Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, одамларнинг азиятларига чидаб, уларга аралашиб юришлик, уларни азиятларга чидамасдан ажралиб юришликдан кўра яхшироқ. Яъни мусулмон одам жамоатчи одам бўлади. Жамиятни ичида юради. Жамиятсга фойдаси тегади. Чунки динимиз мана шу нарсага буюради. Аммо айрим ҳолатларда ана шу одамлардан озгина узоқ бўлишлик керак бўлади. Бу узоқ бўлишлик узлат дейилади. Яъни шарий узлат бор. Шариат рухсат берган узлат бор. Суннатга мувофиқ бўлган узлат бор. Бу шунақа узлатки, у сени ёмонликдан ва мана шу ёмонлик аҳлларидан узоқ қилади. Сени бекорчилардан, сассаводларидан узоқ қилиб. Бу шарий узлат сени фикрингни жойига келтиради. Шарий узлатда бўлсанг, ақл ҳушинг ўзингда бўлади. Хотиринг жам бўлади, гуноҳлардан тийиласан. Мана бошида айтдик, мусулмон одам алоҳида бир ажраб чиқа олмайди бир чек егал. Жамиятни ичида юришлик керак, жамиятни тўлақонли аъзоси бўлади. Жамиятнинг тўлақонлик аъзоси бўтганда ҳам енг зўр аъзоси бўллади. Ҳамма ишда пешқадам бўлади, одамларга ибрат бўлади. Аммо баъзи ўринларда уйингда ўтирганинг яхши бўлади.
Сен мана шу узлатда ўтирадиган бўлсанг, зеҳнинг ҳикмат дурдоналар билан зийнатланади, кўзинг маърифат боғида яра еди. Уйингда ўтирсанг, китоб ўқишга фурсат бўлади, мавиза тинглашга, ўзингни устингда ишлашга имкон бўлади. Битта шарти билан, агар телефон ўйнаб ўтирмасанг. Ўзи ҳозир ҳамма шаръий узлатмас, шу жоҳили узлатди да, ҳамма ўзини узлатди да.
Кўчада кетаётган ҳам мана шу. Автобусда кеттаётган ҳам телефонга қараб ўтирган, юриб кеттаётган ҳам шу, остонабкада турса ҳам телефонга қаратиб туради. Узлатмаси ҳам. Лекин бу шаръий узлатмас, биродарлар. Шунинг учун сени яхшиликдан, итоатдан тўсадиган ишлардан қочишлигинг сен учун қимматли даъво дори бўлади. Мана шу қалб табиблари, психологлар мана шу нарсани тажрибадан ўтказишган ва катта бир ютуқларга еришишган. Бугунги мавзуйимиз уйинг сиғдирсин. Уйида ўтира олмайдиган одамлар бор. Бекар бўлса ҳам кўчага чиқиб кетиш керак. Бекар бўлсаям, уйда ўтирмаслик керак. Бозорларда юради. Субҳаналлоҳ, бозорда юради я. Шайтонни масжидимиди бозор?
Ҳозир қўлинглар кўтарила десам, чиқади беш ўнта одам шу минг тадан. Бозорда юрса, юрса яйрайди, уни кўради, буни кўради. Ўзи ҳеч нарса олмайди, иши йўқ. Проста айланиб юради. Биродарим, агар сен кўчага чиқишинг жудаям зарур бўлса, одамларга аралашмасанг иложи бўлмаса, ишинг бўлса чиқ. Аммо жудаям зарурбўлмаса, зарурат бўлмайдиган бўлса, уйингда ўтир. Шунда биласанми? Сенга нималари бор?
Биринчидан, ғийбатдан саломат бўласан. Чунки ё сен ғийбат қиласан, одамлар билан турсанг, ё ёнингдагилар ғийбат қилади, сен унга гувоҳ бўласан. Ғийбат қанақа гуноҳ еканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Тўғрими? Мажлисларнинг зийнати ғийбат бўлиб қолган. Ғийбат бўлмаса мажлисга ҳам ўхшамайди. Иккинчидан, уйингда ўтирсанг, риёдан саломат бўласан. Сен кўчага чиқиб юрар екансан, сенга ёққан одам бор, ёқмаган одам бор, ҳалигилар билан ўтирасан. Ҳалиги сенга ёқмаган одамларга қараб худди унга бир сенга ёқаётгандек кулиб қарайсан. Улар ҳам сени кўрганда ғаши келадиган бўлса, улар ҳам кулиб қарайди. Хуллас, иккиюзламачилик. Тил ёғламалик.
Кўргани кўзинг йўқ. Лекин келганда ака бормисиз, соғинтириб юбордингиз у дейсан. Ёлғонда бу. Кетган екан, Худога шукур, кетди я. Уйингда ўтирса, сен шу балодомондасан. Агар шунга ўхшаган одамлар атрофингда кўпайиб кетадиган бўлса, кўчага чиқсанг шунақа одамга дуч келадиган бўлсанг, уйингда ўтир. Учинчидан, ахлоқи бузуқ одамга рўбарў келиб қолсанг, уни озоридан омондасан. Сўкинади, бир гуноҳ маъсият иш қилади, кўрасан, таъбинг қилиб олади. Тўртинчидан, тарафкашлик балосидан омондасан. Нима дегани бу? Одамларни ичида турар екансан, одамлар бир нарсани устида толашади. Ано яхши, мана о ёмон. О оқ, ма қора. Ма ноҳақ, ма но ноҳақ. Ма но ҳақидаси тўғри, ма но ҳақидасини нотўғри. Шунда сен ўтириб, иккала тарафдан биттасида бўлишинг керак. Сенга керак емас бўлмасам бу масалага киришлик, тортишлик. Аммо ўтирганда тўғри маошини айтиб қўйинг дейди. Гапириб туриб. Йўқ десангиз, кўнглим нима бўлиб қолади? Ҳа десангиз, гапи нотўғр. Тушунарли миродалар, уйимизда ўтирайлик агар зарур ишимиз бўлмаса. Саодатнинг сабабларидан биттаси шу. Бешинчидан, одамларни ҳасадгиналаридан омон бўласан.
Кўчага камроқ чиқ, фазилатларингни кўз кўз қилаверма, одамлардан узоқ бўл, саломат бўласан. Олтинчидан, сен одамлардан таъма қилмайсан. Одамлар ҳам сендан таъма қилмайди. Таъма нима еди? Ҳақ нима еди? Хақ бу сен олишликка ҳақдор бўлган нарса. Таъма олишликка ҳақи йўқ, лекин умид қилиб турибсан.
Йеттинчидан, жоҳил, тентик, беадабли одамлар бор. Ана шуларни қилиқларини кўрган пайтингда асабинг бузилмайди. Ишинг бўлмаса машина миниб чиқмасанг кўчага, нервинг ўлмайди. Чунки ҳозирги ҳозирги янги бир шоперларни, янги авлодни машина минишига қараб туриб, ески шоперлар, ески авлод, асабини ўлмай иложи йўқ. Тўғрими? Ўшанинг учун уйингда ўтир. Бензин економ бўлади.
Екология економ бўларди. Нима кераги бор мазза бемаза кўчада юришда? Хуллас, жуда ҳам зарур емасми? Уйингда ўтур. Уйингни сиғдирсин. Саодатнинг сабабларидан яна биттаси, уйинг сени сиғдирсин. Бекорчиликдан, бемаънигарчиликдан узоқ бўлиш ҳақида ўйлан. Оллоҳдан қўрқиш билан, доим уни зикри билан, доим унга дуо қилиш билан овора бўл.
Енди одамларга аралашлик қачон тўғри бўлади? Ҳаммамизга маълум. Қачон одамларни орасида аралашиб юришлик мақтовли бўлади? Намозга чиқсанг, масжидга борсанг, илм мажлисларида йиғилсанг, савобли амаллар билан машғул бўлсанг, жамиятга фойданг тегса, амри марви, наҳуй мункар бўладиган бўлса, бу аралашлигинг яхши аралашли дейилади.
Яна бекорчи йиғилишлардан бемаъни тўплашларда ҳам биродар узоқ бўл. Мақтанади. Бир ҳафтада тўртта ошим бор дейди. Енг камида учта оши борлар, қўл кўтариб қўямиз. Уятасизлар а? Бор а? Бор а? Айтингчи, нечтаси зарилд шуни? Мақтанади, тўртта ошга бораман дейди. Маҳалла жўралар, қариндошлар, коллегалар, бозордагилар, ўзимни бўйдоқ жўраларим. Енди нима қилай енди, бири қош, бири кўз, бирига бормаса, иккинчисига бормаса, хафа бўлади да. Бирни қолдириб, бирига борсанг ўпкалайди да. Яна ҳаммасида токс дастурхон. Йейиш ўш. Иш ўшунча. Енди биродар, сен семирманг.
Мени қўйим семирсинми? Саволда шу одамга. Мана шу мажлисларга боришлик сенга жуда ҳам зарилми? Жуда ҳам зарилмими? Ўша жўралари билан, қўшнилари билан жумада кўришса ҳам бўладими? А? Енди шу одамга саволда, бир ҳафтада нечта бир диний таълим оладиган дарсхонага борасан?
Ҳафтасига неча марта спорт билан шуғулланасан? Мана бу фойдали аралашиш еди. Йўқ, унақа нарса йўқ. Чунки биз айтаётган илм мажлиси билан спорт билан шуғулланишлик ҳавойи нарсага ёқмайди да. Доим улпачиликда. Қанақа одам деб қўяди бунақа одамда? Чиройли, термин бор у. Қанақа? Шинаманда, ҳа, биласиз екан а? У шинаманда одамда дейди, мана шу тўрттаси бўлса ҳам, олти юз грамм пули бўлса ҳам ош йейишади дейди. Шинаманда одамлар дейди. Вой, таърифни қаранг. Шинаманда бўлгин келиб кетади, ҳали гапни ешитиб туриб.
Биродар, бунақа йиғинлардан қоч. Хатоларинг учун йиғла. Тилингни тий. Уйинг сени сиғдирсин. Ҳа. Уйда ўтириш ҳам осон емас. Бучи, ҳалиги иш йўқлигидан, пул йўқлигидан сиқилганидан ўтириш емас. Кўчадаги ишини қилиб, ҳаёти учун керак бўлган, маишати учун керакбўлган ҳамма ишни қилиб қўйиб, бекорчи вақтда кўчада ўтказмаслик ҳақида гапиряпмиз.
Енди ҳамма ёғи ўрнида бўлиб туриб, бекорчи вакдда кўчада юрмай уйни ўтиришлик ҳам осон емас! Кимга осон емас, биласизми? Уйида ўтириш кимга осон емас. Ана шу мазза бемаза ўтиришларга ўрганиб қолганларга, шинавандаларга, қалби мана шу лағу беҳуда сўзларга ўрганиб қолган одамга, уйда ўтира олмайди. Бир ҳожи акамиз айтиб берган еди. Бу кейинги дарсларда айтишим керак еди, айтиб қўявераман. Йетмиш дан ўтган ёши дейди. Кўчада дўкони бориб, шу ҳожи акамиз ўтирсак, ўтиради дейди келиб, пешингача. Пешинга ўн минут қолганда секин туради дейди, йўқ бўлиб қолади дейди. Биз намозни ўқиб қайтиб келсак, ўтирган бўлади дейди. Йетмиш дан ўтган одам.
Тушунаман дада. Уйда ўтира олмайди. Кўчада гаплашиб ўтиргани тоқати бор, лекин намозга озод деган пайтда беш минут йўқ бўлиб қолади бурун дейди. Намозни ўқииб чиқсак ўтирган бўллади дейди. Шунақа улфатлардан қочишлик керак. Бир киши дўстига айтяпти. Қандай қилиб уйда ўтирасан? Қандай ёзғизликкача дейсан? Қандай ёлғизликка чидайсан деса, дўстлар жавоб беряпти. Диққат қилинглар.
Ёшлигимда бундан ҳам қийин нарсага сабр қила олардим. Нима еди у? Одамларни орасида ўтирардим, гапирмай сукут сақлардим. Борми? Мана шу жим ўтиришлик ҳам, кам гапиришлик ҳам, Аллоҳ Таолони берган бир табиатида. Кимдир табиатан сергап бўлади. Тинмай гапириб туради. Енди кимдир табиатан кам гап бўлади, жим ўтиради. Ош ўтиб кетади, дарс ўтиб кетади. Индамай ўтиради. Енди сергап одамни жим ўтириши билан кам гап одамни жим туришида ажр бир хил бўладими? Бир хил бўлмайди а?
Енди сизга Аллоҳ қанақа табиат берди, биродар? Жим ўтиришлигингизда ажр шунга яраша бўлади. Ибн Сирин айтади. Ал узлату ибадатун. Узлат ибодатдир. Ёлғиз ўтириш зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасдан, савоблигини ишларига бўлмаса уйда ўтириб, узлатда ўтирган одам ибодат қилай екан бўлади.
Орифлардан бири айтадики, ҳикмат ўн қисмдан иборат. Ҳикмат ўнг қисмдан иборати. Тўққизтаси сукутда, биттаси узлатда. Тушунарлими? Саломатлик, ҳикмат, илм, маърифат ўнта нарсада. Тўққизтаси жим ўтиришда, биттаси узлатда . Ёмонлар билан бирга бўлиш, уларга аралашиб қолиш, бу ўзингни ўзинг қатл қилиш дегани. Уларга қўшилиш, бунақа одамларга қўшилиш, нақд хатарни ўзи. Хотиржамлигинг билан нафсингни беҳаловат қилишингни нақд ўзи. Агар миш мишчилар, фитна тарқатиб юрадиганлар билан бирга бўлиб қоладиган бўлсанг, ажалинг йетмасдан туриб йетти кун бурун ўласан. Истади билла? Лав хоражу фику маза дукум ила хобала. Агар улар сизларнинг орангизларда чиққанида ҳам, сизларга ортиқча зиён бўлган бўлар еди. Ўша мажлисга боришингдан сенга фойда йўқми, на дининг, на охиратингга бормай қўявер.
Одамларни орасида бўлиш учун, уларга ёқиш учун, табиатингга тескари бўлган, ўзингга ёқмайдиган ишларни қилиб, бошқаларни рози қилганингдан кўра, уйингда ўтирганинг яхши. Маъқулми? Ёлғиз қолмасанг биродар ҳеч қачон ўзингни фикрингни ешитмайсан, ўзингни овозингни ешитмайсон. Ал вияъҳ дату ҳайъурум мин рўфийқи сув. Ёмон улфатдан кўра ёлғиз ўтиришлик афзал бўлади.
Ёмон улфатга қўшилгандан кўра ёлгиз ўтиришга афзал бўлад. Хуллас, биродар, сендан ягона талабим шуки, ишингни қараб қил, қадамингни ўйлаб бос. Агар яхшилик бўлмаса кўчага чиқишинг, уйингда ўтир. Аммо қилмоқчи бўлган ишинг савобли бўлса, хайрли бўлса бу бошқа нарса, унда одамларга аралашёвур. Шундай қилсанг, қалбинг ўзингга қайтади, вақтинг исроф бўлмайди, умринг зойи кетмайди. Шундай қилишинг тилинг ғийбатга қалбинг исрофга кирмайди. Қулоқларинг бемаъни гапга тўлмайди, қалбинг ёмон гумонлар билан банд бўлмайди. Ким буларда синаб кўрса билади ҳақиқатлигини.
Ўзини хом хаёллар ортига миндирганлар бор. Бекорчиликда ўзларига ҳунар қилиб олган одамлар. Ўтириб, одамларни муҳокама қилишда касб қилганлар бор. Бунақалар билан хайрлашиб қўявер. Бунақалар ёмон суҳбатдош дейилади. Пайғамбаримизни биласизларми? Яхши ҳамсуҳбат билан ёмон ҳамсуҳбатни нимага ўхшатганлар. Яхши ҳамсуҳрат худди мушка, анбар, атир сотиб юрадиган атторга ўхшайди дейдилар. Кўтариб ўтиб кетаётганда, бир одам сотиб олиб фойдаланади, бир одам сота олмаса ҳам ҳидидан фойдаланади. У мазза қиласиз. Яхши ҳам суҳбат мана шу мушук сотадиган одамга ўхшайди. Енди, ёмон ҳам суҳбатчи. Темирчини босхонага дам уродиган одамга ўтиб кетади. Олдига келсанг, ё кийимингни куйдиради, ё кийиминг куйдирмаса, бурнинга анақа тутунни саслиғи тегади.
Бундайлар биродарлар нафсни, хоҳишни истакларига муккасидан кетган пасткаш кимзалар бўлади. Бунақалар Аллоҳни сўзини айтсангиз ешитмайди. Қўй дейди, қўй дейд. Буларга бир Аллоҳни еслатсанг, қиёматни еслатсанг, савоб гуноҳни гапирсанг, ҳазилга олади, масхарага олади. Аллоҳ Таоло нима дейди бунақалар ҳақида? Истар билла, фалат, обду маъҳум. Вала тақуду маъҳум хатта яҳудуфи ҳадитҳин ғойри иннакум ида мислҳум.
Бунақа одамлар билан бирга ўтирманглар. То бошқа гапга ўтмагунларича, ундай кимсалар билан бирга ўрганманглар. Модомики шунақа ножойиб гапни гапирса ҳам бирга ўтирибсизларми? Демак, сизлар ҳам шак шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Биродар, Аллоҳ азза ва жалла агар сендан бирор нарсангни олиб қўйса, билгин ки, уни ўрнига ундан яхшироқ нарсани беради. Аниқ ишонгин. Сендан бир нарсангни олуб қўйди, демак Аллоҳ сенга бундан яхшироғ нарсани беради, Аллоҳ ҳеч қачон қарздор бўлиб қолмайди. Ўзи сендан олиб қўйилган шу нарсани ким берувди сенга ўзи? Аллоҳ берувдими? А? Хотиржам бўл. Олиб қўйдими? Демак, ўрнига бир нарса беради. Бу билан сени синамоқчи Аллоҳ. Фақат сен мана шу бошингга келган макруҳ ишга рози бўл, шукур келтир ва савоб умид қил. Шунда ундан яхшисини оласан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана ҳадис ҳудусийда роббисни ривоят қилиб айтади. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло айтадики, ман аҳод то ҳабиба тайҳий, фасодаро авот тўҳ у минҳум ал жаннат. Қайси бир бандадан икки ҳабибасини олиб қўйсам, иккита кўзини олиб қўшам, яъни кўр қилиб қўйсам. Бас, сабр қилса, у иккисининг ўрнига жаннатни еваз қилиб бераман. Ё аллоҳ, бу кўзни ўзи берувди. Наби саллаллоҳу алайҳи васалламни олдига бир киши келиб, ё расулуллоҳ, дуо қилинг, иккала кўзим очилсин, кўр одам еди. Пайғамбаримиз айтдилар, хоҳласанг дуо қиламан, очилади. Хоҳласанг сабр қиласан, жаннат сеники бўлади деди. Ҳалиги одам иккинчисини танлади. Фараз қилинг, агар кўзим очилсин деб дуо қилганда нима бўларди? Олтмиш йил яшарди, йетмиш йил ёшарди, ўлар еди. Лекин жаннатни кафолати бўлармиди? Демак аллоҳ таоло сиз билан биздан бизга ёққан бир нарсани олиб қўйса, бизга ёқмайдиган бир нарсани бериб қўйс а, билингки, бу сиз билан биз учун аллоҳ таолонинг инъоми. Агар рози бўлсак, шукур келтирсак, савоб умид қилсак. Яна Аллоҳ азза ва жалла айтади, ҳадис қудуқсийдан.
Ман салабту софий яҳу мин аҳли дуния. Қайси бир бандадан унинг шу дунёдаги дўстини олиб қўйишсам, яқин дўсти вафот етди. Аллоҳ олиб қўйди. Фимма ихтасаба авот тухум минал жанна. Мана шу яқин дўстидан ажраганлиги учун Аллоҳдан савоб умид қиладиган бўлса, Аллоҳ унга мана шу дўстини евазига жаннатни беради. Роббимизни меҳрибонлигини кўряпсизларми? Ей Худо, мен сенга нима ёзувдим, ей Худо, қайси қилган гуноҳим учун, акалар, бу куфрони сўзлар. Бу куфрга олиб бориб қўядиган сўзлар, еҳтиёт бўлишлик керак.
Гоҳида Аллоҳ бир бандани ана шу кўзини, қалбини қувончи бўлган фарзандини олиб қўяди. Мусибатми? Мусибат. Шунда Аллоҳ Таоло фаришталарга айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ва ида, ида мата ва алайҳдул абдий. Агар бир банданинг фарзанди вафот етса, қол аллоҳу азза ва жаллил илмалайикатий. Аллоҳ азза ва жаллам малойикаларга айтади. Қобатум волада абдий малойикаларга мени бандамни боласини қабул қилдингларми? Фаяқулунан ҳам, улар ҳа дейишади. Фаяқулу қобатум самаротафу адийҳи. Уни дилини мевасини қабул қилдикларми? Улар ҳа дейди. Фаяқулу мада қола абдий. Бандам нима деди? Фаришталар айтади, ҳамид ака востаржага. Сенга ҳамд айтди ва истеъжо қилди. Инналиллаҳи ва иннилилаҳи рожиун деди. Фаяқулуллоҳу азза ва жалла, у буни ули абди байтан фил жанна ва саммуҳу байтал ҳамд. Бандамга жаннати бир уй бино қилинглар ва уни ҳамд уйи деб номланглар деди. Термизий ривоят. Кўзини олиб қўйса, Аллоҳ жаннатни беряпти.
Дунёдаги яқин дўстини олиб қўса, Аллоҳ ўрнига еваз қилиб жаннатни буряпти ва кўзини қувончи қалбини чечаги бўлган фарзандини Аллоҳ жонини олиб қўтганда, банда, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳни қазоси, инналиллаҳи ва инналилаҳи рожиун деб рози бўлса, сабр қилса, савоб умид қилса, жаннат еваз қилиб бериляпти биродарлар.
Хўп, бу йерда кўзи йўқолди биттасини. Биттасини яқин дўсти йўқолди, биттасини фарзанди йўқолди. Енди ундан йенгироқ мусибатлар бор. Инналлоҳу азза ва жала яқул ида биталайту абдулла мина ибади муъминан, фаҳмидани алами абдулла айтуҳу, фа иннаҳум мин маължааҳи каёнми валадаътуҳу уммуҳу минал хатояҳ.
Аллоҳ азза ва жала айтади, агар мўмин ҳолдаги бандаларидан бирини касалликка мубтало қилсам, мусулмон бандамни касалига мубтало қилсам, у мен берган мана шу касалга шукур қилса дардга, модомики тўшагида бўларкан, хатоликларидан онаси туққан кунидагидек бўлиб туради деяпти. Тушуняпсизми? Сизга айтган касал, сиз агар унга бу мусибат, сизга дард берди, соғлигингизни олиб қўйди, уни евазига нима деяпти? Гуноҳларингни каффорат қиламан деяпти. Бир нарсангизни олсанглар Аллоҳ ўрнига бир нарса беради. Иймонингиз комил бўлсин биродар.
Яна давом етади Аллоҳ Таоло. Ана қойяту абдеҳада мен бандамни бунга боғлаб қўйдим, яъни тўшакка боғлаб қўди. Ўрнидан тура олмайдиган дард бериб қўйди. Бир одам аллоҳ таоло дард берди да, ётиб қолди. Ўрнимдан тура олмайди, қимирлолмайди, тўшакка михланиб қолди. Мубтало бўлди. Енди Аллоҳ Таоло айтяпти фаришталарга, мана шу бандам соғлом бўлган пайтда, унга қанақа ажир савоблар ёзиб қўйган едим. Ҳаммасини беринглар дейди.
Гуноҳ қилмайди, ётибди, савоб қила олмайди ҳам ётибди. Лекин мана шу кунига рози бўлганлиги учун, Аллоҳ уни соғлигини олиб қўйгунлиги учун еваз қилиб, соғ бўлиб юрганда қанақа савоб қилиши мумкин еди? Шуларда ҳаммасини бериб қўйинг деяпти. Биродар хотиржам бўл. Роббинг сендан бир нарсани олиб қўйган бўлса, уни ўрнига ундан яхшироқ нарсани беради. Бу бизни еътиқодимиз. Шунинг учун устингга келган мусибатга, афсус чекма. Мана шу мусибатни тақдир қилган Зот, Аллоҳ азза ва жалани ҳузурида биродар ажр бор, жаннат бор. Енди мана шу устингга келган мусиқа, сени қўлингдан бир яхшиликни кетишлиги, шу мусибат сени Аллоҳ дейишга ундадими? Роббим дейишга чақирдими, демак бу сени фойданга бўлди. Чунки биродарлар, айрим одамлар устига мусибат келса, ёки бир яхшилигидан ажраб қолса, пулидан ажраса, боласидан ажраса, соғлигидан ажраса, бу мусибат уни Аллоҳга яқин қилмасдан узоқ қилиб юбориши ҳам мумкинда.
Тўғрими? Ўшанинг учун касал кўргани борган пайтда бир одам Аллоҳ сабр берсин. Иншааллоҳ гуноҳларга каффорат. Аллоҳ таоло бундан каттароқ хайрияларни беради, дейиш керак, кўнглини кўтариб кетиш керак. Имому Табароний роҳимаҳуллоҳ мўлжалламизу саҳрида уч кун касал бўлиб ётишлик, гуноҳлардан тозаланишлик, онадан янги туғилгандай бўлиб оёққа туришликка сабаб бўлади, маъносида қуйидаги ҳадисни келтиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ида маридал абду салат ат айям. Агар бир банда уч кун бемор бўлса, касал бўлса, хоражамин зулубийҳи кайявми валадад ҳу уммуҳум. Уч кун касал бўлиб ётса, худди гуноҳларидан онасидан туғилган кундек пок бўлиб чиқади. Гуноҳларидан онасиидан туғилган кундагидек пок бўлиб чи қади. Уч кун оромизни олиб қўйди да Аллоҳ Таоло. Уч кун тинчлигингизни, уч кун соғлиғингизни олиб қочди да. Ухлаб олмадингиз, қийналмадингиз, безовта олдингизми? Ўрнига Аллоҳ Таоло нима беряпти? Каффоратни беряпти гуноҳингизга.
Шунинг учун мусибатлар йўлиққан, бало офатларга учраган ўзининг авлиёларини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ширдавс жаннатида икром қилади. Астайду билла, ассалому алайкум, бима сабартум. Фанямма уқубат дар жаннатга кирганларида уларга айтилинади. Сабр тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли, енди бу жаннатларда сизларга тинчлик осойишталик бўлган.
Сабр қилганинглар учун. Шу обил имондан келтирилади. Мен маридо лайлатан, ким бир кеча бемор бўлса, фасобаро. Борот бия биҳа аниллаҳ. Бир кеча касал бўлди, сабр қилди ва рози бўлса Аллоҳ Таолодан. Хоражам мин зилубихи каял меваладад ҳу умму ҳу. Гуноҳларидан худди онаси туққан кунидек пок бўлиб чиқади.
Иккала кўзини олиб қўйса, рози бўлмаса, шукур келтирса, савоб умид қилса, Жаннат бор. Яқин дўстини олиб қўса, сабр қилса, рози бўса, шукур келиб турса, жаннатбор. Боласини олиб қўйса, сабр қилса, шукур келтирса, рози бўлса, Жаннат бор, ҳатто соғлигини олиб қўса, енасидан туғилгандай покиза бўлиб чиқади деяпти. Демак, Аллоҳ Таоло бир дард берганда мўмин бандасига, унга яхшиликни берибди да.
Биз устимизга келаётган макруҳ нарсалар, мана шу мусибатларни евазига, устимизга келадиган бошқа бир яхшиликларга қарашимиз керак. Истайду биллаҳ, алладина идҳа асобатҳун мусибатҳун қолу инналиллаҳи ва инналилоҳи рожиун. У шундай бир Аллоҳнинг солиҳ бандаларики, уларнинг устиларига мусибат келганида нима дейишади? Инналиллаҳ, албатта биз Аллоҳнинг мулкимиз ва инналилоҳҳи рожиун ва албатта Аллоҳнинг ҳузурига қайтиб борамиз дейди. Енди Аллоҳ айтяпти улар ҳақида. Улар ака алайҳим салавату ми роббиҳим ва раҳмат. Ана ўшаларга Парвардигор томонидан саловат, мағфират ва раҳмат бор. Ва ула ака ҳумул муҳтадун ва ана ўшалар тўғри йўлни топган кишилар. Маъқулми? Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйдими? Рози бўл. Шукур келтир. Савоб умид қил, Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани беради.
Шунинг учун мусибатга учраганларга табриклар бўлсин, агар иймонида собир рози, шокир ҳолда турса, бало офатларга дуч келганларга бу башорат муборак бўлсин. Агар рози бўлса шукур келтирса, савоб умид қилса. Чунки бу дунё умри қисқа биродарлар. Уни хазинаси ҳам, ҳузул ҳаловати ҳам паст. Охират ҳам яхшироқ, ҳам боқийроқ.
Ким бу дунёда бир мусибатга учраса, агар биз айтгандек рози бўлмаса, шукур келтирсак, собир бўлса, албатта мукофотини олади. Ким бу дунёдан машаққат чекса, у дунёда албатта роҳатни топади. Аммо мана шу ҳақиқатдан узоқ бўлган, фақатгина дунёдаги ҳаётни ўйлаган, охиратни есдан чиқарган, дунёга ошув бўлганлар, дунёга суянганлар, булар дунёдан насибаси тугаб, ундан роҳатлари узилиб тўхтаб қолиши уларга оғир бўлади. Уларни қалбига қаттиқ ботади. Нима учун?
Чунки охиратдан умиди йўқ буларни. Охиратдан умид йўқ. Шунинг учун мусибати катта бўлади, қийинчилиги улкан бўлади. Нима учун? Улар рози бўлмади, шукур келтирмади, савоб умид қилмади. Ей Худо, қайси қилган гуноҳим учун деди булар. Ей Худо, мен сенга нима ёзувдим дейди. Чунки бунақа одамлар фақат оёғини тайини ўйлайди. Фақатгина ўткинчи, арзон, паст бўлган, шу дунёдан бошқа нарсани кўришмайди. Шунинг учун бошига мусибат келган, бирор нарсасини йўқотган инсон аниқ билсин. Еваз Аллоҳъдан. Еваз Аллоҳъдан.
Аллоҳ бир нарсангни олдими, ундан кўра яхшироқ нарсани сенга беради. Мусибатга учраган биродарим, қарагин да, натижа қандай бўлди? Фадури ва байнаҳун бесурин лаҳу бабун ботинуҳу фиҳир роҳма ва доҳирҳум инқибалиҳил адаб. Сўнг улар билан мўминларнинг ўртасига дарвозали бир девор урулурки, унинг ичида раҳмат, жаннат, ташқарисида, олдида еса азоб дўзах бўлур.
Аллоҳни ҳузуридаги нарса ҳам яхшироқ, ҳам боқийроқ, ҳам буюк, ҳам олийроқ. Биродар, роббинг сендан сенга ёқадиган бирор нарсани олиб қўйса, аниқ ишонгинки, ўрнига Аллоҳ ундан кўра яхшироқ нарсани беради. Агар рози бўлсанг, шукур келтириб, сабр қилиш еса бўлади, аниқ билгинки, Аллоҳ Таоло билан бирга бўлсак осон бўлади. Аллоҳ Таолога бўлган имонинг билан сени сабринг комил бўлади. Ҳақиқий собир банда бу мўмин банда бўлади. Имони қанча комил бўлган сари, кишининг сабри ҳам, собилиги ҳам шунча комил бўлади. Истади билла. Вос бер, вама собрука илла билла. Аллоҳ Таоло айтади, сабр тоқат қилинг. Ёлғиз Аллоҳ ёрдами билангина сабр қилишга қодир бўлурсиз. Мана айтдик, Аллоҳга имони комил инсонни сабри ҳам комил бўлада. Сабр нима еди ўзи?
Сабр шикоят қилмасдан яшашлик. Сабр дегани шикоят қимаслик. Аллоҳ берган кунга рози бўлишлик. Аллоҳ беркан кунга қаноат қилишлик. Чунки сизга ёқмаётган шу кун бундан баттарроқ бўлиши мумкин еди. Мана шу нарсани ўйланг, шукур қилинг, рози бўлинг. Инсон Аллоҳ билан бирга бўларкан, сабрли бўлишлиги осон бўлади. Сабр биродалар инсонни бахтга, саодатга олиб борадиган муҳим сабаблардан биттаси. Сабарга, сабабга биродалар ҳар куни муҳтожмиз. Ҳар лаҳзада муҳтожмиз!
Енг катта сабр Аллоҳнинг сабри. Енг катта сабрни Аллоҳ Таоло қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ҳеч бир киши ешитган мусибатига Аллоҳдан кўра сабрлироқ емас. Кофирлар Аллоҳнı хотини бор дейишди. Боласи бор дейишди, Аллоҳнı ҳақорат қилишди. Аллоҳ сабр қилди бунга. Сабр қилди, уларни ризқларини қолдирмасдан ато қилаверди. Демак, биродарлар, сабр қилишдик. Бу мўминда топиладиган енг улуғ сифатлардан.
Ҳаммамиз билган аср сураси. Вала аср иннал инсон ала фий ҳуср. Роббимиз субҳанаҳ ва таоло айтяптики, асрга қасам, қасамки, инсон зоти бор, дунёга келибди, зиёнга кирибди. Қасам билан айтяпти. Дунёга кирдинг, зиёнга кирдинг. Фақатгина тўртта сифат егалари бу зиёндан омонда. Иймон, солиҳ амал, бир бирини ҳаққа чақириш ва охиргиси сабр. Чунки сиз иймонингиз бўлса, солиқ амалингиз бўлса, бир бирингизни ҳаққа чақирсангиз у, аммо мана шу ишларни йўлида келадиган машаққатга сабр қилмайдиган бўлсангиз, бу амаллар фойда бермай қолади. Сабр биродар, охиргиси.
Буюкларни ҳаётига қарайдиган бўлсангз, уларни ҳаёти худди ана шу бало, мусибатлар, мусобақалашадиган бир майдонга ўхшайди. Битта бало, битта мусибат кетмасдан туриб иккинчисини бостириб келган. Булар ўзларига сабрни қалқон қилиб олишди, Аллоҳга бўлган ишонч билан ўзини ҳимоялашди. Улуғ инсонларни йўли шундай еди. Қийинчиликларни йенгишган, мушкулларни йерга ташлашган, шу билан ғолиб бўлишган.
Астадибиллар, восибир алама асоб ака, иннадалика мин азмил умур. Сизга йетган балоларга сабр қилинг. Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиқроғидир. Енг улуғ ишлардан биттаси. Устингга бир қийинчилик келса, биродар, мусибат келса, ишинг фасо бурун жамил дейиш. Юсуф алайҳиссаломни бўри йеб кетди деб акалари Ёқуб алайҳиссаломга ёлғон хабарни олиб боришди.
Ёқуб алайҳи ассалом нима деди? Фасо бурун жамҳил. Ва аллоҳу мустаъано ала мотосипун. Енди мени ишим чиройли сабр қилиш. Сизлар айтаётган ишга, ишда менга Аллоҳдан ўзи нима бўлсин, ёрдамчи бўлсин. Енди нима қила олади? Енди нима қилади? Сабр қилади. Сен ҳам биродар, мени ишим чироқли сабр дегинда, ишингни давом етказовер, сабрингда давомий бўл. Ва яна қайтариб айтамиз, сени сабр тоқат қилишлигинг Аллоҳнинг ёрдами билан бўлади. Парвардигор, сабр қилишликка қувват бер. Рози бўлишликка, қаноатли бўлишликка ўзинг қувват бер деб Аллоҳ Таолога дуо қил.
Фособрун жамил ва Аллоҳул мустаъала матосефун. Фосбир собрун жамила. Бас, чиройли сабр билан сабр тоқат қилинг. Мана енди чиройли сабр қанақа бўлади? Ўйлаб кўрганмисизлар, чиройли сабри қанақа бўллади? Инг демак тишингизни тишингизга қўйиб туришми? Ё одамларга бориб шикоят қилишми? Чиройли сабр қанақа бўлади? Чиройли сабур қийинчиликдан қутилиб кетаман деб аниқ ишониб сабр қилишинг.
Бу ишни охири албатта яхшилик билан тугайди деб ишониб сабр қилишинг. Шу мусибатга сабр қилсам, ажрига ега бўламан деб аниқ ишониб сабр қилишинг, шу мусибатга сабр қилсам, гуноҳларимга каффорат бўлади деб аниқ ишониб сабр қилишинг. Мана шу сабр чиройли сабр дейилади. Қийинчилик биродар, ҳар қанча катта бўлиб кетсин, йўлинг қанча торайиб кетмасин, барибир ғалаба сабр билан бирга бўлади. Сабр билан биргаликда бўлади.
Инна маълу сре, юз ро. Ҳар битта машаққат билан бирга бир қанча йенгиллик бўлади. Ишинг юришмаяпти, битта машаққуд, лекин юртинг тинч, танинг соқ. Кўчага чиқиб бемалол юрибсан. Йенгилликми? Тишинг оғрияпти, қолган аъзоринг соғ, қорни қурсоғинг тўқ, ишинг юриб турибди.
Битта машаққиқатни кўриб туриб бошингга кийиб олмагин. Озгина сабр қил. Ана шу сабрни сабрингни қувватли қиладиган ишлардан биттаси шу янгичиларда борлигига қарашлигинг. Ундан ташқари, ҳар қандай амалнинг савоби қиёмат кунида биродарлар ўлчаб берилади. Масалан, бир вақт намозида уйда ўқисангиз битта савоб бўлса, масжидда ўқисайиз йигирма йетти баравар савоб. Бир сўм еҳсон қилсангиз, Аллоҳ Таоло ўн баробар қилиб қабул қилади. Ёки йетти юз баробар қилиб савобни кўпайтириб беради. Ҳамма амалнинг бериладиган савобини ҳисоби бор. Фақатгина сабрни ҳисоби йўқ. Демак, бу жуда ҳам бир улуғ амал. Астайду биллаҳ, иннама юва фоссоберуни ажраҳум би ғоятиҳ ҳисоб. Албатта, сабр тоқат қилгувчиларга ажр мукофотлари қиёмат кунида ҳисоб китобсиз тўла тўкис қилиб берилур.
Ҳисобланмасдан берилади. Қайси амалнинг савоби? Сабрни. Рози бўлиш, савоб умид қилиш, чиқиб кетаман, гуноҳларимга каффорат, бундан кейин албатта яхшилик бор деб аниқ ишониб туриб сабр қилиш. Мана шу чиройли сабр бўлади. Водо асахмий айтади, хорланаётган бўлсанг ҳам мусибатларга сабр қил. Кўпинча устингдаги мусибатни фойдаси сени хурсанд қиладиган ишлардан ҳам олийроқ.
Мусибатга сабр қилдинг? Ўтиб келса хурсанд қилади сени. Тугаса. Лекин мусибат кетгандан кейин, уни орқасидан қанақа катта фойда келишлигини сен билмайсан. Кўпинча устингдаги мусибатни фойдаси сени хурсанд қиладиган ишлардан ҳам олийроқ. Чунки кўпикни остида оппоқ ширин сут бўлади. Сени кўзингга кўпик кўриняпти, лекин тагида нима бор? Сути бор. Шунинг учун устингга келган мусибатни билгин ки, Аллоҳ Таоло сени синаш учун берди. Сабр қил, рози бўл, шукур келтир, тагидаги сутига қўлинг йетади. Иншааллоҳ. Умариддин Хаттоб розияллоҳ аниқ айтадики, сабр билан гўзал ҳаётга йетдик. Сабр билан гўозал ҳаётга йетддик. Мана ёши катталарни қаранглар да. Ҳаммаси мана шу етапдан ўтган. Оиласида муаммо бўлган, сабр қилди. Хотинидан бир феъллари, қайсидир феъллари ёқмаган хотинини сабр қилди, бўлди қўлида, бўлмади қўлида йетишмовчилик бўлди, сабр қилдида бўлди. Ким сабр қилса еришади яхшиликка?
Мусиба пайтида аҳли сунна одамини учта йўли бор. Биринчиси, сабр, иккинчиси дуо, учинчиси кенгчиликни кутишлик. Сабр қиласиз, дуо қиласиз ва аниқ ишонасиз, Парвардигор менга йенгиллик беради деб. Аҳли сунна ва ал жамонинг еътиқоди йўли шу. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ким сабр қилса, Аллоҳ унга сокинликни беради. Хотиржамликни беради.
Сабрсизлик ва тушкунликка тушишдан кўра сабр қилиш яхшида. Ё тушкунликка учасиз, сабрсизлик қилиб, ёки сабр қиласиз. Енди ихтиёрингиз билан сабр қилганингиз яхшироқда, мажбур сабр қилганиздан кўра. Пулингиздан айрилдингиз мусибат, фарзандингиздан айрилдиз мусибат. Сизга ёқмайдиган бир мусибат келди. Енди сиз рози бўлиб сабр қилсангиз ҳам кўникиб кетасиз бу ишга. Жазавага тушсангиз ҳам уч тўрт кун ўтгандан кейин кўникиб кетасиз. Ихтиёрингиз билан сабр қилганингиз қайерда ю, мажбур бўлиб сабр қилганиз қайерда.
Ўтиб кетган улуғ инсонларни ҳаётини ўқиб, уларни сабр тоқатларини кўриб туриб, инсон ҳайратга тушасан. Уларни бошига тушган мусибатлар шунақа бир катта бўлди, лекин улар бу мусибатларни худди ўзини бошига тушишган бир томчи сувдақа қабул қилишди. Уларни саботлари тоғдагида. Биродалар, ҳаммага маълум бўлган ҳақиқат. Фақат ўша мусибат келган пайтда буни есдан чиқариб қўямиз. Машаққат озгина вақт давом етади, холос. Машаққот озгина давом етади, ҳозир. Лекин ўша машаққат келган пайтида шу ҳикмат есимиздан чиқиб қолади. Маъқулми? Шуни еслатайлик ўзимизга, ўтиб кетади буниси ҳам. Буниси ҳам ўтиб кетади.
Кейин еса. Юзингда хурсандчилик нурлари, ғалаба қувончи, ютуқ белгилари балқиб туради. Фақат сабр қил. Сабр қил. Ана шу улуғларимизни ҳаётини қарасангиз, бошига бир мусибат келганда, бу балолар қачон устимиздан кўтариларкин деб ётиб олишмаган. Уйга кириб ўтира олмаган. Ана шу машаққатларга қарши сабр билан туриб курашган, осонликча бўйнига ега қўймаган.
Сабр биродарлар. Йенгилликларни очиқ деган калит. Сабр, йенгилликларнини очиқ деган калт. Ким сабр қилса, қадр топади. Сабрнинг мукофоти нима? Муваффақиятга еришишлик. Бало ўз йечими билан келади, агар сабр қилинса. Бало ўзи йечими билан кела агар сабр қила оладиган бўлса. Донишмандлар айтади, битта ёмонлик ортидан кўплаб яхшиликлар бор.
Абу Убайду айтади, билгин ки, сенга мусибат йетиб турган чоғда, сенга йетиши мумкин бўлган бундан ҳам каттароқ мусибат бор еди. Устингда битта мусибат турибдими? Бундан каттароқ мусибат келиши ҳам мумкин еди. Ана шулардан омонда қолганингни ўйлаб шукур қил. Сенга кетган нарсани йенгил сана.
Ҳа бўпти, нима дейди, моторинг устига бериб юборди. Мусибатми? Мусибат. Юмалаб кетмадинг ку жарга қара машинанг билан. Мумкинмиди шу ҳам? Мумкин. Ҳа балонинг отилиб кетди. Тўхтагунингча шайнаб ташлади. Алмаштириш керак. Машина юмалаб кетмадими? Шунинг учун бир мусибат келган пайтда бундан беттароқ бўлиши мумкин еди. Бундан каттароқ нарса бўлиши мумкинда деганда, шу мусибатни устидан фойдадасан сен.
Анушервонни бир ҳикматли гапи бор екан. Жуда ҳам бир ибратланадиган. Қулоқ солинглар да. Анушервон айтади. Дунёни ишлари ҳаммаси иккига бўлинади. Иккига бўлина. Биринчиси, йечими бор ишлар. Иккинчиси, йечими йўқ ишлар. Йечими бор ислар, уни давоси жиддий жаҳд билан ҳаракат қилиш. Енди, йечими йўш ишлар, уни шифоси. Сабр қилиш.
Нима қиласиз енди шу укани енди бор енди. Қиляпсиз, ҳаракат қиляпти, бўлмаяпти, нима қиласизин енди? Нима қиласзин енди? Болангиз машинани бериб столбога урибди. Калитни олиб қўйиш керак еди. Урибди. Енди нима қиласиз? Болани урасиз. Нима қиласан енди? Доллар ўйнаб кетди. Сотиб юбориш керак еди юз сўм бўлганида. Мана енди қанча бўлди?
Бўлиб олди енди жойига, шу нима қилади? Демак шуни Аллоҳ хоҳлаган екан, бўлди. Тугади. Демак, дунёдаги ишлар иккига бўлиняпти биродарлар. Йечими бор ишлар, йечими йўқ ишлар. Йечими бу ишларни қўлингиздан кеча жиддий жаҳд билан ҳаракат қиласиз. Енди йечими йўғ шу ишларга, йечими нима екан? Сабр екан. Шу формула йетади бугун бизгачи? Мана ҳозир сизни юрагингизни сиқаётган ишлар бор еди, каллангизни ғамга солиб турган нарсалар. Мана енди ажратиб олинг енди. Қайсиниси бу?
Ҳакимлар айтади, йечими йўқ мушкуланинг йечими сабр. Йечими йўғ мушкуланинг йеачими сабр. Ким сабрни лозим тутса, албатта ютуққа еришади. Исъҳоқ обид айтади, Аллоҳ Таоло бир бандасини оғир мусибатлардан сақлаш учун гоҳида уни йенгил мусибатлар билан имтиҳон қилади. Катта балодан сақлашлик учун Аллоҳ Таоло кичкинасини беради. Демак, йенгил бўлган мана шу мусибат аслида неъмат екан.
Ким бир мусибатга сабр қилиб, бу муаммодаги Аллоҳнинг тадбиридан рози бўлса, унга мусибат орқасидаги яширин фойдалар очилади. Бузурга меҳр айтади, сабр қилиб нажотни кутиш ҳавас қиларли мақомларга олиб боради. Сабр қилиб наж отни кутиш одамлар ҳавас қиладиган мақомга олиб боради.
Жаннатинглар жаннатга кирганида уларга айтилинади. Астай дебиллаҳ, ассалому алайкум, бемалол собартум ва не амал уқубат дар. Сабр тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли сизларга мана шу жаннатда тинчлик осойишталик бўлгай. Нима учун? Нима қилгани учун? Сабр қилганлиги учун. Аллоҳ Таоло Қуръонда Олий Имрон сурасида айтади, истадвиллар.
Я айю ҳалладина аману исбиру ва собиру ва робиту ваттақуллоҳа лаъаллакум туфлихун. Ей мўминлар, сабр қилинглар ва сабрни тоқат қилишда устун бўлинглар. Ҳамда доим ҳозир бўлиб туринглар, Аллоҳда қўрқинглар, шунда шоят нажот топсанглар. Нажот топишликка шарт қилинаётганда биродарлар сабр тоқат биринчи навбатда айтиляпти. Сабр тоқат қилганга нажот бор, икки дунёда.
Биродар, сабр қил. Албатта нажотга еришасан. Бу Аллоҳни ваъдаси. Чиройли сабр қилишлик инсонни саодатга олиб боради. Чиройли сабир қилиш қанақа бўлади? Қийинчиликдан қутилишга аниқ ишониб сабр қилишинг. Ишингни охири яхшилиги билан тугашига аниқ ишониб сабр қилишинг. Мусибатга сабр қилсам, аниқ ажрага ега бўламан деб ишониб сабр қилишинг. Гуноҳларга кафолат бўлади деб аниқ ишониб савол қилишинг, чиройли сабр бўлади.
Фасобун жавил, бизни ишимиз, енг аввал қилинган гуноҳлар учта. Кибр, хирс, ҳасад. Кибр шайтондан бўлди. Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди. Мен ундан яхшиман деди. Кибр биринчиси. Хирс. Одам алайҳи ассаломдан бўлди. Аллоҳ азза ва жала мана бу мевани йема деди. Одам алайҳиссалом хирс қилди, йеди, жаннатдан қувилди. Ҳасад қобилдан бўлди. Укаси ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлиб, ўзиники қабул бўлмаганида ҳасади келди да, мен сени қатл қиламан деди.
Қолган ҳамма гуноҳлар мана шу учта гуноҳдан сув ичади. Биздан содир бўла екан ҳамма гуноҳлар, мана шу учда гуноҳдан қувват олади. Томири шу. Ана шу учала гуноҳни жиловлай олган одам, гуноҳларни жуда кўпидан тийилишлиги осон бўлади. Модомики инсоннинг саодатини йўқ қиладиган нарса, гуноҳ бўладиган бўлса, гуноҳ инсонни бахтсиз қиладиган бўлса. Биз бугун дарс қилаётганимиз ҳасад, ана шу гуноҳларнинг енг катталардан биттаси. Енг биринчи содир қилинган гуноҳларнинг биттаси. Ҳасад.
Биродар, саодатли бўлмоқчимисан? Ҳасад қилма. Ҳасад нима? Аллоҳ Таоло бир бандага берган яхшиликни унда йўқ бўлишини хоҳлашлигингиз. Сизга ўтиб қолишини хоҳлашлигингиз. Бу ҳасад. Аммо Аллоҳ Таоло бир бандига бир неъматни берган бўлса, у неъматни унда йўғ бўлмасдан, сизда ҳам бўлишлигини хоҳлашлиги бу ҳавас дейилади. Ҳавас қилиш мумкин, аммо ҳасад қилиш мумкин емас. Ҳасад биродарлар суягини йемирувчи касалга ўхшайди. У сурункали дард, жасадни фасодга учратади. Айтиладики, ҳасадгўйга роҳат йўқ. Ҳасадгўйига роҳат йўқ! Ҳасадгўй мазлумни кийимини кийиб олган золим. Дўстни кийимини куйиб олган душман. Ҳасадгўйни доим фақир бўлади. Ҳасадгўйинни дам олиш куни бўлмайди. Ҳасадгўюнни байрам куни бўлмасди. Демак ким ҳасадгўй бахтли бўлмайди?
Ҳасадгўйини кўчасига байрам келмайди. Ҳасадгўйда аниғига сув оқиб келмайди. Яна айтилади. Ҳасадга қойил, ҳасадга офарин, ҳасад нақадар одила, у авваламбор ўзини егасини ўлдиради. Ғийбат қилсанг зарар йетказасиз бировга, обрўйин тўкасиз. Урсангиз ишини синдирасиз, зарар йетказасиз. Аммо ҳасад қилсангиз, сиз ҳасад қилаётган одамга ҳеч қандай зарари йўқ, уни зарари фақатгина ўзингизга бўлади. Ўзингизни ўзингиз ичингиздан йемириб тугатасиз. Ҳеч ким айтмайди мен ҳасадгўйман деб.
Демак, авваламбор ҳасадгўйни бу ҳасади ўзини ўлдиради. Шунинг учун биродар авваламбор ўзимни қолаверса, сени мана шу ҳасаддан қайтараман. Агар биз ҳасаддан омонда бўлсак, ҳаётимиз осуда бўлади. Шунинг учун бошқаларга раҳминг келмасдан, дўстим, ўзингга раҳминг келсин, ҳасад қилма. Агар ҳасад қилсанг нима бўлади, биласанми сенга? Танийни ғамга ботириб қўясан, ғам қайғуни қонинг билан суғориб қўясин, кўзингни уйқусини бошқаларга бўлиб берасан.
Сиз ҳасад қиладиган одам янги машина олибди. Кириб келади, кўриб қолди, уйга кириб кетаётганини. Тамом, уйқу йўқ. Ертамангача нима бўласиз? Бўғиласиз. Ҳа, фалончи бир нарсага еришибди. Ўғлим анақа бир нарсани ютиб кетди. Ҳа, сизни болангиз ютгани йўқ. Ҳасад қиляпсиз. Ҳасадга уйга келганда свет ўчиб қолмасин да.
Телефонни батракасига ўтириб қолмасин ҳа, ҳасадга уйда. Чунки ўша телефон билан, телевизор билан овора бўларди да. Енди ўша свет ўчиб қолса нима бўлади уни уйида? Жанжал бўлмайди, ичида бўлади жанжал. Ҳасадгўй одам ўтни баланд ёқиб қўйиб, ўзини ичига ташлаб куйдираётган одамга ўхшайди. Ўзи ёқиб ўзини куйдиради.
Инсонни қалбидаги қўрқувни, ғам андуҳини, сиқилишликни, беҳаловатлик келтириб чиқарадиган касал ҳасад дейилади. Ҳасад одамни осойишталигини, хотиржамлигини барбод қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ҳасаддан сақланинглар. Чунки ҳасад яхшиликларни, савоб амалларни. Худди олов ўтинни йеб тугатгандек йеб тугатади дедилар. Қаранг ўзи қийналиб топган озгина савобингизни ҳасад қилишлик билан савобни йўқ қилиб юборасиз.
Темирни занг йеб битирганидек, савобли амалларимизни ҳасад йеб битиради. Керакми бизга? Қаранг, ҳасад фақат егасига зарар қилади да, бировга зарар қилмайди. Биласанми биродар, ҳасадчини муаммоси, мусибати нимада? У Аллоҳни тақдирига норози одам. Ўшанинг учун ҳасад қиляпти.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг адолатида таъна қилаётган, шариат ишларида Пайғамбаримизга беадаблик қилаётган одам. Яъни Аллоҳ унга шуни берибди. У Аллоҳни хоҳиши. Сенга бермабди. Бу ҳам Аллоҳни хоҳиш. Сен Аллоҳни тақдирига норози бўляпсан. Енди норози бўлган одам албатта бахтсиз бўлади. Йигитлар, ўнг қулоқ, сўнг қулоқ ешитиб олайлик. Рози бўлсангиз сиз бахтлисиз. Иймондан кейин. Рози бўлсаиз сиз бахтлизиз.
Ҳасад ҳаётни ҳамма кўчасида, майда икир чикил ишлардан тортиб, енг баланд чўққиларгача бўлган ишларда ҳасад бор. Уста устага ҳасад қилади. Савдогар савдогарга ҳасад қилади, муаллим муаллимга ҳасад қилади. Ҳасад қилма биродар. Чунки уни устида Аллоҳни фазли турибди, сени устингда ҳам нима турибди? Аллоҳни фазли турибди. Ҳасад қил ма биродар. У ўзини ризқини йеяпти.
Ҳасад ҳақида бўлмаяпти. Ҳасадгўй бўлмаслик ҳақида бўляпти. Чунки бизни силсалар дарсларимиздан мақсад, нима қилсак саодатли яшаймиз, деган саволни жавобини қидиряпмизми? Ҳасадни ёмонлигини ҳамма билади. Енди агар сен ҳасадгўй болсанг, бахтли бўлмайсан дегани. Ҳасадгўш инсон, демак, Аллоҳни тақдирига норози одам. Норози одам ҳеч қачон бахтли бўлибмайди. Чунки бахт бу розилик демакдир.
Инсон Аллоҳ уни жасадига бир дард берса, касал берса, шу касал туфайли Аллоҳ уни гуноҳларини кечиради, даражаси кўтарилади. Аллоҳ ундан рози бўлади. Устингизга келган дард учун ажр оласиз. Аммо ҳасад шунақа бир дард, шунақа касалликки, уни чекканингиз учун сизга ажр йўқ, гуноҳларингизга каффорат йўқ. Чунки буёғдаги бошқа касалларни Аллоҳ Таоло тақдир қилди, келди ишингизга. Сизни ихтиёрингиздан ташқари касал бўлдингиз. Аммо ҳасад сиз ўзингизни ихтиёрингингиз билан ўзингизга чақириб олган касал. Ўшанинг учун бунга ажр йўқ.
Ҳасадга у киши ўлгунича ҳасад қилади. Ёки у ҳасад қилаётган одам ўша яхшиликлардан маҳрум бўлгунча ҳасад қилади, биродар. Агар қалбингда очилиб қолган ҳасад ешигини ўзинг ёпиб қўймасанг, бу ешикни ким ёпади? Ким ёпади? Ўлим ёпади. Қалбингда очилиб қолган ҳасад ешиги ўзинг ёпмасанг, ўлим ёпади. Ҳасадгўй ўлиб тинчийди.
Ҳасадгўйдан бошқа ҳар қандай одам билан муроса қилиш мумкин, лекин ҳасадгўй билан емас. Ҳасадгўй бўлма, биродар. Чунки бу ўзингни ўзинг қийнашликдан бошқа нарса емас. Ҳасадгўй қачон рози бўлади, бу биродар? Ё шу ўзида бор бўлган ҳамма яхшилардан маҳрум бўлади, ўзидаги ҳамма иқтидор, қобилиятлар мажбур, маҳрум бўлади, фазилатларда ҳаммасидан узилади. Шунда рози бўларди. Ҳасадгўйсен уни олдида тиз туширсанг рози бўларда. Унгача тинчимайди. Шунинг учун ҳасадгўйни ёмонлигидан. Ҳасадни ёмонлигидан ва ҳасад бўлиб қолишликни ёмонлигидан Аллоҳ Таолодан паноҳ тилаймиз. Ҳасадни сен тарк қилмасанг, у сени тугатади. Қабргача олиб боради. Шунинг учун ҳасадни еътирозли тарк қил. Ҳасад орқали қанақа катта гуноҳлар содир бўлди? Ҳасад ўзини егасига нималарни берди а? Биринчи қотиллик ҳам ҳасад сабабли бўлди. Ёқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари, ўзларининг укаси Юсуф алайҳиссаломни қудуққа ташлашди. Нима сабабдан? Ҳасаддан. Ёқуб алайҳисса ўғли Юсуф алайҳи ассаломни кўпроқ яхши кўрар еди. Шу ҳасад туфайли ўзини укасини қудуққа таклиф қилишга тайёр бўлишди. Биродарлар ўзини жигарини.
Ўзини акасига, укасига ҳасад қиладиганлар ҳам бор. Ей ўлганинг яхши, ўлганинг ярши. Ҳасадни ҳам турлари бор да. Бир ойга зарари йўқ ҳасад бор дейди. Бир ойга зарари бор ҳасад дейди. Аҳли китоблар, яҳудий ва насронийлар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиришидан, уларни нима тўсди? Ҳасад тўсди. Ваҳоланки Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Муҳаммад алайҳи ассаломнинг аломиллари айтилинган еди.
Айтадиган сўзлари, қиладиган ишлари, ҳамма аломатлари бор еди. Лекин нимага иймон келтириши маъда? Ҳасад туфайли. Демак, инсон ҳасад туфайли иймондан ҳам маҳрум бўлиб қолди. Аҳли китоблар ҳақлигини билиб туриб, ҳасад туфайли иймондан юзага уришиб юборди. Иймондан й узага уришиб юворди я? Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ҳасадгўй мендан емас. Ҳасадгўй мандан емас. Бошқа адресларда айтадилар, модомики ҳасад қилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар. Одамларни орасида ҳасад бўлмаса, одамларни ораси яхшилик бўлади. Ҳасад бўлса, бир бирига нисбатан муҳаббат пайдо бўлади. Бир бирига ҳасад қилишмаса, саодатли бўлишади. Биродар, ҳасадгўй бўлма. Ҳасадгўй билиш фақат сен ўзингни бахтсиз қилади.
Ана исмни моликдан ривоят қилган ҳадис жуда кўп айтилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобалар ўтиришган еди. Расулуллоҳ айтдиларки, ҳозир олдингларга жаннатий бир одам чиқиб келади дедилар. Шунда қараб туришувди, соқолларидан таҳорат суви оқиб турган, кавушини қўлтиқлаган бир киши чиқиб келди. Оддийроқ одам. Бу фалончи саҳобалар емас, оддий бир ансорий. Ертаси куни Расулуллоҳ ҳалиги сўзини қайтардилар. Яна ҳалиги одам кириб келди. Учинчи куни ҳам шу гапини қайтарганларида ҳалиги одам кирилиб келди. Шунда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: бу нима иши бор екан бу одамни? Бу Абу Бакр Сиддиқ емас, Умариддин Хаттоб емас, ҳалиги ким бор, Ашарайи Мубашшара бўлган соҳибалардан емас, оддий бир инсон.
Орқасидан бориб, биродар отам билан келиша олмай қолдим. Уч кун уйга кирмайман да мен, ўзимга аҳд қилдим. Шу уч кун сиз билан туриб турсам уйингизда деди. Ҳалиги Ансорий кўнда. Учгача у киши билан бирга ётиб турди. Тунда қиладиган амаллари бормикин, бир садақаси бормикин,бир хос бир зикри бормикин,бирон нима амали бор екан ки, ташқарида ҳамма қаторинглар юради. Лекин Расулуллоҳ уч марта жаннатий одам киради деса, ўша одам кириб келяпти.
Учинчи кун бўлганда ҳам ҳеч қандай ишларни кўрмади. Шунда Абдуллоҳи номер айтдики, отам билан ҳеч қанақа гап ўтгани йўқ ўртамизда. Мен Расулуллоҳ уч марта ҳозир олдингларга жаннатий одам чиқади деганида сиз кириб келганингизни кўрдим. Шунда сизни уйингизда бир қанақа ишингиз бор екан биз билмайдиган, шуни билгани келдим, деганида ҳалиги Ансорий, сиз кўргандан бошқа амалим йўқ. Фақат деди, мусулмонларга, мусулмонлардан бирор кимсага гина кудурат сақламайман. Ҳеч кимга нисбатан унга Аллоҳъдан йетган яхшиликка ҳасад қилмайман деди.
Абдуллоҳ номер айтди, сизни мана шу мақомга йетишилган нарса шу хислат екан, деди. Ҳасадгўй бўлмаслиги шу кишини жаннатий бўлишига сабаб бўляпти. Демак осон иш емас екан а бу? Демак осон иши емас екан а? Кечқурун ётаётганимда биронта мусулмонга нисбатан ғалла ғашлигим йўқ қалбимда ва биронта одамга ҳасад қилмайман деяпти. Бўладими шу нарса? Бўлади. Лекин жуда қийин.
Ақлни гўзаллиги фикр билан, тилни гўзаллигига сукут билан, юзнинг гўзаллиги ибодат билан, сўзнинг гўзаллигини ростгўйлик билан, қалбнинг гўзаллаги ҳасадни тарк қилишлиги билан. Икки кўзинг кўриб турган бўлса, биродар, иккита қўлинг, оёғинг ишлаб турган бўлиса, иккита қулоғинг ешитиб турган бўланса, кимга ҳасад қиласан? Нимага ҳасад қиласан. Ҳасадни зарарлари.
Ҳасад Аллоҳ Таолони ғазабига қолишига сабаб. Ҳасад гўйини қалби ҳасрат билан тўла бўлади. Ҳасад егасининг мартабасини пасайтиради. Ҳасадчини ҳамма ёмон кўради. Ҳасад неъматнинг заволига сабаб бўлади. Ўзингдаги бор нарса йўқ бўлади ҳасад қилаверсанг. Ҳасад катта ёмонликларни манбаси. Ҳасад жамиятни бузувчи бўлган шўхмор. Ҳасад ахлоқсизликнинг аломати.
Ундан ташқари, бу руҳий, маънавий томонлари бўлса, ҳасаднинг зарар томонлари. Енди жисмоний зарралари ҳам бор. Мана шу жасадингга ҳам зарари бор. Сен агар биродар ҳасадга юборадиган бўлсанг, ўзингни танангни тинимсиз дардларга, касалларга рўбарў қиласан. Табиблар айтишади. Ҳасадгўй инсонда қуйидаги дардлар доим бирга бўлади. Ҳасадгўй одамда қуйидаги дардларни доим бирга бўмади.
Истанглар да шу дардларни. Умидсизлик, тушкунлик, ғазаб, нафрат, ошқозон ўпка касалликлари, тери касалликлари. Юрак касалликлари , иммунна тизимини бузилиши. Жигар ўт ишини бузилиши, уйқусизлик, доимий чарчоқ, бел ва бўйиндаги оғриқ, доимий стресс ва тўшакдаги муаммолар. Ўшангача таъсир қилар екан, биродар.
Ҳа мен шунчадан бери укол олиб юрибман еканман. Шу ҳасадни тарқатсам ҳал бўлади, биродар. Чунки айтдик ку, ҳасад шунақа ўтки, фақат ўзини егасини куйдиради. Ҳасад у шундай бир дардки, фақат ўзини егасини қатл қилади. Икки нарса бирга бўла олмайди. Қаноат ва хирс. Инсонда қаноат бўлса, хирс бўлмайди. Агар инсонда қаноат бормаса, доим хирс бўлади. Енди иккита нарса бир биридан ажра олмайди. Хирс ва ҳасад. Хирс ва ҳасод. Бир одам айтади, иккала оёғи ҳам йўқ одамни кўрганимдан кейин, янги туфли кийганларни кўрсам, ҳасад қилмай қўйдим.
Қайтариб берайми? Иккала оёғи ям йўқ одамнн кўрганимданн кейин, янги туфли кийганлардек кўрсам,ҳасад қилмай қолдим. Чунки оёғим бор ку мени, дейди. Биродар, мана шу матоҳларида, дунёни неъматларида ўзингдан юқори бўлган одамларга қарасанг, ҳасад деган нарса доим сенда тураверади. Дунё ишларида, дунё матоҳида ўзингдан пастроқ одамга қарагинда, шунда ҳасаддан қутуласан.
Сен фалончини ойлиги катта деб ҳасад қиляпсанми? Сени озгина олаётган маошинг ҳам ишсиз одам учун катта маблағ. Сен фалончи уйни катталигини кўриб туриб ҳасад қиляпсанми? Сени кичкинагина уйинг ҳам уйсиз одамга кошона ҳангома. Бошқаларда ишини йенгиллигини ҳасад қиляпсенми? Ишсиз юрган одамга, сени қилаётган оғир ишингга неъмат, бойлик. Бировни пулини кўплигини ҳасад қилиб юборсанми? Сени тўплаб қўйган озгина жавғарманг ҳам қарзга ботиб кетган одам учун катта бойлик.
Дастурхони, фалончини тўкин сочин деб уни дастурхонига ҳасад қиляпсанми? Сени фақирона дастурхонинг чи, юртида уруш бўлаётган оч инсоннинг орзуси. Бировга ҳасад қилмаслик учун дунё матоҳида ўзингдан баландларга емас, ўзингдан холи харобларга қарагин. Маъқулми? Жип емасми бу машинангиз?
Седанми? Ҳа, зато пешком, баласавт емас ку. Сиз валасапутда юрибсизми? Зато пешкоммас у. Сиз пешком юрибсиз ми? Ўн одам аравада ўтирибди. Сиз аравада ўтурибсизми, ўн одам ўн саккиз йилдан бери комада ётибди. Қаранг да, сиз қайси томонга қараётганингизга. Шунинг учун ҳасад қилма, биродар. Ўзингдан пастроқ бўлган одамларга қара.
Дарсимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси билан тугатамиз. Модомики ҳасад қилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар. Доимий яхшиликда бўлишини хоҳласанг, биродар, саодат топишни хоҳласанг, биродар, ҳасадгўй бўлма. Ўн тўққизинчи сабаб, ҳасад қилма. Ақулу қовли ҳа да, ва астағфируллоҳ или валакум.