Maviza
—Қоралама35 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
35:06
Ўзгаришлар тарихи

Бошқаларни ҳаётига қараб, ўзингни ҳаётингни кеч қолаётган ҳисоблама дедик. Ризқни роббиси бор, уни натижасини зўрлаб, тезлаштиришга ҳаракат қилма дедик. Мевадан олдин илдизни мустаҳкамла дедик. Ризх кечикса, қимор, рибо, қарз, шунга ўхшаган ҳаром йўлларга кирма дедик. Вақти келмасдан аввал мевани узма дедик. Мана енди мана шу туркум суҳбатларимизни охирги қисмида ўтирибмиз. Қандай қилсак дунё бойлик қўлимизда бўлади ю, аммо қалбимизни егаси Аллоҳ Таолонинг ёлғиз ўзи бўлади. Биз мана шу суҳбатларни ешитганимиздан кейин, ҳаётимизда нималарни ўзгартиришимиз кераклигини бир қатор билиб олган бўлдик. Яъни нима қиламиз?

Биринчи фикр. Бой бўл. Бой бўл, лекин бойлик сени хўжайининг бўлиб қолмасин. Савол. Бой бўлиш ёмонми? Йўқ, яхши. Катта бизнес, яхши уй, қиммат машина ёмонми? Ё, яхши. Ислом биродарлар бойликка қарши бўлмайди. Ислом инсонни қалби мана шу дунёга қул бўлиб қолишига қарши бўладими? Ислом камбағал бўл демайди. Ислом Аллоҳга қул бўл дейди. Шунинг учун муаммо сени шотингда қанча пул борлигида емас. Сейфингда қанча пуул борлигида емас, муаммо қалбингни тўғрисида нима? Муаммо шунда. Мана Қорин қиссасига қайтадиган бўлсак, мана шу қиссадан бир илоҳий бир мезонни ўлчовини оламиз. Моли дунё бойлик, бу мақсад емас. Бойлик мақсад емасс. Балки бойлик мақсади олиб борадиган восита холос. Мақсад Аллоҳни розилиги.

Аллоҳ Таоло Қуръонда мана Қорин ҳақида оятлар нозил қилган бўлса, ана шу оятни ўқиймиз. Нимани оламиз? Қуръон Қорунга бойлигингни ҳаммасини йўқот. Бойлигингдан воз кеч, бойлигини таша дегани йўқ. Нима деди? Астайду биллаҳ ва ботағи фий ма атак аллоҳу дараъул ахиру ва ла танса насибака минат дуня ва ахсинг кама ахсаналлоҳу илайк. Аллоҳ сенга ато етган нарсалар билан, яъни бойлигинг билан охират диёрини истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга қандай яхшилик қилган бўлса, сен ҳам шундай яхшилик бил. Халойиққа.

Қориннга Аллоҳ Таоло жуда катта бойлик берганмиди? У бойликни Аллоҳ Таоло йўқот демаяпти. Аксинча Аллоҳ сенга қанақа катта бойлик бермаган бўлса, мана шу бойлигинга яраша халойиқа фойданг тегин деяпти. Демак, исломда, динимизда бойлик, мол бу мақсад емас. Балки мақсадга олиб борадиган восита.

Агар қўлингда пулинг катта бўлса, йетимларни бошини силаган имкониятинг ҳам катта бўлади. Мактаб қурасан, йўл қурасан, қарзга ботган одамларга ёрдам берасан, ота онангни хизматини қиласан, ўша даволанишига пули йўқ бўлган одамларга хизмат берасан. Қўйки жамиятга фойдали инсон бўласан. Аммо мана шу катта пул, бойлик, фосиқ одам, қўлида бўлса чи? Бу пул рибойга кетади, исрофга кетади, кибрга кетади, фасодга кетади.

Демак, гап пулни кимни қўлида еканлигидан. Пул яхшими, ёмонми емас, пул кимни қўида еканлиги. Пайғамбаримиз айтадилар Амр ибн Лосга. Я амр не амал маълу солиҳ ма рожулин ас солиҳ. Ей Амр, солиқ киши қўлидаги солиҳ мол нақадар яхши. Инсон тақволий, Аллоҳдаан қўрққан, яхши инсон бўлиб туриб, бой бўлса, бу одамни фақат жамиятга фойдаси кетаяди. Демак, демак бу ҳадисда Пайғамбаримиз бойликни ўзини мақтамаяптилар. Балки ҳалол одамни қўлидиги пулни мақтаяптилар. Солиҳ одамни қўлларида пул бўлса, егасига итоаткор, хизматкор бўлади. Аммо фосиқ одамни қўлида бўладиган бўлса, бу пул шу егасини устидан хўжайин бўлиб қолади. Тушунарлими? Дунё қўлда бўлсин, қалпоқ бўлиб қолмасин.

Зуҳ деган нарса бор. Кўпчилик зуҳ деганда, камбағал бўлиб юришликни, дунёдан воз кечишликни, пулсиз бўлишни тушунади. Бу одам зоҳид одам деб қўяди. Бу нотўғри тушунча. Мана шу зуъхт ва варақ нима еканлигини уламоларимиз таърифлаб айтишадики, аз зуъхту тарку маълайян фаул фил аҳиро, вал вараъу тарку ма таҳофу дор а роҳ фил аҳиро. Зуъхт нима? Охиратда сенга фойдаси бўлмайдиган нарсани тарк қилиш дунёда. Бир иш билан овора сангки, охиратда фойдаси йўқ. Шуни тарк қилсанг, сен зоҳид инсон бўласан. Енди алвара нима? Алвора охиратда зарар бериши мумкин бўлган нарсани тарк қилишлик. Демак, зоҳидлик шу екан. Биз ўйлаганча, пулсиз юриш камбағал бўлишлик емас.

Миллионер одам ҳам зоҳид бўлиши мумкин. Агар пули чўнтагида бўлиб, қалбида Аллоҳ бўлса. Дунё қўлингда бўлса, Аллоҳ йўлида бемалол сарфлайсан. Агар қалбингда бўлса. Йўқотиб қўйишдан қўрқасан. Дунё қўлингда бўлса, сен уни бошқарасан. Агар дунё қалбинга кириб қолган бўлса, у сени бошқаради.

Мана Қуръондан ўқиймиз бир оят. Тижорат қилганларни мақтаганми аллоҳ ёки тижоратда тарк қилганларнини мақтаганмиаллоҳ? Астайдубиллаҳ, режалун ла тул ҳиҳим тижаротун вала баюн ан дикрийилла ва иқомий сола ва итаи зака. Аллоҳ Таоло айтяпти, шундай кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо етишдан ва закотни ато етишдан тўсмайди. Аллоҳ Таоло тижорат қилмайдиганларни мақтамаяпти. Аллоҳ Таоло тинорат қилиб туриб, ибодатдан узоқ бўлмайдиган одамларни мақтаяпти. Қаранг, ла тул ҳийин. Тижорат, пул, дунё уларни Аллоҳдан чалғитмайди.

Шунинг учун қара ўзингга. Намозни вақти чиқиб кетяпти. Лекин савдо авжига чиқиб қолди. Нима қиласан? Нима муҳим сенга? Дўконда клиент турибди, савдо қизиб турибди, намозни вақти чиқиб кетяпти, нима қиласан. Мана шу жойда сен учун қайси чақириқ муҳимроқлиги кўринади. Аллоҳни намозини ўқийсанми ёки тижоратни қилиб намоздан воз кечасанми? Мана шу йерда сени қалбингни ҳақиқий егаси ким еканлиги маълум бўлади.

Ҳавас қилишга арзийдиган ҳақиқий бойлик қанақа бўлади? Агар бой бўлишдан мақсадинг, пул топишдан мақсадинг ота онамни бир ойга муҳтож қилмай, оиламни яхши таъминлай, мусулмонларга бир иш ўринлари яратай, халқимга, ватанимга хизмат қилай деган мақсад бўлса, унда сени бизнесинг, меҳнатинг, тижоратингни ўзи ибодатга айланади.

Ҳавас қилинадиган бойлик қанақа бўлар екан? Ҳавас қилинодиган бойлик, ҳозир биз айтаётгандек, инсониятга, жамиятга фақат фойдаси тегадиган бойлик. Шунақа бойлик бўлса, ҳавас қилинг. Пайғамбаримиз айтадилар, ла ҳасада илла фитнатайин. Фақат иккита кишига ҳавас қилиш мумкин. Рожулун атаҳуллоҳу маълам, тасаллатаҳу ала ҳалакатиҳи фил ҳақ. Фақат икки кишига ҳавас қуриш мумкин. Бири, аллоҳ унга мол у дунё берган ва у молини ҳақ йўлда сарфлашга муваффақ қилинган киши. Иккинчиси, илм берилган, илмини тарқатаётган одам. Кўряпсизми? Исломда бойликни ўзи ҳавас қилинмайди.

Балки ана шу бойлик билан қилинаётган хайрли ишлар ҳавас қилинади. Чунки сизга ана шу бойлик берилса ўзи, сиз унақа шу ишларни қила оласизми? Шу пулни Аллоҳ қўлингизга берса, дунё сизни нима қилмайдими? Бузиб қўймайдими? Шунинг учун бойни бойлиги ҳавас қилинмади. Бойни шу бойлиги билан қилаётган савобли ишлари ҳавас қилинади. Маъқулми?

Нима, Аллоҳ қодир емасми ҳаммани бир хил бой қилиб қўйишга? Қодир. Нимага бир одамни бой, бир одамни камбағал қилди? Бирини бойлик билан синади, бирини камбағаллик билан синади. Пулни сенда қанча тўплангани муҳим емас. Мана шу пулинг билан нима ишлади қилаётганлиги муҳим. Мана усмонун нафхон розияллоҳ ҳам хун олинг. Саҳобаларни ичидаги енг бой кишилардан еди.

Мадинада мусулмонлар сувга қийланганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарғиби билан бир яҳудини қудуғини, Рома қудуғини сотиб олиб, мусулмонларга нима қилди? Вақф қилди. Камбағал бўлса қила олармиди? Ўшанинг учун йигитлар, мусулмон одам камбағал бузганидан бой бўлгани яхши. Ҳалолдан топади, ҳалолга сарф берди, жамиятга фақат фойда келтиради. Ёки усмонунун афвони яна бир иши, табуғ ғазотидан. Ўттиз минг кишилик қўшин йиғилди, Рунга қарши қўшин тайинлашлик керак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни инфо қилишликка, қўшинга ёрдам беришликка таъғиб қилдилар. Усмоннинг афван жуда катта инфиқоз қилдилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: ма дорра Усмона, ма амила баъдал яун. Усмонни розияллоҳу анҳу, бугунги қилган ишидан кейин ҳеч нарсани зарари йетмайди бу кишига.

Агар тақво дегани камбағал бўлишлик деб тушунилса, тақво дегана бойликдан қочишлик деб тушуна оладиган бўлса, мана шундай бир катта савобли амалларни қайердан қилади мўмин одам? Укалар, камбағал бўлганинглардан бой бўлганинглар яхши. Бойликка интилинглар. Лекин бойлик мақсад емас. Мақсад Аллоҳни розилиги, шу бойлигимиз бўлса, олишу мақсадга кўпроқ йетамиз. Маъқулми?

Усмон розияллоҳу анҳу у қўлидаги пулини қуримас еди. Аксинча моли Усмонуннафонни қўлидагига хизмат кўради. Шунинг учун айтамиз, ёшларга хусусан, ҳалол бой бўл. Кучли бўл, завод фабрика оч, иш ўринлари ярат, халқинга фойдали инсон бўл. Фақат мана шу топаётган бойлигинг сени ичингдаги менингни, кибрингни ишчириб юбормасин.

Бой бўлишдан олдин беришни одат қил ўзингга. Ҳозир йўқ катта пул, озгина пулинг борми? Шу озгинадан беришни ўрган. Чунки кўп пул келганда у одатинг бор да, бера оласан. Чунки ҳозир озлигида бера олмасанг, катта бўлганда тем более бера олмайсан. Бой бўлишдан олдин тўртта саволга тайёр тур. Мана Аллоҳ Таоло дунёни, бу бойликни, дунёни зеби зийнатини имтиҳон еканлигини еслатади. Астайду биллаҳ, иннама амуалукум ва авладукум фитна ва аллоҳу индаҳу ажрун адҳим. Айтдик ку, Аллоҳ Таоло кимнидир бойлик билан синайди, бой қилиб қўйиб. Кимнидир камбағаллик билан синайди. Камбағал қилиб қўйг. Аллоҳ таоло айтяпти сизларнинг мол мулкларингиз ва бола чақаларингиз фақат бир фитна имтиҳондир. Улуғ ажр, мукофот еса ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадур. Шунинг учун пулни сўраётганда, кенг ризқни сўраётганингда, бойликни сўраётгунингда, мана шу бойликка қўшиб тақвони ҳам қўшиб сўра. Чунки пул келгандан кейин, инсон физ ҳужжатга кириб кетишлиги имконияти каттароқ бўлади. Яъни саховат деган нарсани пулим кўп бўлганда, миллионер бўлганда қиламан дема.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганлар, мана шу инфо хусусида? Иттақуллоҳа вавалуҳу бишиқти тамрутинг. Е, яримта хурмонда садақа қилиб бўлса ҳам, дўзахдан ўзингларда сақлаб олинглар. Қани яримта хурмо, нима енди? Лекин садақада, беришга одатлант. Чунки қўлингда ҳозир озгина пулинг бор, шу пайтда бир яримта хурмўни еҳсон қила олмаяпсанми? Ертага миллион келганда қанақа қилиб еҳсон қиласан? Ундан ташқари Пайғамбаримиз айтганлар ма нақосат, садақотун минмалин. Яъни инсон садақа қилса, ҳеч қачон пул камайиб қолмайди. Мана шу нарсани шиор қилиб ёзиб олинглар укалар, пешонангларга. Берган садақангиз ҳеч қачон пулингизни камайтирмайди. Ас содиқул мастуб қилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар бу нарсани.

Бойлик инсонни тўртта нуқтада синайди. Биринчиси, топишда. Пул топишда. Қайердан ва қандай йўл билан топдинг? Иккинчи савол. Пулни ушлаб туришда. Пул қўлингда турибдими ё қалбингга кирдими? Учинчиси, сарфлашдан. Қайерга ишлатяпсан? Исрофга, риёга, мақтанчоликками? Ёки хайриятгами? Тўртинчиси, йўқотишда ҳам синалади инсон. Пул, бойлик, дунё қалбинга кирмаганлигини белгиси, шу пул кетиб қолганда, зарарга кирганингда, сиқилиб, бўғилиб, инсулт, инфаркт бўлмаяпсанми?

Агар шундай бўла екан бўлса, демак пул қайерда екан? Қалбингда екан. Аммо йўқотганда пулни каттароқ зарарга кириб қолса, қалби Аллоҳ билан овора бўлган пайтда нима дейди? Аллоҳ Таоло бериб синовди, енди олиб синади дейди да, хотиржам туради. Мана шу тўртта саволга тайёрдур. Топишда, ушлаб туришда, сарфлашда ва йўқотишда.

Яъни. Пулинг кўпайиб бойиганинг сари, мана шу пулга тегишли, фиқҳий саводхонлигинг ҳам зиёди бўлсин. Катта катта компанияларни қарасангиз, боғолтири бор, юристи бор, маркетологи бор. Улар сизни ишингизни қонуний кетишлиги ва фойда зарарларини аниқлаб айтиб бериб туради. Худди шунга ўхшагандек, юргизаётган ишхонангда мана шу қилаётган ишингни ҳалол, хоромлигини айтиб бериб тура оладиган бир аҳли илм ҳам бўлсин.

Маъқулми? Ва ҳар битта ёш тадбиркор ўзи учун тижоратидаги қизил чизиқларни аниқлаб олсин. Масалан, иймон ва ҳалоллик, бу ҳеч қанақа фойдага алмаштирилмайди. Намоз, рўза, бизнес йўлида ҳеч қачон қурбон қилинмайди. Ота онани розилиги, оилани ҳаққи, ҳеч қайси пулга алмаштирил майди. Чунки сен бу бой бўлишдан мақсад ҳаётингни покиза, осуда бўлишини хоҳлаяпсанми? Осуда ҳаёт фақат пул билан бўлмайди. Осуда тинч, осойишта ҳаёт, иймон билан, тақво билан, солиҳ амал ва кунига розилик билан бўлади. Мана Аллоҳ Таоло айтади. Астай деб едилар. Мана амила солиҳ ҳам мин закарин ав унса, воҳиво мўминун фаланнуҳ йеяннаҳу ҳаятан тойиба. Ўзи асли бой бўлишдан мақсад нима деса, дунёда хотиржам мазза қилиб яшашми? Покиза ҳаётми? Аллоҳ айтяпти. Еркакми, аёлми, ким мўмин ҳолида солиҳ амал қилса, биз унга албатта покиза ҳаёт ато етурмиз.

Покиза ҳаёт инсон кунидан рози бўлиб яшашлиги. Мана, ана шундай покиза ҳаёт ҳақида Иброҳим Адҳам шундай дейди. Ла яълам ул мулку ва абуна ул мулук ма наҳм фиҳи минас сурури ва наъими идан ла жаъдалуни алайҳи бисую. Агар подшоҳлар ва подшоҳларнинг фарзандлари биз турган қалбий хурсандчилик ва неъматни билганларида еди, уни биздан тортиб олиш учун қиличлари билан курашган бўлардилар.

Енди нима қиламиз? Натижага шошилмайман, аммо вазифамни кечиктирмайман. Мана биз шунча суҳбатларда шошилма, шошилма дедикми? Енди ҳеч нарса қилмасдан ўтиравер дегани емас бу. Шошилмайман натижага. Лекин қилишим керак бўлган вазифамни ҳаммасини зўр қилиб қиламан.

Енди, мана шунча маърузаларни ешитгандан кейин ҳам, ҳаётимизда ҳеч нарса ўзгармаётган бўлса, биз кўзлаган мақсадимизга йетмабмиз. Бугун ўзимизга берадиган битта савол. Бугундан бошлаб нимани ўзгартираман? Ҳар куни айтаман туриб, қанча пулим бор, қанча пул топаман деган ғамни устида бош қотирамиз.

Аммо Аллоҳ Таоло бизга бошқа саволни кўндаланг қилади. Нима дейди? Астайду биллаҳ, я айюҳа алладина аминаттақуллоҳи валтандур нафсунман қоддамат лиғодин ва тақуллоҳ инналлоҳи хобирун бемаъта амалун. Ей мўминлар, Аллоҳдаан қўрқинглар ва ҳар бир жон ерта учун, қиёмат куни учун нимани тайёрлаб қўйганига қарасин. Шу саволни бериш керак. Мана кечаги куним ўтди. Ертага қиёмат куни учун, кечаги кунимдан нимани тайёрлаб қўйдим? Аллоҳ айтяпти, Аллоҳдаан қўрқинглар. Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.

Биз мана шошилма, шошилма, шов шувилма деяпмиз. Мана шу йерда битта бир нуқтани бир тўғри тушуниб олишимиз керак. Шошилмаслик керак екан, домла айтди деб, ўн бир гача ухлаш дегани емас бу. Ризқ ёзилган екан, шошилмасам ҳам келаверар екан деб, ҳунар ўрганмасдан бекор юриш бу таваккал емас.

Ҳамма нарсани вақти бор екан деб ўн йил ҳаракатсиз ўтириш бу сабр емас. Шошилмаслик, ўзига тегишли ҳамма сабаб меҳнатни қилади, натижани Аллоҳга топширади. Акалар, шошилмаслик бу ялқовлик емас. Балки шошилмаслик ваҳимасиз, қўрқув, хавотирсиз ғайрат.

Яна битта қайтариб берайми? Шошилмаслик бу ялқов бўлиб ўтириб олиш емас. Шошилмаслик, ваҳимасиз, қорқув, хавлотирсиз ғайратҳ шижоат. Меҳнатни қилади, натижага шошилмайди. Ҳа, ҳаётда шошилиш керак бўлган ишлар ҳам бор. Нималарга шошилишимиз керак?

Набия соллаллоҳу алайҳи васаллам алайҳи розияллоҳу анҳуга, е али, учта нарсани асло кечиктирмагин. Яъни шошилиб бажаргин учта нарсанини. Нима у? Намоз вақти кирганда, намозни ўқишга шошилгин, жаноза ҳозир қилинганда, уни ўқишга шоошилгин ва муносиб тенги топилганда, турмушга чиқмаган қизни узатишга шошилган. Тушунарлими? Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз қарзни шошилиб тўлашликка тарғиб қиладилар. Бор у шунақа одамлар, қодир бермайди. Бу тупурсин дейди.

Мутул ғонийе зулмун. Қодир бўлган, бой одамни қарзни бермасдан чўзиб юришлиги зулм бўлади. Қарзингиз бор. Бергани пул ҳам бор, лекин бермай турибсизда бир оборот қилиб олай деяпсиз. Бировни ўн минг доллари бор, беришингиз керак, турибди. Бир оборот қўли шуни фойдада бўляпсизлар сиз. У зарар бу.

Улуғ тобинлардан ҳотим ал асом мана шу қоидани бир гўзал бир хулосалаб қўйган. Хулосаликлардан. Айтадики, шошқалоқлик шайтондан. Фақат бешта ўринда шошилиш Расулуллоҳнинг суннатидан. Шошқалоқлик шайтондан, лекин бешта ўринда шошилиш суннат. Биринчиси, меҳмон келганда унга овқатни тақдим қилишда. Иккинчиси, майитни дафнга тайёрлашда. Учинчиси, вояга йетган қизни муносиб жойга узатишда. Тўртинчиси, муддати йетган қарзни узишда. Бешинчиси, қилиб қўйган гуноҳдан тавба қилишдан. Мана шу ишларда шошилишлик суннат бўлади.

Сен ҳаётингни учта мустаҳкам устун устига қур ва олдинга уч тўрт йиллик маънани режани қўй. Биринчи устун, диним, намозим, илмим, Қуръоним, тақвойим. Иккинчи устун, шахсиятим. Ота онам хизмати, оиламни ҳаққи, соғлигим, одамлар билан гўзал муомалам. Учинчиси, касб бекор ва тижоратим. Ҳар соҳадан бир чимдим қилиб, ҳар уч ойда ҳунар алмаштиравермасдан, кўчатни ҳар ойда у ёққа бу ёққа кўчиравермасдан, битта жойга қолдириш. Битта ҳунарни тўлиқ уч тўрт йил нима қилиш? Ўрганиш.

Лекин мана шу режани тузаётган пайтингда, уч тўрт йиллик режани тузаккан пайтингда, ўзингни тақдирингни егаси ўзимман деб ўйламагин. Тақдир Аллоҳни қўлида. Сен ўша мақсадингга олиб борадиган сабабни қиласан, натижа кимдан? Вала тақолам нал ишай ин иннифаилу залика ғода. Аллоҳ Таоло айтади, ҳеч бир нарса ҳақида мен буни ертага албатта қиламан демагин. Илла ан яша Аллоҳ. Агар Аллоҳ хоҳласа қиламан дегин. Ертага бўладиган ишни нима деймиз? Иншааллоҳ.

Мўмин бор кучи билан ҳаракат қилади, режа тузади, аммо натижа у хоҳлагандек чиқмай қолса, нима дейди? Пайғамбаримиз ўргатганларидек, Қадаруллоҳ дейди. Ва мана шу афал. Аллоҳни тақдири шу екан, ўзини хоҳлаган ишини қилди дейди. Бу суҳбатлар шунчаки бир чиройли гап бўлиб қолмаслиги учун ўзига бир инсон бир режа тузсин, бир уч ойлик дейлик. Биринчиси, намоз. Беш вақт намозини ҳамма ишдан, савдодан аввалга қўяман. Иккинчиси, телефон ва контент. Мана шу телефондан узр. Чунки жуда кўп кўраётган нарсанг, сени ношукур бўлишингга, устингда турган неъматларни кўрмаслигингга, ҳасадга, норозиликка сабаб бўляпти. Ўшанинг учун мана шунга ўхшаган контентларни ўчир. Учинчидан, қарз. Қарзларни каллангда ушлама, дафтарга ёз. Кимга, қачон, қанча. Кераксиз қарзни олма, ескисини узиб ол. Тўртинчиси, битта ҳалол касб. Танлаган асосий ҳунаринг ёки ишингни устаси бўлиш учун мана шу ишга ҳар куни вақт ажрал. Бешинчиси, молиявий ҳисоб. Кирим, иқим чиқингини ёзиб юр.

Олтинчиси, садақа ва шукур. Озгина бўлса ҳам садақа қилиб тур. Озгинабўлса ҳам садеқа қилиб тур! Биз, укалар, бу дарслар давомида сизларга орзу қилманглар, демадик. Бой бўлманглар, демардик. Катта орзу қилинглар, ҳалол бой бўлинглар. Қушга ўхшаб айтаман да, ризқ талабида ушиб чиқинглар дедик. Лекин енг асосийси, бу дунёга нимага келганингларни унутманглар.

Ризқ топгани келганмассизлар. Бой бўлишлик учун келганмассизлар, бу дунёга Аллоҳга ибодат қилгани келгансизлар. Вома холақатул жинна вал ин саилла ли абудун. Аллоҳ Таоло асосий мақсадни айтяпти. Мен жин ва инсонларни фақат ўзимга ибодат қилиш учун яратдим дейди.

Бой бўл, қўлингда катта дунё бўлсин, лекин бу мақсад емас. Мақсад Аллоҳнин қулчилиги. Бойлик восита, бизнес восита, касб восита, дунё восита. Асосий мақсад Аллоҳнин розилиги. Ей ёшлар, бойликка шошилманглар, ҳалол бўлишга шошилинглар. Шуҳратга машҳур бўлишликка шошилминглар, илм, ҳунарга шошилинглар, мевага шошилмангилар, аввал илдизни мустаҳкам қилишга шошилинглар! Одамларга бой бўлиб кўринишга шошилмангалар, Аллоҳга яқин бўлишга шошинглар.

Демак, мана шу дарсларни ешитганимиздан кейин, қалбимизда Роббимиз билан мана шу аҳдни маҳкам боғлайлик. Айтайликки, мен бошқаларни тақвими билан яшамайман ва ўзимни бировлар билан емас, кечаги ўзим билан солиштираман. Мен тез бой бўлиш учун диним ва ҳалоллигимни сотмайман. Мен бойликни қўлимда ушлайман. Қалбимга киргизмайман. Мен бугунги вазифамни пухта бажараман, ертанги натижани еса Аллоҳга топшираман. Мен шошилмайман, лекин асло тўхтаб қолмайман. Чунки ризқда Роббиси бор. Осмонда тақсимот бор. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган. Шошилма. Сени ваҳиманг, бесабрлигинг ёзилган ризқингни бир секунд олдига ҳам, бир секунд орқага ҳам сура олмайди.

Шошилма. Ажалинг сени қандай хатосиз адашмасдан топиб келса, ризқинг ҳам сени худди шунақа қилиб топиб келади. Шошилма. Охирги луқмени, пешонангга ёзилган охирги луқнени йемагунингча ўлмайсан. Шошилма! Укам, сен ҳеч кимдан кеч қолаётганинг йўқ, шошилма. Йигирма икки га кирганда машина мин, йигирма беш га кирганда уй қур, ўттиз га кирганда миллионер бўл. Бунақа жадвални Аллоҳ тузмаган. Бу нарсага Қуръон билан ҳадис буюрмаган.

Шошилма. Бу сохта пойгани жоҳиллар ўйлаб топишган. Реклама уни безаган, нафсияси унга алданиб қолган. Шошилма! Бошқаларни насибасини ўзинг учун мажбурий муддат қивома. Чунки сен телефон екранда кўраётган ялтироқ суратлар бу ҳаётни ҳаммаси емас. Сен бировни қиммат машинасини кўряпсан, аммо бўйнидаги қарзини билмайсан.

Ҳашаматли уйни кўряпсан. Аммо оиласидаги тинчлик, нотинчликни билмайсан. Юзидаги кулгусини, табассумини кўряпсен, аммо тунда қалби нималар билан овора бўлиб, нималар билан сиқилаётганлигини билмайсан? Шошилма. Бировни ўттиз секундлик видеосига қараб, ўзингни бутун бир ҳаётингни устидан ҳукм чиқарма. Шошилма. Чунки бугун йерга екилган кўчат ертаси куни мева бермайди. Янги кўчатга ўн кило олма осиб қўйсанг, сен уни безаганинг йўқ, сен уни синдириб қўйдинг. Шошилма, сен ҳозир мағлуб массан. Сен бекорчи ҳам массан. Сен тупроқ остидаги кирган буғдой томир отганидек, томир отяпсан. Танангни чиниқтиряпсан, илм ва тажриба йиғяпсан. Шошилма. Йерга тўлиқ кўмилмаган уруғни ҳосили тўлиқ бўлмайди.

Сен ҳозир илдиз отиш давридасан. Илдиз отиш дарвидан уялма. Ҳали ҳам ҳеч нарсам йўқ қўлимда, йигирма беш га кирдим. Ким айтди йигирма бешинчи га кирганда бир нарсалик бўлишинг керакдир? Бошқаларни ризқини Аллоҳ ёзган бўлса, йигирма битта бўпти. Уни ёзилган муддатини ўзингга муддат қилиб олма. Ҳеч қачон шошилма. Чунки берилган ҳар битта нарса мукофот емас.

Берилмаган ҳар битта нарса жазо емас. Шошилма. Сен бугунги кунингни кўряпсан холос. Аммо роббинг ертанги кунни оқибатини ҳам кўриб турибди. Баъзан Аллоҳ сенга дунёни бериб синайди, баъзан бермай синайди. Бермагани ёмон кўргани емас, шошилма. Чунки она боласига зарар қиладиган овқатни боласига бермайди. Ёмон кўргани учун емас, яхши кўргани учун. Динийни сақлаш учун Аллоҳ Таоло сени баъзи бир дунё нарсаларидан тўсиб қўйган бўлса, шошилма. Сен кемани тешилганини кўриб ваҳимага тушма.

Олдинда турган золим подашоҳдан омон қолаётганлигингни ўйла. Хизр алайҳиссалом кемани тешиб қўювди, кемачи сиқилдими? Ёмон бўлди дедими? Шошилдими? Лекин соҳилга борганида нариги соҳилга. Кемасини тешилганлиги ўзини фойдаси бўлиб чиқдими? Ҳеч қачон шошилма. Чунки қисқа йўл деб кирган кўчинг сени узоқ машаққатга солиб қўйиши мумкин. Шошилма. Аллоҳни ризқига Аллоҳга осий бўлиб йетиб борилмайди.

Шошилма! Кута олмасдан олган рибо, ҳаром қарзинг бу Аллоҳга қарши кўтарган қиличинг бўлади. Аллоҳга қарши бирор жанг қила оладими? Бир марта синаб кўрай деб тиккан қиморинг, имонинг, дуойинг, ҳаловатингни кушандаси. Сохта обрў ва орзу ҳавас учун олган қарзинг, бугунги хоҳишинг учун ертанги еркинлигинг билан пешона терини гаровга қўйишинг. Шошилма. Чунки беш йиллик сабр ўн йигирма йиллик пушаймондан кўра минг марта арзон.

Ҳеч қачон шошилма. Ҳа, тўғри, бугун чўнтагингда пулинг йўқ. Катта ишинг йўқ. Ишинг юришмай турибди, тўғрими? Лекин бўйнингда қарзинг ҳам йўқ у. Ҳа, тўрт, ҳозир сен нолсан, лекин мана шу нол бўлганинг сени аслида катта ютуғинг. Нол бўлганинг тюнусинг. Чунки бемалол кўчага чиқасан. Ҳеч кимдан қўрқмайсан, қушда йенгилсан.

Лекин билиб қўй, мана шу нол бўлганинг сени аслида енг катта ютуғинг плюсинг. Чунки қанча қанча одамлар шошқалоқлик қилиб, бесабрлик қилиб, сохта обрўга ега бўламан деб, қарзга кириб миллионлаб машаққатда қолиб кетди. Кечаси тинч ухлай олмайди. Сени бугунги нол бўлгандан ҳолатингни улар ҳавас қиляпти.

Шошилма. Сен озодсан. Хотиржамсан. Ҳаётинг тинч. Ҳеч қачон шошилма. Чунки ҳаётда босиб ўтилиши керак бўлган босқичлардан сени оқлатиб, сакратиб ўтказиб қўядиган скип деган кнопка йўқ. Видеода бундай ўтказиб юборяпсиз ку, унақа кнопка йўғе. Ва бир хато қилиб қўйсанг, хатойингни орқага қайтарадиган cонтрол з деган кнопка ҳам йўқ.

Ана шу босқичда ҳаммасини босиб ўтишинг керак, шошилма. Ва қилган хатойингни ортга қайтарадиган кнопка йўх, шошилма, худди шунақа. Чунки тезроқ йейман деб духовкага солган сомсангни иссиғини икки баробар кўтариб қўй. Сомсо куйиб кетади. Маниста ажала шайни қобла аванихий, уқиби беҳирманихий. Ким бир нарсани ҳали вақти бўлмасдан туриб шошилиб талаб қилиб қўлга киритаман деса, унинг мукофоти шу нарсага йетмаслик.

Шошилма. Пишмаган ҳали. Хом мевани узма. Акс ҳолда бутунлай мевадан маҳрум бўласан. Ҳеч қачон шошилма. Чунки сени ҳаётинг машина олсам кейин яшайман, уй қурсам менинг ҳаётим ҳаёт бўлади деган ҳаёлларни ортида емас. Сени ҳаётинг бугунги ҳаёт. Бугун тананг соғми? Оиланг хотиржамми? Бир кунлик йейдиган овқатинг борми? Бутун дунёни хотиржамлиги, бойлиги сени қўлингда турибди, Пайғамбаримиз айтганларидек. Ота онанг билан бир пиёла чойни устида гаплашиб ўтирибсанми? Ҳунар олаётган йилларинг, ҳалол топган биринчи маошинг, қалбинг сокинлиги енг катта бойлик. Шошилма. Йўқ нарсаларингни санаб, бор неъматларни шукурини унутиб қўймагин.

Шошилма! Сен бу дунёга мол тўплаш учун емас, сен Аллоҳга қулчилик қилгани келгансан. Ҳалол бой бўл, бизнес қил, корхона қур, муҳтожларни кўз ёшини арт. Аммо дунё қўлингда ва ҳисоб рақамингда турсин, қалбингни тўғрисига чиқиб қолмасин.

Хулоса, укалар, Ҳожар онамизга ўхшаб сафо ва марвамиз орасида югурамиз, ҳалол меҳнат қилиб. Лекин замзамни қачон ва қайердан чиқаришликни Аллоҳ Таолога топширамиз. Қушга ўхшаб таваккул билан парвоз қил, аммо қалбинг фақат Раззоқ бўлган Роббинга боғлансин. Дунё натижасига шошилма, тавбага шошил, бой кўринишга шошилма, намозга ҳалолликка шошил, мевага шошилма, илдиз отишга ва илм ҳунарга шошил.

Натижага шошилмайман, аммо бугунги вазифамни кечиктирмайман. Мен шошилмайман, лекин асло тўхтаб қолмайман. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло, мана шу суҳбатларда ҳаммамизга фойдали бўлиб, Аллоҳни берган кунига рози бўлиб, ҳалол меҳнат қилиб, натижани шошилтирмасдан кунига шукур келтириб, саодат топган бандаларимиз бўлишимизга ҳаммамизга Аллоҳ тавфиқ берган бўлсин.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)