсуф алайҳиссалом қулиди бу уйда. Бу аёл уни саидаси еди, хўжайини еди. Нима деди? Маъодуллоҳ, аллоҳ сақласин деди. Бу қанақа егалик а?

[36:41] Ҳақиқий ўзига ега бўлган одамгина ўзини тийиб маъодуллоҳ дей олади. Ҳа кимдир бу нарсани фурсат ғанимат деб билади. Ҳа, ана шу ўзини нафсини тийганлиги ўзига ега бўлганлиги учун мукофот қанақа бўлди? Мисрни вазири бўлдими? Демак, қайси одам ҳақиқий ега подшоҳ екан? Ўзини нафси ега бўлган одам. Бошқара олган. Ўзини нафлига егалик қила олган инсон.

[37:11] Ўзини, нафсини жиловлай олишлик. Ўзига ека бўлишлик. Биродарлар? Салбчилар қуддусни егаллашганида, у минглаган одамларни, тинч аҳолини қонини оқизишди. Ўзларини нафсларини жиловлай олишмади. Британиялик улуғ бир мутафаккирлардан бири айтган еди, бутун оламга ега бўлдик, аммо ўзимизни нафсларимизга ега бўла олмадик. Ҳақиқатдан қарайдиган бўлсангиз, ана шу моддий ҳаёти зўр бўлган ғарбда ўзларини нафсларини жиловлай олмасдан, нафсни кўйига кириб, нима бўлаётганлигини кўраверяпсизлар. Еркакга аёлга айланяпти, аёл еркакка айланяпти. Еркак еркак никоҳланяпти, аёл аёлга никоҳланяпти.

[38:01] Тушуняпсизми нима дегани? Шунинг учун айтяпти да, дунёга ега бўлдик, дунёда бошқардик, аммо ўзимизни нафсимизни бошқара олмадик. Енди Қудус шарифни Салоҳиддин Айюбий салибчилардан озод қилганда, улар қилган ишни қилмади. Насроний яҳудийларни қатл қилгани йўқ. Уларга омонлик берди. Албатта, бу ҳолат мусулмон одам ўзининг нафсига ега еканлиги. Нафс хоҳиш истакларини жиловлаб олганлигини далиди.

[38:36] Салибчилар минглаган одамларда қонун орқасида тинч аҳоли, яҳудини ҳам ўлдиришди, мусулмонни ҳам ўлдириши. Аммо мусулмонлар егаллаганида улар қилган бу ишни қилмади. Чунки улар ўзларининг нафсларига ега инсонлар еди. Демак, мўмин кишидаги улуғ сифатлардан биттаси ўзининг нафсига егалиги. Нафсини жиловлай олишлиги. Ҳиссиётларига, ўзини хоҳиш истакларига берилиб кетмаслиги.

[39:02] Аллоҳ таолонинг ал малик исмидан оладиган улушлардан биттаси мана шу бўлади. Ўзингга ўзинг егамисан? Ўзингни ўзинг, мен ўзимга жавоб бера олмайман чи, она. Бор а шунақа. Мени олдимда бунақа қилманглар, ўзимни тута олмай қоламан. Ҳа демак сен заиф екансан. Иймон бу илмий мартаба, ахлоқий мартаба, ва гўзаллик мартабаси. Ҳозирда кўпчилик одамлар мўмин деган каримага еътибор қилишмайди. Масалан, бир одам доктор аҳмад деб чақирилади. Демак, аҳмад исмли инсон доктор деган унвони бор. Ана шу унвонга йетишлик учун бу одам жуда кўп меҳнат қилган. Катта бир илмий йўлни босиб ўтган. Жуда кўп китоб ўқиган. Қанча қанча имтиҳондан, синовдан ўтган. Мана шу ишлардан кейин унга доктор деган унвон берилди. Мурод ака, биз мўмин деган сўзга ҳам бир еътибор беришимиз керак. Бу жуда катта мартаба, жуда катта унвон.

[40:02] Иймон ахлоқий мартаба дедик. Бу нима дегани? Масалан, Абдураҳмон мўмин дейилди. Енди чинакам мўминми? Агар чинакам мўмун бўладиган бўлса, уни ахлоқи албатта гўзал бўлади. Қайтариб айтамиз, иймон бу гўзал ахлоқ дейилади. Рўпарангда турган мўмин биродарингни ахлоқи сеникидан кўра гўзалроқ еканми? Демак, унинг иймони ҳам сени иймонингдан гўзалрўқ екан. Агар Аҳмад ёки Абдураҳмон мўмин дейилса, чинакам мўмин бўладиган бўлса, бошқача бўлиши мумкин емас. Ҳақиқий мўмин киши ёлғончи бўлмайди. Хиёнаткор бўлмайди, мунофиқ бўлмайди ваъдасида туради, аҳдига вафо қилади, бировни ҳаққига тажовуз қилмайди. Жамиятга фойдали инсон бўлади. Ҳақиқий чинакам мўмин жамиятга, фойдали инсон, бўлади. У фойдаси пули билан тегяптими? Илми биланми? Меҳнати биланми? Одамларга жамиятга. Фойдалими? Демак, мана шу одам мўмин бўлади. Иймон. Илмий мартаба дейилди. Бу нима дегани? Мўмин киши бу дунёдаги енг катта илмни топди.

[41:19] Енг катта ҳақиқатга еришди. Бу қанақа ҳақиқат, қанақа илм еди? Бу ҳақиқат коинотни нима еканлигини англаб йетди. Аллоҳни таниди. Ҳаёт нима, ўлим нима, буни тушунди. Демак, иймон бу илмий мартаба. Имон гўзаллик мартабаси дейилди. Бу нима дегани?

[41:42] Дунёдаги ҳақиқий бахтли инсон бу мўмин инсон. Бошқача қилиб айтсак, бу дунёда ҳақиқий баҳтли инсон фақатгина мўмин киши. Биз ғарбдан, шаҳзодан келган тушунчаларга қараб интернетдан, телевизордан, бошқа бир оммавий ахборот воситаларидан келаётган маълумотларга қараб туриб, енг бахтли инсонни моддий ҳаёти зўр бўлган инсон деб тасаввур қиляпмиз.

[42:12] Кўчалар теккис, ойликлар катта, турмуш тарзи зўр, машиналари янги, фалон фалон мамлакат. Агар шу моддий томонига қараб туриблар инсонларни бахтли дейдиган бўлсак, демак бизни исломий тасаввуримиз тўғри емас. Фақат ҳақиқий мўмин инсонгина бахтли бўлади. Қайтарамиз. Фақатгина чинакам мўмин инсонгинина бахтли бўллади. Чунки у ҳаётидан рози.

[42:42] Бахт нима еди? Бахт бу розилик. Ўша биз айтаётган дунёвий ҳаёти зўр бўлган инсонлар қалбида розилиги йўқми? Демак бахтсиз у инсон. Мўмин Аллоҳни танийди. Енг катта ҳақиқатни англаб йетган. Ўлим нималигини, ҳаёт нималигини билади. Ўлимдан кейин нима борлигини билади. Ҳаётидан рози.

[43:07] Иймон бу илмий мартаба, иймон бу ахлоқий мартаба. Иймон бу гўзаллик мартабаси. Демак, мен мўминман деган пайтимизда шу нарсалар бизда борми йўқми қараб қўяйлик. Мўмин одам бошқалардан ажраб туради. Бошқалар кўрмаган нарсани кўради. Мўмин ҳаётга ҳикмат назари билан қарайди. Мўмин бу борлиқни ҳақиқатини тушуниб йетган. Мўмин ўзини бу дунёдаги вазифасини яхши билади.

[43:44] Мўминнинг ғами улуғ бўлади. Рисолати буюк бўлади. Абу Қурайроқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бир қора аёл Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидини шупуриб тозалаб турар еди. Кўримсиз, унақа бир ҳеч ким бир еътибор бермайдиган бир қора аёл. Бирданига йўқ бўлиб қолди ҳалиги аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васаллам саҳобалардан у аёл ҳақида сўрашган, сўраганларида айтишдики, вафот етди тунда. Олиб бориб дафн қилиб қўйдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам афалак кун тун адан тумуни, ҳа мени чақирмабсизлар да, дедилар. Енди саҳобалар бу кўримсиз бўлган, оддий бўлган, бу қора аёлни жанозасига Пайғамбаримизни безовта қилишни хоҳлашмади. Мана шу ишни майда санашди. Пайғамбарларимиз бу нарсани ешитиб туриб, ду луня ала қоблиҳан. Қабрига мени олиб боринглар. Дедилар. Олиб боришди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза ўқидилар. Кўринг, мусулмонлар бу нарсани йенгил қарашди, унақа арзимаган нарса дейишди, лекин Набий соллаллуҳу алайҳи вас аллам бу ишни улуғ иш еканлигини сиз билан бизга таълимини беряптилар.

[44:57] Масжидни шупуришлик, ҳеч кимни кўзига кўринмайдиган, еътиборга илинмайдиган иш. Лекин мўмино одам буни улуғ иш егаллигини кўради. Ўзини шаҳвати учун, ҳавойи нафс учун яшаётган инсон фақир, камбағал, заиф муҳтожларни кўрмайди. Уларга еътибор қилмайди. Бунақа инсонлар Аллоҳдан узоқ инсонлар дейилади. Муаммо унақа бўлмайди.

[45:24] Айтдик ҳозир. Муаммо бошқалар кўрмаган нарсани кўради. Чуқур фаҳми бор, кучли идроки бор, улкан қалби бор. Бунақа қалб егаси кибр қилмайди. Айтаётган сўзлари қалбдан бўлади. Бунақа мусулмон одамнинг ҳолати дунёдаги енг катта мушкулалардан кўра каттароқ бўлади.

[45:50] Яъни бунақа еътиқодлик, бунақа тасаввурлик мўминни кўзида дунёнинг енг катта муаммолари ҳам арзимаган нарса бўлиб кўринади. Масалан, юриб кетяпти, машинангизни бир дискас қийшайиб кетди шу қўлга тушиб. Ёки бир акаларим чизиб қўйиб кетди. Сиқилиб бўғилиб тутқалоғимни тутиб қолган. Ендичи? Ҳа бўпти деб қўяпсизми? Демак юксалдингиз. Ютқазиб қўйдингиз бугун хуллас. Бугун бир соат футбол билан бир марта ҳам ютмадингиз. Нима қиласиз? Шерикларингиз билан урушиб ўйнайсиз. Демак анча паст екансиз сиз.

[46:27] Ҳа, бир каттароқ бир молини бир қисмидан ажралиб қолди. Конфискатсия бўлди, денгизга чўкиб кетди. Инфаркт бўлиб қолади, инсулт бўлиб қолад. Ваҳоланки яна у бойлигини ярми турибди. Ҳа домла, беш юз минг, чакана пулми? Ҳа, чак. Азакам пул емас. Бошинг омонми? Ақил ҳушинг жойида турибдими?

[46:49] Тикка туриб юрибсанми? Йеганинг кириб чиқиб турибдими? Ҳа, Аллоҳ берувди. Аллоҳ олди. Берганда синаган еди. Бериб синаганда яхши ўтди имтиҳондан. Енди олиб синаганда чи? Тушунарли миродалар? Ҳақиқий мўмин кўзида бу дунёни катта муаммолари ҳам, дунёни каттамуаммолари ҳам майда муаммо бўлиб кўринади. У учун енг катта мусибат динийдаги мусибат. Қала таж ал мусибат анафи динина. Мусибатимизни динимизда қилиб қўймагин. Яъни динимизда мусибатга учрамайлик.

[47:30] Бунақа одамлар озгина иқтисодий қийинчиликка тушиб қолса, тушкунликка тушиб кетади. Бунақа одамлар ўзига керак бўлмаган нарсаларни қарзга бўлса ҳам олиб, ега бўлмоқчи бўлади. Бунақа одамлар чўнтагида пул йўқ. Банкдан кредитга пул олиб тўй қилади ресторанда. Борми? Муҳими тўй зўр ўтсин. Тўртта бешта артист келиб унга бир хизмат қилиб беради, катта пулни тўлайди, хурсанд, кейин нима бўлади? Тешик тоғорани олдида ўтиради. Кейин кредитни ёпа олмасдан Россияга кетади.

[48:08] Ҳақиқий мўминни кўзида бу дунёнинг енг катта мушкуласи ҳам майда бўлиб кўринади. Чунки қалби кучли, иродаси мустаҳкам, ҳиммати олий бўлади. Мўминни мақсади олий бўлади. Шунинг учун уни мақсадларига йетишлик йўлида, унга учрайдиган нарсалар ҳеч нарса емас. Олдига қўйган мақсади оли, ва ана шу олий мақсадга йетишлик учун меҳнатни ҳам олисини қилиш керак.

[48:36] Мусулмонни бу дунёдаги еҳтиёжларидан кўра мақсади олироқ бўлади. Одамларни кўрасиз, мақсади уй. Мақсади уйланиб олиш, мақсади каттароқ пул. Бор мақсади шу. Бунақалар ўш нарсага еришгандан кейин ҳаёти зерикарли бўлиб қолади. Чунки бошқа мақсад қолмади да. Ҳақиқий мўмин унақа бўлмайди. Умматни ғами билан яшайди. Халқини ғами билан яхши йеди. Уни мақсадлари ҳожатларидан олийроқ бўлади. Чунки уни ҳаётда кўзлаган мақсади ва зиммасида вазифаси бор. Шунинг учун инсонни юксалиши биродарлар.

[49:15] Олий мартабада бўлиши уни мақсадларига қараб белгиланади. Қанчалар мақсадингиз олий бўлса, шунчалар юксаласиз. Бандалар орасида ҳақиқий подшоҳ ким екан? Ўзини нафсига ега бўлган. Ҳавойи нафсини жиловлаган одам. Ҳақиқий муаммо шунақа бўлади. Уни ўлчовлари, тушунчалари бор. У ҳаммага ергашиб кетавермайди. Уни мақсадига олиб борадиган амали бор. Манҳажи бор ва мана шу нарса уни бахтли қилади. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ ҳаммаларимизни нафсларимизга ега бўлишликка тавфиқ берган бўлсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, силсиласидан биродарлар ал малик исмини ўқиётган едик. Давом етамиз. Қайси одам ҳақиқий подшоҳ? Қайси одам ҳақиқий ега? Ўзини нафсига ега бўлган, ўзини нафсени бошқара олган инсон. Ўзига ега бўган инсон ҳақиқий подшоҳ дейилади биродарлар. Чунки ғазабланиб турган пайтда, шаҳватлар фитнага чақириб турганда, инсон ўзини жиловлай олса, демак мана шу одам ҳақиқи малик, ўзига подшоҳ бўлган, бўзига ега ега бўган одам бўлади.

[50:32] Бунақа ўринда ҳамма ҳам ўзини тута олмайди, биродарлар. Талоқ деган сўз ҳам жаҳлда чиқади. Биров билан урушиб қолиб, ножойиб сўзлар ҳам шу пайтда чиқади. Машаққатли кунлар бўлади, синовли қийин кунлар бўларди. Мана шундай ҳолатларда ҳам шариатни доирасидан чиқмаган инсон ҳақиқий подшоҳ, ҳақиқий ега инсон бўлади. Инсон устига машаққатлар келади. Албатта, буни ортида ҳикмат бор.

[51:01] Бандани устига келган машаққатда албатта ҳикмат бор. Бу ҳикматни нима еканлигини Аллоҳ Таолонинг ўзи билади. Мўмин кишини устига келган машҳаққатли нарса иккита нарса сабабли бўлади. Яъни икки хил машаққат, икки хил қийинчилик бўлади. Биринчиси, қилган гуноҳлари сабабли устига мусибат келади. Гуноҳ кўпайиб кетди, тавба қилмай қўйди. Бир балони берди, бир мусибатни, бир касалликни берди да, шу билан шу гуноҳни Аллоҳ Таоло ювиб ташлайди. Бу биринчи вариант. Иккинчи вариант. Ҳамма ёғи теккис, истиғфор тавбаси ўрнида, хайр еҳсонни ўрнида гуноҳ масъулиятларини қўлидан келганича еҳтиёт бўляпти, лекин шунда ҳам бир машаққат келди. Бу нима дейилади? Биринчи ҳолатда гуноҳларни ювилиш учун келди бояги синов машаққатлар. Иккинчи ҳолатда даражасини кўтаришлиги учун. Агар инсон мана шундай бир қийинчиликда ўзига ега бўлиб, сабр қилиб, шариатда собит тура оладиган бўлса, Аллоҳ Таолони юксалтириш учун берган бўлади мусибатни.

[52:06] Ўзини нафсини жиловлай олишлик, ўзига ека бўлишлик. Биродарлар, Салбчилар Қуддусни егаллашганида, ўн минглаган одамларни, тинч аҳолини қонун оқизишди. Ўзларини нафсларини жиловлай олишмади. Британиялик улуғ бир мутафаккирлардан бири айтган еди, бутун оламга ега бўлдик, аммо ўзимизни нафсларимизга ега бўла олмадик. Яъни бутун оламни бошқаряпмиз, кучимиз билан, сиёсатимиз билан, қувватимиз билан. Аммо ўзимизнинг нафсимизни бошқаришликка қувватимиз йетмади. Ҳақиқатдан қарайдиган бўлсангиз, ана шу моддий ҳаёт зўр бўлган ғарбда ўзларини нафсларини жиловлай олмасдан, нафсни кўйига кириб, нима бўлаётганлигини кўраверяпсизлар. Еркакга аёлга айланяпти, аёл еркакка айланяпти. Еркак еркакга никоҳланяпти, аёлд аёлга никоҳланяптий. Тушуняпсизми нима дегани? Шунинг учун айтяпти да, дунёга ега бўлдик, дунёда бошқардик, аммо ўзимизни нафсимизни бошқара олмадик.

[53:14] Енди қуддус шарифни салоҳиддин айюбий салибчилардан озод қилганда, улар қилган ишни қилмади. Насроний яҳудийларни қатл қилгани йўқ. Уларга омонлик берди. Албатта, бу ҳолат мусулмон одам ўзининг нафсига ега еканлиги. Нафс хоҳиш истакларини жиловлаб олганлигини далиди.

[53:39] Салбчилар минглаган одамларда қонун орқасида тинч аҳоли, яҳудини ҳам ўлдиришди, мусулмонни ҳам ўлдириши. Аммо мусулмонлар егаллаганида улар қилган бу ишни қилмади. Чунки улар ўзларининг нафсларига ега инсонлар еди. Демак, мўмин кишидаги улуғ сифатлардан биттаси ўзининг нафсига егалиги, нафсини жиловлай олишлиги. Ҳиссиётларига, ўзини хоҳиш истакларига берилиб кетмаслиги. Демак мўмин киши подшоҳ екан. Ўзини нафсига ега екан.

[54:10] Аллоҳ таолонинг ал малик исмидан оладиган улушлардан биттаси мана шу бўлади. Ўзингга ўзинг егамисан? Иймон бу илмий мартаба, ахлоқий мартаба ва гўзаллик мартабаси. Ҳозирда кўпчилик одамлар мўмин деган каримага еътибор қилишмайди. Масалан, бир одам Доктор Аҳмад деб чақирилади. Демак, Аҳмад исмли инсон доктор деган унвони бор. Ана шу унвонга йетишлиги учун бу одам жуда кўп меҳнат қилган. Катта бир илмий йўлни босиб ўтган. Жуда кўп китоб ўқиган. Қанча қанча имтиҳондан, синовдан ўтган. Мана шу ишлардан кейин унга доктор деган унвор берилди. Мурод ака, биз мўмин деган сўзга ҳам бир еътибор беришимиз керак. Бу жуда катта мартаба, жуда катта унвон.

[55:04] Мисол учун айтамиз. Масалан, Абдураҳмон мўмин дейилди. Енди чинакам мўминми? Агар чинакам мўмин бўладиган бўлса, уни ахлоқи албатта гўзал бўлади. Қайтариб айтамиз, иймон бу гўзал ахлоқ дейилади. Рўпарангда турган мўмин биродарингни ахлоқи сеникидан кўра гўзалроқ еканми? Демак, унинг иймони ҳам сени иймонингдан гўзалрўқ екан. Агар Аҳмад ёки Абдураҳмон мўмин дейилса, чинакам мўмин бўладиган бўлса, бошқача бўлиши мумкин емас. Ҳақиқий мўмин киши ёлғончи бўлмайди. Хиёнаткор бўлмайди, мунофиқ бўлмайди! Ваъдасида туради, аҳдига вафо қилади. Бировни ҳақига тажовуз қилмайди. Жамиятга фойдали инсон бўлади. Ҳақиқий чинакам мўмин жамиятга. Фойдали инсон. Бўлади. У фойдаси пули билан тегяптими? Илми биланми? Меҳнати биланми? Одамларга жамиятга қадар фойдалими? Демак мана шу одам мўмин бўлади. Иймон илмий мартаба дейилди. Бу нима дегани? Мўмин киши. Бу дунёдаги енг катта илмни топди. Енг катта ҳақиқатга еришди.

[56:21] Бу нима нима еди? Бу қанақа ҳақиқат, қанақа илм еди? Бу ҳақиқат коинотни нима еканлигини англаб йетди. Аллоҳни таниди. Ҳаёт нима, ўлим нима, буни тушунди. Демак, иймон бу илмий мартаба. Иймон гўзаллик мартабаси дейилди. Бу нима дегани?

[56:44] Дунёдаги ҳақиқий бахтли инсон бу мўмин инсон. Бошқача қилиб айтсак, бу дунёда ҳақиқий баҳтли инсон фақатгина мўмин киши. Биз ғарбдан, шарқдан келган тушунчаларга қараб, интернетдан, телевизордан, бошқа бир оммавий ахборот воситаларидан келаётган маълумотларга қараб туриб, енг бахтли инсонни моддий ҳаёти зўр бўлган инсон деб тасаввур қиляпмиз.

[57:13] Кўчалар теккиз, ойликлар катта, турмуш тарзи зўр, машиналари янги, фалон фалон мамлакат. Агар шу моддий томонига қараб туриблар инсонларни бахтли дейдиган бўлсак, демак бизни исломий тасаввуримиз тўғри емас. Фақат ҳақиқий мўмин инсонгина бахтли бўлади. Қайтарамиз. Фақатгина чинакам мўмин инсонгинина бахтли бўллади. Чунки у ҳаётидан рози.

[57:42] Бахт нима еди? Бахт бу розилик. Ўша биз айтаётган дунёвий ҳаёти зўр бўлган инсонлар қалбада розилиги йўқми? Демак бахтсиз у инсон. Бир оғайнимиз айтганларидек бир йигирма йил бурун. Ўзи уста еди манақа, машина ремонт қиладиган. Ўша отвёркасини ўн бир ни олиб чиқади. Тўртта бешта машина келади, ремонт қилади, беш олти сўм топади, келиб кетади. Жамғармаси йўқ. Сейфи йўқ. Йўқ. Кунлигини топади яшайди. Ўша пайтда дейди, ўн минг долларим бўлса йетади дерада машина дейди.

[58:19] У учун бахт ўн минг екан. Кейин машина савдосига ўтиб кетди у биродаримиз. Бўлди. Кейин ўн минг долларни топдим дейди. Йетдими десам, йўқ дейди. Ҳа у ёғини биласизлар енди. У ёғини гапирманг, қўяверинг. Ўн минг бўлгандан кейин юз минг дейди, юз минг бўлганидан миллион дейди. Демак, бу одам, агар шунақа фикр билан яшайдиган бўлса, ҳеч қачон бахтли бўлмайди.

[58:44] Мўмин Аллоҳни танийди. Енг катта ҳақиқатни англаб йетган. Ўлим нималигини, ҳаёт нималигини билади. Ўлимдан кейин нима борлигини билади. Ҳаётидан рози. Иймон бу илмий мартаба, иймон бу ахлоқий мартаба. Иймон бу гўзаллик мартабаси. Демак, мен мўминман деган пайтимизда, шу нарсалар бизда борми йўқми қараб қўяйлик.

[59:12] Мўмин одам бошқалардан ажраб туради. Бошқалар кўрмаган нарсани кўради. Мўмин ҳаётга ҳикмат назари билан қарайди. Мўмин бу борлиқни ҳақиқатини тушуниб йетган. Мўмин ўзини бу дунёдаги вазифасини яхши билади. Мўминнинг ғами улуғ бўлади. Рисолоти буюк бўлади. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бир қора аёл пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидини шупуриб тозалаб турар еди. Кўримсиз, унақа бир ҳеч ким бир еътибор бермайдиган бир қора аёл. Бирданига йўқ бўлиб қолди ҳалиги аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васаллам саҳобалардан у аёл ҳақида сўраганларида айтишдики, вафот етди тунда. Олиб бориб дафн қилиб қўйдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам афалакум тун адам тумуний, ҳа мени чақирмабсизлар да, дедилар. Енди саҳобалар бу қанақа, кўримсиз бўлган, оддий бўлган, бу қора аёлни жанозасига Пайғамбаримизни безовта қилишни хоҳлашмади. Мана шу ишни майда санашди. Пайғамбарим бу нарсани ешитиб туриб, ду луни ала қоблиҳан. Қабрига мени олиб боринглар, дедилар.

[1:00:29] Олиб боришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза ўқидилар. Кўринг, мусулмонлар бу нарсани йенгил қарашди. Унақа арзимаган нарса дейишди, лекин Набий соллаллуҳу алайҳи вас аллам бу ишни улуғ иш еканлигини сиз билан бизга таълимини беряптилар. Масжидни шупуришлик. Ҳеч кимни кўзига кўринмайдиган, еътиборга илинмайдиган иш.

[1:00:52] Лекин мўмин одам буни улуғ еканлигини кўради. Ўзини шаҳвати учун, ҳавойи нафси учун яшаётган инсон фақир, камбағал, заиф муҳтожларни кўрмайди. Уларга еътибор қилмайди. Бунақа инсонлар Аллоҳда узоқ инсонлар дейилади. Мўмин бунақа бўлмайди. Айтдик ҳозир. Мўмин бошқалар кўрмаган нарсани кўради. Чуқур фаҳми бор. Кучли идроки бор, улкан қалби бор. Бунақа қалб егаси кибр қилмайди.

[1:01:27] Айтаётган сўзлари қалбдан бўлади. Бунақа мусулмон одамнинг ҳолати дунёдаги енг катта мушкулалардан кўра каттароқ бўлади. Яъни бунақа еътиқодлик, бунақа тасаввурлик мўминни кўзида дунёнинг енг катта муаммолари ҳам арзимаган нарса бўлиб кўринади.

[1:01:50] Ҳа, бир каттароқ бир молини бир қисмидан ажралиб қолди, конфискатсия бўлди, денгизга чўкиб кетди, инфаркт бўлиб қолади, инсулт бўлиб қолад. Ваҳоланки яна у бойлигини ярми турибди. Демак, бу инсон майда инсон. Ҳа, домла, беш юз минг, чакана пулми? Азакам пул емас. Бошинг омонми?

[1:02:12] Ақл ҳушин жойида турибдими? Тикка туриб юрибсанми? Йеганинг кириб чиқиб турибдими? Ҳа, Аллоҳ берувди. Аллоҳ олди. Берганда синаган еди. Бериб синаганда яхши ўтди имтиҳондан. Енди олиб синагандачи? Тушунарлими, биродарлар? Ҳақиқий мўмин кўзида бу дунёни катта муаммолари ҳам, дунёни каттамуаммолари ҳам майда муаммо бўлиб кўринади.

[1:02:44] У учун енг катта мусибат динийдаги мусибат. Қала таж ал мусибатана фий динина. Мусибатимизни динимизда қилиб қўймагин. Яъни динимизда мусибатга учрамайлик. Бунақа одамлар озгина иқтисодий қийинчиликка тушиб қолса, тушкунликка тушиб кетади. Бунақа одамлар, ўзига керак бўлмаган нарсаларни қарзга бўлса ҳам олиб, ега бўлмоқчи бўлади. Бунақа оламлар, чўнтагида ҳеммери йўқ. Чўнтагида пул йўқ. Банкдан кредитга пул олиб тўй қилади ресторанда.

[1:03:20] Борми? Муҳими тўй зўр ўтсин. Тўртта бешта артист келиб унга бир хизмат қилиб беради, катта пулни тўлайди, хурсанд. Кейин нима бўлади? Теже итоғорани олдида ўтиради. Ҳақиқий мўминни кўзида бу дунёнинг енг катта мушкуласи ҳам майда бўлиб кўринади. Чунки қалби кучли, иродаси мустаҳкам, ҳиммати олий бўлади. Мўминни мақсади олий бўларди. Шунинг учун уни мақсадларига йетишни йўлида унга учрайдиган нарсалар ҳеч нарса емас. Диққат қилинглар шу гапга. Олдига қўйган мақсади олий ва ана шу олий мақсадга йетишлик учун меҳнатни ҳам олисини қилиш керак. У олий мақсади олиб борадиган меҳнат ҳам олий бўлади, уни йўлидаги машаққатларга парво қилинмайди.

[1:04:09] Мусулмонни бу дунёдаги еҳтиёжларидан кўра мақсади олироқ бўлади. Одамларни кўрасиз, мақсади уй. Мақсади уйланиб олиш. Мақсади каттароқ пул. Бор мақсади шу. Бунақалар ўша нарсага еришгандан кейин ҳаёти зерикарли бўлиб қолади. Чунки бошқа мақсад қолмади да. Ҳақиқий мўмин унақа бўлмайди. Умматни ғами билан яшайди. Халқни ғами бил ан яшайди. Уни мақсадлари ҳожатларидан олийроқ бўлади. Чунки уни ҳаётда кўзлаган мақсади ва зиммасида вазифаси бор. Шунинг учун инсон юксалиши биродарлар.

[1:04:48] Олий мартабада бўлиши уни мақсадларига қараб белгиланади. Қанчалар мақсадингиз олий бўлса, шунчалар юксаласиз. Бандалар орасида ҳақиқий подшоҳ ким екан? Ўзини нафсига ега бўлган. Ҳавойи нафсини жиловлаган одам. Ҳақиқий муаммо шунақа бўлади. Уни ўлчовлари, тушунчалари бор. У ҳаммага ергашиб кетавермайди. Уни мақсадига олиб борадиган амали бор, манҳажи бор ва мана шу нарса уни бахтли қилади. Бас, барча нарсанинг егалиги ўз қўлида бўлган Аллоҳ ҳар қандай айб у инсондан покдир. Бу ўринда биринчи оятда ал мулк дейилди. Ал мулк жисмлар мулки, малакут, нафслар, жонлар мулки. Демак, Аллоҳ Таоло инсонларнинг нафсларини ҳам егаси, жисм жасадларини ҳам егаси. Аллоҳ Таоло инсонгларни жасадларига ҳам тарбия беради, нафсларига ҳам.

[1:05:51] Жасадларимизни тарбия қилади, унга керак бўлган ҳамма нарсани ато қилди. Йейиш, ичиш, таом, шароб, ҳоказолар, ҳавола. Нафсларимизни ҳам Аллоҳ Таоло тарбия қилади. Қанақа қилиб? Агар Аллоҳни мани ҳажидан чиқиб кетадиган бўлсак, устимизга мусибати юборади, шу билан ўзини тоатига қайтаради. Демак, Аллоҳ Таоло бизнинг жасадларимизга ҳам подшоҳ, алмалик, нафсларимизга ҳам подшоҳ, алмалик.

[1:06:19] Алмалик исмининг лавозимларидан. Биринчиси, ал улуг, олийлик. Фата ал аллоҳу л малакул ҳақ. Ҳақ подшоҳ, Аллоҳ юксакдир. Яна битта маъноси истеъфо. Яна битта маноси аттамлик, егалик қилиш. Бу мавзуйимиз ўта бир нозик. Аллоҳ таоло алмалик екан. Аллоҳ таоло ўзи подшоҳ ва ега. Яна Аллоҳ таоло бошқаларни ҳам нимагадир ега қилиб қўя олади.

[1:06:51] Бир инсонни қўлида бир катта мансаби бўлса, битта бир буйруғи билан бир одамни уйли қилиб қўйиши мумкин. Ана шу мансабдор қанчалар мансаби катта бўлса, ёки бир бадавлат бой одам қанчалар катта бой бўлса, рўпарасида турган одамни шунчалар катта нарсага ега қилиб қўйса имконияти бор. Енди Аллоҳ таоло ҳам подшоҳ, ҳам ега ва мана шу ега бўлишлик ҳуқуқини ҳам бериб қўя олади.

[1:07:17] Бандани соғликка ега қилиб қўяди, бойликка ега қиб қўяди. Қувват ега қилиб қояди, илмга ега қилиб қочади. Енди бу нарсани олиб ҳам қўяди Аллоҳ Таоло. Тўқсондан ўтган бир оқсоқолдан сўрашяпти. Қадди қомат келишган, кўзлари тиниқ, тишлари ўрнида. Қўйингки, унақа жасади юдаб кетмаган.

[1:07:39] Аллоҳ қодир, шунга ега қилиб қилиб қўйгансиз. Аллоҳ уни шунақага ега қилиб қўйишлиги учун сабабларни қилиш керак еди. Бу оқсоқолдан сўрашди. Қандай қилиб еришдингиз бу нарсага деганида, ей болам, деди у киши, бу аъзолар Аллоҳ Таолонинг бизга қўйган омонатлари еди. Омонатга хиёнат қилмадик, ҳаром харишдан еҳтиёт қилдик. Аллоҳ қариганимизда бизга буларни сақлаб берди дейди. Демак, Аллоҳ Таоло ҳам ўзи ега ва бандаларни ҳам нимагадир ега қилиб қўйишлиги Аллоҳ Таолонинг қудратида. Аллоҳ Таоло бандаларга егалигини беради. Ақл, ақли бор, қуввати бор, заковати бор, ҳусни бор, салобати бор, фарзанди бор, аёли бор. Ана шу ега қилиб қолган нарсалари Аллоҳ Таолонинг биродарлар синови дейилади.

[1:08:32] Қувват дейилади, учта нарсада бўлади. Молда, илмда, мансабда. Агар мансабингиз бўлса, ҳақни юзига чиқаришликка имкониятингиз бўлади. Зулмни, гуноҳ мақсадни тўхтатишга қувватингиз бўларди. Олим бўлсангиз, илмингиз билан одамларни саодатли қилишга имкониятингиз боради. Бой бўлсангиз одамларга молингиз билан ёрдам берасиз. Мансабни ҳам, илмни ҳам, молни ҳам ким беради егалигини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло беради. Енди қайси бир бандага шу нарса берилган, қайси бир бандога берилмаган. Биродарлар, бергани азиз қилиб қўйгани, бермагани хор қилгани емас.

[1:09:20] Қайтарамиз. Берди, азиз қилди, бермади, хор қилди дегани емас. Бергани синов, ман қилгани шифо. Нимадан шифо? Гуноҳ маъсиятдан. Инсонга мансаб берилди, илм берилди, бойлик берилди. Демак, масъулият ҳам шунга яраша бўлади. Бунақа имкониятда бир одамлар битта савоб иш қилса, иккита савоб олади. Битта савоб амал қилса, икки та ажра олади. Биттаси ўзи қилганига, иккинчиси бошқалар ергашганига.

[1:09:55] Енди мана шу нарсага ега бўлган одам битта гуноҳ қилса, икчта гуноҳ ёзилади унга. Биринчиси ўзи қилганига, иккинчиси одамлар ергашганига. Бойлар исрофни бошлашади. Тўй тўрт кунда, ўлиб йетим, ўлиб йетиб маъорат маъракаларда. Ким ергашади уларга? Камбағал. Ҳажга бормайсизми деса, борардим дейди. Пулим бор, фақат ҳаж келгандан кейин еҳсонни ўйлаб боролмаяпман дейди.

[1:10:24] У еҳсонни ким бошлаган? Бойлар. Бойлар. Шунинг учун айтяпмиз да, бой одам бир гуноҳ маъсиятни бошласа, истирофни, унга иккита гуноҳ бор. Биттаси ўзи қилгани учун, иккинчиси одамлар унга ергашгани учун. Шунинг учунга бой одамларни ҳоли анча қийин бўлади. Камбағал одамларни холидан, қиёмат кунидан.

[1:10:50] Бу загранадан келасиз. Таможнини ўтаётгандаги чамадонларингизни сонига қаралганидек. Ҳалиги камбағал одам ручнойи ҳам йўқ. Паспортини беради, тарсак ташлаб ўтиб кетади. Енди боя бойчи юким чиқмаяпти дейди. Меники учун чамадоним чиқмаяптида қарашиб қўйинглар дейди. Уни чиқиб қолгандан кейин олиб ўтишни машаққат. Шунинг учун қиёматга борганда биродарлар Сулаймон алайҳиссалом дейилади, пайғамбар. Ҳамма пайғамбарлар жаннатга кириб кетганидан қирқ йил ўтиб кейин жаннатга киради дейилади. Олал оқибат киради, лекин ҳисоб китоб оғир ўлади.

[1:11:34] Демак Аллоҳ Таоло алмалик бўлган зон. Ўзи ҳам егалик қилади, бошқаларга ҳам егалик имкониятини беради. Дунёда ато қилинган уруш насибалар имтиҳон. Уларни борлиги ҳам синов, йўқлиги ҳам синов. Қайтариб айтамиз. Биз бу дунёга синов учун келганмиз. Истадибиллаҳ, алладий холақол маъутавал ҳаят ал явлу вакум а юкун ахсану амала.

[1:12:06] Сизларнинг қайси бирингиз гўзалроқ, чиройлироқ амал қилишингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зот Аллоҳ. Ҳаёт билан ўлимни Аллоҳ яратди нима учун? Бизни синашлигимиз учун. Қайси амалда чиройлироқ қиламиз? Шунинг учун дунёга келдик, бердими? Синов. Бермадими? Бу ҳам синов. Бойлик, насиба улуш, илм, насиба улуш. Ақл заковат, нутқ, хитоба, насиба улуш жасаднинг салобати, насиба улуш'. Бу нарсалар Аллоҳ Таолонинг ўзи билган ҳикмат учун инсонларни ўртасида турли қилиб тарқатилган. Кимда бор, кимда йўқ. Кимга беҳисло қилиб берган, кимга озгина берган. Лекин боя гапимизни қайтарамиз, борлиги ҳам синов, йўқлиги ҳам синов.

[1:13:03] Қўлингизда нима бор биродар? Бойлик борми? Демак, қиёматда бойликдан ҳисоб китоб қилинасиз. Илм борми? Илмдан. Мансаб борми? Мансабдан. Қувват борми? Қувватдан. Нима берилган бўлса, шуни жавобини берасиз. Енди нима йўқ? Пул йўқ. Демак, сиз қиёматда камбағалликдан имтиҳон қилинасиз. Аллоҳ таолосида камбағалликка билан синаяпти. Қувватингиз йўқ. Демак, заифлик билан имтиҳон қила оласиз. Нимангиз бўлса, ундан ҳам имтиҳон қиқиласиз. Нимангиз йўқ бўлса, бундан ҳам имтиҳонга қийналасиз. Йўқлиги билан саналасиз да шу нарсани.

[1:13:42] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуосига қулоқ тутамиз. Аллоҳумма ма розоқ тани мин маъруҳиббу фажи ал ҳу қувватан ли фима тоҳиббу. Аллоҳумма ме завойита ан ли мин маъруҳибгу фажи ал ҳу фароған ли фима тоҳи бу. Имом Термизийдан. Парвардигор, деяптилар Расулуллоҳ. Мен яхши кўрган қайси нарса билан мени ризқлантирган бўлсанг, менга нима берган бўлсанг? Бас уни сен яхши кўрадиган нарсада менга қувват қилгин.

[1:14:17] Парвардигор, мен яхши кўраган қайси нарсани мендан нари қилган бўлсанг бермаган бўлсанг, бас ўша ҳолатни ўзинг яхши кўраётган нарса учун менга фориғлик қилгин. Дунёда катта берган бўлсанг, сени рози бўладиган ишларга сарфланадиган нарса қилиб бер. Енди дунёда катта бермаган бўлсанг, ўзингни ибодатингга кўпроқ вақтимни ажратиб қўйган бўлгин. Маъқулми? Дунёси кўп одамга қийин. Дунёси кўпе одамга қиён. Чакана нарсани томирини ушлаб туриш керакми, тўғрими? Енди йўқ бўлса чи?

[1:14:54] Демак, банда борки, унга нимадир берилган ва нимадир берилмаган. Берилган нарсасида ҳам имтиҳон, берилмаган нарсасида ҳам, имтиҳон. Инсон дунёга келишлигида ихтиёр йўқ еди. Инсон дунёгача келди, ундан ҳеч ким сўраб ўтирмади. Лекин дунёда қандай яшашликда ихтиёри бор.

[1:15:21] Истадибилла? Ман каъна юридула ажилата ажжаллалаҳу фиҳама нашаулиман нурин. Ким дейди Аллоҳ Таоло? Нақд дунёни кўзловчи бўлсин. Шу дунёдинглар деса. Биз шу дунёда улардан ўзимиз истаган кимсалар учун ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб беравермиз. Бир одам фақат дунё деяпти. Аллоҳ Таоло унга бераман, ўзим хоҳлаганимча деяпти.

[1:15:50] Албатта, бунда катта ҳикмат бор, раҳмат илм бор. Қаранг оятда. Ким фақат шу дунёни кўзлайдиган бўлса, уларга бу дунёдан ўзимиз хоҳлаганчани берамиз дейди. Агар инсонга мана шу дунёни матоҳида Аллоҳ Таоло берган бўлса тезда, битта ҳикмат бор. Бу ҳикмат нима?

[1:16:15] Сумма жаъанналау жаҳаннама яслаҳа мазмунан маъдуҳавро. Бир одам фақат дунёни бер деди. Фақат дунёю бер деди. Аллоҳ айтяпти, тезда бериб қўямиз. Нима учун? Сўнгра унинг учун ўзи мазамат ва қўнгъинга дучор бўлган ҳолда келадиган жаҳаннамни жой қилиб беряпмиз.

[1:16:37] Роббана атина фиддуния ҳасана деганлар бор. Оят бор Қуръонда. Парвардигор шу дунёда яхшилик берса ҳам бўлди дейишган. Яна бир тоифа бўлган. Роббана атина фиддуниа ҳасана ва фил а ҳироти ҳасана деганлар бор. Парвардигор бизга дунёда ҳам яхшилик деб бергин, охиратда ҳам яхшилик бергин. Биз ўша мўминларимиз. Аммо шундай тоифалар бор, фақат дунё деб беради дейди.

[1:17:03] Буёғини қаранг. Оятни давомини қаранг. Омон ародал а ҳирота ва са алаҳа са аяҳа. Ким охиратни истаса ва мўмин бўлган ҳолида охиратга лойиқ сай ҳаракат қилса, воҳиво мўминун мўмин бўган ҳолида, фа ула ека каъна саюҳун машкуро. Мўмин бўгган ҳолида сай ҳаракат қилсак, бас ундай зотларнинг сайлари Аллоҳниннг наздида мақбул бўлур. Битта одам фақат дунёда берди.

[1:17:37] Дунёда берсанг бўлди деди. Аллоҳ Таоло тезда бериб қўйди. Охиратга борганда жаҳаннамга келади. Иккинчи одам охиратда бўлишини умид қилди. Дунёда берди бермади, муҳим емас, охиратда берсин деди. Аллоҳ Таоло уларни амалларини қабул қилди. Енди қараб туринг. Иккаласи ҳақида Аллоҳ айтаяпти. Кунла нумидду ҳа ула и ва ҳа ула мин ато и роббик, вама ка ана ато и роббика махзуров. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, бу дунёда одамларнинг барчаларига, мана бу мўминларига ҳам, мана бу кафилларига ҳам Парвардигорингизнинг неъматидан ато қилаверамиз. Парвардигорингизни неъмати ҳеч кимдан ман қилинмайди. Дунёда.

[1:18:20] Бир тоифа дунёда берса ҳам бўлди деди. Аллоҳ берди, охиратда жаҳаннам бор. Иккинчи тоифа дунёда ҳам охиратда ҳам деди. Шунга ҳаракат қилди. Аллоҳ Таоло мукофотини улуғ қилди. Енди айтяпти, иккала тоифага ҳам бераверамиз. Дунёда бераверамиз, лекин инсон қайси тоифадан бўлишлигини танлашни ихтиёри бор. Маъқулми? Енди қанча яшаймиз деб ўйлайсизлар? Мана бу йерда ўтирган енг кичкинамиз неччига кирган? Айтайларчи?

[1:18:51] Беш яшар ўлсин. Юз йилдан кейин бўладими ўша одам? Йўғе. Юз йил бурун шу қишлоқда яшаган одамлардан биронтаси қолдими? Юз йилдан кейин мана шу қишлохда яшаётганлардан биронтаси қоладими? Дунё деса ҳам ўлди, охират деса ҳам ўлади. Ким ютди?

[1:19:15] Ким ютди? Менда сенда ихтиёр бор. Қайси нарсани талабида содиқ бўлсанг, унга еришасан. Содиқ бўлдинг, сенга ато қилинади. Охират диёри деяпсанми? Охират учун ҳаракат қилгин, дунёда ҳам беради Аллоҳ Таоло. Агар ана шу талабингни қўлга киритишни йўлида содиқ бўмайдиган бўлсанг, фақат орзу қиладиган бўлсанг. Меҳнат, ҳаракатни қилмайдиган бўлсанг у нарса сенга берилмайди, чунки Аллоҳ Таоло у хом хаёллар билан муомала қилмайди.

[1:19:51] Демак дунё матоҳи биродарлар синов учун берилган екан. Берса ҳам синов екан, бермаса ҳам синов екан. Уларнинг бировларидан бировларини қандай устун қилганимизни кўринг. Нозикойим. Аллоҳ Таоло айтади: ўн зўр кайфи фаддан ла баъдаҳум ала бав. Бу дунёда дейди Аллоҳ Таоло Исро сурасида: бу дунёда уларнинг бировларидан бировларини ризқ мартабада қандай устун қилиб қўйганимизни кўринг. Инсон дунёга келди, ризқи тақдирига ёзилган.

[1:20:30] Бир одамни бой бўлишини Аллоҳ ёзди, бирини камбағал бўлишини ёзди. Бу Аллоҳни хоҳишини. Бирини иккинчисини ризқи рўзада нима қиляпти? Тафовутли қилиб қўйяпти. Катта бир компанияни, корпоратсияни юзаётган одам билан кўчада ўша аравасини итариб, помидорни сотиб юрган одам баробар бўладими? Йўқ. Ўртада тафовут бор. Ўша нейрохирург билан ёнида хизмат қилаётган ҳамшираси баробар бўладими? Йўқ? Қишлоқдаги мактабни муаллими билан, о университетдаги профессор тенг бўладими?йўқ. Бирини, иккинчисини ризқ рўзидан маъқул дейди, Аллоҳ Таоло. Тафовутли қилиб қўйдик.

[1:21:11] Лекин. Ва лал ахирату акбару даражатин ва акбарутоҳ дейилади. Шак шубҳа йўқки, охират даражалари неча баробар улуғ ва афзалодир. Инсон ана шу олдинга қўйган мақсади йетишлиги учун, доктор деган унвонни олишлиги учун ёки фалончи пули бор бой деган номни олишлиги шу учун меҳнат машаққатларга киришади. Ана шундай меҳнат машақуқлар евазига топган нарсасини олим бўлганди, бой бўлганди. Академик бўлганди одамлар бу нарсани кўриб туриб катта нарса дейди. Бу нарсалар ҳаммага берила олмайди тўғри. Лекин ана шу нарсани одамлар катта ютуқ муваффақият деб ўйлайди.

[1:21:56] Қайтариб айтаман, фалончи миллиардер, фалончи профессор, фалончи манақа чемпион, фалончи мана қа манақа. Дунё матоҳи унга берилди. Ва мана шу нарсани адамларни кўплари катта ютуқ деб ўйлайди. Бу ютуқми бу? Ҳақиқий ютуқми? Кейин нима бўлади? Кейин аниқ келадиган нарса нима? Ўлим. Ўлим келгандан кейин пули ҳам тепада қолади, унвони ҳам тепада қ олади.

[1:22:26] Енди улуғлик нима бу йерда деса, ҳақиқий улуғлик, ғалаба, ютуқ, бу қиёмат кунида ютуқ еришиш. Бизни кўзимизда доимий суратда шу бир дунё матоҳида муваффақиятга еришган одамлар билан кўз кўз қилинаверади. Ва мана шуларни аллоҳ ёрла қилган бахтли одамлар деб ўйлайди кўпчилик. Лекин ҳақиқий бахтми бу? Ҳақиқий баҳт нима? Қиёмат кунги, охират кунги бахтга ега бўлишлик.

[1:22:59] Чунки ҳозир айтиб ўтдик, ўлим ҳамма нарсани кетказади. Бойни бойлигини кетказади, камбағални камбағаллигини. Подшоҳни подшоҳлигини, қулни қулчилигини кетказади. Ўлим ҳамма нарсани йўқ қилади. Ана шу ўлим келгандан кейин ютуққа еришган одам ҳақиқий ғолиб одам ҳисобланади. Чунки бу дунёнинг насибаси вақтинчалик. Синов ўлим билан ҳаммаси тамом бўлади.

[1:23:29] Дунё мато ҳам. Аллоҳ таоло енг ёмон кўрган подшоҳ, бу Фиръавн. Ана роббукумул аъла деган. Аллоҳ у подшоҳликни унга ҳам бераверди. Ўзи яхши кўрган пайғамбар Сулаймон алайҳиссаломга ҳам ўша подшоҳликни бераверди. Демак, дунёдаги подшоҳлик Аллоҳ яхши кўрган, ёмон кўрган бандасига ҳам бераверар екан. Бойлик. Қорунга ҳам берилди. Қорунга ҳам берилди, кофирга. Абдураҳмон ибновга ҳам берилди. Хулоса, дунё матоҳи бир одамни қўлида бўлишлиги Аллоҳни азиз қилгани белгиси емас екан. Чунки яхши кўрганга ҳам, ёмон кўрганга бериб юборибди. Дунё матоҳини бермаганлиги Аллоҳ хор қилганлигини белгиси емас екансиз. Маъқулми? Енди қарангки, Аллоҳ Таоло аввал яшаб ўтган умматларда айтяпти.

[1:24:24] Фалам маъносу маъдукки рубихий. Фатаҳна алайҳим абвав ва кун ли шай. Мана ғарбда ҳозирги кундаги зўр моддий ҳаётини кўриб туриб, моддий ҳаётининг зўрлигини кўриб турип, Аллоҳ буларга берганда деган хаёл келса, ешитайлик оятга. Енди ўзлари учун еслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида, уларга ҳамма нарсанинг ешикларини очиб қўйдик.

[1:24:53] Оллоҳни умуман унутиб юборишувди. Аллоҳ дунёни ҳам ешигини очиб қўйди. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод, хуррам турганларида, уларни тўсатдан ушладик, бас, бутунлай номурод бўлдилар. Ҳақиқий ғалаба ҳақиқий ютуқ, ўлимдан кейинги ютуқ. Али ибн Абит олиб айтади, ҳақиқий бойлик ва ҳақиқий камбағаллик Аллоҳга рўбарў бўлингандан кейин маълум бўлади. Қиёматга борганда кўрамиз, ким бой, ким камбағал. Аллоҳга рўбаробор бўлгандан кейин кўрамиз, кейин бахтли, кейин бахтсиз. Аллоҳга рўдобор бўлганидан кейин кўрамиз, ким азиз, ким хор.

[1:25:37] Қул иннал ҳосири иналладина ҳосирун фузаҳум вааҳлиҳим явмал қияма. Енг катта зиённи Аллоҳ Таоло нима деяпти? Айтинг. Енг катта зиён кўрганлар ким? Қиёмат кунида ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилган кимсалардир. Яъни кофирлар. Ўзи кофир бўлиб ўзи ҳам зиён қилди, кофир бўлиб бола чақасига ҳам зиён қулди. Жуда маъруф нарса.

[1:26:06] Бой инсон бойлик деган имтиҳонга синовга дунёдан учради. Бойлигини фақат ўзини кайф сафосига, ҳузул ҳаловатига сарфлади. Фақирмискинларга бермади. Аллоҳ рози бўладиган жойга садақа қилмади. Йетмиш йил яшади. Зўр яшади. Лекин барибир нима бўлади охирида? Барибир ўлади. Демак синовдан ўта олмади. Яна битта одам, йетмиш йил ишлади, фақир яшади.

[1:26:35] Кунига рози бўлди, ибодатини қилди. У ҳам бир кун келиб нима бўлди? Ўлди. Аммо у синовдан ўтди. Абадий саодатни қўлга киритди. Биродарлар, дунёда берилаётган нарсалар ҳаммаси синов. Кенгчилик ҳам, тортишилик ҳам, борчилик ҳам, йўқчилик ҳам, соғлиғи ҳам, касаллик ҳам. Енди, буларни бари сиз билан бизни охиратдаги саодатга, ё аллоҳ сақласин, шақоватга олиб бориб қўядиган амаллар бўлади. Сабабни ким зўр қилса, Аллоҳ шунга натижани бераверади. Бу сабабни зўр қилаётган одам мусулмонми, кофирми фарқи йўқ. Сабабни зўри қилдими?

[1:27:15] Бу йерда мусулмон кофирликка қарамайди. Сабабни ким зўри қилса, Аллоҳ натижани шунга бераверади. Енди сабабни зўру қилса, кофирга берган Аллоҳ, сабабни зўриб қилса, мўминга бермай қўядими? Демак, дунё илмларида, дунё фанларида, нимада орқада қолиб кетган бўлсак, бу ўзимизни айбимиз билан бўлди. Улар бу масалаларда қайси ишда ўтиб кетган бўлса, ўзларини сабабидан ўтиб кетди. Лекин сабаблар ҳамма нарса екан деган хулосага келиб қолмаслик керак. Сабаб бор йўғи сабаб.

[1:27:52] Аллоҳ таоло сиз билан биз қиладиган сабабларни ҳеч нарса емаслигини баъзида кўрсатиб қўяди. Биз мақсадимизга йетишиш учун қилишимиз керак бўлган сабаблар икки хил бўлади. Аслий сабаб, тайин қилинган сабаб. Аслий сабаби Аллоҳнинг хоҳиши. Аллоҳ хоҳласа бўлади бир нарса. Енди буни билмаймизда биз, тўғрими? Аллоҳ хоҳладими, хоҳламадими, билмаймиз бир ишни, охирида. Бизга тайин қилинган сафар қолади. Тайин қилинган нима деса, биз қилишимиз керак бу яна ишлар. Аслий сабаб Аллоҳни хоҳиши. Тайин қилинган сабаб биз қилишимиз керак бўлган иш. Аллоҳ бир ишда хоҳладими, хоҳламадими билмаймиз буни. Мана у қолади. Тайин қилингани сабаби икки хил бўлади. Биз тушуниб ҳис қиладиган, биз тушуниб, ҳис қилмайдиган.

[1:28:47] Масалан, инсон бой бўлмоқчи. Фақирликдан қутилиб, бадавлат бўлмоқчиси. Мақсад бор. Унга иккита сабаб керак. Биринчиси, Аллоҳни хоҳиши, аслий сабаб. Иккинчиси, тайин қилинган сабаб. Енди Аллоҳ сизни бой бўлиш бўлмаслигингизни хоҳлаган хоҳламаганлигини била оласизми? Буни қўясиз. Нима қолди сизга?

[1:29:11] Тайин қилинган санаб. Тайин қилинган сафар икки хил. Биз қилишимиз керак бўлгани учун икки хил. Биринчиси, ҳамма қилаётган ишлар. Бой бўлиш учун нима қилиш керак? Ақлимизни ололадиган ишлар. Ишлаш керак, меҳнат қилиш керак, економ қилиш керак. Йемай ичма бў бақал. Инсонлар. Бой бўлишлиги учун инсонлар қиладиган сабабни биринчисини мусулмон ҳам, кофир ҳам қиляпти.

[1:29:38] Меҳнатни ақлимиз йетган сабабда ҳаммамиз қиляпмиз. Енди иккинчиси, бой бўлишимиз учун биз қилишимиз керак бўлган, биз ҳис қилмайдиган, тушунмайдиган сабаб нима? Силай раҳм, ота онани дуоси, садақа ҳайрий еҳсон, тақво. Буни қилмайди ку опалар, маънонинглар қилади. Лекин зўр қилгани учун Аллоҳ бериб юборяпти буларга. Хўп, биз бой бўлмоқчимиз. Меҳнатни қилдик, сабабни қилдик, економни қилдик. Силай раҳмни ҳам қилдик, ҳайрий еҳсонда ҳам қилдик. Енди аниқ бой бўламизми?

[1:30:17] Нима қолди мана бу ёқда? Аллоҳни хоҳиши қолди. Демак биз модомики Аллоҳни хоҳишини билмаймизми? Бизга тегишли бўлган ишни зўр қилиб қиламиз ва ҳеч нарса қилмагандай Парвардигор енди бой қилгин деймиз. Биз одамлар ё уни ё буни қилади. Таваккал қилгани ҳеч нарса қимайди, таваккал ўтириб юборади.

[1:30:42] Меҳнат қилгани меҳнатни қилади, таваккал қилишни билмайди. Иккаласини қиламиз. Сабабни зўр қиламиз, таваккални қиламиз, ундан кейин нима бўлса рози бўламиз. Биродарлар, бизни қилаётган мана сабабларимиз бор йўғи сабаб. Аллоҳ хоҳласа, сабабни қилмасангиз ҳам бериб қўя олади.

[1:31:05] Исо алайҳиссаломни туғилишини қаранг. Еркак билан аёл бўлиши керакми сабабни ичида? Еркак йўқ туғилавердими? Иброҳим алайҳиссаломни Аллоҳ Таоло қутқаришни хоҳлади. Ўтга ташлашди. Сабабни қилди инсонлар, ақлий ҳиссини ҳам, ҳис қилмайдиганини ҳам. Ташлашди, куйиб кетиш керак еди. Иброҳим алайҳиссалам ҳеч нарса қила олмас еди. Куйдими? Демак, ким айтгани бўлар екан? Биз маънони қилишга жавобгармиз, натижа Аллоҳдан.

[1:31:36] Ёмғир кўкатни ўсишига сабаб холос. Ёмғир ўстирмайди кўкатни, Аллоҳни хоҳиши ўстиради. Олов ўтинни куйишлигига сабаб холос. Олов ўтини куйдирмайди, Аллоҳни хокиши куйдиради. Сув инсонни чўкиб ўлишига сабаб холош. Лекин сув ўлдирмайди инсонни. Аллоҳни хоҳишини ўлдиради. Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташлаш, ўт куйдирмади. Аллоҳ алоҳида. Юнус алайҳиссаломни сувга ташлашувди, шўхмади. Ким хоҳламовди? Шунинг учун биз сабабларни зўр қиламиз.

[1:32:16] Зўр қиламмиз, лекин сабабни ўзига суяниб қолмаймиз. Тушунарлими? Аллоҳга таваккал қилишлик, биродарлар, бу сиз билан бизни қалбимизни хотиржамликка тўлдиради. Ана шу сабабни қиласан, лекин ҳеч нарса бўлмайди. Масалан. Иккита ёш никоҳланади. Бир йил, икки йил, уч йил яшайди. Ҳамма сабаб бор, лекин фарзанд йўқ. Ана, бу ёқда Йесо алайҳиссалом ота бўлмаса ҳам дунёга келяпти. Аллоҳ хоҳлагани учун. Бу йерда ер хотин ҳар қанча ҳаракат қилсин, ҳар қанча табибга югурмасин, бўлмаяпти. Нима учун? Аллоҳ хоҳламагани учун, дейди. Демак, натижа Аллоҳдан бўлади. Сабаблар бор йўғи сабаб.

[1:33:04] Ғарб оламни фақат сабабларга суянди, Аллоҳнı унутди, ширкка кириб қолди. Енди бизни замонимизда, охир замонда яшаган мусулмонлар сабабларга бепарво бўлди, гуноҳкор бўлишди. Иккаласи ҳам хато. Биз иккаласини ҳам ушлашлигимиз керак. Таваккал ҳам қиламиз, сабабни ҳам қиламиз. Мана шу енг тўғри йўл бўлади.

[1:33:26] Мана Аллоҳ Таоло Пайғамбаримизга айтинг деяпти. Қул. Иннила амликулакум дорун вала рошада. Мен сизларга на бир зиён ва на тўғри йўл беришга ега емасман. Ким у қўлида ҳамма нарса? Қуллаа амликулинафсий дорун вала нафа. Айтинг ей Муҳаммад али ассалом. Мен ҳатто Аллоҳ хоҳламаса, ўзимга ҳам яхшилигига ҳам зарар ҳам қила олмайман. Ўзимга фойда ҳам зарар келтира олмайман. Енди муҳаммад алайҳиссалом кейин ўзига фойда зарурат келтира олмаса, аллоҳни изнинисиз, қолганларга йўл бўлсин.

[1:34:08] Аллоҳ таолонинг ал малик исми. Уни амалий татбиқи бор. Аллоҳ таоло ал ғофур еканми? Ўша исмдан ўзимизга улуш оламиз. Кечиримли бўламиз. Аллоҳ таоло ар роҳим еканми? Улуш оламиз, раҳмли бўламиз, аллоҳ таоло ал жават. Саховатли еканми? Ўзимизга улуш оламиз. Биз ҳам саховатли бўламиз.

[1:34:33] Бу дарслардан кўзланган мақсад шу. Аллоҳни бир исмини, сифатини ўргандингиз, ўзингизга улуш олинг шунда. Енди ал малик. Аллоҳ Таоло подшоҳ бўлган зот. Ал малик бўлган аллоҳнинг бандаси ўзини ўзига ўхшаган одамларга хор қилиб қўймайди. Аллоҳни ал малик еканлигига иймон келтирган мўмин бандага хор бўлишлигига унга умуман яратишмайди. Масалан, бойни ёки бир мансабдорни олдида инсон ўзини хор қилса, бу мўминга мутлоқ тўғри келмайдиган ҳолат бўлади.

[1:35:12] Ман жалас ила ғонийн фотода адо ала ҳу заҳаба сулиса адиниҳи. Ким бир бой билан бирга ўтирса, бир камбағал ёки ўртаҳол одам бой билан ўтирса ва уни олдида ўзини хор тутса, динини учдан иккиси кетди.

[1:35:35] Енди бу бой, агар хайри саховатли, жамиятга фойдали, жуда кўп хайриятли ишларни қилаётган бўлса, шу иши учун олдида ўзингизни қуллуқ қилиб турсангиз, майли. Яхши ишлари учун. Қилган савобли иш учун ҳурмат қилсангиз майли бойда. Енди бунақа амал йўқ битта ҳам. Проста бойда. Тушунарлими?

[1:35:59] Ҳа, сени бой қилиб синаётган бўлса, мени камбағал қилиб синади да. Сени бой қилиб қўйганда, сени мендан баландлигинг емас. Мени камбағллигим сендан пастлигинг емас. Бу синов, бу дейди. Ўша бой акалар, хайрли иш қилинглар, ишинглар учун ҳурмат тилайлик. Аммо проста бой бўлганинглар учун ҳурмат талаб қилманглар. Ал малик исмини амалий тадбиқи нима? У қанақа бўлади?

[1:36:25] Мусо алайҳиссалом билан Ҳорун алайҳиссаломни Аллоҳ Таоло шерафини олдига бориб даъват қилинглар деди. У иккаласи айтди, пайғамбар. Қола, роббана иннана наҳофу ан я фуруту алайна ав ан я туғо. Қўрқишди, хавотир олишди. Парвардигорро, дарҳақиқат биз, агар уни сенга иймон келтиришга даъват қилсак, у шашқалоқлик билан бизни азобга дирифтор қилишидан ёки баттар туғилгунга келиб тушишидан хавфдамиз. Хавотиримиз бор деди. Аллоҳ нима деди? Қола ла таҳофа, қўрқманглар ки, ўғилларим. Иннани маъқума асна ва аро. Мен икки оила билан биргаман. Кўриб ешитиб тураман деди. Ўзини замонасидаги енг катта подшоҳ, енг катта золим Фиръавн.

[1:37:18] Бану Исроил чиқиб кетди Мисрдан. Орқасидан қўшиқ билан қувиб борди. Ана, сиз сабабни қилмасангиз ҳам Аллоҳ хоҳлаган иш бўлишлигини битта мисоли. Олти юз минг яҳудий Мисрдан чиқди. Денгизга бориб туриб қолди карвонни боши олти юз минг кишилик карвонни. Карвонни охиридагилар Фиръавнни енг кучли ўша замондаги қўшини билан келаётганлигини кўрди. Мана енди ҳалокат аниқ. Фаламма тора ал жаман, қоли ашаби муса, иннала мудрокун. Икки жамоа бир бирини кўргач, Бану Исроил билан Фиръавн қўшини. Мусонинг ҳамроҳлари деди, бизлар аниқ тутилдик.

[1:38:02] Нима сабаб бор? Нима иш бор қўлида? Ўзларини тилини сақлаб қолишликка. Ҳеч қандай сабаби чораси йўқ. Мусо алайҳиссалом нима деди? Калла. Қола калла иннама ая робби сайяҳдин. Йўқ. Аниқки, мен билан бирга парвардигорим бор. Албатта ўзи нажотга бошлайди деди. Қиссани биласизлар давомини. Бану исроилдан битта одам йердан битта кессага олиб отмади у қўшинга.

[1:38:31] Аллоҳ таоло денгизга шундай ғарқ қилиб қўйди фиръавнни қўшинини. Демак, сабабларни қилишлик сиз билан бизга лозим, лекин сабабни ўзига суяниб қолмаслик керак. Бу йил гектаридан еллик сентрдан ҳосил олибсизлар, қандай еришдинглар бунга дейди. Деса деҳқонбобо айтади, вақтида йерда ҳайдадик, вақтида сувни қўйдик, вақтидан, вақтида, вақтида сабаб, шунинг учун еришдик дейди. Енди кейинги йил шу нарса бўлмайди. Худди ўша ишни қилди. Деса, бу йил табиат инжиқлиги туфайли айтмаяптики, ўтган йили қилган ишни қилгандик. Бу йил бўлмади. Демак, Аллоҳ хоҳламаган екан дея олмайди да. Шу деҳқон Аллоҳ деб қолса нима бўлади да ўша йерда.

[1:39:15] Ҳа, ўтган йил ҳам ўша иш тиқилувди деса. Мусо алайҳиссалом айтяпти, Аллоҳ мен билан бирга деяпти. Аллоҳ мен билан бирга йўл кўрсатади деяпти. Агар сен мусулмон банда, Ал Малик бўлган роббинг билан бирга бўлсанг, сен ҳам подуш олсан. Агар сен Ал Малик бўган роббинга иймон келтирган бўлсанг ва ишингни биронта бандани қорада деб гумон қилсанг, Аллоҳъдан бошқа бирор фойда ҳам зарар келтириши мумкин деётган бўлсанг, сени ваҳимга кириб қопсан. Сен ширкга келиб қопсан.

[1:39:53] Аллоҳни алмалик еканлигига иймон келтирган, иймони комил мўмин, ҳамма иш Аллоҳни қўлида дейди. Ҳамма сабаб тиқилади, дорини вақтида солади, йерда ҳайдайди, сувни қўяди, таваккал дейди. Ундан кейин нима бўлса ҳам дейди, Алҳамдулиллаҳ, ҳероббилар аламин дейди. Худо алайҳиссалом. Қавми масхара қилди. Ҳамма ҳақорат қилди, устидан кулди. Нима деди охирида? Факийду не жамият, суммалат тун гировон. Ендими деди? Шунча даъват қилдим, шунча сизларга насиҳат қилдим, қабул қилмадингларми, енди қўлинглардан келган ишингларни қилинглар. Менга нисбатан ҳийлаларда хоҳлаган қилинглар, кутманглар деди. Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам парвардигорингиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ўрималаган нарса борки, ҳаммаси у зотнинг қўл остидадир, парвардигорим, шак шубҳасиз, тўғри йўлдадир. Биродарлар, мана шу дин дейилади. Мана шу тавҳид дейилади. Ҳаммани иши, ҳаммани чори Аллоҳнин қўлида деб билишинг тавҳид.

[1:41:12] Ҳамма Аллоҳнин қабзасида билишинг тавҳид. Қалбингни хотиржам бўлишлиги тавҳид. Биродарлар, Аллоҳ Таоло бизга ибодатни буюради, намоз оқа, рўза тутади. Шу нарсага буюришдан аввал қалбимизни хотиржам қилиб қўйди. Ва илайҳи юржа ал амру куллуҳу. Барча ишлар унинг ўзига қайтарилур, бас унга ибодат қилинг, ўзига суянинг. Агар сиз роббингизни Ал Малик еканлигига иймонингиз комил бўлса, ҳамма иш, ҳамма нарса Аллоҳнин қабзаси еканлигига ийманингиз комил бўса, Аллоҳдан бошқасига хор бўлмайсиз. Одамларга хор бўлмай сиз. Аллоҳни ўзига суянасиз, таваккал қиласиз, сиз ҳам подшоҳ бўласиз ҳаётда.

[1:42:02] Мўминни азизлиги Аллоҳга бўлган таваккули билан, қиёмуллайли билан, одамлардан беҳожатлиги билан. Панумайя халифаларидан биттаси Маккада, Ҳарами Шарифда бир жалил олим билан учрашиб қолди да, халифа айтяпти олимга. Бир ҳожатингиз бўлса менга айтинг деяпти. Ҳалиги олим валлоҳи Аллоҳни уйида ўтириб, Аллоҳдан бошқасига ҳожатини айтишга уяламан деди.

[1:42:33] Кейин ташқарига чиқишди. Ташқарига чиққанда ҳожатингиз бўлса, менга айтинг деди. Олим унга, валлоҳи ҳожатимни раво қилишга қодир зотдан сўрамадим у, уни раво қилолмайдиган бандадан сўрайманми деди. Халифа туриб олди, бир яхшилик қилай, бир кўнглини олай, деб туриб олганида, олим бўпти деди. Мени жаннатга кетиб қўй деди. Мени қўлимдан келмайди деди халифа. Олим айтди, ундай бўлса, сизда ҳожатим йўқ деди.

[1:43:07] Шунинг учун роббисини ал малик еканлигини билган, иймон келтирган ва иймони комил бўлган одам фақат аллоҳга суянади, бандаларга ўзини хор қилиб қўймайди. Ақул ҳуқули ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Инналлоҳу ва малакатуҳу юзсалун аъла набий. Я юҳалладина амал соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.
