# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 448 of 510
- Section: —
- Duration: 23 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/448
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/LWGTmqBd65E.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=LWGTmqBd65E
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/447.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/449.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин ва лаъиқбатуллил муттақийин. Вассалоту вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабайт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло қилаётган ибодатларимизни қабул қилсин. Бугун таровеҳнинг ўн тўрт рамазоннинг ўн уч куни бўлди. Ўн уч ифторини қилган бўлдик. Ҳаляс давян. Бу иккиси баробар бўлаверма деб номлаган дарсимизни бугун ўн тўртинчи синф. Бугунги мавзуйимиз силайи раҳм ва қотиёр раҳм. Қариндош уруғчиликни тиккалашлик ва қариндош урувчиликни бузишлик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотларни яратганида раҳм аллоҳ таолонинг аршига осилди. Раҳм бу қариндош уруғчилик. Роҳим нима? Бу ота она, ака ука, опа сингил, амаки тоға, амма хола. Қариндошлар улул арҳам дейилади. Ар роҳим деганда мана шу қариндош уруғчиликни тушунамиз.

[1:05] Ар роҳим. Бу қариндошчилик деган нарсага Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзининг Ар Роҳман исмидан исм чиқариб берди. Ар Роҳман. Аллоҳ Таоло Ар Роҳимга айтди: ахир сен билан алоқа қилган киши билан мени алоқа қилдиришим, сендан алоқасини узган банда билан алоқамни узишим сенга кифоя қилмайдими? Ким қариндош уруғчилигини тиккаласа, қариндош уруғулодни ҳолидан хабар олса, Аллоҳ уни ҳолидан хабар олади. Ким қариндош уруғулоддан узилса, Аллоҳ Таоло у билан ўзини алоқасини бузади.

[1:39] Ва тақуллоҳу алайҳи васайт алуни биҳи ва алоҳим, инналлоҳу акани алайкум рўқийба. Аллоҳ Таоло айтади, яна ораларингизда савол жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз, албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир. Бир ўйлаб кўрайлик. Бобосини, момосини, ота онасини, ака укасини, опа синглисини, амма холасини, тоға амакисини хабар оладиган одам билан булардан алоқасини узиб, ажралиб олган, моҳоббол яшаётган одам. Мана шу одам тенг бўладими? Аллоҳ Таоло Қуръонда қариндош урушликлар тиккалашлигимизга буюрди. Аллоҳ буюрадими, демак бу йенгил мавзу емас. Астайтибиллаҳ. Фаҳл асайтум ин таваллайтум антуфсиду фил арди ва туқатди ва арҳамакум. Улар еканлардин лаънаҳумуллоҳу фаҳсон маҳум ва аъма абу сораҳум.

[2:38] Агар иймондан юз ўгирсангизлар, яқинки сизлар йерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош уруғларингиз билан ҳам алоқаларини узурсизлар. Йер юзида фасод тарқатиш, бузғунчилик қилишлик енг катта гуноҳлардан. Қариндош уручликни узишлигини Аллоҳ Таоло мана шу нарсага ўхшатяпти. Ғарбдагинақа бўлади да. Ота онаси зиёратга келса, чо нарида дейди. Телефон қилса, бу нарса керакми? Дейди. Тўғри мўтириб телефон қилиб, ҳол аҳвол сўра олмайди. Чунки бекордан безовта. Қаранг, замонавий ҳикматлардан, агар сенга танишларинг, қариндошларинг анчадан бери телефон қилиб айтган бўлса, бу ёмонми, яхшими?

[3:20] Демак, ҳаммасини ишлари жойида. Тушуняпсизларми? Агар сенга қариндошларинг анчадан бери қўнгъироқ қилмаётган бўлса деса, бизни дарров калламизга келадики, демак бу яхши емас бу. Ўртамиздаги алоқа узоқлашиб кетяпти деган фикрга борамиз. Аммо уларда қаранг. Агар биродарларинг ёки қариндошларни анчадан бери сенга қўнгъироқ қилмаёткан бўлса, демак бу яхи. Чунки уларнинг ишлари нима екан? Яхши екан. Иши бўлганда звонок қиларди еканда учак. Биз ҳам шунақа бўлиб қолмаяпмизми?

[3:51] Телефонда аммамизни, тоғамизни, холамизни телефон қилиб, қўриқ қўшиб бир сўм пул кетади. Рамазонингиз муборак бўлсин, дедикми ҳаммамиз. У боришди, қўйинг. Ўзимизга оладиган озгина. Ундай кимсаларни еса Аллоҳ лаънатлагандир. Бас уларнинг қулоқлари панд насиҳат етишликдан кар, кўзлари еса тўғри йўлни кўришликдан кўр қилиб қўйилгандир. Қариндош урушлигини узаётган одам йер юзида фасод тарқатаётган одамга тенглаштириляпти. Бунақа одамларни кўзи кўр, қулоғи кар бўлади ҳақдан. Қобил, ҳобил ҳиссаси. Йер юзида қариндошларни ўртасида бўлган хилофнинг енг биринчиси еди. Акаси укасини қатл қилиб қўйди. Астайдубиллаҳ, вот илоҳ алайҳим наба абнай адам билҳақ. Идиқорра ва қурбонам фотоқуб билан минан ҳадиҳима, валамутақоббул минан ал ахир. Аллоҳ айтади, ей муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Уларга одамнинг икки ўғли ҳақидаги хабарни ҳаққароз тиловат қилинг. Ўшанда у иккови қурбонлик қилганларида биридан қурбонлиги қабул қилинди, иккинчисидан қабул қилинмади. Шунда бири, қасамки сени ўлдираман деди. Ака укаларни ўртасида, яъни қариндошларни ўртосида бўлган биринчи хилоф мана шу бўлди.

[5:09] Ўртага шайтон тушди, ўртасига совчилик солди, қотилликкача олиб борди. Шайтон бошлади биродарлар. Шунинг учун қариндошлар ўртасидаги алоқани узаётган, шу нарсага гиж гижлаётган ким бўлади? Шайтон бўлади. Бир саҳоба келиб пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга, ё Расулуллоҳ, мени қариндошларим бор. Мен уларни хабар олавераман, улар еса алоқасини узади. Мен уларга яхшилик қилавераман, улар менга жафо қилишади. Нима қилайди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, агар сиз айтаётгандек бўлса, ҳолат. Сиз учун Аллоҳ томонидан бир ёрдамчи ёнингизда туради.

[5:50] Алоқасини устингизни ҳам алоқангни тиккалавер. Чунки ёнингда Аллоҳ Таолонинг бир ёрдамисизда туради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мутақилларнинг имони ва сийлай раҳм қиладиганларнинг устози едилар. Макка фатҳи бўлди саккизинчи йилда. Уни орқасидан Ҳунайн ғазоти бўлди. Шунда мусулмонлар катта бир ғалабага еришди, кўп ғанимларни олишди, кўп асирлар қўлга тушди. Ана шу қўлга турган асирлар орасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг емикдош опаси ҳам асир тушган еди.

[6:22] Ўзини қондош опаси емас. Ҳалима Садия қизи. Шаймо. Асир тушди. Мусулмон аскарларига мен сизларнинг пайғамбарингизнинг опасиман деб туриб олди. Е, пайғамбаримизнинг опаси йўқ еди ю. Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига олиб келишганларида, пайғамбаримизни танидилар ва иззат икром кўрсатиб, озод қилиб, ўзини йерга қўйиб юборди. Бу кимга? Емакдош опасига, ўгай опасига бизни тилда айтганлар. Ҳозирги замонда одамлар ўзини бир туғишган опаси билан қилаётган муаммоларни кўриб туриб, аудҳу биллаҳ дейсиз.

[6:59] Пайғамбаримиз айтганлари алмукофи лайсал восил. Мукофи восил емас. Мукофи ким? Сиздан хабар олса, сиз ҳам хабар оласиз. Бу восил, ҳақиқий қариндошлардан хабар олаётган одам емас. Ҳақиқий восл, хабар олаётган одам ким? Ундан ҳеч ким хабар олмаса ҳам, у хабар олаверади.

[7:24] Демак, Пайғамбаримиз айтдилар, мукофи восл емас. Истайду биллаҳ, ясъалуника маъда юнфиқун қул маъанфақтум мин хойрин фалил валидай нивал ақробин аввал ятами вал масаакин. Сиздан ей Муҳаммад алайҳиссалом, нималарни еҳсон қилишларини сўрайдилар мусулмонлар. Айтинг. Қандай яхшилик қилсангиз, ота онага, қариндош уруғига, йетим мискинларга. Қиладиган яхшилигингизни биринчиси ота онангизга бўлади, орқасидан қариндошингизга бўлади, ундан кейин йетим мискин бечораларга бўлади. Опангиз, синглингиз, аммангиз, холангиз. Бўлдими? Тоға, амаки.

[8:05] Яқинлардан бошланади, сиз яхшилигизга ҳақдор бўлган одамлар, ана шулар. Сиз садақа қиларкансиз қариндошингизга. У ҳам силайи раҳм ўрнида ўтади, ҳам садақа ўрнида отади. Енди бегона мискинга олиб бориб берадиган бўлсангиз, фақат нима бўлади у? Садақа бўлади. Демак, силайи раҳм қилувчи билан қотил роҳим бўлган киши ҳаргиз баробар бўлмайди. Одамлар бор. Одамлар бор, ўзларини фарзандларини аммо холаларини ёки тоға амакиларини зиёрат қилишингдан, ота оналар ўзлари ман қилади. Нимага деса, мени хафа қилди акам, мени сўкиб қўйди опам. Шу битта арзимаган бир воқеани деб туриб, ака укалар йиллаб гаплашмайди. Енди ўзини фарзандларини ҳам ман қилади амаки тоғаларини зиёрат қилиб ишлайди. Биродар, ўзингизни гуноҳкор бўлаётганингиз йетади. Болангизни ман қилманг. Агар амакингизни тоғангизни зиёрат қиламан десангиз, отангиз ёки онангиз ман қилаётган бўлса, биродар, қулоқ сомай зиёрат қилаверасиз. Чунки силайи раҳмда узишлик гуноҳ. Улар билан алоқани тиккалашлик савол. Гуноҳ ишга буюришса ота она, итоат қилинмайди. Рози емасман амакингни олдига борсанг деса, хўп деб қўясиз, гап қайтармайсиз, бориб хабар олаверасиз. Холангни олдига борсам, сенга берган сутимга рози емасман деса, хўдайсиз, бораверасиз.

[9:26] Чунки онангиз бу йерда, отангиз бу йерда гуноҳга буюряпти. Итоат қилинмайди. Итоат қилинмайди. Чунки жигар билан бир кун келиб ярашиб кетишади. Ўшанда ким плюсда қолаверади? Сиз плюсда қолаверсиз. Ҳа, бизда нима дейди одамлар? Бор, рўза билан бир амакини нима қилиб қўй? Табриклаб қўй, холангни бир хабар олиб қўйгин. Ҳа, вақтим йўқ. Нимага вақтинг йўқ, биласанми? Ишим кўп. Нимага ишинг кўп, биласанми? Мен тўлмаяпти.

[9:59] Чўнтак демоқчиман. Нимага чўнтак тўлмаяптими? Нимага қалбинг тўлмаяпт? Шу қариндошларингни ўрнида зиёратини қилиб бўлганингда, умрингга, ризқингга барака кела оладиган саккизта ишингни биттаси ана шу силайи раҳмида. Вақтинг ҳам бўлар еди, қариндошларни хабар олганингда. Пулинг ҳам бўлар еда, қалбинг ҳам хотиржам бўлар еди. Мана кеча айтдик а, бошимиз касалдан чиқмаётган бўлса, бир қарайлик чи, биров қарғамаяптими бизни? Биздан зулм кўриб туриб дедик. Енди ризқимизда барака бўлиб, ҳаётимизда хотиржам бўлмаётган бўлсак, бир қарайлиги чи, қариндош уруғчилигимиз зўрми?

[10:34] Имомлардан бири айтади, масжидда силайи раҳм ҳақида маъруза қилдим. Ҳали маърузам охирига йетмасдан туриб, оят ҳадисларини ўқиб берганидан кейин иккита ёши катта одам турди да, йиғлаб бир бирини қучоқлаб кетишди. Маърузани тугатганимдан кейин бориб сўрадим, нимага бундай қилдинглар? Ҳали иккаласи айтди, иккаламиз ҳам мана шу масжидни қавми, қавмимиз. Мана шу масжиди бизни масжидимиз, шу масжиднинг қавмимизмиз. Қирқ йилдан бери гаплашмас едик бир биримиз билан. Амакиваччамизга келамиз деди.

[11:06] Қирқ йил. Қирқ йил. Айтишга осон. Ана шу маърузани ешитди, Аллоҳ иккаласини қалбини очди, бир биридан кечирим сўради. Орадан уч кун ўтди дейди ҳалиги имом. Қавмимиздан бир одам қўнгъироқ чол домла ёки шайх, жаноза бор. Бизни қавмимиздан бири одам ўтибди. Ким екан деб сўрасам, ана шу иккита, оқсоқолдан биттасини атини айтди дейди.

[11:31] Бизда йўқми шунақа, орозлашиб юрганларимиз? Силайи раҳмни ўрнига қўйган кишини шу дунёда ўзидаги мукофоти нима еканлигини биласизми биродар? Нима деб юрибмиз кўчадан? Бола, чақа. Бола, чақа, шу болани деб чақа истаб юрибмиз. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имом бухорий ва муслимдан келтирган ҳадисда, ким? Аллоҳ уни ризқини кенг қилишини, баракотли қилишини. Умрини давомий қилишини хоҳласа, қариндош уруғларни ҳолидан хабар олсин, сийлай раҳм қилсин. Ризқига аллоҳ таоло барака беради. Биз иймон келтирганмиз биродарлар. Онамизни қорнида юз йигирма бир кунга тўлган кунимиз фаришта келиб тўртта нарсани пешонамизга ёзган. Ризқимиз, ажалимиз, амалимиз, бахтли ёки бахтсиз бўлишимиз. Маъно иккита нарса кўпайиб озаймайди. Биринчи иккита нарса. Ризқ билан ажал ёзиб қўйилинган. Умр ҳам ризқ, топадиган пулингиз ҳам ризқ. У кўпайиб озаймайди, фақат баракотли бўлади. Ёки баракотсиз бўлади. Енди умрига барака кириши қанақа бўлади? Ахир умр чўзилмайди ю, ёзган умрни кўради ю деса айтамизки, сизга ажратилган олтмиш йетмиш йиллик ҳаётда жуда кўп хайриятли ишларга имкон топиб қарасиз.

[12:56] Одамлар юз йилда ҳам улгура олмаётган ишларни ана шу қисқа муддатда қилиб улгайсиз. Умрингизга Аллоҳ барака бергани, Аллоҳ рози бўлаётган ишларни кўпроқ қилиб қолганлигингизда кўринади. Ризқда юрибмизми? Пул топаман деб юрибмиз ми кўчада? Шу қариндошлардан хабар олмай. Мана енди билиб олайлик нима еканлигини. Бир киши келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига айтдики, менга, мени жаннатга олиб борадиган бир амални ўргатинг, хабарни беринг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар битта савол сўраб келган одамни ўзини ҳолига қараб туриб жавоб айтардилар. У киши юрмай дедилар, силай раҳм қил деди. Биродарлар, гуноҳлар бор, Аллоҳ фақатгина уни жазосини охиратга олиб қўяди. Яна гуноҳлар бор, шу дунёни ўзида ҳам беради, охиратда беришдан аввал. Ана шу гуноҳлардан биттаси қариндош уруғчилик алоқаларини узишлик. Буни шу дунёда ҳам жазоси албатта берилади. Енди, ҳозир енди одамлар анақа бўлиб кетган, манақа бўлиб келган, шу телефонда енди сўрашиб қўяди бир бири билан, ҳамма тиришчилик билан овора.

[14:09] Смс жўнатиб қўяди, группага битта рамазонинглар муборак бўлсин деб қўяди. Шу билан бўлди да, қулай да. Олтмиш тасини битта группага тиқиб қўясиз. Уруғлар деб қўясиз, рамазонинглар муборак бўлсинда, битта айтиб қўясангиз, қутулдингиз да. Енди унга яраша, ажрим ўшанга ярашаверади. Е, ўшанга ҳам майли, ўшанга ам раҳмат. Ҳаммасидан холосдан, ҳол аҳвол сўраяптими, раҳмат.

[14:35] Ҳозирги технология одамларда қайси тарафга олиб кетяпти? Туриб ҳайронсан. Енди мабодо, мабодо, такрорлаб айтаман. Аммасини тоғасини уйига борса ҳам, мабодо аммасини тоғсини уйида wи фи бўлса, зиёратга бориб туриб ҳам нима қилади? Е, мана қара. Мана қара. У қайерга борди у?

[15:00] Зиёратга борди. Е, қарангларда. Сиз қилаётган силайи раҳм, ҳақиқатдан Аллоҳ хоҳлаган, Аллоҳ яхши кўрган силайи раҳим бўлишини, силайи раҳм бўлаётганлигини билишни хоҳлайсизми? Борамиз, топганимизни олиб бориб берамиз, озгина гаплашиб қайтиб келамиз. Шу силайи раҳм билдими, бўмадими? Бир аломати бор екан. Ана шу сиз зиёрат қилиб ўтирган хонадонда, оммангизни уйингизда ёки тоғингиз уйида ўтирганингизда, Аллоҳ Таолонинг раҳматини бутун вужудингиз билан ҳис қилишингиз керак.

[15:33] Тушунтира оладими? Ўша қариндошингизни зиёратига кириб ўтирибсиз гаплашиб уйида, е, еътибор беринг чи, ҳузулланяпсизми шундан? Роҳатланяпсизми худди совуқдан иссиққа кирганда, барангиз роҳатлангандақа? Ё тезроқ, тезроқ кетиш керак деймиз а? Амаки, ишлар бор. Ўзи бекорчи бўлади. Ғирт бекорчи олади. Енди ишлар бор, тезроқ ўтира олмайди. Ўтира олмайди, ўтира олмайди дейди. Яна битта аломат замонамизни бир белгиларидан, ўзгачаликлардан. Икки яшар болангизни, неварангизни қучоқизга олиб ўтиринг да, ўтира олармикин тек.

[16:11] Йигирма биринчи, йигирма бир асрда бола птир птир ўрнида тура олмайди. Мен для интерес. Бугун бориб, икки яшар, уже сал ақли кириб қолган, тили чиқиб қолган, жиянингизни қучоқ изга олиб ўтиринда, тек ўтира олармикан. Ўтира олмайди. Тўқсон тўққиз фоиз ўтира олмайди. Титраб туради. Тўғрими? Биз ҳам шунақа бўлиб қолганмиз. Аммамизни уйига бордик зиёрат қиламиз деб қасд қилиб. Лекин бир пастда нима қилиш керак?

[16:38] Демак, қайтариб айтамиз, сиз қилган силайи раҳм, ҳақиқий силайи раҳм бўлганлигини билмоқчи бўлсангиз, ўша зиёратда ўтирган пайтингизда ўзингизни ҳолатингизни бир кузатинг. Аллоҳ таолони раҳмати йўқ еканлигини, сакинатни йўқ еканликини ҳис қиляпсизми? Ё безиллаб турибсизми тезроқ кетиб қолинг деб. Кўпчилик бўлса керак, ҳамма емас, ертага тоғасини уйига бир икки килога уш кўтариб борса, ўтириб гаплашиб бўлиб, кел, жиян, тинчликми дейди.

[17:12] Ҳамма емас, кўпчилик. Тинчликми дейдими? Дей есласа бир йилдан ўтиб кетди да бормаганига. Проста так бормаганига. Еҳтимол беш йил олдин. Тинчликми дейди. Ҳали айтдик ку, ҳали ота онага мурувват қилишда, отангизни бошини, онангизни шу оёғини уқалаб, бошини уқалаб қолғу дейсиз, нима дейди? Нима қилдинг дейди? Ёки нима керак дейди? Биз қанчалар шариатимиздан, Пайғамбаримиз қолдириб кетган суннатдан узоқ бўлиб кетганимизни билиб қўяверайлик.

[17:45] Мусулмон киши авф қилувчи бўлади. Агар қариндошларидан хато камчилик ўтган бўлса, мусулмон одам, Аллоҳъдан қўрққан одам авф қилишни билишлиги керак. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳун. У кишининг қизлари, ойшонамиз розияллоҳ анҳони ҳодиса тул ифта фахшда айблашди. Мунофиқлар фахшда айбдашди, лекин зино қилди деган гапни мусулмонлардан уч киши тили билан айтиб қўйди. Ана шу уч кишининг биттаси Мустих ибн Абу Мустих, Абу Бакр Сиддиқнинг қариндоши еди. Яна Абу Бакр Сиддиқ ўзи бой бадавлат одам бўлганлиги учун, бу камбағал қариндошига доим хайрия еҳсон инфо қилиб турар еди. Шунча яхшилигини кўриб туриб, Абу Бакрни қизи ҳақида, Ойшонамиз ҳақида фахш сўзни гапириб қўйди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ, қайтиб сенга мурожаат қилмайман, қайтиб сенда яхшилик қилмайман деди. Яъни қилган яхшилигимга жавоб шу бўлдими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ Таоло оятларини нозил қилди. Оиш онамизнинг пок еканлиги оятлар билан исботланди.

[18:48] Енди қаранг. Аллоҳ Таоло нима деб оят нозил қилди? Истайду билла? Вала я аталул фодли минг кун ва саъдий ан ютуъулул қурба вал масакина вал муҳажири нафисабилиллаҳ. Валямфу валясифаҳу ала тоҳиббунан йиғфир аллоҳу лакум, валлоҳу ғофуру роҳим. Абу Бакр қайтиб яшириб қилмайман сенга деди. Аллоҳ Таоло айтди сизлардан фазл ва кенг моли давлат егалари қариндошларига, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида инфоғ еҳсон қилмасликка қасам ичмасин.

[19:24] Балки уларни авф қилиб кечирсин. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми? Бу оятларни Пайғамбаримиз тиловат қилиб берганларида, Абу Бакр биринчи марта ешитди да, хоҳлайман Парвардигорим мени мағфират килишини, деди да, яна муҳсиҳга қилайкан хайрия сонида давомий бўлди. Ана биродарлар. Еҳтимол амакимиздан, еҳтимол аммамиздан хафа бўлиб қолган жойимиз бордир айримларимизни. Юрагимизни қуввати йетадими? Иймонимизни қуввоти йетадими? Мана оятни ешитдик. Кечдим Аллоҳ учун, амаким шу қилган мени қилган хафагарчилигини. Амакимни қилган хатоси ўзидан ўтдим деб айта оламизми?

[20:03] Қариндошчиликни тиккалаган киши жаннатга кириши айтилди ҳадисларда. Қариндошчилигини узган киши жаҳаннамга кириши айтилади. Биринчи навбатда биродарлар ота она. Яъни мана ҳозир айтамиз, сиз зиёрат қилишингиз вожиб бўлган одамлар кимлар? Ота она. Бобо момо. Амаки, амма. Тоға, хола. Ака, ука, опа сингил. Буларни зиёрати вожиб. Аммо уларни болалари енди вожиб емас. Сиз учун нафл бўлади. Амакингизни ўғлини уйига боришлик, тоғангизни ўгли уйига боришлик енди бу нафл бўларди. Сиз албатта бунга ажра оласиз. Аммо биз айтаётган биринчи тоифани ҳолидан хабар олмасангиз, сиз вожиб амални тадқиқ етган инсон бўласиз. Албатта, силайи раҳмни зўр қилиб қўйган одамни топганида ҳам барака бўлади, умрида ҳам барака бўллади. Битта одам ишлаётган бўлади ҳалиги уйда қарасанг. Бировдан кам жойи. Ошчи емас, лекин кам жойи йўқ. А битта оилани қарасангиз ўн таси ишлайди, муаммо шунча. Шуни сирларидан биттаси силайи раҳмда ўрнига қўйишлик ёки қотилроқ ҳам алоқани узишлик.

[21:14] Қотиёр роҳимни тижоратида ҳам, тирикчилигида ҳам баракаси бўлмайди. Буни фақат билмайди бу одам. Бу одам билмайди. Чунки барака нималигини бир марта тотиб кўрган емас да ҳаётида. Селайра ҳам қилган кишини биродарлар ҳамма яхши кўради. Ҳатто ўлиб кетгандан кейин ҳам яхшилик билан еслашади. Енди қотиёр роҳимни чи? Алоқасини узган одамичи? Ўлиши билан бўлди ўшди. Биров уни есламайди. Ҳаётида қоладиган асарида, оқибатида ҳаргиз бу иккиси баробар бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади фа хал асайтом ин таваллайтом антуфсиду фил ар диба тўқотдию ар ҳаммакум. Агар иймондан юз ўгирсангизлар, яқинки сизлар йерда бузғунчилик қилаверсизлар ва қариндош ўғриларингиз билан ҳам алоқани узурсизлар. Киши қариндош уруғлари билан алоқаси узганлиги йер юзида бузғунчилик қилишлик билан баробар деган айтяпман Аллоҳ Таоло. Улар еканлар диналар анаҳумуллоҳ. Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлаган. Фасад тарқатганда Аллоҳ лаънатлагани, қариндош урғулари билан ало қасини узганда Аллоҳ ла лаънатлаган, Аллоҳни лаънатига қолишликдан Аллоҳ Таоло ўзи паноҳ берган бўлсин.

[22:28] Селай раҳмга кўпчилик еътибор бермай қўйган биродарлар. Бу нарсани қолоқлик, фойдаси йўқ урф одат, керак емас ошча чиқинди деб тушунади. Лекин мусулмон одам бу нарсани ўзини йелкасидаги вожиб деб билади. Ақули ҳовли ҳаъда, восита
