# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 487 of 510
- Section: —
- Duration: 17 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/487
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/yFuzgwWPIsE.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=yFuzgwWPIsE
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/486.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/488.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу ва настаинуҳу ва настағфируҳ. Ва навуҳибиллаҳи мин аш ғуруриям ҳусина ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳуфала мубиллала ва ман юдил илҳуфала ҳадиялала. Мана шуҳратуллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳда ҳула шаръи иккала. Мана шуҳадонанна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма баъда ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

[0:35] Қимор. Қуръонда қайд етилган оятда айтилган майсир сўзи, майсир сўси қимор деган маънони билдиради. Бу ҳақида тафсир аҳли иттифоқ қилган, саҳобалардан ҳам мана шу нарса нақл қилинган. Имомутабарий ибн касир ривоят қилишади, абдуллоҳи нуримардан. Бу саҳоба айтадики, майсир қимордир. Ибн Аббос айтади, майсир қимордир. Демак, Қуръондаги оятда келган майсир сўзининг маъноси қимор бўлади.

[1:08] Қиморнинг ҳаромлигига ўтган дарсда Қуръон оятларидан далилларни келтирдик. Мана енди қиморнинг ҳаромлигига суннатдан далил. Бурайдебни ҳусайб розияллоҳу анҳудан бу ҳадис имом муслимнинг саҳиҳларида келтирилади. Пайғамбаримиз айтадилар: Мен ла айба бер нардашир бин нардашир фака аннама сабаға ядаҳуф илаҳмилхинзирин ва дамиҳи. Ким нард ўйнаса, нард ўйнаса, гўё чўчқанинг гўшти ва қонига қўлини ботирган кабидир.

[1:46] Нард ҳаром. Пулдан ўйнайсизми, вақт ўтказгани ўйнайсизми, нард ҳаром. Абу мусо шайрий ёзган лоҳан ҳудан мин лаъиба бин нардий фақат асаллоҳу ва расулуҳу. Ким нард ўйнаса, таҳқиқ Аллоҳ ва унинг расулига осий бўлибди. Мана шу туппа тузук намоз ўқийдиган ёши катта одамларни қарасангиз, намоздан бўшаган вақтда чиқиб олиб, ана шу дарахт тагида кечгача нарда ташлаб ўтиради. Ҳаром.

[2:18] Масалулло дей ала абубин нарди сумма ёқумуй фаюсонли. Масалулло ди ятоворда об ил қойҳи ва дам ил хинзийри сумма ёқумуф фаюсонли енди ўшанақалар қанақа бўлади? Нарди ўйнайдиган намозхонлар. Расулуллоҳ айтадилар, нардани ўйнаб кейин туриб намоз ўқиган кимсанинг мисоли йиринг ва тўнгъизни қони билан таҳорат олиб, кейин намоз ўқган кимсанинг мисоли кабидир.

[2:52] Имом аҳмаддан бу ҳадис. Қимор ўйнаб туриб, кейин намоён ўқиган одамни мисоли ҳам шунақа бўлади. Абухир айра розияллоҳу анҳудан. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ман халафа фақола фи халифи биллате вал узза фал яқул ла илаҳа иллаллоҳ. Қимор ўйнашмас.

[3:17] Қимор ўшани таклиф қилиш ҳам гуноҳ. Расулуллоҳ айтадилар, ким қасам ичса, қасамида лот билан уззо қасам деса, дарҳол ла илаҳа иллаллоҳни десин. Чунки исломдан аввал араблар лот ва уззони номига деб қасам ичишар еди. Лот билан уззо ўзларини сиғинадиган бутлари еди. Ҳадисни давом етамиз. Ва ман қол алай соҳиби ҳи таъала у қом юк, фалёт асаддоқ. Енди ким ўзини дўстига кел бир қимор ўйнаймиз деб таклиф қилса, мана шу сўзи учун садақа қилсин. Тавба қилсин ва садақа қилсин.

[3:58] Қимор ўйнашни таклиф қилишликни ўзи гуноҳ. Тушунарлими? Шу даражада оғирки, ўйнайман дейишлик, мана шу сўзини ўзига каффоратни тақозо қилади. Қимордан топилган пул ҳаром. Қимордан ютиб олинган пул ҳаром. Уни бола чақага йегизиш кейинчалик қанақа ачинарли натижаларга олиб келишигини тушуниш қийинмас.

[4:29] Қимордан ютилган пул ҳаром. Ҳаром пулни садақа қилиб бўлмайди. Нима қилиш керак уни? Кимдан ютиб олган бўлса шу қиморбоз, егасига қайтариб бериш керак. Агар ўлиб кетган бўлса, топа олмаса, меросхўрларга бериш керак. Иф меросхўрларни ҳам топа олмаса, камбағал бечораларга садақа қиб олишлик керак, ана шу пулни егасини номидан ўтади.

[4:53] Абдуллоҳи аббос розияллоҳу анҳудан. Инналлоҳу ҳаррому алайкумул хамра вал майсира вал кубада. Пайғамбаримиз айтяптилар, аллоҳ сизларга хамр, ароқни, қиморни ва нардани ҳаром қилди. Мана пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қанча ҳадисларидан маълум бўлдики, қимор, нарда ҳаром екан. Енди ижмодан далил.

[5:22] Биз қимор деган мавзуни очишлигимизга сабаб, мана бу қўлимиздаги телефон орқали аёллар қиморга чалиниб қоляпти. Минг сўм, икки минг сўм ютказганда билинмас екан тилласини сотиб, чўнтагида пули билан ҳисоб китоб қилаверар екан. Енди юз минглаб, миллионлаб қарзга кириб кетгандан кейин, фош бўлиб қоляпти, оилалар бузиляпти. Уйида ўтирган аёллар телефон орқали қимор ўйнаяпти.

[5:48] Бу дарсларимиз орқали шу нарсани айтмоқчимиз одамларга. Аёллар уйида ўтириб қимор ўйнаб қўяпти. Қиморнинг ҳаромлигига ижмодан далил. Ижмо нима? Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматидан бўлган, муштаҳид олимларнинг бир масаладаги яктил фикри ижмо дейилади. Ижмо ҳужжат бўлади. Чунки Қуръонда йўқ, ҳадисда айтилмаган янги мавзулар чиққан бўлса, ижмо, муштоҳид уламолар йиғилиб туриб, Қуръон ва ҳадисга асосланган илмга таяниб, ана шу нарсани ҳалол ёки ҳаром деб беради. Ижмо, уламоларнинг, муштоҳидларнинг фатвоси учинчи манба ҳисобланади далилда.

[6:31] Нақал ал ижма ал адалик, ал жассасу ва бунубаттолин ва ибн абдулбар ва ибн ал арабий ва ал қуртубий ва ибн ҳажар ва ла айний. Мана шу уламолар ҳаммаси қиморни ҳаром еканлигига ижмо қилишган. Саҳобалар даврида қимор бўлганми? Бўлган. Ҳозирги даврни ўзига мос қимори бўлгандек, у даврда ҳам ўзига мос қумори бўлган. Улар туя қураси, хўроз уриштириш, каптар учириш, шунга ўхшаган нарсаларга пул тикишарди да, шундан қимор қилишарди.

[7:06] Шунинг учун тўрттала мазҳабда қимор мақсадида ҳайвонлардан фойдаланишлик мутлақо ҳаром бўлади. Биродарлар, чўнтагимиздаги телефон ё биз учун тинимсиз яхшилик келтира оладиган хайрият манбаси бўлиши мумкин, ёки буни зидди бўлиши мумкан. Аёлларимиз, болаларимиз нима ўйнаётганига бир қараб қўйиш керак. Аёллар қайси гуруҳларга қўшилиб қолган ижтимоий тармоқда бунга қараб қўшиш керак, бефарқ бўлмаслиги керак.

[7:39] Қимор. Қиморнинг зарарлари. Қиморнинг диний, ижтимоий ва тиббий зарарлари бор. Диний зарарлари. Биринчидан, қимор гуноҳ кабира. Қуръонда очиқ баён қилинди. Ҳадисларда очиқ бу нарса айтилди. Иккинчиси, қимор ширк ва ароқ билан бирга зикр қилинди. Бу ҳам бугунги лойиҳани қанчалар оғир еканлигини билдиради. Учинчидан, ризқ, нопоклик, нажосат инсоннинг ичига ҳам, ботинига ҳам, зоҳирига ҳам, ташига ҳам таъсир йиқилади, зарар йетказади. Тўртинчидан, шайтонни иши. Модомики шайтон дейишими, бу иш ҳеч қачон одам боласига фойда бўлиши мумкин емас. Бешинчидан, қимор зикр ва намоздан тўсади. Олтинчидан, қимор ҳаром молга йўл очади. Йеттинчидан, қиморнинг адолати йўқолади.

[8:44] Ижтимоий зарралари. Қимор адоват ва нафрат келтиради. Одамлар орасида душманчилик, бўлинишлик пайдо бўлади. Иккинчидан, жиноятларга йўл очилади. Мана шу қимордан қарз бўлиб қолган одам қарзини узиш учун ўғирлик қилади, фирибгарлик қилади, ҳатто қотилликкача бориши мумкин. Учинчидан, оилалар вайрон бўлади. Қимор ўйнаган одамни, мана шу ўйнаган қиморни кўплаб жиноятларни қилишга ундайди. Айниқса ютқазган бўлса, ана шу ютқизиғини узишлик учун, бояги биз айтаётгандек, фирибгарликларга йўл қўяди.

[9:21] Иқтисодий зарарлари. Қимор ҳалол меҳнатдан тўсади. Инсонни, иккинчидан, омадга, тасодифга боғлайди қалбини. Иқтишодчиларни назарида қимор иқтисодия инқироз бўлади. Тиббий зарарлари, табибларни айтишича, қимор ўйнайдиган одамда, қиморбоз одамда оғир турдаги, қуйидаги касалликлар кўп учрайди.

[9:51] Доимий асабийлик, шизофрения, умидсизлик, ваҳима, ақл кетиши. Психологик касалларда бу. Бундан ташқари, ана шу қимор инсонни баъзан ўзини жонига қасд қилишигача олиб боради. Қимор.

[10:14] Китобдан, суннатдан, ижмодан қиморнинг ҳаром еканлигига далиллар келтирдик. Енди, қиморни мана шу тўрала мазҳабдаги ҳукми. Тўрала маззҳабда нима дейилган? Қанафий мазҳаби. Қимор катта гуноҳ. Унинг егаси фосиқ бўлади. Фосиқнинг гувоҳлиги еса қабул қилинмайди. Бадоий санойи раддул мухторда. Молики мазҳаби. Қиморвознинг шаҳодати рад етилади, чунки у фосиқ ва ишончсиз ғайри мўтабар ҳисобланади. Мавоҳий бу жалил, мухтасарул ҳалил китобларидан. Шофий мазҳабидан. Қимор, фосиқлик сабаби, гувоҳлиги еса фақат адолатли кишидан қабул қилинади. Қиморбознинг гувоҳлиги рад етилади. Мажму ниҳоятул муҳтож китобларидан. Ҳамбалик мазхаби. Қиморбоз фосу бўлгани учун унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Алмуғнийдан. Тўртала мазҳабда қимор ҳаромлиги ва қимор билан машғул бўлган қиморбознинг гуноҳлиги қабулқилинмаслиги айтилди.

[11:32] Қиморвознинг гувоҳлиги рад етилади. Нима дегани бу? Ундай одам одоб ахлоқ меъёрларга амал қилмайди. Чунки уни наздида маънавий бойлик ҳисобланган ахлоқни зиғирчали аҳамияти бўлмайди. Ўша қимор дўстлиги келганда ақлини йўқотиб қўядики, тикиш мумкин бўлмаган нарсалардан тикиб юборади.

[11:56] Қиморвознинг гуноҳлиги рад етилар. Енди, бир одам қиморвоз бўлса, демак адолати йўқ одам дейилар екан, уни гувоҳлиги қабул қилинмас екан. Қайерда? Қозини олдида, гувоҳлик берса ўтмайди. Ҳукм чиқаришда, бирор бир ҳужжатни тасдиқлашда, ёки бошқа шариат талаб қиладиган гувоҳлик ҳолатларида қиморвознинг гувоҳлиги ҳам қабул қилинмайди. Яна уни айтган гапи, кўрган воқеасини тасдиқлаши, ҳужжатга имзо чекиши ёки судни гувоҳли бериши ҳисобга олинмайди, рад етилади шариатимизда. Ислом фиқҳида гувоҳлик шаҳодат учун, гувоҳлиги учун адолат шарт бўлади.

[12:44] Муштоҳидларнинг ижмосига кўра, фосиқ одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Хўп. Қимор билан шуғулланиб юрган одам шарий маҳкамада, никоҳда, талоқда, мол мулк низоларида гувоҳ сифатида ишончли ҳисобланмайди. Аммо, бу дегани уни иймони кетди дегани емас. У кофир бўлди дегани емас, ҳеч қачон ишончли бўла олмайди дегани емасс. Агар қиморбоз тавба қилса, адолат ҳолатига қайтадиган бўлса, баъзи уламоларни сўзига кўра, гувоҳлиги қабул қилиниши мумкин. Лекин умумий ҳукм қиморвозни гувоҳлиги ҳам қабул қилинмайди.

[13:30] Қиморвоз пул учун қимор ўйнайдими? Қимор пул учун ўйналадими? Қиморвоз учун енг қадрли нарса бу қиморни ўзи. Қимор жараёни. Пулни ўзи мақсад емас, қимор овози учун. Чунки, мана ҳозир айтиб ўтдик, чунки миллионер бўлган, миллиардер бўлган одамлар мана шу кўрасизлар катта катта мамлакатлардаги казинолга бориб ўйнаб келишади.

[13:59] Миллионерлар, миллиардерлар нима учун қимор ўйнайди? Ахир уларда пул йетарли ку. Қимор ўйнаишга ундайдиган асосий омил бу адреналин ва допамин. Моддалари, мана шу гормонларни таъсири. Қиморвозлар пул ютишдан кўра ўйин жараёнидаги хавф, ҳаяжон ва ана шу ютиб олса, ғалабадан келадиган кучли ейфория ҳиссини қайтадан ҳис қилиш учун боради.

[14:32] Агар қиморвозда асосий мақсадда пул бўлганда, ана шу катта пулни ютганидан кейин қайтиб ўйнамай қўйиш керак. Ашшо катта мамлакатлардаги казиноларда жаcкпот дейди. Тўплани тўпланиб туради да, биттасига чиқиб боради. Юз миллион доллар ютди дейди. Шу билан кетдими у пулни олиб? Йўқ, яна қайтиб келади. Яна қайтариб айтамиз, агар қиморвоз қимор ўйнашдан мақсади пул бўлганида, ўша бояги катта миқдордаги пулни ютгандан кейин, қайтиб қимор ўйнамай қўйиш керак еди. Лекин қайтиб келарди ўша пулни олиб, яна қайтатдан ютказади. Демак, сабаб нима екан? Адреналин ва допамин каби моддаларни, гормонларни кайфи. Демак наркотик.

[15:16] Наркоман одам наркотикни хумора тутиб қолган пайтда, уни бирор нарса тўхтатиб қола оладими? Худди шунга ўхшагандек қиморвозни ҳам жазаваси тутиб қолганда, кўзига ҳеч нарса кўринмай қолади. Шайтонни васвасасига тушганда, нима қилаётганини билмай қолади. Ақли ўсишиб қолади. Натижада ор номусдан бир чеккага сурилади, уй ҳам кўринмайди, оила ҳам кўринмайди, фарзандлар ҳам кўринмаяди.

[15:41] Натижада ҳаёт зулматга айланади. Обрўсини йўқотади, ўзини хор қилади. Дарсимизни қуръонни кўчирадиган хаттотлардан биттасини сўзи билан тугатамиз. Қуръони Каримни тафсирларини бирида мана шундай ҳолат ҳақида сўз кетади. Хаттотлардан бири айтади. Мен Қуръони Каримдан олтмиш марта нусха кўчирдим. Олтмиш мартта нусха кўчердим. Мусхафни кўчирарканман, бир ажиб ҳолатга гувоҳ бўлдим.

[16:13] Ёзаётган оятларимга пашшалар қўниб, унинг сиёҳидан ичишар еди. Бу деярли мусхафнинг бутун саҳифаларида кузатилган. Лекин Қуръондаги битта оятга ҳатто пашшалар ҳам яқинлашмас еди. Тафсир ёзяпти. Оятлар ёзиб бўлса пашшалар қўниб сиёсидан ичяпти. Лекин битта оятни ёзаётганимда, ана шу оятни сиёҳига пашшалар ҳам яқин келмас еди.

[16:39] У ушбу оят еди. Астағфируллоҳ. Я айюҳа алладина аману ла таъқулу аму алакум байнакум бил бақин. Ей мўминлар, молларингизни ўзаро ўрталарингизда ноҳақ йўл билан йеманглар. Қимор одамларни молларини ноҳақ йўл билан йейишлик дейилади. Шунинг учун ҳарому.

[17:04] Қаранг, мана шу ибратли воқеани ешитгандан кейин, мана шу нопок йўл билан пул топайканлар, қимордан пул топайканлар ўйланишлиги керак. Ақулу қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи баракум. Инналлоҳу ва малакату ҳушсонлуна аланнаби. Я юҳриллат дина аману. Соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.
