Maviza
—Қоралама35 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
34:58
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, вассалот, вассаламу ала расулиллаҳ. Аллоҳумма ал имна, ма'''иям, фаъуна ваъл, фаъна би маъаллам, таъна ва зиъна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа, ҳаққон возуқнати ва ва арина ал ботила, ботилан возуқнати динаба ва жаъална мин маъясида миёнат ал қовла, файятта би уни ақсана. Водҳийин набираҳматика фии вадика солиҳийин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракати. Роббий широҳли содирий ва яссирли амли воҳидул уқулатан миллий сани ёпқоқ у қовли.

Бугунги мавзуйимиз бир ўзгача. Яъни биз олиб сизларга гапираётган бу маълумотлар Ҳужжатул ислом Абу Ҳомид Ғаззолийни Илжамул авом ан илмил калом деган китобидан олинган. Китобни мазмуни авом халқни калом илмидан жиловлаб қўйиш. Яъни ақида ҳақида, калом ҳақида, илмдан хабари бўлмаган, чуқур ақл илмларидан, умуман шаръий илмлардан бехабар бўлган, савдогар, ҳунарманд, диний билимлардан узоқ бўлган одамлар авом халқ гапирмаслик керак деган мавзу китобда.

Бу киши ўзининг асрининг мужаддудуд дини бўлган. Яъни ўзини асридаги динни янгиловчиси бўлган. Бу киши иккинчи имом Шофий деган лақабни олган. Бу киши ўзини замонасида муштоҳид мақомига йетганидан кейин ўн йил одамлардан узлатга чиқиб, масжидда фақат риёзат билан, ибодат билан, қиёмуллай билан, зикр билан, Қуръон билан машғул бўлган. Мана шу риёзати, мана шу меҳнати, мана шу қилган ҳаракатларининг мукофоти ўлароқ Аллоҳ азизава жалла бу кишига инсоннинг нафси, руҳият ҳақида бошқаларга бермаган илмини берди. Инсоннинг, инсоннинг мана шу нафсий ҳолати ҳақида, ички дунёси ҳақида.

Аввал Абу Ҳамуд Ғаззолийни ким еканлигини озгина бир танитиб қўяйликки, у кишини гаплари қанчалар биз учун қадрли, шуни билиб оламиз. Имом Анавий айтади, албатта Аллоҳ азза ва жалла ҳар юз йилнинг бошида бу уммат учун унинг динини янгиловчи бир кишини юборади деган. Яъни ана шу бешинчи юз йилликнинг мужаддидуд дини Абу Ҳамуд Ғаззоли дейилади.

Абу Ҳамуд Гҳаззоли исломнинг устунларидан, улуғ имом, янгиликларни кашф қилувчи улуғ инсон. Муҳаммад ибн Яҳё ал Нисобурий айтади, имом Ғаззоли иккинчи Шофаи. Имом Шофаини дунёга келиши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан башоратлар бор. Муддаоли буруғидан бир одам чиқади, дунёни илм маърифатга тўлдиради дейди.

Имом Ғаззолий тўрт юз елликинчи иккинчи йилда туғилган. Бизни илмимизга бир минг еллик саккиз бир минг юз ўн биринчи йилларга тўғри келадиган киши яшаган давр. Имом Заҳабий айтади, Шайх Ғаззоли Имом, билимлар уммони, Ислом ҳужжати, ўз замонасининг мўжизаси, Ислом зийнати деб айтади. Имом Заҳабийни, Имом Ғаззолига бераётган таъриф.

Имом Ғаззоли давридаги фикрий қарашлар ҳозирги даврдагидан биродарлар бир неча баробар қаттиқ бўлган. Фирқаларни бир бирига қарама қаршилиги кучлироқ еди. Яна у даврдаги фирқаланиш ҳозирги давридаги фирқаланишдан ўн баробар кўпроқ еди. Ўн баробари. Яъни Илжам ул Авом китоби, Абу Ҳамуд Ғаззоли қалбига мансуб, у кишининг ҳаётида ёзган охирги китоби.

Бинобарин, ҳаётий тажрибаси, илмий салоҳияти чўққига чиққан пайтда ёзган китоби. Мана бугун мана шу Авом халқни калом илмидан жиловлаб қўйишлик деган китобидан олинган. Аллоҳ азза ва жала Қуръони Каримдан марҳамат қилади астажибиллар. Ҳува ладий анзала алайкал китаби минҳу айяту муҳкамад, ҳунна умул китаб ва ухору муташшабиҳат.

Олий муҳрон сурасида роббимиз субҳанаҳ ва таоло айтади, у сизга китобни туширган зотдир. Унда Қуръонда муҳкам ойдин оятлари ҳам бор ва улар китобнинг аслидир. Яна мутасобиҳ оятлар ҳам бор. Мана Қуръонда Аллоҳ Таоло оятларини икки хил бўлишлигини айтяпти. Муҳкам оятлар, мутасобиҳ оятл.

Муҳкам оятлар Қуръоннинг асли. Аксари оятлар муҳкам. Муташобий оятлар ҳам бор. Мана енди шу муҳкам ва муташобий оятларни нима еканлигини тушуниб олайлик. Муҳкам деган сўз маҳкам, очиқ ойдин, бошқа ёққа буриб бўлмайдиган деган маънони англатади. Масалан. Сизлар дединглар, Қул ҳу Аллоҳу Аҳад. Айтинг, у Аллоҳу Биттадир, ягонадир. Бошқа маъноси йўқ. Демак, муҳкам. Қуръон асосан шунақа оятлар билан. Енди муташобиҳ оят қанақа? Муташобиҳ ўхшаш, бир биридан ажратиш қийин, бир қанча маъноларга далолат қиладиган оят муташобиҳ ояти дейилади. Бунга мисол, Садавилла, Ядоллоҳи фавқу идҳи ҳим. Саҳобалар Худойбек кунида Расулуллоҳнинг қўлига қўлларини қўйиб байъат беришганидан кейин, Аллоҳу Таоло айтди, Аллоҳниннг қўли уларнинг қўлини устида. Бу муташобиҳ оятга мисол. Чунки бир ешитганингизда қўл деган сўзни ешитиб туриб, ҳаёлингизга инсонни қўли келиши мумкин. Йўқ, унақа бўлмаса керак дедингиз. Мана иккиландингиз. Биринчи оятда Аллоҳ битта деди, тамом, бошқа маъно йўқ.

У муҳкам оят. Иккинчиси, ядуллоҳи фавқулидихин. Бу муташобий оят. Муҳкам оятларда муаммо йўқ уммат ўртасида. Муаммо мана шу муташобий оятлардир. Ҳозирги кунда айрим бир тоифаларга ўзини нисбат қилган, илмсиз мусулмонлар бор. Мана шунга ўхшаган муташобий ояталарни ва шунга шу маънога яқин бўлган, шунга ў хшаган ҳадисларни ўқиб, таржимасини, зоҳирни ушлаб олиб, жуда кўп мушкулаларга, муаммоларга сабаб бўляпти, мусулмонларни ўртасидаги ихтилоҳларни келтириб чиқаришяпти.

Бугун шу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Муташобиҳ маъноси бир неча хил бўлган, бир неча маънога далолат қиладиган оятни ушлаб олилиб туриб, таржимасидан ўзи тушунган нарсани олиб туриб, бу оятдан мақсад шу деб мусулмонларни ўртасида ихтирофга сабаб бўлиняпти. Ҳар сафар айтамиз. Бу муаммоларнинг ҳаммасининг сабаби битта. Нима у? Илмсизлик. Илмсизлик.

Мана шу мутасобиҳ бўлган оятларни зоҳиридаги маъносини ушлаб олиб, муаммо бўляпти. Мана ана шундай оятларда мана Аллоҳ ўқийсиз, Аллоҳ Таолога қўл, оёққа ўхшаган жисмни маъносини сиз билан бизни калламизга олиб келади. Ёки тушиш, бир жойдан бир жойга кўчиш, аршга ўтириш, қарор топишга ўхшаган бошқа бир қанча сифатларни зоҳирига қараб туриб шу оятларни исбот қилишади да ва мана шу ўзларини тутиб олган хато йўлини салафи солиҳаларининг еътиқоди шундай бўлган дейишади.

Енди, салафи солиҳийларнинг бу оятларга, мутасобий оятларга ва шундай ҳадисларга еътиқоди ҳақиқатда қанақа бўлган? Олим бўлмаган, авом мусулмонлар мана шундай оят ва ҳадисларни рўпарасидаги деганда, қандай мавқифда туриш керак? Авом халқ дегани нима дегани?

Авом халх дегани мусулмонларнинг оммасики илмсиз. Демак, муташобий оятлар ва ҳадисларни рўпарасига келганда, авом халқ қандай мавқфда туришлиги керак? Мусулмон киши қайси нарсалар ҳақида баҳс қилиши керак? Қайси нарсалар ҳақида баҳс қилиш керак емас, қайси мавзуда ўзини чеклаш керак, қайси мазуда тилини тийиш керак, қайсий мавзуда ақлини тийиш керакс. Чегарасини билишлик керак авом халқ.

Мана шу саволларга жавоб топишликка ҳаракат қиламиз, иншааллоҳ. Абу ҳамод ғаззолийни елжамул авом ан илмин калам китобидан. Авваламбор, мана шундай муташобий оятлар ва ҳадислар ҳақида салафи солиҳинглар қандай еътиқодда бўлишган. Аввало, билишимиз керак бўлган биринчи нарса, ҳеч қандай шубҳа бўлмаган, енг тўғри йўл бу салафи солиҳинларнинг йўли. Саҳобалар, тобийнлар ва таба тобийнларнинг йўли бунга бутун уммат ижмо қилган.

Салаф солиҳийларнинг еътиқодини ушладим деган, катта илмлардан узоқ бўлган, оддий омми мўмин киши, мана шундай мутташобиҳ оят ва ҳадисларга дуч келганда қанақа йўл тутиш керак? Абу ҳамид ғаззоли бунақа одамлар йеттита ишни қилиш керак дейди. Мутташобиҳ оёққа рўбарў келди. Бир ешитиб туриб маъноси бир неча хил бўлган ҳадисларни ешитди, енди бу одамни йелкасида йетти иш вожиб бўлади. Йеттита иш вожиб боради. Биринчиси, тақдид, поклаш, иккинчиси, тасдиқлаш, учинчиси, ожизликни еътироф қилиш, тўртинчиси, сукут қилиш, бешинчиси, тийилиш, олтинчиси, четланиш, йеттинчиси, бу масалаларни илм аҳлларига топшириш.

Тақдиз. Нима дегани? Тақдиз Аллоҳни жисм ёки жисмлик сифатларидан поклаш. Аллоҳ жисм емас. Иккинчиси, тасдиқ. Аллоҳ Қуръонда ва Расулуллоҳ ўзининг ҳадисларида айтган ҳамма нарсаларни ҳақ еканига иймон келтириш, тасдиқлаш. Сизни ақлингиз йетмаса ҳам, сизни идрокингиз буни қабул қила олмаса ҳам, тасдиқлаши. Аллоҳ ва Расул шундай дедими? Шундай. Мени аҳлимимга йетадими, йетмайдими, муҳим емас.

Учинчиси, ожизликни еътироф қилиш. Нима у? Инсон ана шу оят ҳадисларда айтилган хабарларни ҳақиқий мақсади қандай еканлигини билишга тоқати йетмаслигини ва бу нарсани билишлик уни иши емаслигини тан олиши. Сизни ишингиз емас, Аллоҳни қўли қанақалигини аниқлаш. Сизни ишингиз емас. Аллоҳ Таоло дунё осмонига тушишлигини билишлик. Бу сизга емас бу.

Биринчиси нима бўлди? Тақдир, улуғлаш, поклаш. Иккинчиси, тасдиқ. Учинчиси, ожизлигини тан олишингиз. Сукут қилишлик. Инсон мана шундай мутасобиҳ, оят ва ҳадисларни маъносини сўрамаслиги, уларга киришмаслиги, улар ҳақида сўраш бидъат еканини билиши, уларга кириб қолишлик, унинг дини учун хатрли еканлигини билиши, уларга киришиб қолиш ўзи сезмаган ҳолда куфрга олиб боришини билишдир.

Кийилиш. Инсон бу каби оят ва ҳадисларда тасарруф қилмаслиги, уни бошқа луғатларга аралаштирмаслиги, уларга қўшимчалар қўшмаслиги ва камайтирмаслиги, уларни ажратмаслиги ва бир жойда жамлаб келтирмаслигидир. Бу тийилиш. Четланиш. Инсон ўзини ақлини ва қалбини бу хабарларни баҳс қилишдан ва улар ҳақида тафаккур қилишдан четлатишидир. Аллоҳни қўли, Аллоҳни юзи, Аллоҳни болдири, Аллоҳ кулади, Аллоҳ келади, Аллоҳ гапиради деса ўтириб олиб ҳалиги шайтон олиб кетади да.

Тилингизда гапирмайсиз, ҳаёлингизда кетади. Аллоҳни зот ҳақидаги ўй фикрлар. Шунда сиз тўхтатишингиз керак ўзингизни. Вала ажзу андаркил идроки идрокун, вал бахту ансири дати робби ишоракун. Аллоҳнинг зотини идрок қила олмаслигингни идрок қилишинг Аллоҳнинг зотини идрок қилишингдир. Робнинг зоти ҳақида баҳс қилишинг иш келтиришингдир. Мен Аллоҳни қанақа еканлигини тасаввур қила олмайман екан дедингми? Аллоҳни танибсан биродар. Сен ҳар қандай қанақа нарсани тасаввур қилма, Аллоҳ унақа емас.

Йеттинчиси, илм аҳлига топшириш. Илм аҳлига топ шириш. Инсоннинг ожизлиги туфайли, бу оят ва ҳадисларни маънолари унга яширин қилинган бўлса да, Расулуллоҳ ва бошқалар пайғамбарлар, бошқа пайғамбаралар, сиддиқлар, авлиёлар ва муштоҳид уламолардан бу маънолар яширинмас деб еътиқод қилишингиз.

Мен билмадимми, ҳеч ким билмайди деган гап нотўғри. Сиз билмайсиз, илмингиз, ақлингиз ожизлигидан. Лекин пайғамбар билади. Сиддиқлар, саҳобалар билади. Муштоҳид олимларга буларнинг маънолари маълум. Мана шу йеттита вазифани ҳар битта ому мусулмон, илмсиз мусулмон бажариши вожиб еканлигини салафсолиқ уламолар еътироф қилишган. Ва бу устида ихтилоф қилишмаган. Рўпарангизда битта оят келди, битта ҳадис келди, биттасини ешитиб, уни каллангизга келган биринчи фикри, биринчи маъноси, сизни Аллоҳнı махлуқотларни сифатларига ўхшаш сифатлари бор екан деган хаёлга олиб келдими? Тўхтанг. Мана шу йеттита ишни қилинг.

Мана буларни бирма бир келтириб ўтамиз. Биринчиси нима еди? Тақдир. Бу нима дегани? Агар мусулмон киши айрим оят ҳадисларни ўқиса да, ва у йерда яд хол ёки исбо, бармоқ, лафзлари келса, нима дейиш керак шу йерда? Қанақа еътиқодда бўлишлиги керак?

Мана айтдик, я даллоҳи фавқу айдин. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўлини устида. Мана қўл деган сўзни ешитдингиз. Қўл десангизлар дарров инсонни жасадларига қўл тасаввурига келади. Шунда нима қилиш керак? Абдуллоҳи нима суд ва салмонуф ҳосийлардан, пайғамбаримиз айтадилар, инналлоҳа хом марот қийната адам биядиҳи ар баъина собаҳа. Албатта Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло одамнинг лойини қўли билан қирқ кун ачитди деган маъно бор екан, тайёрлади деган маъно бўлган екан. Қориди деган маъноси бор екан.

Қараб туриб, демак, қўли билон, қориди қўли билони тайёрлади ачитди. Иккинчи ҳадис. Абдуллоҳина амр розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ айтадилар, иннна қолбал мўминий байна исбаъайни мин асобий роҳман. Албатта мўминнинг қалби Аллоҳнинг бармоқларидан иккита бармоқни ўртасида туради, дедилар. Деса дарров каллангизга нима келди?

Иккита бармоқ келди, инсонни бармоғига ўхшаган. Мана шунда нима қилиш керак? Тақриз. Аллоҳни бундай нуқсондан поклашимиз керак биз. Мана енди ядун, қўл деган сўз келди. Мана шу ядни қўл калимаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчиси, ҳақиқий маъноси. Суякдан, гўштдан, пойдан таркиб топган аъзо.

Махлуқотларни қўли. Енди суякдан, пойдан, гўштдан. Қондан ташкил топган аъзо, биродарлар жисм бўлади. Жисм, уни узунлиги бор, ени бор, чуқурлиги бор, ранги бор, ҳиди бор, таъми бор. Мана шу сифатларга ега бўлган нарса жисм дейилади. Агар бир жисм бир жойда турган бўлса, уни ўрнига бошқа жисмни қўйиб бўлмайди. Устига қўйиши мумкин тағи, лекин у егаллаб турган жойга қўйиб бормайди.

Тушундингизми? Жисм дегани битта жойда егаллаб турган нарса бўлади, уни ўрнга бошқа нарсани қўйиб кўрмайди. Биринчи маъноси шу. Қўлдан мақсад жисм. Иккинчи маъноси. Яд, қўл, лафзи, мажозан бошқа маънода, умуман жисм бўлмаган маънода ишлатилинади. Масалан, фалон шаҳарни иши фалончини қўлидан.

Нима дегани? Жисм бўлган қўлни ҳеч ким тасаввур қилмайди. Бу иш мени қўлимда дейди. Ҳа, демак қўл деганда бир жисмдан бошқа маъно ҳам бор екан, биродарлар. Фалончи шаҳарни иши фалончи ҳокимни қўлида. Ўша ҳокимни иккала қўли йўқ бўлиши ҳам мумкин. Чопилган бўлиши мумкин, қўлсиз туғилган бўлишим мумкин, шунақа бўлса ҳам, нима деймиз? Кимни қўлидан? Демак бу мажозий маъно.

Енди, бу ҳадисларни мусулмон киши ешитаркан, у илмли бўладими, илмсиз бўладими, қаттиқ ишонсинки, Расулуллоҳ яд қўл лафзи билан суяк, қон, гўштдан таркиб топган бирон аъзони мақсад қилмаганлар. Яъни одамнинг лойини ўзини қўли билан дедими? Пайғамбаримиз бу йерда сиз билан биз тушунган қўлни назарда тутмаганлар. Бу нуқсондан Аллоҳни нима дейишимиз керак? Пок. Бу биринчи қиладиган ишимиз. Нимага? Тақдийсиз поклаш.

Агар мана шундай бир муташабоҳни оятни ешитиб туриб, саводсиз омма мусулмон, Аллоҳни қўли деяпти, юзи деяпти, болдири деяпти, бармоғи деяпти деб Аллоҳни ҳам жисмдан таркиб топган деб ўйласа, бу одам ширк келтирган бўлади. Чунки биродарлар, жисм махлуқ. Махлуққа ибодат қилган одам ширк келтирган бўлади.

Енди ким Аллоҳни жисм емас деб еътиқод қилса, ундан аъзоларни, гўштларни, суякларни ва таркиб топишни инкор қилади ва Аллоҳни пайдо бўлган деган еътиқоддан поклайди. Демак, муташабий оятлар ва ҳадисларни рўпарасида келган, турган омма, халқ биринчи қиладиган иши нима екан? Аллоҳни бу нуқсоний сифатлардан поклаш екан.

Енди инсон илмсизми? Бунақа оятлар, бунақа ҳадисларга киришмаслиги керак. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз айтадилар: Инналоҳу Таъала холоқа Адама ала суратиҳи. Албатта Аллоҳ Таоло одамни ўз суратида яратди. Имом Муслим ривояти. Яна бир ҳадисда, Оюшонамиз розияллоҳу анҳодан, Расулуллоҳ айтадилар, инний роайт у роббий фий ахсанъий суратинг. Мана Аллоҳ Таолонинг сурат ҳақида кетяпти иккита ҳадис. Албатта мен роббимни енг гўзал суратда кўрдим. Оюшонамиздан. Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти, имому доримийлар ривояти.

Мана биз ўқиган иккита ҳадисда сурат деган лафзни ешитдик. Енди сурат деган сўзни биродарлар бир қанча маънолари бор. Баъзида сурат деган создан махсус тартиб ва тартибга ега бўлган жисмлардан ҳайъат, шакл мақсад қилинади. Сурат деганда ўша шакли бор, ҳайъати бор, тартиб бор нарсани тушунамиз.

Мана масжиднинг сурати деганда, кўз олдимизга ўша иморатни бўйи, ени, ранги, кафили, айнилари кўринади. Бу сурат деган маънода битта маъноси. Баъзида мана шу сурат деган сўздан умуман жисм бўлмаган ёки биронта бир ҳайъатга, шаклга ега бўлмаган, таркибномаган нарса ҳам тушунилади. Масалан, бу масалани суратини мен тушундим.

Бу ҳолатини тасвирлаб бердим. Фалон мадрасани ишлари гўзал тартибда, гўзал суратга солинган. Демак, бу йердаги сурат дегани бир жисм тушунилмаяпти. Кўряпсизларми? Битта сўзни бир қанча маънолари бор. Енди ҳар битта муаммо билсинки, бу ҳадислардаги сурат сўзи жисм емас деган маънода ишлатилиниши керак.

Чунки биз айтиб ўтган бурун, оғиз, кўз, юз, суяк каби аъзоларни ҳаммаси жисм. Бу жисмларни яратган Аллоҳ Таоло. Аллоҳ Таоло ўзи яратган маҳлуқотларнинг сифатларидан пок. Демак, биринчи қилишимиз керак бўлган иш нимакан? Тақриз. Биз маҳлуқотларининг сифатларидан Аллоҳни поклашимиз керак.

Бу нарсага қатъий еътиқод қилган ҳар битта мусулмон буни билишга киришмайди ва бу нарсани билишига буюрилмаганини ҳам билади. Домла, қиёмат бўлса, ошнам сўраяпти, шуни билиб бер деди. Қиёмат бўлсин, Аллоҳ мендан сўрасин. Манда, мени қайерда деб еътиқод кигансан, деса, мен, Парвардигор, оят ҳадисга кўра, сени осмонда деб еътиқод қилганман десам, буни менга нима зарари бор, деб ошнам сўраяпти деяпти.

Сиз қайердан олдингиз? Қиёмат куни Аллоҳ сиздан мана шу саволни сўрашини. Сиз билишингиз керак бўлган қирқта фарз бор. Биласизми шуни? Хатяби номини биласизми қирқта фарзи? Намоздаги ўн иккита фарзни биласизми? Ғуслидаги фарзни, тоғоратдаги, биласизми? Яна бир мисол.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз айтадилар. Нима демоқчи бўляпман? Бир фикрлар борми? Ҳозир бу жума хутби емасда, мулоқот қилсак, диалог қилсак бўлаверади. Нима демоқчиман? Тушуняпсизларми? Бизга емас. Бизга емас. Муташо беҳ оятларини яна қаранг, оддий илмли одамлар ҳам емас, во, тевадаги савиядаги олимлар муҳокама қилиши керак. Имом Мақдиси айтганидек, уламоларнинг ўртасидагина бўлиши керак бўлган мавзуни, авом халқни ичига олиб тушганлар, ҳақиқий хиёнаткорлар, ҳақиқи фитначилар дейди.

Катталар, есланглар. Сизлар ёш пайтингларда шунақа темалар кўтарилармиди? Янзилуллоҳу таъла фику лилайлатил ила самаи дуня, муслим ривояти. Албатта Аллоҳ ҳар кеча дунё самосига тушади. Мана нузул калимаси. Тушиш. Мусулмон одам мана шу нузул, тушиш калимасини ешитаркан, мана шу тушиш калимаси ҳам бир неча маъноларда ишлатишлигини билишлиги керак. Авваламбор, тушиш, нузул дегани тевадан пастга кўчиш айтилинади. Тевадан пастга кўчиш ишлатилинади. Енди Аллоҳ Таолони тушишади деганда сиз, махлуқни тевадан пастга тушишини тасаввур қилаётган бўлсангиз, адашяпсиз. Чунки бир жойга кўчиш учун аввал бир жойда турган бўлиши керак. Бир жойда туриш бу махлуқни сифати. Замон билан макон махлуқлар учун зарур. Аллоҳ бизни еътиқодимизга кўра, замон ва макондан беҳожат. Модомики Аллоҳ Таолони бир йерда демаганимиздан кейин, бир жойга ҳам дея олмаймиз.

Қандай унда? Қайерда туради бўлмасам? Осмонида десак унамасанглар. Аршида десак унамасаглар. Ҳа қайерда туриш керак у? Ана мана шу йерда кетяпсиз да биродар. Сиз Аллоҳни махлуқотларини сифати билан сифатлаб қўяпсиз, бир жойда туришлик деган сифат билан. Ҳа хўп Аллоҳ, осмонда демасак, арши демасак, қайерда дейди. Деса биз айтамиз, осмон билан арши яралмай туриб қайерда еди?

Қаранг ўша саволни отиб юборган ҳам. Қайерда бўлмайди Аллоҳга? Кан Аллоҳ, валамакан деган алайҳимдан битта олиб. Ваҳуал ан, аламакан. Аллоҳ бор еди, макон йўқ еди. Аллоҳ борлигида макон йўқ еди. Аллоҳ маконларни яратди. Енди Аллоҳ ҳозир қанақа деса, осмон ва йерни яратмай туриб қандай еди? Еътибор беринглар, қайерда еди емас. Осмон йерни яратиб туриб қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Бу осмонлар, йерлар йўқ бўлган пайтда, аввал қандай бўган бўлса, шунда ҳам шундай тураверади. Я уму тубат далул ар ду ғойрол арду вас самават. Қиёматда бу осмон бошқа осмонга алмаштирилади. Бу йер бошқа йерга алмаштирилади. Бу йер бўлмайди, бу осмон бўлмайди. Ўша алмашаккина қара туриб туради унда.

Ана енди уйни бузсангиз, чиқиб у кафада ўтириб турасиз. У бизга керак бир жойда бўлиб туриш. Тушиш сўзи, биродарлар, ишлатишлик учун учта нарсага муҳтож бўлинади. Юқори деган жой бўлиши керак ва паст деган жой бўлиши керак ва иккаласини ўртасида жиладиган жисм бўлиши кераки. Юқори керак, паст керак ва мана шу иккаласини ўтасида кўчадиган жисм керак.

Демак, тушишни биринчи маъноси бир жисмни юқоридан пастга кўчиши. Агар пастдан тевага кўчса, бу кўтарилиш дейилади. Тевадан пастга кўчса, у тушиш дейилади, баъзида тушиш умуман жисм ёки кўчишга еҳтиёжи бўлмаган маънода ҳам ишлатилинади. Тушди деганда бир жисмни тушунмаслигимиз ҳам мумкин. Масалан, сизлар деб билар? Во анзалала қуминал ан ами тҳаманияти азваж. Аллоҳ таоло зулмат сурасида айтади ва аллоҳ сизлар учун чорва ҳайвонларидан саккизта жуфтни туширди. Анзала, туширди. Тушиш қайердан, қайерга борарди?

Тевадан пастга. Туяни, қўйни, молни, ечкини тевадан пастга тушганини кўрганмисизлар? Ана, тушиш деганда яратди деган маъноси ҳам бор екан. Бу ҳайвонлар еналарни қорнида пайдо бўлади, дунёга келади. Шуни Аллоҳ нима деяпти? Туширдик деяпти. Демак, тушиш жисмни тевадан пастга кўчиши ҳам айтилинар екан ва жисм бўлмаган нарсани пайдо бўлиши ҳам тушиш дейилар екан.

Демак, тушиш сўзи бошқа маъноларда ҳам ишлатиши мумкин екан. Имом Шофийни гапини айтамиз. Мен Мисрга келганимда гапимни тушунишмади дейди. Сўнгра мен тушдим, сўнг яна тушдим, сўснг яна тушди. Нима дегани? Соддароқ гапирдим. Тушунишим бўлди, яна ҳам соддароқ гапирдим. Тушунишим бўди, яна ҳам пастга тушдим. Демак, тушиш деганда бошқа маъно ҳам бор екан а?

Ўшанинг учун мана оятга нима дейсизлар? Амин, дум ман фис саман оятига нима дейсизларда деса? Ваҳувамаҳкум айнамакум тум оятига нима дедингиз биз ҳам? Сиз фақатгина Аллоҳни осмонда еканлигига ишора қиладиган муташабеҳ оятида айтяпсиз. Шунинг учун муаммо шунда. Муаммо шунда. Фақатгина битта маънога ишора қиладиган оятни сизга қайтиб қайтиб айтаверса, сиз қатиб қоласиз. Ваҳоланки бу ёқда, бу йерда тўртта бўлса, менда ўн тўртта оят бор. Аллоҳни бир жойда емаслигига далолат қиладиган.

Ҳар бир муаммо менда билсинки, ҳадисда айтилинган Аллоҳ тушади жумласидаги тушиш сўзи тепадан пастга кўчиш маъносида ишлатилмаган. Чунки бу маъно бир жасад ёки шахсни юқори макондан пастки маконга кўчиши бўлиб қолади. Жасад ва шахс жисмларга тегишли сифат, Аллоҳ Таоло еса жисм емас. Демак, жисмни тепадан пастга тушишига ўхшатиб бўлмайди Аллоҳни.

Йеттита ишдан биринчиси тақриз. Аллоҳни бу айбни ҳусанлардан нима деб билиш? Пок деб билиш. Енди кимдир айтиши мумкин. Унда Аллоҳ тушади деган сўздаги ирода қилинган мақсад нима? Тушади, ҳадисидан. Нима ирода қилинганда савол берса айтамизки, сиз юқоридаги оятда ҳайвонларни қандай туширилганлигини, туширилганини билмайсизми? Билмайсиз. Енди Аллоҳни тушишини қандай қилиб билишингиз мумкин?

Ундан кўра сиз ибодатингиз билан овора бўлинг, тижоратингизни ҳалол бўлишига ҳаракат қилинг, ишингиз билан машғул бўлинг, жим бўлинг. Бу лафздан умуман сиз ўйлагандан бошқа маъно ирода қилинган. У Аллоҳга лойиқ бўлган, унга жисмлик сифатини бермайдиган бир маъно деб жавоб берамиз. Ва ишни Аллоҳга ўзига топширамиз.

Яна бир мисол. Аллоҳ Таоло анави сурасида айтади, ваҳвол қоҳиру фавқул ибадиҳ. У, Аллоҳ, бандалар устида ғолиб. Устаса, бир жисмни устидаги нарсани тасаввур қилдингиз да. Яна бошқа оятда, я хофу на раббаҳум мин фавқуҳин. Улар устиларидаги Парвардигоридан қўрқувдилар. Мана енди фавқул деган сўз келди. Устида деган сўз келди. Дарров каллангизга нима келади?

Тепа томонда бир нарсани турганлиги. Бу жисмларга ярашадиган, жисмларга хос бўлган таъриф. Лекин билайликки, устида деган, фавқ деган сўз ҳам бир неча хил маъноси бор. Баъзида фавқо, устида калимаси бир жисмни иккинчи жисмни усти еканлигини билдиради. Мана бу йерда телефон. Мана бу телефонни устида. Сиз билан бизни калламизга шу маъно келади. А? Яна бир маъноси, бир жисмни, иккинчи жисмни юқорисида, бош тарафида турганини ҳам билдиради.

Келинг енди қилиб қўяверинг деса, ака, устимизда хўжайинлар бор дейди. Қайтимизда? Бўпти, келинг енди қуда бўлайлик деса, ака,устимизда отамиз бор, енамиз бор дейди. Нима деб тушунасиз? Устизда юрибдими отангиз енди сиз? Я хофунур аббоҳун мифавқи ҳим. Устларидаги Аллоҳда қўрқади деганда, тепа тарафни тушунманглар. Чунки уст деган сўзни бошқа маъноси ҳам бор.

Масалан, халифа султонни устида, султон еса вазирни устида, директор кимни устида? Завушни устида. Устимизда нашаство бор дейди. Яна? Илм амалдан устун. Илм амалдан амалнинг устида туради. Нима дегани бу?

Овоз илм туриши керак дегани. Заргарлик тер ошлашни устида деб айтамиз. Демак, бу биз айтган кейинги маъноларда бир жисмни иккинчи жисм усти еканлиги маъноси йўқ. Устида деган сўзни бир қанча маънолари бор. Устида сўзи агар биринчи маънода ишлатилса, тепасида туриш маъносида ишлатилса иккита жисм керак бўлади. Бири пастда, бири юқорида бўлиши керак. Демак, бу биринчи маъно фақат жисмларга ишлатилинади.

Иккинчи маъноси еса, бош тарафидан олдида деган маъно, бунда жисмга муҳтож бўлинмайди. Ҳукмронлик, егалик, афзаллик маъноларда ишлатилинадир. Ҳар бир мўминбонда бу оятлардаги устида лафзидан биринчи маъно, мақсад қилинмаганлигини тушуниш керак. Нима еди у? Жисмга ишлатилинадиган маъно. Аллоҳ бундан пок еканига еътиқод қилсин.

Шундай екан, авом халқ бунга ўхшаган оят ва ҳадисларни ўқиганида ёки ешитганида, Аллоҳ Таолога жисмлик сифатларини бериб қўймасин. Балки уни бу каби нуқсонлардан поклаб, бу хабарларни тасдиқласин ва иймон келтирсин. Булардан қандай маънолар ирода қилгани ҳақида ўйланмасин. Чунки у учун бу нарсани ўйлашлик вожиб емас. Бу у учун емас.

Хулоса олаймиз дарсимизни. Муташобиҳ оятлар бор, муҳкам оятлар бор. Муҳкам ояталар бир ешитганингизда сизни каллангизга келган биринчи маъно бор, шундан бошқа маъноси йўқ. Битта маъноси бор. Қул ҳу валлоҳу аҳад. Бўлди, бошқа маъмо йўқ, осон тушундингиз. Иккинчиси, бир қанча маъноларга далолат қиладиган оятлар мутассобек оятлар. Мана шу мутассобек оятларни инсон ешитган пайтда, авом халқ, биринчиси, тақдийси поклашлиги керак. Иккинчиси, бу оятни тасдиқлаш керак. Учинчиси, ожизлигини еътироф қилиш керак. Тўртинчиси, сукут қилиш керак, бешинчиси, тийилиш керак, олтинчиси, ўзини четга олиш керак, йеттинчиси, шу илмнинг ҳақиқий егаларига топширишлиги керак.

Ақулу қавли ҳа да ваставфируллоҳи алайҳи валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳуй салуни аланнаби. Я айю ҳалладина а ману соллоҳ алайҳи вас саллим мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)