Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳматир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббилен амин. Вала ақибату лел муттақин. Вассалату вассаламу ала саййидина Муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фарзандлар тарбияси, бугун ўттиз бешинчи дарс. Ижтимоий тарбия, ҳақлар, қўшнилар ҳаққи. Биз мана шу фарзандларнинг ижтимоийтарбияси бобида ҳақларни ўқияпмиз. Ҳақлардан кимларни ҳаққини ўтдик? Ота она ҳаққини гаплашдик, қариндошларни ҳақида суҳбат қилдик. Бугун иншааллоҳ қўшниларнинг ҳақлари ҳақида суҳабат қиламиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қўшни ҳақида айтган ҳадислари. Яхши қўшничилик деганда фақатгина қўшнига озор бермасликни тушунмаслик керак. Бу мусулмон учун салбий ҳолат бўлади. Қўшнимга ёмонлигим йўқ деб фахрланманг. Қўшнумга ёмонлигим тегмайди мени деякканингиз бу уят бу. Бу сиз учун салбиҳ ҳолат. Қўшнига яхшилик қилишлик дегани нима дегани? Мусибат йетса тазйия билдириш, хурсандчилик йетса муборакбод қилиш, агар касал бўлса зиёрат қилиш, қийналиб қолган бўлса моддий маънавий ёрдам кўрсатиш, салом бериш, насиҳат қилиш, қўйингки икром кўрсатишлик тушунилади. Демак, қўшнига озор бермасликни ўзи ўйлаб чиройли қўшничилик дейилмайди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ибн амр розияллоҳу анҳудан ман ақлоқа баб баҳодуна жарихи маҳофатан ала аҳлиҳи ва малиҳий фалай салайҳ ва аликал жару би муқмин. Ким аҳли ва молидан хавотир қилиб, ешигини қўшнисидан қўрқиб ёпиб олса, ана шу қўшни мусулмон емас.
Қайтарамиз. Ким аҳли ва малидан хавотир қуриб, ешигини қўшнисидан қўрқиб ёпиб олса, ана шу қўшни мусулмон емас. Сиздан қўшниси хавотир олиб яшайдими? Мўминмассиз деяпти пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мени кўргандан кейин ҳаммасини тирқираб кириб кетади уйга. Юндай маҳаллага келсам, ҳамма кириб кетади. Сен мўминмассан, агар қўшни сендан хотиржам бўлмаса.
Қўшнинг сендан қўрқаётганлигинг сени мўминмаслигингга далил бўлади. Мўмин киши мўмин киши. Қўни қўшниси ундан хотиржам бўлади. Ундан хавотир олмайди. Молига ҳам, аҳлига ҳам. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имом аҳмаддан келтирилган ҳадис, ана исмни моликдан ла ядухул рожулун ал жанната ла яъману жаруҳу бавойи қаҳҳу. Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди. Қўшнизга озор берасизми, қўшнизга ёмонлиги йетадими? Сиз жаннатга кирмайсиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Қўшнининг ҳаққи нима еканлигини биласанми? Мана енди ҳозир қўшнининг сендаги ҳаққи нима? Яхши қўшничилик қиладиган одам нима иш қилиши керак? Агар сендан ёрдам сўраса, ёрдам берасан. Агар муҳтож бўлса, қарз берасан. Муҳтож бўлса кўмак кўрсатасан, касал бўлса зиёрат қиласан, яхшилик йетса муборакбод етасан. Агар мусибат йетса, тазйия билдирасан, вафот етса, жанозасига қатнашасан. Унинг рухсатисиз бинойингни баланд солиб, ундан шамолни қуёшни тўсиб қўймайсан. Агар уйингга мева олиб кирсанг, унга ҳам чиқарасан. Агар унга чиқармасанг, кўрсатмай олиб кирасан уйингга. Кўрсатмай олиб кирганингда болангни қўлига бериб мевани кўчага чиқармайсан. Токи уни боласи сени болангни қўлларида мевани кўриб туриб, қилган таомингда унга улашасан. Мана шу ҳадис биродарлар чиройли қўшничиликни андозасини бизга кўрсатяпти.
Яна еътиборимизни тортоқ деган нарса шуки, қўшнига яхши муомала қилиш, қўшнини иззат икром қилиш, иймоннинг талаби. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, мутафаккурний алайҳи бўлган ҳадис абу ҳурайрадан ман ка на юъмину биллаҳи ва лёвмил аҳир фал юкрим жароҳу.
Оғир ҳадис, ешитинглар. Ким аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини икром қилсин. Қўшниси билан гаплашмайдиган одамларни ҳам ешитиб қоласиз. Ҳа деса, бир пайтлар манақа қилган. Оҳо. Бир пайтлар бундай қилган еди. Ўшандан бери гаплашмайди. Ким ютяпти шундан, биласизми? Шайтон ютяпти.
Пайнода енди гапирманг. Пайнода гапирманг. Кўчалардаги асбаларимиз титилиб кетаётганлигини асосий сабаби, нима еди? Пайноларни кўчага чиқариб юборганлигимиз, ариқларни тўсиб ташлаганлигимиз. Тўғрими? Ҳозир очай десангиз иложи йўқ, у ҳамма тўсиб ташаган. Қўшнингни уйига отдод ёки шамол йетмай қолишадиган, қоладиган даражада уйда баланд солишинг ҳам қўшнига азият беришинг дейилади.
Пайноли бой бердик, биродарлар. Биз поколения пайнода бой бердик. Пайно йўқ, ҳамма кўчага чиқаряпти. Кўчага чи қариб ариққа солиб қўйганда ҳам ўлиб кетсинлар. Ариқ ҳам йўқ, ҳожи ака. Кўчага қўяди, кўчага оқизиб қўяди. Ҳаттоки қўлини совунлаб юборадиган ҳалиги ташқаридаги кранини ҳам сувини кўчага чи чи қариб қўйганки, мағзава оқади. Қўлингни ювгин кам еди ариқда оқар екан сувда. Тўғрими? Тўппа тўғри.
Қўшнини ҳаққи уч турлик бўлади. Қўшнининг ҳаққи уч турли бўлади. Битта қўшни бор, сизнинг устингизда битта ҳаққи бор. У кофир қўшниси. Қўшничилик ҳаққи бор. Яна битта қўшни бор, иккита ҳаққи бор сизнинг устингиздан. У мусулмон қўшниси, уни қўшничилиги ҳаққи бор, ислом ҳаққи бор. Яъни учинчи қўшни бор, уни учта ҳаққи бор. Бу қариндош, мусулмон қўшниси. Устингизда қариндошлик ҳаққи бор, қўшничилик ҳаққи бор, ислом ҳаққи бор. Пайғамбаримиз айтганлар, ал жийрону салафатун. Жарун лаҳу ҳаққул ва ҳу мушрикун. Мушрик бўлган ҳолда сенда битта ҳаққи бор бўлган қўшнинг. Ва жарун лаҳу ҳа ққоний ва ҳу муслим. Сенинг устингда иккита ҳаққи бор мусулмон қўшинг. Ва жарун лаҳуу салафату ҳуқуқ муслимун лаҳуу раҳм. Учта ҳаққи бор бўмган қариндош мусулмон қўшнинг.
Атрофимизда кўпроқ шу иккинчиси бўлади. А? Мусулмон, қўшни. Мужоҳид айтади, Абдуллоҳимни Умар розияллоҳан ҳу ҳузурида едим. Уни хизматкор йигити ғуломи бир қўйни терисини шилаётган еди. Ибн Умар унга қараб бир неча марта, ей, қўйни тезини шилиб бўлганингдан кейин, гўштни тарқатишни яҳудий қўшнимиздан бошлагин деди. Бир неча марта айтди. Чунки мен Расулуллоҳни шундай деганини ешитганман. Мазалай юсин и жибри лубилжар, ҳатта зонату аннаҳу сайюва рисуҳу. Пайғамбаримиз нима деган еди? Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом қўшнига яхшилик қилиш ҳақида шу қадар кўп таъкидладики, ҳатто мен қўшни қўшнидан мерос олармикин деган ҳаёлга бориб қолдим. Шу даражада яқин бўлар еканки, мерос олармикинкин бир иккинчисидан деган гумонга бориб қолдим?
Қўшнига яхшилик қилиш кўринишлардан ора чурада муҳтож бўлиб тилинадиган майда нарсалар бор. Йигитмиди, тузмиди, шаммиди, ёки вақтинчага ишлатиб тилинадиган асбоблар. Қозонмиди, пақирмиди, кетмонмиди. Шу нарсани бермасликни Аллоҳ Таоло Қуръонда мазамат қилди. Қаранг, кетмонингизни сўраб чиқди, бермадингиз. Бу майда масала? Йўқ, майда масала емас екан. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтяптими, демак майда масала емас бу. Ҳой, нима қиласан бу йерда, ўтган сафар ломни бердим, ўзиники қилиб олди.
Тешамизни олиб чиқиб кетди, йўқ. Қарасам фалончини, ҳа деса, бу ўзимизники дейди. У қўшни омонатдор емас, енди бу бахил. Алладина ҳум йироун воямна ун ал маъун. Улар, дейди аллоҳ таоло, риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам кишилардан ман қиладиган кимсалардир.
Маълум. Вақтинчига бериб туринг, олиб чиқиб берадиган нарса. Енди ҳозирги кундаги жуда кўп одамларда қўни қўшниларни бир бирига қилаётган муомаласини шариат талабида деб бўлмайди. Айрим хонадонларни кўрасан, қўшниларда хурсанд бўласан, худди битта ҳовлидек. Биттаси уйда бир маросим бўлса, ҳамма ҳозир буни уйига кўчиб чиқади. Бир меҳмонзимон келиб қолса, ҳамма бир идиш товоқни уйига чиқади. Худди битта хонадондек ишлатади. Агар шунақа қўшниларинг бўлса, қандай зўр бўлади ҳаёт? Фалончи сўраб чиқади, биз бир баҳона қилиб йўқ деб қўямиз.
Қўшнини ҳаққи биродарлар муқаддас. Қарангларда, бу ёш болаларга гапирилиши керак бўлган, ёш болаларга ўргатишимиз керак бўлкан нарса деяпмиз. Ўзи бизга тегишли бу. Яъни биз ўзимиз агар шунга амал қилсак, болаларимиз ўз нарсасидан ўрганади. Сиз унга гапирмасангиз ҳам. Агар қўшнилар орасида улфатлик, меҳр бор бўлса, ҳаёт гўзал бўлади. Чунки ҳаёт нима? Ҳаёт муомала. Олди берди, қарз олди, қарз берди, муомала. Меҳмон келди, ўтиргани бир қандайдир курси йетмай қолди. Кимдан сўрайсиз? Яқин қўшнингиздан сўрайсиз. Узоқ қариндошингдан кўра, кибор орифлардан бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак. Бу кишини яҳудий қўшниси бор еди. Яҳудий уйини сотмоқчи бўлиб, бозорга солди. Қанча берайлик уйингга дейишди. Икки минг деди. Одамлар сени уйингни нархи минг. Нимага икки минг сўраяпсан? Яҳудий айтди, тўғри айтдинглар, уйимни нархи минг, яна мингни ошишини айтдим, чунки Абдуллоҳимни Муборакка қўшни бўлишлик ҳаққини ҳам сотяпман деди. Қаранг, яҳудий қўшнисини зўрлигини, қўшнисина, солиҳ инсонлигини билиб туриб, уйини нархига баробар нақд қўшиб айтяпти.
Чунки қўшним яхшида деяпти. Ҳовли олма, қўшни ол. Ўтли бил жарра қоблад дари. Яна айтиладики, Ибн Муборакка яҳудийни гапини айтишганида, яҳудийни чақириб, мингни бериб қўлига уйини сотмай қўявер деди. Яъни мени қадрларкансанми? Яшавер деди да, уйда пулни бериб қоиб, уйда ҳам ўзига қолдириб қўйди.
Абдулқодир Жазоирийликдан ривоят қилинади. Уни бир камбағал фақир қўшниси бор еди. Маҳалла, қўшниси. Амир ҳам мана шу маҳаллада яшар еди. Шаҳарда амири. Қанчага сотасан дейишувди, бояги фахр қилишувди, фалончи пулга деди. Унга озроқ пулни беришганида жаҳли чиқиб айтдики, мен амирга қўшни бўлишлик ҳаққини бу пулга сотмайман деди.
Амир бундан хабар топиб туриб, пулни берди, ўша сўраган пулини. Яшавер, бизга қўшна бўлиб қолавер деди. Биродалар, яхши қўшни бўлсак, одамлар қадр қилади. Ўзим қўшним ёмон бўлса чи? Қўшни ёмон бўлмаса ҳам, сен яхши бўлсанг, шу ёмон қўшни ҳам билади да сени яхшилигингни. Чунки яҳудий биляпти ю.
Биродарлар, қўни қўшничилик. Бошимизга ҳар хил бир ҳолатлар, ҳар хил ҳодисалар келиб қолиши бор. Ҳаётни айта олмаймиз. Биринчи бўлиб жонимизга оро кирадиган одам, узоқдаги қариндошлар бўлмайди, ёнингиздаги қўшнингиз бўлади. Кутилмаганда сафар қилишга тўғри келиб қолади. Кутилмаган бир ҳодиса юз бериб қолади. Бир ёш бола аварияга тушиб қолди да, тезлик билан буни шифохонага олиб боришлиги керак. Отаси сафарда.
Шунда қўшни мана шу болани худди ўзини боласини қарагандек олиб, докторга олиб борди. Балнитсага олиб борди. Рейтингга олиб кирди, ташхисга олиб кирди. У докторга олиб кирди да, бу докторга олиб келди. Орқасидан пулини сарфлаб, вақтини сарфлаб юрди. Бир кун, икки кун доктор билан доктор юрди. Буни кўрган пайтингизда, агар қўшнилар шунақа ҳолатда бўлишини билсангиз, кўрсангиз, қанақа хотиржам бўласиз? Сафарда юрасизми? Ишлаб, тижорат билан юрасизми сафарда, қўшнингиз яхши одамлигини билсангиз, хотиржам бўлмайсизми? Шунинг учун биродарлар, зино оғир катта гуноҳ. Бегона, номаҳрам аёл билан мана шу киши ёлғиз қолиб зино қилар екан, катта гуноҳ. Аммо қўшнини аёли билан қилинадиган зино минг баравар оғирроқ гуноҳ. Чунки киши хотиржам болишлиги керак қўшнисидан.
Чиройли қўшничиликнинг ешиклари. Агар инсон чиройли қўшинчилик қилса, авваламбор ўзи фойда кўради бундан. Чунки қўшнилар ўртасида меҳр, муҳаббат, омонлик, хотиржамлик бўлади. Мана шундай бир тинчлик оламига кириб қолади. Биринчи ешиги. Қўшнини азиятларига сабр қилишлик. Қўшнининг азиятларини кўтаришлик. Мана шу биринчи ешик бўлади. Ёмон перига сабр қиласиз. Чидайсиз. Одамлар бор, дарров жавобини беради. Ҳозир айтаётганимиздек, уйни баланд солиб қўйса, пайноғини тўсиб қўясиз. Чунки айтяпмиз ку, дарров жавоби берилади. Аммо мўмин қўшни, мўмин қўмитида сабр деган сифат бор. Қўшнисидан азият йетса, сабр қилади, ютиб қўяди. Ва бу нарсага фақатгина мўмин одам қодир бўлади. Чунки қўшни билиб билмай жаҳлингизни чиқариб қўйгандир. Тушунмасдан, аҳли йетмасдан, бехабарлигидан сизни хафа қилгандир. Авф қилиб қўйишлик, кечириб қўйишлиг. Яхши қўшничиликни биринчи ешиги. Иккинчи ешиги.
Қўшнидан бошқаларнинг азиятини даф қилишлик. Қўшнингиз бор, ўзини заифлиги учунми, ночорлиги учуними, биров унга азият бераётганда жавоб қайтара олмаяпти. Масалан, бир зўравон, зопидан қўшни бор, ичиб келиб олиб, ешигини тепяпти. Бақир чақир қилиб, бир сўкяпти бақир чақирни қилиб. Шунда чиқиб туриб уни тўсиб қўйишлик.
Демак иккинчи ешиги, қўшнини бошқаларнинг азиятидан тўсишлик. Учинчиси, қўшнига яхшилик қилишлик. Қўлингиздан келганча, сўз биланми, мол биланми, хизмат биланми. Тўртинчиси, қўҳнининг хатоларини кечиришлик. Енди қўшни сизни хафа қилган бўлса, бир хатога йўл қўйиб, билмай қилган бўлса, ерта қачон кечиришлик керак. Чунки бу, е, йўқ, сапардаги, гастинитсадаги қўшнингиз емас да. Бир кун, икки кун туриб кейин кетадиган. Бу умрингизни охиригача сиз билан бирга бўладиган одам. Авф қилиб қўйишлик керак бўлади. Енди буни айтиб қўйишлар осон. Айтиб қўшишлар осон. Ҳаётда дуч келганда, мана шундай бир ҳолат. Феъл ан авф қилишлик, кечиришлик, ҳаммани қўлидан ҳам келолмайди. Чунки инсонда табиатида озор берган кишига дарров жавоб бериш, ундан қасос олишга бўлган ҳаракат бор нарса. Табиатда бор бу нарса. Ғолиб бўлиб турган пайтда авф қилиб қўйиш, ёмонлик қилганга яхшилик қилиш, сендан алоқасини узган одам билан алоқа қилишлик, бу албатта бир мўминда ахлоқи.
Уламолар сиддиқларнинг мартабаси дейди. Ҳозир мен ўқиб берадиган нарсани. Сиддиқларнинг тартиби. Ғолиб бўлиб турганингда авф қилиш, сенга ёмонлик қилганга яхшилик қилиш, сендан бир нарсани тортиб олган одамга яна бир нарсани ато қилишлик, сендан алоқасини узган киши билан бориб алоқани тиклашлигинг, жоҳиллик қилганга ҳалимлик қилишлигинг, мана шу амаллар, биродарлар, уламоларни наздида сиддиқларнинг мартабаси. Биласизлар, Пайғамбарлардан кейинги енг олий мартаба сиддиқлар. Пайғамбарлар, амбиёлар, Аллоҳ танлаб олган бандалар бўлса, енди оддий инсонларнинг ичида, оддий инсонлар йетиши мумкин бўлган енг олий мартаба бу сиддиқлик мартабаси.
Қўшнига яхшилик, еҳсон қилиш керак, чунки у қўлни тилни байлаб қўядиган нарса. Пайғамбаримиз айтадилар, Роббим мени йетти нарсага буюрди. Махфий ва ошкора ҳолатда Аллоҳда қўрқишга, розилик ва ғазабда одил сўзга, фақирлик ва бойликда тежамкорликка, мендан алоқасини узган билан алоқа боғлашга, менга зулм қилгандан авф қилишга, мендан бир нарсани ман қилганга бир нарсани беришга, сукутим фикр, нутқим шукур, назарим ибодат бўлишига, деди.
Қўшнини авф қилсангиз хатоси учун, натижа қандай бўлади? Ваҳоланки инсон қасос олишни, жавоб беришни, имтиҳон олишни хоҳлайди. Бу инсонни табиатига бор нарса. Авф қилиб қўйсангиз нима бўлади? Хато қилган, сизга нисбатан хато қилган одамни авф қилиб қолсангиз, у одам сизга яқинроқ бўлади.
Алехсан, яқта улийеда, оёқ устунлисан. Еҳсон, еҳсон, яхшилик. Қўлни кесади, тилни қирқади. Яъни яхшилик қилиб қўйсангиз, сизга ёмонлик қилиши мумкин бўлган одамни қўл қирқилади, қила олмай қолади. Сиз ҳақида ёмонлик гапирмоқчи бўлган одами тили қирқилади. Ким авф қилса, одамларнинг қалблари унга мойил бўлади. Аввалги дарсларимизда айтиб ўтдик. Абдуллоҳ ибн зубайр розияллоҳу анҳу муовиятун нобу сўфиёнга халифага мактуб юбориб, шундай деган еди. Ей Муовия, сени кишиларинг менинг йерларимга киришибди. Бас уларни бундан ман қил деди. Хат халифага йетиб келганида, Муовия хатни ўқир екан, ўғли Язид ёнида турган еди. Хатни ўқи деди, ўғлини Язид ҳам ешитди. Нима дейсан деди. Язид жаҳли чиқиб, отасига: «Абдуллоҳимни, Суберни олдига қўшин юборинг» дейман. Бу қўшинни олди, уни олдига унга йетганида, бу қўшиннинг охирисидан чиқмаган бўлсин деди. Яъни халифага шундай бир журъат журъат қиладими? Беадабли қиладими? Жаҳли чиқди. Лекин Муовия ҳалим, ҳаким инсон еди. Бундан яхшироқ ютамиз ўғлим деди.
Котибни чақирди, ёз. Аммобад расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарисининг ўғли мактубини ўқидим. У кишини хафа қилган нарса мени ҳам хафа қилди. Дунё ва унинг ичидаги ҳамма нарса унинг розилиги олдида мен учун ҳеч нарса емас. Яъни Абдуллоҳни Зуберни хафа қилиб қўйибмиз, уни кўнглини кўтаришлик учун ҳар қандай ишга тайёрмиз. Ана шу йер ва ундаги ҳамма нарсадан кечдим сиз учун деди. Бу хат Халифани хати Ибн Зубейга йетиб келганида, Ибн Зубей қилган ишидан хижолат бўлди ва қайтариб хат ёзди. Аммобад, ей Амирул мўмининг, Аллоҳ Таоло дунёда туришингизни давомий қилсин деди. Мовия ўғли Язидни чақириб, ей болам, кўрдингми? Ким авф қилса, кечирса, одамларнинг қалблари унга мойил бўлади деди. Абдуллоҳ ибн Зубайр оддий фуқаро. Муовиятун Абдусуфиён Халифа. Лекин мана шундай мартабада турган киши ўзини сўзига яраша жавоб бермасдан авф қилиб қўйди, қалбини ўзига мойил қилди. Агар ўғли Язидни фикрини олиб, шунга яраша иш қилганда нима бўларди?
Уруш бўларди. Абдуллоҳ ибн Зубер билан Муовиятун Авдусуфиён ўртасида уруш бўлардими, қон тўкилар еди. Демак, авф қўйишлик инсонларни қалбини мойил қилади. Мусулмон одам, биродарлар қасос олишга емас. Кечириб қўйишлигига, авф қилишликка шошилиши керак.
Ала адул лукум ала майярфауллоҳу би ҳид даражат. Пайғамбаримиз айтдилар, сизларни бир нарсага далолат қилайми? Ана шу нарса сабабли Аллоҳ даражаларини кўтаради. Қолиб ала, ҳолат таҳлуму аламан жаҳла алик ва таъфу амман золомак ва тўтийман ҳарамак ва тасиламан қатоак.
Сенга жаҳл қилганга ҳалимли қилишинг, зулм қилганни авф қилишинг, ман қилганни одамга бир нарсани беришлигинг, алоқасини узган билан алоқа қилишинг деди. Дарсимизни бир ҳикоя билан тугатамиз. Шом йилларида Химстда дейилади. Бир киши бошқа бир кишини қатл қилиб қўйди. Мана енди қасос деган нарса бор. Мана шу иккала одамни уруғларини ўртасида қасос ўти аланга олди. Агар мана шу қасос деган роса бошланиб қолса, афср дейилади араб тилида, ўча олишлик. Бунақа ўча олишнинг уруши йигирма йил, ўттиз йилга давом етиб чўзилиб кетаверади. Бояги қатл қилиб қўйган кишининг хонадонидан бўлган бир одам Дамашққа келди.
Жума маърузасига ҳозир бўлди. У замонимизда бўлган нарса. Мана шу замонимизда бўсган нарса. Жуманинг мавзуси авф қилишлик еди. Бу маъруза бояги кишига қаттиқ таъсир қилди да, чиқиб, шу маъруза ёзилган кассетани олиб, ўзини шаҳарга олиб кетди. Ўзини қариндошларига қўйиб берди, ҳамда улардан қасос олиш керак бўлган хонадонга борди. Совға саломларни, ҳадяларни олиб борди, бояги маърузани қўйибберди. Сўнгра орқасидан кечирим сўради.
У халққа ҳам, у оилага ҳам, ана шу хонадонга ҳам бу маъруза таъсир қилди да, уни авф қилишди. Шундай қилиб иккита уруғ сровга келишди. Йигирма йил, ўттиз йил давом етиши мумкин бўлган қасос ўч олишлик жанги биродарлар мана шундай бир ўт, авф қилиб қўйишлик билан ниҳоят олибди. Демак, мушкулани биродарлар қасос имтиҳон олибмас, авф қилиш билан ҳал қилишликка чиройли мисол.
Зўравонлик биродарлар фақат зўравонликни келтиради. Зўравонилик фақат зў равонликни келтиртиради. Зў равонлик кўчасини охири берк, тупик. Авф қилиш билан мусулмонлар ўртасида ислоҳ бўлади. Мусулмонлар юксалади. Шунинг учун бир биримиздан қасос олишга емас, авф бўйичликка харист бўлишлигимиз керак бўлади. Интиқом олган одам пасаяди қадри. Аммо авф қилган одамни қадри юксалади. Авф қилишлик натижаси нима? Омонлик, муҳаббат, хайриятни кўпайиши ва хотиржамлик. Чунки Аллоҳ Таоло бизга бу нарсани Қуръон ўзида таълим берган. Астайду билла, вала тасставил ҳасанату валас саййиъа, идфу абиллатиҳ ҳияҳсан, фаиъдалладий байнака ва байнаҳу адауа тонка аннаҳу валиюн ҳамим.
Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз ҳар қандай ёмонликни енг гўзал сўзлар билан даф қилинг. Шунда, баногоҳ, сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса, қайноқ, содиқ, дўст каби бўлиб қолар. Демак, биродарлар, бугун исломда фарзанд тарбияси, ижтимоий тарбия, ҳақлар, қўшни ҳақлари ҳақида дарс қилган бўлдик. Иншааллоҳ кейинги жума мана шу мавзуни давом етказган бўламиз. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ али ва алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.