Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инна алҳамдулиллаҳи инаҳматуҳу анас даъинуҳу анас даофируҳ. Ва наъудҳуллоҳи мин шуърур яънфу синавамин саййъати амалина. Май яҳдиҳиллаҳу фаламу биллалаҳ, ва май юғилилҳу фалаҳа деяла. Ва нашхаду алла илоҳ илаллоҳу ваҳда ҳула шарикала. Ва нашқаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Тавфиқ ҳақида суҳбат қиляпмиз. Тавфиқ нима? Тавфиқ аллоҳ таоло сизни қўллаши. Тавфиқ, аллоҳ таоло сизни адашиб кетишликдан сақлаб туриши. Тавфиқ, Оллоҳ сизни ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўймаслиги. Тавфиқ, икки дунёнинг ютуғи, саодати.
Ва ман тавфиқий илла билла дейди шоайи алайҳиссалом. Менинг тавфиқим фақат Аллоҳ биландир. Охирги дарсимизда ана шу тавфиққа ега бўлишликнинг сабаблари ҳақида мавзу очган едик, давом етамиз. Аллоҳнинг тавфиққи сиз билан бизни устимизда доим бўлишлиги учун, биринчи навбатда биз Аллоҳга муҳтожлигимизни изҳор қилиб туришимиз керак. Иккинчидан, ўзимизни ожиз еканлигимизни тан олишимиз керак. Учинчидан, ақл заковатимизга, илмимизга, тажрибамизга суянмаслигимиз керак, алданиб қолмаслигимиз керак.
Охирги дарсимизда ўзингизни ақлингизга суяниб қолмаслигингиз айтилди. Сияра аламун нубалода айтилинади. Имомизаҳиби айтади ла аналлоҳу зака била иманин. Аллоҳ иймонсиз заковатни лаънатласин ва родияллоҳу анил баладати маътақво. Аллоҳ тақво билан бўлган соддаликдан рози бўлсин.
Чунки ўтган дарсимизда айтдик. Ана шу ғарб одамларини ақллари дунё ишларида тенгсиз. Илм фанда, дунёвий технологияларда уларга йетадигани йўқ. Лекин иймон бўлмаганлиги учун еркакка еркакка уйланиб ётибди, аёли уйланиб аёлга уйланиб ётипти. Бу Ҳиндистондаги ақлли айтишниклар, компютерчилар, докторлар молга сиғиниб юрибди, тезлигини бетига суртиб юрибди.
Ана, агар иймонсиз бўлса, ақлни Аллоҳ лаънатласин. Агар иймон еътиқоди бўлса, соддалини Аллоҳ Таоло раҳмат қилсин, соддаликдан рози бўлсин. Бир одамни учта дипломи бор. Қанчадир илмий унвонлари бор. Лекин Аллоҳни танимаган бўлса, иймони йўқ бўлса, бу одам саводсиз дейилади. Ва бу илми фойда қилмаган бўлади унга. Чунки у учала дипломи ҳам, илмий унвоналари ҳам қабристонда олдигача боради у билан. Қабрга ўзи кириб кетади, амаллари билан у дипломлари қолади. Аммо биз айтаётган унақа дипломи йўқ. Содда оддий ақл егаси иймон еътиқод билан бўлса, уни ҳам мана шу бориб боради қабрни олдига, қабрга бояги иймони билан амалга киради.
Ким екан ҳақиқий жоҳил? Оллоҳни танимаганлар. Қолийлу тавфиқий хойрун мин катир ила ақл. Кўп ақлдан кўра озгина тавфиқ яхшироқ. Айтдик ку, аллоҳни тавфиқи бўлмаса, уйингизга бора олмайсиз кечки пайт топиб йўлингизни. Қолийлу тавфиқи хойрун мин катҳийри ила ибада. Кўп ибодатдан кўра озгина тавфиқ яхши.
Қолийлу тафиқ ҳу хойрун мин катҳи ила амал. Кўп амалдан кўра озгинина тавфиқ яхи. Кўп ақлдан, кўп ибодатан, кўп амалдандан кўра, озгина тавфиқа яхши. Чунки бу ибодатингиз, ақлингиз, амалингиз китоби суннатга мувофиқ бўлмаса, шариат берган андозига тушмаса, бу амаллар ўзингизга қайтарилади. Аммо Аллоҳ Таолонинг озгина тавфиқи билан қилган кичкинагина амалингиз бўлса, сизга фойда беради. Тўртинчиси, қалбнинг салоҳияти, қалбнинг поклиги. Аллоҳнинг тавфиқи бизни устимизда бўлишлигини сабабларидан тўртинчиси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ала иннафил жасадий мудғотан ида салоҳат салоҳал жасаду куллуҳу. Огоҳ бўлинглар. Огоҳ бўринглар, инсоннинг жасадида бир парча гўшт бор.
Агар у тузалса, соғлом бўлса, бутун жасад тузалади. Агар у бузилса, бутун жасад бузилади. Ала ва ҳиял қалб. Огоҳ бўлинглар, у бир парча гўшт, қалб дедилар. Маъқулми? Қалбнинг покизалиги Аллоҳнинг тавфиқи келишининг сабабларидан биттаси.
Мана, Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади. Астайдубиллаҳ, я айюҳан набийю қуллиман фии идкум минал асро и яъламин лаҳу фии қулубикум хайро ютикум хайрон минма уҳида минкум ва яғфир лаҳкум ва аллоҳ ғофуру роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлига аср бўлиб тушганлар. Мусулмонларга қарши жанг қилишди, мағлуб бўлишди. Мана енди кофирлар ёки мушриклар аср бўлиб туришди. Аллоҳ Таоло айтяпти. Ей Пайғамбар, сизларнинг қўлингиздаги аср бўлган кишиларга айтинг. Айтинг ўша асрларга. Агар Аллоҳ дилларингизда яхшилик борлигини билса, сизларга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарса берур ва сизларни мағфират қилур. Қалбингизда қанақалигини Аллоҳ билади. Агар покиза бўлса, Аллоҳ тавфиқи бўлади.
Бизда китоби суннат деган ўлчов бор. Шуни покиза қалб деган шаблонига тушган қалб покиза бўлади. Аллоҳ таолонинг бизни устимизга тавфиқий келишлиги учун бизда Аллоҳга муҳтожлик бўлиши керак, ўзимизни ожизлигимизни тан олишимиз керак, ақл заковатимизга суянмаслигимиз керак, қалбимиз покиза бўлиши керакс. Бешинчиси.
Менда ўзини қўлидан келган солиҳ амалларни қилиши ва шу ишда давомий бўлиши. Кучи йетган, қўлидан кеган савоб ишни қилади ва доим бўлади шу ишда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ойиш онамиз сўрадилар. Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таолога енг маҳбуб амал қайси? Расулуллоҳ айтдилар, адвамуҳу ва инқоллар. Озроқ бўлса ҳам давомий бўлгани. Озроқ бўлмаса ҳам доимий бўлган амални Аллоҳ таоло яхши кўради.
Чунки мана шу озроқ бўлса ҳам, кўримсизроқ бўлса я, аммо доим қилинган амалдан иймон орзу қаланади, иймон қувватланади, иймон покланади, нафс покланади. Шу билан савобли амаллар кўпаяди. Давомий бўладиган бўлса, озгина амал бўлса ҳам, шу сизни Аллоҳнинг тавфиқига йетишингизга олиб борадиган сабаблардан.
Олтинчиси. Аллоҳ Таолонинг тавфиқи сизга берилиши учун, сизда бўлиши керак бўлган сабабларнинг олтинчиси. Банда Аллоҳ Таолонинг унга бўлган фазли, марҳамати, миннатини ҳис қилиб туриши. Банда Аллоҳнинг ўзи уни ҳидоят қилганлиги учун мусулмон бўлганлигини тан олиш керак, ҳис қилиш керак. Аллоҳ ўзи кўмак бергани учун ва яхшиликка муваффақ қилгани учун шу яхшиликни қила олдим деб туриб, Аллоҳни фазлини ҳис қилиб туриш керак. Аллоҳни фазли марҳамати бўлди, Аллоҳни тавфиқи бўлди, мана бу ишни қилдик. Аввал Аллоҳни фазлининг айтинг.
Мен бундай қилиб қўйдим, биз бундай қилиб қилиб қўйдингиз емас. Аввал Аллоҳни фазлини айтинг. Аллоҳни фазли бўлди, Аллоҳни марҳамати бўлди, мана шу ишни қилишликка муваффақ бўлдик. Десангиз, Аллоҳ сизни яна шунақа ишларга муваффақ қилаверади. Агар мен қилдим десангиз, Аллоҳни орасини ўзини ҳолатига ташлаб қўяди. Мана, аъроблар келиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мусулмон бўлганлигини миннат қилишди. Арабийлар бу саҳроийлар.
Яъни таълим тарбиядан узоқ, одоб ахлоқдан анча чеккада, дағал, қўпол, хўрс одамлар. Бояги арабийлар, биз иймон келтирдик сенга ей Муҳаммад, Аллоҳга иймон келтирдинг деб миннат қилганида Аллоҳ Таоло оят нозил қилди. Астайрубиллаҳ, ямунну алайка ан асламу қул ла тамунну алайя исламакум. Улар сизга мусулмон бўлганларини миннат қилишади.
Айтинг, сизлар менга мусулмон бўганингларни миннат қилманглар. Балиллаҳи ямунну алайкум ан ҳадакум лил иман инкун тун содиқий. Сизлар менга мўмин бўлдик деб миннат қилманглар, иймонингларни пешламанглар. Балки Аллоҳ, агар иймонларингизда содиқ бўлсанглар, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур. Нима дегани? Аллоҳ қалбингизни очмаганида карима келтира олмас едингиз сен. Сен ўзим карима келтирдим деб ўйламагин.
Бошқа оятда. Стади биллаҳ. Ва ла илаҳе фоз луллоҳи алайкум ва раҳматуҳу ма закам минг кун мин аҳадин абаданн. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли марҳамати бўлмаса еди, агар Аллоҳни фазли бўлмаса, сизлардан биронта одам гуноҳидан поклана олмас еди. Ва лекин Аллоҳ юзаки мен яша ва аллоҳу самюн ал им. Лекин Аллоҳ ўзининг фазли марҳамати билан, ўзини тавфиқи билан, ўзи хоҳлаган кишини поклар, Аллоҳ ешитувчи, билувчидир.
Агар Аллоҳ тавфиқ бермаса, ўзи йўл очиб бермаса, ўз бемаса, ҳеч ким гуноҳдан тозаланолмас екан. Агар Аллоҳ қалбингизни ўзи юмшати очиб қўймаса, ҳеч қачон каламага келтириб мусулмон бўлолмас екансиз. Уламолар айтади. Мана шу оятни шарҳида уламолар айтади. Айтяпти ю Аллоҳ Таоло. Агар, агар Аллоҳ Таолони фазли, марҳамати бўлмаса, биронталар гуноҳдан поклана олмаса дейдилар. Биронталар нима бўлмасди, иймонга ҳам кела олмас еди. Уламолар айтди, Аллоҳ Таоло гўёки шундай деяпти. Ей бандалар, агар мени тавфиқим бўлмаганида, сизларнинг нафсларингиз иймонга бўйи синмас еди. Имонга келиш, на ўзинглар билан маслаҳатлашиб қабул қиладиган қарорингиз ҳам емас, ва на ўзингларда кучинглар билан, хоҳишинглар билан қилинадиган иш емас. Сизларни имонга келишинглар фақат менга боғлиқ еди. Мен қалбингларни очдим, калима келтирдинглар деяпти. Мен сизларга имомни севимли қилиб қўйдим. Мен уни қалбларингизда безакли ва жозибали қилдим. Ва мен сизларга куфрни, фисқ фужурни, осийликни сизларни кўзингларга ёмон қилиб кўрсатиб қўйдим.
Биз ўша баччавозликни ёмон деб кўряпмиз. Зинони ёмон деб кўляпмиз. Тарозидан уришни ёмон деб коляпмиз. Исроф қилишликни тўй тўрт кун маъруф маъракаларда ёмон нарса деб кўряпман. Чунки Аллоҳ бизга шуларни ёмон қилиб кўтариб қўйганди. Енди бошқаларга нима учун у нарсалар чиройли кўриняпти? Чунки Аллоҳ уларни қалбини очмади, уларга бу нарсани хунук қилиб кўрсатиб қўйгани йўқ. Тавфиқ, шунинг учун фақат Аллоҳда сўра оладиган нарса.
Тавфиқни беришликка фақат Аллоҳ қодир. Тавфиқни Аллоҳда бошқадан сўрашлик, бу тавфиқдан маҳрум бўлишлик дегани. Кимдан сўраймиз екан? Аллоҳим мувофиқна алима тоҳиб бу ҳува тордо деймиз. Парвардигор, ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиган амалларга бизларни муваффақ қилгин.
Ўзинг яхшироқ кўрган ва розиб бўладиган ишларни қилишимизга йўл бергин. Тавфиқ бергин. Агар сен йўл бермасанг, мен ҳеч нарса қила олмайман екан. Енди. Ўша савобли ишни қилиб бўлгандан кейин айтингки, парвардигор, буни мен қилганим йўқ, буни сен қилдирдинг менга. Маъқулми?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳам, раҳматан лили аламин бўлган зот ҳам, қуръончалик илми ва қуръончали яна қўшимча илми бўлган з от ҳам, ҳеч кимни аллоҳнинг тавфиқсиз ҳидоятга келишига сабаб бўла олмайди. Амакиси Абу Толиб вафот етди. Иймонсизликдан, куфрдан. Расулуллоҳ қаттиқ қайғурдилар. Чунки Абу Толиб Пайғамбаримизни ёшлигидан тарбия қилиб, катта қилган еди. Пайғамбар бўлганидан кейин у зотга иймон келтирмагани билан ҳимоя қилган еди, иймонсиз ҳолда кетганида, Пайғамбарларимиз қайғурдиларда. Шунда Аллоҳ Таоло оятни ҳосил қилди. Иннакала таҳдий ман аҳбабта, валакин аллоҳа яҳдий ман яшағ. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз. Лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидаят қилур, у ҳидоят топгунча зотларни яхшироқ билгучидир. Муҳаммад алайҳи ассалом ҳам шахсан ўзи даъват қилиб, биронта одамни иймонли қила олмайдилар, агар Аллоҳни тавфиқи бўлмаса.
Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук азодига бориб, қўшини билан, Румга хат жўнатди подшоҳсига, Хирақилга. У Хирақил мактубда ўқиди, илмли одам еди, Пайғамбаримизда Пайғамбарлик аломатларини таниди, яна ҳам шу маълумотларни аниқлаштиришлик учун, араб бўлган, насроний динида бўлган бир йигитни Пайғамбаримизни олдига жўнатиб, фалон, фалон, фалони аломатларини кўриб кел деди. Таноҳиймиди исми?
Ҳалиги одам Румнинг императорини елчиси бўлиб Пайғамбарларимизни олдига келди. Расулуллоҳ билан бир неча кун мулоқот қилди. Расулуллоҳни бу йигитни араблигини кўриб, ақл заковатини хушйўқлигини кўриб туриб, исломга киришига халис бўлиб, исломга даъват қилиб, Муҳаммад алайҳиссалом шахсан ўзи у кишининг даъвати билан шуғулландилар.
Лекин иймонга келмади. Мен ўзимни қавмимни динида бўламан деди. Тушуняпсизми? Шунинг учун бирор бир масжидга юр деган бўлсангиз, намозга кириб кетган бўлса, уни сиз қилганингиз йўқ. Сиз кимсиз Муҳаммад алайҳи ассаломни олдида? Шунинг учун биронта одамни ҳидоятига сабаб бўлган бўлсак, биронта одамни илмли бўлишига сабаб бўган бўлсак. Биронта одамга фойдамиз теккан бўлса, бу Аллоҳни тавфиқи бўлди.
Шоҳ ибн ассалом ўзини қавмига айтади астадибиллаҳ ва ма тавфиқий илла билла алайҳи таваккалту ва илайҳи унийб. Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман холос ва бунга сизларни ислоҳ бўлишингларга ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман, Аллоҳни ўзига суяндим, ўзига илтижо қилурман. Мана шу оятни уламолар тавфиқ ояти дейишади.
Бояги арабийлар Пайғамбаримизга келиб, биз мўмин бўлдик деб миннат қилганида, Аллоҳ Таоло уларга берган жавобини ешитдинглар. Астадибиллар. Валакин аллоҳа ҳабаба илайкумул иймана ва зайянаҳуфи қулубикум. Лекин Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва уни дилларингизга чиройли кўрсатди. Иймонни чиройли қилиб бўлган қалбингларга, кўзингларга, ким екан?
Ва карроҳа илайкумул куфру вал фусу қовал асиан енди итоатсизликни, куфрни, осийликни кўзингларга ёмон қилиб кўрсатиб қўйди. Сиз ҳаётда Аллоҳ рози бўладиган ишларни кўриб туриб, хурсанд бўлаётганингиз ва мана шу амаллардан рози бўлаётганлигингизни ўзи Аллоҳни сизга берган тавфиқ екан. Енди ким Аллоҳ рози бўладиган ишларни кўриб туриб ёмон кўраётган бўлса, қалбига ўтирмаётган бўлмаса, унга фисқ фужур, маъсият, гуноҳлар чиройли кўринаётган бўлсак, демак Аллоҳ унга нима бермабди? Тавфиқини бермабди.
Аллоҳ таолонинг бизга тавфиқи бўлиши учун, биринчи навбатда биз ўзимизни Аллоҳга муҳтож еканлигимизни ҳис қилиб туришимиз керак. Иккинчиси, ўзимизни ожизлигимизни тан олишимиз керак. Учинчиси, ақл заковатимизга суянмаслигимиз керак. Тўртинчиси, қалбимиз покиза бўлиши керак. Бешинчиси, қўлидан келганча, имконияти йетганича савобли амалларда давомий қилишлигида бўлиши кераксиз. Охиргиси, банда ўзини устида турган қанақа яхшилик бўлса, иймон бўлсин, соғлиқ бўлсин, солиҳ фарзандлар бўлсин, яхши улфатлар бўлсин. Буларнинг бари Аллоҳ Таолонинг менга бўлган фазли деб билишлиги керак. Шунда Аллоҳ Таолонинг тавфиқи доим бўлади.
Ақули қовли ҳа да, астағфируллоҳу ливалакум инналлоҳу ва малака таҳуи суалуна ала набий. Я ю ҳалладийна анану, соллу алайҳи васаллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анастаъи ниҳу анаста' ғофиру ва наъру биллаҳи мин сурурий ан ҳусина ва мин сайъатий амалина. Мен яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ мудир лала ва мен юғилил ҳу фалаҳ ҳадияла. Ва нашҳаду алла ила ила Аллоҳу ва ҳидаҳулар шаръи иккала. Ва нашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма бахт ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъаллу баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мана биродарлар, бир неча жумалардан бери Аллоҳ Таоло томонидан бўладиган тавфиқ ҳақида дарс қилаётган едик, давом етамиз. Тавфиқнинг сабаблари деган мавзуда суҳбат қиляпмиз. Яъни қайси сифатлар бизда бўлса, нима ишларни қилсак, Аллоҳ Таолонинг бизга тавфиқи бўлади.
Тавфиқ Аллоҳ Таолонинг қўллаши. Тавфиқ Аллоҳни сақлаши. Тавфиқ адашиб кетишдан тўсиши. Тавфиқ икки дунёни саодати. Агар Аллоҳ Таолонинг тавфиқи бўлсин, биз ҳеч нарса қилишликка қодир бўлмаймиз. Тавфиқнинг сабабларидан йеттинчиси. Аллоҳ Таолога ҳамд айтиш ва шукур қилиш.
Мўмин манда бир хайриятга муваффақ бўлдими? Бир савоб ишни қилишликка имкон топдими? Аллоҳга ҳамд айтишлиги керак. Мен қилдим деманг. Бир яхши ишни қилдингларми? Биз қилдик демак. Биров ёмонликдан омон қолдингизми? Аллоҳга шукур келтиринг. Мен ўзи тадбирини қилиб қўйгандим да, ўшанинг учун шу ёмонлик менга йетмади деманг. Илмим, планим, режам тадбирим емас. Чунки сизни илмингиз, тажрибангиз, планингиз, қилиб қўйган сабабингиз, сабаб холос.
Чунки сиз дунёдаги ҳамма сабабларни қойим қилиб қўйсангиз у, Аллоҳ тавфиқ бермаса, сиз кўзлаган мақсадингизга йета олмайсиз. Натижа фақат ва фақат Аллоҳнинг хоҳиши ва тавфиқи билан бўлади. Далил керакми? Далил бор. Ҳамма сабабни қилинг. Агар Аллоҳ хоҳламаса, мақсадингизни йетмайсиз. Иброҳим алайҳиссаломни куйдиришлик учун катта гулхан ёқишдими қавми? Ёқишди. Сабабни қилишдими? Қилишди. Улоқтиришди. Ўтга тушди. Сабаблар бор. Лекин куйдими?
Аллоҳ хоҳламаса, тавфиқ бермаса бўлмас екан. Исмоил алайҳиссаломни отаси Иброҳим алайҳиссалом ётқизиб, оёқ қўлини боғлаб, томоғига пичоғини қўйиб тортди. Сабаб бор а? Пичоқ кесдими? Ана сизга деди дали. Юнус алайҳиссаломни денгизга улоқтиришдими? Балиқ катта наҳанг ютиб, денгизни тагига олиб тушиб кетдими? Тушиб кетди. Қирқ кун дейилади, сут айда қолиб кетди. Ўлишлигига ҳамма сабаб борми? Бор. Ўлдими?
Демак, Аллоҳни тавфиқи, хоҳиши бўлмаса, ҳеч нарса бўлмас екан. Шунинг учун тўртинчи сабаби, йеттинчи сабаби, йеттинчиси сабаби, бирор яхшиликка мувофиқ бўлган бўлсангиз, бу Аллоҳнинг фазли ва тавфиқи бўлди денг. Бирор ёмонликдан қутилиб қолган бўлсангиз, Аллоҳни тавфиқи бўлади, Аллоҳни хоҳиши бўлди ден. Ва алҳамдулиллаҳи роббил аламин денг, шукур келтиринг ҳамда айтинг, ана шу неъмат устингизда яна зиёда бўлади.
Берилган неъматнинг шукри адо қилинса, шу неъматнинг зиёди бўлишлигини Роббимиз субҳанаҳу ва таоло ваъдасини беряпти. Астайду биллаҳ. Во ит таъаззана роббукум ла ин шакартум ла азийдан накум. Яна Парвардигорингиз билдирган бу сўзларни есланглар. Қасамки, агар берган неъматларимга шукур қилсангизлар, албатта уларни янада зиёда қилавераман. Вала инкафартум, агар нонкўрлик қилсанглар, инна адабийлашадий. Енди агар куфрони неъмат қилсанглар, албатта азобим жуда ҳам қаттиқдир. Тавфиқнинг сабабларидан йеттинчиси, Аллоҳ Таоло ато қилган неъматларга шукур келтиришлик.
Тавфиқнинг савобларидан биринчиси, Аллоҳ Таолўга муҳтожлик. Иккинчиси, ўзини ожизлигини тан олишлик, учинчиси, ақл заковатига, илмига суянмаслик. Тўртинчиси, қалбнинг покиза бўлишлиги. Бешинчиси, банда ўзини имкониятидаги ишни қилиб, давомий бўлиши. Олтинчиси, банда Аллоҳ Таолонинг фазлини ва миннатини ҳис қилиши, йеттинчиси, Аллоҳга ҳамд айтиши ва шукур келтириши.
Саккизинчиси. Олий ҳиммат, кучли ирода, қатъият ва азму қарор. Бандани нияти, азму қарори ва қатъиятига яраша Аллоҳ Таолонинг тавфиқи, ёрдами келади. Сигаретни ташлайман деди. Қатъий турса Аллоҳ қўллайди.
Ўзи ташлаш йўқ нияти. Жўралари айтгани учун ташлаяпти. Ўзи чиққиси йўқ масжидга ҳар куни. Шу маҳалладагилар қистагани учун чиқяпти, бу одамга тавфиқ берилмайди. Маъқулми? Ниманидир бошлаб, охирига йетказа олмаётган бўлсангиз, яхши ишингизни, қайсидир ёмон одатингизни ташлайман деб бошлаб, охирлига йетказа олмаяётган бўлсайсиз, демак, тавфиқ йўқ. Тавфиқ нимага йўқ? Азми қарор қатъий емас.
Ўласиз ҳожи ака дейди. Юрмасангиз дейди. Ошларни озайтирмасангиз ёғ бойлаб кетибди юрак. Ўласиз деса, мана енди азми қорак қатъий бўлади. Ва юради. Маъқулми? Ё Аллоҳ, шунақа замонда яшаяпмизки, биродарлар, аввалги даврдаги одамларнинг оддий ишлари ҳозирги даврда тиббий муолажа бўлиб қолди. Аввалгилар кияда юриши оддий иш еди. Ҳозир дўхтирларнинг нимаси бўлиб қолди? Назначенияси бўлиб қолибди. Юриш а?
Юриш ҳам катта иш бўлиб қолдим. Биз дейди юряпмиз домла деб қўяди. Юряпмизда дейди. Ҳо нима қилардинглар? Биз ўз фойда бўлди, юряпмиз ё тоққа чиқиб юряпмиз дейди. Юриш ҳам иш бўлиб қолди ю, аслуллоҳу аналлоҳ. Мен билмадим бу кетишда нима бўларкин.
Демак, Аллоҳ Таолонинг тавфиқи, келишлигини сабабини саккизинчиси қатъий азмақаро, қатъий ирода. Аллоҳ Таоло айтади, истадиюллоҳ ин юрийда ислоҳан ювоф фиқҳ иллаллоҳу байнаҳума. Агар ер хотин, ажрашиб кетган бўлса ёки урушаётган бўлса, уларни яраштирмоқчи бўлсанглар, Аллоҳ Таоло айтяпти, агар ер хотиннинг оралари бузилиб кетишдан хурсанглар, ер томонидан битта ҳакам, хотин томонидан битта ҳакам чиқаринглар. Диққат. Агар улар ер билан хотин ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ ер хотин орасига иттифоқликни солур.
Ер ҳам, хотин ҳам оилани бузишликни хоҳламасдан, оилани сақлаб қолишликни қатъий хоҳласа, Аллоҳ бир йўлини қилиб яраштириб қўяр екан. Умариддин Хаттоб даврида бир ер хотинни яраштирмоқчи бўлиб, Умариддин Хатоб ўртага тушди. Ер ҳам, хотин ам оиламиз бузилишини хоҳламаймиз деяпти. Иккаласи ҳам ислоҳни хоҳлаяпмиз деяптди. Умариддин Каттоб у қилса ҳам, бу қилса ҳам, ҳеч ҳам ислоҳ бўлмаяпти. Шунда қўлидаги давраси билан иккаласини чопиб қолади. Йелкасига, йелкасига. Сенлар мени масхара қилишяпсан. Нимага? Аллоҳ Қуръонда айтган, агар улар ислоҳни хоҳлашса, Аллоҳ уларни ўртасини ислоҳ қилади, деган. Е мен шунча ҳаракат қиляпман, бўлмаяптими, демак сенлар хоҳлашмаяпсан, мени калака қиляпсан деб дарралаб урар екан.
Қанча қанча хайрли ишларни бошлаймиз. Қилмоқчи бўламиз, охирига йетмайди, бошлаймиз, тўхтаб қолади, ниҳоясига йетмайди. Сабаб нима екан? Тавфиқ йўқ екан. Ана шу сабабларнинг саккизинчиси, кишида ана шу йетмоқчи бўлган нарсасига азмиқарор қаттиқ бўлиши керак екан. Оятда азмиқарор ва ният тавфиқнинг сабаби еканлиги баён қилинди.
Саадатул абдуфий сиддиқ ила азимати ва сиддиқ ил фиат. Уламолар айтишади, банданинг саодати ниятининг ва ҳаракатининг тўғрилигидан. Банда дунёда саодатли бўлмоқчи бўлса, нияти тўғри бўлсин ва қилаётган хатти ҳаракати шу ниятига мувофиқ тўғрибўлсин. Агар банда розгўй, содиқ, ихлосли бўлиб, Аллоҳга бўлган таваккули тўғри бўлса, бу бандага Аллоҳ Таоло бошқаларга бергандан кўра кўпроқ нарсани беради.
Тўққизинчиси. Иймонни қувватлантирувчи амалларга харислик. Биродарлар, иймонимиз савобли амалларни кўп қилишлигимиз билан қувватланади. Қувватланади! Зикрни кўпроқ айтинг. Қуръон тиловатини кўпроқ қилинг, савобли амалларни кўпроқ қилинг, иймонингиз қувватланади. Илм мажлиси, зикр халқалари, Қуръон тиловати, охират ҳақида тафаккур. Мана шу нарса иймонингизни қувватли қилади. Мана, Пайғамбаримиз айтадилар, аудул мордо, ватта би ул жанийиз, тузаккиру кумул ахиру.
Касалларни зиёратига боринглар, жанозага ергашинглар, охиратни еслатади сизларга, мана шу ишлар. Маъқулми? Қабристонга боринг да. Қанақа одамлар ётибди? Ким ўн беш га кириб ўлган, ким саксон беш га кириб олган, ким роса куч қувватга тўлиб ўттиз беш қирқ ёшда кетган, ҳалигини кўрганингизда ўрнингизга келиб қоласиз.
Савобли амалларни кўпроқ қилишлик, иймонни қувватлантирадиган амаллардан ҳисобланади. Ўнинчиси, гуноҳлардан узоқ бўлиш. Киши гуно маъсиятга қанчалар берилар екан, маъсиятга, фисқ ҳужурга ботар екан, хайриятлардан, тавфиқдан маҳрум бўлади.
Фалявмала туздилар мунафсу шай аввала тужзавна илла ма кундум таъмалун. Мана бу кунда ҳеч бир жонга бирон зулм қилинмас. Ва сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз сабабли жазоланурсизлар. Аллоҳ таоло фазл кўрсатади бандага.
Мўмин битта солиҳ амал қилади. Аллоҳ шу бандани яхши кўриб, унга фазил кўрсатади, кўпроқ яхшилик қилишига муваффақ қилиб қўяди. Бир ҳафтада Қуръонда хатми қиладиган одамлар бор орамизда. Нима, улар ҳам дарров бир ўтириб, бир ҳафтада Қуръонда хатми қила оладиган бўлиб қолишдими? Йўқ. Ярим парадан бошлаган. Кунда ярим парадан ўқиган, бир икки ойдан кейин бир парага чиққан.
Ўттиз кунда хатми қиларди. Кейин секин секин тушди да, ҳафтасига хатми қиладиган бўлиб қолди. Миллион миллион пулни еҳсон қилиб юборган одам, бирданига шунақа миллионни еҳсон қиладиган бўлиб қолдими? Ҳа йўқ. Аста секинлик билан, секин секинлик билан қилаверган, қилаверган, Аллоҳ Таоло қабул қилиб туриб, каттароқ савобли ишга буни яна нима қилиб қўйди? Муваффақ қилиб қўяди. Шунинг учун биз сиз билан биз ҳам ана шу савобли амалларни кўпроқ қилишлигимиз, гуноҳлардан еҳтиёт бўлишлигимиз устимизга тавфиқ келишини сабаби бўлади.
Ўзи биздан содир бўлган бир яхши амал қабул бўлдими, йўқми? Биз уни била оламизми? Била олмаймиз а? Лекин уламолар айтишади, ана шу Аллоҳ қабул қилганлигининг аломатлари бор. Шундан биттаси бандани қилаётган савобли амали аста секинлик билан зиёда бўлиб бораётган бўлса, бу ҳолат унинг аввалги амалларини қабул бўлганини белгиси.
Бугун икки юз сўм ташладингиз. Кейинги ҳафта икки юз сўм ташладингиз? Ундан кейинги ҳафта Аллоҳ Таоло тўрт юз сўмга қодир қилиб қўйди. Енди тўрт юз сўм ташладингиз. Амалингиз кўпайганлиги умид қилинг, аввалги қилган амалларингизни қабул бўлганлигини аломати екан. Аллоҳ таолонинг тавфиқи бизни устимизда бўлишлигининг сабабларидан ўн биринчиси, ота онанинг розилиги. Уларни хизматида туриш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ридаллоҳи фи ридол ва алидайн.
Аллоҳнинг розилиги ота онанинг розилигидан. Аллоҳ таолонинг ғазаби ота онанинг ғазабидан. Имомид термизий ривоят. Ота онасини дуосини олган, ота онасини рози қилган одам аллоҳ талафидан бўлган тавфиққа ега бўлади. Аллоҳ бу бандасини қўллайди, бу бандасига мададини тўхтатмайди. Ўшанинг учун айтилади да.
Икки хил одам ешикдек ишламай қўяверсин. Икки хил одам, ешикдек ешламай қўтаверсин. Ота онасини розилигини олган одам, ешиккдек ишламая қўтавершин. Ота онасига оқ бўлган одам, ешакдек ишламаёқ қўявершин. Ҳа, ишлайди, биродарлар. Ҳамма ишлайди, ишлашимиз керак.
Ҳамма ишла еди, ишлашимиз кере. Ризқ, касб, иқтисодиёт қиламиз. Бу вожиб, бу ибодат. Аллоҳ Таолога ёзган ризқ келиши учун биз меҳнат қилишимиз керак. Буюрилганмиз. Лекин ота онасига оқ бўлган одам, ешакдай ишласа ҳам, бири икки бўлмайди дунёни ўзида ҳам.
Ва ота онасини рози қилган одам, ешакдай ишламаса ҳам бўлаверади. Чунки Аллоҳ Таоло баракат беради бунга. Оқ бўлган инсон, ешакдек қаттиқ узоқ ишласа ҳам, бир икки бўлмайди. Ҳаётда барака топмайди. Ота онасини розилиги топган банда, ешикдеги ишламай қолаверсин деган. Озгина ҳаракат қилиб бўлса, Аллоҳ Таоло барака бераворади. Маъқулми? Шунинг учун ота онаси, болалар, ёшлар, кўзингларни катта очинглар. Уйингизда турибди баракани ешиги.
Ҳа, енди. Тирикчилик, ризқ талабида бошқа мамлакатларга, бошқа юртларга кетяпмиз. Ана шу йерда топаётган пулимизнинг баракаси уйда турибди. Ҳеч бўлмаса бир ҳафтада бир телефон қилиб қўйишга ярашимиз керак. Ўзи кунда телефон қилсак ҳам бўлаверади ю, лекин қилмаймиз да. Ойлар, йиллар ўтиб кетади, есимиздан чиқиб кетади.
Сен биносалик бўламан деяпсанми ўша йерда юриб, отангни рози қилмасдан. Тушунарли а? Демак биродарлар, ота онасидан рози қилган одам икки дунёда Аллоҳ Таолонинг тавфиқийига бўлади. Ўн иккинчи сабаб. Нафсни аста секинлик билан тарбиялаш. Нафс биродарлар баъзида ибодатга иқбол қилиб қолади, баъзида ибодатдан қочиб қолади. Яъни ибодат қилишликка мойил бўлиб қолган пайти бор, фурсати ва ўша ибодатдан ўзини олиб қочаётган ҳолати бор. Мана шу ҳолатда нима қилиш керак?
Ибодатга мойиллик очилиб қолдими? Шунақа пайтда амалларни кўпроқ қилиб қолиш керак. Масалан, кечқурун уйқу қочиб қолди. Туриб икки, тўрт, саккиз ракат намоз ўқишлик. Аста секинлик билан жонни қийнамасдан, нафсни табиатини риоя қилган ҳолда.
Ўн учинчиси. Киши ўзи учун йенгил бўлган савобли амалларни кўпайтириши. Мана шу ҳам тавфиқнинг сабабларидан. Сизга зикр айтиш қийин емас. Кўпроқ айтинг. Аллоҳни тавфиқи устингизда туради. Кимгадир нафл рўза тутиши йенгил бўладими? Яшаётган жойи, минтақаси ўша рўза тутишлиги жуда ҳам қулай. Дейлик, кун қисқа. Мана шимол ўлкалари бор ку.
Бир пастда шом бўлади, бир пастда ифтор вақти бўлади. Кимгадир тиловат қилишлик йенгил бўлади.кимгадир зикр. Хуллас, ўзи учун осон бўлган, ўзи учун қулай ва йенгил бўлган ибодатларни кўпроқ қилишга ҳаракат қилиш керак. Сабабларнинг ўн тўртинчиси, маъсул дуолар ва зикрлар билан шайтоннинг васвасасидан ҳимояланиш. Биродалар, шайтонни Аллоҳ Таоло алхоннас деб суҳбатлаган. Шайтоннинг сифатларидан алхоннас. Нима дегани? Алхоннас Аллоҳни бандда зикр қилса, шайтон орқага чекинади.
Сиз зикр айтиб юрар екансиз, қуръон ўқиркансиз, аллоҳни зикрида турар екансиз, аллоҳнини еслаб, шайтонсиз олдингизда бўлмайди. Ҳадис шарифда айтилганидек, ваканат лаҳуу хир зам минаш шайтон, я уммаҳуу далика. Юз марта таҳлил айтган, айтса бир инсон, ана шу юз марта айтган таҳлили шу куни учун унга шайтондан ҳимоя бўлади. Мана ҳадисларда келтирилади. Ким ерталабда юз марта ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳулал шарикала лаҳул мулку ва лаҳул ҳамдувоҳи ва ала куллишайин қодир, ни айтса, калима тавҳидни, шу куннинг кечи киргунича, шу куннингкечи киргунича, су ўқиган дуолари унга шайтондан ҳимоя бўлади, паноҳ бўлади деган. Айта олмаймизми? Ўн бир минут, ўн икки минут вақт кетади. Машинангизни қиздириб, катта кўчага чиққича айтиб борасиз. Бу калимани деярли ҳаммамиз ёддан биламиз, аммо бепарвомиз.
Уйдан чиқишда айтиладиган дуолар бор ухладиган. Уйқудан аввал, кейин ухладиган дуолар бор. Оят ал курсини ўқиши бор. Умуман Аллоҳ Таолонинг зикри шайтонни нари қилади. Сабаби, шайтон ал хоннас, яъни Аллоҳ зикр қилинса, орқага чекинади. Аллоҳ Таоло ўзи паноҳ берсин шайтонда шарридан. Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади. Астайду билла, во имма янзағоннака минаш шайтоний назғун, фастаид биллаҳи иннаҳуҳу вас самиъул алим. Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздирса, у ҳолда Аллоҳда паноҳ сўранг, зеро У ешитувчи, билгувчи бўлган Зотдир. Демак, бирон бир ёмонлик устимизга келса, бирон бир васваса келса, ёмон, гумон, ўй ҳаёл келса, аудҳу биллаҳи минаш шайтони рожийм десак, шайтон сиз билан биздан нари бўлади.
Демак, биродарлар, бизни устимизда Аллоҳ Таолонинг тавфиқи туришлиги учун қайси сабаблар бизда бор бўлиши керак? Ўн тўртта сабабини ўқидик. Ана шу сабабларни ўзимизда пайдо қилишга ҳаракат қиламиз. Қанчалар мана шу сабаблар устимизда бўлади, қанча кўпроғи бўлади бизни устимизда, Аллоҳни тавфиқи биз билан бирга бўлади.
Аллоҳни тавфиқий, Аллоҳни қўллаши, тавфиқ адашиб кетишдан сақлаши, тавфиқ ҳимояси, тавфиқ икки дунёни саодати. Аллоҳ азза ва жалла сиз билан бизга мана шу тавфиқа устимизда доим бўшлигига муваффақият қилган бўлсин. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Инналлоҳу ва малакатуҳу ю солун ал алабий. Я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.