# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 503 of 510
- Section: —
- Duration: 22 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/503
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/oqBtOjvlTqI.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=oqBtOjvlTqI
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/502.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/504.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Туриб бўлсин. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалат, вассаламу ала ашрафил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Уммат. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Аллоҳ азза ва жаллот тутаётган рўзаларимизни хурсанд қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин. Домла мана керакли гапларни гапириб ўтди.

[0:25] Сиз билан биз учун мана шу ибодатларимиз тўғри бўлишлигига сабаб бўладиган илмларни ўрганишимиз сиз билан бизга фарз бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, тола било илми фаридату н ала кулли муслимин ва муслиматил. Яъни илм талаб қилишлик ҳар бир мусулмон, еркак, аёлга фарз бўладими. Фарз ҳам икки хил. Фарзи кифоя, фарзи айб, фарзи айб бўлган илм, мана шу сиз билан бизни еътиқодимиз тўғри бўлишлиги учун қанча илм билишимиз керак, шу фарзи айб. Ибодатларимиз тўғру бўлишлиги шу, мана шу фиқҳдан қанча илмга ега бўлишимиз керак, шуни билишлик фарзи айб бўллади.

[1:02] Биринчи мавзуйимиз витр намози ҳақида бўлади. Чунки мана шу витр намози ҳакида ҳам ҳар хил бир саволлар, ҳар хил фикрлар ўйлар бўлиб қоляпти. Ким суннат деяпти. Ким вожиб деяпти, ким уч ракат деяпти, кейин бир ракат деяптими. Мана шу нарсаларни бир ҳужжат далилларини ўқиб беришликни бир ният қилганмиз. Ўзи аслида далилингиз борми деган гап йўқ еди бундан бир йигирма йил бурун. Қори акаларимиз мухтасар да манақа дейилган, хийдо еди манақа дейган деса, шу билан кетилаверарди. Аммо шу далил сўрайдиган даврга ҳам йетиб келибмиз. Далилларда бор еканлигини бир сизларга бир билдириб қўйишлиги учун, ҳозир далилларни ўқиб бераман, иншааллоҳ.

[1:44] Хотиржам бўлинглар, биродарлар. Мазҳабда нима айтилган бўлса, мана шу Ҳанафий мазҳаби бўлсин ёки бошқа мазҳаблар бўлсин, қайси ҳукм, қайси фатво бўлса, хотиржам бўлинглар, албатта уни ҳужжат далили бор. Китобдан, суннатдан, ижмодан, қиёсдан. Мазҳаб, ана шу китоб, суннатга асосланган қоидалар, қонунлар мажмуаси. Мазҳабда бир гап борми? Демак, далили бор. Енди бу гап ўтмай қолибди. Мазҳабда манақа дейилган деса, далил сўраладиган бир даврга келибмиз. Мана иншааллоҳ ана шу мазҳабимиздаги далилларни сиз азизларга бир ўқиб ешиттирамиз.

[2:20] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Битир намози. Бу дарсимизни иккига бўламиз. Биринчи қисми вита намозининг ҳукми. Иккинчиси, витр намозининг неччида катлиги. Биринчиси, витр намози нинг ҳукми баёни. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳи витр намозини вожиб деган. Буни бир қанча далиллари бор. Айтяпман ку, Абу Ҳанифа манақа дегандаса, бўлди, ҳужжат еди. Абу Ҳанифанинг сўзи ҳужжат еди, енди Абу Ҳанифани гапи ҳужжатга бўлиб қолгандан кейин, Абу Ҳанифани сўзини ҳужжатлашимизга тўғри келяпти. Биринчи далил, яъни витр намозининг вожиб еканлигини далили. Ан хорижат ибн хузофа аладовий родияллоҳу анҳу анна расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ақола инналлоҳа таъала заъда қум солатун ала ваҳия ал витру. Фасаллуҳу ҳа ма байнала ашшай ила тулов ил фажр. Бу ҳадисни Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Дорихутний, Байҳақий, Ибн Ави Шайева, Ибн Абий Осий ва Табаронийлар ривоят қилган.

[3:26] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди. Огоҳ бўлинг, у витрдир. Бас уни хуфтон билан тонг отишини орасида ўқинглар. Мана витр намозини важидлигига биринчи далил. Бу ҳадисдан. Икки йўл билан далил олинади. Биринчиси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда витр намозига амр қилдилар, яъни буюрдилар. Намозни ўқинглар дедилар. Ҳеч қандай қайтсиз келган бўлса, амр буюриб, вожидликни нима қилади? Тақозо қилади, ифода қилади.

[4:03] Хўп, иккинчиси, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларда витр намозини беш вақт намозга зиёда қилинди дедилар. Дедилар. Зиёдалик еса зиёда қилинган нарсани жинсидан бўлишлиги керак. Яна зиёдалик миқдори аниқ бўлган нарсага киритилади. Шариатимизда фарзларнинг миқдори аниқи, суннатларни миқдори аниъқ емас. Шунинг учун зиёда қилинди деганида ана шу фарз бўлган намозга зиёда қилин деб айтилиняпти. Яна Расулуллоҳ айтдилар, зиёда қилди, у витрди деб фарз намозларига зиёдалик бўлганига урғу берди. Фарзга ҳеч қачон нафл зиёда қилинмайди. Шундан бу амални витр намозини суннат емаслиги маълум бўлади. Иншааллоҳ, дарсимизни давомида витр намози суннат дейдиганларнинг далиллари ва унга бизни мазҳабимиз қандай жавоб берганлигини ҳам кўриб чиқамиз.

[5:01] Иккинчи далил. Ана аишаъта родияллоҳу анҳо, анна расулуллоҳи саллаллоҳу алайҳи васаллам ақола, автиру я аҳли ал қуран, фа маллам юлтир фалай саминдан. Бу ҳадисни Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳузайма, Ҳоким, Байҳақий, Ибн Жавзий, булар ривоят қилишган. Имом Термизий бу ҳадисни ҳасан деган. Мазмуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васаллам дедилар, ей Қуръон аҳли, витр намозини ўқинглар. Ким витр намозини оқимаса, бас у биздан емасдир.

[5:36] Ҳадисдаги амр, буйруқ вожибликни тақозо қилади ва ундаги ваъит биздан емасдир деб қўрқитиш ҳам вожибликка далолат қилади. Демак, витр намозининг вожиб еканлиги мана шу бизни иккинчи далилимиз бўлади. Учинчи далил ан аби сулаймон ибн абу бурда р.а. Анна набия соллаллоҳу алайҳи васаллам ақол ал витру ҳаққу нувожибун фомаллам юртер фалайҳиссал минна. Бу ҳадисни Абу Довуд, Ҳаким, Байҳақий, Ибн Абишайба, Ибн Носир ва Ал Хатиб ва Ибн Жавзийлар ривоят қилишган. Расулуллоҳ айтадилар, витр намози вожиб бўлган ҳақдир. Ким витр намозини ўқимаса, бас, у биздан емас. Демак, витр намозининг вожиб еканлиги яна битта далилимиз. Тўртинчи далил. Витр намозининг ракатлари тоғдир. Тоғ намоз фақатгина фарз намозда бор. Суннат намозларида тоғ намоз йўқ. Мана фарз намозлардан шом учун ракат. Суннат намозларда тоғ намозлар ривояти келмаган. Бу тўртинчи делилимиз еди. Витрнинг вожиб еканлик дегани. Бешинчи далил. Уламоларнинг ижмоси. Ҳасан ибн аслида иброҳимаҳуллоҳ айтади мусулмонлар витр намози вожиб қилинган ҳақ еканлигига ижмо қилишган.

[7:00] Шунингдек, имом таҳое ҳам салаф уламоларининг витрни вожиб еканлигига қилган ижмосини нақл қилган. Енди бундай инсонлар ёлғон гапиришмайди. Мана биродарлар бешта далилда айтдик. Витр намози возиб еканлигига. Ажойиб да, ўзи аввал қанақа еди? Хутон қанақа деса, тўрт ракат, икки ракат, уч ракатларда бўлди, шундай кетилинарди.

[7:25] Яъни хутон деса, шу учала намоз тушуниларди. Пешин деса, учта намоз тушунилар еди. Унақа ажратилмас еди. Лекин кейин шунақа бўлиб қолдик. Қанақа намоз екан витр намози? Вожиб екан, бизни ҳанафий мазҳабимизни далиллари шулар. Мана енди, витр намозини суннат дейдиганларнинг далиллари уни ўқиймиз биринчи. Уни орқасидан бизни мазҳабимиз, ҳанафий уламоларимиз бунга нима деб далил келтирган, нима деб жавоб берган.

[7:55] Битир намозини суннат дейдиганларнинг далиллари. Ан ибн аббос розияллоҳу анҳу қолиҳ, ан маросулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васалламани қол, тҳалатҳун кутубати алайя ва нам тукта ва алайкум ал витру ва дуҳа ва ад дуҳа. Бу ҳадисни ҳоким дори худдий байҳақий ибн адила ривоят қилишган. Ибн Аббосдан Расулуллоҳ айтадилар, уч намоз менга китобат қилинди. Улар сизларга суннат. Витр, зуҳо ва қурбон ҳайит намозлари. Менга китобат қурилди, у сизларга суннат дейилди. Мана шу сўзни олиб туриб, витрни суннат дейдиганларнинг далили шу.

[8:38] Бу ҳадисда витр намози фақат Расулуллоҳга фарз қилингани айтиляпти. Бошқаларга суннат қилингани очиқ айтилинди. Сизларга суннат қилинди. Демак, витр намози суннат ҳукмида дейишади. Мана бу далил. Енди ҳанафий уламолар бу ҳадисга муносабати қандай? Биринчидан, ҳанафий улар уламолари бу ҳадисни заиф дейди. Чунки унинг иснодида абу жалаб ал калбий бор. Бу кишини ровий сифатида заиф ҳисобланади. Бу заиф ровий. Шунинг учун бу ҳадис, биродарлар, заиф ҳадис дейилади. Уни ҳофиз ўзининг ат талҳи сал хабир китобида, ибн мулоқийнинг ўзининг хулоса тул бадру муний китобида заиф деб аташган. Қолаверса, Имом Аҳмад ҳам бу ҳадисни заиф ҳадис деб санаган. Заиф ҳадислар қаторида келтирган. Иккинчиси, ҳадисда китобат қилинди сўзи фарз қилинди дегани. Аллоҳ Таоло айтади, албатта намоз мўминларга вақтида ўқилиши китобат қилинд, яъни фарз қилинди. Китобат қилиниди дегани фарз қилинди екани бўлади. Биз ҳам биродарлар витр намозини фарз демаяпмиз. Бизни масофамизда витрни фарз демайди, балки вожиб дейди.

[9:55] Шунинг учун биз витрни вожиб деган пайтимизда бу ҳадисга биз тескари гапирмаган бўламиз. Битир намозини суннат дейдиганлар яна битта далил. Анна набия соллаллоҳу алайҳи васаллам автора алал баъийли равоҳу бухорий ва муслим. Абдуллоҳ ибн умардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозини туянинг устида ўқидилар. Мана шу ҳадисни ҳужжат қилади. Витрни суннат дейдиганилар. Витр намозини Расулуллоҳ туяда ўқиганлиги, бу намознинг суннат еканлиги далил дейишади. Чунки фарз намозлар уловни устида ўқилмайди. Биласизлар, нафл намозни шу қиброққа қараб ният қилиб туриб, отни устида ўлиб келса бўлаверади, суннат намозлар, нафл намозиларни. Лекин фарзни ўқиб бўлмайди. Енди Расулуллоҳ витрни шу йерда ўқидиларми? Демак бу суннатлигига далил дейишарди. Енди, ҳанафий уламоларининг бу ҳадисга муносабати. Биринчидан, Имом Таҳавий айтади, бу ҳадисга Абдуллоҳ ибн Умандан келган қуйидаги ривоят зид келади. Абдуллоҳ и бин умардан битта ҳадис келган, бу ривоятга тескари. Унда ибн умар нафн намозини уловида, витр намозини еса тушиб йерда ўқигани ривоят қилинади ва ана шу ҳадисни ўзида пайғамбаримиз ҳам шундай қилганлиги айтилинади.

[11:16] Битта ҳадисда пайғамбар биз витрни туяда ўқиди деяпти. Абдуллоҳи нуримардан иккинчи келган ҳадисда абдуллоҳи нури мурдани пайғамбаримиз бунақа қилмаганлиги келади. Тушунарлими? Иккинчидан, витр намози узрли ҳолатдан бошқа ҳолатда уловда ўқилиши мумкин емаслигига ижмо қилинган. Нафл, суннат намозлари еса бундай емас.

[11:39] Витр намозини суннат дейдиганларнинг яна битта далил. Ан убодату бина сўмит розияллоҳу анҳу анна набийя соллаллоҳу алайҳи васаллам ақол, инналлоҳи катаба алайкум фий кун ли ёнми илай ва лайлатин хомса саловатинг. Бу ҳадисни Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насо ибн Можий ривоят қилган. Пайғамбаримиз айтадилар, албатта Аллоҳ сизлар учун ҳар кеча кундузда беш намозни иккита обод қилди.

[12:08] Яна бир далили? Суннат дейдиганларни танлайди. Абу Муаммо баҳолидан Қори Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам фи ҳудбатил вадое соллу хомса кун. Пайғамбаримиз Ҳажжатул Вадо хутбасида беш намозингизни ўқингиз дедилар. Яъни беш вақт фарз намоз. Витрни суннат дейдиганларнинг кейинги далили.

[12:32] Анна навия соллаллоҳу алалайҳи васаллам ва баъзи маъодан ила ли яман фақол. Фақол ила ҳу қола ала ҳу аълимҳум анна аллоҳа автарода алайҳим хом сасалаватинг фикул ли яумин валайлатин. Бухорий ва Муслим ривоят. Мувозинда жавални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яманга юбораётиб айтганларки, ей Мувоз, уларга, Яман аҳлига, Аллоҳ улар учун ҳар кеча кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиргин деб айтган.

[13:01] Витр намозини суннат дейдиганлар айтади. Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб айтамизки, агар витр намози вожиб бўлганида, бир кунда ўқиладиган намозларни сони олтита бўлар еди. Ҳадисда еса бешта дейилган. Яна, агар витр намози бошқа фарз намозларига қўшилса, бу ҳадисни наск қилиш, бекор қилиш керак бўлади. Енди Ҳанафий уламоларнинг ушбу ҳадисларга муносабати. Ушбу ҳадисларда келган китобат қилинди ва фарз қилинди лафзлардан келиб чиқиб, биз витр намозини фарз емас, вожиб деяпмиз.

[13:39] Агар фарз десак, у ҳадисни наск қилишимизга тўғри келади. Биз вожиб деяпмиз. Бизни масаламизда фарз бор, вожиб бор, суннат бор. Биз фарз демаяпмиз, вожиб деяпмиз. Шунинг учун биз ҳозир айтилган ҳадисга тескари иш қилаётганимиз йўқ. Бу ҳақида бир Абу Ҳанифанинг ҳаётида ҳам бир шу воқеа бўлиб ўтган. Кунларни бирида Юсуф ибн Холид Самти роҳимаҳуллоҳ, бу киши бу пайтда Абу Ҳанифага шогирд бўлмайди. Кейин шогирд бўлган. Абу Ҳанифадан келиб мана шу Юсуф ибн Ҳолид витр намози ҳақида сўраган еди ҳукмини. Абу Ҳанифа вожиб деди. Шунда Юсуф Самти унга Аллоҳга кофир бўлдингиз деди.

[14:24] Абу Ҳанифага мен фарз билан вожибни орасидаги фарқни, йер билан осмон орасидаги фарзни билганим каби биламан, деди да, буни тушунтириб берди. Шунда Юсуф Самти сўзлар учун узр сўради, Абу Ҳанифага шогирд бўлди. Шундай екан, вожиб бўлган витр фарзга қўшилмайди. Пайғамбаримиз бир кунда беш маҳал фарз намози бор деди, тўғри. Енди биз агар витрни фарз деганимизда олти маҳал қилиб қўйган бўлардик. У нотўғри бўларди. Шунинг учун биз витрни фарз демаймиз, вожиб деймиз. Юқорида келган ҳадисга биз тескари иш қилмаган бўламиз. Балки бу намознинг ҳукми вожиб дейилади.

[15:06] Енди дарсимизнинг иккинчи қисми витр намозининг ракатлари адади ҳақида. Мана бир ракат намоз ўқиётганлар ҳам бор. Бир ракат, витр ўқиётганлар бор. Витрни ўқимаётганлар ҳам бор екан, сабзавот. Қанақа масофада витр намози биродарлар уч ракат ва охирида битта салом билан тугатамиз. Бунинг далили.

[15:28] Рўя ан ибн масъудин ва ибн аббосин ва убай ибн каби ва ноишат ан умми салим ороди яллоҳу анҳун анна набийя соллаллоҳу алайҳи васаллам а каъна юлтуру би салатинг ла юссали мулла фи аҳили ҳим. Қани сиз қаранг, кимлар ривоят қилган? Абдуллоҳ ибн масъуд, абдуллоҳ и бил аббос, убайюбни кар, оиша розияллоҳу анҳоб, уммусаломонамиз розияллоҳуҳу анҳоб. Яъни бу умматнинг енг муштоҳид саҳобалари. Умматнинг енг олим муштоҳид бўлган саҳобалари.

[16:00] Улардан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозини уч ракат ўқирдилар ва фақатгина охирида салом берардилар. Ҳоким, Насоий ва Имом Аҳмадлар ривоят қилишган. Бу биринчи далилимиз. Нимани далили? Витрнинг уч ракат еканлигининг далили. Иккинчиси. Ано ишоди родияллоҳу анҳа қолид ма каъна расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва язидоф иромадона ва лафий ғойриҳи ала ихда ашрата ракатан, юз сонли арбан, фала тас ал ан ҳусний ҳидна ва тулиҳ ҳидна. Сумма юсонли арбан фалатас алам ҳусни ҳинда ва тўли ҳинда. Сумма юсонли фалатан. Равоҳир Бухорий ва Муслимун. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилди.

[16:46] Ошхонамиздан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам рамазондан ҳам, бошқа ойларда ҳам қиёмул лайл намозини ўн бир ракатдан зиёда қилмас едилар. Саккиз ракат таровеҳ, уч ракат, биз йигирма ракат ўқияпмиз, домла. Ўшанинг учун саккиз ракатдан қолганлар бидъатда чиқиб кетаётганлар шуни далил қилади. Лекин у йигирма ракетни ким бидъат қилиб қўшиб қўйди? Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳ. Агар умариддин хаттобни бидъатчи дейдиган бўлсак, ассалому алайкум. Саҳобалар саккиз ракат ўқиб чиқиб кетган бўлса, уйда бориб ухлаганмикин биздақа?

[17:24] Демак, расулуллоҳ ўн бир ракатдан зиёда қилмас едилар. Аввал тўрт ракат ўқирдилар, бу ракатларнинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрамай қўявер. Сўнгра яна тўрт ракат очирдилар, бу ракетларнинг гўзалиги ва узунлигига ҳақида сўраб қўявер, сўнг уч ракат очирдилар. Бухорий ва муслим ривоят. Агар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам литрда аввал икки ракат ўқиб, кейин бир ракат ўқиганда буни ҳам ошхонамиз ривоят қилган бўлар еди. Расулуллоҳ икки ракат ўқидилар, кейин бир ракат ўқидилар деган бўлар едим. Лекин ундай демади, балки уч ракат ўқидилар, деди Ойшанамиз розияллоҳу анҳол. Учинчи далилимиз. Нимани учинчи далили? Битирнинг уч ракат еканлигини. Битирнинг уч ракат еканлигини учинчи далили. Ана Ойшанамиз розияллоҳу анҳол ҳолат, қаранг, ҳаммасида Ойшанамиз бор.

[18:13] Кано расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам алайҳи ю саллимуфий ракатаинин ўлаяйни минал витр. Равоҳи Насоий ва Ҳаким. Ва қола ала шабдил Бухорий ва Муслим. Оши онамиз айтадилар, Расулуллоҳ витр намозининг аввалги икки ракатида салом бермасдилар. Аввалги икки ракатда салом бермасдиларда, демак уч ракат ўқидилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

[18:38] Тўртинчидан, ана ойшид розияллоҳу анҳу қолид, анна набийя соллаллоҳу алалайҳи васаллам акани ютуви би таратийин. Яқинроқ уфий аввалий ракатинг саббиқ ҳисми роббикал аъла. Ва фитсанияти қул я айюҳаъл кафирун ва фитсанияти қуй ҳу валлоҳу аҳад ва вал муаввата тайин. Рова ҳуттаҳавий. Ўша онамиз айтадилар, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозини уч ракат ўқирдилар. Биринчи ракатда саббиҳа ис маъруф бекал аъла сурасини ўқирдилар, иккинчисида қул я айюҳеъл кафирун сурасини, учинчисида қуй ҳу валлоҳи аҳадни ва муозатанг сураларини, иккита қул арзу сурасини ўқирдилар. Бешинчи далил. Уламолар ижмоси. Ҳасан басрий иброҳим аҳмоқуллоҳ айтади, витр намозининг уч ракат еканлигига ва фақат охиридагина салом берилишига мусулмонлар ижмо қилишган. Буни абу бакр ибн абий шайба, хавсир хавсир ибн умардан, у еса ҳасан басридан ривоят қилган. Ҳасан басри ким? Тоғбекми? Тоби енди гап ўтадими бизга? Ўтади. Абохонифа тобийнми? Тоби. Ўзи абохонифани гапи бўлса айтади бизга далилга. Чунки мақталган уч асрнинг вакили. Олтита ёки йеттита соҳамани кўрган.

[19:56] Абохонифа айтди деса, бизга ҳужжатга ўтаверади. Ижмо биродарлар насиб бўлмайди. Уммат ижмо қилган ҳукм, насиб бекор бўлмайди! Ижмоними ўзи? Уламолар ўзини давридаги муштоҳидлар йиғилиб битта ягдил хулосага келган ҳукм. У ижмо бекор қилинмайди.

[20:24] Битир намозини бир ракат ўқиса жоиз дейдиганларнинг далили ва ханафий уламоларнинг бу далилга муносабати. Бизни ота бобомиз уч ракат ўқиб келган битирда. Ҳужжат далили бўлган, шундай кетиб юборамиз биз. Енди кимдир бир ракат ўқиб сизларда далиллар йўқ деётган бўлса, мана далилимизни ешитиб қўйинглар. Битир намозини бир ракат ўқийса жоиз дейдиганларнинг далили ва ҳанафий уламоларининг бу далилга муносабати. Ибн Умар розияллоҳ анақа айтади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тунги намоз ҳақида сўради. Шунда Расулуллоҳ унга икки ракат, икки ракат ўқигин. Агар тонг отишидан қўрқсанг, ўқиган намозингни тоқ қилувчи бир ракат ўқигин деб айтди. Бошқа бир ривоятда, бир ракат билан ўқи деб келган. Бухорий ривоят. Мана шуни бир ракатга далил дейилади. Ҳанафи уламолари шу бир ҳадисга муносабати, Имому Таҳое айтади, бу ҳадисдаги бир ракат дегани, бир ракатга аввалида икки ракат қўшиб, уч ракат қилиб, витр ўқи деганидир дейди.

[21:35] Тушундингизми? Бир ракатга аввал икки ракат қош, шу билан уч ракат бўларди деган. Бу Имому Таҳовини гапи. Мана биродарлар, қисқача қилиб, витр намозига тааллуқли бўлган масалалар ва витр намозини ҳужжат далили, неча ракат ўқилишлиги ҳақидаги фикрларга Ҳанафий уламоларининг берган жавоблари ва кўрсатган далиллари. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Ваалайкум ассалом.
