# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 473 of 510
- Section: —
- Duration: 19 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/473
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/DtTKb23EMcU.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=DtTKb23EMcU
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/472.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/474.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:04] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин вала ақибату ли муттақийин. Ассалому алайҳи вас саламу ала саидина муҳаммадин ва ала алихий ва ашабихий ажманий. Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас салламнинг тилидан ўттизта қисса. Бугун йигирманчи қисса.

[0:29] Шайтонлар ер ва хотин ўртасини бузувчидирлар. Бу ҳадис Имом Муслимнинг саҳифаларида келтирилган. Жоби розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Қоли набийинг саллаллоҳу алайҳи васаллам, инна иблиса ётағу аршаҳу алалма, симма ябатҳу сарояҳҳу, фа аднаҳу минҳу манзилатан а ва муҳим фитнатан.

[0:54] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алейҳи саломатадилар, албатта иблис ўзининг аршини сув устига қўярди. Сўнгра шу йердан туриб, ўзининг аскарларини йер юзига юборади. Уларнинг иблисга манзиллат жиҳатидан яқинроғи, каттароқ фитна қилгани. Я жи у аҳадуҳим фаяқулу фаял ту када ва када, фаяқулу ма сана та шайъат.

[1:20] Ана шу иблиснинг юборилган, йер юзига юборилган аскарлардан бири келиб, иблисга ҳисоб беради. Мен фалон фалон иш қилдим, фалон фалон фитнани қилдим. Уни ешитади да иблис, ҳеч нарса қилмабсан дейди. Сўнгра, тсумма, яжиу аҳадуҳим фаяқул, ма таракту хатта фарроқту байна ҳува байна имротиҳинг. Сўнгра яна бир келадида аскарларидан ҳисоб бериб, мен бир кишини фитналантирдим, фитналантирдим то аёли билан ўртасини бузиб қўймагунимча тарк қилмадим.

[1:55] Яъни ер хотинни уруштириб қўйдим бир бирига. Қоли файюдниҳи минҳу вояҳулу наъм анта. Лекин неъма анта. Бас иблис уни ўзига яқин қарадида, ҳа, сен яхши иш қилибсан деди. Ҳадис ниҳоясига йетди. Ҳадисдан олинадиган сабоқлар. Биринчидан, иблис деган сўзни маслари баласа, ноумид бўлиш дегани. Иблис дегани сўзни агар бизни тилга ўгирсак, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлган дейилади. Ноумид шайтон дейилади. Яъни Аллоҳни раҳматидан ҳамма умид қилишликка ҳаққи бор. Модомики тирикми? Модомики ҳали калима келтиришлик, истиғфор отишлик имкониятидами, ноумид қилиб бўлмайди у одамни. Иблис дегани Аллоҳнинг раҳматидан ноумид дегани. Иккинчидан, ҳадисдан маълум бўлдики, иблисни сувни устида ўзини арши бор, тахта. Яъни денгизни устидан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ҳадисларида иблис ўзини аршини денгизни устига қўяди деб айтган. Ана шу жойдан туриб, аскарларини йер юзига, одамларни орасига фитна фасод тарқатишлик учун юборади.

[3:10] Учинчидан, иблисни ўзини қўшини бор, ўзини аскари бор. Бу қўшин жинлардан ҳам бор, кофир жинлардан ҳам бор қўшин ва инсонлардан ҳам бор бунақа аскар. Сизни васваса қиладиган бир шайтон келиб, сизни васваса хилишни бошласа, қалбингизга кириб олиб, аудҳу биллаҳи минаш шайтон розийм десиз, кетади ҳалигача.

[3:33] Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганда, албатта иблис ўзини хуртумини, ўзини тумшуғини. Одам боласини қалбига қараб шундай ёпиштиради. Ва васваса қилишни бошлайди. Банда Аллоҳни есласа, Аллоҳни есласан, шайтон орқагача келади. Миншар илҳ оси васин хоннаси.

[3:58] Инна шайтони вавийин хотмоҳу ёки ҳуртумоҳу ала қобийин адам, фа индҳака Аллоҳи хонаса. Хонаса деган орқага чекинувчи деган. Орқага чекиновчи бўлган иблисни ёмонлигидан паноҳ тилайман деймиз. Мин шаръий вос восил хоннас деганда. Инсон Субҳаналлоҳ деса, Аллоҳ деса, Аллоҳни акбар деса, Аллоҳни есласа шайтон орқага чекина туради, қочиб кетмайди. Озгина чекинади. Аллоҳни есдан чиқаргандан кейин келиб яна хуртумини шундай инсонни қалбига тақайди.

[4:28] Жинлардан бўлган шайтонни ҳайдаш зикр екан. Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳни ёки аудҳу биллаҳ минаш шайтон рожин. Аммо агар бу иблиснинг аскари одамлардан бўлган аскари бўлса чи, унга аудҳу биллаҳ мин аш шайтон рожин десангиз кетмайди у. У ким еди у? Гуноҳ маънавиятга сизни торта оладиган. Ҳа бўпти енди юра енди, бўлмасам, бўлмаса юр. Ўтириб, у анави бўлди, мана шунақа ўтирамиз. Юр дейди, бориб бир тренер кўрамиз дейди. Қўй дейди, мана йигирма кун, бир ой кун дам ал дейди, жонга ҳам, жиноятга нима керак?

[5:04] Қаранг да, атрофингизда одамлардан бўлган шайтон дасткари йўқми? Агар бўлса, уни Абдугуллоҳи мен шайтон уже деб ҳайдайман деб ўйламайман, кетмайди у. Иблис, Иблис аскарларини юборар екан, қайсиниси одамларни каттароқ фитнага учратган бўлса, каттароқ заруратга киритган бўлса. Шуни ўзига яқинроқ қилади.

[5:29] Каттароқ фитна тарқатганлиги учун ўзига яқуинроқ қилад. Агар бир бошлиқ ўзини атрофига золимларни яқин қилса, йер юзида фасод ёйилади. Ана шу золимларнинг енг каттаси ким? Иблис биродарлар. Ана шу бошлиқ раҳбар ўзини атрофидаги вазирлари, маслаҳатчилари, Аллоҳдаан қўрқадиган, Аллоҳни танийдиган, тақводор одамлар бўлса, яхшиликда насиҳат қилади бу бошлиққа.

[5:57] Ё енди агар Аллоҳни танимайдиган кофир бўлса, мушри бўлса, Аллоҳни танимаса, нима маслаҳат беради? Қаранглар. Қураш мушриклари наби ю соллаллоҳу алайҳи васалламни мана ҳижжат қилишлик ҳиссасига қайтадиган бўлсак, ишини ҳал қилишликка йиғилиб турганида маслаҳат бергани ким кирди? Иблис кирди. Наждли кекса оқсоқол суратида.

[6:22] Маслаҳатга ким киряпти конхуларни олдига? Иблис киряпти. Шахсан ўзи киряпти. Жаннатдан қурилган иблисни ўзи киряпди. Аскар емас. Чунки бу йерда катта масала кўрилётган еди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иш кўрилётганди, мушуклар томонидан. Бадр ғазодига чиқишликка, қуриш мушуклари иккиланиб чиқайликми, чиқмайликми деб турганда, уларга маслаҳат берай ким келди? Иблис келди. Суроқ отибни молик суратида. Кўринг, сизга маслаҳат берадиган одамлар кимлар? Шайтоний фикрларни мийянгизга қуаётган, шайтоний тушунчаларни қуаётган одам кўришдаги шайтон емасми ким?

[7:01] Ёки шайтон сифат одамлар емасми ким? Бир одам иккинчи одамга сизни палончи манақа деди, сизни унақа қилди, бунақа қилди деб гап чақиб келган пайтда, билингки шайтонда аскари шу. Биродар, шайтон сиздан бошқа елчини топа олмадими менга жўнатгани?

[7:24] Деб қўйсангиз, қайтиб шу гапни кўтариб келмайди. Йўқ, биз уни адолат қилмаймиз биз. Ҳм? Шунақа дедими? Ким бор еди яна олдида? Индамадими? Онқара. Ғийбат деган бозорда харидори биз бўлганлигимиз учун уларда бозори чаққон. Бешинчидан, кофирлар ёки қалб заиф кишилар амалдорларга, мансабдорларга, пулдорларга, ҳокимларга яқинроқ бўлишлиги учун улардан фойдаланишлик учун ҳар қандай ишни қилишликка тайёр бўлади. Агар бир манфаат йетишликка сабаб бўлса, бўхтонни ҳам қилиб қўяверади. Ҳа мен кўрганман мана шу ўша йерда турувди дейди.

[8:12] Чунки озгина манфаат борда. Лекин шундай қилса бояги мансабдор ёки амалдорнинг олдида озгина бир муҳаббатини қозонади да. Ўзи асли бунақа мансабдорларчи, бунақа туҳмат, бўхтон ва ҳар қандай иши тайёр бўлган одамни шулар ҳам яхши кўрмайди. Чунки бугун мендан фойда бўлиб турибди, наригини ёмонлаб мени ёним оляпти. Агар ертага тақдирни ғилдираги менга қарши айланиб қолса, нима қилади? Бунақа одамга ишониб бўлмайман.

[8:41] Олтинчидан, иблис ўзини аскарларидан енг катта фитна қилганини ўзига яқин қиляпти. Йер юзида фасад тарқатишликда мақсадни катта қўяпти. Анча мунча кичкина фасод қилганда тан олмаяпти. Енди иблис ўзини фасод ишини тарқашликда мақсадни каттасини олдига қўяётган бўлса, Аллоҳни динини, Аллоҳ Таолони шариатини одамлар орасида тарқатаётган олий ҳиммат даъватчилар ҳам мақсадни каттар олиб қўйиш керак.

[9:14] Мен шу тўртта балонни қилсам бўлди емас. Бутун қишлоқда ўқитишим керак деган мақсад бўлсин. Бутун шаҳарга бир таълим беришим керак дегин, бутун дунёга яятсин, биз гапираётган ҳақиқат деган мақсади нима қилиш керак? Олийроқ қўйишлик керак. Чунки иблис ўзи кичкина резултатга нима қилмаяпти? Кўнмаяпти. Тушунтира оляпманми, биродарлар? Шунинг учун, шу намозга айтадиган Қуръонда ётиб олсам бўлди.

[9:42] Ўзимни шу намозимга, рўзимга, закотимга йетарли фиқҳ тўлган бўлсам бўлди деб туриб, олдингларга қаришни кичкина қилманглар укалар. Бир юз марта нима жўраётинглар? Йетмаса бир еллик метрга тушади. Тушунарли екан? Мақсадда укалар, мақсадда, олийроқ қўйинглар. Ўтган дарсимизда яна айтдим. Мен фалончини боласиман деб фахрланманг.

[10:04] Шундай иш қилингки, отангиз сизни атингиз айтиб туриб, мен фалончини отасиман деб фахлансин. Иблисни йеттинчи хулосамиз, иблисни мусулмон бўлган одамларга ва мусулмон бўган жинларга вадоати қаттиқ бўлади. Ҳадисда айтилганидек, ана шу ер хотинни ўртасини бузиб қўйган аскари келганда, уни бошқалардан ўзига яқинроқ қилди.

[10:38] Фасодни тарқатаётган одамлар саккизинчидан. Саккизинчи чидан, йер юзида фасодни тарқатаётган одамлар ҳам қийналанади. Бузуқ шеър фикрларни ёяётган одамлардан машаққат чекади. Аммо шу машаққатларни чекишликка сабр қилади. Бузуқ еътиқодини олиб чиқишлик учун. Енди сиз билан биз тўғри еътиқодда бўлган одамлар, бу иймонни, еътиқодни тарқатишликда, нимага машаққатга сабр қилмаслик керак? Агар сизлар машаққатни чеккан бўлсанглар, о, мушуклар ҳам машаққат чекяпти. Сизлардақа қийналяпти. Аммо сизлар, улар орзу қилмай екан, жаннатни орзу қиляпсизлар дейди. Қийин.

[11:17] Иблис ер хотин ўртасини бузишликка харис бўлади. Чунки ер хотин ўттиз бутун олти да жуда кўп фасад ишлар ёйилади. Биринчидан, зино ёйилади, агар ер хотин бир биридан қаноатланмасин. Ер хотин ўша йерда интифоқчилик бўлмаса, фаҳш кўпаяди. Одам туғилиши озаяди, мусулмон зуррияти озаяди. Тушунинглар.

[11:39] Ер хотинни уришда бу кичкина нарса емас бу. Буни орқасидан кўпайиб кетади муаммолар. Шунинг учун иблис ер хотинни ўртасини бузиб қўйган, ўзини аскарини бошқалардан кўра яқинроқ қилди. Пайғамбаримиз айтганлар, қизи борларга, агар сизларни олдингизга, сизларни уйларга, унинг динидан ва хулқидан сиз рози бўлган киши совчи бўлиб келса, бас, қизларингларни никоҳлаб беринглар. Агар шундай қилмасанглар, фитна ва йерда катта фасод бўлади.

[12:13] Қизингизга хабар бўлиб келди, динидан розисиз, яхши диндор одам. Ахлоқи ҳам жойида. Қаранг, чўнтагига қаранглар демаяпти. А? Агар фуқаро бўлса дейди Аллоҳ, ўзини фазли билан уйлангандан кейин уларни бой қилиб қўяди дейди. Динига қаранглар, ахлоқига қаранглар таълим тарбиясига, шундай одам келса, сизни бир рози қиладиган, қизингларни никоҳлаб беринглар дейди.

[12:43] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоби розияллоҳу анҳун ровот қиладиган ҳадисда иннна иблиса қод я ися ан я абу даҳшул мусаллоу ва лаҳкам фил таҳриш мил байнаҳум. Иблис намозхонлар унга ибодат қилишларидан ноумид бўлди. Намоз ўқиётган одам шайтонга ибодат қилмаслиги аниқ. Аммо ана шу мусулмонларнинг ўртасида гина кудурат, низоларга иблис рози бўлаверди. Намозхонлар ибодат қилмайди иблисга, бу аниқ. Аммо ўзи гина кудуратлар бўлади, шайтон мана шу нарса билан қувонади.

[13:19] Биласизларми? Ҳис фасод тарқатишликда тажрибаси енг катта ва кўп бўлган ким? Кимнинг тажрибаси катта ва кўк фасод тарқатилишликда? Иблис. Нимага? Ҳа яшанг. Одам алайҳиссалом ялинмай туриб бор еди Иблис.

[13:43] Ўша Иблис ҳали ҳам тирик. Одам алайҳиссаломдан бери неча минг йил ўтиб келган бўлса, ҳали ҳам тирик ку. Шунча минг йиллик тажрибаси бор. Демак, ўзини режаларини, планларини, шиаларини тузиб олингайишликда Иблис ниҳоятда тажрибали. Аллоҳни фазли билан юрибмиз акалар тўғри йўлда. Агар Аллоҳ сақлаб бермаса, шайтонни фикри фитнасига макрга тушиб қолиши оддий нарса. Қори роббифан дилни илайёми ю бавшун. Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди.

[14:17] Кофир бўлди, лаънати бўлди. Аллоҳдан сўради, Парвардигор, қиёмат кунигача мени ўлдирмай тур. Агар шу ўлмаслик хатини олмаганида ўлармидинган бошқа жинларга ўхшаб? Қолафа иннака минал мунзаринайла ём ила вақтин маълум. Аллоҳ айтди, маълум вақтгача, қиёматгача сен ўлмайдиганлардансан деди. Ўлмаслик хатини олгандан кейин, мана шу одам деб туриб, сени дарёҳингдан қовулдимми, уни ва зўриётларни фитнига учратаман деди.

[14:48] Енг катта тажрибасига егаси ким екан фасоддан? Иблис. У ўзини мана шу ишини, фасодни тарқатишликда чарчамайди. Малолланмайди. Биз чарчаб кетамиз. Биз чарчабкетамиз. Озгинадан малол олайлик. Иблис тўхтамайди. Чумоли нимага меҳнаткаш жонивор? Йўқ, иблис. Чумоли қишда дам олади.

[15:14] Иблис қишда ҳам дам олмайди. Ухлаганингизда ҳам дам олмайди? Тушингизга кириб чиқади ку бу нарсаларни. Шунинг учун шайтон айтди. Инна шайтона қоли ва иззатига ва жалалик ла абруҳаҳ ва аву и ваъда кам маъдамат арвоҳим фияд садикин. Аллоҳ таолога ибн сайтда, буюклигинг ва шафингга қасам, модомики руҳи танасида еканми? Мен буларда иғвога солишингдан тўхтамайман деди. Аллоҳ таоло айтди. Ва иззати ва жалали ла азалу авуфи ул ҳу маслаҳфарони. Иззатим ва буюклигимга қасам, улар мендан истиғфор сўрарканми? Мен чечириб юбораман уларни деди.

[16:00] Аллоҳни фазли бўлди. Шайтон босиб босиб қилишдан тўхтамайди. Биз истиғфор қилсак, Аллоҳ кечиришидан тўхтамайдир. Ҳадис дарсимизни Оши онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадис билан тугатамиз. Кунларда бир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ойиша онамизни хонасидан кечқурун чиқиб кетди ташқарига. Кечқурун чи қиб кетди. Ойиша онамиз айтади, рашқ ҳам қўзиб кетди дейди. Чунки Пайғамбаримизни бошқа аёллари ҳам бўлган.

[16:33] Бир қанча вақтдан кейин қайтиб келган еди, мени қилиб ўтирган ишимни кўрди дейди. Яъни жаҳли чиққанидан, норози бўлганидан, рашқ қилиб келганидан, шу уни бу нарсани онториб юборган бўлса керак да. Чунки Ойиша онамиз ёш бўлган. Жуда ёш бўлганку. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ақоджа айтди шайтоникин? Ҳа, шайтонимиз келиб қолдими деди. Ҳалиги жиринг қўзиб қолдими дейди ю. Ҳар битта одамни ичида жиндан бўлган битта фариштадан бўлган биттаси дўсти бор. Саҳиҳ Муслимда келтирилган ҳадис. Битта жиндан бўган дўсти бор, шайтонлардан, битта фариштада бўган дўстиси бор. Бўп қолади ю баъзида. Нима қилсам екан деса, икки хил маслаҳат бўлиб қолади. Манақа, манақа тортади. Йўқ дейди. Икки кун сафар ҳам худди дегансиз, сол дейди. Ё бўлмасам тортиб ол дейди. Йўқ, унақа қилма, биродаринг йетти юз кўришинг бор дейди. Шунда биласизми? Ёмон қийналиб кетасиз. У ҳам ўзингизники. Бу ҳам.

[17:35] Шайтонингиз келиб қолдими деди Пайғамбаримиз? Ошимамиз, е, мен билан шайтон борми ҳали деди. Пайғамбаримиз ҳа деди. Ё Расулуллоҳ, ҳар битта одамда борми бу шайтон? Ҳар битта одамга бор деди. Сиз билан ҳам борми шайтон? Пайғамбаримиз айтдилар, ҳа, лекин роббим уни йенгишимга менга ёрдам берди. У мусулмон бўлди деди.

[17:59] Расулуллоҳга бириктирилган шайтон Аллоҳни фазли билан мағлуб қилинди ва Пайғамбарларимизни фақат яхшиликка буюрди. У фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга берадиган. Пайғамбарларимиз айтадилар, Имом Муслимдан, Ибн Мақсуд розияллоҳу анҳудан. Сизлардан ҳар бирингизга битта фариштадан ва биттадан шайтондан бириктирилган дўст бор. Соҳиби алайҳи расулуллоҳ, сизга ҳам бир шайтон бириктирилганми дейишди. Пайғамбаримиз менга ҳам деди. Фақат роббим менга уни йенгишга ёрдам берди ва у мусулмон бўлди. Мени фақат яхши ишларни қилишликка буюради деди. Имом Муслимдан. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло сизни бизни оилаларимиз билан иттифоқчилик, меҳр оқибат яшашимизга тавфиқ берсин. Бизга солиҳ зўриятларни ато қилсин. Иблис ва унинг аскарларини васвасаларидан ўзи паноҳ берган бўлсин. На қули қовли ҳайда ва астағфируллоҳ или ва алайкум ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
