Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен илмин ва ала оқибату лил муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Умобард, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бу иккиси тенг бўлурми деб номланадиган дарсимизнинг бугун олтинчиси. Бугунги мавзуйимиз саодат ва шақоват. Бахт ва бахтсизлик. Бахт нима ўзи? Бахтни кимдир соғлиқда деб билади, кимдир ёшликда деб билади, қандайдир яна бир мансабда деб билади. Бахт нима ўзи?
Кишини қалбини хотиржамлиги. Кунидан рози бўлишлик. Қалбнинг ороми. Кишини қалби ором билан турганлиги, ғам ташвишни йўқлиги, кунига хотиржамлигига, кунига розилиги бу бахт. Одам боласи борки, биродарлар бахт ислайди. Шақоватдан, бадбахтликдан қочади. Енди улардан қанчаси саводни топади бу инсонлардан, қанчасини топмайди, Аллоҳ билади. Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, отамизни жаннатга киритди. Сўнгра уни қовурғасидан Ҳаво онини яратди. Сўнгри айтди. Қаранг, Одам алайҳисса салом Ҳаво онамиз билан жаннатда, жаннатда ҳамма нарса муҳайё. Аллоҳ Таоло айтди. Астайду биллаҳ. Фоқунна я адаму, иннаҳада адовун ла кавале завжик, фалай юхри жан на кума минал жаннати фа ташхо.
Бас биз айтдик, ей одам, албатта бу, яъни иблис, сенга ҳам, сени хотинингга ҳам душмандир. Бас у икковингизни жаннатдан чиқариб, бахтсиз чиқариб, вахтсиз бўлиб қолмагин. Фа ташхо. Жаннатдан чиқиб келсанг бахтсиз бўлиб қоласан. Жаннатда туришлик бахт еди екан. Чиқишлик бадбахтлиги еди екан. Жаннатдан чиқиш бадбахт бўлиб қолишига ким сабаб бўлар екан? Шайтон. Иблис. Саодатни ҳаммаси биродарлар жаннатдан. Шақоватни, бахтсизликни ҳаммаси жаҳаннамдан. Одам алайҳиссалом, ҳови онамиз иккаласи бўлиб ман қилинган мевани йеб қўйганлардан кейин жаннатдан чи қарилдилар. Ҳамда Аллоҳ Таоло Одам алейҳиссаломни йерга тушириб, яна ваҳий қилди. Астайду биллаҳ, фоминита бар ҳудая фалай ядил лу валай яшқо. Бас сизларга мен тарафдан ҳидоят келганида, ким менинг ҳидоятимга ергашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Аллоҳ томонидан келган ҳидоятга ергашган одам йўлдан озмайди, бахтсиз бўлмайди.
Шақоватдан узоқ бўлишни истаймизми? Аллоҳ Таолонинг ҳидоятига юрайлик. Ва мен аъродан дикрийе, фа инналлоҳу маъи шатандон ка. Енди буни муқобилида бир тоифа инсонлар бор, Аллоҳни зикридан юз ўгирган. Аллоҳни ҳидоятидан юз ўгурган. Аллоҳ Таоло айтади ким менинг еслатмамдан юз ўгурса, бас, албатта унинг учун, унинг учун танг бахтсиз ҳаёт бўлур. Мана, киши дунёда бахт ислар еканми? Ҳидоятда юрса, бахтли бўлади деяпти Аллоҳ Таоло. Ҳидоятдан юз ўгирса, Роббини зикридан юз ўгирса, бадбахт бўляпти. Саодат, бахт саодат деб гапирилганда пул айтилиняптими? Миллат, қайси миллат вакили бўлиши айтилиняпти ми? Қайси замонда, қайси юртда яшашлиги айтилинйптими? А пешонаси очиқ одамларда, ўша Йевропада яшаётганларчи, бахтли одамларда, нимага? Бензин нархи ҳеч ҳам ошмайди. Магазинлар тўлдириб продуктлар зўрда бахтли одамларда. Бахт деган тушунча ҳидоят екан биродарлар. Бахтсизлик, шақоват дегани ҳидоятсизлик, залолат екан. Ҳозирги кунда одамларда жуда кўпчилиги ҳидоятдан узоқ, шуни ўзидан, яъни бино барибир бадбахт шақоватни ичида. Қанча қанча одамлар Роббизга яқин бўлиб, саодатини топяпти.
Қанча қанчаси нафсини кўйига кириб, Роббизидан узоқ бўлиб, бадбахт бўляпти. Аллоҳ бир кишини миллионлаган пули бўлсин, ҳашаматли уйлари бўлсин. Енг янги қиммат машиналарни минсин. Аммо роббисидан узоқ бўладиган бўлса, бу инсонни бахтли дея олмаймиз. Чунки бу инсон роббисидан у зоқ бўлдими? Роббисини қувчилигидан бош тортдими? Демак, нафсига қул бўлди. Нафс тўядими?
Нафс тўяди ми? Демак, бу инсон ҳеч қачон ҳаётидан хотиржам бўлмайди, ҳаётидан рози бўлмайди. Аммо фақир одам бўлса, тирикчилигини нари бери ўтказаётган бўлса, аммо қалбида иймони бўладиган бўлса, бу инсон ҳақиқий саодатли киши. Чунки бу дунёни синовлигини, бу дунёда вақтинчалигини билади, қанақа кун келса ҳам аллоҳдан рози бўлади. Демак, ўз ўзидан саодатга еришади. Иброҳим Адҳам кўп ешитганмиз бу кишини. Таниймизни ким бўлганлигини бу кишини асли. Бу киши Хуросон подшоҳларининг бирини ўғли бўлади. Шаҳзода. Ғафлатда, ўйин кулгида, маишатда, мол кўчиликда, исрофгарчиликда яшаган. Кунларда бирда бир киши келиб унга насиҳат қилиб айтдики, Иброҳим, Аллоҳ сени шу нарса учун яратганда ўйлайсанми деди. Сўнгра ушибоятни таловат қилиб берди. Астайтубиллаҳ, афаҳаси бутин анна ман холахунакум абаддан ва анна кун илайнала туржавун. Фатаъал Аллоҳу ли маликул ҳақ. Роббимиз сўраяпти. Роббимиз сиз билан биздан сўраяпти ёки сизларнинг гумонингизча биз сизларни беҳуда яратдик у, сизлар бизнинг ҳузуримизга қайтарилмаймиз деб ўйлаяпсизларми?
Бу оятларни ешитганида Иброҳим Адҳам қалби уйғонди. Иймонга қайтди. Йиғлади. Шу кундан бошлаб ҳаётини ўзгартиришга киришди. Мулкни тарк қилди, неъматларни ҳузур ҳаловатларда ҳаммасидан воз кечди. Бағдодга сафар қилди. Мана шу жойда яшаб, динга берилди, илм ўрганди, шариат ёнини маҳкам тутди. Ўзини замонасидаги енг салоҳияти инсонга айланди.
Бойлигидан кечгани учун фақирон ҳаёт кечирарди. Устида битта жундан бўлган кийими бор еди. Йейдиган нарсаси бир бурда қаттиқ нон еди, бир кунига. Ва буни ана шу дарёни сувига чидаб, юмшатиб шу нонни йеради. Бир куни шундай ҳашаматли шаҳзодани ҳаётини қўйиб, шу бир бурда қаттиқ нонга кўнган одамни гапини қаранг. Мана шундай кунда яшаб туриб нима дер еди? Худди умаровни хатто битта айтган сўзини айтган еди. Нима дерди? Биз шундай саодатли ҳаётни бошимиздан кечиряпмизки, агар подшоҳлар ва уларнинг болалари бу ҳаётни мазасидан хабардор бўлганларида, шу ҳаётни тортиб олишлиги учун устимизга қиличлар билан бостириб келишган бўлар еди. Аввалги ҳаётини умуман есламаяпти. Нима учун у фақирона ҳаёти бўлса ҳам, саодатли ҳисоблаяпти ўзини? Чунки қалби Аллоҳни зикри билан хотиржам бўляпти.
Агар подшоҳларнинг фарзандлари биз тотаётган лаззат, ҳузур, ҳаловатни билганида, қиличини кўтариб келиб биз билан жанг қилган бўлар еди. Аммо буни муқобилидан яна бир тоифа инсонлар бор. Қанча моли давлат йетарли бўлмасин, ҳаёт ҳар хилча зўр емасин, ўзини қатл қилаётганини. Мана Скандинавия халқиларини олинг, Шветсияни, Норвегия, Финландияни олинг. Ўзи Йевропа бой мамлакатлар. Мажмуаси. Енди Йевропани ичида ҳам мана шу Скандинавия ўлкалари енг бойлари, енг ўзини жонига қасд қилганларини кўпи ҳам айнан шу мана шу Шветсияда. Скандинавия оилаларида. Биронта бир мусулмонда яшаганмисиз? Беш вақт намозда, Қуръон тиловатида, нафл намозларини ўқийди, доим Қуръон тилавотида, ес хушҳу жойида бўлиб туриб, ўзини ўзи осиб қўйганини кўрганмисиз?
И. У ҳаёти қанақа бўлишига қатъий назар ўйлаб ҳам қўймайди, ўзини ошишлайди. Нимага? Иймони борлигини еслайди да, дунёдаги енг бой, енг саодатли одам еканлигини ҳис қилади. Бу иккиси тенг бўладими? Ҳаргиси тенг бўлмайди. Ерталабдан кечгача ишлайди, кунлик тирикчилигини зўр ўтказади, аммо ҳаётидан рози, умри саодатли. Нима учун?
Аллоҳни танийди. Намоз ўқийди. Роббисини зикрида. Кунига рози, хотиржам ухлайди. Тирик еканмизми? Ризқимиз Аллоҳ қўлида. Яна миллион миллион емас, миллиардлаган, пули бор одамлар бор, дори ичмаса ухлай олмайди. Қалбага ғам кириб қолган. Лекин бу одам фақир. Бу одам бадбахт. Нима учун? Ҳидоятдан узилган. Ҳидоятдан урилган.
Демак, ким саодатли бўлар екан? Ҳидоятга урган киши. Вамалладина сурайду фафил жаннати ҳолидина фиха. Оятни қаранг. Енди бахтиёр зотлар еса жаннатда бўладилар. Бахтиёр зотилар дунёда бахтиёр бўлганлар. Дунёда саодатли бўтганлар жаннатга киради деяпти. Биз саодатлимизми, биродарлар?
Енди бахтиёр зотлар еса жаннатда бўладилар. Дунёда бахтли бўлғуди, енди бу албатта жаннатга киради. Енди, кейинги оят. Фа амалладина шақу фа финна ли ла ҳун фииҳа зафирун ва шаҳийқ. Бас, енди бадбахт кимсалар дўзахда бўлиб, у жойда оҳу фарёд қилурлар. Бадбахт кимслар дўзахда билади. Демак, дўзахга тушгунча булар бадбахт бўлиб бўлган. Нима билан? Имонсизлик билан, куфр билан, Аллоҳдаан узоқ бўлишлик билан.
Уламоларни бири. У кишини қом олиб қўйишди. Аввал яшаб ўтган салафсиз солиҳинглардан қамоқда турар екан, айтар еди. Шу қасрчалик, шу қамоқчалик, олтинни садақа қилсам ҳам, мен ҳозир ҳис қилаётган неъматни, шукрни адо қилолмайман. Шунда зўр яшаяпман, шу қасрчалик келадиган олтинни еҳсон қилсам ҳам шукр адо бўлмайди. Қанақа неъматни ичидасиз? Ахир қамоқдасиз у.
Бу қанақа нейтр? У киши айтди йўқ, мен бир лаззатни ичидаман, одамлар уни билмайди. Қамаб у кишини орқасидан ешикни ёпишганида табассум қилди. Нимага табассум қиласиз қамалиб туриб? Роббимни бир ояти есимга тушди. Астайдубиллаҳ, фатҳури бабайнаҳун би сурин лаҳу ба бум баътинуҳу фииҳи роҳма ва доҳи руҳи мин қибали ҳийла адаб. Сўнг улар билан мўминларнинг ўртасида дарвозали бир девор урулурки, унинг ичида раҳмат жаннат, ташқарисида олдида еса азоб дўзах бўлур. У кишининг машҳур сўзи, душманларим мени нима қила олади, ахир жаннатим қалбимда бўлса. Юртимдан ҳайдаб чиқариб юборса, сафар. Қом олиб қўйишса, хилват, роббим билан ибодатда бўламан, ўлдиришса шаҳидлик. Яъни у кишини қалбидаги иймон ҳар қандай ҳолатда у кишини саодатли ҳаёт кечиришлигини таъминлаб беряпти бу одам.
Қари кампир еналаримиз уйқуларидан воз кечишиб, Қуръон ўқиб ўтиришади. О бир иккигача. Буни кўрган айрим кишилар бечора дейди. Ухлашни ўрнига ўзини қийнаб китоб ўқияпти дейди. Қалби фақат дунёга боғланиб қолган, ғофур қалб егалари қаёқдан билсин бу кампир Қуръон тиловатини қилаётиб қандай ҳузур қилаётганлигини.
Яна шундай бир одамлар бор, моли дунёсини ҳисоби йўқ, сарфлаб тугата олмайди, аммо иймони йўқ. Бутун ғами моли дунёсининг кўпайтиришлик. Бу иккиси ҳеч қачон териб бўлмайди. Ибн Касир ўзининг Бидона ва ниҳоясида бир ажиб ҳиссани келтиради. Мусулмонлар салбчилар билан жанг қилишар еди. Мусулмонларни қўшни орасида бир ёш йигит бор еди, қори еди, ҳофизи Қуръон. Мусулмонларга Қуръон тиловат қилиб берар еди. Одамлар яхши кўришар еди. Салбчиларни қасри ичида туриб, жанг қилаётган одамларни орасида бу мусулмон йигит бир қизга кўзи тушди. Узоқ кузатди. У қизни ишқи бу йигитни қалбига тушди. Кунларни бирида йўлини қилди да, ҳалиги қизга мурожаат қилди. Қандай қилиб сенга йетишсам бўлади? Қандай йўл борсанг йетишликка? Қиз айтди, насронийга ўтасан, менга уйланасан.
Йигит нима қилди? Мусулмонлар сафидан чиқиб, насронийлар сафига кириб кетди. Насроний динига ўтди. Кейин мана шу қизга уйланди. Бу қалъани мусулмонлар фатҳ қилиша олмади, ортига қайтиб кетди. Бу йигитни йўқотиб қўйишди. Ўлдими, тирикми, асл тушдими ёки нима бўлди? Хабарлари йўқ. Бир қанча вақт ўтгандан кейин қўшин такрор келди яна қалъани фатҳ қилишликка.
Мусулмонлар қарашувди, ана шу насронийларни сафида турган бир йигит еътиборини тортди уларни. Қарашувди ҳалиги қори йигит. Унга, ей, сен фалончимисан? Ҳа, мен шу фалончиман. Ҳа, бизга Қуръон тўловат қилиб берадиган фалончимисан? Ҳа, ўшаман деди. Сенга нима бўлди? Қуръонинг нима бўлда сени? Қуръон ёдлаган единг у. Мусулмон единг у. У нима деди? Қуръонни ҳаммаси есимдан чиқарилиб юборилди. Қалбимдан олиб қўйилди. Фақатгина битта оят есимдан чиқмаяпти.
Қуръонни кўтарган. Ҳаммаси ҳидоят нур, Аллоҳ Таоло олиб қўйди. Фақат битта оят есимда қолди. Мана шу оят уни хотирасида қолиб, уни қийнаб, унга азоб бераётган еди. Қайси оят еди? Астайдубиллаҳ, рубъа маъяваддулла дина кафарул авка ану муслимин. Зарҳум яъқулу ва ята маттау ва юл ҳийҳум ул амал, фасавфая анумун. Битта оят қолибди, қаранг. Ҳали қиёмат куни кофир бўлган кимсалар, мусулмон бўлишни истаб қолувдилар. Ей Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, уларни қўяверинг. Йеб ичиб фойдаланиб қолсинлар, орзу ҳавасларига машғул бўлаверсинлар ва яқинда бу қилган ишларнинг оқибатини билиб оладилар. Ей мусулмонлар парво қилманглар бу динсизларни, диндан узоқларни, дунёлари обод бўлаётганлигига. Аллоҳ Таоло уларни синаяпти бу нарса билан. Улар ҳам ўлади. Мусулмонлар ҳам бўлади. Роббизини ҳузурига борганда булар, ана шу камбағалроқ бўлса ҳам мусулмон бўлиб яшамаган еканман деган пушаймон дейишади.
Йер юзида яшаётган одамлар икки тоифа. Саодатманлар, бадбахтлар. Ана шу динсизларни, моли давлатини кўплиги сиз билан бизни алдаб қўймасин. Албатта Аллоҳ уларни бу билан азоблаяпти. Кўпчилик балки аксарияти бахтсиз. Соғлиқ кишилардан бири айтадики, ҳаётимда шундай бир лаҳзалар ўтади, шу лаҳзаларда ўзимни шундай ҳис қиламанки, агар жаннатинглар ҳам шу нарсани ҳис қилишса, демак уларни ҳам ҳаёти яхши екан. Шу дунёда яшаб туриб айтяпти, шундай бир лаҳзаралар бўлади. Ўзимни бундай ҳузур ҳаловатда ҳис қиламан, агар жаннатилар ҳам шуни ҳис қилса, демак уларники ҳам ҳаёти яхший екан. У қандай лаҳзалар?
Саждада турган пайтингиз, Қуръон таловат қилаётган пайтингиз, Каъбани тавоф қилаётган қайтингиз, ҳожи ака, бомдод намозига қоронгъида кетиб бораётган пайтинг, ифторлик қилаётган ҳайтингиз, йетимни бошини силаб, кўзингизга ёш келиб, унга ҳайрия еҳсон қилаётган байтингиз. Аллоҳ Таолони каломини ешитиб, кўзингизгага ёш келган пайтингиз, еслай енди шу пайтда.
Тилингиз билан тасвирлаб бера оласизми? Йиғлайсиз а? Яъни йиғлатадиган жой. Арафатда турибсиз, отангиз, онангиз сиздан рози бўлганлиги ҳақида қўлини кўтариб дуо қиляпти. Отангиздир, онангиздир сизга розилигини айтиб дуо қиляпт. Енди бундан кейин ҳеч қачон кам бўлмайсиз. Шунинг учун пул топайканлар, ҳалиги ҳар хил машина олиб, ҳашаматли уйларни солиб, ҳа деб, дунёни обод қиламан, кафилни ёпиштираман, мана бир амр қўяман, сариқ тош қўяман деёрмасдан, отангларни бир, биттасиними, пулингизни йетса бўлмаса, иккаласиними олиб бориб тур, арофотда туриб, қани? Дада? Келинг ойи бир дуо қилайлик ҳақингда деб туриб, бир дуосини олиб кўрингларда.
Мана шу лаҳзалар лаззатни, саодатни чўққиси. Мана шу саодатдан инсониятда жуда кўпчилиги маҳрум биродарлар. Ҳар қанча дунёйингиз кўп бўлсин, бу дунёйингизни сарфлаб ҳар қанча ҳузур, ҳаловат топинг, кайф топинг, аммо бу ҳаловат лаззатни ортида нима қолади қалбингизда? Гуноҳ қолади. Қалбингизда қорайиш қолади. Улар ҳар қанча чиройли кийимларни кийиб, енг лаззатли таомларни йемасин, енг янги машиналарда юрмасин, ҳар қанча дунёда сайр у саёҳат қилмасин, барибир бахтсиз. Барибир бахт, чунки қалбида иймон йўқ буларни биродарлар. Сабаби, роббалардан улар воз кечган кишилар.
Инсонни қалби қачон хотиржам бўлади? Қачон кунига рози бўлади? Қуачон инсон бахтли бўлади? Алладина аману вот тотуман инну қулуби ум бидикриллаҳ, ала бидикриллаҳи тотуман инну қулууми. Улар иймон келтирган қалблари аллоҳни зикр қилиш, еслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингиз ким? Аллоҳни зикир қилиш билан қалблар ором олар.
Фақат аллоҳни зикри билан қалбингиз хотиржам бўлади. Ишониб олинг биродар, ўн минг доллар бугун топинг да. Қанча йетмайди? Яна ўн минг йетмайди. Йигирма минг топинг да. Йигирма минг йетмайди. Юз минг топинг да, юз минглар расход кўринади. Фақат Аллоҳни зикри билан қалб хотиржам бўлади. Аллоҳга бўлган иймон билан инсон бахтли бўлади. Дарсимизни ниҳояси, дарсимизни аввалада ўқиб қўйган иккита оятимизни биродар яна такрор ўқиймиз. Фаманитда ба ҳудая фалай явли лув ала яшқо. Ким менинг ҳидоятимга ергашса, йўлдан озмайди ва бахтсиз бўлмайди. Ва ман аъродан дикри, фа инналлоҳу маишатан донкар. Ким мени еслатмамдан юз ўгирса, албатта унинг учун танг бахтсиз ҳаёт бўлур. Роббисини ҳидояти юриб саодат топган киши. Роббисини ҳидотини юз ўгири бадбахт бўлган киши. Бу иккаласи тенг бўладими? Ақлу қобли ҳа да ва астағфируллоҳу алайҳи валакум, ассалому алайкум.