Еслатма. Ҳаётингда муҳим бўлган нарсаларни ўзингга еслатиб турмасанг, муҳим бўлмаганларига чалғишни бошлайсан. Фирдавс канали. Каналимиздан узоқлашманг. Аллоҳ барчамизни Фирдавс жаннатига жамласин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар. Ла ядҳулул жанната ман фииқол биҳи мифқол у заррати мин кибри. Қалбида мисқоли зарра, кибри бор одам жаннатга кирмайди. Шунда бир киши туриб айтдики, ё Расулуллоҳ, бир киши ўзини кийимини ва пояфзалини гўзали бўлишини яхши кўради.
Шунда пайғамбаримиз айтдилар, инналлоҳа жамилун юҳайбул жамал. Аллоҳ таоло, албатта Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Ал кибру батарул ҳаққий ва ғом туннас. У кибр емас. Аллоҳ чиройли зот, гўзалликка яхши кўради. Кибр ҳаққа кўммаслик ва одамларни менсимаслик дедилар. Гўзаллик кибр емас. Масалан, бир литр сутга икки уч литр сувни қўшсангиз, бу ичса бўладиган ичимлик бўлади. Чунки сувни табиати, сутни табиати бир бирига яқин. Ичимлик ҳисса бўлаверади. Аммо бир литр сутга, бир пиёла нефтни қўшсангиз нима бўлади?
Ичиб бўлмайдими? Чунки сутни табиати билан нефтни табиати бир бирига тўғри келмайди. Худди шунга ўхшагандек, убодият, қулчилик билан кибр ҳеч қачон бир бирига тўрт келмайди. Аллоҳни ҳақиқий қули, ҳақиқий муаммо бандаси мутаккаб бир бўлмайди. Шунинг учун Пайғамбаримиз айтдилар, қалбида мисқоли, заррари, кибри бир одам жаннатга кирмайди. Кибр ҳаққа кўнмаслик ва одамларни менсимаслик. Яна бир ҳадис ўқиймиз. Имом Бозордан, Байҳақийдан, Анас розияллоҳу анҳудан. Расулуллоҳ айтдилар ла ядҳул жаннатдан манфий қолбийҳи мифқоли заррати мин кибрий. Қола рожулун инна рожула юҳиббо якуна савбуҳу ҳасанан ва наълуҳу ҳасанан. Қалбида зардач ёки бир бор одам жаннатга кирмайди деса, бир одам кийими ва оёқ кийими, оёқ бўғичлари чиройли бўлишини хоҳлайди бир одам. Кибрми деганида Пайғамбаримиз йўқ деб жавоб бердилар.
Бошқаларда ҳаққини адо қилмаслик, ўзини бошқалардан устун деб билишлик, ҳақ сўз айтганда кўнмаслик, бу кибр ва бу гуноҳ иблиснинг гуноҳи. Абау стакбар ва каъна минал кафирин. Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди, кибр қилди, натижада кофирлардан бўлди. Лекин мусулмон одам ёнидаги одамларни еътироф қилади. Фазлини билади, қадрини билади. Уларда қадр қийматини ўзини ўрнига қўяди.
Ўзи ёнингиздаги одамни менсимаслигингиз, тўятмаслигингиз сиз учун йетарли гуноҳ. Бошқа гуноҳга кераги йўқ. Розилик айтадилар, беҳас би вил мар имина шарърий ан яққи роҳ аҳоҳин муслим. Киши ўзини мусулмон биродарини ҳақир кўришлиги шу киши учун йетарли гуноҳ. Менсимайди, кибр қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта камтарин зот бўлганлар. Бир киши, у зот соллаллоҳу алалайҳи васалламни ҳузурига кириб гапирмоқчи бўлди ю, кириб, ҳайбати сир босиб, гапини топа олмай қолди. Тили айланмай қолди. Буни Пайғамбаримиз кўриб айтдиларки, ҳавин алик. Фа иннилас тобе маликин. Иннама ана ибн муродийн таъқулул қодийда. Ўзингизни босиб олинг. Мен подшоҳ емасман. Мен қодий, яъни қуритилин гўштни йейдиган аёлни боласиман. Яъни оддий одамман деяптилар. Раҳматан лили аъламий бўлишига қарамасдан, камтарлигини кўринг. Расулуллоҳ камтар бўлганлар, мутакамур бўлмаганлар. Сафарларни бирида расулуллоҳ тўхтаганларида, ҳамроҳларидан биттаси мен қўй сўяман, деди. Иккинчиси мен уни пишираман, деди. Расулуллоҳ, мен ўтинтириб келаман, дедилар.
Қаранг, расулуллоҳга бирор иш буюрмайди, расулуллоҳни хизматини қилишлик шараф саҳобаларга, аммо расулуллоҳни камтарлигини кўринг. Демак, мўмин киши мутакамур бўмайди, камтар бўлади. Гўзал, ал жамил. Аллоҳ таоло бандани гўзал бўлишлигини хоҳлайди. Покиза, усти боши тартибли, хушбўй, сочлари таралган, сурати чиройли бўлишлик керак. Бу йерда янги кийим дейилмайди. Агар кийим ҳақида гапирсак, покиза кийим дейилади. Ювилган, таралган, тартибга келтирилган.
Гўзалликни яхши кўришлик инсонни табиатида бор. Мана айтинглар. Киминглар чиройли машинани яхши кўрмайсизлар? Ким чиройли уйда яхши кўлмайди? Инсонни табиатида гўзалликка бўлган интилиш бор, бу уни фитратида. Инналлоҳа жамилун, юҳайб булжамал. Албатта Аллоҳ Таоло гўзалдир, гўзаллигини яхши кўрадилар. Қатта биродарлар, гапирадиган сўзимиз гўзал бўлсин.
Аббосиддин Абдулмуттолей, Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси. Кенжа амакиларидан сўрашди. Сиз каттароқми, Расулуллоҳ каттароқми? Шунда аббосиддин абдул муттолей битта гапини қаранг. Мен ертароқ туғилганман, лекин Расулуллоҳ мендан катталар деб жавоб берди. Мен каттаман деса бўлаверади, аммо чиройли бўлмайди да бу. Расулуллоҳдан каттаман деди ўзини овқора, дейлармиди?
Агарчи биз гапираётган гапимизни туз олишини хоҳласак, биз аввал ешитишни ўрганайлик. Ешитишни ўтказсак, инъет чиройли гапиришни ўргансак. Демак, мен Расулуллоҳдан ертада туғилганман, аммо Расулуллоҳ мендан гўзал сўз бўлган еканми? Гўзал сў.
Моддий ва маънавий гўзаллик матлуқ. Моддий ва маънавий томондан мусулмон киши гўзал бўлишлиги керак. Демак, мусулмон ўзини кийимини чиройли қилиши кибрдан емас. Машинасини чиройли олиб юриши кибрдан емасс. Уй жойини чиройли қилиб ишига кибрдан емас, чунки у инсонни табиати бор нарса ва гўзал қилса ўзида бор нарсани, Аллоҳ буни яхши кўради. Инналлоҳа жамилун юҳайбул жамал.
Одамларни юзидаги ҳолдек намуна бўлиб, зоҳира билан, феъли билан, одамларга ҳавас бўлинадиган ҳолатда туриш, бу айни динимизни талаби бўлади. Муаммо менда борлиғини гўзал қилади. Ўзида Аллоҳ Таолонинг ал жамил сифатидан бир улуш пайдо қилишида ҳоли еди. Адолатли бўлади, одил бўлган зотга яқин бўлади. Раҳим шафқатли бўлади, ар роҳим бўлган зотга яқин бўлади. Хайри саховатли бўлади, лутфли бўлади. Аллотийф бўлган зодга яқин бўллади. Ўзини гўзал олиб юради. Ал жамил бўлган аллоҳга шу билан яқин бўллади. Еҳтимол гапира олмасиз. Нутқингиз йўқдир. Еҳтимол пулингиз йўқдир, инъфо еҳсон қила олмайсиз. Еҳтимол бошқа нарсангиз йўқдир лекин ўзингизни ташқи кўринишингизни чиройли олиб юриш қўлингиздан келадими биродар? Келадими? Келади. Ўзингизни шундай чиройли олиб юринг да, мақсадингиз ал жамил бўлган аллоҳ шуни яхши кўрар екан, деган мақсад бўлсин, шу феълингиз билан аллоҳга яқин бўлаверасиз. Ҳамма ҳам ўзини оппоқ тутади. Ҳамма ҳам ўсини ташқи кўринишини чиройли қилади. Лекин ҳамма шу қилаётган ишидан Аллоҳни ризосини истайдими, йўқми? Одамлар нима дейди, сал уст бошингга қараб олсанг, е, уятмайсанми?
Кимдан уятмайсан? Ҳа, одамлардан. Биз ўзимизни чиройли олиб юрамиз, ким учун екан? Гўзаллик. Гўзаллик нима ўзи? Инсонни кўзи ва қалбига ёқадиган нарса. Гўзаллик инсонни кўз тушганда қалби қувонадиган, қалби яйрайдиган нарса.
Гўсаллик биродарлар шаклда бўлади, ахлоқда бўлади. Гўзаллик дейилганда одамларни тушунчаси фақатгина шакл тушунилади. Аммо ички дунё ҳақида, ички дунёни гўзал бўлиши ҳақида биров ўйлаб ҳам қўймайди. Масалан вафо. Аҳдига вафодор бўлишлик. Гўзалликми? Саховатли бўлишлик. Гўзалликми? Кечиримли бўлишлик, гўзалликими? Бу ахлоқдаги гўзаллик. Биродарлар, жисмоний, жасадий гўзалликдан кўра, маънавий гўзалликка чиройлироқ бўлади. Роса шакли чиройли келишган одам, бир марта ҳам айтган гапига жавоб бермайди. Ким уни яхши кўради? Роса кетиб юборган чиройли аёл, ерига меҳри йўқ, ерига муҳаббати йўқ, вафоси йўқ. Ким яхши кўрадими буни? Гўзаллик деганда фақат зоҳирда тушунмайлик. Бу ички дунёйим гўзал бўлишлиги керак бўлади.
Тобийлардан аҳнафимни қайси? Ўзини қавмини саиди бўлган. Кўримсиз бўлган, хунук бўлган, пастдаги бўлиб бўлган, кўзи манақа бўлган, қора рангли бўлган. Хуллас кўримсиз. Аммо шу кишини ғазаби учун қавмидан юз мингта киши ғазабланар еди. Нимага ғазаб қиляпсан деб сўрамас еди. Бу кишини нимаси гўзал еди? Ахлоқи, тасарруфоти, ички дунёси. Зоҳирни хунуклигига бора қарамас еди.
Агар одамларни ичи қанақа бўлса, шу нарса ташига чиқиб турадиган бўлгандами? Демак, гўзаллик фақатгина моддий жасадий бўлмайди. Уни фасоҳати, ахлоқи, саховати, камтарлиги, раҳмати хуллас феъл атворида ҳам гўзаллик бўлишлиги керак бўлади. Мана Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари жуда кўп ўқиганмиз. Муттафаа алийҳи бўлган ҳадис. Ан Набий хурояти розияллоҳу анҳуҳ, ан Инабий соллаллоҳу алайҳу васаллам қол. Функа ҳул маръату ли арбаъа. Аёл кишиларни тўртта нарсасига қараб, тўртта нарсаасига қизиқиб уйланилади. Ли ма лиҳа. Муолаа давлатига қизиқиб уйланилади. Ли ҳасабиҳа. Насл насабига қизиқиб улғайилади. Ли жамалийҳа. Чиройига қараб уйланилади. Вали диний ҳа. Динига қизиқиб уйланилади. Қаранг, тўраласи ҳам чиройли нарса. Бойлик чиройли нарса, наср наср чиройли нарса? Чирой чиройли нарса! Дин чиройли. Қани, тўраласи яхши гўзал бўлса. Шунда Пайғамбаримиз айтяптилар, диндорини танлагин, барака топкур. Ёки барака топасан.
Тўраласида турганда биринчи динига қараймиз. Тўловаси ҳам чиройли нарса. Гўзаллик. Шунда дини биринчи ўринда туришлиги керак бўлади. Гўзаллик фақатгина шаклда, зоҳирда емас. Уйланадиган укалар, албатта чиройлигини истайсизлар. Албатта юзига қарайсизлар, бўйига қарайсизлар, бошқа жойга қарайсизлар. Бу сизлар кўзингиз кўраётган нарса. Лекин ички дунёсини кўра оласизларми?
Бир аёл бор, ўртача ҳуснли. Ери билан яшайди, ерига вафодор. Доим хизматида, доим кўнглига қараган, бор йўғида ёнида билла туради. Бунақа еркакни ҳаёти ҳақиқатан осойиштада бўлади, саодатли бўлади. Ёки яна бир еркак киши, аёли жуда ҳам гўзал. Жуда ҳам чиройли. Лекин бояги айтилган нарсалар йўқ бунда. Вафо йўқ, меҳр йўқ, муҳаббат йўқ, хизмат йўқ. Енди бу еркакни ҳаёти нима олади? Дўзахдан бир парча бўлади. Айтилиняпти, чиройига, пулига, насиб насабига, динига деяпти. Динини биринчи қарайлик, динини.
Киши чиройли кийимни кийди. Чиройли ювиб таранди, сочларини таради, хуш бўлади, сепди. Зоҳири гўзал бўлди. Одамлар кўрса, кўзи қувонадиган бўлди. Енди шу одам фахш бўлган, бузуқ бўлган, базик бўлган сўзларни гапириб турса, ярашадими? Бошқача тасаввурда турдингиз шаклини кўриб туриб, образованний одамга ўхшаяпти. Дидли одам екан, чиройли кийинибди, чиройли зўр екан дейсиз у, оғзидан чиққан гапни кўриб туриб ҳалиги тасаввурингиз бузилади. Бунақа одамга айтиш керак бўлади, сен ё кийимингга яраша деган сўзни сўзла ёки кўзингга яраша кийимни кийиб ол. Маъқулми? Шунинг учун зоҳирлик гўзаллик бўлгандек, ботиний маънавий гўзаллик ҳам сиз билан бизда бўлишлиги керак бўларди. Мана шу сўз масаласида Расулуллоҳ айтадилар ла ястақиму иману абдин хатта ястақиму қолбухун. Кичкина иймони мустақим, собит мустаҳкам бўлмайди, то қалби мустаҳкам бўлингунича. Вала ястақиму қалбугу хатта ястақиму лисану ҳу. Енди қалби мустақим бўлмайди. Тили мустақим бўмагунича.
Шунинг учун кийимимизни чиройли қилгандек, сўзимизни ҳам чиройли қилайлик, феълимизни ҳам чиройли қулайлик. Мана енди биродарлар, гўзал ахлоқ. Фосбир, соброн жамила. Бас, чиройли сабр билан сабр қилинг. Аллоҳ Таоло чиройли сабр қил деяпти. Демак, чиройли бўлмаган сабр ҳам бор. Чиройли бўган сабрни тушунарли. Чиройли бўмаган сабр чи? Сабр қилди. Асабийлашади, ғазабланади, уни сўкади, буни туртади, буни тепади, ундан аламини олади. Бу ҳам сабр. Лекин қанақа сабр емас бу? Гўзал сабр емас. Чиройли авф қилиш. Чиройли авф қилиш.
Фос фаҳиҳ саф ҳал жамин. Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, уларни чиройли кечириш билан, гўзал кечириш билани кечиринг. Яъни кечирдингиз. Сизни кечиришингиз гўзал бўлдими, гўзал бўмадими? Биз кечиришдаги, ахлоқдаги гўзалликни гапиряпмиз. Сизни кечинишингиз гўзалсиз бўлганлигини белгиси, шу кечирган одамингизни қайтиб шу айбини гапирмайсиз.
Агар есингизга келганда, алам қилиб кетганда, а? Жазабангиз тутиб кетганда гапириб қўяётган бўлсангиз, бу кечиришлик гўзал кечиришлик бўлмабди. Бир одам иккинчи одамни қоматиб юбориши хатарлироқми? Ёки бир одам иккинч одамни қудуққа ташлаб юбориши хатарлироқми? Албатта қудуққа тошиб юбориши ҳар хилроқ. Чунки қомалган одамни тирик қолиши мумкин. Тирик қолади. Юсуф алайҳиссалом акалари ўн икки яшар пайтида қудуққа ташлаб юборди. Кейин мисрга борганда мисрнинг вазирини аёли юсуф алайҳиссаломни қоматиб юборди. Қайсиниси хатарлироқ еди юсуф алайҳи саломни ҳаёти учун? Албатта қудуққа ташланиши. Аммо орадан йигирма йиллар ўтгандан кейин акалари олдига келганида шу ишини еслатмади. Нима деди астайдубулла? Во қод ахсанабий и д ахрож яъни минна сигин. Аллоҳ менга улкан инъом қилди, мени зиндондан чиқарди деди. Нимани айтмади?
Қудуққа ташлаганини акаларини шу ишини айтмади, еслатмади, чунки чиройли кечирган еди да. Ўшанинг учун есламади, гапирмади. Бизда ҳам ўтиб қолади. У пайтлар амакинг манан қилган еди. Бир пайтлар тоғинг манан қилган енди. Ўзи кечирганман деган. Лекин нима қилаверади? Демак кечирмабди бу одам. Гўзал кечириш бу айбни қайтиб есламаслик йўли ҳам бор.
Раббоний гўзаллигини мартабалари. Аллоҳ таолонинг зоти гўзал. Сифатлари гўзал. Феъллари гўзал, исмлари гўзалс. Аллоҳ таоло шундай гўзал зотки, у зотни гўзаллигининг қандайлигини на бир пайғамбар билмайди, на бир фаришта билмайди. Аллоҳни қанчалик гўзал еканлигини фақат Аллоҳ таолонинг ўзи билади. Бизни ақлларимиз биродарлар сиғдира олмайди Аллоҳ таолони гўзалини идрок қилишлигини.
Шунинг учун биродарлар айтиладики, шариат адолатнинг айни ўзи. Чунки у Аллоҳни манҳажи. Шариат раҳматнинг айни ўси. Шариат ҳикматнинг айни ҳозир. Шариат фақат ва фақат хайрият яхшилик. Шунинг учун қайси ишимиз бизни мусулмонлар, қайси бир ишимиз шариат доирасидан чиқиб кетса, у яхшилик емас, ёмонликка қараб кетади. Уни ҳар қанча қоғозга ўринг, ҳар қанча безенг қилаётган ишингизни шариатдан чиқдими? Бу енди ёмон иш, бу зарар иш, бу хунук иш.
Ислом чиройли санаган, шариат чиройли санаган нарса чиройли, шариат хунук деб санаган нарса хунук. Бачавозликда, еркакда еркакка, аёлда аёлга уйланишлигини қараққиёти белгиси пешқадамлик деяпти. Ҳар қанақа қоғозга уряпти. Аммо шариатимиз нима деган? Бу разелик, қабиҳлик, ифлослик дедими? Тамом. Ҳар қанча қоғозга ёрамасин, биз шариатда туриб айтамизки, бу ифлослик, разелик, расволик. Бизга бу нарсалар ёт, бу нарсалар бизга хорон, мумкин емас. Яна қайтариб айтамиз, ҳамма яхшилик шариатда. Шариатдан чиқдингизми? Енди ҳар қандай нарсага тайёр турардик.
Биз аллоҳ таолони ал жамил, гўзал зот деб айтдик. Аллоҳ таолонинг ҳамма ёғи гўзал. Исми ҳам, зоти ҳам, феъли ҳам. Шунинг учун феълини кўрамиз. Қор ёғишини кузатинглар, қанақа гўзал. Ёмғир ёғишини бир ешитинглар, қанақа гўзал. Гулни ўсиб чиқиб келаётганлигини кўринг, қанақа гўзал. Кичкинагина жижи болангизни, шу бир уч ой, тўрт ойлик бўлган, беш ойлик бўлган болангизни қаранг, қанақа, гўзал. Қуруқ қақшаб ётган, йерга ёмғир ёққандан кейин кўкат чиққани кўринг қанақа гўзал. Чунки бу гўзал бўлган, алжамил бўлган Аллоҳ азза ва жалланинг феълидан еди. Қўлимизда йеётган олма биз қарайлик. Е биз қарор ҳам ўтирмаймиз а?
Ғирт ғирт ғурт. Нима йединг? Қанақа йединг? Олмани олинг қўлингизга. Шаклига қараб бир мазза қилинг. Кўзингиз қувонсин. Ҳидланг. Бурнингиз мазза қилсин. Демак, олмани рангидан, ҳидидан, шаклидан, таъмидан ҳузуланаётган пайтимизда биродарлар буни ким яратди, шундай бир ўйлаб қўяйлик. Кўкламзорни қарайлик. Кўм кўм майса. Сиз ҳеч нарса қилмайсиз. Ёмғир ёғади, чиқади. Қадрига йетмаймиз биродарлар. Сомони кўклигига, дарёни оқишига, денгизни мавжудланишига, кун билан тунни алмашишига қарайлик биродарлар, буларни ким яратди? Ал жамил бўлган роббимиз субҳанаҳ ва таоло.
Бир ишда жуда ҳам чиройли қилиб қўйган бўлса, устаси қараб туради, ҳа устаси кучли одам екан. Ўзини ишида моҳир екан дейсиз. Ҳунари гўзал екан дейсиз? Тўғрими? Машинангиз шунақа краскалар берди, янгидек қилиб қўйди. Қойил устасига дейсиз. Енди бу коинотни, бу борлиқни қараб туриб, нима дейишимиз керак? Субҳаналлоҳ. Бу гўзал илиларда яратган аллоҳ таоло ўзи ҳам ал жамил гўзал бўлган инсон.
Валау ярол ла дина золому ид яров на адаба аннал қувват алиллаҳи жамият. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида, қиёмат кунида, бутун куч қудрат Аллоҳники бўлишини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ еканини билсалар еди. Кимлар золим, кимлар ўзига зулм қилган кимсалар? Гуноҳ қилганлар. Инсон гуноҳ қилар екан, фақат ўзига зулум қилади. Енди қараб туринг. Нима деб гуноҳ қилади инсон? Масалан, бир аёлни деди да, шунга йетаман деб гуноҳга қўл урди.
Нимасига алданди бу аёлни? Гўзаллигига. Демак, бу инсонни гўзалликка бўлган ошиғлиги гуноҳ қилишликка олиб юборди. Чиройли иморат, чиройли машинани кўрди да, шунга еришиш учун бир хоромушка қўл урду. Бу нарсаларда нимасига алданди? Гўзаллига. Инсонни табиатида гўзалликка бўлган муҳаббат уни гуноҳ қилишликка, осийликка олиб борди. Енди нима учун асобга қолди? Нима учун Роббизга осий бўлди? Вақтинча бўлган, гўзаллиги вақтинча бўшган махлуқни муҳаббати билан олдиниб қолди. Гўзалликка олдиниб қоламиз екан. Маъқулми? Масалан, янги машина олдингиз, юрибсиз. Олти ойдан кейин янгиси чиқади. Ундан чиройлироқ. Мололингиз ҳам зўр ўзи. Нима билан олди япти сизни?
Гўзаллик олди япти еканми? Енди инсон шу гўзалликка олданиб туриб гуноҳга қўл урса, мусулмон одам, Аллоҳга итоат қилган одам ҳақиқий гўзалликка ошиқ бўлади. Бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг жамоли. Бояги дунёни гўзалликлари ҳаракат қилсангиз, интилсангиз, йетишингиз мумкин. Йетганингиздан кейин биласизми, зерикасиз шундан. Аммо ҳақиқий гўзаллик бўлган, Аллоҳ Таолонинг жамолига интилган одам бу дунёда йета олмайди у мақсадига. Шунинг учун доимий суратда уни ҳаётида интилиш бўлади да, шавқи бўлади. Зерикиш бўлмайди ҳаётида. Банда ҳушёр бўлсин.
Банда бу гўзалликларни тарк қилади ёки у гўзалликлар уни тарк қилади. Чиройли аёлини яхши кўради бир еркак. Жуда ҳам яхши кўрар еди. Лекин бир кун келади, албатта ажрайди бир биридан. Ё уни ажали туфайли, ё буни ажали туфайлик. Топиб қўйган чиройли дунёйингиз, чиройли иморатингиз, чиройли машиналарингиз, улардан албатта ажрайсиз. Аммо агар Аллоҳ азза ва жаллани жамолини ошиғи бўладиган бўлсангиз, бир қушни кўрсатишяпти, мана бу калласини рангини ўзгартиряпти, сайраяпти, бир қуш тўлаяпти, пат. Тасаввур қилинг. Сариқ бўляпти, қора бўляпти.
Буни кўриб туриб, лол қилмай иложингиз йўқ. Мана шу Аллоҳ таолонинг гўзал санъатини кўрган манаман деган муҳандислар, меъморлар Аллоҳни санъатига қойил қолади да, ундан илҳомланади. Аллоҳ таоло ал жамил, гўзал бўлган зот. Гўзалликнинг асли Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бўлади. Енди Аллоҳ таоло ўзининг махлуқлардан биронтасига, ана шу гўзалликдан бир улуш берган бўлса, одамлар ана шу гўзўл махлуққа қарайди да, қалби боғланиб қолади. У чиройли, гўзал от бўлсин, ёки бир машина бўлсин, гўзалликни кўрганда инсонга албатта маҳлиё бўлиб қолади.
Тоат нима? Биродалар, тоат бу муҳаббат. Ибодат, итоат нима деса, уламолар мана шу итоатнинг, ибодатнинг жуда ҳам бир гўзал таърифини келтиради. Диққат қиламиз. Асосий ишонч бўлган, абадий саодатга олиб борувчи, қалбий муҳаббатга аралашган ихтиёрий тоат ибодатдир. Асосий ишонч.
У сизни саодатга, абадий саудатга олиб боради. Қалбингизни муҳаббати билан аралашган. Шунга асосланган тоат кейин ибодат дейилади. Сиз намозни ўқиётганда яхши кўриб ўқийсизми, ёмон кўриб ўқийишими? Рўза тутаётганда яхшироқ тутасизми рўзани ё мажбур тутасизми? Қаранг, муҳаббатга аралашган ихтиёрий тоат деяпти. Ихтиёримиз билан ибодатга келаётган бўлсак, демак бу ибодатимиз ибодат бўлади. Агар мажбурият бўлса, уятганимиздан, ҳамма қилаётганлиги учун келаётган бўлсак, муҳаббат билан қилмаётган бўлсак бу амалда, бу ибодатга ўтмайди.
Динда биродарлар маърифат бор, сулукият бор, гўзаллик бор. Имналлоҳи жамилун, юҳайб бул жамал адаллоҳи расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Албатта Аллоҳ гўзал зот, гўзаллигини яхши кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу саҳиҳ ҳадисига қулоқ тутамиз. Бу ҳадисни Имом Муслим ўзининг Саҳиҳида келтиради. Расулуллоҳ айтадилар ҳижабуҳу нур, ҳижабуҳу нур ла у кашаффаҳу ла ахроқат субаҳату важиҳиҳ мантаҳа илайҳи босаруҳу мин холқиҳиҳ. Аллоҳ азза ва жалла, биродарлар, у зотнинг ҳижоби нур. Аллоҳ таолонинг ҳеч ким кўзи билан кўришликка қодир бўлмайди. На бир маълоикалар, на муқаррар фаришталар, на анбиолар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу мерос кечасида, ана шу йеттинчи осмонни устида намозни беш маҳал фарз еканлигини олиб тушганида, ойиш онамиз сўраганки, ей расулуллоҳ, ҳар ро айтароббака. Роббингизни кўрдингизми? Деганида нур, анна, аро, ҳамма ёғи нур еди. Қаёқдан кўрай дедилар.
Ростдан айтадилар, унинг ҳижоби нурдир. Агар уни кўтарса, аллоҳ таоло шу ҳижобини кўтарса, юзининг улуғлиги, яъни гўзаллиги, унинг назари тушган махлуқотларни куйдириб юборади. Инсон зоти умуман махлуқот аллоҳ азза ва жалини кўришга ожиз бўлади, кўра олмайди. Ей, аллоҳни кўришмас, қуёшга қаранглар уч тўрт марта.
Тикка қаранг, қуёшга уч тўрт марта кўзингиз билан, очкасиз, якинқасиз, маскасиз, нима бўлади? Битта махлуқдан чиқаётган ёруғлик нур, сизни кўзингизни кўр қилади охири ўн марта қаранг. Махлуқ сизни кўзингизи кўр қилиб қўйса, кўзингиз унга қарашликка ожиз бўлса, аллоҳ азза ва жаллани кўришликка қандай қодирман дейди бир инсон. Аллоҳни кўришлик учун биродарлар дунёдан ўтиши керак, жаннатга киришлик керак. Шунда Аллоҳ Таоло хоҳласа юзини кўрсатади.
Аллоҳ Таоло айтади: астайду биллаҳ, вужудҳ и явма или надиро ила роббиҳаи надиро. У кунда, қиёмат кунида, мўминларнинг юзлари яшнаб, Парвардигорларга боқиб тургушидурлар. Иншааллоҳ кўрамиз биродарлар. Иншааллоҳни кўрамиз. Жаннат аҳлларини сифатлари айтилганда, айрим китобларда айтилинади. Жаннат аҳли Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолонинг жамолига қарайди да, унинг гўзаллигидан еллик минг йилга ақлларидан ғойиб бўлади. Ҳушидан кетади, еллик минг йиллик ётади, ўзига келолмасдан.
Инсон гўзалликка ошиғи бўлади. Гўзалликни яхши кўришлик инсонда табиатида бор нарса. Мана шу гўзалликка ошиқлиги уни гуноҳ қилишликка олиб боради. Тушунарлими? Инсон гўзалликка ошиқ бўлади, мана шу гўзаликка ошиқлигига уни гуноҳ қилайликка йетайлайди. Инсон қачон Роббисига осийлик қилади? Ягона бўлган Роббисини танишдан узоқ бўлса, Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатларидан ғофил бўлганда, айрим махлуқларнинг гўзаллиги алданиб қолиб, шунда Роббисига осия қилади. Бир аёлни гўзаллигини кўради да, унга маҳлиё бўлиб, гуноҳга қўл уриб қўяди. Чиройли бир иморатни кўради, шуни олай дейди да, гуноҳга қолиб уриб қўйди. Чиройли бир машинани кўради да. Уни гўзаллигига уни маҳлиё қилади да, гуноҳга қул уриб қўтяди. Лекин мана шу осийлик қилаётган бандалар, гўзалликни деб осийлик қилайдиган бандалар, ҳақиқий гўзалликнинг Аллоҳ Таолода еканлиги, гўзалликни асли Аллоҳ еканлигини билишганида, бу гуноҳ масъулиятга қўл урмаган бўлишар еди.
Масалан, ўзи билан яшаётган бир йигирма беш йил, ўттиз яшаган аёлини, енди муслима аёллар, афифа бўлади, иффатли бўлади, камтар бўлади, шу бетини совуқлаб юраверади да уйда. Маникюр педикюр қилмайди. Ҳа индамасдан олиб бориб, шундай пардозни олиб келиб уйга ўтказиб қўйсин да. Ҳали ери кўриб туриб яхши кўриб қолади. Чунки нимани ошиғи? Гўзалликни ошиғи. Қани енди аёллар шу нарсани тушунса, инсон, еркак зоти, умуман одам зоти гўзалликка ошиқлигини билса, ўзини сал отангга ена. Бу ески одам билан, янги одам билмайди.
Отангга ена бепардоз кўрсатма, яъни инсон зоти гўзалласига, чиройли нарсага ошиқ бўлади. Махлуқларни гўзаллигига алданиб, роббисига осий бўлиб, охиратини бой бериб қўяётган одамлар бор. Агар булар биродарлар, бу дунёдаги ҳамма гўзаллик, уларни алдаётган гўзаллик. Аллоҳни гўзаллиги олдида ҳеч нарса бўлмай қолишигина тушунишганида, еҳтимол осийлик қилишмасмидингкин? Еҳтимол осийни қилишмасмидикин?
Аллоҳ таолони таниш, уни исм ва сифатларидан хабардор бўлиш, унга муҳаббатли бўлиш ҳамда унга қулчилик қилиш мўминлар учун ҳақиқий саодатдир. Гарчи дунёда қўлида ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, енг бахтли одам мўмин бўлади. Чунки ал жамил бўлган, гўзал бўлган роббисини танийди. Исм сифатларидан хабардор бўлади. Ўшанинг учун қўлида ҳис ҳали ҳеч нарсаси йўқ бўлса ҳам, қандай аҳволингиз деса, нима дейди?
Нима дейди? Алҳамдулиллаҳ дейди. Чунки бу дунёдаги мушкулалар, бу йетишмовчиликлар Аллоҳни дийдорини кўришлик олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Ва мана шу Алҳамдулиллаҳ деган сўзчага фақат мўмин айтар екан. Мусулмон ишларингиз қалай деса, Алҳамдулиллаҳ дейди. Иши хирами, тиниқми, фарқи йўқ. Чунки нимага Алҳамдулиллаҳ дейдида деса, у роббисини дийдорини кўллашни олдида бу мушкулалар ҳеч нарса бўмай қолишини яхши билади.
Айрим инсонлар мусулмон киши дунёни гўзалликларидан маҳрум деб ўйлашади. Ўзини ибодати билан, тақвоси билан дунёда кўп бир хайриятларидан, гўзалликлардан маҳрум бўлади деб ўйлайдилар. Лекин ҳақиқатдачи? Ҳақиқатда буни акси бўлади. Аллоҳ таоло ўзига ошиқ бўлган мўмин бандасини қалбига шундай бир нарсани бериб қўяди. У хоҳ раҳмат денг, хоҳ сакинат денг. Нима десангиз денг, лекин мана шу Аллоҳ таоло бериб қўйган нарсаси инсонни енг саодатли инсонга айлантиради. Мусулмон кишини енг саодатли бандага айлантиради, гарчи қўлида дунёда бир тийин ҳам бўлмаса ҳам.
Мана шу хотиржамлиги, Аллоҳ таоло солиб қўйган мана шу раҳматни Аллоҳ олиб қўйса, бу инсон ўзини дунёдаги енг бахтсиз инсон деб билади. Гарчи дунёни ҳамма матоҳини қўлида бўлса ҳам. Юнус алайҳиссалом Бағдодхонлигига тушиб денгизларга кириб кетди. Нимада дуо қилди? Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунду минот заоримин.
Парвардигор сендан ўзига илоҳ йўқ, албатта мен ўзимга ўзим зулм қилганлардан бўлдим. Яъни сенга осийлик қилдим, енг бахтсиз инсон бўлиб қолдим. Мусулмон одам савобли иш қилганда, Аллоҳ рози бўладиган ишни қилиб, шунга муваффақ қилганда шунақа саодатни ҳис қилади ўзида. Тўғрими? Ҳеч кимга билдирмасдан бир муҳтож одамни мушкуласини ҳал қилиб қўйдингиз. Хурсанд юрибди. Ҳеч кимга билдинмайсиз, шунақа хотиржамлик ҳис қиласиз. Бу фақат мўминга бериладиган нарса.
Аллоҳ азиз ва жаллоҳ бу пайғамбарини дуосини ижобат қилди, нажот берди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қуриш қувиб чиқди Маккадан. Расулуллоҳ сабр ғорида ўзини ҳамроҳи Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳбилан ўтирибди да, мана шундай ҳолатда, қувғинда қочиб, ғорда ўтирган бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам енг бахтли инсон еди. Чунки у зотни қалбига Аллоҳ Таоло сакинатни, хотиржамликни берган еди. Мўмин одам дунёда ҳузур ҳаловатдан бехабар, у дунёда бир гўзаллардан маҳрум деганлар жуда ҳам катта хато йўл қўйишади.
Агар бир одам дунёси кенг бўлса, мансаби катта бўлса, аммо Аллоҳни танимаган бўлса, агар Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолод танимаган бўлсак, бу енг бахтсиз бадбахт инсон. Инсонни қалбида бир бўшлиқ бўлади, уни на пул, на мансаб, на бошқа нарса тўлдиради. Дунёни ҳамма гўзаллиги уни қўлида бўлса ҳам, уни қалби таскин топмайди. Нима учун? Аллоҳдан узоқ бўлганлиги учун. Ана шу дунё егаларини қарасангиз, ҳамма ёғи гўзал. Уйи ҳам гўзал, машинаси ҳам гўзал. Ҳамма ёғи гоод. Лекин нимага қалби уларда таскин топиб, хотиржам бўла олмайди? Нимага саодати йўқ? Чунки гўзалликда асли бўлган Аллоҳ Таоло учун уларни қалбида жой йўқ.
Ҳақиқий саодат нимада? Кимдир фарзандда дейди. Кимдир соғликда дейди. Ким дир бойликда дейди. Кунда нима йўқ бўлса, саодатни шу нарсада деб билади. Саодатнинг ҳақиқийси қанақа бўлади? Ҳақиқий саодат қанақа? Аллоҳ таолонинг ўзига яқин бўлиш билан бахтли бўлишингни ҳис қилсанг, шуни тушунсанг ва Аллоҳга яқин бўлсанг, сен енг бахтли инсонсан. Инсонни саодатли бахтли бўлишлиги на миллатига, на пулига, на бир бошқа нарсасига қаралмайди. Аллоҳга қанча яқин бўлса, шунча саодатли бўласиз. Ҳаётингизда, мўмин манда, сиз.
Шундай саодатни ҳис қила олмаяпсизми? Демак Аллоҳга яқинмас екансиз. Агар Аллоҳга яқим бўлганингизда, сиздан бахтли инсон бўлиши керак емас еди. Чунки Аллоҳ Таоло айтади, ала би зикри иллаҳи татунна иннул қулуб. Огоҳ бўлингиз ким? Албатта қалблар Аллоҳни еслаш билан, Аллоҳни зикри билан ором бўлади.
Аллоҳга яқн бўлиши билан инсон бахтли бўлар екан. Аллоҳдан узоқ бўлишлиги билан дунёни ҳамма гўзал матоҳи қўлида бўлса ҳам, бу инсон бахтсиз бўлади. Далил? Астай деб беринглар. Воман аъродан зикри, фа инналаҳумаи шатанданка. Аллоҳ Таоло айтяпти, ким менинг еслатмамдан юз ўгирса, яъни Аллоҳни шариатидан, динидан юз ўгирсанг, бас унга танглик ҳаёти бўлур. Аллоҳдан узоқ билган бандани ҳаёти танг бўлади.
Уламоларни сўзига қулоқ тутамиз. Уларга савол берилди. Нима учун айрим бойлар ва айрим бир мансабдор одамлар ҳаётида саодатни, бахтни топа олмайди? Агар қараб кўрадиган бўлсангиз, ўша дунёвий гўзалликларда ҳаммаси уларни қўлида. Одамлар айта олмаётган чиройли уй, мансаб, машина, жиҳоз, ҳамма нарсаси чиройли. Нимага булар саодатли емас?
Шу нарсаси йўқ одамлар саодатни дунёни гўзалликларида деб билади. Тўғрими? Дунёси зўр бўлган одамни кўргани мана шу одам бахтли одам деб ўйлайди. Албатта, бу нотўғри тушунча, биродарлар. Жавоб шунақаки, ҳа, ундай кишилар бахтсиз. Уларни бахтсизлиги молинозлигида емас. Уларни баҳтсизлиги қалбини торлигида. Insonni qalbida bir bo'shliq bor, uni Allohgа bo'lgan muhabbatgina to'ldira oladi. Аллоҳ таоло берган сакинатгина тўлдиради. Дунёни матоҳи емас. Бўлмасам қаранглар, биродарлар, о катта катта корпоратсияларни егалари.
Е миллиардлаган, триллионлаган пул бор. Ҳалиги пулларини сейфидан очиб туриб, нондасиз йегандақа бир пашка юз долларни олиб чайнаб йеб тугата олмайди умрини охиригача. Шунақа кўп пули. Лекин нимага яна интиляптилар шу пулни кўпайтиришга? Чунки биз айтаётган бояги бўшлиқни улар пул билан, дунёни матоҳи билан тўлдираман дейишувди. Бу чуқурлик тўлмас еди.
Шунинг учун айтилади, дунёда жаннатни бир кўриниши бор. Ким шу жаннатга кирмаса, охиратдаги жаннатга кирмийди. Жаннатингларни ҳаётидан бир шингил бор. Ким мана шу бир шингил ҳаётга кирмаса, охиратдаги жаннатга кирмайди. Қайси жаннатида уддаса, Аллоҳнинг зикри бўладиган мажлис. Илм мажлиси. Мана илм мажлисида ўтирибмиз. Кирганимизда кайфиятлар ҳар хил еди, асаблар ҳар хил едди, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий аҳоли ҳар хил еди. Лекин биласизми, маъруза тугагандан кейин қарасангиз, ҳаммани қалби бир хил сакинаб топиб қолади. Нимага деса ҳозир айтяпмиз? Огоҳ бўлинг қалблар аллоҳни зикри билангина ором олади.
Шунинг учун айтилинадики, бечора дунё аҳллари, дунёга келиб кетишди ю, аммо ундаги енг гўзал нарсани тортишмади. Нима еди у? Аллоҳни зикири, илм мажлиси, ибодат еди. Нимага консертларга борилади? Нимага ўйингоҳларга, нимага кўнгил ёзар жойларга одамлар тўп тўп бўлиб боради? Нимага?
Яна консертлари тўли ётибди. Ҳалиги ёлғон гапирадиган, фаҳшни гапирадиган, фисқ фужур гапирадиган, масхаравозларни атлари ҳам кўпайиб кетган, манақа гуруҳи, манақа жамоаси. Минглаган одамлар келиб томоша қилиб ўтиради ўша йерда. Консертларга боради, шоулар бўлади, ҳалиги спетсификларни қарасангиз ҳалиги нимага боради шу консертларга?
Бир ўйлаб кўрганмисизлар? Фалон жамоани дейди, консертини кўриб келдим деб фахрланяпти. Нимага консертларга борилади? Нимага ўйингоҳларга, нимага кўнгил ёзар жойларга одамлар тўп тўп бўлиб боради? Нима учун жамланишади у йерда? Нимани истайди улар у йердан? У йерда нима бор? Қўшиқ бор, раққосалар бор, таомлар бор. Ўзларини саодатини шу нарсаларда тотишда, шу йерда бўлишида деб билади. Ўша йерга келса, қалби таскин топгандай бўлади. Мушкулларни унутгандай бўлад. Хўп, консерт тугагандан кейинчи?
Бироз таскин топганга ўхшайди. Лекин ҳақиқатан таскин топадими? Булар қайерга бориб қалби таскин топишиш мумкинлигини билмайди булар. Булар мақсадни, ниятни нотўғри қилган у. Агар мана шу одамлар Аллоҳ Таолога иқбол қилишганида, ҳақиқий саодатни ҳис қилган бўлишар еди ва бу саодат вақтинчалик бўлмас еди, абадул абад сакинат еди бу. Бой бўлганингизда ҳам зўр едингиз, камбағал бўлганингзда ҳам зўрсиз, касал бўлганда ҳам Алҳамдулиллаҳ, соғ бўлганда ҳаммаллоҳга ҳамдлар бўлсин. Абадий сакинат, абадий хотиржамли биродарлар, Аллоҳни шариатида, Аллоҳни динида бўлади.
Шунинг учун Аллоҳ Таолони таниган мўмин ҳеч қачон бахтсиз бўлмайди. Чунки ким билан муомала қилади у? Ягона бўлган, тенгсиз бўлган, куч қудрат егаси бўлган, гўзал бўлган, ҳамма яхшиликлар Уни қўлида бўлган Аллоҳ Таоло билан муомала қилади. Мўмин киши Аллоҳни таниб туриб, бахтсиз бўлиши мумкин емас.
Мўмин киши Аллоҳни таниб туриб бахтсиз бўлиши мумкин емас. Аллоҳни таниш билан бахтсизлик билан бўла олмайди. Худди от билан сув билан бўла олмаганидек. Енди сиз мўмин бўлиб туриб, ибодатда бўлиб туриб ҳалол бўлиб туриб ўзингизни бахтсиз ҳис қилаётган бўлсангиз, демак сиз Аллоҳни танимайсиз ҳали. Бу дарсларимиз сиз билан бизга Роббимиз азза ва жалани танитяпти. Тушунарлими?
Жасадимиз шу йерда бўлгандек, руҳимиз ҳам шу йерда бўлгандек. Бир ҳафтага заряд олиб кетамиз ей. Бир ҳафта юрамиз мазза қилиб. Боради, консертни кўриб келиб, бир ҳафта мақтаниб юрасиз настрениясини. Кейинчи? Кейинчи? Гуноҳ мақсадга, фаш ҳужжатга гувоҳ бўлиб келдинг. Мўмин одамни қалби таскин топадиган жой Аллоҳнинг зикри, ибодати Қуръони.
Лекин қаранглар, қа қараб кетяпмиз. Гўзалликда, сакинада, хотиржамликда қадр истаяпмиз. Демак, Аллоҳни таниган мўмин ҳеч қачон бахтсиз бўлмайди. Аллоҳни таниган мовмин ҳеч қачон вақтсиз бўлмади. Асарларда келтирилади. Я ибн адам ут любний тажидний. Ида важатдан и, важатда кунлашай. Ей одам боласи, мени изда топасан. Агар мени топсанг, ҳамма нарсани топдинг. Агар мени топмасанг, мени йўқотсанг, ҳеч нарсани топмадинг. Шунинг учун қайтариб айтяпмиз, Аллоҳни таниган мўмин ҳеч қачон бахтсиз бўлмайди. Ўзимизда шу саодатни ҳис қилмаяпмизми, демак Аллоҳда танимаяпмиз.
Инсон гўзаллигини ошиғи дедик. Чунки Аллоҳ Таоло инсонни мана шундай қилиб яратди. Гўзалликка ошиқ. Диққат қилинглар. Деярли ҳамма ҳаммамиз билган ҳақиқат. Инсон ҳаётида бир гўзалликни кўради да, шу гўзалликка йетишлигини қасд қилади. Йерни, мана шу дунёни гўзалликларидан. Умрини шу нарсага сарф қилади. Масалан, бойлик, мансаб, ҳамма нарсада ўйлайди. Ҳамма нарса шу бойлик билан мансаб. Умрини борини сарфлайди. Ҳамма имкониятини сарф қилади. Еришганидан кейин шу бойликка ёки мансабга. Ўзи учун бир аччиқ ҳақиқатни кашф қилади.
Бу бойлик билан мансаб бор йўғи бир нарса екан. Ҳамма нарса емас екан. Бу бойлик билган мансаб бор йўғи бир нарса екан! Енди дунёдан чиқиб кетаётганда, шу бойлик билан мансаф ҳеч нарса емаслигини тушунади. Инсон боласи бир гўзал аёлга йетишликка интилади. Мана шу гўзал аёлда йетишликни дунёдаги енг асосий нарса, ҳамма нарса деб билади шуни. Умрини сарф қилиш у аёлга йетишганидан кейин, ўзи учун аччиқ ҳақиқатни кашф қилади. Аёл ҳамма нарса емас екан. Бор йўғи битта нарса екан. Аммо дунёдан чиқиб кетаётганда, бу аёл ҳеч нарса емаслигини тушунади.
Бу дунёда инсонни қалбига доимий хотиржамликни, доимий саодатни олиб келадиган ҳеч нарса йўқ. Чунки дунё ўзи вақтинчада қаранглар. Кўринг, кўзингизга чиройли кўринган бир иморатни сотиб олдингиз. Ўтдек кўринарди, гўзалликда бир рамзи. Бир ой, икки ой қувониб яшайсиз. Кейин оддий бўлиб қоладими уй? Янги чиққан моделдаги машинани бир нарса қилиб ҳаракат қилиб оласиз. Уч ой, тўрт ой мингандан кейин нима бўлади? Ундан ҳам зерикасизми?
Инсон зотини қалби тўймаслигини билган, инсон зоти гўзалликка интилувчи еканлигини билган компаниялар мана шу нозик жойимиздан жуда чиройли фойдаланади. Тўғрими? Рейсталиннг версияси машинани дейди. Ўзи аввал чиқаётган машина еди, шундай никл қўшиб қўяди, стопини бошқача қилиб қўяди да, баковойни бошқача қиб қўяди. Бўлди, рейсталиннг.
Ундан ҳам зерикасизми? Инсон гўзалликка ошиқ бўлади. Гўзалликка тўймайди. Лекин Аллоҳга ошиқ бўладиган бўлса, Аллоҳ Таолонинг жамолига ошиқ бўлаётган бўлса, бундан зерикмайди. Сиз дунё майдонида катта муваффақиятга, ютуққа еришган кишиларда ҳаётига қарасангиз, ҳаётидан зерикканлигини кўрасиз.
Нимага десангиз, интиладиган мақсади қолмади. Дунёни ҳамма хайриятларига еришиб бўлди. Катта катта ютуқлари ҳам улар учун нима бўлиб қолди? Оддий нарса бўлиб қолда. Зерикади ҳаётидан. Зерикиш бор ҳаётидан. Шунинг учун мўмин банда Аллоҳни гўзаллигига, Аллоҳни жамолига ошиқ бўлади да ва бу дунёда у мақсадига йета олмайди.
Тушунарлими? Йетолмайсиз у мақсадга, чунки инсон омонатини топширмай туриб, ўлмасдан туриб, жаннатга кирмас туриб, Аллоҳни кўра олмайди. Шунинг учун умрини охиригача уни ҳаётини бўлади, зерикишли бўлмайди унда. Ҳаёти, бизни тилда айтгандек, йигитларни ҳаёти доим интилиш билан бўлади. Ҳаёти ҳамиша баҳор бўлади. Чунки ҳамма имкониятини ишга солганда ҳам Аллоҳни жамолига бу дунёда йета олмайди. Мақсад доим туради олдида. А маҳаллада чемпион бўлдингиз, чемпион. Раёнда чемпион бўлдингиз, областда чемпион, чемпион мир бўлдингиз мана айланиб келсин, мана охири. Кейинчи? Кейин нима қолади? Дунёни гўзаллиги интилган, унга йетган одамлар албатта зерикади ундан. Чунки бу дунёни гўозаллиги инсонни қалбига хотиржамликни бермайди.
Шомлик уламолардан бири тўқсондан ўтди. Қадди қомати ўрнида. Тишлари қулоқ, ҳамма аъзолари ишлайди. Сўрашди, қанақа қилиб еришдингиз бу нарсага? Айтдики, бу аъзоларни Аллоҳ Таоло бизга омонат қилиб берган еди. Оллога ошув бўлган бўлманда, бу омонатларни, хорам харашларни еҳтиёт қилувди, ёшлигини еҳтиёт қилиб қилувди, қариганида Аллоҳ Таоло улар учун еҳтиёт қабул қилиб берди. Шунинг учун айтилинади, мен ааша тақиян, ааша қовиян. Ким тақводор бўлиб яшаса, кучли бўлиб яшайди.
Жисмонан ҳам кучли бўлади. Руҳан ҳам кучли бўллади. Анча мунча мушкулаларда келганда бошига синиб қолмайди. Руҳ шунчуникига тушиб кетмайди. Чунки мени айша тақийин, айша қовийин. Тақводор бўлиб яшаган одам, албатта қувватли бўлиб яшайди. Нима учун мусулмон кишининг уйи, кийими, машинаси, уй жой гўзал бўлмаслиги керак? Биз гўзал дегандачи, албатта дабдабани, ҳашаматни, исрофни назарда тутаётганимиз йўқ. Содда бўлиб туриб чиройли бўлиши мумкин. Оддий бўлиб туриб покиза бўлиши мумкин. Тартибли бўлиши мумкин. Ўзига ярашган кийим бўлиши мумкин, ранги рангга тўғри келган кийим бўлиши мумкин. Албатта янги дегани емас, албатта қиммат янгиси дегани емас бир одамлар. Инналлоҳа жамилун юҳайб булжамал. Албатта Аллоҳ гўзал зот, гўзалликни яхши кўради.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан Мадинага қайтиб келар еканлар, сафарларни бирида айтадилар. Абу Дардор розияллоҳу анҳудан иннакум қодимуна алайҳвоникум. Албатта сизлар ўзингизда биродарларингизни олдига келяпсизлар. Фаслиҳу реҳалакум валибасакум. Кийимингизда, уловингизда ислоҳ қилиб чиройли қилиб олинглар. Ҳатта такунуфиннаси каннакум шаъмматун.
Одамларни юзидаги ҳолдек ажралиб турадиган бўлинглар. Биз кийимимизни тоза қилаётгандаги мақсадимиз мана шу. Одамларни юлдидаги ҳолдек намуна бўлиб ажралиб туришлик мақсадимиз. Ундан мақсадимиз Аллоҳ Субҳаналлоҳу атавлони розилиги. Машинангизни тоза тутаётганингизда ниятни янгилаб қўйинг. Аллоҳ яхши кўради чиройли бўлганда, покиза бўлганда. Оёқ кийимингизни шангъиллатаётганда ниятни янгиллаб қўйинг, Аллоҳ покизани яхши кўради, гўзални яхши кўрада. Ҳар куни кийиминглар кийимингларни ювади, ҳар куни дазмоллайди. Чиройли қилиб чиқаради уйдагилар сизларни. Нима мақсадда?
Тушунарлими биродарлар? Бизни устимиз чиройли бўлишлиги, устимиздаги биродар, бу хоҳишимиздаги иш емас бу. Биздан шариат талаб қилаётган иш бу. Ташқи кўришимизни чиройли қила олиб юрайлик. Чиройли қила олар юрайлик. Бу киши покиза бўлади, дидли бўлади, нозик табиатли бўлади. Мана шу нарса одамларни унга қараб иқбол қилишига сабаб бўлади. Агар буни тескариси бўлса чи, фаросат йўқ бўлса, юриш тўши ифлос бўлса, тартиб бўлмаса ҳаётида, бу нарса одамлорни ундан бездиради, қочишига сабаб бўллади. Шунинг учун қарангларда.
Дунёда юрган дунё аҳиллари бу нарсани яхши билади. Ўшанинг учун дўконига кирсангиз, гард юқмайди дўконида. Ҳамма полкалари ўнг ўнгида терилган. Муомаласи чиройли, хонасини чиройли артиб қўйган. Келинг тақсирликни, қўлингизга кофе тутади. Шу гўзаллик, шу чиройли муомала, гўзал сўзлар сизни нима қилади шу дўконга?
Қаранг, динни билмаган, аммо инсонни бояги табиатини билган дунё аҳллари мана шунақа қилиб одамларни нима қиляпти? Ўзига жалб қиляпти. Мана шу ҳадис биродарлар, инналлоҳа жамилун ё ҳаббулжамал бизни ҳаётимизни шиори бўлиши. Нимага масжидларимиз чиройли бўлиши керак емас? Нимага кўчаларимиз чиройли бўтиши керак емас? Нега уйларимиз гўзал бўтиши керак мас? Аллоҳ таоло айтади, ҳува аншиъа кун фииҳа, восита' умар кун фииҳа. У зот сизларни йердан пайдо қилиб, унга жойлаштирди. Модомики шу йер бизни ватанимиз еканми? Еллик йил, олтмиш йил, йетмиш йил. Шу уйда ўттиз қирқ йил яшаймиз еканми? Уйларимизни гўзал қилиб чиройли тутишлигимиз, биродарлар, шариатни талаби.
Динни тушунмаган, динни, руҳини тушунмаган айрим, сохта тақводорлар, агар ғарблиларни кўчаларидаги гўзаллигини, екилган гулларни, покизалигини мақтаб гапирсанг, ҳа, уларга дунёни бериб қўйган. Бизга охиратни берган дейди. Бу калтафаҳмликдан бошқа нарса емас. Ким айтди мусулмон одам гўзал бўлмаслиги керак, бор борлиғи? Уйи жойи кийими машинаси.
Ҳа уларда дунёсини берган бизга. Ҳа, сеники ҳам чиройли бўлаверсин. Ким айтди исломда покизалик, гўзалликка еътибор йўқ деб? Инна аллоҳа жамилун юҳайт бул жамалун. Албатта Аллоҳ Таоло гўзал зот, гўзалликни яхши кўради. Биродарлар, гўзаллиги нима деса, биринчи навбатда биз учун укалар, тушунинглар, одоб.
Одоб. Енг биринчи гўзаллик одоб. Кейин ташқи кўринишимиз, кейин шаклдаги гўзаллигимиз. Чиройли одоб, чиройли сабр, чиройли бир тасарруфатлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам озон ачишлик тарихига мурожаат қилсак, саҳобаларга одамларни масжидга чақириш учун нима қиламиз? Маслаҳат бўлганида бир қўнгъироқ чалайлик деди, бир ўт ёқайлик деди. Хуллас қўнгъирошни оладиган бўлишди. Менга қўнгъириқ топиб келинглар дедилар Расулуллоҳ. Шунда Абдуллоҳни Зайд Ансорийни тушида бир киши келди да, озонни ўргатди. Туриб расулуллоҳга хабарини берганида, расулуллоҳ хурсанд бўлдилар да, бориб, билолга ўргатинг сизга ўргатилган сўзларни. Чунки уни овози сизгидан чиройлироқ дедилар. Мана. Озон айтаётган одамни овози чиройли бўлишлиги шариатимизни талаби екан. Сиздан кўра зўрроқ қуръон ўқийдиган одам турибдими, ўша ўқисин, сиз ўқиманг. Сиздан зўрроқ ишни қиладиган одам турибдимми чиройли қиладиган? Ўша қилсин. Сиз бу ёқда туриб туринг, чунки у гўзалроқ қилади. Қаранг. Ҳатто айтаётган сўзимиз гўзал бўлсин. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу ўт ёқиб турган бир жамоатни олдидан ўтди да, ассалому алайкум, ё аҳли нор. Ей. Ўт егалари, сизларга салом бўлсин демадилар. Ассалому алайкум, ей ёруғлик егалари дедилар. Ёруғлик ҳам ўтдан битта еди ўзи.
Лекин аҳлун нор деса, худди жаҳаннам егаларидақа бўлиб қоламиди? Умаров қаттоп розияллоҳу анҳуни олдига бир аёл еридан шикоят қилиб келди. Нима шикоятингиз бор деди? Кундузлари рўзадор, тунлари бедор деди. Нима дегани бу? Фаҳмни кўряпсизларми аёлларда, ўша саҳобий аёлдаги.
Кундузлари рўзадор тунлари бедор деди. Умарун хаттоб кўп ҳам еътибор қилмади шекилли? Ҳа, зўр екан у менинг. Не марожул деб қўйди. Шу йерда умарун хаттопни олдида турган усмонов навфон ёки алибн абит олим дейилади. Ей амирул мўминин, еридан ишга оёт қиляпти бу аёл деди. Ҳа тушунган бўлса, сиз ҳукм қилинг деганди. Нима деди? Ерини чақириб туриб, уч кун қиёмиллаб қиласан, бир кун аёлинг билан ётасан деди. Чунки агар тўртта хотини бўлса, уч кундан кейин ўша йерга келамиди? Қаранг, ерим менга қарамай қўйди, тўшагимдан хабар олмай қўйди демаяпти, деса ҳақиқатида. Аммо шу сўзларни ишлатишдаги гўзалликни қаранг. Сўздаги гўзаллигини қаранг. Биз қачон ўрганамиз шу нарсани?
Деб, гўзалликка бўлган ошиқлик, фаҳм фаросат, мусулмон одам шундай бўлишлиги керак. Инна аллоҳа жамилун, юҳайб булжамал. Албатта Аллоҳ Таоло гўзал Зотдир, гўзаллигини яхши кўради. Аллоҳ азза ва жаллаб барчаларимизни одобимизни, қалбимизни, шаклимизни, либосларимизни, феълларимизни, сўзларимизни, уйларимизни, дўконларимизни, кўчаларимизни гўзал қилишликка ўзи тавфиқ берган бўлсин. Чунки гўзаллик динимизнинг талаби манда ўзини борлиғини гўзал қилишга ҳаракат қилар екан, Ал Жавил бўлган роббисига яқинлашиб боради.
Ақлу ҳовли ҳар даво