Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин вала ақибату лул мутақин. Ассалому алайҳи вассалому ала саидина муҳаммадин ва ала алики ва ашаби ҳажмаи. Инна мабод. Ассалому алаикум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни уйига уч киши келиб, Ойиша онамиз розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳнинг ахлоқи ҳақида сўрашди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни уйда қиладиган ишлари ва умуман ахлоқи ҳақида Ойиша онамиз уларга хабар берганларидан кейин, ҳалиги учта одам Расулуллоҳни бу қилган ишларини оз танашди. Шуларми дейишди. Шунда бир айтдики, Расулуллоҳ аввалий охирги гуноҳлари кечирилган соат. У зот шунчалик оз амал қилса бўлаверади деб қўйди. Расулуллоҳни қилган амалини оз деяпти.
Биз кўпроқ қилишимиз керак. Чунки биз гуноҳкормиз. Бир айтди, мен ҳеч қачон ухламасдан кечаси билан намоз ўқиб чиқаман деди. Ҳеч қачон уйламайман. Иккинчи айтди, мен рўза тутаман, ҳеч қачон ифтор қилмайман деди. Учинчи айтди, менинг ҳеч қачон аёлларга уйланмайман.
Учаласини ҳам. Қилаётган ишидан мақсади Аллоҳнинг розилиги еканлигида шубҳа йўқ. Лекин буларни ҳар биттаси ўзлари иштиход қилиб, ўзлари айтган сўзларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатига хилоф иш қилишди. Ҳар биттасини хато қилди. Пайғамбар биз келдилар да, уларни бу сўзларини ешитиб туриб, шу гапларни сизлар айтдингларми деди. Аллоҳга қасам, мен ичингларда Аллоҳни яхшироқ танийман. Аллоҳдан кўпроқ қўрқаман. Шундай бўлиб туриб мен баъзи кечаларда ухламасдан намоз ўқийман, баъзи кечларда ухлайман. Баъзи кунларда рўза тутаман, баъзи кунларда тутмайман. Ва мен аёлларга никоҳланаман деб.
Ибодатда иштиход қилиб, ибодатда ҳаддан ортиқ қатириб зиёда қилишмоқчи бўлганда Пайғамбаримиз уларда бу иши нотўғри еканлигини тушунтирди да, бу дин ҳар томонни ўртача ушайдиган дин еканлигини тушунтириб қўйди. Кўп ичсангиз зарар қилади. Оз ичсангиз фойда қилмайди.
Тушунарли екан? Меёри бўлса, дори шунда фойда қилади. Сиз билан бизни шариат исломия гўзал хулқлар билан хулқланишликка буюрган. Дин нимада Пайғамбаримиздан сўраганларида, гўзал хуллқ, ҳуснул хулқ деб жавоб берганлар. Мана шу хулқ ахлоқ, шижоат, хирс, ҳасад, шаҳват, саховат, бошқа шунга ўхшаган бир сифатлар борки, бу сифатларни меъёридан ошиб кетадиган бўлса, инсонга зарар қилиши бор. Меёридан тушиб кетса зарар қилиш бор. Фақат моёрида ўртача йўл тутилгандагина бу хулқлар инсонга фойда беради. Бугунги суҳбатимиз ахлоқ, хулқларнинг чегараси ҳақида.
Ҳар қандай хулқ, ахлоқ чегарасидан ортиб кетса зарал қилади. Чегарасидан озайиб кетса, нуқсон ва хорли бўлади. Ғазаб, мана бу ҳам битта сифат, битта хулқ. Ғазаб бошқача қилиб айтганда бу шижоат. Инсонни қалбида бўладиган бир ўт. Ғазаб агар чегарасида турган бўлса, бу разил ишларни, мункар ишларни кўрганда, буни йўқ бўлишини хоҳлашлик. Агар шу ўринда турса, ғазаб зўр нарса.
Шу ўринда турса, ғазаб зўр нарса. Енди, агар ғазаб ҳаддидан ошиб кетадиган бўлса, бу инсонни зулм қилишликка олиб бориб қўяди бошқаларга. Тез жаҳли чиқадиган, кўп жаҳли, ноўрин жаҳли кўриб чиқадиган одам одамларга зулм қилиб қўяди. Демак, ғазаб кўпайиб келса, зарар қиляпти. Енди ғазаб озайиб кетадиган бўлса, инсондаги бояги ўт бўлмайди қалбида. Шижоат бўлмайди. Разил мункалишни кўрган пайтда ичидан бир ўт ёнмайди. Бу одамни қўрқоқ ҳамда шижоатсиз қилиб қўяди. Демак, ғазабни ошчаси ҳам зарар, ози ҳам зарар, ўртада бўлишлиги инсонга фойда бўлади.
Хирс. Хирс бу бир нарсани қаттиқ хоҳлашлик. Ҳамма одамда хирс бор. Хирс, яъни. Бир нарсани хоҳлашлик, дунё ишларида кифоялигини исташлик. Балоғат талабида бўлишлик. Пул топамиз, тижорат қиламиз, югурамиз, юрамиз, ками кетигимизни тўғрилайлик деймиз. Бу яхши нарса. Енди мана шу ҳирс, шундан ортиб кетадиган бўлса, инсонни, инсонни дунёга ҳирслар зиёда бўлиб кетадиган бўлсак, охиратдан тўсиб қўяди. Ошчи бир берилиб кетадиган бўлса, охиратдан тўсиб қўяди инсонни. Енди мана шуни қилиб олай дейди. Енди уйимни сув олиб олай дейди. Кейин манақа машина олиб олай дейдилар. Енди уйим асфалт қилиб олай дейдилар дейди.
Кўпайиб кетса инсонни очликка, тўймасликка олиб боради. Агар ҳирс озайиб кетса, хоҳламаса ҳеч нарсани, бу инсонни дунёда ўзида хор бўлишига олиб келади. Хоҳламайди ишлашни. Пул топишни хоҳламайди. Бир атрофини обод қилишини хоҳламайди. Ёнидагиларга бир ёрдам қилишни хоҳламайди, ҳеч нарсани хоҳламайди да. Демак хирс кўпайиб кетса ҳам зарар одамга, хирс оғзайиб кетса ҳам. Бизни динимиз акалар бу ўртача йўлни тутган дин.
Ҳасад. Ҳасад енди ҳавас деб айтайлик, бошқача қилиб. Ҳасад ўзи нима? Икки хил ҳасад бор. Бу ҳасад, яхши ҳасад бор, ёмон ҳасад бор. Яхши ҳасад бу ҳавас. Ҳасад ёки ҳавас. Комилликка йетишлик учун мусобақалашиш.
Комилликка йетишлик учун мусобиқалашиш. Бошқачароқ қилиб айтганда, биродарингиздан қолиб кетмаслик. Тушунарли бўлдими? Уни, уни синдириб юбориш, уни йўқ қилиб юбориш емас. Орқада қолиб кетмаслик. Мана шу мусобақа бўлса, инсон ўсади. Шеригим икки пора ўқибди. Мен қолиб кетяпман, мен уч пора қилишим керак. Шеригим фалончи бир намоз ўқибди, мен фалончи ўқишим керак. Мана шу ҳавас дейлик, енди ҳасад демайлик.
Енди, мана шу ҳасад инсонни биродаридан қолиб кетишликдан қўрқса, хайрли ишларда мусобақага ундаётган бўлса, бу меъёрдаги ҳасад, ҳавас, бу яхшилик бўлади. Енди агар бу ҳасад ёки ҳавас ҳаддидан ошиб кетадиган бўлса, бунақа ҳасадни қилаётган одам шу биродаридаги бор неъматни йўқ бўлишингни хоҳлайди. Бу ҳақиқий ёмон ҳасад инсонни ҳалокатга олиб боради. Ундаги неъмат йўқ бўлишини хоҳлайди, унга бир азият йетса, қувонадиган бўлиб қолади. Енди мана шу ҳасад ёки ҳавас, инсон қалбида бўлмаса ёки оз бўлса, бу инсон ялқов бўлиб қолади. Албатта қила олсин менга нима. Уни олиб тиқса. Ҳеч нарсага тоқат қолмайди. Демак бу ҳасад ҳам кўпайиб кетса ҳам зарар, озайиб кетса ҳам жараён. Меъёрда бўлса инсонга фойда келтиради.
Шаҳват. Шаҳват нима? Инсон ақли. Қалби ва жасади тоат машаққатларидан роҳатланишлиги учун, касбикордан йиқилган меҳнатни ўзидан даф қилишлиги учун қондириладиган нарса.
Шаҳват, инсоннинг ақли, қалби, жасади тоатнинг машаққатидан, касб-корнинг меҳнатидан, қийинчиликидан қутулишлик учун, ундан озод бўлишлик учун қондириладиган нарса. Яъни мана шу шаҳватни қондиришлик инсон. Яна ибодат қилишликка, яна меҳнат қилишликга куч тўплайди шу шаҳват қондиришлик билан. Қорни очганда овқат йейди, дам олади. Чарчаганда уйқусини қондиради, куч тўпланади. Калласи чарчаганда озгина каллани бўш қўяди, дам олади, яна давом етказишликка қувват тўплайди. Енди мана шу шаҳватни тўйдиришлик ҳаддидан ошиб кетса, инсонни очкўзликка, тўймасликка олиб келади.
Агар, агар шундай бўлса, инсон ҳайвон сифатида бўлиб қолади. Агар бу шаҳват озайиб кетса, инсонни заифликка, ожизликка, хорликка олиб келарди. Мана шу шаҳватларни қондирилмаса, инсон синади. Руҳ ҳам синиб кетади, ақл ҳам, жисман ҳам синиб кетади.
Ошишчаси ҳам зарар екан шаҳватни қондиришни. Ками ҳам зарар екан. Саховат. Саховат. Валладина ида анфақу лам юсуфу валам яқту руҳ вакана байнадалика қовама. Улар, дейди Аллоҳ Таоло, илҳом еҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хассислик ҳам қилмаслар. Балки еҳсонлари ана ўша хассислик билан исрофнинг ўртасида нўтадил бўлур.
Сахийлик кўпайиб кетса исроф бўлиб кетади. Сахийлик озайиб кетса бахиллик, қурум соғлиқ пайдо бўлади. Мен бунга роса мисол истадим да, қанақа, қанақа мисол бор екан ҳаётда осонроқ тушунтиришни деб да топаман. Велосипед екан. Велосипедда минган одам тўғри кета олмайди. У ёққа бу ёққа, у ёққа, бу ёққа ташлайди. Баъзида исрофга кетиб қолади, баъзида қўғирмисолликка кетиб қолади. Хуллас йиқилиб тушмасанглар бўлди.
Йиқилмаяптими, демак тўғри кетаяпти. Агар йиқилса, ё исрофга йиқилди, ё қўғирсолиикка йиқилди. Демак бир одам баъзида жича қурум соғлиқ қилиб қўйса, баъзида жичка ҳаво қилиб қўяди. Чунки доим қурум соғ бўла олмайди. Чунки бир томонга олиб юборса, валлоҳ сапитини олади, йиқилиб тушади. Шунинг учун баъзида ундек, баъзида бундек екан. Мана шу иккала йўлда ўртасида турса, енаким инсон тўғри кетади. Бошқа оятда Аллоҳ Таоло айтади. Вала тажжал ядакам мағруратан ила унуқик, вала табусут ҳа кун лаъл пости, фатақуда маълум ва маҳсура. Бахиллик билан қўлингизни бўйнингизга боғлаб қолиб олманг. Бир йўли баҳалан бўлиб кетманглар. Исрофгарчилик қилиш билан, уни бутунлай ёзиб ҳам юборманглар. Бир йўли бақалан бўлиб кетма, бир йўли қўлингни очиб ҳам ўтирма. Акс ҳолда, маломат ва надоматда қолаверсин. Аллоҳ таоло ин фоҳиҳ сонида, хайр саховатда ҳам нима деяпти? Ўртача бўлинглар деяпти.
Кейингиси ахлоқ. Шижоат. Бошқача қилиб айтганда, инсонни юрагидаги жасорат. Қўрқмаслик, довюраклик. Агар бу ҳам ҳаддидан ошиб кетса, аҳмоқлик у бепарволикка олиб бориб қўяди. Агар камайиб кетса, нимага олиб боради?
Жасорат йўқ бўлса нима бўлади? Қўрқоқлик бўлади. Қаранг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар ғазотидан иккинчи кун айтдики, ҳеч ким мени рухсатимсиз ҳужумга ўтмасин деди. Яҳудийлар қалъаларни очиб чиқиб келаётувди. Бану Ажжа қабиласидан бўлган бир киши шижоатни кўплигидан, шижоатни ошичалигидан, Расулуллоҳда ҳукмага осийлик қилди да, ўзи ташланди ҳужумга. Марҳам яҳудларнинг қаҳрамони ботири келиб уни қатл қилиб қўйди. Пайғамбаримиз айтдилар, ла таҳлилул жаннатул ила асъи. Жаннат осийга ҳалол бўлмайди деди. Шижоатни ортиқчаси бу кишини зарарига бўлди. Демак, шижоат ортиқча бўлиб кетса, у одамни аҳмоқликка, тентеликка, бепарволикка, еҳтиёткорликни йўқ қилиб қўйишга сабаб бўлади. Енди шижоат озайиб кетса, бу инсонни қўрқоқликка олиб боради.
Амир ибн Ос розияллоҳу анҳу мана улуғ соҳибалардан бўлган. Муовиятимдан Абу София. Бу киши ҳам улуғ соҳиби бўлган. Айтганмиз, бу иккаласи ҳам арабларнинг даҳоларидан бўлган. Мовий шомда валий бўлган. Амир ибн Ос уни ноиби бўлган. Аммўрин Оска, Муовиятимдин Абу Софяни айтди. Сен қўрқоқмисан ё шижоатлимисан? Деди. Менга билдир деди.
Арабларнинг енг катта даҳоларидан иккитасини баҳсини қаранг. Бу айтиб берганман аввал Муовин билан Амруллоҳ сўроз ўртасида бўлган баҳсларда. Сен қўрқоқмисан, шижоатлимисан, менга билдирди да. Диққат қилинглар, укалар. Ибн Амруллоҳ Содиқов айтади. Агар, агар менга фурсат бўлса, шижоатлиман.
Мақсад қилган ишимга йетишликка имкон туғилиб қолса, шижоатли мен шақ қиламан. Агар мақсад қилаган ишимга фурсат бўлмаса, мен қўрқоқман дейди. Ҳаракат қилишлик керак бўлган ўринда шақадан қадам ташлайди шижоатли одам. Енди ҳаракат қилишга фойда қилмайдиган ўринда жим туради. Жим турганда кўриб туриб қўрқов дейсиз уни. Ваҳоланки қўрқув емас, фурсат бўлмаяпти, ўшанинг учун жим турибди. Фурсат бўлиб қолса, шарт қадамда босади. Тушунарлими? Қилсамми, қилмасамми, иккиланиб қолдим мен. Домла нима қилай деб домлангни кейин истихора намоз ўқийди. Яхши, бир Аллоҳ билан боғлансангиз, Аллоҳ тилингизга солади. Ўзи у яхши ҳам боғланмай деяпмиз. Яна буйруқ лапачани. Нима қилсам екан? Уйлансамми, уйланмасамми?
Амрни остига гапига қулоқ солинг. Фурсат бўлиб қолса, момент келиб қолса, шапкадан босаман дейди. Шижоатни бари менда дейди. Енди фурсат бўлмаса, жим тураман мен. Демак, шижоат кўпайиб кетса ҳам зарар, озайиб кетса ҳам залаб, ўртада бўлса, фойда. Ғаюрлик. Бошқача қилиб айтганда, еркак киши ўзини аҳли оиласини, аёлларини рашқ қилишларга. Буни ҳам ошишаси зарар, ками ҳам зарар. Агар рашк қилишлик ҳаддидан ошиб кесса, ёмон гумонга олиб бориб қўяди. Туҳматга олиб боради. Бўхтонага айланиб кетади. Ортиқча рашк қилиш лик. Енди, рашк қилишилик озайиб кесса, бу бепарволикка ва даюшликка олиб боради. Қаранг, рашк қилиши уйда ўзи мусибат ўляпти. Кўпайиб кетса ҳам мусибат. Озайиб кетса ҳам мусибат, ўртада бўлса нима бўляпти? Фойдали бўляпти.
Биз ўзимизни кимлигимизни билмасимиздан туриб, ўзимизни тарбия қила олмаймиз биродарлар. Бизни ўзимизни, кимлигимизни танитиб қўйяпти бу кишилар. Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Тушунарли екан? Нима қилсак тарбия топамиз? Нима қилса тарбия топмаймиз? Нима учун ҳузур топа олмаяпмиз ибодатдан? Нимага оилаларимиз тарбия топмаяпти? Нимага дуоларимиз ижобат олмаяпти? Нимага қалбимиз хотиржам яша олмаяпмиз? Мана шуларда бўлиб, бўлиб, бўслиб туриб бизга қўйиб қўйяпти. Мана ўргандик, енди амал қилайлик.
Камтарлик. Ҳозирги замонда андишани оти қўрқув бўлиб қолган. Камтарлик агар кўпайиб кетса, одамларга қадрингиз қолмайди. Агар ошишга камтарлик қиладиган бўлсангиз, хорликка ва пастликка йетиб қоласиз. Агар камтарлик озайиб кетадиган бўлса, кибрга ва фахрга олиб бориб қўяди. Қийин а? Қийин. Иккита зарар ўртасида битта фойда турибди. Кўпайиб кесса ҳам зарар, озайиб кесса ҳам зарари, ўртада бўлса, фойда.
Азизлик. Яъни иззатун нафс, инсон ўзини ўзи ҳурмат қилишлиги. Ўзини ўша қадрлай билишлиги. Бу ҳам бояги унақа нарса. Агар ўзингизни ҳаддан ортиқ ҳурмат қиладиган бўлиб кетган бўлсангиз, бу кибрга, ужубга олиб боради. Агар озайиб кетса, хорлик ва разнликка олиб келади. Мана бир қанча ахлоқларни кўриб чиқдик. Юқоридаги айтилган ҳамма ахлоқ сиз билан бизга фойдали бўлишлигини хоҳласак, биз одилликни ўртача йўлини тутишлигимиз керак. Бир йўли охиратда иши деб туриб, дунёда ташлаб бўлмайди. Ва аксинча, охиратда ишини қўйиб қўйиб туриб, дунёга берилиб бўлмайди, укалар, диний билимларни албатта олишлик керак. Лекин буни ёнбошида параллел равишда дунёвий илмлар ҳам кетсин. Биродалар, араб тилини ўрганамиз укалар. Албатта Қуръонни тили. Бу жаннатингларни тили. Дунё бошида дунё тиллари ҳам ўргансин, бошқа қилади екан. Фақат битта томондан оладиган бўлсак, бир томондан олиб қоламиз. Ё дунёдагини ушлаб кетганлар охиригача дунёни ушлаб динни ташлаб қўйган, динни ушлаганлар дунё ичини ташлаб қўшган. Фарзанди бор ака укаларимизга айтамиз, мактабда зўр ўқитинглар болаларни.
Зўр ўқитинглар. Бу ҳам керак, диний билим ҳам керак. Инсонни бошқа ишларида йеб ичиши, ухлаши, бедор бўлиши, ҳаракати, сокинлиги жамоаси, одамлардан узоқ бўлиши, одамларга қўшилиши ҳам ўртача бўлишлик керак. Ҳаддан ортиқ бўлмаслик керак. Чунки Аллоҳ Таоло бу умматни мана шу ўртача, адолатли йўлда еканлигини мақтаб Қуръонда оятларини нозил қилган.
Ва ката алика жаннат қум умматан васатор. Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта адолатли бир миллат қилдик. Биз дин ишини ҳам, дунё ишини ҳам битта ушаймиз. Демак, ҳар битта ахлоқ, агар зиёда бўлиб кетса ҳам, инсонга зарар қиляпти. Нуқсоний бўлиб келса ҳам зарар қиляпти. Агар адолатли ўртада бўладиган бўлса, инсонга фойдали бўляпти. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.