# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 488 of 510
- Section: —
- Duration: 24 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/488
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/laYhKTZ6WxA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=laYhKTZ6WxA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/487.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/489.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ. Ва наъудҳубиллаҳи мен сурур янфусина ва мен саййъати амалина. Ман яҳдихиллаҳи фаламу биллалала, моманю ғилилҳу фалаҳа деяла. Ва нашхаду алла илоҳ илаллоҳу ваҳда ҳула шарикала. Ва нашқаду анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ, амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълибу баракату.

[0:30] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади. Астайду биллаҳ. Я айю ҳалладина аману ла таъқулу амму алакум байнакум бил баътил. Ей мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ йўллар билан йеманглар. Қимор. Бир одамнинг молини ноҳақ йейишлик бўлади. Шунинг учун ҳаром. Астағфируллоҳ, я йўқалладина аману инномал хомрувал мейсерувал ансобувал азламу ридзусу мин амал иш шайтон, фажитани буҳу лаъаллакум туфлиҳун.

[1:13] Ей мўминлар, ароқ, қимор, бутлар ва чўплар билан фолбинлик қилишлик, шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишинглар учун буларни ҳар биридан узоқ бўлинглар. Қуръонда айтилган оятда айтилган майсир мана шу қимор бўлади. Қимор.

[1:35] Қимор нима? Қимор икки тараф ўртага молни қўяди ё буюмни қўяд, ўйнайди ўша қиморни. Натижада биттаси молга ега бўлади, иккинчиси маҳрум бўлади. Бир тарафнинг зарар кўриш ҳисобига иккинчи тараф фойда кўрдими? Ати қанақа бўлишидан қатъий назар, ҳаром бўлади, чунки бу қимор. Иккита жамоа ўртага бир нарса қўядик ёки иккита шахс ёки учта шахс қўядида, биттаси ютиб кетишликка ҳаммаси рози бўлиб ўйин ўйнайди. Бу ҳаром бўларди. Қимор билан машғул бўлган қиморвознинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки қиморвоз адолати йўқ одам деб ҳукм қилинган тўртала мазҳабда ҳам. Қиморвозни гувоҳлиги ўтмайди. Ўтган сафарги дарсимизни охирги хулосаси мана шу еди.

[2:27] Учинчи қисмимиз, давом етамиз. Қиморнинг янги ва замонавий турлари. Авваллари қимор ўйнаш осон емас еди. Енди бизни замонимизга келиб туриб, бу замонимизни ўзгачалигидан уйида ўтириб, ўтирган жойда қимирламасдан қимор ўйнашлик имкониятлари бўлиб қолди. Аввалги даврларда қиморвоз қимор ўйнамаётган уйдан чиқиши керак еди. Ўзига ўхшаган қиморвозларда топиш керак еди, жой топиш керак еди, тўпланиб ўтириб ўйнаш керак еди. Шароитлар талаб қилинайди. Аммо ҳозир бу нарсалар керак емас. Ҳозир қимор ҳар битта одамнинг қўлида бўлиб қолди. Телефонда ошса, ўйин тайёр. Йигирма тўрт соат қиморхона тайёр турибди. Уйдан ҳам чиқиш керак емас, қимор рози бўлган улфатни ҳам топиш керак емас. Қўлида алгоритм турибди. Икки марта кнопкани босади, тамом, ўйинда.

[3:26] Авваллари қимор ўйнаш анча меҳнат еди ўзига яраша. Одамлар кўриб қолса уят еди. Назорат бор еди. Осонмас еди. Тўсиқлар кўп еди. Бугун бўлса ҳеч ким билмайди. Ётган жойида ўйнаяпти. Ажи биродарлар. Бизни замонимизга келиб туриб, қимор ҳам, зиной ҳам, ҳатто ўғирлик ҳам қўлимиздаги телефонни ичида бўлиб қолди. Бундан юз йил буни яшаган одамларга шунақа бўлиб қолади деса, ақли олмаса керак еди а?

[4:01] Енди бизни замонимизда мана шу технологияни тараққиёти натижасида қиморди турлари кўпайиб кетди. Лотереялар, интернетдаги тотализаторлар, интернет казино қиморхоналар, приложенияни очасан, қиморди ичидасан. Ана шу спортга қўйиладиган ставкалар.

[4:23] Қиморди бунақа турларни ҳаммасида битта одам ютса, бошқалари зарар кўради. Енди бу ўйинда қанақа қилиб атаманг, ўйин дейсизми, спринт дейсизми, лотерея дейсизми, купон дейсизми, саватча дейсизми, бир томон фойда кўриб, иккинчи томон зарар кўрадими, тамом, қимор бўлади. Қимор хирс ва очкўзли устига қурилган. Қиморбоз миллион доллар ютади, лекин тўймайди. Енди икки миллион қиламан деб киради да, олиб олгисини ҳам беради.

[4:56] Қиморбоз пул деб қимор ўйнамайди. Қиморбооз кайф деб ўйнайди. Агар пул учун ўйнаганида, ўша бир миллион доллар, икки миллион доллар деб ютгандан кейин, шт етагини кўтариб чиқиб кетиши керак еди. Йўқ, ўша бир триллионни кўтариб яна келади казинога. Ўша дофамил учун, кайф учун келади. Қиморбоз одам бу касал одам.

[5:23] Казино. Казино ҳеч қачон ютқизмайди. Чунки казинони юргизадиганлар ўзларининг ишига қўштирноқ ичида илмий ёндашади. Йигирма тўрт га йетти форматида ишлайди. Ана шу казинога кирган мижоз казинодан чиқиб кетмаслик учун ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Бир чеккада бекорга овқат бор. Ҳожатхона ҳам шуни ишида. Ташқарига чиқишликка ҳожат бўлмайди. Яна уларни мана шу илмий ёндашганидан битта мисол, ўзларини ишига илмий ёндошганлигини яна битта мисоли, казинода ҳеч қачон деворга соат илиб қўймайди. Қанча вақт ўтирганлигини билмаслиги учун.

[6:07] Ва казинони деразалари қалин пардалар билан тўсиб ташланади. Кунми, тунми фарқига бормаслиги учун. Натижада, казинога кирган қиморбоз кунми, тунми билмайди, қанча вақт ўтганлигини билмайди, пулини ҳаммасини ютказгунча ўтираверади. Яна спортни баҳона қилиб туриб, қилинадиган ставкалар бор. Ҳар хил атлар билан чиқади. Одамлар мана шу реклама қилаётган ўзини, компаниялар спортни реклама қиляпти деб ўйлайди. Йўқ, улар спортни реклама демайди, улар қиморни реклама қилмаяпти.

[6:46] Енди ана шу спортни тушунадиган айрим одамлар, мен спортни яхши тушунаман дейди да, ана шу билимим евазига пул топаман деб туриб пул тикади. Футболмиди ёки бошқа бир спорт турмиди. Хулоса биродарлар, қиморнинг тури кўп. Ва бу қимор ҳақида дарс бошлашимизга сабаб бўлган асосий омил, асосий тутки аёллар бўлди.

[7:09] Аёллар уйда ўтириб, телефон орқали қарзга кириб, уйлари бузилиб кетяпти, уйлари хонавайрон бўлиб сотилиб кетяпти. Такрор такрор айтяпмиз, аёлларни қараб қўйинглар телефонига, нималарни киряпти, кўряпти, нималар билан овора бўляпти? Чунки бир нечта оилаларни мана шундай нарсага илашиб қолганлигини ешитдик. Бир миллион сўм тушиб қўйибди. Бир миллион. Тилласини сотган, қарз кичкиналигини ўзи ёпиб юрган келин. Тилласини с отган, узугини сотган, лекин катта йеб кетгандан кейин оилалар бузилиб кетди. Бу мана шу хотинни қиморбозлиги фош бўлгандан кейин. Айтдик, ку наркотик деб.

[7:51] Демак, қиморнинг турлари кўп. Лекин умумий қоидаси ва асосий белгиси, бир тарафни ютуғи, бошқа тарафни ютқазиши евазига бўладими, тамом, бу ҳаром бўлаверади. Қимордаги одам икки хил ҳолатдан биттасида бўлади. Ё ғолиб бўлиб ютуққа еришади, ғанимами, ёки мағлуб бўлиб зарар кўради, ғароми.

[8:16] Қиморнинг жамияти учун хавфи, ёш авлод учун хавф, мана айтдик, қимор мана шу телефонда бўлиб қолди. Ёшлар билмай қолар, кириб қолар еканлигини. Ана шу пулни ютказишдан ҳам ёмонроқ нарса, ёшларни қиморга кириб қолганда. Булар вақтини зойи қиляпти, билим олишини, имкониятини тўсиб қўяпти, ҳаётда йўлини йўқотяпти.

[8:42] Оилалар учун хавфи. Қиморбоз одамни жазаваси тутиб қолганда, қиморни хумори тутиб қолгандай, ҳеч нарсани ўйла олмай қолади. Ҳатто оиласини ҳам ўйламайди, уйини ҳам ўйла олмайди. Натижада оилада уруш жанжал чиқади, ишонч йўқолади. Қарзга ботади, ҳамма ёғидан ажрайди. Қимор инсонларни меҳнатсиз бой бўлишликка тарғиб қилади. Одамлар тез ва осон йўл билан бойиб кетаман екан деган хомхаёлга берилиб қолади. Жамиятда адолат қолмайди, меҳнат, ҳалоллик, қадр қиймати йўқ бўлиб кетади.

[9:23] Шариат наздида қиморбоз қанақа одам? Айтдик, қиморбозни гувоҳлиги қабул қилинмайди. Қиморбоз адолатсиз одам. Қиморбоиз ишончсиз одам деб айтдик. Омадга ишонади да, бир сўмдан юз сўм ясайман дейди. Умр ғанимат, пул ғанимат, вақт ғанимат. Қимор инсонни дунёда хор қилади. Умрини зойи қилади. Охиратда азобга етайлик еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: ла тазуълу қодама абдин явмал қиямати ҳатта юз алам арбайҳи ҳисоли.

[10:03] Қиёмат кунида, дейди Пайғамбарим, менда тўртта нарса ҳақида сўролмагунича қадамлари ўрнидан қимирламайди. Нималар еди улар? Биринчиси, ан умриҳи фима афнаҳу. Умрини нимага сарфлади? Иккинчиси, во ан шабабиҳи фима аблаҳу. Иккинчиси, ёшлигини нима билан ўтказди?

[10:29] Учинчиси, во ан малиҳи мин айнан иккита сабаҳ у ва фима ан фақаҳ у. Учинчиси, моли ҳақида сўралади. Қайердан топди пулни? Ва қайерга сарфлади? Ва тўртинчиси, во ан илмихи маъда амилафихи. Илми ҳақида сўралади. Амал қилдими, йўқми? Қимор инсонни қиёматда қийин аҳволга солиб қўяди.

[10:56] Қиморвоз тузаладими, йўқ ми? Жуда ҳам қийин. Аммо йўли бор. Биринчидан, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш керак емас. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид билиш мумкин емас. Ноумид шайтон. Фақат шайтон ноумид. Бандалар умидини узмаслиги керак. Астаби билла, қулия ибодиялла динаҳ асрофу ала анфу сихим ла тақунату мин раҳматилла. Инналлоҳу яғфиру зуннуба жамияни инна ҳу ҳувал ғофурур роҳийм.

[11:35] Ей Муҳаммад алайҳиссалом, менинг ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг, яъни гуноҳкор бандаларимга, осий бандаларимга айтенг. Аллоҳнинг раҳмат марҳаматидан ноумид бўлманглар. Албатта Аллоҳ ўзи хоҳлаган бандаларининг барча гуноҳларини мағфират қилур, албатта унинг ўзигина мағфиратли меҳрибондир.

[12:01] Аллоҳ Таоло манда қилган гуноҳи қанақа бўлишидан қатъий назар, тавба қилиб, тўғри йўлга юриб, насуҳ тавба қилган бўлса ва шу гуноҳга қайтмаган бўлса, ана шу ёмонликларни яхшиликка айлантириб қўяди. Истадибиллар? Илла ман тавба ва а мана ва амила солиҳам, фа улаика юбадилуллоҳу сайятҳим ҳасанат, ва каъналлоҳу ғофурур роҳийман. Қаранг. Агар ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик гуноҳларини яхшилик савобларга айлантириб қўявер. Яъни инсон ҳаёт давомида катта гуноҳларни қилди, кўп қилди. Енди Аллоҳ мени кечирамикин деб ноумид бўлмасин, аниқ умид қилсин, Аллоҳ кечириб, кечиришлигинглар емас, яна ана шу гуноҳларни савобга айлантирилиб қўяр екан.

[12:57] Фақат кечиришмас, ҳам кечиради ва шу қилган гуноҳларини қиёматда савобга айлантириб қўяди. Яна қанақа марҳамат керак? Яна қанақадир умид керак яна банд учун? Ҳадис қуддусида Аллоҳ Таоло айтади ана индавонни абдиби мен бандамнинг мен ҳақидаги гумонидаман. Нима дегани бу? Бандам мен ҳақимда қандай гумонда бўлса, мен шунақа бўламан. Аллоҳ мени кечиради деб гумон қилиб, умид қилса, кечираман дейди. Ва ин тақорробо илайҳи би шибрин, тақорробди илайҳи зироан. Роббимиз айтяпти ким менга бир қарич яқинлашса, мен унга бир аршин яқинлашаман. Ким мен томон юриб келса, мен унга қараб югураман. Бухорий ва Муслим. Яъни қиморвоз одам Аллоҳ томонга қараб биринчи қадамни қўйса, бир қадам қўйса Аллоҳ икки қадам қўдади. Тавба қилиб, аллоҳ томонгақараб юрса, аллоҳ таоло мен югуриб бораман уни олдига деяпти.

[14:02] Шунинг учун қиморвоз одам қиморхонадан чиқсин, тавбани ният қилсин, Аллоҳ томонга қадамни қўйсин, қолган қадамни қочишликка Аллоҳ Таоло куч қувват беради. Ҳа, у тавба қилади. Қачон катта пулни ютқизиб чиқиб, болага хумор тугаб, нима қилиб қўйганлигини тушунганидан кейин тавба қилишга ўтади.

[14:25] Дарров зикрга ўтириб олади, кечаси намозга ўтириб олди. Мана, мана шу ҳолат уни ичида яхшилик борлигини белгиси. Нима қилиб қойдим деганида бу. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, аттай бу минаддан би камалладан бала. Гуноҳидан тавба қилган кишини мисоли гуноҳи йўқ кишининг мисоли кабидир.

[14:50] Гуноҳ қилган енди насуҳ тавба қилди. Ҳақиқий тавба қилди! Ҳақиқий тавба қилган бўлса, бу одам гуноҳ қилмагандай бўлади. Масалан, бир одам ичкилик билан овора бўлган. Бир пайтлар сутхўрлик қилган. Тавба қилди, тўхтатди, қайтиб қилмади. Қиёматда шу гуноҳи бўлмайди уни йелкасида. Фақат насуҳ тавба бўлсин. Енди насуҳ тавба қилган бўлса дедик. Банданинг тавбаси насуҳ тавба бўлмагани қайердан биламиз?

[15:19] Ана шу қилаётган гуноҳини, қимормиди, ароқмиди, бошқамиди, биринчиси тўхтатади. Иккинчиси, мана шу гуноҳни қилганига қаттиқ афсус надомат чекади. Учинчиси, қайтиб қилмайман деб Аллоҳга аҳд беради. Бу учта шарт, тўхташ, пишой мойиш, қайтиб қилмасликка аҳд беришлик. Аллоҳни ҳақидаги гуноҳларда иш туғилади. Агар бандаларни ҳаққи ҳам илашиб қолса, ўша йеган нарсасини қайтариб беришлиги керак. Маъқулми?

[15:54] Нафсни жиловлаш ҳақида мутасаввиф уламоларнинг айтган сўзлари. Фузайлиддин Ниёз айтади. Агар Аллоҳ бандасининг тавбасини қабул қилса, у зот банданинг қалбидан гуноҳнинг лаззатини чиқариб ташлайди ва унинг ўрнига тоатнинг ҳаловатини солади.

[16:18] Агар бандани тавбаси ҳақиқий бўлган бўлса, ана шу қилаётган гуноҳидан топаётган лаззатни Аллоҳ қалбидан чиқариб қўяр екан. Ичиб, қимор ўйнаб топаётган ҳузур ҳаловат йўғи бўлиб қолар екан. Агар тавбаси ҳақиқий бўлган бўлса. Мавлоно Жалолиддин Румий айтади юз марта тавбеини бузган бўлсанг ҳам, яна қайт.

[16:45] Бизнинг даргоҳимиз умидсизлик даргоҳи емас. Мана ичмайман деди, ичиб қўйди. Ўйнамайман қиморда ваъда берди, яна ўйнаб қўйди. Юз марта қоқилган бўлсанг ҳам, юз марта тарбияни бузган бўлсанг ам, умидини узма. Яна қайт Аллоҳга. Чунки Аллоҳ Таолонинг даргоҳи умид узиладиган жой емас. Бу дегани қилавер дегани емас. Қилмай юрдингиз, ҳаракат қилдингиз, шу нафс ғолиб бўлди, шайтон йенгди, қилиб қўйди шу гуноҳни. Шунда ҳам умидингизни узманг.

[17:19] Имом Ғаззоли, Иҳиё ул умид динда шундай дейди. Тавбанинг ҳақиқати қилган ишидан қаттиқ ачиниш ва гуноҳ жойидан узоқлашишдир. Кимки гуноҳ қилиб юрган жойларини тарк етмаса, унинг тавбаси тил учида қолган бўлади. Тавбанинг ҳақиқати, қилган ишида қаттиқ ачиниши ва гуноҳ жойидан узоғлашишдир. Кимки гуноҳ қилиб юрган жойларини тарк етмаса, унинг тавбаси тил учида қолган бўлади. Яъни қимор ўйнайдиган жойдан, қимор ўйнамайдиган улфатлардан узилмабдими, бу одамни тавба қилгани фақат тилини учида.

[18:05] Узилиш керак деди ку, узилиш керак. Қимордан қутилишни йўли бор. Биринчиси, касалман деб тан олиш керак қиморбоз ўзини. Иккинчиси, улфатлардан воз кечиш керак. Иккита ўғри билан юрсанг, учинчиси сенсан. Иккита арохўр билан юрсанг. Учинчиси сенсансан. Араб ҳукуматида шунақа дейилади.

[18:30] Енди иккита қиморбоз билан юрсанг учинчиси сенссан. Шунинг учун, акалар, укалар, улфатларимиз бор, жўраларимиз бор, биз аралашиб юрадиган жамоа бор. Агар ана шулар қиморвозлар бўладиган бўлса, сиз гарчи қимор ўйнамасиз ҳам, қиморвозсиз. Имом Ғаззоли яна айтади. Тавбанинг шартлари ҳақида. Тавба уч нарсадан иборат. Биринчиси илм, иккинчиси ҳол, яъни пушаймонлик, учинчиси амал.

[19:04] Агар инсон гуноҳни тарк етса ю, лекин ўша муҳитдан ва ўша гуноҳга сабаб бўлувчи дўстлардан узоқлашмаса, унинг тавбаси хавф остидадир. Юқоридаги ҳикматни давоми бўляпти а? Сиз ўша қимор ўйнайдиган у пайтлардан ажраб чиқиб кетмасдан шулар билан бирга юрган бўлсангиз, сизни тавбингиз хавф остида.

[19:28] Бу нафақат қимор, бошқа гуноҳларга ҳам ишлатсак бўлади. Ароғи тушадиган улфатларни ичида юрибсиз, ичмай қўйдингиз. Лекин ажраб кетмадингизми? Хавфда тавбингиз, яъни қайтиб ичиб қўйишлигингиз мумкин. Фузайлов Ниёз айтади, сохта ва чин тавба ҳақида. Гуноҳни қилган ҳолида истиғфор айтиш, тавба қилиш, ёлғончиларнинг тавбасидир. Чин тавба, қалбда ўша гуноҳга нисбатан нафрат пайдо бўлишидир.

[20:04] Такрорлаймиз. Гуноҳни қилиб турган ҳолатда истиқбол етаётган бўлса, бу одамни тавбаси ёлғончини тавбаси екан. Бугун ичади, Аллоҳ кечириб қўй, ертаси куни ҳам ичади, Аллоҳ кечириб қўй. Бу гуноҳни тўхтатмасдан тавба қилаётган одам ёлғончининг тавбаси. Енди сизни қилган тавбенгизни қабул бўлганлигини ва уни тўғри бўлганлигининг битта белгиси, шу гуноҳга нисбатан қалбингизда нафрат пайдо бўлади.

[20:29] Истаб кўринг чи. Шунақа ишингиз борми дедики, гуноҳ еди. Аввал уни қилиб мазза қилар едингиз, кейин ўша нарсани кўрсангиз, нафратланадиган бўлиб қолдингиз. Амалий тавсиялар. Биринчи қадам. Биринчидан, қиморвоз одам муаммони тан олиш керак. Менда шу иллат бор. Менда шу қиморвозлик касали бор. Шу наркотикка муҳтожлик бор. Енг қийин, аммо енг муҳим қадам мана шу. Менда муаммо бор, мен ўзимни назорат қила олмаяпман деб тан олишингиз.

[21:16] Қиморвозга гапирса, нима мен қиморвоз бўлиб қолибманми? Нима менга унақа деяпсан дейди. Орқасидан ўйнасам ўзим пулимга ўйнаяпман дейди. Олдида қилаётган даъвоси мен қиморвози емасман деяпти. Кейинги гапи қиморвозман деяпти, тушунмаяпти ўзи. Ўйнасам нима қиляпман мен? Ўзи мана шу кибр. Киши ўзида мана шундай иллатни, гуноҳни, касални борлигини тан олмаётганлиги кибр.

[21:46] Енг биринчи қилинган учта гуноҳни еслайлик. Аллоҳ таолога қилинган енг биринчи учта гуноҳ. Биринчиси кибр еди. Шайтон қилди. Осийлик қилди. Мен ундан яхшиман деди. Иккинчиси Одам алайҳиссаломни хатоси бўлди, унутиб қўйиб. Учинчиси Қобилни қилган гуноҳи бўлди, ҳасад бўлди. Кибр унутишлик ҳасад.

[22:13] Кибр қилмаслик керак. Қиморвоз одам менда шу касал бор деб тан олиш керак. Биринчи ва енг қийин қадами. Чунки кибр, пайғамбаримиз айтганларидек, ботар ўли ҳаққи юва ғом туннас. Кибр ҳаққа кўнмаслик ва одамларни менсимаслик. Сен қиморвозсан десанг унамаяпти да. Проста тан олсин. Ўзини назорат қила олмаётганлигини тан олсин.

[22:41] Имом Ғаззоли айтади. Агар Аллоҳ Таоло бандасига яхшиликни ирода қилса, унинг кўзига ўз айбларини кўрсатиб қўяди. Ўз айбиларини кўра олган инсонгина тузалиш йўлига киради. Қиморбоз тан олсин шу касалини, кейин тузалишга ҳаракат қилади. Шундай емасми? Ҳа, нима бўпти улфатларимга? Нормалний одамлар дейди. Ҳа, сени нормалний улфатларинг ҳаммаси қиморбоз.

[23:12] Демак, ўз айбини тан олишлик тузалишликка қўйилган биринчи қадам бўлади. Банда ўзини ҳолатини ўзи ўзгартирмагунича, Аллоҳ ҳам уни ҳолатини ўзгартирмаслиги ҳақида сиз билан бизга хабар берган. Ас дайду биллаҳ, инналлоҳ ҳали ёғойиру ма би қовмин, хатта ёғойиру ме би анфу сеҳин. Аллоҳ таоло айтяпти. Албатта, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас.

[23:50] Қиморбоз одам тузалмоқчими? Биринчи қиладиган иши тан олиши. Менда шу касал бор, ўзимни назорат қилолмаяпман, шундан қутулолмаяпман. Ва Аллоҳ томонга қараб биринчи қадамни боссин. Аллоҳ Таоло айтяпти, бандалар ўзлари тузатмагунча ўзларидаги нарсани, Аллоҳ уларни ҳалигиси тузатмас.

[24:13] Ақул у қовли ҳа да ва астағфируллоҳи ли ва лакум. Инна Аллоҳ ва малайка таҳу ю саллуни ала наби я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васалли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.
