# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 468 of 510
- Section: —
- Duration: 12 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/468
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/KZjYP_glMYk.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=KZjYP_glMYk
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/467.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/469.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роҳима аламин. Ва ала алайкум ала тулил муттақий. Ва алайкум ассалому алайкум ала саййидина муҳаммадина ала алихий ва асфабийҳиж майли. Ва алайкум алайкум ассалом алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳматир роҳим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилидан ўттизта қисси. Бугун олтинчи қиссани гаплашамиз.

[0:26] Ҳар бир жонивор учун қилинган яхшиликка ажр бор. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Ҳурайра розияллоҳ ҳам ривоят қилади. Бу ҳадис имом у бухорийдан келтирилади. Қолун набир соллаллоҳу алайҳий васаллам байна марожулун ямши биторийқинг иштаддан алайҳин атош. Фалажадабий ерон, фаназала фиҳҳа, фаршалима, сумма холажа. Расулуллоҳ айтадилар, бир киши йўлда кетиб борар екан, қаттиқ чанқади. Йўлида бир қудуқни кўрди да, унга тушиб, унинг сувидан ичиб, қайтиб чиқди. Файда кал бун ял хафо я акулут сароминан аташ. Чиқиб қараса, бир ит чанқоғни қаттиқлигидан, чанқаганлигидан тупроғини ялаётганлигини кўрди. У киши айтди, лақода балоға беҳада. Минал аташим ифлулладий, кани балағадий. Бу итга ҳам менга йетган нарса йетибди, яъни қаттиқ чанқаб тушди. Фа назарали бийроқ, фа мана а хуфоф у ман. Қудуққа қайтиб тушди да, оёқ кийимини йечиб туриб, унга сув тўлдирди, фа амсака у би фиҳи, хатта роқия, фа соқол калба.

[1:43] Ана шу оёқ кийимига сувни қуйиб чиқиб, итнинг тумшуғига тутди ва шу билан итни суғорди, чанқоғини қолдирди. Пашшакараллоҳу ала ҳу ва ғофар ала. Мана шу қилган ишни Аллоҳ Таоло, мана шу ит иши учун Аллоҳ Таолони гуноҳларини мағфират қилди. Битта итни суғориб қўйган екан, ҳамма гуноҳини Аллоҳ Таоло мағфират қилинди. Бу кишини қалбида атрофидагиларга раҳм шафқат бор бўладиган бўлса, Аллоҳ томонидан бир мағфиратга йетишлигини бир далили бўлади. Таассуф замонимизда мана шу одамларни қалбида раҳм шафқати деган сифат йилдан йилга кўтарилиб кетяпти. Саҳоба икромлар бундан ажабланиб, ё Расулуллоҳ, ва иннала нафил баҳа имила ажрон. А бу ҳайвонларга қилган муомаламизга ҳам ажра оламизми дейишди. Битта итни суғориб қўйса гуноҳи кечириладиган бўлса, бу ҳайвонга қилган муомаламизга ҳам ажралолмаймизми? Яна ит да. Унақа ҳола ҳайвон емас.

[2:45] Гўшт йейиладиган қўй ёки сигир емас, ечки емас. Тумшуғи теса фалон марта ювилиб, фалон марта тупроқ иш қиладиган ҳайвонни га шафқат қилингани учун Аллоҳ Таоло гуноҳни кечиряпти. Итга раҳмат қилса, итга шафқат қилса, гуноҳни кечиляпти. Енди инсон инсонга шафқат қилса қанақа бўлади? Мусулмон мусулмонга шафқот кўрсатса, раҳмат кўрсатса қанақа билади унда?

[3:09] Пайғамбаримиз айтдилар, ҳа, ҳар бир жонивор учун қилинган яхшиликка ажр бор. Ҳадисдан олинадиган сабоҳлар. Биринчидан, қодиру неъматий, айни завол. Неъматни қадри шу неъмат йўқ бўлгандан кейин билинади. Сувни мазза еканлигини кундузи сезяпмиз.

[3:34] У бошқа таомни қўйинг. Бошқа таоммни қўйинг! Мана бояги ит чанқаганлигидан, сув тополмасдан қийналганлигидан, ҳоли ночор бўлиб турганини кўриб, бояги одам сув ичиб олувди ўзи. Индамай кетса бўлаверарди. Мана рўзани ҳикматларидан биттаси шуки, ҳеч қачон қорни очмайдиган одам қорни очаётган одамларни ҳолига тушади да, уларни ҳолига йетади. Ҳа, қийин екан деб қўяди. Ҳеч қачон чанқамайдиган одам, сув туриб ичмасдан ўзини чанқатганидан кейин қайерга йетади бу нарсани? Демак, рўзани ҳикматларидан биттаси шуканки, одамлар бир бирларини ҳолига йетади. Қорни тўғди, қорни оч билан иши йўқ.

[4:21] Замонамиздаги бир ҳаким бўлган одамлардан бири, одамларни ички аъзоларини алмаштирадиган бир шифохонага бориб туриб нархларни кўрибди. Почкани қанчага пересадка қилади, жигарда қанчага алмаштиради. Хуллас мана шу ички аъзоларни пересадка қила оладиган девонитсага бориб, нарх наволарни кўргандан кейин почка нархи мунча яна нима алмаштирилади? Юраги мансур манча кўриб туриб айтган еканки, ички дунёйимга қарасам дейди. Жуда ҳам бой еканлигимни кўрдим дейди.

[4:59] Битта почкасини алмаштиришлик нархини ешитганидан кейин бойлигини кўрган екан. Айтмоқчимизки, одам боласи ўзидаги бор неъматни қадрига йетмайди, уни неъматлигини билмайди, қачоники йўқотганидан кейин, ҳа, манақа еди екан дейди. Сездик а неъмат, енг катта неъмат қайси неъмат еканлигини. Бошимиздан ўтдик, шукурлар, биродарлар, ҳузур қилинглар, роҳат олинглар. Хотиржам Қуръон тиловатида турибмиз. Уйимизда нима бўляпти екан деган хавотир йўқ. Бемалол кеча кечасими, кундузими чиқиб бориб уйимизга, бошқа тижоратимизга юрибмиз. Ҳузур олинглар, биродарлар. Чунки Аллоҳ Таоло неъматини доимий қилиб қўйса, неъмат еканлиги есимиздан чиқиб қолади. Шукур қилайлик, биродарлар, шукур қилайдик.

[5:46] Иккинчи олма деган хулоса, ҳайрият амаллари инсонни Аллоҳ Таолонинг розилигига қараб олиб боради. Аллоҳ рози бўлишини хоҳлаймизми? Савобли амалларга кўпроқ интерйелик. Солиҳ амаллар. Булар ҳам Аллоҳ Таолони ризолигига олиб борадиган нарса. Тўртинчидан, ҳатто ҳайвонга бўлган шафқат, ҳатто ҳайвонга бўлган шафқат учун Аллоҳ Таоло рози бўлар екан. Бир биримизга шафқатли бўлишликка кўпроқ ҳақли емасмизми биродарлар? Мана Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар, ҳар битта жонивор учун, ҳар битта бир тирик жонзот учун қилинган яхшиликка ажр бор, савоб бор деяпти. Енди шарт тўнтарамиз. Ҳар битта жониворган қилинган ёмонликкачи, гуноҳ ҳам бор еканда.

[6:38] Беозор, сизга азият бермаётган, озор бермаётган бир ҳайвонга зулм қилишлигингиз гуноҳ екан. Худди одамга зулм қилишлагингиз гуноҳ бўлганидек. Тўғри мотор ўтиб кетаётган итга бир тош отиш. Тўғри моторда ўтирган учун чиқариб туриб тош отиш. Сизга азият, зарар йетказмаётган жараённи қатл қилиш. Укалар, бу гуноҳ ҳисобланади. Бу нарсадан еҳтиёт бўлайлик.

[7:04] Жума дарсларимизда айтиб ўтганмиз, Имом Бухорийдан бу ҳадис. Набийин сўрови саломатдилар. Бир мушукка зулм қилганлиги учун, бир мушукка зулм қилганлиги учун бир аёл жаҳаннамга кирди. Бир итга шафқат қилганлиги ютун яна битта аёл жаннатга кирди. Пайғамбаримиз айтадилар, мушукни боғлаб қўйгани учун бир ҳаёл жаҳаннамига кирди. Қанақа қилиб унга бир зулм қилганини? Боғлаб қў,йди, таом ёки шароб, йейишник ёки ичишникка йўл бермади ва итни ўзини ҳам қўйиб юбормади. Ўзи ҳам боқмади. Қўйиб юборганида йерда қурт қурсқаларда минасаларда топиб ўзи йер еди. Мана шу мушук очликдан ўлиб қолди, шу аёл бойлаб қўйганлиги сабабли. Шу мушукка зулм қилганлиги учун бир аёл жаҳаннамга кирди биродарлар. Тушунарлими укалар? Ўзимиздан кичкиналарга, ўзимиздан заифларга, зулм қилишидан еҳтиёт олайлик. Ҳайвонга зулм қилганлик учун жаҳаннамга кирса, мўмин одамга зулм қилганларда аҳволи нима бўлибди?

[8:10] Яна бу зулмни касб қилиб олган бўлса чи у одамлар? Яна бу зулмни тиришчилик манбаи қилиб олган бўса чи? Зулм қилиб, туҳмат қилиб, бўхтон қилиб, уни пулини ундириб мазза қилиб берган бўлсачи? Бундай одамларчи, чап бўйни узилиб кетадиган еканлиги, қиёматда жазони катта олишлигини аломати. Буни атини истидрож дейилади. Кўтариб йерга ташлаш дегани.

[8:36] Ҳеч нарса бўлмаяпти, қаранг. Бўп бўйида юрибди, яна боягидан ҳам чиройли бўлиб юрибди. Нимага унақа екан? Ҳа мен бир сўм бировни пулини ноҳақ йеб қўйсам, бензинни тешиб чиқса. Ё машинани бузилиб қолади, ё бир сўм пул хорон бўла оладиган бўлса. Нимага буларга сингиб юборар екан деса, биродарлар, мўмин одамга қилган хатоси учун ўрнида жазо келса, Аллоҳни меҳрибонлиги бу.

[8:57] Енди зулмни касб қилганларда шундай хотиржам юришларга истидрож дейилади. Фиръавн ҳам биродарлар. Мен ана роббукул ала деган, мен сизларда енг олий парвардигориларман деган. Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар уни дуойбат қилиб қарғаганидан кейин ривоятларда қирқ йилдан кейин сув босган екан. Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи васалламни Каъбатуллоҳни олдида, е мавзудан чиқиб кетиш бўлса ҳам айтяпман. Сажда қилиб турганида ичига чавоқдан келиб бўйинларига ташлаб қўйишди. Роса кўнишди шу мушриклар. Расулуллоҳ мана шу ичи чавони олиб қўядиган бирорта одам бўлмади устидан. Қизи Фотима онамиз келиб олиб қўйгандан кейин Расулуллоҳ намозини тугатиб, бориб, мана шу йерда ўша йерда ўтирган мушрикларнинг енг катталарини дуо ибод қилди.

[9:46] Аллоҳумма алайка би утиба, аллоҳумма алияка би шайба, аллоҳумма алия ака би биттими биттасини айтиб, мана шуларни дуо ибод қилдим. Нима бўлди? Шарт осмондан чақмоқ тушиб куйдириб ташладим уларни шу лаҳзада. Ҳеч нарса бўлмади. Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоси ижобат бўлишига бир одамлар тўрт беш ёки олти йил вақт керак бўлди. Бадр ғазодида йиртишлади буларни ҳаммасини.

[10:15] Шунинг учун зулмдан еҳтиёт бўлайлик. Чунки зулм қиёмат кунида зулматларга сабаб бўлади. Енди яна бир аёл қалбида бир ҳайвонга шафқат уйғонгани учун жаннатга кирди. Яна бу аёл ким еди? Бану Исроилнинг фоҳишаларидан еди, бағийлардан еди. Пайғамбаримиз сўраса нима айтадилар? Байнама калбун ютиф, ютиф у бий рокий йетин ка даяқутул хул аташ, идроат ҳу бағиюн мин бағойи бани исроил, фаназоат му қоҳа, фасақат ҳу, фасақатҳу ва ғофир ала ҳабиҳий. Бани усроилнинг бағийларидан бўлган бир аёл чанқоғидан ўлиб қолишига яқин бўлган итни кўрди да, ҳалигинга қалбида шафқат, раҳмат уйғонди, оёқ кийими билан сув чириб қўйиб, аллоҳ гуноҳларни кечириб ташлади. Қаранг, бу бир марта зино қилган емас бу аёл.

[11:07] Бу зинони касб қилиб олган. Енди, енди битта итни суғориб қўйишлик нима ю, бу. Умри бўйингиз фоҳиша бўлишлик нима? Қандай буни таққослаш мумкин? Биродарлар, Аллоҳни раҳмати кенг. Агар Аллоҳ сиз билан бизга раҳм шафқат қилишини хоҳласа, гуноҳни каттаси бўлмайди. Аллоҳ хоҳласа, ҳамма гуноҳни кечиради. Ширкдан бошқа. Лекин бу аёлни мана шундай бир катта гуноҳ каби рани касб қўйганига қарамасдан, шафқатли бўлганлиги учун ҳайвонга гуноҳини кечирди. Демак биродарлар, ҳадисга ниҳояс емас.

[11:45] Ҳар бир жониворга қилинган яхшилик, унинг учун ажр бор. Ва ҳар битта қилинган ёмонлик еса мана шу жониворларга инсон учун гуноҳни йетайликни. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотларига қалбида раҳм шафқатли бўлган бандалар қаторига қўшган бўлсин. Аҳволи қобили ҳа, дав астағфируллоҳу алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва бисмиллаҳ.
