# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 500 of 510
- Section: —
- Duration: 7 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/500
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/SXkeHGId9AE.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=SXkeHGId9AE
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/499.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/501.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳматуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин шуъруриян ҳусина ва мин саййъати амалина, ман яҳдиҳиллаҳ ҳуфала муддийлалаҳ ва ман юғилил ҳуфала ҳадиялаҳ. Мана шуҳратуллоҳ ила ила илоҳ ва ҳда ҳула шаръи иккала. Мана шуҳрат анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ уммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Қирғизистон мусулмонлар уламоларининг мажлисини бир еълони бор. Шуни ўқиб ешиттириб қўямиз.

[0:36] Динимизда еркаклар ва аёлларни аврати аниқ белгиланган. Шариатда ҳанафий мазҳабада. Аёллар учун қўли кафтигача, оёғи, ошиғигача, ҳамда юзи соч чиққан жойдан иеларгача очиқ юришликка рухсат берилган. Биз биродарлар ҳанафий мазҳабидамиз. Биз мазҳабни фатволарини айтамиз ва мазҳабдан чиқмаймиз. Бизни мазҳабимизда аёл кишининг юзи, иккита кафти ва тўпиғидан пасти аврат ҳисобланмайди, очиқ юрушликка рухсати берилган. Қолган тана аъзолари аёл киши учун аврат бўлиб ҳисобланади.

[1:19] Аврат ҳисобланган аъзоларни ёпиб юриш исломда ҳижоб ёки тасаттур дейилади. Бироқ ниқоб фарз емас. Ҳозирги кунда ҳижобнинг даражасига, яъни фарқига бормайдиганлар ҳам кўп. Шунинг учун ҳижоб асосий фарз. Ҳижобнинг, тасаттурнинг аниқ бир шакли, сифати йўқ бўлгани учун, уламолар ҳар бир одам ўзи яшаган юртнинг урф одатига мос келадиган ҳолда кийиниши тўғри бўлади деб ҳисоблаган. Енди соқол қўйиш еса ислом динида суннат амалларидандир. Уни озода ва тоза қилиб юриш одоблардан ҳисобланади. Исломда кийиниш маданияти ва соқол қўйиш одобларини тушунтириш ва ёритиш йўллари билан йетиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, дейилади уламоларнинг еълонида.

[2:12] Юртимизни биродарлар динимизга жуда бир катта кенгчилик берилган. Масжидлар сероб, обод, мадрасалар сероб, обод. Илм ўрганаман деган одамга ҳамма шароитлар муҳайё. Ла ин шакартум ла азайданнакум дейди Аллоҳ Таоло. Мана шу неъматларни шукурини адо қилсанглар кўпайтириб бераман деган.

[2:34] Биз Ҳанафий мазҳабадамиз. Динга амал қилишликдаги дастуримиз мана шу мазҳабимизнинг фатволари. Биродарлар, биз оят, ҳадис, ҳукм билан емас, мазҳабимизда айтилган фатволар билан юришимиз керак. Оят ҳадисдан ҳукм чиқариб, оят ҳадисга тўғри амал қилиб кетишдик, муштоҳидларни даражаси.

[2:57] Сиз билан бизга ўхшаган авом халқ, мазҳабнинг фатволари билан яшаймиз. Нодоники биз Ҳанафий мазҳабида еканмизми? Мазҳабдаги нарсани айтамиз. Имом Ушофи айтгандек, бир юртда маълум бир муайян бир мазҳаб ҳукм суриб турган бўлса, бу юртга бошқа мазҳабнинг фатвосини олиб келишлик тўғри бўлмайди, хато бўлади деган.

[3:22] Бу юртда яшаган мусулмонлар минг йилдан бери ҳанафий мазҳаби билан келяптими? Ҳанафий маззҳаби бўйича яшашимиз керак. Биз бошқа маззабларни ҳурмат қиламиз, уларни ҳам тўғри деймиз, лекин бизни ўзимизни маззабимиз бор. Енди бизни мазҳабимизда аёл кишини юзи авраб емас деб айтилган. Маълумики, ҳанафий мазҳабини ушлаб келибдими бу юртдаги мусулмонлар узоқ асрлардан бери? Ибодатда, муомалада, мазҳабимизни кўрсатмалардан ташқарига чиқмаслигимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

[3:57] Агар шундай қилсак, мусулмонлар мазҳаб билан юрадиган бўлса, ўртада ихтилоф, бўлиниш, фитналар бўлмайди. Енди мана шу ўрта осиёда минг йиллардан бери яшаб келган, минглаган уламолар ҳанафий мазҳаби билан яшашди. Хотиржам бўлинглар, биродарлар. Мазҳабда бир фатво айтилдими? Бир масалани жавоби берилдими? Хотиржам болинг, ҳужжат далили бор.

[4:25] Ҳанафий маззҳабини ҳар битта айтаётган фатвосини ҳужжат далили ҳам бор. Ҳали ҳужжат сўрайдиганларга да. Булар ҳаводан олиб гапиришмаган. Ҳижобни биродарлар фарз еканлигида ҳеч ким ихтилоф қилмайди. Аёл киши баданини ёпиб юришлиги керак. Бизни мазҳабимизда аёлларни юзини ниқоб билан тўсишлик фарз ҳам емас, вожиб ҳам емас. Мустаҳаддий дуоломолар.

[4:55] Айрим ҳолатларда агар аёл киши ҳаддан ташқари гўзал, ҳаддан ташқаричиройли бўлиб, номаҳрам еркакларни кўзи тушиб, фитна бўладиган, боши айланиб қоладиган даражада гўзал бўладиган бўлса, шунақа аёлларни ниқоб билан тўсишлиги лозим бўлади. Лекин умумий суратда аёл кишини юзи бизни мазҳабда авратмас дейилган.

[5:18] Кийимни рангига келадиган бўлсак, биродарлар, албатта бу аёлларни ҳижоби қора рангда бўлиши шарт емас. Ҳижоб деганда аниқ ранги, аниқ бир нимаси йўқ, шаблони. Кенг бўлсин, узун бўлсин, баданини, яъни қоматини кўрсатмасин, шаффоф бўлмасин, кўз тортмасин. Одамларни назарини ўзига тортмасин. Шу ҳижоб. Албатта қора бўлиши шарти емас, биродарлар уни.

[5:46] Хулоса. Мазҳабимизни кўрсатмаларига амал қилишлик сиз билан бизга лозим ва лобот бўлади. Бир мазҳабда ушлаш, бир мазҳабда маҳкам туришлик мусулмонларни ораларидаги ихтилофни, бўлинишликни олдини олади. Фитна ва келишмовчиликларга барҳам беради. Аллоҳ азза ва жалла мана ота боболаримиз ушлаб келган ханафий мазҳабини маҳкам ушлаб, уни фатволардан ташқарига чиқмасдан бирдан бўлиб, фитна келишмовчиларни олдини олиб, хотиржам яшашликка тавфиқ берган бўлсин. Ақулу қовли ҳа да, ва астағфируллоҳ ли ва лакум. Инналлоҳи ва малакати ҳу юсаллуни ала наби. Я ю ҳалладина амал у соллу алайҳи ва салламу таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.
