# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 461 of 510
- Section: —
- Duration: 44 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/461
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/9sjP8lnDfcc.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=9sjP8lnDfcc
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/460.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/462.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Совуқ чой ва совуқ овқатга чидаш мумкин. Лекин ҳақиқат йўқолиб бораётган дунёда яшаш қийинлигини тушуняпман. Устоз Абдуллоҳ домла ҳақида тарқалаётган ҳар хил миш мишларга ўз фикримни ёритиб ўтмоқчиман. Устоз Абдуллоҳ домланинг жаннатга ошиқлар деган бир дона маърузалари Ўзбекистонда тақиқланган. Бошқа маърузаларни ҳам, домланинг ўзлари ҳам ҳеч қандай запретда емас. Буни Ўзбекистондаги олим ва бир нечта уламолар исботлаб айтиб ўтишган.

[0:44] Маърузамизни кенгроқ тарқалиши учун, билмаганларга йетиб бориши учун бир дона лайкингизни унутманг. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга бошласин. Пайғамбарларга ва фаришталарга бўлган иймон. Пайғамбаларга, фаришталарга иймон келтиришлик биродарлар ҳар битта мусулмон одамга фарзи айб бўлган нарса. Чунки иймонни ана шу йеттита шарти санаганимизда, пайғамбараларга, фарисчталарига, китобларига қайта тирилишга деймиз. Ана шу йеттиташтадан биттасига киши ишонмаса, кофир бўлади.

[1:21] Йеттадан биттасида шубҳа қилса, кофир бўлади. Бинобарин, пайғамбарларга, фаришталарга иймон келтиришлик сиз билан бизга фарз айин бўлади. Шунинг учун фарзу лозим ерур деб таъкидланди. Аллоҳ азза ва жалла инсониятга уларни Аллоҳни азобидан огоҳлантирадиган ва жаннат билан хушхабар олиб келадиган пайғамбарларни юборганлигига шубҳасиз иймон келтирилишлигимиз керак бўлади. Пайғамбарда биз айтамиз, араб тилида расул дейилади. Ёки набий дейилади. Мана расул ва набий.

[1:57] Бу иккала сўзни ўртасидаги фарқни билиб олишимиз керак бўлади. Расул елчи, вакил каби маънода ишлатилинади. Енди истилоҳий маъноси Аллоҳ Таолодан шариат қилинди ва уни йетказишга буюрилди. Шу одам расул дейилад. Шариатни олди, унга ваҳий келди ва шуни одамларга йетказиш керак. Шу одам расул дейилади.

[2:22] Расулларни рисолатни йетказишликка буюрилганларига ҳақида мана Қуръонда далилни ўқиймиз. Астазибиллаҳ. Алладина юбаллиғуна рисолатилла ва яхшовнаҳу. Вала яхшовна аҳадан иллаллоҳ ва кафа биллаҳи ҳасиба. Улар Аллоҳнинг елчилигини йетказадиган, ундан қўрқадиган ва Аллоҳда бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг ўзи ҳисоб қилгувчиликка кифоядир. Демак, уларга Аллоҳ томонидан рисолат келди, ваҳий келди ва мана шу рисолатни йетказишлиги керак. Шу одамлар расул дейилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга мана Аллоҳ Таоло айтади астадибилла йе айюҳар расул, баллиғма ун зирай илайка мин роббик. Фаинлам тафъал, фама баллағта рисалата. Валлоҳу яъси мукаминан нас, инналлоҳу ла яҳдил қомал кафиринг. Ей пайғамбар, сенга роббингдан нозил қилинган нарсани йетказ. Мана буйруқ. Агар шундай қилмасанг, унинг елчилигини йетказмаган бўласан, Аллоҳ сени одамларнинг зараридан сақлар. Сақлар. Албатта Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.

[3:38] Демак, расулни тушундинг. Унга хабар келган, ваҳий келган, рисолат келган ва уни йетказишликка буюрилган одам расул дейилади. Енди наби чи? Наби сўзи луғатда баланд бўлиш, маълумот, хабар ёки янгилик маъносини билдиради. Истилоҳий маъноси Аллоҳ Таолодан шариат ваҳий қилинди, лекин йетказ деб буюрилмади. Мана шу одам набий дейилар екан. Фарқи нимада бўляпти расул билан набини? Биттасига шу сизга нозил бўлган нарсани йетказинг дейиляпти. Иккинчисига йетказишлик буюрилмаяпти. Шундан келиб чиқадики, расуллик мартабаси набийлик мартабасидан олий ҳисобланади. Шундан келиб чиқадики, ҳамма расуллар набий бўлади, лекин ҳамма набийлар расул бўлмайди.

[4:28] Пайғамбарларнинг ададига бўлган еътиқодимиз. Пайғамбарларнинг қанча келганлигини аниқ маълумоти йўқ, биродарлар. Баъзи асарларда юз йигирма мингта еканлиги айтилинади. Расулулларнинг адади ос, набийларникидан кўра. Қуръони каримда исми зикр қилинган набий ва расулулларнинг сони йигирма бешта. Йигирма бешта. Мана уларни тартиби. Одам, идрис, нуҳ, худ, солиҳ, иброҳим, лут, исмоил, исъҳоқ, яқуб, юсуф, айюб алайҳиссалом.

[5:06] Шу айб Мусо, Ҳорун, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, Аляса, Закариё, Яҳё, Зулкуфул Исо алайҳисалом ва йигирма бешинчиси ва охиргиси Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам. Қуръонда мана шу пайғамбарларнинг исмлари келган айрим оятларини ўқиймиз. Аном сурасида ўн саккизта пайғамбарни исми номма ном келган. Астайдубиллаҳ. Ва тилка ҳужжат уни атайна ҳа иброҳима ала қоми. Нарфа у даражати ман наша, инна роббака ҳакимул алим. Ана ўшалар иброҳимга, қавмига қарши тортишувда берилган ҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак даражасини кўтарамиз. Во ваҳабна ала ҳу ишақо ва яқуба, куллан ҳадайна ва нуҳан ҳадайна мин қобил ва мин дурриятиҳи даъвуда ва сулаймана ва айюба ва юсуфа ва мусо ва ҳарун ва кадалика надзил муҳсиний.

[6:08] Биз унга, иброҳимга, ишоқ ва яқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Бундан олдин нуҳни ҳам ҳидоят қилган едик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни ҳам ҳидоят қилдик, чиройли иш қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз. Ва Закария, ва Яҳя, ва Иса, ва Иляс, куллун минас солиҳин, ва Исмоилаҳ, ва Лясаа, ва Юнуса ва Луто, куллун поддална алала аламин.

[6:40] Ва Закарио, Яҳё, Исо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир ва Исмоил, ал Ясан, Юнус ва Лутна ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик. Аном сураси саксон уч, саксон олтинчи оятлар. Мана енди қолган пайғамбарларни алоҳида алоҳида зикр қилди. Биз ўқиган мана шу учта оятда ўн саккизта пайғамбарни исми келди. Астайрибилла, мана енди қолган пайғамбарларнинг исмлари Қуръоннинг бошқа оятларида келди. Астойрибилла. Ва ила адин аҳоҳим ҳуда. От қавмига биз ўзларининг биродари Ҳудни пайғамбар қилиб юбордик. Ва ила мадияна аҳоҳим шу айба. Мадиян қавмига ўзларининг бирор дарри шу айбни юбордик. Инналлоҳ астофа адама ва нуҳа ва ала иброҳима ва ала имрона ала аламий. Албатта, Аллоҳ Одам ва Нуқна ҳамда Иброҳим ва Имрон авлодларини оламлар узра пайғамбарлиги учун танлади. Ва исмаила ва идрийса ва далкифли кунлун минас собиринг, Исмоил, Идрис ва Зулкуфунни есланг, барчалари сабр қилувчилардандир.

[7:56] Ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида нозил бўлган оят, истадибиллаҳ, муҳаммадун расулуллоҳ валладина маҳу ашид даъвал куффарий руҳамау байнаҳум. Муҳаммад алайҳиссалату вассаллам Аллоҳнинг расулидир. Мана пайғамбарларнинг йигирма беш тасини исми номи номи айтилди. Биз йигирма бештасига сўзсиз иймон келтирамиз. Енди бундан ошиқчасигачи? Юз йигирма минг дейилади, юз йигирман тўрт минг дейилад.

[8:26] Шу йерда бир нозик нарса бор, юз йигирматаормен дедингиз. Ваҳоланки аниқ айтилинмаган, оятда ҳам, ҳадисда ҳам. Ёки юз мингта деб аниқ айтдик. Еҳтимол тўқсон минг тадир. Еҳтимол юз ўн минг тадир. Қолганини нима қиламиз? Шунинг учун биз еътиқодимиз тўғри бўлишлиги учун, биродарлар, Аллоҳ қанча пайғамбар, қанча набий, Расулуллоҳни юборган бўлса, ҳаммасига иймон келтирдим деймиз, шу билан тўхтаймиз.

[8:56] Муҳаммад али собуни ан нубу ва вал ан бия китобида қуръони каримда зикр қилинган пайғамбарлар ҳамда уларни хусусиятлари ҳақида бир батафсил баёл қилган. Пайғамбарга иймон келтириш деганда нимани тушунамиз биз? Нима қилсак, пайғамбарига иймон келтиришингиз тўғри бўлган бўлади. Шуларни ўқиймиз.

[9:18] Биринчидан, ҳамма пайғамбарларни Аллоҳ Таоло башариятни Аллоҳга даъват қилиш учун чақирган. Кейингиси, ҳамма пайғамбарлар ўзларига топширилган вазифани тўла тўкис адо қилган. Кейингиси, ҳамма пайғамбаларга итоат қилиш ва бирортасига қарши чиқмаслик сиз билан бизга вожиб бўлади. Чунки пайғамбараларга итоат хилишлик, бу Аллоҳга итоат хҳилик бўлади. Кейингиси, ҳама пайғамбанлар инсониятнинг енг ростгўйлари, енг хулқи гўзаллари, илм жиҳатдан, амал жиҳатдан ҳам енг афзали бўлишган. Чунки Аллоҳ мана шу Одам алайҳиссаломдан тортиб қиёматгача қанча одам келса, шуларни ичидан енг афзалларини танлаб олган. Кейингиси. Ҳамма пайғамбарлар еркаклардан бўлган. Фаришталардан ҳам пайғамбар келмаган, аёллардан ҳам пайғамар келмаган.

[10:18] Кейингиси. Аллоҳ Таоло бирор пайғамбарни инсоният табиатидан бошқа табиат билан хосламаган. Яъни пайғамбарлар ҳам ҳамма қатори юрган, кўчаларда, бозорларда. Ҳамма қатори овқат йеган, ҳамма қатори ухлаган, ҳамма қатори касал бўлган. Тушилган, йиғлаган, ҳатто баъзилари ноҳақдан қатл ҳам айтилган. Яъни инсонга йетиши мумкин бўлган, қанақа азият бўлса, Пайғамбарларга ҳам йетган.

[10:45] Уларда биронтаси инсонийлик табиатан кўтарилиб кетган емас. Аммо мана шу сиз билан биздаги бор бўлган инсоний сифатлари уларни оний мартабасига нуқсон йетказмаган. Кейингиси. Аллоҳ Таоло мана шу Пайғамбарлар ўзининг елчиси еканлигини исботлашлиги учун мўжизалар билан далиллаган.

[11:08] Пайғамбараларга иймон келтиришлик деганда биз еътиқод қиладиган нарсамиз яна бир муҳими. Пайғамбарларнинг енг афзали Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. Бу ҳақида Пайғамбаримиз ўзи хабар бераётганлар. Ҳамма Пайғамбарлардан афзал Муҳаммад алайҳиссалом. Далил Исро ва Мерож воқеаси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ Таоло икром қилиш хоҳлаган кечада Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳарамдан Байтул Маҳдистаги Масжидул Ақсоға сайр қилдирди. Исро воқеаси. Масжидул Ақсойга Пайғамбаримиз буроғни миниб келганларида, Одам алайҳиссаломдан тортиб, Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган ҳамма Пайғамбарларни Аллоҳ Таоло руҳлари билан, жасади билан тирилтириб, сапга чизиб қўйган еди.

[11:54] Ва Муҳаммад алайҳи ассалом буларни ҳаммаларига имом бўлиб намоз ўқидилар. Шу ҳам Пайғамбарларимизнинг ҳамма Пайғамбардан афзал еканлигига далил бўлади. Ҳамма Пайғамбарларга иймон келтирганмиз. Ҳамма Пайғамбарларни яхши кўрамиз. Ҳамма Пайғамбарлар бизни Пайғамбаримиз. Лекин Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг енг охиргиси ва енг афзали. Биз мана шундай зотга уммат бўлганмиз, биродарлар.

[12:18] Расулуллоҳ ўзини бошқа Пайғамбарлардан афзал еканлигини хабарни бериб айтадилар, Имом Муслим ва Термизийдан келтирилган ҳадисда. Пайғамбарлардан олтита нарсада афзал кўрилдим. Яъни олтита нарса билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа Пайғамбарлардан афзал бўлдилар. Биринчиси, менга сермазмун нутқ ато қилинди. Жавоми юл калим. Қисқа сўзлар билан катта маъноларни ифодалай билиш.

[12:48] Иккинчиси. Муср то берроб. Менга қўрқинч билан ёрдам берилдим. Учинчиси. Менга ўлжалар ҳалол қилинди. Муҳаммад алайҳиссаломдан аввалги пайғамбарларга ғанима ҳалол емас еди. Тўртинчиси. Менга йер масжид ва покиловчи қилинди. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом йерни ҳар қайси қисмида намоз ўқиши мумкин. Шундай бир шариатлар бўлган, ибодат фақатгина шу ибодатхонасида бўлади. Бошқа йерда ибодат қилса ўтмайди. Аммо Муҳаммад алайҳи ассалом учун йерни ҳар қайси жойда ибодат қилиши мумкин ва йер покиловчи қилибди. Тайёмун қилишимиз мумкин, сиз биламиз.

[13:27] Бешинчиси, барча ҳалойиққа пайғамбар қилиб юборилдим. Ҳар битта пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломдан аввал келган пайғамбарлар. Маълум замон учун, маълум макон учун, маълум қавм учун юборилган. Улар ўзини замонидаги одамлар учунгина, маконидаги одамларни учунгина пайғамбар. Аммо Муҳаммад алайҳи ассалом бутун йер юзи учун, қиёматгача келадиган, даврда яшайдиган одамлар учун пайғамбар, олтинчиси, мен билан пайғамбарълар ниҳояланди. Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин пайғамбар келмайди. Қиёматга шу зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатъи қойим бўлади, доим бўлади.

[14:09] Пайғамбарларнинг умумий адади ҳақидаги еътиқодимиз. Мотуридиа мазҳабининг мўтабар уламоларидан бўлган Нажмиддин Умар Насафий ўзининг Ақоиду Насафиясида шундай дейди. Албатта, баъзи ҳадисларда уларнинг ададлари, баёни ривоят қилинган. Айрим ҳадисларда Пайғамбарларнинг нечталиги ҳақида айтилинган. Афзалроғи, уларни маълум ададга чекламасликдир.

[14:37] Баъзи ҳадислардан баъзи хабарларда бор, мана бунча деган. Лекин афзали чекламаслик. Сабаб, Аллоҳ Таоло Қуръонда Пайғамбаримизга айтяптики, баъзи Пайғамбарларнинг қиссаларини сизга сўзлаб бердик, баъзиларни сўзлаб бермадик. Бинобарин, Аллоҳ Таоло ҳамма Пайғамбарларнинг хабарини Пайғамбаримизга билдирмаган. Шунинг учун мана бунчада чекламаслик керак. Истайду биллаҳ, ворус улани қоди қоссасина ҳума алик, мин қобил, ворус улани лам нақсус ҳума алик. Нисо сураси. Улардан, Пайғамбарлардан. Кимнингдир қиссасини сизга айтдик ва улардан кимнингдир қиссасинингизга айтмадик. Имом Насафий айтади, шунга кўра, адад зикр қилинса, улардан бўлмаганини улар сафига киритиб қўйиш ёки улардан бирини улар сафидан чиқариб юбориш еҳтимолидан омон бўлинмайди. Тушунарлими? Масалан юз мингта дейилди ўша хабарда. Оятда айтяпти, ҳаммасини айтмаганман деяпти.

[15:41] Еҳтимол юз еллик минг. Унда еллик минг пайғамбарни йўқ деб қўйган бўласиз. Енди сиз юз минг дедингиз. Ўзи тўқсон минг еди. Ўн минг ни ҳаддан олдингиз. Шунинг учун афзали мана бунча пайғамбар келган деб айтмаслик. Аллоҳ қанча пайғамбар юборган бўлса, шуни ҳаммасига нима қилдик? Иймон келтирдик. Ва фардун лазимун тасдиқу руслин во амлааки керомин диннавали. Мазмуни расулларни ва инъомлар билан улуғланган фаришталарни тасдиқлаш лозим фарздир.

[16:16] Назмий баёни, фарзу лозим ерур тасдиқлаш расулларни ҳам инъомлар ла шарафланган малакларни. Демак, пайғамбарларга иймон келтиришимиз лозим, лобуд. Худди шунга ўхшагандек, фаришталарга иймон келтиртиришлигимиз ҳам лозим, лобад. Имоннинг йеттита шарти саналганда, ана шу иккаласи бор. Аман то биллаҳи ва малакатиҳи ва кутубиҳи ва русуриҳи. Демак, пайғамбарлар ва расулаларга иймон келтиришлик лозим ва лобуд бўлади. Ўтган дарсимизда пайғамбараларга иймон кетилиши ҳақида дарс қилдик. Бугун иккинчи қисми. Бугунги мавзуйимиз фаришталарга иймон келдиришлик тушунчаси. Фаришталарда борлиги иймон келтирдим деган сўзни маъноси қандай бўлади? Фаришталар қанча? Уларнинг сифатлари? Улар ҳам йейдими, ичадими? Улар ҳам ухлайдими? Улар ҳам чарчайдими? Фаришталар нима ишлар қилади? Мана шулар ҳақида иншааллоҳ батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

[17:22] Ўша раҳматуллоҳ алик ўзининг сўзларини давомида ҳам инъомларла шарафланган малакларни деб фаришталарга иймон келтиришлик лозимлигини таъкидлади. Фаришталар. Аллоҳ азза ва жаллага исён қилмайдиган, нурдан яралган Аллоҳ Таолонинг махлуқотлари. Инсонлар нафас олишдан чарчамаганларидек, фаришталар ҳам Аллоҳ Таолога тоат ибодат қилишидан чарчашмайди. Уларнинг орасида еркаклик ва аёлик деган сифатлар йўқ. Улар йемайди, ичмайди, ухламайди, гуноҳ қилмайди. Ва турли шаклларга киришлик салоҳиятига ега. Улар мана шу имтиёзлардан ташқари кўплаб фазилатлар билан ҳурматланган, ҳурматли зотлар бўлади. Демак, фаришталарни борлигига ёмон келтиришлигимиз сиз билан биздан қатъий талаб қилинган амал. Ана шу иймоннинг йеттита шартидан олтитасига ишониб туриб, биттасига ишонмасангиз, иймонсиз бўласиз.

[18:28] Мен ҳаммасига ишонаман, фаришталарни кўрмаганман. Ким кўрибди деса, бу одам кофир бўлади. Шубҳасиз ишонишлигимиз керак бўлади. Чунки Қуръони Каримда ҳам, биродарлар, Қуръони Каримда ҳам, ҳадис шартларида ҳам Пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида жуда ҳам кўплаб хабарлар келган. Астаъиру биллаҳ. А мана расул у бима унзила илайҳи мир роббихи вал мухминун, куллун а мана биллаҳи ва малайкадҳиҳиҳ ва кутубиҳиҳ ва русулиҳиҳ. Ва қара сураси. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага, оятларга иймон келтирди. Ва мўминлар ҳам. Уларнинг ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига, ҳаммасига иймон келтирди. Мана оят билан собит бўляпти. Фаришталарга иймон келтиришлик фарзлиги.

[19:21] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларни бирида одамларни олдига чиқиб турганларида бир киши келиб, ё Расулуллоҳ, иймон нима деб сўради. Расулуллоҳ айтдилар, анту минабил лаҳи ва малайкатихи ва кутубихи, валиқоихи ва русулихи ва туъмина бил бахти дедилар. Иймон нима? Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобига, унга йўлиқишга, унинг Пайғамбарларига ва қайта тирилишга иймон келтиришинг, яъни ишонишинг дедилар. Мана шу нарса иймон бўлади. Бу ҳадисдан ҳам маълум бўляптики, фаришталарни борлигига ишонмаган одам муомала бўлмайди.

[20:05] Бир даврлар бўлган. Доскани кўряпсизларми болалар? Кўряпмиз. Партани кўряпсиларми болалар? Кўтаряпмиз. Менни кўряпсизми болалар? Кўллаяпмиз. Демак булар бор, шунинг учун кўллаяпмимиз. Енди Аллоҳнı кўряпсизиларми? Деган. Нима дейди енди ёш болачалар? Йўқ деган. Ҳа ана. Бўлганда кўринарди дейишган.

[20:28] Яъни шу даражада бир ҳамоқатки, инсонни кўзи кўрсанглар бор, кўрмаса йўқ деган еътиқод бу аҳмоқона еътиқод. Ҳавони ким кўряпти? Борми йўқми? Кўзи кўрмаган жуда кўп нарсалар бор. Мана бу синди шундай чиқарибди, ушласин. Ўзи ҳеч нарса йўқ. Проста ушласин да. Уже чўчийсиз, тўқ бўлиши мумкин да. Кўринадими тўқ?

[20:55] Фаришталарни борлиги ёмон келтиришлик биродарлар, мусулмонларни ҳаётида улкан таъсири бор ва жуда кўп фойдалари бор. Масалан, фаришталар бандалар қилаётган ҳар битта ишни кузатиб туради, ёзиб туради деб еътиқод қилган одам ҳеч ким кўрмаётган жойда ҳам гуноҳ емас, ёт қилмайди. Биттаси шоколадни шундай ўғирлаб, ҳалиги касал ухлаб қолган екан. Шундай олиб қараса, камера турибди.

[21:23] Камерани кўрмай туриб ўғирлик қилётган еди. Аммо камерани кўргандан кейин запис бўлиб қолади да. Ўшанинг учун нима қиляпти? Шоколадни манга қўйиб туриб, ўша пулини қўйиб кириб кўрсатиб тийинлаб кетяпти. Аммо мусулмон одам ўзини уйини подвалига кириб ҳам, саратонда рўза бўлганда, нимани ичмайди? Ҳеч нарсани ичмайди, чунки кўриб туради фаришталар дейди. Демак, битта фойдаси шу. Яна қийинчилик пайтида ҳам сабр қилиши осон бўлади. Кимни сабр қилиши олиб боради? Фаришталар ёзиб турибди, кўриб турибди деб еътиқод қилган одам.

[22:02] Демак, биродарлар, бу ва бундан бошқа фойдалари жуда ҳам кўп. Фаришталарни борлиги иймонга келтиришлигини. Мана енди савол. Фаришталар қачон яратилган? Фаришталар Одам алайҳиссаломдан олдин яратилган. Чунки Қуръонда оят бор. Истадвиллар. Войиқол роббука илил малайкати инни жайрун филарди холифа. Қолув. Атажа алуфиҳа ман юфси дуфиҳа ва я спикуд дима.

[22:32] Есланг, вахтийе Парвардигорингиз фаришталарга мен йер юзида халифа қилмоқчиман, деди. Шунда фаришталар унда, яъни йерда фасод қиладиган ноҳақдан қон тўкадиган кимсан яратмоқчимисан дейишди. Яъни фаришталар ҳали Одам алайҳиссалом яралмасдан туриб борлигига мана шу оят нима бўлади? Далил бўлади.

[22:56] Енди инсонлар йер юзига келганда бузғунчилик қилишлигини, фаришталарни қаёқдан билишди? Ҳали яралмади ю. Ҳали қаранг да, Одамни ҳам демади Аллоҳ Таоло, йер юзига халифа яратмоқчиман деди. Ўринбосар деди. Аммо малоликалар дарров айтишди. Гуноҳ қиладиган, уруш қиладиган, ноҳақ қон тўкадиганларни яратасанми? Қаёқдан билишди? Уламолар бир қанча жавобни беришади бунга. Аллоҳ Таоло билдирган.

[23:26] Лавҳул Маҳфузни ўқишган. Фаришталар фақатгина ўзларининг маъсум бегуноҳ бўлишганлигини билишган ва охиргиси, сақолаин, яъни инсонлар билан жинни таққослаган. Бу йер юзида Одам алайҳиссаломдан аввал жинлар яшаган. Мана шу ноҳақ қонларни кўп тўккан, кўп бузувчилик қилган, Аллоҳ Таоло уларни йўқ қилган. Мана енди уларни ўрнига яратади. Одам алайҳисса саломни халифа қилиб. Фаришталар бу нарсани ана шу жинларга таққослаб туриб, булар ҳам ўшанақа қилади да деган маънода Аллоҳ Таолога мана шундай саволни беришган.

[24:04] Фаришталарни асл қиёфасида кўриш мумкинми? Асл қиёфаси кўриши мумкин емас. Чунки улар нурдан яралган бўлганлиги учун инсон тоқати уни кўришликка йетмайди. Шунинг учун асл қиёфасидан бошқа бир қиёфага ўтса, масалан, инсон кўринишига келадиган бўлса, шунда кўриши мумкун. Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида Жаброил алайҳиссалом нотаниш бир киши суратга келганлиги, ёки Бану Қурайзага Пайғамбаримиз қўшин юборишидан аввал Жаброр алайҳиссалом Деҳйет ал калбий исмли саҳобани кўринишида келганлиги.

[24:42] Шулар мисол бўлиши мумкин. Лекин Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васаллам Жабрилл алайҳи ассаломни ўзининг асл суратида икки марта кўрганлар. Валақодираҳ у наҳлатан у ҳро айни дасу идроат или мунтаҳа. Биринчиси, ана шу Пайғамбар бўлганида, хироғидан тушиб келаётганларида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўрқиб, ей Муҳаммад, деган овозни ешитдим дедилар. Бошимни кўтариб қарасам, Гибрил осмон билан йер ўртасидаги муаллақ аршада ўтирар еди. Олти юзта қоноти бор еди, дейди. Бошимни қайси томонга бурмай, Жабруални кўрардим, дейди. Яъни бу жабр алайҳиссаломни қанчалик катта фаришта еканлигини далили. Биз айтган оятда айтилди, тақиқ муҳаммад алайҳиссалом уни, жабр алайҳиссаломни иккинчи марта сидратул мунтаҳода кўрди. Икки мартагина кўрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Енди сиз билан биз фаришталарни кўришимиз мумкин емас.

[25:39] Фаришталарнинг адади қанча? С таътибилла, вома яъламу жунуда роббики илла ҳу, вома ҳия илла дикру ал ил башар. Роббингни аскарларини ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. Аллоҳни қанақа қўшини, қанақа армияси борлигини фақат ўзи билади. Ҳеч ким билмайди фаришталарнинг саноғини, Аллоҳъдан бошқа.

[26:03] Яна ҳадис шарифда айтилинган, Расулуллоҳ мана шу мерож кечасида Каъбатуллоҳни қоқ уста, йеттинчи осмонда Байтул Маъмурни кўрганини айтадилар. Уни ҳар куни йетмиш мингта фаришта тавоф қилади. Бир марта тавоф қилган фаришта иккинчи марта қайтиб кела олмайди. Демак, бундан маълум бўладики, фаришталарнинг ададини қанча еканлигини ёлғиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзи билади.

[26:31] Фаришталар ухлайдими? Фаришталар учлаш, чарчашга ўхшаш инсонлар ва бошқа ҳайвонларга хос сифатларга ега емас. Улар чарчамайди. Улар йемайди. Улар ухламайди. Улар чанқамайди. Уларда еркак аёлнинг йўқ. Истадибилла юсаббеҳуна лайла ва наҳар ала яфтунрун. Аллоҳ таоло хонанда айтяпти, улар кеча кундуз тасбеҳ айтадилар, чарчамаслар.

[27:01] Нафас олиб чарчаганмисизлар? Йўқ. Мумкин емас анафас олиб чарташ. Чунки нафас олиб чархаб жимни дам олиб олади да, сиз кетиб қоласиз. Фаришталар чарчамайди. Доимий суратда ибодатда машғул бўлишади. Буларда чарчашлик деган нарса бўлмайди. Фаришталарнинг сурати. Фаришталар гўзал суратда бўладими? Фаришталар ниҳоятда гўзал суратта бўлади. Истадибиллаҳ, алламаҳу шадидул қува зу мирротинг фастава. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга шиддатли қувват егаси таълим берди, Жабр алайҳиссалов ва ҳинобга берди. Миррат егаси кўтарилди. Абдуллоҳ ибн Аббос мана шу миррат сўзини гўзал кўриниш егаси деб таъсир қилган. Фаришталарни ҳаммасини чиройли бўлади биродарлар. Азоб фаришталардан, ташқари.

[27:55] Енди фаришталарнинг турлари. Фаришталар иккига бўлинади. Биринчиси, башариятга тааллуқли бўлган биронта хизматга масъул бўлмаган, фақатгина ибодат билан машғул бўладиган фаришталар. Бу турдаги фаришталар муқарраб фаришталар дейилади. Яъни Аллоҳ Таолўга яқин бўлган фаришталар. Иккинчи тури, башариятга таалуқли бўлган бирон бир хизматга масъул бўлганлари.

[28:23] Бу турдаги тарихчиларни қандай вазифаларга тайин қилганлиги ҳадисларда айтилган. Мана енди фаришталарнинг вазифалари. Турларини кўриб чиқамиз. Аллоҳ Таоло бу фаришталарга жуда кўп, хилма хил вазифаларни уйлаган. Улардан айримларини номлари ва қандай вазифаларни бажаришлиги Қуръонда айтилган. Биринчиси, Жаброил алайҳиссалом. Қуръони Каримда бу фаришта Руҳул Амин исми билан зикр қилинади. Жаброил алайҳи ассалом Руҳул Амин. Истедбиниллаҳ, иннаҳула қовли расулул карим. Ве қуввотингна инда дела аршилмакин мутоин ҳамма амин. Албатта у Қуръон бир улуғ елчи, Жаброил Аллоҳ ҳузуридан келтирган ваҳий сўзидир. Жаброил қувватли, Аршнинг соҳиби Аллоҳ наздида мартабали, у жойда фаришталар томонидан итоат етилувчи ва ишончли зотдир. Жаброил алайҳиссалом фаришталарнинг раиси ҳисобланади.

[29:24] Жаброил алайҳиссаломга юклатилган вазифа, ҳамма пайғамбарларга у фаришта ваҳий олиб келган. Астадибилла. Во иннаҳу танзий лу роббила амин, назалабиҳи руҳул амин, ала қолбика летаку на минал мунзирин. Албатта бу Қуръон оламлар парвардигорининг нозил қилган китобидир. Уни Руҳул Амин олиб келиб, огоҳлантирувчи пайғамбарлардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди. Биринчиси Жаброил алайҳиссалом. У зотнинг вазифаси нима екан? Ваҳий олиб тушлик. Иккинчиси, Меика оилали алайҳиссалом'. Бу улуғ фаришта Қуръони Каримда исми алоҳида зикр қилинган. Яна жаброр алайҳисса саломи исми айтилгандан кейин орқасидан айтилди. Астадибилла. Ман кана адуввалиллаҳи ва малакатиҳи ва русулиҳий ва гибрийла ва меикала фа инналлоҳу анавун лил кафирин. Мана меикала деб туриб, Меикол алайҳиссаломни исми алоҳида айтилинди. Ким Аллоҳга, унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жабрилл ва Меикойилга душман бўлса, Аллоҳ ҳам у кофирларга душман. Иккита фариштани айтдик.

[30:39] Жабрилл алайҳиссалом, Меикол алайҳиссалом. Учинчиси Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат кунини вақти соати бўлганида, мана шу фаришта у кишига берилган сурга дам уради. Сурга пуфлайди. Мана шу фариштани, бу улуғ фариштанинг вазифаси қиёмат соатини бошланганини еълон қилиш, қиёматни бошлаш. Астадибиллаҳ. Ва нуфи ҳофиз сури фасо иқаман физ самавати ва ман фил арди илла ман шааллоҳ. Сумма нуфиҳа фийиҳи ухро, фаи даҳум қиямун ёндурун. Сур чалиниши билан осмонлар ва йердаги бор жонзот ўлади да, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина тирик қолурлар. Сўнгра у яна бир бор чалинганида, ногоҳ улар бутун ҳалойиқ туриб, Аллоҳнинг амрига қараб турганлар. Сур дуч олади, ҳамма ўлади. Аллоҳ хоҳлаганлардан ташқари. Сўнг Аллоҳ Таоло Исроф алайҳиссаломни ўзини тилдиради, иккинчи марта сурга чалишликка буюради, бутун ҳалойиқ тирилади. Жабр алайҳиссалом, Мека алайҳиссалом ҳамда Исроф алайҳи салом. Мека алайҳисса салом, биродарлар, Аллоҳ Таоло томонидан у фариштага юклатилган вазифа ёмғир ва нободатларга вакил қилинган.

[32:00] Бандаларнинг ризқларини улашлик ҳам мана шу Мека алайҳи саломнинг вазифаси дейилади. Тўртинчиси, малакул маъуд. Яъни сиз билан биз Азроил алайҳиссалом деб атаймиз. Енди бу фаришта руҳларни олишга вакил қилинган. Бу фариштани Азроил деб номланишлиги ҳақида уламолар ўртасида ихтилофлар бор. Чунки баъзилар Қуръонда ҳам, суннатда ҳам Азроил деган исм келмаган. Шунинг учун бу фариштани Малакул маъут, ўлим фариштаси дейишлик тўғри бўлади дейишади. Айсари тафосий тафсирида еса, ўлим фариштасининг исми Қуръонда келмаган, аммо аҳли сунна унинг исми Абдуллоҳ маъносини ифодаловчи Азроил еканини еътироф етади дейилган. Абдуллоҳ дегани Азроил деган екан. Яъни асари тафосида шунақа деяпти. Лекин ўша Абдуллоҳ маъсосини Аллоҳнинг қўлида, ҳаммамиз ҳам Аллоҳни қўлимизда ўзи. Истедадулла. Қул йетаваффақум малакул мавтил ладеҳ уккела бикум, суммайила роббикум туржаун. Мана Малакул мав ҳақида маъуд ҳақида яна битта оя. Айтинг, сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олавер. Сўнгра роббингиз ҳузурига қайтарилурсиз.

[33:16] Жабр алайҳиссалом, бекор алайҳиссалом. Исроф алайҳиссалом ва азрор алайҳиссалом . Енди бешинчиси. Мана шу ўлим фариштасининг ёрдамчилари. Булар иккига бўлинади. Раҳмат фаришталари, азоб фаришталари. Ана шу ҳадисларда айтилинган, мўмин кишини дунёдан чиқиб, охиратга ўтадиган пайт келганда, кўзи йетадиган масофада, оппоқ, юзлари ниҳоятда чиройли, хушбўй, жаннатдан кафанлиларни олиб кутиб туришади дейди, фаришталар. Енди кофир, фосиқ ёки мунофиқ мана шундай дунёдан чиқадиган пайт бўлганда, кўзи йетадиган масофага жуда ҳам бир қўрқинчли, жаҳаннамдан капалий олиб кутиб турган фаришталар бўлади дейди. Демак, бешинчи турдаги фаришталар, раҳмат фаришталари, азоб фаришталарики, азроил алайҳиссаломни ёрдамчилари. Қачоники бирортангизга ўлим келса, елчиларимиз камчиликка йўл қўймаган ҳолда, уни вафот еттирадилар. Олтинчиси. Аллоҳ таолонинг аршини кўтариб турувчи фаришталар. Астадбулла алладина яхмилун ал арша ва ман ҳавлаҳу юсаб беҳуни беҳамди роббиҳим.

[34:25] Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги фаришталар якка ягона парвардигорларига ҳамд билан тасбиқ етурлар. Биринчиси, Жабруллоҳ алайҳиссалом, Мека алайҳиссалом. Исроф алайҳиссалом, Азроил алайҳиссалом, Азар алайҳиссаломнинг ёрдамчилари. Йеттинчиси. Ризвон. Бу фаришта жаннат қўриқчиси бир одамлар. Ана шу катта ҳадисда Пайғамбаримиз айтадилар, я Ризван, Аллоҳ таоло айтади, я Ридвану ифтах абу абал жинани, воя малику ақлиқи абу абал жаҳаннам. Ана шу рамазон ойига келган пайтда Аллоҳ таоло хитоб қилади. Ей Ризвон, жаннат ешикларини очгин, ей Молик, бу кейинги фариштани исми. Дўзах ешикларини Муҳаммад алайҳиссаломни умматдан бўлган рўзадорлар учун ёпган.

[35:19] Саккизинчиси, жаннат хизматчилари. Бу фаришталар жаннатга кирганларга хизмат қилиш учун тайин қилинган. Жаннатинглар хизматига тайёр бўлиб турадиган фаришталарни ададини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳалиги ёшлигида балоғат кетмасдан ўлиб кетган фарзандлари борларга айтиладики, болангиз жаннатда хизматингизни қилади дейди. Бу нотўғри.

[35:42] Балоғат кетмаётган ўтиб кетган болангиз жаннатта хизмат қилмайди. Чунки жаннатда хижмат қиладиган фаришталар бор. Ва абадий ғилмонлар бор. Ёш болаларки, абадий, улар ҳеч қачон катта бўлмайди. Жаннатда хазмат қиладиган хос Аллоҳнинг махлуқлари бор. Истадибиллаҳ. Жаннату адний ядух лунаҳа ва ман солаҳа мин абайиҳим ва азважиҳим ва зуриятиҳим. Вал малакату ядух лунаҳа алайҳим мин куллибаб. Ассалому алайкум бемаъно собартум ва ниъма уқубатда. Сўнгра уларнинг ҳузунларига ҳар бир ешикдан фаришталар кириб дерлар. Аллоҳ йўлида турли машаққатларга сабр қилиб ўтганларингиз сабабли, енди бу йерда сизларга тинчлик бўлгани. Дунё оқибати жаннат нақадар яхшидир. Тўққизинчиси, забониялар. Енди жаҳаннам қўриқчилари. Астағфируллоҳ. Ла тубиқий ва ла тадар, ла ва хатун лил башар, алайҳа тис' ат аашҳар.

[36:41] Муддасил сурасида Аллоҳ Таоло айтади, у бирон кофирни қолдирмас қўймас, балки куйдириб ҳалок қилур. У беш юз йиллик масофадан инсонларга яққол кўриниб тургувчидир. Унинг устида ўн тўққиз фаришта қўриқчилик егалик қилур. Ўн тўрт фаришта, жаҳаннамни қўриқишчилари жаҳаннамда бандаларга азоб берадиган фаришталар. Забонияларнинг, мана шу жаҳаннам фаришталарининг бошлиғи Молик деб аталади. Дўзаки тушганларни мана шу азобга чидамасдан, ана шу фариштага нидо қилганлар ҳақида Қуръонда хабар келади. Дўзахга тушди, азоб қаттиқ бўлиб кетди. Шунда дўзахдагилар ана шу Моликка, фаришта Моликка хитоб қилади. Уста деб едилар. Ва на давйе малику лияқ дея алайна роббук қола иннакун макетсун. Улар дўзахийлар. Ей Молик, парвардигоринг бизга ўз ҳукмини қилсин, яъни ўлдирсин, жонимизни олсин деб нидо қилганларида, у фаришта сизлар шу азобда мангу қолувчисиз дейди. Яъни ўлиб қутилайлик, ўлдирсин биз деб сўраганида Молик шундай жавоб беради. Ўнинчиси, ҳурматли ёзиб турувчи фаришталар ва имна алайкум ла ҳафидин кираоман катибин я аламунама тафалон.

[38:01] Ҳолбуки сизларнинг устингизда ёдлаб турувчи фаришталар бор, ёзувчи улуғ зотлар, улар сиз қилаётган ишларни бирурлар. Ҳар битта ақли ҳушига ўзида бўлган, балоғатга йетган кишини йелкасидаги фаришталар балоғатга етган кунидан бошлаб уни дафтарини очади. Ўнг томондаги фаришта савоб амалларини ёзса, чап томондаги фаришта гуноҳ амалларини ёзилади. Уларни сиёҳи тугаб қолмайди. Дафтари тўлиб қолмайди. Улар ухламайди, улар чалғимайди.

[38:32] Фақатгина иккита ҳолатда йелкамиздан тушиб туради. Қозоқ ё ҳожатда ва аҳллари билан ёлғиз қолганда. Ўн биринчи си, сақловчи фаришталар. Бу фаришталар инсонни жин, шайтон ва турли офатлардан сақлаш ишига тайин қилинишган. Инсонни ҳибсиз ҳимоя қилиб турадиган бу фаришталар ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди. Истадибиллар. Лаҳоо муақибату мин байниядайҳи ва мин холфихи, яҳфату наҳоо мин амрийилла. Биласизми? О, беш метрдан гуп етиб тушасиз, ҳеч нарса бўлмадингиз. Гурс ўтиб машинангизни урдингиз, пачақа чиқиб кетдингиз, сиз балонинглар қийшайган бўлади. Ей Худо сақлади да дейсиз.

[39:12] Унинг, яъни инсоннинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб етувчи фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни муҳофаза қилиб турурлар. Инсон қанчалар тақволий, қанчалар Аллоҳга яқин, қанчалар зикрда кўп бўлиб, қанчалар хайрия қиш сонли, қўйингки, тақволий бўлган сари мана шу қўриқчи фаришталар сони шунчалар кўп бўлади. Ва мана шу ҳадисларда айтилишича, хабарларда келишича, сиз билан бизни қўриқлаб турган фаришталарни пересмени икки маҳал бўлади. Асрдан кейин ва бомдоддан аввал. Акалар, бу ақидамизда бор нарса. Қанчалар тақволик бўласиз, қанчалар хайрия еҳсонли бўласиз, қуанчалик зокир бўласиз аввал кўп зикр қиладиган. Тақволик бў, яъни сари фаришталарники солиқ шунчалар нима бўлади? Кўп бўлади. Ўн иккинчиси, бачадонга тайин қилинган фаришта. Бу фаришта онанинг қорнига нутфа обори ўрнагандан кейин, юз йигирма бир кунга туғилгандан кейин, тўртта нарсани тақдирига ёзишга юрилган. Ризқини, ажалини, амалини бахтли ва бахтсиз еканлигини.

[40:18] Ўн учинчиси, тоғ фаришталари. Бу фаришталарни Аллоҳ Таоло тоғларини ишига тайин қилган. Мана Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Тоиф аҳли тошбўрон қилиб хор қилиб чиқарганида, Жабрали алайҳиссалом билан тоғ фаришталар келганлиги ва улар Пайғамбаримизни буйруғини кутиб турганлиги, агар хоҳласа, мана шу шаҳар аҳлини иккита тоғни ўртасига олиб қориштириб ташлашлигини айтган. Саҳиҳ ривоятлар бор. Лекин Пайғамбарим саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни дуоибод қилмасдан, агар булардан иймонли одамлар чиқмаса, уларни зурриётларидан чиқишлигини умид қилиб, ҳақларга дуо қилган.

[40:59] Ўн тўртинчи си, кезиб юрадиган фаришталар. Бу фаришталар йер юзида айланиб юришга буюрилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Абдуллоҳнинг маъсуддан, Аллоҳ азза ва жалланинг йерда кезиб юрайдиган фаришталари бор. Улар менга умматимдан салом йетказадилар. Ўн бешинчи си, дуо фаришталари. Бу фаришталари дўст у биродарларни ҳаққига махфий ҳолатда дуо қилаётган одамларни дуоларига тайин қилинган. Ана шу дуо қилаётган одамга биродарингга сўраган нарса сенга ҳам бўлсин амин деб туради. Шунинг учун сизни ҳаққингизга ғайби зоҳирдан қилаётган пайтда дуойингизни ижобат бўлишини умид қилаверинг. Чунки фаришта амин деб туради, лакамистла далик. Сенга ҳам шунча нарса бўлсин деб туради. Шу учун ғайби зоҳни дн дуо қилайлик бир биримизга, маъқулми?

[41:47] Ўн олтинчи си. Бандаларнинг руҳларини юқорига олиб чиқадиган фаришталар. Бу фаришталарга вафот етган бандаларнинг руҳларини юқорига олиб чиқишлик вазифаси берилган. Расулуллоҳ айтадилар, қачон мўминнинг руҳи чиқса, уни икки фаришта қабул қилиб олиб, юқорига отиб чиқади. Ва катта ҳадис, фосиқ одамни руҳи ажраган пайтда уни ҳам кўтариб олиб чиқади, лекин биринчи осмондан қайтарилади. Демак, ўн олти биз ўқиётган фаришталар, инсонлар вафот етганда руҳини юқорида олиб чиқадиган фаришталар. Ўн йетти. Мункар ва Накир.

[42:24] Бу фаришталарни номи нотаниш маъносини билдиради. Бу иккаласи майитга нотаниш бўлади. Майит улардек кўринишини, кўринишини олдиндан кўрмаган бўлади. Бу иккала фаришта қабрга қўйилган пайтда бандани сўроқ савол қилади. Мункар ва Накир. Фаришталар вафот етадими? Исрофов алайҳиссалом сурга пуфлаган пайтда, Аллоҳ уларни вафот етмасликларини хоҳлаган баъзи фаришталардан ташқари, ҳамма фаришталар вафот етади. Бунга далил? Ва сурго пуфланди. Осмонлар у йерда ким бўлса қулаб ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди, бас тўсатдан улаб туриб интизор бўлдилар. Демак, Аллоҳ хоҳлаганларгина тирик қолади деганда, имомим отирида айтадики, Жаброил, Меикойил, Исрофил ва Малакул Мавутлардир, валлоҳу аълам деб тавсия қилган. Имоми Байҳақий анаси розияллоҳу анҳудан равот қилган ҳадисда мазкур фаришталарни ҳаммаси бирма бир вафот етишлигидан хабар берилган.

[43:32] Демак, биродарлар, фаришталарга бўлган иймон сиз билан бизнинг ақидамиз. Уларни борлигига иймон келтирмаган одам иймонли бўлмайди. Ва доим ёдимизда турсин, устимизда турган мана шу фаришталар келаоман катибин дейсизми, кузатиб юришди дейсизми, доимий суратда сиз билан бизни қилаётган болаларимизни кузатиб туради ва номаъёмаларимизга ёзиб туради. Ақулу қовли ҳа да, васта ахфируллоҳ алайҳ ва раҳм. Инналлоҳу ва маракатуҳ юсравлуна алайҳаннабий, я юҳалладина амонус.
