# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 484 of 510
- Section: —
- Duration: 48 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/484
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/p457UxrvLFQ.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=p457UxrvLFQ
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/483.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/485.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳир рўбилаламин. Ассолату вассалама ала Муҳаммадин ва ала алийҳи ва ашабиҳ ажмаъин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло Одам алайҳиссаломни жума кунида яратди. Жума кунида жаннатга киргизди. Жума куни жаннатдан чиқарди. Ва қиёмат куни ҳам жума кунида содир бўлади. Аллоҳ таоло тақдир қилган кунда, жума куни келган пайтда, Аллоҳ таоло тақдир қилган жума кунига келган пайтда Исрофил алайҳиссаломга оғзига сурни тутиб, кўзини аршга қаратиб, диққат қилиб қулоқ солиб турган Исрофил алайҳи ассаломга Аллоҳ таоло ана шу сурга наф хорушлик деб юради. Астайду биллаҳ. Ва нуфихофи сурий фасойи қаман фиссамавати ва ман фил арди илла ман ша Аллоҳ, симма нуфихофи ҳий у хирофа илаҳум қиямун я нурун. Сур чалинди ю, осмонлар ва йердаги бор жонзот ўлди. Мағар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина тирик қолдилар. Сўнгра у иккинчи бор чалинди да, баногоҳ улар, яъни барча ҳалойиқ қайта тирилди. Қабрларидан туриб, Аллоҳнинг амрига кўз тутди. Яъни осмон, йер ўртасидаги ҳамма улади фақат Аллоҳ хоҳлаганлар тирик қолади. Кимлар?

[1:16] Уламолар айтади, бу улуғ фаришталар дейди баъзилари. Баъзилари жаннатдаги хўрлар ва абадий ғилмонлар. Қолган ҳамма махлуқотлар вафот қилади. На янзируна илла соиҳатан ва ҳидатан таъҳудуҳун ваҳум яхшимун. Фалай ястатиюнуни тавсияътан вала ила аҳлиҳим ержирун. Улар фақат биргина даҳшатли қичириқни кутмоқдалар холос. У уларни жанжаллашиб турган ҳолларида олиб кетар, яъни ҳалок қилар. Бас улар на бирон васият қилишга ва на уйларга қайтишга қодир бўлурлар. Бозорларда, гузарларда толашиб, савдо сотиқ қилиб, бирини иккинчиси ҳаққини йеб, дунё билан шундай бир овора бўлиб турган инсонларни ёмонларини устига қиёмат қойин бўлади. На васият қилишга улгийди улар, на уйига қайтиб боришликка улгийди уилар. Бу овоз тўсатдан келади. Ҳеч ким ҳеч нарса қилишга улгуймай қолади. Аввалига бу овоз секинлик билан бошланади. Кейин кўтарилиб бўлади, кейин кўтариб боради, бутун коинотдаги маҳлуқотларни ҳалок қилади. Уни аввалига битта одам ешитади. У одам уйини деворларини тузатаётган, деворни устида иш қилаётган одам бўлади. Биринчи бўлиб шу ешитади, биринчи бўли йиқилган, қиёматда сурунни овозини ешитиб бўлган киши мана шу деворни устида турган киши бўлади.

[2:35] Кейин овоз кўтарилади, кўтарилади. Бутун коинот ҳалок бўлади. Набий султон айтадилар, қиёмат икки киши бир кўйлакни савдолашиб турганларда қойин бўлади. Улар ҳали савдоларни тугатиб ҳам ёки бир биридан ажрамаган бўлади. Савдосини устида қиёмат бўлади. Бир киши ўзини ҳайвонини сутини соғиб, олиб келиб ичишликка улгурмасдан қиёмат қойим бўлади.бир киши деворини тузатиб, уни пардозлаб, устига сув қуймай туриб қиёмат бўлсин. Бир киши тайёрлаган таомини олиб, оғзига солмай туриб қиём бўлади. Яъни овқатни пишириб келиб, олиб йейишликкача, луқмани товоқдан олиб оғзига солишликкача қанча вақт ўтади? Мана шундай қисқа муддатда қичқириб тутади, ҳаммаси бирданига ҳалок бўлади. Аввалига секин секин бошланади овоз, кейин бирданига кўтарилиб кетади. Шунда буюк бир ажойиб ишлар содир бўлади. Алай ябунни ула, икки аннахун, мабавфун, лия мин авин, я ма яқуминна асулироб била аламин. Улар ўзларининг улуғ бир кунда, барча одамлар бутун оламлар парвардигори ҳузурида тик туриб, ҳисоб китоб берадиган қиёмат кунида, қайта тирилгувчи еканликларини ўйламайдиларми? Биродалар, бирода ҳаққини йеккан да, намозга бепарво бўлар екан да, ибодатдан бепарво бўла еккан да, ўлиб, аллоҳни олдида туришлик, есидан чиқиб боряптими одамлардан?

[3:54] Мўмин одамни бошқалардан фарқи шундаки, ғайбга иймон келтиради. Яъни ўлганимдан кейин жавоб беришим керак дейди да, жуда кўп ишлардан ўзини тийди. Бошқалардан тарқи шунда. Ертага ҳисоб китобда борлигига ишонади у. Инна ҳа улар и юҳиббоналар ажила, воязарун авароҳим явман фақиҳлар. Албатта у кофирлар нақ дунёни суюрлар. Шу дунёни яхши кўради улар. Ва ортидаги оғир кунни, қиёматни еса тарк қилувлар, яъни у у кун учун бирор бир амал қилишмайди. Бугуни билан яшайди. Ертасига улар тайёргарлик кўрмайди. Фада алика ямайдин явмун асир, алал кафирийни ғойру ясир. Чунки қачон қиёмат қойин бўлган ҳақида хабар бериб, бурғу чалинганида, ана ўша кун қийин кундур, кофирлар учун осон бўлмаган кундур. Аллоҳ таолодан қўрқиб, мана шуни келишига, келишига тайёргарлик кўришлигимиз керак бўлади. Биродарлар, бу дунё ҳаёти чивинни қонотига ҳам арзимайди. Набий Юсуф аслан билан саҳиҳ ҳадисларда келади. Ростдан айтадилар, агар бу дунё дейди, ичидаги ҳамма нарсаси билан чивинни қонатишалик қадри бўлганида, Аллоҳ Таоло бу дунё ҳаётидан кофирларга, яъни неъматларидан битта қуш сув ичганчалик миқдорда ҳам бермасди дейди.

[5:12] Яъни бу дунё сиз билан мен ўйлагандақа зўр нарса бўлганида кофирга мен бермасдим деди Аллоҳ Таоло. Лекин қараб турсангиз, дунёда Аллоҳ кофирга ҳам, мўминга ҳам беряпти. Балки кафилларга кўпроқ бериб қўяпти. Арзимайди бу дунё фидо бўлишликка. Я юҳанна судтақу роббакум инна зал залатаса атишаюн авим. Ей инсонлар, парвардигорингиздан қўрқингиз, зеро қиёмат соати, қиёмат соати олдидаги зилзила улуғ даҳшатли нарсадир. Акалар, беш балл бўлибди дейди. Ғичир ғичир ғирчиб қилиб кетса, валлоҳу аълам, ҳеч кимни пули, уйи кўзига кўринмаса керак. Ғисир ғисир, ғисир қилиб келганда одамни оёғи ҳам ишламай қолади. У бор йўғи бир уч балл, тўрт баллик қимиллаш бўлади. Енди қиёматни даҳшати, қиёматни зилзиласи, бу осон нарса бўлмайди. Аллоҳ Таоло буюк нарса деб айтяпти. Ғачир, ғачир, қачир бўлиб қолган пайтда, нимангизни оласиз?

[6:09] Пулингизни оласизми? Нимангизни оласиз? Жонингизни олиб ташқарига югурасиз. Кийимингизга ҳам қарамайсиз. Яъни мана шу йер қимирлаш инсонни юрганига қандай бир қўрқув бағишлайди. Дунёда ўзи қўрқувсиз олади. Лекин қиёматни даҳшати Аллоҳ Таоло айтади, буюк нарса дейди. Уни кўрар кунингизда, яъни қиёмат кунида емизаётган оналар емизиб турган боласини унутар. Ҳа, дунёда она боласига югуради, бешигини кўтаради, бешигини қучоқлайди. Йер қимирлаганда боласига осилади. Лекин қиёмат шундай даҳшатки, емизиб турган боласини ташлаб юборади. Барча ҳомиладор аёллар ўз ҳомиласини ташлаб борар. Одамларни маст, алас ҳолда кўрурсиз. Ҳолбуки улар маст емас. Аллоҳнинг азоби қаттиқлигидан, қўрқувни буюклигидан ақл кучларини йўқотиб қўяди одамлар. Валайтақсабанналлоҳу ғофилан амма яъналу дҳаъли мун. Дунёда сизга бироз зулм қилса, ҳаққингизни олиб кесса. Ҳаққингизни мундира олмасдан, унга жавоб бера олмасдан, ишингиз езилиб қолади. Тухумат бўлади, иғво бўлади, исботлай олмайсиз, зулм кўрасиз. Шунда мўмин одамни нима қалбига бағишлайди, хотиржамлайди? Охират бор ку дейсиз.

[7:26] Чунки ҳеч ким йўқ сизни талабингизни оладиган. Кимга борманг, сиз ноҳақ бўлиб тураверасиз. Адолат борми деворади одамлар? Бор адолат. Лекин адолатни фақат дунёда бўлишини кутаётган одам адашади. Аллоҳ таоло айтяпти, ей Муҳаммад, сиз ҳаргиз, Аллоҳ золим кимсаларни қилаётган амаллардан ғофилда ўламанг. Қандай қилиб бир фожир, бир фосиқ ёки бир кофир пешонасини йерга қўйиб Субҳаналлоҳ бу ёқда аъло деётган, яхши кўрган бандасини ҳаққини олиб кетса, Аллоҳ таоло ташлаб қўяди дейсизми? Ҳайвонда ҳайвонман ҳаққи қолмайди ю, қиёмат кунида. Қандай қилиб мен бунда ҳаққи қилсин биродар? Инна майю охирихун, лия мин ташха суфи ҳил абусор, мухти айни муқни айни рўв сехим, ла яртаб дунйилагим тор фухум ва фида тухум ҳаво. Фақат Аллоҳ уларнинг жазоларини кўзлари даҳшатдан қотиб қоладиган қўрқинчли қиёмат кунига қолдирмоқда холос. Сабр қилиб туринглар, оласизлар ҳаққингларни. Аксинча, дунёни йеб кетганига хафа бўлиш емас, хурсанд бўлиши керак, мўмин. Чунки нарёқда кўпайтириб оламан. Чунки Аллоҳ Таоло қиёматда бир бандани дўзахга киргизиб, азобласа, Аллоҳни ҳаққини йеганлиги учун азоблайди. Гуноҳларни қилганлиги учунг, Аллоҳ Карим, Аллоҳ Карим.

[8:42] Кечиради, чиқ дейди. Кел жаннатга деди, мен кечдим ҳаққимни. Жаннатни ешигини олдига борганда, лекин мана бу одамларни сенда ҳаққи бор. Шуларни рози қилиб ол. Ана шу кунда асқатади шу ҳақларимиз. Шунинг учун ҳаққингизни йеб кетган бўлса, уста бўлсангиз, уста бўлса, ишлатиб ҳаққингизни бермаган бўлса, арзимаган баҳонани топиб, ёки бермасдан чўзиб юрган бўлса. Кўп ҳам сиқилвораверманг. Агар бу коинотни ҳаётни иккинчи қисми сизга ишонадиган бўлсангиз. Қарасанг, йеяпти, ҳаққидан қўрқмаяпти ҳеч кимни, зулмни қиляпти, иши семириб чиройли яшаяпти.

[9:19] Ҳа сиздан битта хатолик ўтиб қолса, тешиб чиқяпти биретиздан. Ўзи кеча ўзи ҳалиги савдода бир еллик сўм ошиб кетувди, индамай йеб қовурдим да, буюм ёмон чиқди. Еллик сўм ўтиб кетса, тешиб чиқибяпти биретингиздан. Енди еллик миллионлаб юбораётган бўлса, тешиб чи қмаётган бўлмаса, биродарлар, хотиржам бўлайлик. Аллоҳ таоло одилзод. Уларни қиёмат кунига олиб қўяпти деяпти. У куни улар бошларини осмонга кўтарган ҳолларида чақирилган ҳисоб китоб учун, чақирилган томонга чопурлар, кўзлари ўзларига қайтмайди. Яъни қўрқув шунақа бўладики, кўзи қатиб қолади одамни. Ҳамда диллари даҳшатдан бўм бўш бўлиб қолади. Бизни ҳам дилимиз даҳшатдан бўм бўш бўп қолади, йер қимирлаганда.

[10:06] Ўша ҳолатингизни есла енди. Кимлигингиз. Нималигингиз, фамилиянгиз, неча пулингиз борлиги, қанақа машинангиз борлиги, кайси кўчада турганингиз нечта есизга келмайди. Мана шу даҳшатдан юракни бўшаб қолишни олади. Лекин ҳалиги йер қимирлаш тўхтагандан кейин ўзингизга келасиз. Чиқиб кетаверибмиз а қара, ҳамма ёқни ташлаб. Пакайфа таттақувна ин кафартум я умангаж алулвилдан шиба. Ассамаа у мунофат ирумбий, каъна ва адуҳу мафавла. Бас, агар сизлар кофир бўлсангизлар, ўз даҳшати билан болаларининг сочларини оқартириб, чолларга айлантириб қўядиган куннинг азобидан қандай сақланурсизлар? Қиёмат шундай даҳшатки, ақл хуши жойида катта кишини емас, юргейдаги чақалоғни қаратиб, сочларни оқартириб, юзларини буриштириб, йўргайдаги чолга айлантириб ташлайди. Ваҳоланки бу ақли йетадиган банд емас бу. Бу ҳали гўдак бу. Ақли йўқ буни. Лекин даҳшат мана шундай қариликка солиб юборади уларда.

[11:07] У даҳшатли кун сабабли осмон ҳам йер ҳам ёрилгучидир. Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошгучидир. Еътибор бераётган бўлсанглар нақ оят ўқияпмиз. Исрофимни бор йўғи бир марта дам уриб қўйишлиги коинот низоми бузилиб, ҳамма ёқ остин устун бўлиб кетяпти. Бу битта махлуқ. Енди холид ўзи қандай қудрат егаси екан? Бу битта фаришта холос, бир марта пуфлаб қўйганлигига дунё остин устун боиб кетаётганда, буюк қудрат егаси бўлган Аллоҳ ўзи қанақа қудрати бор екан? Биз мана шундай Аллоҳни бандаларимиз биродарлар. Ана шундай Аллоҳний ибодатхонасига келиб пешонамизни йерга қўйиб турибмиз, Парвардигор. Биз сени қулларингмиз. Сен бизни Роббимизсан деб турибмиз. Мана шунинг учун Аллоҳ яхши кўради сиз билан бизни. Файида нуфиҳа фиссури наф хотун ваҳида. Ла ҳумилател абдувал жибалу фадўкката даккатан ваҳида. Фаёвма един воқоатил воқеа. Ва шаққатиссама у фаҳя ёвма един ваҳия. Бас, қачон сур бир чалинганида ва тоғу йерлар, йеру тоғлар ўз жойларидан кўтарилиб, бир бирлари билан уриб, чалпарчин бўлганида. Ана ўша кунда воқеа воқеа бўлур, яъни қиёмат содир бўлур ва осмон ёрулур.

[12:20] Тоқ, йер титилиб, бир бири билан тўқнашади. Каллайида дукка тел арду дакка андакка. Йўқ. Бундай кирдикорларингизни қайтингиз. Қачон йер зилзилага тушиб, барча нарса чилпарчин қилинганида. Явуматоржу фул абдувал жибалу факани тил жибалу кафий ва маҳийла. У кунда йер ва тоғлар титроққа тушар ва у тоғлар тўкилиб, тўкилиб тургувчи қум тепараларга айланиб қолаверади. Мана шу тоғлар қум бўлиб кетади деяпти Аллоҳ Таоло. Ва такунул жибалу калиякҳ нел манфуш. Мана шу буюк тоғлар титилган жундек осмонда учиб юради. Бу қанақа шамол бўлади? Қанақа кун бўладики, ўрнидан қимирлатишликка биз қодир бўлмаган, шундай бир оғир тоғлар титалган жундек учиб юрадиган бўлса.

[13:06] Ва идал би харус у жират. Денгизлар тандир каби қизитилганда ва сув ўрнига олов билан тўлганида. Денгизни сувлари қайнаб, оловни ўрнида тургандек бўлади. Ва идда самаун фатарот. Осмон ёрилганда, ёриладиган нарса йўқ осмонда. Ёриладиган бўлса, унақа қаттиқ нарса бўлади. Синоқ деган ёки йиртиладиган нарса. Осмонни қўл билан ушлаб бўлмайди. Лекин мана шу осмонда Аллоҳ Таоло ёрилади, йиртилади деб айтади. Ва идда шаққат ис самауф аканут, ворда тан кади диҳан. Енди қачон қиёмат қойим бўлгач, осмон ёрилиб, жаҳаннам ҳароратидан қизиб кетган тери каби қизариб қолганида. Осмон қизариб кетади иссиқдан. Осмон ёрилиб, ранги худди тутундек оқ, қизил, сариқ, бошқа рангларга киради русланиб. Осмондаги юлдузлар лазага келиб, йерга қулай бошлайди. Денгизлар уларни тушишидан ёрилиб, қирғоқлардан тошиб кетади. Ва иданную мумкадорот, юлдузлар ҳам ўз фалакларида тўкилганида, қиёмат кунида ой билан қуёш бир йилга келтирилади.

[14:14] Ла уқсиму бия умил қияма. Ва ла уқсиму бин нафсиллавама. А яхса бул инсану аллан нажма ридома, бала қодирийни ала ан ну совуя банана. Мушриклар, қиёмат бор деса, охират бор деса, айтишардики, ҳа бу чириб йўқ бўлиб кетсак, қандай қилиб бу чириб тупроқ бўлиб кетган жасадимизни яна Аллоҳ тирилтиради деса, Аллоҳ айтяптики, мен қиёмат кунига қасам ичюрман. Ва мен маромотгўй нафсий қасам ичурманки, ҳеч шак шубҳасиз қайта тирилиб ҳисоб китоб қилинурсизлар. Инсон биз уни чириб, тупроққа илиниб кетган суякларини харгиз тўплай олмас деб гумон қилавермайман. Йўқ. Биз унинг бармоқларини ҳам тиклаб жойига киритишга қодир бўлган зотмиз. Мана кўп айтганмиз. Криминалистика фани ривожланганда инсонни бармоғини изи бошқа инсонни бармиғимизга ўхшамас екан. Лекин бир минг тўрт юз йил бурун Қуръони Каримда Аллоҳ Таоло бармоғингни учигача тўлаб қўяман деяпти. Бу Қуръондаги илмий мўжизаларга далолат қиларди. Иккита инсонни бармоғини изи емас, маънови бармоғини маъно бармоғига изи ўхшамайди. Енди тасаввур қилинг, неча хил вариант, неча хил комбинатсия бор?

[15:28] Ҳозир яшаб турган йетти миллиард одамни иккига кўпайтиринг да, ана шу бармоқлардаги чизиқни комбинатсиясини чиқариб келган, математикани тушунсангиз. Ва Одам алайҳиссаломдан бери қанча одам келиб кетди? Қиёматгача қанча келиб кетади? Бу комбинатсия такрорланармикин? Балки инсон олдида келгуси ҳаётдан ҳам фисқ фужур, гуноҳ амалларни қилмоқни истаб, қиёмат қачон ўзи деб қолар? Бас, кўрган даҳшатларидан кўз қамашиб, осмондаги ой ҳам тутилган ҳолда, қуёш ва ой бирлаштирилган вақтда, ана ўша кунда у инсон у бало офатлардан қайерга қочиш қочиб қутилиши мумкин деб қолар.

[16:11] Ой билан қуёш тўқнашади. Мана, физикани ўқисак ёки бир бошқа бир аниқ ўқийдиган бўлсак фанларни, мана шу йер шари айланишлигида, агар бир секунд секинлаб қолса, қуёш тушган жой куйиб кетади дейди. Қуёш тушмаган жой музлаб кетади дейди. Бир секунд. Енди агар бир секунд тезлаб кетса, йерда бетдаги ҳамма нарса кўтарилиб кетади дейди.

[16:37] Секундига, миллиметрга, микронига ҳисоб китоб қўйилган мана шу дунё қиёмат қойим бўлганда ўзини низомидан бузилиб чиқиб кетади. Жаббор холиқ келиб осмони йерни ўзининг қўли билан ушлайди. Она қодаруллоҳа ҳаққа қодриҳ. Вал аруду жами ан қобзату ҳу яъмал қиями. Вассама вату матвия тун миямини.

[17:02] Улар Аллоҳнı тўғри таний олмадилар. Бутун йер қиёмат кунида унинг қабзаси чангилидадир, осмонлар еса унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот уларнинг шекилларидан пок ва юксакдир. Биз уни арзимаган бир қисмимиз. Мана шу коинот, йетти қават осмон, осмондаги галактика дейдиган бўлсак, бизни галактикамиз, ҳеч нарса емас. Лекин қанчалик катта. Шулардан ҳаммаси бутун коинот Аллоҳ Таолонинг чангалида бўлади деб айтилиняпти. Аллоҳ Таолонинг қудрати, Аллоҳ Таолонинг азамати қанчалик буюк. Ёлма нотвис сама акатой йесиджил илил кутуб, кама бадъа на аввало холқинг ноиду ва адан алайна инна кунна файли.

[17:51] Аллоҳ Таоло нимага ўхшатяпти осмонни? Диққат қилиб туринглар. Полосни йиғиштириб юмалоқ қилиб қўямиз. Тика қилиб қўймиз. Йиғиштирдик деймиз. У кунда биз осмонни осмонни ҳам худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган янгълиқ, ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, ўш ҳолга қайтарурмиз. Бу бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, биз шундай қилгувдушидирмиз. Осмонда оло тово шундай йиғиштириб олиб қўяди деяпти. Қайерга олиб қўярди? Осмонда олиб қўйса нима қолади у йерда?

[18:22] Низом бузилади. Осмон ва йердаги ҳамма ўлади. Кун нуман алайҳафан. Воябуқо воябуқо важфу роббика зул жалалий ва икром. Йер юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам соҳиби бўлган парвардигорингизнинг юзи ўзинггина ман губоқий қолур. Жамиятга келтиринглар уларни. Фақатгина ҳақиқий ҳай бўлган Аллоҳу тирик бўлади. Бу вайрон бўлган, остин устун бўлган имкониятга қараб Аллоҳ Таоло нидо қилади. Дунёда тоғийлар бор. Ҳаддидан ошган золимлар бор. Мутакабиллар бор, жабборлар бор, гапи икки қилинмайдиган амалдорлар, подшоҳлар бор.

[19:03] Полвонлар бор, бойлар бор. Йер юзига ҳукмронликда даъво қилганлар бор. Мана шу кунда улар қайерда бўлади? Мана шундай дунё остин устун бўлиб турган пайтда, Аллоҳ Таоло бутун дунёни ўзини қарзасига, коиноти шундай ушлаган ҳолда айтадики, бухорий ва мустаъминобод қилинади. Осмонни Аллоҳ ушлайди, дейди Расулуллоҳ. Сўнгра йерни подшоҳлари қани?

[19:29] Мутакабрлар қани? Жабборлар қани деб сўрайди. Ҳеч ким жавоб бермайди. Бошқа ривоятда мен подшоҳман, мен жабборман, мен мутакабрман. Жабборлар қани? Мутакаббрлар қани? Жабборлар қани, мутакабрлар қани дейди. Лиман ил мулкул яъун. Бугун мулк кимники дейди Аллоҳ Таоло. Ҳеч ким жавоб бермайди. Чунки ҳеч ким қилмаган. Ўзи жавоб беради лиллаҳи л ваҳий дил қоҳир. Ягона қаҳҳор бўлган зотнинг мулки. Инсонлар Аллоҳни тўғри танлай олмадилар. Одамларга кибр қилаётганлар қайерда қолади шу кунда? Одамларда тақдирни осонлик билан ҳал қилиб қўяётганлар қайда қолади? Ҳаддидан тушган золимлар қайерда қолди? Мутакабр подшоҳлар қайерда қ олади? Ей одам боласи, нимага такаббур қиласан? Нимага кибр қиласан? Кимсан? Такаббурлик қилгани кимсан? Ахир аслинг нажосат, қорнинг тўла нажосат, қабрга кирганда тўла нажосаб бўлсанг. Ахир сен сийдик йўлидан бир марта у ёққа, бир марта бу ёққа юрган бўлсанг, қўлингда на бир ўзингни тирилтириш ёки ўлдириш қўлингда бўлмаса, нимага кериласан? Инсонни, йўқ ҳалигинсан, мағоракка биров беккал карим. Ей инсон боласи, карим бўлган парвардигорингга иборат қилишингдан сени нима ғурурлантириб қўйди?

[20:48] Ниманга ишоняпсан? Ниманга ишотяпсан? Дунёни менман деган подшоҳларидан Намруд ана ухи ва умид. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ ўлдириб тилтиради деса, ҳа мен ҳам ўлдириб тилилтираман деди. Бор иккита маҳбусни олиб кел деди. Иккаласи ўлимга ҳукм қилинган еди. Маънони деди ўлдиринглар, маънони қўйиб юборинглар деди. Мана мен тирилтириб ўлдирдим деди.

[21:10] Аллоҳ тирилтириши ўлдириши билан буникини фарқи бор. Шу Намрудга Аллоҳ Таоло биродарлар бир чивин билан ҳалок қилди. Мана шу мутаккабирда шундай хор қилдики, ривоятларда шу чивин бурнига кириб кетди, яна чўлоқ бўлади у чивин. Чивин қимирлаган пайтда оёқ кийимлар билан бошига уришганида, шунда чивин тўхтар екан, шунда ором олар екан. Аллоҳ хор қилгани кўрингки, Худолини даъво қиларкан, енг қудратли бўлган подшоҳни бошига кирган, бурнига кирган чивин бошига оёқ кийим билан уришга сабаб бўляпти. Аллоҳ Таоло хор қилди. Инсон кибр қилишига заррача ҳаққи йўқ. Қалбада заррача кибр бир одам жаннатга кирмайди. Валаҳум кибрия офис самавати вал алп ва ҳувала азизул ҳаким. Осмонлар ва йердаги барча буюклик ёлғиз уникидир. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир. Расулуллоҳ мана шу оятни ўқиб туриб айтадилар. Аллоҳ ўзини улуғлаб, мен подшоҳман, мен жаббор ман, мен бутакаббир ман, мен азиз ман, мен карим ман. Пайғамбаримиз шу сўзни айтганда, Пайғамбаримни сояси санаб турган минбар титради дейди. Яъни бу машҳадда, даҳшатлилигидан, Аллоҳ Таолони сифатлагилигидан, бу ҳолати улуғлигидан, Пайғамбаримиз берган мана шундай бир сўзларга, Пайғамбаримиз минбани титради.

[22:32] Пайғамбарим йиқилиб тушамикин деб қўрқиб кетдим дейди. Абдуллоҳ имнобар. Абу уҳрариддин ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, инсонлар мана шундай вайрон бўлган ҳолатда, йерлар ёрилган, денгизлар қайраб тугаган, юлдузлар тўкилган, осмон сидрни олиб ташалган, тоғлар жундек учиб юрган ҳолатда, Пайғамбармиз айтади, шу ҳолатда маҳлуқотлар қириқ қолади деди.

[22:56] Абу Хирадан, Абу Хираро қирқ кунми дейишди. Деди, Абайт, унақа емас деди. Қирқ ойми деди. Абайт, уна қа емас деди. Йигирма деди. Унақа емас еди. Бу қирқ йилми, кунми, ойми, минг йилликми, Аллоҳ Таолонинг ўзигагина маълум бўлади. Биринчи навқач олингандан иккинчи нафҳагача бўлган муддат Аллоҳ билган қирқ. Ва нуфиҳа физ сури фасойиҳа ман физ самавати ва ман фил ила ман ша аллоҳ, симма нуфиҳа фиҳи ухро фаи дакҳум қиямун яънзурун. Сур чалинди ю, осмонлар ва йердаги бор жонзот ўлди. Фақат Аллоҳ хоҳлаган зотларгина тирик қолдилар. Сўнгра у иккинчи бор чалинди да, баногоҳ улар, яъни барча ҳалойиқ қайта тирилди. Қабрларидан туриб, Аллоҳнинг амрига кўз тутдилар. Иншааллоҳ ертага бўладиган суҳбатимизда, Сурни иккинчи марта чолишга қадар суҳбат олиб борамиз. Инсонлар қабрларидан чиқиб, қандай қилиб уни ўсишликлари ва мақсадгоҳига қараб юриб боришликларни ўтамиз. Ақлу қовли ҳад вас таъфилу алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роҳбилен амин. Ассолату вассалому алайкум ала Муҳаммадин ва алайҳи вас суҳаби ҳажмаин аммабод.

[24:15] Ассалому алаикум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ. Аллоҳ Таоло ўзи билган қирқ ўтгач, саҳобалар Абу Хиддор розияллоҳу анҳудан қирқ кунми, ойми, йилми деб сўраганида, ундай емас деди. Яъни бу қирқ инсонлар вафот қилганларидан кейинги бўладиган қирқ ойми, йилми, кунми Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзига яна маълум. Мана шу қирқ ўтгач, аллоҳ субҳанаҳу ватаоло исрофини тирилтиради, ҳамда унга сурни иккинчи матфашликка амр беради.

[24:50] На янзуру она илла сойхатан ва ҳиддатан та ҳудуҳим ва ҳум яҳуш симун. Фалай ястату она тавсия тан вала ила аҳлиҳим яржиун. Ва нуфиқофиз сури фа идакҳум минал аждати ила роббиҳим янсилун. Қолув я оилана ман баътана мин марқодина, ҳа дама ва адар раҳмону ва садақал мурсалун. Имконат илла сойхатан воҳида, фа идакҳум жамиъулладейна мухторун. Улар фақат биргина даҳшатли қишқириқни кутмоқдалар холос. У уларни ўлимдан мутлақо бехабар ҳолларида, кўча кўй ва бозорларда бир бирлари билан жанжаллашиб турганларида олиб кетар. Бас улар на бирон насиҳат қилишга ва на уйларига қайтишга қодир бўлурлар. Қиёмат соати келиб, фаришта исрофининг сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрлардан парвардигорлари ҳузурига ҳисоб китоб учун суғурилиб чуқурлар. Иккинчи, исрофини нафасидан кейин қабрдан чиқар екан, улар ўзларига ўзлари айтади. Улар, ей, бизларга ўлим бўлсин, ким бизларни ётган жойимиздан, қабрларимиздан турғазди деганларида, уларга айтилур. Мана шу раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар рост сўзлаган нарса қиёматдир.

[26:09] Фақатгина бир даҳшатли қичириқ бўлар у, баногоҳ уларнинг барчалари бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингучидирлар. Инсон ўлиб иккинчи марта тилишлиги мана шу иккинчи наҳодан кейин содир бўлади. Улар қабрлардан чиқар екан, дунёда қанча турганлиги ҳақида бир бири билан сўроқ савол қилишади.

[26:33] Таружул малайка товар руҳи илайҳи фий яъминка на миқдориху хомсийни алфасана. Фосфир собран жамила иннаҳум яравнаҳу баъида ва нароху ғариба. Фаришталар ва руҳ миқдори узунлиги еллик минг йил бўлган бир кунда, яъни қиёмат кунида у зотнинг ҳузурига кўтарилур.

[26:57] Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, кофирларнинг озор азиятларига чиройли сабр, фовқат билан сабр қилинг. Чунки улар қиёмат кунини узоқда билурлар. Биз еса уни яқинлигини билурмиз. Қиёматни бир куни еллик минг йилга баробар дейиляпти. Инсон қанча яшайди? Еллик йил яшайди, олтмиш йил яшаяди, боринг юз йил яшайда. Еллик минг йилда олдида буни қандай бир муддат?

[27:23] Қабрдан чиқаркан, улар қанча тургани ҳақида бир ўйланиб қоладилар. Ваёма яхши руҳимка аллам биял бафоо илла са атаминан наҳар. Уларни Аллоҳ, яъни мушрикларни ҳисоб китоб қилиш учун топадиган кунда, улар бу дунёда гўёки кундузи бир соатгина тургандек, яшагандек бир бирларини танирдилар. Яъни қанча турдинглар деса, бир кун ёки бир ярим кун дейди. Каннаҳум явум яромна ҳа лам ялба фу илла аши йетан авду ҳа ҳа. Улар у қиёматни кўрадиган кунда, бу дунёда гўё бир пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек, бир кун ҳам яшамагандек бўлиб қолурлар. Агар у кун емас, мана ҳозирги кунимиз ҳақида фикр қилсак, мана шулар ким бўлишидан қатъий назар, неччига кирган бўлишидан қаттиқ назар, озгина мулоҳаза қилса, бир кун яшаганга ўхшамайди.

[28:17] Ўйлаб кўринглар да, олтмиш га кирган ҳам шунақа дейди, бир ухлаб турган дейман дейди. Ўн беш га кирган ҳам шундан дақа. Инсонни ўтган умри бир кунга ҳам арзимай қолади. Қиёмат кунида мана шу нарсани яққол кўриб қолади. Нах ну аъламу бий ма яқулун, ид яқулу ам салиҳун тариқатан инла биттум инла ёвма. Биз уларнинг айтадиган сўзларини жуда яхши билурмиз. Уларнинг енг тўғри йўл тутган донолари бир кунгина турдинглар дейди. Биз ҳозир нима ҳақида гаплашяпмиз? Гўрдан инсонлар иккинчи марта тирилиб чиқар екан, сур иккинчи марта чалинганда чиқиб туриб, улар нималар ҳақида бас қилишлиги, нималар ҳақда сўраш ҳақида гаплаша япмиз. Қабрдан чиқиб, қанча турдик дунёда дейди. Деса, бир кун ёки бир ярим кун дейди. Ёки бир соат дейди. Ваҳоланки олтмиш йил, олти юз йил, еҳтимол минг йиллаб ишлаган одамлар бўлади. Дунё ҳаёти озгина. Ад дуня саъа фажи ал ҳа тўат. Дунё бир соатлик ҳаёт дейди. Бир соатлик ҳаёти. Мана шу бир соатни тоатга ибодатга айлантиринглар. Яъни бир соат қийинчилик, кейин яхши ўпиб кетади деса, бир соат сабр қилади. Озгина сабр қилиб ўтиб кетади дейди, сабр қилинади. Бу дунё ҳам мана шу бир соотлик машаққат. Бир соат сабр ҳисобига ўтиб кетади дунё.

[29:35] Қол акам лабиҳтун фил алдаяда да сени. Қол у лаби иснайявман, оба адаём, фас алил аъаддин. Улар айтдилар. Йерда қанча йил турдинглар деди Аллоҳу. Улар жавоб бериб айтишдики, бир кун ё ярим кун. Санаб тургунча фаришталарингдан сўра. Аллоҳ деди, агар сизлар биладиган бўлсангизлар, дунёда жуда оз турдингиз. Яъни сизлар абадийда бўлган ҳаёт, аслида жуда оз нарса еди. Ёки сизларнинг гумонингизча, афаҳаси бутун анна маҳала кунакум абад тан, аллоҳ сўраяпти биздан. Ёки сизларнинг гумонингизингизча, биз сизларни беҳуда, яъни дунёда сизларга бирор вазифа бермасдан, охири ҳисоб китоб қилинмайдиган қилиб яратдик ку, сизлар бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми? Ундоқ емас. Бекорга келдингларми дунёга деяпти. Дунё абас, ўйин кулги бекорчилик емас. Оллоҳга қасам, албатта бир кун қайтариламиз. Оллоҳга қласам, албатта бу кун ўламиз, бир кун кўмилиб йердан қайтиб албатта чиқамиз. Иккинчи навҳа билан йер ёрилади. Инсонлар йердан худди ўсимликлар ўсиб чиққандек чиқишни бошлайди.

[30:47] Биринчи бўлиб қабри ёриладиган киши набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлади. Набий соллаллоҳни айтадилар, қиёмат куни одам фарзандларининг саййиди мен бўламан. Биринчи бўлиб менинг қабрим ёрилади. Биринчи бўшаб шаффофат қилувчи ва шаффофати қабул қилинувчи мен бўламан'. Инсонларни мана шу осмони йер титилиб, йўқ бўлиб кетганидан кейин, йер текис ҳолатга келтирилгандан кейин, қандай қайтадан чиқишлиги ҳақида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадисларда, китобда нўхатда бир ажиб дақиқ воз келтирилган.

[31:24] Аллоҳ таоло инсонларни қиёмат кунида йердан чиқиб келишигини нимага ўхшатади? Ваҳуала ди юрсилур рия ҳабуш ром байна ядай раҳмати хатта идҳа ақаллат. Саҳабан фиқолан суқуна ҳули баладин майит. У шул еъзодки, ўз раҳматини, яъни ёмғирини олдидан хушхабар қилиб шабонни юборади. Қачонки улар вазмин булутларни кўтариб келгач, биз уни, яъни булутни чанқоқ ўлик шаҳарга ёғдирурмиз, биз унга сув ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ҳар турли мевалар чиқаравермиз. Демак, ўлик йерга аллоҳ таоло ёмғирни олиб бориб ёғдириб, кўкатларни чиқаргандек, ўликларни ҳам ўз жойларида мана шундай чиқаравермиз. Шояд, еслатма, ибрат олсангизлар. Ўлиб ётган йерга ёмғир ёғади, ертаси куни келсиз, кўкали бир нарса чиққан бўлади. Худди шунга ўхшагандек, инсонлар қирилиб йўқ бўлиб кетган мақсар гоҳга, теккис бўлиб қолган мақсаргоҳга, Аллоҳ Таоло шундай бир ёмғирни ёғдиради, инсонлар кўкатлар ўсиб чиққандек ўсиб чиқади.

[32:30] Имом Бухорий ва Муслим келтирган ҳадисларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, икки наф арасида қириқ бор. Сўнгра осмондан сув туширилади. Ўликлар худди кўкатлар ўсгандек, унгандек, уни бўсадилар. Инсонни жасадида битта бир аъзо бор. Шу аъзо йўқ бўлмайди. Инсонни сувелари, гўштлари ёки бошқа аъзолари ҳаммаси чириб йўқ бўлиб кетишлиги ҳеч кимга сир емас. Лекин битта аъзо борки, бу ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Бу араб тилида ужубур занаб дейилади. Инсонни умуртқа поғонасини охирида кичкинагина шундай бир суяк бўлади, араб тилида ужибур занаб деилади. Мана шу нарса ҳозирги кундаги фанни аниқлашига қараганда куйдириб ҳам бўлмас екан уни. Парчалаб ҳам бўлмас еккан, йўқ бўлолмас екан.

[33:22] Агар ўхшаши мумкин бўлса, ўша бир кўкатни уруғи деб қўяверинг. Имом Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Набий сизнома айтадилар, инсонда бир суяк бор. Уни ҳеч қачон йер йеб тугата олмайди. Шу суягидан инсонни қайта таркиб топади. Саҳобалар ўё расулуллоҳ, у қайси суяк деб сўраганларида, ужобуддин абдуллоҳ деб жавоб бердилар. Осмондан сув ёғганида йер ёрилиб, ана шу уч суякдан инсонлар деган қатлардан тилиб чиқиб келадилар.

[33:52] Явмаёқружуна минал аждати сиро ан ка аннахим ила нусубе юфидун, ҳошиятан абу сорухун тарҳақуҳун вилла, заликал явмулладек ану юъадун. У кунда, қиёмат кунида, улар гўё ўзлари сиғинадиган бутларга қараб чопишаётгандек шошилган кўзлари қуйи егилган, хорлик уларни ўраб егаллаб олган ҳолларида қабрларидан чиқиб келурлар. Яъни рост екан, пайғамбар айтган нарса. Қуръонда айтилинган нарса рост екан, ҳисоб китоб рост екан. Енди чиққандан кейин билди, енди нима қилади? Енди бўйнини егиб, кўзини йерга қаратиб, хор бўлган ҳолда келади. Мана шу ҳаётда дунёда уларга ваъда қилинган қиёмат кунидир. Кофир, мунофиқ, фосиқлар хорланган ҳолда тирилиб чиқадилар. Фатавалли ан қум ялмаёт уддай ила шаъин нукур. Ей Муҳаммад, сиз улардан юзагиринг. Чорлагучи исроф ул фаришта нотаниш бўлган бир нарсага, яъни қиёматдаги кофирлар учун даҳшатли ҳисоб китобгача оладиган кунда, улар, яъни кофирлар кўзлари қўрқувдан қуйига боққан ҳолларда гўё ёйилган чигитга каби қабрлардан чиқиб келаверар. Инсонларни қабрларидан чиқиб келишигина кўплиги чигирткаларга ўхшатяпти Аллоҳ Таоло.

[35:11] Саранчада қўяди мана. Баъзи мамлакатларда чигиртка босганлигини телевизорда кўриб қоламиз. Осмонни тўлдириб келади. Агар бирор бир екин тикин майдонига кирадиган бўлса, кўплигидан екинни йеб ҳалок қилишади. Инсонлар қабрларидан гўё дунёда босиб кетган чигирткалардек тўпланиб келишади. Бу узоқ замонлардан бери кофирлар ишонмаган, мункирлар инкор қиладиган ҳақ нарса еди. Мен юҳий илҳоми ваҳий ярамим қул юҳий ҳалладиянши авваламборроқ ваҳубакул халқин алим. Утубай ибн робия пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ўлиб, суяклари чириб йўқ бўлиб кетгандан кейин қайта тирилади деса, ўлиб, суяги наҳатта бир юмшаб ескиб кетган одамни суягини олиб, қўли билан еси уқалаб, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мана шу суяк чириб, тупроқ бўлиб кетгандан кейин, ким тирилтиради деб туриб, расулуллоҳ шеллаллоҳу алайҳим юзига қараб ётган еди.

[36:11] Ким тирилтиради буни деган еди. Аллоҳ таоло жавоб берди. У бизга чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олар деб мисол келтирди ю, аммо ўзини бир томчи сувдан яралганлиги есдан чиқиб қолди. Е муҳаммад айтинг, у чириган суякларнини дастлаб бир томчи сувда пайдо қилган зотни ўзи яна қайтадан яратиб қўяверади. Яъни одатда бир нарсани биринчи марта қилиш қийин. Бир марта қилиб ўрганиб олганингиздан кейин такрорлаб қўйишлик осон. Бир янги машинани ёки бир қандайдир янги бир кашфиётни ўраб топиш қийин. Енди топганингиздан кейина бир марта такрорлаб қўшиш оддий нарса. Аллоҳ таолога биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам осон. Суя йўқ бўлиб кетган, суя чириб кетгандан кейин қандай тилда деб туриб, инсонни ақли олмаётган бўлса, бу инсонни ақили. Лутфадан яралган пайт яна бир еслаб қўйсин. Нима еди у?

[37:06] Шундан мураккаб бўлган, пухта яралган инсонни чиқарган Аллоҳ Таоло суви бўлиб кетгандан кейин қайта тиртиришига қодирмасми? Бизни қизиқтирмайди. Аллоҳ тирилтираман дедими? Тамом. Биз иймон келтираверамиз. Иннама амруҳу ида аро даша ин а яқул ала ҳукун фа якун. Аллоҳ Таоло бир нарсани қилмоқчи бўлса, шунга бўл дейди, тамом бўлади. Осмон йер вайрон бўлди. Аллоҳ йерни ҳам, осмонни ҳам янгитдан яратди. Йерни Аллоҳ Таоло мақсадгоҳ қилди. Қуръонда шундай дейди Аллоҳ Таоло. Мана биз кўриб турган йер титилиб йўқ бўлиб кетгандан кейин Аллоҳ Таоло бошқадан яратади буни. Енди бу сафарги яралишида, тоғлари бўлмайди, паст балати бўлмайди. Ўйдим чуқур бўлмайди! Ликоп сингари теккис бўлади.

[37:59] Бу бошқа йер бўлади енди. Ёмату баддалул ардоғайрал авдий вас самават ва баразулиллаҳ ил воҳидил қаҳҳар. Албатта, Аллоҳ ғолибдир ва у йер бошқа йерга. Осмонлар ўзига осмонларга айланиб қоладиган ҳамда барча одамлар ёлғиз ва қудратли Аллоҳга рўбарў бўладиган кунда, қиёматда албатта интиқом олувчидир. Осмон янги, йер янги, инсонни яралиши ҳам янгидан бўлади. Ҳамма нарса янгитдан бошланади. Имом Бухорий ва Муслим келтирган ҳадисда Расулуллоҳ айтадилар, одамлар қиёмат кунида оппоқ, ҳеч қандай паст баланд бўлмаган, теп текис йерда устатириладилар.

[38:43] Фалончи давлат чегараси, фалончини уйи, фалончини адири, фалончини деворига деган гап йўқ. Текис, оппоқ саҳифадек, текис оппоқ йерда устатирилладилар. Залика явмун мажмууллоҳу нас ва залика явмун машҳуд. У кун барча одамлар тўпланадиган ва ҳозир бўладиган кун. Одам алайҳиссаломдан бошлаб, балки ундан бурун нимага яралган бўлса, қиёмат соатигача ким яшаган бўлса, Аллоҳ Таоло ҳаммасини битта сур билан ўлдирди, енди иккинчи судни навҳаси билан қайтадан тирилтиради. Қул иннал аввалина ва ал ахирин ла мажмууна ила мин қотиявми маълум. Ей Муҳаммад, айтинг уларга. Албатта аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам маълум кундаги белгиланган вақтга шубҳасиз келгувчидир. Кейинги оятда қараймиз. Мана қабр ҳақида гаплашганимизда шундай бир нарсалар ўтдики, қабрга кирганга азоб бор екан. Енди қабрга кирмаганларгачи? Чўкиб ўлган бор, куйиб кул бўлиб кетган бор, ҳайвонга йем бўлиб кетган бўл бор, портлаб чачилиб кетган бор.

[40:00] Уларга қанақа муомала бўлади? Аллоҳ таоло қодирзод. Айнан атакуну я атиби кунуллоҳу жамиъа. Қайерда бўлманг. Аллоҳ сизларни ҳисоб китоб учун келтиради. Куйиб, кул бўлиб, кулини тўрт томонга чачиб олса ҳам. Сувга чўкиб балиқларга йем бўлган бўлса ҳам. Ҳайвонларга йиртқичларга йем бўлиб кетган бўлса, ҳам Аллоҳ таоло аниқ айтяптики, қаёққа кессанглар ҳам ҳисоб китобга олиб келиб қўяман мен дейди.

[40:31] Албатта Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир бўлган зот. Воявома нусайюрул жиба алавотарол ардо бари иззатан ва ҳашарнақум фалам нуҳадир минҳум аҳада. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло у кунда биз улардан бирортасини қўймай йиғдик. Ҳеч ким қолмайди. Ҳеч ким қолди. Бу одамларни Аллоҳ жамлайман деяпти. Ҳали ҳайвонлар ҳам жамламади, биродарлар. Ҳайвонни, ҳайвонни ҳаққи қолмай турган пайтда, қандай қилиб инсонни бандани бандада ҳаққи олсин? Ва менда батин фил оғдивала то ир и яти ю руби жана ҳайҳ. Илла умамун анта лукум на фаррот на филкитаби миншай сумма ила роббиҳим юхшарун.

[41:16] Йерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қонот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби жамоалардир. Китобда кейин ҳаммалари Парвардигор даргоҳига тўпланурлар. Ва идда лвоҳи ўшу хушират. Ваҳший ҳайвонлар ҳам бир жойга тўпланиб қолган пайтда. Инсон ҳам йиғилади, жин ҳам йиғилада, ҳатто ҳайвонлар ҳам билан йиғилади. Қиёмат кунида.

[41:47] Имом Бухорий ва Муслим келтирган ҳадисларда Расулуллоҳ айтадилар, одамлар қиёмат кунида қабрларидан чиқиб келади ялангъоч, яланг оёқ, суннат хатна қилинмаган ҳолатда. Еркак, аёл ялангъоч, ялангъоя хатна қилиннмаган ҳолатда чиқиб келади. Шу ҳадисни Набий Султон айтяпти айтганларида Ойша онамиз, ё Расулуллоҳ, ҳа еркак аёл бўлса, ялангъоч бўлса, ҳа бир бирини авлодларига кўзи шу бир ноқулай ҳолат бўлмайди деган бироз ей Ойша, бу кун шундай бир даҳшатли кунки, киши ғамни катталигидан ёнида ким кетаётганлигини кўрмайди. Уни ерка аёлиги емас, ёнида бирор борлигини кўрлайди. Ликуллимри иминҳум ёнма ин шаън у юний. Чунки улардан ҳар бир киши учун у кунда ўзига йетарли ташвиш бўлур.

[42:45] Агар мумкин бўлса ли ла илаҳа ила сал ала ала қорни оғриётган одам ўша мўлжалига йетиб олгунча кўзига ҳеч нарса кўринмайди. Ҳеч ким емас. Ҳеч нарса кўтармайди. Мақсад йетиб олиш, у ҳали у жазо бало емас у. Ғам кириб қолган қалби билан қоннига. Шу ғамдан қутилишлик учун ҳеч кимни ҳам кўрмайди. Еҳтимол кўчага юрганда кийимига қарар, битта битта одамни хафа қилиб қўйиш, лекин ғам келиб қолган пайтда, дунёда шундай қорни оғриқ қолса, ҳеч кимни кўрмай қўяпти. Қиёматда даҳшат турган пайтда, жаҳаннам кўрсатилиб қўйган пайтда, киши ёнида ким кетаётганлигини кўрмайди. Уларнинг қўрқуви мана шу ҳолатга олиб келиб қолган еди.

[43:32] Набий султон алайҳиссалом саҳиҳ халисларда айтадилар, халойиқлар йердан тирилиб чиқиб келаркан, улар ялангъоч бўлади деди. Биринчи бўлиб кийим кийлоқда ёнилардан иброҳим халилуллоҳ бўлади. Аллоҳ таоло анбия, сиддиқ, шаҳид ва мўминларни бошқалардан кўра аввал кийинтиради. Уларни бу шармандалик, ялангъоч ҳолатда туришлиги маълум бир лаҳзаларгина давом етади. Ва аллоҳ таоло биринчи бўлим мана шуларни кийинтиради . Енди мандаларда тилишига қандай бўлди? Хўп, машаллоҳга келишди. Мақсадгоҳга келишди кофир мусулмони. Кимиси кийимли, кимиси ялангъоч. Уларни мақсади туришликлари дунёда яшаган ҳолатига қараб туриб ҳар хил, ҳамма бир хил турмайди.

[44:12] Оқсоқолларимизга башорат. Набий султон алайҳиссалом айтадилар, ким исломда туриб, соч соқол оқарса, қиёмат кунида мана шу оқарган соч соқоллари у учун нур бўлади. Яъни, ким бошқа ҳадисда Аллоҳ йўлида қараса, Аллоҳни деб, Аллоҳни дини деб яшаган бўлса, мана шу дин йўлида соз соқол оқарган бўлса, албатта у учун қиёматда нур бўлади. Агар банда тарихийда турса, буни машаққатига чидаса, куфр келтирмаса, исломда қараган бўлса қиёматда нур булади деб роса соллаллоҳ. Исломда сайсдан яшаган кишини Аллоҳ Таоло азоблагина ҳаё қиладиган ҳадислар бор Пайғамбаримизда. Исломда саксон йил умр кўрган киши, исломда, шир келтирмай, исломда талабига жавоб бериб яшаган бўлса, Аллоҳ Таоло ҳаё қилади бу бандани азоблагани дейди.

[45:07] Намозхон, таҳорат билан юрган мўминлар ҳам ўзларига бир хос кўринишда бўлади. Ҳадисда ўқишдан бери мана охирги ҳадис, ҳаммамиз кўрганмиз. От бўлади, оёқ қўлларини пастки қисми оппоқ бўлади, пешонасида қашқаси бўлади. Нима қатта чиройли бўлади. У от қорами ёки бошқа рангми, ўша тўрала пайчоғи оппоқ, пешонасида шундай бир қашқаси бўллади, зийнат бўллади. Қиёмат кунида мусулмон кишини таҳорат олган аъзоларидан мана шундай нур таралиб туради.

[45:42] Расулуллоҳ саллаллоҳ айтадилар бухорийдан менинг умматим қиёмат кунида таҳорат асарларидан пешонаси ва қўл оёқларидан нурлар чиққан ҳолда чақириладилар. Яъни бу уммат таҳорат қилар еканми? Таҳоратда давомий бўлар еканми? Пешонасидан нур, қўл о ёқларидан нур чиқиб туради. Бу уни намозхонлигини, таҳоратда бўлганлигини ва Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўлганлигининг белгиси. Шунинг учун уламолар айтади, ким шу нурини доим ўзи билан юришлигини хоҳласа, доим таҳоратли юрсин дейди. Қийинми? Қийинми? Қийн. Қийин. Чунки қиёматда нурга сабаб бўладиган ишки, у осон бўлмайди у. Исломда қайси иш осон, айтайларчи?

[46:27] Қараб турадиган бўлсангиз, Ислом бизга нимани буюрган бўлса, албатта нафсимизга ёқмайди ҳалиги. Уйқудан тургингиз келмайди. Рўза тутгингиз келмайди нафсни. Ҳажга бориб қийнангиз келмайди. Қийналиб топган пулни бергингиз келмайди. Жаҳлимни йеб тушиш камайди, кечириб қўйишингни хоҳламайди. Ўзи имтиҳон битта. Шу нафсингга ёқмаган нарсани қилавер да. Демак тўғри иш қилаётган бўласан. Енди аксинча, нафсингга ёқуққан ишни қилавер, сўранг нафсингиз нимани кутаяпти. Шуни қилманг. Демак тўрт иш қилган бўлаверасиз.

[47:00] Кофирлар ялангъоч ҳолда турадилар. Кейинчалик улар ҳам кийинтирилади, лекин уларнинг кийими. Явматубаддалул арду ғойрал арде вас самавату ва варазулиллаҳи ил воҳидул қоҳир ва тарол мужримина явма идин муқарриниина фил асфад. Саробий луғун мин қотиром ва тарша вужуд ҳаумин нар. Албатта, Аллоҳ ғолибдир ва у йер бошқа йерга, осмонлар ўзга осмонларга айланиб қоладиган ҳамда барча одамлар ёлғиз ва қудратли Аллоҳ кўриб бора бўладиган кунда, Аллоҳ имтиҳон олгунчадир. Ей Муҳаммад, у кунда жиноят кимсаларни кишанлар билан боғланган ҳолда кўряпсиз, уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олган бўлур. Ўтдан бўлган кийим кияди улар. Уларни ҳам кийими бўлади. Ҳаётда қилиб ўтган ишларига яраша кийим кияди улар ҳам. Худди мусулмон киши у кунда кийим кийгандек. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мана шу мойда бўлган кийимни кийиб, оловни ичида қолишлигидан Аллоҳ таоло ҳаммамизга паноҳ берган бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ.
