# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 443 of 510
- Section: —
- Duration: 21 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/443
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/_DbdwZwaUpU.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=_DbdwZwaUpU
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/442.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/444.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббила аъламин вала ақибату лил муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Иккинчи дарсимиз сабр ва жазава. Сабр ва бесабрлик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло одам боласини яратар екан, уни синовига, имтиҳонларга, балоларга душа қилади. Алладий халақал мавтовал ҳаята лия булу вакум ай юкум, аҳсану амал.

[0:38] Сизларни қайси бирингиз чиройлироқ амаллиларни қилишлигини билишлиги учун сизларни балога учратади. Синовига, имтимонга. Аллоҳ томонидан мана шундай синовлар келар екан, инсонлар икки қисмга бўлиниб қолади. Бир қисми совурлар. Улар сабр қилади. Аллоҳ берган шу кунга рози бўлади. Яна бир қисми еса бошига келган мусибатдан жазога тушади. Норози бўлади, ҳатто баъзилари яратувчисига кофир ҳам бўлади. Одамлар иккига бўлинди. Собирлар ва жазога тушадиганлар. Булар иккаласи тенг бўладими? Ҳақиқий собирларнинг имоми бўлган Муҳаммад Мустафа соллаллоҳу алайҳи васаллам балоланди. Азиятларга учрадилар. Варақа ибн Навфал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Сизни қавмингиз юртингиздан ҳайдаб чиқараётганида қанийди ёш йигит бўлсам, сизга ёрдам берган бўлардим". Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Авому хир ижи яҳум, е ҳали мени қавмим юртимдан ҳайдаб чи қарадими?" Варақа ибн Навфол Пайғамбаримга биринчи кундан таълим беряптики, сиз олиб келган нарсани ким олиб келган бўлса, албатта азиятларга учраган, унга нисбатан душманлик қилинган деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам азиятларни ҳар турлисига учради.

[2:00] У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада турар екан, сўкишди, уришди, юзига тупуришди, устига ичакча болаларни, ҳайвонларнинг ичакча болаларини ташлаб қўйишди, тошболалар, тошлар билан қувлашди. Ёлғончиликда айблашди. Ҳатто қатл қилишликкача қасд қилишди. Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мана шундай бир қийин, машаққатли кунларида ваҳий қилди. Астайду биллаҳ восбир вома собир ука илла биллаҳ ва ла таҳзана алайҳим ва ла такуфи зийқи мин майям қурум. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, устингизга келаётган нарсаларга сабр тоқат қилинг. Ёлғиз аллоҳ ёрдами билангина сабр қилишга қодир бўлурсиз. Биз собир бўлишлигимиз учун, устимизга келаётган йенгил оғир кунларга сабр қилишимиз учун Аллоҳни ёрдами керак. Агар Аллоҳ қувват бермаса, ҳалиги сабр қила олмаймиз. Уларнинг устида маҳзун бўлманг. Уларнинг макр ҳийлаларидан сиқилманг ҳам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни устига биродарлар, инсон боласини устига қанақа бир машаққат, синовлар келиши мумкин бўлса, ҳаммаси келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамма болалари, Фотима онамиздан ташқари, Расулуллоҳни ўзидан аввал вафот етди.

[3:20] Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни уч ўғил, тўрт қизи бўлса, мана шу йеттита фарзандидан олтитаси Расулуллоҳга унда. Битта фарзанди ўзи инсон қанча мусибатга тушади, қанча жазога тушади, қанчалик бесабрлик қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олтита фарзандини ўзи кўмди. Ўғиллари балоғатга йетмасдан учаласи ҳам вафот етди. Мана шу емизиклик ўғли Иброҳим вафот етганида, Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васаллам нима дедилар?

[3:49] Албатта қалб қайғуради. Кўз ёшланади, аммо биз фақатгина Роббимизни рози қиладиган сўзни айтамиз. Ей Иброҳим, биз сиздан ажралишдан маҳзурмиз. Инналиллаҳи ва инналайҳи розиюми. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бир аёлни фарзанди вафот етди. Битта фарзанди вафод етди. Ҳалиги аёл фарзандини қабрини устида туриб қаттиқ йиғлар еди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олдидан ўтиб қолиб, ей аллоҳни бандаси, аллоҳдан тақво қилинг, сабр қилинг дедилар. Аёл киши нима деди? Расулуллоҳга нима деб жавоб берди? Мусибатни қаттиқлигидан, нима деётганини билмасдан, мени тинч қўйинг, нари туринг деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга. Расулуллоҳ индамасдан кетдилар. Расулуллоҳ ўтиб кетганларидан кейин одамлар, ей фалончи, сенга вой бўлсин. Росулуллоҳга нима дединг ҳозир?

[4:49] Қалъа аёл ўзига келиб, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб узр сўради. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар, иннама собро инда содимател ула. Сабр мусибатни биринчи зарбаси йетган пайтдагиси сабр дедилар. Отангиз ўлганда, болангиз ўлганида, молингизни ажраганингизда, биринчи марта хабари келганда, шу пайтда инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун дея оласиз, демак сабр қилдингиз. Ҳа бир йилдан кейин, олти ойдан кейин ўз ўзидан нима оласиз? Кўникиб қоласиз бу нарсага. Инна моссоб роин да содимател ула. Сабр, ҳақиқий сабр. Мусибатни биринчи зарбаси келган пайтда кўринади.

[5:30] Мусибат йетганда одамлар иккига бўлинади. Собирларга, жазавага тушадиганларга. Бу иккиси тенг бўладими? Ҳақиқий собир мандалар бошига мусибат келганда, инналиллаҳи ва инналилайҳи рожиюн дейишади. Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Парвардигоримизнинг ҳузурига қайтиб борамиз. Иккинчи тоифа еса, жазавага туядиган тоифа еса, ей Роббим, нима учун бундай қилдинг? Қайси қилган гуноҳимга? Сенга нима ёзувдим?

[6:00] Нима учун айни мен кинолардан ешитамиз а? Ей Худо, мен сенга нима ёзувдим дейди. Ей Худо, қайси гуноҳим учун деб қўяди. Агар сени қилаётган гуноҳларингга ўн тадан биттасига ўн та жазо берганида, бир кун ҳам турмас единг. Сабр билан жазога тушадиган киши, ҳеч қачон булар тенг бўлмайди. Собир бандалар ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди. Стади бйла. Ва башери собирийнал ладина ида асобадҳум мусибатун қолуу инналиллаҳи ва инналилаҳи рожиун. Бирор мусибат келганда, албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта биз У Зотиъга қайғучилармиз дейдиган собирларга хушхабар беринг. Мусибат келган пайтда шу гап сўзни айтиш керак. Инналилаҳи ва инналилаҳ рожиун. Иккинчи тоифачи? Булар ҳақида ҳам Аллоҳ Таоло хабар берди. Жазавага тушадиган, бесабрлар, Аллоҳни қозосига, тақдирига норози бўладиганлар. Иннал инсана хулиқо ҳалуа, ида массаҳу шарру жазуаа. Дарҳақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик йетиб қолса, у ўта бесабрлик қилгувчидир.

[7:16] Мана икки хил одам. Бири сабр қиляпти, ажраляпти. Бири жазавага тушиапти, гуноҳкор бўляпти. Ҳанса исмли аёл ҳақида ешитганмисизлар? Исломдан аввал Ҳансанинг Сахр исмли акаси вафот етди. Жоҳилият даври. Акасидан ажраганлигидан қайғуга ботиб, жазавага тушиб, тонгдан кечгача йиғлар еди. Албатта бу жазава еди. Акасини ўлимини еслаб, марсий ўқиб, шеър ўқиб шундай дерди. Шеърини мазмуни қуйидагича еди. Кунни чиқиши менга Сахрни еслатади. Ҳар кун ботганда ҳам уни еслайман. Агар атрофимда акалари учун йиғлаётганлар кўп бўлмаганида еди, ўзимни аниқ қатл қилган бўлар едим. Бу жоҳилиятдаги аҳволи. Кейин бу аёл исломга кирди. Исломни чиройли бўлди. Умрини хаттоб розияллоҳу анҳу даврида қодусийя маъракаси содир бўлди. Ҳансанинг тўртта ўғли мана шу маъракада қатнашди. Уларни тўрттаси.

[8:17] Ҳали марака ниҳояси йетмасдан туриб, хабар келди онага. Ей Ҳанса, сизни тўрттала ўғлингизни Аллоҳ қабул қилди. Аллоҳ уларни шаҳидлик билан икром қилди. Жоҳилиятда битта акаси ўлгани учун қанча йиғлаб, қанча жазавага тушган еди. Мана енди Исломга кирганда тўрттала оғли бир кунда кетяпти.

[8:41] Йиғладими? Жазавага тучдими? Норози бўлдими? Нима деди? Инналиллаҳи ва инналилайҳи розиюми? Сўнгра айтди роббим, уларни ўзингни даргоҳингда шаҳидлар қаторида қабул қилгин. Мени ҳам улар билан бирга наим жаннатларида жамлаган. Ана биродалар сабр. Бундан олти сўзни гапиргани йўқ. Ҳансанинг сабри шундай бўлди. Ҳансани жоҳилиятдаги даври билан, ҳолати билан, исломга киргандаги ҳолати тенг бўлдими? Бу икки ҳолат тенг бўладими?

[9:18] Илла дина и да асобат ҳу мусибат. Бу шундай зотларки, қачон уларга мусибат йетса. Яъни бир табиб, бир беморига айтадики, анализ қилдик, ташхис қилдик, такрор такрор теширдик, фалон касалга чалинибсиз деди. Шундай одамлар бор, дод дейди, йиғлайди, норози бўлади, табибда лаънатлайди керак бўлса, ва Роббини тақдирига норози бўлиб. Ей Роббим, нима учун мен? Дейди.

[9:47] Аммо солиҳларчи? Бошига мусибат тушганда улар жазога тушмайди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳун. У киши бетоб бўлди. Ва мана шу касаллиги туфайли кейин вафот етди. У кишини ҳузурига кирганлар табиб чақирайликми сизга дейишганида, Абу Бакр Сиддиқ, табиб мени кўриб кетди. Одамлар нима деди? Албатта мен хоҳлаган ишимни қилсам бўлаверар екан. Шундай деб айтди деди. Яъни ўлишлигини билди, жазавага тушгани йўқ. Одам боласи борки, биродарлар, устига мусибат келади. Тирик екан, синовлар келади.

[10:24] Бундан ҳикмат нима? Лия билувакум айюкум, аҳсан амалат. Ичингларда қайсининглар чиройлироқ амал қилишингларда синашлик учун. Ва на билуваннакум ҳатта на алам ал мужоҳидингна минг кун ва собиринна ва на билуваҳ ахбараҳ кун. Аллоҳ таоло Муҳаммад сўрасдан марҳамат қилади. Албатта биз то сизларнинг орангизда мол у жонлари билан жиҳод қилгувчи ва ёхши ёмон кунларида сабр қилувчи зотларни билгунимизча, ҳамда сизларнинг ҳоли хабарларингизни текшириб, юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қиламиз. Бало келганда айрим одамлар собит бўлади, айримлари жазавага тушади. Лекин иккаласини ҳам бошига мусибат келди. Иккаласи тенг бўладими?

[11:13] Жазавага тушган киши роббисининг қазойи қадарига еътироз билдираётган бўлади. Нима учундан бўлди? Нима учун зарар кўрдим? Қандай қилиб бу касалга учрадим? Қандай қилиб мен яхши кўрган инсоним вафот етдим? Норози бўлади Аллоҳнинг қазосига. Умариддин хаттом айтарди розияллоҳу анҳу, енг яхши ҳаётимиз сабр билан бўлишлигини кўрдик.

[11:38] Енг яхши ҳаётимиз сабр билан бўлишини кўрдик. Киши бесабр бўлар екан, уни ҳаёти ҳеч қачон яхши бўлмайди. Жаннатинглар жаннатга кирганларида, уларни нима сабаб билан жаннатга кирилганлигини Аллоҳ Таоло баён қилиб беряпти. Астайдубиллаҳ, во жазаҳум бима собору жаннатам ва ҳариро.

[12:00] Уларни ва уларни сабр қаноатлари сабабли жаннат ва жаннатда егниларида бўладиган ипак либослар билан мукофотлади. Нима сабабдан келибди жаннатга улар? Сабри туфайли. Қайси сабри туфайлик? Мусибат келганда, кўнглига ёқмайдиган из содир бўлганда, инналиллаҳи ва инналилайҳи рожиюн деб бошқа гап гапирмайдиган улар.

[12:26] Солиҳ кишилардан бири айтади, иккала кўзи кўр бўлган бир шол одамни олдидан ўтиб қолдим. Ҳаракатдан тўхтаган кўзи кўлмайди. Тўшагида ётиб олиб, ҳалиги шол, икки кўзи кўрт киши айтяпти. Яратган кўп бандаларидан мени афзал қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳга ҳамдлер бўлсин. Ҳалиги соли киши, ей фалончи, сени нима билан афзал қилди? Ахир шол бўлсанг, иккала кўзинг кўр бўлса, яна камбағал фақир екансан ҳам. У киши айтди, ахир қалбим мўмин, тилим зокир емасми?

[13:04] Қанча кўзи очиқ, қанча оёғи йироқ деган одамлар бор. Қалби кўр, тиллари соқов. Сиз билан бизга ҳар қанча мусибат келмасин, биродарлар, қалбимизда иймон борми? Тилимиз Аллоҳни зикридами? Буни олдида ҳамма мусибат ҳеч нарса бўлмай қолади. Мўмин одам учун. Бир аробий аёл бир уйни олдига ўтиб қолди. Уйдагилар дод деб йиғлаётган еди. Нима бўляпти у уйда? Нима йиғлаяпти улар? Айтишди, бу ҳовлидаги бир киши вафот етди. Ҳалиги саҳрои бўлган аробий аёл уларни иши роббиларга еътироз билдириш у, унинг қазосидан норози бўлишдан бошқа нарса емас деди. Ўлдими? Ўлди. Дод десанг ҳам ўлди, инналиллаҳи ва инналилайҳи рожиун десанг ҳам ўлади.

[13:53] Сен мана шу мусибатда сабрга ега бўлсанг ҳам, савобга ега бўлса ҳам ўлди. Жазавага тушиб гуноҳкор бўлсанг ҳам бўлди. Биродарлар йиғлаш мумкин. Кўзни ёшланиши, қалбни езилиши инсонни табиатида бор нарса. Лекин нима мумкин емас? Дод солиб йиғлашлик, кийимларни йиртишлик, юзларини тирнашлик, бошига тупроқ сочиб, сочини юлишлик.

[14:18] Ҳадис ҳудудида Аллоҳ азза ва жаллоҳ айтади, агар мен мўмин бандамнинг дунёдаги бир яқинини қабз қилсам, сўнгра у сабр қилса, Аллоҳдан умид қилса, уни мукофоти фақат жаннат бўлади. Отангиз ўлдими, онангиз ўлдирми, болангиз ўлдми, яқингиз ўлдими? Инналилайҳи ва иннилайҳи рожиюн деб Аллоҳдан сабр умид қилинг, Аллоҳдан савоб умид қилинг, сизнинг мукофотингиз фақат жаннбат бўлишингни Аллоҳ Таоло ўзи хабарини беряпти.

[14:51] Ҳадис ҳудудида Аллоҳ Таоло айтади: Идаб талайту абадий би ҳабиба тайҳий. Фасобара аввос туҳ у минҳумал жаннатаҳ. Агар бир бандамни иккала кўзида имтиҳонга учратсам, яъни иккала кўсини олиб қўйсам, бал оласан, иккала кўзи кўр қилиб қўйсам ва сабр қилса, бу иккала кўзинигазига мен жаннатни бераман.

[15:13] Қаранг, иккала кўси кўр бўлиб қолди. Дотаси ҳам кўр бўлди, рози бўлса ҳам кўзи кўрд бўлди. Фақат бу йерда мусибат келгандан кейин инсон ўзини назорат қилишлиги. Али ибн Абит олиб розияллоҳ аниқ айтади. Сабрнинг иймон олдидаги манзилати худди бошнинг жасад олдидаги манзилоти кабидир.

[15:36] Сабрни иймон олдидаги масалоти худди бошни жасад олдидагини манзилоти кабидир, бошни узиб ташласа, жасад нима бўлади? Яша олмайди. Киши дея иймон бўлса ю, агар сабр бўлмайдиган бўлса, мана айни шу ҳолат бўлади. Бесабрлигимизда тури кўп, биродарлар. Ишимиз юришмаса бесабрлик қиламиз, иссиқ бўлиб келса бесабрлик қиламиз. На совуққа кўнадирсам, на иссиққа хўп дейсан. Албатта шикоят борда ҳаётимизда, тўғрими?

[16:07] Шикоятсиз бирор куним ўтган деб айта оласизми? Ўзи сабр нима еди? Шикоят қилмаслигида. Шикоятсиз кунимиз ўтганми? Бирон кунимиз. Биз шикоятсизкунимиз йўқ, биродарлар. Демак, сабримиз ҳам оз екан. Инналиллаҳи ва инналайҳи розиё. Воқеий ҳисса. Бир киши ўзи ҳақида ҳикоя қилиб шундай дейди. Ишим шаҳарда еди. Шаҳарда яшар едим. Ота онам қишлоқда, уларни зиёратига икки кунда бир, уч кунда бир бориб турардим. Қишлоқ билан шаҳарни ўртасида бир неча соатлик йўл боради. Ота онамни зиёратига чиқиб, фарзандларим билан бориб, уларни олдидан қайтиб келаётган едик. Синглим ҳам бизга қўшилиб олди. Синглим ҳам бирга кетишини хоҳлам, машинага чиқиб ўтириб олди. Аёлим, иккита ўғлим, битта қизим бор еди. Ҳаммамиз машинада суҳбатлашиб кетарканмиз, кун.шу борарканмиз, тўсатдан машинамиз бахтсиз ҳодисага дуч келди. Машинамиз айланиб кетди. Нима бўлганига ақлим йетмай қолди. Бир неча лаҳзалар ўтди.

[17:18] Иккала ўғлим ҳам шу лаҳзада вафот етишди. Қизим шол бўлиб қолди. Аёлимни бошига зарба теккан еди, ҳаёт билан ўлим орасида турибди. Синглим еса комага тушиб қолди. Бир лаҳзадан. Тасаввур қилиб кўринг, аёли, синглиси учта боласидан бирданига ажралиб қолишлигини.

[17:41] Бир неча лаҳзаларда бор йўғидан ажралди. Яна мусибатда катталигини кўрингки, фарзандлари ва аёли ўзини қўлида жон беряпти. Синглим ва қизимни олдидан шифохонада узоқ ўтирдим. Лекин кейин барибир уйга кетишга тўғри келди. Уйимга қайтиб бордим, ҳовлидан осон хоҳлаб кирдим, тўхтадим. Уйим ўн бўш.

[18:07] Болаларимни овозлари ва кулгуларини ешитиб тургандайман. Аёлимни худди уйда тургандай ҳис қиляпман. Уларни ҳаммалари бордек. Худди ҳеч нарса бўлмагандек туюляпти. Аммо ҳақиқат бунда емас. Енди бу уйда қандай қилиб яшайман? Шундай одамлар бор биродарлар, ана мусибат. Инналилаҳи ва иннилайҳи рожиюндаси ҳам кетди улар. Жазавага тушса ҳам кетди улар'. Шунақа одамлар бор. Уч тўрт чақасини йўқотиб қўйса, ўзини тута олмай қолади, жазавага тушиади. Мол сафарга олиб келган молидан фойдаси озроқ бўлиб қолса, ўзини қўярга жой топа олмайди. Қўлидаги ишчисимиди, фарзандимиди уч тўрт сўмини зарарга учратиб қўядиган бўлса, дунёни остини устини қилиб ташлайди. Мўмин одам шундай бўладими?

[18:56] Биродарлар, Аллоҳ паноҳида сақласин. Бу кишини ҳикояси ҳар биттамизни бошимизга келиб қолиши мумкин. Аллоҳ хоҳлаган лаҳзада. Аллоҳ сақласин. Лекин инсонни бошига юбут алал маръала қодирий динийҳи деган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам киши иймонидаги салобатга қараб, динийдаги салобатгақараб имтиҳонга учрайди. Иймонида салобат қувват бўлса, имтиҳон шунга яраша келади.

[19:22] Ва баширис собирина ла динаи идҳа асобат қум мусибатун қолоо инналлиллаҳи ва иннил илаҳи розиюм. Бирон мусибат келганда, албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта биз У зотга қайтиб юришларимиз дейдиган собирларга хушхабар беринг. Биродарлар, Аллоҳни синови ва мусибати, балолари келганда одамлар иккига бўлинади. Собир бандалар, жазавага тушадиган бандалар. Синови ҳар хил бўлади. Қўрқув, очлик, камбағаллик, касаллик, яқинларнинг вафотлари.

[19:59] Оқил киши мана шундай қалбига ёқмайдиган макруҳ иш содир бўлганда икки оғиз сўзни айтишлик керак. Инна алиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Албатта биз Аллоҳникимиз, ўзимиз ҳам, молимиз ҳам, ҳамма ҳамма нарсамиз Аллоҳники ва инна илайҳиб рожиун. Албата унинг ҳузурига қайтиб боргунчидирмиз. Агар ким мана шу калималарни айтса мусибат келганда, инна ли лаҳи ва инна илайҳи рожиун. Унга учта мукофот бор.

[20:30] Ула ека алайҳим солаватун мир роббиҳим ва раҳмат ва ула ека ҳум бул муҳтадум. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловат, мағфират ва раҳмат бордур. Ана ўшаларни ҳақ йўлини топгунчадирлар. Мусибат келганда инна ли лаҳи ва иннай лаҳи рожиун деганларга, биринчиси, роббилари томонидан салавот бор. Иккинчиси, роббиси томонидан раҳмат ваъда қилиняпти. Учинчидан, ҳидоят топганлиги аниқ бўляпти. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло доим ўзини қазо қадарига рози бўладиган, қалбига ёқмайдиган макруҳ содир бўлганда, инналилайҳи ва инналилайҳи розиюм дейдиган солиҳ бандаларда қилишини сўраймиз. Ақоли ҳовли ҳаъда, астағфируллоҳи алайҳи ва алакум, ассалому алайкум.
