# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 49 of 510
- Section: —
- Duration: 23 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/49
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/ke5CYw2nJFM.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=ke5CYw2nJFM
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/48.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/50.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳматир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббилан амин. Ва ала ақибату ли мутақий. Вассолату вассалому ала саидина муҳаммад ас содиқил ва адил амин. Ва алал алиҳи ва ас набиҳий ажмаъин. Умуман, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

[0:28] Исломда фарзанд тарбиясини намоён қиладиган дарсимизни бугун йигирма иккинчи синф. Ўтган дарсимизда ёш болаларни ана шу табиатда учрайдиган қўрқоқлик ҳақида суҳбат қилган едик. Астайдубиллаҳ, инналладина қолув раббуналлоҳу тҳум мустақому татана залуалиҳи мулмалаика алла таҳофу ва ла таҳзану ва обишеру бил жаннатилла ти кундум туадум. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади. Албатта, парвардигоримиз Аллоҳдир деб, сўнгра тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига ўлим пайтида фаришталар тушиб дерлар. Қўрқманглар, лағамгин бўлманглар, сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Аллоҳ таолога иймон келтирган, солиҳ амал қилган ва мана шу ҳақ йўлида устувор бўлган зотларга фаришталар мана шу бир хотиржамликни олиб келади. Мусулмон одам, Аллоҳга иймон келтирадиган одам қўрқоқ бўлмайди. Мана амира солиҳам мин закарин ав унса, воҳиво муъминун фалануҳи яннаҳум ҳаятан тойиба, валанажзи яннаҳум ажраҳун би ахсанима кам у яъмалун.

[1:48] Еркакми ё аёлми, кимда ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато етурмиз. Ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр савоблар билан мукофотлаймиз. Еркакми, аёлми, мўмин бўган ҳолида савобли амал қиладиган бўлса, Аллоҳ буни инсонга покиза ҳаётни беради. Покиза ҳаёт қанақа покиза ҳаёт? Ғам ташвишсиз ҳаёт.

[2:18] Тўкин сочин ҳаёт. Ва қўрқмасдан яшашлик. Чунки кишини Аллоҳга бўлган иймони уни қалбидан қўрқувни қувиб чиқаради. Мусулмон одам роббисига таваккал қилган киши бўлади. Бу таваккал, агар ҳақиқий таваккал бўлса, мусулмонни қалбидаги қўрқувларни қувиб чиқара деб жой қолдирмайди. Уни қалбига хотиржамлигини олиб келади. Таваккур нима? Сабабларни қилиб туриб, қолганини Аллоҳга топшириб қўйишлик. Таваккур қалбни рози бўлиши, нафсни хотиржам бўлишлиги, Аллоҳни фақат ўзидангина умид қилишлик. Таваккон фақат Аллоҳ хоҳлаган нарсагина бўлади, Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайди деб аниқ ишонишлик. Шунинг учун, инна наса хот жамоа алакум фаҳшавҳум. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мишрийлар, одамлар тўпланиб устингларига келяпти. Қўрқинглар деса, ҳасбуни аллоҳи ва ният билан вакил деб жавоб берган едилар. Бизни ҳисобимиз Аллоҳни қўлида, нақадар зўр вакил парвардигоримиз. Мўмин одам қўрқмайди. Мўмин одам қўрқмас бўлади. Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари йер юзини обод қилиш учун келишган еди.

[3:39] Вайрон қилиш учунга емас. Йер юзини ислоҳ қилгани келишган еди, фасодга учрашиш учун емас. Чунки бу улуғ зотлар инсоният зотига берилган енг улуғ рисолат егасига айланишди. Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган ислом деган рисолат егаларига айланди. Енди. Пайғамбардан уларга қолган мана шу улкан меросни бойлигини инсониятга улар йетказишлиги, уларни йелкасидаги омонат еди. Енди улар мана шу омонатни йетказишлигини енг зўр йўли, фарзандларнинг тарбияси еканлигини яхшилаб англаб йетишди. Улар фарзандларни тарбияси билан банд бўлишди.

[4:18] Улар фарзандлари учун, фарзандлар мана шу омонатни кўтарадиган инсон бўлиб йетишликлари учун нима керак бўлса ҳамма нарсани баҳо ёқ қилишди. Солиҳ отани, тақводор онани, иймоний муҳитни, фарзандлар учун керак бўлган ахлоқий, илмий, жисмоний ва у руҳий тарбияни. Фарзандлари шу пайғамбаримиздан қолган омонатни инсонга йетказадиган, омонатдор инсон бўлиши учун нима шарт шароит керак бўлса, саҳобалар хоин қилишди. Ва мана шу нарса сиз билан биз еркамизда ҳам мувофиқ. Динни ўргандик, Роббимизни танидик. Енди буни ўргатадиган, шу омонатни кейинги авлодга йетказадиган фарзандларни тарбия қилишлигимиз керак.

[5:03] Улар фарзандларини тарбиясини чиройли қилишди. Омонатни чиройли суратда адо қилишди. Натижа қандай бўлди? Натижа шундай бўлдики, Роббиларини розилигига еришди улар. Натижа шундай билдики, мусулмонлар йер юзидаги енг пешқадам умматга айланишди. Натижа, улар йер юзидаги азиз, мукаррам инсон бўлди. Нима учун? Фарзандларини Аллоҳ ва Пайғамбар айтгандек тарбия қилганлиги учун. Сиз билан биз ҳам замонимизда пешқадам бўлишликни хоҳласак, йер юзида азиз мукаррам яшашни хоҳласак. Роббимизни ризосига йетишликни хоҳласа, бизга ҳам мана шу нарса вожиб. Нима вожиб? Фарзандларни тарбияси.

[5:50] Мана ўтган дарсимизда айтдик, фарзандлардаги қанақа бир салбий кўриниш бўлса, табиатида. Характерида. Бу фақатгина ота онани қилган ишини самарасини. Қўрқоқми болангиз? Ўзингиз айбдорсиз. Инжиғми болангиз? Фақат ўзингиз айблиорсиз. Жасоратлими? Қўрқмасми? Сизнинг ишингиз. Саховатли бир бағрикенгми? Бу ҳам сизнинг ишингиз! Бу қанақа ёмон сифат бўладиган бўлса ҳам, ота онани қиган иши, қанақа яхши сифат бўлса болани табиатида, бу ҳам ота онани қигани иши.

[6:28] Шунинг учун ташқаридан биров болангизни зўр тарбия беришини кутманг. Ташқаридаги одам сизни болангизни ахлоқини тузатиб қўйишини кутменг. У фақат сизга боғлиқ, сизга боғли, сизга боғи. Фарзандларнинг қўрқоқлиги хусусида. Кам, унақа юракли болаларчи, табиатан Аллоҳ Таоло юрагини қувватли қилиб яратган, худди ҳалиги жисмонан қувватли ёки бўйи узун бўлишлик Аллоҳнинг инъоми бўлганидек, юрак, кичкиналигидан юракли бўлганлар миллионтадан битта чиқиб қолади. Урсанг ҳам тураверади, тепсанг ҳам тураверад, қоронгъига чиқариб юборсанг ҳам тураверар. Бунақалар кам бўлади. Лекин одатда ёш болаларнинг қалби нозик бўлади, қўрқоқ бўлади. Агар ота оналари мана шунга ўргатган бўлса.

[7:15] Аввалги дарсларимизда айтдик, фарзандларнинг қўрқоқ бўлишига биринчи бола хизмат қиладиган бу оналар. Жинлар ҳақида ҳар хил бўлмаган ҳикояларни гапириб, йўқ нарсаларни бир хаёлий нарсаларни тўқиб, болани ухлатиш учун ҳар хил нарсаларни гапиради. Ана жин келяпти дейди. Ана бобо келяпти дейди.

[7:40] Ўтган дарсда айтдик, опаларимиз ҳам ешитади бу маърузаларни. Мана шу болаларни қўрқитишни теғиштирсин. Ухламасанг ташқарига чиқариб юбораман дейди. Мана шу нарса билан боланинг қалбига қўрқув келади. Енди, бола қачон қўрқмас бўлиши мумкин? Қачонки уни қалбига соғлом ақидани жойласангиз. Яъни болам қўрқма. Мана ас сауб ака лам якунли ўқди якка, мана шу ҳадис. Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайди болам. Аллоҳ хоҳлаган нарса албатта бўлади болам. Шунинг учун Аллоҳда қўрқ, Аллоҳда сўра, бола ишонувчан бўлади да, тўғрими? Ишонувчан бўлади. Ҳамма нарса Аллоҳнинг қўлида. Аллоҳ сақлайди. Аллоҳ хоҳламаса ҳеч нарса бўлмайди. Агар шу маъноларни кичкиналигидан сингдирсангиз болангизни қалбига, ўша бир икки яшар, уч яшар бўлиб қолдими, оладиган бўлиб, аҳли. Тушунтираверинг қўрқмасдан, кичкина деб ўйламанг. Чунки беш ёшгача ҳар қанақа нотўғри тушунчани бола олиб бўлади. Қайтараман. Беш ёшгача а, нимадан қўрқиш керак, нимадан қўшмаслик керак. Нима яхши, нима ёмон. Оқ, қорани беш ёшгача тушунчаларни. Ундан кейин қийин бўлади тузатиш.

[9:04] Иннал инсана хулиқул ҳалу ан. Идҳа масса хушшарру жазу ан. Войда масса хул ҳайру маъноат, иллал мусалли. Аллоҳ таоло айтади, дарҳақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Инсон бесабр, бетоқат. Ана шу она ҳам бесабрлигидан, боласини ухламаётганлигига сабр қилмаганлигидан қўрқитади болани. Озгина сабр қилса чарчаб ҳам ухлаб қолар еди. Йўқ, юрагини синдиришлайди ҳисобига. Қўрқоқ қилиш ҳисобига ухлатади.

[9:38] Дарҳақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик йетиб қолса, ўта бесабрлик қилгувчидир. Қачон унган яхшилик йетса, ўта ман қилгувчидур. Фақат намоз ўқитувчи зотлар, яъни мусулмонлар бундай емас. Мусулмон ота, мусулмон она фарзандини қўрқитиш ҳисобига ухлатмайди. Сабр қилади ухлагуча. Қорани ўқиб беради ва бир қандай бир нарсани гапириб беради, сабр қилади. Бу мусулмонларни сифати.

[10:11] Қўрқув ҳар қандай инсонни қалбида бор сифат. Аммо Аллоҳга чин маънода боғланган, Аллоҳга ҳақиқий бир маънода боғлланган қалб егаси қалбида жасорат, журъат бўлади. Чунки Роббиси томонидан бу қалбга мадад келади, қувват келади. Сира дарсларидан маълум. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий келган йилида, мана биласизлар, Макка Мукаррамадаги Нур тоғидаги Хиро ғорида узоқ муддат қолиб кетар еди.

[10:47] Баъзида икки кун, баъзида беш кун. Мана шу ваҳий келган йўли бир ой дейилади. Расулуллоҳ қолиб кетди ғорда. Озиқ овқатини олиб чиқиб кетар еди, ҳафталаб туриб, озиқ овқати тугаганда тушиб, олиб чиқиб келарди. Енди ваҳий келган йилида еса бир ой ўтирди. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нимага қўрқмай ўтирди? Қалби Аллоҳ билан боғланган еди. Аллоҳ билан банд бўлганда қалби. Қўрқувга жой йўқ еди.

[11:16] Демак, ўзимиз ҳам, фарзандларимиз ҳам, қалбимизда қўрқувни йўқ бўлишини хоҳласак, Аллоҳга яхшилаб боғланайлик. Аллоҳни яхши танайлик, унга илтижо қилайлик, ўзига боғланайлик, Аллоҳ қўрқувларни чиқариб ташлайди қалбимиздан. Ёш бола бирор бир хатога йўл қўйса, онаси, отаси дарров сўкади ёки уради.

[11:45] Хато қилди, сўкиш ешитади, калтак йейди. Кейин шу калтак ёки сўкишдан қочишлик учун шу ишни қилмай қўяверади. Ўзига ишончи йўқолади. Қўрқоқ бўлиб қолади. Шунинг учун битта иш деб юрсангиз, неччига кирган бўлса ҳам бўласиз. Еплолмадими? Дарров йерга уриб ташламанг. Сен одам ўрнисан. Сен қўлингдан бир иш келмайди. Бор кўзимга кўринма.

[12:11] Одам боласи борки хато қилади. Фақат хато қилганда, уни тушунтиришликка бир сабр қилайлик. Айтдик, намозхонлар сабрли бўлади, давай дейди. Ешитиб берайлик, қилсин, адашсин, тузатайлик, сабр қилайди. Ёш болаларга мана шу журъатли бўлиш, қўрқмас бўлишликка яна ёрдам берадиган омиллардан бу Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларини ҳаётидан мисол келтиришди.

[12:42] Мана Содин Набий Ёқас Розияллоҳу Анҳой айтади, улуғ саҳобалардан. Биз фарзандларимизга Пайғамбаримизнинг ғазовотларини, жангларини, худди Қуръон сурасини ўргатгандек ўргатар едик. Чунки жанг майдонида шижоат бўлади одамда. Мана шу шижоатни ўргатишлик учун Пайғамбаримиз Соллаллоҳу Алайҳи Васалламни жангларини саҳобалар ўргатиши шарт, фарзандларига. Мана, ана шу саҳобаларни ҳаётига мурожаат қиладиган бўлсак, ёш болалар.

[13:15] Расулуллоҳ Уҳуд ғазотига чиқиб кетаётганида, қўшинни бир қатор кўздан кечирди. Шунда бир топ ёш болалар ҳам чиқишиб олган еди. Жанг майдонига билла чиққани. Уларни ичида пайғамбаримиз Рофи ибн Худайш билан Сумра ибн Жундубларни кўрди. Қайтариб юборди буларни. Шунда саҳобалар Рофи камондан отишликка уста, мерган дейишган еди, пайғамбарим ҳалиги болага қолишга рухсат берди. Шунда бояги Сумра норози бўлиб айтдики, қандай қилиб унга жавоб беради ю, менга жавоб бермайди пайғамбаримиз қолишга. Ахир курашни ҳам йенгиб қўяман у мен уни деди.

[13:59] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги Сумрани сўзини ешитиб, қани курашингларчи деди. Курашиб, ҳақиқатдан Сумра Рофийни йенгиб қўшди. Пайғамбаримимиз унга ҳам қолишга рухсат берди. Мана шунга ўхшаган бир ибратли воқеани айтсангиз, бола албатта таъсирланади бунда. Журъатли бўлишни ўрганади. Чиқ, чиқ, чиқ, ёмон бўлади. Бор, бор, бор, бор. Меҳмон ака, чиқишмай тур. Қуллаб қўй, чиқ, кўришмай тур, ёмон бўладими? Уят бўлади.

[14:24] Ийе, биров келса, кейин уят бўл. Ўзини уйида ҳам гапира олмайди да. Ўзини уйни ҳам шунақа бир қўрқоқ бўлиб қолади. Ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратини еслайлик. Абубака сиддиқ розияллоҳу анҳуни қизлари, ўғиллари Расулуллоҳнинг ҳижратида хизмат қилди. Расулуллоҳ савр ғорига бориб уч кун турди. Уч кун турди ғорда. Мана шу пайтда Абу Бакр Сиддиқнинг ўғли Маккада бўлган хабарларни кундузи, Маккада юриб ешитиб туриб, кечқурун ғорга чиқиб бориб хабарни берарди да, кечаси билан улов билан бирга қолиб, тонг саҳар тоғдан Маккага тушиб келарди ўзи якка.

[15:04] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, идама тал инсано инқотан амалуҳи илла мин талат. Агар инсон боласи вафот етса, уни ҳамма амаллари тўхтайди, фақат учта амали давом етади. Садақатун жориятун. Одамларга фойдали садақаи жорий қўйиб кетган бўлса, аввало илмун юнтафа у биҳи ёки фойдаланиб турилган одамларга фойда бўлган илм қолдириб кетган бўлсак, аввало дун солиҳ яд ула. Уни ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қўйган бўлса. Фарзандлар сиз билан бизни келажагимиз.

[15:41] Фарзандлар сиз биламизни давомимиз. Аввалги дарсларимизда айтдик. Қуръон ёдлашнинг насиб қилмади сизга ёшлигингизда. Ёшингиз катта бўлиб қолди, калла олмай қўйди Қуръонни. Ўтди кетди. Хато содир бўлди. Тузатиш мумкин еканми? Мумкин екан. Ўтиб кетган, хатони тузатиш мумкин екан. Фарзандингиз Қуръони ёдласин. Ўзингиз ёшлигингизда қилолмаган ишда фарзандингизни қилишга шароит яратиб беринг, Қуръонда зиёдлаган бўла оласиз.

[16:13] Биродарлар, фарзанд тарбияси бизни ҳаётимиздаги енг муҳим иш. Роббимизни таниганимиздан кейин, ҳалол ҳалондан хабардор бўлиб амал қилганимиздан кейин биринчи ишимиз фарзанд тарбиаси бўлади. Мана енди, болада қўрқуқлик белгилари кўрилса ёки бола қўрқоқ бўлса, нима қилиш керак, нима қилмаслик керак.

[16:40] Биринчидан, қўрқаётгани учун жазоламаслик керак. Сўкмаслик керак. Чунки ўзи хоҳлаётгани йўқ бу нарсани. Буни ўзингиз нима қилиб қўйдингиз? Ўргатиб қўйдинг сиз. Жазолаб бўлмайди болани қўрқааётганлиги учун. Бу биринчидан. Иккинчидан, устидан кулмаслик керак.

[17:04] Учинчидан, қўрқаётган нарсасига туртмаслик керак. Яъни масалан, итдан қўрқа екан бўлса, ёнига итни олиб келиб, силаб қўй бошини шуни. Битта силаб қўйди. Қара, йўқ, қўрқуяптими, туртиб бўлмайди. Нимадан қўрқар екан бўлмаса, ташлаб юбораман сувга дейсиз, ё бўлмасам сувдан қўрқур екан бўлсан. Қоронгъидан қўрқаркан бўлса, қоронгъига тиқиб қўяман дейсиз. Нима бўлсин? Чиниқсин деб қўясиз. Ўргансин. Буни зарари катта бўлади. Зарари катта бўлди.

[17:36] Тўртинчиси, ёш болангизни қалбига ёмон таъсир қиладиган филмларни кўрсатмаслик керак. Киноларни чегаралаш керак. Хоҳлаган нарсасини кўряпти болалар ҳозир. И, масалан, ўша бир даҳшат филмлар деб қўяди а? Нима бўлади бизнинг дилда? Ҳа, ўшанақа ўхшасизлар.

[18:00] Шунақа ўхшатиб қилганки, катта одам ҳам кўрса ҳам қўрқиб кетасан баъзида. Индамай, туриб туриб, ва дейди. У катта одамни ҳам юраги тушади, ёш болани ўттизта юраги тушадими. Шунинг учун кўраётган киноларини бир қатор елакдан ўтказиб қўйишлик керак. Хўп, бу ёш бола қўрқаётган бўлса, унга нисбатан қилиш керак бўлмаган айрим ишлар. Енди бола қўрқаётган бўлса, нима ишларни ота она қилишлиги керак?

[18:33] Биринчидан, уни сўзларига диққат билан қулоқ тутишлик керак. Айтмоқчи бўлган гапи бордир. Еҳтимол, уни қўрқитаётган нарса ҳақида сўрамоқчи едирсиздан бир нарсани. Йўқ, сизни вақтингиз йўқ. Мана бу журъатсизлик деган дарсимизда айтдик а? Ўтириб гаплашинглар болаларинглар билан. Худди катта одам билан гаплашгандек. Вақтингларда ҳеч бўлмаса икки марта ажратинглар ҳафтасига. Еҳтимол сўрар сиздан бир нарсани. Жавобини олса еҳтимол қўрқмай қолар.

[19:04] Демак, биринчиси, уни сўзларига диққат билан қулоқ солишлик керак. Иккинчидан, ҳозир айтиб ўтдик, соғлом ақидани уни қалбига жойлашлик керак. Чунки. Коинотда ҳеч бир нарса Аллоҳнин изни ихтиёрисиз бўлмаслигини тушунтириш керак. Тақдирда сенга йетиши ёзилган нарса адашмайди. Ва тақдирда санга йетишлиги ёзилмаган нарса ҳам адашмайди. Аллоҳни айтгани бўлади деган еътиқодни болани қалбига жойлашлик керак.

[19:38] Ундан кейингиси, уни ёлғиз емаслигини унга уқтиришлик керак. Уни ота онаси яхши кўришлиги, ака укалар яхши кўринишлиги, унга бир ёрдам керак бўлса, ёлғиз емаслигини унга уқтиришлик керак. Ҳамда у қўрқаётган нарсани ҳақиқатини баён қилиб бериши керак. Ибратли ҳодисаларни, ибратли қиссаларни гапириб беришлик керак.

[20:03] Мана, шу боя айтдик, чиниқтиришди. Қўштирноқ ичида чиниқтиришни ҳожати йўқ. Қўрқитаётган нарсасига туртиб бўлмайди болани. Тоғ нима еканлигини тушуниб олмагунича унга туртиб бўлмайди. Нима қилишлик керак? Қоронгъидан қўрқяптими? Мана ўтган сафар ҳам айтганман. Ўша қўрқаётган қоронгъига бирга чиқинг, уйни бурчагими ёки қайси томон, томни устими, подвалми, бир нарса қўрқиб қоляптими қоронгъидан? Ота сифатида қўлидан ушлаб, олиб тушинг, ўтиринг шу йерда. Жим ўтиринглар.

[20:36] Кўрсин ҳеч нарса йўқлигини. У ўйлаган, ваҳима қилган ҳар хил ажиналар, жинлар йўқлигини кўрсин. Хотиржамликни шу йерда ҳис қилсин. Инак қўрқмайдиган бола. Тушунтира оладими? Мана вазифа. Хусусан қоронгъидан қўрқади болалар. Жиянмиди, ўғилмиди, қизмиди, йеталаб тушиб билиб ўтирибди.

[21:01] Чунки қўрқаётган нарса уни қўрқитаётган сабаблар йўқ бўлса, қўрқув ҳам ўз ўзидан кўтарилиб чиқиб кетади. Биродарлар, сиз билан бизнинг енг катта ғамимиз фарзандларни тарбияси бўлишлиги керак. Чунки айтдик, кўзингиз юмилиши билан сиз учун қадрли бўлган ҳамма нарса тўхтайди. Пулингиз ҳам қолади, мансабингиз ҳам, обрўйингиз ҳам, уйингиз ҳам, ҳамма ёғингиз қолади. Фақатгина сиз билан тушиб кетадиган нарса солиҳ амалингиз бўлади. Ва шу солиҳ амални давом қилиб турадиган фарзандингизни сизга жўнатиб юборинг, дуосиз қолади.

[21:45] Фарзандларини Аллоҳда қўрқадиган, намозхон, рўзадор, илм маърифатли еканлигини кўриб, дунёдан кўз юмаётган ота хотиржам кетади. Бу бойликни пул билан ўлчаб бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади, астайру билла, валладинга ёқули уна роббана ҳа билана мин азвважина ва зурриятина қуръата аъюнинг во жаанналин муттақина иман. Улар, Парвардигор, ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод у хуррамликни ҳадя етгин ва бизларни тақводорларга тешибо қилгин. Муродалар, зарёдларингиз сизни кўзингизни қувончи бўлишлиги учун меҳнат қилишлик керак. Бепарво ташлаб қўйсангиз, ҳеч қачон кўзингизни қивончига айланманг. У билан бирга бўлишимиз керак. Гаплашайлик, кузатайлик, ўргатайлик, савол берайлик, саволга жавоб берайлик, баҳс қилайлик, тушунтирайлик. Шунда сиз билан биз хоҳлаган солиҳ, зарёд бўлишидан умид қилса бўлади. Ақули қувли ҳада, ва астағфируллоҳ алайкум.
