Maviza
—Қоралама22 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
21:41
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу онас даъинуҳу онас да ғуфируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин шу рурён ҳусина ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муздиллала. Ва ман юдҳилиху фалаҳ ҳадияла. Ва на шадвала илоҳ ила аллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала. Ва нашр анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, аммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимиз шариат исломия инсонларни поклик, иффат, ҳалоллик каби улуғ фазилатларга чорлайди. Ва шуни баробарида қимордан, сутхўрликдан, ҳаромхўрликдан ичкиликдан, зинодан ва шунга ўхшаган бошқа ёмон ишлардан қайтаради.

Ислом дини покликка чақиради. Аллоҳ таоло одам боласига бу дунёда ҳисобсиз нозик неъматларни берган. Шулардан биттаси моли дунё. Шулардан биттааси фарзандлар. Астайду билла, ал маълу ал бануна зиънатул ҳаятид дуня. Вал бақияту солиҳату хойрун айнда роббика таваба ва хойрун амала.

Каъф сурасида роббимиз айтади мол мулк, бола чақа, шу ҳаётат дунё зиънатидир. Дунёни зиънати бойлиги билан фарзандлар. Парвардигорингиз наздида еса абадий қолгувчи яхши амаллар савоблироқ ва орзулироқдир. Инсонни ҳаёти мана шу мол билан, мана шу дунё билан бардавом бўлади. Ундан ташқари, инсонни қўлига берилган мана шу мол у дунё пул, бандага берилган ҳам омонат яна. Ким мана шу топаётган дунёси, топаётган пулига еътиборли бўлса, ҳалолдан топса, жойига сарф қилса, демак шу пул деган неъматни шукрини адо қилган бўлади, омонатга вафо қилган бўилади. Аксинча бўлса чи? Аксинча бўтадиган бўлса, мол деган, давлат деган неъматда шукри адо қилинмаган бўлади, ношукурлик қилган бўлар ва омонатга хиёнат қилган бўларда.

Кейинги оятга қулоқ тутамиз. Астайдубиллаҳ. Во аламуу анна маъамуа лукум ва авла лукум фитна. Ва анна аллоҳа инда ҳу ажрун авим. Билингизки, албатта маълу дунёларингиз ва бола чақаларингиз фақат бир фитна, алдовдир. Ёлғиз Аллоҳниннг ҳузуридагина улуғ ажр савоб бор.

Биринчи оят билан иккинчи оятни зоҳирга қарасангиз, маъноси бир бирига тескарига ўхшаяпти. Биринчи оятта моли дунёни аллоҳ таолони берган зийнати, неъмати дейиляпти, бола чақа билан. Иккинчи оятда молийлар ва бола чақанглар, молийлар ва фарзандларинглар фитна деяпти. Йўқ, бу бир бирига қарама қарши емас. Бу аксинча, бир бирини тўлдирадиган оятлар. Иккала оят зоҳирада бир бирига зид бўлиб кўринса да, аслида бир иккинчисини тўлдиряпти.

Биринчи оятга кўра, ким мана шу бойлигини пулини ҳалолдан топса, ҳалолга сарф қилса ва фарзандларини тарбия қилса, тўғри тарбия қилсам, мана шу моли давлати билан фарзандлари нафақат дунё ҳаётига, балки охират ҳаётига ҳам зийнат бўлади. Енди аксинча, кимни топаётган моли давлати ҳаромдан бўлса, фарзандларга тарбия бермаса, мана шу моли дунё, уни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам устига мусибат бўлади, бало бўлади. Мана енди боғладингми?

Кейинги пайтларда мана шу қимор ўйинлари авж олиб қолди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда бу нарса кенг оммалашиб кетди. Айни бизни давримизда қиморнинг хатари аввалги замонлардагидан кўра каттароқ бўлиб қолди. Сабаб, авваллари қимор ўйнашлик учун бир қанча нарса талаб қилинар еди. Уйдан чиқиш керак еди, жой топиш керак еди. Ўзига ўхшаган қиморвозларни йиғиш керак еди . Аммо ҳозирми? Йигирма тўрт га йетти форматида қимор ўйнамашликка шароит бор.

Уйдан ҳам чиқмайди, улфатни ҳам истамайди, ётган жойида, ўтирган жойида. Яна бизни жиддий ўйлантиришга мажбур қилаётган тарафи, мана шу балога аёллар мубтало бўлиб қоляпти. Қўлида телефони бор, тинимсиз лекалама келиб туради, қимор ўйнашликка. Тотализаторлар, казинолар, виртуалний казинолар. Бир марта парво қилмайди, икки марта парво қимайди. Ўн минг сўм сизга дейди, берамиз шундай дейди. Нимада беради уни?

Бонус. У нима у? Дон сепиш да у. У интернетда қимор ўйнатаётганлар, бу ўзини ишига илмий ёндашади. Инсонни психологиясини яхши ўрганади. Қандай қилса илашлигини яхши билади, тўғрида. Оддий битта ўйин ўйнайсиз, бундай вақт кўплигидан ўйнайсиз у, орада чиқаверади, ўн беш минг сўм олинг дейди, бонус дейди, бекорга дейди.

Ҳа бўпти бир олай дейсиз, ютқизсам ўшани ютқизиб қўй, ўйнамайман дейсизми? Илаш дейсиз да. Бу наркотикка ўхшаган нарса. Аёлларни мана шу виртуал қиморга аралашиб қолиши натижасида муаммолар яна кўпайяпти. Оилалар бузиляпти, уйлар хонавайрон бўляпти. Ана шу уйда ўтириб, фарзандни талабаси билан машғул бўлиши керак бўлган оналар, қиз келинлар телефон орқали мана шу қимор тузоғига тушиб қоляпти.

Ана шу битта оилада ўшақа телефонда илашиб қолган қиморга, тилла тақинчўларни сотган, қутилмаган, яна ўйнаб урган, охири оилани бузилишига келди. Яхшигина пулни тушиб қолгандан кейин ер ҳайдаб юборади хотинни. Енди мана шу келинни ота онаси келади да, еркак тарафга, куёв томонга, қудага айтади. Келинг қуда, енди шу бир миллион сўмга тушиб қўйибди. Шу ярмини биз тўлайлик, ярмини сизлар тўланглар, шу енди оила бузилмасин дейди. Деса, куёв тўраб унамайди. Унақа қиморвоскалинг керак емас бизга дейди.

Билиб бўлмайди акалар. Ҳушёр бўлинглар. Нималарни кўриб ўтирибди ҳозир? Сиз биласизми? Еҳтимол бошқа дин вакилларини даъватига илашиб қолгандир адашиб. Еҳтимол шунга ўхшаган ношарий, ноқонуний ишларга тушиб қолай екандир. Мусибат нимада? Ҳаммани қўлида турибди бу телефон ҳозир. Бу муаммо умматни фожиаси, ҳозирги даврдаги умматни проблемаси, фожиаси. Она қиморвоз бўлса, фарзандга ким тарбия беради? Она қиморвоз бўлса, бунақа она боласига қандай тарбияни ўргатади? Уйда баракаси қайерга кетади?

Ҳозир айтганимиздек, аввалгилар қимор ўйнашлиги учун анча меҳнат қилиш керак, уйдан чиқиш керак, тўпланиш керак бўлса, ҳозир уйдан чиқмасдан ўйнаяпти. Қимор. Қиморнинг таърифи ва ҳақиқати. Қимор нима? Қимор луғатда хатар, осон йўл билан топилган мол маъносини билдиради. Истилоҳий маъноси нима? Қимор истилоҳта камида икки томондан бирига хатар келтирадиган, ғолибнинг мағлубдан бирор нарса олишига асосланган ҳар бир ўйин, ҳар битта муомала қимор ҳисобланади. Яъни икки тараф, ўртага иккаласи ҳам маълум бир маблағни қўяди, ўйин тугагандан кейин биттасига ўтиб кетади. Биттаси ютади, иккинчиси ютказади. Ўртага қўйилган нарса пул бўлиши мумкин ёки буюм бўлиши мумкин.

Шунга кўра, номи қанақа ўзгарса ҳам, мана шу тарифга тушган ҳар битта нарса қимор ҳисобланади. Ғолибни қўлига икки тараф қўйган барча маблағ ёки нарса ўтади, мағлуб ҳамма нарсадан мағлуб бўлади. Бу одамларни молини ботир йўл билан йейишлик дейилади. Одамларни болини ботир йўли билан йейиш лик ҳаром. Шунинг учун қимор ҳаром. Қуръонда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади: Астайду биллаҳ. Я айюҳалладина аману ла таъқулу амму алакум байнакум бил баътул. Ей мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ йўл билан йемангиз. Ана шу оятга кўра қимор ҳаром бўлади. Қуръон. Қиморни ҳаром еканлигини очиқ оятларда баён қилган. Қимор ўйинлари Қуръон билан, Суннат билан, умматнинг ижмоси билан ҳаром қилинган.

Қимордан топилган молни йейишни гуноҳи оғир бўлади. Чунки қиморвоз одам шариатда ҳаром қилинган иккита ишга қўл уряпти. Биринчиси, қимор ўйнаяпти, ҳаром ишида. Иккинчиси, ҳаром бўлган пулни йеяпти. Ҳаром ўйинни ўйнайди, ўйиндан ютиб олган ҳаром молни ўзлаштиради. Енди, қимор ўйинлари қанчалар ҳаром бўлса, уни тарғиб қилиш, реклама қилиш ҳам шундай ҳаром бўлади.

Сизлар уни кўриб туриб, спортни реклама қиляпти деб ўйлаяпсизларми? Тушкунларни хом санабсизлар. Қимор у, футбол чемпионати ўтказади, енг асосий спонсоримиз фалончи тотализатор компания дейди. Маълумотларга кўра, қиморда реклама қиладиган компаниялар, тотализатор билан шуғулланадиган компаниялар дунёда маркетинг билан рекламага енг катта пул сарфлайдиган ташкилотлар ҳисобланади. Ҳеч қайси компания, ҳеч қайси фирма мана шу тотализаторлар ўзига рекламасига сарфлаганчалик пул сарфламайди.

Қиморнинг шариатдаги ҳукми. Қорани Каримни оятларида қиморда хорамлиги шундай айтиб қўйилибди. Астайдубиллаҳ, я айюҳа алладина а мануу иннама ал ҳомуру ва ал маъсуру ва ал ансобу ва ал асламу ридзусун мин амалий шайтон. Фажитани буҳу лаъалла кун туфлихун. Ей мўминлар, ароқ, қимор, бутларга сиғиниш, чўплар билан фолбинлик қилиш шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлинг. Мана, майсир деган сўз келди. Биз сиз билан ишлатадиган қимор сўзи ҳам ўзи аслида арабча сўз.

Енди Қуръонда қимор деган сўз емас, балки шу қиморнинг синоними, муродифи, майсир сўзи келди. Майсер қимор битта нарса. Майсер араб тилида осонлик билан мол топиш маъносини билдиради. Яъни қиморни ҳақиқий маъносига далолат қилади. Астадибиллаҳ. Яс алунака ан илҳомри вал майсер иккита нарсани айтяпти. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, сиздан ароқ ва қимор ҳақида сўрайдилар. Қул фиҳима итҳмун кабирун ва манафиул иннас. Айтинг. Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойда бор. Ва итъс муҳима акбару минна файҳима. Буларнинг гуноҳи фойдасидан кўра каттароқ.

Ана шу вақтда яшаган одамлар ароқ билан қиморнинг фойдаси бор деб ишонишган. Шунинг учун оятда одамларга фойдаси бор деяпти. Ароқни сотиб пул топишни фойда деган улар енди ислом нима деди? Ароқ сотиб топилган пул ҳеч қачон яхшилик бўлмайди, ҳеч қачон фойда бўлмайди. Яна қимордан пул ютишди, одамларга чўтал беришди ҳам фойдада тушунган. Лекин оят айтяпти, бунга, бунга ўхшаган кичкина фойдаларни олдида келадиган зарари каттароқ бўлади деб айтяпти.

Ароқ билан қиморни жамиятга, шахсга, давлатга ва инсониятга келтирадиган зарари ҳозиргидек кўзга яққол кўринмаган бўлса керак овоз. Чунки қайтариб айтамиз, қимор аралашлик меҳнатини овоз. Уятар еди ушланиб қолишликдан. Қиморхонадан чиқиб келаётгандан уятар еди. Ҳозир уйдан чиқмайди. Кўрпасидан турмайди, шундай ўтириб ўйнаб қўяпти қиморда.

Аллоҳ шундоқ қилиб сизларга ўз оятларини баён қилади, шу оятга тафаккур қилсангиз. Аллоҳ таоло баён қилиб берди. Оятда қимор билан ароқни зарарлигини. Мана шу баённи инсон ешитди. Енди хулоса қилиб амал қилиши инсонни ўзини ихтиёрида. Оятни такрор ўқиймиз. Астадибилла. Я айюҳа алладина аману инномал ҳомру wал майсуру wал ансобу wал азламу режису мин амалаи шайтом. Фажитани буҳула аллакум туфлихун. Ей мўминлар, ароқ, қимор, бутлар, чўплар билан фол очишлик шайтон амалидан бўлган ҳаром иш. Шайтонни иши екан. Шайтон бизга душман биродарлар. Шайтон ҳеч қачон бизга, иблис бизга фойдамизни гапирмайди. Бас, нажот топишинглар учун улардан узоқ бўлинглар деди.

Енди Аллоҳ Таоло у ишлардан узоқ бўллинглар дедими? Узоқ юринг, қилмайсиз да. Тушунарлими? Ўтни олдига борсангиз куйиб қолишингиз мумкин. Куймаслигингиз ҳам мумкин. Лекин яқин келманг, намдароқда юринг, омон бўлишингиз аниқ. Шунинг учун инсонни қимор ўнашлигига сабаб бўладиган ҳар қандай нарсадан узоқ юриш керак. Қиморбоз улфатлардан, казино кўчаларидан, ўшанача приложениялардан, телефондаги қиморга сабаб бўладигон, қиморга тортиши мумкин бўлган ҳар қанақа ишдан узоқ юришингиз керак. Ҳали ҳукуматда айтилинади ю, иккита ўғри билан юрсанг, учинчиси сенсан.

Иккита қиморвоз билан юрсанг. Учинчиси сенссан. Бошида у қимор хунук бўлиб кўринади кўзингизга. Бошида ароғи чеккан, икки тўрт паттингизни иши хунук кўринади кўтингизга. Уч марта, тўрт марта, беш марта ўтирганингиздан кейин уни ҳидидан таъсирланмай ҳам қўясиз ароғидан. Кейин кейин ичим ҳам кўришингиз мумкин. Иккита қимўрвоз билан юртсанг, учинчисиси.

Яъни инсон қимор ўйнашга сабаб бўладиган ҳамма нарсадан узоқ бўлиши кераклигини тушуниш керак бу оятдан. Улфатмиди, кўчамиди, иморатмиди, рекламамиди, телефондаги приложениямиди? Қиморни еслатадиган нарсадан узоқ бўлишлиги керак. Қаранг. Мана шу оятда ароқ ичиш билан қимор ўйнаишлик, бутга чўқиниш, яна фолбинга ишонишга ўхшаган куфр ширк амаллари билан тенглаштириляпти. Ўша бояги қимор ўйнайдиган ароғи чеккан одам фолбинга бормаслиги мумкин. Бутларга сиғинмаслиги мумкин. Ширк келтирмаслиги мумкин, лекин ароғ билан қиморни қилиб қўяверади да.

Баъзи одамлар бутга чўқинишликдан қаттиқ ҳашар қилади. Ўлиб келса ҳам бу ишни қилмайди, аммо ароғни ичаверади. Қиморни ўйнаверади. Мана шу ишларни орқасидан шайтон нимани хоҳлайди? Астайдубилла. Иннама юрийду шайтону ан ювқия байнакумул адавати вал бағдодил ҳомри вал майсир.

Ичкилик, қимор сабабли шайтон, орангларга буғзу адоват солишни ҳамда Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди холос. Енди тўхтарсалар. Мана шу ароқ билан қиморнинг орқасидан шайтоннинг мақсади нима екан? Биринчиси, адоват солар екан, зикр қилишдан тўсар екан, намоздан қайтарар екан. Мана енди тўхтасизлар дейди.

Мана шу оятдан ўнта хулосани оламиз. Биринчидан, қимор ароқ, бутга сиғиниш ва фол очишлик қаторида зикр қилинди. Қанчалар оғирлигини билсак бўлади. Иккинчиси, қиморни Аллоҳ Таоло ризик деди. Яъни нажосат деди. Учинчидан, қимор шайтоннинг иши. Тўртинчидан, қимордан четланишга буюрилган. Бешинчиси, қимордан узоқ турганлар нажот топади. Олтинчиси, қимор одамларни орасига адоват солади. Олтинчидан, қимор одамлар орасига адоват солади. Йеттинчидан, қимор нафрат уйғотади. Саккизинчидан, қиморку Аллоҳни зикридан тўсади. Тўққизинчидан, қимир намоздан тўсади. Ўнинчидан, қимордан узоқ бўлишликка буюрилган. Демак, қимор шайтонни иши екан.

Мана шу шайтонни ким еканлиги, одам боласини қимор ўйнашликка даъват қилаётган, чақираётган шайтонни ким еканлигини бир еслаб қўяйлик. Шайтон ким еди? Иннаҳулакум адуву мубин дейди Аллоҳ Таоло. Шайтон сизлар учун очиқ душман дейди. Биласизлар, Одам алайҳиссаломга сажда қилишликдан бош тортганидан кейин Аллоҳ Таолони лаънатига қолди Иблис. Жаннатдан қуввлди. Жаннатдан қуввлди.

Ва Аллоҳ Таолога деди, қола анвирний илайяв меъю буъасун. Парвардигор, мени мана шу одам болалари тириладиган қиёмат кунигача ўлдирмагин деди. Иблис ана шу жаннатдан чиққан, Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бошлаётган Иблис Аллоҳдан сўраяпти. Қиёматгача мени ўлдирмагйин деди. Аллоҳ Таоло айтди, қола иннака минал мундарин. Сен мухлат берилганлардансан. Яъни қиёматгача ўлмайсан деди. Ана шу иблис ўлмайди. Бу ёқдаги шайтонлар туғилиб яшаб ўлади. Лекин ўлмайдиган иблис ана шу жаннатдан қувилган иблис. У айтди қасамки, енди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом сенинг тўғри йўл устида уларни кутиб ўтираман. Одам алайҳиссалом болаларини. Сўнгра уларга олдиларидан, ортларидан, ўнги сўлларидан келиб, тўғри йўлдан оздирурман ва оқибатда уларнинг кўпларини шукур қилган ҳолда топмайсан. Бошқа оятда айтади қола роббий би маъқувайтани ла узайинанналлоҳун фил арди ва ла уғуянналлоҳун ажмаъин. Иблис айтди парвардигорим, қасамки, енди мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта уларга йердаги барча гуноҳ ишларни чиройли қилиб кўрсатиб қўявераман ва албатта уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздиуравераман.

Қимор шайтонни иши. Шайтон бизнинг душманимиз. Аслида айтиб беринглар. Алам аҳад илайкум я бани адама, аллата абу ду шайтон, иннаҳулакум аду бу мубин. Аллоҳ тўғри айтяпти Ёсин сурасида. Мен сизларга, ей одам болалари, шайтонга ибодат қилманглар. У сизларга очиқ душмандир. Менгагина ибодат қилинглар. Мана шу тўғри йўлдир деб буюрмаганмидим?

Қимор шайтоннинг иши. Шайтон бизни душманимиз. Енди шайтон алаком адувун, фаттаҳий руҳу адува дейди Аллоҳ Таоло. Албатта шайтон сизларга душмандир, уни душман тутинглар. Шайтон одамни олди еди, васваса солади. Қимор ҳам мана шу шайтоннинг васвасаси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу шайтон инсоннинг қон томирларида юришлиги ҳақида хабар беради. Инна шайтона яжри мин ибни адам мажриддам.

Албатта шайтон одам боласининг қон томирларида қон югургандек юради. Васваса кимники екан? Шайтонники екан. Астадибиллаҳ, яс алунаки ан илҳом ривал мейстер. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, сиздан аро ҳақида ва қимор ҳақида сўрашади. Айтинг. Қул фиҳима итҳ мун кабирум, воманафи улин нас ва итҳ муҳима акбару минна файҳима. Айтинг. Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор. Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттароқдир.

Аллоҳ азза ва жалла мана шу шайтонни васвасаси иши бўлган қимордан узоқ бўлишимизга ўзи тавфия берган бўлсин. Ақулу қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Инналлоҳу ва малака таҳуи ю соллавун ала наби. Я ю ҳалладина аману. Шаллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)